O'zbekiston shifokorlari @doctors_uzbekistan Channel on Telegram

O'zbekiston shifokorlari

@doctors_uzbekistan


Murojaat uchun: @Doctor_Muxtorov

O'zbekiston shifokorlari (Uzbek)

O'zbekiston shifokorlari kanalimiz sizga shifokorlik sohasida eng yangi ma'lumotlar va yangliklardan xabardor bo'lish imkonini beradi. Bu kanalga ob-havo fanidan tabiiy modadlar, tibbiyot sohasida eng so'nggi yangiliklar, shifokorlar haqida ma'lumotlar va ushbu sohaga oid qiziqarli materiallar joylashgan. nnBu kanalimizda O'zbekistonning eng yaxshi shifokorlari, ulkanotlari va mutaxassislari sizlarga eng zamonaviy va ishonchli malumotlarni taqdim etishadi. Sizga tibbiyot sohasidagi so'nggi texnologiyalar, davlatimizda amalga oshirilayotgan tibbiyot islohotlari va boshqa bir qancha muhim mavzular haqida bilish imkoniyatini taqdim etamiz. nnAgar siz shifokorlik sohasida yangiliklardan xabardor bo'lish, yangi ma'lumotlar olish va muhim tibbiyot mavzular haqida gaplashishni xohlaysiz, shu kanalga ob-havo tibbiyot sohasidagi eng zamonaviy yangiliklardan xabardor bo'lib qoling. nnKanalimizda faollik ko'rsatish uchun @Doctor_Muxtorov ga murojaat qilishingiz mumkin. Sizga ko'rsatilgan ma'lumotlar sizni hayotingizni yaxshilashda yordam beradigan eng yangi malumotlar bilan ta'minlanadi. Sizga O'zbekistonning eng yaxshi shifokorlarining tavsiyalari va fikrlari bilan tanishib, sog'lik situsini saqlashda yordam beramiz. nnSizni O'zbekiston shifokorlari kanaliga a'zo bo'lishga chaqirib qo'yamiz - eng so'nggi va eng qiziqarli tibbiyot yangiliklari sizni kutmoqda!

O'zbekiston shifokorlari

03 Nov, 07:13


ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп: Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди

Кеча, 2 ноябрдан бугун, 3 ноябрга ўтар кечаси пойтахт Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошди. Бу ҳақда Халқаро IQAir кўрсаткичларида келтирилган. Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини қайд этган.

Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PМ2.5 заррачаси бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган. IQAir платформаси очиқ ҳавога ниқобсиз чиқмасликни тавсия қилган.

Ҳаво сифати ифлосланиш ҳолати ва манбаси ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ўзгидромет расмий саҳифаларида маълумот бермаган.

3 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш даражаси 105 мкг/м3 ни кўрсатяпти. Бунда PМ2.5 заррачалари 37 ни ташкил қилган, бу ЖССТ меъёридан 7,4 мартага кўп.

Манба: Rost24.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

30 Oct, 05:44


Ўзбекистон аҳолиси қайси касалликлардан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинди

Мамлакатда 9 ой давомида қайд этилган ўлимларнинг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонда 2024 йил январь–сентябрь ойларида вафот этганлар сони 131,7 минг кишини ташкил этди. Шундан эркаклар 72,3 минг нафар, аёллар 59,4 минг нафар. Вафот этганлардан 74,5 минг киши шаҳарларда, 57,2 минг киши қишлоқларда яшаган.

Мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига жами вафот этган эркаклар сони 517,6 нафар, аёллар эса 430,5 нафарга тўғри келган.

Агентликнинг қайд этишича, тўққиз ой мобайнидаги ўлим ҳолатларининг 57,2 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 фоизи ўсимталардан келиб чиққан.

Шу билан бирга, вафот этганларнинг 6,5 фоизида нафас олиш аъзолари касалликлари қайд этилган. Қолган 5,8 фоиз марҳум бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,8 фоизи бошқа касалликлардан вафот етган.

Таққослаш учун, 2023 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 129,7 минг киши оламдан ўтган. Ўлим ҳолатининг 58,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққани маълум қилинган.

Манба: daryo.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

28 Oct, 15:16


⚡️Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича mpox (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган.

Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.

Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача mpoxни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

25 Oct, 05:01


Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этганлар сони кўпайди

Мамлакатда 2024 йил январь–сентябрь ойларида туғилганлар сони ўтган йил мос давридагидан камайди, вафот этганлар эса кўпайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги таҳлилида келтирилган.

