Voris Media @vorismedia Channel on Telegram

Voris Media

@vorismedia


📖 Қуръон таржималари;
📒 Ҳадислар;
📚 Сийрати набавия;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
🗒 Кунлик дуолар;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар;
📬 Савол-жавоблар;

Voris Media (Uzbek)

Voris Media kanaliga xush kelibsiz! Kanalimizda siz uchun Qur'on tajridlari, Hadislar, Siirati nabaviya, hikmatli so'zlar tarjimalari, kunlik duolar, audio mav'izalar, sara tilovatlar, rasmdagi hikmatli so'zlar va savol-javoblar mavjud. Bu kanalda islomiy ilm-fan materiallari bilan tanishib, o'z ruhijizni tuzish va malakasini oshirish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Iltimos, kanalimizga obuna bo'ling va foydalanishdan so'ng g'alaba qozoning! @vorismedia

Voris Media

16 Feb, 17:23


Ислоҳ қилувчи кишининг комил бўлиши шарт эмас. Хабарда шундай ривоят қилинади: «Яхшиликка буюринг, гарчи унинг ҳаммасини амалга оширмаган бўлсангиз ҳам. Ёмонликдан қайтаринг, гарчи унинг барчасидан тийилмаган бўлсангиз ҳам».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ





@VorisMedia

Voris Media

16 Feb, 17:22


#УНУТМАНГ



«Ризқнинг кенглиги ризқнинг кўплиги билан ўлчанмайди, умрнинг узунлиги ҳам ой ва йилларнинг кўплиги билан ўлчанмайди. Балки, ризқнинг кенглиги ва умрнинг узунлиги унга берилган барака билан ўлчанади».





@VorisMedia

Voris Media

16 Feb, 17:19


Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Биродаринг ҳақида ёмон гумонга бориб, бирор сўз айтишдан эҳтиёт бўл! Чунки агар айтганинг рост бўлса, ажр олмайсан, агар ёлғон бўлса, гуноҳкор бўласан».

(Ибн Ҳажар, “Таҳзиб ат-таҳзиб”, 1/425)




@VorisMedia

Voris Media

11 Feb, 00:53


الذكر هو باب الله الأعظم المفتوح بينه وبين عبده، مالم يغلقه العبد بغفلته.



«Зикр – токи банда ғафлати билан ёпиб қўймас экан, (Аллоҳ) ва бандаси ўртасидаги Аллоҳ таолонинг улкан очиқ эшигидир», деди.





@VorisMedia

Voris Media

11 Feb, 00:50


Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

قال ابن مسعود رضي الله عنه:
"ما كرب نبي من الانبياء ، إلا استغاث بالتسبح".



«Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган», деди.





@VorisMedia

Voris Media

11 Feb, 00:46


#УНУТМАНГ



«Агар қалб нотўғри эътиқод ва муҳаббат билан тўлган бўлса, унда ҳақиқат ва унинг муҳаббатига жой қолмайди».





@VorisMedia

Voris Media

06 Feb, 01:34


75. ИШОНЧ ВА ТАВАККАЛ



عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَيْضًا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يقُولُ: «اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيكَ تَوَكَّلْتُ، وَإلَيكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ. اللَّهُمَّ أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ، لاَ إلَهَ إلاَّ أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي أَنْتَ الْحَيُّ الَّذِي لاَ تَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ وَاخْتَصرهُ الْبُخَارِيُ.






Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту. Аллоҳумма аъузу биъиззатика ла илаҳа илла анта ан тудилланий антал ҳаййуллазий ла тамуту вал жинну вал инсу ямутуна»

«Аллоҳим, Сенга бўйин эгдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сенинг ёрдаминг ила хусуматлашдим. Аллоҳим, мени адаштирмоғингдан Иззатинг ила паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен тирикдирсан, ўлмайсан. Жин ва инслар ўлишади», - деб айтардилар.

