VETLEGNEWS @veterinariansuzbekistan Channel on Telegram

VETLEGNEWS

@veterinariansuzbekistan


Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot

VETLEGNEWS Channel Promotion (Uzbek)

Assalomu alaykum, aziz do'stlar! Siz VETLEGNEWS kanalini tanishib chiqdingizmi? Bu kanal Uzbekistondagi veterinar tibbi va chorvachilikga oid yangiliklar va ma'lumotlar haqida eng so'nggi xabarlar bilan ta'minlaydi. VETLEGNEWS kanali, Veterinariya va chorvachilik sohasini rivojlantirish Davlat qo'mitasining rasmiy kanali hisoblanadi. Bu orqali siz veterinar tibbi sohasida so'nggi ilmiy va amaliy ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Kanalda savollar va murojaatlar uchun vetlegnewsbotga murojaat yuborishingiz mumkin. Sizni ham VETLEGNEWS kanaliga obuna bo'lishni taklif qilamiz, yangiliklardan xabardor bo'ling! 🐾👉 @vetlegnewsbot

VETLEGNEWS

11 Nov, 13:10


#ҳудудларда

Отларнинг юқумли касалликлари муҳокама қилинди

Жиззах вилоятида отларда учрайдиган касалликлар, жумладан отларнинг "африка ўлати" касаллиги эпизоотологияси ва профилактикаси бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Ветеринария илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари, Миллий гвардия тасарруфидаги Чавандозлар мактаби мутасаддилари, йилқичилик хўжалиги ходимлари ва барча от ишқибозлари иштирок этди.

VETLEGNEWS

11 Nov, 12:18


#халқаро_ҳамкорлик

Мўғулистон ташрифи давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва чорвадор тадбиркорлардан иборат юртимиз делагациясининг Мўғулистонга ташрифи давом этмоқда.
Ташриф давомида Мўғулистон Қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда чорва зотларининг генофондини яхшилаш ҳамда наслчилик борасида кўп қиррали ҳамкорлик қилишга келишилди.

VETLEGNEWS

11 Nov, 12:09


#ҳудудларда

Амалий семинар бўлиб ўтди

Андижон тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехонлогиялар институтининг ёрдамчи чорвачилик хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда мутахассислар эпизоотик барқарорликни таъминлашда комплекс ёндашувнинг аҳамияти ҳамда ҳайвонларнинг юқумли ва юқумсиз касалликларига қарши индувидал курашиш тўғрисида амалий тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, мавжуд кўргазмалар орқали ҳайвон билан мулоқот ва даволаш жараёнлари тушунтирилди.

VETLEGNEWS

11 Nov, 10:09


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди. Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Эр-Рияд. В международном аэропорту имени Короля Халида главу нашего государства встретили руководство провинции Эр-Рияд в лице принца Мухаммада бин Абдулрахмана бин Абдулазиза и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

10 Nov, 13:23


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11-13 ноября посетит с рабочими визитами Саудовскую Аравию и Азербайджанскую Республику для участия в международных саммитах.

#Mirziyoyev #sammit #SaudiyaArabistoni #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

08 Nov, 12:45


https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonlik-veterinariya-mutaxassislari-mogulistonga-borishdi_655132

VETLEGNEWS

07 Nov, 13:16


Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 13:16


Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 13:16


Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 13:16


Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.

Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.

Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 12:42


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш
чора-тадбирлари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам рационального использования и снижения потерь водных и энергетических ресурсов в сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 12:42


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 12:42


Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

07 Nov, 06:40


#xalqaro_hamkorlik

Kadrlarni qayta tayyorlash jahon standartiga olib chiqiladi

Jahon hayvonlar sog‘ligi tashkiloti (WOAH) xalqaro eksperti Dimitry Morozov SamDVMCHBU huzuridagi Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida bo'ldi.
Uchrashuvda malaka oshirish yo'nalishlarining o'quv reja va dasturlari ko'rib chiqildi. Markazning xalqaro aloqalari, sayyor darslarning tashkil etilishlishi, amaliy laboratoriya mashg'ulotlarining olib borilishi, shuningdek kadrlarni qayta tayyorlashhi jahon standartiga olib chiqish masalalari muhokama qilindi.
Muloqot davomida tinglovchilar sohaga oid savollariga javob olishdi.

