QALAM EDUCATION @arabtili_quron_darslari Channel on Telegram

QALAM EDUCATION

@arabtili_quron_darslari


📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ :
Ўқиш, Ёдлаш.(Тасхих,Хифз)
🧕 CEFR сертификатига тайёрлов.

arabtili_quron_darslari (Uzbek)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази маъруза қилинган 'arabtili_quron_darslari' Telegram канали Араб тилида Қуръон дарслари ўқувчилар учун муҳим маълумотлар беради. Ушбу каналда '📖 Қуръони Карим қироати: ўқиш, ёдлаш. (Тасхих, хифз)', '🧕 CEFR sertifikatiga tayyorlash: Араб ва Ўзбек устозлар', ва '✏️ Murojaat: @QALAM_menejer' темаларида маълумотлар жойлашган. 'arabtili_quron_darslari' канали араб тили йўналишидаги курслар ва дарслар ўқитувчилар учун идеал манба. Канал бошқарувчилари билан @QALAM_menejer мурожаат ёзилиши мумкин. Қалам Таҳсилоти манбасида энг янги видеоларни 'https://www.youtube.com/@QALAM.EDUCATION' ва янгиликларни 'https://www.instagram.com/qalam_academy_arabic?igsh=' саҳифасидан кўришингиз мумкин. Араб тилида Қуръон дарслари ёки CEFR сертификатига тайёрлаш бўйича маълумотларни эгаллаш учун 'arabtili_quron_darslari' Telegram каналига обуна бўлинг ва маълумотлардан фойдаланинг!

QALAM EDUCATION

11 Feb, 07:39


🧡 Ramazon – oylarning sultoni

Bu oy boshlanganda vaqt sekin o‘tgandek tuyuladi. Ammo o‘rtasiga yetganda kunlar shamoldek uchib ketadi. Oxirida esa, har bir soniyaning qadrini yurak bilan his qilamiz.

💞Ramazon ham hayotimiz kabi – boshlanganida cheksizdek ko‘rinadi, lekin qanday o‘tib ketganini sezmay qolamiz. Qanchadan-qancha duolarni unutdik? Qancha tunlar behuda ketdi?

Bugun ham Ramazon bor. Balki ertaga yo‘q… Shu bois, har lahzani g‘animat biling. Chunki vaqt qaytmaydi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

11 Feb, 04:22


Нега ҳозирги аёллардан Қори ва Қория фарзандлар чиқмаяпти?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

10 Feb, 14:33


⚠️ Тирноқ ўстиришнинг инсонга қандай зарарлари бор?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

10 Feb, 06:54


Дори ичишни хохламасангиз, оз лекин фойдали овқатланинг!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

10 Feb, 03:27


Aгар Қуръон ўқишга дангасалик қилаётган инсон тиловат бошлаган пайтда уни қандай неъматлар кутиб турганини билганида эди, Aллоҳга қасамки, бир лаҳза ҳам иккиланмасдан тиловатга киришган бўларди.

©️муслимаат.уз

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

09 Feb, 05:52


Болаларимизни дуо қилишни биламизми?
Ота-она ўз фарзанди учун қилган дуоси ижобат.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

08 Feb, 09:46


🥰Qur’on kitobi javonda chang bosib yotmasligi kerak.

Ko‘p o‘qishga niyat qilamiz, lekin vaqt topolmaymiz. Xatmni boshlaymiz, lekin oxiriga yetkazmaymiz. Bir payt qarasak, Ramazon kelib qolgan, Qur’on esa yana oxirigacha o‘qilmagan…

Bu safar boshqacha bo‘lsin. Bir oyda emas, bir kunda emas—bugun bir sahifa o‘qing. Keyin yana bir sahifa. Muhimi—boshlash va to‘xtamaslik.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

08 Feb, 04:39


Борган сари вақт қисқариб боришининг сабаби нимада?
(Хадиснинг илмий исботи)

📌Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё ҳурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади"

👉 Ўтган аср бошларида Эйнштейн умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Унда тортишиш, тезлик ҳамда вақтнинг буларга алоқаси ҳақида сўз юритилган.
Вақт ўзгармас, собит шаклда ўтмайди, балки тезлик, тортишиш кучи ва макон ўзгариши билан вақт оқими ҳам ўзгаради дейилган.
Олимларнинг айтишича, қора туйнук яқинида замон ва макон қонунлари ўзгарар экан. Қора туйну оғир, кўзга кўринмас, катта тезликда айланадиган юлдуз.
Бир қора туйнукка яқинлашганимиз сайин вақт қисқариб борар ва марказига етганимизда вақт йўқолар экан.

Вақтнинг ўзгариши ҳақида Эйнштейн 1916 йилларда фикр билдирган, лекин 14 аср олдин Набий алайҳиссалом вақт ўзгарадиган нарса эканини баён қилганлар.

Мана шунинг ўзи у зот соллоллоҳи алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақ Расули эканликларига далилдир.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Feb, 14:44


🔴Alloh bizdan rozi bo‘lishidan oldin biz, Alloh bergan neʼmatlariga shukronalik keltirib, biz Allohdan rozi bo‘layapmizmi?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Feb, 07:32


Модомики, улар истиғфор айтар экан Аллоҳ уларни азобламас.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Feb, 03:31


Insonni hech qachon uxlamaydigan a‘zosi haqida eshitganmisiz?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

06 Feb, 07:07


Биз дин ва дунёвий илм олишимиз керак

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

06 Feb, 03:23


Telefon – foydami yoki zulmat?

🔗 Qo‘lingizdagi telefon sizni qaysi yo‘lga yetaklayapti?
Ilm, hikmat va nur sari yo g‘iybat, behayolik va bekorchilik tomonmi?

Rasululloh salollohu alayhi vasallam aytdilar: "Kim hidoyat sari yo‘l ko‘rsatsa, unga ergashganlarning savobini oladi." (Muslim)

🔎Bir tugma bilan Qur’on tinglash ham, gunohga botish ham mumkin.

Tanlov esa o‘z qo‘lingizda! Bugun telefoningiz orqali oxiratingizga nima jamg‘ayapsiz?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

05 Feb, 06:37


🤩Бизни. Мақсадга эришишимизга нима тўсиқ бўлаяпти?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

04 Feb, 03:21


Тартиб

Қалбимизда тартиб ўрнатмагунча, ҳаётимизда тартиб бўлмайди.
Ҳақиқий эътибор беришимиз ва ислоҳ қилишимиз керак бўлган нозик нуқтамиз бу - Қалб.

