AS'HAB.UZ @ashabuz Channel on Telegram

AS'HAB.UZ

@ashabuz


Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
@Ravshanbek_ibni_Raximqul
Савол ва таклифлар учун:
@Ibrokh1m1 ℹ️

AS'HAB.UZ (Uzbek)

AS'HAB.UZ kanali sizga islom tarixi, go'zal va mukammal islomiy ma'lumotlarni taqdim etadi! Bu yerda islomiy ma'lumotlar, hikoyalar va darslar bilan tanishing. Kanalda Ravshanbek domlani va uyi @Ravshanbek_ibni_Raximqul tomonidan maqola va darslar olinadi. Savol va takliflaringiz uchun esa @Ibrokh1m1ga murojaat qiling. Agar sizga islomiy ma'lumotlar, tarixiy hikoyalar va darslar yoqimisam, ushbu kanalga obuna bo'ling va o'z ma'lumotingizni kengaytiring! 🕋💡

AS'HAB.UZ

03 Jan, 15:18


НОШУКУРНИНГ ОҚИБАТИ!

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, «қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади» деди...

- Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:

- Уйингиз борми?!
-Ҳа бор.
-Кимники?!
-Ўзимники.
-Ижара эмасми?! Ой охирида пул тўла деб ҳечким келмаяптими?!
-Йўқ.
-Машина кимники?!
-Ўзимники.
-Оила борми?!
-Ҳа бор, биласизку тақсир.
-Фарзандлар~чи, улар ҳам ўзингизникими?!
-Ҳа(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
берган зот олиб қўйишга қодир эмасми?!

- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…

- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор...

- Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?

- Э-э-э…»-деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди...

- Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди....
- Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига:
- «Сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?!» дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди.
- «Машина нима бўлди?!» дедим.
- Аллақачон сотилиб кетибди…
- Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ» деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. «Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг» дедим...

- «Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти» деди…
- Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…

Аллоҳ таъоло бандаларига айтади: «Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан ва агар (берган неъматларимга) куфрон келтирсангиз, қаттиқ азобим бор» деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим…

Аллоҳ таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто, жон деган омонатини ҳам…

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Jan, 04:15


Жума кунида суннат бўлган амаллар:

1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Jan, 04:13


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.


Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 14:17


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 06:56


СИЗДАН ЭМАС, АЛЛОҲДАН СЎРАДИМ!

Саудиядаги муаллималардан бири ҳикоя қилади:
- Мактаб (мадраса)лардан бирида ички буфет - магазинни юритар эдим. Муаллималар, ўқувчи қизлар кундалик еб-ичиш, қоғоз-қаламларни шу ердан харид қилишар эди.
Бир куни одатимга кўра, катта танаффусдан сўнг тўпланган чақа пулларни санаб, дўконга олиш керак бўлган нарсаларни бир қоғозга қайд этиб чиқаётган эдим.
Ёнимда бир фаррош опа атрофни тозалаб юрар эди. Бу аёл бир этак етим болаларини боқиш учун тинмай меҳнат қиладиган бечораҳол аёл эди.
Ёнимдан ўтар экан, чақа пулларни кўрсатиб кулиб:
- Умму Фалончи, шу бир риёлликлар беш юз риёлликка айланиб қолса! - дедим (Саудияда энг катта пул бирлиги беш юз риёллик пул).
- Аллоҳу акбар! - деди у.
- Тасаввур қилинг, ўшалар сизга бўлиб қолса! - дедим яна.
- Э Аллоҳ, ўзингнинг фазлинг! - деди.
Мен яна:
- Хўп, нима қилган бўлардингиз бу пулларни? - дедим.
У дарҳол:
- Ўзимга, етимларимга бошпана бўлгулик уй сотиб олардим, ижарада туриш азобидан қутулардим, - деди.
- Эҳҳе, қаёқда! - дедим мен уни бу етиб бўлмас хаёлпарастликдан воқеликка тушириш учун. - Қўли узунларнинг ҳаммасида ҳам шахсий уйлар йўғу... бошқаларга йўл бўлсин...
У менга ишончли, кучли нигоҳини тикиб:
- Мен Аллоҳдан сўрадим, сиздан эмас, - деди. - Мен манави етти қават осмонни кўтариб қўйган зотдан сўрадим... !!
Жавоби мени сукутга чўмдирди..
Иш тугаб, дўконни ёпиб уйга қайтдим.
Асрдан сўнг қизчаларимни олиб, онамникига ўтдим.
Онам мен борганда телефон билан машғул, гоҳ у, гоҳ бу аёл билан гаплашар эди.
- Нима гап, ойи? - дедим.
- Фалончи эридан ажрашиб, тул қолган эди. Маблағ тўплаб, уй олиб берайлик деган эдик. Маблағ ҳам тўпладик, уй ҳам олдик. Лекин, ундан ҳам яхши хабар - эри билан ярашиб, уйига қайтибди. Энди пул тўплашга ҳисса қўшган қариндошлар билан маслаҳатлашиб ўтирибман. Ҳамма пул берганлар "Аллоҳ учун, кўнгилдан чиқариб берганмиз, бир муҳтожга, яхши бир жойга сарф этилсин" деб ётишибди. Нима қилсак экан... - деди онам ўйланиб.
Хаёлимга ярқ этиб хизматчи аёл, унинг айтган сўзлари келди...!
Онамга бўлган воқеани сўзлаб бериб, шароитини тушунтирдим.
Онам қайта телефон қила бошлади. Уларнинг барчасининг фикри шу фаррош аёлга уйни тортиқ қилиш бўпти!

Муаллима ҳикоясини тугатар экан, шундай дейди:
- Субҳаналлоҳ... Ўзим иштирок этган бу воқеа мен учун катта дарс бўлган эди. Аллоҳ таолога қаттиқ ишонч, унга чин боғланишнинг жонли намунасига гувоҳ бўлган эдим. Эрталаб хаёлпарастлигидан кулганим аёлни кечқурун етаклаб, уйни унинг номига ўтказиш ишларини бажариб юрар эдим...
Ла илаҳа иллаллоҳ...
Қалбнинг Аллоҳга чин боғланиши нақадар ажойиб, нақадар шукуҳли..
Шу билан бирга нақадар қийин... Қалбдан ўзгага бўлган боғланишни олиб ташлагандагина, сабабларга фақат сабаб назари билан қарагандагина ҳосил бўлади...

Аллоҳ таоло барчамизни қалбни чин боғлайдиганлардан, ҳақиқий таваккул қиладиганлардан қилсин..

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 06:47


ДАЮСЛИК...

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва имом Муслим роҳимаҳуллоҳ Уқба ибн Омир розияллаҳу анҳудан ҳадис келтиришади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Аёллар олдига киришдан сақланинглар!".
Яъни, номаҳрам аёлларнинг олдига кирманглар...!
Ансорлардан бири сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Эрнинг яқинлари ҳақида нима дейсиз?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Эрнинг яқинлари ўлимдир!".

Яъни, эрнинг номаҳрам қариндошларидан аёллар худди ўлимдан қочгандек қочиши керак!

Бугун аламли мулоҳазаларим бор. Буни яхши англаб олишимиз керак.
Азиз дўстлар! Амакингизнинг қизи, тоғангизнинг қизи сизга сингил эмас.
Азиз сингилларим! Амакингизнинг ўғли, тоғангизнинг ўғли сизга ака эмас.
Азиз дўстлар!
Аммангизнинг қизи, холангизнинг қизи сизга сингил эмас.
Азиз сингилларим!
Аммангизнинг ўғли, холангизнинг ўғли сизга ака эмас.
Азиз дўстлар!
Хотинингизнинг синглиси сизга ҳам сингил эмас.
Азиз сингилларим!
Эрингизнинг акаси сизга ҳам ака эмас...

Ислом амр қилган, савоблар ваъда қилган силаи-раҳм билан бунинг ўртасида катта фарқ бор. Ислом бу борада ўзига хос қонун-қоидалар, чегаралар қўйган.
Тўғри, биз кўп нарсаларда кенгликка, бемалолчиликка йўл қўйдик. Куёвларимиз зиёратимизга келганида уларга келинларимизнинг хизмат қилишига ўрганиб қолдик....
Аммо бу даюслик биродарлар...!

Етиб борди деб ўйлайман!
@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 06:45


Кун ҳикмати

Холингни ислоҳ қил..

Дунёдаги денгиз суви жаҳаннам оловининг бир учқунини ҳам ўчира олмайди. Лекин, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандаги бир томчи кўз ёши дўзах оловини сендан тўсишга қодир бўлади.

Шайх Маъсаровий

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 06:44


Набавий қайтариқлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1. Ёлғон қасам ичишдан қайтардилар.
2. Кумуш идишда ичишдан қайтардилар.
3. Эркакларни ипак кийим кийишдан қайтардилар.
4. Меваларни етилиб пишишидан аввал сотишдан қайтардилар.
5. Никоҳсиз жинсий алоқалардан қайтардилар.
6. Хамрни сотиб олишдан ва хамрни ичишдан қайтардилар.
7. Бир савдо келишувида икки савдо қилишдан қайтардилар.
8. Ўзида бўлмаган нарса билан савдо қилишдан қайтардилар.
9. Йўқолган нарсани масжидда эълон қилишдан қайтардилар.
10. Ҳайвонларни юзига уришдан қайтардилар.
11. Таом ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар.
12. Эркак кишини мақбарада ва туя боғланадиган жойда намоз ўқишдан қайтардилар.
13. Арини ўлдиришдан қайтардилар.
14. Ҳайвонларга белги, тамға босишдан қайтардилар.
15. Кишини Аллоҳдан бошқани номига қасам ичишдан қайтардилар.
16. Жума хутбаси вақтида сўзлашдан қайтардилар.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Jan, 06:42


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ !

Хайрли кун азизлар!
Ражаб ойининг 2- куни барчамизга хайрлик ва баракотлик бўлсин.

Ушбу ойни кўпроқ Аллоҳнинг зикрида ва шукрида ўтказиб боришларимизни Аллоҳ барчамизга насиб айласин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Jan, 13:53


​​🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
   — Бандаларим нима қиляптилар?
   — Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
   — Улар Мени кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
   — Улар нимани сўрашмоқда?
   — Жаннатни сўрашмоқда.
   — Жаннатни кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
   — Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
   — Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
   — Уни кўришганми?
   — Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
   — Кўрганларида нима бўларди?
   — Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
   — Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан  улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Jan, 08:25


Динимизда ахлоқ, ахлоқимизда дин қолмади. Сўзларимиз ҳаддан зиёд кўп, амалларимиз ҳаддан зиёд кам?! Сўзларимизга тепага ўсиб боряпти, амалларимиз борган сари ерга кириб боряпти.
Қани ўша уммат? "Ла илаҳа иллаллоҳ" деганда қалби ларзага келадиган?
Қани ўша уммат? Намозда қоим турганда шамдек қотиб қоладиган?
Қани ўша уммат? Рўза тутганда фақат ошқозони эмас, кўзи, тили, қулоғи, қалби ҳам рўза тутадиган.
Қани ўша уммат? Биродарининг биргина оҳи учун Ер юзини остун устун қиладиган?
Йўқ бугун бундай уммат йўқ!
Бугун биз айтаётган калиманинг оҳанги чиройли холос..
Ўқиётган намози эмас, турган масжиди чиройли. Тутаётган рўзаси эмас, саҳарлик ва ифторлик қилиши гўзал холос. Олаётган илмидан кўра, илмини кўз-кўз қилиши муҳташам холос.. қани ўша Уммат


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Jan, 03:53


ЯНГИ 2025- МЕЛОДИЙ САНА ВА РАЖАБ ОЙИНИНГ 1- КУНИ КИРИБ КЕЛДИ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Йиллар кунлар ойлар вақтлар барчаси Аллоҳникидир. Кириб келган ушбу қўшалоқ аййомларимиз хайрлик, баракотлик, тинчлик ва офиятлик аййомлардан бўлишини Аллоҳ насиб айласин.
Аллоҳим барча мусулмон умматига Ўзи Рози бўладиган мазмунли ва баракотли умр кечириш бахтини насиб айласин.

2025 - йилда барча хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Милодий 2025 йил ва Ражаб ойининг 1- куни муборак бўлсин!
Аллоҳим бизларни Ражаб ойига етқаздинг Шабон ва Рамазон ойларига ҳам мушарраф айлагин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Dec, 04:47


Биз бу инсон ҳақида биламизми?

Бу инсон 1994-йилда Қирол Файсал мукофотини қабул қилишдан бош тортди ва шундай деди: “Мен ёзганларимни фақат қудратли Аллоҳ учун ёзганман, шунинг учун мени васвасадан қутқаринг“.

