Micro Бизнес Блог @hack_the_biz Channel on Telegram

Micro Бизнес Блог

@hack_the_biz


Texnologiyani yaxshi ko'radigan va biznesda mumkin bo'lgan-ki narsani avtomatlashtirishni rejalayotgan tadbirkorlar uchun kanal.
Алоқа учун: https://t.me/m/jgo7S2qsYjY6

Micro Бизнес Блог (Uzbek)

Salom, aziz do'stlar! Bugun sizga texnologiyani yaxshi ko'radigan va biznesda mumkin bo'lgan-ki narsani avtomatlashtirishni rejalayotgan tadbirkorlar uchun mo'ljayam kanal haqida xabar beram. Micro Бизнес Блог bu nom bilan tanilgan kanalda, hack_the_biz nomi orqali, yangiliklarni va yaxshi takliflarni topishingiz mumkin. Bu kanalda, siz avtomatlashtirish, texnologiyalar va boshqa bir qancha foydali ma'lumotlarni topishingiz mumkin. Agar siz ham biznesingizni rivojlantirish, yangiliklarga ega bo'lishni xohlaysiz, ushbu kanal siz uchun mo'ljayam darajada foydali bo'ladi. Sizga yordam bermoqchi, yaxshi takliflarni bilmoqchi, o'z biznesingizni rivojlantirishni istaydiganlar uchun hack_the_biz kanali eng yaxshi variant. Kanalga ulanish uchun quyidagi havolaga kiring: https://t.me/m/jgo7S2qsYjY6

Micro Бизнес Блог

24 Jan, 04:31


Самарали молиячи ва каасовый узилишлар: тадбиркорлар учун зарурий билимлар.

Ҳар бир тадбиркорнинг энг катта қўрқуви нима?
Кассовый разрыв. У ҳеч қачон огоҳлантириб келмайди ва бизнесни қийин аҳволга солади. Лекин яхши молиячи бу муаммони ҳали юзага чиқишидан олдиноқ пайқашга қодир.
Ва, ростини айтганда, бу кўникма сизинг бизнесингизни инқироздан қутқариши мумкин.

Кассовый узилиш: стресс ва синов
Кассовый узилиш — бу фақат муваққат молиявий муаммо эмас. Бу ҳақиқий синов, асаблар учун қийинчилик. Ўйлаб кўринг: пул тугаяпти, лекин муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган мутахассиснинг хизмат ҳақини тўлашга хам имкони йўқ.

Қўрқинчлими? Ҳа, бундай ҳолат ҳам бўлади.
Аммо бу фақат муаммонинг бошланиши. Агар ўз вақтида чора кўрилмаса, бу кассовий узилиш "сурункали пул етишмовчилик"ка айланиши мумкин. Унинг оқибатлари эса анча оғир.

Хроник етишмовчилик: бизнеснинг яширин хавфи
Хроник етишмовчилик нима?
Бу фақат ҳисобда пул йўқлиги эмас. Бу тадбиркорнинг бизнесини ичидан, сезилмасдан емириб борадиган жиддий муаммо.

Бу қандай намоён бўлади?
Янги мижозлардан олинган олдинги тўловлар ўтган қарзларни ёпиш учун сарфланади. Бу туганмас-битмас ҳалқа, ундан чиқиш жуда қийин.
Ҳар қандай кечиккан сотув катастрофага айланади.

Бундай ҳолатда ишонч қоладими?
Ходимлар ишончни йўқотади, энг яхши кадрлар биринчилардан бўлиб кетиб қолади.
Ваҳоланки, даромад харажатларни қопламаса, бизнес охир-оқибат банкрот бўлади.

Минг афсус, бу жуда кўп тадбиркорларнинг ҳақиқати.
Молиячи: оддий мутахассис эмас, стратег
Ёмон молиячи фақат ҳисоб-китоблар билан ишлайди. Яхшиси эса сизинг бизнесингизнинг эртасини кўра оладиган мутахассис. Бу қандайдир сеҳрга ўхшаса ҳам, аслида бу аниқ ҳисоблаш ва билимлардир.

У нима қилади?
Қаерга инвестиция қилиш кераклигини кўрсатиб беради, бизнесингизни барқарор ҳолда ушлаб туради.
Харажатларни режалаштириб, уларнинг кассовий узилишга олиб келмаслигини таъминлайди.
Олдиндан айтади: "Мана бу кенгайиш режасига ресурсларсиз йўлга чиқса, компания касодга учрайди."

Яхши молиячи — бу нафақат маслаҳатчи, балки бизнесингизнинг муҳим бўлагидир.

Уч ҳисобот: бизнеснинг асоси
Сизнинг бизнесингиз учта асосий ҳисоботга таянган ҳолда ишлайди. Баланс, даромад ва харажатлар ҳисоботи, ҳамда пул маблағлари ҳаракати ҳисоботи — мана сиз учун энг муҳим ҳужжатлар.
Аммо уларнинг бўлиши етарли эмас. Уларни стратегик инструментга айлантира оладиган мутахассис керак.

Шундай молиячи керакки, у фақат ҳозирги ҳолатни тушунтириб бермасин, балки бир ёки икки йиллик прогнозларни ҳам аниқ режалаштирсин.
Ёдингизда бўлсин: келажакни режалаштиришга қодир бўлмаган молиячи шунчаки Excel операторидир.

Олдини олиш: молиячининг асосий вазифаси
Ҳақиқий молиячи "тешикларни ёпиш" билан чекланмайди. Унинг вазифаси — муаммолар пайдо бўлишининг олдини олиш. У сизга ёрқин ва аниқ йўл кўрсатади, қандай қарорлар самарали бўлишини ва қайсилари хавф туғдиришини айтади.

Ўйлаб кўринг: сиз доимий муаммолар ичида ишлашда давом этмоқчимисиз? Ёки бизнесингизни тизимга айлантириш учун ҳақиқий профессионалга ишонишга тайёрмисиз? Ахир, малакали молиячи фақат шерик эмас. У сизга келажакни барпо этишда йўлдош бўлади.
Қарор қабул қилиш пайти келди: келажакка тайёрмисиз?
------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

22 Jan, 05:04


Молиявий модель ва у ҳақидаги афсоналар.

Ушбу "сеҳрли жадвал"қуидаги барча саволларга жавоб беради: қанча фойда кўриш мумкин, қаерда харажатларни қисқартириш керак, қандай қилиб даромадни ошириш мумкин, дейишади.
Жозибалик туюладими? Аммо ҳақиқат ўйлаганимиздан анча мураккаб. Ҳақиқий манзарани, реалликни кўришга тайёрмисиз?

Ҳамма нарса шунчалик осонми?
Кўпинча бундай "моделлар" молия мутахассислари эмас, балки Excel формулаларини яхши биладиган IT-мутахассислар томонидан яратилади. Улар маълумотларни қаердан олишади? Бизнес эгаларининг тахминларидан, бухгалтерия ҳужжатларидан ёки “қўлда бор” рақамлардан. Барчаси жуда "ишончли" кўринади, тўғрими? Аммо бу айсбергни юқори, кўринаётган томони. Аслида эса буни, пойдевори мустахкам иморат эмас, балки ёмғирга дош бера олмайдиган қумдан ясалган макетга ухшатиш мумкин.

Нега тадбиркорлар бундай ишончсиз ёндашувни танлашади? Балки мураккабликдан қўрқишлари, балки оддий одатдир, бу мен учун хам халигача "қизиқ" савол.
Аммо бизнесда бундай ёндашув – жуда хавфли ўйин, натижаси эса кўпинча муаммоли бўлади.

Муаммолар кўп, аммо улар кўзга ташланмайди
Келинг, кичик бизнесга назар ташлайлик. Бизнес эгаси пул қаерга сарфланишини биладими? Ростини айтганда, кўпчилик билмайди. Нақд пуллар, карталар орқали ўтказмалар, тасодифий харажатлар – барчаси тўлиқ вазиятни яратиш имкониятини йўқотади. Бундай тартибсизликда аниқ ҳисоботни яратиш мумкинми? Жавоб аниқ: йўқ.

Таннарх чи? Кўплаб ишлаб чиқарувчи компанияларда унинг аниқ ҳисоб-китоби фантастикадек туюлади. Маълумотлар етишмайди, методикалар ҳам йўқ, вақт эса ҳар доим кам. Натижа нима? Фақат тахминлар.
Аммо аниқ рақамларсиз қандай қилиб тўғри қарор қабул қилиш мумкин?

Илюзиялар қачон йўқолади?
Ҳар қандай тартибсизлик кассаликка ўхшайди: уни сезмайсиз, токи муаммо жиддий бўлмагунча. Бир куни касса танқислиги бошланади. Ана шунда эса эски усуллар ишламаслиги маълум бўлади.
Тасодифий маълумотлар асосида молиявий модель яратишга ҳаракат қилиш – бу шунчаки катта деворга расм чизишга ўхшайди, чегаралар, худудлар аниқланмаган, масштаблар йўқ ва х.к.з.

Бундай вазият сизга хам танишми? Ахир, муаммолар тезда ҳақиқий юзини кўрсатади. Қийинчиликка дуч келганда, "гўзал" жадваллар ёрдам бермайди.
Буни, бизнесдп "рулетка" ўйнаш, деса хам бўлади.

Нега тадбиркорлар молиявий моделлаштиришни қандайдир сеҳрли восита деб ўйлашади? Excel’да "рақамларни ўйнатиб", керакли жавобларни олиш мумкинлигига ишониш – хато.
Аниқ маълумотларсиз бу модель фақат бўш ҳаво урилган шардек. У назарияда ишонарлик, аммо ҳақиқатга келганда...

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?
Ҳаммасини асосдан бошланг. Бошқарув ҳисоби шунчаки "керакли" восита эмас. Бу сизга бизнесингиз ҳақиқий манзарасини кўришга ёрдам берадиган асос.
Аниқ маълумотлар йиғинг, уларни текширинг ва яхшилаб таҳлил қилинг.

Молиявий моделлаштириш – бу иллюзия эмас, бу хақиқий йўл харитаси. У сабр, интизом ва диққат талаб қилади. Тахминий маълумотлардан эмас, аниқ асосдан бошланг. Хаосни тартибга келтиринг. Ана шунда бизнесингиз нафақат барқарор, балки ҳақиқий муваффақиятга эришади.

Шундай экан, хаосни ортда қолдириб, бизнесингизни тўлиқ назорат қилишга тайёрмисиз?
---------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

20 Jan, 04:31


📦 Нима учун омбордаги бетартиблик сизга зарар келтиради? Оцифровка билан бизнесингизни қутқаринг! 💸

Қанча маротаба товар омборда нотўғри ёки етарли миқдорда бўлмаганини кўргансиз? 🤔 Захираларнинг нотўғри ҳисоби — бу бизнес учун кутилмаган харажатларнинг асосий сабаби, ортиқча харидлар, яроқсиз ҳолга келиши ёки муҳим вақтда товар танқислиги. Лекин бунга қандай қарши туриш мумкин?

Омборни оцифровка қилиш бизнесингизни қутқариши мумкин бўлган учта асосий сабаб:
1️⃣ Ортиқча харажатларни камайтириш. Товарларнинг тизимли ҳисоби ортиқча захиралар учун маблағларни «музлатиш»дан қочишга ёрдам беради. Масалан, автоматлаштирилган система қандай товар талабга эга эканини, қайсиси эса шунчаки жой эгаллаб турганини кўрсатиб беради.

2️⃣ Танқисликлар ва йўқотишлардан ҳимоя. Омборнинг оцифровка қилиниши товарларни реал вақтда кузатиш имконини беради. Агар ҳар бир кириш ва чиқиш автоматик равишда қайд этиб борилса, йўқотишлар ёки ўғирлик хавфи камаяди.

3️⃣ Харидларни оптималлаштириш ва прогноз қилиш. Маълумотларнинг таҳлили талабни башорат қилиш ва харидларни ўз вақтида режалаштиришга ёрдам беради. Шундай қилиб, зарур товарнинг омборда йўқ бўлиши ёки сотувлар йўқотилиши хавфи бўлмайди.

Факт: статистикага кўра, омбор ҳисоб-китобини автоматлаштирган корхоналар харажатларни бир неча ойда 15-20%га қисқартирган!

Омбордаги бетартибликни эсдан чиқаринг! Оцифровка — бу нафақат маблағларни тежаш, балки барча жараёнлар назоратда эканлигига ишончдир.

📌 Ушбу постни сақлаб қўйинг ва ҳамкасбларингиз билан бўлишинг, бизнесингиз янада самарали бўлсин!
---------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

17 Jan, 04:31


​​ Коучингларга пул сарфлаб… банкрот бўлиш мумкинми?

Ўқув курслари — бизнес ривожи учун ажойиб ечим бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, молиявий тизимсиз бу ҳаракат сизни банкротлик чуқурига тортиши мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз? Агар мақсадингиз кундалик рутин ишларни камайтириш, даромадни ошириш ва бизнесни тизимлаштириш бўлса, молия назоратига алоҳида эътибор бериш зарур. Акс ҳолда, миллионлаб сўмлар сизиб кетиши мумкин.

1. Маркетинг ва савдо бўйича коучинг
👍 Ижобий томонлари: Мижозлар кўпайиб, даромад ўсади, айланма маблағ ошиб боради. Бу гўё орзуингиз каби туюлади, тўғрими?
👎 Салбий томонлари: Лекин нима юз беряпти? Ҳаражатлар тезлашади, даромад эса уларга етиша олмайди. Қарзлар ва кассага тегишли муаммолар туғилади. Молиявий барқарорлик? Буни унутишга тўғри келади.

2. Ташкилот тузилишини яратиш бўйича коучинг
👍 Ижобий томонлари: Ҳар бир ходимнинг вазифаси аниқ, жамоада тартиб.
👎 Салбий томонлари: Лекин шуни унутманг: янги ходимларни ишга олиш харажатларни оширади. Офис ижараси, маошлар, инфратузилма харажатлари сезиларли даражада кўпайиши мумкин. Натижа? Молиявий танқислик.

3. Лавозим вазифаларини яратиш бўйича коучинг
👍 Ижобий томонлари: Ҳодимлар ишни аниқ тушуниб, белгиланган вазифаларни бажаради.
👎 Салбий томонлари: Аммо бир нарсани ўйлаб кўринг: агар ушбу жараёнлар самарасиз бўлса-чи? Бу ҳолда иш жараёнидаги хатоликлар такрорланаверади ва фойда ўрнига зарар генерировать қилаверасиз.

