Jizzax viloyati prokuraturasi @jizzaxviloyatiprokuraturasi Channel on Telegram

Jizzax viloyati prokuraturasi

@jizzaxviloyatiprokuraturasi


Жиззах вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.

Телефон: 72-226-1007
Манзил: 130100, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 65-уй
Вилоят прокурорига мурожаат: @viloyat_prokuroriga_murojaat

Jizzax viloyati prokuraturasi (Uzbek)

Jizzax viloyati prokuraturasi Telegram kanalining rasmiy sahifasiga xush kelibsiz! Bu kanal Jizzax viloyati prokuraturasining rasmiy kanalidir va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Kanalda Jizzax viloyati prokuraturasining faoliyatiga oid ma'lumotlar, qonun hujjatlari va boshqa ko'rsatmalar paydo bo'ladi. Agar sizda viloyat prokuroriga murojaat qilish uchun tashvishlar yoki savollar bo'lsa, kanalda @viloyat_prokuroriga_murojaat orqali ulashing. Telefon: 72-226-1007 Manzil: 130100, Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Sayiljoi ko'chasi, 65-uy Jizzax viloyati prokuraturasi Telegram kanaliga obuna bo'lib, ma'lumotlardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Jan, 14:31


Ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, “Ж.Н.Б” МЧЖнинг Даштобод филиалида сақланаётган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 309,2 млн. сўмлик автобензин, 424,6 млн. сўмлик дизель жами 733,8 млн. сўмлик нефть маҳсулотлари филиалнинг бош оператори А.Т. томонидан талон-торож қилинган.

Ҳолат бўйича А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Jan, 15:31


"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Тантанали маросимларда ҳарбий оркестр томонидан ватанпарварлик, мардлик, ботирлик тараннум этилди.

Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят прокуратуралари жамоалари ҳам гулчамбар қўйиб, Ватанимиз учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Jan, 14:05


Жиззах вилоятида камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Jan, 13:21


🌐2-сектор ҳудудидаги фуқаролар муаммолари оммавий сайёр қабуллари натижасида ҳал этилмоқда

Дўстлик тумани прокурори, 2-сектор раҳбари С.Э.Раззоқов, “Олтин водий” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда олтин водийлик фуқароларнинг муаммоларини тинглади.

Очиқ мулоқат тарзида бўлиб ўтган тадбирда фуқаролар ўзларини қийнаётган электр энергияси, ижтимоий ҳимоя, ўқув-курси очилиши, ичимлик суви каби муаммоли масалаларни кўтаришди.

Ўрганиш натижасида мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ечимини топди. Ечими қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиганлари бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқ берилиб, ижроси сектор штаби томонидан назоратга олинди.

📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

🌍 Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | 💬Facebook| 📹Youtube

Jizzax viloyati prokuraturasi

07 Jan, 12:23


Жиззахда "Ёшлар кенгаши" ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

07 Jan, 12:21


📌 Вилоят прокурори ўринбосари А.Мирзоев тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Ғаллаорол туман Мактаб ва мактабгача таьлим бўлимига қарашли 64-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганди.

Ўрганишда, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, икки сменали иш жараёнига ўтиш, ишчилар сонини ошириш орқали объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича маъсулларга топшириқлар берилди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

07 Jan, 10:11


📌 Вилоят прокурорининг ўринбосари М.Хўжамқулов томонидан Шароф Рашидов туманида “Chaqmoq” ф/х фаолияти кўздан кечирилди. Тадбиркорлик субъектига ички истеъмол бозорида гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ҳамда интенсив технологияларни кенг жорий этиш бўйича қонунчиликдаги имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

07 Jan, 09:42


📌 Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосарлари томонидан ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи кунлик ўрганиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни “жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш” бўйича бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

👉
@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

07 Jan, 06:38


📌 Zafarobod tumanida qish mavsumini betalofat o'tkazish maqsadida iqtisodiyot tarmoqlari, ijtimoiy soha obyektlari va ko'p qavatli uy-joy fondidagi masalalar izchillik bilan hal qilinmoqda.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