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 355 минг кишидан ошди. Шундан эркаклар сони 18,8 миллион, аёллар 18,5 миллион нафардан кўпроқ. Мамлакат шаҳарларида 19 миллион, қишлоқларида 18,3 миллион киши яшамоқда.

Январь–сентябрь ойларида республикада 693,9 минг нафар чақалоқ туғилган. Таққослаш учун, 2023 йилнинг мос даврида туғилишлар сони 716,9 мингтани ташкил этган.

2024 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатда 131,7 минг одам вафот этган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида 129,7 минг инсон ҳаётдан кўз юмган.

Доимий аҳоли сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида — 4,3 миллион кишига яқинлашган. Шу билан бирга, Фарғона (4,1 миллион киши) ва Қашқадарё (3,6 миллион киши) вилоятларида қолган ҳудудларга қараганда кўп аҳоли истиқомад қилмоқда.

Энг кам аҳоли яшаётган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб қолмоқда—926,7 минг нафар. Шунингдек, Навоий вилояти аҳолиси ҳам (1,1 миллион киши) энг кам улушни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрь ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 83,2 киши тўғри келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига кўп. Ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (6 909,6 киши), Андижон (801,3 киши), Фарғона (610,0 киши) вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти (9,8 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасига (12,1 киши) тўғри келган.

Манба: daryo.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Oct, 05:02


Саратонга қарши вакцина ишлаб чиқилди

АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари иммун тизимини саратон ҳужайраларини йўқ қилишга ўргатадиган пробиотик бактерияларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда университет веб-сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, ушбу кашфиёт келажакда нафақат ўсимталарга қарши курашадиган, балки касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берадиган янги турдаги саратон вакциналарини яратишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, ушбу вакциналар ҳар бир беморнинг касаллик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослаштирилиши мумкин бўлади.

“Колоректал саратон ва меланома билан оғриган сичқончаларда ўтказилган тажрибаларда бактериал вакцина иммун тизимини шундай фаоллаштирдики, у саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатди ёки уларни бутунлай йўқ қилди. Шу билан бирга, соғлом тўқималар зарар кўрмайди”, дейилади хабарда.

Тадқиқотларга кўра, бу усул пептидлар асосидаги анъанавий саратонга қарши вакциналарга қараганда самаралироқ ишлайди.

Вакцина қандай ишлайди?

Қайд этилишича, олимлар генетик ўзгартирилган E. coli пробиотик бактерия штаммини ишга солади. Бактериялар иммун тизимини саратон ҳужайраларини таниб олиш ва уларга ҳужум қилишга ўргатади, шу билан бирга, улар соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.

Ҳар бир вакцина ҳар битта бемор учун алоҳида яратилади. Бактериялар айнан ўша беморга хос бўлган саратон ҳужайралари мутацияларига ҳужум қилиш учун дастурлаштирилади. Бу даволашнинг самарадорлигини оширади ва ножўя таъсирлар хавфини камайтиради.

“Тадқиқотчилар ушбу усулни такомиллаштиришни давом эттирмоқда, шунда яқин келажакда вакцинани одамларда синаб кўриш мумкин бўлади. Агар синовлар муваффақиятли бўлса, бу даволаш қийин бўлган беморлар учун саратонни енгишда янги давр бошланишига олиб келади”, дейилади хабарда.

Манба: qalampir.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

15 Oct, 05:04


ЖССТ: эмланиш орқали антибиотиклар қўлланилишини 22 фоизга камайтириш мумкин

Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда.

ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 24 патогенга қарши эмланиш орқали дунё бўйича қўлланиладиган зарур антибиотиклар миқдорини 22 фоизга ёки суткасига 2,5 миллиард дозага камайтириши мумкин.

Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда.

Қайд этилишича, дориларга чидамли инфекциялар йилига 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Келгуси 25 йил ичида худди шундай бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилиняпти.

Вакциналар бу рақамларни қисқартириш, ўз навбатида, антибиотиклар қўлланилишини камайтириш ва инфекциялар тарқалишини секинлаштириш имконини беради.

Бундан ташқари, дори-дармонларга чидамли патогенларни даволаш учун шифохона харажатлари йилига 730 миллиард долларга баҳоланади. Агар вакциналар барча қайд этилган касалликларга қарши қўлланилса, сарф этилаётган 30 фоиздан кўпроқ маблағ тежаб қолинади.

Манба: yuz.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

06 Oct, 10:01


Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Реимбурсация дастури — беморларни амбулатор шароитда даволаш учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситаларини қийматини жамғарма томонидан қоплаш дастури.

Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади.

Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.

Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади.

Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг ахборот дастури орқали жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган SMS-хабарнома автоматик равишда юборилади.

Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлар мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида жамғарма томонидан тўлаб берилади.

“Электрон рецепт” асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори воситаларини бепул бериш йўлга қўйилиши ҳақида 2023 йилнинг май ойида маълум бўлганди. Президент қарори билан 2023—2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш белгиланди.

Қарор билан давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Манба: daryo.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

06 Oct, 09:39


Қандли диабет: Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди.

Ушбу янги муолажа усули беморларнинг инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиб, саломатлигини тиклашига ёрдам берди. Бунинг учун қайта дастурлаштирилган ҳужайралардан фойдаланилди.

Клиник синовлар чоғида қандли диабетнинг 1-туридан азият чекаётган 25 ёшли аёлда илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилди.
Операциядан бир неча ой ўтиб, бемор организми инсулин гормонини ишлаб чиқариш қобилиятини босқичма-босқич тиклади. Натижада аёл яна соғлом ҳаётга қайтди.

Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга.
Замонавий тиббий амалиётда улардан онкологик, хусусан, лейкоз каби қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Энди бундай хасталиклар рўйхатига қандли диабет ҳам қўшилди.

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида касалликнинг 2-турига чалинган 59 ёшли эркак шу усулда даволанди. Илдиз ҳужайралари кўчириб ўтказилган ушбу бемор инсулин қабул қилишдан тўлиқ воз кечишга эришди.

Тяньцзинь шаҳар марказий шифохонаси қошидаги Трансплантация маркази бош шифокори Ван Шусеннинг қайд этишича, ушбу янгилик дунёда қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларни даволашда оламшумул ютуқ бўлиши мумкин

Манба: Aniq.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

05 Oct, 05:02


Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари

Хавфли Марбург вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалиш хавфи глобал даражада паст. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

«ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва глобал даражада паст деб баҳолайди», деди Гебрейесус.

Марбург безгаги Шарқий Африкадаги Руанда давлатида авж олди. Ҳозиргача у ерда касалликнинг 36 та ҳолати тасдиқланган, беморлардан 11 нафари ўлган. 25 беш нафари изоляция қилинган ва даволанмоқда.

Қайд этилишича, касаллик тасдиқланган ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи пойтахт Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт муассасаси тиббиёт ходимларидир.

Бу Руандада Марбург безгаги тарқалишининг биринчи ҳолати. 2023 йилда Экватор Гвинеясида ҳам ушбу эпидемия қайд этилган.

Марбург вируси Эбола вирусига «қариндош», аммо ундан хавфлироқ ҳисобланади. Инфекциядан ўлим даражаси 88 фоизга етади. Вирус асосан касалланган одамларнинг тана суюқликлари (қон, сийдик, нажас, қусиш, тупук ва бошқалар) билан алоқа қилиш орқали юқади.

Манба: kun.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

02 Oct, 06:47


Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti tuberkulyozni aniqlash va davolash boʻyicha yangi tavsiyalarni eʼlon qildi

Qayd etilishicha, OIV tashxisi qoʻyilgan bemorlar, homilador ayollar, tuberkulyozga chalinganlar bilan muloqotda boʻlgan odamlar, tibbiyot xodimlari, mahbuslar, mazkur kasallik keng tarqalgan malakatlardan kelgan muhojirlar hamda giyohvand moddalar isteʼmol qiluvchi kishilar yuqori xavf guruhiga mansub, deb hisoblanadi.

Ana shu qatlam sil kasalligini aniqlash boʻyicha tegishli tekshiruvlardan oʻtib turishi va tuberkulyozga qarshi profilaktik davolanish kursini olishi lozimligi taʼkidlangan.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

26 Sep, 15:24


2024-йил 1-октябрдан:

Қонунчиликка кўра, ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

22 Sep, 07:15


Нега дунёдаги энг яхши шифохоналар АҚШ ва Германияда?

Newsweek журнали тиббий технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланадиган дунёдаги 350 касалхонанинг рейтингини эълон қилди.

Дунёнинг энг яхши ўнта тиббиёт марказлари қандай кўринишга эга:

1. Cleveland Clinic - Кливленд, АҚШ

2. Mayo Clinic - Рочестер, АҚШ

3. Johns Hopkins Hospital - АҚШ

4. Massachusetts General Hospital - Бостон, АҚШ

5. Memorial Sloan Kettering Cancer Center - Нью-Йорк, АҚШ

6. Mount Sinai Hospital - Нью-Йорк, АҚШ

7. MD Anderson Cancer Center - Хюстон, АҚШ

8. Charité Universitätsmedizin Berlin - Берлин, Германия

9. Houston Methodist Hospital - Хюстон, АҚШ

10. Medical Center Shiba - Рамат Ган, Исроил.

Бошқа инновациялар қаторида ушбу шифохоналарда рақамли радиология (компьютер технологиялари ёрдамида ички органларнинг тасвирини олиш), шунингдек, ташхисни аниқроқ ва беморнинг аҳволига мос келадиган даволашни амалга оширадиган сунъий интеллект ва робототехникадан кенг фойдаланилади.