Muhammadali_Eshonqulov

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

03 Feb, 03:17


Муҳаммад ибн Фазл қуддуса сирруҳу деди:
"Исломнинг кетиши тўрт иш сабабидан бўлади:

🗣1. Биладиган нарсаларига амал қилмайдилар.


🗣2. Билмайдиган нарсаларига амал қиладилар.


🗣3. Билмайдиган нарсаларини таълим олмайдилар.


🗣4. Инсонларни таълимдан, ўрганишдан ман қиладилар."

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

02 Feb, 12:37


Салом беришдаги суннатлар

1. Салом бериш: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Энг яхши мусулмонлик, таниган ва танимаганларга салом беришдир," дейдилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

2. Хайрлашишда ҳам салом бериш: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мажлисга кирганингизда салом беринг, қайтганингизда ҳам салом беринг. Иккинчи салом биринчисидан кам эмас," дейдилар. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

3. Табассум билан учрашиш: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши амални камситманг, ҳатто бир биродарингизга очиқ чеҳра билан учрашиш ҳам," дейдилар. (Муслим ривояти)

4. Икки қўл билан кўришиш: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Икки мусулмон қўл бериб кўришиб, ҳали ажралмай туриб, уларнинг гуноҳлари кечирилади," дейдилар. (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Мажа ривоятлари)

5. Чиройли муомала қилиш:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши сўз садақадир," дейдилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Ҳолиад Ҳасинан: "Бир кеча кунузи ўтказишда мингдан ортиқ суннат."

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

27 Jan, 13:36


Жоним қизим, фидоий бўл! Лекин, ўзингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма....

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

27 Jan, 06:33


Бировни муҳокама қилиш – беҳуда иш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ким Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхшилик гапирсин ёки жим турсин." (Бухорий, Муслим)

📌 Ўзгаларнинг айбини қидириш ўрнига, ўзимизни тузатишга интилайлик.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

27 Jan, 03:32


Фарзанд тарбияси – бу фақат илм ўргатиш эмас…

❗️Фарзандга Қуръон ўқишни, намозни ўргатиш – бу жуда улуғ иш.
Аммо тарбия фақат шу билан чекланиб қолмаслиги керак.
Фарзанд қалбига эҳсонни, яхшилик қилишни, яқинларга меҳр кўрсатишни сингдириш ҳам шунчалик муҳимдир.

🌺Уларга сийлайи раҳм қанчалик улуғ фазилат эканини тушунтиринг. Ҳайвонларга нисбатан меҳрибонлик, табиатни асраш, муҳтожларга ёрдам бериш билан қалбнинг гўзаллиги янада чароғон бўлишини кўрсатинг.

💕Эсингизда бўлсин, болалар сўзлардан кўра амалларни тезроқ ўзлаштиради. Ўзингиз раҳмдил бўлинг, яхшилик қилинг – болангиз учун энг яхши дарс шудир.

Фарзанд тарбияси – бу қалб тарбиясидир.❗️

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

26 Jan, 12:09


Мисвoқ ишлатишнинг фойдалари

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

26 Jan, 03:52


Росулуллоҳ 🕋 қизлари, Фотимаи Захрони узатаётиб уларга қилган насихатлари.

Бу муборак насихат фақат Фотима онамиз учунгина эмас
барча уммат қизлари учун ота насихатидир.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

25 Jan, 12:43


Жуфтидан, ота онасидан нолийдиганлар эшитсин.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

25 Jan, 04:06


Аллоҳ учун кўз ёш тўкиш қандай бўлади

Йиғлаш мусулмоннинг иймон ҳолатидир. Гоҳ кўзлари билан, гоҳ қалби билан, гоҳида руҳи билан йиғлайди...

Лекин бу йиғи Аллоҳ учун бўлмаса не наф ей жон
📱

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

24 Jan, 07:11


Ният – ҳар бир ишнинг асоси

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, амаллар ниятга боғлиқ." (Бухорий, Муслим)

Ҳар бир ишимиздан олдин ниятимизни тўғрилайлик.
Илм олиш – фақат дунёвий манфаат учун эмас, Аллоҳнинг розилигини топиш йўлида бўлса, савобга сабаб бўлади.

Эзгу ният – ишимизга барака олиб келади!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

24 Jan, 03:53


⭕️ Хар куни ота-онамиздан бизни дуо қилишларини сўраймизу...

⭕️ Биз эса қачон уларни ҳаққига дуо қилдик, еслай оламизми?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

23 Jan, 13:24


Гўё бир умр яшайдигандек ҳотиржаммиз..

Ҳар сонияда руҳимиз бизни тарк этишини эсламаймиз..
Кимлардандир аразлаймиз, аламзада бўламиз, нафратланамиз..

Аммо...
Ишонинг..ҳаётингиз хавф остида қолса, кечирмаган инсонларингизни умуман эсламайсиз.

Фақат ўзингиз ва қалбингизни ўйлайсиз..

Ҳўш...ўзингизни қалбингизни ислоҳ қилиш учун нимани кутяпсиз?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

23 Jan, 06:18


Қачон бир пора қуръон ўқиганингизни эслай оласизми?


🗣Бугун кўпчилигимизни уйимизда қуръон ғариб холатда.
Зеро ўқилмаган қуръон ғарибдир.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

23 Jan, 03:17


Инсон ўзини нимага қобилияти борлигини ўзи топиши керак

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

23 Jan, 00:28


Қўрқ...

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

22 Jan, 13:47


⏱️ Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан шифо топиб қарабсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди экан.

Улардан бири Қуръон ёд олибди, яна бири Тажвидни яхшилабди. Кимдир фанлардан ўзибди.

Сен эса телефон қаршисида ўтирибсан, умринг ўтиб қолибди ҳамки, сезмагансан ҳам.

📎Билиб ол! Сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир неча қадам қолган ҳолос. Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин.

Чунки у вақтда афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

22 Jan, 03:32


1000 ракат нафл намозидан афзал

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

21 Jan, 07:04


QALAM EDUCATION pinned «🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 Бугун 21:00 да шу каналда Фонетикадан тажриабли, ижозага эга устоза дарс берадилар. Барчани ушбу дарсда иштирок этишини сўраймиз. @arabtili_Quron_darslari»

QALAM EDUCATION

21 Jan, 07:04


🧕 Устоза :
Мадина устоза🌹

🕌"Сайида -Хадича " мадрасасини битирувчиси.

📋 Диплом ва Курон хофизаси  сертификати соҳибаси

📜 "Жазария " тажвиди буйича ижозалик

🔖Араб тилида " Тиловат ахкомлари ва дарс бериш услублари"китобидан ижазага эга.