4. Катта компанияларда ишлаган қимматбаҳо SEO ларни ёллаш
👍 Ижобий томонлари: Рутин ишлардан халос бўлиш, масъулиятли вазифаларни делегировать қилиш.
👎 Салбий томонлари: Лекин сизда учетда тартибсизлик бўлса, бу раҳбар қандай қилиб муваффақият қозонсин?
Тўғри қурилмаган учет тизимисиз, ҳатто энг кучли раҳбар ҳам "калавани учини" тута олмайди ва бундай муҳитда "ютқазиши" мумкин.

Нима қилиш керак?
Бизнеснинг асосларидан бошланг: молиявий назорат. Ҳаражатларни назорат қилинг, даромадларни режалаштиринг, безарарлик нуқтасини аниқланг ва уни доимий кузатинг. Ҳодимларнинг маош тизимини иш натижаларига боғлаб, ассортиментингизга тартиб киритинг.
Маркетинг, сотувлар, ташкилот тузилиши, мутахассисларни ёллаш — булар муҳим қадамлар. Лекин, молиявий тизимсиз улар хатарли бўлиши мумкин. Ҳамма ишларингизни хавф остига қўйишни истамайсиз, тўғрими?

💡 Молиявий назорат — барқарор бизнеснинг асосидир.
Қачонки рақамлар аниқ бўлса, сиз хавфсиз равишда ўсишингиз мумкин. Аниқ маълумотлар эса сизга реал ҳолатни тушуниб етиш ва ривожланиш учун йўл кўрсатади.
Бизнесингизни мустаҳкам қилинг. Молиявий барқарорлик сизнинг қўлингизда!
----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

16 Jan, 04:31


Автоматизация — бу фақатгина дастур созлашдан иборат эмас.

Ҳар сафар аудит ўтказганимизда бир хил манзарага дуч келамиз: компаниялар ишни соддалаштиришга интилганлари билан. Ортиқча қадамларни олиб ташлаш, ҳаракатларни қисқартириш, кликлар сонини минималлаштириш. Ҳаммаси мантиқий туюлади. Аммо амалда нима бўлади? Кутилган самарадорлик ўрнига — тартибсизлик.

Ярим тайёр маҳсулотлар? Олиб ташланади. Ортиқча ҳужжатлар? Нимага керак. Спецификациялар? Ҳеч кимга керак эмас, деб ўйлайдилар. Ҳаммаси тизимни соддалаштириш учун. Аммо соддалаштиришнинг бундай усули йўқотишларга олиб келади: омборда манфий қолдиқлар, нотўғри ҳисобланган ишлаб чиқариш таннархи, ҳақиқий манзарани кўриш имкониятининг йўқлиги. Ҳулоса — автоматизация эмас, бош оғриқ.

Битта-иккита "клик"дан тежаб, бошқарувни йўқотиб қўйиш керак эмас албатта. Бу ҳақиқий муаммо. Автоматизациянинг мақсади — бизнес учун шаффоф маълумотлар, ишончли ҳисоботлар, пул қаерда эканлигини кўриш ва уларни қандай тақсимлашни тушуниш имкониятини яратиш.

Интерфейс қулай бўлиши мумкин, аммо бу сифат ҳисобига бўлмаслиги керак. Қайси бири муҳимроқ: чиройли тугмаларми ёки бизнесни сақлаб қолувчи реал ечимларми?

Деталларга эътибор — бу катта куч. Ҳар бир жараён, ҳар бир спецификация, тизимдаги ҳар бир ҳаракат аҳамиятли. Уларни йўқотсангиз, фақат маълумотларни эмас, балки бизнесингизга бўлган назоратни ҳам йўқотасиз. Бунга тайёрмисиз?

Ҳақиқий автоматизация — бу келажакка сармоя. У фақат рақамларни эмас, қарор қабул қилишда ёрдам берадиган кучли воситаларни тақдим этади. Ва буни англаганингизда, бизнесингиз кучли, ишончли ва муваффақиятли бўлиш учун тезроқ ҳаракат қила олади.
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram| Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

15 Jan, 04:31


"Касса танқислиги"(кассовый разрыв) — бу яқинлашаётган хавф сигнали.

Бу шунчаки ишора эмас, бу анча жиддийроқ нарса. Сизнинг бизнесингиз жарлик ёқасида ва у ерда қолиб кетиши мумкинлигини билдирувчи огоҳлантириш. Бу худди юпқа муз устидан юришга ўхшайди. Тагида жарлик борлигини ўйлашни ҳам истамаган холда, бир югуришда ўтиб кетса бўладиганга ўхшайди.

“Ҳаммаси ўзи ҳал бўлади,” деб кўз юммаслик керак. Чунки, кейин нима бўладини билмайсиз? Кейинги зарбага тайёрмисиз? Сизда мавжуд бўлган ресурслар етарлими? Агар вазият шу холда қолдирилса, у янада чуқурлашиши аниқ.

Кассовый разрыв — бу қийинчилик эмас, балки имконият. Бу сизга молиявий бошқарувни яхшилаш, заиф жойларни топиш ва устунликларни мустаҳкамлаш имконини беради.
Ҳақиқатга юзланинг ва бизнесингизни қайта қуришни бошланг. Ахир, ҳар бир қийинчилик ортида катта имконият бор, тўғрими?

Пул тартибни яхши кўради. Режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш — булар сизнинг бизнесингизни мустаҳкам сақлайдиган устунлар. Бу нафақат муаммоларни ҳал қилиш ҳақида. Бу барқарорлик, ўсиш ва келажакка ишонч ҳақида.

💡 Огоҳлантириш сигнали эшитилди дейлик. Сиз нима қиласиз? Музнинг синишини кутиб ўтирасизми ёки бошқарувни ўз қўлингизга оласизми? Бу қарор сизники. Ва айнан шу қарор бизнесингизнинг келажагини белгилайди.
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

14 Jan, 04:31


Сизнинг бизнесингизнинг “олтин кони” қаерда яширинган?

Сизларга бир воқеани гапириб бермоқчиман. Бир текстиль компанияси ўз маҳсулотларини улгуржи харидорларга сотар эди. Бизнес яхши кетарди, гуллаб-яшнарди.
Ҳамма нарса ўз ўрнида: ишончли ҳамкорлар, барқарор буюртмалар, даромад ҳам тахминан бир хил.
Лекин эгаси бошқача йўл тутди. «Масштаблашмоқчиман! — деди. — Мижозлар базасини икки баравар оширсам, ҳаёт "ранг-баранг" бўлади! Бунинг учун чакана дўконлар очаман» деди

Албатта, биз бу ишга киришдик. Лекин мен бир нарсани биламан-ки: бундай ишни анализсиз қилиб бўлмайди.
Биз молиявий модел туздик.
Олдинги даврлар маълумотларини кўриб чиқдик, рақамларни синчиклаб ўргандик. Яхшиямки, маълумотлари бор эди. Ҳаммаси яхши кўринарди, шу рақамларга асосланиб биз чуқурроқ киришдик. Бизнесни олға судрайдиган мижозлар қайсилари эканини тушуниш учун махсус анализ ўтказдик.

💡 Ва натижа ўзини кўп куттирмади.
Ҳаммаси бор-йўғи бешта мижозга боғлиқ экан! Ҳа, атиги бештаси компания даромадининг 75–80 фоизини таъминларди. Улар эса узоқ йиллардан бери ишлаб келинаётган, ишончли, йирик ҳамкорлар экан.
Энди нима деб ўйлайсиз, у орзу қилган "чакана"да сотувчи мижозларчи? Улар нарса олса, жуда кам миқдорда оларди. Ёки, бир сафардан кейин, умуман қайтмасликлари ҳам мумкин.
Улар билан ишлаш учун миллионта акция, чегирма ва махсус таклифлар керак эди. Буни қаранг-ки, шу “чаканада катта пул бор орзу”си бир афсона бўлиб чиқди.

Биз унга очиқ-ойдин айтдик: «Ҳозирча янги мижозлар ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Бу вақт ва ресурснинг исрофи. Энг катта бешта ҳамкорингиз билан учрашинг, уларга яхшироқ шартлар таклиф қилинг. Улар буюртмаларни 10 фоизга оширишса, компания даромади автоматик равишда ошиб кетади».

Ва нима деб ўйлайсиз? У бизни гапга кирди.
Натижа юқори бўлди! Даромадлар кўтарилди, асосий мижозлар хурсанд бўлишди. Компания эгаси эса ортиқча бозорларни қувишдан тўхтаб, ўзининг “олтин кон”ини топганини тушунди.

Бу пост орқалик мен нима демоқчиман? Агар қўлингизда аввалги давр учун маълумотлар бўлса, анализ — бу КУЧ. Қайси мижоз даромад келтираётганини билиш ва улар билан самарали ишлаш — энг муҳим капиталингиздир. Бошқа нарсалар (айнан бу мисолдаги компанияда) — шунчаки бекорчи сарф-харажат.
-----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

13 Jan, 14:01


🚀 Ҳисоб-китобдаги хатолардан чарчадингизми? Бизнесингизни оцифровка қилиш — барқарорлик ва ўсишга йўл! 📈

Ҳисоб-китобдаги хатолар бизнесингизга нафақат маблағ, балки обрўга ҳам таъсир қилиши мумкин. Агар рақамлар тўғри келмаса, жараён секинлашади ва муаммолар ортиб боради — бу нафақат фойдани, балки назоратни ҳам йўқотишингизга олиб келади. Аммо бунга ечим бор!

Ҳисоб ва назорат хатолардан қандай сақлайди?
1️⃣ Ҳисобни автоматлаштириш хатолар хавфини камайтиради. Узундан узун таблицалар ва қўлда ёзувлар ўрнига ҳар бир операцияни қайд этадиган қулай тизим. Бу дегани: инсон фактори билан боғлиқ хатолар камаяди, демак, йўқотишлар ҳам камаяди.

2️⃣ Омбор ва захиралар устида назорат. Кўпинча, ҳисоб-китоб йўқлиги туфайли товарлар йўқолади, яроқсиз бўлиб қолади ёки керакли вақтда тугаб қолади. Омборни оцифровка қилиш захираларни реал вақтда кўриш, ортиқча харажатларни қисқартириш ва керакли маҳсулотларни ўз вақтида тўлдириш имконини беради.

3️⃣ Очиқлик ва ҳисоботлар. Автоматлаштирилган тизимлар молия ва омбор бўйича батафсил ҳисоботлар тақдим этади, бу эса маблағлар ва товарларнинг ҳаракатини кузатишга, харажатларни назорат қилишга ва асосли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Факт: автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимларини жорий қилган компаниялар биринчи ойларданёқ хатолар ва ортиқча харажатларини 15–20%га қисқартирди!

Бизнесингизни оцифровка қилиш — бу нафақат тренд, балки ишончли асосни мустаҳкамлаш ва хатоларни олдини олиш йўлидир.

📌 Ушбу постни сақлаб қўйинг ва бизнесини яхшилаш йўлини излаётганлар билан бўлишинг!
-----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

10 Jan, 04:31


🥊 Нега кичик буюртмалар тўқимачилик фабрикаси учун зарарли?

Бугун сизга тўқимачилик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бир воқеани айтиб бераман. Ҳолатни оддий дейиш мумкинки, аммо натижалари катта ўйга солади.
(Диққат! Қуйида келтирилган рақамлар тахминий ва реал ҳолатда улар фарқланииши хақида таъкидлайман, аммо буни деб умумий тамойил ўзгармаслигини айтиб ўтаман.)

Тасаввур қилинг: тўқимачилик фабрикаси ривожланишни давом эттирмоқда. Улар учта ишлаб чиқариш линиясини йўлга қўйган, тўртинчисини очишни режалаштиришган ва ҳатто экспортга чиқиш ҳақида фикр юритишяпти.
Аммо охирги йилларда рақобат кучайиб кетди. Майда ишлаб чиқарувчилар паст нархлар таклиф қиляпти, автоматлаштирилган катта компаниялар эса энг катта шартномаларни олиб қўяпти.
Натижада, бизнинг фабрикамиз мижозларини йўқота бошлади, харажатлар эса сезиларли даражада оша бошлади.

Биз жамоа билан бу муаммонинг илдизини топиш учун чуқурроқ таҳлил ўтказдик.
1️⃣ Фабрика буюртмалари қуйидагича тақсимланган эди:
30% — 500 метргача бўлган кичик буюртмалар.
50% — 500–1000 метр орасидаги ўртача буюртмалар.
20% — 1000 метрдан ортиқ бўлган катта шартномалар.

2️⃣ Ҳар бир партия учун ишлаб чиқариш харажатлари қуйидагича кўринди:
Линияни ишга тушириш бўйича доимий харажатлар (электр энергияси, ускуналарга хизмат кўрсатиш) — ҳар бир партия учун 50 000 сўм.
Хомашё ва ишчи кучи бўйича ўзгарувчан харажатлар — ҳар бир метр учун 1 000 сўм.

Энди диққат! Кичик буюртмаларда (500 метргача):
Ўртача даромад тахминан 600 000 сўм эди (метри 1200 сўм бўлган ҳолда).
Аммо доимий харажатлар (50 000 сўм) ва ўзгарувчан харажатлар (500 000 сўм) ҳисобга олинганда, соф фойда атиги 50 000 сўм бўлади. Бу эса ҳатто ижара ёки ускуналар амортизациясини қопламайди.

Ўртача буюртмаларда (500–1000 метр):
Даромад 1 200 000 сўм гача ошади (метри 1200 сўм бўлган ҳолда).
Харажатлар — 50 000 сўм (доимий) + 1 000 000 сўм (ўзгарувчан), соф фойда 150 000 сўм бўлади.

Катта буюртмалар (1000 метрдан ортиқ) эса ҳақиқий даромад келтиради:
Даромад 1 500 000 сўм ва ундан ортиқ.
Харажатлар — 50 000 сўм + 1 000 000 сўм, соф фойда 450 000 сўм бўлади.

😱 Энг қизиғи шундаки, "қўшимча даромад" деб ўйланган кичик буюртмалар аслида фабрика ресурсларини йўқ қилиб, зарар келтираётган экан. Улар ижара, офис ходимларининг маошлари ва логистика харажатларини ҳам қопламайди.
Ечим:
Сиёсат қайта кўриб чиқилди: фабрика 600 метрдан кам бўлган буюртмаларни қабул қилишни тўхтатди.
Кичик партияли мижозларга буюртмаларни дистрибьюторлар орқали бирлаштириш таклиф қилинди.

