Andijon viloyati Prokuraturasi @andijonprokuraturasi Channel on Telegram

Andijon viloyati Prokuraturasi

@andijonprokuraturasi


Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali


👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL

👉 https://www.instagram.com/andijonprokuraturasi?igsh=MTB3ZWRyejgxdmJvMQ==

Andijon Viloyati Prokuraturasi (Uzbek)

Andijon viloyati Prokuraturasi rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal orqali Andijon viloyati Prokuraturasining so'nggi yangiliklarini, maqolalarini, va prokuratura faoliyatiga doir savollarga javoblarini olishingiz mumkin. Andijon viloyati Prokuraturasi jamoasi sizlarga qonun bilan tanishishga, xizmat ko'rsatishga va huquqni himoya qilishga yordam berishga tayyor. Kanalda muhim maqolalar, video materiallar va interaktiv ko'rsatmalar sizni kutmoqda. Agar sizga huquqga doir savollaringiz bo'lsa yoki yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, andijonprokuraturasi kanaliga obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling! Sizni kutib o'z jamoamizga qo'shilishingizni sabr qilamiz.

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 14:10


"Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси ижроси юзасидан Андижон вилояти прокуратурасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратурасида прокуратура органлари фахрийлари иштирокида ёш мутахассислар ҳамда вилоятнинг фаол ва ташаббускор ёшлари учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Мазкур учрашув, иштирокчиларга соҳага оид яқин ўтмишнинг ҳаётий вакилларидан амалий кўникмаларни ўрганиш, олдинги ва ҳозирги давр имкониятлари ҳамда шарт-шароитларини таққослаш, юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар ва янгиланишлар самарасини яна бир бор чуқур ҳис этиш имкониятини яратди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларида Биринчи ва иккинчи ренессанслар намояндалари бўлган буюк аждодларимиз, уларнинг бой маънавий мероси ва бу ҳақида ҳикоя қилувчи "Маънавият бурчаги"даги маълумотлар ҳам қатнашчиларда катта таасурот қолдирди.

Келгусида бундай тадбирлар ўтказилиши таъминланади.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 13:30


Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 11:25


Андижон вилояти прокурори Асака туманидаги ёшлар билан учрашди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 09:58


Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам укрепления военной безопасности и обороноспособности государства.

#Mirziyoyev #yigilish #mudofaa #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 09:47


Андижон вилояти прокуратураси, Департамент, ДХХ ва вилоят ИИБ бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, фуқаро Ф.Н. ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ариза муаллифи О.Н.дан Хўжаобод тумани қишлоқ хўжалиги харитасининг 620-қ контурида жойлашган фуқаро М.Ғ.га ажратилган жами 1,2 га нотурар ер майдони ҳамда ушбу ер майдонига туташ бўлган туман захирасида бўлган 80 сотих ер майдонини қўшиб, туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали қўшиб олинаётган ер майдонига қарор чиқартириш ҳамда жами 2 га ер майдонига турар-жой қуриш масаласини ҳал қилиб беришини айтиб, эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ф.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Н. процессул тартибда ушланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Feb, 05:50


ХАБАРНОМА!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 21-февраль куни ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабул маълум сабабларга кўра, 22-февраль соат 10:00 га кўчирилди.

📌 Манзил: Пахтаобод тумани, Бўстонобод МФЙ ҳудудида жойлашган 23-умумтаълим мактаби биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

20 Feb, 17:50


Андижон вилояти Избоскан туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

14 Feb, 16:10


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида тезкор ходимлар иштирокида ижро ва меҳнат интизомига риоя қилиниши ҳамда соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий  йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, ижро ва меҳнат интизоми, жиноятчиликка  қарши курашиш ва уни барвақт олдини олиш, суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда қонунчилик ижроси аҳволи атрофлича ҳамда танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида суриштирув ва тергови тўхтатилган жиноят ишларини фош этиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини олиб боришда ҳамда қонунийликни таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тадбир якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олингани ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

14 Feb, 10:16


Андижон вилояти прокуратураси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

13 Feb, 17:22


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 14-февраль куни соат 14-00 да Избоскан туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Избоскан тумани, Тўрткўл МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон иҳтисослашган санъат мактаб интернати биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

13 Feb, 14:00


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш, талон-торож ҳолатларини фош этиш ҳамда тежамкор қурилмалар ўрнатиш масалаларига бағишланган навбатдаги штаб йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Департамент, Солиқ, Божхона, “Энергоинспекция”, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Энергосавдо” филиали, “Кўмир таъминот” АЖ ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди. 

Йиғилишда, таъминот корхоналарига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, аниқланган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш, штабга келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, йиғилишда мутасадди ташкилотларга қуёш панель, реактив, гелиоколлектор ва бошқа тежамкор қурилмалар ўрнатиш ишлари ҳамда йирик ҳолатларни фош этиш етарли даражада ташкил этилмаётганлиги танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

13 Feb, 08:18


Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғини ўлдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, жорий йил 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида С.М. хўжалик пичоғи билан Ж.М.ни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, тергов харакатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

12 Feb, 14:47


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Бўстон, Балиқчи, Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 80 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, 56 нафарининг фаолиятида юзага келган масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Учрашув давомида, 14 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 42 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Сўнгра, вилоят прокурори Бўстон туманида жойлашган "Evro Ekfin" МЧЖ томонидан амалга оширилган қиймати 10 млн. долларлик чорвачилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси ҳамда "Бўстон олтин мато" МЧЖнинг қиймати 16 млн. долларлик тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш жараёни билан танишиб, уларнинг айни вазиятдаги муаммоларининг ечими юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

07 Feb, 06:34


Андижон вилоятида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Feb, 14:52


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, ресурсларни иқтисод қилиш, талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш, тежамкор қурилмалар ўрнатиш, ҳисобланган моддий зарарларни ундириш ҳамда қурилиш соҳасига оид давлат дастурларини ижро этилиши аҳволига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Департамент, Солиқ, Божхона, “Энергоинспекция”, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Энергосавдо” АЖ ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қурилиш соҳасидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишда, йирик ҳолатларни фош этиш етарли даражада ташкил этилмаётганлиги, таъминот корхоналарига эса қуёш панель, реактив, гелиоколлектор ва бошқа тежамкор қурилмалар ўрнатиш ишлари талаб ўрнатилмаётганлиги танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, қурилишга оид давлат дастурларини ижроси бўйича 2024 йилда объектларда амалага оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, буюртмачи ва пудратчилар ўртасидаги муаммоллар бартараф этилиши таъминланди.  
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Feb, 14:51


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 7-февраль куни соат 14-00 да Андижон туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Андижон тумани, Жевачи МФЙ, Жасорат кўчасида жойлашган Қўқон университети филиали биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Feb, 08:53


Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Андижон вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 10.12.2024 йилдаги ва Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 23.12.2024 йилдаги қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

05 Feb, 13:01


❗️Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Халимов маълум қилди.

Тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ 190 та жиноятга барҳам берилди.

Солиқ ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда профилактика чоралари орқали жиноят ишлари қўзғатмасдан 15,3 млрд сўм солиқларнинг ихтиёрий равишда давлат бюджетига тўланиши таъминланди.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш борасида кўрилган чоралар натижасида тамакининг ноқонуний айланмаси 22 фоиздан 9 фоизга, алкоголнинг яширин айланмаси 35 фоиздан 18 фоизга қисқарди.

Натижада, биргина тамакининг акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Andijon viloyati Prokuraturasi

05 Feb, 05:43


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Олтинкўл туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

Дастлаб, масъуллар туманнинг "Далварзин" маҳалласидаги Гулчилик марказига бориб, олиб борилаётган қурилиш ишлари, қуёш панеллар ўрнатиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишишди.

Сўнгра, "Садда" маҳалласидаги чарм пояфзал ишлаб чиқариш ва "Уйғур" маҳалласидаги мебель ишлаб чиқариш саноат зоналарига борилиб, ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларининг масканлари, уларнинг фаолияти, ҳудуднинг инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари билан танишилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш ишларини жадаллаштириш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

04 Feb, 13:12


#эълон
#бакалавриат
#қабул_2025

Академия бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2261

Объявляется прием в бакалавриат Академии по направлению «Следственная деятельность»

https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2261

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Andijon viloyati Prokuraturasi

04 Feb, 07:45


Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Андижон вилоятида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш, боғлар, яшил белбоғлар яратиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Вилоятда 2025 йил баҳорги мавсумида манзарали, мевали ва бута кўчатлари экишнинг манзилли дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унга кўра жами 9 млн. 578 минг дона экилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 2 февраль куни барча туман – шаҳарларда кўчат экиш тадбирлари бошланиб, ташкил этилган кўчат экиш тадбирларида Андижон, Хонобод шаҳар, Асака, Избоскан, Булоқбоши, Улуғнор туман прокурорлари иштирок этдилар.

Лойиҳа доирасида аҳоли хонадонлари, маҳаллалар, йўл бўйлари, корхона ва ташкилотлар ҳудудларини алоҳида инобатга олиш зарурлиги ҳақида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

04 Feb, 04:36


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан масъуллар иштирокида навбатдаги танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда 2024 йил пахта ҳосили етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитдан бўлган қарздорликни бартараф этиш ҳамда 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини “Crop Agro” ахборот дастурига киритиш ишларини жадаллаштириш, дала четига мевали кўчатлар экиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Вилоятда паррандачилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёргарлиги, дала майдонларини маҳаллий ўғит билан озуқлантириш, ички ариқларни бетонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш кераклиги таъкидлаб ўтилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

01 Feb, 14:46


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Булоқбоши туманига бориб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

Хусусан, "Қумгузар" маҳалласининг инфратузилмаси, ундаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар сони ҳамда ички кўчаларида янги қурилаётган бино-иншоотлари ва тадбиркорлик масканлари фаолияти билан танишилиб, масъулларга хонадонлар э атрофини кўкаламзорлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги бўш иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

Сўнгра, тумандаги "Файз-М" трикотаж фабрикасига бориб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, янги иш ўринлари яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

01 Feb, 10:11


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 16 январь куни “Инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар”ига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Андижон вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ўрганилди.

Жумладан, ўрганишларда:

- Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида хитойлик инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ ҚКнинг қиймати 8,4 млн. долларлик “Қалампир маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноат парки” лойиҳаси бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида лойиҳани тўлиқ қувватда ишлаши ва қўшимча қалампир маҳсулотларини етиштириши учун Жалақудуқ ва Олтинкўл туманларидан 1 400 гектар ер майдонларига эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, “MPRINT PRO” МЧЖ томонидан қиймати 3 млн. долларлик “Гофра каробка ва “Flexo” босмахона махсус эластик материаллардан қадоқлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам ўрганилди.

Шу каби, ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида ўрганишлар якунланиб жами 103 та лойиҳалар бўйича 33 та муаммоли масалалар аниқланди.

Шундан, вилоят ва туман (шаҳар)лар даражасида бўлган 10 та муаммолар жойида қонуний ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Қолган республика даражасидаги 23 та муаммоларни ҳал этилиши бўйича тегишли Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, Ҳукумат комиссиясига киритилди.

Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Jan, 15:59


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа туманларидаги қизил тоифага киритилган маҳаллаларга борилиб, Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳар бир ташкилот ва идоралар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, масъул идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, уларнинг ижроси юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Хозирда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Jan, 15:14


Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули доирасида Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Мархамат туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 72 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 27 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 45 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Jan, 14:12


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларнинг жорий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги, солиқ, марказий банк, кадастр, қурилиш бошқармалари, коммунал соҳа ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Андижон туманида ташкил этилган “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда, эркин иқтисодий зонада қиймати 302,4 млн. долларлик 9 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қурилиш ишлари бошланганлиги таъкидланди.

Хусусан, “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 8,4 млн. долларлик қалампир маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш саноат парки лойиҳаси, “LONGPING-BEREKE" MCHJ QK томонидан гибрид уруғлар етиштириш лойиҳалари тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида ушбу эркин иқтисодий зонани коммуникация тармоқлари билан таъминлашда айрим муаммолар мавжудлиги аниқланиб, уларни қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганишлар давомида:

- Избоскан туманидаги “Nanyang red cotton angen textil” МЧЖнинг қиймати 27,1 млн. долларлик “Аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш” лойиҳаси бўйича “Асакабанк” АЖ Андижон филиалидан 1 млн. доллар кредит ажратилишида;

- Пахтаобод туманидаги “2U” МЧЖ томонидан қиймати 30,2 млн. долларлик “Агросаноат кластерини кенгайтириш” лойиҳасини кенгайтириб, амалга ошириш учун корхона эҳтиёжлари учун 7 км.лик электр тармоқлари ва 2 дона 1000 кв.ли подстанция ўрнатишдаги муаммоли масалалари аниқланиб, уларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш чора тадбирлари белгиланди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Jan, 14:12


Балиқчи туман прокурори З.Ғуломжонов ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги Ўрмонбек маҳалласида ёшлар ўртасида “Прокурор кубоги” учун миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада 100 нафардан зиёд спортчи ўғил-қизлар 16-21 ёш , 22 -26 ёш тоифасида гиламга чиқишди.

