ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН @xalq_talimi_xodimlari Channel on Telegram

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

@xalq_talimi_xodimlari


Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил
👇
@xtx_admin

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН (Uzbek)

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН канали - учувчилар учun таълим тизимида янгиликларни ва меъёрий хужжатларни таклиф қиладиган омилдир. Ушбу канал арқали сиз таълим тизимида ишлаётган ходимларга мураддаги маълумотларни олиб боришингиз мумкин. Бундан ташқари, мазкур каналдаги администраторларга боғланиш орқали узингизнинг саволларига жавоб топишингиз мумкин. Ўнга енгилтанган каналга аъзо бўлиш учун @xalq_talimi_xodimlari манзилига киринг ва янгиликлардан янги билмовчиликлар олиб чиқинг.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

28 Jan, 04:56


#Сўраган_эдингиз
#ustama

Mentor-oʻqituvchilarga ustamalar belgilanishi haqida xabar berilgandi. Ushbu ustama miqdori qancha va qachondan boshlab toʻlanadi?

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-iyundagi “Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarorida bu haqida aytib oʻtilgan. Unga koʻra:

2025-yil 1-yanvardan boshlab — barcha umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish soati”, tayanch umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Kasbiy rivojlanish kuni” bosqichma-bosqich joriy etiladi. Ushbu tadbirlarni tashkil etish uchun har bir tuman (shahar)da yuqori malakali oʻqituvchilar orasidan fanlar kesimida mentor-oʻqituvchilar tarkibi shakllantiriladi.

❗️ Mentor-oʻqituvchi sifatida faoliyat yuritayotgan fan oʻqituvchilariga asosiy ish joyi boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasasi direktor jamgʻarmasi hisobidan lavozim maoshining 20 foizi miqdorida qoʻshimcha har oylik ustama haq toʻlanadi.

👉 Maʼlumot uchun: Abdulla Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar pedagogik mahorat markazlarida mentor-oʻqituvchilar uchun alohida tayyorlov kurslari tashkil etiladi.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

28 Jan, 04:51


#Oʼzbekiston_24 | #Dual_taʼlim

Urganch davlat pedagogika institutida nazariya va amaliyot uyg'unligi
.

Talabalar "4+2" shaklida - haftaning toʼrt kuni institutda o‘quv jarayonida nazariya, haftaning qolgan ikki kunida umumtaʼlim maktablari va maktabgacha taʼlim muassasalarida amaliyot oʼtamoqdalar.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

20 Jan, 09:14


❗️Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

20 Jan, 09:12


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади – Ўзгидромет

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

18 Jan, 10:12


⚡️Abituriyentlar uchun muhim eslatma!

🏛Qonunchilikka ko‘ra (PF-81, 24.05.2024-y.) 2025/2026-o‘quv yili qabulidan boshlab fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikat asosida amalga oshiriladi.

❗️Bunda fanlar majmuasida chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta’lim yo‘nalishlariga qabul qilishda ushbu fandan test sinovi o‘tkazilmaydi. Abituriyentlar belgilangan darajadagi sertifikatni taqdim etishlari lozim.

2025/2026-oʻquv yili uchun respublika oliy taʼlim muassasalarining taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati va ularga mos test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiriladigan fanlar majmuasiga koʻra chet tili birinchi fan sifatida belgilangan taʼlim yoʻnalishlari roʻyxati ilovada (rasm👆).

E’tibor bering! 1-fan sifatida aniq ko‘rsatilgan ingliz, nemis va fransuz tillaridan ayni shu fan bo‘yicha, 1-fan “Chet tili” ko‘rsatilgan ta’lim yo‘nalishlariga esa, bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun tasdiqlangan xorijiy tillarni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro sertifikatlardan birini taqdim etish talab etiladi.