Ҳар бир буюртманинг маржиналлигини ошириш учун нарх-наво қайта кўриб чиқилди.

🧳 Натижа?
3 ой ичида:
Зарар келтираётган буюртмалар улуши 30% дан 5% гача тушди.
Фабрика тушуми 42% га, соф фойда эса 60% га ошди.

Хулоса: қўринишда зарарсиз бўлиб туюлган кичик партиялар бизнесингизга жиддий молиявий йўқотишлар келтириши мумкин. Фақат ҳар бир партия ҳақиқий фойда келтирса, буюртмани қабул қилишга арзийди. Акс ҳолда, фабрика "зарарга ишлаш" хавфига дуч келади.
-----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

09 Jan, 04:31


Дюпон формуласи: бизнесингиз даромадини оширишнинг самарали усули 💼

Бизнесда даромадни ошириш ҳақида ўйлаганда, кўпчилик фақат сотувларни кўпайтиришни назарда тутади. Аммо бу ягона йўл эмас. Молиявий активларни самарали бошқариш ёки кредитларни молиявий фойдаланиш учун қўллаш ҳам натижага олиб келади.

Бунинг учун дунёда "Дюпон формуласи"дан фойдаланиш бошланган. У компания даромадларини қайси омиллар оширишини аниқлашга ёрдам беради.
Дюпон формуласи нима?

Бу — ўз капиталининг рентабеллигини (ROE) ҳисоблаш усули бўлиб, у 3 муҳим кўрсаткични қамраб олади: сотувлар рентабеллиги, активларнинг айланма даражаси ва молиявий рычаг.
ROE = (Соф фойда / Даромад) × (Даромад / Активлар) × (Активлар / Ўз капитали)

Дюпон формуласининг таркибий қисмлари  

1️⃣ Сотувлар рентабеллиги  
Бу кўрсаткич сотувлар самарадорлигини ўлчаш учун қўлланилади. Рентабеллик қанчалик юқори бўлса, компания шунчалик кўп соф фойда олади.  

Мисол учун, "А" қаҳвахонаси маҳсулотларга 15% устама қўяди, "Б" қаҳвахонаси эса 30% устама билан сотади. Шу сабабли, "Б" компанияси даромади юқори бўлиб, самарадорликка эга.  

2️⃣ Активлар айланмаси  
Ушбу кўрсаткич компаниянинг ресурсларидан қанчалик самарали фойдаланишини кўрсатади.  

Мисол учун, "А" ва "Б" қаҳвахоналарида $200,000 активлари мавжуд. Бироқ, "А" қаҳвахонасининг айланма маблағлари $250,000 бўлган бўлса, "Б"да — $400,000. Бунинг сабаби "Б" қаҳвахонаси жамоаси фаолроқ ва самаралироқ ишлайди.  

3️⃣ Молиявий рычаг  
Бу кўрсаткич компаниянинг қарз маблағларидан қандай фойдаланишини кўрсатади.  

Мисол учун, "А" эгаси янги жиҳоз сотиб олиш учун $20,000 кредит олишни режалаштирмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, бу компания даромадини 12% оширади. Бироқ, бизнес эгаси хатарли чегаралардан ошмаслик учун молиявий мувозанатни кузатади.  

Даромадни ошириш учун қадамлар  

Сотувлар рентабеллиги  
Сиз сотувларни рентабеллигини ошириш учун устама қўйиш ёки эксклюзив маҳсулотлар тақдим этиш орқали ўртача чекни оширишингиз мумкин.  

Активлар айланмаси  
Самарали бошқарув тизимларини жорий қилинг. Бу орқали сиз товарларнинг қасддан ортиқча запасига йўл қўймайсиз ва айланмани тезлаштирасиз.  

Молиявий рычаг  
Қарз маблағларидан самарали фойдаланиш учун, уларнинг фойдага таъсирини режалаштиринг.  

Хулоса  

100 йилдан ортиқ вақт мобайнида, Дюпон формуласи бизнеснинг рентабеллигини таҳлил қилиш учун энг самарали восита сифатида қўлланиб келинмоқда.  

Формула бизнес ички жараёнларига эътибор қаратишга ва мавжуд капитални тўғри фойдаланишга имкон беради.  

Муваффақиятга эришиш учун молиявий кўрсаткичларингизни таҳлил қилинг ва имкониятларни қўлдан бой берманг!
-----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

08 Jan, 04:31


📊 Компания харажатлари ҳақида нималарни билиш муҳим?

Харажатлар — бу бизнес ресурсларини камайтирувчи сарф-харажатлардир. Улар даромадга бевосита таъсир қилади ва уларни назорат қилиш муҳим.

Харажатларнинг турлари
🔹 Тўғридан-тўғри.
Махсус мақсад билан боғлиқ харажатлар: хомашё ёки ишчи меҳнати учун сарф-харажатлар.
🔹 Бевосита эмас.
Маркетинг, амортизация ёки бошқарув ходимларини таъминлаш каби харажатлар.
🔹 Доимий.
Аренда, суғурта ва собит маошлар.
🔹 Ўзгарувчан.
Фаолият ҳажмига боғлиқ: хомашё, электр энергияси ёки комиссия тўловлари.
📌 Харажатларни қандай баҳолаш мумкин?
Молиявий бошқарув учун харажатларни тўғри баҳолаш керак. Ўзгарувчан харажатларни ҳисоблашда: ресурслар миқдори, уларнинг қиймати ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олинг.

📈 Харажатларни назорат қилишнинг 5 босқичи
1️⃣ Аниқлаш. Бизнесингиздаги харажатларни ажратиб олинг.
2️⃣ Ҳужжатлаштириш. Уларни ҳисоб-китоб тизимига киритинг.
3️⃣ Баҳолаш. Пул қаерга кетишини билиб олинг.
4️⃣ Назорат. Қаерда тежаш мумкинлигини кўринг.
5️⃣ Таҳлил. Малумотларни бюджет ва самарадорликни яхшилаш учун фойдаланинг.

🎯 Харажатларнинг самарали назорати — бизнесингиз ривожи ва барқарорлигига йўл!
--------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

07 Jan, 04:31


📊 Бошқарув ҳисоботи: молиявий ишонч ва юқори даражадаги назорат.

Тўлиқ бошқарув ҳисоботи тизими бизнес эгасига қуйидаги асосий молиявий кўрсаткичларга эришиш имконини беради:

1️⃣ Хавфсиз дивидендлар чиқариш.
Сиз аниқ биласизки, чиқарилаётган маблағлар солиқ органлари, етказиб берувчилар ёки ходимларники эмас.

2️⃣ Ривожланиш ресурслари.
Тизим орқали ўз маблағларингизни аниқлаб, уларни хавфсиз равишда миқёсини ошириш учун сарфлашингиз мумкин. Агар риск қилишга қарор қилсангиз, барча чегараларни билиб оласиз.

Натижа?
Сиз ҳар доим дивидендларни хавфсиз олишингиз, ўз маблағингиз ва бошқа маблағлар ўртасидаги чегарани аниқлашингиз мумкин.

Мукаммал назорат учун қийин ҳисоботлар:
🔹 Факт: даромад ва зарарлар, пул оқими, бошқарув баланси.
🔹 Режа: даромад ва харажатлар бюджети, пул оқими бюджети, баланс бюджети.

💡 Рақобатчилардан кўра кўпроқ натижа қилишдан қўрқманг.
P.S. Кимдир кассадаги муаммолар билан ривожланишда қолиб кетаётган бўлса, бошқалар автоматизация ва бизнесни кенгайтириш билан олдинга қараб кетмоқда.
----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

06 Jan, 04:31


📊 Бошқарув ҳисоби қандай қилиб бизнесингизни зарарлардан ҳимоя қилади? Ҳаётий воқеа

2021 йилда биз мебел ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компания билан ҳамкорликни бошладик. Бошқарув ҳисоби тизимини жорий қилиш осон бўлмади, чунки мижознинг жамоасида малакали ходимлар йўқ эди.

📌 Биз қандай ишладик:
1️⃣ Аввало, Excel да барча маълумотларни тикладик.
2️⃣ Кейин эса Money Manager дастурини жорий қилдик.
Иккинчи босқичдан сўнг компания биз билан аутсорс шартномасини тузиб хамкорликни давом эттирди:
🔹 ҳар ой аудит ўтказамиз,
🔹 даврларни ёпамиз,
🔹 автоматик шаклланган ҳисоботларни таҳлил қиламиз.

💡 Асосий ҳисоботлардан бири — Пул оқими ҳисоботи.
Биз тизимни шундай туздикки, барча пул ҳаракатлари ягона назорат нуқтасига ўтказилади.

❗️ Система жорийсидан кейин "иш" берган ҳолат:
Навбатдаги даврни ёпиш пайтида маълум бўлдики, айрим пул маблағлари кассага етиб бормаган, балки ходим қўлида қолган.
Бахтимизга, ходим маошига тенг миқдордаги пулга тенг эканлигини топдик ва қайтардик.

🎯 Хулоса:
Бошқарув ҳисоби нафақат даромад келтиради, балки кўринмас зарарларни ҳам олдини олади.
----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

27 Dec, 14:01


🚀 Ҳисобни автоматлаштириш: молиявий йўқотишларни камайтириш ва хатолардан қочишнинг 5 усули.

Ҳисобни автоматлаштириш бизнесга бир қатор "кунлик доимий қайтарилаверадиган" рутин вазифалардан халос бўлишга ва таваккалчиликларни камайтиришга ёрдам беради. Бу ерда бунда ёрдам берувчи 5 асосий усулни келтириб ўтамиз:

1️⃣ Ҳисобдаги хатоларни камайтиришда:
Қўлда маълумот киритиш жараёнидаги хатолар компаниялар учун катта харажатга айланади. Автоматлаштирилган тизимлар инсон факторини бартараф этади ва ортиқча сарфларни олдини олади.

2️⃣ Ўз вақтида юзага келган муаммоларни аниқлашда:
Автоматлаштириш дастури тизимдаги мувофиқсизликлар ҳақида дарҳол сигнал беради, бу эса муаммони тўпланиб кетишидан сақлаб қолади.

3️⃣ Маълумотлар билан ишлаш тезлигида:
Тизим маълумотларни тезда тўплаб, саралаб беради, бу ходимларнинг 40% вақтини тежаб, жараёнларни тезлаштиради.

4️⃣ Молиявий оқимларни оптималлаштиришда:
Автоматлаштириш даромад ва харажатларни реал вақтда кўриш имконини беради ва маблағларни оқилона тақсимлашга ёрдам беради.

5️⃣ Тезкор ҳисобот олишда:
Ҳисоботлар автоматик равишда шаклланади ва бу нафақат вақтни тежайди, балки тезкор ва тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Автоматлаштиришга сармоя қилиш нафақат тежамкорлик, балки бизнеснинг барқарор ўсишига қадамдир.

Сиз автоматлаштириш ҳақида нима деб ўйлайсиз? Фикрларингиз билан изохларда бўлишинг! 👇

Micro Бизнес Блог

26 Dec, 04:31


💼 "Бизнесни кенгайтирмоқчимиз. Молиявий модель керак!" — нимадан бошлашимиз керак? 🧐
Бундай сўровлар бизга жуда кўп тушади.

Тўғри ҳаракат қилиш учун қуйидаги босқичларни кўриб чиқинг:
1️⃣ Ҳисоб-китоб ҳолатини текшириш:
🔸 Бошланғич ҳисоб қандай юритилмоқда?
🔸 Баланс маълумотлари тартиблими?
🔸 Бошқарув таҳлили тўғри олиб борилмоқдами?
🔸 Учта ҳисобот формалари борми: даромадлар ва харажатлар ҳисоботи, пул ҳаракатлари ҳисоботи, бошқарув баланси?

Агар : Ҳисоб-китобда муаммолар бўлса — барча маълумотларни тиклаш ва аудит ўтказиш керак.

Агар : Ҳаммаси жойида бўлса — кейинги босқичга ўтиш керак.

2️⃣ Бизнеснинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш.
Кенгайтиришдан олдин компаниянинг ривожланиш учун асосий манбалари бор-йўқлигини билиш зарур.

Кўпинча тадбиркорлар мижозлар, кредитлар ёки етказиб берувчилар ҳисобидан кенгайишга ҳаракат қиладилар. Бу эса бизнесни доимий молиявий қийинчиликларга олиб келади.

📊 Хулоса: Барча ишларни таҳлилдан бошланг. Молиявий стратегиясиз кенгайиш — бу хавфли ўйин!
--------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram| Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

25 Dec, 14:01


Кўплаб тадбиркорлар учун маблағлар, ҳисобга тушишидан кўра улар (маблағлар) тезроқ сарфланиш, холати учрайди. Бундай ҳолатда молиявий оқимларни қатъий назорат қилиш ва тўғри бошқарув баланси ёрдам бера олади.

Бошқарув баланси — бу бизнеснинг бутун фаолияти давомида даромад тўпланиб борганми ёки қарзлар ортиб кетганини кўрсатувчи йўл кўрсатгич. Ёки, эҳтимол, ҳали қарзлар кўпаймаган, лекин сиз ўзингиз қўйган капитални аста-секин сарфлаётган бўлишингиз мумкин.
---------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

24 Dec, 04:31


Мақсадлар муҳим, лекин уларга эришиш учун тизим керак

Бизнесда мақсад қўйиш — бу биринчи қадам, лекин уларга эришиш учун ишлайдиган тизим яратиш зарур. Масалан, сиз 10 кг озишни хоҳлаяпсиз. Бу яхши мақсад, лекин парҳез ва машғулот тизимини йўлга қўймасангиз, натижага эриша олмайсиз. Бизнесда ҳам худди шундай.

Сотувларни оширишни, янги мижозлар жалб қилишни ёки хизмат сифатини яхшилашни истайсизми? Бу ҳолатларда ҳам, самарали натижага эришиш учун тўғри тизим зарур.

Молиявий ҳисоботни ҳам унутманг. Тўғри қарорлар қабул қилиш ва бизнес ривожини таъминлаш учун молиявий ҳисоб тизимини жорий қилиш керак. Фақат шу орқали сиз бизнеснинг молиявий ҳолатини аниқ кўриб, стратегик қарорлар қабул қилиш имконига эга бўласиз.