Тадбир сўнгида, мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

23 Jan, 15:15


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида ҳаво ҳарорати кескин совуқ бўлган даврларда аҳоли ва истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотларини ҳамда энергия ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш, оқова сув хизмати ҳамда таъминот корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик хизмати фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. 

Сўнгра, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиалига қарашли марказий газ омбори фаолияти билан танишилиб, масъулларга истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида жойлашган РК-2 марказий қозонхона фаолияти билан танишилиб, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик таъминоти билан таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

23 Jan, 15:14


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 24-январь куни соат 11-00 да Балиқчи туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Балиқчи тумани, Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган "Webking" ўқув маркази биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

23 Jan, 07:00


💰 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси масъул ходими Ботир Собиров маълум қилди.

Тор доирадаги тиббий мутахассислар жалб этилган ҳолда аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларнинг олдини олиш мақсадида бепул махсус текширувлар ташкил этилди.

Биринчи босқичда Қуролли Кучлар тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар, иккинчи босқичда эса республикамизнинг олис ҳудудларида хизмат ўтаб келаётган ҳарбийларнинг 3 мингга яқин оила аъзолари бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Жараёнда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг 70 нафарига Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланмалар берилди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий хизматчиларга тегишли солиқ имтиёзлари қўлланилиши доирасида 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Республикамиз бўйича жами 14 та касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилди.

Олис ҳудудлардаги жами 42 та умумтаълим мактабида 756 нафар ўқувчи қизлар иштирокида “Мен ватанпарварман” кўрик - танловлари ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Andijon viloyati Prokuraturasi

22 Jan, 13:45


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Хўжаобод туманида ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўрганилди.

Хусусан, туманидаги "Учкўча" ва "Хидирша" маҳаллаларининг инфратузилмаси, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар сони ҳамда ички кўчаларда ташкил этилган тадбиркорлик масканлари фаолияти билан танишилиб, масъулларга кўп қаватли уйлар ва хонадонлар атрофини кўкаламзорлаштириш, бўш иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

22 Jan, 06:33


“Ҳақ берилмас, олинур”

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Манба

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Jan, 18:36


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Jan, 13:05


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган масалалар юзасидан масъуллар иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда 2024 йил пахта ҳосили етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитдан бўлган қарздорликни бартараф этиш ҳамда 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини “Crop Agro”ахборот дастурига киритиш ишларини жадаллаштириш, дала четига мевали кўчатлар экиш ишларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ички ариқларни бетонлаштириш ишлари туманларда яхши ташкил этилмаганлиги қайд этилди.

Вилоятда паррандачилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёргарлиги, дала майдонларини маҳаллий ўғит билан озиқлантириш ишлари қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида, тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилинди, уларга камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилиб, масъул шахслар огоҳлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

20 Jan, 13:20


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Хўжаобод ва Булоқбоши туманларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, Хўжаобод туманидаги "Учкўча" ва "Хидирша" маҳаллаларининг инфратузилмаси, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар сони ҳамда ички кўчаларида ташкил этилган тадбиркорлик масканлари фаолияти билан танишилиб, масъулларга кўп қаватли уйлар ва хонадонлар атрофини кўкаламзорлаштириш, бўш иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, Булоқбоши туманининг "Буюк Турон", "Қумгузар", "М.Исмоилий" ва "Найман" маҳаллаларига борилди.

Шунингдек, "Файз-М" трикотаж фабрикасининг фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, янги иш ўринлари яратиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишди топшириқларни берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

20 Jan, 09:57


Андижон вилояти Олтинкўл туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

18 Jan, 10:36


Андижон вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-марифий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, "Адолат" фильми вилоят прокуратураси органлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармаларининг барча ходимлари учун намойиш қилинди.

Мазкур фильмда тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятини ёритиб берилганлиги томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда, фильмда бош ролларни ижро этган актёр ва актрисалар ҳам иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

18 Jan, 09:42


Андижон вилояти прокуратураси ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

17 Jan, 13:36


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Олтинкўл туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 90 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 46 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 44 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Jan, 15:28


Андижон вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Jan, 15:06


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению результатов проделанной работы по широкому привлечению инвестиций и увеличению объемов экспорта, а также определению основных задач на перспективу.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Jan, 15:03


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 17-январь куни соат 10-00 да  Олтинкўл туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Олтинкўл тумани, Ижтимоят МФЙ ҳудудида жойлашган “Kadir textil” МЧЖ маъмурий биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Jan, 12:05


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш мақсадида Хўжаобод туманига борди.

Хусусан, туманнинг "Учкўча" ва "Хидирша" маҳаллалар инфратузилмаси, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар сони ҳамда ички кўчаларда ташкил этилган ишоотлар билан танишилиб, масъулларга кўп қаватли уйлар ва хонадонлар атрофини кўкаламзорлаштириш, бўш иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб қилиш юзасидан ўзининг зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сўнгра, Хўжаобод газ сақлаш иншооти ва атрофини одонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда газ омбори фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, ҳудудда яшил макон умуммиллий дастури доирасида яшил макон ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилиб, соҳа мутахассисларининг фикрлари тингланди.

Ўрганиш якунида, вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

11 Jan, 07:30


Андижон вилоятида экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

11 Jan, 07:13


Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида "Адолат" фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильм 10 январь кунидан юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

10 Jan, 17:28


#кибербезопасность

Возможно ли похитить денежные средства с помощью телефонного звонка?

В последние дни в социальных сетях распространяются сообщения, вызывающие широкий резонанс и активные обсуждения среди пользователей. В этих сообщениях утверждается, что злоумышленники звонят гражданам с номера +99878-333-21-21, в результате чего происходят случаи кражи личных данных и хищения денежных средств с банковских счетов.

Представители Научно-исследовательского института цифровой криминалистики Правоохранительной академии при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан дали разъяснения.

Подробнее

📣 Подписывайтесь на наши страницы в социальных сетях
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Andijon viloyati Prokuraturasi

10 Jan, 17:28


#киберхавфсизлик

Телефон қўнғироғи орқали пул маблағларини ўғирлаш мумкинми?


