Toshkent Ovozi @toshkent_ovozi Channel on Telegram

Toshkent Ovozi

@toshkent_ovozi


TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!

📩 Xabar yuborish: @artikov_bot

Reklama uchun👉 @artikov_bot

Toshkent Ovozi (Uzbek)

Xush kelibsiz Toshkent Ovozi kanaliga! Bu kanal Toshkent hududidagi eng tezkor yangiliklar va videolar bilan sizni tanishtiradi. Toshkent shahridagi eng so'nggi voqealardan birinchilari bo'lib, siz uzoqdan, faqat bir bosib, eng oxirgi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin.

Kanalimizda sizga har kuni yangi va ajoyib ko'rganliklar yetkaziladi. Siz uchun o'z vaqtingizda, tomosha qilish va o'rganish imkoniyati mavjud. Siz Toshkent Ovozi kanalida har kuni eng so'nggi yangiliklar bilan tanishing va o'z fikrlaringizni, mulohazalaringizni ulashing.

Agar siz ham Toshkent hududidagi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, bizning kanalga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Toshkent Ovozi kanali - sizning yangi yoldoshingiz!📩

Kanalga xabar yuborish uchun @artikov_botga murojaat qilishingiz mumkin. Reklama maqsadida @artikov_bot bilan bog'lanishingiz ham mumkin. Marhamat, kanalimizga qo'shiling va Toshkentdagi eng so'nggi yangiliklarni kuzating!

Toshkent Ovozi

27 Jan, 08:29


1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Оналар маскани”да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 07:29


Группа, обед... 😋

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 06:29


Қирғизистон президенти ўзбекларга тан берди!

У Амирсойдан ҳайратда қолган.

"Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди, лекин бизда бундай жойлар йўқ. Нега? Чунки мустақилликка эришганимиздан бери, оддий одамлардан тортиб президентларгача, биз фақат сиёсат билан шуғулланганмиз" - деди Садир Жапаров

Шунингдек у "гапиришга тил ожиз, қоил, шунча одам иш билан таъминланибди" - деб ўзбекларни маҳтаган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 05:29


Ичиб рулга ўтирганлар биринчи мартадаёқ БҲМнинг40 баравари миқдорида жарима тўлайди, аввал БҲМнинг 25 бараварида эди.

Иккинчи мартада эса 3 йилгача қамалиши мумкин...

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 04:29


САУДИЯ АРАБИСТОНИ | Макка | Мадина ҳақида жўда гўзал видео бўлибти. 😍

Хаммамизга насиб қилсин 🤲🏻

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 03:29


2025 йил 1-июлдан бошлаб: ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта ва ишончномаларни олиб юриш шарт эмас.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

27 Jan, 02:29


Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

                ...АЛЛОҲИМ...
     Қалбларимизга нур...Юзларимизга зиё...Ризқимизга кенглик...Ҳақда сабот… Нафсимизга ризо... ато эт!
Бандаларинг қалбида бизга  нисбатан муҳаббат жо айла!

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 16:29


⚡️Ўзбекистонда жиноятчи амалдорларнинг қўлга олиниши кескин равишда ортган

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 4 906 нафарга етган.

2024 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 821 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 4 906 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.

2023 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 412 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 3 575 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.

Ўтган йилда жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг мавқеи қуйидагича бўлган:

2024 йилда Республика миқёсидаги амалдорларнинг 71 нафари коррупция содир этиб уларга нисбатан жиноят иши қўйзғатилган.

Нега бугунги кунда амалдорлар орасида жиноят содир этувчилар, коррупционерлар нега кўпайиб бормоқда? Давлат бюджетини ўмаришлар ортмоқда. Бу каби саволларга тегишли институтлар жавоб бериши, кераклича таҳлил қилиниши лозим.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 15:29


🇺🇿 🇶🇦 Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Қатарда ишлаши мумкин бўлади

Миграция агентлиги ва Қатарнинг “Hamad” тиббиёт муассасаси ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди.

Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёж борлигини билдирди.