📆3 йилдан бери катталар ва мактаб ўқувчиларига :

🔶 Қуръони Карим хифзи
🔷Тасхих,Тажвид
🔷 Фонетика
🔶Сийрат
🔷Фиқх
🔶Тафсири
🔷Араб тили грамматикаси
фанларидан дарс бериб келадилар

QALAM EDUCATION

21 Jan, 07:04


🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

Бугун 21:00 да шу каналда
Фонетикадан тажриабли, ижозага эга устоза дарс берадилар.

Барчани ушбу дарсда иштирок этишини сўраймиз.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

21 Jan, 06:37


✔️ Тил билан бировга озор бермаслик керак, чунки сўз инсоннинг қалбига яралар солиши мумкин.


🕋 Зеро қалбга озор бериш,
Кабани вайрон қилиш билан баробардир!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

20 Jan, 12:43


Эй ислом қизи...😍

1️⃣ Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдур.

2️⃣ Уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдур.

3️⃣ Биргина ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

4️⃣ Идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.

5️⃣ Туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.

6️⃣ Эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидур.

7️⃣  Овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг ,,кавсар,  иҳлос" сураларини айтиб қилинг. 

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

20 Jan, 06:41


Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан…

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

20 Jan, 03:39


Ҳаё

Ҳаё энг гўзал либос.
Аёл кишига қандай ярашса, эркак кишига унданда ярашади.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

19 Jan, 12:12


🩷🩷🩷🩷

Онлине курсларимизга 3 кунлик скидканинг охирги куни.

Ҳозироқ мурожаат қилинг ва арзон нархда сифатли таълимни қўлга киритинг ➡️

@menejer_admin1

🩷🩷🩷🩷🩷🩷

QALAM EDUCATION

18 Jan, 14:22


💞💞💞

Тасхих ва Фонетика гурухларимизга яна 2 донадан жой колди.

Грамматика дарсларимиз эса бошланди, қўшилиб олсангиз болади.

Скидка нархга улгуриб колинг.

Мурожаат учун: @menejer_admin1

QALAM EDUCATION

18 Jan, 06:22


😍 Қизларингизни илмли қилинг, чунки улар умматни тарбиялайдилар

Бир қиз илм олади – бир миллат уйғонади. Чунки қизлар келажакдаги оналар, тарбиячилар ва жамиятнинг таянчидир.
😍 Илмли она фарзандини ҳақ йўлда тарбиялайди, уни тўғри йўналтиради ва ҳаёт синовларида мустаҳкам бўлишга ўргатади.

🩷 Қизларимизнинг билимли, оқила ва доно бўлиши учун уларга илм эшикларини очайлик. Уларнинг қўлига китоб, қалбига эса нур беринг – шунда келажак авлод етук, иймонли ва ақл-идрокли бўлади.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

18 Jan, 03:15


بِسْـــــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيم


Масад сураси


@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

17 Jan, 13:25


1000 та ҳикматдан битта мусибат яхши...

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

17 Jan, 06:51


Вақт – қайтмайдиган бойлик!

Пул топиш мумкин, лекин йўқотилган вақтни эмас. Ҳар дақиқани ғанимат билинг ва орзуларингизни орқага сурманг!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

16 Jan, 14:28


Аллоҳ таоло сен ҳақингда билган нарсаларни агар отанг билса ўлсанг хафа бўлмас эди.
Аёлинг билса сендан талоғини сўрарди.
Шунда хам...
«Ёмонлик қилдим, адашдим парвардигор»
деб тавба қилиб келсанг
Аллоҳ сени кечириб юбораверади.
Аллоҳ шу қадар мехрибон ва рахмлидир.



@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

16 Jan, 07:43


ЭҲТИЁЖ.

Шахсий ривожланиш учун Аллоҳга эхтиёжимиз бор!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

16 Jan, 02:43


💰 Zamonaviylik nima?

Bugungi kunda “zamonaviylik” so‘zi ko‘pincha noto‘g‘ri talqin qilinadi.

🌎 Ba’zilar uni faqat texnika taraqqiyoti yoki tashqi ko‘rinishga e’tibor qaratish deb bilishadi. Lekin aslida zamonaviylikning haqiqiy ma’nosi boshqa: insof, adolat va bilim bilan hayot kechirish.

Haqiqiy zamonaviy inson:

🟣Bilim oladi. Ilm olish musulmon uchun farz. Bu nafaqat diniy bilim, balki dunyoviy bilimlarni o‘rganishni ham o‘z ichiga oladi.

🟡Ahloqli bo‘ladi. Zamonaviylik tashqi ko‘rinishda emas, balki insonning go‘zal hulqi, samimiyati va odobida aks etadi.

🟢Adolatli bo‘ladi. Yangi davr imkoniyatlaridan foydalanganda, boshqalarga zarar bermaslikni, halol yo‘ldan yurishni unutmang.

Alloh barchamizni haqiqiy zamonaviylikni tushunib, uni halol yo‘lda qo‘llashimizni nasib qilsin

@arabtili_Quron_darslari!

QALAM EDUCATION

14 Jan, 10:22


📕Қуръон билан ҳамсафар

17-қисм

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

08 Jan, 06:05


🩵🩵🩵Фарзандингиз Қуръонни неча ёшдан ўрганиши керак?

🧕Болангиз Қуръон ўқишни қанча эрта бошлаб ўрганса, шунча енгил ва самарали бўлади!
Болалик – ҳар қандай маълумотни осон қабул қилиш даври.

📗Айниқса, Қуръонни севиб ўрганиш болага нафақат илм, балки қалб нурини ҳам бағишлайди.

🌷Ёш болалар Қуръонни тез ёдлаб олиш қобилиятига эга бўлганлари учун эрта бошлаш ниҳоятда фойдали.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

08 Jan, 03:05


🎄 Садақа қилаётган пайтинг....

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Jan, 11:29


📕 Қуръон билан ҳамсафар

11-қисм

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Jan, 05:35


📎Ota onaning roziligi Allohning roziligiga dalolat qiladimi?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

07 Jan, 02:40


"Ё пирим", "Фалончининг арвоҳи қўлласин" дейиш

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

06 Jan, 13:52


📕 Қуръон билан ҳамсафар

10-қисм

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

06 Jan, 02:54


«Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар».
Оли Имрон сураси, 191-оят.


😀 Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларимизда
Телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...

💕 Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзинга қайтаргин!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

05 Jan, 09:48


📕Қуръон билан ҳамсафар

9-қисм

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION

05 Jan, 06:14


📖 Аят Aл Курсий маънолари ва таржимасини биласизми?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

01 Jan, 06:07


📕 Qurʼon bilan hamsafar

5-qism

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

01 Jan, 03:47


💕 Қуръонни ёд олиш - бу Аллоҳнинг каломини қалбингда сақлаб, дунё ва охират саодатига эришиш йўлидаги энг улуғ амал.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 16:34


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 15:30


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 15:30


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 11:43


🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

📢 Каналда бепул дарслар рўйхатини олдиндан эълон қиламиз.

