Файзбоғ (ТемурМалик) @fayzboguz Channel on Telegram

Файзбоғ (ТемурМалик)

@fayzboguz


Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Файзбоғ (ТемурМалик) (Uzbek)

Файзбоғ (ТемурМалик) канали Файзбоғ (ТемурМалик) номига эga. Ушбу каналда бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оz танқид ва бир оз таҳлил келиши мумкин. Бу ерда ҳаммаси озгинадан ёзади. Каналда қўшиб ёзиш мавжуд эмас. Канал бошқа ишончли каналлар билан хамкорлик қилиб боради. Масалан, алоқа учун @SivasgaXat_bot гуруҳ ичиш учун @temurmalikuz, хориж янгиликлар учун @burchakostida жойлашган. Ушбу каналда аниқлик билан таҳлил қилинади. Муҳокама ва мунозара қилиш учун гуруҳ қўшилганга киринг: https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Jan, 12:02


Humo тўлов тизими хусусийлаштирилди

Бизга берилган хабарга кўра, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Аукцион жараёнига 6 номзод таклиф қилинган.

Маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақидаги битимни имзолаган номзодларга Жамиятнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи халқаро компанияси томонидан тайёрланган молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти бўйича комплекс таҳлилий ҳисоботлар билан танишиш, шунингдек, Жамиятнинг бошқарув органи билан учрашиш имкони берилган.

Шунингдек, номзодларга Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги эълонига мувофиқ, “Савдонинг асосий шартлари ҳақида”ги Битим тақдим этилган.

Учта иштирокчидан Мажбурий таклифлар (ВО) келиб тушди ва 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ ким ошди савдосининг ғолиби, деб топилди. Paynet берган таклиф қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Jan, 10:07


Ўзбекистонда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин

2025 йилда Ўзбекистон парламентида мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Қайд этилишича, парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасини хорижий давлатлар парламентлари тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиш режа қилинмоқда.

Бунда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш ҳамда мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш белгиланган.

Бундан ташқари, ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида мухолифат томонидан камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрида президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтганди. Шунингдек, 2023 йилнинг июлида Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги сўзлаган нутқида мамлакатда конструктив мухолифат фаолияти тикланишини таъкидлаган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Jan, 16:02


“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди — KunUz

Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққан, деб хабар бермоқда сайт манбаси. У 12 январ куни жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган.

Бу йил 75 ёшни қаршилайдиган “Салимбой” 2024 йилнинг март ойида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини олганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

11 Jan, 13:31


Интернетнинг ўзбек сегментига ҳам зарур тозаланиш ҳақида

Декабр ойида ижтимоий тармоқнинг қозоқ сегментида янги тренд оммалашди: кузатувчилар жамият учун фойда келтирмайдиган блогерлар ва машҳур шахслардан обунани бекор қила бошлади.

Ғоя кўплаб шикоятлар фонида пайдо бўлди. Унда инфлюенсерлар фақат ўзларининг қимматбаҳо ҳаёт тарзларини намойиш этишга эътибор қаратаётгани қайд этилган. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, бу воқеликни қабул қилишга салбий таъсир кўрсатади. Қозоғистонликларнинг айтишича, бундай постлар ҳасад, ишончсизлик ва ҳатто оилавий низоларни келтириб чиқаради.

“Уларнинг мақсади фақат пул топиш. Улар ўзларининг безакли фотосуратлари ва ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган реклама билан халқни бузяпти”, – деб ёзади муҳокама иштирокчилари.

Тренд ташаббускорлари таълимга оид, ижтимоий ёки маданий контент яратаётганларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Уларга кўра, бу ахборот муҳитини яхшилаш ва жамиятга бўлган салбий таъсирни камайтиришга ёрдам беради.

Шу кунларда “Ғайрат Дўстов иши” атрофида рўй берган ахборот уруши, ишни ёритган фаоллар, журналистларга нисбатан бошланган ноҳалол кибер шантажлар кўрсатдики, тармоқнинг ўзбек сегменти ҳам Қозоғистонда бўлгани каби жиддий тозаланишларга муҳтож.

Ўзбекистонда катта хатарга айланган ва оқибатсиз қолаётган вазият ҳақида

Бугун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегменти эгаси номаълум, фаолияти эса жамоатчилик фаоллари, журналист ва блогерларга тош отиш, уларни обрўсизлантириш, шу орқали жамиятда қўрқув, медиада ўзаро шубҳа ва бирлашмаслик  муҳитини ушлаб туриш бўлган тролл саҳифаларга тўлиб тошган.

Бундай саҳифалар бошқарувдаги баъзи куч ва шахсларга хизмат қилиб, улар жамиятда ҳур фикр, эркин сўз айтиш муҳити ривожланишига қарши кимсалардир. Улар шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари жойлаётган сурат, пост ва видеоларни кузатиб бориб, уларни ўзига керакли вақтда муаллифга қарши “компромат” сифатида  ишлатмоқда. Таҳдид, ҳақорат ва кибер шантажлар туфайли ҳатто тармоқлардан фойдаланиш хавотири авж олган. Масалан, очиқ маълумотларга кўра, бугунга қадар юзлаб фаол, журналист ва блогерлар шу каби шантаж, таҳдид, туҳмат ва ҳақоратларга дуч келган. Афсуски, бундай хатарларга қарши курашиши керак бўлган ташкилотлар – ҳуқуқ органларига киритилган ариза ва қилинаётган оммавий мурожаатлар натижасиз қолмоқда.

Нима қилмоқ керак?

Ўзингизга маълум ва сизда шубҳа уйғотган аккаунтларни блокланг, каналларига аъзо бўлсангиз, тарк этинг. Сиз шу орқали кибер шантажчиларнинг мақсади жамиятда кенг ёйилишига энг камида хизмат қилмайсиз. Ўзингизни ҳам ҳимоялайсиз. 

Тролл саҳифаларда улашилаётган постларга лайк босмаслик, уларнинг ёзганини улашмаслик бу – тарғиботда иштирокчи бўлмаслик дегани эмас. Тролл аккаунтлар билан дўстлигингизнинг ўзи сизни сиз истамаган тарзда тарғиботчига айлантиради. Аввало уларнинг саҳифаси ва каналида обуначи сони ўсишига ҳисса қўшасиз, иккинчидан, бундай саҳифаларни доимий тарзда кузатиш сизни улар истаган ёлғон ахборот, бузуқлик, қўрқув ва шубҳалар таъсирига туширади. Бундан ташқари, турли масалаларда жамоатчилик фикри ўрганиларкан, сиз тролл каналлар ва улар тарғиб қилаётган ташаббуслар тарафдори сифатида кўриласиз.

Хулоса ва чорлов

Ахборот асрида кишига ахборот олиш, қидириш ва саралаш саводхонлиги – ижтимоий тармоқлар гигиенаси жуда зарур. Шундай экан, муаллифи номаълум, мақсади эса жамиятни парчалаш ва қўрқувда ушлашдан иборат саҳифаларни шунчаки блокланг, тарк этинг.

Фойдаланётган саҳифаларингизни троллардан тоза тутинг. Сиз орқали жирканч мақсадларини кенг ёйишларига йўл қўйманг. Уларга қарши курашнинг ҳозирча самарали услуби уларни кузатмаслик, обуначиси бўлмаслик. 

Унутманг, мақсади эзгу инсон номаълум саҳифалар ортига беркинмайди. Ҳамкасблар ва тармоқ фаолларини ҳам ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш ва оммалаштиришга чақираман!

Илёс Сафаров, журналист

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

11 Jan, 09:32


Амалдорларнинг коррупцияга мойиллигини текширувчи тизим яратилади

Антикоррупция агентлиги раҳбари давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этишни таклиф этди.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади, дея ёзди Бурҳонов Telegram'даги каналида.

“Бу – давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, – дейди агентлик директори.

Акмал Бурҳонов коррупцияга мойиллик айнан қандай қилиб баҳоланиши борасида қўшимча тафсилотларни келтирмаган.

Умуман олганда, яхши таклиф. Фақат у қандай тарзда амалга оширилиши ва унинг қамрови қизиқтиряпти: кимлар текширилади, кимлар эса дахлсиз қолади ва ҳк. Муҳими, коррупцияга мойиллар рўйхатидан чиқариш учун қандайдир "откатлар" бўлмаслиги, тизим қўшимча соққа ишлаш воситасига айланмаслиги керак. Коррупцияда айбланган мансабдорни қайтиб давлат органларига ишга олмаслик амалиёти аллақачон жорий этилиши лозим эди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

11 Jan, 02:18


Ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи Европанинг энг бой клубларидан бирига трансфер қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг Ланс жамоасидан Англия премьер лигаси чемпиони — Манчестер Сити клубига ўтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда. Трансфер 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Футболчи 2022 йили Бунёдкордан эркин агент сифатида Беларуснинг Энергетик-БГУ жамоасига ўтган эди. Орадан бир йил ўтиб эса, 100 минг еврога «Ланс» жамоасига сотилган.

Маълум қилинишича, бу трансфердан футболчини тарбиялаб берган клуб — Бунёдкорга тахминан 1 млн евро атрофида ажратилади.

Абдуқодир АПЛда ўйнаган илк марказий осиёлик футболчи сифатида тарихга кирди. Унга омад тилаб қоламиз!

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

10 Jan, 09:15


АҚШ Трамп инаугурациясидан кейин ҳам Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши мумкин

Трамп жамоаси Украинадаги урушни тугатишга бўлган ёндашувини қайта кўриб чиқмоқда, деб ёзади Financial Times манбаларига таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозирча Трамп тарафдорлари можарони ҳал қилишнинг аниқ йўли бўйича бир қарорга келмаган. Шу билан бирга, улар ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан "фалокатли чиқиб кетиши" билан солиштирилиши мумкинлигидан хавотирда. Шу сабабли, сайланган президентнинг инаугурациядан сўнг ҳам АҚШ Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириши мумкин.

"Трампнинг жамоаси асосан кучли кўринишга катта эътибор қаратмоқда, шунинг учун улар Украинага бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиши мумкин", деди FT манбаларидаги суҳбатдошлардан бири.

Сайловлардан олдин Трамп Украинадаги можарони 24 соат ичида тугатишга ваъда берган эди. Кейинроқ эса у урушни ярим йил ичида тўхтатишга умид билдиришини айтган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

09 Jan, 18:33


Друзларнинг келиб чиқиши XI асрга бориб тақалади ва улар исломнинг шии-алавий мазхабидан ажралиб чиққан гуруҳ сифатида шаклланган. Друзлар, асосан, Мисрда Халифалик даврида пайдо бўлиб, ал-Хаким би-Амр Аллаҳ номли халифа даврида диний таълимотларни ривожлантирдилар. Улар ўз диний эътиқодларини сирли ва махфий сақлашни афзал кўрганлар. Друзлар, шунингдек, Яқин Шарқдаги турли халқларнинг маданий ва диний таъсирида ривожланиб, ўзларининг ўзига хос жамиятларини ташкил этдилар.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/XNaYV9lTOQM?si=Zzr3gSF_Rmw6j5o4

Файзбоғ (ТемурМалик)

09 Jan, 16:05


Ўзбекистон World Population Review томонидан тайёрланган энг кам ойлик маош рейтингида 113-ўринни эгаллади.

Рейтинг 2020 йилги кўрсаткичлар асосида 154 мамлакатни қамраб олган ва таққослаш осон бўлиши учун АҚШ долларида келтирилган.

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда йиллик энг кам иш ҳақи 1041 доллар, соатига эса 0,5 долларни ташкил қилади.

Энг юқори кўрсаткичлар Австралия (йиллик 34,5 минг / соатига 17,4), Янги Зеландия (33,4 минг / 16,1) ва Люксембургда (32,1 минг / 15,4) қайд этилган.

Таъкидланишича, кўплаб давлатлар ҳар йили энг кам иш ҳақини ўзгартиради, шунинг учун бу рейтинглар 2021 йилги глобал маълумотлар тузилганидан кейин ўзгариши мумкин.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

07 Jan, 19:27


Доналд Трамп Украинадаги урушни тўхтатиш учун олти ой вақт етарли бўлишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда у ўз мулкида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Умид қиламанки, олти ой бунга етарли бўлади", — деб айтган у.

Трамп сайловолди кампанияси доирасида урушни 24 соат ичида тугатишга ваъда берган эди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

07 Jan, 04:38


Путиннинг таъсирими ёки...

Россия армиясига ёлланиб, 10 дан ортиқ (!!!) украин аскарини ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқаросига “4 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш” жазоси тайинланибди. Оддий қилиб айтганда, 10 дан ортиқ одамни ўлдирган қотилга берилган жазо — уй қамоғи экан.

Адолатни қўйиб туринг, бундай инсоннинг руҳий ҳолати қандай бўлади, унда шафқат қолганми, жамиятга ва оиласига хавф солмайдими, ўйлаб ҳам кўрилмаган.

У айбланган моддалар "Ёлланиш" (ЖК 154 ва 154-1) бўйича эса 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ҳамда БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолар бор эди. (c)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Jan, 14:12


Украина Курск областида кенг миқёсли ҳужумни бошлади

Украина қуролли кучлари 5 январ куни Курск бўйлаб ҳужумга ўтди. Қайд этилишича, ҳарбийлар Суджадан шимолда, область марказига олиб борувчи трасса бўйида, Курск АЭСдан 35 км масофада жойлашган Болшое Солдатское посёлкаси томон ҳаракатлана бошлаган. Украина юришида миналардан тозалаш траллари, танклар ва бошқа зирҳли техникалар ишга солинган, шунингдек ҳужум қилинаётган ҳудуд радиоэлектрон кураш воситалари билан тиғиз қамралган, “шу туфайли дронларнинг ҳаракати фойдасиз”, деб ёзади Z-блогерлар.

Ҳарбий мавзуга ихтисослашган рус блогерларининг ҳисоблашича, Украина қуролли кучлари юришининг нишони Курчатов шаҳри атрофидаги Курск АЭС ҳисобланади. «Мақсад — Суджадан Курчатовгача юриб келиш ва АЭСни эгаллаш. Улар таниқли инсайдерлар огоҳлантирганидек, Болшое Солдатское орқали юриш қилишни режалаштирган», — дея ёзади улардан биттаси.

Курск АЭС раҳбарияти атом электр станцияси одатий режимда ишлашда давом этаётганини маълум қилган.

Россия ва Украина расмийларининг муносабати

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Украина кучлари Суджа шимоли-шарқидаги Бердин қишлоғи йўналишида қарши ҳужумга ўтишга уринган.

"Украина ҳарбийлари Бердин қишлоғи йўналиши бўйича иккита танк, битта зирҳли машина ва 12 та зирҳли жанговар техникани қўшинлари билан бирга жойлаштирган. Россия артиллерияси ва авиацияси Украина Қуролли кучларининг ҳужум гуруҳига зарба берди", дея хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётни ҳозирча изоҳлагани йўқ. Аммо уни Украина Миллий хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази ҳамда президент девони раҳбари Андрей Ермак тасдиқлаган. "Россия Курск вилоятида ўзига муносиб жавобни олади", — деб ёзади Ермак ўзининг Telegram каналида.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Jan, 13:03


Ғайрат халқ дардини олиб чиқиш жиноят эмаслигини айтишдек дадил фикрини изҳор қилишга уринганида жаноб судянинг ёш болани урушиб қўйгандек қилган панд-насиҳатлари юқорида жуда кўп мулозимларнинг даражасини/сифатини кўрсатади. Улар жамиятдаги муаммолардан чиндан ҳам узилиб қолганига яхши ишора.

Бир машҳур депутат ҳам совуқда изоляторда янги йилни ўтказишга арзирмиди, дея маломат қилибди. Ҳуддики Ғайрат икки кун навбатда ўтириб барини режалаган, гўё уйига бирров бориб йиртиқ ковушини кийиб келган. Ғайрат тентак эмас, у биларди қамалишини, буни ҳамма билади, лекин чидолмади.

“Тепадагилар сиёсатни яхши билади, бошқа хамирдан ясалган” деб ўйлайдиганларга ҳар доим айтаман, улар ҳеч қандай таланти, юксак билими, ё қадриятлари билан сиздан устун эмас — шунчаки омад ё таниш-билишчилик, ё айёрлик билан жойига тирмашиб чиқиб олган, жуда кўплари пул билан ўқишни битирган. “Понятка”лари эса кўпкарида от тепган даражада. Уларникидан баъзида оддий дамасчининг билими ва виждони анча кучли эканига мана гувоҳ бўлдик.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Jan, 15:27


Апелляция суди Ғайрат Дўстовга нисбатан тайинланган биринчи инстанция қарорини бекор қилди — жазо 15 суткадан 8 суткага қисқартирилди. Фуқаро суд залидан озод қилинди.

Маълумот учун, Ғайрат Дўстовни судда 12 нафар адвокат ҳимоя қилган. Жамоатчилик ҳали уйғоқ экани хурсанд қилмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Jan, 12:54


Ғайрат Дўстов суд залида ҳушидан кетиб қолди

Метан-шохобчадаги мурожаати ортидан майда безориликда айбланиб 26 декабр куни 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов устидан бугун, 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, аввалига суд Дўстовнинг иштирокисиз бошланган, адвокатларнинг талабидан кейингина уни судга олиб келишган. Лекин суд процессида жавобгарнинг тоби қочгани сабаб, судя ишни кўришда танаффус эълон қилган.

Судга, инсон ҳуқуқлари ташкилотидан Абдураҳмон Ташанов ва бир қатор таниқли журналист, блогерлар киритилмагани айтилмоқда. Дўстовнинг ортида эса умуман бегона, жамоатчиликка нотаниш бўлган кишилар суд залини тўлдириб ўтирганини кўриш мумкин.

Бу кейс жамоатчиликнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда судга бўлган ишончсизлиги ва исёни сифатида тарихга кириши аниқ.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Jan, 12:44


Метан заправкасидаги гаплари учун 15 суткага қамалган Ғайрат Дўстов бўйича ҳалиям маълумот беришмаяпти. Кеча ҳамкасбим яна ИИВга мурожат қилди - нега жазони ўтаётган шахс яна ИИБга сўроқ қилиш учун олиб кетилди деб сўради. Жавоб йўқ.

Абдураҳмон ака Ташанов гўёки сўроқ ўтаётган Тошкент шаҳар ИИБга борганларида, навбатчиларда дам олиш куни экани айтилган ва маълумот берилмаган. Дам олиш куни бўлса, нега сўроқ қилинади? Навбатчи ўз номи билан навбатчи эмасми - дам олиш куни/байрамларда ҳам кимдир бўлиши керак-ку? Халқ муҳофазаси байрамда таъминланмайдими?

Ғайрат Дўстов сўзлари билан айтсак, “Бу тепадаги раҳбарларни ман тушунмаяпман, нима қилмоқчисизлар?”

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

01 Jan, 16:01


Метандаги узун навбатларни танқид қилган фуқаро 15 суткага қамалди

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда фуқаро юқори турувчи органларга мурожаат қилиб, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳодиса ортидан ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Суд қарорига кўра, Ғ.Д. 2024 йил 23 декабр куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида шоҳобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат тартибини бузиб, майда безорилик қилган.

Шунингдек, жазо ўталганидан сўнг ҳуқуқбузар 843 минг сўм жарима тўлаши белгиланган.

Жорж Оруэлл "Оммавий ёлғонлар замонида ҳақиқатни айтиш инқилобий ҳаракатдир", деганди. Рус ва хитойликларга “тиши ўтмай” газини тортиқ қилаётган, толибондан дағ-дағ титраб электр экспорт қилиб бераётган давлатнинг шу одамга кучини кўрсатаётганини кўриш кулгили.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

31 Dec, 19:07


Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида, юртимизга 2025 йил Москвадан 2 соатга, Лондондан 5 соатга, Вашингтондан 10 соатга вақтлироқ кириб келди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Dec, 14:52


Салиб юриши – динларни уруштирган юриш

Ўзи энг биринчи Салиб юриши қандай бошланди? Сабаби нима эди? Ушбу саволларга жавобни қуйидаги видеодан билиб олсангиз бўлади

«Худди шундай» ютуб каналида айнан шу мавзуда видео чиқибди⬇️
https://youtu.be/3lkxnkFnmmw?si=yhpc03LetjlNglnc

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Dec, 12:03


🇦🇿🇷🇺Озарбойжон президенти Москвани айбига иқрор бўлиб, товон тўлашга чақирди

Озарбойжон президентининг сўзларига кўра, самолёт қулаганининг якуний версияси қора қутилар таҳлилидан кейин маълум бўлади. Аммо дастлабки версиялар ҳам жуда асосли ва фактларга асосланган.

"Фактлар шундан иборатки, фуқаролик самолётимиз Россия ҳудуди, Грозний шаҳри яқинида зарар кўрган ва деярли бошқарувни йўқотган", деди Алиев Озарбойжон телевидениесига берган интервюсида.

Шу билан бирга, у “албатта, самолёт атайлаб уриб туширилмаганини” таъкидлади.

Алиевга кўра, Боку Москвадан AZAL самолёти ҳалокати билан боғлиқ вазиятда “айбга иқрор бўлишни, айбдорларни жазолашни ва товон тўлашни” талаб қилмоқда.

"Бу бизнинг шартларимиздир", — деди Озарбойжон президенти.

