Косонсойликлар @kosonsoyliklar Channel on Telegram

Косонсойликлар

@kosonsoyliklar


@Kosonsoyliklar - Ижтимоий_сиёсий, маданий ҳамда кўнгилочар канал!


Мурожаат учун: @kosonsoyliklar1_bot

Косонсойликлар (Uzbek)

🌟 @Kosonsoyliklar - Ijtimoiy_siyoii, madaniy hamda kongilochlar kanal! ✅nn⚡ Kosonsoyliklar kanali, ijtimoiy, siyosiy, madaniy, va kongilochlar bo'yicha yangiliklar va ma'lumotlar bilan sizni ta'minlaydi. Bu kanalda o'zbekiston jamoatini yanada yaxshi tushunishga yordam beradigan maqolalar va videolar paydo bo'ladi. Siz uchun oqish, kutmoq va ommalasha voqealar uchun yaratilgan. Kosonsoyliklar kanali sizning bilimingizni oshiradi va yangi ko'rishlar bilan ta'minlaydi. Sizga foydali bo'lish uchun obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!
Murojaat uchun: @kosonsoyliklar1_bot

Косонсойликлар

30 Jan, 11:46


Швецияда Салван Момика отиб кетилди. Ушбу ироқлик бир неча бор омма олдида Қуръонни ёққанди

Унинг боши учун икки миллион доллар миқдоридаги мукофот ва икки килограмм олтиндан тайёрланган Қуръон ваъда қилинганди. У TikTok’да жонли эфир ўтказаётган пайтда отиб ташланган.

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

30 Jan, 11:45


Айни пайтда энг тренддаги футболчи, на Роналду, на Месси экан.

Ўзбекни бутун дунё ҳис қилди-ку)))

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

16 Jan, 18:37


Абдуқодир Ҳусанов ўз агенти билан ҳамроҳликда Манчестер томон йўл олди. Олдинда тиббий кўрик ва шартнома имзолаш маросими. Омад!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

13 Jan, 19:16


14-январ Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

10 Jan, 18:20


Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!

Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

09 Jan, 07:04


Абдуқодир Ҳусанов Буюк Британия ишчи визасига ҳужжатларини топширди

Манбаларга кўра, у «Манчестер Сити» билан келишув фонида Британияда ишлаш ҳуқуқини берувчи визага ариза топширган. Футболчи «Манчестер Сити» билан шартнома имзолаб, шу ой сўнгига қадар клубда ўйнаш имкониятини берувчи ишчи визага эга бўлиши кутилмоқда.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

08 Jan, 11:35


#ТЕЗКОР

❗️Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади.

Ота-оналарга юбориб эслатиб қўямиз.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

03 Jan, 18:41


⚡️Йил номлари 1991-йилдан 2025-йилгача!

1991-йил — Алишер Навоий йили.
1992-йил — Ҳамширалар йили.
1993-йил — Аҳмад Яссавий йили.
1994-йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995-йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996-йил — Амир Темур йили.
1997-йил — Инсон манфаатлари йили.
1998-йил — Оила йили.
1999-йил — Аёллар йили.
2000-йил — Соғлом авлод йили
2001-йил — Она ва бола йили.
2002-йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003-йил — Обод маҳалла йили.
2004-йил — Меҳр-мурувват йили.
2005-йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006-йил —Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007-йил —Ижтимоий ҳимоя йили.
2008-йил — Ёшлар йили.
2009-йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010-йил — Баркамол авлод йили.
2011-йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012-йил — Мустаҳкам оила йили.
2013-йил — Обод турмуш йили.
2014-йил — Соғлом бола йили.
2015-йил — Кексаларни эъзозлаш йили.
2016-йил — Соғлом она ва бола йили.
2017-йил— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018-йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019-йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020-йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022-йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023-йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024-йил — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

2025-йил — Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

02 Jan, 05:03


#Диққат

❗️Метан нархи 5500 сўмга кўтарилади. Свет, ичимлик суви, пропан нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган. Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2025 йилда электр энергияси нархлари 24 фоиз, табиий газ 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

02 Jan, 05:02


Эски йилдаги кредитларни ёпиб, 2025 йилга ўтган одамнинг ахволи 😁

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

02 Jan, 05:01


#тугади
Булар энди туяни кўрса 3 километрдан қочадиган бўлишди 😅

👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

01 Jan, 11:04


Омин, Янги йил омадли келсин.🤲

Бу видео хар йили актуал😅

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

01 Jan, 06:40


📺 Расман: «Футбол ТВ» телеканали эфирга чиқди

Бугун, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб янги «Futbol TV» телеканали фаолияти йўлга қўйилди. Янги телеканал Foreign Language ўрнида фаолият бошлади.

