Хикмат излаб @xikmat_izlab1 Channel on Telegram

Хикмат излаб

@xikmat_izlab1


Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир!!

Хикмат излаб (Uzbek)

Хикмат излаб канали - bu yerda sizga hayot bilan bog'liq savollarga javob topishingiz mumkin bo'lgan maqolalar, aforizmlar va motivatsiyalar jamlangan. Agar siz ham o'zingizni rivojlantirishni, yangi nazar qilishni va motivatsiya olmoqchi bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun. Bu yerda siz sevgi, ishonch, yaxshi o'zgarishlar va muvofiqiyat haqida ma'lumot topishingiz mumkin. Kanalga obuna bo'ling va hayotingizga yangi energiya kiritishni boshlang!
"Хикмат излаб" kanali bilan hayotingizni o'zgartiring, maqsadli va baliqoqli inson bo'lish yo'lini toping! Obuna bo'ling va har kuni yangi motivatsiyalar bilan ta'minlang!

Хикмат излаб

08 Jan, 12:42


Тафаккур қилмайсизларми?

Ўзинглар таржима қилиб оласизлар)
@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

08 Jan, 10:59


لَهُۥ مُعَقِّبَـٰتٌۭ مِّنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَمِنۡ خَلۡفِهِۦ يَحۡفَظُونَهُۥ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِ‌ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ‌ۗ وَإِذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِقَوۡمٍۢ سُوٓءًۭا فَلَا مَرَدَّ لَهُۥ‌ۚ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَالٍ

УНИНГ (ЯЪНИ, ҲАР ИНСОННИНГ) ОЛДИДА ҲАМ, ОРТИДА ҲАМ ТАЪҚИБ ҚИЛГУВЧИ (ФАРИШТАЛАР) БЎЛИБ, УЛАР АЛЛОҲНИНГ АМРИ БИЛАН УНИ САҚЛАБ-МУҲОФАЗА ҚИЛИБ ТУРУРЛАР. АНИҚКИ, ТО БИРОН ҚАВМ ЎЗЛАРИНИ ЎЗГАРТИРМАГУНЛАРИЧА АЛЛОҲ УЛАРНИНГ АҲВОЛИНИ ЎЗГАРТИРМАС. ҚАЧОН АЛЛОҲ БИРОН ҚАВМГА ЁМОНЛИК — БАЛО ЮБОРИШНИ ИРОДА ҚИЛСА, БАС, УНИ ҚАЙТАРИБ БЎЛМАС. ВА УЛАР УЧУН УНДАН ЎЗГА ҲОКИМ ЙЎҚДИР.

       ( Раъд: оят 11 )

  И З О Ҳ: БУ ОЯТДА ИСЛОМИЙ АҚИДАДАГИ АСОСИЙ РУКНЛАРДАН БИРИ ЎЗ АКСИНИ ТОПГАНДИР: «ТО БИРОН ҚАВМ ЎЗЛАРИНИ ЎЗГАРТИРМАГУНЛАРИЧА, АЛЛОҲ УЛАРНИНГ АҲВОЛИНИ ЎЗГАРТИРМАС». ЯЪНИ, БИРОН ҚАВМНИНГ АҲВОЛИ ЁМОН ТОМОНГА ЎЗГАРАР ЭКАН, БУНГА САБАБ УСТЛАРИДАГИ ЗОЛИМ ҲОКИМГИНА ЭМАС, БАЛКИ УЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ҲАҚ ЙЎЛИДАН ОЗГАНЛАРИ ҲАМДИР. БИНОБАРИН, ҲАЁТЛАРИ ЯХШИЛИК ТОМОНГА ЎЗГАРИШИНИ ИСТАЙДИГАН БЎЛСАЛАР, АВВАЛО ЎЗЛАРИНИ ЎНГЛАБ, ИЙМОН-ЭЪТИҚОД ЙЎЛИНИ ТУТМОҚЛАРИ ЛОЗИМДИР. ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИС-САЛОТУ ВАС-САЛОМНИНГ УШБУ ҲАДИСЛАРИ ЮҚОРИДАГИ ОЯТГА ҲАМОҲАНГДИР: «ЎЗЛАРИНГИЗ ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ, УСТИНГИЗГА ҲАМ ШУНДАЙ ҲОКИМ КЕЛУР».