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўртасида кўплаб музокараларга сабаб бўлаётган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарларда, жиноятчилар томонидан +99878-333-21-21 рақамидан фуқароларга қўнғироқ қилиш натижасида уларнинг шахсий маълумотларини ва банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари кузатилаётганлиги баён этилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ҳолатга изоҳ берилди.

Батафсил

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Andijon viloyati Prokuraturasi

10 Jan, 10:06


Андижон вилояти Улуғнор туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ҳал қилинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

10 Jan, 09:24


#Ўзбекистон_2030

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт”
йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳа 2025-йил 22-январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.
Ўз таклифларингизни www.uzbekistan2030.uz веб-сайти орқали билдиришингиз мумкин.

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Andijon viloyati Prokuraturasi

10 Jan, 07:41


“Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида Андижон вилояти прокуратурасида бугун навбатдаги маънавият тадбири ташкил этилди.

"Прокуратура оргаларида хизмат ўтаб келаётган ходимларнинг иш фаолиятида стресс ҳолатларини бошқариш" мавзусига бағишланган семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, ходимларга иш фаолияти давомида стресс ҳолатини камайтириш учун амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ва маслаҳатлар берилди.

Бу каби тадбирлар доимий эътиборда бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Andijon viloyati Prokuraturasi

09 Jan, 05:20


🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Fuqarolar huquq va erkinliklari himoyasini kuchaytirishga qaratilgan qonunlar muhokama qilindi
______
Обсуждены законы, направленные на усиление защиты прав и свобод граждан

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti

Andijon viloyati Prokuraturasi

08 Jan, 13:03


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Тегишли Қонунга мувофиқ 2017 йилдан буён 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланмоқда.

Янги йил остонасида бу куннинг нишонланиши прокуратура тизими олдида турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам бериши билан аҳамиятлидир.

Бугун, 8 январь куни Бош прокуратурада ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев олиб борган анжуманда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди.

Сўнгги 8 йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 30 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва уларнинг самарали рўёбга чиқарилаётганининг ўзиёқ бунинг далилидир.

Тадбирда яқин истиқболда прокуратура органлари олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, прокуратуранинг ҳар бир ходими қалбидаги, онгу шууридаги Ватанга, эл-юртга ва ислоҳотларга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Бундан буён ҳам одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, қулай тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, экология, маданият ва спорт каби муҳим соҳалардаги ислоҳотлар рўёбига ҳисса қўшиш прокурорлар кундалик фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолади.

Қонунчилик ижроси устидан назорат ҳам кескин кучайтирилади, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов фаолиятини такомиллаштириш доимий эътиборда бўлади.

Тадбирда бу каби кўплаб вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлар, куч ҳамда воситалар мавжудлиги ва улар эзгу мақсадлар йўлида тўлиқ сафарбар этилиши алоҳида қайд этилди.

Анжуманда сўзга чиққан соҳа вакиллари прокуратура органлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, эътибор ва ғамхўрлик учун халқимиз ва давлатимизга миннатдорлик билдириб, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканини яна бир бор қайд этдилар.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, барча даражадаги прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

08 Jan, 12:59


Бош прокуратуранинг Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш музейи ҳақида кўрсатув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

08 Jan, 11:06


"Ўзбекистон" телеканалида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фахрийси Жиянбой Наримбетов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Кўнгил ободлиги" номли кўрсатуви намойиш қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

08 Jan, 11:06


Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Дониёр Кадиров прокуратура органлари ходимларига байрам табриги йўллади.

Andijon viloyati Prokuraturasi

08 Jan, 03:11


Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!

8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!

***

Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!

Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!

Andijon viloyati Prokuraturasi

07 Jan, 18:15


“Qatag‘on qurbonlari”
Tarixning qorong‘u sahifalari

“Lokatsiya”
8-yanvar
16:00 da

“RTV” telekanalida tomosha qiling!

📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📝TELEGRAM | 💻INSTAGRAM
📝FACEBOOK | 🎞YOU TUBE

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Jan, 18:29


АНДИЖОН ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ
 
Вилоят прокуратураси кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.
 
Бинобарин, вилоят прокуратураси мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.
 
Агар прокуратура органларининг бирон - бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Андижон вилояти прокуратураси Шахсий хавфсизлик бўлимининг (74) 237-99-08 (ички рақам 2108) ва (74) 237-99-20 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаат муаллифлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади. 

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Jan, 11:38


Андижон вилоятида энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Jan, 11:35


Андижон вилояти Олтинкўл туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Jan, 11:28


Қатағон қурбонлари ўтмишнинг унутилмас фожиаси

Кўрсатувни тўлиқ кўриш

Манба: "RTV" telekanali

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

04 Jan, 13:22


​​Андижон вилояти прокуратураси органлари томонидан 2024 йилда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш, фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят прокурори томонидан ҳар ҳафта сайёр қабул ўтказилиб, барча туман (шаҳар)лар тўлиқ қамраб олинди.

Хусусан, келиб тушган 1 432 та мурожаатларнинг 1 134 таси қаноатлантирилган, 267 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 14 тасининг ижроси назоратга олинган.

Мурожаатларни ўрганиш давомида қонун устуворлиги қатъий таъминланиб, 12 та жиноят ишлари қўзғатилган, суд ва бошқа органларнинг 4 та асоссиз қарорларига нисбатан протестлар келтирилган.

Мисол учун, Кадастр агентлиги Жалақудуқ тумани бўлимининг қарорлари билан фуқаро Ф.Мирахмедов, У.Джаббарова ва Н.Мажитоваларга нисбатан МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмига асосан 9 375 000 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилган бўлсада, ўрганишда қарор асоссиз ва барвақт қабул қилинганлиги аниқланиб, қарорни бекор қилиш юзасидан протест келтирилди.

Шунингдек, Қўрғонтепа туманида тикувчилик фаолиятини кенгайтириб, тадбиркорлик қилиш мақсадида кредит олишда амалий ёрдам сўраб келган А.Ахмедов, Б.Қўчқарова, О.Қўшақов, А.Зулунов ва М.Юлдашевларга 50 млн. сўмдан пул маблағлари ажратилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Dec, 05:14


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

=======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

Andijon viloyati Prokuraturasi

29 Dec, 06:24


Расмий баёнот

2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк спиртлик ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

28 Dec, 10:09


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Андижон туманида ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилди.