"Бизни хафа қилган ва ҳайратга солган лаҳзалардан бири шу бўлдики, Россия расмий тузилмалари қандайдир газ баллонининг портлаши ҳақидаги версияларни илгари сурди, яъни Россия томони бу масалани бости-бости қилмоқчи бўлди. Бу ишлар сизга ҳеч қандай шараф келтирмайди", дея якунлаган сўзини Алиев.

🔥@burchakostida

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Dec, 16:11


Путин Алиевга қўнғироқ қилиб, AZAL йўловчи самолёти ҳалокати муносабати билан узр сўради — Кремл

Кремл маълумотларига кўра, Путин фожиали воқеа Россия ҳаво ҳудудида содир бўлгани учун узр сўраган ва қурбонларнинг оилаларига чуқур ва самимий ҳамдардлик билдирган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Dec, 12:05


Россия иттифоқчилари ҳам Москва ўзига дўст давлатлардан фойдаланишини, очиқ дипломатияни эса кучсизлик белгиси деб қабул қилишини тушунишлари керак. Ўша куни Чечен осмони узра учган учоғ Озарбойжонники эмас, айтайлик, французларники бўлганида, рус ҳаво ҳарбийлари уни ўзлари кузатиб қўйиб, хавфсиз жойга қўндиришган бўларди. Лекин у “дўст давлат”га тегишли бўлганлиги учун бунга эҳтиёж сезилмаган.

Бу самолёт исталган Кремл иттифоқчисига тегишли мумкин эди. Шу учун зудлик билан қандайдир чоралар устида иш олиб бориш керак. Туркманистон ҳаво йўллари Москвага парвозларни бир ойга тўхтатиб қўйибди, ўз халқи хавфсизлигини ўйлаган ҳар қандай давлат яккамоҳов Шимолий Россия осмони узра одамларини юбормаслиги лозим. Бу ҳеч бўлмаганда озарбойжонлик дўстларимиз билан ҳамдард эканлигимизни билдириши мумкин.

Чеченистоннинг ҳақиқий мустақил Ичкерия давлати раҳбари Жоҳар Дудаев таъбири билан айтганда, Россия — рэкет-давлат, у фақат куч тилини тушунади. Унга вақти-вақти билан кучни кўрсатиб туриш керак.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Dec, 09:39


Депутат Одилжон Тожиев Россия прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбекистонлик амалдорга таҳдидига ҳуқуқий баҳо беришини талаб қилди

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев “тикток жангчилари қироли” Рамзан Қодировнинг Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига қилган таҳдидига муносабат билдирди.

"Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши, шунингдек, ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказишини мутлақо қоралайман. Бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин", деб ёзади у.

Шунингдек, депутат Россия прокуратураси Қодиров сўзларига ҳуқуқий баҳо бериши лозимлигини таъкидлади.

"Мен Россия Федерацияси Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига тахдиди юзасидан холатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан-очиқ узр сўраши керак. Шу билан бирга агар у дўст бўлса Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим», деб ёзган Тожиев.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

27 Dec, 12:58


Беларуслик Александр Лукашенко кеча, 26 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида йиғилишга онлайн форматда қатнашган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан тортишиб кетди.

"Агар кузатувчилар бизнинг иттифоқимизга қизиқиш билдирса, мен улардан телевизор орқали биз билан қандай ҳамкорлик қилишларини айтмасдан йиғилишларда қатнашишларини сўраган бўлардим", деган Лукашенко.

Бунга жавобан Пашинян Минскда Арманистон делегацияси бўлмаслигини айтган.

"Муаммо нимада? Арманистон Минскдан узоқми ёки сизни келтирадиган ҳеч ким йўқми? Агар керак бўлса, делегациянгизни етказиб беришни ташкил қиламиз”,  дея жавоб қайтарган Лукашенко. Арманистон бош вазири бу бўйича баёнот бериб бўлганини таъкидлаган. Лукашенко эса арман томонининг баёноти кўриб чиқилишини айтган.

"Нимани кўриб чиқиш керак? Сиз менинг расмий баёнотимни кўриб чиқа олмайсиз, чунки у кўриб чиқилмайди”, деб кескин жавоб қайтарган Арманистон Бош вазири.

Бунга жавобан “батька” лақаби билан танилган Беларусь фуқароси кейинги мажлисда телевизор бўлмаслиги мумкинлигини айтган. “Муаммо йўқ. Сизларда ҳатто телевизор билан ҳам муаммолар кузатилаётган экан, мен буни тушунаман”, дея жавоб қайтарган Пашинян.

Маълумот учун, Никол Пашинян жорий йилнинг июн ойида Беларусда Лукашенко ҳукмронлик қилар экан, ҳеч бир арман амалдори у ерга қадам қўймаслигини айтганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Dec, 17:37


“Тикток жангчилари” раҳбари Рамзан Қодиров Комил Алламжонов билан боғлиқ ишга муносабат билдирди

Рамзан Қодиров “Алламжоновга сиқасд” иши доирасида кузатилаётган ҳолатлар тўғрисида муносабат билдирди. Ўзининг Телеграм-каналида ёзган постида Қодиров, агар Алламжоновга қарши суиқасдни у уюштирганида, ишни охиргача етказиб қўйган бўлишини ёзган.

“Ўзбекистон Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг оиласидаги нифоқ ҳақидаги ғарбпараст ОАВ томонидан миш-мишлар тарқалаётганини кузатяпман.

Эслатиб ўтаман, икки ойдан кўпроқ вақт олдин Ўзбекистонда собиқ амалдор Комил Алламжоновнинг ҳаётига суиқасд бўлганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Буни суиқасд деб аташ қийин. Оммавий ахборот воситалари зудлик билан баъзи манбаларга мурожаат қилиб (амалиёт шуни кўрсатадики, бу манбаларни ғарбпараст ОАВ ўйлаб топади), менинг суиқасдни тайёрлашда иштирок этганимни эълон қилишди. Ўшанда айтгандим, ҳозир ҳам айтаман: агар буни ростан ҳам мен тайёрлаганимда, ишни ўша куниёқ тугатган бўлардим. Мен ҳақимда бундай ёмон фикрда бўлмаслигингиз керак.

Яна бир савол туғилади: бу ишларда қандайдир расмий Дмитрий Ли қаердан тўсатдан пайдо бўлиб қолди? У иш бўйича суд жараёни бошланганидан икки ой ўтгач, ўша "суиқасд"нинг яна бир муваффақиятсиз қурбони ролида пайдо бўлди. Ғалати ҳолат. Менимча, ушбу воқеани чуқур ўрганиш билан бирга, унинг устида ишлаётган терговчиларга нисбатан ҳам расмий текширув бошлаш зарур. Ишончим комилки, бу шов-шувларнинг барчаси маълум бир гуруҳ томонидан ичкаридан, ўзларининг узоққа чўзилган саҳна ортидаги ўйинлари мақсадида фойдаланилмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ҳолатнинг барча манфаатдорларига чечен изини ҳар қандай ҳийла-найрангларга жалб қилмасликни қатъий маслаҳат бераман. Мен чечен сифатида Ўзбекистонда таъсир ўтказиш учун бирор нарса қилишим шарт эмас. Мен нуфузли оила билан дўстман ва улар ажойиб инсонлар, улар билан, шунингдек отамнинг ҳам муносабатлари яхши бўлган.

Кузатилаётган ҳолатлар Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти атрофида тайёрланаётган фитна ҳақидаги биринчи хавотирли ва бир қарашда зарарсиз кўринган чақириқдир. Рангли инқилобларнинг ғарбпараст сценарийлари ҳар хил бўлса-да, улар ҳар доим кичик конфликт билан бошланади. Бу ҳолатда мен президентга содиқ одамларга, ишончли ўртоқлар обрўсига қандай ахборот ҳужуми кузатилаётганиини аниқ кўряпман.

"Суиқасд" билан боғлиқ шов-шувлар фонида баъзи оммавий ахборот воситалари президентнинг қизи ва унинг куёви ҳокимиятга даъво қилиши мумкинлиги ҳақидаги яна бир фаразни диққат марказига олиб чиқди. Бу, албатта, кулгили. Биринчидан, Шавкат Мирзиёевнинг қизлари унчалик аҳмоқ эмас. Иккинчидан, қайнотасини ота деб атайдиган Отабек Умаровнинг феъл-атвори, фидойилиги ҳақида саноқли одамгина хабардор. Бу президентга ниҳоятда содиқ инсон, Шавкат Миромоновичга ёмонлик қилишни ўйлаб ҳам кўрмайди. Мен ғарбпараст ОАВнинг тарқатаётган уйдирмаларидан кўра, Грознийга бошқа галактикадан ўзга сайёраликлар келишига кўпроқ ишонган бўлардим.

Кўриниб турибдики, кимдир яхши жамоани ва бутун тизимни бузишга ҳаракат қилмоқда. Бу мамлакат раҳбариятига таҳдид соладиган пухта ўйланган сценарий бўлиб, президентни ишончли одамлардан маҳрум қилиш учун биринчи навбатда раҳбариятга содиқ инсонлар ҳужумга учрамоқда. Шу боис содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмаган инсон сифатида ҳурматли президент оиласи вакилларини баёнот билан чиқишга ва бу чиркин гап-сўзларга барҳам беришга чақираман.

Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига эса қурбонлар ролини ўйнамасликни тавсия қиламан. Нимани режалаштираётган бўлсангиз, ўз вақтида тўхтатганингиз маъқул, акс ҳолда сиз барча интригалар, туҳматлар ва уйдирмаларингиз учун жавоб беришингиз керак бўлади. Мен ҳозир чечен анъаналарига мос жавобни назарда тутяпман”, деб ёзган “тиктокчилар” қироли.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Dec, 15:27


Қорбобо Шимолий Қутбда яшамайди!

У бизнинг орамизда, эҳтимол у — сиз, мен, умуман, яқинлари учун ширин хотираларни яратишга интилаётган ҳамма. TBC Bank эса, бу хотираларни янада бойитишга ёрдам бермоқчи.

Байрам арафасида кўпроқ қувончга сабаб бўлишга нима етсин?

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Dec, 13:14


Озарбoйжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқлади — Euronews

"Ақтаудаги самолёт ҳалокатига Россиянинг “ер-ҳаво” таснифидаги ракетаси сабаб бўлган. Ракета самолётни Грозний аэропортига қўндиришга уринишлар чоғида учирилган. Ўша пайтда ҳудудда дронлар ҳужуми кузатилаётган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаётган бўлган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси самолёт яқинида портлаб кетган, унинг парчалари эса самолётга шикаст етказган", деб ёзади телеканал Озарбойжон ҳукуматидаги манбаларига таяниб.

Манбаларнинг Euronews'га маълум қилишича, учувчиларнинг шошилинч қўниш сўровига қарамай, шикастланган самолётга Россия аэропортларига қўнишга рухсат берилмаган, уларга Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри томон учиш буюрилган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Dec, 12:54


Кўп муаммоларимизга Москвани айбдор қилишимиз кимларгадир ғалати туюлиши мумкин, бироқ Путиннинг сиёсий босимларини тушунадиган одам бунга нормал қарайди. Молдова ҳукумат матбуот хизмати раҳбари мамлакатдаги энергетик инқироз шароитидаги нархларнинг кўтарилишини “озодлик нархи”, деб атабди. Бу гап ўз-ўзидан келиб чиқмаган. Кремл ўз ҳукмини ўтказолмай қолган давлат билан қишда гаплашади. Унда энергетик инқироз вужудга келиши учун бор кучини сарфлайди. Бунга бугунги Молдова ёки энергетик тизимлар бомбардимон қилинаётган Украина, шунингдек бу йил россиялик олигархларни қувгач энергетик коллапсга юз тутган Абхазия мисол бўла олади. Европага ҳам шу орқали босим ўтказиб турилибди. Бизга ҳам Каримов давридан бери шундай қилиб келинмоқда, босимнинг энг чўққисига эса 2022 йилги энергетик коллапсда етказилган.

Москвадан амалда мустақил бўлган ҳар қандай мамлакат бу муаммоларни ўзи ҳал қилиши керак. Мен ҳам кимларгадир саттелит бўлгандан кўра, қийин бўлса ҳам, ўз кучимиз билан мустақил тарзда бу муаммоларни ҳал қилиш тарафдориман. Ҳозир шундай қилиняпти ҳам, бу йўлдаги қийинчиликларни эса, молдовалик мансабдор айтганидек, “озодлик нархи” сифатида қабул қилиш лозим.

Очиқ маълумотларга кўра, ўган 24 йилда аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси миқдори нақ 4 баробар ошган. Масалан, 2000 йилда Ўзбекистон аҳолисига 5 млрд 492,5 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2024 йилга келиб бу миқдор 20 млрд 74 млн кВт соатга етган. Бунда истеъмолчилар сонининг ортиши ҳам муҳим омил бўлган.

Шу билан бирга, статистик рақамлар авария сони ҳам камайганини кўрсатмоқда:

• 2022 йилда – 8 102 та.
• 2023 йилда – 6 880 тага тушган.
• 2024 йил, ҳозирги ҳолат – 4 386 тагача камайган.

Афсуски, Ўзбекистонда энергия соҳасида янги станция ва энергия манбалари қурилаётганига қарамай, аҳоли кўпайиши ва энергияга бўлган талабнинг ортиши туфайли узилишлар ҳалигача кузатиляпти. Умид қиламанки, бу борада ҳам керакли ишлар амалга оширилади ва камчиликлар тез орада бартараф этилади. Муҳими, ЕОИИ ёки КХШТ каби Путин яратган сунъий иттифоқларга қўшилмасак бўлди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Dec, 08:00


💥Santa Claus Паркига хуш келибсиз!

Орзулар рўёбга чиқадиган сеҳрли дунёга саёҳат қилинг!❄️
Бу ерда сиз Финляндиядан келган ҳақиқий 🤭Санта Клаус билан учрашасиз!
Ажойиб муҳит ва ҳаяжонли томошалар болаларга байрам шукуҳини беради!🚩

Паркда сиз янги йил совғалари 🎁 ва Лапландия сувенирларини☃️харид қилишингиз мумкин!🎄

Ташриф буюринг ва ажойиб Лапландия муҳитини ҳис этинг!🏠

Кириш чипта нархи - 125 000 сўм.

Тўлиқ маълумот учун:
📞 | +998 504 000 777
📱 | @park_santaclaus

Реклама

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Dec, 16:40


Ўзбекистонда авторақам бир миллиард сўмга сотилди

Онлайн аукционда сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди.

Ушбу авторақам учун комиссия тўлови 48,7 миллион сўм, гаров 33,75 миллион сўмни ташкил этади. Тўловни ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмни ташкил этди.

Бу авторақам учун савдолар тўхтаган пайтда таклиф этилган энг юқори нарх.

2023 йилда Ўзбекистонда 01 777 RRR давлат рақами 893 миллион сўмга сотилганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Dec, 15:09


Покистон Афғонистоннинг Пактика вилоятига бомбардимон уюштирди, камида 46 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Шарқий Пактика вилоятида сешанба куни Покистон армияси томонидан уюштирилган бомбардимон оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Reuters.

Уларнинг аксарияти болалар ва аёллар эди, дея маълум қилди «Толибон» вакили.

«Афғонистон ушбу шафқатсиз ҳаракатни барча халқаро тамойилларнинг очиқдан-очиқ бузилиши ва тажовузкор ҳаракат деб билади. Ислом амирлиги бундай қўрқоқларча ҳаракатни жавобсиз қолдирмайди», — деди Миллий мудофаа вазирлиги матбуот котиби Энаятуллоҳ Хоразмий.

Покистоннинг юқори мартабали хавфсизлик ходими ҳаво ҳужумлари чегара бўйлаб «террорчилар яширинган жойларни» нишонга олганини айтди.

Покистон ўз давлатида содир бўлган бир қанча ҳужумлар Афғонистон тупроғидан бошланганини таъкидлаб келади, «Толибон» эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Dec, 09:15


Пашинян изгой Россия саттелитлари иштирок этадиган МДҲ саммитига бормайди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Пашинян ўз Facebook саҳифасида пост қолдирган. 

Маълум қилинишича, вазирнинг коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиққани учун у МДҲ саммитида иштирок этиш ниятидан қайтган.

Шунингдек, Арманистон Бош вазирининг эртага, 26 декабр куни бўлиб ўтадиган ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиши сўроқ остида.

Соғлиғини ўйлаган киши ОИТС билан касалланган одамнинг қучоғига отилмаслиги каби, Пашинян ҳам санкцияларга кўмилиб кетган Путиннинг ёнида тургиси йўқ. Бу учун арманлар бош вазири атайлаб ковидни юқтириб олган бўлса ҳам ажабланмайман)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Dec, 08:02


Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида 72 нафар одами бор самолёт қулаб тушди

Бокудан Грознийга учиб кетаётган самолёт, Чеченистон пойтахтидаги туманли ҳаво туфайли Қозоғистон шаҳрига учиб кетган. Қайд этилишича, у ерда самолёт қушлар галаси билан тўқнаш келиб, ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 25 нафар йўловчи шифохонага етказилган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Dec, 18:44


Салоҳиддин даврида Қуддус, XII асрда мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар учун муҳим диний марказ бўлиб, ўзининг диний ва сиёсий аҳамиятини сақлаб қолган.

1187 йилда Салоҳиддин, ислом дунёсининг буюк саркардаси, Қуддусни салибчилар қўлига ўтганидан сўнг қайта забт этди.

У шаҳарни жангсиз, тинч йўл билан қўлга киритишга муваффақ бўлди ва шаҳар аҳолиси учун амнистия эълон қилди. Салоҳиддиннинг раҳбарияти остида Қуддусда диний ва этник толерантлик сиёсати юритилди, мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар бирга яшашга рухсат берилди. Шаҳар ўша даврда ислом дунёсининг руҳий ва маданий марказига айланишда давом этди.

"XURMO" жамоасининг бу сафарги видеоси кўпчиликка қизиқ бўлиши аниқ.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/D-VXu2XApDw?si=fIQTrkHJ7zfZCizP

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Dec, 07:31


Яшнобод тумани ҳокими ўзини 62 миллион сўм билан мукофотлади

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов 2024 йил 25 октябр куни “Яшнобод тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил иккинчи чорак якунлари бўйича шаклланган маблағларни харажатга йўналтириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан Яшнобод тумани ҳокими — 1-сектор раҳбари Б.Раҳмонқуловнинг “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан пул маблағлари билан тақдирлаш мақсадида, туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 2 чорак якунлари бўйича орттирилган маблағлар ҳисобидан 61 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш белгиланган.

Бунинг учун Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгашининг қарори асос қилиб кўрсатилган. Кенгаш қарорини эса ҳокимнинг ўзи имзолаган.

Очиқ маълумотларга кўра, бугунги кун ҳолатига Яшнобод тумани ҳокимлигининг 16 та ижро ҳужжати бўйича 674 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, транспорт воситалари ва мулклари тақиққа олинган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Dec, 05:41


Миср пойтахтида президент Абдулфаттоҳ ас-Сисига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

Намойишчилар мамлакатда иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви, фуқаролар эркинликларининг чекланиши ва ҳукуматдаги коррупциядан норозилик билдирмоқда.

Сурия феномени унга қўшни давлатларга ҳам таъсир ўтказмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Dec, 16:31


Янги Ўзбекистоннинг иккинчи томони. Бу видео ҳукумат ва халқ ўртасидаги кўринмас деворнинг йириклашиб бораётганини намоён этмоқда. Аҳолининг аксарият қисми қишда бошидан ўтгазадиган кундалик юмушларини теппадагилар ҳис қила олишларига ишончим комил эмас. Ҳар йилнинг шу мавсуми қилинган ислоҳотларга кўзгу бўлиб беряпти.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Dec, 10:58


Қозоғистон 145 млн еврога Airbus А400М харид қилди

Қозоғистон ҳаво мудофаа кучлари буюртма қилган иккита Airbus А400М ҳарбий транспорт самолётларидан дастлабкисини қабул қилиб олди.

Мудофаанинг 2021 йилда Airbus Defence and Space билан тузган шартномасига мувофиқ, 2026 йилда иккинчи самолётнинг етказиб берилиши кутилмоқда. Унинг нархи ҳар биттаси учун 145 млн евро.

Қозоғистон дунёда бундай самолётга эга бўлган тўққизинчи давлатга айланди. Қўшниларимиз замонавий дунё хавф-хатарларига тўғри баҳо беришмоқда. Қўшнинг рус бўлса, мудофаа тизимингни кучайтиришинг шарт.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Dec, 10:24


Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси бўйича Фарғона водийси пешқадам

Ноқонуний тамаки савдосида Фарғона водийси, Наманган ва Жиззах вилоятлари бутун мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада олдинлаб кетмоқда.

Фарғона водийсида кўрсаткич 18,1%га етган, энг юқори қийматлар Қўқон (29,9%) ва Марғилон (25,2%)да кузатилади. Наманган вилояти — 27,4%, Жиззах — 14,5%.