   
@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

08 Jan, 10:51


Ҳақиқат))

Хикмат излаб

08 Jan, 10:44


Эски Суриядаги сарой шайхларидан бирининг Башар Асад ҳукуматига қарши чиққан ҳар бир кишининг моли мусодара қилиниши ҳалол бўлишлиги ҳақида берган фатвоси.

Мана шундай кимсалар золимлар қилаётган ишларни оқлаб берадилар, золим ҳукуматларга қарши чиққанларни эса "хоин", "террорчи"га чиқаришади. Шундай қилиб золим зулмида давом этади, уларга қарши курашганлар эса "террорчи" бўлиб қолишад
и.

Хикмат излаб

08 Jan, 10:13


Жиноятчи Исроил зулмидан азият чекаётган Ғазолик болалардан бири..

Хикмат излаб

08 Jan, 07:05




Шархус-сунна китобидан

٨٤ - ولا يحل أن تكتم النصيحة احدا من المسلمين، برهم وفاجرهم في أمر الدين، فمن كتم فقد غشَّ المسلمين، ومن غشَّ المسلمين فقد غشَّ الدين، ومن غشَّ الدين فقد خان الله ورسوله والمؤمنين.

Дин ишида мусулмонларнинг биронтасидан - яхши ва ёмонидан - насиҳатни беркитишинг ҳалол бўлмайди. Бас, кимда-ким беркитса, мусулмонларни алдабди. Кимда-ким, мусулмонларни алдаса, шак-шубҳасиз динни алдабди. Кимда-ким динни алдаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига, ҳамда мусулмонларга хиёнат қилиб
ди.

Хикмат излаб

08 Jan, 03:44


#Гуноҳнинг_зарари

00:00 ●━━───── 15:30
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

Гуноҳнинг ёмон оқибати | 2-дарс

02:12 Ибн Аббоснинг гуноҳ ҳақидаги сўзи.
07:03 Гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осий бўлаётганингга қара.
09:34 Гуноҳ қалбни қорайтиради.
10:55 Бардавомлик билан сағира, истиғфор билан кабира йўқ.
13:36 Гуноҳ сабабли илмдан маҳрум бўлиш.

Устоз Абдуллоҳ Усмон

Хикмат излаб

07 Jan, 14:28


Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳажжожнинг замонида одамлар уйғониб турсалар бир-бирларидан, «бугун ким ўлдирилди, ким осилди?», деб сўрардилар.
Абдулмалик ибн Марвон саноат ишларини яхши кўргани учун унинг даврида, одамлар «бугун саноат ишларида нима янгиликлар?», деб сўрардилар.
Молик ибн Абдулмалик тансиқ таом ва шаробларни яхши кўргани учун, унинг даврида, одамлар бир-бирларидан «бугун таомда нима янгилик?», деб сўрардилар.
Умар ибн Абдулазизнинг даврида, одамлар бир-бирларидан «бугун Қуръондан қанча жуз ёдладинг, ёки неча марта хатм қилдинг?», деб сўрардилар».
Ибн Касир айтади: «Одамлар ўз ҳокимларининг динида, агар ҳоким салоҳиятли бўлса, улар ҳам салоҳиятли бўлишади. Агар бузилса, одамлар ҳам бузилади.
Энди бизнинг замонда бир-бировларимиздан нималар ҳақида сўраяпмиз? Нималар ҳақида сўрасак, ҳокимлар ҳам ўша…»

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

07 Jan, 07:22


Ҳақ ва ботил ӯртасида жанг кетаётган вақтда, бир инсон ботилни тарафини олиб, бӯлди энди, жиҳод моддадан қолди, қиёматгача бӯлмайди, (Пайғамбарингни даврида тугаган) дийишлик куфрдир.

Ҳақ, ботилдан устин келиб, ботил мағлуб бӯлганда, ҳақ тарафига ӯтиб олишлик мунофиқликдир...