Хусусан, туманнинг “Дарёбўйи” ҳамда “Саноат” маҳаллалари ўртасида жойлашган “Қорадарё”дарёсининг устки қисмидан ўтган муҳандислик тармоқлари учун қурилган 165 метрлик эскирган кўприк объектида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Мазкур кўприкнинг қайта тиклаш ишлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, прокуратура аралашуви билан “Кўприкқурилиштаъмирлаш дирекцияси” МЧЖга 1 млрд. сўм пул маблағлари молиялаштирилиб берилган.

Бундан ташқари, кўприк устидан ўтган (газ, ичимлик суви ва оқава сув) тармоқларнинг қулаб тушишини олдини олиш мақсадида ушбу кўприкка вақтинчалик махсус трос боғламаларини тортиш ишлари амалга оширилди.

Вилоят прокурори сектор раҳбарлари билан учрашиб, энергетика соҳасида тежамкорликни таъминлаш, қурилиш соҳасида сифат ва муддатларга риоя этилишини назорат қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

27 Dec, 14:21


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Улуғнор туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 55 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 35 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 20 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

27 Dec, 06:57


​​Андижон вилояти прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда вилоят прокурори томонидан ҳар бир туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда 1,5 мингга яқин тадбиркорлар бевосита қабул қилиниб, фаолиятида кузатилаётган 800 та муаммоли масалалар бартараф этилди.

Хусусан, 148 та тадбиркорлик субъектига қарийб 211,4 млрд. сўм кредит ажратилиши, 81 тасига 108,1 млрд. сўм қўшилган қиймат солиғи қайтарилиши, 109 тасининг коммуникация тармоқларига уланишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун, Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан “Ultra maks stroy” МЧЖ манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризасига асосан туман ҳокимлигидан 46 млн. сўм пул маблағлари тўлиқ ундириб берилди.

Ёки, Андижон тумани солиқ инспекциясининг “Farmanust elegant” МЧЖга нисбатан 24 млн. сўмлик маъмурий жарима қўллаш ҳақидаги 7 та қонунга зид қарорлари туман прокуратурасининг протестлари асосида бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган 126 та бинолар ҳамда 101,4 гектар ер участкалари оммавий савдоларга чиқарилиб, қисқа муддатларда  84 та бинолар ва 29 гектар ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига сотилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

26 Dec, 14:20


Андижон вилоятида ёшлар ва прокурор учрашуви бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

26 Dec, 14:20


​​Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида
Қўрғонтепа туманининг "Маъмуробод" ва "Мустақилликнинг 15 йиллиги" маҳаллаларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, маҳаллаларни камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, аҳолига яратилган шарт-шароитларни аҳволи, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш ҳолати, янги иш ўринлари яратиш, кўкаламзорлаштириш ишлари, қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи билан танишилди.

Сўнгра, вилоят прокурори туман сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, кам таъминланган оилалар учун яратилган шарт-шароитларни яхшилаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш, барча маҳаллаларда кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, маҳаллада узумзорлар ташкил қилиш, бу билан қишлоқ хўжалигида янги иш ўринлари яратишга эришиш бўйича топшириқ ва кўрсатамалар берилди.

Бундан ташқари, кўчма савдо объектлари ахборот порталида ютуққа эришган тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилаётган кўчма савдо объектларини тез фурсатларда ишга тушириш, бу билан янги бўш иш ўринлар яратиш, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги қурилаётган савдо дўконларини бир хил дизайн асосида қуриш чораларини кўриш бўйича ўз кўрсатма ва таклифларини берди.

Вилоят прокуратураси томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

26 Dec, 14:19


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 27-декабрь куни соат 14-00 да  Улуғнор туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Улуғнор тумани, Авулмат МФЙ ҳудудида жойлашган 55-сонли Маданият маркази биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

26 Dec, 04:42


Андижон ҳамда Тошкент вилоятлари прокуратураларида вилоят прокурорлари раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисларда вилоят прокуратуралари органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисларида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисларида масъуллар маъруза қилиб, жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Шунингдек, масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда топшириқлар берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Nov, 11:08


Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ҳудудда Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, қарздорлиги нисбатан кўп бўлган 5 та маҳалла (Исломобод, Мустақиллик 21 йиллиги, Нодирабегим, Соғлом авлод ва Фаробий) ҳудуди (5,6 млрд. сўм) танлаб олиниб, ушбу ҳудудларга ишчи гуруҳлар бириктирилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, нореал қарздорлик юзага келишини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш мақсадида 53 та истеъмолчига сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилиши таъминланди.

Тадбир давомида биргина 5 та маҳалладан жами 87,9 млн. сўм қарздорликни ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Nov, 10:18


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Избоскан ва Олтинкўл туманларида бир қатор тадбирларда иштирок этди.

Хусусан, Избоскан туманига бориб, ёшлар ўртасида прокурор кубоги учун ўтказилаётган “Бокс” мусобақасида иштирок этди. Мусобақада 54 нафа ёшлар иштирок этди. Мусобақа натижасига кўра, ғолиб деб топилган ёшларни эсдалик ва қимматбаҳо совринлар билан қадирладилар.

Сўнгра, Олтинкўл туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларнинг 26 нафар фарзандларига хатна тўй тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокурори бошчилигида туман сектор раҳбарлари иштирок этиб ёшларга совғалар улашдилар.

Вилоят прокурорининг туманларга қилган ташрифи якунида, туман сектор раҳбарлари билан учрашиб, таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш, кўп қаватли турар жойларада кўмир таъминотини яхшилаш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Nov, 04:48


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов бошчилигида Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги“SHANGFENG-BRIDGE OF FRIENDSHIP" ҚК МЧЖ корхонасига қарашли бўлган умумий ер майдони 47 гектарда жойлашган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари фаолияти, ҳудудга ўрнатилган ойига 9 минг кВт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қуёш панеллари ва худудда ташкил этилган яшил майдон билан яқиндан танишилди.

Лойиҳа билан танишиш жараёнида ҳудуддаги ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Учкўча” маҳалласига борилиб, узумчилик йўналишида ташкил этилган ишлар, 3-сон умумий ўрта таълим мактаби фаолияти ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди ҳамда мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

29 Nov, 15:53


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Асака туманида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
 
Хусусан, вилоят прокурори томонидан туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди, унда 58 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Мурожаатлардан 30 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 28 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Бундан ташқари, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Ёшлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, унда жами 56 та ташкилот ва корхоналар 985 дан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашиб, 260 нафардан ортиқ ишсиз ёшлар қамраб олинди.

