Tarixchilik @ibrokhimov_abror Channel on Telegram

Tarixchilik

@ibrokhimov_abror


Тарихга қараган келажакни кўради.
@tarixchilik_bot

Tarixchilik (Uzbek)

Mavzular bo'yicha ma'lumotlar oqibati bo'lgan dasturchi Abror Ibrokhimov tomonidan yaratilgan "Tarixchilik" kanali - bu, tarixga qiziqarli bo'lganlar uchun yaratilgan Telegram kanalidir. Bu kanal orqali siz tarixiy voqealar, shaxslar, joylar haqida eng so'nggi ma'lumotlarni olishingiz mumkin. Kanalda tarixiy voqealar haqida faktlar, suratlari va boshqalar qo'shiladi. Kanalga a'zo bo'lib, o'z bilim va ko'nikmalarini oshirish, tarixiy bilimlarini kengaytirish va tarix sevgisini ulug'lash imkoniyatiga ega bo'lasiz. Ibrokhimov Abror tomonidan tavsif qilingan "Tarixchilik" kanalida sizga tarixiy bilimlarini o'rganish, tarixga qiziqishni yaratish va o'z fikrlaringizni o'zgartirish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Siz ham "Tarixchilik" kanaliga qo'shiling va tarixiy ma'lumotlardan bahra uting!

Tarixchilik

21 Nov, 14:50


Ер юзида христиан дунёсида усмонийлар давлатига ёлғиз қарши чиқа оладиган бирор бир христиан ўлкаси топилмайди. Магар бунга журъат қилмоқни истасалар христиан ўлкалари бирлашмоғи шарт.

Папа П 5

Tarixchilik

18 Nov, 15:11


Alloh ajrlarimizni ko’paytirib bersin.
Niyatimizni oxirgacha sof qilsin. O’zi muvaffaq qilsin.

Tarixchilik

18 Nov, 06:01


Bu kanalga bunga o’xshash e’lonlarni deyarli umuman joylamayman. Bu yo’l bilan pul qiladigan qalloblar ham ko’paygan.

Ammo o’zim bilgan ishonchli insonlar bo’lgani uchun bu ishga kirishdim.

Kartada endi 200 ming so’m to’planibdi. To’g’ri 17mln katta pul lkn bir qizni ilm olish yo’lida birlashib harakat qilishga arziydigan holat. Qiz bolani o’qishi butun ummatni o’qishi hisoblanadiku axir.

Qizni o’zlari bilan gaplashib vaziyatni yaqindan o’rganishingiz mumkin.

+998903031399 - Bu esa mas’ul va karta egasining tel raqami. Fayiza opa barcha ma’lumotlarni shu kishi bilan gaplashib olishingiz mumkin.

Tarixchilik

18 Nov, 05:27


Bir qiz bor edi, Yangi asr universitetiga o'qishga kirish arafasida ekan. Kontraktini oilasi to'lolmas eman, lekin qiz o'qimoqchi. Judayam ilmga havasmand. Onasi farrosh, otasi kunlik yollanma ishchi ekan. Bir xonada hamma yashar ekan, qishga tayyorgarliklari ham yo'q. Ya'ni oilaviy holati yaxshi emas.


Pul shu qizning tanishlari bo’lgan Fayiza opamizni kartalariga yeg’ilyapti. Umumiy summa 17 mln ekan.

8600140213404883

Sh.T

Pulni 2-3 hafta mobaynida to’plash kerak.

Imkoningizdan kelib chiqib yordam qilishingizni so’raymiz yoki yordam bera oladigan tanishingizga da’lolat qiling.

Tarixchilik

17 Nov, 17:48


Бу йўл тиканли йўл, оёғини севганлар биз билан юрмасин.

Абдулқодир Жийлоний

Tarixchilik

15 Nov, 16:25


This is how the watermelon become a forbidden.

Bu hikoya tarvuzning qanday qilib taqiqgalanganligi haqida.

