BiznesRivoj @biznesrivoj Channel on Telegram

BiznesRivoj

@biznesrivoj


Tadbirkorlar bosh sahifasi 🔝
Kunlik motivatsiya 💯
Yangiliklar 📮
• YouTube http://bit.ly/2na44D5
• Facebook http://bit.ly/2MlFoTt
• Instagram http://bit.ly/2YZzluH

Reklama
+998 94 364 88 88

@brcustomersupport

BiznesRivoj (Uzbek)

BiznesRivoj kanali - bu tadbirkorlar uchun ajoyib platforma! Kanalda siz kunlik motivatsiya, yangiliklar, va tadbirkorlar uchun foydali ma'lumotlar topasiz. BiznesRivoj kanalida ham YouTube, Facebook, va Instagram sahifalarimizga havolalar mavjud. Barcha yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Agar sizning biznesingizga reklama kerak bo'lsa, biz bilan bog'laning! @brcustomersupport dan ma'lumot olishingiz mumkin. BiznesRivoj - sizni muvofiq tadbirlarga yo'l qo'yadigan eng yaxshi mahall.

BiznesRivoj

30 Sep, 11:43


Капиталбанкни тавсия қилиш орқали кўпроқ пул ишланг

Бухгалтерлар бизнес учун ишончли банк қанчалик муҳимлигини билишади. Мижозларингизга ёрдам беринг ва сизнинг тавсиянгиз асосида жорий ҳисобрақам очган ҳар бир шахс учун 400 000 сўмгача, шунингдек, жалб қилинган мижоздан ҳар ойда Банк даромадининг 30 фоизи миқдорида мукофот олинг.

Сизнинг тажрибангиз сизнинг даромадингиздир!

BiznesRivoj

09 Aug, 12:52


Вебстер университети (Webster University) ўзининг таълим дастурларини ҳамкор университетларда тақдим этади

📍 Тошкент Тиббиёт Академиясида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)

📍 Самарқанд Давлат Университетида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BS in Psychology)

📍 Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетида:

🔹 Ҳамширалик иши (BS in Nursing)

📍 Бухоро Давлат Тиббиёт Университетида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)

3️⃣ 1️⃣ дастури орқали охирги 1 йилни АҚШда ўқиш ва 2 та диплом олиш имкониятига эга бўлинг!

🔗 Ҳужжатларингизни 19 августгача онлайн webster.uz/apply сайти орқали топширинг!

💫 Вебстер университети билан келажагингизни яратинг!

📧 Электрон почта:

[email protected]

📞 Телефон рақам: +998555030066

(Лицензия №038901)

Сайт | Телеграм | Инстаграм

BiznesRivoj

09 Jul, 13:09


Тошкент шаҳридаги Вебстер университети (Webster University) 2024-йил учун қабул жараёнлари тугашига оз қолди!

📢 Ўзбекистондаги биринчи АҚШ университети талабаси бўлишни истаганлар учун Вебстер университети бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф етади:

🎓 Бакалавр

🟡 Бизнес бошқаруви (BS in Business Administration)
🟡 Компютер фанлари (BS in Computer Science)
🟡 Халқаро алоқалар (BA in International Relations)
🟡 Иқтисодиёт (BA in Economics)
🟡 Медиашунослик (BA in Media Studies)
🟡 Ахборот тизимлари бошқаруви (BS in Management Information System)
🟡 Таълим (BE in Education Studies)

🎓 Магистратура

🟡 Бизнес бошқаруви (MBA)
🟡 Таълим ва инновация (MA EDIN)
🟡 Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш магистри (MA TESOL)
🟡 Соғлиқни сақлаш бошқаруви (MHA)

🎯 Қабул талаблари

⚡️ Бакалавр даражаси:

Инглиз тили сертификати (IELTS 5.5+, Дуолинго 100+, Michigan EPT B2, TOEFL 80+)
Мактаб/лицей ёки коллеж дипломи ва якуний баҳолар билан аттестат (инглиз тилида таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак)
Паспорт нусхаси ёки шахсий гувоҳнома - ID карта, иккала томон билан.

⚡️ Магистр даражаси:

Инглиз тили сертификати (IELTS 6.0+, Дуолинго 120+, Michigan EPT C1, TOEFL 80+)
Университет дипломи ва ҳужжат форматидаги транскрипт (агар диплом инглиз тилида бўлмаса, таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган)
Паспорт нусхаси ёки шахсий гувоҳнома - ID карта, иккала томон билан.

❗️ Ҳужжатларингизни 31-июлгача онлайн тарзда топширинг. Аризалар 14 кун давомида кўриб чиқилади.

Шошилинг! Вебстер университети билан келажагингизни яратинг!

📧 Электрон почта: [email protected]

📞 Телефон рақам: +998555030066

(Лицензия №038901 15.09.2022 y.)

