Муҳаммад ИСМОИЛ
ОНА ТИЛИМ – ИФТИХОРИМ!
Она тилим, сен фахру – ифтихоримсан.
Сен – Миллат юрагисан, номус, оримсан.
Сен борсангки, яшайди ўзбек деган эл,
Минг йиллик байроғим, барқароримсан.
Боболардан мерос қолган тахтим, давлатим.
Она тилим, Худо берган бахтим, шавкатим!
Навоийлар сенда битмиш, ашъору сулук.
Сен Бобурнинг севгилиси, жонисан суюк.
Амир Темур, Бухорийлар сўзлаб ўтган тил,
Сенда сўзлаб не не зотлар бўлдилар буюк!
Она тилим сен подшоҳлар, буюклар тили,
Сўз мулкининг султонлари, суюклар тили!
Минг минг гўдак сенда сўзлаб чиқармоқда тил.
Улуғ миллат сенда сўзлаб яшнади минг йил.
Миллионларга бешик бўлдинг, мингларга қанот,
Бутун дунё ривожига қўйдинг тамойил.
Жаҳон илмин гуркиратган шонли дохийсан,
Яна минг йил энг олдинда борар, боқийсан!
Она тилим, Худо берган, нолам, бўзимсан,
Қошу кўзим, нурли юзим, жоним ўзингсан.
Юз бўлмаса, жон бўлмаса яшармидим мен,
Миллатимнинг юзу кўзи, ўзи ўзингсан.
Миллатимнинг юрагига қуйилган жонсан,
Она тилим, иймон каби қутлуғ эҳсонсан!
Сен борсанки, бизнинг миллат яшайди абад,
Бир тану жон, қудратли куч, соҳиби даъват.
Бугун буюк минбарларда янграмоқдасан,
Доим янгра, замин бўйлаб, беҳад, бесарҳад!
Она тилим, менинг мангу яловдоримсан,
Ифтихорим, шон шавкатим, барқароримсан!
Biz bilan yangiliklar yana-da yaqin. Ulaning👇🏻
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
📝Telegram | 📝Facebook | 🌐 You Tube |🌐 Website| Guruh