IQRO📖 @tadabbur_bilan Channel on Telegram

IQRO📖

@tadabbur_bilan


📖O‘qi deya buyurgan Zot, o‘qidingmi deya so‘ramasmi?

«Tafakkur bilan o‘qilgan bir oyat, tadabbursiz o‘qilgan xatmi Qur'ondan yaxshidir.»

Ibn Qoyyim rohimahulloh📚

Manbasiz olinshingiz mumkin.







29.06.2021🎬

IQRO📖 (Uzbek)

IQRO📖 Telegram kanali - bu Qur'on o'qish va tadabbur qilishga bag'ishlangan jamoat. Bu kanalda "tadabbur_bilan" nomli foydalanuvchi o'z fikrlarini, o'qish va o'qilgan narsalarni ulashadi. Kanal, Ibn Qoyyimning qo'llab-quvvatlagan ifodasiga binoan, Qur'oni o'qish va tafakkur qilishning ahamiyatini ta'kidlamoqda. "O‘qi deya buyurgan Zot, o‘qidingmi deya so‘ramasmi? Tafakkur bilan o‘qilgan bir oyat, tadabbursiz o‘qilgan xatmi Qur'ondan yaxshidir." deyilgan iboralar orqali, kanal a'zolari o'zlarining dunyoni Qur'on o'qish va tafakkur bilan qanday o'zgartirishlari haqida ma'lumot olishlari mumkin. Sizga Quronni tadabbur etish va o'qishga yo'l qo'yish uchun IQRO📖 kanaliga obuna bo'ling! 29.06.2021 kuni kanalga qo'shiling va ilm olishning zarbaligini his qiling! 🎬

IQRO📖

11 Feb, 10:07


📎“Сизларни жавобгарлик юкланадиган (иш)га киришиб, буюрилганингиз (иш)ни тарк этганингизни кўряпман. Огоҳ бўлинглар, ўрганинглар ва ўргатинглар! Чунки олим ҳам, таълим олувчи ҳам ажрда тенгдир. Улардан кейин одамлар ичида яхшилик йўқ”.
(Абу Дардо розияллоҳу анҳу)

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

11 Feb, 09:48


#илм_толибга

📎Сен илмга борингни бермагунингча илм сенга ўзининг бир бўлагини ҳам бермайди.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

10 Feb, 18:37


📎Мисрдаги талоқларнинг энг асосий сабабчиси, романтикага йўғрилган адабиётларни муккасидан кетиб ўқиш, севги-муҳаббатга тўла турк сериалларини томоша қилишдир. Бу сохта ҳис- туйғулар, эр-хотин бўлиб яшашдаги асл принципларга зид бўлиб, ҳеч қачон хонадон ва оилани бунёд қила олмайди.

Муҳаммад Саъд Азҳарий

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

10 Feb, 18:33


  📎Абу Усмон Найсобурийдан сўрашди:
- Амалларингиз ичида сиз энг кўп умид қиладиганингиз қайси амал?
  Найсобурий деди:
- Ўсмирлигимда оилам мени уйлантирмоқчи бўлишди. Мен кўнмадим. Бир куни олдимга ўранган бир аёл келди. У менга:
- Эй Абу Усмон! Менга уйлансангиз. Мен сизни яхши кўриб қолдим, деди.
   У отаси билан бирга келган эди. У жуда камбағал эди. Мен кўндим. Отаси қизини менга никоҳлаб қўйди. Кечқурун келин ҳузуримга кирди. Қарасам у кўзи ғилай, чўлоқ ва  ногирон қиз экан. Мени шунчалик яхши кўрар эдики, кўчага чиққани қўймас эди. Унинг қалбига озор бермаслик учун унинг риоясини қилар эдим. Унга ёмон кўришимни билдирмас эдим. Азбаройи ёмон кўрганимдан ўзим гўё чўғ устида ўтиргандай эдим.
  Шу ҳолатда ўн беш йил ўтди. Хотиним вафот этди.
  Амалларим ичида энг умид қиладиганим ана шу завжамнинг қалбини риоясини қилганим деб ўйлайман!

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

10 Feb, 10:47


Тавбанинг Шартлари!!!

📎Гуноҳдан тавба қилиш барча учун вожибдир.

Агар гуноҳ банда ва Аллоҳ ўртасида бўлса 3 шарти бор:

🔴Масиятни батамом тўхтатиш!
🔴Масиятга надомат қилиш!
🔴Ҳеч қачон гуноҳга қайтмасликка азму қарор қилиш!
❗️Агар гуноҳ бошқа бандага нисбатан қилинса 4 шарти бўлади, яни юқоридагиларга 1 та зиёда қилинади:

Ҳақни эгасига қайтаришлик билан бўлади

©Шайх Ғассон Ҳарун ҳафизаҳуллоҳ

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

10 Feb, 06:13


لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين

📎Саъд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Зуннун алайҳиссалом балиқ қорнидалигида қилган дуоси:

“Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим!”

Қайси бир мусулмон бирор нарсада Юнус (алайҳиссалом дуоси) билан (Аллоҳга) дуо қилса, албатта, ижобат қилинади”

(Имом Термизий ривояти, санади саҳиҳ)

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

08 Feb, 03:25


📎 Киши солиҳа аёл билан оила қураркан, гарчи фақир бўлсада, оилавий ҳаловат, уйғунлик ҳаётида яшайди.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

08 Feb, 01:24


📎 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса...

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

07 Feb, 19:26


📎Гоҳида сенга шундай тақдир насиб қилади-ки, сени барча орзуларингдан яхшироқ бўлади.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

07 Feb, 03:22


#Сабр

📎Агар инсон ўз касалликларига сабр қилса, шифо топиши мумкин эди. Лекин, албатта, бугунги кундаги қўшимчалар, кимёвий моддалар ва парфюмерия билан бу имконсиз. Аммо одам ўз овқатланиш тарзини яхшилаб, кимёвий моддалардан узоқлашса, фақат сабр билан ҳам тузалиб кетиши мумкин.

✍🏻Ойдин Солиҳ


📎Ажойиб маълумот топдим ва сизлар билан ҳам бўлишгим келди. Инсон касал бўлса, Аллоҳнинг изни ила тананинг ўзи касаллик билан курашишни бошлайди. Энди биз ёрдамчи кучлар юборсак, яъни дорилар, курашаётган иммунитет дангаса бўлади, мана ман курашмасам ҳам тузалишга дори ичяптику деб жуда суст ишлашни бошлайди. Шунинг учун дори ичишга шошилманг!
Оддий истимани олайлик. Бу ҳам бир неъмат экан аслида. Организмдаги вирусларни ўлдириб юборар экан. Истимадан турган инсоннинг юзига қарасангиз ранглари тиниқлашиб, ёшариб кетгандай бўлиб қолади, биз кўрган манзара бу ташқи кўриниш таъсири, ички органларимиз учун ҳам истима ўзининг ижобий таъсирини бермай қолмайди. Бу билан даволанманг, дори ичманг дейишдан йироқман. Касалликни бошланишида табиий (гиёҳ, ўсимлик, лимон суви, қистил ҳинди, мойчечак чойи) шулардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

06 Feb, 03:09


#диққат

#тажвид_курси

#фақат_аёл_қизлар_учун

📖Араб ҳарфларини ўрганиш сураларни қийналмай ўқиш истагида бўлганлар учун ажойиб имконият

📖 Қуръон ўқишни истайсизми?

📖Ҳарфларни маҳражидан чиқаришга қийналасизми?

📖Суралар, дуолар ёдлашни хоҳлайсизми?

📖Сизларга дарс давомида аёлларга ҳос холатлар (ҳайз, нифос, изтихоза) илмлари ҳам ўргатиб борилади.

📗Сизни бошланғич (нолдан бошланган) курсимизга таклиф қиламиз.

Бошидан бошлашга қўрқма, бу сафар нолдан эмас, тажрибаларингдан бошлайсан!

❗️Курсга қўшилишни истовчилар белгисини қўйинг. Тез кунда сиз учун муҳим дарслар бошланади. Курс ҳақида маълумотларни гуруҳда оласиз.

📎Ким бир нарсани талаб қилса ва жидду -жаҳд қилса топади,
Ва ким бир эшикни қоқса ва эшикни қоқишликда собит бўлса у эшикдан киради .
®Таълимул Муталлим

IQRO📖

06 Feb, 02:53


📎Аллоҳим! Каломингни кўзимнинг нури, қалбимнинг баҳори, ҳаётим сурури қил...

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

06 Feb, 01:26


📎Имом Табарий дедилар: "Қуръон билан машғул бўлгандик, баракотларга кўмилиб кетдик.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

05 Feb, 13:20


📎Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўз даврларида эркакларга бир ўгитни қайта-қайта такрорлар эканлар: "Тасаттур фақат аёлларга хос деб ўйламанг, эркакнинг тасаттури унинг кўзларидадир! "👀

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

04 Feb, 13:35


📎Неъматларга қилинадиган шукр: Аллоҳ таборака ва таоло сиз учун ато этган неъматлардан эҳтиёжмандларга бермоғингиздир. Бой кишининг шукри - фақир-камбағалларга эҳсон бермоғи, кучли инсоннинг шукри - заифларини бахтли қилмоғи, соғлом одамнинг шукри эса касалларга ёрдам бермоғи ва ҳокимнинг шукри - адолат қилмоғи билан бўлади.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

04 Feb, 13:16


📎... Меърож кечасида ҳазрати Умарнинг Жаннатдаги ҳовлиси ва ундаги хурлар намоён бўлганида, "Сенинг рашкингни билганим учун у тарафга қарамадим, эй Умар..." деган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг, кўчадаги қиз - аёлларга кўзини лўқ қилиб тикиладиган эркак умматлари орасидамиз...