Бу иқтисодиёт ва аҳоли саломатлиги учун жиддий таҳдиддир.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Dec, 06:47


Россия Солиқ хизмати муҳим баёнот билан чиқди. Шимолда ишлаб юрган юртдошларимиз ўқисин

Россиядан бир йил ичида бир миллион нафар мигрант чиқиб кетганлиги ҳақида ёзгандик. Лекин, шундай бўлса-да, у ерда ишлаб юрган ватандошларимиз сони ҳамон кўпчиликни ташкил қилмоқда. Шуларга атаб РФ Федерал солиқ хизмати бир муҳим мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 март кунидан меҳнат муҳожирлари ИННсиз микроқарз ололмайди. Шунингдек, усиз бизнес қилиш, кўчмас мулк ёки автомобил сотиб олиш/сотиш ҳам имконсиз.

ИНН — бу солиқ тўловчининг индивидуал рақами. Уни Россияда расман ишлайдиган барчага солиқ хизмати беради. Мазкур ҳужжатни ҳар ким мустақил равишда Федерал солиқ хизматига тегишли www.nalog.gov.ru сайтидан олиши мумкин. Осонроқ йўли ҳам бор: кўп функцияли марказга (МФЦ) мурожаат қилиш. У ерда ҳам ИНН олиш учун ариза тўлдириш ва топшириш мумкин. Тайёр ИНН рақамини олишни кутиш муддати — 5 иш куни бўлиб, сиз аризада кўрсатган телефон рақамингизга тайёр ИНН рақамини олиш мумкинлиги ҳақида СМС келади.

Агар сизда ИНН бор-йўқлигини эслай олмасангиз ёки рақамни унутган бўлсангиз, иш жойингиздаги бухгалтерияга мурожаат қилиб, улардан ИНН рақамини сизга беришларини сўрашингиз мумкин. Унинг рақамини бирор жойга ёзиб, сақлаб қўйишни унутманг.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун регистрация, патент қаторида шахсий ИНН рақамига эга бўлиш ҳам жуда муҳим. Солиқларни расмий тўлаш, қонуний яшаш ва хотиржам ҳаёт кечириш учун бу ҳужжатни албатта олиш керак.

Ёки, агар буларни барчаси сизга тўғри келмаса, исталган пайт ватанга қайтиб келишингиз мумкин)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Dec, 02:20


Бугун тунда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берди. Лавров фикрларидан янгараган асосий тезислар:

— Россия АҚШ билан нормал муносабатларни хоҳлайди ва мамлакатлар ҳамкорлик қила олмаслиги учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти;

— Украина АҚШ ҳарбий хизматчиларининг бевосита иштирокисиз узоқ масофага учувчи замонавий қуроллардан фойдалана олмас эди. Бу хавфли қадам;

— Россия вазиятни оғирлаштирмоқчи эмас, унинг АҚШга "Орешник" синови кўринишидаги сигнали жиддий қабул қилинганига умид қилмоқда;

— Ғарб “Орешник” ишга туширилгандан сўнг керакли хулосалар чиқармаса, Россия қўшимча “хабарлар” юборишга тайёр;

— Россия АҚШ билан ядро уруши эҳтимолини кўриб чиқмаяпти;

— Трамп суҳбатда жуда дўстона кўринмоқда, аммо бу унинг россияпараст эканлигини англатмайди;

— Россия Украина халқини йўқ қилиш ниятида эмас, улар руслар учун биродар ва опа-сингиллардир;

— Россия "Орешник"ни синовдан ўтказиб, Ғарбга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эканлигини билдирмоқчи эди;

— Россия, Украина режимидан фарқли равишда, ҳеч қачон одамларни ўлдиришни мақсад қилмаган;

— NATO'даги айрим расмийларнинг Россия Федерациясига қарши профилактик зарбалар бериш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари хавотир уйғотмоқда;

— Аввалига Қўшма Штатлар муаммоларни яратади, кейин эса улардан қандай фойдаланишни кўриб чиқади. Ироқ агрессияси, Ливия “авантюраси” ва Афғонистондан чиқиб кетиш шулар жумласидан;

— Россия Федерациясининг позицияси қонунийдир: NATO "остонамизда" бўлмаслиги керак;

— Жума куни Доҳада Сурия бўйича Остона форматида ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда;

— Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш осон эмас, бу жуда кўп шахслар иштирок этадиган мураккаб ўйин;

— Украинада тинчлик ўрнатилиши учун мамлакатда NATO, ҳарбий базалар ва хорижий қўшинлар иштирокидаги машғулотлар бўлмаслиги керак;

— Ғарб Украина бўйича келишувга эришиши учун реал воқеликлардан келиб чиқиб қарор қабул қилиши керак бўлади;

— Ғарб ва Киев Минск келишувларига риоя қилганида, Россия махсус ҳарбий амалиётни бошламаган бўларди;

— Қрим, шубҳасиз, агар 2014 йилги давлат тўнтариши содир бўлмаганида, ҳозиргача Украина таркибида қоларди;.

— Зеленский 2022 йилда Ғарбга ўз шартларини уқтира олишига ишончи комил эди, шунинг учун у Россия Федерацияси билан музокараларни тақиқловчи фармонни имзолаган;

— Кимдир мен билан гаплашаётган америкалик ёки европаликни кўрса, ваҳимага тушади. Европаликлар эса одатда мени кўриб қочиб кетишади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

05 Dec, 17:49


Украина Трамп жамоаси билан урушни тугатиш масаласида музокаралар ўтказмоқда — The Wall Street Journal

Журналистлар Зеленскийнинг маслаҳатчиси Андрей Ермак ва Трампнинг катта маслаҳатчилари ўртасидаги музокараларнинг баъзи тафсилотларини маълум қилишди. WSJ маълумотларига кўра, унда сайланган вице-президент Жей Ди Венс ҳам иштирок этган. Бундан олдин Ермак Флоридада Оқ уй девонининг янги раҳбари Сьюзи Уайлс билан ҳам учрашган.

Газета манбаларига кўра, Ермак Вашингтонга Трамп ёрдамчилари билан муносабатларни яхшилаш мақсадида ташриф буюрмоқда ва унда Украина Россия билан “сулҳ тузишга тайёрлигини билдиришни режалаштирмоқда”.

"Бироқ бунинг шарти бор — тинчлик барқарор бўлиши керак. Беқарор, вақтинчалик тинчлик эса АҚШ ва Украина манфаатларига хизмат қилмайди”, — дейди нашрнинг Киев режалари билан таниш суҳбатдоши.

Аввалроқ, агар Россия сулҳ шартларига рози бўлмаса, Трамп жамоаси Украинани янада кўпроқ қурол-яроғ билан таъминлашни мақсад қилгани хабар қилинганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

05 Dec, 08:01


Ўзбекистон депутатлари 9 дақиқа ичида 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини оширишни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 3 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга давлат харажатларини кўпайтиришни назарда тутувчи тузатишларни бирданига уч ўқишда маъқуллади. "ГазетаUz" хабар беришича, жараён атиги 9 дақиқа давом этган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги анъанавий равишда йил давомида харажатларни кўпайтиришга рухсат сўраб парламентга мурожаат қилмади, у ёки бу харажатларнинг зарурлиги тўғрисида депутатларга ҳисобот бермади, йил охирига келиб тузатишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини киритган. Мисол учун: Қозоғистонда ҳукумат 10 марта бюджетни ўзгартирди ва ҳар сафар тузатишлар парламент орқали ўтди, депутатлар эса режалаштирилган харажатлар ҳақида тушунтириш олди.

Ўзгаришларга кўра, вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва бошқа давлат органларининг харажатлари қўшимча равишда 9,98 трлн сўмга (ёки 775,8 млн АҚШ доллари) — 255,4 трлн сўмдан 265,4 трлн сўмга оширилади.

Бюджет ташкилотларининг айрим хизмат турлари бўйича иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ҳамда тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга қўшимча равишда 2,43 трлн сўм (жами 11,98 трлн сўм) ажратилди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Dec, 17:58


Forsaken ишлатган чит — киберспортдаги энг шок хатолардан бири.

Ушбу видео ҳиндистонлик Valorant ўйинчиси Forsaken ишлатган читерлик ҳолатини ва унинг мусобақага таъсирини таҳлил қилади. Унинг хатоси ва жамоаси учун юзага келган оқибатларни кўриб, киберспортдаги ҳалоллик ва адолатсизлик масалаларини ўрганинг.

Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/soUoMlr4FuQ?si=RRT75fPcWTTUyEi2

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Dec, 07:12


Навбат Сербияга: серблар парламентига "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди

Бу ташаббус "Социалистлар ҳаракати" партияси депутатлари томонидан илгари сурилган бўлиб, ушбу партия вице-премьер Александр Вулин раҳбарлигида фаолият юритади.

Қонун лойиҳасига кўра, хорижий манбалардан молиялаштириладиган ташкилотлар ва сиёсатчилар "хорижий агент" сифатида рўйхатдан ўтиши шарт бўлади. Шунингдек, улар ўз мақолалари ва чиқишларида ушбу мақомни кўрсатишлари талаб этилади.

"Ўз мамлакати ва халқига хиёнат қилиш юқори даромадли фаолият турига айланмаслиги керак", — дейди "Социалистлар ҳаракати" депутати Боян Торбица ўз чиқишларида.

"Хорижий агентлар" қонуни ўзгача фикрловчиларга қарши репрессияни бошлаш учун баҳона эканини Россия мисолида кўриб бўлдик. Путин қонунини Россия ва Беларусдан кейин Грузия, энди эса Сербия қабул қилмоқда. Бу қандайдир "Оқ пошшога" садоқат рамзига айланиб қолгандек гўё. Марказий Осиё мамлакатларига қачон навбат келаркан...

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Dec, 05:31


Ҳокимларга янги ўринбосар тайинланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бу ҳақда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради.

Қайд этилишича, улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Dec, 15:11


Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди — Yonhap

Нашрнинг ёзишича, президент Юн Сок Ёл тунда фавқулодда йиғилиш ўтказган, шундан сўнг унга нисбатан импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар туфайли ҳокимият фалаж бўлиш хавфи борлигини маълум қилган.

Президент, шунингдек, мамлакат мухолифатини парламентни назорат қилишда, Шимолий Кореяга хайрихоҳликда ва ҳукуматни давлатга қарши ҳаракатлар қилишда айблади. Юн Сок Ёл бу қадамни "мамлакат конституциявий тузумини ҳимоя қилиш учун жуда муҳим", деб атади.

Қайд этилишича, ҳарбий ҳолат жорий этилгани сабабли қонунчилик палатаси аъзоларига парламентга кириш тақиқланган. Мазкур қарорга қарши чиққан мухолифат, уни ноқонуний деб ҳисобламоқда ва ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қарор конституцияга зид эканлигини таъкидламоқда.

"Президентнинг қарори Шимолий Корея билан муносабатларнинг кескинлашуви билан эмас, балки ички сиёсий жанжаллар билан боғлиқ", дея қўшимча қилди Yonhap.

Айни дамда Жанубий Кореядаги ҳарбий ҳолат қўмондони парламент ва сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилганини эълон қилган. Шунингдек, мамлакатда барча оммавий ахборот воситалари устидан назорат жорий этилиши маълум қилинган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Dec, 11:14


“Режасиз ҳаракатлар билан қош қўяман деб кўз чиқармаслик керак” — Шерзод Қулматов мактаб ўқувчиларининг армияга жўнатилиши юзасидан муносабат билдирди

Андижонда мактаб ўқувчилари 3 кунлик ҳарбий хизматга жалб қилингани ҳақида ёзгандик. Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Кулматов бу ҳолат бўйича муносабат билдириб, бундай ишлар қонуний асос ва ўқув режаларига зид эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мактабларда таълим жараёни давлат таълим стандартлари ва ўқув режалари асосида олиб борилиши керак.

“Ҳарбий хизматга тенглаштирилган тадбирларни методологиясиз ва ҳуқуқий асосларсиз амалга ошириш ўқувчиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолат уларнинг хавфсизлигига таҳдид солиши ва ҳарбий хизматга нисбатан онгли муносабат шаклланишига тўсиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, таълим жараёнининг бузилиши ёшларнинг таълим ва ривожланиш ҳуқуқларини чеклаб қўйиши мумкин. Режасиз ҳаракатлар билан қош қўяман деб кўз чиқармаслик керак”, – деб қўшимча қилган у ўз муносабатида.

Бундай вазиятларда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг аниқ чегаралари белгилаб қўйилиши, таълим стандартлари билан боғлиқ масалаларга эҳтиёткорлик билан ёндашилиши талаб этилади. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбия муҳим, лекин унинг ҳуқуқий ва методик асослари яратилмаган ҳолда шошма-шошар қарорлар қабул қилиш ёшлар келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига урғу берган Шерзод Қулматов.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Dec, 06:10


Путин Молдовани қўлдан бой бергач, Руминияни назоратга олиш ишларига киришди

Руминия президентлик сайловининг биринчи турида россияпараст Кэлин Жоржеску 22,94% овоз билан биринчи ўринни олди. Биринчи тур натижаларига қарши Конституциявий судга киритилган шикоят ҳам натижа бермади. Bloomberg`нинг хабар беришича, суднинг барча тўққиз нафар раиси сайлов натижаларига қарши берилган протестни бир овоздан рад этган ва овозларни қайта ҳисоблашдан воз кечган. Конституциявий суд раиси Мариан Энакенинг сўзларига кўра, Руминия сайлов комиссияси овоз бериш пайтида қонунбузарликларни аниқламаган.

Жоржеску сайловда мустақил номзод сифатида қатнашган бўлса-да, у ултраўнгчи «Руминияликларни бирлаштириш альянси» партия аъзоси ҳисобланади. Ўз сиёсий кампанияси давомида Жоржеску Европа Иттифоқи ва НАТО «Руминия манфаатларига жавоб бермаслиги» ҳамда Россиянинг Украинага қарши уруши «Америка ҳарбий компанияларининг манипуляциялари натижаси» эканлигини таъкидлаб келган. Владимир Путинни эса «ўз ватанини яхши кўрадиган инсон» деб атаган.

Сайловнинг иккинчи турида унга қарши «Руминияни қутқариш иттифоқи» либерал партияси номзоди Елена Ласкони курашади. Дархақиқат, унга Руминияни Путин чангалидан қутқариш вазифаси қўйилган.

Иккинчи тур 8 декабрда ўтказилади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

03 Dec, 04:51


АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг уч нафар собиқ амалдорига санкциялар киритди

Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОFAC) Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноятларда айбланган уч нафар ўзбекистонлик собиқ амалдорга қарши санкциялар эълон қилди.

"Меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбари Юлдуз Худайбергенова, Хоразм вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Анвар Курязовлар одам савдоси ва гендер зўравонлик, жумладан, давлат меҳрибонлик уйидаги болаларга нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонлик жиноятларини содир этган", дейилади хабарда.

Улар бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига масъул шахсларни нишонга оладиган глобал Магнитский қонуни санкциялари рўйхатига киритилди. Ушбу шахсларнинг АҚШда жойлашган ёки америкалик шахсларнинг назорати остидаги барча активлари ва мулкий манфаатлари музлатилади. Уларнинг улуши 50% ёки ундан юқори бўлган ҳар қандай компаниялар ҳам блокланиши мумкин. Шунингдек, уларга АҚШ Давлат департаменти томонидан виза чекловлари қўйилди.

Маълумот учун, 2022 йил сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди Юлдуз Худайбергеновани 5,5 йилга, Анвар Курязов ва Ойбек Машариповни эса 1,5 йилга озодликдан чеклашга ҳукм қилган.

Аммо оммавий норозиликдан сўнг иш қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди. Кейинчалик улар модданинг эски таҳририда назарда тутилган энг юқори жазони олди — 3 йил қамоқ. Айбланувчиларга нисбатан қўлланган «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди, собиқ мансабдор шахслар суд залида қамоққа олинди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Dec, 18:13


​​Тбилисида тунда ҳаво атиги +3 атрофида, кундузи +7 градус. Совуқ, хуллас. Полиция эса парламент олдида ҳукуматга қарши намойиш қилаётганларга баҳайбат насослардан муздек сув пуркаяпти. Мана бу шалаббо бўлган қизни кўриб қойил дедим. Ўз ғояларингга бу қадар садоқат, бу қадар қатъият шудир. Совуқ куни кўчада бўйнимизга бир томчи қўнса жунжикамиз. Сув ва дўппослашлар оломонни тинчитиш ўрнига янада семиртиряпти - тобора кўп грузинлар унга келиб қўшиляпти.

Намойишчилар Россияга хайрихоҳ Бош вазирнинг "Европа Иттифоқига қўшилиш аризасини музлатиб турамиз", деган баёнотидан ғазабланиб кўчаларга чиқишган. Грузинларнинг кўпчилиги ўз келажагини Европада кўради. Бу кўпчилик аниқ қанча эканини билмаймиз, чунки охирги сайловлар натижалари шубҳа остида.

Европа эса Грузиядан кўп наф кўрмаса керак. Унга Грузия янги аъзо сифатида нега кераклигини ҳеч ким ҳали яхши тушунтириб бера олмаган (Қора денгиз керак бўлса, ўз аъзолари Руминия ва Болгария орқали чиқа олади..) Россия, айниқса Путин тириклигида, бунга йўл қўйиши имконияти жуда кам.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Dec, 10:47


Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди

Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиб, Баҳрайнга топширилди.

Осиё Олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ҳақда расман маълум қилган.

«Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади. Бугун, 2 декабр куни ўтказилган ташкилот ижрои қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди», - дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.

Қарор сабаблари маълум қилинмаган.

Маълумот учун, биринчи ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Нанкин (Хитой), 2017 йилда Хамбантотада (Шри-Ланка), ўтказилган бўлса, 2021 йилда Шантау (Хитой), 2025 йилда Тошкентда ўтказилиши белгиланганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Dec, 07:03


Ўзбекистонда йил давомида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 миллиард сўми талон-торож қилинган

Бош прокуратура маълум қилишича, 2024 йилнинг январ-октябр ойлари давомида бундай ҳолатлар ортидан 71 та жиноят иши қўзғатилди.

Бу даврда кредит маблағлари талон-торож қилиниши олдини олиш, муаммога айланган қарздорликлар қайтарилишини таъминлаш ишлари устидан назорат янада кучайтирилди.

"Мазкур дастур ижроси бўйича олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 466 нафар шахс интизомий, 1854 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 262 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 71 миллиард сўм зарар ундирилди", дейилади хабарда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

01 Dec, 18:10


Шерлок Холмс - инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойл томонидан яратилган машҳур детектив. У ўзининг ажойиб кузатувчанлик қобилияти, мантиқий фикрлаши ва энг чигал жиноятларни фош этишдаги ноёб истеъдоди билан танилган. Холмс Лондонда фаолият юритади ва кўпинча полицияни боши берк кўчага киритадиган жиноятларни очади. Унинг содиқ дўсти ва ҳамкори доктор Жон Уотсон бўлиб, у уларнинг барча саргузаштларини ёзиб боради. Ёлғизликка мойиллиги ва ғалати одатларига қарамай, Холмс ажойиб ақлий қобилиятга эга ва энг майда тафсилотларни таҳлил қила олади. Унинг сиймоси ақлий қудрат ва изланувчилик даҳосининг рамзига айланган. Шерлок Холмс кўплаб китоблар, фильмлар ва сериалларда намоён бўлиб, маданиятда кенг оммалашган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг тергов усуллари замонавий криминалистика ривожланишига таъсир кўрсатган. Ҳақиқат ва адолатни излашдаги абадий интилишлари туфайли у барча даврларнинг энг машҳур адабий қаҳрамонларидан бири бўлиб қолмоқда. Сусамбил лойиҳасининг навбатдаги видеоси айнан Шерлок Холмс сиймосига бағишланган.

👉 https://youtu.be/3lhX0u57_c0

Файзбоғ (ТемурМалик)

30 Nov, 20:45


Сиёсатга қизиқасизми? Иқтисод, ҳуқуқ, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва шунга ўхшаш бошқа муҳим соҳаларга ҳамми? Унда сизга қуйида келтирилган телеграм каналлар қизиқ бўлиши аниқ.

Telegram'нинг ўзбек сегментида ўз номига эга бир қатор фаол блогерлар бирлашиб, сиз учун каналлар гулдастасини тақдим этмоқда. Ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов, тарихчи Элдор Асанов, карикатурачи Ҳабикатура, ёшлар суюклиси Нурбек Алимов, бизнесмен Фируз Аллаев, аёллар фаоли Imaginetive Girl ва бошқа номдор блогерларга уланиб олинг. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин:

👉 https://t.me/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy

Файзбоғ (ТемурМалик)

30 Nov, 18:43


Сурияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлмоқда — ОАВ

Дамашқдаги президент саройи олдида отишма овозлари эшитилмоқда ва давлат телевидениеси эфирларни тўхтатди.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, давлат тўнтаришига Сурия разведкаси директори, генерал-майор Ҳуссам Луки бошчилик қилмоқда, унга президен Башар Асаднинг укаси Маҳер Асад қўмондонлигидаги ва Эрон кучлари қаршилик кўрсатмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, яқинда Москвадан қайтган президент Асад хавфсиз жойга жўнатилган.

Айни дамда исёнчи ҳаракат амалдаги Башар Асад режимига қарши юриш бошлаган. Мамлакатдаги икки энг йирик шаҳар – Ҳалаб ва Идлиб эгаллаб олинган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

30 Nov, 08:25


Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан бир гуруҳ мактаб ўқувчилари 3 кунлик ҳарбий хизматга юбориляпти. Ҳокимлик буни президентнинг тегишли топшириғи билан амалга ошираётганини маълум қилган

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Telegram’даги расмий каналига 27 ноябр куни вилоятдаги бир гуруҳ мактаб ўқувчилари 3 кунлик ҳарбий хизматга жўнатилаётгани акс этган видео юкланди.