Францияда яшаган вақтида у орқали ярим аср давомида 40 мингдан ортиқ одам Исломни қабул қилди. У 22 тилни яхши биларди ва у 84 ёшида ўрганган охирги тил Тайланд тили эди.

У бир нечта тилларда 450 та илмий асар, шунингдек, дунёнинг турли тилларида 937 дан ортиқ мақола ёзган.

У бир миллион рупий бўлган барча гонорарини Исломободдаги Исломшунослик институтига совға қилди ва шундай деди: "Агар мен бу ўлик дунёда совринни олсам, абадий ҳаётда нима оламан?!"

Бу шахс Шайх Муҳаммад Ҳамид, у 2002-йилда 94 ёшида вафот этди.

Орамизда мана шундай биз билмаган буюклар бор.

 @Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Dec, 04:46


Ҳар куни ушбу дуони ўқишни унутманг!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма, инний асъалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак.

Маъноси: Сени севишни, сени севганларни севишни, севгинга сабаб бўладиган амални севишни сўрайман.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни суюклиларимиз билан жаннатларда жамланиш саодатига етказсин. Кунингиз мазмунли, умрингиз барокатли бўлсин.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 14:21


АЛЛОҲНИНГ АДОЛАТИ

Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.

У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...

Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.

Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!

Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди.

Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?

Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.

Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари.

Тафаккур қилайлик!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 14:17


Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди.  Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан,  бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг,  ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига  беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"


Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 14:05


الحمدلله

“Алҳамдулиллаҳ” ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: الحمدلله

   • Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир;
   • Қуръондаги биринчи калимадир;
   • Энг афзал дуодир;
   • Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади;
   • Жаннат кўчати;
   • Дунё ва охират у билан тугалдир;
   • Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтилади;..

Ё Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин!
Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
Алхамду лиллах! Алхамду лиллахи раббил аламин! Алхамду лиллахи ала кулли хал!
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 13:59


Тафаккур

Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни  ёдга ол!
Йўқотганларинг бўлса, излаб топ!
Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра!
Биров сени хафа қилган бўлса, кечир!
Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа.

Шамс Табризий
🍃
Ҳа, худди шундай адоват, гина, ўзгаларни хатосини қидириш, иғво, фасод... шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз  йўқ бўлсин...
Чунки омонат дунёда ғаниматмиз...
Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини  хоҳласак яхшилик, меҳр, муҳаббат улашиб яшайлик...

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 13:02


Тилни сақланг!

Инсон эҳтиёт қиладиган бош аъзоларидан яна бири тилдир. Уни ҳам сақламоқ лозим. Ҳазрат Абу Бакри Сиддиқ розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Баданнинг ҳар бир аъзоси Аллоҳ таолога тилдан шикоят қилади: “Эй Раббим, уни тўғри сақлагин. Агар у тўғри бўлса, ҳаммамиз тўғри бўламиз. Агар у бузилса, бизлар ҳам бузиламиз”.

Ҳазрат Али карамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: “Киши тилининг остидадир”, чунки у гапирмагунича уни жоҳилми ёки олимми, яхшими ёки ёмонми, – билиб бўлмайди. Унинг кимлигини тили фош қилади".

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ тил борасида бундай деганлар:
“Унинг (тилнинг) ҳажми кичик, лекин гуноҳи каттадир”.

Абу Ҳайён Тамимий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Агар киши оёқларини сақлашни хоҳласа, тилини эҳтиёт қилсин”.

Шарм ва ҳаё” китобидан

 @Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Dec, 06:33


Дуо#

Раббим! Бизни ушбу гурухимизга ўз яқинларини қўшаётган мухлис бандаларингдан ўзинг рози бўлгин! Беморлари булса дардларига шифо бергин , мушкулларини осон килгин узинг мехрибонсан, бизларни кўз очиб юмгунчалик ҳам уз холимизга ташлаб куймагин.
Бизларни бандам дегин ва бизларни Ўзинг суйган бандаларинг қаторидан қилгин.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Dec, 12:33


Билим — бу тортга битта тухумни солиш кераклигини билишдир.
Фаросат — ўша битта тухумни тортга қандай қўшишни тушунишдир.

©️ Мавлон Марасулов

Шунинг учун фаросатинг бўлмаса, билиминг ҳам бекор!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Dec, 07:06


​​❗️Маҳзун бўлма!!!

Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йуқотасан.

Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади.

Эй мўмин банда, Маҳзун бўлма!!!

Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан .

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди.

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

Маҳзун бўлма!

Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, ойоғи шол бўлган одамлар бор.

Маҳзун бўлма!

Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.

Маҳзун бўлма!

Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил. Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.

Маҳзун бўлма!

Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

Маҳзун бўлма!

Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

Маҳзун бўлма!

Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

Маҳзун бўлма!

Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор. Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

Маҳзун бўлма!

Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод
бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади ва албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.

Маҳзун бўлма!

Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал булишига сабаб бўлади.

Маҳзун бўлма!

Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, ИншаАллоҳ. Лекин қилган гунохингачи - биттагина жазо берилади.

Маҳзун бўлма!

Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Dec, 05:15


سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман).

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Роббим паноҳида бўлинг.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Dec, 12:02


Абу Убайда ибн Жарроҳ Умар ибн Хаттобга тасалли бериб шундай деди :

" Нега сени маҳзун кўряпман ? Жаннатдан маҳрум қилиндингми ёки жаҳаннамга киришингдан хабар берилдингми ?! Тинчлан ... бу шунчаки бир дунё холос ...

Бу фақат саноқли кунлардир ўтиб кетамиз..."

Умар رضي الله عنه йиғладилар ва дедилар :

Дунё ҳаммамизни ўзгартириб юборди илло сендан ташқари эй Абу Убайда !

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Dec, 10:45


Баъзи солиҳ салафларнинг айтиши-ча: Намоз ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг ярмигача олиб боради. Рўза эса, Аллоҳнинг эшигигача олиб боради. Садақа эса, унинг қўлидан ушлайди-да, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради. Рўза тутиб, бироқ намоз ўқимаяпсизми....

Тасаввур қилиб кўринг, сиз Жаннат эшигининг тагидасиз, бироқ, калитини дунёда унутиб қўйгансиз!

Зеро, Намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

  @Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Dec, 06:30


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бир банда Қиёмат куни тоғдек ҳасанотлар билан келиб, қараса, тили уларнинг барчасини вайрон қилиб юборган бўлади. Бошқа бир банда Қиёмат куни тоғдек гуноҳлар билан келади. Қарайдики, тили Аллоҳни кўп зикр қилиш ва шунга боғлиқ амаллар сабабли уларнинг барчасини ўчириб юборган бўлади».

📚("Жавобул кофий", 118-бет)

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Dec, 03:32


Қайнона

​​📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...  .
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди. 
Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин...Худодан қайтсин, болам!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Dec, 01:58


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Эрта тонгда
дуо қилсангиз, билингки,
ушбу уч ҳолатдан бирида
бўласиз:

ё дуоингиз ижобат бўлади,
ёки сиздан ёмонлик арийди,
ёхуд сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 18:10


Таъзия

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси пойтахтимиздаги «Иброҳимбой ва Орифжонбой» жоме масжиди имом-хатиби Садриддин домла АБДУРАШИДОВнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига ва оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Малумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Садриддин домла Абдурашидов узоқ йиллар Олмазор тумани бош имом-хатиби ва ушбу тумандаги "Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келганлар. Айни кунларда «Иброҳимбой ва Орифжонбой» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган эдилар.

Аллоҳ таоло марҳум имом-домлани Ўз мағфиратига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун".

  Улашинг | @MuslimShosh

AS'HAB.UZ

24 Dec, 13:06


Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 10:29


Ибн Муфлиҳ Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

«Инсонларни кузатдим. Мени ҳайратга солган нарса шу бўлдики, аксар одамлар ҳовли-жойнинг эскиргани, қавму қариндошлар ҳамда ота-боболарнинг вафот этганига йиғи-сиғи қилишади, замон бузилиб кетгани ҳамда яшаш оғирлашиб қолганини айтиб, пул топа олмаётганларига оҳ-воҳ чекишади.

Ҳолбуки, ислом йўқолиб, ботил динлар тарқалаётгани, суннатлар ўлиб, бидъатлар авж олаётгани, гуноҳ ишлар кенг тус олиб бораётганини кўрсалар ҳам, ҳеч кимни дини учун йиғлаб-сиқтаганини, умр бекор ўтганига кўз ёш тўкканини, ҳаёти беҳуда кетганига афсус чекканини кўрмайсан!

Менимча, бунинг ягона сабаби уларда дин қайғуси йўқлиги, дунёга қаттиқ берилиб кетишгани бўлса керак».

📚«Шаръий одоблар» 3-жилд, 240-бет.


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 07:55


#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 05:17


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», - дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.


Шарҳ: Бу дунёда яшаб турган ҳар бир одам боласи ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилишини орзу қилиб яшайди. Бу икки нарсадан насибадор бўлиш учун елиб-югуради ва саъй-ҳаракат қилади. Бу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга ҳам дош беради.
Шунинг учун ҳам қариндош уруғлари ҳолидан хабар олишни канда қилмасин. Қариндошидан емонлик етса ҳам унга сабр қилсин, қариндошидан воз кечиб юьормасин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 05:07


намозвақтлари 24-Декабрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 06:22
Қуёш: 07:47
Пешин: 12:27
Аср: 15:18
Шом: 17:00
Хуфтон: 18:21
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Dec, 05:04


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Кунингиз яхшиликка ва хайру баракага лиммо лим бўлсин!
Унутманг бу дунеда биз барчамиз бир мусофир кабимиз!
Шундоқ экан дунени ўзингизники қилиб олманг! Дунега ҳаддан ортиқ муҳаббат қўйманг!
Дуне ҳаети бир лаҳза каби ўткинчидир!
Ундан оқилона фойдаланиб қолинг!
Охиратга борганда ҳар ким қилган амалини жазосини еки мукофотини кўриши ҳақиқатдир!
Аллоҳим бизларни дуне ва охиратимизни обод айлагин!

@ Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Dec, 13:46


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади»

(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Dec, 11:38


-Baxtli oila qurishning ikki sharti bordir:
1.Yaxshi turmush o’rtoq tanlay bilish.
2.Yaxshi turmush o’rtoq bo’lish.


©Jaloliddin Rumiy

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Dec, 08:18


"Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин, табиати мундоқ бўлсин" деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар ҳам бор...

Лекин... Аёллар ҳам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни бўлишини ҳохлайди!

Тиқилинч жойларда, тор кўчаларда бир четга сурилиб, йўл очиб, аёл кишини ўртадан ўтмаслигини таъминлайдиган фаҳмли эркаклар кўпайишини истаймиз...

Ўз аёлига ташрифини билдириш учун остонада қисқа йўталадиган,  ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига кирмайдиган фаросатли беклар кўп бўлишини тилаймиз...

Машинада келини ўтирганда, укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса, салонда ялпайиб ўтиравермайдиган, иши бўлмаса ҳам машинадан тушиб, нарироққа бориб турадиган ҳамиятли акалар кўп бўлишини истаймиз...

Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган, бир кўзи тушиб қолса ҳам, назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлишини ният қиламиз...

Аёллар гаплашиб турган жойларга бош суқмайдиган, луқма ташламайдиган, жуда аралашиш талаб этилса, аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз...

Сиз солиҳасини қидирасиз, лекин солиҳага муносиб солиҳ ҳам бўлиш керак...
Хулоса ўзингиздан...

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Dec, 04:32


​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ала кулли шай-ин қодийр" деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача шайтондан унга қалқон-ҳимоя бўлгай. (Қиёмат куни) Ундан кўра афзалроқ нарсани ҳеч ким олиб келолмайди. Фақат ундан кўпроғига амал қилган кишигина афзал бўлади».

(Бухорий ва Муслим ривояти).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Dec, 04:32


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

16 Nov, 16:17


Халқаро анжуман

Бугун Пойтахтимизнинг Интерконтинентал мехмонхонасида 16- Ноябр Диний бағрикенглик куни байрами муносабати билан Диний бағрикенглик мавзусида халқаро Конференция бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Учтепа тумани Лабизах жоме масжиди имом хатиби иштирок этди.

Ashabuz матбуот хизмати.

AS'HAB.UZ

16 Nov, 09:46


Маҳрамларингизни билиб олинг

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

16 Nov, 03:31


....Ҳавасим келяпти

🔸️Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - “Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мултфилм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...“.

🔸️Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: “Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...“.

🔸️Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: “Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..“.

🔸️Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: “Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяптику, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...“.

🔸️Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: “Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...“.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

16 Nov, 03:31


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

Аллоҳ бугунги куннинг файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин
.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

15 Nov, 18:03


Шайтон қулоғимга боғлади тугун,
Ажал узоқда деб тазирим едим.
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...

