Фермер, деҳқон ва томорқачи @info_uzfk Channel on Telegram

Фермер, деҳқон ва томорқачи

@info_uzfk


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали

Фермер, деҳқон ва томорқачи (Uzbek)

Фермер, деҳқон ва томорқачи канали - бу орқа таълимат берувчи, замонавий ва тезликчи канал. Ушбу каналда фермерлик, деҳқончилик ва томорқачилик бўйича маълумотлар, тиловатлар ва услубий масалалар ҳамда узоқроқ даражада фойдавли маълумотлар эълон қилинади. Ҳар бир канали аъзо, ҳамкор ва тажрибали ўзбек мутахассислар томонидан кузатилади. Ушбу канал огоҳсизлар учун фойдаланувчи ва муқовонатчидир. Ҳозир аъзо бўлинг ва маълумотлар билан зарурли маълумотларга истифода олгангиз.

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 13:31


Каттақўрғонда органик қишлоқ хўжалигига асос солинмоқда

Каттақўрғон туманида замонавий ва экологик тоза маҳсулот етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти кенгаймоқда. "KENJA BOBO" фермер хўжалиги 40 гектар лалми ерда каврак ўсимлигини экишни бошлаб, органик қишлоқ хўжалиги йўналишида илғор тажрибани қўлламоқда. Лалми ерларда табиий усулда каврак етиштириш, каврак кўчати тайёрлаш ва халқаро бозорларга чиқариш фермернинг асосий мақсадларидан биридир.

Бу ташаббус доирасида Германиядан органик сертификатлаштириш бўйича экспертлар таклиф этилиб, корхонага туманда биринчи бўлиб халқаро даражадаги органик сэртификат олишга эришилди. Каттақўрғонда бу каби лойиҳалар нафақат маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиради, балки халқаро бозорда ҳудуднинг органик маҳсулотлар етказиб берувчи сифатидаги обрўсини оширишга хизмат қилади.

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 12:02


🌱 Бухоро тумани “Работак” ҳудудида кўплаб тажрибали деҳқонлар истиқомат қилади, шулар қаторида Қудратова Гулсара опа бир неча йилдирки томорқасида мавсумдан мавсумгача турли ҳил қишлоқ хўжалиги экинларини етказиб бермоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 09:00


🚜 Хонқалик илғор фермер Шавкат Отаниёзов дала майдонида ресурс тежамкор технологиялар - лазерли текислагичларни қўллаб, сув тежашга эришди

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 07:30


⚡️КЕНГАШДАН ТЕЗКОР ХАБАР: “Agroplatforma” АТда шартноманинг 4.3-банди чиқариб ташланди.

Хабарингиз бор, 30 мингдан ортиқ ғалла етиштирувчиларнинг “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”нинг 4.3-бандида мажбуриятни бажармаган тақдирда махсулот топширувчининг ер ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланганлиги амалдаги қонунчиликка зид деб топилиб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 07.10.2024 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига шартноманинг 4.3-бандини бекор қилишни сўраб мурожаат киритган эди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 ноябрдаги 04/25-05/6500-сонли хатида «Агроплатформа» АТдан шартноманинг 4.3-банди чиқариб ташланганлиги маълум қилинган.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 06:01


🌱 Янгиқўрғон туманида яшовчи Мамасоли Абдуллаев ҳар йили 7 сотихли иссиқҳонасида тўқсонбости усулида турли ҳил сабзавот экинларини етиштириб, ҳозирги кунда помидор парваришлаб юқори ҳосилдорликка эришиб келмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter

Фермер, деҳқон ва томорқачи

21 Nov, 04:30


Элликқалъада эски боғлар ўрнида янгидан интенсив боғлар барпо қилинмоқда.

Туманда жами 613 гектар майдонда мевали боғ ҳамда 335 гектар майдонда токзорлар мавжуд бўлиб бугунги кунда мевали боғларда шакл бериш, боғ қатор орасини хайдаш, маҳаллий ўғит чиқариш хамда суғориш ишлари, токзорларда токларни кесиш ва кўмиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда жорий йил куз ойларида 19 гектар майдонда самарасиз ҳамда яроқсиз боғлар  99 гектар майдонда узумзорларни бузиб ўрнида янгидан интенсив боғлар барпо қилиш, 25 гектар майдонда интенсив мевали боғ ҳамда 179 гектар майдонда янгидан узумзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Бу
бўйича Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан Далолатномалар тузилиб яроқсиз боғ ҳамда токзорларни бузиш ишлари бошлаб юборилди.

Албатта сифатли,бозорбоп мева маҳсулотларни етиштириш билан бозорларимизда нарх-навонинг кўтарилиб кетмаслигининг олди олинади. Шунингдек, боғлар  кўпайса юртимиз дастурхони ҳам  мева маҳсулотлари билан шунча тўкин бўлади.