“…вилоятимиз ҳокими томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббусни Андижон ёшлари катта ҳурсандчилик ила қаршилади”, – дейилади хабарда.

"Асосан битирувчи синфлар жалб қилинади, чунки уларнинг чақирувга тайёрлаш, меҳнат дарслари бор. Айтайлик, бир ой давомида шу дарслар 20 ёки 50 соатни ташкил қилса, шу “расписание”ларга мослаштирган ҳолда бориб келса, бўлади. Албатта, бу бир томоннинг айтгани билан бўлиб қолмайди, бунда чегара қўшинлари, Мудофаа, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ва ундан кейин Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасининг иштироки бор. Шунга қараб, шулар билан ҳамжиҳатлик, ҳамкорликда кўриб чиқиб ташкил қилинади", - дейди Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов.

Унинг қўшимча қилишича, мактаб маъмуриятига тўғри келса, ўқувчи ва ота-оналарга ёқса, бу амалиёт яна давом эттирилади. Бунинг учун ҳокимият тайёр экани, таклифлар берилишини маълум қилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни қўллаб-қувватлашини, аммо дарс вақтида амалга оширилишини оқламаслигини маълум қилди.

“Андижондаги ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинди ва ўқувчилар дарс пайтида бошқа жараёнларга жалб этилмаслиги юзасидан кўрсатма берилди. Ҳарбий қисмлар фаолияти билан таништирилган ўқувчиларга ўтилмай қолган сабоқлар ўрнини қоплаш мақсадида мактабларда қўшимча дарслар ташкил қилинади”, – дейилади изоҳда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Nov, 17:33


Швейцарияда банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланмоқда

Швейцариянинг Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходими Швейцария федерал прокурори томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда, деб ёзди Financial Times.

Прокурор жума куни тақдим этилган айбловда мамлакатнинг энг машҳур молия институтларидан бири бўлган Lombard Odier кўп йиллар давомида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнаганини таъкидлади. Аммо Lombard Odier бу айбловларни рад этмоқда.

Банкнинг собиқ ходими 2008 ва 2012 йиллар оралиғида Lombard Odierнинг «хусусий мижозлар» бўлимида ишлаган ва тўққизта банк ҳисобварағини очган ёки очишни ташкил қилганликда гумон қилинмоқда.

Текширувлар айблов хулосасига кўра, Швейцарияда ювилган пулларнинг бир қисми Женевадаги Banque Lombard Odier & Cie SA
даги банк алоқалари орқали ўтказилган деган шубҳа тасдиқланди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Nov, 14:03


Зимбабве парламентида мамлакат бюджети муҳокама қилинаётган пайт чироқ ўчиб қолди

Депутатлар мамлакат молия вазирининг бюджет лойиҳаси ҳақида гапирган нутқини тинглаётган пайтда электр энергияси ўчиб қолди. Зимбабведа электр энергияси билан боғлиқ муаммолар деярли ҳар куни содир бўлади ва 12 соатгача давом этиши мумкин.

Учрашувлар залида чироқ ўчгач, мухолифатчи депутатлар бўлиб ўтган воқеани мамлакатдаги оғир вазият рамзи сифатида кўриш мумкинлиги ҳақида ҳайқира бошладилар.

Хабарни ўқиб, ўзимни қалбан зимбабвелик эканимни ҳис қилдим)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Nov, 18:34


Грузия ҳукумати расмий равишда Европадан воз кечиб Россия томон катта қадам ташлади. Мамлакат бўйлаб кенг намойишлар бошланган

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси етакчиси ва мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилиси Европа Иттифоқининг ҳар қандай грантларидан воз кечишини билдирди.  У, шунингдек, Европа Иттифоқи билан музокараларни “босим ва жамиятда бўлиниш воситаси”, деб атади.

Унинг таъкидлашича, Грузия ҳукумати Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтататишга қарор қилган.

Ушбу баёнотдан кейин Грузия бўйлаб йирик намойишлар бошланиб кетди. Акция иштирокчилари Тбилиси, Кутаиси ва Батумида йиғилишди. Пойтахтда намойишчилар Руставели проспектини ёпиб қўйишди. Шунингдек, одамлар Кутаиси ва Тбилисидаги ҳокимиятга тегишли ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясининг офислари олдидаги йўлларни ёпиб қўйишгани айтилмоқда.

Tbilis Life Телеграм канали Кутаисида полиция билан тўқнашувлар содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили бугунги кун "конституцион тўнтаришнинг якуни" эканини ҳамда ушбу ҳаракат Европадан Россия томон катта қадам ташлашни ифодалашини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат “ўз халқига қарши уруш эълон қилган”.

"Бугун бу синовга қарши бизда иккита йўл бор: ё биз бугун бирлашамиз, ёки эртага мавжудлигимиз сўроқ остида қолади", — деб мурожаат қилди у мухолифатга.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Nov, 12:17


Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетди

Самарқанд вилоят ҳокими ишдан кетганлиги хабар қилинмоқда. Унинг кейинги иш жойи ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин гап-сўзларга қараганда президент администрациясига тайинланади. Шу одам Бош вазир бўлиб кетса керак, деб ўйлагандим. Аммо, афтидан, кейинги 5 йил Мирзиёев-Арипов тандеми сақланиб қолади.

Эркинжон Турдимовнинг 6 йиллик фаолиятини иккига бўлиш мумкин. Унда ютуқлар кўп бўлди, камчиликлари ҳам кам эмас. Ютуқлар сифатида бизнеснинг ривожланиши, вилоятга кўп инвестиция кириб келиши, янги уй-жойлар қурилиши ва асфалт сифати мамлакатдаги энг яхши даражасигача чиққанини келтириш мумкин. Камчиликлар ҳам йўқ эмас. Одамлар кўпроқ шаҳар ичида (ҳатто туристлар кўп ташриф буюрувчи Регистон ва Бульварда) чироғи йўқ, қоп-қоронғу зимистон кўчаларни, тартибсиз қурилишларни, тирбандликлар ва кечки локдаун — на бир корхона, дўкон, кафе ё рестораннинг эрталабгача ишламаслигини эслашади.

Ўйлашимча, Турдимов кўп вақт ишсиз қолиб кетмаса керак. Унинг медиа маконида энг яхши ҳоким сифатидаги репутацияси ҳам келгуси фаолиятида ёрдам беришига аминман.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Nov, 05:11


Россияни бир йил ичида миллион нафар мигрант тарк этди

Россиянинг «Мигрант-Сервис» платформаси директори, ишга қабул қилиш бўйича эксперт Андрей Кладов сўзларига кўра, 2024 йилда бир миллион мигрант Россияни тарк этган.

«Чет эллик ишчиларнинг кетаётгани кундек равшан. Январ-сентябр ойларида бир миллионга яқин одам мамлакатни тарк этди», деди Кладов.

Унинг қўшимча қилишича, Россиядан асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чиқиб кетган.

Кладов сўзларига кўра, ҳозир ҳар бир мигрантга 10 та бўш иш ўрни тўғри келади, бироқ иш ҳақининг ошиши ҳам хорижликларни тўхтата олмаяпти. 2024 йил бошида хорижликлар ишлаб чиқаришда ўртача 105 минг рубл, ёзда эса 150 минг рубл даромад олган. Айниқса, қурувчилар ва куриерлар учун иш ҳақи ошган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

27 Nov, 13:37


Россияда доллар курси кескин равишда ошиб кетди

Россияда доллар курси рекорд даражага кўтарилди. Бугунги кунда рус банклари бир долларни 114,5 рублдан сотмоқда, евро эса 120 рублдан ошиб кетган. Сўнгги кунларда ўсиш 8,5 фоизга етган.

Россия иқтисодиётининг пастга шўнғиши унинг Украина ҳудудига «Орешник» ўрта масофали баллистик ракетаси билан зарба берганига боғланмоқда. Шунингдек, «Газпром» акциялари ҳам тарихий минимумга етганини қайд этиш лозим.

Россия ҳукумат вакиллари ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ. Владимир Путиннинг ўзи эса айни дамда Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб турибди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

27 Nov, 06:41


Хусусий университетда ишлашни синаб кўрган ўқитувчи бизга ёзди. “Бизга яқинда билимсиз, лекин олий тоифали кадрлар армияси кириб келади, қараб туринг..” Тўғриси, Ўзбекистон келажаги қандай бўлишини ўйлаб одам даҳшатга тушади.

Хатдан парча: "Филолог талабалар оддий эга ва кесим нималигини билишмади. Имтиҳонсиз киришган. Контрактнинг энг арзони – 11 миллион сўм. Сифат-чи? Пули бўлса, диплом олиб чиқаверадими? Бир парадан бошланғич ва она тили дарсларини ўтиб бердим. Талабаларнинг кўпчилигида мия бўм-бўш.. Янаям ачинарлиси, уларнинг ярмидан кўпи бу йилдан аллақачон ишга киришган. Бирининг айтишича, мактаб директорига 300 доллар бериб ўқитувчиликка ишга жойлашибди. Ўзбек тилининг энг оддий қоидаларини ҳам билмайди. У қандай қилиб она тилидан дарс беради?"

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Nov, 14:09


Яхши уйқу — соғлик ва қувватнинг калити. Ушбу видео уйқу вақтини тўғри ташкил этишнинг муҳимлиги ва самарали уйқу режимининг яратиш усуллари ҳақида маслаҳатлар беради. Сифатли ухлаш орқали кунни самарали бошлаш учун керакли одатларни шакллантиринг!

Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/FJQtRaPOajE?si=nBR8XZX6HYcFDwoa

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Nov, 13:51


БААда исроиллик раввин ўлдирилди, қотилликда Ўзбекистон фуқаролари гумон қилинмоқда

Исроиллик раввин Цви Коганнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланган уч киши ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. БАА полицияси келтирган фотосуратларда улар кўзи боғланган, қўл-оёғи кишанланган ҳолда тасвирланган.

"Маҳмуджон Абдураҳим ўғли Кенжабоев, Азизбек Комилович Исмоилов, Олимбой Тоҳирович Давлатёров исмли шахслар гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади БАА полицияси томонидан эълон қилинган баёнотда.

28 ёшли раввин Цви Коганнинг жасади 24 ноябр куни топилди. 21 ноябр куни у бедарак йўқолгани, уни охирги марта Дубайда кўришгани ҳақида хабар берилган эди.

"Раввин Цви Коган 21 ноябр куни БАА ҳудудида бедарак йўқолган эди. Унинг ўлдирилиши жиноий антисемитизм ва террор ҳужумидир. Исроил давлати ҳар томонлама ҳаракат қилади ва унинг ўлимига айбдор бўлган жиноятчиларни жавобгарликка тортади", дейилади Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнитда.

Ynet порталининг ёзишича, қотиллик ортида Эрон тургани тахмин қилинмоқда. Аммо қотилликнинг асл сабаблари ҳали маълум эмас.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Nov, 13:42


Нима гап?

Бу саволни беришга энди ҳожат йўқ, чунки UZ24.uz телеграм-канали орқали Ўзбекистонда ва дунёда бўлаётган янгиликлардан биринчи бўлиб сиз хабар топасиз.

Uz24.uz – сифатли контентни қадрлайдиганлар учун.

Реклама

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Nov, 04:13


Янги кодекс хавотирлари

ОАВга алоқадор қонунчилик ва турли норматив ҳужжатлар кўпайиши одатда сўз эркинлиги учун яхшилик аломати эмас. Чунки, ахборот соҳасидаги ҳар бир янги ҳужжат охир-оқибатда цензурани ҳам кўпайтиради, қонунийлаштиради. Солиштириш учун: АҚШ ва Францияда ОАВ фаолияти шунчаки конституциянинг бир нечта модда ва қўшимчалари билан белгиланган холос.

Масалан, АҚШ Конституциясида оммавий ахборот воситалари ҳақида тўғридан-тўғри банд мавжуд эмас, аммо биринчи тузатиш (First Amendment) ОАВнинг эркинлигини кафолатлайди. Бу тузатиш 1791 йилда қабул қилинган ва унда шундай дейилади:

"Конгресс динни ўрнатиш ёки уни эркин адо этишга тўсқинлик қиладиган қонун чиқармаслиги, сўз эркинлиги ёки матбуот эркинлигини чекламаслиги, ёки халқнинг тинч йиғилишлар ўтказиш ва ҳукуматга шикоят қилиш ҳуқуқини чекламаслиги лозим".

Эътибор беринг, ушбу тузатиш АҚШдек бутун бошли мамлакатда матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи асосий ҳуқуқий асосдир. Шу сабабли:

- ҳукумат томонидан ОАВ фаолиятига цензура ўрнатилиши ёки аралашуви чекланади;
- журналистлар ҳукумат сиёсатини очиқ танқид қилишлари ва мустақил равишда ишлаш ҳуқуқига эга;
- ОАВ давлат ва жамият ўртасида ахборот тарқатувчи восита сифатида фаолият юритади.

Яъни, АҚШ ўз фаровон жамиятини айнан мана шу омиллар асосида қуришга қарор қилган. Вашингтон жамоаси адашмаганини кўриб турибмиз – бугун АҚШ дунёнинг энг қудратли мамлакати.

Францияда ҳам сўз эркинлиги конституциянинг битта моддаси билангина тартибга солинади. Унга кўра, конституциянинг 11-моддасида сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва фикр билдириш эркинлиги кафолатланган. Бўлди, мамлакатда сўз эркинлиги ҳақида ёки уни таърифлайдиган бошқа қонун мавжуд эмас.

Бугун Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари 10 дан ортиқ (13 та) қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Аммо бунча қонун билан ишлаш бизга ҳеч нарса бермаганини ҳам яхши биласиз – мамлакат Жаҳон сўз эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 148-ўринда (2023 йилда 4 ўрин пастлаш). Мамлакатнинг ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазияти “мураккаб”дан “жуда жиддий” босқичига туширилган.

Ўзбекистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани, шунингдек, журналистлар ишида доимий қийинчиликларни ҳам пайдо қилиб келади. Улар, масалан, битта мақола ёзиш учун гоҳида соҳага оид ўнлаб қонун ва норматив ҳужжатлар билан ҳисоблашиши ва шулар асосида ўзини турли даражада цензура қилишга мажбур (ташқи цензура алоҳида масала).

Эшитишимча, шу кунларда Ўзбекистонда Ахборот кодекси лойиҳасининг тўртинчи варианти устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа 2025 йилнинг февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши маълум қилинган.

АОКА директори Асад Хўжаев сўзларига кўра, янги ахборот кодекси лойиҳаси жуда катта, унинг бир қанча боблари бор ва 8 та қонунни ўз ичига олган.

Мен эса соҳа вакили сифатида регулятор орган раҳбари айтаётган ўша катта кодексни велосипедни мураккаб чизмаларда “қайта ихтиро қилишга” уриниш дея ҳисоблайман. Чунки, юқорида ёзганимдек, қайсики мамлакат ўз ривожланиш тартибларини сўз ва фикр эркинлиги устига қурмоқчи бўлса, унга ўнлаб боблардан иборат катта кодекс ёки ҳужжатлар шарт бўлмайди. Шунчаки сиёсий ирода ва мустақил суд бўлса кифоя.

Акмал Саидов йиғилишлардан бирида қайсидир янги қонунга изоҳ бера туриб, Ўзбекистон дунёда аналоги йўқ ишга қўл ургани ва унга кўра, мамалакатда қонун ижроси ҳақида қонун қабул қилинганини айтганди. Қўрқаманки, кутилаётган катта кодекс ҳам қонунлар ижроси ҳақида қонун, цензурани янада мустаҳкамловчи кодекс бўлиб хизмат қилса керак. Хавотирли янги кодексдан нимадир янги яхшилик ўсиб чиқишини, ишимиз олдинга юришини кутмаяпман.

Ўзгариш эса парламент депутатлари қачондир чиқиб, биз фалон қонунни бекор қилиб ташладик, у журналистларга цензура эди, халақит бераётганди, деган кундан бошланса керак. Аммо асло қонун ижроси ҳақидаги қонундан эмас.

(с)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Nov, 16:30


"Storm Shadow" ракетасининг Курск вилоятига йўллаган зарбаси натижасида КХДРнинг 500 аскари йўқ қилинди

Global Defense Corp нашрининг ёзишича, 20 ноябр куни Украина Британиянинг Storm Shadow узоқ масофали ракетаси билан Россиянинг Курск вилоятига зарба берган. Ҳужум натижасида Шимолий Кореянинг 500 нафар аскари, шунингдек генерал-лейтенант Валерий Солодчук ҳамда 18 нафар рус зобити ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари Марьинодаги ер ости иншоотига зарба бериб, уларни йўқ қилишга эришган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Nov, 16:55


Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди

Ўзбекистон президенти фармони билан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, Азизов ушбу лавозимда эришган ютуқлари ва унинг давлат хавфсизлиги тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланган.У 2019 йил февралидан бери ДХХга раҳбарлик қилиб келаётганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Nov, 14:20


ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олиб ташланди. Бу ҳақда "KunUz" сайти ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

Янги раис сифатида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Nov, 08:14


АҚШ Украинага ядро қуролини қайтариб бериши мумкин

АҚШ ва Европа Иттифоқининг бир нечта расмийлари Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролини Украинага қайтариши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Уларнинг таъкидлашича, бу Россия агрессиясига нуқта қўйиш учун яхши имконият бўлади. АҚШ бу ишни ҳокимиятни республикачиларга топширишдан олдин амалга оширмоқчи.

1994 йилда АҚШ, Россия ва Украина президенти томонидан Будапешт меморандуми имзоланган эди. Унда Украина ўз ҳудудида Совет иттифоқи даврида қурилган барча ядер қуролларини Россияга топширишга рози бўлган.

Келишувда Россия, Буюк Британия ва АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига таҳдид солмаслик кафолатларини берган.

Бироқ Россия 2014 йилда Украинадан Қримни аннексия қилиб, шартномани қўпол равишда бузди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Nov, 18:59


Бу Дания пойтахти Копенгаген чеккасида жойлашган “Amager Bakke” ахлатни қайта ишлаш заводи. Завод нафақат ахлатни қайта ишлайди, балки ахлатни кераксиз миқдорини ёқиши натижасида 160 мингта квартирани иссиқлик билан, 62500 квартирани электр энергияси билан таъминлайди. Завод шаҳар, яъни маҳаллий муниципал бюджет ҳисобига қурилган. Бу заводни қурдик деб бутун дунёга жар ҳам солинмаган.

Заводнинг том қисми тоғ чанғи спорти учун трасса сифатида, деворлари эса альпинизм спорти учун хизмат қилади. Шуни айтсалар керак-да ҳақиқий тараққиёт, ренессанс деб.

Интернетдан олинди

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Nov, 15:17


“Қадимда Олтой экан, Тянь-Шан экан деб ажратилмаган. Бир ҳудуд дейилган.”, — тарихчи Фарҳод Мақсудов

Қурултой подкастининг навбатдаги сони мамлакатимизнинг археологик тарихи ҳақида бўлибди. Подкастни кўриш орқали тарихий кашфиётлар қандай қилиниши, манзилгоҳлар очилиши жараёни ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Ҳавола:

https://youtu.be/9b-8HghNQnI?si=Cvngk_5P71ntj4uy

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Nov, 11:02


2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда

2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларда иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Абдулла Ариповнинг айтишича, президент ҳукуматга меҳнат мигрантларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларда бандлигини таъминлаш бўйича вазифалар қўйган.

«2025 йилнинг ўзида Германия, Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Исроил, Канада, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, БАА ва шу каби бошқа иқтисодий ривожланган 21 давлатда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш чораларини кўриш режалаштирилмоқда», — деди ҳукумат раҳбари («Ўзбекистон 24» телеканали сюжети асосида).

Кейинги йилларда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилади, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касбий маҳорат ва хорижий тилларга ўқитиш учун барча шароитлар яратилади, деди бош вазир.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

21 Nov, 16:39


Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзини ҳисобдан чиқаришни режалаштирмоқда — Bloomberg

Бу Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қадамларнинг охиргиси» бўлади, деб ёзади нашр.

Давлат департаментининг Конгрессга ёзган мактубида айтилишича, қарзни бекор қилиш «АҚШ ва унинг Европа Иттифоқи, G7 ва НАТОдаги ҳамкорларининг миллий манфаатларига жавоб беради» ва Украинага урушда ғалаба қозонишга туртки бўлади.

2024 йил апрель ойида маъқулланган Американинг 60 миллиард долларлик ёрдам пакети доирасида Украинага тўққиз миллиард доллар миқдорида кредит берилган. Bloomberg`нинг таъкидлашича, кредитнинг ярмидан кечиш Дональд Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган бир қатор қадамларнинг охиргиси» бўлади.

Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдам жўнатишни тезлаштиришга қарор қилган, деб ёзади The Wall Street Journal. Хусусан, Пентагон Украинага Patriot ва NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 500 дан ортиқ самолёт берилишини эълон қилган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

21 Nov, 13:15


Энди навбат Алишер Қодировга

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.

«Ўзбекистон бугун минтақада ҳам, бутун дунёда ҳам ўзини ишончли ҳамкор сифатида намойиш эта олди. Албатта, бу борада сизга миннатдорчилик билдираман. Чунки буюк сиёсий ирода билан Ўзбекистон мана шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор», — дея таъкидлади Алишер Қодиров.