©️ Сухроб Турсунов

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

15 Nov, 11:57


НОЛИШ КЕРАК ЭМАС

Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
–"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
–"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб
жавоб берди.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

15 Nov, 02:20


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.


Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

14 Nov, 18:55


Ибратли воқеа

Халифа Ҳарун ар-Рашид ғазабланган ҳолда ўз хотинига: "Агар мен жаннат аҳлидан бўлмасам, сен уч талоқсан", деди. Кейин у айтиб қўйган сўзидан афсус қилди. Чунки у хотинини жуда яхши кўрар эди. Хотини ҳам бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушди. Шундан сўнг Ҳарун ар-Рашид фатво олиш учун уламоларни тўплади.
Уламолар унга: "Ҳеч ким бировни жаннат аҳлидан эканлигига фатво беришга журъат эта олмайди, демак талоқ амалга ошган", дейишди. Ҳарун ар-Рашид оғир вазиятга тушди ва: " Наҳотки, бутун Бағдодда бу масалани ечадиган бирорта уламо қолмаган бўлса?!", деди.
Шунда айъёнларидан бирлари: "Бору, лекин у одамлардан узлатда яшайди. Унинг исми — Лайс ибн Саъд", деди.

Лайс ибн Саъд ўз замонасининг машҳур фақиҳларидан бири бўлиб, Мисрда туғилиб ўсган ва у ерда вафот этган. У мадиналик имом Молик ибн Анасдан ҳам фақиҳроқ эди, лекин унинг шогирдлари унинг илм ва фиқҳини ривожлантирмадилар. Имом Шофеъий уни таърифлаб: "Лайс Моликдан кўра билимдон эди, аммо унинг шогирдлари унга хизмат қила олмадилар", деган эди.

Бу хабарни эшитган Ҳарун ар-Рашид: "Уни олиб келинглар", деди. Уламолар унинг олдида ўринларидан туриб, қайтадан ўтирдилар.

Бу ҳолат уламолар ўртасида эътироф этилган одат бўлиб, уламога нисбатан ҳурмат саналади. Шунинг учун "Фалончи унга туриб, ўтириладиган олимдир" дейилар эди.

Ҳарун ар-Рашид масалани унга тушунтириб берди.
Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашидга: "Эй мўминларнинг амири, сиз билан ёлғиз қолмоқчиман, буюринг қолганлар чиқиб кетсин", деди. Уламолар чиқиб кетишди. Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашиддан Қуръони каримга қўлини қўйиб қасам ичишини сўради. Ҳарун ар-Рашид қасам ичди. Шундан сўнг, Лайс ибн Саъд: "Эй мўминларнинг амири, сизни ёлғончиликда айбламоқчи эмасман, балки ўз нафсингизни алдамаслигингиз учун қасам ичишингизни сўрадим. Сиздан сўрайман, сиз қачонлардир ёлғиз қолиб, фақат Аллоҳни эслаб, қўрқинчдан кўз ёшларингиз соқолингизга оқиб тушган даражада йиғлаганмисиз?"-деб сўради. Ҳарун ар-Рашид: "Албатта, бундай ҳолатлар кўп марта содир бўлган", деб жавоб берди. Шунда Лайс ибн Саъд унга Қуръони каримдан «Ар-Раҳмон» сурасининг
  وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
"Ва кимки Роббисининг олдида туришдан қўрқса, унга икки жаннат бордир" (46)- оятни ўқиб берди.
Шундан кейин у уламоларга киришга рухсат берди ва уларга: "Мен сизларни камситиш учун эмас, балки мўминларнинг амири ўз нафсини алдамаслиги учун сизларни чиқишингизни истадим", деди. Уламолар унинг фатвосига рози бўлдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мен учун минг динор садақа қилгандан афзалроқдир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди", деганлар.

Бу воқеа гўдакларга аллалаб ухлатиш учун эмас, балки катталарга уйқудан уйғонишлари учун ҳикоя қилиб бериладиган қиссадир.

Ё Аллоҳ, бизларни ҳам Сенинг зикринг билан қалблари ларзага келиб, қўрқиб, кўзларидан ёш тўкадиганлар қаторида қилгин. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларининг энг шарафлисига салавоту саломлар бўлсин.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

14 Nov, 14:54


Бир киши уйида деворнинг остида ухлаб ётар эди. Бир пайт шайтон келди, қараса киши қаттиқ ухлаяпти. Одам суратида келдида унинг елкасидан қаттиқ туртиб: Эй киши, уйғон ва ўрнингдан тезда тур, ҳозир устингга девор қулайди, деди. Киши чўчиб уйғонди ва тезда ўзини девордан четга олди. Бир зум ўтмай девор қулади.
Бир ўлимдан қолган киши хурсанд бўлди ва одам суратидаги шайтонга: Эй яхши инсон, сиздан жуда миннатдорман, яхшилигингизни сира унутмайман. Исмингиз нима?- деди.
- Исмим Иблис, деди.
- Иблис?
- Ҳа, мен Иблисман.
- Иблис бўлсанг, қачондан бери сен одамларга яхшилик қиладиган бўлиб қолдинг.
- Яхшилик? Қандай яхшилик?
- Ахир ҳозир мени ўлимдан сақлаб қолдингку? Агар сен уйғотмаганингда девор устимга қулаб, мени босиб қолган бўлар эди.
- Менга сенинг ҳаётингни қизиғи йўқ. Агар мен сени уйғотмаганимда, деворни остида қолиб шаҳид бўлар эдинг. Мен сени шаҳид бўлиб ўлишингни ҳохламадим, холос, деди.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

13 Nov, 07:10


Бўлган воқеа

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни  ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.

Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

13 Nov, 05:24


Маккаю Мукаррамада бошига бахт қуши қўнган киши

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

13 Nov, 02:15


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги кун муборак ва хайрли бўлсин яхшиларим!

Кунингиз, умрингиз, ризқингизга файзу-барокат, аҳли оилангиз, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, қалб ва руҳингизга хотиржамлик, икки дунёйингизга саодат тилаймиз

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

13 Nov, 02:15


2024-йил
🗓 13- Ноябр
🍁 ЧОРШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:47 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:09 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:24 🕰

🌆 ШОМ - 17:07 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:24 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

12 Nov, 08:54


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор  қилибди. Нияти шундай  қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин.  Бунинг учун у тунда, ҳамма  уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига  борибди. Шоша-пиша дуч  келган илонни танлабдида  пулини бериб, уни қўйнига  солиб қўйибди. Ўч олиш  ниятини ўзгалар кўзидан  махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона  бўлибди. У тез орада айбдор  билан учрашиб, уни илонга  чақтиришни уюштиришга  умид қилибди. Бироқ насиб  қилмаган экан, интизорлик  билан кутилган учрашув  чўзилиб кетибди. Натижада  аламзада одам режасини  амалга оширишга пайт  пойлаб, қаерга борса ҳам,  илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам  ўйлаганини амалга  оширибди. Қаршисидаги  айбдор оғриқдан "дод” деб  юборибди.
- Нега бақирасан? - деб  сўрабди аламзада, - мен  йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг  керак? Илон сени  чақмади-ку! - деб қўлини  ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни  ёнимда олиб юрганимда  танамни тишлайвериб қай  аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб  аламзада одам кўйлагини  очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга  толибди.
- Нега индамайсан? - дебди  аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина  кичик қасос олишга ўзингни  шунчалик қийнашинг  шартмиди? Арзирканми  шунга шунча азобланиш?  Энди ўйланиш навбати  қўйнида илон олиб юрган  одамга келибди....

P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни  кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат  қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги  илонга айланиб қолмасин...

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

12 Nov, 05:09


Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

 @Ashabuz

AS'HAB.UZ

12 Nov, 05:09


2024-йил
🗓 12- Ноябр
🍁 СЕШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:46 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:08 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:25 🕰

🌆 ШОМ - 17:08 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:25 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

11 Nov, 05:23


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

10 Nov, 18:10


2024-йил
🗓 11- Ноябр
🍁 ДУШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:45 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:06 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:26 🕰

🌆 ШОМ - 17:09 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:25 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

10 Nov, 15:39


Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

Ривоят қилинишича, бир киши машҳур математик Ал-Хоразмийдан инсоннинг қадри ҳақида сўраган экан. У шундай жавоб берган экан:

"Агар инсон яхши хулқ-атворли бўлса, унинг қадри = 1га тенг бўлади. Агар инсон гўзал бўлса, бу бирга нол қўшади = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нол қўшилади = 100 бўлади. Агар инсон яхши насабли бўлса, яна бир нол қўшилади = 1000 бўлади.

Агар 1 (яхши хулқ-атвор) йўқолса, инсон қадри ҳам йўқолади ва фақат қадрсиз 000 лар қолади."

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

09 Nov, 14:36


Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар


Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.

*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.

*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

09 Nov, 05:53


-Вафотидан олдин сен билан гаплашган экан, нимадир деганмиди?

- "Жума куни намоз ўқишни, бошлайман", деган эди.. улгурмади..!

Ўлимга тайёрмисиз?
Яна қачонгача шу зулматда юрмоқчисиз?
Балки, энди намоз ўқишни бошларсиз?

АЛЛОҲГА ҚАНДАЙ БАҲОНА ТОПАСИЗ?!😔

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

09 Nov, 04:12


Олтинга тенг сўзлар

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

09 Nov, 04:10


2024-йил
🗓 9- Ноябр
🍁 ШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:43 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:04 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:28 🕰

🌆 ШОМ - 17:11 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:27 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!”

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

08 Nov, 16:58


Ибратли дарс

1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.

Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

08 Nov, 13:00


Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

08 Nov, 05:40


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

Азизлар барча Ислом умматига энг кунларнинг саййиди мискин бева ва бечораларнинг ҳажжи бўлган куннинг хайри ва баракоти сиз азизларга бўлсин.
Расулуллоҳ алайҳиссалом марҳамат қилдилар: Жума кунида бир соат бўлади кимки ўша соатда Аллоҳдан дуо қилиб сўраса Аллоҳ ижобат қилади, дедилар.

Аллоҳим бизларни ушбу соатда ва бошқа соатларда ҳам дуоси қабул бўладиган зотлардан айласин!

Ashabuz

AS'HAB.UZ

08 Nov, 04:15


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.


Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

07 Nov, 12:49


Шошилмаслик керак ...

Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: "Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек!", деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.
Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна "Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда!" деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.
Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: "Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота!" деди.
Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: "Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз?" деб сўради.
Кекса киши эса шундай жавоб берди: "Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади."

Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

07 Nov, 03:42


“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

Тонгни шукур билан бошлан Алҳамдулиллаҳ

Ассалому алекум ва раҳматуллоҳ

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

06 Nov, 16:57


Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг..

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

06 Nov, 14:11


Бир киши руҳшунос ҳузурига борди. Шифокор ундан: Муаммоингиз нима, жаноб?--деб сўради.
Киши: Ишнинг босими ва кундалик одатлардан чарчадим.
Шифокор: Касбингиз нима?
Киши: Банкир, ҳисобчи.
Шифокор: Хотинингиз нима иш қилади?
Киши: У ишламайди, фақат уй бекаси.
Шифокор: Ким сизни ва болаларингизни эрталаб уйғотади ва сизларга нонушта тайёрлайди?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз ва сиз эрталаб соат нечада уйғонасиз?
Киши: Хотиним соат бешда, мен эса еттида уйғонаман, чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта тайёрлайди!!!
Шифокор: Болаларни мактабга ким олиб боради?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади, сиз эса нима қиласиз?
Киши: У уйга қайтади, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювиб, уйни йиғиштиради ва болаларнинг қайтишини кутади, чунки у ишламайди…!!! Мен эса учгача ишлайман!
Шифокор: Кечқурун ишдан қайтганингизда нима қиласиз ва хотинингиз нима қилади?
Киши: Мен оғир иш кунидан кейин тушликдан сўнг дам оламан… Хотиним эса болалар билан дарсларини кўриб чиқади ва мен уйғонганимда бирга чой ичамиз!!!
Шифокор: Шундан кейин сиз ва хотинингиз кечқурун нима қиласиз?
Киши: Мен газеталарни ўқиб, телевидениеда дунё хабарларини кузатаман… Хотиним эса биз ва болалар учун кечки овқат тайёрлайди, идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларни ухлашга тайёрлайди...

Шифокор: Энди, айтингчи, қайсингизга психолог керак? Сизгами ёки аёлингизга?
Иш босимидан кимнинг дам олиши керак, сизми ёки у, жаноб?!!!
Эрталабдан кечгача уй бекалари учун кундалик вазифалар “ишламаслик” ёки “мажбуриятсиз”лик ҳисобланадими?
Шундан кейин ҳам сиз ишнинг босимидан шикоят қиласизми?!