Ҳаммаси бўлиб Newsweek журнали 28 мамлакатда янги тиббий технологиялардан фойдаланишда устун бўлган 350 касалхонани танлаб олди.

АҚШда 104 та шундай шифохона мавжуд
Германияда - 27
Буюк Британияда - 22
Италияда - 21
Францияда - 20
Испанияда - 15
Жанубий Кореяда - 15
Исроилда - 5
Финляндияда - 5
Норвегияда - 5
Саудия Арабистонида – 4
БААда - 3
Ливанда - 1.

Манба: aniq.uz

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

11 Sep, 11:58


Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт аёл ходимларининг умумий сони нечта?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги аёл ўрта тиббиёт ходимлари сони 353 минг кишини ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 27 минг нафарга кўпайган.

Барча мутахассисликдаги аёл ўрта тиббиёт ходимлари сони 2024 йил 1 январь ҳолатига:

2021 йил – 326 минг киши;

2022 йил – 343,5 минг киши

2023 йил – 353 минг кишини ташкил этган.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

10 Sep, 17:01


Айрим музқаймоқлардан огоҳ бўлинг — бактерия

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораториясининг хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланган.

“Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш давомида ушбу музқаймоқларнинг қадоғида “Музқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиришда, иммунитетни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этади” деган маънодаги ёзувларини тасдиқловчи ҳеч қандай хулосалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Манба

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

29 Aug, 12:54


Samarqand davlat tibbiyot universiteti
Klinik ordinatura test natijalari

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

29 Aug, 12:53


Toshkent pediatriya tibbiyot instituti
Klinik ordinatura test natijalari

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

29 Aug, 11:59


Инсон нафас олиши ва йўталиши орқали микроблар қандай тарқалишини кўрсатувчи видео

Ушбу видеода дастлаб нормал нафас олаётган, кейин йўталаётган, кейинги кадрларда эса оғзини қўли билан, тирсаги билан ҳамда турли маскалар ёрдамида тўсганда қандай тарқалиши кўрсатилган.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

25 Aug, 07:55


O'qish 9-sentabrdan boshlanadi degan xabardan so'ng, tibbiyot instituti talabalari izohlarda...

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

24 Aug, 04:08


⚡️Хиндистонда врачлар хавфсиз ишлаш шароитларини талаб қилиб кўчага чиққан.

Бунга сабаб эса Кулкуттадаги 31 ёшли врачнинг оломон томонидан бостириб кириб ўлдирилиши сабаб бўлган. Бир миллиондан ортиқ врачлар мана бир хафтадирки намойишларда актив иштирок этмоқда.

Асосий талаб жисмоний зўравонлик ва қотилликларни олдини олиш ва врачлар учун хавфсиз шароитлар яратишдир. Акс холда улар беморларни қабул қилишдан оммавий бош тортишмоқда.

Бу хақида The BMJ нашри хабар бермоқда.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Aug, 17:21


Pediatriya javobi bilan

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Aug, 15:39


⚡️ Klinik ordinaturaga qabul imtihonlari ertadan boshlanadi

24-26 avgust kunlari
yurtimiz ixtisoslashtirilgan tibbiyot muassasalari, oliy tibbiy taʼlim o‘quv yurtlari va klinik ordinatorlarni o‘qitish vakolati berilgan xususiy klinikalari uchun klinik ordinaturaga qabul imtihonlari bo‘lib o‘tadi.

Test sinovlariga kirish soat 7:00 da boshlanadi. Talabgorlar tmbm.ssv.uz saytidan yuklab olingan ruxsatnoma va o‘z shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asli bilan imtihon manzillariga imtihon boshlanishidan kamida 1 soat oldin yetib kelishlari so‘raladi.

Kirish imtihonlariga hujjat topshirmagan, imtihonga kechikkan yoki kelmagan talabgorlar uchun qo‘shimcha tanlov o‘tkazishga yo‘l qo‘yilmaydi.

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Aug, 12:42


💉akusherlik va ginekologiya

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Aug, 12:41


🩸xirurgiya

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan

O'zbekiston shifokorlari

23 Aug, 12:39


Pediatriya yoʻnalishi uchun

Kanalimiz👉@Doctors_Uzbekistan