Аллоҳ таъало айтади:

إِنَّ ٱلۡمُنَـٰفِقِينَ فِى ٱلدَّرۡكِ ٱلۡأَسۡفَلِ مِنَ ٱلنَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمۡ نَصِيرًا

АЛБАТТА, МУНОФИҚЛАР ДЎЗАХНИНГ ЭНГ ТУБАН ЖОЙИДА БЎЛУРЛАР. ВА УЛАР УЧУН БИРОН МАДАДКОР ТОПА ОЛМАЙСИЗ!

    ( Нисо  : оят 145 )

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

07 Jan, 06:51


#hazil

Bilamizki Shofe'iy mazhabida ibodatlarda niyatni tilda talaffuz qilish mustahab hisoblanadi.

Mazkur hikoya imom Abu Fazl Hamadoniy haqida. Uning otasi ham fiqh ulamolaridan bo‘lgani va u otasini mazhabga qanday amal qilganini shunday eslaydi. Uning otasi uni jazolamoqchi bo‘lganida jazolashda zulm qilmaslik uchun: "Allohning amriga muvofiq ravishda o‘g‘limni tarbiya qilish niyatida urishni niyat qildim"- der edi. Ammo otasi niyatni tugatguncha, Abu Fazl qochib qutulib boʻlgan boʻlar edi.

@Umrimdaftari77

Хикмат излаб

07 Jan, 06:00


Ақл эгалари учун ибрат❗️

Бир киши:
"Аллоҳим барча мунофиқларни ҳалок қил" деб дуо қилди.

Шунда буни эшитган Росулуллоҳ ﷺ сирдошлари Ҳузайфа ибн Яманий رضي الله عنهга шундай дедилар:

"Агар барча мунофиқлар ҳалок бўлса, кўчаларда юрганларингизда ёлғиз қоласизлар".
Мадариж ас-Саликин 1/364.

1-Аллоҳ мунофиқларни зикр қилганда:

‎فَاحْذَرْهُمْ
Фахзар хум.
"Улардан эҳтиёт бўлинг!" - деди.

2-Кофирларни зикр қилганда эса:

‎فَلَا تَخَافُوهُمْ
Фа лаа тахоофуу хум.
"Улардан қўрқмангиз!" - деди.

Хулоса
Зеро, мунофиқ кўриниши мусулмонга ўхшайдиган яқин алоқадаги кимсаки, ундан доим эхтиёт бўлиш керак!

Шайх Абдулазиз Торифий Ҳафизаҳуллоҳ.

Хикмат излаб

07 Jan, 05:48


#Гуноҳнинг_зарари

00:00 ●━━───── 19:17
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

Гуноҳнинг ёмон оқибати | 1-дарс

04:35 Катта ва кичик гуноҳ.
08:46 Гуноҳ зарар бермай қўмайди.
11:44 Беамал олимнинг аҳволи.
13:18 Гуноҳ жаннатдан тўсиши.
15:57 Гуноҳ тош ёғишига сабаб бўлади.
17:16 Гуноҳ сабабли одамлар маймунга айланиб қолганлиги.

Абдуллоҳ Усмон

Хикмат излаб

06 Jan, 05:20


Рамазан

Хикмат излаб

06 Jan, 03:26


Bir kishi Zuhayr ibn Nuaym rohimahullohga: "Menga biron narsa vasiyat qilasizmi?" - dedi. Shunda u zot unga: "Ha. Аlloh seni g‘aflatda (gunoh-ma‘siyatlar uzra bo‘lgan holingda) joningni olishidan ehtiyot bo‘l", - dedilar.

"Sifatus sofva", (4/9).

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

06 Jan, 02:40


Золимларга бериладиган азобдан бир парча

Хикмат излаб

05 Jan, 21:00


Кечалари маза қилиб, ухлаяпсизми!?