----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram| Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

23 Dec, 14:02


📊 Бизнесда молиявий саводхонлик: барқарор ўсиш ва муваффақият калити! 💼

Нега баъзи компаниялар барқарор ўсади, бошқалари эса қийинчиликларга дуч келади? Баъзида барча муаммо молиявий саводхонлик даражасида бўлади! Ҳатто бизнес ривожланаётган бўлса ҳам, молияни тўғри бошқариш уни янада тезроқ ўсишга олиб келиши ва хатолардан сақланишга ёрдам беради.

Молиявий саводхонлик нима учун муҳим?
1️⃣ Бюджетлаш ва режалаштириш. Аниқ бюджетсиз харажатларни назорат қилиш қийин. Молиявий режалаштиришни йўлга қўйган компаниялар молиявий барқарорликни 30%га яхшилашган.

2️⃣ Харажатларни назорат қилиш. Муттасил таҳлил харажатларни тежаш ва маблағларни ривожланишга йўналтириш имконини беради. Масалан, ортиқча харажатларни 10%га камайтириш орқали даромадни ошириш мумкин.

3️⃣ Даромадлиликни таҳлил қилиш. Асосий кўрсаткичларни тушуниш, қайси маҳсулот ёки хизмат даромад келтиришини кўрсатади. Бу эса тезроқ ўсиш учун энг самарали йўналишларга эътибор қаратишга ёрдам беради.

Факт: тадқиқотлар шуни кўрсатадики, молиявий маълумотларга эътиборли бўлган компаниялар муваффақиятга эришиш имкониятини 50%га оширадилар.

Молиявий саводхонлик — бу шунчаки навбатдаги билиб қўйиш керак бўлган билим эмас, балки бизнесингизнинг мустаҳкам асоси ва эртанги кунга ишончдир.

📌 Ушбу постни сақлаб қўйинг ва мустаҳкам бизнес қуришни истаганлар билан бўлишинг!
-----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

20 Dec, 04:31


📊 Қандай қилиб молиявий цикл ёрдамида кассадаги тафовут ("разрыв")ларни бартараф этиш мумкин?

Молиявий цикл — бу хом ашёга дастлабки харажатлар қилинганидан бошлаб, тайёр маҳсулот учун мижоз тўловини олишгача бўлган давр.

Цикл узайганда нима бўлади?
— Сиз етказиб берувчиларга олдиндан тўлайсиз, мижозлар эса кейин ҳисоб-китоб қилишади. Шундай қилиб, сиззи пулингиз бошқалар манфаати учун ишлаётган булади.

Цикл қисқарса-чи?
— Сиз етказиб берувчидан тўлов муддатини узайтиришни сўрайсиз, мижозлар эса олдиндан тўлайди. Энди эса бошқаларнинг пули сиз учун ишлай бошлайди.

Бу нега муҳим?
Бизнинг пулларимиз "оборот"да "музлаб қолган" ёки насия тўловни кутаётганимизда хам, бизнес ўз харажатларини давом эттираверади. Молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни қисқартириш учун молиявий циклни камайтириш керак.

Қандай қилиб циклни қисқартириш мумкин?
Мижозлар билан шартларни қайта кўриб чиқинг: олдиндан тўлов ёки муддатни қисқартириш ҳақида келишинг.
Етказиб берувчилар билан келишинг: тўлов муддатини узайтириш ёки кечиктириш ҳақида гаплашинг.

Мақсад: бошқаларнинг пулини имкони борича бепул фойдаланиш.
Натижа: молиявий циклни қисқартириш орқали қаразга бўлган эҳтиёжингиз қисқаради ва кассадаги узилишлар хам йўқолади.
------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

19 Dec, 04:31


🚫 Бизнесни барбод қилишнинг 5 та хавфли усули 🤦‍♂️

Салом, тадбиркор! Қандай қилиб бизнесни муваффақиятсизликка олиб келмасликни ўрганмоқчимисиз? Қуйида бешта асосий хатони келтириб ўтдик:
1️⃣ Молиявий ҳисобни инкор қилиш: Қоғоздаг юритаётган ҳисоботлар, бу йулда, сизнинг ишончли ёрдамчингиз. Агар уларни қайд этиш системасини жорий килмасангиз, фойда билан хайрлашинг. Формула содда: Фойда = Даромад - Харажатлар.

2️⃣ Маркетинг каналини чеклаш: Фақат бир каналга таяниб колиш оркалик, мижозларни қўлдан чиқариш хавфи бор. Турли хил усулларни синаб кўринг ва энг самаралисини топинг.

3️⃣ Мижозларга қулоқ солмаслик: Улар сизнинг асосий танқидчиларингиз. Фикрларини инкор қилиш фойдадан воз кечиш билан бир хил. Фикрларни йиғиш ва ўрганиш муҳим.

4️⃣ Омборда ортиқча захира сақлаш:: Мижозни йўқотиш қўрқуви ҳаддан ташқари омборни тўлиб кетишига олиб келади. Натижа? Пул маҳсулотга "кириб" кетган. Бунга йўл қўйманг: қолдиқлар = ўртача кунлик талаб х ўртача етказиб бериш вақти.

5️⃣ Ўзингизга сармоя киритмаслик: Бизнесингиз ривожланмайди, агар сизнинг билим ва кўникмаларингиз ўсмаса. Таълим ва кўникмалар келажакка йўлдир.

❗️📊 Шундай қилиб, яхши қарорлар маълумотларга асосланади. Рақамларга амал қилинг ва ишончли қарорлар қабул қилинг. Бу хатолардан сақланинг ва барқарор ривожланишга йўл очинг! 💡
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

18 Dec, 04:31


Бошқарув ҳисобига ўтиш босқичлари: бу бизнесингиз учун худди "уй қуриш" 🏡 га ўхшайди.

Тўғри йўлдаги бошқарув ҳисоби – бу уй қуришга ўхшайди: аввал фундамент (асос), кейин деворлар. Фақат тўғри амаллар кетма-кетлиги ҳисобнинг барқарорлигини ва аниқлигини таъминлайди. Қандай қилиб дейсизми?

1️⃣ Барча маълумотларни икки томонлама ёзув ҳисобига асосланган ягона тизимда йиғамиз.

2️⃣ Ҳар бир операцияни бошқарув ҳисобининг маълумотларига мувофиқ тартиблаймиз.

3️⃣ Икки томонлама ёзувга асосланган автоматлаштирилган учта ҳисобот тизимини яратамиз.

4️⃣ Режалаштиришга ўтамиз: соф фойда режаси (БДР)

▶️ молиявий оқим режалари (БДДС)

▶️ бизнеснинг молиявий барқарорлигини яхшилаш режаси.

Икки томнолама ёзувга асосланган тизим барча хўжалик операцияларини тўғри ҳисоблашга имкон беради, тўғри аналитика эса уларни кейинги таҳлил учун тўғри тизимга солади. БДР ва БДДС биз учун асос бўлиб хизмат қилади.

Учта ҳисобот – бизнинг "молиявий уйимиз" деворлари.

Натижа? 📈 Тўғри саналган фойда ва дивидендлар ҳисоботи ёки бизнес зарарда бўлса, яқинлашаётган қийинчиликларни барвақт тушуниш имкони.
Кетма-кетлик муҳим!
Эсда тутинг: тўғри қадамлар муваффақият сари йўлдир! 📊

Micro Бизнес Блог

17 Dec, 04:31


Атрофга назар ташласак, ўз бизнесининг молиявий имкониятларидан ташқарида яшайдиган кўплаб тадбиркорларни кўриш мумкин.

Бу одат қуйидаги жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин:
— қарзларнинг тўхтовсиз кўпайиши, фоизлар ва жарималар туфайли уларнинг ортиб бориши;
— муҳим харажатлар учун маблағ етмаслиги туфайли доимий стресс;
— молиявий инқироз ҳолатига тез олиб борувчи йўл, бундан чиқиб кетиш жуда қийин бўлади.

Шунинг учун молиявий имкониятлар доирасида яшашни ўрганиш, хисоб-китобни, бюджетни кузатиш ва келажак учун маблағ йиғишни билиш жуда муҳим.

#молия #бизнес #қарзлар #бюджет #молиявийсаводхонлик #тадбиркорлик #режалаштириш
-------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

16 Dec, 14:01


💼 Кичик бизнесда автоматлаштириш орқали кундалик харажатларни ва харакатларни қисқартириш мумкинми?

Кичик бизнес учун автоматлаштириш шунчаки «қулайлик» эмас. Бу кундалик вазифаларда вақт ва маблағни тежашнинг ҳақиқий усули. Қандай қилиб бу амалга ошади:

1️⃣ Автоматлаштирилган тўловлар
Қўлда тўловларни амалга ошириш харажатлари камаяди, чунки тизим тўловлар, тўловлар ва қарздорлик ҳақида эслатишни ўзи бажаради. Натижа? Хатолар 30% камаяди ва ҳисоб-китоблар тезроқ бўлади.

2️⃣ Омборни бошқариш
Программалар омбордаги маълумотларни автоматик янгилайди, ортиқча харидлар ва етишмовчиликларнинг олдини олади. Бу эса сақлаш харажатларини камайтиради ва керакли даражада захира сақлашни таъминлайди.

3️⃣ Рутина вазифаларни оптималлаштириш
Ҳисоботлар тузишдан тортиб харажатларни ҳисобга олишгача бўлган рутин жараёнлар ходимларнинг 40% иш вақтини олади. Автоматлаштириш уларни кўпроқ қийматли вазифалар учун озод қилади, бу эса иш самарадорлигини оширади.

Автоматлаштириш учун катта сармоя керак эмас — битта дастурдан бошлаш мумкин.
Бизнесингизнинг қайси операцияларини яхшилашни истайсиз? Фикрларингиз билан бўлишинг!

#автоматлаштириш #кичикбизнес #самарадорлик #вақтниэкономияқилиш #оптималлаштириш
------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

13 Dec, 14:01


💼 Бошқарув баланси кичик бизнесга қарздан қочишга қандай ёрдам беради?

Кичик бизнес учун молиявий ҳолатни назоратда ушлаш алоҳида аҳамиятга эга. Бошқарув баланси компаниянинг барқарорлигини кўрсатади ва даромадлар харажатларни қоплашга ҳамда бизнесни ривожлантиришга етарли ёки йўқлигини тушуниб олишга ёрдам беради.

Бу нима учун муҳим?
1️⃣ Даромад ва харажатларни назорат қилиш учун. Баланс орқали бизнес қачон даромад олаётганини ва қачон маблағ йўқотаётганини кўриш мумкин.

2️⃣ Қарздан қочиш учун. Балансни мунтазам таҳлил қилиш, компания қачон ва нима сабабдан зарарга кириб кетаётганини аниқлашга ёрдам беради, бу эса тезда тузатиш киритиш имконини беради.

3️⃣ Барқарор ривожланиш. Балансга эътибор бериб бориш, бизнесни қарзларсиз ва молиявий қийинчиликларсиз ривожлантириш имконини беради.
Бундай ёндашув бизнесга нафақат омон қолиш, балки ишончли ва барқарор ўсишга ёрдам беради.

Сиз ҳам балансни мунтазам таҳлил қиласизми? Фикрларингиз билан изохларда бўлишинг!

#бизнесбаланс #бошқарувҳисоби #молиявийназорат #кичикбизнес #барқарорривожланиш
------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

12 Dec, 04:31


Нега менга учта ҳисобот керак? Мен шундоқ ҳам барчасини кўриб турибман!

Бу одатдаги эътироз бўлиб, ҳозирча молиявий қийинчиликларга дуч келмаган бизнес эгалари томонидан айтилади. Аслида, бундай вазиятларда уларни ишонтиришга ҳаракат қилишдан кўра, вақт бериш самаралироқ бўлади.

Қандай килиб дейсизми? Келинг бир бошқа соҳадаги мисолни кўрайлик.

Фараз килинг 🎵 Пианист шогирдига тушунтиради:
— Чиройли мусиқа ижро этиш учун ноталарни ўқиш, техника устидан ишлаш ва ритмни кузатиш зарур, дейди

Шогирд эса унга:
— Менга бунинг кераги йўқ, Мен туйғу билан ўйнайман, ва менда яхши чиқаверади, деб жавоб беради.

Уни ишонтириш керакми? У ҳали англаб етмаганки, “туйғуга асосланиб” ҳақиқий маҳоратига эришиб бўлмайди. У ноталарни, техникани ўрганмасдан мусиқани мукаммал ижро этолмаслигини тушунмагунча, сизнинг сўзларингиз унга таъсир қилмайди.
📊 Бизнесдаги учта ҳисобот — бу ноталар, техника ва ритм каби муҳим. Буларсиз натижа мукаммал бўлмайди.

Бундай тадбиркорларга бирор нарсани тушунтиришга ҳали тайёр эмас деб биламан. 😉 Бундай холларда Вақт берилади, афсус бу вақт тобора "қиммат"лашаверади.
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

11 Dec, 04:32


🔥 Бизнесдаги молиявий «ёнғин»дан ҳимояланиш учун: 14 та маслаҳат

Кўпинча молиявий қийинчиликлар бизнесни жиддий муаммоларга дучор қилади. Лекин ушбу тавсиялар билан бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкин!

Қуйида молиявий барқарорликни кучайтиришга ёрдам берадиган 14 маслаҳат:
1️⃣ Аниқ прогноз қилиш: Ўтмиш маълумотлари ва жорий тенденциялар асосида молиявий прогноз яратинг.

2️⃣ Ҳар бир сарфни кузатинг: Ҳар бир сум охирги пулдек кузатилиши керак.

3️⃣ Харажатларни назорат қилинг: Кераксиз харажатларни қисқартириш учун муҳим ва ортиқча харажатларни ажратинг.

4️⃣ Захираларни назорат қилинг: Молиявий сарфларни оптималлаштириш учун захираларнинг даражасини кузатиб боринг.

5️⃣ Айланма капитални назорат қилиш: Пул ҳаракатини ва мижозлар қарзини кузатинг.

6️⃣ Рентабелликка эътибор қаратиш: Ҳар бир операция ва маҳсулот рентабеллигини таҳлил қилинг.

7️⃣ Солиқларни оптималлаштириш: Солиқ қонунчилигини тушунинг ва энг яхши схемаларни топинг.

8️⃣ Бюджетлаш: Батафсил бюджет тузиб, унга амал қилинг.

9️⃣ Хатарлардан қочиш: Молиявий хавфларни аниқлаб, уларни камайтириш режаларини тузинг.

🔟 Даромад манбаларини диверсификация қилинг: Битта даромад манбаига таянманг.