Сайт | Телеграм | Инстаграм | Виртуал тур

BiznesRivoj

25 Jun, 15:09


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 640.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Apple Европа Иттифоқининг рақамли бозорлар бўйича қонунини бузганликда айбланмоқда
(1 дақиқа)

Google Pixel телефонлари ҳаддан ташқари қизиб кетишдан огоҳлантириш хусусиятига эга бўлади
(1 дақиқа)

Шимолий Корея жанубга 350 га яқин чиқинди шарлари учирди
(1 дақиқа)

Мутахассислар 2024 йилнинг энг яхши авиакомпаниясини аниқлади
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун маблағларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди
(1 дақиқа)

2024 йилнинг 5 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қарийб 90 фоизни ташкил қилди
(1 дақиқа)

“Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба”. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилади
(1 дақиқа)

BiznesRivoj

25 Jun, 15:09


#br_iqtibos

#talim #bilim #motivatsiya #millionmentor #tadbirkorlik #kamtarlik #millionerlar #vaqt #idrok #aql #pul #aforizmlar #muvaffaqiyat #biznes #uzbek #muvffaqiyatsari #marketing #BR #biznesmenlarfikri #biznesrivoj

BiznesRivoj

24 Jun, 15:19


Линдси Лоҳан

Ўтмишда Disney юлдузи сифатида танилган Линдси Лоҳан ҳозирда бош ролларнинг катта рўйхати ёки йирик кино лойиҳаларидаги иштироки билан мақтана олмайди. Бироқ машҳурлик даврида у катта бойлик тўплашга муваффақ бўлган ва ҳозирда тунги клублар тармоғига эгалик қилади.

Шунга қарамай, Лоҳан Голливудда жуда тежамкор инсон сифатида машҳур. У кўпинча ресторан ва гўзаллик салонларидаги хизмат учун пул тўламай кетади. Ушбу хатти-ҳаракати туфайли кўплаб гўзаллик салонлари уни ҳатто қора рўйхатга киритган.

Дуэйн Жонсон

Илгари рестлер сифатида танилган Дуэйн Жонсон ҳозирда Голливуддаги энг муваффақиятли ва 2021 йилга келиб эса энг бой актёрлардан бири ҳисобланади. У бир неча бор зиқналиги, айниқса меҳмонхона ва ресторанларда чойчақа қолдиришни истамаслиги учун танқид қилинган. Бир марта Жонсон ҳатто чойчақа учун пули йўқлигини айтиб, официантдан қайтимини сўраган.

Бир куни Жонсон ёлғиз ўзи маза қилиб стейк ейиши учун ресторанни эрта очишни сўрайди. Ресторан унинг илтимосини бажаради ва иш куни бошланишидан олдин юқори сифатли хизмат кўрсатади, бироқ миннатдорлик белгиси сифатида актёр бор-йўғи 7 доллар чойчақа қолдиради. Бу эса унга хизмат кўрсатган официантнинг ҳафсаласини пир қилади ва машҳур шахс ҳақидаги тасаввурини ўзгартиради.

Брюс Уиллис

Бир пайтлар шон-шуҳрат чўққисида бўлган Брюс Уиллис пул сабаб иккинчи пландаги фильмларда ҳам суратга тушган. Карьерасидаги бундай бурилишнинг асосий сабабларидан бири — бу одатдаги даромад даражасини сақлаб қолиш истаги. “Чегарасизлар 3” фильмидан олдин содир бўлган воқеа кўпинча унинг очкўзлигига мисол сифатида келтирилади.

Брюс Уиллис суратга олиш майдончасидаги тўрт кунлик иш учун унга таклиф қилинган уч миллиондан фарқли равишда тўрт миллион доллар талаб қилади. Актёрлар таркибида бошқа юлдузлар борлигини инобатга олган ҳолда бундай илтимос ҳаддан ташқари кўринарди. Сильвестр Сталлоненинг реакцияси дарҳол ва ҳал қилувчи бўлади: жанжалдан уч кун ўтгач, Уиллис ўрнига Ҳаррисон Форд келади. Сталлоне очиқчасига Уиллисни “дангаса ва очкўз” деб атайди, бундай хатти-ҳаракат унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди.

Кетрин Ҳейгл

Кетрин Ҳейгл Голливудда анчадан бери истеъдодли, аммо характери оғир актриса сифатида танилган. Бу унинг фильмларда камроқ суратга тушишининг сабабларидан биридир. 1990—2000 йилларда Ҳейгл романтик комедияларда фаол иштирок этган, бироқ кейинчалик карьераси пасайишни бошлаган.

Кўпчилик актриса ҳаддидан ошиб кетган деб ҳисоблайди, чунки у гонорарини сезиларли даражада оширган. Карьерасидаги муҳим лаҳза бошқа машҳур актёрлар қаторида ўйнаши керак бўлган “Севишганлар куни” фильмида роль таклиф қилинганида содир бўлади. Ҳейгл роли учун уч миллион доллар сўрайди. Бу воқеа унинг кинодаги мавқейини янада ёмонлаштиради.