06 Jan, 14:11


📌 Вилоят прокуратураси томонидан Жиззах шаҳрида жойлашган “Mingyuan silu industry” МЧЖ ҚК негизида қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси, “IRUSKON” МЧЖ – Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2024 йилда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жараёни ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилди.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

06 Jan, 14:05


📌 Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2024 йилдаги ПҚ-431-сонли ва 30.12.2024 йилдаги ПҚ-465-сонли Қарорларининг мазмун - моҳияти юзасидан Арнасой ва Дўстлик туманларида қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари масъуллари ҳамда фермерлар иштирокида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тадбирда, қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, экинларни экиш, етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишни босқичма-босқич тўлиқ механизациялаш соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда, аҳоли томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилишини самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш масалалари хусусида сўз борди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

03 Jan, 14:31


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-170-сонли қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ва вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ўртасида прокуратура органларининг ёш мутахассислари билан ишлаш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, ёш ходимлар билан ишлашда янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, уларни Ватанга ва касбга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш мутахассисларнинг касбий билим ва малакасини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида, вилоят прокуратурасида Ёшлар Кенгаши ташкил этилиб, Кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, Кенгаш раиси сифатида вилоят прокуратурасининг бўлим катта прокурори Дилёр Мўминов номзоди маъқулланди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Dec, 03:55


Жиззах вилояти прокуратураси жамоаси барча юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Dec, 03:54


Бош прокуратура жамоаси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

Янги 2025 йил барчамизга мустаҳкам соғлиқ, бахт, омад, тинчлик ва хотиржамлик олиб келсин!

*******************

Генеральная прокуратура искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

В Новом 2025 году желаем всем крепкого здоровья, успехов, радости, счастья и благополучия!

Jizzax viloyati prokuraturasi

30 Dec, 13:41


📌 Diyor yangiliklari

Arzonlashtirilgan savdo yarmarkalari

@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

30 Dec, 07:16


📌 YANGI YIL ARAFASIDA AHOLI MUAMMOLARI O'RGANILDI

Yangiobod tumani prokurori Sh.Salimov tomonidan Xo'jamushkent mahallasi aholisi bilan ushrashuv o'tkazildi.

Uchrashuv avvalida, tuman prokurori tomonidan mahallada aholi farovonligini yaxshilash, bandlik, tadbirkorlikni qo'llab-quvvatlash hamda bunyodkorlik yo'lida olib borilayotgan ishlarga, aholi tomonidan iste'mol qilinayotgan elektr energiyasini tejash, undan samarali foydalanish hamda quyosh panellari o'rnatish masalariga to'xtalib o'tildi.

Ochiq muloqot tarzida bo'lib o'tgan uchrashuvda, Yangi yil oldi fuqarolarning muammolari tinglanib, ijobiy hal qilish yuzasidan choralar belgilandi.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

30 Dec, 06:55


📌 Зафаробод туман прокуратураси томонидан 2-сектор ҳудидаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Янги йил арафасида сектор ҳудудидаги шу тоифадаги оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди.

☃️👉 @jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

30 Dec, 06:45


📌 Янги йил арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

30 Dec, 06:36


2-сектор ҳудудидаги фуқароларнинг Янги йил олди муаммолари тингланди

Дўстлик тумани прокурори, 2-сектор раҳбари С.Э.Раззоқов, “Қаҳрамон” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳолининг муаммоларини тинглади.

Очиқ мулоқат тарзида бўлиб ўтган тадбирда фуқароларнинг муаммоли масалалар эшитилиб, жойида ечилиши таъминланди.

Тадбир якунида, туман прокурори фуқароларни Янги йил байрами билан табриклаб, байрамни яхши ўтказиш, аҳоли тинчлигини таъминлаш ҳамда ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилмаслиги юзасидан маъсул ташкилотларга топшириқлар берди.

📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌍 Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | 💬Facebook| 📹Youtube

Jizzax viloyati prokuraturasi

26 Dec, 11:50


Ахборот 24 | Продовольственные ярмарки по доступным ценам

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

26 Dec, 01:54


✳️ Jizzax shahar prokurori 2-sektor rahbari M.M.Mamatov tomonidan, shahar adliya bo‘limi va soliq inspeksiyasi bilan hamkorlikda ijtimoiy iqtisodiy jihatdan og‘ir bo‘lgan mahallalarda o‘tkazilishi rejalashtirilgan sayyor qabullar reja jadvaliga asosan Tinchlik MFYda aholi bilan muammolarini o‘rganish, kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik, bandlik, kambag‘allikni qisqartirish, migratsiya masalalarida sayyor qabul o‘tkazildi.

❇️ Sayyor qabulda uyushmagan aholining bandligini ta’minlash, kuz-qish mavsumida gaz va elektr energiyasidan ehtiyotkorona va tejamkorlik bilan foydalanish, is gazidan zaxarlanish holatlarining oldini olish, kambag‘allikni qisqartirish, mahalladagi dolbzarb muammolar kabi mavzular bo‘yicha tushuntirish va ko‘nikmalar berildi, fuqarolarning fikrlari tinglandi.

Uchrashuv yakunida fuqarolardan 15 ta murojaatlar kelib tushgan bo‘lib, shundan 9 tasi mas’ul xodimlar tomonidan joyida bartaraf etildi. Qolgan 6 ta o‘rganish uchun muddat talab etiladigan murojaatlar tegishliligi bo‘yicha mas’ul tashkilot xodimlari va sektor shtab a’zolariga ijobiy hal etish uchun yuklatilib, ijrosi nazoratga olindi.

@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

26 Dec, 01:48


https://uza.uz/posts/672346

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Dec, 15:40


📌 Ғаллаорол туманида спортнинг кураш тури бўйича Ғаллаорол тумани прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада, 2010-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 40,44,48,52, +52, 2013-2015 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 18,22,25,29,33,36,40,44,+44, ҳамда ўсмир қизлар ўртасида 30,33,44,+44 вазн тоифаларида Самарқанд вилояти Жомбой тумани, Қашқадарё вилояти Нишон тумани, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани, Фориш, Зафаробод, Дўстлик, Зарбдор туманлари, Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Ғаллаорол тумани ўсмирларидан иборат жами 200 га яқин спортчилар ғолиблик учун гиламда беллашдилар.

Умумжамоа ҳисобида:
🥇Ғаллаорол тумани 1-ўрин
🥈Дўстлик тумани 2-ўрин
🥉Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳамда Зафаробод тумани жамоалари 3-ўринларни эгаллашиб, ғолиблар муносиб тақдирландилар.

@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Dec, 13:49


✍️ Илм-фан

📌 Фориш тумани прокурорининг ёрдамчиси Абдуганиев Жамшид Алиевичнинг «Corruption as a Factor of Political Instability: The Path to Sustainable Development Through Civil Society» (Коррупция сиёсий беқарорликнинг омили сифатида: Фуқаролик жамияти орқали барқарор ривожланиш йўли) – сарлавҳали илмий мақоласи Америка Қўшма Штатларининг "International Journal on Economics, Finance and Sustainable Development (IJEFSD)" номли журналида чоп этилди.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Dec, 13:24


📌 Бахмал туман прокуратураси томонидан эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги шу тоифадаги оилаларда тарбияланаётган вояга етмаган 50 нафар ўғил болаларга Янги йил арафасида ҳомийлик асосида “Суннат тўй” тадбири ўтказилиб, совғалар берилди. Ўтказилган тадбир давомида хушовоз хонандалар, қорбобо ва қорқизлар иштирок этиб, турли эртак кахрамонларининг сахнавий чиқишлари барчага бирдек шодлик улашди.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