Мазкур ёшларнинг 18 нафари доимий ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди ва 21 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Тадбир якунида, оталиққа олинган 12 нафар ёшларга қишки кийим-кечаклар, 10 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

22 Nov, 07:13


Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси доирасида Андижон вилояти прокуратурасида навбатдаги маънавият  тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон" номли нашр этилган китобининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Ушбу китобда ҳозирги замонда халқаро майдонда давом этаётган мураккаб, таҳликали жараёнлар, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар, дунёнинг ва мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши йўлидаги хавф-хатарлар, таҳдидлар атрофлича таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг умумбашарий муаммоларни бартараф этиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган глобал ташаббусларига эътибор қаратилганлиги ҳақида қайд этиб ўтилди. 

Шунингдек, давра суҳбати давомида китобнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб ходимлар томонидан Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва жонажон Ватанимиз тараққиёти истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

22 Nov, 07:07


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Асака туманида ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокурори 3 200 та иш ўрнига эга, ип-калава, момиқ трикотаж мато, трикотаж маҳсулотлари ва момиқ сочиқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Барор текстил" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Сўнгра, автомобилларга электр кабелларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган 250 нафар ишчи фаолият юритувчи "ADM elektrics" МЧЖга борилиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишилди, тадбиркорни ва ишчиларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилди.

Бундан ташқари, вилоят прокурори туман сектор раҳбарлари билан учрашиб, тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликдан чиқариш, хотин-қизлар ва ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, борасидаги фаолиятни жонлантириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ўрганиш якунига кўра, қиш мавсуми учун муносиб тайёргарлик кўриш, 2025 йилда инвестиция дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш ҳамда аҳоли учун қулайлик яратиш, лойиҳани мавжуд муаммолардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда сифатли бажариш борасида тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

22 Nov, 05:26


Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалалар ўрганилмоқда.

Хусусан, Пахтаобод тумани “Маърифат” маҳалласида “Ал-Хаким” хусусий корхонаси томонидан “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси билан танишилди. Лойиҳанинг қиймати 5 млрд. сўмни ташкил этиб, бугунги кунда 250 нафар хотин-қизлар ишлаб келишмоқда. Корхонанинг электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Лойиҳа билан танишиш жараёнида ҳудуддаги ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, ушбу маҳалладаги яна бир корхона “ESIBA GRAND TEXTILE” МЧЖ томонидан ташкил этилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан танишилди. Корхонада бугунги кунда 200 нафар хотин-қизлар ишламоқда, уларнинг 100 нафари камбағал оилалар аъзоларини ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳудуддаги “IMPEX TRALE COAL” МЧЖда кўмир маҳсулотларининг заҳирасини яратиш ва брикет ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.

Ўрганиш доирасида, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи ўрганилди, бириктирилган раҳбарларнинг дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга доир ҳисоботлари тингланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Nov, 14:44


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Nov, 14:43


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 22-ноябрь куни соат 10-00 да  Хонобод шаҳарда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Хонобод шаҳар, Хонтоғ маҳалласи ҳудудида жойлашган Ихтисослаштирилган мактаб биносида.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Nov, 12:11


Прокурор ташаббуси билан тумандаги ёшлар ўртасида тадбир ўтказилди.

Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан амалий тадбир ўтказилди.

Тумандаги 60 дан зиёд ёшлар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда 20 дан зиёд ёшларга ишга жойлашиш бўйича йулланмалар берилди.

Шунингдек, туман прокурори ташаббуси билан “Ёшлар саломатлиги ойлиги” ташкил этилиб, ёшлар тиббий кўриклардан ўтказилди.

Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Булоқбоши туман прокурори кубоги учун спортнинг бокс тури бўйича мусобақа ўтказилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Nov, 05:07


Расширяется сотрудничество между Генеральной прокуратурой Республики Узбекистан и Генеральной прокуратурой Российской Федерации

По приглашению Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан делегация Генеральной прокуратуры Российской Федерации во главе с Генеральным прокурором Игорем Красновым посетила с рабочим визитом Узбекистан.

В начале визита делегация посетила парк "Янги Узбекистон", где Генеральный прокурор Российской Федерации И.Краснов возложил венок к Монументу Независимости.

Далее, делегация Российской Федерации направилась в Правоохранительную академию Республики Узбекистан, где ознакомилась с её деятельностью и проведенными реформами в системе подготовки и переподготовки кадров.

В рамках визита 20 ноября текущего года состоялась встреча между руководителями надзорных органов двух государств.

Приветствуя коллегу, Генеральный прокурор Республики Узбекистан Нигматилла Йулдашев отметил, что партнёрские отношения генеральных прокуратур Узбекистана и России носят многовекторный и динамичный характер.

На встрече представители Российской делегации проинформированы о проводимых под руководством Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева широкомасштабных преобразованиях во всех сферах общества и государства, в частности о реформах в судебно-правовой сфере, а также совершенствованию деятельности органов прокуратуры.

В ходе дружественного и конструктивного диалога стороны обсудили текущее состояние сотрудничества и определили приоритетные направления дальнейшего развития межведомственного взаимодействия.

В частности, достигнута договоренность в дальнейшем укреплении двустороннего сотрудничества по обмену опытом в сфере предупреждения и профилактики правонарушений и преступности, а именно киберпреступлениям и другим видам организованной преступности, внедрения в деятельность прокуратуры информационно-коммуникационных технологий, а также по вопросам подготовки, переподготовки и повышения квалификации прокурорских сотрудников.

В конце дня гости посетили музей органов прокуратуры Республики Узбекистан и ознакомились с многолетней историей ведомства, её опытом и деятельностью.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

21 Nov, 05:04


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди ва Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг, Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюриб, академиянинг фаолияти ва ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимида амалган оширилган ислоҳотлар билан танишди.

Ташриф доирасида жорий йил 20 ноябрь куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўз ҳамкасбини қутлагани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

Учрашув давомида Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Дўстона ва конструктив мулоқат доирасида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан кибержиноятлар ва бошқа уюшган жиноят турларига қарши кураш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича келишувга эришдилар.

Кун якунида, делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

18 Nov, 09:27


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Хўжаобод туманидаги 40-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида қиш мавсумига тайёргарлик, кўмир захирасини шакллантириш, энергия самарадорлигини таъминлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги аҳволи билан танишилди.