🔔 Фарзанд тарбияси ҳақида
ЧОРШАНБА-ПАЙШАНБА 21:00 да


🔔 Бепул тасхих дарслари
ДУШАНБА-СЕШАНБА
21:00


@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 06:37


❤️Ким илм олмоқчи бўлса, қуйидаги ўнта хислатни ўзига лозим тутсин.

1. Икки ракъат бўлса ҳам тунги намоз
2. Доим таҳоратли юриш
3. Ичида ҳам ташида ҳам тақво қилиш
4. шаҳват учун эмас қувват бўлиши учун таом ейиш
5. Мисвок ишлатиш
6. Доим китоб мутолаа қилиш
7. Устозга нисбатан одобли бўлиш
8. Қуръон тиловат қилиш
9. Ота-онани хизматида бўлиш
10. Ҳусни хулқ

Мана шу ўнта мукаммал хислатдир.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Dec, 02:20


💚
Илм йўли — мақсад билан бўлади.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Dec, 15:45


Live stream finished (44 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Dec, 10:53


QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази pinned «Azizalar ovoz berib yuboramiz,shunga qarab kanalni yuritamiz,bu juda muhim,iltimos beeʼtibor boʻlmang,🌹»

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Dec, 10:53


Azizalar ovoz berib yuboramiz,shunga qarab kanalni yuritamiz,bu juda muhim,iltimos beeʼtibor boʻlmang,🌹

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Dec, 02:04


☘️Hayotda yashashdan asl maqsadingni anglagan kuning, ruhing Allohning rizoligini izlashga talpinadi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

29 Dec, 06:01


🩷🩷🩷🩷🩷🩷

Arab harflarini to‘g‘ri talaffuz qilishni 0 dan o'rganmoqchilar uchun:
📚 Fonetika darsi — Seshanba, juma.
Soat: 09:30

Qur’onni to‘g‘ri o‘qish va tajvidni mukammal egallamoqchilar uchun:
📖 Tasxix + Tajvid darsi — Chorshanba, shanba. Soat: 20:30

🎯 Darslar onlayn tarzda bo'ladi, har bir o'quvchi bilan shug'ullaniladi.

📌 Ro‘yxatdan o‘tish uchun: @QALAM_menejer
Narxi: 200.000 so'm
Darslarimiz haqida o'quvchilarimiz fikri shu kanalda👇
@qurondarslarimiz_haqida

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Dec, 13:04


Qurʼon o‘qishni boshlashni istagan ayollarga tavsiyalar

👋 Qalbni tayyorlang
Qurʼonni o‘qish – bu faqatgina til harakati emas, balki qalb va ruhiy tarbiya hamdir. Qurʼonni o‘qishga niyat qilganingizda, qalbingizni poklab, har bir surani Allohning so‘zi ekanini anglab, ixlos bilan o‘qing.

🌺 Qismlarga bo‘lib o‘qing.
Agar Qurʼonni birinchi marta o‘qiyotgan bo‘lsangiz, o‘zingizga maʼqul bo‘lgan suralarni tanlang. Har kuni bir ozdan o‘qish o‘zingizni charchatmasdan davomli odatni shakllantiradi.

🌺Tarjimani o‘qib, maʼnosini anglab boring.
O‘zbek tilida Qurʼon tarjimalaridan foydalaning. Maʼnosini anglashga eʼtibor qaratsangiz, Qurʼon sizga yanada yaqinroq bo‘ladi.

😍 Tartil bilan o‘qishni mashq qiling.
Qurʼonni chiroyli ohangda, sekin va har bir harfni to‘g‘ri talaffuz qilib o‘qish (tartil) sunnat hisoblanadi. Qurʼonni o‘qishdan oldin oson qoidalarni o‘rganish uchun ayollarga mo‘ljallangan darslarga yoki onlayn kurslarga qatnashing.

🙃Amal qilishni niyat qiling
Qurʼonni o‘qish – bu bilim olish bilan birga uni hayotga tatbiq qilishni ham talab qiladi. Har bir oyatni o‘qiganda: "Bu oyat menga nima o‘rgatyapti? Hayotimda qanday amal qilsam bo‘ladi?" deb o‘zingizga savol bering.

🌷 Jamoat bo‘lib o‘qishni odat qiling.
Ayollar uchun maxsus Qurʼon o‘qish yoki tilovat yig‘inlariga qatnashish nafaqat ilmingizni oshiradi, balki ruhiy birlikni ham kuchaytiradi.

🤦‍♀️ Qurʼonni har joyda olib yurish odatini yarating.
Telefoningizda yoki sumkangizda kichik Qurʼon kitobi olib yuring. Har bo‘sh vaqtda oyatlarni o‘qishga harakat qiling.

📖 Qurʼonni o‘qish qalbni poklaydi, Allohga yaqinlashtiradi va sizni eng katta qiyinchiliklarda ham sabr va shukr bilan bardavom yashashga undaydi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Dec, 09:00


📕Qurʼon bilan hamsafar

4-qism

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Dec, 02:57


Бировнинг камчилиги устидан кулиш

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Manba: BintuSodiq

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Dec, 06:12


📕Qurʼon bilan hamsafar

3-qism

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Dec, 01:57


🌿"Ilm – yo'qolmas xazina, amal esa uning qo'riqchisidir."

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 16:50


Live stream finished (43 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 16:06


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 16:05


Live stream finished (3 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 16:02


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 15:52


InshaAlloh 10 daqiqadan keyin kitob mutolaamiz boshlanadi 📚

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 09:57


🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷

🩷 Farzand tarbiyasida ilm izlanib tinib tinchimas onajonlarimiz uchun:

Dushanba va payshanba kunlari soat 21:00 da !
"Farzand tarbiyasida 700 saboq" kitobini birgalikda mutolaa qilamiz.

Bolalarni tarbiyalashda hayotiy tajriba almashish va kitobning chuqur hikmatlarini anglash uchun bugun sizni darsda kutib qolamiz.

Iloji boricha yaqinlaringizni taklif qiling.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 05:19


🧕 Ayollarning eng yaxshilari...

📖 Qurʼon bilan qalbini nurga to'ldirgan, tahajjudda ibodat qilib, zavjini ham o'sha yulga yo'naltirgan ayollardir.