Жаҳоннинг барча оналари ва уй бекаларига ҳурмат ва эҳтиром бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

06 Nov, 07:15


Қазо ва қадар

“ На Ерга ва ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар ( етса ) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда ( Лавҳул Маҳфузда битилган ) бўлур”.
( “ Ҳадид “ сураси , 22 - оят).

Қалам қуриб , саҳифалар кўтарилиб , буйруқ бажарилди , қазойи қадар ёзиб қўйилди. “ Биз фақат Оллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур”. ( “Тавба” сураси , 51-оят.)

Сенга етган нарса , хато кетмас , хато кетгани - сенга эмас.

Тақдир сени ўзининг ғазаб , норозилик ва ҳасрат аскарлари билан қуршаб олмай туриб , унга бўйин сунгин , надомад ёмғири ёғмай туриб, қазони тан олгин. Хотиржам бўлгинки , барча чораларни қилиб битганингдан кейин ҳам сен эҳтиёт бўлган нарса бошинга тушади, чунки бу бўлиши керак бўлган нарсадир ва “ Агар бундай қилганимда мана бундай бўлар эди демагин , балки : Оллоҳнинг тақдири экан , У Зот хоҳлаган нарса бўлади”, деб айтгин.
“Албатта , ҳар бир оғирлик - машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир”.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

06 Nov, 03:57


Сизнинг кўнглингизга «Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) ким?» деган савол келганми? У пайғамбарми ёки валийми ёки олимми? У нима учун Мусо алайҳиссаломдан кўпроқ билим, ҳикмат ва раҳм-шафқат соҳибидир? Нега Аллоҳ таоло фақат Мусо алайҳиссаломни Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) билан учрашиш учун тайинлаган? Мазкур ҳикоя бошқалардан фарқ қилади, чунки у илм борасида мутлақо ўзгача ҳикматни очиб беради.

Бу илм – бу дунёдаги сабаблар ва пайғамбарларга берилган ваҳийга асосланган илм эмас. Бу Аллоҳнинг олий тақдири билан боғлиқ бўлган бир илм, кўздан ёпиқ, пинҳона. Бу ҳикоя инсон қалбидаги энг мураккаб саволларга жавоб беради: Аллоҳ таоло нега ёмонлик, қашшоқлик, азоб-уқубат, урушаётган жанглар ва касалликларни яратди? Нега болалар вафот этади? Тақдир қандай ишлайди?

Баъзилар Ҳазрат Ҳизрни "суҳбатда гапирувчи тақдир" деб аташади ва у бизга раҳмат ва илмдан иборат бўлган тақдирнинг вазифаларини кўрсатиб беради: ﴿ فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴾

Мусо алайҳиссалом раҳмат ва илмга эга бўлган бу бандадан «Мен сиздан ўрганайми?» деб сўрайди. Ҳазрат Ҳизр «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан» дея жавоб беради. Чунки инсон ақли учун Аллоҳнинг тақдирини тушуниш оғирдир. Аммо Мусо алайҳиссалом, «Албатта, сабр қиламан ва сизга бўйсинаман», деб ваъда беради.

Иккови бир қайиққа чиқади ва Ҳазрат Ҳизр уни тешиб юборади. Мусо алайҳиссалом: «Сен қайиқни тешиб, уни ғарқ қилмоқчимисан? Сен нозик иш қилдинг!» дейди. Бунга Ҳазрат Ҳизр: «Сен мен билан сабр қила олмайсан» деб эслатади. Бу ерда Аллоҳнинг тақдирини тушуниш инсон ақли учун оғирлигини кўрамиз.

Кейин Ҳазрат Ҳизр бир болани ўлдиради. Бу гал Мусо алайҳиссалом қаттиқ ғазабланиб: «Сен бегуноҳ болани ўлдирдинг, бу аянчли иш!» дея эътироз қилади. Бунга Ҳазрат Ҳизр яна эслатади: «Сен сабр қила олмайсан».

Сўнг улар бир шаҳарга келиб, Ҳазрат Ҳизр етимларнинг деворини тиклайди. Мусо алайҳиссалом яна сабр қилолмайди ва сўз очади. Шунда Ҳазрат Хизр «Бу бизнинг ажралишимиз» деб ҳикмат сирини тушунтиришни бошлайди.

Бу ҳикоя бизга уч турдаги тақдирни англатади:

1. Биринчиси – сиз ёмонлик деб билган нарса яхши натижалар келтириши мумкин.

2. Иккинчиси – ёмонликка ўхшаган воқеаларнинг фойдаси, лекин бу дунёда сирлигича қолади.

3. Учинчиси – ёмонликдан ҳимоя қилинадиган тақдир бўлиб, Аллоҳнинг лутфи билан сиздан яширинади.
Ҳазрат Хизр айтганидек: «Сен Аллоҳнинг тақдирини тушуна олмайсан. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда сабр қил. Агар сиз Аллоҳга ишончли бўлсангиз, ҳар бир воқеада хайр бор».
Аллоҳнинг раҳмати барчага бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

05 Nov, 13:31


Ким беморни йўқласа...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади» (Имом Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу – беморни йўқлаган соғлом одам учун бўлса, беморга нима берилади?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач эса раҳматга кўмилади», дедилар (Имом Молик ривояти).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

05 Nov, 09:51


​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Яқинларга улашинг!
​​​
@Ashabuz

AS'HAB.UZ

05 Nov, 05:29


“Қачон инсон зотига бирон зиён - мусибат етса , ётган ҳолида ҳам , ўтириб ҳам Бизга дуо - илтижо қилур . Энди қачонки Биз ундан зиён - мусибатни кеткизсак , гўё ( ҳеч қачон) ўзига етган бало - мусибатдан Бизга дуо - илтижо қилмагандек ( юз ўгириб ) кетур.”
[“Юнус” сураси , 12-оят].

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

04 Nov, 07:42


Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

©️ Абдулҳодий Юсуф

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

04 Nov, 03:56


#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматиллоҳи ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунининг
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲга битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дурудлар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.

Астағфируллоҳал аьзиймаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюму ва атуубу илайҳи

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Nov, 15:12


📿Истиғфор қандай айтилади?

Ўқилиши: «Астағфируллооҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!»

Ўқилиши: «Ғуфроонака».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир!»

Ўқилиши: «Астағфируллооҳа ва атуубу илайҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Астағфируллооҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм, ва атуубу илайх».
Маъноси: «Ундан Ўзга илоҳ йўқ, доим тирик, ҳар нарсага гувоҳ бўлувчи Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Аллооҳумма мағфиротука авсау мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир».

«Истиғфорнинг 40 хосияти»

👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Nov, 09:33


Имом Молик ва малакул мавт (ўлим фариштаси) қиссаси

Бир куни Имом Молик раҳимаҳуллоҳ тушларида ўлим фариштасини кўрди. Ундан: “Эй ўлим фариштаси, қанча умрим қолди?”, деб сўради. Фаришта бешта бармоғини кўрсатиб ишора қилди. Имом: “Нимадан иборат бу бешта? Беш йилми, беш ойми ёки беш кунми? деди. Ўлим фариштаси жавоб бермади. Имом уйғониб, кўрган тушини таъбири қилиб бериши учун Ибн Сириннинг олдига борди. Ибн Сирин: “Малакул мавт сенинг ишинг Аллоҳдан ўзгаси билмайдиган бешта иш орасидадир” деган”, деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир”, Луқмон сураси, 34-оят.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Nov, 05:12


Eng qiyin narsa uchtadir:
- Yo’qchilikda saxiy bo’lish
- Xilvatda taqvo qilish
- Haq gapni qabul qilishi yoki jazolashi ham mumkin bo’lgan odam huzurida haq so’zni so’zlash
.

©Imom Shofeiy rohimahulloh

‏أعز الأشياء ثلاثة: الجود من قلة، والورع في خلوة، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف.

جامع العلوم والحكم، ٤٢٤

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

03 Nov, 03:57


Ўтмишдаги солиҳлардан бирлари ўлим тўшагида ётар экан, алам билан шундай деди:
— Ғам-қайғулар, машаққатлар, ҳафаликлар ёки гуноҳлару хатолар билан ўтган кунларимдан кўра намозсиз ўтказган тунларим, рўзасиз ўтказган кунларим, зикрсиз ўтказган онларим учун кўпроқ пушаймонман!


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ин шаа Аллоҳ Роббнинг зикри, солиҳ амалларга бой бўлган янги кун муборак.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

02 Nov, 09:38


#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

AS'HAB.UZ

02 Nov, 05:19


​​​​​​МУКАММАЛ АЁЛ

Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ?
Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади.
— Биласизларими, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим. 
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Nov, 05:02


Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.

Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".

Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз...

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Nov, 04:15


#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

01 Nov, 04:15


Жума Айём муборак, азиз диндошим!

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 16:07


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 13:33


Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

1-Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

2-Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

3-Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

4-Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

5-Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

6-Ғам-қайғунинг йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

7-Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

8-Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

9-Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 10:53


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил баҳоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

Вақтимизни беҳуда нарсаларга сарфламайлик. Вақтимизни савобли амалларга ва яқинларимиздан хабар олишга сарфлайлик...!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 07:47


Шайтон Аллоҳга деди:
“Буюклигинг ва Шарафингга қасам, модомики бандаларингнинг руҳи танасида экан, мен уларни иғвога (гуноҳ ишларга) солишликдан тўхтамайман“.

Аллоҳ Таоло айтди:
“Буюклигим ва Иззатимга қасам, улар Менга истиғфор айтар экан, Мен кечиришдан тўхтамайман!“

Шайтон васваса қилишдан тўхтамайди, агар биз истиғфор айтсак Аллоҳ кечиришдан тўхтамайди...

“Албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир“.
Бақара сураси 199-оят.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кунингиз ҳар кунгидан ҳам хайрли бўлсин! Янги кун муборак!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 03:58


Banda Qiyomat kuni tog'lar qadar gunohlar bilan keladi. Shunda Allohni zikr qilgan tili ularni yakson qilib tashlaganini kóradi.

Bugun Allohni zikr qildingizmi?

Subhanalloh
Alhamadulillah
Astag'firulloh
La havla va la quvvata illa billah!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 03:06


Қачон охирги марта онлине бўлдингиз?

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

31 Oct, 02:03


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Янги тонг барчамизга хайрли кунни бошлаб келсин!

Эрта уйғонганларга,  ризқ эшигига бомдод намози ила калит солганларга- барокотли кун совға этилади деб эшитганмиз.

Илоҳим Аллоҳ таоло сизга хайр эшикларини,  ризқ қопқаларини очсин!

Умрнинг машаққат йўлларида дуога суяниб ўтмоқ-муслимнинг тадбиридир!

Тонг саҳарданоқ чиройли дуолар қиламиз;

"Аллоҳим,  барча умидворлигим сенгадир,  ўзинг ҳар нарсадан беҳожат,  лекин қулларининг ҳожатини раво этишни севувчи Роббимсан!

Ҳожатларим нима эканлиги ҳам- Ўзингга аён!

Менга ато этадиган ҳар яхшилигингга,  хайрли неъматингга муҳтожман!

Шу неъматга лойиқ кўрганингга шукр,  ношукрчиликни эса мендан йироқ қил!

Дуо билан бирга тавбага ҳам суянган бандангман,  Тавбамни ҳар кун ўзимга эслатиб тур,  ё Роббим!

Сендан ўзим учун хайрсиз нарсаларни сўраб қўйишдан ҳам мени сақла!
Амийн

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Oct, 15:25


Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, — дебди.

Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди. Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди. Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, — дебди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди.

Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар...

Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди. Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса... Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди. Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

30 Oct, 13:59


Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқитолмайди. Китоблардан юпанч топган кишини, юпанчи ташлаб кетмайди.