Муттафақун алайҳ. Бу имом Муслимнинг лафзи, имом Бухорий уни қисқа ривоят қилдилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

05 Feb, 11:40


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Тақво аҳлини танитиб турувчи аломатлари бор:

1) Рост сўзлаш;
2) Аҳдга вафо қилиш;
3) Силаи раҳм қилиш;
4) Заифларга раҳм қилиш;
5) Фахр ва кибрдан йироқ бўлиш;
6) Яхшилик улашиш;
7) Одамларга ўзини кўз-кўз қилмаслик;
8) Гўзал хулқ;
9) Феъли кенг бўлиш.
Буларнинг барчаси Аллоҳга яқинлаштирадиган сифатлар жумласидандир
».

("Ҳилятул авлиё", 1/270)






@VorisMedia

Voris Media

05 Feb, 01:29


Абу Талҳа разияллоҳу анҳу Уҳуд жангида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни қалқони билан ҳимоя қила туриб: «Ё Аллоҳнинг пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин!  Бошингизни кўтарманг, душманнинг дайди ўқи тегиб кетмасин. Кўксим билан сизга қалқон бўламан», деди.

(Бухорий ривояти)






@VorisMedia

Voris Media

05 Feb, 01:27


Ҳотам ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтади:




وقال حاتم الأصمُّ: لا تغترَّ بمكانٍ صالحٍ، فلا مكان أصلح من الجنّة ولقي آدم فيها ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العبادة، فإنَّ إبليس بعد طول العبادة لقي ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العلم، فإنَّ بَلْعام بن باعورا لقي ما لقي وكان يعرف الاسم الأعظم. ولا تغترَّ بلقاء الصالحين ورؤيتهم، فلا شخص أصلح من النبيِّ - صلى الله عليه وسلم - ولم ينتفع بلقائه أعداؤه والمنافقون.

باعورا: هو رجل من بني إسرائيل.




«Яхши макон билан алданма, чунки жаннатдан яхшироқ макон йўқ эди, лекин у ерда Одам (алайҳиссалом) қандай синовларга дучор бўлганини биламиз. Кўп ибодат билан ҳам алданма, чунки Иблис узоқ вақт ибодат қилганидан кейин қандай оқибатга йўлиққанини биламиз. Илмнинг кўплиги билан ҳам алданма, чунки Балъам ибн Бауро қандай ҳолатга тушганини биламиз, ваҳоланки у Аллоҳнинг энг улуғ исмини билган эди. Солиҳ кишиларни кўриш ва улар билан учрашиш билан ҳам алданма, чунки Расулуллоҳдан ﷺ солиҳроқ киши йўқ эди, лекин у зотнинг душманлари ва мунофиқлар бу учрашувдан ҳеч қандай фойда олмадилар».



[Балъам ибн Бауро - Мусо алайҳиссалом замонида яшаб ўтган олим киши эди].





@VorisMedia

Voris Media

04 Feb, 06:24


Сизга эргашган мўъминларга юмшоқ муомалада бўлинг.

🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Voris Media

30 Jan, 20:05


Ҳақнинг устидан кулувчи кимса фақат ўзини хурсанд қилади, лекин у ҳақни ўзгартиролмайди.

‎وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ
‎وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
‎وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ

"Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишоралар қилардилар. Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар. Қачон (мўминларни) кўрсалар, «Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар". (Мутоффифин: 30-32)




@VorisMedia

Voris Media

30 Jan, 19:44


🌟 #Каъба

💎@VorisMedia

Voris Media

30 Jan, 08:12


#УНУТМАНГ



"Аллоҳ субҳанаҳу: ҳар бир талаб қилинган иш учун, уларни очадиган калитлар қилиб қўйган.

• Намознинг калити таҳорат.

• Ҳажнинг калити эҳром.

• Яхшиликлар калити ростгўйлик.

• Жаннат калити тавҳид.

• Илмнинг калити чиройли савол бериш ва яхши тинглай билишдир".