Ёш болаларни қӯрқиб уйғонганига қаранг😢😢

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

05 Jan, 10:39


Имом Тобарий бор-йўғи 40 йил умр кўрган. Қизиғи шундаки, У киши ёзиб қолдирган китобларнинг жами 584 000 вароқни ташкил этади. Агар У киши туғулганидан ўлгунига қадар китоб ёзган, дея эътибор қилинганида ҳам, ҳар куни 40 вароқдан китоб ёзган ҳисобланар экан!

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

05 Jan, 05:59


وَوُضِعَ ٱلۡكِتَـٰبُ فَتَرَى ٱلۡمُجۡرِمِينَ مُشۡفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَـٰوَيۡلَتَنَا مَالِ هَـٰذَا ٱلۡكِتَـٰبِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةًۭ وَلَا كَبِيرَةً إِلَّآ أَحۡصَـٰهَا‌ۚ وَوَجَدُواْ مَا عَمِلُواْ حَاضِرًۭا‌ۗ وَلَا يَظۡلِمُ رَبُّكَ أَحَدًۭا

(СЎНГ ҲАР БИР КИШИНИНГ) НОМАИ АЪМОЛИ ЎРТАГА ҚЎЙИЛУР. БАС, ГУНОҲКОРЛАРНИНГ УНДА (БИТИЛГАН) НАРСАЛАРДАН ДАҲШАТГА ТУШИБ: «БИЗЛАРГА ҲАЛОКАТ БЎЛҒАЙ, БУ ҚАНДОҚ КИТОБКИ, НА КИЧИК ВА НА КАТТА (ГУНОҲНИ) ҚОЛДИРМАЙ, БАРЧАСИНИ ҲИСОБЛАБ-БИТИБ ҚЎЙИБДИ», ДЕЙИШЛАРИНИ КЎРУРСИЗ. УЛАР ҚИЛИБ ЎТГАН БАРЧА АМАЛЛАРИНИ ҲОЗИРУ НОЗИР ҲОЛДА ТОПУРЛАР. ПАРВАРДИГОРИНГИЗ ҲЕЧ КИМГА ЗУЛМ ҚИЛМАС.

    ( Каҳф  : оят 49 )

Хикмат излаб

05 Jan, 04:03


Агар «Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган машҳур мақолни «Фаришталарнинг қалами бор» жумласига алмаштирганимизда эди, ҳозир одамларни эмас, фақат Аллоҳнинг риоясини қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

03 Jan, 13:53


Одатда ӯзини ҳаққини талаб қилиб чиққанлар уриб ӯлдирилиб, оила аъзоларига ва оммавий ахбаротларга ӯзини осиб қӯйди ёки ӯзини иккинчи қаватдан ташлаб юбориб ӯлди, деб хабар берилар эди. Бу гал ӯхшамай қолди, шикилли...

Хикмат излаб

03 Jan, 13:38


Ичкаридагилар устингиздан шикоят тушди, келиб ариза ёзиб кетинг деб чақиришади. Борасиз ӯн беш сутга ва жарима ёзиб беришади. Чегирма(скидка)сига итдек хорлаб уришади.

Хулоса: Охирида ӯн беш сутка ӯтириб итдек хорланиб, котта миқдорда, жаримани тӯлаб яна, сиз узур хато биздан ӯтди, кечиринглар деб чиқиб келаверасиз...

Ӯзбекистон тенгдир=Ӯзбекистонга!!!
Буни мусаффо осмонли Ӯзбекистоннинг адолатли демократияси дийдилар!!!!

Хикмат излаб

03 Jan, 13:16


Ғайрат Дўстов устидан апелляция судида унинг тоби қочгани сабаб танаффус эълон қилинди

Метан-шохобчадаги мурожаати ортидан майда безориликда айбланиб 26 декабр куни 15 суткага қамалган Damas ҳайдовчиси Ғайрат Дўстов устидан бугун, 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, аввалига суд Дўстовнинг иштирокисиз бошланган, адвокатларнинг талабидан кейингина уни судга олиб келишган. Лекин суд процессида жавобгарнинг тоби қочгани сабаб, судя ишни кўришда танаффус эълон қилган.