28 Nov, 06:41


Жиноятчиликка қарши курашиш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

📌 Жиззах вилояти прокурори томонидан "Ички ишлар органларида жиноятчиликка қарши кураш, суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув фаолиятида қонун устуворлигини ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинлари ҳимоясини самарали таъминлаш" юзасидан тасдиқланган дастури ижроси доирасида Дўстлик тумани прокуратурасида туман-шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси, "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонунининг ижроси, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларга замин яратаётган омиллар, тезкор-қидирув фаолиятини тўғри йўлга қўйиш механизми, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда эришилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Семинар давомида, туман-шаҳар прокурор ўринбосарлари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

28 Nov, 03:40


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Жиззах вилоятининг Пахтакор, Бахмал, Ғаллаорол туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши ўрганилди.

Кўп қаватли уйлар қурилишида қурилиш меъёрларига қатъий риоя этилиши, қурилишда маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш, ажратилган ер майдонларининг 25 фоиз ҳудудини ободонлаштириш, автотураргоҳларни ташкил қилиш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш юзасидан тавсия ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, таълим муассасалари кўздан кечирилиб, қувват тежовчи хомашёлардан фойдаланилганлиги ҳамда ташқи коммуникация тармоқларига уланганлиги ўрганилди.

Ўрганиш якунларига кўра, масъулларга объектларни ўз муддатида фойдаланишга топширилиши бўйича кўрсатма берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

27 Nov, 15:56


📌 Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман газ таъминоти корхонасининг куз-қиш мавсуми учун яратилган фавқулоддаги заҳираси аҳволи ўрганилиб, зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, "Маржонбулоқ" ШФЙда диаметри 76 мм бўлган ер ости газ қувури ўрнига диаметри 159 мм бўлган ер усти газ қувурини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

27 Nov, 15:23


📌 Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-222-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича туман газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тумандаги эскирган газ ускуналари энерготежамкор замонавий гарелкаларга алмаштирилмоқда.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

27 Nov, 13:25


Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ҳамда "Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият " тамойили асосида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, дастур доирасида бириктирилган раҳбарлар ва маҳалла еттилиги томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда айрим хонадонларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмаганлиги танқидий таҳлил қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Тадбир якунида, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бандликнинг замонавий шаклларини татбиқ этиш ва реестрга киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг барча чораларини кўриш юзасидан аниқ манзилли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 12:22


🍀 “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ҳамда МИБ шаҳар бўлими ходимлари иштирокида ҳашар уюштирилиб, шаҳарнинг “Амир Темур” маҳалласида “Яшил ҳудуд” ташкил этилиб, ҳудудда 3700 дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилиши таъминланди.

Жорий мавсумда кўчат экиш ишларини якунига етказиш борасида маҳаллалар ва шаҳардаги корхона ва ташкилотларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👉@jizzaxviloyatprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 11:55


✍️ ЭЪЛОН!

Жиззах вилояти прокурорининг жорий йил 22-ноябрь куни соат 11-00 да жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабули ўтказилади.

📌 Манзил: Мирзачўл тумани, Ўзбек-қозоқ маданият маркази
.

👉@jizzaxviloyatprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 09:59


Ғаллаорол туман прокуратураси, МИБ ва ИЖҚК департаментининг туман бўлимлари ходимлари иштирокида "Кўкбулоқ" ҚФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар уюштирилиб, “Прокуратура боғи” ташкил этилди.