Ўзбекистон томони иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 14:29


#Диққат  #Хушхабар

⚡️💵 Энди сиз ишсиз бўлсангиз хам чет элда бўлсангиз хам субсидия ола оласиз

Яқинларга юбориб қўямиз.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 14:29


#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Ўзбекистон фуқаролари асосан қон айланиш тизими касалликларидан вафот этаётгани маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 174,4 минг киши вафот этган. Улардан 96 минги эркаклар, 78,4 минги эса аёллардир.

Вафот этганлар сони шаҳар жойларида 98,2 минг кишини, қишлоқ  жойларида 76,2 минг  кишини  ташкил этган.

Яқинларга юборинг!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 13:29


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 12:29


😳300 минг долларлик гилам!

7 йил давомида 6 та гиламчи мастерлар томонидан, фақат қўл меҳнати ёрдамида тўқилган ноёб гилам экан.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 11:29


Хитой ижтимоий тармоқларида ақлли болалар аравачалари машҳур бўлмоқда

IBelieve 8S ўзи ота-онани кетидан эргашиб юради, тепаликка чиқади, тўсиқларни айланиб ўтади ва ҳатто тутқични иситиб туради.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 10:29


2025 йил 1-апрелдан:

Барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 09:29


Тўйингиз бўладими ёки жанозангиз бўладими, сиз учун жонини берадиган бор!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 08:29


❗️Бугун, 26 январь - “Турмуш ўртоқлар куни“ нишонланмоқда

Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, оилавий бахт, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу жуфтингиз учун қимматли вақтингиз. 

Бахтимга ҳеч қачон касал бўлманг, ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ!


Кимга юборишни биласиз)

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 07:30


Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа! 

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 06:29


«Ўзбекистонда бунақаси битта»: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Ўзбекистонда ягона бўлган айлана шаклда уч қаватли кутубхонада ҳозир 30 мингдан зиёд босма, 400 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд.

Ушбу зиё масканини тадбиркор Қобилжон Обидов Туркиядаги халқ кутубхонасига ҳавас қилиб, қуришга аҳд қилган ва бу ишни 6 ойдаёқ уддалаган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Jan, 05:29


Сенат йўл безорилари учун жавобгарлик белгиламоқда

Ҳозир йўллардаги авариялар, унда ҳалоқ бўлаётган ва жароҳатланаётганлар сони кўпайтган ва бу кўпчиликни ташвишга солмоқда. Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенатини ҳам.

24 январда Сенат томонидан қабул қилинган янги қонунда «йўл безорилиги» учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримажазосини қўллаш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, агар ҳуқуқбузарлик ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 50 баравар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам ўрнатилмоқда.

Йўл безорилиги деганда қонун бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш, транспортни сабабсиз сирпантириш (дрифт), ўз йўналишини сабабсиз кескин ўзгартириш, йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик каби хатти-ҳаракатлар тушунилишини маълум қилинган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 16:29


🇨🇦🇺🇿 Канадада Ўзбекистон бош консулхонаси очилиши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасидан маълум бўлишича, Канадада бош консулхона очиш имконияти кўриб чиқилмоқда. 

Шунингдек, Бразилия, Аргентина ва Америка қитъасининг бошқа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 15:29


Қамчиқ довонида қор босиб қолиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Улар махсус техникалар ҳаракатланиши учун белгиланган захира йўлга селфи тушиш учун чиқишган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 14:29


Юлдуз Усмонова фаластинликларга 4 та уй совға қилди.

Халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик оилаларнинг бир қисмига уй ҳадъя қилди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 13:29


Аи-80 бензинини сотиш ва ундан фойдаланиш чекланиши мумкин

2025 йил охиригача республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқланади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 12:29


Ботир Қодиров туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тиклади. Отаси деган жойда Шерали Жўраев кўрсатилган.

Хонанда Андижон ФҲДЁдан йўқолган гувоҳномасини тиклаб беришни сўраган. Унга янги метрика тақдим этилган.