VETLEGNEWS

07 Nov, 05:23


#халқаро_ҳамкорлик

Мўғилистон чорва зотлари ўрганилмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос чет эл чорва зотларини олиб келиб кўпайтириш, бу борада амалий ва назарий тамойилларни интеграция қилиш борасида топшириқ берган эди.
Мазкур топшириқ ижросига мувофиқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари ва чорвадор тадбиркорлардан иборат делегация айни пайтда Мўғилистонда бўлиб, Навоий вилоятининг иқлим шароитига мос қўй ва эчки зотларини ўрганиш баробарида уларнинг адаптация босқичларини тадқиқ этмоқда.

VETLEGNEWS

07 Nov, 05:08


#халқаро_ҳамкорлик

Ветеринария таълимида интергация масалалари муҳокама қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясининг юз йиллигига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда.
Унда Беларус ва Ўзбекистон республикалари ўртасида ветеринария таълими соҳасида интеграция жараёнларини тезлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, чорвачилик ва унинг тармоқларида кадрлар тайёрлаш борасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш муҳокама этилмоқда.
Манба: https://vitvesti.by/obshestvo/voprosy-podgotovki-magistrantov-i-povysheniia-kvalifikatcii-veterinarnykh-spetcialistov-belarusi-i-uzbekistana-obsudili-v-vitebske.html

VETLEGNEWS

06 Nov, 12:45


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунига етди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров кузатиб қўйди.

Мероприятия рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Бишкек завершились. В аэропорту главу нашего государства проводил Председатель Кабинета Министров Кыргызстана Акылбек Жапаров.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

06 Nov, 11:57


Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

05 Nov, 13:40


https://uza.uz/uz/posts/hamyurtimiz-xorizhiy-akademiyaning-faxriy-professori-boldi_653841

VETLEGNEWS

05 Nov, 11:16


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 5-6 ноября посетит с рабочим визитом город Бишкек для участия в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

05 Nov, 09:36


#халқаро_ҳамкорлик

Икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди

Қўмита делегацияси Латвия республикаси Озиқ-овқат ва ветеринария хизматининг таклифига биноан Рига шаҳрида бўлиб қайтди. Ташрифда Латвиянинг юртимиздаги элчихонаси томонидан ажратилган лойиҳа доирасида аквакултура соҳасида Латвия тажрибасини ўрганиш ва икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, Латвиянинг Озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит институти (BIOR), ҳудудий ветеринария хизматлари, балиқчилик хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналари билан тажриба алмашилди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит институти (BIOR) билан Қўмитанинг Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида меморандум имзолаш ҳамда давлат чегараси ва транспортда ветеринария хизмати ходимларининг қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этишга келишилди.

VETLEGNEWS

05 Nov, 09:20


#ҳудудларда

Энергия тежамкорлик мавзусида семинар бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан куз-қиш мавсумида тармоқ обектлари ҳамда чорвачилик мажмуаларида энергия ресрусларини тежаш, фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олишга қаратилган амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари ва тегишли соҳа мутахассислари иштирок этди.

VETLEGNEWS

05 Nov, 09:08


Maxsus reportaj | Chorvachilik va baliqchilik rivojlantrish.

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

VETLEGNEWS

04 Nov, 15:20


Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации электроэнергетического сектора и привлечения частных операторов к управлению электрическими сетями в регионах.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 09:12


Навоий инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаяпти.

Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида комплекс ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 08:23


#Milliy_kontent

Jonli naqshlar jilosi

SamDVMCHBU talabalari tomonidan milliy kontent doirasida tayyorlangan qorako'l terisi haqidagi ijtimoiy rolik.

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди.

Захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.

Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Вилоят республикамизнинг қоқ марказида жойлашган, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд.

Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.

Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.

Мамлакатимизнинг энг муҳим транспорт артерияларининг 16 фоизи Навоий ҳудудидан ўтган. Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 240 километрли “Қўнғирот-Бейнов” янги йўли фойдаланишга топширилди. Бу ҳам Навоийнинг логистика маркази сифатидаги аҳамиятини янада оширади.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Эл-юртимиз, хусусан, Навоий аҳлининг улуғ аждодимиз Алишер Навоий хотирасига ҳурмат-эҳтироми чексиз.

Буюк бобомиз номи билан аталадиган Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Ушбу улкан салоҳиятдан вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 11 та шаҳар-туман ҳокими унумли фойдаланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишга уланган бошқа вилоятлар мутасаддилари ҳам бугунги таҳлиллар ва топшириқлардан аниқ хулоса қилиб, Навоий мисолида ўз режаларини тузиши зарурлиги қайд этилди.

Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.

Чуқур геологик таҳлиллар асосида янги конларни тайёр лойиҳа пакети билан тадбиркор-инвесторларга таклиф қилиш зарур.

Уч йил давомида йилига 350 минг гектар яйловга янги технология асосида уруғ ва кўчат экиш ташкил қилиниб, 50 минг аҳолига мева-сабзавот, боғ ва чорва учун бўлиб берилади. 100 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Камбағалликни қисқартириш, миграцияни янги тизими ва 4 та туман тажрибаси ҳисобидан яна 140 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Сўнгги етти йилда Навоийда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.

Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.

Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган.

Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.

Бу ишлар кўламини кенгайтириш учун геологияда янги тизим бўлади. Барча стратегик ресурсли конлар ҳалқаро баҳолашдан ўтади. Бунинг учун тажрибали халқаро компаниялар жалб қилинади.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Президент маҳаллийлаштириш масаласида мутасаддилар корхоналар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Тадбиркорларимизга керакли стандартлар етказилса, импорт бўлаётган маҳсулотларни бемалол ўзимизда чиқариш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Минглаб иш ўрни ҳам яратилади.

Дарё, сой ва каналларни бетонлаш, кичик ГЭС қуришга ҳам хусусий секторни фаол жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади. Бу сув бўйларида замонавий савдо ва сервис объектлари ҳам ташкил қилинади. Бу Навоий тажрибаси бўлади.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Вилоят аҳолиси йилдан-йилга кўпаймоқда. Одамларнинг талаби ҳам, тадбиркорликка қизиқиши ҳам кундан-кунга ошаяпти.

Лекин, шундай салоҳият туриб, Навоийда ҳалигача камбағал оилалар борлиги шунча йирик корхонаси бор вилоятга ярашмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга четга ишлашга кетган одамлар билан гаплашиш, уларнинг оила аъзоларидан хабар олиш, даромадини ошириш учун шароит яратиш топширилди.

Бу масалаларга жиддий қарамаган раҳбарларга хулоса ҳам жиддий бўлиши қайд этилди.

Кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчиликда мавжуд имкониятларни ишга солиб аҳоли даромадини ошириш, 4 та туман тажрибаси асосида 140 минг аҳолини банд қилиш, келгуси йилда Навоийга 500 минг хорижий туристни жалб қилиб, экспортни 150 миллион долларга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.  

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Навоийскую область. В ходе поездки предусматривается ознакомление с крупными промышленными объектами и предприятиями, организациями социальной сферы, запуск новых проектов.

В рамках визита глава государства также определит дальнейшие приоритетные задачи социально-экономического развития региона.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:51


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.

Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.

Президентимиз кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган юксак мақомга эга бўлган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклади.

Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

VETLEGNEWS

01 Nov, 07:11


#hududlarda

Targ‘ibot ishlari olib borildi

Andijon tuman Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish bo‘limi tomonidan tumandagi “Do‘stlik” mahalla fuqarolar yig‘inida hayvonlarning xavfli yuqumli kasalliklariga qarshi kuzgi mavsumiy emlash tadbirlarini o‘tkazish mavzusida ko‘rgazmali amaliy seminar o‘tkazildi.
Unda hayvonlarning xavfli yuqumli kasalliklari va ularning oldini olish bo‘yicha targ‘ibot ishlari olib borildi.

VETLEGNEWS

01 Nov, 06:58


#hududlarda

Seromonitorig tadbirlari amalga oshirilmoqada

Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi hamda Birlashgan millatlar tashkilotining Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti bilan hamkorlikda maxsus seminarlar oʻtkazilmoqda.
Unda mayda shoxli mollar oʻlati kasalligi xavfini baholash va yurtimizning ushbu kasallikdan holi hudud maqomini olishi uchun seromonitorig tadbirlari amalga oshirilmoqada.
Jumladan, ishtirokcholarga chegara hududlarida mayda shoxli hayvonlardan qon namunasini olish va laboratoriya tahlillari oʻrgatilmoqda .

VETLEGNEWS

28 Oct, 12:55


#эпизоотия

Бандихонда эмлаш жараёнлари

Хусусан, ҳудудлардаги мутахассислар томонидан “Ғафур Ғулом” ветучасткаида йирик ва майда шохли моллар ҳамда уй ҳайвонларини мавсумий касалликларга эмлаш ишлари “хонадонбай” усулида ташкил этилди.
Тадбир давомида мавсумий касалликлар ҳақида маълумот берилиб, бу борада ҳайвон эгаларининг масъулияти муҳимлиги тушунтирилди.