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

01 Jan, 05:10


#2025_йил Косонсой туманида янги йилнинг биринчи куни нечта чақалоқ туғилди?

▫️2025 йилнинг 1 январь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Косонсой туманида 6 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди туман туғруқ комплекси маъмурияти. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 4 нафари ўғил бола, 2 нафари эса қиз бола бўлиб, 2025 йилнинг биринчи чақалоғи соат 02:20да (ўғил бола) туғилди. 2025 йилнинг илк чақалоғини Косонсой туманининг "Чуст кўча" маҳалласида яшовчи Манфуратжон Муталова дунёга келтирди.

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

31 Dec, 19:01


Янги 2025 йил ҳаммага омадли келсин!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

31 Dec, 11:19


Мана янги йилга шеърнинг даҳшати 😅

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

28 Dec, 14:51


⚡️Ўзбекистонда 1-январдан “Футбол ТВ” канали ишга тушади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида “Футбол” телеканалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди ва махсус дастур тасвирга олинди. Тўлиқ футболга ихтисослашган телеканал 2025-йилнинг 1-январь кунидан бошлаб “Foreign Language” телеканали ўрнида фаолият юритади.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

28 Dec, 11:17


#тезкор #расман

💡 БАЙРАМ КУНЛАРИ СВЕТ ЎЧМАЙДИ. ЯНГИ РАИС БАРЧАГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди.

Агар сизнинг уйингизда байрам кунлари свет ўчиб қолса, зудлик билан 1154 қисқа рақамига ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу хабарни барча группаларга ва яқинларга юбориб қўйинг...

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

27 Dec, 03:53


«Ҳайдовчилар учун қўйилган тузоқми бу?!»

Светофор қизилдан сариққа ўтди, сариқдан кейин эса яна қизилга қайтди.

Кобальтнинг шопирига каттагина жарима келибди.

Овоз монтажини ёмон қилишибди лекин.

Шопирларга ва футбол муҳлисларига юборамиз!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

26 Dec, 16:21


#диққат #тарқатинг

‼️🔥 Табиий газ, электр энергияси учун тўловлар 2025 йил 1 апрелдан яна ошади

Ҳозирги ва ошиши кутилаётган нархлар жадвали ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Ушбу жадвал расман тасдиқлангани бўйича маълумот мавжуд эмас.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

26 Dec, 09:28


Скутер, электроскутер ва электромотоциклларга давлат рақам белгиларини бериш бошланди

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 15:44


Повербанк 😅

Бир заправка билан 1500 км юрса керак?

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 08:03


Метан...😂

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 06:22


Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг энг ютуқли жиҳати шу бўлди.

Дўстлигимизга кўз тегмасин! Қазақ-өзбек бір туған

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 05:46


#retrophoto

"Aygen collection" paketining chinakam haqiqiy raqobatchisi o'sha vaqtdagi "Alokozay-Tea" paketi edi.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 04:52


2025 йилда Россияда патент неча пул бўлади?

Маълумки, мигрантларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербургда ишлайди. Келгуси йилда Москвада патент нархи ойига 8900 рубл, Питерда 6000 рубл бўлади.👇

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 04:05


Фарғонада газ заправкага машинасини қулфлаб кетган экан..

Хақиқатда хечким тегмабди, ичидаги нарсаларига...

Ўғри-лар хам инсофли экан... 😊

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 04:04


Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.

HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 25-  декабрь Ободь МФЙсига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Ушбу маҳалла фуқароларидан газ карталарига пул тушуриб қўйишларини, МФЙ раиси ва профилактика инспектори эса тарқатиш жараёнларини назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 03:46


⚡️ Бугун 25 декабр - Оила куни

Оила - муқаддас даргоҳ.
Бугунги санадан фойдаланиб,  турмуш ўртоғингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан меҳмон қилинг.

Яқинларга улашинг.