Kun.uz расмий канали

Хулоса

Ғайрат Дўстовнинг тоби қочгани унинг қийноққа солинганидан далолат беради. Лекин бу вазият судланувчининг ҳуқуқлари ва қамоқдаги шароити юзасидан қўшимча текширувлар ўтказилишини талаб қилади, қийноқлар учун масъуллар қонун олдида жавобгар бўлиши лозим.

Хикмат излаб

03 Jan, 13:07


Ва бугунги ҳолат инсон бир ҳафтада шунчалик ӯзгаришлиги учун қанча азобланиши керак ???

Хикмат излаб

03 Jan, 13:05


Бир ҳафта олдин!!!

Хикмат излаб

03 Jan, 10:16


Кўппак бир қўйни қувлаганида қолган қўйлар сал чеккароққа қочиб, уни кузатишади. Улар ҳеч қачон кўппакка қарши бирлашиш ҳақида ўйлашмайди, шунчаки ит уларни қувламаётганига хурсанд бўлиб яшайверишади...

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

03 Jan, 09:38


Сидная қамоқхонасини ӯзбекча варянти.


@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

03 Jan, 05:21


Imom at-Tobariy Ibn Abbosning “Alloh yaxshi ko’rgan va imtihon qiladigan” zotlar haqidagi so‘zlarini rivoyat qiladi:

“Alloh taologa qaytishlari uchun ularni faqirlik، baxtsizlik va kasallik bilan imtihon qiladi.”

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

02 Jan, 14:40


"Совчилар" ва шунга ўхшаш гуруҳларни кузатаман.
1. Бўйи
2. Вазни
3 Фарзанди бор ёки йўқ.
4.Маълумоти
Ва шунга ўхшаш бандлари бўлади.

Шунақа гуруҳларнинг админлари бўлса орамизда, яна бир бандни илова қилиб қўйишса бўларкан.
15. Мелиса тушганда сотмайман эримни. Деган банд ҳам бўлиши керак менимча)).

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

02 Jan, 12:45


​​МУСУЛМОНГА НИМА МУМКИН?