Zavji unga boqsa, uning qalbida tinchlik va sakiynat topadi. Uyida baraka va xotirjamlik bor...

Biz ayollar, aynan shu sakiynatni tarqatamiz.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Dec, 03:19


🌙

Gunoh sizni Qurʼondan tiyib turadi, yoki Qurʼon sizni gunohdan...

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Dec, 10:36


Qurʼon bilan hamsafar
2-qism

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Dec, 06:20


10 ta sura 10 ta muammoni oldini oladi.

Batafsil videoda⬆️

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 16:40


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 16:13


@qalam_meneger2

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 15:26


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 10:09


🩷🩷🩷

Bugun soat 20:30 da Fonetika 0 dan darsimizning 1-darsi ochiq tarzda shu kanalda bo'ladi.

Bemalol darsga kirib kuzatishingiz mumkin.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 09:32


Assalamu alaykum va rahmatullohi va barokatuh aziz tolibalar. Bugun inshaAllah 21⁰⁰da xatm-tas‘hih darsimizga marahamat qiling🌹

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Dec, 08:52


Qur'on bilan hamsafar.
1-qism


@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 16:46


Live stream finished (46 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 16:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 14:22


Kitob o'qiyman lekin, uqmayman deydiganlar uchun.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 05:48


🌿 Daraxt ildizi suvdan quvvat olgani kabi, qalblar ham ruhiy ozuqa bilan kuchga to‘ladi.

Haqiqiy quvvatni esa Allohning Kalomi orqali topasiz.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 05:21


Live stream finished (49 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

03 Dec, 04:31


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 16:52


Live stream finished (51 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 16:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 10:42


DIQQAT‼️‼️
Ertaga ommaviy dars bor.

Bepul arab tili📌

DARS VAQTI :

( Xaftada birkun xar Seyshanba)

🇺🇿 09:30
🇰🇬 10:30
🇸🇦 07:30
🇷🇺 07:30

Dars shu 👇 kanalda boladi🌺🌺
@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 09:16


#Quronga_chorlov

Ota-ona omonat, umr omonat degan narsalarni bilamiz.

Ammo ko‘pchiligimiz Qur’on omonatini bilamizmi?

Qaysi umrimizga ishonib bunchalik beg‘ammiz?
Nimaga ishonib, Qur’on o‘rganmaymiz, o‘qimaymiz?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

02 Dec, 05:58


⚡️ Juda ko‘pchilik IN SHAA ALLOH so‘zini no‘tog‘ri yozadi, natijada manosi o‘zgarib ketadi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

01 Dec, 10:23


📚Diniy kitob o‘quvchining odoblari

1. Niyatni to‘g‘rilash: Kitob o‘qishdan maqsad Allohning roziligini qozonish, ilm olish va amal qilish bo‘lishi kerak.

2. Poklikka e’tibor berish: Qur’on, hadis va Payg‘ambarimiz sallollohu alayhi vasallam haqida yozilgan kitoblarni o‘qishda badan va kiyim pok, joy toza bo‘lishi lozim.

3. Hurmat saqlash: Kitoblarni yerdan yuqorida saqlash, ularga keraksiz narsalarni qo‘ymaslik.

4. Har qanday diniy kitobni o‘qishdan oldin "Bismillahir rohmanir rohiym" deyish sunnatdir.

5. Diqqat va mulohaza bilan o‘qish: Mazmunni tushunishga harakat qilish va kitobdagi bilimlarni hayotga tatbiq etish.

6. Suhbat va shovqinsiz o‘qish: Kitob o‘qiyotganda boshqa odamlarga halaqit bermaslik va atrofga hurmat ko‘rsatish kerak.

7. Ustozdan maslahat olish: Agar o‘qiyotgan narsada tushunmovchilik yuzaga kelsa, ilmli kishilardan yordam so‘rash kerak.

8. Amalda qo‘llash.

9. Kitobga zarar yetkazmaslik.

10. Doimiy duo qilish:
"Robbim, ilmimni ziyoda qilgin." (Toha, 114)

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

01 Dec, 05:56


Qiynaldim” demang !

Husayn Buxoriy

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

01 Dec, 03:28


Vaqtingizni doimiy manfaat uchun sarflang

⌛️ Vaqt – qaytib kelmaydigan ne'mat. Uni dunyo o‘tkinchi ishlari bilan boy bermang.
🪞 Qur’on Karimni o‘qib, hayotingizni mazmunli qiling. Farzandlaringiz sizdan o‘rnak oladi, ularning qalbida ham Qur’onga muhabbat uyg‘onadi.

Bugun qilgan bir sahifalik o‘qishingiz – oila muhitingizni nur bilan to‘ldiradi.

📖O‘zingizni va oilalaringizni do‘zaxdan saqlang.” (Tahrim, 6)

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Nov, 14:04


Muhammadali Eshonqulov bilan suhbat |

Juda ajoyib suhbat bo‘libdi, vaqtingizga achinmaysiz In Shaa Alloh

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Nov, 07:30


Allohga bo‘lgan taqvo 7 narsada ko‘rinadi:

1. Imon – Allohga ishonch va qalbning sobitligi.


2. Qalb pokligi – niyat va qalbni hasad, kibrdan toza tutish.


3. Ibodat – namoz, ro‘za, zakot va buyruqlarni bajarish.


4. Tilni ehtiyot qilish – yolg‘on, g‘iybat va yomon gaplardan uzoq bo‘lish.


5. Halol va haromni bilish – shubhali narsalardan ham saqlanish.


6. Sabr va shukr – sinovlarga chidash va ne’matlar uchun shukrona qilish.


7. Oxiratni eslash – har ishda oxiratni ko‘zda tutish.


Taqvo – qalbdagi eng ulug‘ boylik. Uni asrab, amallarimizni go‘zal qilaylik!

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Nov, 02:30


📜 Saxobiya ayollarning tashvishi oxirat edi. Shu bois ular erlarining kambag‘alligidan g‘am chekmas edilar...

Sahihi fiqhis, 4/403.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Nov, 16:01


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Nov, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Nov, 15:01


📍Ko'nglingizga taskin, hayotingizga nur istaysizmi?
Qur'on – bu nafaqat kitob, balki hayot yoʻrigʻidir.
Uni oʻqish qalbni tinchlantiradi, dunyoga boshqacha nigoh bilan qarashga oʻrgatadi.
Har kuni bir oyat oʻqish bilan boshlang, va Allohning kalomi hayotingizni qanday o‘zgartirishini his eting.

🩷🩷 Qur'onga yaqin bo'lganingiz sari hayotingiz nurli bo'ladi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Nov, 08:12


👧 Ilmli ayol — baxtli oila, rivojlangan jamiyat!