#br_fakt

BiznesRivoj

24 Jun, 15:19


Тежамкорми ёки зиқна: бир цент учун талашадиган Голливуд юлдузлари

Том Круз

Том Круз Голливудда нафақат машҳур “Уддалаб бўлмас топшириқ” франшизасининг юзи, балки зиқналиги кўплаб суҳбатлар мавзусига айланган одам сифатида ҳам танилган. “Сўнгги самурай” фильмининг суратга олиш ишлари тугагандан сўнг, катта гонорар олган актёр компанияга ғалати даъво билан чиқади.

Круз суратга олиш ишлари сабаб семиргани туфайли севимли кийимларини кия олмаганини таъкидлаб, киностудиядан 200 минг доллар товон пули талаб қилган. Студия унинг катта гонорар олганини эслатиб, товон пули тўлашдан бош тортади. Бу воқеа гарчи кенг жамоатчилик эътиборини тортмаган бўлса-да, хотираларда кулгили воқеа сифатида сақланиб қолади.

👇👇👇

BiznesRivoj

24 Jun, 15:15


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 660.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Kling AI нейрон тармоғи янгиланди
(1 дақиқа)

АҚШ пойтахтида ҳам ҳаво ҳарорати рекорд даражани кўрсатмоқда
(1 дақиқа)

Хитойда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди
(1 дақиқа)

Нега айрим одамлар ҳеч қачон коронавирусга чалинмаган?
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги биринчи давлат бўлди
(1 дақиқа)

Қирғизистонда Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлаш таклиф этилди
(1 дақиқа)

Жанубий Корея Ўзбекистонга етказиб берадиган тезюрар поездлар қанча ўринга эга бўлиши очиқланди
(1 дақиқа)

BiznesRivoj

24 Jun, 15:08


#br_iqtibos

#talim #bilim #motivatsiya #millionmentor #tadbirkorlik #kamtarlik

BiznesRivoj

22 Jun, 16:56


Қарзлар, хонавайрон ҳаёт ва оламшумул ихтиро — дунёни ўзгартириб юборган Гутенберг тақдири

Ўқиш вақти: 10 дақиқа  #мақола #shaxsiyrivojlanish

👉 https://shorturl.at/ZDZ4A

Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/nVtgB

Biznesrivoj.uz расмий саҳифалари👇

Telegram | Instagram | Facebook

BiznesRivoj

22 Jun, 16:55


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 660.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
GigaChat нейрон тармоғи энди мода оламида
(1 дақиқа)

Учтаси биттада: ChatGPT, Claude ва Gemini бирлаштирилди
(1 дақиқа)

Япониялик эркак ғайриоддий ўсимлик етиштирди
(1 дақиқа)

Кучли жазирама бутун дунё бўйлаб юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди – ОАВ
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Туркияга экспорт қилинадиган Ўзбекистон маҳсулотлари номенклатураси кенгайтирилади
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича виртуал академия иш бошлайди
(1 дақиқа)

Ўзбекистонга беш ойда қанча турист келгани маълум бўлди
(1 дақиқа)

BiznesRivoj

22 Jun, 16:55


#br_iqtibos

#talim #bilim #motivatsiya #millionmentor #tadbirkorlik #kamtarlik

BiznesRivoj

21 Jun, 15:36


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 660.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошлари озон қатламини емириши мумкин
(1 дақиқа)

Японияда қоринни тўйдирувчи ичимлик яратилди
(1 дақиқа)

Samsung ақлли уй қурилмалари 2025 йилга бориб сунъий интеллектга эга бўлади
(1 дақиқа)

Бензин ё метанда эмас, чиқинди билан юрадиган автомобилингиз бўлишини истармидингиз?
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Рақобат қўмитаси Ўзбекистондаги 6 та корхонани турли товар ва хизматлар бўйича устун мавқега эга деб топди
(1 дақиқа)

Ўзбекистон Хитойдан келаётган сайёҳлар сонини 1 млн нафарга етказмоқчи
(1 дақиқа)

АҚШ савдо вакили идораси Ўзбекистонга гўшт экспорт қилиш марказини ташкил этди
(1 дақиқа)

BiznesRivoj

21 Jun, 15:36


#br_iqtibos

#talim #bilim #motivatsiya #millionmentor #tadbirkorlik #kamtarlik

BiznesRivoj

21 Jun, 15:35


Илон Маскнинг ақлга сиғдириб бўлмайдиган 7 та ғояси. Ҳозирда улар ҳақиқатга айланмоқда