1. Ёш болалар масжидга кириши мумкин эмас. Сабаби пешобини тутолмай қолишлари мумкин. Шимматаглик тақиб боришсачи деган савол туғиладию тақиқнинг мантиқсизлигидан жойида тил тортмай ўлади.
2.Ёш қизчаларга мактабга хижоб ўраб бориш мумкин эмас. Ундан кўра ўзларини осиб қўйишса жиллақурса ўн беш ёшга кирмай хомиладор бўлишса айни муддао.
3.Эркакларга кўпхотинлилик мумкин эмас. Нима зино билан кун кўрадиганлар касод бўлсинми? Фахш урчиса ривожланиш бўлади!
4. Соқол қўйиб ТВда кўриниш бериш мумкин эмас. Кончито Вюрст ва ажнабийлар бундан мустасно.
6. Хажга хусусий ширкатлар орқали бориш мумкин эмас. Динни хам монополияга айлантириб олганларга қаттиқ зарба бериш гуноҳи азим бўлади.
7. Қуръони Каримни бирор бир аҳли илмнинг хонадонида якка тартибда ё гуруҳ бўлиб ўрганиш мумкин эмас. Дискотекага борадиган ёшда охиратни ўйлаб нима бор?
8.Рўзномаларда Исломий материаллар чиқиши мумкин эмас. Чиқсада тақдири "Одамлар орасида"газетаси каби бўлади яъни ижодий умри узоқ давом этмайди.
9.Азон баланд айтилиши мумкин эмас. Черков бонги бўлсаям майли экан. Хаммаси номусулмон чол ва даҳрий кампиршолар безовта бўлмаслиги учун.
10. Жума куни ўқиш вақтида ўқувчиларга масжидга бориш мумкин эмас. Аммо айнан ўша вақтда плейстейшнга борса ихтиёр ўзиники.
11. Аёлларга хижоб ўраган холда ишлаш мумкин эмас. Боқувчиси йўқ бўлсаям, ўз ишининг устаси бўлсаям, очдан ўлсаям мумкин эмас, тамом.
12. Диний китоблар ададини 10.000 дан ошириш мумкин эмас. Халқимиз ўзи икки оёқли китоб-энциклопедия бўлиб кетган. Қоғоз увол бўлмасин.
13. Даъват қилиб, қўшиқ, роман, шеър ёзиш мумкин эмас. Аллоҳ номини улуғлаб ижод қилишгаку йўл бўлсин! Муҳаббат, Ватан, бировнинг ёрига кўнгил қўйишлар хақидаги ижод маҳсулларини кўпайтириш мақсадга мувофиқ.
14. "Юрак амри" каби яхшиликсевар жамоалар тинчгина фаолият юритиши мумкин эмас. Чунки улар закот қайга сарфланиши мумкинлигини билмайдиган омилар. "Юрак амрига" "Меҳрли Қўллар" каби иш юритинг дейилганига қараганда закот пули қандай сарфланишини имонли ва намозхон йигитлардан кўра "Меҳрли қўллар"га раҳбарлик қиладиган актирса яхшироқ билса керак. "Юрак амрида"гилар ўзи айбдор. Ана "Вақф"дан ибрат олиб эҳсон пулларига "Малибу" минишса олам гулистон эди.
15. Исломий сериаллар қайтадан иккинчи бора қўйилиши мумкин эмас. Бир марта кўрдик бўлдида! "Эсмеральда" "Рамаяна" сериалларини беш-олти карра қайта-қайта қўйишимиз учун эфир қачон бўшайди унда?
16.Масжидларда Ханафий мазҳабидан бошқа мазҳабга эргашиб намоз ўқиш мумкин эмас. Ўқиганни "тегишли жойга" етказиш беминнат бажарилади.
17. Имомлар президентга яхшилик тилаб мурождат қилиши мумкин эмас. Чет-элга бадарға бўлгилари келса марҳамат.
18. Оталар ўз қизининг хижобини химоя қилиши мумкин эмас. Химоя қилганларини тергов қилиб қонига ташна қилиш таъминланади.
19. Зараримизга фармони олий чиқарсада фармони олийни чиқарганни танқид қилиш мумкин эмас. Боғий бўлиб қолишимиз эҳтимоли юқори эмиш.
20. 25-йиллик аламни тўплаб Самарқандга борганда "Кичик Хажни" амалга оширяпман деб эҳтиросга берилиб кетиб "шайтон"га тош отиш мумкин эмас. Тириги бир бало ўлгани хам бир бало бўлди бу малъуннинг.
21. ИншаАллоҳ тез кунларда "МУСУЛМОНГА НИМА МУМКИН БУ ВАТАНДА" номли шеър ёзаман. Огоҳлантириб қўяй ўша шеърга лайк босиш ва шеър остига коммент ёзиш хам мумкин эмас!


@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

02 Jan, 10:32


Фарзанди ўлдирилган ғазолик она:

"Мен бутун дунёдаги одамларга "биз билан бирга бўлинг", демоқчи эмасман. Дунё сизники бўлсин. Қиёмат бор, ўша куни учрашамиз."

Жуда ўйлантириб қўядиган, аччиқ гаплар..

Хикмат излаб

02 Jan, 06:37


Эй рўза тутувчи! Агар сен рўза тутган ҳолингда, кўзингни харом нарсаларга қарашдан, тилингни ғийбат,ёлғон, чақимчилик ва тортишувдан, қулоқларингни ҳам ёлғон ва бўхтон нарсаларни, фаҳш гапларни эшитишдан тия олмасанг,сенинг рўзангдан олган улушинг фақат очлик ва чанқоқлик холос...

Эй рўза тутувчи! Агар сен кун бўйи оч ва ташна бўлганинг билан ифтордан то саҳаргача қорнингни тўлдириш билан овора экансан, рўзанинг сиридан бехабар қолибсан....

Эй рўза тутувчи! Агар сен ифтордан кейин, ёки умуман Рамазон ойидан кейин қалбинг хавф ва ражо ўртасида муаллақ ва изтиробли эмас экан, демак тутган рўзаларинг сенга фойда бермабди...

@ramazonga_tayyorgarlikk

Хикмат излаб

02 Jan, 02:10


У барча нарсани билгувчидир...