Гувоҳномада отаси деган жойда марҳум хонанда Шерали Жўраев исми кўрсатилган ва оталикни белгилаш бўйича маълумотнома ҳам берилган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 11:29


#ана_холос 

‼️Эрининг телефонидан рухсатсиз фойдаланган аёллар қамалиши мумкин

Шунингдек, улар 133 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши айтилмоқда.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 10:29


🔞ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН
⚠️Тошкент вилоятида онаси томонидан калтакланган 4 ёшли қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

4 ёшли қизалоқ бугун сўнгги манзилга кузатилди - маҳалла ходими

ГУМОНЛАНУВЧИ ОНА БУГУН ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 08:29


🇨🇳🇺🇿Хитойда Регистоннинг муздан ишланган макети намойиш этилди

Харбин шаҳрида 26-қишки муз ва қор фестивали ўтказилмоқда.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 07:29


Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 06:29


Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда

Аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олиб, фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган жарима миқдори камайтирилмоқда.(Қанчагача экани номаълум)

Маълумот учун: МЖтКнинг 68-1 моддасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 05:29


Бойлик сири фош бўлди: Пул ва муваффақиятнинг калити эмоционал интеллект эканлиги аниқланди.

50 йил давом этган тадқиқот шунга кўрсатдики, пул ва муваффақиятга эришиш учун на боғланмалар, на мактаб баҳолари ва на оғир меҳнат асосий омил ҳисобланади — асосий омил бу ҳиссиётларни бошқариш қобилияти экан.

Тадқиқотда 1000 нафар бола иштирок этган. Олимлар 50 йил давомида кузатув олиб борган. Ўз хатоларини тан оладиган, бошқаларни тинглашни билиб, ва ҳиссиётларини назорат қила оладиган болалар 30 ёшга етганида барқарор даромад, ўз уйига ва инвестицияларга эга бўлган. Эмоционал интеллект паст бўлган болалар эса кўпроқ молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Эмоционал интеллектни ривожлантириш мумкин! Ҳиссиётларни сезиш, уларнинг сабабларини тушуниш ва уларни бошқаришни ўрганиш керак.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 04:29


Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса бундай сертификатга эга бўлган боғча директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган кадрлар орасидан танлаб олинади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 03:29


#ТЕЗКОР

❗️Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади.

Ота-оналарга юбориб эслатиб қўямиз.👇


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Jan, 02:29


#Хайрли_тонг
Aссалому алайкум, тонг муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ

Бугунги кунингиз файзли ва баракали бўлсин. Барча эзгу - ниятларингиз амалга ошсин!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 16:29


⚡️Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди

Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ушбу қимматбаҳо металлни энг кўп харид қилган иккинчи давлат бўлди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 15:29


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги фармон имзоланди

Президент фармони билан 2025 йил 1 июлдан юридик шахсларга нисбатан ядровий хавфсизлик талабларини бузганлик учун жарималар қўлланилиши жорий этилади.

Ҳужжатда мамлакатни ядро хавфсизлиги соҳасидаги бир қатор халқаро шартномаларга қўшилиши назарда тутилган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 14:29


Тошкентдаги автобусларда йўл ҳақини нақд пулда тўлаганлар жаримага тортилмаслиги айтилди

Биринчи мартасида йўловчилар ва ҳайдовчилар огоҳлантирилади, кейин эса улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144 (Чиптасиз саёҳат) ва 145 (Йўловчиларни чиптасиз ташиш) моддалари бўйича жаримага тортилади.

Чиптасиз саёҳат қилганлик учун жарима БҲМнинг 1/10 қисмини ёки 37,5 минг сўмни ташкил этади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 13:29


Тошкентда 24 ёшли йигит келинойисига шаҳвоний шилқимлик қилди.

Қайнука қозон сўраш мақсадида акасининг уйига келган ва келинойисига тегажоғлик қилган.

У судда ўз айбига қисман иқрор бўлди. Суд йигитни 3 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 12:29


⚡️⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТДА 4 ЯШАР ҚИЗЧАНИ ОНАСИ КАЛТАКЛАБ ЎЛДИРИБ ҚЎЙДИ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида она 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклагани ва оғир тан жароҳати етказган. Қизча кеча, 7 январь куни вафот этди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда ва якуний хулоса суд томонидан берилади.


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Jan, 11:29


🚙 "Куёв бола тушди!". Андижонда куёв тўй кортежи сабаб 27 млн сўм жарима тўлади — МИБ

Қайд этилишича, Балиқчи туманида 22 ёшли куёвнинг тўй кортежи иштирокчилари автомашинадан танасини чиқариб, ҳаракат қоидаларини бузгани учун ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Шунингдек, тадбирни тасвирга олаётган операторнинг автомобили ҳам тўхтатилиб, қонуний чора кўрилиши билдирилган.