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

25 Dec, 03:38


#диққат

🚨⛽️Косонсой туманида жойлашган газ заправкалар ёпиқ.

(Маълумотларга қараб жадвал тўлдириб борилади)

❗️Ҳайдовчи танишларга юбориб кўйинг!

Агар сизда ҳам заправкалар ҳакида маълумот бўлса бизга юборинг: @Koson_gaz

Косонсойликлар

24 Dec, 17:12


#Яхши_хабар
⚡️2025 йили тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади.

Бу ҳақда президент ҳузурида ўткзилган соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025-йилга мўлжалланган устувор вазифалар бўйича йиғилишда таъкидланди.

Доктор танишларга юбориб қўямиз

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

24 Dec, 14:00


Янги йил байрамида 6 кун дам олинади

Президент «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарор қабул қилди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

28 декабр, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабр, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабр, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабр,
сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январ, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январ, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Косонсойликлар

24 Dec, 12:26


1 миллиард сўмлик авторақам.

🤔

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

24 Dec, 11:18


#Диққат

❗️Чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Унга кўра, истеъмолчи чиқинди хизматларидан қарздорлиги ҳақида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилингандан кейин қарздорликни бартараф этиш учун истеъмолчига беш кунлик муддат берилади.
Ушбу муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўлов қабул қилиш вақтинчалик чекланади.

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

24 Dec, 11:17


Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди

Арча Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик паркихида қад ростлаган бўлиб, унинг баландлиги 43,4 метрни ташкил этади.

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

24 Dec, 11:08


Шу кунлардаги энг актуал савол: "Янги йилда кимни уйида ўтирамиз?"

Барча группаларга юбориб қўямиз

Косонсой туманидаги энг тезкор
хабарлар 👉 @Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

03 Dec, 13:19


#Иримчилар_ўқисин

— Агар олдингиздан қора мушук ўтса, ҳавотир олманг, демак, у мушукнинг йўлнинг нариги бетида иши бор.

— Агар олдингиздан оқ мушук ўтса, у мушукнинг бояги қора мушукда иши бор.

— Агар олдингиздан оқ ва қора мушук ўтса, демак, улар ишини битириб қайтишяпти.

— Агар олдингиздан ола мушук ўтса, демак, бу анави икки мушукнинг иши...

Ирим-сирим қилиб ўтираверсангиз бу мушуклар ўзидан кўпайиб кетаверади, яхшиси сиз йўлингизда давом этинг! 😁

Группадаги ирмчи дўстларга юбориб қўямиз!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

01 Dec, 12:54


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

01 Dec, 04:43


Ким эслайди?

❄️ Қиш Сонатаси.

☃️ Ҳаммамизга Қиш фасли ажойиб онларни тортиқ қилиш насиб қилсин 😊

Ўзбекистонда илк марта 2003 йилда «1 ТВ» ҳозирги «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган.

Ушбу сериални соғингаларга юборамиз 😍

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

30 Nov, 03:37


Бугун 30 ноябр - кузнинг охирги куни.

Эртадан, кўнгилларга оппоқ туйғулар билан, зумрад қиш ташриф буюради. Қорлари билан қувонтиргувчи қиш қалбларимизга қордек оқлик олиб келсин.👇

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

27 Nov, 03:32


💥 Бугун, 27 ноябр кўплаб мамлакатларда Онажонлар байрами нишонланмоқда

Оналаримиз доим соғ-саломат бўлишсин.
Улар ҳар доим бизнинг ҳаққимизга дуолар қилиб, болалигимиздан то ўзлари вафот этгунча биз ҳақимизда қайғуришади...

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

23 Nov, 01:50


27 йил давомида қиз ота-онасини билан ҳар сафар хайрлашишни расмга олиб келган.

Охиргиси эса...😢

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

22 Nov, 05:18


#Тезкор

⚡️ "UzAuto Motors" янги Cobaltлар учун шартнома беришни бошлади🔥

Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz орқали амалга оширилиши мумкин.

ТЕЗДА яқинларга юбориб қўямиз, шартномалар 1 соатда тугаб қолиши мумкин)

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

21 Nov, 15:27


#эслатма

Энг кўп дуч келинадиган жарималар қанчага тушади?

