Aql egalari uchun ibratlar @ibrathikmat Channel on Telegram

Aql egalari uchun ibratlar

@ibrathikmat


Hofiz Munziriy rahimahulloh aytadi:

«Foydali ilmni naql qilgan odamga
— o'zining ajri;
— uni o'qiganning ajri;
— undan naql qilganning ajri;
— shu yozgani yo'qolib kеtguncha unga amal qilganlarning ajri bеriladi».

("Targ'ib va tarhib", 1/65)

Aql egalari uchun ibratlar (Uzbek)

Assalomu alaykum va salom! Sizni "Aql egalari uchun ibratlar" Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda, ibrathikmat dan hofiz Munziriy rahimahullohning aytgan so'zlari bilan tanishishingiz mumkin. Hofiz Munziriy aytadi: 'Foydali ilmni naql qilgan odamga, o'zining ajri; uni o'qiganning ajri; undan naql qilganning ajri; shu yozgani yo'qolib ketguncha unga amal qilganlarning ajri beriladi'. Bu tarixiy so'zlardan olgan ibratlar, sizning aqlli va fikrli hayotingizga yon bera oladi. Kanalimizda sizga aqlli naqollar, foydali ilmiyat va hayotiy maslahatlar topishingiz mumkin. Aql egalari uchun ibratlar kanalida, o'zingizni rivojlantirish, o'z fikr va tadqiqotlarizni oshirish uchun qiziq va foydali ma'lumotlar topishingiz mumkin. Sizga muhim savollarga javob topishingiz, o'z o'zingizni rivojlantirishingiz uchun bizning kanalga a'zo bo'lishingizni tavsiya qilamiz. Shuningdek, kanalimizda kontaktga chiqqan aqlli odamlarning ibratlari, fikrlari va tajribalari bilan tanishing. Sizni "Aql egalari uchun ibratlar" kanaliga a'zo bo'lishni so'raymiz! Marhamat, aqlli va fikrli odamlarni bir joyda to'plagan Telegram kanali endi siz bilan!

Aql egalari uchun ibratlar

23 Nov, 15:56


https://youtube.com/shorts/yS1Enn0k49E?feature=shared

Aql egalari uchun ibratlar

23 Nov, 15:32


Мазлумлар ўзаро ихтилофларга киришиб кетса, золимларнинг зулми узоққа чўзилади.
(Одамларни Аллоҳнинг динига қайтарувчи) Муслиҳлар бир бирларига рад бериш билан машғул бўлсалар фисқу-фасод тарқатувчиларнинг фасоди узоқ вақт давом этади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

23 Nov, 08:36


Одамлар ҳақиқатга муҳтож бўлиб турган пайтда уни яшириш энг катта зулмлардандир. Ҳақақатни яширган кимса ботилни гапирган киши ҳукмида бўлади.

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللَّهِ

«Аллоҳ томонидан бўлган гувоҳликни яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?» (Бақара: 140).

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

23 Nov, 08:36


Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кофир бирон яхши амал қилса, у сабабли дунёда ризқланади. Мўмин эса Аллоҳ унинг яхшиликларини охиратга сақлайди ва дунёда ҳам таотига яраша ризқ беради».

(Муслим ривояти)

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

23 Nov, 03:06


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Мунофиқлар Аллоҳни зикр қилмасдан, бошқа нарсарни ёд олишни яхши кўрадилар. Улар бошлиқларини, хўжайинларини, маъбудларини, файласуфларини зикр қилсалар қувониб кетадилар. Аллоҳ зикр қилинса қалблари сиқилиб, нафратланадилар.

Аллоҳ таоло бу ҳақида хабар бериб деди:

﴿وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لا يُؤْمِنُونَ بِالآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ﴾
﴾Қачон ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг қалблари сиқилиб, нафратга тўлади. Қачон У зотдан ўзгалар зикр қилинса, қувониб кетадилар﴿¹.
 

   (23) Тонги ва тунги зикрлар

1) Зумар-45

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

22 Nov, 01:24


وكان أحد شعراء العرب في الجاهلية مشهور عنه بالغيرة الشديدة

كان يسير هو وزوجته في الطريق
فرأى رجلاً ينظر إلى زوجته فطلقها،

ثم تعرض للوم من أصحابه فقال لهم

وأتركُ حُبَّها من غـيرِ بغضٍ *** وذاك لكثرةِ الشركـاءِ فيـه

إذا وقع الذباب على طعـامٍ *** رفعـت يدي ونفسي تشتهيـه

وتجتنبُ الأسودُ ورودَ مـاءِ *** إذا كنَّ الكلاب وَلَـغْـنَ فيه


Жоҳилият даврида бир араб шоири бўлиб, унинг рашки жуда қаттиқ бўлган экан. Кунларнинг бирида аёли билан кўчада кетаётганда, бир кишини аёлига кўз олайтираётганини кўриб қолиб, шу заҳоти аёлига талоқ берибди.
Кейин ошна-оғайнилари унга дашном берганларида, шундай шер айтган экан:


• Яхши кўриб тарк қилдим, унга ҳеч нафратим йўқ,
Бунга асосий сабаб шериклар кўпайди хўп,

• Пашша тушса таомга тортгайдирман қўлимни,
Ловуллаб ёндирса-да очлик ҳисси дилимни,

Шер келса гар анҳорга, кўрса итнинг ялоғин,
Четлангайдир воз кечиб, ҳўлламасдан томоғин.