Ўқиш вақти: 10 дақиқа  #мақола #shaxsiyrivojlanish

👉 https://shorturl.at/Zido8

Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/zTBGu

Biznesrivoj.uz расмий саҳифалари👇

Telegram | Instagram | Facebook

BiznesRivoj

20 Jun, 17:59


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 680.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Сунъий интеллект имо-ишора тили таржимони сифатида ишлаши мумкин
(1 дақиқа)

Эронда рақамли валюта муомалага киритилади
(1 дақиқа)

Дунёдаги энг иссиқ ва энг совуқ мамлакатлар маълум қилинди
(1 дақиқа)

“Бошқотирма-2” 2024 йил кинопрокатида энг яхши натижа билан бошланган мультфильм бўлди
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Заргарлик тармоғини янада ривожлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
(1 дақиқа)

Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади
(1 дақиқа)

Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди
(1 дақиқа)

BiznesRivoj

20 Jun, 17:34


#br_iqtibos

#talim #bilim #motivatsiya #millionmentor #tadbirkorlik #kamtarlik

BiznesRivoj

19 Jun, 16:35


Кўз шох пардасининг куйиши;
Катаракта;
Кўзда сариқ доғларнинг пайдо бўлиши;
Кўз тўр пардасининг шикастланиши.
Айниқса катаракта касаллиги қуёш таъсири остида доимий қолишдан вужудга келади.
Кўзойнакларнинг қуёш нурларидан ҳимоя қилиш даражаларини аниқлашнинг яна бир усули мавжуд. UV нурларидан юқори сифатли ҳимоя қилувчи кўзойнаклар поларизация қопламасига эга. У ёруғликни филтрлайди, қуёшда акс этувчи ёрқин нурлар ҳажмини камайтиради. Шунингдек, сув юзасидаги ёрқинлик ёки яқинлашиб келаётган машинадан тушадиган қуёш нурини тўсади. Бундай кўзойнаклар одатийсига қараганда қимматроқ бўлади.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак танлашда кўз ва унинг атрофини тўлиқ ёпадиган, кенг ҳажмдаги аксессуарга урғу бериш тавсия этилади. Чунки бугунги кунда урф бўлган тор ва кичик кўринишдаги кўзойнаклар қуёшдан яхши сақламайди.
Яна бир муҳим омил — бу аксессуарнинг қандай материалдан тайёрлангани. Поликарбонат, шиша, титан ёки зангламайдиган пўлат каби бардошли материаллардан тайёрланган кўзойнак сизга узоқ вақт хизмат қилади.

Тўқ рангли кўзойнак бошқа рангдаги ойнали кўзойнакларга қараганда қуёшдан кўпроқ ҳимоялайди, деган тушунча хатодир. Оч ва сарғиш рангли ойна контрастни оширади ва ёрқинликни пасайтиради. Тўқ рангли кўзойнакни таққанда кўз қорачиқлари кенгаяди ва бу зарарли ҳисобланади.

манба maireclaire.ru

#br_fakt

BiznesRivoj

19 Jun, 16:35


Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар чиндан ультрабинафша нурлардан сақлайдими? Аксессуарингизни текшириб кўринг

Ёз келди, демак, барчамиз қуёшдан сақлайдиган кўзойнакларни тақишни бошладик. Чунки улар нафақат кўзни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади, балки урфдаги аксессуар ҳамдир. Бугунги мақолада қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларнинг хусусиятлари ва уларни тўғри танлашни ўрганамиз.
Барча кўзойнакларга хил технология ёрдамида яратилган линзалар қўйилмайди. Шунинг учун уларнинг нархида катта фарқ бўлади. Кўзойнак ёрлиғида “UV 400” ёки “UVA ва UVB дан 100% ҳимоя” кабилар кўрсатилса, демак улар ультрабинафша нурлардан тўлиқ ҳимоя қилади. Ультрабинафша нурлардан максимал сақлайдиган кўзойнаклар қуйидаги хавфли касалликлардан сақлайди:
👇👇👇

BiznesRivoj

19 Jun, 16:35


BiznesRivoj-Янгиликлар🔺 $=12 660.00Lotin alifbosida o'qish 👉 https://shorturl.at/mDJ17

🌐Жаҳон янгиликлари:
Ёғочдан ясалган аккумулятор қувватланиш тезлигини янада оширар эмиш...
(1 дақиқа)

AppStorе ва Google Playда янги ижтимоий тармоқ пайдо бўлди
(1 дақиқа)

Samsung смартфонларни бошқара оладиган “келажак кроссовкаси”ни тақдим этди
(1 дақиқа)

Келгуси 10 йилда АҚШ ташқи қарзи 56 триллион доллардан ошиши мумкин
(1 дақиқа)

🌐Маҳаллий янгиликлар:
Ўзбекистонда Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда 2027 йилгача бўлган даврда маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади
(1 дақиқа)

Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки
(1 дақиқа)