Хикмат излаб

01 Jan, 18:12


«Ҳалқа Китоби»
Муаллиф Акром Малик.

Китоб ма шаа Аллоҳ ёзилган экан, барчага ӯқишни тафсия қиламан.

Китобни охирида "ИШИД" (Ироқ, Шом Исломий давлати) ҳақида ҳам қисқача ёзилган экан. Муаллифни "ИШИД" ҳақидаги фикрига тӯлиқ қӯшилмасамда лекин кӯп ҳақиқатлар ёзилган экан...

@xikmat_izlab1

Хикмат излаб

01 Jan, 12:50


Қуръан.

Кўпчилик намозда ҳушуу ҳаловат, лаззат, рохат сакийнатим йўқолган дейди.
Бунинг ечими осон унинг учун:

Қуръанни маъносини билишлик ва унга тақво ила амал қилишлик билангина бўлади.

Сиз жудаям тақводор бўлсангиз ҳам
Намозда ўқиётган
Қуръан ва зикрларни маъносини тўлиқлигича билмас экансиз
Намозда тўлиқ лаззат ололмайсиз.

Мустафо ҳафизаҳуллоҳ

Хикмат излаб

01 Jan, 12:41


Фақат тафаккур қилсангиз бӯлди...

Хикмат излаб

01 Jan, 01:40


Рамазонга тайёргарлик кўрамиз.
Ҳаммаси шу ерда
👇👇👇👇

@ramazonga_tayyorgarlikk

Ўзимизга тегишли канал.
Уланиб оламиз. Манфаатли ин шаа Аллоҳ

Хикмат излаб

31 Dec, 17:59


ЯНГИ ЙИЛ

Кофирлардан олиб андоза
Арча тузаб ўйин қилдилар
Ярим тунда ичиб май, бўза
Қоробобони раззоқ билдилар.

Рамазон не билмас боласи
Янги йилни пойлаб кун санар
Харом асли халоллаб берган
Мехробдаги алдар кўсалар.

Байтуллоҳни бир четга суриб
Арчасини тавоф қилдилар
Янги йил деб совғалар бериб
Бу гуноҳин савоб билдилар.

Мусулмонлар рўза соғиниб
Икки бора хайит қилганлар
Янги йилни қутлаб , чўқиниб
Роббисига исён қилмаслар.

Кофирларнинг болалари у
Қорбободан совға сўроқлар
Қўлда шароб тилаклар айтиб
Эркак аёл бирга ўйноқлар.

Мўмин бўлган аслига қайтсин
Бизга кофирликдан улуш йўқ
Гуноҳларга истиғфор айтсин
Янги йилда давра қуриш йўқ.

Қуръон ўқиб динни ўрганинг
Арчаларга бўлманг парвона
Уйингизда ислом ўрнатинг
Жаханнамга бўлмай равона.

Ғаюрликда тенги йўқ бўлган
Ғаюр инсон умматларимиз
Росулуллоҳ, издоши бўлган
Асхоблардан ибратланамиз.

Ким харомни халол санаса
Роббисига кофир бўлибди.
Янги йилни байрам деб билса
Ўз динидан ғофил бўлибди.

Хикмат излаб

31 Dec, 16:40


Ҳар томонда даҳшатга солиб,
Портиллади бомбалар бот-бот,
Автоматлар отилар, ё Робб,
Қай инсонлар солмақдалар дод?

Эшитилган шунча овозлар,
Бўмба сасли, мушаклар экан,
Автоматлар овози асли,
Паққилдоқлар, хуштаклар экан.

Инсонларнинг фарёди десам,
Ботил бўлган байрам қўйнида,
Жазавалаб ўшқирар экан,
Беллашганлар шайтон ўйинида.

Эй мусулмон тасаввур этиб,
Мазлум диндош ҳолини бир дам,
Насорога қилмайин тақлид
Бермайсанми мўминга ёрдам?

Ҳаром-хариш, ботил амални,
Бу миллатга сингдирди кофир,
Аллоҳ, Расул йўлидан буткул
Буриб, бизни синдирди кофир.