#free_palestine

Tarixchilik

15 Nov, 16:10


Мусулмонларнинг аввал таназзулга юз тутиб кейин кучсизланганларидан халойиқларга раҳбарлик қилишни қўлдан бой бериб куйганлари ҳамда ҳаёт ва амал майдонидан четга чиқиб қолишлари бошқа миллат ва халқларнинг таназзулга учраши бошқа ҳукумат ва давлатларнинг инқирозга юз тутиши, шохлар ва
фотиҳларнинг мағлуб бўлиши, ғолиб жангчиларнинг ортга чекиниши, маданиятлар ва сиёсатларнинг кучга тўлгандан кейин куч-кудуратини йўқотиши каби тарихда учраб такрорланиб турадиган ҳодисалар сингари эмас. Зеро, бундай воқеалар хар бир халқнинг тарихида жуда кўп марта содир бўлган.

Бутун инсониятнинг тарихида бу сингари ишлар беҳисоб. Бироқ мусулмонларнинг таназзулга юз тутишлари тарихда беназир бўлган ғалати ҳодисадир.

Мусулмонларнинг таназзули…
Дунё нималарни йўқотди китобидан.

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

15 Nov, 08:49


"Исломнинг илк ўзагини ташкил қилганлар ва шариатни биринчи булиб амалда қўллаганлар араблардир. Аммо Шариатда хам, илмда хам етакчилик қилганларнинг купчилиги ажамийлардан экани ажойиб ҳолатдир. Уларнинг базилари ирқий жиҳатдан араб булсада, тили ва ўсган муҳити жиҳатидан ажамий булишган".

(Ибн Халдун, Муқаддима).

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

14 Nov, 17:52


Farzand istaganingizdek emas,

Tarbiya qilganingizdek bo’ladi!

Tarixchilik

14 Nov, 11:51


Tarixchilik pinned «Халқим чидама халқим кўнма Шукур айла дерлар ишонма Ўзгалар учун ўтиндек ёнма Қилгин инқилоб гўлдек бўлма Юз йил олдин замондан қолдинг Эндичи энди жоҳилдек қотдинг Ўлдингми ёндингми чиқдими жонинг Эҳ қийналдинг олинди боринг Мозийдаги раҳбаринг исломга…»

Tarixchilik

14 Nov, 09:20


Афғонистондаги АҚШ va НАТО ишғоли тугаганидан сўнг, мамлакатнинг энг йирик вилояти Ҳелмандда кўкнори ишлаб чиқариш 99 фоизга камайди. Шу билан бирга, буғдой етиштириш деярли икки баравар ошди. АҚШ-НАТО уруши даврида афғон афюни героин ишлаб чиқаришда №1 манба бўлган.

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

14 Nov, 09:06


Тўғриси ёзмай қўйган эдим ва ёзмоқчи ҳам эмас эдим. Аммо баъзи мусулмон бўла туриб исломафоблик қилаётган «шахс»ларни кўрганимдан кейин Аллоҳ менга берган иқтидорни бекор кетказиш нотўғри эканлигини ҳис қилдим. 

Гапиришимиз, муҳокамалашишимиз керак бўлган мавзулар кўп. Айниқса Афғонистон мавзуси…

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

14 Nov, 05:36


Бир ой олдин Ўзбекистонимизга сафар қилиб қайтдим. Юртимизда секуляризация хавфи бор. Ўз қадриятларини унутганлар бошқаларга ҳам буни тарғиботи билан шуғулланишмоқда. Парда ортида кўринмаётган муаммолар бирин кетин оғир оқибатлар билан келиши муқаррар агарки олдини олмасак.

Ота оналар фарзандлари нақадар жирканч ишларни қилиб юришганини билишмайди. Болалар уйда сипо жуда ҳам одобли кўринаверишади аммо асл юзларини кўчада очишганида уларни таниб бўлмай қолади. Чунки атроф муҳит шундай. Кўраётган контентлари, гаплашаётган бирга юрган дўстлари, эшитаётган мусиқалари, кийиб юрган кийимлари барча барчаси қадриятларни бузиб ўтадиган нарсалар. Эркак киши сифатида айтаман тамаки чакиш оддий ҳол эмас!!! Баъзилар наздида эса тамаки энг оддийси бўлиб қолган... чунки шундай кўрсатилмоқда. Бунданда ёмонроғлари ҳам бор.