1️⃣1️⃣ Самарали инвестициялар: Келажакда даромад келтирадиган соҳаларга сармоя киритинг.

1️⃣2️⃣ Бошқарув ҳисобини автоматлаштиринг: Ҳисобдаги хатоларни камайтириш учун автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланинг.

1️⃣3️⃣ Қарзни назорат қилинг: Қарзлар бизнесингизга таҳдид солмаслигига эътибор қаратинг.

1️⃣4️⃣ Таълим ва ривожланишга сармоя киритинг: Ўзингиз ва жамоангизни молиявий бошқарув соҳасида ривожлантиринг.
------------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

06 Dec, 14:01


📈🚀 "Фойдани максималлаштириш: маълумотларни таҳлил қилиш ва стратегия" 🚀📈

Бизнесда муваффақият тасодиф эмас. У маълумотлар таҳлили ва тўғри стратегиялар асосида қурилади. Ҳисоботларингиздаги ҳар бир рақамда ўсиш потенциали яширинган. Ушбу пост потенциални қандай ҳақиқатга айлантириш хакида.

🔍📊 Маълумотларни таҳлил қилиш: аниқ қарорлар калити
Тўғри бизнес қарорлари чуқур таҳлил билан бошланади. Фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларни ўрганиб, асосий саволларга жавоб топинг: қайси маҳсулотлар кўпроқ даромад келтиради? Харажатларни қаерда камайтириш мумкин? Бозор тенденцияларидан қандай фойдаланиш керак?

📈🔄 Даромад формуласи: харажатларни камайтириш, тушумни ошириш
Фойдани ошириш нафақат тушумни ошириш, балки харажатларни камайтиришни ҳам талаб қилади. Содда муваффақият формуласи: максимал даромад, минимал харажат. "Рентабеллик коэффициенти" сизга ресурсларингиз қанчалик самарали ишлатилишини кўрсатади.

🚀👨‍💼 Стратегик бошқарув: бир қадам олдинда бўлинг
Фойдани ошириш доимий жараёндир. Жорий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда стратегия яратишда тухтаманг. Рискларни тушуниш ва бозор ўзгаришларига мослашиш бизнесингизни фойда олиш йўлида қўллаб-қувватлайди.

💡💰 Натижалар аҳамияти:
Янгиланган шартномалар, кўпайган сотувлар ва оптималлаштирилган харажатлар — бу оддий бизнес ва даромадни кўпайтиришга қаратилган бизнес ўртасидаги фарқдир. Компания муваффақияти тўпланган маълумотларни қанчалик самарали қўлланишига боғлиқ.

Барча потенциалингизни очинг! Биз Сизга, бизнесингизни энг яхши сармояга айлантириш йулида битмас энергия ва омад тилаб коламиз!
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

05 Dec, 04:32


💼 Иш ҳақи фонди (ФОТ): Жамоангизга ғамхўрлик қилиш — муваффақиятга йўл
Сиз тадбиркор сифатида наfaqat компанияни, балки ҳақиқий жамоани қуряпсиз. Жамоага ғамхўрлик қилиш эса иш ҳақи фондини (ФОТ) тўғри бошқаришдан бошланади. Келинг, унинг қандай аҳамиятли эканлигини кўриб чиқайлик!

📊 ФОТ нима?
Иш ҳақи фондига ходимларингизга тўланадиган маош, премия, ижтимоий тўловлар ва компенсациялар киради. Бу сиз учун одамларингизга қўйган сармоянгиз — уларнинг мотивацияси ва самарадорлиги учун асос.

📈 ФОТни қандай тақсимлаш керак?
Биринчи қадам — тўғри режалаштириш. Маошлар компания ривожини таъминлаб, ходимлар учун адолатли ва самарали бўлиши керак. Ходимлар сизнинг энг асосий ресурсингиз, уларнинг маоши эса аниқ режалаштирилиши зарур.

📊 ФОТни самарали бошқаришнинг афзалликлари
Маош тизимини тўғри йўлга қўйиш истеъдодли кадрларни жалб қилади, тажрибали ходимларни сақлаб қолади ва жамоани умумий мақсад сари бирлаштиради. Бу сизнинг компаниянгизга қўйилган сармоя кабидир: жамоага қанчалик кўп ёрдам берилса, ўсиш салоҳияти шунчалик катта бўлади.

📈 ФОТ ва бизнес муваффақияти
Эсда тутинг: маошлар — бу харажат эмас, балки инвестиция. Жамоангизга ғамхўрлик қилинг ва уларнинг бизнесингизнинг муваффақияти учун курашувчи кучга айланишини кузатинг!

💡 Иш ҳақи фонди — бу фақат пул эмас, балки жамоангизнинг асоси ҳамдир. Уни тўғри режалаштиринг, ходимларингизга ғамхўрлик қилинг ва бизнесингизнинг барқарор ривожланишини таъминланг!
--------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

04 Dec, 04:31


📊 Нега ҳатто кичик бизнеслар учун ҳам бошқарув ҳисоби муҳим?

Кўпчилик бошқарув ҳисоби фақат катта компанияларга керак, деб ўйлайди. Аммо аслида, кичик бизнес ҳам ундан катта фойда кўриши мумкин! Қандай қилиб?

1️⃣ Харажатларни назорат қилиш. Бошқарув ҳисоботи харажатларни қаерда камайтириш ва даромадни қаерда ошириш мумкинлигини осонликча аниқлаш имконини беради.

2️⃣ Пул оқимларини оптималлаштириш. Ҳисоб орқали ҳар бир сўм қаерга кетганини билиш мумкин. Бу кассадаги узилишларни олдини олишда жуда муҳим.

3️⃣ Ўзгаришларга тезкор жавоб бериш. Оператив маълумотлар бозордаги ўзгаришларга зудлик билан мослашиш ва стратегияни тўғрилашда ёрдам беради.

4️⃣ Асосланган қарорлар қабул қилиш. Бошқарув ҳисоби ёрдамида барча қарорларни фактлар ва рақамларга асосланиб, ишончли қилиб қабул қилиш мумкин.

5️⃣ Барқарор ўсишга йўл. Бизнесингизда нималар яхши ишлаяпти, нималарни яхшилаш кераклигини тушуниб, даромадни барқарор равишда ошириш имконига эгасиз.

Бошқарув ҳисобига ўтишга тайёрмисиз? Оддий қадамлардан бошланг — даромад ва харажатларни қайд қилиб, ҳар ой таҳлил қилинг. 📈
----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

03 Dec, 04:31


Бизнес эгаси ва раҳбар — бу турли вазифалар!

Кичик компанияларда кўпинча бизнесни яратган киши унинг бошқарувини ҳам ўз қўлига олади. Бу айниқса кичик бизнесда кўпроқ учрайди. Лекин бизнес эгаси ва раҳбарнинг вазифалари турлича бўлади, ҳатто уларни бир киши бажарса ҳам.

Раҳбар — бу директор, бош директор ёки компания раҳбари бўлиб, у компаниянинг натижаларидан масъулдир. Унинг асосий мақсади — компанияга соф фойда олиб келиш.

Бизнес эгаси эса ўз маблағини бизнесга сармоя қилган инсон. Унинг манфаати — "тикилган" пулини ўсишини ва даромад келтиришини таъминлаш. Бошқача айтганда, Бизнес эгаси учун асосий кўрсаткичлар — капитал ўсиши ва унинг рентабеллиги.

#бизнес #раҳбар #бизнесэгаси #ривожланиш #кичикбизнес #мақсадлар #бизнесвазифалари #капиталўсиши
--------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

02 Dec, 14:00


🚀 Нега бизнинг бизнес ўсмаяпти? Молиявий ҳисоб-китоб — тараққиётингизнинг асоси! 🚀

Ҳамма нарсани тўғри қилиб, ҳаракат қиляпсиз, лекин... нима учундир бизнес ривожланмаяпти? 📉 Эҳтимол, бу тизимли молиявий ҳисоб-китоб йўқлиги билан боғлиқдир. Ҳа, айнан тўғри молиявий бошқарув бизнесингиз учун улкан имкониятларни очиб беради.

🤔 Молиявий ҳисоб-китоб нима учун муҳим?
1️⃣ Даромад ва харажатларни назорат қилиш. Ажабланарли бўлиши мумкин, лекин кичик хатолар бизнесни секинлатиши мумкин. Кўпгина кичик ва ўрта бизнес эгалари пулнинг қаерга кетишини ва бюджетда нималар «камайиб» қолганини билмайдилар.

2️⃣ Бизнес динамикасини таҳлил қилиш. Асосий кўрсаткичлар ва пул ҳаракатини тушуниш заифликларни аниқлаб, ривожланиш имкониятларини очишга ёрдам беради. Бу шунчаки рақамлар эмас — бу ривожланиш йўллари.

3️⃣ Режалаш ва прогноз қилиш. Молиявий ҳисоб-китоб хавфларни олдиндан кўриш ва харажатларни оптималлаштиришга ёрдам беради. Бизнесга стратегик қарорлар керак, тўлиқ молиявий манзара уларни тўғри қабул қилишга асос бўлади.

Ҳаётдан мисол: Е-савдо соҳасидаги тадбиркор харажатларни тўғри йўлга қўйиб, заиф нуқталарини кўрди ва кераксиз сарф-харажатларни қисқартириб — атиги олти ойда даромадни 20%га оширди! 📈

Молиявий ҳисоб-китоб — бу шунчаки рақамлар эмас, балки бизнесингизнинг тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганига ишончдир.

#бизнес #молия #ҳисоб #ривожланиш #кичикбизнес #онлайнбизнес #бизнесбошқаруви #бизнесўсиши #молиявийҳисоб

📌 Мазкур постни сақлаб қўйинг, муҳим маслаҳатлар йўқолмасин! Уни шуни билиши керак бўлган ҳамкасбларингиз билан бўлишинг.
-------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

29 Nov, 04:31


🧩 Учта ҳисобот — бизнесингиз шаффофлигининг асоси.

Учта асосий ҳисобот тизими мукаммал, барча элементлари мос тушадиган пазл каби ишлайди. Агар барча қисмлар бир-бирига мос келса, рақамларга ишониш мумкин.

Аммо кимдир ходимлардан ҳақиқий даромад тушумлари ёки пул оқимларини секинлашишини яширмоқчи бўлсачи?

📊 Учта ҳисобот ҳаммасини очиб беради.
Бизнесни парчаланган ҳисоботлар асосида бошқариш — бу фақат бир қисми бўлган пазлни йиғишга ўхшайди. Мухим нарсани унутиб қўйиш осон.

Фақатгина бутун тизим ҳақиқий муаммоларни ёритиб беради. Агар маълумотлар мос келмаса, бу дарҳол билинади.

Сизнинг молия тизимингиз қандай ташкил қилинган? Ҳамма қисмлар ўз ўрнидами?
Изохларда сухбатлашамиз👇
---------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

28 Nov, 04:31


Иккита содда саволни тезда ечишга ҳаракат қилиб кўрасизми?

Савол №1: Бейсбол битаси ва тўп биргаликда $1.10 туради. Шу билан бирга, бита тўпдан аниқ 1 доллар қимматроқ. Тўп қанча туради?

Савол №2: Кўлда лилиялар ўсиб, ҳар куни эгаллаб турган майдонини икки бараварга оширади. 48-куни улар бутун кўл юзасини тўлиқ қоплайди. Лилиялар кўлнинг ярмини неча кунда қоплайди?

Биринчи саволга жавобингиз 10 цент бўлиши мумкин. Бироқ бу нотўғри жавоб! ;-) Иккинчи саволда эса лилиялар сонининг бирин-кетин кўпайишини тасаввур қилиб, ҳисоблашни бошлаган бўлишингиз мумкин. Ваҳоланки, бу савол аслида жуда оддий — фақат ечимни бошидан эмас, охиридан бошлаш керак.

Ҳар қандай оддий саволга шошилиб берилган «қисқа» жавоб хато бўлиши мумкин. Шунингдек, мураккаб саволларда яқинроқ қараганингизда, нотипик ва тўғри йўл топиш мумкин.

Бизнесда хам сизга оддий туюлган муаммога дуч келсангиз, ечимни яна бир бор ўйлаб кўринг. Агар муаммо жиддий кўринса, унга бошқача ёндашинг — эҳтимол, осон йўл топилиши мумкин!

Аркадий Морейнис

#бизнес #фикрлаш #маслаҳатлар #бизнесфикрлаш #стратегия
------------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

27 Nov, 14:01


📊 Кичик бизнес учун назарияни амалиётга қандай айлантириш ва молияни самарали бошқариш мумкин?

Кўп тадбиркорлар молияни бошқаришнинг асосий принципларини биладилар, лекин уларни реал иш жараёнида қўллашга қийналадилар. Қуйидаги учта қадам назариядан амалга ўтишда ёрдам беради:

1️⃣ Харажатларни назорат қилинг. Аввало барча харажатларни қайд қилиб боринг. Қайси харажатлар зарур, қайсиларини эса қисқартириш мумкинлигини аниқланг. Бу орқали молияни назоратда ушлаш ва ортиқча сарфларни камайтириш мумкин бўлади.

2️⃣ Бюджетни оптималлаштиринг. Ой ёки чорак учун харажатлар режасини тузинг ва унга амал қилишга ҳаракат қилинг. Бундай ёндашув бизнес ривожланишини режалаштиришга ёрдам беради ва молиявий муаммоларнинг олдини олади.

3️⃣ Пул оқимларини бошқаринг. Тушум ва тўловларни доимий равишда назорат қилинг, бу сизга молиянинг қайси йўналишда ҳаракатланаётганини кўришга ёрдам беради ва ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини беради.

Ушбу қадамлар билан молияни ишончли бошқариш ва компаниянинг барқарор ўсишига замин яратишингиз мумкин.

Сиз қайси қадамлардан фойдаланасиз? Фикрларингиз билан изоҳларда бўлишинг! 👇

#бизнесмаслахатлари #молиявийҳисоб #бошқарувҳисоби #кичикбизнес #молиявийназорат
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

26 Nov, 04:31


Бош бухгалтер ёки молия директори? Бизнес эгаси нимани эътиборга олиши керак 💼

Бизнес ривожланиб борган сари, унинг молиявий жараёнларини назорат қилиш эгаси учун қийинлашиб бораверади. Шундай пайтда кўпинча молия директори керак бўлади. Лекин баъзида молия директори вазифасини бош бухгалтерга топширади. Бу қарорнинг ўз хавфлари бор, ва уларни инкор қилиб бўлмайди.