Шунингдек, «Миллий тикланиш» раҳбари президент томонидан бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди кўрсатилганини маъқуллаб, бунга бир қанча сабаблар борлигини айтган. Унинг қайд этишича, давлатлараро ишонч масаласи сўроқ остида қолаётган бир пайтда ҳукуматда ишончли кадрлар масаласи ҳам ўта долзарб ҳисобланади.

«Мана шундай даврда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 200 миллиард долларга кўтариш, ўша пулни топиш, тежамкорлик ва барқарорлик билан иқтисодимизни ривожлантириш каби вазифа ҳукумат олдиган қўйиляпти. Бу вазифани бажариш учун бизга албатта энг ишончли инсон керак. Сиз тавсия қилган номзодни биз фракциядошлар ва қуйидаги депутатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, Ўзбекистонга бугунги кунда айнан Абдулла Нигматовичга ўхшаган бош вазир жуда ҳам зарур, деган қарорга келдик», — дейди Қодиров.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

21 Nov, 10:24


Акмал Саидов президентни “парламент меъмори” деб атади

Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Саидов 5 дақиқа давомида президентни турли таърифлар билан мақтаб чиққанини кўриш мумкин.

«Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Парламент — бу халқ уйи, демократия мактаби деганингиз. Бугун халқ хизматчиси, халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингиз, шунда мен ўйлаб қолдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Ким Янги Ўзбекистон парламетининг ташаббускори, меъмори [дейишса], мен сизни айтардим», — деди у.

Саидов рақамларга тўхталаркан, Мирзиёев 8 йилда 14 марта Қонунчилик палатаси минбарида, 4 марта Сенатда гапирганини, бундан ташқари, 4 марта парламент олдида мурожаатнома билан чиққанини эслатиб ўтди. Қонунчилик палатаси билан алоҳида учрашганида палата фаолиятининг дастури ва йўналишларини белгилаб берганиини алоҳида таъкидлади. «Бугунги чиқишингиз ҳам парламент 2030 йилгача фаолият кўрсатадагиган фаолиятларининг устувор йўналишларини билиб олдик», — деди у.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

20 Nov, 12:23


Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимида қолди

Депутатлар бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқди. Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирди. Номзод ва ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон бош вазири лавозимига маъқуллади.

Шавкат Мирзиёев бу лавозимга Абдулла Арипов номзодини тақдим этаркан, «уни катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар» дея таърифлаганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

19 Nov, 17:11


Кўп талабалар институт пайтида иш топиш, ўзини устида ишлашни ўйлаб кўрмайдилар. Оқибатда ўқишни тугатасан ва ҳеч кимсан. Кўпчилик ўқишни тугатиб иш топишда қийналади.

Қўштирноқ подкастни бу сонини замонавий касбларга қизиқадиган улар ортидан осон пул топиш ҳақида ўйлайдиган ва институтда ўқиш керакми деб ўйлаб юрадиганлар кўрсин.

🔗https://youtu.be/hVqhcvlCDq0

Файзбоғ (ТемурМалик)

19 Nov, 14:37


Украина биринчи марта ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудини нишонга олди

Украина Қуролли кучлари тунда Россиянинг Брянск вилоятидаги объектга олтита узоқ масофага учувчи ATACMS ракетаси билан ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар натижасида Брянск вилоятидаги ҳарбий объектда ёнғин чиққан, аммо қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага ўз ихтиёридаги ATACMS узоқ масофали ракеталардан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат бергани хабар қилинган эди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

19 Nov, 14:12


Ўзбекистон навбатдаги муҳим ғалабасини қўлга киритди

Ўзбекистон Лаосда кечган қийин учрашувда КХДР устидан минимал — 1:0 ҳисобда зафар қучди. Ягона голни биринчи бўлимда Аббосбек Файзуллаев киритди.

Иккинчи бўлимда ҳимоячимиз Эшмуродов қизил карточка олди, дарвозамизга эса пеналти белгиланди. Аммо 11 метрлик нуқтадан йўлланган зарбани дарвозабонимиз Ўткир Юсупов қайтара олди. Қолган вақтни камчиликда ўтказган вакилларимиз муҳим уч очкони қўлга кирита олди.

Катанецни хоҳлаганча танқид қилиш мумкин: ўйин услуби, янги футболчиларни чақирмаслиги, хатолари, ҳимояга ётиб олиши ва ҳк. Аммо Ўзбекистон бу гуруҳда 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Мураббий бизга керакли натижани олиб бера оляпти. Бу эса энг муҳими.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

19 Nov, 09:54


Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Ўйин нейтрал майдонда, Лаосда бўлиб ўтади. Вакилларимиз ғалаба қозонса, ЖЧ-2026 сари катта қадам ташлашади. Ҳозиргача Катанец шогирдлари 3 та ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этиб, гуруҳда иккинчи поғонани банд этмоқда. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун шу натижа ҳам бизга етарли. Аммо олдинда ҳали кўп ўйинлар бор.

Умуман олганда, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги 5 та ўйининг учтасида меҳмонда ўйнайди. Ва ҳар бирини кучли рақибга қарши ўтказади. Бизнинг иккинчи ўрин учун асосий рақобатчиларимиз Қатар ва БААда ҳам ҳолат айни шундай — 5 тадан 3 таси меҳмонда. Бу ўйинларда биз фақат уларнинг рақибларига мухлислик қилишимизга тўғри келади.

Катанец олдида мураккаб вазифа турибди. Сўнгги турлар олдидан кўпроқ очко ололмасак, бизга жуда қийин бўлади. Аввал Теҳронда, кейин Дубайда ўйнашимиз керак. БАА ўз майдонида бўладиган сўнгги ўйинда ЖЧ йўлланмасига яқин келиш учун бор кучини ташлаши табиий.

Охирги тур учрашувини Тошкентда Қатарга қарши ўтказамиз, БАА эса худди шу куни Бишкекда Қирғизистонга қарши майдонга чиқади. Гуруҳимизнинг энг муҳим палласи Марказий Осиё-Араб дербиси билан якунланар экан. Кўп эҳтимол, шу ўйинлар гуруҳимизнинг якуний ҳолатини маълум қилади.

Ўзбекистон:
КХДР-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон
Эрон-Ўзбекистон
БАА-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қатар

БАА:
БАА-Қатар
Эрон-БАА
КХДР-БАА
БАА-Ўзбекистон
Қирғизистон-БАА

Қатар:
БАА-Қатар
Қатар-КХДР
Қирғизистон-Қатар
Қатар-Эрон
Ўзбекистон-Қатар

Гуруҳимиздаги ҳозирги вазият юқоридаги расмда келтирилган. Ўйин бугун, соат 17:00 да бошланади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 16:20


Байден даврида ёппасига нелегал йўллар билан АҚШга кетган ватандошларимиз устида қора булутлар айланмоқда... Доналд Трамп, американинг янги томи кетган президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиб, ҳарбийлар кўмагида ноқонуний миграцияга қарши курашмоқчи экан. У бугун Твиттерда янграган шунга ўхшаш фикрни тасдиқлади.

Бунақаси АҚШнинг янги тарихида биринчи марта рўй беряпти. Америка мигрантлар билан қурилади, деган шиорлар ҳам эскирди.

Байден даврида мавжуд сиёсатдан фойдаланиб қолиб, одамларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар мўмайгина даромад олиб бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу йирик инсон контрабандасига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаганига қараганда калаванинг бир учи бегоналарга бормаса керак. Лекин, калтак, доимгидек, қора халқ бошида синадиган бўлди. Яқин йилларда ўзбекистонликларнинг катта қисми бирма-бир ватанга қайтишни бошлайди. Сиёсий бошпана олганлар бундан мустасно.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 15:51


Кейинги йил Ўзбекистон давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда «Фуқаролар учун бюджет» нашрининг кейинги йил учун ишлаб чиқилган лойиҳасида келтириб ўтилган.

«Давлат ташқи қарзи 2024 йил якунида 33,9 млрд доллар (ЯИМга нисбатан 30,3 фоиз), 2025 йилда 39,4 млрд доллар (ЯИМга нисбатан 32,1 фоиз) бўлиши кутилмоқда», дейилади ҳисоботда.

Жорий йилда ташқи қарз олиш чегараси 5 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 5,5 млрд долларгача оширилади. Ушбу маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Кейинги йилда Ўзбекистон номидан 30 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳам кўзда тутиляпти.

Аввалроқ, келгуси уч йил ичида давлат қарзи 40 фоиздан кўпроққа ошиши мумкинлиги хабар қилинганди. Хусусан, бу кўрсаткич 2024 йилнинг якунида 39,7 млрд долларга етадиган бўлса, 2027 йилнинг охирига бориб 55,9 млрд долларни ташкил этади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 14:02


"Red Dead Redemption 2" — бу ёввойи Ғарбда яшаш, жанглар, ва қидирувларга бой очиқ дунё ўйини. Ўйинчилар шерикларини ҳимоя қилиб, ўзини қонун олдида ёки қотил сифатида синаб кўришлари мумкин. Чиройли манзаралар, чарчатадиган миссиялар ва ҳаяжонли воқеалар билан тўла. Ўйин ўзининг тарихий тафсилотлари ва ажойиб атмосфирасига эга.

Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=XkJNY0Wnvp0&ab_channel=KIBERUZ

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 12:42


👌 Энг яхши сиёсий каналлардан бирини кузатиш юртимизда қанча туради?

Биз сизга ҳар ким ҳам таклиф қилмайдиган, топ сиёсий канални тавсия қилмоқчимиз. Каналда сўнги сиёсий информациялар, статистикалар, ҳарбий тўқнашувлар ва мақолалар бериб борилади.

Канални кузатиш энди сиз учун текин. Асосийси рекламаларда йироқ канал!

Уланиш:
👉@GeoSiyosatuz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 10:34


Бугун бир суриялик аёлни ҳафа қилиб қўйдим. Балки ҳафа қилмагандирман, лекин ўзимга ноқулай бўлди.

У Суриянинг Латакия шаҳридан қочган экан, олий маълумотли. Латакия - Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг оиласи келиб чиққан ҳудуд ва ҳозиргача унга жуда содиқ жой. Аёл ҳам Ассад каби Алавий экан. Алавийлар - бир вақтлар шиалардан ажралиб чиққан анча либерал секта. Унинг қочганидан ажабланиб, “Ассад ўз қабиласини сиқувга олмаса керак?” деб сўрасам, аёл “Биз қабила эмасмиз, Алавий бу дин” дея жавоб берди. Қабилаларни тилга олсанг, баъзилар ёқтирмайди - менга неандертал деб қараяпти, деб ўйлашса керак..

Аслида, менимча, Сурия қанчалар дунёвий бўлмасин, қабилалар ва қавмлар иттифоқлари мавжуд. Балки қўшни Ироқдагичалик эмасдир. Ироқда асосан тўққизта қабила ва улар остидаги “хам”лар кўп нарсани ҳал қилади. Ироқ суннийларида қабила оқсоқоллари диний уламолардан аҳамиятлироқ саналади.

Ассад ўз алавийларини энг кўп таъқиб қилармиш. Одамлар тўсатдан йўқ бўлиб қолади, дейди суҳбатдошим. “У биринчи ўринда ўз алавий сафдошлари садоқатини истайди ва ҳар қандай хур фикрни дарҳол бостиради. Чунки ўзимникилар менга қарши чиқса, бошқалардан нажот йўқ деб ўйлайди”, дейди у.

Латакиядаги оиласи билан у ҳануз алоқада. Айтишича, ҳамма жойда русча ёзувлар ва Путин суратлари. Бостириб келмаса ҳам, Путин Сурияни қўлга олган, дейди у.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Nov, 08:56


АҚШ, Британия ва Франция Украинага узоқ масофали ракеталар билан Россия ҳудудини нишонга олишга рухсат берди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ўз ихтиёридаги ATACMS узоқ масофали ракеталардан Россиянинг Курск областига зарба беришга рухсат берди, деб ёзади The New York Times ҳукуматдаги манбаларига таяниб.

Бу қарор ортидан Буюк Британия ва Франция ҳам ўзининг Storm Shadow ва SCALP узоқ масофали ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди.

Нашр «АҚШ сиёсатидаги жиддий ўзгариш» деб атаган бу қарор Курск областига шимолий кореялик ҳарбийлар жойлаштирилганига жавоб сифатида қабул қилинди, дея тасдиқлаган расмийлар.

Байденнинг маслаҳатчилари ATACMS ракеталаридан Россия ҳудуди бўйлаб фойдаланиш борасида якдил фикрда эмас, дея қайд этган нашр манбалари. Улар ҳозирча гап ракеталардан фақат Курск областидаги нишонлар бўйлаб фойдаланишга рухсат берилгани ҳақида кетаётган бўлса-да, келгусида Байден Украинага бу қуроллардан бошқа жойларда фойдаланишга ҳам рухсат бериши мумкинлигини истисно қилмаган.

Украина президенти Володимир Зеленский кўп вақтдан буён ғарблик иттифоқчилар уларга етказиб берган узоқ масофали ракеталардан Россия ҳудудлари бўйлаб фойдаланишга рухсат беришини сўраб келаётганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

17 Nov, 12:31


Абхазияда йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Тан олинмаган республика президенти истеъфога чиқиш арафасида

Абхазияда Россия билан «инвестиция битими» ратификация қилинишига қарши намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллади. Бунинг фонида президент Аслан Бжания истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.

Бжания намойишчилар ҳукумат биноларини бўшатиши шарти билан истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди. Бироқ мухолифат етакчиларидан бири Адгур Арзинба Аслан Бжания лавозимидан кетмагунча улар тарқалмаслигини айтди.

Намойишчилар ва милиция ўртасидаги тўқнашувларда камида 14 киши жароҳатланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тухум ва шишалар улоқтирилди, ходимлар бунга жавобан тутунли граната ишлатди.

Акция иштирокчиларининг босими остида ҳукумат инвестиция битими лойиҳасини парламентдан қайтариб олишга ваъда берди.

Норозиликлар сабаби

30 октябрь куни Москвада Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Абхазия бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Кристина Озган Россия компанияларига Абхазия ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берувчи келишувни имзолади.

Мухолифат етакчиларидан бири, президентликка собиқ номзод Адгур Арзинбанинг таъкидлашича, республикада 2014 йилдан буён инвесторлар учун кафолатлар, алоҳида шартлар ва имтиёзлар назарда тутилган инвестиция қонуни мавжуд. Унинг сўзларига кўра, янги битим Абхазиянинг иқтисодий суверенитетига ҳалокатли таъсир кўрсатадиган квартиралар сотувини қонунийлаштиришга қаратилган.

Мухолифат назоратсиз қурилишнинг ўсиши уй-жой нархини ошириб, маҳаллий аҳолининг бадавлат россияликлар олдидаги ҳуқуқларини чеклайди, деб ҳисоблайди.

Абхазияда мухолифатнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Янги Абхазия қурилмайдиган бўлди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

16 Nov, 16:20


Ноқонуний маҳсулот: Ўзбекистонда комплекс рейдлар

Кейинги бир неча кунда республиканинг барча вилоятлари бўйлаб контрабанда тамаки маҳсулотини аниқлаш бўйича рейдалр ўтказилди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Nov, 18:27


Олимлар яқинда кашф қилган орган ҳақидаги видео. Бу органнинг номини ва организмда қандай ва нима учун хизмат қилишини билишни хоҳласангиз бу видеони охиригача томоша қилишингизни маслаҳат берамиз

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/zE-bM3D8C5I?si=5h7nBPIcP_wUcvAJ

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Nov, 13:43


«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси томонидан UNCTAD (United Nations Conference on Trade and Development) билан ҳамкорликда «Барқарор ривожланиш учун фан, технология ва инновацион парклар» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар молиявий барқарорлик, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва инновацион экотизимлар каби муҳим мавзуларни қамраб олди. Маърузалар, амалий тадқиқотлар ва гуруҳ муҳокамалари иштирокчиларга Ўзбекистондаги STI парклар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий кўникмаларни эгаллашга ёрдам бериши кўзда тутилган.

Халқаро анжуманда Хитой халк республикасидан 6 нафар нуфузли корхона раҳбарлари ва 30 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлари, шунингдек, қатор махаллий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди.

Семинар сиёсатчилар, STI парклари амалиётчилари (шу жумладан технопарклар, инкубаторлар ва эркин иқтисодий зоналар), STI сиёсати, технологиялар трансфери ва тадқиқотларни тижоратлаштириш соҳасида ишлайдиган тадқиқотчилар ва академикларни бирлаштириш учун хизмат қилади.

Шунингдек, тадбирда барча секторларда фаолият юритаётган саноатнинг энг фаол ва манфаатдор аъзоларини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатга инвестицияларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Nov, 10:55


Иномарка автомобиллар учун юз бераётган навбатларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Пискентдаги полигонда иномарка автомобиллар кўриги учун узундан-узун навбатлар юзага келгани айтилмоқда. Полигонда навбат кутаётганлар учун зарур шароитлар йўқлиги сабабли, ҳайдовчилар совуқда қолишга мажбур бўлмоқда. Жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлардан ҳар бир импорт қилинган автомобиль учун алоҳида сертификат олиш талаб қилингани вазиятни янада қийинлаштирмоқда. Одатда 2-3 кунда якунланадиган жараён ҳозир ҳафталарга чўзилиб, ҳайдовчилар сабр косасини тўлдирмоқда.

Қайд этилишича, 1 ноябрдан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги импорт машиналарни текшириш тартибини ўзгартирган. Энди уларни текшириш ҳуқуқи UzTest номли компанияга топширилган. Янги тартиб асосан жисмоний шахслар ҳамда хусусий тадбиркорлар олиб келган автомобилларга тегишли.

UzTest компанияси яқин кунларда электрон навбат тизими жорий этилишини ваъда қилмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

14 Nov, 12:12


Ўзбекистонлик 43 яшар Ҳулкар Ойдинова 6 нафар фарзандини ташлаб, эрининг ортидан Украинадаги урушга кетди. У болаларини 23 ёшли катта қизига қолдириб кетганини айтмоқда.

"Биринчи эрим кетди. У кетгандан кейин тушимда онасини кўрдим, у менга: “Ўғлимни ёлғиз қолдирма, бор ёнига”, деб айтди. Шундан кейин мен ҳам шу ерга келишга қарор қилдим", дейди у.

У жанг майдонида рус босқинчиларига овқат пишириб бериш билан шуғулланаётганини айтади.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра “ёлланиш” — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

14 Nov, 09:20


Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди

Дунё мамлакатларида инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи энг йирик рейтинг – EF English Proficiency Index 2024 йилги ҳисоботини эълон қилди. Ўзбекистон – аҳолиси орасида инглиз тилини билиш даражаси энг паст мамлакатлар қаторида қолмоқда.

Бу йил Ўзбекистон 114 та мамлакат орасида 98-ўринда қайд этилган. Бу ўтган йилгидан пастроқ: 2023 йилда Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 93-ўринда эди. Ўз навбатида, ўзбекистонликларнинг инглиз тилини билиш борасидаги ўртача рейтинг балли ҳам 442 дан 439 гача пасайган (максимал балл – 700). Бу – CEFR шкаласи бўйича B1 даражага тенг.

Ўзбекистон ушбу тадқиқотга 2018 йилдан бошлаб қамраб олинган, ўшанда 88 та мамлакат орасида 86-ўринда қайд этилганди. Муаллифлар у ёки бу мамлакат ҳақида муайян хулосалар чиқариш учун етарлича маълумотлар мавжуд деб ҳисоблаб, рейтингга киритиши учун имтиҳонларда камида 5 минг киши қатнашиши зарур. 2024 йил давомида эса Ўзбекистондан 7339 киши Education First тестларини ечган.

2024 йилги рейтинг дунё бўйича инглиз тилини иккинчи ёки хорижий тил сифатида ўрганган 2,1 миллион кишининг имтиҳон натижалари асосида тузилган. Натижаларга кўра, Нидерландия кетма-кет олтинчи марта биринчи ўринни қўлга киритган. Норвегияликлар иккинчи, сингапурликлар учинчи ўринни эгаллаган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Nov, 16:18


"Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериалининг иккинчи мавсумини кўплаб сабаблар туфайли томоша қилиш лозим. Биринчидан, у қизиқарли воқеалар ривожини давом эттириб, асосий қаҳрамонлар ва Ўртадунё оламининг тарихини чуқурлаштиришга эришади.

Иккинчидан, сценарий ва диалоглар сифати сезиларли даражада яхшилангани сабабли, томоша янада қизиқарлироқ бўлган. Визуал эффектлар ва саҳналаштириш ҳанузгача ҳайратда қолдиради: улкан жанглар ва мукаммал ишланган манзиллар кишини лол қолдиради.

Учинчидан, бастакорнинг мусиқаси муҳитни ажойиб тарзда тўлдиради ва ҳиссий лаҳзаларни кучайтиради.

Тўртинчидан, қаҳрамонлар кўп қиррали бўлиб, ўзларининг ички зиддиятларини намоён этади. Сюжет кутилмаган бурилишларни киритиб, қизиқишни сақлаб қолади. Қолақерса, сериал турли ирқларнинг маданияти ва урф-одатларини кўрсатиб, Толкин олами ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради.