Ayolning ilmli bo‘lishi nafaqat uning shaxsiy hayotini, balki oilasi va butun jamiyatni ijobiy tomonga o‘zgartiradi. Ilmli ayol:

⏺️Farzandlari uchun o‘rnak — U bilimga qiziqish uyg‘otadi va ularning tarbiyasida muvaffaqiyatli yo‘l-yo‘riq ko‘rsatadi.

⏺️Oilaviy muammolarni hal etishda yetakchi — Mantiq va bilim bilan qiyin vaziyatlarda to‘g‘ri qaror qabul qiladi.

⏺️Iqtisodiy mustaqillik sari qadam — Ilm unga o‘z kasbini topish va moliyaviy mustahkamlikka erishish imkonini beradi.

⏺️Jamiyatga ta’siri kuchli bo‘lgan shaxs — U fikrlari, qarashlari va faoliyati bilan atrofdagilarni ilhomlantiradi.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

26 Nov, 03:15


“Ummatimning eng sharafli kishilari Qur’onni ko’tarivchular va tun egalaridir”

Ibn Abbos rivoyati

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Nov, 16:45


Live stream finished (45 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Nov, 16:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Nov, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

25 Nov, 03:04


Kechirimlilik – mo‘minning qudrati

🍂 Kechirimli bo‘lish – insonning iymoni mustahkam ekanini ko‘rsatuvchi ulkan fazilatdir. Bu nafaqat boshqalar bilan muomalada, balki o‘z nafsi bilan kurashda ham muhimdir.

🍂 Xato qilgan kishini kechirish:
– Allohning roziligiga yaqinlashtiradi;
– Qalbingizni tinchlik va osoyishtalik bilan to‘ldiradi;
– Musulmonlar o‘rtasida birdamlikni mustahkamlaydi.

🏵 Keling, bugun bir kishini kechirib, Allohdan kechirim tilaylik.

#IslomiyNasihat

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Nov, 09:31


🩵🩵🩵
Bizda hozir qabul davom etayotgan guruhlar:

FONETIKA 0 DAN. (harfdan boshlab)
Seshanba juma 21.00


TAJVID (harf taniydiganlarga)
Dushanba Payshanba 14.00


ARAB TILI GRAMMATIKASI CEFRGA(0 dan)
Dushanba Payshanba 20.30


Siz ham ilm olishni tanlasangiz

@QALAM_menejer ga yozing.

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Nov, 09:08


🎯Bugun Baxtli Bo'l!

Iymon va solih amal pok hayotning siridir. Sen bu ikkovini qo'lga kiritish uchun harakat qil.

Ilm v ma'rifat talabida ilm olishni lozim tut. Chunki kitob o'qish g'amni ketkizadi.

Har doim tavbani lozim tut va gunohlardan butunlay chetlan. Chunki gunoh hayotingni zaharlaydi.

Qur'onni tadabbur va tafakkur bilan o'qishni lozim top. Hamda Allohning zikrini ko'paytir.

Bintu Sodiq

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

24 Nov, 07:56


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

16 Nov, 06:27


Insonlar jannatga —
Jannat esa Hofizi Qur'onlarga oshiqdur.


@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

16 Nov, 03:01


#Quronga_chorlov

📖 Qur’on – qalb nuridir!

Aziz o‘quvchilar! Qur’on bizni tinchlikka, yaxshilikka va to‘g‘ri yo‘lga boshlovchi mukammal manba. Bu kitobni o‘qish va o‘rganish orqali biz o‘z hayotimizni ma’no va nur bilan boyita olamiz.

Qur’onni o‘qishni boshlash uchun hech qachon kech emas!
Bugun birinchi qadamingizni tashlang va qalbingizni Qur’on bilan boyiting.

👉 @arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

15 Nov, 11:55


Farzand Tarbiyasining 4 siri ⬇️

1️⃣Robbisiga topshirib qo’yish;

( Biror ishlarni o’rgatib, unga amal gilishi uchunRobbil a’lamin bolgan zot Allohga ko’p duo qilish ).

2️⃣Muhabbat;

( Bolaga mehr berib, har kuni kamida 7-8 martta yaxshi ko’rishini aytish, u bilan o’ynash, uni tinglash va erkalash ).

3️⃣Go’zal namuna;

( Tarbiya qilmang, balki tarbiyali bo’ling. Ota-ona o’zining tarbiyasini qanchalik tog’ri chiroyli ko’rsatsa,
farzandning ulardan o’rganishga shuncha imkoniyat boladi ).

4️⃣Munosib bo’lgan do’st;

( Insonni inson buzadi!
Farzandlarimiz kim bilan do’stligiga katta e’tiborli bo’lishimiz lozim ).

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

15 Nov, 05:53


ҚОЗОНГА ЯҚИН ЮРСАНГ, ҚОРАСИ...

Биз 5та ўртоқмиз. Шундан 4 тамиз араб тили устози, қолган 1 тамизга ҳам гапира-гапира араб тилини бошлатдик😁.

Деярли ҳаммамиз бошқа йўналишлар бўйича университетларни битирган бўлсак ҳам, 2 чи мутахассислик сифатида университетларда араб тили филологиясида ўқиймиз.

Кечаги йиғинимизда шу 1 тамиз: "Энди мен ҳам математикага кирмоқчиман" (ўзи университетда молияни битирган) дейди. "Ҳаммаланг ўқийяпсанглар, мен орқада қолиб кетяпман" деб, маслаҳат солди.

ХУЛОСА.
Агар бизнинг мақсадимиз
фақат латта-пуҳта, бозор-ўчар, пишир-куйдир, ким кимдан зўр кийинади, кимнинг уйи кимникидан зўр бўлганда эди, салкам 40 га кириб қолган аёллар ўқиш, илм қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган бўларди...

Дўстингиз сизнинг дунё ва охиратдаги ҳолатингизга кучли таъсир ўтказадиган шахсдир❗️

Хўш, сиз кимлар билан дўстсиз?! Юрагингизни ёзиб келадиган дўстингиз билан нима ҳақида суҳбатлашасиз?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

15 Nov, 02:47


#Quronga_chorlov🌿

Qur'on o‘qish hayotimizga baraka beradi. Uy ishlari qolib ketmaydi, mas'uliyatlar o‘z vaqtida ado etiladi.

Chunki Qur'on vaqtimizga baraka bag‘ishlaydi.
Qalblarimiz xotirjam bo‘ladi, kundalik hayotimizga yangi kuch beradi.