Гап шундаки, бош бухгалтер ва молия директори турли вазифаларни бажаради. Молия директори молиявий стратегияни ишлаб чиқади ва прогнозлар устида ишлайди, бухгалтер эса асосан кундалик вазифалар билан шуғулланади: ҳужжатларни расмийлаштиради, тўловларни амалга оширади, солиқ ҳисоботларини тайёрлайди.

📌 Молия директори вазифалари:
– Бошқарув ҳисобини ташкил этиш
– Муаммоларни аниқлаш учун ҳисоботларни таҳлил қилиш
– Молиявий прогнозлар ва режаларни ишлаб чиқиш
– Бюджетлаш ва режалаштириш жараёнларини ташкил қилиш
– Иқтисодий таҳлил, бизнес ва инвестиция лойиҳаларини баҳолаш

🎯 Молия директорининг асосий мақсади — бизнеснинг барқарорлиги ва молиявий жараёнларнинг тахмин қилинишига ёрдам бериш.

⚡️ Кўп ҳолларда молия директорининг вазифаларини бажариш учун бош бухгалтерда етарли билим ва малака бўлмаслиги мумкин. Бироқ уларнинг катта устунлиги хам бор — компаниянинг ички жараёнларини яхши тушунадилар ва бизнеснинг ўзгача хусусиятларини билишади.

#бизнес #молиявийҳисоб #молия #бизнесбошқаруви #бюджетлаш #молиядиректори #бошбухгалтер #бизнесўсиши
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

25 Nov, 04:31


🎯 Соддалик ва самарадорлик: қайси бири муҳимроқ?

Бошқарув ҳисоби ва автоматлаштириш хизматлари кўпинча мураккаблик сифатида қабул қилинади. Лекин харидор ҳар доим енгил ва тушунарли ечимни истайди.
Бу ерда эътиборга олиш керак бўлган жиҳат бор:
🔹 Соддалик ≠ Примитивлик.

Шунинг учун бозор "енгил" таклифлар билан тўлиб кетган: дастурлар, курслар ва хизматлар, улар тез натижаларни ваъда қилади. Лекин бундай ечимлар камдан-кам ҳолларда самарали бўлади.

Нима учун бу муаммо?
Етарлича соддалаштириш фойдали бўлиши мумкин. Лекин агар сиз чегарадан ошиб кетсангиз, бизнесингиз зарар кўради. Ҳаммаси қулай кўринади, лекин дастур ёки ўқув қўлланмаси қийин саволларга жавоб бера олмайди.

Тўғри танловни қандай қилиш керак?
Бизнес эгаси ўз вазифаларини ва масалани тушунишга тайёрлигини аниқ белгилаб олиши керак. Соддалаштириш керак, лекин самарадорликни йўқотмаган ҳолда.

Ушбу йўналишда махсулот таклиф қилаётган ва хизмат кўрсатувчилар учун маслаҳат:
Ҳаммасига баҳони қўядиган БОЗОР. Примитив ечимларни фақат кучли маркетинг орқалик сотиш мумкинлигини тобора кўпчилик тушуниб боряпти. Агар сиз хақиқатдан хам мижозингизга ёрдам беришни истасангиз, билим ва ёндашувингиз энг юқори даражада бўлиши керак.
---------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

22 Nov, 14:01


📈 Молиявий ҳисобни нолдан бошлаш учун учта қадам!
Тўғри юритилган молиявий ҳисоб — муваффақиятли бизнеснинг асосидир. Агар молия юритишда тажрибангиз бўлмаса, лекин ҳисоб-китобни тўғрилашни истасангиз, қуйидаги оддий қадамлардан бошлашни тавсия қиламиз:
1️⃣ Асосий кўрсаткичларни танланг. Тушум, ялпи даромад ва нақд пул оқими каби муҳим кўрсаткичларга эътибор қаратинг. Бу билан бизнеснинг қай томонга кетаётганини тушуниш осонлашади.

2️⃣ Базавий ҳисоботларни тузинг. Дастлаб оддий ҳисоботлар: даромад ва харажатлар, ҳисобдаги қолдиқлар. Катта бўлмаса ҳам, мунтазам ҳисоботлар ҳақиқий манзарани кўришга ёрдам беради.

3️⃣ Маълумотларни таҳлил қилиш учун вақт ажратинг. Натижаларни кузатиб боринг, кўрсаткичларни баҳоланг. Ҳеч бўлмаса, ойда бир марта таҳлил қилиш орқали нимани яхшилаш кераклигини аниқлаб оласиз.

Бу қадамлар ортиқча сарфсиз молияни тартибга солишга ёрдам беради. Фикр ва ютуқларингиз билан комментарийларда бўлишинг!👇

#молиявийҳисоб #бизнесмаслаҳатлари #кичикбизнес #молиявийбошқарув #самарадорлик

Micro Бизнес Блог

21 Nov, 04:31


Қандай ҳисобот бизнесингизда 85% муваффақиятга эришишга ёрдам беради? 💼

Бу жавоб — пул ҳаракати ҳисоботи (CashFlow). Айнан шу ҳисобот орқали молиявий вазиятингизни янги даражага чиқариш мумкин!

CashFlow орқали сиз аниқ била оласиз:
* пул қаердан тушган ва қанча миқдорда;
* кимга ва қандай суммалар тўланганини;
* кўрсаткичларни таққослаб, таҳлил қилиш имконини;
* ҳисобларингиздаги қолдиқни бир зумда кўриш имкониятини;
* кассадаги муваққат танқисликларни аниқ башорат қилишни.

Ва буларнинг барчаси — бир зумда!

Аммо...
Бу ҳисобот самарали ишлаши учун сизда кечиктирилган тўловлар, товар захиралари, қарз маблағлари ёки лизингга олинган жиҳозлар бўлмаслиги керак.

ДДС’ни тўғри юритиш — интизом ва мунтазамликни талаб қилади. Айниқса, агар бизнесингизда кўплаб нақд операциялар мавжуд бўлса, уни тўғри сақлаш анча қийин бўлиши мумкин.

Шунинг учун, агар молиявий маблағлар йўқолиб кетаётгандек туюлса, энг аввало ДДС ҳисоботи тўғри жорий қилинганми, ўйлаб кўринг — бу ҳисоботни йўлга қўйиш кечиктириб бўлмас зарурат.

#молия #ДДС #бизнесҳисоб #пулҳаракати #молиявийназорат #бизнессамарадорлик #бизнесривожланиши
---------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

20 Nov, 14:01


🚫 Кичик бизнесдаги учта асосий хато ва уларни бошқарув ҳисобида йўл қўйиш орқали ўсишга тўсқинлик қилишимиз хақида.

Кўп компаниялар бошқарув ҳисобини тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилар экан, қийинчиликларга дуч келади. Асосий хатоларни учта асосий тоифага ажратиш мумкин:
1️⃣ Даромад ва харажатларни нотўғри ҳисоблаш. Бу энг кўп учрайдиган муаммолардан бири. Кайдан маблағ келиб, қаерга сарфланганини аниқ билмай туриб, молиявий назоратни қўлда ушлаш қийин.

2️⃣ Ҳаддан ташқари деталлаштириш. Ҳар бир кичик нарсани акс эттиришга уринаётган компания ортиқча маълумотлар учун катта ресурс сарфлайди, бу эса умумий манзарани фақат қийинлаштиради. Бошқарув ҳисоботи аниқ ва тушунарли бўлиши керак.

3️⃣ Маълумотларнинг етишмаслиги. Таҳлил учун керакли маълумот етарли бўлмаса, раҳбар учун қарор қабул қилиш қийинлашади. Молиявий оқимлар ва натижалар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш зарур.
Бизнеснинг ўсиши учун бошқарув ҳисобини ўз вақтида тўғрилаш ва ушбу хатолардан қочиш керак.

Сизда ҳисобот билан боғлиқ қандай қийинчиликлар учраган? Фикрларингиз билан изохларда бўлишинг!👇

#бизнес #бошқарувҳисоби #молиявийҳисоб #бизнесхато #кичикбизнес
---------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

19 Nov, 04:31


Ҳисоб-китоб тизимини тезроқ жорий қилиш мумкинми? Келинг, тушуниб олайлик! 🕒

Кичик ва ўрта бизнес учун бошқарув ҳисоб-китобини жорий қилиш одатда 3–5 ой вақт олади. Бу шунчаки гугл-доклар ёки тайёр шаблонлар эмас — ҳар бир хизмат ёки дастур аниқ вазифалар ва бизнес жараёнларига мослаштирилади.
Бироқ замонавий шароитда бир неча ой кутиш қийин бўлиб қолмоқда.

Нима учун бунча кўп вақт керак ва тезлаштириш мумкинми?
1️⃣ Асосий сабаб — тизимни "притирка" қилиш. Жорий қилиш — бу фақатгина таблицаларни юритиш эмас. Бу тестлаш, настройка қилиш, жамоани ўқитиш ва бизнес жараёнларига мослаштиришдан иборат. Бир ой дастурлашга, икки ой эса кузатиш ва мослаштиришга кетади.
Агар сизга “икки ҳафтада ҳисоб-китоб тизими жорий қиламиз” дейишса, эҳтиёт бўлиш керак. Бу шошилинчда "қўшиб-ёпиштирилган" ечимларга олиб келиши мумкин.

2️⃣ Қандай ҳолларда вақтни қисқартириш мумкин? Ҳа, баъзи ҳолларда мумкин.
Агар бир неча блокларни соддалаштириш, деталлаштиришни камайтириш ёки вақтинчалик ечимлар киритиш мумкин бўлса, жараён тезлашади. Аммо тажрибали мутахассис проектнинг қайси жойларда соддалаштириш керак бўлишини ва керакмаслигини аниқлай олади.

3️⃣ Ҳисоб-китоб тизимини бир ҳафтада жорий қилиш мумкинми? Албатта, фақат айрим ҳолларда.
Агар кунига 50 тагача тўлов, бир компания ва соддалаштирилган ишлаб чиқариш жараёни бўлса, ва чуқур таҳлил талаб қилинмаса, бир неча кунда тизимни жорий қилиш мумкин. Аммо кўплаб лойиҳалар учун бундай ёндашув талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги мумкин.

Сиз учун ҳам ҳисоб-китоб тизимини жорий қилиш қийинчилик туғдиряптими?
#ҳисоб #бизнес #жорийқилиш #тизим #таҳлил #самарадорлик #ривожланиш
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

18 Nov, 04:31


📊 Бошқарув ҳисоби учун дастур танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?

Дастур сифатини баҳолашда унинг машҳурлиги эмас, балки функционаллиги асосий мезон бўлиши керак.

Нима муҳим?
🔹 Дастурда икки томонлама ёзув ҳисоби бўлиши шарт — бу, хисоб-китоб учун булган, дастурларнинг асосий белгисидир.

Барча бошқа хусусиятлар, масалан, интерфейс ёки қўшимча функциялар ва х.к.з, икки томонлама ёзув (принцип двойной записи) ҳисоби мавжуд бўлмаса, иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлади.

Машҳурлик = Сифат эмас.
Агар дастур тадбиркорлар орасида оммалашган бўлса, лекин унда икки томонлама ёзув ҳисоби бўлмаса, бу унинг маркетингдаги муваффақиятини кўрсатади, лекин унинг профессионаллиги ёки функционаллиги ҳақида эмас.

Машҳурликка эмас, функционалликка асосланиб танланг!
----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

15 Nov, 14:01


Аниқликми ёки тезкорликми: қайси биринини танлаш керак?

Кўпчиликка таниш савол: қайси жиҳат муҳимроқ — маълумотларни тезда олишми ёки уларнинг аниқлигими? Иккаласи ҳам жуда муҳим. Аммо танлашга тўғри келганда, нима қилиш керак?

Молиявий ҳисоб-китобда "хатолик даражаси" ва "ёндошув" тушунчалари бор. Бу дегани, сиз дастлабки молиявий натижани якунлаш вақтигача дастурда акс эттирилиши кутилаётган маълумотларга ҳам, аллақачон қайд этилган маълумотларга ҳам асосланиб тузасиз.

Қайд этилган маълумотлар билан одатда муаммо бўлмайди. Аммо якунланмаган ёки кутилмоқда деб ҳисобланган маълумотлар, табиийки, маълум бир даражада шубҳа уйғотиши мумкин.

Шунинг учун савол туғилади: аниқлик 100% бўлмаслигини билган ҳолда, даромад ва зарар бўйича дастлабки ҳисобот тузиш тўғрими?

Хатоларни камайтириш учун ҳисоб-китобни тез ва ўз вақтида юритиш муҳим. Операциялар қанча тез ва аниқ қайд этилса, башорат ёки моделлаштиришга эҳтиёж шунча камаяди.

Буни қандай амалга ошириш мумкин? Тадбиркор учун ҳисобот ойининг охирида эмас, балки бутун ой давомида компаниянинг асосий жараёнларидан хабардор бўлиб туриши муҳим. Агар у тўлов кунлари ёки муҳим ёзишмалардан хабардор бўлса, бу унга компаниядаги воқеаларни тўлиқ тушуниш ва молиявий ҳисоб-китобларда аниқликка эришиш имконини беради.

Период якунланганда пайдо бўлиши мумкин бўлган фарқ ёки ўзгаришларга қандай ёндашиш керак?

Дастурда тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлганда, дастлабки маълумотларни ҳақиқий маълумотлар билан алмаштириш керак. Агар катта фарқ ёки жиддий ўзгаришлар пайдо бўлса, уларнинг сабабларини топиш ва келажакда бу ҳолатларни олдини олиш учун жараёнларни такомиллаштириш керак бўлади.

Шу тариқа, раҳбарият тезкор қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тезда олиш имкониятига эга бўлади, шу билан бирга, аниқ ва тўлиқ маълумотлар жамланиб, бошқарув ҳисоботи янада ишончли бўлади.

Шу йўл билан катта компанияларда тезкорлик ва аниқлик муаммоси ҳал қилинади.

#бошқарувҳисоби #молиявийҳисоб #ҳисобот #аникликвамолия #молиявийнатижа #молиявийкурслар #молиявийбошқарув
-----------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

14 Nov, 04:31


7 та савол: бизнесингиз пул йўқотмаяптими? 📉

Биласизми, 39% тадбиркорлар ҳар ой пул йўқотади, ва кўпчилик бундан хабардор ҳам эмас! Текширинг, эҳтимол, сиз ҳам шулар қаторидасиз?