Кинода шунингдек янги иттифоқлар ва низоларнинг ривожланиши воқеага теранлик бахш этишини кўриш мумкин. "Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериали фентези жанрининг энг сара замонавий намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.

👉 https://youtu.be/U7R3BvRkJf4

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Nov, 09:26


Маънавият маркази ўзидан бошқаларни аҳмоқ деб ўйлайдими?

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази бундан кейин миллий медиа маҳсулотлар учун “Маънавият экспертизаси” жорий қилинишини маълум қилди ва бу гап тармоқларда медиа вакилларининг кескин қаршилигига сабаб бўлди.

Марказга кўра, маънавий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомда маънавий экспертиза гуруҳининг асосий вазифалари белгиланган. Низомга мувофиқ, мутахассислар гуруҳи томонидан Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилаётган маҳаллий ва хорижий медиа маҳсулотларнинг давлат сиёсати, миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга зидлиги ўрганилади ва рухсат берилади.

Бунинг қип-қизил цензура экани, шундоғам қонунда сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жавобгарлик мавжудлигини билиш учун катта ақл шарт эмас. Буни қарангки, Марказ энди баёнот билан чиқиб, биз сўз эркинлигига дахл қилмоқчи эмасмиз, нотўғри тушунманглар, дебди.

Хўш, Сизнинг материалингизни соҳада қонунлар етарли бўлишига қарамай кимдир "мен кўрсам, уни эълон қилишинг мумкин" деб турса, нима деб тушуниш мумкин? Маънавият маркази ўзининг ҳаракатлари қайси қонун, Конституция ва, халқаро нормаларга мувофиқлигини изоҳлай оладими?

Абдураҳмон Ташанов

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Nov, 15:26


Ғазнавийлар сулоласи ва Беруний

Қурултойнинг ушбу сони тарихимизда муҳим аҳамиятга эга икки шахсга бағишланган. Маҳмуд Ғазнавий ва Беруний. Ғазнавийлар ўз даврида Ўрта Осиёдаги энг қудратли сулолалардан бири бўлган ва ҳатто Ҳиндистонгача кириб борган.

Бу ҳақда батафсил олима Феруза Жуманиёзова ҳикоя қилади:

https://youtu.be/qQUmO6DGeYQ?si=ZHOtyGYrXpPQ6ciA

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Nov, 08:55


Коррупцияга қарши курашиш ходими коррупция устида қўлга тушди

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор экани аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Nov, 06:06


“Менинг юртим” телеканали 10 йиллик юбилейини нишонламоқда

Ўзбек медиасида ўзининг алоҳида ўрни, йўналиши ва мавқейига эга бўлган “Менинг юртим” телеканали ташкил топганига 10 йил бўлди.

Нодавлат телеканаллар ичида биринчилардан бўлиб айнан “MY5” давлат ва халқ ўртасида кўприк вазифасини бажаришни бошлаган. Бу телеканал ортида жамоанинг катта меҳнати туради. 10 йил давомида эришган барча ютуқларининг муаллифи ҳам айнан унинг профессионал жамоасидир.

Ютуқлар бардавом бўлсин!

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

09 Nov, 09:13


Метрода чоптирган шахс нега қаҳрамонга айланди?

Ижтимоий тармоқларда ғайриоддий чақирув билан кўп йиллик муаммонинг ечилишига сабаб бўлган, яъни метро станцияларининг бирида чоптирган шахс бугун тармоқ қаҳрамонига айланди.

Биз ҳам бугун адвокат ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб, бу одам мабодо жавобгарликка тортилса, унга бепул адвокат тақдим қилишга келишдик. Унга жарима солинса, одамлардан пул тўплаб берамиз. Чунки бу чоптириш метро станцияси деворларига эмас, кўп йиллик муаммога бефарқ шахсларнинг юзига чоптириш эди.

Мамлакатда ҳожатхоналар муаммоси аллақачон кун тартибига чиқиши керак бўлган масала эди. Баъзан вилоятларга кета туриб, катта йўл ёқасида бу ишни қилаётганларга қараб уяламиз. Аммо ҳеч ким бу нозик масалани кўтаргиси келмайди.

Бугун ҳокимият тизимида ишлайдиган акаларимиздан бири узоқ мажлисларда ҳам аксарият ёши катталарнинг бу масалада қийналишидан, ўрнатилган режим ва тартиблар уларга оғирлигидан ёзғирди. Улар орасида ҳатто памперс тақадиганлари ҳам бормиш.

Ганди ҳинд халқини озодлик курашига ўргатиб, ҳожатхонага ўргатолмагани ҳақида кимдир ёзганди. Бизни ана шундай ижтимоий муаммони бартараф этишдан ким қайтаряпти?

Абдураҳмон Ташанов

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

08 Nov, 13:19


Балиқ берма, балиқ тутишни ўргат: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1000 нафар қизни SMM’га бепул ўқитяпти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги яхши ташаббус бошлабди. Ҳокимлик “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида 1000 нафар қизни SMM’га бепул ўқитяпти.

Бундан кўзланган асосий мақсад — пойтахтда 30 ёшгача бўлган ишсиз аёл-қизларни замонавий касб эгаси бўлишларига имкон яратиш ва даромад топишлари учун кўмак беришдан иборат. Яъни ҳокимлик балиқ бериб эмас, балиқ тутишни ўргатиб, ёш аёл-қизларнинг бандлигини таъминлашга бел боғлади ва бу энг тўғри йўл.

8 ноябрь куни ушбу лойиҳа доирасида SMM’га бепул ўқитилаётган қизлар ва соҳага қизиққан иштирокчилар учун мутахассислар иштирокида маҳорат дарси ташкил этилибди.

Бу шунчаки оддий тадбир эмас, балки аёл-қизлар учун янгича дунёқараш ва ўзгача таассуротларга бой, аниқ мақсад сари йўналтирувчи мулоқот деса ҳам бўлади.

Умуман, Тошкент шаҳар ҳокимлиги яхши иш бошлабди. Жамиятда аёл-қизларнинг мавқейини ошириш, уларни ишли ва даромадли қилиш долзарб масала. Ҳокимлик буни яхши тушуниб, аниқ амалий ишларни, самарали лойиҳаларни қилаётгани қувонарли ҳолат.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

07 Nov, 15:02


“Мани болам ерни еса ҳам бу мани болам. Ҳозир манда уялиш, айбдорлик ҳиссиёти йўқ” — Нарзиева Ширин

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида аутизм ташхиси қўйилган фарзад ўстираётган оналар билан суҳбат бўлди. Унда аёллар тажрибалари, ҳиссиётлари билан бўлишган.

https://youtu.be/G4VMJ8Y7ydg?si=R5gUd4ZEYdu3m-hM

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Nov, 15:08


"Маҳбус дилеммаси" ва Роберт Акселроднинг назарияси ҳақида ушбу видео, одамлар орасидаги ҳамкорлик ва рақобатни тушунишга ёрдам беради. Акселрод, ўзининг "кўр-кўрона ҳамкорлик" модели орқали, одамлар ўртасида ишончни қандай шакллантириш ва узоқ муддатли фойдали муносабатларни сақлаш мумкинлигини кўрсатади. Видео томошабинни ижтимоий ва этик қарорлар қабул қилишда мураккаб танловлар билан таништиради.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/UH6nudx0CZk?si=qTzMBaoy8EdqDUH6

Файзбоғ (ТемурМалик)

06 Nov, 07:29


Путин яна сайловда ғалаба қозонди. Бу сафар АҚШда

Бугун АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Аксарият штатларда овозларни санаш жараёнига аллақачон старт берилган. Прогнозларга кўра, сайловларда Доналд Трамп етакчилик қилмоқда — у айни дамда 240 дан ортиқ сайловчилар овозига эга. Сайловда ғалаба қозониш учун номзод 270 та овоз олиши керак. Камала Ҳаррис ундан анча орқада.

Трамп ўз сайлов кампанияси даврида бир неча бор Путин билан яхши муносабатда эканини таъкидлаган. У, шунингдек, президент этиб сайлангач, 24 соат ичида Украинадаги урушга якун ясашини айтган.

Бундан ташқари, Трамп ҳар қандай вазиятда Исроилни қўллаши ҳақида баёнотлар берган. У Нетаняҳунинг босқинчилик ҳаракатларини охиригача етказиш тарафдори. Яқин Шарқда уруш тинчимайдиганга ўхшаяпти.

Путин учун бу йилги сайловлар анча омадли келди. Энди “оқпошшо” камида тўрт йилни бехавотир ўтказса бўлади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

05 Nov, 16:09


Кичик заррачалар дунёсида оддий физика қонунлари ишламайди.

Масалан, кўптокни тепага отсангиз, унинг пастга тушишини биласиз. Буни оддий физика қонунларига асосланиб билишингиз мумкин.

Аммо ушбу кўпток квант заррачаси бўлганида эди, унинг ҳаракатларини оддий физикага асосланиб башорат қила олмас эдингиз.

Ғалати-ку, тўғрими? Катта жисмлар учун физика ишлайди, аммо кичик жисмлар учун ишламайди.

Мана шу ғалати ҳолатни битта умумий қоида ичига йиғиб қўйиш учун, ТОРЛАР назарияси пайдо бўлган.

Ушбу назарияга кўра, атрофимиздаги барча нарса торлардан, яъни иплардан иборат эканлиги тахмин қилинади.

Шу ҳақда Тexnoplov янги YouTube видео чиқарибди. Томоша қилинг:
👉https://youtu.be/EUBhVa-_DKY?si=OLiTaDkhloKY80yM

Файзбоғ (ТемурМалик)

05 Nov, 11:57


Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистонда аҳолига ажратилган кўмир талон-торож қилинди

Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.

Шунингдек, Хоразм вилоятида 345,8 тонна кўмир камомади кузатилган бўлса, Қорақалпоғистонда Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 миллиард сўм маблағнинг 340,8 миллион сўми ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Nov, 15:38


“751 йилда Талас жанги бўлиб ўтган. Унда тарихда биринчи марта Яқин Шарқ Узоқ Шарқ билан тўқнашган. Турклар унда араблар томонда бўлган. Ундан кейин хитойликлар бу ҳудудга минг йил давомида киролмаган. Биз шу давр ёдгорликларини ўрганяпмиз”, — тарихчи Фарҳод Мақсудов

Қурултойнинг Ўзбекистон тоғларидан топилган қадимги манзилгоҳлар ҳақидаги сонини томоша қилинг. Бу подкаст сизнинг тарихимиз ҳақидаги қарашларингизни ўзгартиради

👉 https://youtu.be/WfY2t79K5dQ?si=FluA7QxHUzOTzboU

Файзбоғ (ТемурМалик)

04 Nov, 14:26


Молдовада Путин ютқазди

Молдова Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови натижаларини эълон қилди. Унда Евроиттифоққа аъзо бўлиш тарафдори Майя Санду 55,33 фоиз билан ғалаба қозонди. Россияпараст Александр Стояногло эса 44,67 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Путин Грузияда ғалаба қозонган эди, Молдовада эса ютқазди. Мамлакатини Путиндан узоқлаштириш учун Майя Сандуда яна 4 йил вақт бор.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Nov, 12:57


"FIGHTCRAB" ўйини — онлайн жанговар қисқичбақалар ўртасидаги қизиқарли ва қувноқ жангларни таклиф этади. Ўйинчилар турли хил қисқичбақаларни танлаб, уларни кучли ҳужумлар ва қобилиятлар билан жангга олиб чиқишади. Ҳар бир жанг, жозибали графика ва динамик ҳаракатлар билан тўла, ўйинчиларни ҳаяжонга солади. FIGHTCRAB, дўстлар билан рақобатлашиш ва қизиқарли жанговар стратегияларни синаб кўриш учун ажойиб имкониятдир!

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/9xkTe755YFY

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Nov, 07:31


Туркия “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилмоқчи — Bloomberg

Қонун лойиҳаси яқин кунларда парламентга киритилади. Маҳаллий фаоллар, журналистлар ва мухолифат бу қонундан мамлакатдаги норозиликларни бостириш учун фойдаланилади деган хавотирда.

Қонун лойиҳаси хорижий давлат ва ташкилотнинг таъсири остида ёки буйруғи билан давлат хавфсизлиги, унинг ички ёки ташқи сиёсий манфаатларига қарши иш олиб бораётган шахслар фаолиятини чеклашга қаратилган. Бунинг учун улар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

02 Nov, 06:55


Қашқадарё ва Тошкентда контрабанда маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётган фуқаролар қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида 225,1 млн сўмли 8 216 қути ноқонуний сигарет мусодара қилинди.

Тошкентда, Шайхонтоҳур туманидаги дўконлардан бирида 115,7 млн сўмли контрабанда тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

Маҳсулот ашёвий далил сифатида олинди, суддан кейин ушбу партия йўқ қилинади.

ОАВда бундай тадбирлар ёритилмайди, шунга бўлса керак, айримлар учун контрабанда нормал ҳолатдек кўринади, у билан шуғулланувчи тадбиркорларга эса исталган одам билан жойида «келишса» бўладигандек туюлади. Бундай ёлғон тушунчани йўқотиш учун бу каби тадбирларни фаол тарзда ёритиб туриш керак. Жумладан, у қандай ва қаерда амалга оширилгани, шунингдек қанча миқдорда контрабанда маҳсулоти йўқ қилингани батафсил ёзилиши лозим.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

01 Nov, 08:48


Тошкентда иссиқлик таъминоти тарифлари нархи оширилди

Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари кўтарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрдаги қарорида маълум қилинган.

Аҳоли учун иситиш ва иссиқ сувнинг янги чакана тарифи 15 фоизга ошди — 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўм/Гкал бўлди. Бундан олдинги нарх ўсиши жорий йилнинг 2 апрелида — аввалги иситиш мавсуми якунлангандан сўнг рўй берганди.

Юридик шахслар учун тариф ҳам 15 фоизга — Гкал учун 212 606 сўмдан 244 497 сўмгача кўтарилди. Охирги марта нарх ошиши 2023 йил охирида кузатилганди.

Бюджет ташкилотлари учун тариф ўзгармади — 1 Гкал учун 801 963 сўм бўлиб қолди.

Янги тарифлар 2024 йил 15 ноябрда кучга киради.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда иситиш тизими ҳамон ёқилмаётгани танқид остига олинганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

01 Nov, 06:33


Украинадаги урушда Россияга ёрдамлашаётгани айтилаётган Ўзбекистон компаниялари санкцияга тушди

АҚШ Ғазначилик департаменти Россия мудофаа саноатини зарур технология ва ускуналар билан таъминлаган 275 нафар шахс ва ташкилотга нисбатан санкциялар киритди. Улар қаторида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Uzstanex ва The Elite Investment Group компаниялари ҳам бор.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, Uzstanex 2018 йил июл ойида рўйхатдан ўтган. Амалга оширадиган фаолият тури – механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси. Устав фонди 65 млн сўм. Ягона таъсисчиси – Абрамов Василий Витальевич, директори – Бойцов Дмитрий Александрович. Компания Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган.

АҚШ Ғазначилик департаменти маълум қилишича, Uzstanex томонидан харид қилинган дастгоҳлар Хитойда жойлашган Shanghai Winsun Imp ҳамдa Exp Co Ltd (Shanghai Winsun) компаниялари орқали Россияга етказиб берилган. Шу сабабдан унга қарши санкциялар киритилган.

Устав фонди 3 млн сўм бўлган The Elite Investment Group 2024 йил январ ойида ташкил этилган. Фаолият тури – ихтисослашмаган улгуржи савдо. Компания Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Унинг асосчиси ва директори – Казакбаева Нодира Абдусатторовна.

«Компания 2024 йил март ойи ўрталаридан май ойигача GUCLU GLOBAL компаниясидан ташувчи агенти сифатида фойдаланган ҳолда, Россиядаги компанияларга, шу жумладан GTS GRUPP компаниясига тахминан 190 минг доллар қийматидаги юқори устувор товарларни, жумладан электр трансформаторларини етказиб берди», дейилади Ғазначилик департаменти хабарида.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

01 Nov, 06:12


“Келин танлашда унинг қандай овқат қилиши, уй тозалашига қарашади, лекин эмоционал интеллекти, муносабат қуриши, қадриятлари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ҳамма фақат ташқи кўринишига эътибор беришади, ” — деяпти юрист Моҳибону Муҳаммаджонова.

Парда Подкастда қизлар билан қизиқ суҳбат бўлибди. Томоша қилинг.

👉 https://youtu.be/cOMslqCNLCo?si=MVNTvKwduQHk6YZK

Файзбоғ (ТемурМалик)

31 Oct, 08:14


Январь-сентябрь ойларида 8374 нафар ўзбекистонлик доимий яшаш учун хорижий мамлакатларга кўчиб кетган

Ўзбекистондан доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (82,4 фоиз) ва Россияга (14,2) йўл олган. 

Хусусан, 9 ой давомида мамлакатдан кўчганлар сони қуйидагича:

Қозоғистонга - 6 903 киши;
Россияга - 1 193 киши;
Қирғизистонга - 49 киши;
Жанубий Кореяга - 60 киши;
Туркманистонга - 30 киши;
бошқа мамлакатларга - 139 киши.

Таққослаш учун, 2023 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистондан 14 666 киши чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетганди. Ўшанда ҳам энг кўп кўчиш Қозоғистонга (11 921 киши) тўғри келган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

30 Oct, 11:27


Аҳоли даромади 7,7 фоизга ўсган — Статистика агентлиги

Тўққиз ой якунига кўра, аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар 15,5 фоизга (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда — 5,5 фоизга) ўсиб, 17,4 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ўз ҳисоботида қайд этмоқда.

“Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача номинал умумий даромад республика ўртача кўрсаткичидан Тошкент шаҳрида (31,98 млн сўмдан 40,1 млн сўмгача), Навоий вилоятида (22,8 млн сўмдан 27,5 млн сўмгача), Бухоро вилоятида (16,98 млн сўмдан 20,1 млн сўмгача) ва Тошкент вилоятида (15,1 млн сўмдан 17,8 млн сўмгача) юқори бўлди”, дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (+10,5 фоиз), Андижон (7,6 фоиз), Самарқанд (6,5 фоиз) ва Навоий (6,4 фоиз) вилоятларида кузатилган. Фарғона вилояти ва Сурхондарёда эса ўсиш атиги 1,3 фоиз ва 1,5 фоизни ташкил этди. Бунда ўсиш кўрсаткичлари ўтган йилги маълумотларнинг аниқланишини ҳисобга олган ҳолда келтирилган.

“Ҳудудлар ўртасидаги табақаланиш кучайди. Йил давомида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлардаги фарқ энг бой ва энг камбағал уч минтақа ўртасида 2,2 баробардан 2,3 баробаргача ошди. Таққослаш учун: 2020 йилда бу фарқ 2,15 баробарни ташкил этган эди. Тошкент ва Қорақалпоғистон ўртасидаги даромадлар фарқи 3,13 баробардан 3,32 баробаргача кўтарилди”, деб ёзмоқда агентлик.

Даромадлар таркибида меҳнат фаолиятининг улуши (ёлланма ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар) 63,8% дан 62,8 фоизгача пасайди. Ёлланма ишчиларнинг даромади ўтган йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги 20,1 фоизга нисбатан 17,4 фоизга, ўзини ўзи банд қилганларники эса 16 фоизга нисбатан 15,3 фоизга ўсди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Oct, 17:36


Нима гап?

Бу саволни беришга энди ҳожат йўқ, чунки uz24.uz телеграм-канали орқали Ўзбекистонда ва дунёда бўлаётган янгиликлардан биринчи бўлиб сиз хабар топасиз.

Uz24.uz – сифатли контентни қадрлайдиганлар учун.
Обуна бўлинг 👉 Uz24.uz

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

29 Oct, 17:12


Аюб Шаҳобиддинов оҳирги марта қачон кино олди? Умид Хамдам қачон кино олди? Кино фақат ёш режиссёрлар учун эмас, барча режиссёрлар учун ўлган.

Қўштирноқ подкастда ёш режиссёрлар билан суҳбат бўлганди. Кўринглар, жуда қизиқ ўтган.

🔗https://youtu.be/H1TUoDFH5V0?si=kSZVey_mcLTxuNS_

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Oct, 14:20


"Аёллар ўз овозини бошқа аёллар эшитишга йўл қўймаслиги керак" — «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади

«Толибон» фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазири Ҳолид Ханафи аёлларга омма олдида нафақат эркаклар билан, балки аёллар билан ҳам гаплашишни тақиқлади, деб хабар беради Bild.

Бундан ташқари, вазирнинг баёнотига кўра, аёллар ўз овозини бошқа аёллар эшитишга йўл қўймаслиги керак. Шу боисдан Афғонистондаги аёллар Қуръонни аёллар бор жойда овоз чиқариб ўқишдан ҳам тийилиши лозим.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистондаги аёлларга эркакларга қараш ва жамоат жойларида баланд овозда гаплашишни тақиқлагани маълум бўлганди. Янги тартиб-қоидалар қайд этилган 114 варақли ҳужжат билан афғон фуқароларининг кундалик ҳаётини тартибга солиш бўйича қатъий чоралар белгиланган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

28 Oct, 09:59


Ўзбекистонни дунёга танитишда "1001 ихтиро" лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Турли илмий янгилик ва топилмаларга бой ўтган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида Ўзбекистонни дунёга танитишда "1001 ихтиро" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

1001 Foundation — бу Буюк Британиянинг кўплаб эътирофларга сазовор бўлган британиялик продюсер Аҳмад Салим томонидан асос солинган нотижорат ташкилот.