@VorisMedia

Voris Media

30 Jan, 08:08


أكثر ما يدفعُ البلاء..
حُسْن الظّنّ بالله تعالى مع الدّعاء
قال رسول اللهِ صلّى اللهُ عليه وسلَّم :
" إِنَّ اللهَ يَقُولُ: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي ، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا دَعَانِي "
[صحيح مسلم]

قال القاضي عياض في حُسْن الظّنّ بالله :
أن يُؤمّل العبد أنّه :
إذا استَغفَر ... غُفِرَ له
وإذا تَاب ... قَبِلَ الله تَوبتُه
وإذا دَعا ... أجَابَهُ إلى دُعائه
وإذا اسْتَكفى بالله ... كَفَاهُ الله

اللهمّ إنّا نظنّ بك غفراناً وثباتاً وتيسيراً وشفاءً وتوبةً نصوحا وحُسْن خاتمة
يا واسع الفضل والعطاء



Балоларни энг кўп даф қиладиган нарса Аллоҳ таолога яхши гумон билан дуо қилишдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ айтади: "Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман ва Менга дуо қилганида у билан бирга бўламан".
(Муслим ривояти)

Қози Иёз деди: "Банда истиғфор айтса, мағфират қилиниши;
тавба қилса, тавбаси қабул бўлиши;
дуо қилса, дуоси мустажоб бўлиши;
Аллоҳдан кифоя қилишини сўраса, Унинг етарли бўлишидан умид қилиши Аллоҳга яхши гумонда бўлишдир".
~~~
Эй фазлу марҳамати кенг Аллоҳ, биз Сендан мағфират, сабот, енгиллик, шифо, чин тавба ва гўзал хотимани умид қилиб сўраймиз!





@VorisMedia

Voris Media

29 Jan, 02:32


74. ИШОНЧ ВА ТАВАККАЛ




عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عُرِضَتْ عَلَيَّ الأُمَمُ، فَرَأَيْتُ النَّبِيَّ وَمَعَهُ الرُّهَيْطُ، وَالنَّبِيَّ وَمَعَهُ الرَّجُلُ وَالرَّجُلاَنِ، وَالنَّبِيَّ وَلَيْسَ مَعَهُ أَحَدٌ إِذْ رُفِعَ لِى سَوَادٌ عَظِيمٌ فَظَنَنْتُ أَنَّهُمْ أُمَّتِي، فَقِيلَ لِى: هَذَا مُوسَى وَقَومُهُ وَلَكِنِ انْظُرْ إِلَى الأُفُقِ، فَنَظَرْتُ فَإِذَا سَوَادٌ عَظِيمٌ فَقِيلَ لِي: انْظُرْ إِلَى الأُفُقِ الآخَرِ فَإِذَا سَوَادٌ عَظِيمٌ فَقِيلَ لِي: هَذِهِ أُمَّتُكَ، وَمَعَهُمْ سَبْعُونَ أَلْفًا يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ بِغَيْرِ حِسَابٍ وَلاَ عَذَابٍ» ثُمَّ نَهَضَ فَدَخَلَ مَنْزِلَهُ فَخَاضَ النَّاسُ فِي أُولَئِكَ الَّذينَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ بِغَيْرِ حِسَابٍ وَلاَ عَذَابٍ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: فَلَعَلَّهُمْ الَّذِينَ صَحِبُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: فَلَعَلَّهُمْ الَّذِينَ وُلِدُوا فِي الإسْلاَمِ فَلَمْ يُشْرِكُوا باللهِ شَيْئًا وَذَكَرُوا أَشْيَاءَ فَخَرَجَ عَلَيْهِمْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «مَا الَّذِي تَخُوضُونَ فِيهِ؟» فَأَخْبَرُوهُ فَقَالَ: «هُمُ الَّذِينَ لاَ يَرْقُونَ، وَلاَ يَسْتَرْقُونَ، وَلاَ يَتَطَيَّرُونَ، وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوكَّلُونَ» فَقَامَ عُكَّاشَةُ بنُ مُحْصِنٍ فَقَالَ: ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ، فَقَالَ: «أَنْتَ مِنْهُمْ» ثُمَّ قَامَ رَجُلٌ آخَرُ فَقَالَ: ادْعُ الله أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ، فَقَالَ: «سَبَقَكَ بِهَا عُكَّاشَةُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