Бир юртлар бор, доим бўмбалар
Бошларидан ёғилар тинмай,
Биз унутган ўша диндошлар,
Гўдаклари жон берар унмай.

СИЗлар севиб, одатин тутган,
Кофирларнинг қўлидан ҳар кун,
Неча мўмин жонларнинг умри,
Топаётир зулм-ла якун.

Хайфдир сўзим, бу миллат асли
Ўз бошига сўрайдир бало,
Ҳақ динидан кечганча бўлди
Ботил деган дардга мубтало.

©Muslima Nisa

Хикмат излаб

31 Dec, 15:33


Россияда эркак спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланадиган дўконга ўт қўйди

Черкесск шаҳрида номаълум шахс ниқобда дўконга кириб, беш литрлик идишдаги ёнувчи модда билан у ерни ёқиб юборган.

Ёнғин содир этган шахс қўлга олинган ва у дўкон эгасига бўлган шахсий адоват туфайли бу ишни қилганини айтган.

Умумий зарар 2,5 миллион рубл деб баҳоланмоқд
а.

Хикмат излаб

31 Dec, 15:26


Биз мусулмонмиз...

Хикмат излаб

31 Dec, 05:33


Izohsiz

Хикмат излаб

31 Dec, 02:48


Umar ibn Abdulaziz haqida

Хикмат излаб

30 Dec, 16:11


Кизб

Сахих маълумотни пдф китобдан ӯқинг!!!

Хикмат излаб

30 Dec, 16:07


Ражаб ойи ҳақида

Хикмат излаб

30 Dec, 15:01


#Rajab

Rajab oyida ibodat qilish haqida kelgan hadislar hammasi toʻqima hadislar. Na unda roʻza tutishga targʻib qilingan va na namozga.

Lekin rajab oyi urush harom qilingan oylardan hisoblangani uchun unda ibodat qilishning ajri koʻpaytirib beriladi.

Alloh taolo aytadi:

Bas, u oylarda (urushni halol deb jangga kirib) oʻzlaringizga zulm qilmangiz! (Tavba: 36).

Ibn Zayd aytadi: "Zulm Allohga gunoh qilib, uning buyrugʻini tark qilishdir" (Tobariy tafsiridan).

Alloh taolo aytadi:

"Kim Allohning shiorlarini hurmat qilsa, bas, albatta (bu hurmat) qalblarning taqvodorligi sababidandir (Haj: 32).

Aloh taolo 12 oyning ichidan toʻrtta oyni hurmat qilib, unda jang qilishni harom qildi. Ya'ni jang boshlamagan kofirlarga qarshi jang qilish. Ammo hozirgi kunda difo jihodida boʻlganimiz uchun kofirlarga bu oylarda ham jihod qila olamiz.

Dalil:

Urush harom qilingan oy urush harom qilingan oy muqobilida boʻladi. Hurmatlar (buzilsa, rioya qilinmasa) qasos (olinadi) (Baqara: 194).

Demak Alloh hurmat qilgan oylarni hurmat qilish qalbni taqvodorligiga dalolat qilar ekan. Alloh esa uni hurmat qilgan insonga ajrini koʻpaytirib beradi, huddi bu oylarda gunoh qilganga koʻproq gunoh yozgani kabi.

Shu sababdan rojab oyini kechasini yoki kundizini xoslamasdan umumiy solih amallarni qilaveramiz. Aks holda Alloh va uning rosuli belgilamagan vaqtni yoki makonni belgilab olib, shunda ajr koʻproq boʻladi desak bid'at qilgan boʻlamiz. Bid'atning koʻzga ko'ringan zararlaridan biri, qiyomat kuni Nabiy sollallohu alayhi vasallamning hovuzidan suv ichaman deb kelganida farishtalar uni u yerga yaqinlashtirmay haydaydilar.

الله أعلم

☝️✈️@qalb_tubidagi_fikrlar

Хикмат излаб

30 Dec, 13:42


📹 Yangi yilni dunyoviy bayram o'laroq nishonlash joizmi?