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

20 Nov, 11:14


“Avto24” – ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди

Сир эмас, ҳар йили куз-қиш мавсумида автомобиль ҳайдовчилар бошқаларга нисбатан кўпроқ азият чекишади. Уларнинг асосий муаммоси куннинг совуқ пайтларида қаерда ёқилғи қуйиш ёки автомобилини сиқилган ҳамда суюлтирилган газ билан тўлдириш мумкинлигини аниқлаштиришнинг имконсизлигида эди.

Ва ниҳоят эндиликда бундай муаммоларга барҳам бериладиган бўлди.

Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ҳар бир ҳудуддаги энг яқин ёқилғи қуйиш, автомобилни сиқилган ёки суюлтирилган газ билан тўлдириш ва электромобиллар учун қувватлантириш шохобчаларини топиш, нархларни таққослаш, борар манзили ҳамда вақтини аниқ режалаштириш имконини берувчи “Avto24” мобиль иловаси тест синовида ишга туширилди.

Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.

“Avto24” иловаси автомобиль эгаларига худудлардаги барча ёқилғи ҳамда қувватлаш шохобчаларини битта харитада тезда топиш, реал вақт режимида ҳозирги вақтда мавжуд ёқилғининг нархи, захираси ва қулайликлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш, электромобиль эгалари учун махсус қувватлаш пунктларининг локацияларини аниқлаш сингари имкониятларни тақдим этади.

Шунингдек, истеъмолчилар илова орқали ўзларига маъқул манзилнинг рейтингини кўтариш, ёқилғи сифати ҳамда нархи ҳақида шарҳ қолдиришлари ҳам мумкин бўлади.

Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt

Косонсойликлар

20 Nov, 10:53


#Тезкор

2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

20 Nov, 09:06


Апельсин рангли цинния — космосда етиштирилган биринчи гул.🌼

#Ratsional.

Одамлар космосда гул етиштираяпти, сен бўлсанг ҳовлингга бир туп гул экмайсан😃

⭐️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

20 Nov, 07:08


Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган«, — деди президент.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

20 Nov, 06:54


UzAutoMotors Cobalt MTни сотувдан олди

UzAuto Motors расмий сайтидаги нархлар жадвалида механик узатмалар қутисида ҳаракатланувчи Chevrolet Cobalt автомобили олиб ташланди.

«Механика» сотуви тўхташи ортидан Ўзбекистонда 10 минг доллардан арзонроқ машина қоғозда бўлса ҳам қолмади. Эндиликда энг арзон автомобил Cobalt автомат 146,5 млн. сўм (11 400 доллар).

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

19 Nov, 14:03


#Тезкор #Ғалаба

ЖЧ-2026 саралаш босқичида Ўзбекистон ғалаба қозонди!!

🇰🇵  КХДР 0 – 1 Ўзбекистон 🇺🇿

⚽️ А.Файзуллаев 44 дақиқа

Футболачиларимиздан иродали ғалаба! Лаосда кечган муросасиз ўйинда йигитларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, қимматли 3 очкога эга бўлишди.

Яқинларга юбориб, ғалаба билан табрикланг.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

19 Nov, 06:29


❗️Қозоғистонда маҳр расман бекор қилинди.

Мусулмонлар диний бошқармаси Уламолар кенгаши фатво чиқарди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

19 Nov, 05:54


🔥 #MatchDay Oʻyin kuni

🌎 JCh-2026 saralashi
🇰🇵 KXDR 🆚 Oʻzbekiston 🇺🇿
🗓 19-noyabr | 17:00
🏟 “Lao” stadioni. Vyentyan


@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

19 Nov, 01:40


#хайрли_тонг
🌤Ассалому Алайкум. СЕШАНБА тонги муборак бўлсин 😊

Дунё деб топганим бир сиқим тупроқ,
Умр йўлларим ҳам бир хазон япроқ.
Шошаман, чопаман дунё моли деб,
Охири топганим кафандир бироқ...

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

18 Nov, 09:49


#Тезкор
⚡️Апелляция инстанцияси ҳам Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли, деб топди

18-ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Жўраевларнинг Ботир Қодиров иши юзасидан берган апелляция аризаси қаноатлантирилмади. Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг Кун.узъга маълум қилишича, биринчи инстанциянинг қарори тўлиқ ўз кучида қолган ҳамда Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли деб тан олинган.