Keling, Qur'on bilan do‘stlashaylik, hayotimizga nur va baraka olib kiraylik.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

14 Nov, 09:49


📚📚Илм китоблардан эмас устозлардан олинади
📚Шундай экан устозаларни ҳурмат қилайлик
📚Кимки устозини улуғласа қадрига етса эҳтиром қилса
Эзозласа у инсон албатта ютуғда
📚Устоз билан муомола қилганимизда ўртада ҳамма одоб ахлоқни ишлатинг
📚 Улардан аввал сўзламанг
📚Савол бердингизми устозадан жавоб тўлиқ бўлгунча сабр қилинг шунда ахлоқингиз туфайли устозани сизга бўлган мехри ошади
📚Ҳеч қачон устозни гапларини бўлманг
📚Устозани бошка бир устозага солиштирманг
📚Сиз устоза билан қизиқманг сиз илми билан қизиқинг
📚Устоз билан ҳеч қачон илм устида талашманг ҳатто ҳақ бўлсангиз ҳам
Шу ерда сукут кифоя

    📚📚  Имом Молик дарс берган пайтларида ҳатто толиблар китоб варақлагани ҳаё  қилишган экан ..........
🎓Толибни безаги камтарликдир.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

14 Nov, 05:53


Gʻazab kirgan joyda shayton ham paydo bo‘ladi

Odinaxon Muhammad Sodiq

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

14 Nov, 02:47


#Xadis

Rasululloh Sallollohu alayhi vassalam aytdilar:

📌Qo‘shnining haqqi:

1. Agar kasal bo‘lsa ziyorat qilasan;

2. Vafot etsa qabristongacha kuzatasan;

3. Qarz so‘rasa berasan;

4. Aybi ochilib qolsa berkitasan;

5. Yaxshilik yetsa tabriklaysan;

6. Musibat kelsa xamdardlik bildirasan;

7. Binoyingni binosi ustidan ko‘tarmaysan. Agar shunday qilsang shamolni to‘sib qo‘yasan.

8. Qozoningning hidi bilan azob bermaysan. Agar ovqat suzib bersang zarari yo‘q.

✍️Tabaroniy rivoyati

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

13 Nov, 14:41


30. Oltin ko‘za

"Qur‘onda zikri kelgan ajoyibotlar"

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

13 Nov, 07:59


#Quronga_chorlov

Qur‘on o‘qishni yangi boshlovchilar uchun tavsiyalar:

🔴Qur’onni o‘zbek tiliga tarjima qilingani bilan birga o‘qing, ma‘nosini tushunsangiz o‘qishingiz oson bo‘ladi.

🔴Kundalik ravishda bir necha oyat o‘qing va ular haqida tafakkur qiling.

🔴Qur’on oyatlari sizga qanday tasalli va dalda berayotganini sezishga harakat qiling.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

13 Nov, 04:18


💘 Ko‘pchilik Fotixa surasini o‘qishda xato qiladi.

💘 Siz ham tekshirib ko‘ring.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 16:58


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 15:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 15:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 14:00


📹 29. Barsisa 3-bo'lim

«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 09:23


Vaqtingizni qanday barakali qilish mumkin?

1. Kuningizni Namoz bilan boshlang.

2. Ishlaringizni erta tongdan boshlang.

3. Kun tartibingizga zikrni qo‘shing.

4. Allohga shukronani ko‘paytiring.

5. Sadaqa (ehson) bering.

6. Allohdan baraka so‘rang.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 05:23


Agar bola Qur‘on yodlashdan zeriksa, nima qilish kerak?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

12 Nov, 02:15


😊G‘iybat inson qalbini qora qiladi, yaxshilik va tinchlikdan uzoqlashtiradi.

😊Shu sababli, har birimiz g‘iybatdan tiyilishga, dilimizni va so‘zlarimizni pok saqlashga harakat qilaylik.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 16:51


Live stream finished (51 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 16:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 10:03


🔎Uy ishlarini sevib bajarish – savob va ajr yo‘lidagi qadamdir!

💘 Har bir tozalangan burchak, mehr bilan pishirilgan taom, tartib bilan yig‘ilgan kiyimlar – bu amallarning har biri sizga savob olib keladi va Allohning roziligiga erishish yo‘lida qilingan qadamdir.

💘 Uy ishlari – faqatgina majburiyat emas, qalbingizni poklaydigan, oilangizga muhabbat ulashadigan ezgu amallardir.

💘 Islomiy ta’limotlarda uy ishlarini mehr bilan bajarish savobli ekanligi ta'kidlangan.

💘 Oila a'zolarini xursand qilish, ularni qo‘llab-quvvatlash – insoniy burch, haqqoniy baxtga eltuvchi yo‘ldir.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 05:02


BISMILLAH degandan keyin qarang nimalar bo‘ladi:

🔴Rasululloh sallollohu alayhi vasallam aytdilar:
Kimning amal daftarida 700 ta Bismillahirrohmanirrohiym bo'lsa, jahannamdan chiqariladi.

🔴Bismillahirrohmanirrohim bilan ish boshlaganda, gunohlari avf qilinur.

🔴Bismillahirrohmanirrohim bilan boshlangan taom barakali bolur.

🔴Bismillahirrohmanirrohim bilan boshlangan taomdan keyin alhamdulillah deya tugatsa, dasturxondan qo‘zg‘almasdan gunohlari avf bo‘lur.


Allohim Bismillahning fazilatlariga qovushmoqni O'zing nasib et.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

11 Nov, 02:01


Tasavvur qil...

Hayoting televizor kabi ko‘rinyapti...

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

10 Nov, 04:21


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

10 Nov, 03:15


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Oct, 20:36


QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази pinned «»

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

31 Oct, 05:38


Depressiya — tushkunlikka tushishga Dinimiz qanday qaraydi?

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Oct, 10:53


26. Ming dinor va yog'och. 2-bo'lim

"Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar"

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Oct, 05:28


Hayotingizda qochishingiz kerak bo‘lgan insonlar:

🔹Doimiy noliydigan
🔸Vaziyatni negativ tomondan ko‘radigan
🔹O‘zidan boshqa hammani aybliydigan
🔹Tili g‘iybat, muhokama va tanqiddan bo‘shamaydigan
🔸Nafaqat o‘zini balki atrofidagi insonlarga umidsizlik kayfiyatini beradiganlar
🔹Sizni doimo ayblaydigan, qoralaydigan va o‘zingizga bo‘lgan ishonchni so‘ndirishga urinadiganlar

Ular yaqinlaringiz bo‘lsachi?
〰️Suhbat sonini kamaytiring
〰️Haqqilariga duo qiling
〰️Barcha negativ narsadan uzoq ekaningizni chiroyli tushuntiring
〰️O‘zingiz bilan band bo‘ling
〰️Alloh bilan birga bo‘ling va u bilan munosabatingiz ustida ishlang.