Изоҳ.
«Илм» сўзининг таърифлари кўп. Луғавий маъноси – билиш. Яна қўшимча қилсак, бир нарсанинг ҳақиқатига – моҳиятига етиш. Билиш бир-бирини тақозо этувчи жараён сифатида давом этса, англаш ҳосил бўлади. Демак, бизнинг бу шартли таърифимизга кўра, англаш «билиш»дан кейинги босқич. Муайян фан, соҳадаги маълумотдан хабардор бўлиб, уни кейинги маълумотларга боғлай олиш ва тизим сифатида уларни мустақил ўзлаштириш малакасига эга бўлиш билан киши шу соҳанинг олимига айланиб боради. Тафаккур қилишга қобилияти бор инсонлар учун бу машғулот жуда жозибалидир. Илмнинг ўзига тортиш қуввати шу даражада кучлики, илм билан машғул инсонни на зимистон зиндон қўрқитади, на гуллаб яшнаган боғу бўстон чалғитади. Ҳатто теккан жойини куйдириб, юракни эзиб, бадбинликка қориб ташлайдиган ёлғизлик ҳам унга таъсирини ўтказолмайди. Чунки у суйган машғулоти билан банд. Айни дамда ҳеч ким ва ҳеч нарса уни бу оламдан узолмайди. Бу оламда минг йиллик тарих кезинади, пайғамбарлар, пайғамбарлар сардори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва улардан сўнгги не-не улуғ азизлар ўз даврининг жонли манзаралари билан намоён бўлади. Олим ўқиётган китоблари, ҳосил қилаётган илми орқали шонли тарих оралаб, аждодларининг зиёратини топади, дўстлар орттириб, уларнинг сурури билан сурурга тўлади, ғами билан ғамга ботади. Илм оламидаги бу ҳаёт уни ҳеч қачон дунё ҳаётидек малоллантирмайди, китоблардан топган бу дўстлари уни ҳеч қачон ташлаб кетмайди, хиёнат қилмайди. Ушбу шеър ҳам шу мазмундадир:
Бизда жонга оро ҳамсуҳбатлар бор,
Сўзлари малол етказмас табиий.
Бор-йўғингда ишончни оқлайдиган
Оқилу доно улар ҳам самимий.
Наф берар илми билан бобомерос,
Илмки, фикр, қувват, ҳақ сўз жамланган.
Ёмонликдан йироқ беозор дўстлар
Хижолатга солмас тили, қўлидан.

“Унвонул баён”дан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

29 Oct, 01:58


#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматиллоҳи ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунининг
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲга битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дурудлар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.

Астағфируллоҳал аьзиймаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюму ва атуубу илайҳи

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

28 Oct, 18:17


🌙Агар сизга бировнинг гуноҳи ҳақида айтишса:
“Аллоҳ уни хам бизни хам мағфират қилсин “ , денг ва ҳеч нарса қўшманг!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

28 Oct, 17:40


ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
    -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
    - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
   Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
     -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинрой-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна  Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
    - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
    -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
    - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
    -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
     - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
     -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга  имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
    -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
    - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
    -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
    -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
     -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

28 Oct, 13:55


Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати

Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир» (Имом Табароний ривояти).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

28 Oct, 05:15


ҒАССОЛ ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат #ғусл

1157-CАВОЛ: Бир эътиборли киши шундай деб айтди: “Маййитларни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Доимий таҳоратли юриш ва намоздан бошқа ўринларда ҳам таҳорат муҳим эмас. Таҳорат фақат беш маҳал намоз учун керак”. Бу гапларни кўп айтади. Бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Маййитни ювадиган ғассолнинг таҳоратли бўлиши шарт эмас. Бу гап тўғри, аммо таҳоратли ҳолатда ғассоллик қилиши мустаҳаб саналади. Яъни, маййитни ғусл қилдиришда таҳоратли бўлса, кўпроқ ажру савобга эришади.

“Муҳийтул Бурҳоний”да шундай дейилган:

وينبغي أن يكون غاسل الميت على الطهارة، ويكره أن يكون جنباً أو حائضاً

“Маййитни ювадиган шахс таҳоратли бўлмоғи керак. Жунуб ёки ҳайзли ҳолатда маййитни ғусл қилдириш макруҳ саналади”. Бу гаплар кўплаб фиқҳий китобларимизда, жумладан, “Фатово Оламгирия”, “Фатово Қозихон”, “Дурарул ҳуккам” китобларида зикр қилинган.

Яна шуни яхши билиш керакки, динимизда амалларнинг турли даражаси бор. Фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ва ҳоказо. Демак, фарздан ташқари вожиб, суннат каби даражалар ҳам бор бўлиб, мусулмон инсон фақатгина фарз ва вожиб бўлган амаллар билан чекланиб қолмайди, балки суннат ва мустаҳаб бўлган амалларга ҳам эътиборли бўлади. Айнан суннат, нафл амалларни бажариш орқали кўплаб ажру савобларга эришишдан ташқари қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ҳам мушарраф бўлади. Ҳаётига барака киради, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

وما يزال عبدي يتقرب إلي بالنوافل حتى أحبه

“Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан...”, деган.

Бошқа бир ҳадиси шарифда:

ولا يحافظُ علَى الوضوءِ إلَّا مؤمنٌ

“Фақат (комил) мўмин давомли таҳоратли юра олади”, дейилган. (Ибн Можа Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Демак, доим таҳоратли юриш шариатнинг фарз даражасидаги амал бўлмасада, мўл-кўл савобга сабаб бўладиган амаллар сирасига киради.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
@Ashabuz

AS'HAB.UZ

28 Oct, 05:08


Атеистлар билан бўлган суҳбатларни кўп кузатаман. Уларнинг фикрлашини, тушунчасини кўриб бир фикрга келаман. Улар Аллоҳ борлигини ичидан ҳис қилсада, ибодатлар, ёки гуноҳлардан тийилиш нафсига оғир келганидан атеистликни танлаб қўя қолишади.

Бир атеист қиз ўз суҳбатида: «Мен доим кузатув остида бўлишдан қўрқар эдим. Доим кимдир мени кузатиб туриши менга ўзимни ноқулай ҳис эттирарди. Атеист бўлганимдан кейин ҳеч ким мени кузатмаётганини, ўзим хоҳлаганимдек ҳотиржамликни ҳис қиляпман» каби жумла айтди.

Аслида бу қиз ҳали ҳамон Аллоҳ уни кўриб турганини билишига аминман. Фақат у ҳотиржам гуноҳ қилишни хоҳлади. Чунки инсонни фитратида бор, қўрққанида, заифлигини ҳис қилганида, бирон-бир уни ҳимоя қила олувчига эҳтиёж сезади. Бу ҳимоя қилувчи албатта инсон бўла олмайди. Чунки у ҳам ўзига ўхшаган инсонда.

Доим кучли бўлиб юра олмайди инсон, ич-ичидан сажда қилиш, дуо қилиш истаги бўлади. Қийин аҳволга тушганда қўли билан дуо қилмаса ҳам, ҳеч бўлмаса Я Аллоҳ деган калима тилларидан тўкилади.

Яна бир атеист, мусулмон билан бўлган суҳбатда:
«Атеист бўлиш осон эмас. Чунки сизнинг бошингизга бирор бир дард келса, Роббингизга юзланасиз, унга дардингизни айтасиз ва енгиллайсиз. Бизда эса бошимизга бир дард келса, сиғинадиган, борадиган жойимиз йўқ. Ўзимизни ўзимиз еймиз», деган эди.

Ислом билан неъматлатирган, Ўзини танитиб қўйган Роббимга ҳамд!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

27 Oct, 15:51


#Ҳадис

Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

27 Oct, 11:23


Сайлов

Тошкент шахар Учтепа тумани Лабизах жоме мвсжиди имом хатиби Раимқулов Равшанбой домла бугун Юртимиз бўйлаб бошланган энг муҳим Сайлов тадбирларида иштирок этиб Қонститутциявий ҳуқуқларидан унумли фойдаланган ҳолда 205- сайлов участкасига ташриф буюриб, Ватанимизнинг келажаги ва равнақи учун энг муносиб бўлган номзодларга овоз бериб сайлов тадбирларида иштирок этди.

Ashabuz matbuot xizmati

AS'HAB.UZ

27 Oct, 09:38


ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА НИМА?

1. Одамлар билан мулоқотга киришганда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлиш.
2. Ғазаб ва жаҳлга тўлганида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлиликка ишора.
3. Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўриниши ҳисобланади.
4. Атрофингиздагилар билан гўзал муносабат ўрнатишга урининг, сўзлаш асносида қўпол, беҳаё ва моҳиятини чуқур англамаган сўзларни қўлламанг. Ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иккиюзламчилик, хушомадгўйлик каби иллатлардан қочинг, имкон қадар инсонларнинг дилларини оғритмасликка интилинг.
5. Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
6. Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам боадаблик белгисидир.
7. Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқаларнинг ғамини енг.
8. Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
9. Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
10. Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларга жавоб қайтариш, амрларини сўзсиз бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

27 Oct, 04:43


Намоз


5 махал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 25 маротаба “Бисмаллаҳ”
- 32 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 64 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 64 маротаба “Ар-Роҳийм”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 96 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Азийм”
- 192 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Ъало”
- 11 маротаба “Субҳанака”ни яъни “Сано дуоси”
- 32 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 32 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 32 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 25 маротаба “Зам сура”
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Шаходат калимаси
- 11 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 11 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 11 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 11 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 11 маротаба “Шайтон” дан панох тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз Намоздир.
Намози бор одам тирикдир.
Намози йўқ одам ўликдир.

@ Ashabuz

AS'HAB.UZ

27 Oct, 04:31


الإمام علي بن أبي طالب قال: “ليس اليتيم من مات والده إن اليتيم يتيم العلم والأدب”.

Али ибн Аби Толиб шундай дедилар: "Ота-онасидан айрилган одам етим эмас, балки ҳақиқий етим илм ва одобдан айрилган одамдир".

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

27 Oct, 04:17


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчангизнинг кунингиз файзли ва хайрли бўлсин!!

...Ҳаётга муҳаббат ва ишонч ила боқинг...
...Чунки, ҳаёт Аллоҳ томонидан ҳар бир инсонга берилган ҲАДЯдир...
...Шундай экан, ёлғиз Зот Аллоҳнинг ҳадясини қабул этинг, уни хурсандчилик ва шодлик ила олинг...
...Ҳар бир тонгни, кунни табассум ила қаршиланг. Кечани ўз салобати ва сукунати ила, кундузни ўз шуъласи ва зиёси ила қабул қилинг...

...Аллоҳнинг ҳар берган неъматларидан унинг Ўзига ибодат қилиб, неъматларига шукур айтишни унутманг!

Аллоҳ ушбу кунимизни ҳаммамизга қутли, барокатли ва омадли қилсин! Хонадонингиз нурга, дилингиз қувончга тўлсин, кайфиятингиз чоғ ва ишларингиз унумли бўлсин
.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Oct, 19:40


2024-йил
🗓 27- Октабр
🍁 ЯКШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:30 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:48 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:42 🕰

🌆 ШОМ - 17:26 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:41 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Oct, 16:44


​​ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

✔️ – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

✔️ – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

✔️ – Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

✔️ – Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди

✔️ – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

✔️ – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

✔️ – Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

✔️ – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Oct, 12:05


Хотин орадан олтмиш йил ўтиб эрига бир сирни очди.
Олтмиш йил давомида улар  бир-бирига ишонч билан, ичларидаги гапларини бир-биридан яширмай, тинч-тотувликда бирга яшадилар. Фақат биттагина сир очилмай келаётган эди.

Аёл токчаларнинг бирида қути сақлар эди ва эрига у қутига тегмасликни ва уни очмасликни илтимос қилган эди. Албатта, эр азбаройи хотинини ҳурмат қилганидан унинг ҳохиш истакларини ҳам бажарар эди. Эрнинг бу  қути билан иши ҳам бўлмас, у ҳақида ўйламасди ҳам. Аммо кунларнинг бирида аёл қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Табиб аёлнинг умридан саноқли кунлар қолганлигини айтди. Бу хабардан ғамга ботган эр ёлғизлик ҳаётига тайёргарлик кўра бошлади ва аёлига тегишли бўлган нарсаларни эсдалик учун асраб қўйишга киришди.

Шулар асносида эрнинг кўзи токчада турган қутига тушди ва уни олиб хаста ётган аёлининг олдига олиб келди. Аёл қутини кўриши билан ғамгин тарзда ним табассум қилди ва: ҳечқиси йўқ, энди қутини очсангиз бўлади, деди. Қутини очса, унинг ичида матодан тўқилган иккита қўғирчоқ, тўқув игнаси ва уларнинг остида 75 минг доллар пул бор эди. Эр хотинидан булар нима?-деб сўради. Хотин аранг овоз чиқариб: мен сизга турмушга чиқаётганимда бувим менга насиҳат қилган эдилар.

Бахтли ҳаёт кечиришнинг сири эр-хотин жанжаллашганда ғазабни ичга ютиб, эр-хотин бир-бири учун ўзини фидо қилишда, деган эдилар. Шунинг учун мен сиздан қачон аччиқлансам, қўлимга мана шу тўқув игнасини олиб, матодан қўғирчоқ тўқиб ўзимни овутар эдим, деди. Бу гапни эшитган эр кўз ёшларини яшира олмади ва: бор йўғи иккита қўғирчоқми? Олтмиш йил давомидая? Гарчи аёли ўлим тўшагида ётганидан маҳзун бўлсада, эр шу топда ўзини жуда бахтли ҳис қилди.

