Шуҳрат Абдураҳмонов @sh_abdurahmonov Channel on Telegram

Шуҳрат Абдураҳмонов

@sh_abdurahmonov


Ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади.

Шуҳрат Абдураҳмонов (Uzbek)

Шуҳрат Абдураҳмонов Telegram канали - ушбу саҳифа Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти доирасидаги хабарларни тақдим этиб боришни мақсад қилади. Ушбу каналда Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг фаолияти ҳақида янги ва маълумотли хабарлар, янгиликлар ва таҳлиллар ёзиб борилади. Ўзбекистоннинг ҳар бир саҳоси ёки шаҳари учун аҳамиятли бўлган ҳар қандай янгиликлар Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевичнинг шахсия жараёни доирасидаги ушбу каналда мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, ушбу каналда Ўзбекистоннинг сиёсий вазирликлари, иқтисодиёт марказлари ва бошқа маъмурият органлари билан ўзаро алоқалар ва иштирок имкониятлари ҳақида маълумотлар эълон қилинаётганлигида. Шуҳрат Абдураҳмонов каналининг янгиликлари билан танишганда, Сиз учун фойдали ва маълумотли манба эгасиз.

Шуҳрат Абдураҳмонов

06 Jan, 09:21


МЕГАЛОЙИҲА

Янги Андижондаги 55 гектар ер майдонида қурилиши бошланган турар жой комплексининг макет шаклидаги кўриниши.

Эслатиб ўтамиз, президентимиз топшириқларига асосан вилоят раҳбари бошчилигида хитойлик ҳамкорлар билан ушбу лойиҳа бўйича 250 миллион долларлик келишув имзоланган ва қурилиш ишларига старт берилган. (Видео)

Саҳифа: @investitsiya_andijon

Шуҳрат Абдураҳмонов

06 Jan, 08:42


⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаётган Янги Андижон шаҳрида замонавий мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти барпо этилган.

Масканлар фаолиятидан махсус репортаж.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

31 Dec, 17:51


🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩
Андижонда янги йил байрами шукуҳ сурмоқда. Марказий арча майдони аҳоли вакиллари билан тўлган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

31 Dec, 08:09


🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

3 йил олдин қир-адирлар ўрнида ажойиб шаҳар пайдо бўлишига деярли ҳечким ишона олмасди. Президентимизнинг катта иродаси ортидан бугун Янги Андижон қад ростламоқда.

Саҳифа: @investitsiya_andijon

Шуҳрат Абдураҳмонов

31 Dec, 07:50


🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
2024 йилда Андижонда ўн минглаб километр йўллар асфальтланди.

Президентимизнинг қарорлари ижросини таъминлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш юзасидан олиб борилган мазкур ишлар ҳақида репортаж.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

31 Dec, 07:38


💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙
Андижонликларнинг байрам кунларидаги таассуротлари қандай?

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

30 Dec, 19:33


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Янги Андижонда озодаликни таъминлашда меҳнат қилаётган бир гуруҳ инсонларга вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан байрам совғалари топширилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

30 Dec, 19:16


🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩
Бўстон туманида янги йил юқори кайфиятлар ила қаршиланмоқда. Тумандаги маданият ва истироҳат боғи кўнгилочар ташаббуслар билан янада бойитилиб, оилаларга шодлик улашмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

30 Dec, 18:49


🍏🦵💩🪡 🍉🦵🏠🪡🐸🐘🦵
Президент ташаббусининг ёрқин натижаси - Янги Андижон ҳақида махсус репортаж. (Иккинчи лавҳа)

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

30 Dec, 17:15


🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
Асакада янги йил байрамига бағишлаб ўтказилаётган карнавал-шоу дастурлари аҳоли ва болажонларга қувонч улашмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

27 Dec, 06:09


ТАЪЗИЯ

Бугун Эргашев Авазбек Якубжановичнинг вафоти ҳақидаги хабар кўплаб инсонларни чуқур қайғуга солди.

Марҳум ҳаёти давомида юртимизда, жумладан, Андижонимизда ўзининг самарали меҳнатларини амалга ошириб, касбдошлари ва меҳнат жамоаларининг эҳтиромини қозониб келаётган эди. Авазбек Эргашевнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимни изҳор қиламан.

Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

27 Nov, 05:40


#Live

Айни дақиқаларда Андижондаги яна бир гуруҳ мактаб битирувчилари 3 кунлик ҳарбий хизматга жўнаб кетмоқда.

Президентимизнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича берган топшириқларига асосан вилоятимиз ҳокими томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббусни Андижон ёшлари катта ҳурсандчилик ила қаршилади.

Бугунгача Андижондаги 20 тага яқин умумтаълим мактабларидан юзлаб битирувчилар 3 кунлик ҳарбий хизматга бориб қайтдилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

26 Nov, 07:10


#Live

Президентимиз топшириқларига асосан Янги Андижонда 19 гектарли боғ барпо этилмоқда. Айни дақиқаларда иш жараёнлари қизғин кўриниш олган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

25 Nov, 02:28


Диёра Келдиёрова: Бу менинг ҳаётим эмас… Мен курашчиман, зўравонликка қаршиман!

25 ноябрь - “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни”

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Nov, 07:29


Андижондаги 218 гектар ер майдонига эга “Ипак йўли” ЭИЗ (эркин иқтисодий зона)да кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Улардан иккитаси - рангли метал конструкциялари ва электро скутерлар ишлаб чиқариш заводлари қурилиши бошланди. Мамлакатимиздаги 12 та вилоят ҳокимлари томонидан лойиҳага тамал тоши қўйилди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Nov, 06:49


#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Сирдарё вилоятидан келган мутасаддилар билан учрашди.

Андижондаги ҳаракатлар бўйича тажриба алмашиш учун келган Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарлари ҳамда 10 та шаҳар ва туман ҳокимларига вилоятимизда амалга оширилаётган вазифалар ҳақида маълумот берилмоқда.

Кўплаб лойиҳаларни бориб кўриш, яқиндан таништириш режалаштирилган. Ҳозирги учрашув “Ипак йўли” ЭИЗ дирекциясида бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Nov, 03:11


Мамлакатимиздаги вилоятлар ҳокимлари тажриба алмашиш режаси билан Андижонимизга келди.

Президентимиз топшириқлари ижроси, халқаро ҳамкорлик ҳаракатлари ва меҳнатсевар Андижон аҳли фаолияти билан амалга оширилаётган ишлардан бир қисми - 13 та лойиҳа меҳмонларга яқиндан таништириб ўтилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

23 Nov, 04:25


Андижонда инновацион усул билан йилда икки миллион бош парранда етиштирилмоқда.

Янги лойиҳа ёрдамида йилига жами 30 миллион дона тухум ва 15 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилмоқда.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

23 Nov, 02:42


Андижонимизда Марказий Осиёдаги ягона “Faw” тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи заводнинг 2-босқичи қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

16 Nov, 05:24


🔴🔠🔠🔠🔠
Қаҳрамонлар тақдирланди

Юзага келган фавқулодда вазиятда фуқаролар ҳаётини асрашда матонат кўрсатган Андижон ФВБнинг 3 нафар ходимлари тақдирланди.

Айни дақиқаларда Андижон раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз касбининг фидоийлари билан учрашди.

Катта лейтенант Исматилло Абдураҳимов, кичик сержант Илҳом Дадабоев, сафдор Муҳаммадюсуф Каракуловга юртбошимиз номидан миннатдорчилик билдирилди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

15 Nov, 03:07


Андижондаги таълим тизимида “Бошқарма бошлиғи кубоги учун” шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

11 Nov, 08:23


Андижон “Кўмир таъминот” идораси ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

25 Oct, 15:55


Юртимизда бугун, 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” нишонланмоқда.

Ушбу муносабат билан Андижонда ташкил этилган тантанали тадбирда вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов байрам эгаларига ўз табрикларини билдирди. Тизим ходимлари билан бир қаторда, соҳа фахрийларига ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Улуғвор бурчини бажаришда намуна кўрсатган ва кўрсатиб келаётган бир гуруҳ байрам эгаларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик ҳадялар топширилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

25 Oct, 08:37


Аҳоли розилиги
••••••••••••
Яна бир маҳаллада ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Жалақудуқ туманидаги “Маданият” маҳалласида 2 километр янги тармоқ тортилиб, янги сув қудуғи ишга туширилди. Бунинг ортидан, яна 90 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Президент топшириқларига асосан Андижондаги маҳаллаларда амалий ишлар давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Oct, 13:55


“Тўмарис ва Кир II”

Андижон ёшлар театридан махсус саҳна кўриниши.