Сўнгра, тумандаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги таъмирдан чиққан бино-иншоотлари ҳамда муассасанинг иситиш тизимлари ва кўмир заҳираси аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, масъуллар ушбу туманда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида  раҳбарларга бириктирилган оилалар хонадонларига бориб, уларнинг турмуш тарзи ўрганишди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

18 Nov, 09:26


18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.

Бугун 33 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз ифодаси сифатида жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираб тураверсин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан "О Государственном флаге".

Флаг Узбекистана — символ суверенитета нашего государства. Он олицетворяет славную историю узбекского народа и является знаком мира и спокойствия, нашей свободной жизни, уверенности в нашем ярком будущем.

Пусть наш флаг, который отмечает сегодня свое 33-летие, развевается на самых высоких трибунах мира в знак нашей независимости!


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Nov, 15:13


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ташаббуси билан Олтинкўл туманида имконияти чекланган ва уйда якка тартибда таълим олаётган 106 нафар болалар ўртасида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида киберспорт ҳамма шахмат-шашка бўйича беллашув ўтказилди.

Мазкур тадбирда Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов иштирок этиб, тадбир давомида концерт ва турли шоу дастурлари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Ўқувчи болаларга уйда таълим олишлари учун зарур бўлган ўқув қуроллари ва адабиётлари ҳамда қишки кийим-кечаклар тарқатилди.

Тадбир иштирокчилари ёш ижодкорлар томонидан яратилган санъат асарлари билан танишишди.

Шунингдек, оталиққа олинган 27-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларнинг 15 нафар фарзандларига қиш мавсуми учун  кийим-кечаклар тарқатилди.

Тадбир якунида, мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда иштирокчилари вилоят прокурорининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

16 Nov, 11:24


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Жалақудуқ туманидаги “Samo” брендига қарашли бўлган умумий ер майдони 1,2 гектарни, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари 5 760 кв. метрни ташкил этувчи “Бизнес эркин тех” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди. Ҳозирда 320 нафар ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турувчи камбағал оила аъзолари ушбу корхонада ишлаб даромад топмоқда.

Сўнгра, “Бойчеки” маҳалласида жойлашган 300 ўринли туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексининг қуз-қиш мавсумига тайёргалик аҳволи ўрганилди.

Шу каби, тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага ҳамда маъмурият ва ички касалликлар бўлимига ўрнатилган иситиш қозонлари ҳамда иссиқлик генераторлари ҳолати ўрганилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг тасарруфида бўлган 17 та тиббиёт муассасаларида қуз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда иситиш тизимларини узлуксиз, тўла ҳажмда ишлашини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган, “Сўфиқишлоқ” электр энергия юкламасини меъёрига келтириш, истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш ҳамда аҳоли истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилувчи “Ғозичеки” маҳалласида жойлашган умумий қиймати 50,2 млрд. сўмни ташкил этувчи 6,3 МВт қувватдаги электр подстанцияни қурилиш ишлари билан танишилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ туман электр таъминоти масъулларига қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кўп қаватли хонадонларга электр энергияси етказиб берилиши бўйича зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида  раҳбарларга бириктирилган оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг турмуш тарзи ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

15 Nov, 14:34


Андижон вилоят прокуратураси томонидан тиббиёт чиқиндиларининг атроф-муҳитга ҳамда инсонлар саломатлигига зарарлари хусусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар худудида фаолият юритиб келаётган даволаш ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Хусусан, йиғилишда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш бўйича ноқонуний фаолият олиб бораётган шахсларни фаолиятига чек қўйиш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказилишини олдини олиш чораларини кўриш масалаларига эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунига кўра, масъулларга зарур кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

15 Nov, 12:15


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Қўрғонтепа туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 52 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларидан 33 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 19 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

14 Nov, 16:41


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиб олиш, энергия тежашга оид мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда рейд тадбирларини амалга ошириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон вилоятида йиғилиш ўтказилди.

Унда, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар томонидан қабул қилинган “Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи – энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” Қўшма қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳудудда қиш мавсумини беталофат ўтказиш,  истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, ресурсларни иқтисод қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, озиқ-овқат захирасини жамғариш ва бошқа долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида берилган топшириқлар бажарилиши аҳволи таҳлил қилинди.

Шунингдек, "Камбағалликдан фаровонлик сари" Давлат дастури доирасида бириктирилган оилалар билан ишлаш, индивидуал дастурлар ижроси юзасидан аниқ манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

14 Nov, 16:22


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида муаммоли кредитларларни  ва коммунал соҳада юзага келган дебитор қарздорликларни сўндириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Унда, Марказий банк Андижон вилояти филиали, "Сувтаъминот" АЖ вилоят филиали ва бошқа ташкилот раҳбарларининг муаммоли кредитларни ундириш ва коммунал соҳада юзага келган дебитор қарздорликларни сўндириш юзасидан амалга оширилаётган ишлари тақдимоти билан танишилди.

Йиғилиш якунида, ташкилот  раҳбарларига жорий йил декабрь ойи якунига қадар муаммоли кредитларни ундириш чораларини кўриш ва дебитор қарздорликларни камайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

14 Nov, 16:22


Андижон вилоятида ёшлар билан ишлашда янгича ёндашувлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

07 Nov, 16:13


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ташаббуси билан Избоскан туманида уйда якка тартибда таълим олаётган 40 нафар болалар ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур тадбирда концерт ва турли шоу дастурлари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилиб, 40 нафар болаларни уйда таълим олиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари ва адабиётлари ҳамда қишки кийим-кечаклар тарқатилди.

Тадбир иштирокчилари ёш ижодкорлар томонидан яратилган санъат асарлари билан танишишди.

Шунингдек, оталиққа олинган 9-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларнинг 15 нафар фарзандларига қиш мавсуми учун  кийим-кечаклар тарқатилди.

Тадбир якунида, мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда иштирокчилари вилоят прокурорининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

07 Nov, 15:01


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 8-ноябрь куни соат 10-00 да  Жалақудуқ туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Жалақудуқ тумани, Туялас маҳалласи ҳудудида жойлашган, “Само текстил” МЧЖ биносида.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

07 Nov, 08:38


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов ва Президент Администрацияси масъул ходими томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиб олиш, энергия тежашга оид мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда рейд тадбирлари ўтказиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон вилоятида йиғилиш ўтказилди.

Унда, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар томонидан қабул қилинган “Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи – энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” Қўшма қарор ижроси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар юклатилди.