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

02 Feb, 13:30


📎Анас розияллоҳу анҳудан:

"Аёллар(ингиз)ни кийимларини озайтириш ила сақланг. Чунки улардан бирортасининг либоси кўпайса ва зийнати чиройли бўлса,  уни (кўчага) чиқиш қизиқтириб қўяди"

Ибн Адий ривояти

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

02 Feb, 12:53


#эркин_таржима

📎Нима учун билмайман,
лекин ҳар куни одамлардан узоқлашиш роҳат эканлигига ишончим ортиб боряпти…

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

02 Feb, 12:04


📎Инсонларнинг энг аҳмоғи ўзининг айби қолиб, бошқаларнинг айблари билан банд бўлганларидир.
Ўзини айбларини тузатишга ҳаракат қилувчи одам бошқа инсонларнинг айбларига қарашга вақт топмайди!

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

28 Jan, 02:40


#фойдали

Касал одам қанчалик оз еса шунчалик яхши. Овқатни суюқлик билан алмаштириш керак. Суюқликлар орасида энг қийматлиларидан бири бу лимон сувидир.

Ойдин Солиҳ

Бемор яқинингизга иштаҳаси бўлмаса-да мажбурлаб таом едиришингиз тўғри эмас. Инсон бемор бўлганида, ичидаги бор энергия касалликка қаратилади, у билан курашаётган бўлади. Мажбурлаб таом едирсангиз, иммун тизими таом хазм қилиш билан курашишга ўтиб кетади ва беморлик холати чўзилиши мумкин. Касаллик пайтида иштаҳанинг йўқолиши бу нормал холат. 🩺

(Тиббиётга қизиқишим юқори, зеро инсон икки илмни билиши керак, ўз динини ва саломатлиги учун тибни)

@tadabbur_bilan✉️

IQRO📖

27 Jan, 12:05


Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг!

     🛫 Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

       Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
      Бундан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.

P.S.: Топган-тутганини тўйга сарфлаб қарздор бўлгандан
ер юзида саёҳат қилиб дунё кўрган яхши!

Тафаккур қилинг!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

27 Jan, 09:56


Суратда момоларимиз 18-асрда ўранган МИЛЛИЙ паранжи экан...
Ҳозирги ўзларини "замонавий" ҳисоблаб, паранжи ўраб, номаҳрамдан ўзларини тўсиб яшаган момоларимизга беписандлик билан қараб, уларни қолоқликда айблайдиганларга шундай дегим келади;

"Ўтмишда оналаримиз мана шунақа паранжига ўранган ҳолатда Амир Темурни, Мирзо Улуғбекни, Ибн Синони, Имом Бухорийни, АтТермизию, Жалолиддин Мангубердини ва яна қанчадан қанча буюк зотларни тарбиялаб,, вояга етказишди.

Сизчи, сиз шу ҳолатингиз билан юз йилдан бери кимларни тарбиялаб вояга етказдингиз?

Майли, сиз билганингиздек кийининг, истаганингиздек яшанг. Аммо уларга тил теккизманг!.

Сурат Xudoyberdi Zominiy укамизнинг саҳифаларидан олинди.

© Obidxon Hamidov

@MubashshirAhmad

IQRO📖

27 Jan, 09:55


Миллий либос тарғиботи роса кучайибди. У қандай бўлганини эсда тутиш учун бу расмни қайта қўймоқдаман.

Бошқалар, асоссиз ҳолда бефойда вижир-вижир қилавермаларинг!

@MubashshirAhmad

IQRO📖

26 Jan, 18:31


📎Солиҳлардан бири айтган экан:
"Эллик йилдан буён дунёни тажриба қилиб кўрдим. Бирор киши гуноҳимни кечириб, айбимни ёпганини кўрмадим. Алоқани узсам боғланишга уринганини, ғазаб қилганида омон қолганимни кўрмадим. Демак булар билан овора бўлиш аҳмоқлик. Бунинг ўрнига сенинг яширин ва ошкора гуноҳларингни кечириб, айбларингни ёпиб, улар учун ўч олмайдиган Зотни ибодати ила машғул бўл!"

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

26 Jan, 12:14


📎Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтадилар:

📎"Агар рўза тутсанг, қулоғинг, кўзинг, тилинг ёлғон ва ҳаромдан рўза тутсин! Қўшнига озор беришдан сақлан! Рўза тутган кунинг вазмин ва хотиржам бўл! Рўза тутган кунинг билан тутмаган кунинг бир хил бўлмасин!"

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

26 Jan, 08:18


Ўқи, таълим ол, эй укам! Чунки кўп "эркак"лар аёлсифат бўлиб, тик-токда рақс тушиб юрган бу замонда энг яхшиси илм олиб, инсон ўзлигин англамоқдир.

Абдулҳодий Юсуф

@tadabbur_bilan

IQRO📖

25 Jan, 02:12


#Саййидул_истиғфор

📎Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📎Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»
ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

📎Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

25 Jan, 02:07


📎#зикр

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллама росула»

📎Маъноси: "Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Росул деб рози бўлдим"

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

24 Jan, 09:08


📎Кўнгил кенглиги, қалб поклиги ва хотиржамлигини истасанг, инсонларнинг нима сўзлаётганига қулоқ осма, сўзларига эътибор берма. Билмайсанми, улар ҳатто яратган Роббиларидан ҳам рози эмаслар, сендан асло рози бўлмайдилар.

Саййид Абдулқодир Жийлоний.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

24 Jan, 03:18


#Жума

#саловот

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади.

📎Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти).

📎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк.
📎Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

23 Jan, 02:17


📎Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:
📎
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

📎«Аллоҳумма иннии аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».
Абу Довуд ривоятлари.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

23 Jan, 01:29


📎Совуқ бизни касал қилади!

📎Иссиқ бизга озор беради!

📎Қуёш қиздириб юборади!

📎Чанг чарчатиб юборади!

📎Шамол безовта қилади!

🌷Жаннат бунчалар ҳам гўзал бўлмаса!

«У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар» (Инсон сураси, 13-оят).

Аллоҳим! Ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам жаннатда жам қилгин!

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

22 Jan, 05:54


Шайтон инсонни васваса қилиб маъсиятга тушира олмаса ибодатдан тўсишга ҳаракат қилади.
Ибодатлардан ҳам қайтара олмаса ниятни бузишга интилади. Банда амалларни Аллоҳдан бошқаси учун қилишига васваса қилади.
Хуллас, бандани Аллоҳнинг раҳматидан узоқлатмагунча малолланмай ҳаракат қилаверади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@tadabbur_bilan

IQRO📖

21 Jan, 09:44


Аллоҳнинг синовлари

Агар яхши эр танлашлик учун ниятнинг холислиги ва қалбнинг поклиги кифоя қилганида, Осиё Фиръавнга тегмаган бўлар эди.
Агар солиҳа жуфту ҳалол танлаш эркакнинг оқилу-донолигига боғлиқ бўлганида, Нуҳ ва Лут алайҳумассаломлар хоина аёлларга уйланмаган бўлар эдилар.
Агар ўғилнинг солиҳлиги ёки фосиқлиги отанинг сабабидан бўлганида, Озардан Иброҳим туғилмас, Нуҳнинг ўғли кофирлар билан ғарқ бўлмас эди.

Буларнинг барчаси Аллоҳнинг бандалари устидаги синовлари бўлиб, уларнинг сабрини синаш учун жорий қилгандир.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

21 Jan, 08:39


#Мутакаббир

📎Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
- “Аллоҳ таоло Адн жаннатини яратгач, унга қараб:
- “Сен барча мутакаббир кимсаларга ҳаромсан” - деди”

@tadabbur_bilan🔖

IQRO📖

19 Jan, 12:19


Бир ғариб кўнгилни қила олсанг шод,
Яхшидир ер юзин қилгандан обод.
Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг,
Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод.

@tadabbur_bilan

IQRO📖

18 Jan, 07:40


Лекин шу кунларда ёқимли бир ҳиссиёт оғушидаман. Гўё болаларининг иссиқ уйда, қорни тўқ ва тинч ухлаётганидан мамнун отанинг ҳиссиёти чулғаб олган мени. Бу бахтиёрлик ҳисси ташқарига гоҳида иссиқ кўзёш бўлиб ҳам чиқяпти.

Ғазоим тинч энди. Танамнинг бир бўлаги симиллашдан тўхтади. У яраланган бўлса-да, энди тузалиш томон юради, алҳамдулиллаҳ!

@MubashshirAhmad

IQRO📖

17 Jan, 12:55


Агар илм тақвосиз ҳам шараф бўлганида, албатта халойиқнинг энг шарафлиси иблис 😈бўларди...

©Асрориддин устоз

@tadabbur_bilan

IQRO📖

16 Jan, 01:00


#Алҳамдулиллаҳ!

Гўзал сабрингиз учун сизга Саломлар бўлсин!

IQRO📖

15 Jan, 06:27


خَلِيفَةً قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ


📎Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен ер юзида бир халифани жойлаштираман», деганида, улар: «У ерда бузғунчилик қиладиган ва қон тўкадиган кишини қўясанми?» дедилар. Биз сизни муқаддас қилдик: «Албатта, мен сизлар билмаган нарсани биламан», деди.‌‌
Бақара сураси, 30-оят.

@tadabbur_bilan🌸

IQRO📖

14 Jan, 02:31


Умринг ўтиб бораркан, энг катта топганинг илм эканлигини англайсан...
Энг катта йўқотганинг эса, вақтинг бўлиб қолаверади!


@tadabbur_bilan

IQRO📖

13 Jan, 01:08


ЗАМ СУРА ЎҚИМАСДАН РУКУГА КЕТИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аср намозини 2-ракатини ўқиётиб Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқимасдан рукуга кетиб қолдим, охирида тугатгач саждаи сахф хам қилмай салом бердим, бундай холларда нима қилиниш керак?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зам сура ўқиш вожиб эди, сиз учун тарк қилгансиз. Саждаи саҳв ўша камчиликни тўлдирувчи эди, уни ҳам тарк қилгансиз. Бундай намозни агар вақти чиқмаган бўлса қайта ўқиб олиш вожиб бўлади, вақти чиқиб кетгач қазоси ўқилмайди. Бундай намоз жуда катта камчилик билан ўқилган намози ҳисобланади. Агар буни бир инсон деб тасаввур қилсак бир оёғи йўқдек бўлади. Валлоҳу аълам!