Бу пайтда куёв ва унинг дўстлари қаршилик кўрсатиб, ходимга тан жароҳати етказишган.

Суд мазкур ҳолатларни инобатга олиб, куёвга 27 млн 200 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 16:29


Шофиркондаги мактабда ўқитувчилар бир-бирни ўлдириш билан таҳдид қилди.

Ҳолат Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган 13-сонли ихтисослаштирилган мактабида юз берган.

Қайд этилишича, бундай жанжаллар доимий равишда кузатилади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 15:29


Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 декабрдаги 880-сон қарори билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 14:29


Тошкентда университет мансабдорлари бюджетни ўмарди.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали мансабдорлари 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди.

Мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 13:29


❗️Пакетли чойлар хавфли эканлиги аниқланди: улар саратон ва бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқаради, бу бўйича янги тадқиқот чиқди.

Чой пакетлари қиздирилганда 1,2 миллиард микропластик заррачаларини чиқаради. Маълум бўлишича, улар қон орқали осон сўрилиб бутун танага тарқалади ва касалликларни келтириб чиқаради.

@Toshkent _ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 12:29


#Ана_холос

Йил аварияси

Эшак аравани орқасидан бориб урди

Эшак аравачи умрида орқага салто отмаган эди, мана отди😂🤦‍♂️

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 11:29


#Диққат  #Тарқатинг

⚡️Энди скутер, электроскутер, ва электромотоцикллар ҳам Давлат рақам белгиси билан ҳаракатланиши шарт!


Скутерингизга рақамни сизга яқин ҳудуддаги “Меро“дан олишингиз мумкин.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 10:29


#билиб_қўйган_наф

Йиртилган ёки чизилган пуллар ҳам тўловга қабул қилинишини шарт

Умумий ҳажмини 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган пуллар тўловга лаёқатли ҳисобланади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 09:29


Бандлик вазирлиги 2025 йилдаги байрам кунларини эълон қилди

Байрам кунлари:
1 январь – Янги йил.
8 март – Хотин-қизлар куни.
21 март – Наврўз байрами.
31 март – Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр).
9 май – Хотира ва қадрлаш куни.
7 июнь – Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).
1-сентябрь – Мустақиллик куни.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
8 декабрь – Конституция куни.

Вазирлик Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунлари бир кунга ўзгариши мумкинлигини эслатган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 08:29


#ДАХШАТ #АСТАҒФИРУЛЛОҲ

😱🔞Ҳомиладор ва кўнгли бўшлар кўрмасин!

Қўшни Тожикистонда маняк бир оилани 4 нафар фарзанди ва оила бошисини шавқатсизларча ўлдирибди. Бунданам дахшатлиси қотил 3 қизни аввал зўрлаб кейин ўлдиргани айтилмоқда.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 07:30


Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа! 

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 06:29


Қўқонлик табиб ўз фаолиятини тўхтатмоқчи экан.

Қўқонлик табиб ўз фаолиятини Ўзбекистонда вақтинча тўхтатиши хақида гапириб чиқди.

Энди у ишини бошқа давлатда давом эттирмоқчи экан. Вақтида жуфтакни ростлаб қолмоқчими? 🤔

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 05:31


Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 316,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли тураржой биносида фуқаро М.Х. га қарашли бинонинг нотурар қисмида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан 2 дона икки контурли иситиш жиҳозларидан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 316,5 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 05:29


Осмонда халокатга учраб, ерга қулаётган самалётда шаҳодат калимасини айтиб видео тарқатга инсон тирик қолибди..

❗️У бугунги даҳшатли аварияда тирик қолган кам сонли инсонлар қаторида бўлди..

"Ўзи асраса бало йўқ, асрамаса – даво йўқ”, дейдилар.

