Ҳаваскор таржимонлар @havaskortarjimonlar Channel on Telegram

Ҳаваскор таржимонлар

@havaskortarjimonlar


Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

Ҳаваскор таржимонлар (Uzbek)

Ҳаваскор таржимонлар канали – бу адашмаларни таҳоратлаш учун навоий асарларини эмасфариялари билан чоп этишга ўқимаганда барча илмларни олиб боришингизга ёрдам берадиган канал. Илму-ҳуүл кўнгилнинг завкидир, ўшик ёпиладиган дўсти бўлур. Бу ерда Ибн Жавзийнинг роҳимаҳуллоҳ асарлари ва муддатини тижорат ва урига қўйгани илмий месолалари ҳақидаги материалларни топишингиз мумкин. Ҳаваскор таржимонлар канали барча илм фанатларига қандайлик бошлангич маълумотларни келтириш имкониятини берадиган энг янги канал.

Ҳаваскор таржимонлар

27 Oct, 19:34


Золим кимса инсонларга зулм қилиш орқали кўп нарсага эришиши мумкин, лекин у мазлумнинг қарғиши сабабли қурган барча нарсасини йўқотади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ золимга муҳлат беради, лекин уни азоб билан тутганида, ундан қочиб қутула олмайди».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ


@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

04 Oct, 11:19


Жума намози энг афзал намозлардан бири бўлиб, унга эътиборсизлик қилиш бошқа намозларга эътиборсизлик қилишдан кўра хатарлироқдир. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ё одамлар жума намозларини тарк қилишни бас қиладилар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўяди, кейин эса улар ғофиллардан бўлиб қоладилар».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

19 Jul, 07:37


https://youtu.be/R_aM34R4ix8?si=pkVzQFV-sl-l_efR

Ҳаваскор таржимонлар

16 Jul, 11:57


Ашуро куни рўзаси

Ашуро куни Исломда қадри улуғ кунлардан бўлиб, бу куннинг рўзасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан олдин ҳам, кейин ҳам тутган эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг неъматига шукрона ўлароқ тутилади. Зеро, бу кун Аллоҳ Мусони Фиръавндан қутқарган кундир. Бинобарин, бу воқеа ушбу куннинг бошқа кунларга нисбатан фазилатлироқ ва афзалроқ бўлишининг асосий омилидир.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро рўзаси фазл жиҳатидан Арафадан кейин келади. Унинг энг афзал ҳолати: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида, кейин ўнинчи ва ўн биринчи кунларида, кейин ёлғиз ўнинчи кунида ёки уч куннинг ҳаммасида рўза тутиш.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутиш ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Кимки тўққизинчи кун рўзасини ўтказиб юборган бўлса, яҳудийларга хилоф қилиш учун ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутса, яхши. Чунки бу иш ғайридинларга хилоф қилиш маъносига киради.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро куни рўзаси гарчи шанба кунига тўғри келса ҳам, ёлғиз ўзи тутилиши мустаҳабдир. Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас ва бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалари ҳам амал қилишмаган.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. Агар бу кунга Арафа, Ашуро, тўлин ой ва бошқа фазилатли кунлар тўғри келса, ҳадис мункар бўлгани боис, зарар қилмайди.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро куни рўзасини тутишга ҳаракат қилган киши, гарчи кунида хато қилса ҳам, ажр олади. Худди намоз учун қиблани топишга ҳаракат қилган киши, гарчи қиблани аниқлашда хато қилса ҳам ажр олганидек. Зотан, Аллоҳнинг мукофотлаши одамларнинг мукофотлаши каби эмас. Чунки одамлар наздида фақат тўғри топгангина мукофотланади.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

21 Jun, 19:28


Қуръонга мувофиқ келадиган ҳар бир нарса илм ва ҳақиқатдир, унга зид бўлган ҳар бир нарса эса жаҳолат ва ҳавойи нафсдир.

ثُمَّ جَعَلۡنَٰكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ ٱلۡأَمۡرِ فَٱتَّبِعۡهَا وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ

«Сўнгра (эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» (Жосия, 18).

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

16 Jun, 06:56


Азизлар, барчангизга Қурбон ҳайити — Ийдул Азҳо муборак бўлсин!

Аллоҳ сизу биздан барча солиҳ амалларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айлаган бўлсин!

Келаси Қурбон хайитларига иймонда, Исломда, офиятда ва қаторимиздан хато бўлмаган ҳолда етишни барчамизга насиб айласин!

Ҳаваскор таржимонлар

15 Jun, 09:49


Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан».