(
https://savollar.islom.uz/s/64453)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔗Улашинг:
@Fiqhul_hanafiy

IQRO📖

12 Jan, 13:27


#гўзал_дуо

Аллоҳим! Сен менга берган қазои қадарингга розиман (яхши, ёмон кунларимга розиман), лекин Аллоҳим, Сен берган офият яхшироқда...

@tadabbur_bilan💌

IQRO📖

11 Jan, 08:13


Шароит борида илм олинг! Замон шиддат ила чопиб кетмоқда! Бугун бор неъматлар, эртага бўлмаслиги мумкин.

Толибга берилган неъматларнинг (зеҳн, бўш вақт, соғлик, ота-она, мадраса ва устозлар) қадрига ўз вақтида етилмаса, неъматлар олиб қўйилиш билан синалинади. Олдингизга илм учун келтирилган неъматлар ҳақида эртароқ тафаккур қилинг!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

10 Jan, 14:32


Хозир Канадада истиқомат қилаётган бир синглимиз бор. Уммат учун қўлдан келганича харакатдалар. Шу синглимизнинг харакатларини қўллаб қувватласак жуда яхши бўлар эди. Биз қайси амалимиз жаннатга олиб киришини билмаймиз, балки шу озгина қилган эҳсонингиз жаннатга киришингизга сабаб бўлар... Бефарқ бўлманг, илтимос!

IQRO📖

10 Jan, 14:27


Kanalimiz doimiy kuzatuvchilari Zarshidbek Matg’oziyevni yaxshi tanishadi. O’zining mazmunli she’rlarini biz bilan bo’lishib keladilar. Shu insonning hamkasblarining farzandlariga bemorlik yetibdi. Katta mablag’ kerak ekan. Haqiqatda mablag’ga juda muxtoj bo’lishgani uchun kanalga joyladim. Qo’lingizdan kelsa yordam bering. Bir bolani hayotga qaytishiga sababchi bo’ling.

IQRO📖

10 Jan, 14:27


Assalomu alaykum aziz va hurmatli yurtdoshlar.Sizlarga murojaat qilib chiqishimning sababi,oʻgʻlim Abdujalilov Nurulloh Shuxrat oʻgʻli,Oстрый лейкоз,yaʼni Oqqon kasalligiga chalingan.Turkiya davlatiga borib,ilik ko'migi koʻchirish operatsiyasi amalga oshirilishi zarur boʻlyapti.Birinchi donor topish va uni analizdan oʻtqazishga har bir mijozga 1000$ mablagʻ ketar ekan.Yana holatiga qarab qoʻshimcha dorilar olinadi.Amaliyotga jami taxminan,$35000 atrofida mablagʻ ketar ekan.Sizlardan iltimos,kimni imkoniyati yetsa yordam berishinglarni iltimos qilaman.Kim nima niyatda ehson qilsa Alloh shu yaxshi niyatlariga yetqazib,ajrini Oʻzi bersin.Humo,Viza va Mastercard raqamlarim 4097840214777968 bu kartaga oʻzimizni Uzcard,Humo va Viza kartalaridan mablagʻ oʻtqazsa boʻladi.Bu karta otasi Shuxrat Aliqulov nomida. 5394280135865674 bu kartaga Mastercard kartalaridan mablagʻ oʻtqazsa boʻladi.Aloqa uchun otasini telefon raqami: +998996521513.Manzil:Toshkent viloyati,Toshkent tumani,Alisher Navoiy koʻchasi,5 dom,8 kvartira.

IQRO📖

10 Jan, 05:13


🔤🔤🔤🔤

🔤🔤🔤🔤🌹🔤🔤

IQRO📖

08 Jan, 06:04


🌸Аллоҳ таоло биладиганлар - аҳли илм билан билмайдиган тенг бўла олмаслигини ақл эгаларигина англашини шундай эълон қилмоқда:

🌸"Айтинг: "Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!" Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар". ("Зумар" сураси, 9-оят).

@tadabbur_bilan💌

IQRO📖

08 Jan, 05:57


Айтинг: "Билган билан билмаган баробар бўлурми?"

@tadabbur_bilan

IQRO📖

08 Jan, 05:54


Иймон тоат билан зиёда бўлади,  маъсият (гуноҳ) билан ноқис бўлади.

❗️(Иймонни зиёда қилиш учун асосий қоида)

@tadabbur_bilan💌

IQRO📖

08 Jan, 03:01


☝️ Биласизми, азон билан иқомат орасидаги дуо ижобат қилинади. Шунинг учун бу фурсатни қўлдан бой бермай, дуони узун қилинг!

☝️ Биласизми, намозда гуноҳларингиз бошингиз устига, кейин курагингиз устига қўйилади. Кўпгина гуноҳларингиз тўкилиб кетиши учун рукуъ ва саждани узоқроқ қилинг!

☝️ Биласизми, агар ҳар фарз намоздан кейин Оятул Курсийни ўқисангиз, сиз билан Жаннат орасида фақат ўлим бўлади.

☝️ Биласизми, уйқудан олдин Мулк сурасини ўқиш сизни қабр азобидан қутилишингизга сабаб бўлади.

Эй Аллоҳ! Ушбу айтилганларга ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этгин!

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

IQRO📖

07 Jan, 05:08


Қайси эр аҳли аёлининг ҳусни, жозибаси ва боҳузурлиги зиёда бўлишини истаса, кўзини ҳаромдан тийсин!

@IkromSharif

IQRO📖

27 Dec, 06:26


🪁🪁🪁🪁🩷🩷🪁🪁🪁 🪁🪁🪁🪁🩷 🪁🪁🪁🪁 🪁🪁🪁🪁🩷🪁🩷🪁🪁 🪁🩷🩷🪁🪁🪁🪁🪁🌷

IQRO📖

26 Dec, 10:53


#Бу_қизиқ

Масжидларга илинадиган баҳайбат қандилларнинг нархлари қанча деб ўйлайсиз?

IQRO📖

26 Dec, 08:09


#тафаккур

Агар қалбингда умматнинг жароҳати бўлмаса, унда сен уммат қалбидаги жароҳатсан!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

26 Dec, 03:58


🤍Роббим! Ғазолик болаларни жаннатингда ўйнаб юрганларини кўришни бизларга ҳам насиб эт! 😭

📱📱

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ.

📎Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мусибат аҳлига савоб берилган пайтда офият аҳли дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар”, дедилар.

(Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

@tadabbur_bilan📕

IQRO📖

26 Dec, 03:50


Қорбобоингизга айтинг Ғазога келмасин, чунки у ерда болалар қолмади.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

IQRO📖

25 Dec, 15:01


#кирб_ҳақида

Кибр деган нарса Аллоҳгагина хосдир. Аллоҳ таоло хеч нарсага муҳтож эмас!
Инсон ҳар лаҳзада Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига муҳтождир. Шундай экан кибр қилмоқ нечун?
Кибр ўзи нима? Кибр бу-ҳақ гап гапирилганда унга кўнмаслик ва одамларни менсимаслик, уларни бехурмат қилишдир. Бу шундай оғир касалликки, қалб касалликларидандир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қалбида (буғдойни доничалик) зарра миқдоричалик кибри бор одам жаннатга харгиз кирмайди", дедилар.

Агар инсон юксакликни истаса, кибрдан узоқ бўлиши зарур.

Ер юзида кибру-хаво билан юрмагин, чунки сен оёқларинг билан харгиз ерни тешиб унинг тубига кетолмайсан. Ва бўй-бастда тоғларга етолмайсан. Асли заиф бир бандасан.
Иблисни хор қилган нарса кибр бўлди, "сажда қил" деган буйруққа кибр қилди ва "лаъин" бўлди.

Аллоҳга қуллигини билган кимсада кибр бўлмайди. Мўъмин Роббисига ҳам, мўъминларга ҳам кибр қилмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизни хокисорликка, тавбага, уялишга олиб борадиган гуноҳ сизни кибрга олиб бориб қўядиган тоатдан афзалроқ".

"Шаҳват туфайли қилинган гуноҳлар кечирилишига умид қилса бўлади, чунки Одам алайҳиссаломнинг адашишлари шаҳватдан бўлганди.

Кибр туфайли қилинган гуноҳлар кечирилишига асло умид йўқ, чунки шайтоннинг гуноҳи асли кибрдан бўлганди».
(Суфён ас Саврий).

Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Агар гуноҳ қилмай қўйсангиз, сизларнинг устингизда шундан кўра каттароқ нарсадан қўрқаман". Бу нима экан, бу ужб, инсон ўзига ўзи бахо бериши: (Умуман хеч кимга қарамиман, доим кўзим ерда, мен умуман гуноҳ қимиман, мен маъсиятларга аралашмиман, ва хкз). Гуноҳ қилмасдан кибрга кетадиган инсондан кўра, гуноҳига тавба қиладиган инсон афзалроқ экан. Одам боласининг ҳаммаси гуноҳкордир, уларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир.

#давоми_бор

IQRO📖

25 Dec, 12:51


📎Энг сўнгги бичимдаги кўйлакни кийсада, дугонасининг кийимларига паст назар билан қарамаган ва уларга мақтанмайдиган бадавлат қизларга ташаккур!

©arabicuz

IQRO📖

24 Dec, 15:44


#Қуръоний

"Ва бирингизга ўлим келиб, "Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам", демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг".
Мунофиқун сураси, 10-оят.