“Шахмат - нафақат спорт, балки санъат ва фан ҳамдир!”

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Oct, 12:44


Ҳаётидан рози бўлаётган инсонлар
••••••••••••
Маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ижтимоий ходимларнинг профессионал ёндашуви асосида эҳтиёжманд аҳолилар ҳолати сезиларли даражада яхшиланмоқда.

Ушбу ҳаракатлар Хонобод шаҳар мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Oct, 05:58


Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди.

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ва олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

На полях саммита БРИКС Президент Шавкат Мирзиёев провел беседы с Председателем КНР Си Цзиньпинем и Президентом Арабской Республики Египет Абдулфаттахом ас-Сиси.

Обсуждены актуальные вопросы двусторонней повестки и реализация договоренностей, достигнутых на высшем уровне.

Facebook|Instagram|X

Шуҳрат Абдураҳмонов

24 Oct, 05:19


Тайинлов

Андижон вилояти прокурори лавозимига Абдуҳакимов Муродулло Тогаевич тайинланди.

Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram | Lotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

23 Oct, 07:58


Андижонлик нуронийлар шахмат мусобақасида беллашдилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

22 Oct, 10:23


Xorijlik mehmonlardan “Oʻzbek tili bayrami kuni”ga bagʻishlangan maxsus lavha. Turizm boshqarmasining “Oʻzbek tilida gaplashamiz!” loyihasi.
———
Хорижлик меҳмонлардан “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган махсус лавҳа. Туризм бошқармасининг “Ўзбек тилида гаплашамиз!” лойиҳаси.

Sahifa:@andpresslotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

22 Oct, 09:54


Сайлов-2024
•••••••••••••
27 октябрь - бутун Ўзбекистон учун муҳим кунда фаол қатнашамиз! - “Андижон” фан клуби.

Саҳифа: @andpress

Шуҳрат Абдураҳмонов

21 Oct, 15:35


Янги намунадаги пиёдалар ўтиш йўлаги қурилди
••••••••••
Вилоятимиз раҳбари кўрсатмаларига асосан Андижон шаҳридаги 50-умумтаълим мактаби олдида янги намунадаги пиёдалар йўлаги қурилди.

Вилоят ЙҲХБ ва автойўл бошқармаси ҳамкорлигида қурилган янги намуна бугун ўқувчилар ва аҳолининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

21 Oct, 07:30


Andijon viloyati hokimi tabrigi
••••••••••••••
Shuhratbek Abdurahmonov “O’zbek tili bayrami kuni” munosabati bilan yurtdoshlarimizga tabrik yo’lladi.

Sahifa: @andpresslotin

Шуҳрат Абдураҳмонов

21 Oct, 05:42


3-кичик даҳада кенг кўламли ишлар бошланди
••••••••••••••
Вилоят раҳбари топшириқларига асосан Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадалаштирилди.

Бугун барча масалага доир вазифа эгалари бўлган ташкилотлар масъуллари ва ишчи ходимлари жалб этилиб, аниқ режалар бўйича амалий ишлар бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

20 Oct, 17:15


———
21-oktabr “O’zbek tili bayrami kuni”
••••••••••••
Muhtasham Yangi Andijon farzandlaridan biri, 1-MTTning jajji tarbiyalanuvchisidan ona tilimizning bayram kuniga atalgan she’r.

———
21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни”
•••••••••••••
Муҳташам Янги Андижон фарзандларидан бири, 1-МТТнинг жажжи тарбияланувчисидан она тилимизнинг байрам кунига аталган шеър.

@andpress

Шуҳрат Абдураҳмонов

20 Oct, 16:28


Булоқбошида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати фаоллашди
••••••••••••••••••
Президентимиз ташаббуси билан олға сурилган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсуми Андижонда фаоллик билан ўтказилмоқда.

Хусусан, бугун Булоқбоши туманида амалий ишлар фаоллашиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтди. Тадбир давомида она ер бағрига минглаб кўчатлар экилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Шуҳрат Абдураҳмонов

20 Oct, 10:31


Сайлов-2024
•••••••••••
Ҳасанбой Дўстматов: Мен овоз бераман!

Саҳифа: @andpress