Яқинларга улашинг.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 04:29


#Супер_тилак

Янги йилда кўрманг ғам,
Кўзингиз бўлмасин нам.
Очиқ бўлсин йўлларингиз,
Фақатгина ДОЛЛАР $ санасин қўлларингиз!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 02:47


🎁💥Бугун 26-Декабр яқинларга совғалар улашиш куни

Бугунги кунни яқинларингизга фарзандингиз ота онангиз жуфтингиз дўстларингиз қариндошларингиз учун совғалар тарқатиш билан ўтказинг😊

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Dec, 02:46


#Хайрли_тонг
🌦Ассалому алайкум.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин. Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

25 Dec, 16:29


Ҳозирда Нилуфар Усмонованинг турмуш ўртоғи борми?

Хонанданинг ўзи бу саволга ойдинлик киритди.

У агар эри бўлганда, қизлардек хушбичим бўлиб юрмаслигини таъкидлаган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

25 Dec, 15:29


Ўзбекистонда 4 миллиондан ортиқ одам пенсия олади

Уларнинг аксарияти ёшига доир (3,3 млн). пенсионерлар энг кўп ҳудудлар бу — Фарғона ва Самарқанд вилоятлари, деб хабар қилмоқда Пенсия жамғармаси.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

25 Dec, 14:29


Қорбобо Ўзбекистондаги қаҳратон қишда жуда совқотган кўринади.

У шарсимон хона ичига кириб олиб, меҳмонлар билан шу ерда учрашмоқда. Ичкари иссиқ экани айтилган.

Нима ҳам, деймиз. Бундай изғирин совуқда ҳаттоки қорбобо ҳам музлаб қоляпти. Ўзингизни эҳтиёт қилинг😁

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

25 Dec, 13:36


#Тезкор (2-видео)

⚡️Тошкентни қорбобо босиб кетди

❗️Тошкент марказида минглаб Қорбоболар иштирокидаги парад бўлиб ўтди


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

07 Nov, 07:41


#Тезкор

Бугун 7-ноябрдан Тошкентда отопление ёқилмоқда, кўплаб уйларда сув тошиб кетмоқда

Батареяларга қараб қўйинглар

Агар шу каби холатлар бўлса қуйидаги номерларга телефон қилинг

📞 1055
📞
712100187 📞712100141
📞 712100111 📞 712100163

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ҳушёр бўлишсин


@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

02 Nov, 06:27


👨🏻‍🍳 Бугун, 2 ноябрь – эркаклар овқат пишириш куни

Ҳозирда эркаклар ҳеч бўлмаганда байрамларда таом пишириш жараёнида фаол иштирок этади.

Бугун эса эркаклар оиласига кечки овқат тайёрлаш учун ошхонага кириши керак...

Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

31 Oct, 04:25


#бугун_сенинг_кунинг

🫴 Бугун, 31-октябр, тиланчилар куни нишонланади 😁

Ҳар доим пул сўрайдиган ва уни қайтариб бермайдиган тиланчи дўстларингизни байрам билан табрикланг 😉

👉Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

26 Oct, 12:53


#Диққат #Тарқатинг

Тошкент шахрида деярли хар битта пешеходга шунақа камералар қўйиляпти

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, жаримани тиндирмай ёзади
👇
@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

25 Oct, 05:19


#Байрам_муборак

💥Бугун, 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли юрт тинчлиги ҳимоячилари! Сизларни ушбу муҳим ва шарафли байрам — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва иш фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Дўстларингизни ҳам ушбу табрик билан қувонтиринг.

@Toshkent_ovoz

Toshkent Ovozi

24 Oct, 16:56


⚡️Сайлов куни Тошкент метроси иш фаолиятини вақтли бошлайди

Тошкент метрополитени хизматига кўра, 27 октябрда поездлар ҳаракатини 5:00 дан бошлайди, доимий жадвалда ишини давом эттиради.

27 октябр бутун републикада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлашларига депутатлик сайлови бўлиб ўтади. Шу сабаб Тошкент метрополитени иш фаолиятини 5:00дан бошлашини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

24 Oct, 14:25


Пойтахт барчамизники!
♻️ Чиқинди ҳам!

🕒 Ярим тундан бошлаб шаҳар кўчаларини чиқиндилардан тозалашда ўзининг бемуҳто ёрдамини кўрсатаётган ушбу юртдошимиз инсонлий масъулият ва ижтимоий фаоллик борасида ҳар биримизга намуна бўлишга арзийди.