🔹 Telegram

Aql egalari uchun ibratlar

20 Nov, 14:05


Аллоҳ Таоло аёлларни ҳижобга буюрганидан кейин намозга буюрди. Бундан билинадики, ҳижоб одат эмас, балки ибодат. Намозга қандай буюрилса ҳижобга ҳам шундай буюрилади.

﴾Илгариги жоҳилият (даври)даги очиқ-сочиқ (ясан-тусан) каби очиқ-сочиқ (ясан-тусан) юрманглар! Ва намозни тўкис адо қилинглар﴿.¹

1) Аҳзоб: 33

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

20 Nov, 14:05


Ширк билан очиқ-сочиқ юриш ёнма-ён турадиган катта ёмонликдир.
Росулуллоҳ алайҳиссолату вассалам Макка фатҳ бўлиб, биринчи ҳаж қилинган йили шундай деганлар:

"Бу йилдан кейин мушрик ҳажга бормайди ва хеч ким Каъбани кийимсиз тавоф қилмайди".

Шайх Абдулазиз Торифий

https://t.me/ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

19 Nov, 06:55


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни кам зикр қилиш ёки умуман зикр қилмаслик нифоқ аломатидир.

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида бундай деди:

ʼ﴾وَلاَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ إِلاَّ قَلِيلا﴿
﴾Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар﴿.¹


   (22) Тонги ва тунги зикрлар

1) Нисо-142

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

18 Nov, 08:16


Фитналар кўпайиб, кенг тарқалса банда ҳайратда қолиб қандай нажот топишни билмайди.
Нажот сабабларининг энг кучлиси дуо (банда Аллоҳдан офият сўраб кўп дуо қилиши).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар:
[Шундай (фитнали) замонлар келади-ки, у кунларда чўкаётган одам дуо қилгани каби дуо қилувчиларгина нажот топади].¹

1) Ҳоким ривояти: 1869

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

16 Nov, 11:48


Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: 
«Kимда уч хислат бўлса, Аллоҳ унинг қалбини иймонга тўлдиради: Олим суҳбатида бардавом бўлиш, Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш».

📚 Ибн Абдулбар, «Баҳжатул мажолис», 199-б.

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

15 Nov, 04:31


#Жума #саловот

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади.

Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк.
Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

14 Nov, 04:22


#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳни кўп зикр қилиш иймон қувватининг белгисидир. 
Аллоҳ таоло деди:

﴿الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ ﴾
﴾Улар иймон келтирган ва Аллоҳни зикр қилиш билан қалблари ором оладиган зотлардир﴿¹.


Бошқа оятда:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾
﴾Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар﴿².


    (21) Тонги ва тунги зикрлар

1) Раъд-28
2) Аҳзоб-41

Шайх Абдулазиз Торифий

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

11 Nov, 10:34


⭕️Сиз-чи? Бир кунда неча ракат нафл намоз ўқийсиз?

Имом Аҳмаднинг ўғли Абдуллоҳ отаси ҳақида шундай дейди:

«Отам ҳар кеча-кундуз уч юз ракат нафл намоз ўқирдилар. Кейин (золимлар томондан урилган) қамчилар зарбаси сабабли бетоб бўлиб, заифлашиб қолдилар. Шундан кейин ҳар кеча-кундуз нафл намозни юз эллик ракатга туширдилар».

(«Ҳиля»,  9/181).

@ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

11 Nov, 04:16


https://youtu.be/PsY8TfwMhyI?feature=shared

Aql egalari uchun ibratlar

11 Nov, 04:16


Қарздан қутулиш дуоси

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга: Сенга бир дуони ўргатайми? Агар ана шу дуони айтсанг қарзинг Уҳуд тоғича бўлса ҳам Аллоҳ уни уздиради", деб, Эй Муоз (у ушбудир):
Эй мулкларнинг эгаси Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк ато қиласан, хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб оласан, хоҳлаган кишингни азиз қиласан, хоҳлаган кишингни хор қиласан, яхшилик сенинг қўлингдадир. Албатта сен ҳар бир нарсага қодир зотсан. Дунё ва охиратда Раҳмон ва раҳим Зотсан. Хоҳлаганингга берасан ва хоҳлаганингдан ман қиласан. Менга Сендан бошқанинг раҳмдиллигидан беҳожат қиладиган раҳматинг билан раҳм қилгин.

🔹 Telegram
📹YouTube

Aql egalari uchun ibratlar

11 Nov, 04:15


⭕️ Qarzdan qutulish duosi 2

🔹 Telegram
🎞 YouTube

Aql egalari uchun ibratlar

04 Nov, 12:57


⭕️Менинг қўлимдан нима ҳам келарди деманг!