Чунки, у олтмиш йил давомида хотинини бор йўғи икки марта хафа қилган эканман деб ўйлади. Сўнгра эр хотинидан қутидаги 75 минг долларни қаердан олгани ҳақида сўради. Аёли жавоб берди: бу пуллар ўша тўқиган қўғирчоқларимни сотганимдан йиғилган...

Қанчалар олийжаноб инсон, алам чекади ва лекин чурқ демайди. Йиғлайди ва лекин овоз чиқармайди. Демак, ҳар бир табассум қилаётган инсон ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир табассумнинг ортида аччиқ алам бўлиши ҳам мумкин. Оқила аёл уйини обод қилади, жоҳила аёл эса, уни барбод этади.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

26 Oct, 03:09


Янги тонг муборак бўлсин!

Барчамизга пок
ниятлар ҳамрох бўлсин.

Беморларимизга шифо,
адашганларимизга ҳидоят,
қалбимизга поклик берсин!

Солиҳ амаллар ва хуш
хулқлик сизу бизни тарк этмасин!


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтси.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Oct, 10:05


Шарҳ
Банда қанчалик кўп гуноҳларни содир этгани сари қалби қорайиб ҳудди кўмир сингари бўлиб қолади. Бу ҳолатда бандага тўғри ҳақ сўз еқмайди. Кибрга ва дунега берилиб кетади. Бунинг учун банда қалб касалликлари бўлмиш ғийбат, бўхтон, тухмат ва елғон сўздан огоҳ бўлиши лозим. Қалбнинг энг яхши давоси гуноҳлардан тийилмоқлик ва тавба қилмоқлик ила бўлади. Қурон тиловатини, зикрни ва шукурни кўпайтириш бандага вожиб бўлади. Аллоҳим бизларни қалбимизни саломат қалблардан бўлишни насиб айласин.
Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Oct, 09:56


Ота она ҳақлари борасида ноеб Аудио тасма.
Зиевуддин қори ибни Эшон Бобохон ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ.

AS'HAB.UZ

25 Oct, 09:52


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:

1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.

2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.

6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировни ҳаққини.

Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Oct, 09:44


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?

Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:

Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.

  Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”
(Раъд сураси, 28-оят);
 
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен”
(Бақара сураси, 152-оят).

📖  Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.

Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.

Иккинчиси – таҳорат.

Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”.
(Каҳф сураси, 50-оят).

Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.

Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.

Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.

“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир”
(Оли Имрон сураси, 135-оят).

“Қалблар тизгини” китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

25 Oct, 04:55


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.


Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Oct, 17:28


КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ

Бугун, 24 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида «Китоб – маърифат машъали» мавзусида кўргазмали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Дин ва Давлат рахбарлари Тошкент шахрида фаолият юритаетган имом хатиблар ва уламолар иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад Юртимизда хусусан Пойтахтимизда йиллар давомида қалам тебратиб ижод қилиб келаетган имом хатибларимиз томонидан езилган диний ва дуневий сохадаги китобларни тақдимот қилиш орқали халқимизни китобхонликка бўлган муҳаббатини оширишдан иборат эди.
Ушбу тадбирда Ashabuz каналининг асосчиси Лабизах жоме масжиди имом хатиби
устоз Раимқулов Равшанбой домламизнинг ҳам 3 та китоблари яни “Зиерат улуғ ибодат”, “ Қариси бор уйнинг париси бор”, “ Соғлом она ва бола келажак гарови” номли китобларининг тақдимот маросимлари ўтказилди.
Устозимизни илм марифат йўлида қилаетган ишларига Аллоҳ баракот берсин қолган китобларини ҳам тез кунларда чоп қилиб тақдимот қилишни Аллоҳ насиб айласин.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Oct, 17:04


КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ

Бугун, 24 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида «Китоб – маърифат машъали» мавзусида кўргазмали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун домла Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдулвосид Хомитжонов, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Маъмур домла Эркаев, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли журналист ва ёзувчи Обиддин Маҳмудов, пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом ноиблари, меҳмонлар иштирок этди.
Тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар таълиф ва тасниф этган, таржима қилган китобларни жамлаб, кўргазмасини ташкил этиш, шу орқали халқимизни китобга, мутолаага ошно этишдан иборат.
Шунингдек, уламоларимиз Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Шамсуддинхон Бобохонов, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шайх Абдуғани Абдуллоҳ, Алоуддин Мансур, Шайх Усмонхон Алимов, Шайх Абдураззоқ Юнус, Салоҳиддин домла Муҳиддинов ҳамда Анвар қори Турсунов раҳимаҳумуллоҳларнинг динимизга, мўмин-мусулмонларга қандай хизмат қилиб кетганларини, улар қолдирган бой илмий мерос – китобларни халқимизга, элимизга жуда манфаатли бўлаётганини эслатиш ҳам кечиктириб бўлмас ишлар сирасига киради.
Китобхонлик қадимдан Шарқ халқларида улуғланган. Энг қимматли совға сифатида зебу зийнатлар эмас, китоблар тортиқ қилингани ҳам шундан нишона. Бугунги кунда халқимиз, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга мамлакатимиз миқёсида эътибор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши айни халқимиз дилидаги иш бўлди.
Тадбирда сўзга чиққан Абдуқаҳҳор домла Юнусов, жумладан, бундай деди: «Шу йилнинг 15–16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» ҳамда 17–18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманларга ташриф буюрган дунёнинг йирик уламолари Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини алоҳида таъкидлашди.
Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари: «Бу диёрнинг ҳар бир қадамида улуғ алломаларнинг изи бор», дея таъкидлаган бўлса, Туркиянинг Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гормез эса: «Илм хомашё сифатида Мовароуннаҳр заминига келганида бу юрт алломалари унга тартиб берди. Уни муайян қонун-қоидаларга айлантириб, илмий йўсинга солди ва дунёга тақдим этди. Шунинг учун ушбу методология жамоатчилик учун жуда ҳам муҳим”, дея эътироф этгани замирида ҳам айнан Мовароуннаҳр уламолари таълиф этган китобларни назарда тутган бўлса неажаб!..»
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида пойтахтимиз имом-хатиблари таълиф ва тасниф этган, таржима қилган китоблари кўргазмаси билан ҳам яқиндан танишдилар.
Эътироф этиш керак, уламоларимизнинг шарафли йўлларини бугун китоблар таълиф этиш билан давом эттираётган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Абдулҳамид домла Турсунов, Таваккал домла Кенжаев, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Ҳасан домла Қодиров, Саидхон домла Махсумов ва яна бошқа кўплаб имомлариизга Аллоҳ таоло маърифат йўлини китоблар машъали билан чароғон этишини насиб айласин.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

AS'HAB.UZ

24 Oct, 13:10


​​ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ...

Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар".

Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», - дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро, 88–89).

Ё Аллох, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан
уйғот!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Oct, 05:50


🌙 Ғазабланма , сабр қил, ҳалим бўл, афв қил… умр қисқадир.

AS'HAB.UZ

24 Oct, 04:05


«Ла илаҳа илла Аллоҳ» шаҳодатининг сидқи ва ишончи билан; ширкнинг барчасини йўқ қилиб ташлайди, майда-чуйдасини ҳам, каттасини ҳам, хатодан бўлганини ҳам, қасддан бўлганини ҳам, аввалини ҳам, охирини ҳам, яширин ва ошкорасини ҳам. У калима ширкнинг барча турларига етиб боради – махфийсига ҳам, заррасига ҳам.

Истиғфор эса: ширкдан қолган из-қолдиқларни ўчириб ташлайди, ширкнинг тармоқларидан бўлган гуноҳларни ўчириб ташлайди, зеро гуноҳнинг барчаси ширкнинг тармоқларидандир.
– Тавҳид: ширкнинг аслини кетказади.
– Истиғфор эса: унинг тармоқларини кетказади.

• Энг улуғ мақтов: «Ла илаҳа илла Аллоҳ», калимасидир.
• Энг улуғ дуо: «Астағфируллоҳ», сўзидир».

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

24 Oct, 03:25


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ      

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан фақирлик, қалби торлик, ғамни кетказишини, жонимиз, аҳли оиламиз, динимизни асрашини, кенг ризқ,
неъматга шукур, узоқ умр билан бахтиёр қилишини, жаҳаннам оташидан, ҳасадчиларнинг кўзидан, адоватдан асраши учун Роббимиздан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳимнинг Раҳмати, Барокати, Марҳамати, Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо  ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!

Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн..

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Oct, 15:43


Доктор Иброҳим Фақийга бир аёл мурожаат қилиб шундай деди:
-Ҳаётимда менга энг аҳаммиятли нарса бу менинг болаларим.
Доктор:
-Эринг вафот этса болаларингга ўзинг қараб тарбиялай оласанми?
-Йўқ.
-Ундай бўлса эринг болаларингдан кўра аҳаммиятлироқ эканда? Тўғрими?
-Тўғри
-Демак, эрингдан кўра аҳаммиятли нарса йўқ?
-Йўқ.
-Соғлигингдан айрилсанг ва болаларингга қарай олмасанг улар яхши бўладими? Аксар эҳтимол эринг бошқага уйланади.
Аёл буни эшитиб даҳшатга тушди.
Доктор унга:
-Демак сенга соғлигинг эрингдан кўра муҳимроқ экан?
-Тўғри. Энди менга соғлигимдан кўра муҳимроқ нарса борлигини исбот қила олмайсиз.
-Хўп, соғлиқ энг муҳим нарса. Лекин сенга бир мусибат етса ва сенда руҳий мувозанат яхши бўлмаса, болалаларингни ҳам кўришга тоқат ва хоҳишинг қолмаса болаларга яхши бўладими?
-Унда руҳий мувозанатни ушлаб туриш энг муҳим нарса эканда?
-Намоз ўқимасанг, Қуръон ўқимасанг қалб роҳати, ички хотиржамликни ҳис қила оласанми?
-Йўқ.
Демак Аллоҳнинг розилиги энг аҳаммиятли нарса экан, тўғрими?
-Тўғри
Шунда доктор ундан нарсаларни муҳимлигига тартиб билан санашни буюрди. Аёл тартиб билан санади. Шунда аёл суҳбат бошида биринчига қўйган нарса охирги нарсага айланиб қолди..
Намоз
Қуръон
Аллоҳга итоат
Руҳий мувозанат
Соғлиқ
Эр
Болалар

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Oct, 06:37


...Сўзларнинг кўпида ёлғон гапирувчи инсон...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

▫️БИР КИШИНИ ГУНОҲКОР БЎЛИШЛИГИГА КИФОЯ ҚИЛАДИ ЭШИТГАН ҲАР НАРСАСИНИ ГАПИРИШЛИГИ.

Муслим ривояти/5📚

шарҳ: Эшитган ҳар нарсасини гапиришлик бу мўъмин ва мўъминани сифати эмас.
Сиз зино ёки оғрилик ва бошқа кабираларни қилишингиз шарт эмас.
Эшитга ҳар нарсангизни гапиришлигингиз бунга кифоя қилади.

Мўъмин қуръон ва суннатга солиб кўради эшитган ҳар нарсасини унга мувофиқ бўлса агар зид бўлиб акси бўлса тарк қилади.
Ва медиада бўлар бўлмас жоҳиллардан келган ҳабарларни яъни гап сўзларни ҳам тарк қилади.Чунки мўъминни тили ҳаққа чорловчидир у муслиҳ бўлади.

Яъни у ҳеч динга зид амал қилмайди қилса ҳам зудлик билан Роббисига қайтади.
Ҳусусан бу айни ҳозирги кунимиздаги ҳолатга ҳос ва мос ҳадис. Эшитган ҳар нарсани тарқатиш ва натижада фисқу фасод ва жаҳолат сабабчиси бўлинади.
Қўрқайлик бу ҳадисда сифатланганлардан бўлиб қолмайлик.
Валлоҳу аълам.....


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Oct, 04:35


Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

23 Oct, 02:27


...Сўзларнинг кўпида ёлғон гапирувчи инсон...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

▫️БИР КИШИНИ ГУНОҲКОР БЎЛИШЛИГИГА КИФОЯ ҚИЛАДИ ЭШИТГАН ҲАР НАРСАСИНИ ГАПИРИШЛИГИ.

Муслим ривояти/5📚

шарҳ: Эшитган ҳар нарсасини гапиришлик бу мўъмин ва мўъминани сифати эмас.
Сиз зино ёки оғрилик ва бошқа кабираларни қилишингиз шарт эмас.
Эшитга ҳар нарсангизни гапиришлигингиз бунга кифоя қилади.

Мўъмин қуръон ва суннатга солиб кўради эшитган ҳар нарсасини унга мувофиқ бўлса агар зид бўлиб акси бўлса тарк қилади.
Ва медиада бўлар бўлмас жоҳиллардан келган ҳабарларни яъни гап сўзларни ҳам тарк қилади.Чунки мўъминни тили ҳаққа чорловчидир у муслиҳ бўлади.