🏃🏻 "Пиёдачи" номи остида ҳаракат қилаётган ижтимоий тармоқ фаолининг меҳнати нафақат шаҳарнинг тозалигига ҳисса қўшмоқда, балки жамиятимиздаги ҳар бир фуқаронинг онгини ўзгартириш, уларга масъулиятли бўлишни ўргатиш учун ҳам катта восита бўлиб хизмат қилмоқда.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

24 Oct, 11:02


Энди Тошкентда «парковкалар» дан муаммо бўлмайди.

Ўзбекистон пойтахтида босқичма-босқич 84 мингга яқин пуллик автотураргоҳлар қурилиши режалатирилган.

2025 йилнинг 15 мартигача 14 мингта автотураргоҳлар қурилади. Иккинчи босқичда келаси йилнинг 1 июнигача жами 70 мингта «парковка»лар ташлил қилинади.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Oct, 12:12


Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кило пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланибди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

22 Jun, 11:05


#Диққат #Кутиб_олинг

⚡️Ўзбек Бурж Халифаси

Янги Тошкентда эгизак миноралар қурилади ва у дунёдаги энг баланд бешинчи бинога айланади 😳👍

Унинг баландлиги ярим километрдан ортиқ - 575 метрни ташкил қилади.  Таққослаш учун, бу иккита "Nest one" дан ҳам юқори. Тахминан 150-200 қават.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

20 Jun, 11:51


Тошкентда Бўрижар каналига чўмилишга борган талаба чўкиб кетди

Жаҳон тиллари университети 3-босқич талабаси каналга тушгач, кучли оқим туфайли сувдан қайтиб чиқа олмагани айтилмоқда. ФВБ ходимлари унинг жасадини уч соатда топишган.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

21 May, 18:22


Тошкент шаҳрида магнитудаси 6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор.

Олимларнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори зонада жойлашган. Шу сабабли ҳудудда магнитудаси 6,5 ёки ундан кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжудлиги ҳақида Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

03 May, 10:34


#Диққат

❗️Тошкентда болалар учун автобус ва метрода юриш 990 сўм бўлди

Расмийларнинг хабар беришича, Uzcard Kids карталари фойдаланувчилари Тошкент метрополитени ва автобусларида 1700 сўм ўрнига 990 сўм чегирма билан юришлари мумкин.

Акция 2024-йил 1-майдан 31-декабргача давом этади.

✅️@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

30 Apr, 10:25


#Диққат
Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади. Йўлкира 20 000 сўм.


✅️@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

29 Apr, 17:14


🇺🇿Ғалаба қувончи!

✅️@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

23 Apr, 08:55


❗️180 млрд қарздорлиги бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда гул экишга қарийб 8 млрд сўм ажратди

Маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағнинг 5,2 млрд сўми Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларга, 2,7 млрд сўми эса туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига тақсимлаб берилган.(манба:
kun.uz)

✅️@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

23 Apr, 08:55


Тошкентда автобусда ухлаб ётган аёлнинг кийимини ечиб, кўкрагини ушлаган эркак қамалди

✅️@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

20 Apr, 12:42


‼️Россия давлатига ишлаш учун кетган тошкентлик аёл интернет орқали танишган йигитнинг даъватларига учиб, Сурияга бориб террорчилар сафига қўшилган

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

09 Apr, 02:27


Narxi oshib borayotgan SOLANA kriptovalyutasi ham o'zining NOTCOINga o'xshagan tangachasini ishlab chiqdi.
Nima ham derdim, urunib ko'rish kerak.
O'yin NOTga juda ham o'xshaydi va oson...

O'yinni hoziroq boshlang
👉@tapswap_bot👈

Ushbu botda ham notcoindagidek "👍" rasmiylikni tastiquvlovchi galochka bor. 100% ishonsa bo'ladi do'stlar.

Toshkent Ovozi

08 Apr, 13:36


Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Исакулов Сардор Дадажонович – Паркент тумани ҳокими етиб тайинланди

Тайинловга қадар у “Иссиқлик електр станциялари” AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган

Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Apr, 13:32


#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайит намози соат 06:10да ўқилади – муфтий

@Toshkent_ovozi

Toshkent Ovozi

08 Apr, 13:26


8-апрел ифторлик вақти барча вилоятлар учун 

📃Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту. 

❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

@Toshkent_ovozi