@tadabbur_bilan📖

IQRO📖

24 Dec, 12:50


Агар уммат орасида фақирлар бор бўлса уларнинг моллари кимларнингдир қўлида.
Ёки бадавлат кишилар закот бермаяптилар ёки ҳокимлар фақирларнинг ҳаққини ушлаб қолганлар.
Чунки Аллоҳ Таоло бир инсонни яратса унга кифоя қиладиган ризқни сочиб қўяди. Бу Аллоҳнинг адолати, лекин одамлар адолат қилмайдилар.

@tadabbur_bilan💌

IQRO📖

24 Dec, 12:09


#гуноҳлар

Қиёмат кунидаги энг катта ҳасрат-надомат тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.
Аллоҳим! Тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

23 Dec, 13:35


#Дуо

Аллоҳим мен ҳам барча қулларинг каби ожиз ва бечораман. Қўлимдан келганини қилсамда, кучим етмаган нарсаларнинг барчасидан ёлғиз Сенга сиғинаман, Сендан ёрдам сўрайман. Қалбимдаги дуойим ила ҳаддим сиғмаса-да яна эшигингдаман ё Раб! Беморларимизга шифо бер, қарздор биродарларимизга чиқиш йўли бер, дарди борларга давони эҳсон айла. Иззат ва шарафидан ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Роббим! Гуноҳларимизни афв айла, бизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим кўнглимизда бор бўлганни умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзинг асра!  Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар. Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

22 Dec, 03:16


#садақа

Қалбдан мамнун бўлиб садақа қилиш иймон аломатидир.
Садақа қилишнинг нафсга оғир бўлиши нифоқ аломатидир.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:

📖Ва улар ўзлари истамаган ҳолларидагина инфоқ-эҳсон қиладилар.

Тавба сураси, 54-оят

@tadabbur_bilan✉️

IQRO📖

21 Dec, 15:09


Ўпкангизга ҳаво етмаганидан кўра рўзғорда пулингиз етмай тургани яхшироқдир.
Шифохона краватида бемор бўлиб шифтга қараб ётгандан кўра соғлом ҳолда оддий ерда ётган яхшироқдир!
Аллоҳнинг неъматларини санасангиз ҳисобига ета олмайсиз!

✍️ Абдулқодир Самарқандий

@tadabbur_bilan

IQRO📖

21 Dec, 06:27


Сенинг айрим қарорларингни рад этиб турувчи ота-онангнинг бўлиши, ота-онасидан ажралиб қолган эркин инсон бўлишдан яхшироқ!

@tadabbur_bilan

IQRO📖

21 Dec, 02:35


ДУНЁ МЎЪМИННИНГ ЗИНДОНИ, КОФИРНИНГ ЖАННАТИДИР!

Бунинг сабаби шуки, мўъминнинг Аллоҳдан бўлган хавфи уни тўсиб туради. Унинг розилигини истаб ҳаром шаҳватларини тарк қилади. Кофир эса тушовдан бўшаган ҳайвон каби истаган ишини қилиши мумкин.
Мўъминнинг аҳволи ҳақида тафаккур қилсангиз уни нафси, ҳавоси ва шайтони билан курашаётганини ҳис қиласиз. Бомдод намозига туриш машаққатли. Рўза тутиш ниҳоятда нафсга оғир ботади. Ҳажга катта пул керак. Инсонга пули ширин бўлади. Ҳақ сўзни айтиш хатарли. Иффатни сақлаш кучли иродани талаб қилади. Омонатга хиёнат қилмаслик хиёнат қилишдан ҳам қийинроқдир. Кўзни номаҳрамлардан тийиш ҳавога қарши туришдир. Садақа қилсанг молинг кетади. Закот бериш эса жиҳоддир!
Кофир эса буларнинг баридан озод. У лаззатли уйқусидан воз кечиб бомдодга турмайди. Шаҳвати ва лаззатига қарши туриб номаҳрамлардан кўзини тиймайди. Закот бериб нафсини қийнамайди. Рибо ҳақидаги оятлар уни қўрқитмайди. Ҳужурот сурасидаги одоблар уни чегарада тўхтатмайди!
Жаннат йўли тиканлидир. Дўзахнинг йўли эса текис ва юриш осондир.
Яратувчиси кишанларидан ўзини озод қилиб шаҳвати асирига айланганлар нақадар бахтсиз!

©Abdulqodir_Polvonov

IQRO📖

20 Dec, 05:27


📎Иймоннинг заифлиги оқибатида киши мусулмонлар ҳақида хеч қандай хавотирни ҳис қилмай қўяди. Унинг қалби хеч қандай ўзгаришни сезмай қўяди. Энг муҳими менинг ҳаётим яхши, менинг ҳаётимда камчилик йўқ асосийси мана шу, бошқалар билан нима бўлаётгани бу менга боғлиқ иш эмас. Бошқа мамлакатларда ёки ўз юртида мусулмонлар билан нима иш бўляпти, бу унга боғлиқ иш эмас.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар;
"Мўминнинг мўминга муносабати худди бош оғриғи танага таъсир қилганидек бўлади". Тана бош оғриганда унга жавоб қайтаргандай бўлади. Ва мусулмонлар ҳам айнан шу холатда яшаши керак, мусулмонлар бир-бирига ғамҳўрлик қилиши керак. Биргина мусулмоннинг муаммоси бутун умматга тегишли бўлиши керак. Агарда сен ёрдам беролсанг ёрдам бер, бўлмаса улар ҳаққига дуода бўл! Зиндонларга тушган биродарларимиз бор, уларнинг ҳаққига дуода бўл. Қамалда қолган биродарлар бор, уларга дуо қил, қарзга ботган мусулмонлар бор, уларга нажот сўра, мусулмонлар бир-бирини қўллаши керак. Агарда мусулмонлар бир-бирларини қўллаб қувватламаса, кофирларга мусулмонларни енгиш, азоб бериш хеч қанақа муаммо бўлмай қолади.

@tadabbur_bilan📖

IQRO📖

19 Dec, 08:31


#тасалли

🖇️Биз сийратни ўқиймизда ундаги ҳолатларни эса ўша даврни ўзидаёқ тугаган ёки бизни давримизда ундай бўлиши мумкинмасдек ўйлаб қоламиз, лекин ундай эмас. Сенарий то қиёматгача давом этади фақат унда кадрлар алмашади ва ҳамма ўша даврдаги қайсидир саҳобани ёки мушрикни ёки мунофиқни ролини ўйнайди. Сийратни эса Роббим бизга ибрат ўлароқ қолдирди, чунки мўмин одам қачонки зулм чекса Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва у кишини саҳобаларини эслаб тасалли олади, ибратланади мана шу зотларга ҳам зулм етган сабр қилишганку , иймонлари учун курашишганку, жонларини фидо қилишганку деб ўзини тинчлантиради.

IQRO📖

19 Dec, 08:30


Асад Режими остидаги қамоқхоналарда аёлларга бўлган тажовузлар. (2-қисм)

IQRO📖

23 Nov, 10:05


Майли, мушкул бўлсин сен танлаган йўл,
Толе ҳам, майлига, келмасин осон.
Фақат одам қадрин билар одам бўл,
Бўл инсон қадрини билгувчи инсон!..

Эркин Воҳидов

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

21 Nov, 09:19


Qazoi qadarni bahona qilmang | Husaynxon Yahyo Abdulmajid I Ҳусайнхон Яҳ...
https://youtube.com/watch?v=QmctO8-kMG0&si=hc-_NKIBPN12o4w1

IQRO📖

21 Nov, 02:33


Хурматли аёллар эринмасдан ўқиб чиқинг, бу маълумот сизнинг оҳиратингиз учун муҳимдир!

IQRO📖

21 Nov, 02:05


ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ
#ҳалол-ҳаром

289-CАВОЛ: Мен озиш мақсадида бир фирмани маҳсулотларидан харид қилиб, ичиб бошлагандим. Маҳсулотларида ҳалол сертификати бор бўлгани учун кўнглим тўқ эди. Кейин шу фирмага ўзим аъзо бўлсам ўзим учун олаётган маҳсулотларим учун балл йиғилиб менга ойлик чиқишини билиб қизиқиб, мен ҳам шу фирмага аъзо бўлдим. Кейин қандай иш юритиш бўйича маълумот олиб, ҳафсалам пир бўлди. Мен бир инсон кетидан ёзилдим, менга ҳам ойлик каттароқ миқдорда чиқиши учун ўзимни ортимдан ишга таклиф қилишим, ўз гуруҳимни йиғишим, улар билан биргаликда катта баллар йиғсак ойлигим шунчалик катталашиб бориши тушунтирилди. Энг хавфсираганим ортимдан ёзилган одам катта балл йиғса, мени лавозимим кўтарилиб унинг йиққан бали учун менга қанчадир миқдорда % чиқарилиши шу % орқали мани ойлигим катталашиши тушунтирилди. Мен учун % га ишлаш ёқмади, ман ортимда клент ёздирмай ўзим маҳсулотларни сотиб ойлик олавераман деган мақсадда иш бошламоқчи бўлиб тургандим яна бир гап эшитиб иш бошлашга иккиландим. Мен ортимдан клент ёздирмай ишлаганим билан мен ортидан ёзилган инсонларга % га чиқариб берганим учун мен ҳам % га шерик ҳисобланар эканман. Шу қилаётган ишим Шариатимиз ҳукмига кўра ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтиб ўтган савдо тури тармоқли маркетинг (сетевой маркетинг) деб юритилади. Саудия Арабистонинг Фатво Кенгаши, Мисрдаги Ал-Азҳар университитетининг Ислом иқдисодиёти профессори Ҳусайн Шаҳҳата, Қатар давлат университитетининг Ислом шариати факультетининг профессори Али Муҳиддин ва бундан бошқа кўплаб уламолар тармоқли маркетингнинг барча иш йўналишини ҳаром деб фатво чиқарганлар.

Тармоқли маркетинг инсонларнинг молини алдов, ёлғон ва фирибгарлик йўли билан ейишдир. Аллоҳ таоло инсонларни бир бирларининг молларини ботил йўл билан ейишдан қайтарган.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

яъни: “Эй, иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят)

Тармоқли маркетингни ҳаром эканлигини бир нечта сабаблари бор.

