"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv @yunusalioxund Channel on Telegram

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

@yunusalioxund


Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Yunus Ali Oxund (Azerbaijani)

Yunus Ali Oxund Telegram kanalına xoş gəlmisiniz! Bu kanal jome masjidi və Qorasuv haqqında məlumatların paylaşıldığı bir platformdur. Yunus Ali Oxund, müəllif və tərcüməçi olan maraqlı bir şəxsiyyətdir ki, bu kanal vasitəsilə oxucuları ilə məlumatları paylaşıb, fikirlərini mübadilə edir. Jome masjidi ən tanınmış və dini simgələrindən biridir, dünyanın bir çox ölkəsində fəaliyyət göstərir və insanların bir araya gəlməsinə, ibadət etməsinə imkan yaradır. Qorasuv isə mədəniyyət və incəsənət sahəsində önəmli bir şəhərdir, bu kanalda Qorasuv ilə bağlı məlumatlar da paylaşılır. Yunus Ali Oxund kanalı, dini, mədəni və tarixi mövzularda məlumat əldə etmək istəyənlər üçün mükəmməl bir əlaqə vasitəsidir. Kanalı izləyərək yeni biliklər əldə edəcək və maraqlı müzakirələrə qoşulacaqsınız. Sizi də Yunus Ali Oxund kanalına dəvət edirik!

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 14:10


#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:

🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».

📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)

Ибн Сунний ривоятлари.
@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 12:20


#Раддия

"Намоздан кейин айтиладиган зикр ва тасбеҳлар ўрни "

🎙Зухриддин домла Мусажонов

Андижон шаҳар Қора Қӯрғон жоме масжиди имом хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 10:43


Ибратли дарс

1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.

Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!


@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 07:34


КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ЁКИ СИҚИЛИШНИНГ ДАВОСИ

Инсон ўзида бўлмаган маънавий ва моддий фазилатларни ўзгаларда кўрса, қалби сиқилади, хотири бузилади. Унда икки ҳолатдан бири рўй беради: ўзида бўлмаган у фазилатларни улардан кетишини тилайди ё уларда бўлган фазилатларга ўзи ҳам эришишини орзу қилади. Бу икки ҳолатдан биринчиси ҳасаддир. Ҳасад энг қабиҳ иллатлардан биридир. Ҳасад кишидан имон нурини кетказиши билан бирга, дил ва дунёси бузилишига сабаб бўлади. Ҳасад туфайли кишилар ўртасидаги дўстлик ва иноқлик нафрат ва адоватга айланади. Шунинг учун Аллоҳ таоло биз бандаларини ҳасаддан қайтарган: «Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг!..»

@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 05:09


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

21 Nov, 03:24


ЁМОНЛИКНИ ГЎЗАЛ МУОМАЛА БИЛАН ДАФ ҚИЛИНГ!

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Абу Жаҳл кўп азият берарди. Шунинг учун у зот Абу Жаҳлдан нафратланиб, уни кўришни истамайдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга уни кечиришни ва афв этишни буюрди:
«Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур».

“Тафсири Насафий”да бундай дейилади: “Яхшилик ва ёмонлик бир-бирига зиддир. Сиз ёмонликни яхшироқ нарса билан даф қилинг. Яъни, душманни кечириш яхшилик бўлса, унга лутф эҳсон айлашингиз ундан-да яхшироқ бўлади”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Ғазаб келганида сабрли ва ҳалим бўлиш ёмонлик қилган кишини афв этишдир”.

Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Ёмон кўрган киши билан учрашганида салом бериш, рўбарў келса, қўл бериб кўришиш ёмонликни гўзалроқ муомала билан даф этишдир”.

Ёмонликни гўзал муомала билан даф қилсангиз, сизга адовати бўлган кимса яқин дўст бўлиб қолади. «Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».

Яхши сўз ва чиройли муомала билан ёмонликни даф этиш фазилати охиратда буюк насибаси бор бандаларгагина берилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “улуғ насиба”дан мурод савобдир, деган.

📚“Мўминларга шифо ва раҳмат”дан.@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 23:45


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 21 ноябрь, 2024 йил. Ҳафтанинг Пайшанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Жумадул аввал ойининг ўн тўққизинчи куни. https://t.me/yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 16:59


ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик

CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 15:05


ОНА - БУЮК ИНСОН...

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
- Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши,  мехридан  топомиз  гўё...! 
Нега шундай а...?
@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 09:03


#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 09:03


#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 09:03


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 08:07


Қандай қилиб ҳеч қачон зарар кўрмадинг?

🗺Айтишларича, аббосийлар халифалиги даврида доимо дўстлари билан баҳслашиб юрадиган бир дамашқлик савдогар бўлган экан. Бир куни у дўстларига: "Мен ҳаётимда бирор марта ҳам тижоратда зарар кўрган эмасман", деди.

🔵Дўстлари истеҳзоли табассум билан: "Қандай қилиб ҳаётингда ҳеч қачон зарар кўрмадинг? Бундай бўлиши мумкин эмас", дейишди.

🗣Савдогар улардан ўзини синаш учун бирор муаммоли тижорат таклифини беришларини сўради. Шунда дўстлари унга: "Ироқда хурмо сотиб, фойда топиш етти имконсизликдан биридир, чунки у ерда хурмо чўлдаги қум каби кўп", дейишди.

🗣Савдогар: "Мен сизларни тушундим ва таклифингизни қабул қилдим", деди. Шундан сўнг у Ироқдан келтирилган хурмоларни сотиб олиб, аббосийлар пойтахти — Бағдодга йўл олди... @yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 02:51


Шукр қилувчи

"Руҳул баён" тафсирининг муаллифи ушбу китобда қуйидаги ҳикояни келтиради:
  "Аллоҳ таоло Бани Исроил пайғамбарларидан бирига ваҳий қилиб деди:
  "Мен фалончининг умрини ярмини фақирликда, қолган ярмини бойликда ўтказишини тақдир қилдим. Унга айт, умрининг аввалида бойлик келишини истайдими ёки фақирлик?".
  Пайғамбар ҳалиги кишини чақириб бор гапни айтди. У киши: "Хотиним билан маслаҳат қилиб сизга жавобини айтаман", деди.
  У хотини билан маслаҳат қилди. Улар умрларининг аввалида бойлик келишини танлашди. У бориб қарорларини Пайғамбарга айтди. Аллоҳ уларга ризқ эшикларини очиб юборди. Улар бой бўлиб кетишди. Эр-хотин ўзларига қанча инфоқ қилишса фақир-мискинларга ҳам шунча инфоқ қилишар эди.
  Муддатнинг ярми ўтса ҳамки бойлик келиши тўхтамас эди. Шунда Пайғамбар ( у зотга салом бўлсин) Аллоҳ таолодан сўради:
" Нега муддат тугаган бўлсада уларга бойлик ато қилишни тўхтатмаяпсан, эй Роббим?!".
  Аллоҳ таоло ваҳий қилди:
"Улар шукр қилувчилар экан. Шукр қилувчиларга зиёда қилинади. Шунинг учун уларга умрининг охиригача бойлик беришни тақдир қилдим".

@yunusalioxund

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

20 Nov, 00:39


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бугунги айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 20 ноябрь, 2024 йил. Ҳафтанинг Чоршанба куни .
Ҳижрий сана: 1446. Жумадул аввал ойининг ўн саккизинчи куни. https://t.me/yunusalioxund