Tasdiqlangan sertifikatlar ro‘yxati bu yerda👈

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Jan, 07:36


12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онаси қўшимча таътил олишга ҳақли

Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Jan, 07:35


Maktab va kollej oshxonalari E-auksion orqali ijaraga beriladi

Quyidagi talablarga javob beradigan ijaraga oluvchilar auksionda qatnasha oladi:

▪️tadbirkorlik faoliyatini yuritish uchun davlat ro‘yxatidan o‘tgan;
▪️umumiy ovqatlanish bo‘yicha kamida 6 oy davomida faoliyat yuritayotgan;
▪️oshxona faoliyati yo‘nalishi bo‘yicha maxsus jihozlarga ega bo‘lgan;
▪️shartnoma va sud hujjatlari bo‘yicha zimmasida ijara hamda soliq to‘lovlaridan qarzdorligi mavjud bo‘lmagan.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

12 Jan, 01:58


Ўзавтосаноат АЖ ўқитувчиларга 5 йил муддатга машиналарни бўлиб тўлашга беришга оид Ҳукумат топшириғини рад қилмагани ҳақида баёнот берди.

Лекин, 5 йил муддатга машиналарни бўлиб тўлашга эмас, кредитга-фоизга берилишини айтган.

Бу дегани нима дегани шунда?

Йўқ дегани, шекилли

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

04 Jan, 11:15


Педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

04 Jan, 10:17


Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

01 Jan, 17:21


Бугундан она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама берилади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

26 Dec, 05:05


Ўзбекистонда педагогларни касбий ривожлантиришнинг янгича тизими йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Узлуксиз касбий ривожлантириш тизими — ходимларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи тизим.

Президентнинг 2024 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб узлуксиз касбий ривожланиш вертикал тизими (вазирлик—малака ошириш муассасаси—таълим ташкилоти) жорий этилиши белгиланган. У мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган таълим дастурларига асосланган.

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари учун ишдан ажралган ҳолда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган малака ошириш курслари ташкил этилади.

Раҳбар кадрлар учун малака ошириш курслари менежерлик ўқув курслари асосида, педагог кадрлар ва мутахассислар учун эса уларда замонавий малакаларни шакллантиришга қаратилган вариатив (танлов) ва инвариант (мажбурий) модуллардан иборат таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

25 Dec, 05:56


Энгиликда истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланмоқда. Шундан сўнг қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар татбиқ этилмоқда.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

25 Dec, 05:53


“Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

Мазкур қарорга кўра педагогика йўналишидаги олий таьлим муассасалари битирувчилари
якуний давлат аттестацияси умумтаьлим мактабларида ташкил этилади.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

25 Dec, 05:32


Туман (шаҳар) ҳокимлари
томонидан
2025 йил 1 январдан Мактабгача ва мактаб таьлими бўлими туман (шаҳар) бўлимлари мудирларини Мактабгача ва мактаб таьлими вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш тартиби жорий қилинмоқда.

Бугунги кунгача мудирларни лавозимга тайинлаш ва интизомий жазо чораси қўллаш ёки рагбатлантириш ваколати Мактабгача ва мактаб таьлими вазири ваколатига кирган.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

24 Dec, 14:16


Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

19 Dec, 07:12


Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди.

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси кетма-кет ўз жонига қасд қилди. Олдинроқ эса ушбу мактабнинг ўқувчиси дарс пайтида синф раҳбари жавоб бериб юбориши ортидан чўмилишга бориб, чўкиб кетганди.

Ижтимоий тармоқлар
Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида кетма-кет ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилмоқда.
18 декабр куни мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи ўқувчи (ўғил бола) ўзини осиб, жонига қасд қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади.

Айни шу мактабда бир ой олдин, 18 ноябр куни ҳам шундай ҳолат кузатилган: 11-синфда ўқийдиган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган. У ҳам яшаш уйида ўзини осган. Қизнинг ота-онаси шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
24 май куни эса ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлганди.

Ўшанда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган эди. Бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар бўйича расмий муносабат берилмади. 


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Dec, 07:11


20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

12 Dec, 10:25


2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

12 Dec, 04:56


Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

27 Nov, 06:22


Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси тунда ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноль даража ва ундан пасайиши мумкин.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

23 Nov, 11:47


Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон.