Яъни у ҳеч динга зид амал қилмайди қилса ҳам зудлик билан Роббисига қайтади.
Ҳусусан бу айни ҳозирги кунимиздаги ҳолатга ҳос ва мос ҳадис. Эшитган ҳар нарсани тарқатиш ва натижада фисқу фасод ва жаҳолат сабабчиси бўлинади.
Қўрқайлик бу ҳадисда сифатланганлардан бўлиб қолмайлик.
Валлоҳу аълам.....


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 18:03


2024-йил
🗓 23- Октабр
🍁 ЧОРШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:25 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:44 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:48 🕰

🌆 ШОМ - 17:32 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:46 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 16:41


#Ҳадис

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

1. Ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ
(Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

2. Қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир
(Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, - дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, - дедилар.
Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 14:00


​​📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 12:22


Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:

Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?"

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 08:53


▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 05:12


❗️Оловга тутиб кўр куймаса қўлинг,
Хоҳлаган гуноҳга уравер ўзинг.

AS'HAB.UZ

22 Oct, 05:07


Ўзингизни Аллоҳ олдидаги ҳолатингизни билишни хохлайсизми?

Агар Аллоҳ сизга зикр қилишни осон қилиб қўйган бўлса - Билингки У сизни эслашни ҳохлаябди.

Агар Аллоҳ сизга Қуъон ўқишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сиз билан гаплашишни ҳохламоқда.

Агар Аллоҳ сизга қандайдир турдаги ибодатни қилишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сизни ўзига яқинлаштирмоқчи.

Агар Аллоҳ сизни дуо қилишлик билан банд қилаётган бўлса -  Билингки сўраган нарсангизни сизга бермоқчи.

Агар Аллоҳ сизни дунё ишлари билан банд қилган бўлса - Билингки Аллоҳ ўзидан сизни узоқлаштирибди.

Агар Аллоҳ сизни инсонлар билан банд қилиб қўйган бўлса - Билингки Аллоҳ сизни хорлабди.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 02:46


Барча дардларга шифо бўлувчи дуо

Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида ривоят қилинади: «Чиндан ҳам, Набий алайҳиссалом ўз аҳлларидан бўлган беморни кўргани борсалар, уни ўнг қўллари билан силардилар ва айтардилар: «Аллоҳумма Роббан наси. Азҳибил баъса. Вашфи анташ шафий. Ла шифаа илла шифаука. Шифаан ла юғодиру сақоман». 

Маъноси: «Эй Аллоҳ! Одамларнинг Робби! Мусибатни кетказ! Шифо бер. Сен шифо ато қилгувчисан. Сендан бошқа шифо бергувчи йўқдир. Оғриқсиз шифони бергин».

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 01:37


#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматиллоҳи ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунининг
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲга битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дурудлар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.

Астағфируллоҳал аьзиймаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюму ва атуубу илайҳи

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

22 Oct, 01:36


2024-йил
🗓 22- Октабр
🍁 СЕШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:24 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:43 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:49 🕰

🌆 ШОМ - 17:33 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:47 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

21 Oct, 12:59


Бешик

Аллоҳ таоло бизни ота-оналаримизга яхшилик қилишга буюриб, шундай марҳамат қилган:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيماً وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً

“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди.

Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)
“Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт” (Исро сураси, 23-24-оятлар).

Ҳа, биз ота-онамиз учун фарзандмиз, шундай экан уларни рози қилиш пайидан бўлишимиз керак. Оила қургандан сўнг айримлар ота-онасига нисбатан бепарвороқ бўлиб, ўз оиласи билан овуниб қолади. Бу жуда катта хатодир. Фарзанд доим ота-онасининг хизматида бўлишга интилиши, оиласидан ортиб уларга ҳам мурувват ва эътиборини кўрсатиши керак. Бу илоҳий амрдир. Оилада ака-ука, опа-сингиллар кўп бўлса, “Мен кеча қарадим, дориларига пул бердим. Бугун сиз қаранг ака ёки ука” деган ўта хунук гаплар қулоғимизга чалиниб қолади.

Сиз акангиз ёки укангизни қараган-қарамаганини, дори олиб берган-бермаганини сўраб ўтирманг. Ўз вазифангизни билиб онангизга эътибор кўрсатаверинг. Қиёмат куни ҳар бир фарзанд ота-онаси олдидаги фарзандлик бурчини бажаргани ҳақида ўзи сўроққа тутилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبَاكَ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейишди.
«Онангга», дедилар.
«Сўнгра кимга?» деди.
«Онангга», дедилар.
«Сўнгра кимга?» деди.
«Онангга», дедилар.
«Сўнгра кимга?» деди.
«Отангга», дедилар».
Демак, онага яхшилик қилгандан сўнг боланинг яхшилигига иккинчи ўриндаги ҳақдор киши отаси бўлар экан.

Донишмандлардан бири ота-онага яхшилик қилиш ҳақида шундай деган экан: “Ота-онага яхшилик қилиш дегани “Кеча мен қарадим, бугун сен қара” деб навбат тузиб олиш эмас, балки уларга яхшилик қилиш жаннат эшиги олдида “Мен аввал кираман, мен аввал кираман” деб шошилишдир”.

Она 6 та ўғлини катта қилишда ишлатган бешикни ёқиб юборди. Улар уйлангач, бирортаси муштипар оналарига эътибор қилмаган, хизматида бўлмаган. Онаизор бешикни ёқиш сабабини шундай изоҳлайди: “Ҳар гал кўзим тушганда қалбимни тирнаётган шу бешикни ёқиб юбордим”.

Бечора оналаримиз 5-6 та фарзандини ўстираман деб умрини сарф этади. 5-6 йил уйқусида ҳаловат бўлмайди. Ейдиган, ичадиган, киядиган ҳамма нарсасини болаларига илинади. Фарзандлар эса баъзан оналари олдидаги фарзандлик бурчларини унутиб қўядилар.

Бу расмда фарзандларидан дили оғриган она ўз ғазабини ичига ютолмай, болалари ётган бешикни ёқиб юбориб, аламини шу кўринишда олмоқда. Аслида оналар болаларидан ҳар қанча диллари ранжиб, хафа бўлсалар ҳам уни юзага чиқармай, фарзандларининг ҳаққига дуо қилишда, уларга меҳр кўрсатишда давом этаверишади. Шундай меҳрибон инсонга нима учун яхшилик қилмаслигимиз керак?

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

21 Oct, 02:43


#Бисмиллаҳ

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.
Октябрь ойининг гўзал куни сиз учун  хайрли ва файзли ўтсин.

Аллоҳ дуоларимизни ижобат этсин. Хонадонмизга тинчлик, хотиржамлик берсин!!!
Аллоҳ берган Фарзандларимиз униб ўссин, завол кўрмай касал бўлмай катта бўлсин.
Беморларимизга шифо
Қарздорга нажот
Фарзанд умидида юрганларга ўзинг рози бўладиган зурриёдлар насиб этгин!!!

Ибодатларимизга гўзаллик,
Дастурхонимизга барака берсин!!!


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 19:19


🌙Охирги чора Аллоҳ эмас
Ягона чора Аллоҳ дур.

AS'HAB.UZ

20 Oct, 19:06


2024-йил
🗓 21- Октабр
🍁 ДУШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:23 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:42 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:50 🕰

🌆 ШОМ - 17:35 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:49 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 16:01


ОИЛА АЪЗОЛАРИ 

Ота
:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 14:25


​​АЛЛОҲ БИЗГА ОТА-ОНАМИЗДАН ҲАМ МЕҲРИБОН

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!

_(Муҳаммад Ротиб Нобулсий). _


Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 12:07


САБРНИНГ МУКОФОТИ

Ҳазрати Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу улуғ саҳобийдирлар. Биқинларига бир ярачиқиб ўттиз икки йил узлуксиз ўша жароҳат билан азобландилар. У киши чалқанча ётар, ҳатто ёнбошларига ўгирила олмас эдилар. Ўттиз икки йил мобайнида еб-ичиш ҳам, ибодат қилиш ҳам, қазойи ҳожат ҳам чалқанча ётган ҳолатда бўлар эди.
Бир тасаввур қилиб кўринг, ўттиз икки йил фақат бир ҳолатда қимирламай ётиш, инсон учун нақадар машаққат, нақадар оғир беморлик? Шундай беморлик ҳолатида бўла туриб ҳам чеҳраларида шу даражада қувноқлик ифода этиб турар эдики, бирор соғлом кимсага бундай юз насиб бўлмаган. Одамлар бундан ҳайратланиб айтардилар: “ Беморлик шу даражада оғир, неча йиллар ўтиб кетди, ёнбошлаб ўгирила олмайдилар, юзларига боқинг, шундай қувноқки, соғлом кимсалар юзида бундай қувноқлик йўқ, Ҳазрат! Бу қандай ҳолатки, беморлик оғир бўлишига қарамай, юзингизда шундай қувноқлик ва беғуборлик бор, бу ҳолат соғлом кимсалар юзида йўқ? деб сўрашди . У киши шундай дедилар: “Бемор бўлганимда, мен сабр қилдим ва шундай дедим: Бу беморлик Аллоҳ таоло тарафидан менга туҳфадир. Аллоҳ таоло мен учун айнан шуни фойда деб билибди, мен ҳам бунга розиман.Бу сабр эвазига Аллоҳ таоло менга шундай мукофот бердики, ётган жойимда ҳар куни фаришталар билан сўрашаман. Менга ғайб оламини зиёрат этиш насиб бўлди. Ғайб менга фош қилинди. Қайси беморга ғайб фош қилинса ва фаришталарнинг қатновини сеза бошласа, у учун энди соғлом бўлишни ҳохлаши мусибатдир? дедилар. Шу сабабли беморлик минг даражага сабаб бўладиган неъматдир”.
Хулоса шуки, Исломнинг хусусияти, соғлом кимсага соғломлигида тасалли беради ва соғлом пайтида соғлигини қадрлашга буюради. Беморга эса: “Сенинг бу беморлигинг Аллоҳ таологача етишлик воситасидир. Агар касаликка сабр қилсанг ва бундан савоб умид қилсанг, бу ҳолатга сабр қилувчи ва рози бўлсанг, сенга жуда юксак даражалар бўлади” дейди.

«Ҳикматлар»

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 07:56


Эй Абулқосим, ёмонликларингдан бирортасини арзимас деб айтма. Эҳтимол, улар сенинг наздингда хурмо данаги ортидаги тешикчалик (арзимас-у), Аллоҳ ҳузурида хурмо дарахтичалик каттадир. Сен қайтарилган ишнинг кичиклиги ва арзимаслиги тўғрисида эмас, (бу ишдан) қайтарган Зотнинг улуғлиги ва буюклиги ҳақида фикр қил.

Чунки нарсалар аслига қараб бир-биридан фарқ қилади. Буйруқ ва тақиқлар ким томониданлигига қараб катта-кичик бўлади. Кичкина хатони ҳам арзимас деб ҳисоблама. Зеро, (Қиёмат куни) бўйнинг ўша хатоларни йиққани сабабли жавобгар бўлувчидир. Аллоҳ таолонинг ҳисоб-китоби ва адолатли тарозуларини эсга ол. Зарра оғирлигича ва хантал уруғи вазнича митти нарсаларга ҳам нозик ҳисоб-китоб қилинишини ёдда тут.

Кўзинг шубҳали бир қарашга кетиб қолишини, тилинг учидан оқил инсон сўзига ўхшамаган бир калима чиқиб кетиб қолишини, ақлингни тўғриликнинг бўлмаган хаёл олиб қочишини, оёғинг нотўғри йўлга юриш учун бир қадам бўлса ҳам одим отишини катта гуноҳ деб ҳисоблагин. Ахир, сен (яхши) биласанки, сенга (нотўғри нарсаларга қарашдан) кўзни юмиш, ортиқча қарашларни ташлаш, дунё ва динингга фойдаси бўлмаган вақтда гапириш ўрнига сукут сақлашни ўрганиш ва одатга айлантириш буюрилган. Муҳим ва эътиборли бўлмаган ишни кўнгилга келтирмаслик ва хаёлдан ўтказмаслик, фақатгина машаққат чекиб боришингга арзигули яхши мажлис томон ёки ўтини ўчириш ва алангасини сўндириш қўлингдан келадиган ёмонлик томон одим отмоқлик сенга амр қилинган.