VETLEGNEWS

28 Oct, 12:39


#тадбир

Мулоқот соати бўлиб ўтди

Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг жойлардаги мутахассислари томонидан аҳоли хонадонлари ва мактабларда ҳайвонлардан одамларга юқадиган ўта юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Асака тумани “Ниёзботир” ветучасткаси мутахассислари томонидан умумтаълим мактабларида қутуриш касаллигининг келиб чиқиши ва унинг профилактикаси бўйича мулоқот соати ўтказилди.

VETLEGNEWS

28 Oct, 12:12


#маълумот

Навоийда етилган бўрдоқининг
ўртача тирик вазни 420 килограмга етди


Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда қиймати 78 млрд сўмлик 57 та чорвачилик лойиҳалари ишга туширилиб, четдан 5 минг бош қорамол, 29,6 минг бош қўй-эчки ва 115 минг бошдан ортиқ парранда олиб келиниб парвариши йўлга қўйилди.
Фаолият юритиб келаётган 69 та наслчилик хўжалиги томонидан йил бошидан бери 5,8 минг бошдан ортиқ наслли чорва моллари тайёрланиб харидорларга етказиб берилди.
Самарали ташкил этилган наслчилик ишлари туфайли 8,3 минг бош зоти яхшиланган бузоқ олинди. Мазкур тадбирлар натижасида сўйиш учун тайёрланган ҳар бир бош қорамолнинг тирик вазни 420 кг, қўй-эчкиларнинг ўртача тирик вазни 69 килограмга етди.

VETLEGNEWS

27 Oct, 15:22


Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди

Вместе с народом: Президент проголосовал на выборах и поблагодарил граждан за сопричастность к судьбе и будущему страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

27 Oct, 15:22


Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди

Сегодня утром Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи проголосовал на выборах и искренне пообщался с гражданами, пришедшими на избирательный участок

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

VETLEGNEWS

25 Oct, 11:44


#эътироф

Ички ишлар ходимлари тақдирланди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда соҳада меҳнат қилиб келётган ходимлар, хусусан ИИВ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларининг бир қатор ходимлари қўмита томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

VETLEGNEWS

25 Oct, 11:34


#сайлов_2024

Сайловга тайёргарлик жараёнлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси асосий биноси ҳамда қўмита ҳузуридаги Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат илмий маркази ҳудудида жойлашган сайлов участкалари сайловолди тадбирлари учун шай ҳолатга келтирилди.

VETLEGNEWS

25 Oct, 11:22


#эпизоотия

Чорва моллари юқумли касалликларга эмланмоқда

Нарпай тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, чорва молларини юқумли касалликларга қарши гуруҳ усулида эмлаш, уй ҳайвонларини кузги мавсумда қайта рўхатдан ўтказиш ишлари жадал давом этмоқда.

VETLEGNEWS

25 Oct, 11:10


#эълон

Диққат: эчки сути ярмаркасига марҳамат!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор эчки сути ярмаркаси бўлиб ўтади.
Унда эчки сутидан қўлбола усулда тайёрланган ва фабрикада ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулотлар намойиш этилади.
Ташриф буюрувчилар учун эчки сути маҳсулотларидан харид қилиш ёки татиб кўриш имконияти мавжуд.
Ярмарка 26-27 октябрь кунлари пойтахтимизнинг Кўкча бозорида соат 06:00 дан 10:00 гача давом этади.

VETLEGNEWS

25 Oct, 11:00


#жараён

Сайёр учрашув – тадбиркор минбари

Қўмита томонидан чорвачилик ва унинг тармоқларида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субьектларига амалий ёрдам кўрсатиш, чорвачилик тармоғида маҳаллий инвестиция ҳажмини ошириш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил этиш қўлга қўйилган.
Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида бўлиб ўтган ана шундай учрашувларда чоравачилик ва унинг тармоқларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва хонадонида чорва парваришини йўлга қўйган аҳоли вакилларининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

VETLEGNEWS

25 Oct, 10:50


#эътироф

Ички ишлар ходимлари тақдирланди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Анжидон ва Қашқадарё вилоятлари бошқармаларида “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан турли маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Унда соҳада меҳнат қилиб келётган ходимлар, хусусан ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳининг бир қатор ходимлари қўмита томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.