(Муслим ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

14 Jun, 19:23


Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар

Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир», деган.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарру билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар разияллоҳу анҳумдан собит бўлган.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жонлиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак
.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

14 Jun, 15:45


Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Жаброил алайҳиссалом олдимга келиб: «Ё Муҳаммад, саҳобаларингизга буюринг, талбияни баралла айтсинлар. Зеро, у ҳаж шиорларидандир», деди».

(Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ санаган)

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

14 Jun, 15:26


Абу Зийбондан ривоят қилинади:
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: «Иброҳим алайҳиссалом эски уйни (яъни Каьбани) қуриб бўлганида, у зотга: 
Одамларни ҳажга чақиринг, - дейилди.
Раббим, ахир овозим (одамларга) етиб бормайди-ку?! - деди.
Чақираверинг, етказиш менинг зиммамда, - деди (Аллоҳ).
Шунда Иброҳим алайҳиссалом:
Эй одамлар, сизларга эски уйни (яъни Байтуллоҳни) ҳаж қилиш фарз қилинди, - деди. Бас, у зотни осмону ер орасидаги (мавжудот)лар эшитди. Одамлар (Каъбага) узоқ-узоқлардан талбия айтган ҳолда келишаётганини кўрмаяпсизми».

(Ибн Аби Шайба ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

14 Jun, 08:52


Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киролмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• 

Жаннатга энг яқин ва дўзахдан энг узоқ бўлиш фақат Арафа кунида бўлади. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• 

Арафа куни вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикр билан машғул бўлишдир. Дуога кўпроқ эътибор қаратиш тавсия қилинади. Бироқ бу кунга хос бўлган бирон муайян дуо собит бўлмаган. Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига оладиган пурмаъно дуоларни ихтиёр қилиш мумкин
.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

14 Jun, 08:38


АРАФА КУНИ

Қуёш Арафа кунидан ҳам яхшироқ кунда порламайди ва Қадр кечасидан ҳам афзалроқ кечада ботмайди. У иккисида қилинган дуо энг афзал, қабул ва ижобат бўлишга энг яқин амаллардандир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Арафа кунида вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикрлар билан машғул бўлишдир. Бироқ, бу кунга хос бўлган муайян дуолар собит бўлмаган. Киши дунё ва охират яхшиликларини жамловчи дуоларни қилаверади.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳажга бормаган кишилар Арафа кунининг рўзасини тутишлари ҳамда кунларини ғанимат билиб, дуо, зикр ва Қуръон тиловати билан машғул бўлишлари керак. Ибн Аббос ва Амр ибн Ҳарислар одамларни масжидда кўпроқ ўтиришга тарғиб этишарди.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Муқайяд такбир Арафа кунининг бамдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг охири 13-Зулҳижжада, аср намозидан кейин тугайди. Такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро».


Шайх Абдулазиз Тарифий

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

13 Jun, 15:40


Ҳаж фазилати

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу буюк рукнни — ҳаж рукнини буюк имтиёз қилди. Устига Ислом қуриладиган пойдеворлардан бири қилди. Гуноҳларни ювадиган энг катта каффоратлардан қилди. Икки шайх — Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу байтуллоҳни ҳаж қилиши асносида фаҳш сўзларни сўзламаса ва ахлоқсизлик қилмаса, худди онадан туғилган кунида (пок) бўлганидек гуноҳлардан (покланган ҳолда) қайтади», дедилар.
Шунингдек, "Саҳиҳайн" ва бошқа манбаларда Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра икки умра орасидаги гуноҳларга каффоратдир ва мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», дедилар.
Мабрур ҳаждан мурод: унга гуноҳ-маъсият аралашмаган ҳамда аркону вожиботлари тўла-тўкис адо қилинган ҳаждир.
Бошқа фикрга кўра: кетидан гуноҳ ишлар эргашмайдиган ҳаждир.
Биринчи фикр тўғрироқ ва ҳақиқатга яқинроқдир.

Умрани бир йилда бир неча марта такрорлаш машруълигини айтувчилар ушбу хабарни ҳужжат қилиб, агар умра йилда бир марта қилинадиган ҳажга ўхшатилганда, иккиси бир-бирига тенг бўлар эди, дейишади. Бу имом Моликдан ташқари жумҳурнинг қавлидир. 

Шунингдек, имом Муслим роҳимаҳуллоҳ Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади, ҳаж ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади, ҳижрат ўзидан олдинги (гуноҳлар)ни йўқотиб юборади», дедилар.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ҳижрат ва Ислом билан бир қаторда зикр қилдилар. 

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Ҳаваскор таржимонлар

02 Jun, 18:24


https://youtu.be/EHL__xut8zk?si=5IvezZquk81ZaYzI