Ушбу боғда амалга оширилган ишлар натижасида 2000 туп қайроғоч ва япон сафораси кўчатлари экилди.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 07:19


📌 Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишлаб, унинг мазмун-моҳияти, ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларимизнинг бош омили эканлигидан келиб чиқиб, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этгани ҳолда аҳоли ва кенг жамоатчилик, меҳнат жамоалари ҳамда ўқув-муассасаларида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 05:42


Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида вилоят прокурори бошчилигидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Жиззах шаҳрида ўтказилган оммавий қабул тафсилотлари

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Nov, 05:27


Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Шамсиев бошчилигидаги Жиззах шаҳар ва барча туман прокурорлари иштирокида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги “BYD UZBEKISTAN FACTORY”, “MASTER BUILDING PRODUCTS VERO GROUP” ва “MONO ELEKTRIC” МЧЖга қарашли электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида ҳамда “DEYA” қандолат фабрикасида семинар ўтказилди.

Семинарда, ҳар бир туман прокурори эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши ва турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, ҳудудларда эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан корхона раҳбарлари ва прокурорлар иштирокида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

16 Nov, 17:08


"Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида ходимларнинг спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилиб, доимий равишда спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри Универсал спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ходимлари ўртасида “Кураш” спорт тури бўйича “Прокурор полвони” Республика турнири бўлиб ўтди.

Унда аёллар ўртасида -63 кг вазнда вилоят прокуратураси шарафини ҳимоя қилган Жиззах шаҳар прокуратураси катта нозири Г.Қудратова ҳамда эркаклар ўртасида 73 кг вазн тоифасида Мирзачўл туман прокуратураси иш юритувчиси Ш.Бахриевлар фахрли 3-ўринни эгаллашиб, диплом ва эсталик совғаларини қўлга киритишди.

Вилоят прокуратураси жамоаси ғолибларни қайд этган натижаси билан табриклаб, мазкур турнирда муносиб иштирок этган барча ҳамкасбларга миннатдорлик билдиради.

@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

16 Nov, 06:54


Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида вилоят прокурори Б.Иброхимов бошчилигидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий қабули Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди.

Жараёнда тергов-суриштирув, суд қарорлари, бандликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган жами 165 та мурожаатнинг 100 дан зиёди жойида ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

Оммавий қабуллар ҳудудлар бўйлаб давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Jizzax viloyati prokuraturasi

16 Nov, 06:48


Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш,  жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманидаги ўрганишда, ижтимоий соҳа объектларига борилиб, биноларни иситиш тизимининг аҳволи, кўмир заҳираларининг мавжудлиги, умумтаълим мактабида ўқувчиларга ва туман тиббиёт бирлашмасида беморларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган штаб фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан штаб аъзоларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Nov, 12:53


#Korrupsiyaga_qarshi_birgalikda_kurashamiz!
#ochiq_muloqot

☄️ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan Jizzax shahridagi Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi ijod maktabida "Korrupsiyaga qarshi kurashish" oyligi doirasida "Korrupsiyaga qarshi birgalikda kurashamiz!" mavzusida ochiq muloqot tashkil etildi.
Unda vazirlik, huquqni muhofaza qiluvchi organlar mas’ullari, Jizzax viloyat maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi xodimlari, tuman-shahar bo’lim boshliqlari, viloyatdagi barcha ta’lim muassasalari rahbarlari ishtirok etdi.
✍🏻 Jizzax viloyat maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi.

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Nov, 10:17


Жиззах вилояти Бахмал туманида сайёр қабул ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Nov, 08:07


Diyor yangiliklari

"Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida kuzgi ko'chat ekish ishlari davom etmoqda

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Nov, 07:24


📌 Дўстлик туман прокуратураси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида олиб борилаётган амалий ишлар ва ёшларга қаратилаётган эътибор

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

15 Nov, 06:41


Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида Жиззах вилоятида Президентнинг 25.12.2023 йилдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сон қарори ижроси ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, Жиззах шаҳридаги 4К-253а "Ислом Каримов кўчаси автомобиль йўлида М39 "Тошкент-Термиз" автомагистрал йўлига" чиқиш учун янги йўналишдаги 4 км. автомобиль йўли ва 700 пм.ли йўл ўтказгич қуриш, Дўстлик туманидаги 4Р35 "Жиззах ш.-(4Р38 а/йўли)-Пахтакор ш-Дўстлик ш-Гагарин ш-М39 а/йўли (918км)" автойўли автомобиль йўлининг 56+600 км.даги кўприкда юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш объектларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. 