Аввалроқ Жўраевлар оиласи дастлабки суднинг ҳал қилув қарорини адолатсиз қарор, дея баҳолаган эди. Икки тараф ҳам бир-бирини меросга даъво қилишда айблаган.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

18 Nov, 03:36


#Кун_Тарихи

Бугун 18-Ноябр Душанба:

🌏 Халқаро зўравонликка қарши кураш куни
🌏 Кнопкали Телефон куни

🇺🇿 Ўзбекистон - Давлат байроғи куни

🇷🇺 Россия - Қорбобонинг туғилган куни

• 1868-йил Д. И. Менделеев ташаббуси билан Россия Кимё Жамияти ташкил этилди

• 1928-йил Илк маротаба Микки Маус иштирокида филм намойиш қилинган

• 1991-йил «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган кун

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

14 Nov, 08:51


#Йил_имоми

МУҲАММАДБОБУР домла Республикада 1-ЎРИННИ олдилар ва “ЙИЛ ИМОМИ” бўлдилар.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

14 Nov, 04:46


Ҳайдовчи ҳақиқий бахт қушини кўрди. 😃

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

14 Nov, 03:34


#MatchDay Oʻyin kuni

🌎 JCh-2026 saralashi
🇶🇦 Qatar 🆚 Oʻzbekiston 🇺🇿
🗓 14-noyabr | 21:15
🏟 “Jassim bin Hamad” stadioni. Doha

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

12 Nov, 17:36


#Тезкор #Диққат

⛈️❄️ Бугун кечқурун ва эртага кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва эртага тушгача давом этад. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор

Ҳаво ҳарорати ҳам пасаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати 8 ° C дан ошмайди, кечаси эса -1 ° C гача тушади.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

12 Nov, 08:31


Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 14:12


#Шунчаки_дахшат

Ўзбекистонда ягона бўлган Москвич, наваротига битта янги Жентрани пули кетибди😳

Малибу-2 люкка неччи?

Мошина ишқибозларига юбориб қўямиз

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 06:06


#Тарихий_видео

😀Антарктика марказида Ўзбекистон байроғи ҳилпирамоқда!


Блогер Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон ва қўшни қардош халқларнинг байроғини Антарктикага ўрнатди.

Абдураҳмон Фозилов Антарктикага борган биринчи Ўзбек блогери бўлиб тарихда қолади.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 05:48


Қашқадарё вилояти Китоб тумани Жовуз қишлоқ манзаралари.

Эронда маҳаллий аҳоли уй—жой қуриш архитектурасида тик тоғ этакларини асрлар давомида шундай ўзлаштиришни санъат даражасига чиқарган.

Бизнинг тоғли ҳудудлардаги асосан тожик миллатига мансуб халқлар ҳам узоқ йиллар давомида мана шундай уй—жойларда истиқомат қилиб келишмоқда.

Этнотуризмни ривожлантириш, дунё сайёҳларини жалб қилиш учун ноёб объектларимиздан бири..

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 05:22


#фойдали

🔔Юзингизга тошмалар тошиши кўп ҳолатларда истеъмол қилаётган маҳсулотларингизга боғлиқ…

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 05:21


#muftiy_minbari

МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Nov, 05:20


#Тезкор

❄️ Амирсойда хам айни дам қор ёғмоқда

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

05 Nov, 03:25


#Тезкор
⚡️☔️Соябон олиш эсдан чиқмасин – бугун ёмғир ёғади

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15...+20° бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.👇

@Kosonsoyliklar - Ижтимоий_сиёсий, маданий ҳамда кўнгилочар канал

Косонсойликлар

03 Nov, 10:57


❗️Фарзандига кассалик совға қилаётган ота-оналар...

Фарзандингизга овқат билан газли ва рангли ичимликлар берманг!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

03 Nov, 07:54


Одамзот асосий аламини оила аъзоларидан оларкан...