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

30 Oct, 02:46


Dunyoning barcha shirinliklarin totdim.

Ofiyatdan shirinroq narsa topmadim.


@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

29 Oct, 16:54


Live stream finished (54 minutes)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

29 Oct, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

29 Oct, 15:59


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

29 Oct, 07:31


Duo qilinsa ijobati tezroq bo'ladigan vaqtlar:

1. Azon aytilgan vaqtda.
2. Qurʻon o'qilgan vaqtda.
3. Kaʻabani ko'rgan vaqtda.
4. Yomg'ir yog'ayotganda.
5. Dushmanga yo'liqqanda.
6.Zulm ko'rganda.
7.Duoni bardavom va ixlos ila qilinganda.
8. Farz namozini tugatganda.
9. Duo vaqtida Allohning nomlarini qo'shishlikda.
10. Payshanbadan Jumaga o'tar kechasi va Juma kunida.
11. Rajab oyining birinchi kechasi.
12.Shaʻbon oyining 15 - kechasi.
13.Arafa kunida.
14. Ramazonning kecha va kunduzida.
15. Iftor vaqtida.


🌸Allohumma solli a'la Sayyidina_Muhammad

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 17:05


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 16:00


Live stream started

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 16:00


Live stream scheduled for

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 13:17


25. Ming dinor va yog'och. 1-bo'lim

"Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar"

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 10:31


Qizlaringizga ilm bering!
Ular millatni tarbiyalaydilar!


Bilasizmi, Singapurda diplomi bor ayollar turmushga chiqsalar, davlatdan katta to‘yona, agar farzand ko‘rsalar boshqa o‘qimagan ayollarga nisbatan ko‘proq suyunchi pullarini oladilar. Xo‘sh, nima uchun shunaqa? Chunki buyuk islohotchi Li Kuan Yu mamlakatning muvaffaqiyati avvalambor ilmli, ziyoli ayollar va onalarga bog‘liqligini tushunib yetgandi. Tarix ko‘rsatdiki Li Kuan Yu yuz foiz haq bo‘lib chiqdi.

Aqlli va ilmli ayol, ilmsiz, dunyoqarashi past ayollardan ko‘ra dunyoga, hayotga haqiqiy ko‘z bilan baho bera olarkan. Bunday ayollar zamonaviy tendensiyalar va haqqoniylik bilan o‘z hayotlari va oilalarining kelajagini qura oladilar. Ular o‘z turmush o‘rtoqlariga, farzandlariga to‘g‘ri yo‘nalishlarni bera olish qurbiga ega bo‘ladilar. Eng kamida bunday ayollar o‘z sog‘liqlariga va oila sog‘lig‘iga katta e’tibor bera oladilar. Ular o‘z turmush o‘rtoqlariga kelajak istiqbollariga olib boruvchi porloq yo‘llarni ko‘rsata oladilar, kerak payti tanqid qilib, zarur paytda maqtov bilan muvaffaqiyatlarga erishtira oladilar.

Ilmli, aqlli ayollar qorin g‘amidan, uydagi mebel, idish-tovoq, latta-putta kabi mayda narsalardan yuqori turadilar. Ular mo‘ljalni juda yuqori oladilar va oilani yuksaklikka olib chiqish rejalarini qila oladilar. Bunday ayollar o‘z erlari va farzandlariga kitob tutqazadilar va ilm-fanga yo‘naltiradilar.

Har qanday buyuk erkakning ortida buyuk ayol turadi, deb bejizga aytilmagan. Intellekti yuqori ayol albatta buyuk farzandlarni kamolotga erishtiradilar. Otadan qon, jism o‘tsa-da, aql, tafakkur ko‘proq onadan o‘tadi. Shuning uchun ilmli, iymonli ayollarga uylanish maqsadga muvofiqdir.

Intellektual o‘tkir bilimga ega, aql-farosatli ayollar o‘z erlarini yo‘qotgan tarzda ham, yoki ularning ablah bo‘lib chiqishidan qat’i nazar baribir o‘z hayot yo‘llarini topib keta oladilar. Chunki bunday ayollar o‘z oilalarini iqtisodiy-ma’naviy jihatdan qo‘rg‘on kabi himoyalash usullarini topa oladilar.

Nima uchun intellektuallar o‘zlariga juda iqtidorli intellektual kuchli ayollarni tanlaganlar. Chunki ular biladilar faqat kuchsiz odamlar o‘zlaridan ham kuchsizlarni tanlashlarini, ular o‘zlariga mos va xos, zamon bilan hamnafas yuruvchi juftni bejizga tanlamaganlar. Chunki bunday kuchli odamlarga faqatgina shunaqa kuchli ayollargina ilhom bera oladilar.

Xo‘sh bizda-chi? Bizda esa "Ayol baxti" nomli treninglar. Ayollarga yosh qizaloqligidan bo‘ysunish, ovqat qilish, tikish-bichish, o‘z hayotini qurbon qilish yo‘llari o‘rgatiladi. Tendensiyalar qanchalik o‘zgarmasin, dunyo qanchalik taraqqiyotga qadam qo‘ymasin, bizdagi qarashlar haliyam XV asrdagi ahvolda. "Bo‘lmasa ersiz qolasan va tamomsan" prinsiplari ustunligicha qolmoqda.

Dunyo ayolning bo‘g‘irsoq pishirishni bilishi yoki bilmasligiga emas, balki uning tafakkuri va professionalizmiga hayratlanadi.

O‘zingizning iste’dodingizni, bilimingizni namoyon qilishdan, yangi g‘oyalaringizni amalga oshirishdan hech qachon qo‘rqmang, eski stereotiplardan baralla voz keching. Kir yuvish va ovqat qilishni istagan paytda o‘rganib olish mumkin, ammo miyani bilimga, tafakkur va ko‘nikmalarga to‘ldirishga kech bo‘lishi mumkin.

©kitob_ombori

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

28 Oct, 06:50


👭 Ey islom qizi, O'qi!

Bugun o'zingni yetishtirasan, ertaga naslingni.

@arabtili_Quron_darslar

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 13:35


24. Shukur va Noshukurlik 2-bo‘lim

«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 10:07


Insonning saviyasini nima yuksaltiradi?

💘 @arabtili_Quron_darslar

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 09:00


"𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55)

@arabtili_Quron_darslari

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 04:54


https://t.me/+rxjpZrodVRo2NmYy

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 04:53


Live stream finished (1 hour)

QALAM EDUCATION онлайн ўқув маркази

27 Oct, 03:18


Live stream started