Тадбир жараёнида, ушбу объектларда қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли ва талаб даражасидаги қурилиш материалларини ишлатиш, давлат дастурини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Nov, 17:43


📌 Пахтакор туман прокуратураси ва вилоят соғликни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Nov, 06:21


Созидательная работа на массиве "Yangi O‘zbekiston" в Джизаке

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Jizzax viloyati prokuraturasi

14 Nov, 06:21


Жиззах вилоятида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон массивлари"да амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

13 Nov, 12:46


“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида Жиззах шаҳар прокурори М.Маматов ва Мирзачўл туман прокурори А.Сакиевлар Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги “Mono electric” МЧЖга қарашли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, корхона имкониятлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мазкур корхона томонидан ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оила вакилларига яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда касаначилик асосида уй шароитида ишлаш мумкин бўлган лойиҳалари кўриб чиқилиб, аҳоли бандлигини таъминлашнинг зарур чоралари белгилаб олинди.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

13 Nov, 12:02


Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 05.08.2024 йилдаги, "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги 937-сонли қонунининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда.

Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман филлиали ходимлари томонидан туманнинг "Самарқанд" маҳалласида хатлов жараёнлари амалга оширилмоқда.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

13 Nov, 10:31


❇️ Jizzax shahar prokurori 2-sektor rahbari M.M.Mamatov tomonidan, Jizzax viloyat Nuroniylar jamg‘armasi binosida mahalla faollari va mutasaddi tashkilotlar rahbarlari bilan birgalikda aholi muammolarini tingladi.

✳️ Bo‘lib o‘tgan uchrashuv ochiq muloqat tarzida o‘tkazilib, fuqarolar o‘zlarini qiynayotgan gaz, elektr energiyasi, ichki yo‘l, ichimlik suvi, moddiy yordam va obodonlashtirish bilan bog‘liq muammolarini ko‘tarishdi.

O‘rganish natijasida murojaatlarning ayrimlari joyida ijobiy yechimini topdi. Qo‘shimcha o‘rganish va muddat talab etiladigan murojaatlar tegishliligi bo‘yicha mas’ul korxona va sektor shtab a’zolariga ijobiy hal etish uchun yuklatilib, ijrosi nazoratga olindi.

✍🏻Jizzax shahar hokimligi Axborot xizmati

Hokimlik rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling👇🏻
jizzaxcity.uz | Telegram Live | Facebook

#13noyabr #xabar #novosti #news #jizzax #djizak #jizzakh

Jizzax viloyati prokuraturasi

13 Nov, 10:08


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳада янги ташаббусларни илгари суриш ва тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жиззах вилояти прокурори томонидан тадбиркорлик субъектларининг муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, Жиззах шаҳрида жойлашган “Mingyuan silu industry” МЧЖ ҚК негизида қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар, корхона томонидан қурилган иссиқхона фаолияти ҳамда “Mono-electric” МЧЖ томонидан электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишиб, фаолият кўламини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича тегишли тасвиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

13 Nov, 09:42


📌 Вилоят прокуратураси томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишидаги назорат табдирлари

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

12 Nov, 12:26


📌 "Прокурорга савол"

Савол: Мен тез ёрдам марказининг Фориш филиалида ўриндошлик асосида навбатчи шифокор бўлиб ишлайман. Асосий иш жойим поликлиникада. Ўриндошлик асосидаги ишимдан 2 йил меҳнат таътилига чиқмаганман. Мен 2024 йилда 2 йиллик меҳнат таътили учун ҳақ ололаманми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир. Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекснинг 234-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.
Демак, Меҳнат кодекси талабларига асосан, ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим томонидан фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг тўлаб берилади.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

12 Nov, 11:39


Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов раҳбарлигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, дастур доирасида бириктирилган раҳбарлар ва маҳалла еттилиги томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда айрим хонадонларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмаганлиги танқидий-таҳлил қилиниб, масъулларнинг изоҳлари тингланди.