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

01 Nov, 10:41


⚡️Холажоним учун махсус! Энг севимли холангизга юбориб қўйинг!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

01 Nov, 10:37


Энди Telegram'да видео сифатини автоматик танлаш ва юборилган хабарга медиа қўшиш имконияти бор

31 октябр куни Telegram жамоаси иловадаги янгиланишларни тақдим қилди. Эндиликда фойдаланувчилар видеолар учун тезроқ юкланиш ва сифатни назорат қилиши, охирги таҳрир қилинган вақти белгиси, шунингдек юборилган хабарларга медиа бириктириш каби бир қанча янги функциялардан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун телеграмни янгилаб юборсангиз бўлди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

30 Oct, 05:24


#Диққат #РАСМАН

❗️Энди юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ, 187 500 сўм

2024-йилнинг ўтган 7 ойида юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Яқинларга юбориб қўямиз, маъмурий жавобгарликка тортилишлари мумкин

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

29 Oct, 11:00


#Тезкор

⚡️⚡️Кобалт нархи ошибди!

Мана сиз кутган Янги “Cobalt 2025“, Диска, фара ва боковойлари қора бўлган холос, нархи эса ошган

«Янги Кобальт» 1-позиция 125 млн 210 минг сўм.

«Янги Кобальт» 2-позиция 146 млн 455 минг сўм.

«Янги Кобальт» 3-позиция 147 млн 916 минг сўм.

Кобальтчиларга юбориб қўямиз

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

29 Oct, 10:49


#Тезкор

Мол-мулк ва ер солиғи оширилмоқда.

2025 йил 1 январдан бошлаб:
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

29 Oct, 10:11


#фойдали

Ибн Сино таълимоти бўйича хасталикка кўра нима кўпроқ истеъмол қилиш керак:

Бел оғриғи учун – Саримсоқ
Вазн олиш учун – Калла шўрва суви
Юракни бақувват қилиш учун – Олма
Сийдик яхши ажратилишига – Селдр
Юқори қон босими учун – Ошқовоқ суви
Жигар хасталиклари – Гулкарам
Юрак “ўйнаши” – Укроп
Анемия – Асал
Бўғим оғриқлари – Майиз
Кўпроқ имтеъмол қилинг!

Яқинларга юбориб қўямиз👇

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

29 Oct, 08:27


Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи нархлари эълон қилинди

Маълумотларга ишонсак, бир кг мол ва қўй гўштининг энг қиммат улгуржи нархи 70 минг сўм экан.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

26 Oct, 08:43


#Диққат
❗️Оч қоринга илиқ сув ичинг

Эрталаб бир стакан сув, биз хоҳлаймизми ёки хоҳламаймизми, ухлаш вақтида юзага келадиган суюқлик танқислигини қондиради. Иссиқ сув ҳам қонни суюлтиради. Бу эса тромбоз хавфини олдини олади.👇

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

23 Oct, 10:26


❗️МАНА СИЗ КУТГАН Янги «Cobalt 2025»  😅

У ҳамма кулганидек, фақат фара ва дискаси қорайтирилиб чиқмаскан. Унда орқани кўрсатувчи ён ойна (боковой) ҳам қорайтирилган бўларкан.

СОБАЛТГА ҚИЗИҚИБ ЮРГАНЛАРГА ТАШАБ ҚЎЯМИЗ

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

22 Oct, 06:15


🚬 Чекишни ташлаганингиздан сўнг танадаги ўзгаришлар!

Чекувчи дўстларингизга юборинг!

⬆️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

22 Oct, 04:42


#Диққат

❗️Энди мединститутни тугатди дегани шифокор дегани эмас, Мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

22 Oct, 04:32


#Диққат

⚡️Бугун, 22 октябрь – Бутунжаҳон эркакларнинг асаб тизимини асраш куни

❗️ Бунинг учун кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик)

Хабарни тезкорлик билан аёлларга етказиб қўямиз😁

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

19 Oct, 08:25


Имкониятларинг қанча кўп бўлмасин, улардан тўғри фойдаланишни билмасанг, муваффақиятга эришолмайсан.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

18 Oct, 06:15


6G мобил интернет тезлиги ҳозиргидан 9000 марта юқори бўлиши мумкин

University College London (UCL) олимлари кенг диапазондаги частоталар, радиотўлқинлар ва ёруғликни бирлаштирган ҳолда секундига 938 гигабит маълумотни узатиш имкониятига эга бўлди. Бу эса бир сонияда ўртача катталикдаги 20 дан ортиқ кинони юклаб олиш мумкин дегани.