Қовоқларингни очиб юмишдан, кўзингга эрк бериш ёки уни тийишдан аввал, гапириш ва сукутдан, овозингни кўтариш ёхуд пасайтиришдан олдин, унутиш ёки ёдга олишдан ва фикру хаёлингни юритишдан аввал ҳамда оёғингни олд ёки ортга босишдан бурун Аллоҳ таолонинг риоясини қилгин. Бу ишларнинг барини тўғрилик билан сифатланган, ҳақиқатга қаратилган, жазоланишдан узоқ ва савобга яқин ҳолатда содир бўлишига интил.

Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 04:56


​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: “Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра: “Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”,
- дедилар”.
Имом Насаий ривоят қилган
.

Шарҳ: Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

20 Oct, 04:08


#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум Азизларим!!!

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз-у бизга муборак бўлсин!!!

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик, омонлик , тан-сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!!

Кунингиз файзли, баракали, мазмунларга тўла бўлиб ўтсин!!!


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 14:52


#Фойдали

Эркаклардан бири айтади:
“Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан:
— Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен:
— Йўқ, нимага экан? — дедим. У:
— Ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз, — деб жавоб берди.

Ҳа, биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “...Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 12:34


Бир подшоҳнинг 10 та ўғли бўлган экан. Кунлардан бир кун уруш бўлиб, ўғиллари жангга сафарбар бўлишибди. Шунда катта ўғли оламдан ўтганининг хабарини қилишганда:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Маълум бир вақт ўтгандан кейин яна бир ўғли оламдан ўтибди. Унинг хабари берилганда ҳам:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Бирин-кетин бошқа ўғиллари ҳам ҳалок бўлиб. Уларнинг хабарига ҳам бир муносабат билдирибди. Бироқ, кенжа ўғлининг ҳалок бўлганининг хабарини беришганда дод солиб йиғлаб юборибди. Шунда:
– Олампаноҳ, шунча ўғлингиз ҳалок бўлганида йиғламаган эдингиз, нимага айнан кенжангиз ҳалок бўлганида йиғлаяпсиз? Ёки уни бошқаларидан ортиқ кўрар эдингизми? – деб сўрашибди.

Подшоҳ:
– Аслида, ҳаммасини бирдек яхши кўраман. Бироқ, кенжа ўғлим бенамоз эди. Шунга унинг нариги дунёда қандай жавоб беришини ўйлаб йиғлаяпман... – деб жавоб қилибди.

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, ўлим даҳшат эмас, бенамоз бўлиб ўлиш ҳақиқий даҳшат.

Фикр қилинг.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 09:14


Маьрифий суҳбат

Тошкент шахар Учтепа тумани Лабизах жоме масжиди имом хатиби Раимқулов Равшанбой домла 18- Октябр куни Маданият ва маьрифат телеканалидаги Маьрифий суҳбатлар кўрсатувида Исломда вақтнинг қадри мавзусида суҳбат қилиб иштирок этди.

@Ashabuz matbuot xizmati

AS'HAB.UZ

19 Oct, 08:45


Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ

Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди.

Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди.

Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафид сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 07:43


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 05:11


С.Биринчи бўлиб соатни жорий қилган ким?
Ж.Нуҳ алайҳиссалом, кемада намоз вақтларини аниқлаш учун.
С.Каъбанинг ичида нозил бўлган оят қайси?
Ж.Нисо сурасининг 58-ояти

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا...

С.Жаннатдан ерга тушган бир парча нарса?
Ж.Каъбадаги Қора тош.
С.Каъбани биринчи тавоф қилганлар ким?
Ж.Фаришталар.
С.Қавмининг ҳаммаси имонга келган пайғамбар қайси?
Ж.Юнус алайҳиссалом.
С.Вафотида Арш ларзага келган саҳобий ким?
Ж.Саъд ибн Муъоз разияллоҳу анҳу.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан энг охирги вафот этгани ким?
Ж.Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиз.
С.Туғмаган она ким?
Ж.Уммул қуро “Макка” (шаҳарларнинг онаси).
С.Намруд ёққан оловнинг ичида Иброҳим алайҳиссалом қанча муддат қолдилар?
Ж.Етти кун.
С.Нима учун Одам алайҳиссаломга одам деб исм қўйилди?
Ж.Тупроқлари ернинг юза қатламидан олингани учун. Нарсанинг юзаси араб тилида “адийм” дейилади.
С.Нима учун Ҳавво онамиз бундай исм билан номландилар?
Ж.Тирик (ҳаёт) нарсадан яратилганлари учун. Яъни Ҳавво “ҳаёт”дан олинган. Одам алайҳиссаломнинг тирик организмидан яратилган.
С.Арафот тоғи нима учун бундай ном билан аталган?
Ж.Одам ва Ҳавво жаннатдан ер юзига тушганларида биринчи бор шу тоғда учрашганлар. “Арафа” араб тилида таниди, билди деган маъноларни англатади.
С.Арабларнинг момоси деб номланган аёл ким?
Ж.Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Биби Ҳожар онамиз.
С.Қуръонда нечта сажда ояти бор?
Ж.Ўн тўртта.
С.Шайтон эшитганида йиғлайдиган сура қайси?
Ж.Алиф лом мим Сажда сураси.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 05:10


Билимингизни оширинг

С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Ж.Пешин намози.
С.Одам алайҳиссаломдан Нуҳ алайҳиссалом давригача бўлган оралиқ вақт қанча?
Ж.Ўн аср.
С.Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Ж.Мужодала сураси.
С.Қайси оятда араб ҳарфларининг барчаси ишлатилган?
Ж.Фатҳ сурасининг охирги оятида.
С.Инсонни Дажжол фитнасидан асрайдиган ўнта оят қайси?
Ж.Каҳф сурасининг аввалги ўнта ояти.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўрганишни тавсия қилган сура қайси?
Ж.Нур сураси.
С.Мерос ҳукмлари келган сура қайси?
Ж.Нисо сураси.
С.“Кичик Нисо сураси” деб номланган сура қайси?
Ж.Талоқ сураси.
С.“Мунжия” (нажот берувчи) деб номланмиш сура қайси?
Ж.Мулк сураси.
С.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг исломга киришларига сабаб бўлган сура қайси?
Ж.Тоҳо сураси.
С.Расуллулоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким қиёматни кўзи билан кўрмоқчи бўлса ўқисин", деб айтган суралари қайси?
Ж.Таквир, Инфитор, Иншиқоқ суралари.
С.Қайси саҳобийдан фаришталар ҳам ҳаё қилар эди?
Ж.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан.
С.Қориларнинг саййиди деб ном олган саҳобий ким?
Ж.Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу.
С.Байтул маъмур қаерда жойлашган?
Ж.Осмонда.
С.Халойиқ ичида энг охири ўладиган ким?
Ж.Ўлим фариштаси.
С.Жаннатнинг энг олий даражаси қайси?
Ж.Фирдавс.
С.Таровиҳ намозига одамларни жамлаган ким?
Ж.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
С.Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Ж.Еттита.
С.Жаннат хазинабонининг исми нима?
Ж.Ризвон.
С.Дўзах хазинабонининг исми нима?
Ж.Молик.
С.Жаннатнинг нечта эшиги бор?
Ж.Саккизта.
С.Дўзахнинг нечта эшиги бор?
Ж.Еттита.
С.Аъроф нима?
Ж.Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасидаги аросат жой.
С.Аъроф эгалари қаерга тушади, жаннатгами ёки дўзахга?
Ж.Жаннатга тушадилар.
С.Ҳикмат берилган, пайғамбарлик берилмаган киши ким?
Ж.Луқмони ҳаким.
С.Бир куни рўза тутиб, бир куни оғзи очиқ юришни одат қилган пайғамбар ким?
Ж.Довуд алайҳиссалом.
С.Дарахтни ичига яширинганда арралаб ўлдирилган пайғамбарнинг исми нима?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Душманининг қўлида тарбияланиб катта бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Мусо алайҳиссалом.
С.Бешикда гапирган ва ҳозиргача тирик бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.“Мен икки қурбонлик қилинган зотларнинг ўғлиман” деган пайғамбар қайси?
Ж.Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам.
С.Марям алаҳиссаломни ўз кафиллигига олган пайғамбар қайси?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Нуҳ алайҳиссаломнинг аҳлидан нажот топмаган икки киши ким?
Ж.Хотини ва ўғли.
С.Масиҳи Дажжолни ўлдирадиган пайғамбар ким?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.Муҳаммад алайҳиссаломнинг туяларининг исми нима эди?
Ж.Қасво.
С.Тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари қаерда қўнди?
Ж.Жудий тоғига, Ашуро куни.
С.Ейиш мумкин бўлган, аммо сотиш мумкин бўлмаган таом қайси?
Ж.Қурбонлик гўштидан тайёрланган таом.
С.Башарият тарихида энг олисга қилинган сафар қайси?
Ж.Исро ва Меърож.
С.Сидратул мунтаҳо нима?
Ж.Еттинчи осмондаги буюк дарахт.
С.Муқаддас руҳ ким?
Ж.Жаброил алайҳиссалом.
С.Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари нечта?
Ж.Олти юзта.
С.Исо алайҳиссалом қаерда туғилганлар?
Ж.Фаластинда Байти Лаҳмда.
С.Қавмини ўттиз йил динга даъват этган, аммо бирорта ҳам киши имон келтирмаган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Қайси пағамбарлар уйланмай бўйдоқ ўтишган?
Ж.Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар.
С.Кўз ўнгида аёлини фаришталар куйдириб юборган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Саждада турган ҳолида боши чопилган пайғамбар қайси?
Ж.Яҳё алайҳиссалом.
С.Қиёмат кунида хотинидан қочадиган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳссалом.
С.Жаннат аҳлининг ёши неча ёшда бўлади?
Ж.Ўттиз уч ёшда.
С.Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ҳукм қилинадиган масала қайси?
Ж.Ноҳақ тўкилган қонлар.
С.Биринчи бўлиб фитна туфайли ўлимни орзу қилган зот ким?
Ж.Юсуф алайҳиссалом.
С.Жаннат аҳлининг саййидалари ким?
Ж.Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад алайҳиссалом, Марям бинт Имрон ва Фиравннинг аёли Осиё розияллоҳу анҳунна.

Давоми👇🏻

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

19 Oct, 01:57


🌤️Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...


Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ёки сиздан бир ёмонлик арийди,
ёхуд сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

🌙Аллоҳумма аҳсин Ақибатан фил умури Куллиҳа ва Ажирна мин Ҳизйи дуня ва Азабил аҳироҳ

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз.


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 20:09


2024-йил
🗓 19- Октабр
🍁 ШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:21 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:39 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:13 🕰

🌇 АСР - 15:53 🕰

🌆 ШОМ - 17:38 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:52 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 14:45


— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 12:58


Юртингизда бунча уламолар чиқишига жуда кўп бош қотирдим.


@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 10:14


Фарзанд ота- онасининг кўнглини кўтариш учун:

- Ота- онанинг мол-мулкларини ва керакли нарсаларини муҳофаза қилиш.

- Ота- онанинг рухсатисиз бирор нарса олмаслик.

- Ота- онага роҳатбаҳш нарсаларни ҳозирлаш.

- Ота-она ухлаётганларида уларни безовта қилмаслик.

- Ота- онанинг хоналарига уларнинг изнисиз кирмаслик.

- Ота- онадан олдин таомга қўл ўзатмаслик.

- Яхши нарсаларни ўзидан олдин ота-онага тақдим қилиш.

- Ота-она ҳузурида ёнбошламаслик.

- Ота- она ҳузурида оёқ узатмаслик.

- Ота- онадан барча ишларда маслаҳат сўраш.

- Ота-онанинг фикрлари ва тажрибаларидан фойдаланиш.

- Ота- она насиҳатларини бажонидил қабул қилиш.

- Ота-она ҳақларига дуода бўлиш ва бошқалар киради.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 06:14


Кабатуллоҳнинг имоми Моҳир Муайқилий томонидан Жума куни қилинган дуо. Амийн деб турган ҳар бир мусулмонни Аллоҳ Азза ва Жалла ниййату мақсадларини ҳосил айласин амийн Я Роббал аламийн.

@ Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 06:00


НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

🕌– Поклик иймондандир;

🕋– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

🥗– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

🍯– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

💉– Қон олдириш – шифо;

– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

❤️‍🩹– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

🐄– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

🥛– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

🕌📿– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

🍲– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

🍛– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

🥛– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

🍝🍹– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

🍫– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

🍵– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

🥛🐋– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

☝️– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

– Ёлғиз овқатланманг;

– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@Ashabuz

AS'HAB.UZ

18 Oct, 01:17


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.


Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)🌙

Жума куни уч нарсага бепарво бўлманг!
1.Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш
2.Каҳф сурасини ўқиш
3.Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган кунни ўтказиб юбормаслик.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!

@Ashabuz

1,790

subscribers

8,048

photos

4,943

videos