Тадбир сўнггида, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бандликнинг замонавий шаклларини татбиқ этиш ва оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг барча чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

12 Nov, 11:39


Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

12 Nov, 09:45


Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда иқтисод қилиш самарадорлигини ошириш юзасидан Жиззах шаҳрида ўқув-семинари ташкил қилинди.

Семинарда, соҳага масъул ташкилот раҳбарларининг амалга оширилган ишлар ва кўрилаётган чоралар хусусида ҳисоботлари эшитилиб, якунда уларга бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

11 Nov, 11:19


Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси билан ходимларнинг маданий хордиқ чиқаришларига ҳар томонлама қўмаклашиш мақсадида Жиззах вилояти прокуратурасида хизмат қилаётган ходимларнинг Хоразм вилоятига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар Хива шаҳридаги Ўзбекистоннинг энг йирик сайёҳлик объектларидан бири бўлган ҳамда ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйҳатига киритилган Ичан-қалъадаги Кўк минора, Кўҳна арк саройи ва мадрасалар, ҳунармандчилик расталари, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа тарихий обидалари шунингдек, Юсуф Хамадоний зиёратгоҳи билан яқиндан танишишди.

Мазкур саёҳат ходимларга руҳий ва маънавий куч бағишлаб, янги шижоат билан ишлашда муҳим аҳамият касб этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

09 Nov, 13:19


📌 Янгиобод тумани прокурори Шоҳруз Салимовнинг туман аҳолисига куз-қиш мавсумини баталофат ўтказиш бўйича

МУРОЖААТИ

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

09 Nov, 10:35


Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Унда, энергия тежамкорлигини таъминлаш, энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига барқарор етказиб бериш ҳамда кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими аҳволига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, вилоятда ташкил қилинган куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича вилоят штаби фаолияти ўрганилиб, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир етказиб бериш бўйича соҳа масъулларига келгусидаги вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

09 Nov, 10:14


🌐Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоят прокуратураси ташаббуси билан маъсул ташкилотлар томонидан тасдиқланган "Истеъдодли ёшлар майдони" лойиҳаси доирасида спорт мусобақалари ва маданий-маърифий, интелектуал танловлар ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланган бўлиб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туманида ҳам 10 турдаги спорт ва маданий-маърифий, интелектуал танловларининг маҳалла ва сектор босқичлари кўтаринги руҳда олиб борилмоқда.

Jizzax viloyati prokuraturasi

09 Nov, 09:56


Diyor yangiliklari

Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko'rish bo'yicha tashkil etilgan ishchi guruh faoliyati

👉@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

09 Nov, 09:42


Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида вилоят прокурори Б.Иброхимов бошчилигидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий қабули Бахмал туманида бўлиб ўтди.

Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқат қилиш, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жараёнда тергов-суриштирув, суд қарорлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган жами 100 та мурожаатнинг 65 таси жойида ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

Оммавий қабуллар ҳудудлар бўйлаб давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

02 Nov, 07:47


📌 Янгиобод туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

01 Nov, 10:49


Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати биносида вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди

Сайт I Telegram

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 14:30


Jizzax shahar hokimi va sektor rahbarlari xorijda mehnat qilayotgan yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi.

Uchrashuvda yoshlarga mamlakatdagi iqtisodiy islohotlar, yangi ish o‘rinlari yaratish va ijtimoiy dasturlar haqida batafsil ma’lumot berildi. Muloqot davomida migrant yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollarni berib, ularga rahbarlar tomonidan tegishli javoblar taqdim etildi.