Қуйидаги саволлар сизга буни билишда ёрдам беради: агар уларга аниқ жавобингиз бўлмаса, эҳтимол, бизнесингиз маблағларини йўқотмоқда:
1️⃣ Ҳар бир маҳсулот ёки хизматнинг аниқ таннархи қанча эканлигини биласизми?
2️⃣ Ҳамма молиявий ҳаракатлар битта қулай платформада акс этганми?
3️⃣ Бизнесга зиён етказмасдан қанча фойдани ўзингиз учун чиқаришингиз мумкин?
4️⃣ Кейинги ойда реклама учун қанча маблағ керак ва бу қанча фойда келтиради?
5️⃣ Маркетинг ва савдо бўлими фойда келтирадими? Агар шундай бўлса, қанча?
6️⃣ Мижозлар тўловларни кечиктирса, қанча вақт ишлай оласиз?
7️⃣ Агар харид нархини 10%га пасайтириб, маҳсулот ёки хизмат нархини 5%га оширсангиз, фойда қандай ўзгаради?

Энди тасаввур қилинг:
Барча молиявий кўрсаткичлар аниқ ва тўлиқ назоратда.
Бизнесингизда маблағлар бекорга сарфланмайди.
Бизнесингиз ривожи учун аниқ режа бор.
Бизнесингизга мослаштирилган молиявий ҳисоб-китоб дашборди бор.
Қанча фойдани чиқариш мумкинлигини ва компания барқарорлигини аниқ биласиз.

Ушбу тасвирни реалликка айлантиришга қанчалик тайёрсиз?
#молия #бизнес #молиявийҳисоб #маркетинг #пул #фойда #назорат #бизнесўсиши #бизнесбошқаруви
------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

13 Nov, 14:01


Теоретик ва практикнинг кичик бизнес молиясига ёндашувидаги фарқ нимада?

Теоретик:  
👩‍🏫 Бошқарув ҳисобида даромад ва зарар режасини ҚҚСсиз тузиш керак.

Практик: 
🤫 Кичик ва "норасмий" бизнесда оптимизациянинг ўзига хос жиҳатлари бор, шу боис, соф фойдани ҳисоблашда бошқачароқ ёндашув талаб қилиниши мумкин.

Теоретик: 
👩‍🏫 Пул ҳаракати ҳисоботида учта фаолият тури акс эттирилиши керак: операцион, молиявий ва инвестициявий.

Практик:
👩‍💻 Кичик бизнеснинг ҳақиқий ҳаётида молиявий оқимлар тартибли эмас, ҳужжатлар кўпинча амалдаги ҳаражатларни тўлиқ акс эттирмайди. Ички гуруҳлар орасидаги ҳисоб-китоблар келишмовчилиги, дивидендларни тизимсиз олиб чиқиш каби ҳолатлар кўп учрайди.

Теоретик:  
👩‍🏫 Фойда ва зарар ҳисоботи, пул ҳаракати ҳисоботи ва балансни тайёрлаш керак. Ҳозир маълумотларни ходимлардан сўраб олиб уларни жадвалга жойласам бўлди!.

Практик:  
🤦‍♀️ Кичик бизнесда маълумотларнинг тўғрилигига ишониб бўлмайди, аудитсиз ҳисобот тузиш тўғри эмас.

Аввало маълумотларни текшириш, мавжуд номувофиқликларни аниқлаш, етишмаётган маълумотларни тиклаш керак, шундан кейингина якуний ҳисоботларни тузиш мумкин.
Фикрларга қўшилсангиз, 🔥 қўйинг!
---------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

12 Nov, 04:31


Бизнес эгасининг шахсий харажатларини қайси бандда акс эттириш керак? Келинг, тушуниб олайлик! 🧐

Компания раҳбари ўзини қимматбаҳо совға билан хурсанд қилмоқчи бўлса, бунга тўғри ёндашиш керак: биринчидан, зарур суммани маош ёки дивиденд сифатида ажратиш лозим (агар у компанияда фаолият юритса). Бу жараёнда солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисобга олиш ҳам муҳим. Шундан кейин эса бизнес эгаси маблағларни шахсий ҳисобидан ўзи хоҳлаганча сарфлаши мумкин.

Ҳаётда барча ҳолатлар доим ҳам аниқ молиявий схемаларга мос келмайди, лекин мақсад — ҳар қандай операцияни тўғри қайд этишдир. Шу боис, компания маблағларини бизнес эгасининг шахсий эҳтиёжларига йўналтириш, сумма миқдоридан қатъи назар, қуйидагича акс эттирилиши керак:

🔹 Операцион фаолият, Меҳнат ҳақи (ойликлар) бандида — бу йўлни ҳамма ҳам танламайди, гарчи кўпгина бизнес эгалари компаниянинг раҳбари ҳам бўлишади;

🔹 Молиявий фаолият, Дивидендлар бандида.
Бошқа бандларда ёки ҳисоботларда бундай харажатларни қайд этиш маълумотларнинг бузилишига ва муҳим қарорлар қабул қилишда хато қилинишга олиб келиши мумкин — молиявий барқарорликни баҳолашдан тортиб қўшимча ресурсларга бўлган эҳтиёжгача.
--------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

11 Nov, 14:01


Кичик бизнесда молияни назорат килиш вазифаси кўпинча энг заиф жой ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳар қадамда таҳлилчиларни учратиш мумкин — ҳамма маълумотларни таҳлил қилиш билан банд. Аммо ҳисоботни тўғри тузишни уддалай оладиган мутахассислар жуда кам. Аудитни бошлайсан, лекин қолдиқ маблағлар ҳисобдаги рақамлар билан тўғри келмайди, харажатлар мақсадсиз тақсимланган. Натижада, пул оқимларида йўқотишлар, ноаниқ фойда миқдори ва нотугри тупланган молиявий кўрсаткичлар юзага келади.

Таҳлил қилишга ўтишдан аввал, ҳисобот асосида ётадиган маълумотларнинг ишончли эканига амин булиш ва молия назоратчисининг вазифаларини тўлиқ бажариш зарур.

Акси ҳолда, шошиб, чала-пуча ҳисоботлар ҳосил бўлади, улар бизнес учун фойда эмас, балки зарар келтиради.
--------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

08 Nov, 14:01


Ҳар бир бизнес эгаси кузатиши керак бўлган 5 муҳим метрика 👀

Бизнес тўғри йўналишда ривожланмоқдами ёки йўқми — қандай билиш мумкин? Бу бешта асосий кўрсаткич бунда ёрдам беради:

1️⃣ Тушум. Бизнес қанча даромад келтираётганини кўрсатади ва унинг ўсаяптими ёки бир жойда туриб қолаятганини тушунишга ёрдам беради.  
2️⃣ Ялпи маржа. Ҳар бир сотувдан қанча фойда келаётганини кўрсатади ва операциялар қанчалик самарали эканлигини баҳолаш имконини беради.  
3️⃣ Мижозларни сақлаб қолиш коэффициенти. Доимий мижозларни сақлаб қолиш даражасини кўрсатади — бу кўрсаткич бизнеснинг барқарорлигига ишора қилади.  
4️⃣ Операцион фойда. Ҳаражатлардан қоплаганидан кейин қанча фойда қолади. Агар фойда жуда кам бўлса, харажатларни қайта кўриб чиқиш вақти келган бўлиши мумкин.  
5️⃣ Инвестицияларнинг рентабеллиги. Сармоя самарадорлигини баҳолашга ёрдам беради: сарф қилинган маблағ қанча даромад келтираётганини кўрсатади.

Бу кўрсаткичлар тезкор таҳлил ва самарали қарорлар қабул қилиш учун асос хисобланади. Сиз қайси кўрсаткичларни кузатасиз? Фикрларингиз билан изохларда ўртоқлашинг!

#бизнесметрика #молиявийбошқарув #кичикбизнес #молиявийҳисоб #назорат
-------------------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

07 Nov, 14:01


📈 Бизнесни рақамлаштириш — келажакка қадамми ёки ортиқча харажатлар-ми?

“Бу фақат йирик компаниялар учун” ёки “ходимларни ўқитишга кўп вақт кетади” деб ўйлаб, неччи марта рақамли ечимларни жорий қилиш имконини ўтказиб юбордингиз?

Энди тасаввур қилинг: 💡 барча ҳисоботлар автоматик тарзда шаклланади, муҳим маълумотлар доим қўл остида, ва сиз асосий ишларингизга диққат қаратган ҳолда вақтингизни тежайсиз.

⚙️ Рақамлаштириш бизнесга қандай фойда беради?
1. 📊 Аниқ маълумотлар доимо қўл остида: ҳисоботлар ва жадваллардаги чалкашликлардан халос бўласиз.
2. 🚀 Вақт ва ресурсларни тежаш: кўпроқ автоматлаштириш — камроқ маш-маша (рутина) ишлар.
3. 💰 Молияни назорат қилиш: харажатлар ва даромадларни самарали бошқариш, хато ва хатарларсиз.

Статистикага кўра, кичик бизнеснинг хар иккидан бириси нотўғри ҳисобланган харажатлар ва чалкаш молиявий маълумотлар туфайли маблағ йўқотади.

Бундан халос бўлишни истайсизми? Рақамлаштириш ҳақида ўйлаб кўринг! Бугунги кунда бу — бозор етакчиларига олдинда қолишга ёрдам берувчи муҳим омил.

💬 Фикрларингиз билан изохларда бўлишинг: бизнесингизда рақамли ечимлар борми ёки улар ҳақида ҳали ўйлаяпсизми?
---
#БизнесниРақамлаштириш #Автоматлаштириш #БизнесСамарадорлиги #КичикБизнес #МолияБошқаруви #РақамлиИнқилоб #БизнесМаслаҳатлари #Оптимизация #РақамлиЕчимлар

--- 
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

05 Nov, 14:26


​​Нега биз узоқ вақт йўқ бўлиб кетдик? Сиз учун катта лойиҳа тайёрлаётгандик!

Ассалому алайкум, дўстлар! 🎉 Бизнинг каналга ҳуш келибсизлар! Сўнгги вақтларда биздан постлар кўп чиқмаганидан ҳайрон қолган бўлсангиз керак. Албатта, кўпчилик биздан "Янги постлар қаерда?" деб сўрашди хам, ва бу бизга мамнуният бағишлади, чунки бизнинг мавзуга қизиқишингизни ҳис қилдик.

Хўш, нима бўлди? Нима учун йўқ бўлдик?

Ҳозир хаммасини тушунтирамиз: биз янги, катта лойиҳани ишлаб чиқишга шунчалик чуқур киришиб кетдикки, вақт ўтганини сезмадик! Бу фақат бир курс ёки қўлланма эмас, балки тўлиқ молия бошқаруви, ҳисоб-китоб автоматизацияси ва бизнесни рақамлаштириш бўйича комплекс таълим дастурини тайёрладик. Бундан мақсадимиз — сизнинг компаниянгиз барқарор ривожланиши ва молиявий саломатлиги учун зарур билим ва кўникмаларни бериш.

Лойиҳани бошлаганимизда, бунча вақт ва меҳнат талаб қилинишини ўйламаган эдик. Лекин, ишлаш жараёнида биз ҳар бир деталга эътибор бердик, шундай қилиб кўплаб соатлар давомида материаллар ишлаб чиқдик. Буларнинг барчасини сиз учун, жуда осон ва қизиқарли тарзда тайёрлашга ҳаракат қилдик.

Сизни нималар кутмоқда?

Жуда тез орада саъй-ҳаракатларимиз самарасини сизларга тақдим этамиз. Ҳар кимга мос, турли даражадаги курслар тайёр: молия асослари ёки бошқарувидан тортиб, бизнес жараёнларининг тўлиқ назоратигача мавзулар. Биз уларда энг яхши амалиётларни, босқичма-босқич кўрсатмалар ва амалий мисолларни жамлаганмиз. Шундай қилиб, сиз ўқиш жараёнида билганларингизни дарҳол ўз бизнесингизда қўллашингиз ва натижасини кўришингиз мумкин бўлади.

Ва умид қиламизки улар иш жараёнида вақт ва куч тежаб, бизнесингизни самарали бошқаришга ёрдам беради.

Бошқа бундай узоқ вақтга йўқ бўлмаймиз!

Бизга яхши маълумки, кузатувчиларимиз ҳар доим янгиликлар кутишади ва биз улар билан доимо алоқада бўлишимиз керак. Шунинг учун ваъда берамиз: бошқа бундай узоқ танаффуслар бўлмайди! Блогимиз доимо янги контент билан бойиб боради, ва биз яна фойдали маслаҳатлар, материаллар ва янгиликлар билан бўлишамиз.

Бизни кузатиб турганингиз учун раҳмат!

Ҳар бирингизга катта раҳмат, бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун. Бизга бўлган ишончингизни ҳис қилиб, янги контент устида ишлашдан хурсандмиз. Янгиликларни кутинг ва яқинда сизга янада кўпроқ фойдали маълумотларни тақдим қиламиз!
----------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

17 Sep, 05:13


https://t.me/allaevuzb/5517

💯

Micro Бизнес Блог

24 Jun, 06:27


Бизнес молиясида "ёнғин" аниқланган, лекин тадбиркор ҳали ҳам бу "муаммо"ни дафтар ёки электрон жадвалдаги маълумот билан "ўчириш" мумкинлигига ишонишда давом этаётган холат тасвири. 😂
-------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

06 Jun, 04:23


​​Кўпинча тадбиркорлар фақат CashFlowни кузатадилар (қанча келди, қанча кетди) аммо операциянинг иккинчи қисмини эътиборга олишмайди (агар бир томонда пул бўлса, бошқа томонда нима бўлди?). Натижада унда омборлардаги қолдиқларнинг тўлиқ манзараси йўқ, қарздорликлар ҳақида маълумот йўқ (қанча қарздорман ва қанча менга қарздорлар), бизнесдан қанча фойда чиқариш мумкин ва қанчасини қолдиришни билмайди.

Икки томонлама ёзувдан фойдаланиш ҳисоб-китобни юритишга ва компанияда содир бўлаётган ҳодисаларнинг тўлиқ манзарасини кўрсатадиган ҳисоботларни тузишга имкон беради. Суммалар йўқолмайди, ҳисоботлар такрорланмайди.
---------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

31 May, 05:28


​​Бизнесни ривожлантириш босқичлари

Ҳар қандай бизнес бир неча босқичлардан ўтади. Уларнинг ҳар бирида молия ва уни бошқариш муҳим аҳамиятга эга.