Фармон билан 2025 йил
1 январдан кам таъминланган оила фарзандлари меҳрибонлик уйларига қабул қилиш тартиби вақтинча бекор қилинади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

23 Nov, 11:44


#Infografika

Joriy yilning oktabr-noyabr oylarida maktabgacha, umumta'lim va maktabdan tashqari ta'lim muassasalari pedagog kadrlari malaka sinovlaridan o‘tkazildi.

Mazkur jarayonlar raqamlarda.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

23 Nov, 11:40


Белоруссия давлат педагогика университетида "Ўзбек маданияти маркази" очилди.
2024 йил 19 ноябрь куни Минск шаҳрида М.Танк номидаги Белоруссия давлат педагогика университетининг 110 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу халқаро конференция арафасида таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Белоруссия давлат педагогика университетида  Ўзбек маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ очилишида Белоруссияда Ўзбекистоннинг фавқулодда мухтор элчиси Р.Назаров, БДПУ ректори А.Жук ва жамоаси, ТДПУ проректори М.Шарипов ва Ўзбек-Беларус қўшма факультет декани О.Исмаилов, Беларусда истиқомат қилувчи ватандошлар, хорижий меҳмонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ушбу Маданият марказининг ташкил этилиши Белоруссия давлат педагогика университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг таълим соҳасидаги кўп йиллик ҳамкорлиги натижасидир.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

23 Nov, 11:35


Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

07 Nov, 12:30


Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

07 Nov, 12:29


Prezident maktablarda musiqa, jismoniy tarbiya va harbiy vatanparvarlik fanlari sifatini oshirish boʻyicha taqdimot bilan tanishdi

Maktablarda saboqlar sifatini oshirish boʻyicha qator chora-tadbirlar taklif etilmoqda. Xususan, musiqa madaniyati fani oʻqituvchilarining bilim darajasi va kasbiy mahorati baholanib, malaka oshirish tizimi yoʻlga qoʻyiladi.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

07 Nov, 12:24


Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади

“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.
Ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили::

ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги;
ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.
Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;

амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

07 Nov, 11:00


11-noyabr dam olish kunimi?

Qisqa javob:
yo’q, ish kuni.

ℹ️ Batafsil javob:
Ko’pchilik shu haqida so’rayapti.

O’tgan yili may oyida bir loyiha ko’rib chiqilayotgani xabar berilgandi, loyihada 11-noyabr – Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kunini ishlanmaydigan bayram kuni sifatida e’lon qilish to’g’risidagi masala aks etgandi.

Ammo keyinchalik bu loyiha kun tartibidan olindi, shekilli, boshqa xabar chiqmadi. Hozircha bunday qonun qabul qilingani yo’q.

Shu sababli 11-noyabr ish kuni hisoblanadi, dam olish kuni emas.

Joriy yilda 11-noyabr dushanba kuniga to’g’ri keladi va barcha xodimlar uchun esa ish kuni hisoblanadi.

Mehnat kodeksiga ko’ra, hozirda yurtimizda 9 ta ishlanmaydigan bayram kunlari mavjud:

1-yanvar – Yangi yil;
8-mart – Xotin-qizlar kuni;
21-mart – Navroʻz bayrami;
9-may – Xotira va qadrlash kuni;
1-sentyabr – Mustaqillik kuni;
1-oktyabr – Oʻqituvchi va murabbiylar kuni;
8-dekabr – Konstitutsiya kuni;
Ramazon hayitining birinchi kuni;
Qurbon hayitining birinchi kuni.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

01 Nov, 15:36


Қирғизистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилади

Қирғизистонда 2025 йил бошидан 12 йиллик таълим тизими жорий этилади.


“Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республиканинг 12 йиллик умумий таълим тизимига ўтиш концепцияси тасдиқланди, дастурни амалга ошириш 2025 йилдан бошланади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
12 йиллик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳнома 2027—2028-ўқув йилидан бошлаб берилади.

Шу пайтгача Қирғизистон мактабларида 11 йиллик мактаб таълим тизими мавжуд эди.
Аввалроқ Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши 26 минг 400 сом (20 октябрдаги курс бўйича 3 миллион 941 минг сўмдан зиёд) экани маълум қилинганди. 