Биринчидан: Тармоқли маркетингдаги асосий мақсад маҳсулот сотиш эмас, балки пулни пулга сотишдир. Чунки тармоқли маркетингда сотилаётган маҳсулотларнинг бозордаги қиймати жуда арзон бўлиб, уни аъзо бўлган иштирокчиларга қимматга сотади. Иштирокчилар бу зарарни улар орқали аъзо бўлган иштирокчилар ҳисобидан қопланиши сабабли озгина пулини кўпайтириб олиш учун компания маҳсулотларини сотиб олади. Бу пулни пулга насияга фойиз асосида сотишдир. Бундай савдо айни рибо бўлгани учун Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва ислом умматининг ижмоси билан шаръан ҳаром қилинган.

Иккинчидан: Тармоқли маркетинг алдов устига қурилгандир. Алдов эса шаръан ҳаром. Чунки тармоқли маркетингга аъзо бўлган киши керакли миқдордаги иштирокчиларни йиға оладими ёки йиға олмайдими, буни олдиндан билмайди. Тармоқли маркетинг ҳам қачондир охирига етади. Иштирокчи эса қўшилаётганда тармоқли маркетинг охирига етган вақтда пирамиданинг юқори қисмида бўлиб, фойда кўрадими ёки пирамиданинг қуйи қисмида бўлиб, зарар кўрадими, бундан бехабар бўлади. Аслида, пирамида аъзоларининг аксари зиён кўради, озчилик иштирокиларгина фойда кўради. Бу алдовнинг айни ўзидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

"نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ" (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам алдовдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривоятлари).

IQRO📖

21 Nov, 02:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Анчадан буён бир мавзу ҳақида ёзаман деб юрган эдим. Бу мавзу Тармоқли маркетинг.

Тармоқли маркетинг хозирги кунда турлари жуда кўпайиб кетти. Улар ўз маҳсулотларини ҳилма ҳил номлар остида сотишмоқда. Майли қандини урсин, омадларини берсин. Масалани бошқа томонига диққат қилинг: Азиз аёллар уйда ўтириб бизнес қилмоқчимисиз, командамизга қўшилмоқчимисиз каби сўзларга алданиб, луқмангизга ҳаром аралаштириб қўйманг. Тармоқли маркетинг тури борки, барчасини бутун дунё уламолари ҳаром деб фатво берганлар. Маълумот ўрнида у маҳсулотларни таркибига қараб сотиб олишингиз, ишлатишингиз мумкин, лекин асло бу шоҳли маркетингларга аралашиб юрманг!

IQRO📖

19 Nov, 01:31


Эр-хотинларга насиҳат

Ишларни орангизда маслаҳат ила юритинг! воқеликка рози бўлиб яшанг! Бир-бирингизга ҳузур-роҳат бахш этинг, чунки ҳаёт қисқадир.

Эй куёвтўра, идеал, намуна қилинадиган аёл излама! Тақсимлаб берилганига рози бўл! Фақатгина ҲУР-ИЙНларда топиладаган шартлар қўйма!

Эй келинпошша, фақатгина фаришталарда ва пайғамбарларда топиладиган шартлар қўйманг! Одам зоти қусурли, хатокор бўлади, қисматингизга рози бўлинг!

Айбларни билмасликка олинг, хатолардан кўз юминг! Бу дунёдир, ЖАННАТ эмас. Одамлар ҳам Фаришта эмасдир.

Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

18 Nov, 09:02


Илм ўрганишда ҳаёга ўрин йўқ.

Фарзандингиз улғаяр экан сиз унга майда чуйда нарсаларни ҳам бирвошдан уялмасдан ўргатишга мажбурсиз. Чунки бола бир ишни қайта қайта қилса, у одатга айланади. Боғча, мактаб ёшида фарзандингиз кўчага чиқаётганида (мактаб, қўшимча дарслар ва хкз) чўнтагига рўмолча билан уч тўрт бўлак салфетка ҳам солиб қўйинг. Бу унга покиза юришига жуда ҳам асқотади. (Хожатга кирганида истинжо учун, столи кир бўлса артиши учун ва хоказолар учун)
Поклик Исломдандир. Хожат чиқараётганида кийимга, баданга сачратлик кераклигини ўргатиш зарур. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдикдан покланмаслик қабр азобига сабабчи бўлишлиги ҳақида саҳобаларга қандай таълим берганлар? Биз ҳам фарзандларимиз поклиги учун уялмасдан, эринмасдан вақтида таълим беришимиз шарт бўлади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Либосларингизни пок тутинг» (Муддассир сураси, 4).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар-да: «Бу иккиси (яъни, қабрдагилар) азобланмоқда. Гуноҳи кабира сабабли азобланаётганлари йўқ. Ҳа, у гуноҳи кабирадир. Улардан бири чақимчилик қилиб юрарди, бошқаси эса сийдигидан сақланмасди», дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қабр азобининг кўпчилиги сийдик сабабли бўлади. Бас, сийдикдан пок бўлинглар!» (Дориқутний ривояти).
Кимки бадани ва кийимларини сийдикдан пок сақламаса, унинг намози мақбул бўлмайди.
Ҳофиз Абу Нуаъйм «Ҳилъа» китобларида Шафий ибн Матиъдан ривоят қилади: «Тўрт тоифа кимсалар ўзи азобланаётган дўзах аҳлига яна озор берадилар. Улар «Ҳамим» (қайноқ сув) ва «жаҳим» (дўзах олови) орасида сарсон бўладилар, ўзларига ўлим ва ҳалокат тилайдилар. Дўзах аҳли бир-бирларига: «Буларга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётганимиз етмаганидай, яна бизга озор беришяпти?» дейишади. Улардан бири чўғдан бўлган тобутга қамалган бўлади. Бошқаси ичак-чавоқларини тортаётган бўлади. Яна бирининг оғзидан йиринг ва қон оқаётган бўлади. Ва охиргиси ўз гўштини еяётган бўлади.
Тобутдаги кишига: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики: «Бу киши ўлиб, бўйнида одамларнинг моли қолганда, унга вафо қилмаган».
Кейин ичак чавоғини тортаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши сийдик қаерига тегаётганига парво ҳам қилмасди, ўша ерини ювиб ҳам ташламасди.
Сўнг оғзидан йиринг ва қон оқаётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ҳар бир фаҳш ва уятсиз сўзларга назар солиб (эшитиб), ундан роҳатланарди, беҳаёликдан лаззатланарди.
Охири гўштини еяётган кимсага: «Бунга нима бўлганки, ўзимиз азобланаётган бўлсак-да, бизга озор берди?» дейилади. Айтадики, бу киши ғийбат қилиб одамларнинг гўштини ер ва чақимчилик қилиб юрар эди».
Аллоҳдан афв ва офият сўраймиз. Албатта, У раҳмлиларнинг раҳмлироғидир.


@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

16 Nov, 03:51


#саҳобалар

МАЪНАВИЙ АЗОБ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Исломга биринчи бўлиб кирганлардан ҳисобланади. Маълумки, ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даъвати билан ўша пайтда Қурайшнинг шарафли ва мўътабар кишиларидан бўлган ва жаннатга киришлари башорати берилган ўн кишининг беш нафари Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳум имонга келишди. Саъд ибн Абу Ваққос ўзини учинчи бўлиб Исломга кирганман, деб ҳисоблаб юрар эди.

Саъд ибн Абу Ваққоснинг мусулмон бўлиши ҳам осон кечмади. Барча янги мусулмонлар каби Саъд ибн Абу Ваққос ҳам мусулмон бўлганини эълон қилиши билан дин йўлида катта синовларга дуч келдилар. Дин душманлари у кишини волидаларига қарши қайраб, она-болани уриштиришга уринганда ҳам Саъд оналарига илгаригидан кўра кўпроқ меҳр ва илтифот кўрсатавердилар.
Ўша даврнинг мушриклари янги мусулмонларни азоблашнинг турли услубларини ўйлаб топишган эди. Улар Исломга янги кирган Саъд ибн Абу Ваққосни маънавий азоб билан хўрлашди. Энг азиз кишиси бўлмиш онасига қарши қайрашди. Жоҳилликдан қутула олмаган она севимли ўғлига "Динингдан қайтмасанг, сенга гапирмайман, ўзим еб-ичмайман", деб қасам ичиши фарзанд учун энг оғир маънавий азоб. Бундан кўра, калтаклашгани ёки бошқа бирор жисмоний азоб беришгани яхшироқ бўларди.

Саъд ибн Абу Ваққос ўзларининг Исломга киришларидаги аҳволини бундай баён этадилар: "Онам Исломга кирганимни эшитиши билан жанжал бошлади. Мен унга кўп яхшилик қиладиган суюкли ўғил эдим. У олдимга келиб "Эй Саъд, қандоқ бу динга кирдинг ўзи! Муҳаммад сени ота-онангни йўлидан чалғитибди! Аллоҳга қасам, ё янги динингни тарк қиласан, ёки ўлгунимча бутунлай таом емайман ҳам, ичмайман ҳам! Менга ичинг ачишганидан юрагинг қийма-қийма бўлади! Қилган ишингдан надоматда ўлиб кетасан! Одамлар сени абадий айблаб юришади!" деди. "Онажон, бундай қилманг, мен барибир динимдан қайтмайман", дедим".

У Макка ёшлари орасида онасини хурмат қилиши билан шуҳрат қозонган, онани эҳтиром этишда Саъд намуна қилиб кўрсатилар эди. Имонга келганидан сўнг Саъд бу нозик нуқтада синовга учради, аммо у имонини ҳамма нарсадан устун қўйди. Аммо онасини олдингидай ҳурмат қилаверди.
Шу воқеа туфайли Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси тушди: "Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Агар улар сен билмаган нарсаларни (сохта маъбудларни) Менга шерик қилишингга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма!" (Анкабут сураси, 8-оят). Уламолар бу ояти карима Саъд ибн Абу Ваққос ҳақида тушганини таъкидлашади.