Ҳозирда олимлар жамоаси ўзлари яратган 6G технологиясини оммалаштириш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳамда алоқа операторлари билан музокара ўтказмоқда.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

18 Oct, 03:37


Жамолиддин Бобожонов “Динамо”нинг ҳужумчиси косонсойлик Анвар Ҳожимирзаев ҳақида.

У жорий мавсумда Суперлигада энг кўп гол урган ўзбекистонлик ҳужумчи бўлиб турибди – 9 та гол.

© Sports_uz

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

17 Oct, 09:16


🧅 Кунлар совуб одамлар орасида шамоллаш тарқалишни бошлайди.

Буни уй шароитида даволашни усулларидан бири…

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

15 Oct, 09:24


Бир грамм олтин нархи 1 млн 123,6 минг сўмга етди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

15 Oct, 08:02


«Қамчиқ» довонида қор майдалаб ёғишда давом этмоқда

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

14 Oct, 02:19


💐 Бугун, 14-октабр, кўплаб мамлакатларда ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлларидан “пичоқ, кабгир“ларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечги овқатга олиб чиқинг!

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

12 Oct, 03:10


Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот.

Германиядаги Welthungerhilfe хайрия ташкилоти дунёнинг 36 та давлатида тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ ҳолатни «жиддий», олтитасидагини эса «ўта жиддий» деб таърифлади.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

11 Oct, 10:03


⚡️Эркак киши ҳаётда иккита нарсадан ҳеч қачон шикоят қилмаслиги керак: хотини ва машинасидан, чунки иккаласини ҳам ЎЗИНГ ТАНЛАГАНСАН...)

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

10 Oct, 03:05


«Келинлар қўзғолони» 😅


⬆️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

10 Oct, 02:18


💥 👵🏻Бугун 10-октабр Халқаро бувилар куни

🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди

Неваралар қақажониси бувиларини “касбий“ куни - бувилар куни билан турли совға-саломлар, чиройли шеърлар билан қутлайди. Бувилар набираларини кутиб олишдан, уларни ширин пироглар билан сийлашдан доимо хурсандлар😊

⬆️ @KOSONSOYLIKLAR

Косонсойликлар

10 Oct, 02:11


💥 👵🏻Бугун 10 октябр - Халқаро бувилар куни

🎉Ҳар йили 10 октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди.

Неваралар бувиларини “касбий“ сана - Бувилар куни билан турли совға-саломлар, чиройли шеърлар билан қутлайди 🤗

Бугун бувингизга совғалар олиб, уларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

10 Oct, 01:30


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

Косонсойликлар

09 Oct, 14:37


#Диққат

❗️Қўлда терилган пахта нархи 2500 сўм этиб белгиланди

Ҳукуматимиз томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кг. пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланди.

Бу нарх аҳолимизни даромадлари ошишига ҳам хизмат қилади. Масалан, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг. пахта териб, 1 000 000 сўм ишлаб топса, бу қолган 20-25 кунлик теримда 20-25 млн. оилавий даромад дегани.


@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

09 Oct, 02:09


Aссалому алайкум. Бугун 9-октябрь, муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

Энг яқинларга юборинг.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

08 Oct, 15:32


Махоратига қойил лекин 😅👏

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

08 Oct, 15:25


Фарғона. Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финалидан кейинги ҳолат экан.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Oct, 16:48


#ТЕЗКОР #Хушхабар

❗️Энди ГАЗ таъминотига уланмаган ҳовли уй-жойлар учун ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ тарифидан 50 фоизлик ЧЕГИРМА берилади! (Истеъмолчиларнинг III гуруҳи каби).

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг "Lolazor" подкастида айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.

Ҳозирда истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун ижтимоий норма доирасидаги электр энергияси нархи 225 сўм ҳисобланади.

Яқинларга юбориб хабардор қиламиз.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Oct, 16:44


Бугун Путиннинг туғилган куни. У 72 ёшга кирди.

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Oct, 11:53


#Диққат

"Р" ҳарфини айта олмайдиган болалар учун 3 хил машқ.

Жуда кўпчилик болалар "Р" ҳарфини айтишда қийналади. Видеодаги машқлардан фойдаланиб кўринг

Ота-оналарга юборамиз

@Kosonsoyliklar

Косонсойликлар

07 Oct, 09:00


Пахта-2024.

⬆️ @KOSONSOYLIKLAR