“2022 йилда ўқитувчиларнинг ўртача маоши мамлакат бўйича ўртача иш ҳақи билан тенглашди, бу эса ҳатто университет устозлари учун ҳам мактабда ишлашни жозибадор қилди”, деган  мамлакат таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаев.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

01 Nov, 05:54


❗️Navoiy davlat universiteti tashkil etiladi

Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra, universitet Navoiy davlat pedagogika instituti negizida tashkil etiladi.

Navoiy davlat pedagogika institutida tahsil olayotgan barcha talabalar oʻqishlarini universitetda davom ettiradi hamda 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab bitiruvchi kurs talabalariga Universitet diplomi beriladi;

Universitetda 2025/2026-oʻquv yilidan boshlab hududiy rivojlanish dasturlariga muvofiq, ehtiyoj yuqori boʻlgan aniq va tabiiy fanlar, axborot texnologiyalari, sunʼiy intellekt, iqtisodiyot, biznes va turizm, investitsiyalarni boshqarish, qishloq xoʻjaligi, ekologiya va atrof-muhit muhofazasi, logistika kabi yoʻnalishlar boʻyicha kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladi.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 13:51


Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?


Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.

Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.

Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.

Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.

Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.

Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.

Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.

Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.

Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.

Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.

Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 13:48


Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади.
Реклама ва таклифлар еки админга боғланиш хамда тадбирлар ёритиш учун манзил

👇
@xtx_admin

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 13:11


Партия рўйхатлари бўйича депутатликка номзоди кўрсатилган вазирлар депутатликдан воз кечишгани ҳамда вазирликда қолишга қарор қилишгани айтилмоқда.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 13:07


Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябр кузги таътилнинг илк куни ҳисобланади ва 10 ноябргача давом этади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 13:05


Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);

34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);

35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

44.
Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд
— 1 трлн 277 млрд сўм;

48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

*ўтган йилги харажатлар


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 12:49


Президент қарори билан Каримов Шерзод Абдурасулович мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Каримов 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.

2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўъба мудири, котибияти мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

30 Oct, 10:19


Мактаб дарсликлари ижараси учун тўловни қайта жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун тўловларни тиклаш таклиф қилинди. Бу ҳақда 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасида келтирилган.

Бюджетномага кўра, бу мактабларни дарсликлар билан таъминлашда ота-оналарнинг фаоллигини оширишга қаратилган. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб 2-11 синф ўқувчилари учун дарслик ва машқ дафтарлари тўплами учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, 2024 йилда бир ўқувчи учун битта дарслик ва иш дафтарларининг ўртача нархи 450−500 минг сўмни (шундан машқ дафтарлари – 100-150 минг сўм) ташкил этган.

Ҳужжатни ишлаб чиққанлар битта дарслик тўплами учун 80 минг сўм, яъни унинг нархининг 16−18 фоизини ташкил этадиган миқдорда тўлов жорий этишни таклиф қилмоқда.

Йиғилган 376,6 миллард сўм маблағ ҳар йили ўқувчиларни машқ дафтарлари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.

“Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, дейилади бюджетнома лойиҳасида.

Бундай тизим давлат бюджети юкини камайтириш, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўқув материалларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишини кучайтириши кутилмоқда, бу эса мутасаддиларнинг фикрича, ўқув жараёни самарадорлигини оширади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

21 Oct, 11:32


2025-yil 1-yanvardan boshlab umumta’lim maktablarida milliy sertifikatga ega bo‘lgan o‘zbek tili o‘qituvchilariga maoshining 50 foizi miqdorida oylik ustama haq to‘lanadi.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

07 Sep, 03:18


Айрим ўқитувчиларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади

Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига кабинет мудирлиги учун ҳар ой 525 минг сўм қўшимча ҳақ тўланади.