Пайғамбар алайҳиссалом Саъдни "тоғам" дея ҳурматлаганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Саъд келаётган эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мана бу менинг тоғам бўлади, ким менга тоғасини кўрсата олади!" дедилар".
(Термизий ривояти).

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

16 Nov, 00:59


#саҳобалар

ФОРС ФАТҲИ ЛАШКАРБОШИСИ

(Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу)
Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос Молик ибн Ухайб Зуҳрий розияллоҳу анҳу атоқли саҳобалардан, ўн саҳобанинг бири. Саъд Қурайш қабиласидан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари каби Бани Зуҳра уруғидан эди. Унинг насаби олтинчи силсилада (Ҳакамда) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сулолалари билан бирлашади. Саъд милодий 601 йили туғилган. Маккаликлардан олтинчиси ё еттинчиси бўлиб Исломга кирди ва кўп ўтмай Ясрибга (Мадинага) кўчди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирокларидаги барча юришларда қатнашди, у Зотга қўриқчилик қилди. Исломда биринчи бўлиб душманга қарши ўқ узди ва биринчи бўлиб душманни ер тишлатди. Саъднинг мерганлиги тилларда достон бўлган эди. Лашкарбоши сифатида Форс ўлкасини фатҳ этди. Қодисияда ҳижрий ўн бешинчи йили форсларнинг лашкарбошиси Рустамни ўлдирди. Мадоинга ҳужум уюштириб, подшоҳ Хисрав хазиналарини қўлга киритди. Куфа шаҳрини барпо этган ҳам Саъд ибн Абу Ваққосдир. Ҳазрат Усмон вафотларидан сўнг раҳбарликка даъвогарлик қилмай, барча ишлардан четланди. Мадина яқинидаги Ақиқ деган жойда истиқоматда бўлиб, ҳижрий 55 (милодий 676) йили вафот этди. Расули Акрамдан 270 та ҳадис ривоят қилди. Жаннатийлик башорати берилганлардан энг охири вафот этган Саъд бўлди. Васиятига биноан Бадрда кийган ва эллик беш йилдан буён асраб келган кийимида кафанланди. Бақиъ қабристонига дафн қилинди.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

15 Nov, 02:33


Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бой-бадавлат инсон эди. Айни ёшлик палласида анчагина оғир бетоб бўлиб қолди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар.

– Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг молим жуда ҳам кўп. Мерос олишга иккитагина қизим бор, холос. Молимнинг учдан иккисини васият қилсам, бўладими? – деб сўради.

– Йўқ, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

– Ярми-чи?

– Йўқ, – дедилар яна.

– Учдан бири-чи? – сўради Саъд.

– Учдан бири... Учдан бири ҳам кўп. Меросхўрларингни бой ҳолда қолдиришинг, одамларга тиланчилик қиладиган камбағал ҳолда қолдирганингдан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

14 Nov, 15:19


Сендаги энг қиммат нарса кийиминг бўлишига йўл қўйма...

IQRO📖

14 Nov, 12:28


@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

14 Nov, 02:23


#саҳобалар

Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Саъд ибн Абу Ваққоснинг юксак фазилатларини эътироф қиладилар ва тоғам деб улуғлайдилар (У Зотга она томондан қариндош бўлганлар). Бундай тоға ҳаммада ҳам бўлавермаслигига ишора қилиб дейдилар: яъни: "Саъд келаётган эди, Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу менинг тоғам. Қани бирор киши менга (мана шундай) тоғасини кўрсатсин(чи)!?" дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Жаннат башорати берилган саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳақларида кўпроқ маълумот билмоқчи бўлсангиз, бизни кузатиб боринг:

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

14 Nov, 02:04


#саҳобалар

"Исломга киришимдан уч кун илгари тушимда ўзимни қатма-қат зулматларнинг ичида қолганимни кўрдим. Тўфонлар ичида типирчилаб турганимда, бирдан менга ой нур сочиб қолди. Мен у томон юрдим. Мендан олдин у ой тарафга бир неча одам бораётганини кўрдим. Улар: Зайд ибн Ҳориса, Али ибн Абу Толиб ва Абу Бакр Сиддиқ эди. Уларга: "Бу ерга қачон келдингиз?" дедим. Улар: "Хозир келдик", дедилар. Эрталаб менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга даъват қилаётганлари хабари етди. Шунда Аллоҳ менга яхшиликни, мени зулматлардан нурга чиқаришини ирода қилганини билдим ва у Зот томон шошилдим. У Зотни Жиёт дарасида учратдим. Намоз ўқиб турган эканлар. Мусулмон бўлдим".

Бугун сизлар билан Исломдаги буюк шахслардан бири, Жаннат башорати берилган саҳоба ҳақида озроқ маълумотлар бўлишмоқчиман. Топишга харакат қилиб кўрингчи, бу қайси саҳоба эканлар?

IQRO📖

12 Nov, 01:05


Дунё ва охиратда ҳам, мен Аллоҳ сизларни кечирмаслиги сўрайман. Шу охирги гапим" деди бир Ғазолик қиз.
У менинг синглим, биродаримнинг қизи, динимиз бир, миллатимиз бир.
Биз бўлса арзимаган нарсаларни муаммо қилиб хаётдан нолиб юрамиз...

Ғазо осмони қора тутунларга тўлганига 400 кун бўлибди. Биз эса уммат бўлиб хатто байкотни ҳам эплолмаймиз... 😐

IQRO📖

11 Nov, 07:30


​​РИЗҚНИНГ КАЛИТЛАРИ.

🗝️ 1. Иймон:
«Агар ўша жойнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганида, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Шунинг учун уларни қилган гуноҳлари сабабли ушладик» (Аъроф сураси, 96-оят).

🗝️ 2. Тақво:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўяди ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»
(Талоқ сураси, 2 3 оятлар)

🗝️ 3. Истиғфор:
«Мен: «Роббингиздан мағфират сўранглар, У Зот Ғофурдир, устингизга осмондан ёмғир ёғдирур» дедим»
(Нуҳ сураси, 10 12 оятлар)

🗝️ 4. Шукр:
«Роббингиз сизга: «Шукр қилсангиз, зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир» деб билдирганини эсланг»
(Иброҳим сураси, 7 оят).

🗝️ 5. Инфоқ ва эҳсон:
«Айт: «Роббим қайси бандасини хоҳласа, ўшанга ризқни кенг қилур ёки тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир»
(Сабаъ сураси, 39 оят)

🗝️ 6. Никоҳ:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, билгувчи Зотдир»
(Нур сураси, 32 оят).

🗝️ 7. Таваккул:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилсангиз, У Зот қушни ризқлантирганидек, сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. Қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ қайтади», деганлар.
(Имом Термизий ривояти.)

🗝️ 8. Силаи раҳм:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқи кенг ёки умри узоқ бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин», деганлар».(қариндошлар билан асосан камбағаллари билан борди келди қилсин)
(Имом Бухорий ривояти.)

🗝️ 9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани бир бирига эргаштиринглар. Босқон темир, олтин ва кумушдаги кирни кетказганидек, ҳаж ва умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади», деганлар.
(Имом Термизий ривояти.)

🗝️ 10. Муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади» деганлар.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

11 Nov, 01:28


Толиби илмни хароб қилувчи иллатлар

Кибр. Ҳақни тан олмаслик. Ўзини катта олиш. Бошқаларга нисбатан паст назар билан қараш. Яна бировни сабабсиз ёмон кўриш ҳам.

Риё. Ниятни Аллоҳдан бошқага ростлаш. Илмда (ёхуд амалда) ниятни холис Аллоҳ учун деб йўналтирмаслик.

Ужб. Инсон ўзидан ажабланиши. Қалбида қилган ишидан "фахр" туюши.

Сумъа. Илм ва амални биров эшитиши учун қилиш. Риёнинг турларидан.

Ҳасад. Бировда бор нарсани йўқ бўлишини хоҳлаш. Кўра олмаслик. Ёки ўзида йўқлигидан шикоятомуз норози бўлиш.

Муваффаққиятни ўзига нисбат бериш. Ютуқларга Аллоҳнинг тавфиқи билан эмас, балки ўзимнинг ҳаракатим билан эришдим деб ҳисоблаш.

Шу ҳолда олинаётган илм манфаациз бўлиб, Қиёматда инсон зарарига бўлиб қолади. Аллоҳ сақласин.

Буларнинг барчасига даво Шайх ҳазратларининг "Руҳий тарбия"ларида бор. Хоҳ араб тили бўлсин, хоҳ геодезия, қайси соҳа бўлишидан қатъий назар бутун толиби илм аҳлига тавсия қиламан.

Агар симптомлари кузатилаётган бўлса, шунча меҳнат кўкка совурилмасидан олдин дарҳол даволаш лозим.

Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

10 Nov, 14:02


@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

10 Nov, 13:37


Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилар эди. Болалар ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил.
Нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар.
Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради.
Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди.
Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади.
Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди.
Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади.
  Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олган. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйилгандан сўнг  жинлар у уйни тарк қилишган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди", дедилар.

Термизий ривояти.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

10 Nov, 00:31


12009. Шайтондан сақланишнинг 10 усули

1. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш.
2. Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас суралари) ўқиш.
3. Уйга киришдан олдин, таом тановул қилишдан олдин ва бошқа ҳолатлар басмала (бисмиллаҳ) айтиш.
4. Кўп сўзлаш, кўп қараш, кўп аралашиш ва кўп ейишдан сақланиш.
5. Бақара сурасини охиригача қироат қилиш.
6. Бақара сурасининг охиридаги икки улуғ оятни тиловати қилиш (“аманар росуулу..”)
7. “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодир”ни айтиш.
8. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш.
9. Уйқудан аввал “оятал курсий”ни ўқиш.
10. Кишига уйқусида шайтонлар ғолиб келса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таммаати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», дейиш.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Шайх Абдурразоқ Бадр.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter |

IQRO📖

08 Nov, 01:01


🌼ЕТТИ ТОЖ:

1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр»
(Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир).