Вилоят прокурори иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳудудда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, ресурсларни иқтисод қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, озиқ-овқат захирасини жамғариш ва бошқа долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда "Камбағалликдан фаровонлик сари" Давлат дастури доирасида бириктирилган оилалар билан ишлаш, индивидуал дастурлар ижроси юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

06 Nov, 10:05


Андижон вилояти прокурори бошчилигида Хўжаобод туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

05 Nov, 15:28


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида айни пайтда долзарб бўлиб турган қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қуёш панеллари ўрнатиш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Унда, қиш мавсумида объектлар ва кўп қаватли уйларни барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларга кўмир ҳамда энергия ресурсларини самарали етказиб берилишини таъминлаш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) ИИБларнинг маъмурий биноларида ҳокимлар раҳбарлигида “куз-қиш иш штаби” ташкил этилганлиги қайд этилган.

Мазкур штабларга ҳокимият вакиллари, прокуратура ходимлари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгаз таъминот” АЖ, “Энергосавдо” АЖ, “Кўмир таъминот” АЖ, “Фавқулодда вазиятлар бўлими”, “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги” вилоят бошқармалари ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларидан иборат 14 нафардан масъуллар бириктирилди.

Шу кунга қадар штабнинг ишонч телефони ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали жами 232 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 205 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Йиғилиш якунида, масъулларга иқтисод қилиш борасида тасдиқланган тадбирлар ижросини таъминлаш, энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, энерготежамкорлик, реактив компенсация қилиш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиши устидан кунлик назоратни кучайтириш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

05 Nov, 05:47


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Андижон вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

04 Nov, 15:12


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Марҳамат туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман ҳудудида қурилаётган лойиҳа қиймати 8,8 млн. АҚШ доллар ва йиллик қуввати 19,4 миллион кВт. бўлган “Мингтепа гидро энергия” станциясининг қурилиш ишлари ва фаолияти билан танишилди.

Ушбу станциянинг қурилиши натижасида тумандаги "Роҳат", "Қорабоғич", "Чилон", "Шаҳристон", "Мингтепа" ва "Дукчи Эшон" маҳаллаларидаги 16 мингдан ортиқ хонадонларга узлуксиз электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

Бундан ташқари, "Қорабоғич" маҳалласида жойлашган “Мингтепа” чегара постида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

02 Nov, 14:23


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Андижон туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман ҳудудидаги Қорадарё устидан ўтган коммуникация кўпригини қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

01 Nov, 14:08


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Хўжаобод туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 68 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатлардан 35 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 33 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

01 Nov, 04:11


Андижон вилояти Балиқчи туманида оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш масаласи

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Oct, 12:57


Andijon viloyati Prokuraturasi pinned «ЭЪЛОН! Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 1-ноябрь куни соат 14-00 да  Хўжаобод туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади. 📌 Манзил: Хўжаобод тумани, Мастаҳкам маҳалласи ҳудудида жойлашган…»

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Oct, 12:38


Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида энергия сарфини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Oct, 12:38


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Қўрғонтепа туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани "Соҳибқирон" маҳалласида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Сўнгра, “Ёшлар маънавият ва маданият маскани” лойиҳаси ва амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳамда таълим муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Ўрганишда, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилишини муддатида  якунлаш ҳамда таълим муассасаларини қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Oct, 12:37


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 1-ноябрь куни соат 14-00 да  Хўжаобод туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Хўжаобод тумани, Мастаҳкам маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файз-М” текстил корхонаси биносида.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

31 Oct, 04:59


Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Oct, 11:19


Андижон вилоят прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Жалақудуқ туманидаги ижтимоий объектларнинг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокурори тумандаги “Қутайба ибн Муслим” зиёратгоҳига бориб, олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, масъулларга ўз кўрсатма ва тавсияларини берди.

Шунингдек, тумандаги таълим муасасаларида қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги аҳволи билан танишилди.

Ўрганишда, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш аҳволига алоҳида эътибор қаратилиб масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

30 Oct, 06:20


Бугун, 30 октябрь куни соат 17:30 да "Ўзбекистон тарихи" телеканали орқали “Тарихий хотира беқиёс" китобининг 1-жилдига "Ислоҳотчи прокурор" номи билан кирган Абдураҳим Юсуфзоданинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилади.

Абдураҳим Юсуфзода - Ўзбекистон ривожи учун илк бор авиация қатновини ташкил этган, темирйўлларни узайтирган, тарихимизда илк маротаба кино ва журнал фаолиятини йўлга қўйган, тарихий обидалардан қамоқхона ўрнида фойдаланишни таъқиқлаб, ўрнида музейларни ташкил этган прокурор саналади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

29 Oct, 10:12


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларида ишларни ташкиллаштириш, ижро ва меҳнат интизомига риоя этиш, келгусидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратурасининг таркибий тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари иштирок этиб, амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, оғир аҳволдаги оилалар билан ишлаш, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарлар томонидан реестрга киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларни бартараф этиш юзасидан бажарилган ишлар муҳокама қилиниди.

Тадбир якунида, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

24 Oct, 11:04


Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон вилояти Марҳамат туманида ўрганишлар давом эттирилди.

Аҳоли хонадонларига электр, табиий газ, кўмир ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолати қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари натижалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, маҳаллаларда еттилик тизими фаолияти ўрганилиб, шу жумладан, "Дукчи Эшон" маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди ва фаоллар билан аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Ижтимоий соҳа объектларидаги ўрганишларда қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти аҳволига урғу берилди.

Туман қўриқлаш ва мудофаа ишлари бўлимларида мавсумий тадбирлар, ҳудудлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

24 Oct, 07:11


Андижон вилоят прокуратураси томонидан оталиққа олинган ёшларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Балиқчи туманида прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда 450 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб ўз мурожаат ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, туманда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилиб, 120 нафар оталиққа олинган ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бирга, ёшлар ўртасида спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақа ўтказилиб, мусобақа ғолиблар совғалар билан тақдирландилар.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

Andijon viloyati Prokuraturasi

24 Oct, 05:57


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродилло Тоғаевич Абдулхакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Абдулхакимов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Муродилло Тогаевич Абдулхакимов назначен прокурором Андижанской области.

М.Абдулхакимов ранее занимал должность начальника управления Генеральной прокуратуры.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!


Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Andijon viloyati Prokuraturasi

24 Oct, 05:12


Андижон вилояти прокуратураси томонидан Булоқбоши туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 30 таси жойида ечимини топган бўлса, 5 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2,886

subscribers

5,911

photos

737

videos