Турк олимларидан бири Германияга борганини ҳикоя қилади:

«Мен бир йиғилишга чақирилдим, сўнг йиғилиш тугагач одамлар менга бир аёл ҳақида айтишдики:

— Сизни танийдиган, китобларингизни ҳам ўқиган бир аёл бор, уни сизга айрим саволлари бор экан, дейишди.
Мен:
— Майли, вақт ажратаман, деб у билан кўришишга рози бўлдим.
Мажлисдан кейин ёши ўттизларда бўлган бир ногирон аёл аравасида чиқиб келди. Баданида уч бармоғидан бошқа ҳеч бир аъзоси ишламасди. Ҳатто бошини ҳам у ёқ, бу ёққа буролмас экан. Танасида фақатгина уч бармоғи ишлар экан, шу билан айрим ишларни қиларкан:
1. Телефон ишлатиш,
2. Китоб ўқиш,
3. Кампиютер ишлатиш. Мана шу ҳолатдаги ногирон аёл.
Келиб ўзини таништирди ва ўзининг қилаётган фаолияти ҳақида айтиб берди ҳамда маслаҳатлашмоқчи бўлиб менга деди:
“Бу ерда мен уюшма ташкил қилиб, унда кичкина қизчалар учун дин асосларидан дарслар ва бошқа дарслар очдим. Кейин ўрта ёшли қизлар учун ҳам дарслар ташкил қилдим. Ундан кейин катта аёлларга ҳам дарслар ташкил қилдик, қолаверса ҳафтада бир неча мартта дарс қиламиз. Ундан ташқари уйларда хос дарсларимиз ҳам бор”, деди.

Мен бундан ҳайрон қолдим, яъни бу аёл шу аравачада юриб, шунча ишга қандай улгурябди? Қандай бунча ишни қилябди, унинг шу ишларга ҳимматини етганига ҳайрон қолдим.

У аёл яна сўзида давом этадики:
“Бу ерда (Германияда) қаровсиз қолган қариялар жуда ҳам кўп, фарзандлари ташлаб кетади, зотан кўпчилигининг фарзанди ҳам йўқ. Қаровсиз ўзлари уйида бошқаларга муҳтож бўлиб қолиб кетади.
Мен шуларни ислом динига даъват қилиш мақсадида шундай нарсани ташкил қилдимки, шундай қарияларни топиб, ҳар бирини мусулмон оилаларга боғлаб қўйдим, ўша мусулмон оила бориб зиёрат қилиб туради, эҳтиёжлари бўлса, касал бўлса қарайди, яъни, шу билан динга муҳаббат уйғотиб, динга даъват қилади”, деди.

Бу иш шу даражада ривожланадики, ҳатто Германиянинг медиясига тушади. Германиянинг бутун журналистлари келиб, машҳур бўлиб, долзарб мавзуга айланиб кетади. Кейин Германиянинг ҳукуматидан одамлар бу аёлнинг олдига келишади. Сўнг айтишадики, биз давлат миқёсида қилолмаган ишни сиз бир уюшма бўлиб қандай қилябсиз?

(Яъни, бу давлатнинг муаммоси, қаровсиз оилаларни қараш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш)

Лекин биз давлат бўлиб бу нарсани эплолмаябмиз, сиз кичкина уюшма бўлиб қандай қилябсиз, деб ҳайрон қолишган.
Кейин улар аёлга айтадики, сизнинг бутун лоиҳаларингизда биз ёрдам берамиз.

Шунда мен аёлдан сўралим:
“Биз ҳам бир жамоат билан ишлаймиз, лекин шунча ишларга зўрға улгурамиз. Сиз эса битта ўзингиз шундай ногирон ҳолатда қандай қилиб бу ишларга улгурябсиз?”.

Аёл айтдики:

«Мен бу бармоқларнинг ҳисобини қандай бераман? Шуни доим ўйлайман, яъни шу уч бармоқ билан яна нималар қилсам бўлади, деб ўйлайман. Қиёмат куни Аллоҳ Таоло менга: “Шу уч бармоқларинг билан фалон-фалон ишларни ҳам қилишинг мумкин эди-ку! Нега қилмадинг?!”, деса нима деб жавоб беришдан қўрқаман😢😭



Субҳаналлоҳ мана бу иймон.
Иймон амалга айланган.
Иймон ҳаракатга айланган.
Ақида ҳаётга айланган.
Чунки ақида инсоннинг қалбига ҳақиқий маънода кирса, инсон бир жойда ўтиролмай қолади.


Аллоҳ Таоло бу аёл билан бизга ҳужжат қоим қилмоқда!
Эй биродар! Динга хизмат қилмасликка баҳонангиз борми? ҳеч қанақа баҳона йўқ сизда!


🔹 Telegram
📹YouTube

Aql egalari uchun ibratlar

04 Nov, 12:00


Шайх Али Тантовий шундай дедилар:

«Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чиндан ҳам сени яхши кўрадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди. Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.

https://t.me/ibrathikmat

Aql egalari uchun ibratlar

30 Oct, 15:05


🌴🌴 Эртага 31.10.2024, ҳижрий тарихда 28 – рабеус-соний, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

https://t.me/ibrathikmat