Shuningdek, yoshlarning O‘zbekistonga qaytib kelishlari va o‘z yurtida o‘zlari uchun yaxshi imkoniyatlar yaratishlari uchun qo‘shimcha qo‘llab-quvvatlash choralari muhokama qilindi. Bu kabi uchrashuvlar orqali yoshlarning Vatanga bo‘lgan qiziqishi va ishonchini mustahkamlash, ularni yanada rag‘batlantirish maqsad qilingan.

Bunday muloqot haftaning har payshanba kunlari mahalla yoshlari va migrant yoshlar o'rtasida tashkil etiladi.

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 13:49


РАСМИЙ БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур видеода таъкидланган ҳолатлар бўйича фуқаро Р.Комиловнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Жиноят процессуал қонунчилиги талабларига мувофиқ, қўшимча процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 12:43


Тадбиркорлик фаолияти мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчларидан биридир. Шу боис, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов
томонидан Пахтакор, Шароф Рашидов ва Зафаробод туманларида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 35 нафар тадбиркорлардан фаолиятида юзага келаётган 23 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 10 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ўз ечимини топган бўлса, қолган 13 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги боис, масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 11:33


✍️ ЭЪЛОН!

Жиззах вилояти прокурорининг жорий йил 1 ноябрь куни 10-00 да жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабули ўтказилади.

➡️ Манзил: Пахтакор тумани, Боғишамол МФЙда жойлашган Педагогика коллежи биноси.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 06:05


✍️ МАҚОЛА

“Ҳалоллик унутилса...” – Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори Бобур Муратов

Манба: “HUQUQ” газетаси, 31.10.2024, № 44.

👉@Jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

31 Oct, 05:27


Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Шамсиев раислигида вилоят ҳукукни мухофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, жиноятларни фош этиш ва қидирувда бўлган шахсларни ушлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг тўлиқлиги, қонунийлиги ҳамда бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чоралар белгиланди.

🕊Telegram  📱Facebook  📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Oct, 14:45


Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида вилоят прокурори Б.Иброхимов бошчилигидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий қабули Янгиобод туманида бўлиб ўтди.

Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқат қилиш, фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган жами 76 та мурожаатнинг 30 дан зиёди жойида ечимини топди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис иш юритувга қабул қилинди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида ҳудудлар бўйлаб оммавий қабуллар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Oct, 08:16


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Жиззах вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Oct, 07:27


📌 "Прокурорга савол"

Савол: Яширин иқтисодиётга қарши курашишда прокуратура органлари қандай вазифаларни амалга оширади?

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

25 Oct, 06:38


📌 Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2024 йилдаги ПҚ-153-сонли қарори ижроси юзасидан туманларда ёшларга ер ажратиш ҳолати бўйича туман ишчи гуруҳи аьзолари билан биргаликда ўрганиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

Хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган "Бир контурда бир маҳсулот" тамойили асосида ҳудудларда ташкил этилган экин майдонлари кўздан кечирилмоқда.

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Oct, 06:51


Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ёш авлод қалбида она ватанга, жонажон халқимизга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада юксалтириш, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Бахмал туманида “Қобилият - имконият - эътироф” дастури асосида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдодли ва ижодкор ёшлар ўртасида 40 кун давом этган 3-босқичли танловларнинг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танловларга туманнинг 34 та маҳаллаларидан 10 мингдан зиёд ёшлар иштирок этди, ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Танловлар натижаларига кўра, 117 нафар ғолибларга қимматбаҳо совғалар тантанали топширилиб, тадбир концерт дастурлари билан якунига етди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Jizzax viloyati prokuraturasi

21 Oct, 06:38


📌 Янгиобод тумани 2-сектор ҳудудига кирувчи "Хўжамушкент" МФЙда ўтказилган ёшлар билан учрашув

➡️@jizzaxviloyatiprokuraturasi

Jizzax viloyati prokuraturasi

19 Oct, 15:08


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

13,086

subscribers

10,690

photos

1,333

videos