Ўзбекистонда физика ва кимё фани ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоиз миқдорида (525 минг сўм) кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

04 Sep, 04:52


#Таълим #Биласизми

📘 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйиш белгиланган.
👇👇
http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

28 Aug, 15:44


Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар кўрсатишнинг янги тартиби жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларига ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган ташкилот директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун тарбия жараёнларини самарали бошқариш бўйича контент материалларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.

Ушбу қарор билан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг тузилмаси ҳам тасдиқланди.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

27 Aug, 14:36


https://daryo.uz/k/Pdt4R4pk


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

27 Aug, 06:20


Pedagoglarni bepul tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish lozimligi haqida uchta vazirlik birgalikda topshiriq xati chiqardi.

Iqtisodiyot va moliya, Sog‘liqni saqlash hamda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan chiqarilgan ushbu xatda "Pedagog maqomi to‘g‘risida"gi qonunga binoan, pedagoglar uchun tibbiy ko‘rikdan bepul o‘tish huquqi berilgani, majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish xarajatlari uchun joriy yilda Davlat byudjetidan 71,4 mlrd so‘m ajratilgani ma’lum qilingan.

Barcha quyi bo‘g‘in rahbarlariga majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tish chog‘ida pedagoglardan haq olmaslikni qat’iy ta’minlash topshirig‘i berilgan.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

24 Aug, 11:08


Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари
Шарифходжаев Усман Улфатович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. Табриклаймиз 👏👏👏

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

24 Aug, 05:37


Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?

💠 JAVOB:
Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:

31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;

1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;

2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);

3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.

📋 Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

23 Aug, 15:22


❗️Oliy ta’lim muassasalarida yangi o‘quv yili 9-sentyabr, dushanba kunidan boshlanadi

Bu haqda oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirining 2024-yil 21-avgustdagi 321-sonli buyrug‘ida belgilangan.

Akademik litseylarda esa yangi o‘quv yili 4-sentyabr, chorshanba kunidan boshlanadi.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

21 Aug, 12:45


Бизларга тушмасакан а?😁

#Zafarbek_Solijonov

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

19 Aug, 14:11


Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади - ҳукумат фармойиши


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Aug, 05:34


#ТАВСИЯ

Бугун айрим ташкилотларга дам олиш кунларининг бири ҳисоблангани сабабли хабарлар оқими унчалик катта эмас. Куннинг асосий хабари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингани бўлди.

Олийгоҳларнинг бакалавриат йўналиши учун тест синови натижаларини эълон қилинди. Ўқишга кирганлар хурсанд, киролмаганлар - маҳзун. Бу табиий ҳол.

Лекин фарзанди ёки ўқувчиси ўқишга киролмаганлар учун битта яхши маслаҳатимиз бор.

Таълим соҳасида 15 йиллик тажрибага эга ҳамда ўзида мактабгача тайёрлов муассасаси ҳамда умумтаълим мактаби, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ўқув марказлар ва Тошкент шаҳри марказида университет кўринишида узлуксиз таълим йўлга қўйилган яхши тизим яратилган муассасани сизга каналимиз томонидан шахсан тавсия қиламиз.

Ушбу Янги аср университетини реклама қилишдан бирор бир манфаатдорлигимиз мавжуд эмас. Биргина тавсиямиз таълим соҳасида тажриба энг муҳим ҳисобланганлиги ва шундагина таълим сифатли бўлишини кафолатланишини билганимиз ҳисобланади.

Хурматли педагоглар жамоаси сизнинг ўқувчиларинингиз олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун етарли балл тўплолмаган бўлса сиз бемалол уларга Янги аср университетида ўқишни бошлашини тавсия қилаверсангиз бўлади бунга афсус қилмайсиз.

Минг марта гапиргандан бир бор кўрган маъқул, университетга ташриф буюринг танловингиз тўгрилигига ишонч хосил қиласиз.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Aug, 04:44


Талаба бўлмоқчилар диққатига!

Янги аср университети давр талабидаги замонавий таълим йўналишларини таклиф этади

Бизга мурожаат қилинг ва 20дан ортиқ таълим йўналишлари ичидан ўзингизга маъқул келганига ҳужжат топширинг. Олий таълим муассасасида таҳсил олинг ва ўқишни якунлаб диплом олинг.