У 1001 ташкилоти орқали Яқин Шарқ мероси глобал брендини яратди. Бу бренд таълим-кўнгилочар дастурлар ва тажрибалар орқали бутун дунё бўйлаб 450 миллиондан ортиқ одамни ўзига жалб этди.

1001 ихтиро дастури доирасидаги халқаро сайёҳлик кўргазмасида ташкилот Ал-Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий каби Ўзбекистоннинг Биринчи Уйғониш даврига ҳисса қўшган алломаларнинг ҳикояларини тақдим этиб, уларнинг замонавий дунёга кўрсатган таъсири намойиш этилади.

Қисқа метражли фильмлар 4-6 дақиқа оралиғида бўлади. Ундаги воқеликлар халқаро кўргазма ва Ислом цивилизацияси маркази платформаларида тақдим этилади.

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Oct, 13:23


Эронда Қуръоннинг Сомонийлар даврига оид таржимаси топилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигидаги ҳафталикда Қуръоннинг Сомонийлар даврига оид таржимаси Эронда сақланиши ҳақида маълум қилинди.

Туркиялик профессор Эмек Ушенмезга кўра, Сомонийлар даврига оидлиги ҳақида тахмин қилинган иккита Қуръон қўлёзмаси бор. Шулардан бири ХIII асрда ёзилган бўлиб, Шарқшунослик институтида сақланади.

Ўзбекистон нусхаси Самарқанд ва Бухоро ҳудудларида ёзилганлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Бу тожик халқи ва форс тилида сўзлашувчи қатлам учун мўлжалланган.

Янгиликларга бой ўтаётган ҳафталикда ҳозиргача Темурий малика қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси, Ўзбекхонга аталган илк Қуръон мусъҳафи ҳамда Бобурийларга оид тарихий альбом топилгани каби катта янгиликлар ҳақида маълум қилинди.

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Oct, 11:08


Россиядаги жазони ўташ колониясидан 6 киши қочиб кетганлиги айтилмоқда, уларнинг 4 нафари Ўзбекистонлик

Бу ҳақда Липецк области раҳбари Игор Артамонов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

“Олти нафар маҳбус 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетди. Ҳозирги пайтда барча тезкор хизматлар уларни қидиришга сафарбар қилинган, идоралараро гуруҳ фаолият юритмоқда. Липецк области бўйича Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси Ички ишлар вазирлиги, Росгвардия ва Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда жиноятчиларни қидириб топиш ва ушлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, — деб ёзган у.

Хабарларга кўра, Липецк Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси колония ҳудудини кўздан кечириш вақтида ерости йўлини топган, шундан сўнг маҳкумлар сони текширилганда, олти киши камлиги аниқланган.

Россия ОАВ тақдим этган хабарларга кўра, қочоқларнинг 4 нафари Ўзбекистон, 1 нафари эса Тожикистон фуқароси ҳисобланади, яна бир кишининг фуқаролиги кўрсатилмаган.

🔥 @fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Oct, 08:28


Сайловда қандай овоз берилади?

Сайловчиларга овоз бериш кунида 4 та сайлов бюллетени берилали.

биринчи бюллетень: оч кўк рангли бўлиб, унда Қонунчилик палатаси депутатлиги номзодлари;
иккинчи бюллетень: оч яшил рангли бўлиб, унда Қонунчилик палатаси сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар номи;
учинчи бюллетень: оч сариқ рангли бўлиб, Халқ депутатлари, вилоят, Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлари;
тўртинчи бюллетень: оч кулранг бўлиб, Халқ депутатлари, туман, шаҳар кенгаши депутатлари ҳақида маълумотлар киритилган бўлади.

Сайлов эртага бўлиб ўтади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Oct, 05:24


Алламжоновга суиқасд уюштирилгани айтилмоқда

Бугун, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда "KunUz" сайти маълум қилмоқда.

Сайт манбасига кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган.

Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябр куни Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

26 Oct, 02:18


Бу содир бўлди: Исроил Эронга ҳужум қилмоқда

Бугун эрта саҳардан Исроил Эрон пойтахти Теҳрон томон ҳарбий зарбалар йўллади. Ҳозирча ҳужум тафсилотлари аниқ эмас.

The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, Исроилнинг Эронга ҳужумида 100 дан ортиқ самолёт, жумладан F-35 қирувчилари иштирок этмоқда. Қўшимча қилинишича, бу ҳужумдан мақсад ядровий ёки нефт объектларини йўқ қилиш эмас, балки ҳарбий нишонлардан иборат. Исроил Эрондаги ўнлаб стратегик ҳарбий объектларга, жумладан ракета ва учувчисиз учиш қурилмалари заводларига, шунингдек, ракета учириш базаларига ҳужум қилгани айтилмоқда.

Эрон оммавий ахборот воситалари портлашлар Теҳрон чеккасида содир бўлганини даъво қилмоқда. Уларнинг билдиришича, ракеталарнинг аксарияти пойтахтдан 20-60 км узоқликда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан тутиб олинган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Oct, 17:09


Сайловолди дебатларда аёллар фаол

Кун.uz’да онлайн дебат ўтказилгани ҳақида маълумот бергандик. Унда яна бир фигура диққат марказимизга тушди.

Экология партияси вакили, Буюк Британияда малака ошириб келган ҳуқуқшунос Дилдора Камолованинг Тошкентдаги “яшил ҳудудлар”ни асраш ва уларни қурилишдан ҳимоя қилиш бўйича қатъий таклифлари эътиборни тортди. Унинг дарахтзорларни қонун билан ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари чиройли чиқди.

Умуман олганда, Камоловадек ёш ва билимли номзодларнинг сиёсий майдонга кириб келиши келажакка ишончимизни янада орттиряпти. Бундай билимли кадрлар келажакда мамлакатимизнинг кучли сиёсий арбобларидан бўлади деган умиддамиз.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Oct, 16:35


Тошкентда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

Кеча, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири пойтахтимизда ташкил этилди.

Тарғибот тадбири иштирокчиларига партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари таништирилди.

Шунингдек, тадбирда партия сайловолди дастурида барча ҳудудларда, аввало, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича «Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури»ни қабул қилишни, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш ва электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар берувчи қонунни қабул қилиш каби шаҳар аҳли учун ғоятда муҳим бўлган ташаббус ҳам киритилгани таъкидланган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Oct, 13:45


Сайловга ҳам етиб келдик. Шу вақт давомида партиялар овоз олиш учун турли ташвиқот усулларини қўллади. Телевидениеда бўлиб ўтган дебатларни ҳам кузатдим. Бироқ, менимча, kunuz ташкил қилган дебат яхшироқ чиқди.

Менга бу дебатнинг 4-раунди жуда ёқди, кульминация ҳам айнан шу раундда бўлди десам адашмайман.

Бу дебат нимаси билан фарқ қилди? Соғлом рақобат билан биргаликда кескинлик бор. Бу кескинликни партиялар ғояларидаги фарқларда сезиш мумкин. Либераллар ўз ғоясига содиқ равишда эркинлик тарафдори, улар даромади пастларни солиқдан озод қилишмоқчи.

"Адолат"чиларнинг менга ёққан таклифи коррупция орқали четга олиб чиқиб кетилган пулларни репатриация қилиш масаласи бўлди. Тўғри таклиф. Ўғриларга йўл қолдирмаслик керак. Бу таклиф ҳам яхши эшитилди.

"Миллий тикланиш" давлат тили масаласига охирги нуқтани қўйишга ваъда берди. Кўрамиз, ваъдасини устидан чиқа олармикин.

ХДП ҳам ўз репертуарида — эҳтиёжманд қатлам овозини олишга умид боғлаган.

Юқоридаги видеони томоша қилинг. Кўп фойдали маълумотни олишингиз мумкин.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Oct, 11:25


Экопартия пойтахт бўйлаб тарғибот ишларини давом этмоқда

Сайловга ҳам 1 кун қолди. Сайловгача бўлган вақт ичида партиялар томонидан турли тарғибот ишларига гувоҳ бўлдик.

Юқоридаги видеода Экопартия шаҳар бўйлаб тарғибот ишларини давом эттираётганини кўриш мумкин. Партия "Табиат учун бирлашайлик" шиори остида халқимизни овоз беришга чорлашмоқда.

Овоз беришга тайёрмисиз?

@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

25 Oct, 04:55


Бир мамлакатни “учинчи дунё” мақомидан Европа иттифоқига номзод даражасигача олиб чиққан аёл

Молдова деганда кўпчиликнинг хаёлига қолоқ россияпараст давлат келиши табиий. 2000-йиллар бошларида қаттиққўл коммунизм ҳукм сурган мамлакатда доим Россияга хайрихоҳ одам раҳбарлик қилган. Уларнинг сўнггиси — социалистлар партияси вакили Игорь Додон эди.

Майя Санду 2020 йилда Молдова президентига айланди. Унгача 48 ёшли аёл турли лавозимларда, жумладан Жаҳон банки ижрочи директорининг маслаҳатчиси бўлиб ишлади. Ва қисқа вақт ичида мамлакатни “учинчи дунё” ва Россияга қарамлик статусидан Европа иттифоқига номзод давлат даражасигача олиб чиқа олди. Кишинёв яқин орада Евроиттифоққа тўлақонли номзодга айланиши кутилмоқда.

Молдовада демократия ҳукм сурмоқда, иқтисодий ўсишлар қайд этилмоқда, халқи ҳам эркин ва озод. Ва буларнинг барчаси — 4 йил ичида амалга оширилган ишлар самараси. Шу қисқа вақт ичида руспараст коммунистча дунёқарашли мамлакатдан ривожланган Европага яқин тузум қурилди. Мамлакатда доимий ҳокимият алмашинуви, адолатли сайловлар бор бўлса ҳар қандай раҳбар ўз ислоҳотларини жуда қисқа вақт ичида амалга ошира олади. Бунинг учун у ўзида вақт камлигини ҳис қилиб туриши керак. Постсовет ҳудудидан чиққан Саакашвили ва Майя Санду каби раҳбарлар бунга ёрқин мисол бўла олади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Oct, 15:15


Ўзбек YouTubeʼнинг энг гиклашган канали Сусамбил сўнгги йилларнинг энг муваффақиятли аниме лойиҳасига айланиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Jujutsu Kaisen, яъни Афсунгарлар Жанги ҳақида сон чиқарди.

Ушбу аниме бир қарашда яна бир оддий шоненга ўхшайди. Бироқ сериалнинг 2023 йилдаги муваффақияти бунинг аксини исботламоқда. Анименинг машҳурлиги шу даражага етиб бордики, у АҚШдаги энг катта воқеалардан бири Super Bowl’нинг рекламасида ишлатилди.

Анименинг 2-мавсуми якунлангандан сўнг у ўз жанрида етакчи ҳисобланувчи One Piece ва Attack On Titan’ни ортда қолдириб, ҳозирги кундаги энг машҳур аниме мақомига эришган.

Хўш, Jujutsu Kaisen’нинг ушбу муваффақият сири нимада? Қандай қилиб ёш ижодкорнинг дебют иши бунчалик шов-шув кўтарди? Ва асар ўзи нималар ҳақида ҳикоя қилади?

Ҳавола орқали барча саволларга жавоб топасиз:

https://youtu.be/GZ47KqoccwY?si=M_f795CvnS1337vo

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Oct, 14:36


Экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган 5-дебат ўтказилади.

Бу сўнгги дебат ҳисобланиб, қуйидаги телеканалларда жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига аъзо телеканаллар — MY5, RTV, Sevimli, Zo‘r TV ва Uzreport TV (ўзбек тилида), Дунё бўйлаб (рус тилида) ҳамда Foreign Language (инглиз тилида).

Сиз қайси партияни қўллаб-қувватлайсиз, бирорта номзодингиз борми? Изоҳ қолдиринг.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Oct, 13:09


Ўзбек футболи ҳақида қисқача. Бунақаси ҳали бўлмаган😁

Ички ишлар ходимлари ўзларини “кўча решалари”дек кўрсатишда давом этмоқда. Фақат бу сафар “нотўғри бурилиш” рўй берганга ўхшайди — Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари ДХХ раиси ҳисобланади)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

24 Oct, 07:22


Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланади?

Бу йилги сайловларда ногиронларга берилаётган алоҳида эътибор жамиятимизнинг инклюзивлик ва адолатга бўлган садоқатини акс эттиради.

Хабар беришларича, сайловчилар рўйхати уйма-уй юриб аниқлаштириш жараёнларида сайловчилар орасида ногиронлиги бўлган шахслар 832 минг нафар экани ҳамда уларнинг 105 минг нафари бўлажак сайловда иштирок этиши учун кўмак беришга муҳтожлиги аниқланган.

Шунингдек, сайловда мустақил иштирок эта олмайдиган ҳар бир сайловчига овоз беришга кўмаклашиши учун 16 мингга яқин волонтёрлар бириктилди. Қуйидаги инфратузилмавий шароитлар ҳам яратилди:

барча сайлов участкаларига Брайл алифбоси асосида тайёрланган трафаретлар етказилди;

овоз бериш хоналарига махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилди;

кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар мавжуд бўлган сайлов участкаларида оптик лупалар етказилди;

участка бинолари ногиронлар аравачасига мослаштирилган нишаб йўлаклари (пандуслар) ёки “ёрдамга чақириш” тугмаси билан жиҳозланди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 14:31


Шаҳрисабзда Экология партиясининг навбатдаги сайловолди оммавий тадбири ўтказилди. Тадбирда атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган минглаб фуқаролар қатнашганини видеодан кўриш мумкин.

Бундан ташқари, партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам иштирок этган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 13:49


Ҳамма гапиролмайдиган ҳақиқатларни эшитишни истайсизми?

Янги канал очилибди, у ерда одамлар аноним тарзда ўз ҳикояларини ёзишлиги мумкин экан. Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост - соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.

🔒 Махфийлик кафолатланган
📢 Энг қизиқарли ва яширин ҳикоялар
👥 Қўрқмасдан фикр билдириш имконияти

Бу ерда сизни ҳеч ким танимайди, аммо сиз доимо воқеалар марказида бўласиз. Обуна бўлинг: @dardsuz

Реклама

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 12:44


Ўзбекистонда камбағалликни аниқлаш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолайман — Лорд Реннард

Тошкентда халқаро ташаббуслар ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталикда хорижий инвестициялар учун муҳитни яхшилаш бўйича қабул қилинаётган қонунлар, амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиняпти.

Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси Лорд Реннард сўзларига кўра, Ўзбекистонда қисқа вақт ичида камбағаллик даражаси анча камайган. Статистик маълумотларга кўра, 4 йил давомида камбагалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида камбағаллик 23 фоиздан 11 фоизга камайган.

"Инвестиция олиб киришдан аввал хар бир инвестор давлатни яхшилаб ўрганади, кейин имкониятлар ва шароитлани таҳлил қилиб,  яъни ишонч ҳосил қилгандан сўнггина сармоя киритади. Ўзбекистон эса ана шундай давлатлардан бири. Айтмоқчиманки, бу ерга келаётган хар бир инвестор унинг сармояси кафолатланганини билиб келябди", — дейди эксперт.

Шунингдек, у кичик ва ўрта бизнес вакиллари, яъни одамлар учун кўплаб иш ўринларини яратаётган тадбиркорлик субъектларнинг сезиларли даражада ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлаётганини ҳам таъкидлади.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 09:15


"Ўзбекистондаги матбуот эркинлигини баҳолайдиган хорижий ташкилотлар объектив эмас" — АОКА директори

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 2024 йил 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият “мураккаб”дан “жуда жиддий” босқичга ўтганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Асаджон Ходжаев «ГазетаUz» мухбирининг охирги йилларда Ўзбекистондаги сўз ва матбуот эркинлиги халқаро ташкилотлар рейтингида паст баҳоланаётгани, бу давлат ва жамият ривожланишида қанчалик хатарли эканлиги ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб қайтарди:

"Сўз эркинлигига хорижий ташкилотлар томонидан бундай баҳо берилишини ҳар доим ҳам объектив, деб айтолмайман. Чунки улар фақат ташқарида [туриб], чоп этилган турли материаллар орқали ўзларининг фикрини шакллантиради. Биз шундай баҳо берадиган ташкилотлар ва экспертларни Ўзбекистонга чақирганмиз. Афсуски, бизнинг таклифларимизни қабул қилишмади. Агар улар Ўзбекистонга келиб, бу ерда шу муҳитни сезиб, мутасадди идоралар ва журналистлар ҳамжамияти билан учрашиб ҳамда ўзларининг сўровномаларини кенгроқ ҳолда Ўзбекистон ичида татбиқ этиб, ўрганиш қилганида, ўйлайманки, берилган баҳолар бошқача бўларди", — деди Ходжаев.

Журналистнинг «Ўзингиз Ўзбекистондаги ҳозирги сўз ва матбуот эркинлигини қандай баҳолайсиз? Цензура кучайиб бораётгандек…», дея берган саволига Ходжаев қуйидагича жавоб берди.

"Фикрингизга қўшила олмайман, бу сизнинг билдирган шахсий фикрингиз. Бизда кетма-кетлик билан барча йўналишларда эркинлаштириш, либераллаштириш ҳамда демократия ишлари амалга ошириляпти. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги қонунчилик… Ўндан зиёд қонунлар қабул қилинди ҳамда бу борада ҳақорат ва туҳмат учун жазо енгиллаштирилди", — деди АОКА директори.

Ходжаев давлат органларининг очиқлигини таъминламаслик бўйича жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди.

"Шунингдек, журналист фаолиятига аралашишни чеклаш бўйича тегишли қонунчиликка ўзгартишлар тайёрладик. Буларнинг ҳаммаси кўрсатяптики, сиз томонидан айтилган гаплар сиз билдирган фикр бўлиб қоляпти, лекин амалиёт сал бошқачароқ", — деди у.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 08:48


ХДП Наманганда оммавий тадбир ўтказди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бу сафарги манзили Наманган вилояти бўлди. Унда партия етакчилари сайловчилар билан учрашган. Видеодан кўриш мумкинки, тадбир байрамона руҳда турли соҳа вакиллари, жамоатчилик фаоллари, кексалар ва ёшлар иштирокида ўтган.

Партия электорати вакиллари ҳам сўзга чиқиб, дастурдаги таклифлар халқчил, ҳаётий эканини алоҳида эътироф этган. Асосий урғу сайловолди дастурига қаратилган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

23 Oct, 06:54


Ижтимоий ҳимоя ислоҳотлари глобал контекстда ҳам аҳамиятли эканлиги таъкидланди

Хабарингиз бўлса, 17 октябрь куни Тошкентда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги старт олганди. Ҳафталик доирасидаги тадбирда Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя бўйича катта мутахассиси Влад Александру Григораш ҳам сўз олиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя ислоҳотларининг муҳим аҳамиятини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бу ислоҳотлар нафақат миллий миқёсда, балки глобал контекстда ҳам катта аҳамиятга эга.

“Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига асос бўлиб, ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини оширишга қаратилган. Ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш, унинг самарадорлигини ошириш ва аҳолининг барча қатламлари фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, — деб таъкидлади Григораш.

Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар глобал миқёсда ҳам ижобий баҳоланмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Oct, 13:24


“Ўзбек аёлларининг шахсий уйи бўлмаган. Аввал отасини, кейин эрини уйида яшайди. Шахсий уйи деган нарса, бизда нотабиий саналади” — таржимон Нодирабегим Иброҳимова.

Parda Podcast - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

Кўриш учун: https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Oct, 09:17


Илк марта ўзбек сўзи ишлатилган Қуръон: 700 йиллик тарихга эга қўлёзма топилди

Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилган Қуръон қўлёзмасини айни пайтда реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигида маълум қилинишича, ушбу қўлёзма 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб, олтин вараққа кўчирилган.

Ҳозирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда ушбу ноёб қўлёзмани реставрация қилиш ва факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Oct, 07:09


“Адолат” тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун ечим таклиф қилди

“Адолат” партиясининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳаси, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ташқи ва ички сиёсатга алоҳида эътибор қаратилган.

Партия “Соғлом авлод — соғлом жамият” концептуал ғояси асосида “Демографик ривожланиш — 2050” консепсиясини ишлаб чиқиш тарафдори. Шунингдек, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш таклифини илгари сурмоқда.

Бунга сиз қандай фикрдасиз?

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

22 Oct, 05:11


Пора олиш камайган, бироқ бюджет пулларини талон-торож қилиш ҳолатлари кўпайган — Антикоррупция агентлиги

Коррупционерлар энди пора олмаяпти, улар янада каттароқ пулни ўзлаштириш билан шуғулланяпти. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов таъкидлаб ўтди.

"Статистикага кўра, 2019 йилга қадар пора бериш ва пора олиш аксарият жиноятларни ташкил қилган. Бугунги кунга келиб эса мансабдор шахслар томонидан пора бериш ва олиш жиноятлари кескин камайган, бу 10 фоиз ҳам чиқмайди. Лекин афсуски, коррупциянинг янги турлари — давлат бюджети маблағларини талон-торож қилиш, фирибгарлик, яъни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятлар, аксинча, кўпайган", — дейди Бурхонов.