2. ТАСБЕҲНИНГ ТОЖИ:
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидада калимаатиҳ»
(Яратганларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).
3. ДУОНИНГ ТОЖИ:
«Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар»
(Роббимиз, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан сақла!)
4. ИСТИҒФОРНИНГ ТОЖИ:
«Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаът, абууъу лака би ниъматика ъалайя, ва абууъу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳу лаа йағфируз-зунуба иллаа ант»
(Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Гуноҳларимни кечир, чунки Сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди)

5. ЗАРАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм»
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман, У Зотнинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи, билувчи Зотдир).

6. МУАММОДАН ҚУТИЛИШ ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, эй пок Парвардигор! Мен ўз жонимга зулм қилиб қўйдим, Анбиё сураси, 87-оят).

7. ХОТИРЖАМЛИК ДУОЛАРИНИНГ ТОЖИ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм»
(Олий ва Улуғ Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, қувват ҳам йўқ).

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

07 Nov, 12:04


#Munojot


Ilohi, xorligim huzuringda zohirdir. Senga erishishni O’zingdan so’rayman, Senga yo’lni O’zingdan topaman, boshqadan emas. Nuring bilan O’zinga hidoyat qilgin. Meni Sodiq ubudiyatda qoim qilgin….

IQRO📖

07 Nov, 01:49


ХИЖОЛАТДАМИЗ...
   Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилганда шу нарса ойдинлашдики, у шаҳид бўлишидан 72 соат олдингина овқатланган экан. Кейинги уч кунда ҳеч нарса тотимаган экан...!

   Бу хабарга нима дейишни ҳам билмай қолдим. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ қароқчилигидан, йўлтўсарлигидан тавба қилганидан сўнг Маккага бориб Арофотда туриб, юзларини қўллари ила беркитиб шундай деган экан:
   "Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар шармандаман! Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар хижолатдаман!".
  Биз ҳам шундан бошқа гапни гапира олмаймиз....!

   Ғазо манзаралари, ундаги хабарлар уйқумизни қочираверади, кўзларни ёшлатаверади, у ердаги биродарларимиздан хижолат бўлиб юраклар эзилиб оқаверади...ҳатто бизни авф қилишса ҳам. Қани энди бизни авф қилишса эди...!
   Улар ўз ҳақларини ҳалол қилишсада, диндошларимиз, биродарларимиз борасида ожизлик қилганимиздан  Аллоҳдан ҳаё қилаверамиз...!
   Бу каби ҳолатлардан фақат қалбида иймон ва ислом бор инсонларнинггина юраги эзилади...!
   Кўп гапларни айтмоқчи эдим.  Аммо ожизман, шармандаман...!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

IQRO📖

06 Nov, 11:14


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғганида ушбу дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

05 Nov, 11:05


Одамлардан узоқ, Аллоҳга яқин бир жой бўлса...

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

03 Nov, 09:30


#ҳикмат

Яхши куёв топиб олинган ўғил фарзанд!
Ёмон куёв эса йўқотилган қиз фарзанддир!



@tadabbur_bilan

IQRO📖

03 Nov, 03:04


Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:

1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.

IQRO📖

02 Nov, 13:08


​​#Имтихон | #Тафаккур

Имтиҳон олди тунлари ухламайсиз.

Китоб ва дарсликларни қайта-қайта вароқлаб чиқасиз. Камчиликларингиз дафтарингизга қайд қилиб борасиз. Имтиҳондан йиқилмаслик учун беҳаловат ҳолингизда ҳаракат қиласиз.
Aгар йиқилсангиз - ўқишдан ҳайдаласиз.
Яна қайта ўқишга топшириш имконингиз бўлади, холос.

Эртага Aллоҳнинг имтиҳонидан қандай ўтишни ўйлаб кўрдингизми?
Устозингизга дарсингизни имтиҳон тариқасида топширишдек, Aллоҳнинг имтиҳонига ҳам шундай тайёрландингизми?
Аҳир, имтиҳондан ўта олмасангиз сизга бошқа имкон берилмайди. Сизга насиб қилгани Жаҳаннам бўлади ...(Aллоҳ сақласин)!

«Албатта жаханнам зикри обидлар уйкусини учиради».

فَذَكِّرْ إِنْ نَفَعَتِ الذِّكْرَىٰ

Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
[٨٧:٩]

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

02 Nov, 01:14


Мени хафа қиладиган нарса шуки, Яҳё Синвар ёлғиз ўзи, бир қўли ярадор ҳолида, бошқа қўлида эса ёғоч билан жанг қилди. Холбуки ундан бир неча километр узоқликда аҳолиси бир юз ўн тўрт миллион бўлган, етти юз минг кучли қуролланган аскари ва зобити бўлган давлат бор эди!
Яқинда бу арабларнинг бошига мисли кўрилмаган бало тушади. Уларнинг ҳолига вой бўлсин!

Доктор Муҳаммад Мухтор Шинқитий

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

IQRO📖

02 Nov, 01:08


БАХТ КЕЛТИРМАГАН БОЙЛИК

Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди.

Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.

Ҳазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди.

Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.

Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.

"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка барҳам бериш, тахил (озиқ-овқат) олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим.

Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, баъзи кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар.

Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим.

Менинг бу ҳикоямни эшитганлар ҳолимга ачинсинлар!
Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар муҳташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?"

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

IQRO📖

01 Nov, 07:30


🐤

IQRO📖

01 Nov, 07:30


#эслатма

Бугун муборак Жума кунида Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Жума куни “Каҳф” сурасини ўқиса, унга нур ёғилади ва икки жума ўртасидаги гуноҳлари мағфират қилинади"

Жума куни Каҳф сурасини қачон ўқиш керак - пайшанба куни қуёш ботганидан бошлаб жума куни қуёш ботгунига қадар.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

01 Nov, 06:17


Surah Kahf, Abu Bakr Shatri

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

01 Nov, 04:57


Сенга насиҳат қилар эканман, бу "мен сендан яхшиман", деганим эмас. Бу билан мен: "Сенга ҳам яхшиликни хоҳлайман", демоқчиман!

Адҳам Шарқовий


Саййидул айём, Ҳажжул масокин муборак бўлсин! 🌷

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

31 Oct, 03:27


Аллоҳ берган рисқни еб, унга ибодат қилишга ярамаган бандага ҳайрон қоламан.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

31 Oct, 03:17


Зуҳд қалб амалларидандир. Киши қиммат кийим-кечак, шохона ҳаёт кечиргани ҳолда қалби дунёдан зоҳид бўлиши, жулдурвақи кийим кийиб, бир бурда нонга зор ҳолида қалби дунё севгиси ила лиммо-лим тўлиши – зуҳддан ўн чақирим узоқда бўлиши ҳам мумкин.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

31 Oct, 00:43


Агар эрталаб бахтли уйғонишни истасанг, тунда ким билан суҳбат қуришни билгин!

Маҳмуд Дарвеш

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

30 Oct, 14:07


Толиби илмлар илм олиш аввалида оила қурдилар ва Аллоҳ эса уларни бу ҳайрли ишда кўмаклашувчи солиҳа жуфт билан ризқлантирди.

Убайд ал-Жобир

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

29 Oct, 17:02


Muhammadali Eshonqulov | Inson bo'lib yaralish #muhammadalieshonqulov #m...
https://youtube.com/shorts/it9R7WrEBjY?si=bbgBSJxKBDhYtN-s

IQRO📖

29 Oct, 01:29


اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Ўқилиши: “Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират қилгин”.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

27 Oct, 08:20


Сабр хислати берилган зотларга мусибатлар неъматдир... Агар инсон сабрининг савобини билганида, мусибатининг аламини унутиб юборган бўлар эди...

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

27 Oct, 00:27


Абу Зарр розияллоҳу анҳу олдига бир инсон келиб мен илмни ўрганишни хоҳлайман, лекин олган илмимга амал қилмай уни зое қилиб қўйишдан қўрқаман, дедилар. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга: Жоҳил бўлиб юрганингиздан илмли бўлганингиз яхшироқ дедилар.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

27 Oct, 00:20


Кимнинг икки куни бир ҳилда ўтган бўлса у мағбундир зарардадир. Кимнинг бугуни кечасидан кўра ёмонроқ бўлса у маҳрумдир. Кимнинг ўтган кунида бирон амалда зиёдалик бўлмаса у нуқсондадир.

Ҳасан ал Басрий роҳимаҳуллоҳ.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

25 Oct, 22:41


🌷Дуо қила олмоқ ҳам бир неъмат.

Ҳаёлингга келганини сўзламоқни дуо деб билма.
Ҳақиқий дуо қисқа муддат унда яшаш мумкин бўлган ҳаётга ўхшайди.

Иҳлос билан қилинган дуода сўзлар аҳамият касб этмайди. Ишонч, муҳаббат ва умид муҳим. Қалбингдан чиққанларини лабларинг оҳиста пичирлайди. Беихтиёр юмилган кўзлар қалб билан бевосита боғланади. Ичингдан ўтказаётганларингни кўра бошлайди.

Барини, борини дуоларингга жойлайсан ва аста юзингга суртасан. Аллоҳ сени эшитаётганини бутун вужудинг билан ҳис қиласан.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

25 Oct, 01:38


Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Аллоҳ беришни яхши кўради, сиз эса сўрашни билинг.

#дуо

Роббим хар лаҳзада Сендан келадиган яхши нарсаларга мухтожмиз. Бизга берсанг энг яхшисини бер!

Кунингиз хайрли барокатли бўлсин.