Юқоридаги видеода бизга ёмон таъсир қилиши хавфи бор бўлган «ижодкор»ларнинг ишлари қораланган ва айтганимиздек оғир оқибатларни олдини олиш учун ҳаракат қилинган.

видеони кўринг.

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

14 Nov, 05:22


Керакли мавзу.


https://youtu.be/_Onx4k8xob8?si=F6odvNOFDXjc-nEM

Tarixchilik

13 Nov, 14:41


Афғонистонлик қизлар илм-фан кўргазмасида ўз илмий лойиҳаларини намойиш этмоқда. Афғонистонлик талаба қизлар иқтидорли ва меҳнаткаш. Уларга омад тилаймиз.

Ҳа, бу ўша ғарб сизга аёлларнинг бир-бири билан гаплашишини тақиқланганлигини айтаётган Афғонистондир.

Х(твиттер)дан олинди.

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

13 Nov, 13:55


Бу "саёҳат"да мени энг кўп қўрқитадиган нарса ресурсларнинг етишмаслиги эди. Ёшлигим ва тажрибасизлигим сабаб саволларга етарлича жавоб бера олмаслигимдан хавотирланардим. Шундай бўлсада, асарни ёзишга бўлган иштиёғим олдинга ундаверди. Китобнинг энг диккатга сазовор томони "Мусулмонларнинг
таназзулга учраши сабабли дунё нималарни йўқотди?" деган ном бўлди. Мусулмонларнинг ва дунёнинг таназзулини ёнма-ён келтиришдан сабаб нима бўлиши мумкин?

Дунё тарихида мусулмонларни оддий жамият сифатида кўриш одат тусига кирганди. Бироқ бу асарда бошқа хорижий ёзувчиларнинг муаммоларни ҳал қилиш усулидан фарқли ўлароқ, белгиланган доирадан чиқиб кетишга муваффақ бўлинди. Бир мусулмон сифатида дунёга янгича назар солинди. 

Умуман олганда, қўйиладиган саволлар қуйидагича эди: Мусулмонлар фалон воқеа сабабли нималарни йўқотди? Замонавий ғарбга нисбатан
нимани йўқотишди? Буюк саноат инқилоби мусулмонларни нималардан маҳрум қилди? Усмонлилар империясининг қулаши билан мусулмонлар нимани бой беришди? Ғарб давлатлари кўплаб мусулмон давлатларига бостириб кирганида бу ўлкалар нималардан маҳрум қолди? Ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий таназзул сабабли мусулмонлар нимани йўқотди?

Гўёки бутун дунёда мусулмонларнинг йўқотган нарсалари ҳақида сўраларди. Аллоҳнинг қалбимга солган илҳоми билан бу саволни бутун дунёга қарата беришга муваффақ бўлдим: Мусулмонларнинг майдондан чекиниши билан дунё ниманидир йўқотди? Ислом ёзувчилари илгари бундай фикр устида бош қотиришмаган эдилар. 

Паст назар ва саёз қарашлар дунё ва мусулмонлар ўртасида алоқа ўрнатишга хам тўсқинлик қилганди. Мусулмонлар яшайдиган ўлкалар ғарб томонидан амалга оширилган инқилобларга берилиб, камбағал ва заиф бўлиб қолганлари учун маъмурий куч сифатида эсга
олинмади. Мусулмонларнинг келажагини дунё келажаги билан ёнма-ён ўйлаш ҳам имконсиз бўлиб қолганди дунё наздида. Бу ҳеч бир ёзувчининг ҳаёлига хам келмаганди. Мусулмонлар қулаши билан инсоният нимани йўқотгани ҳакида ёзиш мумкин эмасди. Ушбу китобдаги фикрлар, бутун бу ҳақиқатлар ҳақида сўз очиш жуда хавфли эди аслида. Лекин Аллоҳ менга ёрдам берди.

Мусулмонларнинг таназзули…
Дунё нималарни йўқотди.

@ibrokhimov_abror

Tarixchilik

12 Nov, 18:00


Тил зикр билан намланиб турмаса Аллоҳни эсидан чиқариб қўяди.