Унинг қўшимча қилишича, чиновникларнинг бундай эволюцияси давлат хизматларининг рақамлаштирилгани билан боғлиқ.

"Айнан ҳозирда фуқаролар онлайн, яъни инсон омилисиз 400 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланмоқда», — деди агентлик директори.

Коррупцияга қарши курашишнинг ўзбекча модели яқин орада ривожланган давлатлар томонидан ҳам ўрганиб чиқилса керак. Порахўрликни йўқотишни истасанг, уларга давлат бюджетидан миллиардлар ажратиб бер. Бу худди эркакнинг хоҳишларини қондириш учун фоҳишабозликка расман рухсат этилишига ўхшайди. Тўғри-да, чиновникларнинг пул ўғрилашдек табиий инстинктларига қарши бошқа яна қандай курашиш мумкин? Гениал қарор.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

21 Oct, 16:23


Темурийлар даврига оид муҳташам Қуръон мусъҳафи топилди

Темурийлар даврида яратилган муҳташам Қуръон мусъҳафи бош офиси Лондонда жойлашган Кристис ким ошди савдоси уйи ёрдамида топилди.

Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида Француз тадқиқотлар миллий марказининг профессори Карим Ифракнинг таъкидлашича, ушбу қўлёзманинг тарихи XIV-XV асрларга бориб тақалади.

Унинг яратилиш тарихи ўзига хос рамзийликка эга, сабаби ундаги ҳар бир сўз олтин суви билан битилган. Китобнинг замонавий технологияларсиз, бундай усулда яратилгани унинг янада улуғвор ва бебаҳолигини таъминлайди.

Маълум қилишларича, ҳозирда Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда қўлёзманинг факсимиле нусхасини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда.

Файзбоғ (ТемурМалик)

20 Oct, 12:55


#сивастополь гурунгларидан:

- Сен нега одамларни ҳокимиятни ағдаришга чақиряпсан?

- Унақа ниятим йўқ. Мен, шунчаки, сайловлар адолатли ўтишини истайман.

- Фарқи нима, иккиси битта нарса-ку!

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

20 Oct, 06:52


Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказий майдонида «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «Қадриятларга таянган тараққиёт!» шиори остида навбатдаги оммавий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар иштирокида ўтказилган. Унда сайлов олдидан партия тарафдорларини бир мақсад йўлида бирлаштириш, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлар билан таништиришга қаратилди.

Шунингдек, «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан кенг таништирилди. Сўзга чиққанлар шулар ҳақида гапириб, бухороликларни 27 октябрда ўтадиган сайловларда «Миллий тикланиш» ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

20 Oct, 04:10


Сайловга бир ҳафта қолди

27 октябрь куни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар учун депутатликка сайлов ўтказилади. Шу кунгаям жуда оз қолди. Қуйида шу ҳақда айрим маълумотлар келтирилади.

Бу сайловлар биринчи марта мажоритар-пропорционал тартибда ўтказилади. Ўзбекистондаги сайловлар тарихида илк маротаба барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзод кўрсатилган. Шунингдек, қонунчилик палатасида 875 нафар номзод бор.

Таъкидланишича, бу йил номзодлар орасида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам кўпайган. Хусусан, Қонунчилик палатасига 11, маҳаллий Кенгашларга эса 605 нафар ногиронлиги бор юртдошларимиз номзод сифатида кўрсатилгани айтилмоқда.

Сайловда бешта партия — ЎзЛиДеП, Миллий тикланиш, Адолат, ХДП ва “яшиллар” иштирок этади. Сиз нафақат партияга, балки ўзингизга ёққан номзодга ҳам овоз беришингиз мумкин.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Oct, 14:55


Қозоғистонлик профессор: “Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги халқаро стандартларга мос келади”

Кеча Тошкентда бошланган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давом этяпти. Бу ҳафта давомида халқаро конференция ва форумлар ташкил қилиниб, хорижий ва маҳаллий экспертлар эко-тараққиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги, агротехнологиялар ва ёшлар сиёсати каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Иштирокчилардан бири, Қозоғистоннинг Турон университети профессори Жолимбет Баишевнинг эътирофига кўра, сиёсий ҳуқуқий таҳлиллар суверен давлатнинг конституциявий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги сайлов жараёнларининг халқаро стандартларига мос келишини кўрсатяпти.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

18 Oct, 13:14


«Аввалги сайлов ташвиқотларига нисбатан анча креатив»

Сайлов яқинлашгани сайин мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида сайловолди тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда. Тарғибот баннерларига аллақачон кўзингиз тушган бўлса керак. Ушбу баннерлар орқали номзодлар ўз мақсад ва вазифаларини, амалга оширишни режалаштирган дастурларини кўрсатишлари мумкин. Улар визуал жиҳатдан жозибадорлиги билан одамлар диққатини тортаётгани аниқ. Хўш, бу йилги тарғиботда бунга эришилдими?

"Aksent" лойиҳаси аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди. Унда бу йилги сайлов кампанияси, хусусан ҳудудлардаги тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида сўралган. Сўровномада иштирок этган кўплаб фуқаролар баннерлар орқали номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақида маълумот олаётганини билдирган. Улар, ҳатто, бу йилги баннерлар аввалги сайловларга нисбатан креатив ишланганини ва сони ҳам анча кўпайганини таъкидлаган.

Батафсил маълумотни юқоридаги видео орқали билиб олишингиз мумкин.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

17 Oct, 16:38


Ўзбекистоннинг чет элдаги ваколатхоналари сайлов участкаларини ташкил этмоқда. Айрим жойларда, масалан Россиянинг Волгоград шаҳрида аллақачон муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланиб кетган. Унда кўплаб ўзбекистонликлар ўз номзодига овоз бериш учун ташриф буюришганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда парламент сайловлари 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Айни дамда эса парламент сайловларига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланган ва у 23 октябргача давом этади. Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

17 Oct, 12:46


Тўқаев BRICS аъзоси бўлиш таклифини рад этди

Президент Тўқаев аъзо бўлиш ҳақида таклиф олган бўлса-да, Қозоғистон яқин орада BRICS ташкилотига қўшилмайди. Бу ҳақда давлат раҳбари маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда ва эҳтимол, яқин келажакда Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан тийилади, шу жумладан, аъзолик масаласини кўриб чиқишнинг кўп босқичли экани, шунингдек, ушбу ташкилотнинг истиқболига оид бошқа масалалар сабабли», деди у.

Қайд қилинишича, Тўқаев BRICS эволюциясини «қизиқиш билан кузатмоқда» ва блокнинг Россиядаги 24 октябрдаги саммитида иштирок этмоқчи.

BRICS (Brazil, Russia, India, China, South Africa давлатлари номининг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма) 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 2 январ куни унга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қабул қилинди.

BRICS Коллектив Ғарбдан аламзада мамлакатлар томонидан ташкил этилган. Расмиятчиликдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ ташкилотга аъзо бўлишдан кўра, дунёнинг ривожланган қисми билан алоқаларни мустаҳкамлавериш керак. Қозоғистон (Ўзбекистон ҳам) тўғри йўлда.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

17 Oct, 12:33


Эртага сиёсий партиялар ўртасида таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсатига бағишланган дебат бўлиб ўтади. Жараён қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Дебат 18 октябрь куни, соат 17:00 да бўлиб ўтади.

Эфирни Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo'rTV телеканалларида — ўзбек тилида, Дунё бўйлаб телеканалида — рус тилида, Foreign Language телеканалида — инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

Халқаро даражага чиқишмоқчи, шекилли. Инглиз тили ҳам бор экан. Кўрайлик-чи🤔

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

17 Oct, 04:51


Европанинг бошқа давлатида яшайдиган ўзбек дўстим билан кўришдим. Ҳар Лондонга келганида кўришиб, кечки овқат устида гурунглашамиз. Унда мени қойил қолдирадиган нарса — йўқ жойдан қандайдир лойиҳаларни бошлаб молиявий манфаат пайдо қилиш қобилияти. Шу билан бирга муҳожирларга ёрдам бериш йўлида хайрияларга ҳам бошчилик қилади. Фалсафа ва молия, дин ва сиёсатдан яхши хабардор. Ўзи Ўзбекистондаги жуда бадавлат оиладан, лекин болалигидан Европадаги интернат мактабда катта бўлган. Боболаридан бири ўз саройини жадид мактабига айлантириб, оиласи билан кичик уйга кўчиб чиққанини сўзлаб берган. Маърифат қонида бор.

Қон ўзи қизиқ нарса экан..

У билан хайрлашиб, уйгача ўйлаб келдим. Сталин унинг боболарини сургун қилиб йўқ қилиб юборган бўлса-да, яхшиям ўша миллат ойдинларининг болаларига тегмаган. Отасиз кўчаларда қолган зурриёдлар “халқ душмани”нинг боласи дея камситилсалар-да, қонларида оталарининг зиёли гени сақланиб қолган ва мана авлоддан авлодга ўтиб келяпти. Сталин барибир ниятига етмаган. Бу миллатда ҳали анча салоҳият бор.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

16 Oct, 15:35


Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди. Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаросининг фуқаролиги президент фармонига кўра бекор қилинмагунга қадар унинг хорижий давлат фуқаролигига тегишли эканлиги эътироф этилмайди.

“Шу муносабат билан, консуллик ваколатхона Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра “ёлланиш” — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади”, — дейилади дипломатик ваколатхона баёнотида.

Ие, бу ёғи қизиқ бўлди-ку. Урушга боришга мажбурланаётганлар нима қилишсин? Ўз фуқароларини ҳимоя қилишни ўрнига уларни жиноий жавобгарлик билан қўрқитиш нормал ҳолат эмас. Аввалроқ Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар Украинага қарши урушга боришга мажбурланаётганлиги тўғрисида ёзгандик. Ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида эканлиги унинг паспортида ёзиб қўйилган, шунга амал қилиш вақти келди. Ташқи ишлар вазирлиги қачон уйғонади?!

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

16 Oct, 08:40


Миллий қадрият

Миллий қадрият ўзи нима? Қурултой подкастида шу мавзу "Миллий тикланиш" партиясидан депутатликка номзодлар билан биргаликда очиб берилибди. Унда номзодлар "Дунёни ўрганиш керак, лекин ўзлигимиз йўқолиши керак эмас", деган фикрни илгари сурган.

Яна бир эътиборимни тортган савол: Миллий қадриятлар тарафдорлари аёлларнинг бўйсуниши тарафдорими?

"Миллий тикланиш" партиясидан номзод аёл партия принципларига мос ва хос жавоб қайтарган. Қизиқ бўлса албатта суҳбатни томоша қилинг.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=9mTCcVoRGe4

#saylov24

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

16 Oct, 06:07


Comedy club'да бир пайтлар Россия-Хитой чегарасида жойлашган икки шаҳар: Благовешенск ва Хейхэ тараққиётини ҳазил қилишганди. Ҳақиқатдан ҳам 50 йил ичида хитойликлар деярли очиқ даштда 1,7 млн одам яшайдиган шаҳар қурган. Россия томонидаги шаҳар аҳолиси эса ярим асрда 3,5 мингдан 240 мингга кўпайган. Бироқ ҳозирда ҳар икки томонда ҳам аҳоли камайишни бошлаган.

Қизиқ жараён шуки, Благовешенскдаги россияликларнинг аксарияти уйларини ижарага бериб, ўзлари яшаш учун Хейхэга ўтмоқда. Чунки Амур дарёсининг бу томонида умргузаронлик қилиш анча қулай.

Россиянинг Хитой билан чегараларида аҳоли хабарларни Россия радио ва телеканалларидан эмас, рус тилида юритилувчи Хитой ва Корея ОАВдан эшитади. Чунки бу ерларда аллақачон радиомарказлар ишламай қўйган ва антенна алоқалари эътиборсиз қолдирилган. Хитой хоҳлаган дақиқада, интернетни ўчириб, Россия билан чегаралар бўйлаб ахборот манёврини амалга ошира олади.

Умуман, Россияда Москва ва унинг атрофигина барча соҳада мукаммал таъминланган. Республикалар, ўлкалар ва вилоятларда ҳатто марказий шаҳарлар кўчалари ҳам яхши асфалт қилинмайди. Шундай давлат ҳозир миллиардлар сарфлаб, қўшниси билан ҳудуд учун урушяпти.

Благовешенск ва Хейхэ кейси Россия ва Хитой даражасининг энг оддий мисоли. Россия Пекиннинг колониясига айланиб бормоқда, Украина уруши буни тезлаштирди. Хитой ҳар соҳада шимоллик қўшнисидан олдинда. Вазият шундай давом этса, Москванинг бироз мустақиллиги ҳам узоққа бормайди.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Oct, 17:23


Қозон раҳбарияти "шаҳарни шарманда қилмаслик" учун аҳолидан BRICS саммити вақтида шаҳар бўйлаб эски автомобилларда юрмасликни сўради

116ru портали манбаларига таяниб, шаҳардаги техникумлардан бирининг ўқувчилари ва бир нечта корхона ходимларига эски машиналарни ҳайдамаслик ҳақида кўрсатма берилгани ҳақида хабар бермоқда. Уларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда жамоат транспортида фойдаланиш тавсия қилинган.

BRICS саммити Қозонда 22-24 октябр кунлари бўлиб ўтади. Бу вақтда шаҳардаги мактаблар ўқувчилари таътилга чиқади, талабалар масофадан туриб ўқийди, хусусий корхоналар ходимларига ҳам масофадан ишлаш тавсия этилди, шунингдек маҳаллий маданият марказлари, музейлар ва кутубхоналар ёпилади. РБК нашри хабарига кўра, Қозон ҳукумати эски машиналар тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

Шимолий Россияга яқин юрган ҳар бир давлатнинг муаммолари ҳам бир хил бўлади)

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Oct, 14:52


Спесивцев оиласи — 90-йиллардаги қутурган қотиллар

Ушбу ҳикоя бир ўта шафқатсиз оила ҳақида. Бу оила қилган ишлар туфайли уларни инсон дейишга ҳам ожизмиз. Россияда 90-йиллар охирида катта шов-шувларга сабаб бўлиб, ўз уйида даҳшатли қотилликларни амалга оширга Спесивцевлар оиласи ҳақида ўзбек тилидаги контент йўқ эди. Бу одамхўрлар ҳақида «Худди шундай» лойиҳасининг навбатдаги видеосида тўхталиб ўтилган.

Айтганча, видео бошида қатъий «дисклеймер» бор! Ушбу сон ҳаммага ҳам тавсия этилмайди. Асаби темирларга эса ёқимли томоша.

Линк: https://youtu.be/emCqtc-7l14?si=mqG4UpZ5sNRz5LIf

Файзбоғ (ТемурМалик)

15 Oct, 06:26


Россияда Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантлар Украинага қарши урушга боришга мажбурланмоқда

Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари оммавий равишда Украинага қарши урушга юборилиш учун шартномалар имзолашга мажбурланмоқда. Бу ҳақда «Настоящее время»га Россия колонияларининг бирида ҳибсда сақланаётган тожикистонлик Жовид исмли маҳкум маълум қилди.

Унинг айтишича, ўзи билан Москва яқинидаги қаттиқ тартибли колонияда жазо ўтаётган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари мушкул вазиятда қолган. Чунки улар урушга боришни хоҳламаяпти, аммо колонияда яратилган шароитда ҳам узоқ яшаб бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, айрим маҳкумлар фуқароликдан бош тортиш ва Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан кўра ўз жонига қасд қилишни маъқул кўрмоқда. Жовиднинг тушунтиришича, хорижлик маҳкумлар ўз мамлакатлари фуқаролигидан воз кечиб, РФ фуқаролигини олишга — бир вақтнинг ўзида шартнома имзолашга мажбур қилинмоқда.

Жовид сақланаётган колониядаги бир гуруҳ муҳожир маҳбуслар таҳририятга мактуб йўллаб, у ерда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролигига эга 400 га яқин маҳкум сақланаётгани ҳақида ёзган. Уларнинг сўзларига кўра, маҳкумларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиниб, диний қарашлари туфайли таҳқирланмоқда. Колония ходимлари, шунингдек, қолган маҳкумларни жазо муддатини ўтаётган мигрантларни калтаклашга чақирмоқда, дейилади мактубда.

«Ўтган куни рўйхат тузишди, фуқаролигига қараб ўтирмасдан урушга юборишлари билан таҳдид қилишди. Эҳтимол, барча қийноқлар мазкур режаларга боғлиқдир. Улар одамларни назоратчиларнинг таҳқирлашларига чидагандан кўра, урушда ўлишни маъқул кўрадиган даражага етказмоқчи. Уларнинг айтишича, кимни хоҳлашса, ўшани урушга юборишади. Урушга ўз ташаббуси билан бориш таклиф қилинмоқда: бу ҳолатда яхшироқ жойга тушиш мумкин экан. Агар мажбуран юборишса, тўғридан тўғри омон қолиш имконияти бўлмаган фронтга жўнатишади», — дейилади мактубда.

Шунга ўхшаш ҳолатлар муҳорижларнинг рус қамоқхоналарида “бунт” кўтаришига мажбур қиляпти. Жорий йилги Белгород ва Ростовда рўй берган фожианинг илдизи ҳам шунда бўлган бўлса ажабмас.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Oct, 14:29


Ибрат Сафо ёзяпти:

“Францияда яшаб келган Озарбайжон президентининг танқидчиси Видади Искандерли ўз уйида 20 марталаб пичоқланиши ортидан кеча ҳалок бўлди. У ўтмишда Озарбайжонда “Демократия ҳимоясига ёрдам” ташкилотига бошчилик қилган ва депутат бўлишга уриниши ортидан қамалиб чиқиб Францияга қочган. Икки йил олдин уни номаълум шахслар қаттиқ дўппослаб кетганди.

Би-би-сига кўра, бу президент Илҳом Алиевнинг танқидчилари ҳорижда ўлдирилишининг ягона мисоли эмас. Яқинда Миллий Мажлис депутати президент шаънини ҳимоя қилувчи қонунлар ишламаётганидан нолиб, унга мухолифларни ўлдиришга чақирганди. 2021 йилда тўрт ой ичида икки фаолнинг сувдан жасади топилган — Вугар Рза Белгияда, Байрам Мамедов Туркияда. Ўша йили яна бир фаол Гусейн Бакиханов кўчада озарий ҳужумчилардан омон қолишидан икки кун ўтиб Тбилисидаги меҳмонхона томидан тушиб кетиб ўлган”.

Ҳар бир назоратдан чиқиб кетган монархик автократия эртами-кеч шундай йўл тутишга ўтиб олади. Тарихда ҳали бирорта ўз халқи ва мухолифатига меҳрибон диктатор бўлмаган.

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Oct, 13:48


“Аёл киши мақсади билан ёниши керак. Ўз мақсадларини амалга ошириши ва ўзини ҳаёти учун масъулиятни қўлига олиши керак” - Фазода Исроилова.

Парда Подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

Кўринглар: https://youtu.be/Rqs1orgTxOc?si=tEdqvoyfDW4nDZbN

Файзбоғ (ТемурМалик)

13 Oct, 00:43


Тожикистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Умед Бобозода Россия Омбудсмани Татяна Москалковага меҳнат миграцияси масаласи бўйича мурожаат қилди

Бобозода Россияда Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатлари мавжудлигини ва бу муаммони ҳал қилиш зарурлигини билдирди.

Бобозода ўз мурожаатида Россияда меҳнат муҳожирларига нисбатан қўпол муносабатда бўлиш, жумладан "калтаклаш ва ҳақорат қилиш" каби кейсларни эслатиб ўтган.

Бизникилар тирикми🤔

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Oct, 12:28


ХДП депутатликка кимларни номзод сифатида кўрсатмоқда?

Халқ демократик партияси ўз номзодларини танитиш мақсадида видеоролик тайёрлади.

Партия ўз ғояларига содиқ эканини исботламоқда: барча номзодларнинг касби ижтимоий соҳага яқин. Яхши юриш. Сиёсий партияларнинг номзодларини барчамиз билишимиз ва танишимиз керак.

#saylov24

🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик)

12 Oct, 07:27


Россия куч ишлатар тузилмаси ходимлари меҳнат муҳожирларини Москвадан депорт қилиш учун Домодедово аэропортига олиб келишяпти. Буларнинг айби — рус пойтахтида ҳужжат қилмай ишлаб келган. Бирортаси хавфли рецидивист ҳам, мафия аъзоси ҳам, наркобарон ёки террорчи ҳам эмас. Яна миллатчиларни украин ерларидан излашларини-чи буларни...

Яқинда битта ўзбекистонлик ўқитувчининг ўзбекистонлик русийзабон болани уришига қанча ваҳима қилишганди, масалани ҳатто ташқи ишлар вазирлиги даражасигача кўтариб. Россия ҳукуматига уларнинг услубида реакция бериш керакдир.

Ўзбекистон ҳудудида 10 мингга яқин ўзини “релокант” деб атовчи рус мигрантлари бор. Уларни назоратга олиш вақти келди. Регистрациясини текширишсин, квартираларига бостириб киришсин, патент деган даҳмаза нарсани жорий қилишсин. У ерда бизнинг фуқароларимизга нисбатан қандай муомалада бўлишса, биз бу ерда уларнинг одамларига нисбатан худди шундай позицияда бўлишимиз керак.

🔥@fayzboguz