@tadabbur_bilan🌷

IQRO📖

19 Oct, 01:07


#Дуо

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أستَغِيثُ

"Я ҳайю я қойюму бироҳматика астағис”
"Оҳ, тирик! Эй Қодир! Мен Сенинг раҳматингдан ёрдам сўрайман" (Термизий ривояти).

@tadabbur_bilan🌷🌷🌷

IQRO📖

18 Oct, 10:10


💕💕🌷📖💕

Ривоят қилинишича, бани Исроиллик бир аёл Мусо алайҳиссалом ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг элчиси, мен улкан гуноҳ қилиб қўйиб, сўнг бу гуноҳимдан Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳдан тавбамни қабул қилиб, гуноҳимни мағфират этишини сўраб дуо қилинг», деди.

Мусо алайҳиссалом ундан: «Нима гуноҳ қилдинг?» деб сўраган эди, у:
«Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мен зино қилиб, бола туғдим-да, сўнг уни ўлдирдим», деди.

Шунда Мусо унга:
«Чиқ бу ердан, эй фожира! Яна кафосатинг туфайли осмондан олов тушиб, бизни ёндириб юбормасин», деди.
Аёл пайғамбар ҳузуридан қалби ўксиган ҳолда чиқиб кетди. Жаброил алайҳиссалом тушиб:

«Эй Мусо, Аллоҳ таоло: «Нима учун тавба қилган аёлни қайтариб юбординг? Ундан кўра ёмонроқ кимса борлигини билмайсанми?» деяпти», деди.
Мусо алайҳиссалом:
«Эй Жаброил, ундан ҳам ёмонроқ кимса ким?» деб сўраган эди,
«Намозни қасддан тарк этган киши», деб жавоб берди.

😎@tadabbur_bilan😎

IQRO📖

18 Oct, 01:32


#ТАДАББУР

“Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз”
Бақара сураси, 216-оят.

Юсуф алайҳиссаломнинг акалари у кишидан қутулиш, халос бўлиш режасини туздилар. Якунда эса у режани Аллоҳ таоло унинг учун (Юсуф алайҳиссалом учун) яхшилик, юксалиш, ғалаба ва тамкийн(мустаҳкамлик)нинг сабаби қилиб берди.

Баъзан, Аллоҳ таоло нафсингиз ёқтирган нарсани сиздан узоқлаштириб, Ўзи яхши кўрган нарсага сизни машғул этиб қўяди. Аллоҳ таолонинг тақдир қилишида ҳикмат ва раҳмат бордир. Айнан шу нарсада ҳаётингизни нурга тўлдирадиган лутф-марҳамат яширин бўлади.

@tadabbur_bilan🌷🌷

IQRO📖

15 Oct, 06:11


#Мутафаккирлар

Эй мўмин! Сени Қуръонга алоқанг фақат ўлим тўшагида эканингда тикланадими? Фақат осон ўлишинг учун Ёсин ўқишадими?.

Ажабо, сенга ҳаёт бағишлаши учун нозил бўлган Китоб осон ўлишинг учун тиловат қилинсая!..

Муҳаммад Иқбол, шоир ва мутафаккир

@Mubashshirahmad

IQRO📖

15 Oct, 05:31


Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди.

Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди.

Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет

=================
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.


📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

IQRO📖

14 Oct, 09:58


Ҳозирги замонда мусулмонларнинг бошига тушган мусибатлар ҳисобсиз.
Бу мусибатлар тарих китобларида зикр қилинган бўлганида, уларни ўқиган мўмин киши ғамга ботган бўлар эди.
Бугунги кунда, бу мусибатларни ўз кўзи билан кўриб турган айрим мусулмонлар умуман эътибор бермайди.
Иймон заиф бўлса, ҳис-туйғулар ҳам заиф бўлади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@tadabbur_bilan📚

IQRO📖

12 Oct, 17:10


Баъзи нарсалар масофалар билан гўзал! Ҳаёллар билан гўзал! Орзулар билан гўзал! Орзулар орзулигича қолиб кетса, асло махзун бўлмаймиз...

"Жаннат сабрлиларники"...

Тунингиз ҳайрли бўлсин!

Қалбдан

@tadabbur_bilan

IQRO📖

11 Oct, 01:28


Bomdod namoziga uyg’onish ishq ishidir. Hech bir botil dinni, har kuni, hamma uxlab yotganida, hali quyosh chiqmagan payt, insonni turg’izishga kuchi yetmaydi.

Sezai Karakoç

©
Fikrat

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

IQRO📖

10 Oct, 08:49


#истиғфор

وَمَا كَانَ اللّٰهُ مُعَذِّبَهُمۡ وَهُمۡ
يَسۡتَغۡفِرُوۡنَ

Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас.

Анфал сураси-33

@tadabbur_bilan

IQRO📖

09 Oct, 00:13


Бир солиҳ кишидан:
- Кунига Қуръондан қанча
ўқийлик? - деб сўрашганида:
- Бахт-саодатдан қанча истасанг шунча, деб жавоб берган экан.

@tadabbur_bilan📚

IQRO📖

08 Oct, 14:38


Инсон бой, бехожат бўлса туғёнга кетар...

IQRO📖

07 Oct, 11:20


Сенга насиҳат қилсам, мени идеал одам деб ўйлама. Гоҳида мен қилган хатоларни такрорлаб қўймаслигинг ва мендан яхшироқ бўлишинг учун сенга насиҳат қиламан. Насиҳат бу сендан яхшироқ эканимни исботлаш эмас, сенга бўлган муҳаббатим эканини унутма.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-06


@mahmudiylar

IQRO📖

07 Oct, 01:41


❤️

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Бугун, қачонки инсонлар шаръий тасдиқланган вақтлардаги зикрларни тарк этганлари учун, улар орасида жинларга йўлиқиш оммалашди"

(Лиқо боб ал-мафтуҳ, 197)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган тонги тунги зикрларни тартиб билан ўрганамиз. Гуруҳга зикрларни ёдлашни хоҳловчиларни таклиф қилинг

@zikrlar3

IQRO📖

05 Oct, 02:18


ЎЛИМ ЯҚИНЛАШГАНИ БЕЛГИСИ (Ёрқинжон Домла)
https://youtube.com/watch?v=bGUBNxn8zRY&si=wUVFVHJowF9yKin7

IQRO📖

05 Oct, 02:08




Бир инсон Робия Адавияга "Шайтонга лаънат айтмайсизми" - деганида. Робия Адавия шундай жавоб берган эканлар: "Шайтонга лаънат айтганимдан кўра, Аллоҳга ҳамд айтганим афзал" - деган эканлар.

@tadabbur_bilan

IQRO📖

03 Oct, 07:34


“Деразам ортида дунё порлайди,
Юксак орзуларим мени чорлайди.
Уйимдан гўзалроқ кўринар дунё,
Уйимдан суюкроқ кўринар дунё”.

Шундай дея неча аёллар охир,
Уйни кўчаларга алмашиб кетди,
Бахтни излай-излай, топганда барибир,
Бахти бечоранинг бошига етди.

Уйидан азизроқ кўринган дунё,
Чивиндек эзғилаб, заҳматга тиқди,
Заиф хилқатидан эр ясаб гўё,
Турфа муаммолар ичида йиқди.

Нафрат-у ғазаб-ла уйин эшигин,
Тамбалаб чиққанди кетмаси олди.
Йўлнинг ярмигача етгани чоғда,
Ўша эшикчага термулиб қолди.

Термулиб умри ҳам оқарди, худди
Оқаргандай сочи, аёл либоси,
Юксак орзуларга етганда билса,
Асли орзу экан уйнинг “ҳавоси”.

Болалар шовқини, кир-чир кийимлар,
Қозон-товоқлари экан орзуси,
Митти қўллар уни алқаб, эркалаб,
“Онажон” дейиши экан орзуси,

Шўргина, билмабди, унинг аслида
Орзуси эрининг ёнида бўлса,
“Ҳайҳот! Тўйдим! Чарчадим”, деса,
Эри — унинг ярим кўнглини олса.

Англаб етганида аччиқ орзуни,
Умри-ю, уйлари парокандадир,
Оппоқ сочларига настарин қадаб,
Қолган ҳаётига алла айтадир.

Дераза ортида алдамчи дунё,
Қанча аёлларни ром этиб ётар,
Айтай, дугонажон, сизга бир сирни,
Бу ёлғончи дунё ҳаммадан қолар.

©Умму Умайр

IQRO📖

01 Oct, 14:40


Тақво қилмаган бу кўзлар,
Қиёматда билмам не сўзлар.
Амали ноқис бу безбет юзлар,
Тинмай Жаннатга киришни кўзлар...

@tadabbur_bilan🖼️

IQRO📖

01 Oct, 12:55


Толиби илм-илм олишида пулнинг аҳамияти қай даражада?
Айни вақтда пул аҳамиятга эга деб ўйлайман. Маблағсиз бирон иш қила олмайсиз. Молиявий жиҳатингиз яхши бўлса илмга етиш учун борингизни берасиз, бусиз иложи камроқ.

Қани энди Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдек Зотлар бўлса-ю, У Зот давраларидаги молиявий жиҳатдан қийналган толиби илмларга жамғарма ажратишни йўлга қўйган Зотлардан эдилар.


Аллоҳ енгиллик ато этсин:)

@tadabbur_bilan❤️

IQRO📖

01 Oct, 11:14


Кекса бир аёлни пешин азонидан бир неча дақиқа олдин таҳорат олаётганини кўрдим. Мен ундан: “Азон айтилдими?” деб сўрадим. У аёл: “Мен чақирмасидан аввал У зотнинг олдига бораман”, деди. Билдимки, мен ёмон банда эканман.

Ибн Жавзийнинг “Табсираси”дан.

@arabicuz

IQRO📖

01 Oct, 01:00


“Хотимам чиройли бўлсин”, дейди аммо таҳоратсиз уйқуга кетади.

Ўқиб сергак тортдим…

@IkromSharif