1. Дастлабки тартибсизлик
 Бошланиши: компания пайдо бўлади, сиз биринчи пул ишлайсиз.

2. Ўсиш ва кенгайиш
 Тез ўсиш: "оборот" ва "масштаб" ортиб боради.

3. Барқарорлик
 Ишлайдиган бизнес модель мавжуд : жараёнлар аниқ, аммо рақамларда чалкашлик бўлиши мумкин. Модель ишламоқда.

4.Кенгайиш
 Инвесторлар, франчайзинг ёки органик ўсиш орқали ривожланишни кейинги этапига харакат қилиш. Сиз компаниянинг иқтисодиёти, ресурслари, мақсадлари ва молиявий моделини тушунишингиз керак.

5. Якун
 Бизнес лойиҳа сифатида тугайди: мақсадларга эришилган бўлади ёки умидлар оқланмаган бўлади. Молиявий натижаларни якуний баҳолаш, инвесторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар амалга ошаётган бўлади.

Сизнинг бизнесингиз ҳозир қайси босқичда? Жавобингизни изоҳларда ёзинг.
-----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

14 May, 09:14


Омбордаги товар айланмаси.

Баъзан айланма тезлиги деб ҳам аталади.
Омборда инвентаризациядан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашга ёрдам берадиган кўрсаткичдир. Бу маълум вақт оралиғида (одатда бир йил) омбордаги нарсалар неча марта сотилгани ва янги нарсалар билан алмаштирилганлигини ўлчайди.

Омбордаги товар айланмасини ҳисоблаш формуласи қуйидагича кўринади:

Товар айланмаси = Маълум бир давр учун сотиш таннархи / Товар-моддий захираларнинг ўртача йиллик қиймати.

Товар-моддий захираларнинг ўртача йиллик қийматини ҳисоблаш учун сиз давр бошидаги ва давр охиридаги товар қийматини қўшишингиз ва кейин 2 га бўлишингиз керак.

Мисол учун, агар йил давомида сотиш қиймати 1 000 000 доллар ва ўртача йиллик инвентар қиймати 200 000 доллар бўлса, у ҳолда айланма қуйидагича бўлади:

1,000,000 / 200,000 = 5

Демак, омбордаги товарлар йилига беш марта айлантирилади. Товар айланмасидан инвентаризацияни бошқариш, ишлаб чиқаришни режалаштириш самарадорлигини баҳолаш ва "остатка"ни бошқариш стратегиясини ўзгартириш зарурлигини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин.
--------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

24 Apr, 05:58


​​ХАРАЖАТЛАР

ХАРАЖАТЛАР атамаси бир нечта кўринишга эга (costs (рус.затраты) и expenses (рус.расходы)), улар ўртасидаги фарқ инглиз тилидан таржимасининг ўзига хослиги билан боғлиқ.

Муаммо шундаки, ўзбек тилида “харажатлар” атамасининг концептуал фарқ йўқ, лекин инглиз тилида бу фарқ сезиларли. Шунинг учун ўзбек тилида харажатлар тушунчаси аралашиб кетган ва уларнинг моҳияти йўқолган. Натижада, молиячилар ва тадбиркорлар инглзчадан нотўғри фойдаланишади - масалан, улар "costsни қисқартириш" дейишади. Хозир биз терминологиянинг нозик томонларини тушунтиришга харакат қиламиз.

  Сosts лар икки турга бўлинади: маҳсулот, хизмат ёки асосий воситалар таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштирилади (product costs) ва давр харажатлари (period costs).

  Маҳсулот харажатлари, масалан, маҳсулотни сотиб олаётганда сиз тўлаган нарх (purchase price), уни сизнинг омборингизга етказиб бериш (inbound transportation), уни омборда сақлаш харажатлари (storage costs) ўз ичига олади. Унинг таркибий қисмлари натижасида бизнинг активимиз таннархи шаклланади. Бу шуни англатадики, актив сотилганда (айтайлик, маҳсулот бўлса), бу харажатлар бизга қайтиб келади, яъни улар қопланади (recovered).

  Period costs лар (масалан, маъмурий ходимларнинг ва бухгалтерия иш ҳақи, офис ижараси ва товар/хизматларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар) давр охирида харажатлар (expensed) таркибига киради ва харажатлар (expenses)га айланади. Яъни, ҳисобот даври охирида компания ўз фойдасини кўриб чиқса, уни сезиларли даражада соддалаштириш учун у даврдаги ялпи даромаддан биз капиталлаштирмаган, аммо харажатларга тегишли бўлган барча харажатлардан иборат бўлади. аудиторлар айтганидек - "экспенсияланган" давр харажатларига ўтиб қолади. Шундай қилиб, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (P&L)да акс эттирилган даврнинг барча харажатлари (period costs) Expenses тоифасига ўтади.

  Expenses ҳам ҳар хил бўлади. Улар орасида активларнинг асосий фаолиятда ишлатилиши билан боғлиқ харажатлар - масалан, асосий воситаларнинг амортизацияси (depreciation expenses) ва номоддий активларнинг амортизацияси (amortization expenses), қийматсизланиш харажатлари (impairment expenses). Шунингдек, булар активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар - масалан, умумий ва маъмурий харажатлар (general and administrative expenses), ижара харажатлари (rental expenses), солиққа тортиш харажатлари (tax Expenses)

  Агар янада тушунтириш осонроқ бўлсин десангиз, Балансда шаклланган актив сифатида акс эттирилган барча нарса ХАРАЖАТЛАР (product cost), фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган ҳамма ХАРЖЛАР (expenses) ҳисобланади.

  Шуни эсда тутиш керакки, ўз ҳаётининг бошида ҳар қандай expense, албатта, cost ҳисобланади ва фақат давр ёпилиш вақтида expense ҳолатига ўтади; лекин costs ҳеч қачон expenses бўла олмайди.
-------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

23 Apr, 05:49


Хар викторинага 100 кишидан ортиқ жавобдан кейин навбатдаги савол ни жойлаяпмиз. 😁
Куп қолмади...

Micro Бизнес Блог

04 Apr, 15:18


EBITDA кўрсаткичи хақида бу видеода тушунтириш бериб ўтганмиз.
Саволлар бўлса видео остида изохларда қолдиринг.
Маълумот фойдалик бўлса 👍 белгиси хам бор 😜
———————————
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!

Telegram| Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

25 Mar, 13:02


​​ Тадбиркорлик- бу етарлича пул ишлаб топиш орқали, инсон ўзи хоҳлаган иши билан шуғулланишни давом эттира олишдир!

Кўпчилик тадбиркорлик билан шуғулланишда “таваккал қилиш” керак деб ҳисоблашади. 

Менимча, таваккал қилиш сабаб эмас, балки натижа.
Тоғда чанғи учаётганда бошини жароҳатлаш мумкин. Лекин одамлар бошларини жароҳатлаш учун тоғда чанғи учишмайди, балки тезликдан завқ олишни хоҳлашади.
Жароҳатланган бош, тезлик туфайли юзага келувчи ва бутунлай олдини олиб бўлмайдиган, нохуш ҳодисадир. 
  
Агар сиз таваккал қилиш билан ишни режалаштирган бўлсангиз, демак бу “тадбиркорлик” эмас “авантюризм” холос.
----------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

20 Mar, 13:13


​​🚫 Кўпчилик йўл қўядиган 10 та умумий молиявий хато

Салом ишбилармон дўстлар! Бизнинг қийин тадбиркорлик дунёмизда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин. Келинг, кўп бизнесингиз гуллаб-яшнашига йўл қўймайдиган 10 та энг кенг тарқалган молиявий нотўғри тушунчалар ҳақида гапирайлик.

1- хато: Нақд пул бўшлиғига тушиб қолиш
Ҳозирги молиявий аҳволингизни ўзингиздан яшириш - бу фалокат рецепти. Батафсил ҳисоб-китоб муҳим аҳамиятга эга, акс ҳолда сиз кассадаги тешикларни тузатишда ёқимсиз "машмашадан" бошингиз чиқмайди.

2-хато: чўнтагингиздан пул бўшлиғини қоплаш
Бу тузоқ, чунки сизнинг маблағларингиз ҳам мақсадга эга. Нақд пул бўшлиғи қандай пайдо бўлганини ва уни қандай йўқ қилишни яхшироқ тушунинг.

3- хато: Тўлов тақвимида харажатларни режалаштирмаслик
Кутилмаган харажатлар режаларни бузиши мумкин. Қачон ва қанча пул сарфланишини кўриш учун тўлов тақвимини яратинг.

4- хато: Бизнесда қанча пул ишлашини билмаслик
Ўз маблағлари ва бизнес маблағларини фарқлаш муҳимдир. Чегараларни бузманг, акс ҳолда сиз назоратни йўқотасиз.

5- хато: Йиллик даромад ва фойда мақсадларини белгиламаслик
Мақсадлар ривожланишнинг двигателидир. Йиллик режалар сизни сафга чиқишга ва олдинга силжишга ёрдам беради.

6-хато: нотўғри режа
Режалаштириш муҳим, лекин жуда оптимистик режалаштириш умидсизликка олиб келиши мумкин.

7- хато: Компаниянинг асосий кўрсаткичларини билмаслик
Асосий кўрсаткичларни билмасдан, тегишли бошқарувни амалга ошириш мумкин эмас. Асосий кўрсаткичлар бўйича "чек лист" ни тузиб олинг.

8-хато: Дивиденд тўламаслик. пулни хохлаганча кассадан олиш
Дивидендлар инвестиция қилинган капитал учун тўловдир. Ўзингизга ҳақиқатан ҳам муносиб бўлган нарсани тўлаш имкониятини қўлдан бой берманг.

9- хато: Тўғри рақамларни киритмаслик
Бошқарув хисобини жорий қилиш ва амалга ошириш вақтида, баъзан қўшимча харажатларни яширинганини кўрамиз. Аммо, бу ёмон эмас, баъзида самарали воситалар сиз тўлаганингиздан кўпроқ нарсани келтириши мумкин. Фақат бу харажатларни алохида категорияга ўтказинг ва назорат қилиб юринг.

10-хато: Бошқарув ҳисобларини юритмаслик
Бошқарув ҳисоби норасмий, у назорат воситасидир. Маълумотлардан тўғри фойдаланиш - бу муваффақиятли қарорлар учун калит.

Эсингизда бўлсин, кўпчилигимиз юзлаб ишларни ўзимиз қилишга харакат қиламиз, аммо молиявий қийинчиликлардан қочиш учун, қандай ваколатни кимга ёки қайси дастурга беришни хам ўрганиш муҳимдир.
Эҳтиёт бўлинг ва энг муҳими, бизнесингиздаги рақамларни тушунишга интилинг.
---------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

20 Mar, 07:02


Жавобларга қараганда Баланс хақида бир оз маълумот бериш кераклигига ухшайди. Бу видеода ушбу хисоботни гапириб утганмиз.
Фойдалик булса хурсанд буламиз. Саволлар булса (бу яхши дегани!) Видео остида изохларда қолдиришингиз мумкин

Викторинани давом этамизми? 😁
Ха 👍 йуқ 👎

Micro Бизнес Блог

13 Mar, 04:08


​​“Кўпинча, одамлар бизга мурожаат қилишганда: “биз тартибни тиклашни, фойдани кўришни, бизнесни назорат қилишни, ўғирликдан халос бўлишни хоҳлаймиз”, дейишади.

Ўғирлик тадбиркор учун алоҳида оғриқдир ва бу ерда Money Managerнинг тенги йўқ.

Money Manager ҳеч қандай шароитда ўғирлик қилишга рухсат бермайди. Маълумотни тизимга киритганингиздан сўнг, у ерда абадий қолади. Ҳужжатларга ходимлар, сиззи рухсатингизсиз ўзгартиришлар кирита олмайди, ва умуман сезилмайдиган нарсалар қолмайди.

  Бизнес эгаси биз билан боғланиб, “тушум йўқолиб бормоқда, моллар йўқолиб кетяпти” дея мурожаат қилди бизга.

  Биз уларга Money Manager дастурини ўрнатдик ва барча товарларни, айниқса “килолик”ларини ва барча ҳужжатларни фақат тармоқ ва дастур орқали назорат қила бошладик. Шундан сўнг баъзи бир гуруҳ ходимлар ўзлари ишдан бўшаб кетишди. Тадбиркорнинг эса даромади ўсишни бошлади.

Омборни, харидларни, тўловларни, ҳар бир менежер ва кассирни назорат қилинг. Барча ходимларни масофадан туриб, ҳатто смартфондан ҳам кузатиб боринг. Тизим ўғирлик қилишга йўл қўймайди.
------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

11 Mar, 04:00


💰 Қандай қилиб бизнес фойдасини тўғри ҳисоблаш мумкин? Келинг, тушуниб олайлик!

Салом, тадбиркорлар! Бугун мен сизга бизнеснинг фойдасини қандай тўғри ҳисоблаш ҳақида гапириб бераман. Келинг, чуқурроқ қарайлик ва асосий тушунчаларнинг ҳар бирини алохида ўрганайлик. 📊

Ишлар қандай кетаётганини тушуниш учун асосий кўрсаткичларни тушуниш керак:

Тушум: товарлар ва хизматларни сотишдан олинган даромад.
Операцион харажатлар: ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари.
EBITDA: фоизлар, солиқлар ва амортизацияни чиқаришдан олдинги фойда.
Кредитлар: тўланиши керак бўлган қарзлар.

Фойдани қандай ҳисоблаш мумкин: асосий компонентлар
Энди бизда ушбу асосий кўрсаткичлар мавжуд бўлса, сиз фойдангизни ҳисоблашингииз мумкин:
Фойда = Даромад - Операцион харажатлар - Кредитлар - Солиқлар

Амортизация: фойда билан қандай боғлиқ?
Амортизация - бу асосий воситалар қийматининг вақт ўтиши билан ҳисобдан чиқарилиши. Бу сизнинг даромадингизга таъсир қиладиган солиқ базасини камайтиради.

Сарҳисоб қилар эканмиз
Фойдани ҳисоблаш жумбоқни йиғишга ўхшайди. Тўлиқ расмни кўриш учун ҳар бир қисм (кўрсаткич) муҳимдир. Рақамларингизни билиб, сиз ўз бизнесингизнинг сардори бўласиз ва уни муваффақиятга олиб борасиз!
-----------------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐

Micro Бизнес Блог

11 Mar, 01:26


Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган
Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!