Ҳа айтганча, ўқишни битиргач, ишга жойлашиш имконияти ҳам бўлади. Чунки GRAND TA'LIM НТМнинг республикамиз бўйлаб 18 та филиали, пойтахтдаги GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETIда иқтидорли, аълочи битирувчиларга муносиб иш ҳамиша топилади.

Батафсил маълумот ва ариза топшириш ушбу ҳаволада: https://yangiasr.uz/uz/?id=tg

YANGI ASR UNIVERSITETI - янги имкониятлар эшиги

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

17 Aug, 02:31


Якуний мандат эълон қилинди

2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Натижаларни 4 хил усулда билиш мумкин:

— my.uzbmb.uz сайтидаги “Natijani ko‘rish” бўлимига паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИРни киритган ҳолда (шахсий кабинетдан ҳам билиш мумкин).

— mandat.uzbmb.uz сайтига қайд варақа ёки рухсатномадаги абитуриентнинг ID рақами (7 хонали рақам)ни киритган ҳолда.

— СМС хабарнома хизмати орқали — 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами (7 хонали рақам)ни юборган ҳолда (хизмат ҳақи мавжуд).

—Олий таълим муассасаларига тақдим этиладиган тест натижалари қайдномалари орқали.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

16 Aug, 07:29


Сенат яна бир муҳим ҳужжат - “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Унга кўра:

болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади;

зўравонликдан жабрланган шахс ариза билан тегишли органларга ёки судга мурожаат қилиши, бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин бўлади;

зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади;

зўравонликдан жабрланувчи ва ўзига нисбатан зўравонлик хавфи остида бўлган болалар аниқланиб, уларнинг ҳисоби юритилади.

Қонун болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши ва зўравонлик ҳолатларини камайтириши, бу ишни содир этганларни эса муносиб жавобгарликка тортишни таъминлашига умид қилса бўлади.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

15 Aug, 03:00


Андижонда ўқитувчиларни мактабдаги қурилиш ишларига жалб этган директор 34 млн сўм жаримага тортилди.

Ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб, ушбу ишларни мактаб директори кўрсатмаси асосида бажарган.

Андижон вилоятида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, аёл ўқитувчилар мактаб ҳудудида арава судраб, оғир юмушларни бажаргани тўғрисида хабар берилганди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, мактаб директори жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Асака туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинган. Ўқитувчилар асосан қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан. Иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган.
Қайд этилишича, ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилган. Мактаб директори ўз кўрсатмасида таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини билдирган.

Ўрганиш давомида Меҳнат кодексининг 25-моддаси (Иш берувчининг мажбуриятлари) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори талабларини бузгани аниқланган.

Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

13 Aug, 04:48


Биласизми 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

📌Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.

🔰 Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.  

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

12 Aug, 16:49


Президентнинг Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони қабул қилинди

Унга кўра, 1 сентябрдан нафақа ва пенсиялар 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори эса 10 фоизга оширилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

12 Aug, 14:57


Yangi o‘quv yili 4-sentabrdan boshlanadi

2023-yil 22-dekabrda “2024-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida” O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni imzolangan.

❗️Mazkur Farmonda Mustaqillik bayrami munosabati bilan qo‘shimcha dam olish kunlari belgilanganligini inobatga olib, umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida yangi — 2024-2025-o‘quv yili joriy yilning 4-sentabr kunidan boshlanishini ma'lum qilamiz.

Новый учебный год в школах начнется 4 сентября

22 декабря 2023 года был подписан Указ Президента Республики Узбекистан "Об установлении дополнительных нерабочих дней в период празднования официальных дат и переносе выходных дней в 2024 году".

❗️ Учитывая, что настоящим Указом установлены дополнительные выходные дни в связи с праздником Независимости, сообщаем, что новый 2024/2025 учебный год во всех школах начнется с 4 сентября 2024 года.


http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

10,504

subscribers

4,411

photos

320

videos