«الرُّهَيْطُ بِضمِّ الرَّاء: تَصغيرِ رَهْط، وهُم دُونَ عشرةِ أنْفُس. «والأفُقُ»: النَّاحِيةُ والْجانِب. «وعُكاشَةُ» بِضَمِّ الْعيْن وتَشْديد الْكافِ وَبِتَخْفيفها، والتَّشْديدُ أفْصحُ.




Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматлар рўбарў қилинди. Мен ҳамроҳлари билан бирга кетаётган бир набийни кўрдим. Яна бир набийни кўрдимки, у киши билан бир ёки икки киши бирга эди. Яна бошқа бир набийни кўрдимки, у билан бирор киши йўқ эди. Шу пайт кўп кишилар кўрсатилди. Мен эса улар умматиммикан, деб гумон қилдим. Бу Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари эди. Лекин сен уфққа қара, дейилди. Мен қарасам, унда улкан тўп одамлар бор экан. Бошқа уфқ томонга ҳам қара, дейилди. Қарасам, унда ҳам улкан тўп одамлар бор экан. Шунда: «Бу умматингдир. Улар билан етмиш минг киши борки, улар ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатга киришади», дейилди», - дедилар.

Сўнгра у зот ўринларидан туриб, манзилларига кириб кетганларида, кишилар ўша жаннатга ҳисоб-китобсиз, азобсиз кирувчилар ҳақида гурунглаша бошлашди. Баъзилар: «Шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган кишилар ўшалар бўлишса», дейишди. Баъзилар эса: «Шояд, Исломда туғилиб, Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар ўшалар бўлишса», дейишди. Ва яна кўп нарсаларни зирк қилишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳузурига чиқиб: «Нима ҳақда гурунглашяпсизлар?» деганларида, улар бунинг хабарини беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар дам солмайдиган, дам солдирмайдиган, фол очмайдиган ва Раббиларига таваккал қиладиганлардир», дедилар. Уккоша ибн Муҳсин ўринларидан туриб, «Мени ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, У зот: «Сен улардансан», дедилар. Сўнгра бошқа киши туриб: «Мени ҳам ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, у зот: «Уккоша у ҳақда сендан ўзиб кетди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

29 Jan, 01:35


فَالْحَيَاةُ فِي الْحَقِيقَةِ حَيَاةُ الْقَلْبِ، وَعُمُرُ الْإِنْسَانِ مُدَّةُ حَيَّاتِهِ فَلَيْسَ عُمُرُهُ إِلَّا أَوْقَاتَ حَيَاتِهِ بِاللَّهِ، فَتِلْكَ سَاعَاتُ عُمُرِهِ، فَالْبِرُّ وَالتَّقْوَى وَالطَّاعَةُ تَزِيدُ فِي هَذِهِ الْأَوْقَاتِ الَّتِي هِيَ حَقِيقَةُ عُمُرِهِ، وَلَا عُمُرَ لَهُ سِوَاهَا.
وَبِالْجُمْلَةِ، فَالْعَبْدُ إِذَا أَعْرَضَ عَنِ اللَّهِ وَاشْتَغَلَ بِالْمَعَاصِي ضَاعَتْ عَلَيْهِ أَيَّامُ حَيَاتِهِ الْحَقِيقِيَّةُ الَّتِي يَجِدُ غِبَّ إِضَاعَتِهَا يَوْمَ يَقُولُ: {يَالَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي} [سُورَةُ الْفَجْرِ: ٢٤] .




«Ҳақиқий ҳаёт – қалб ҳаётидир, инсоннинг умр муддати эса унинг ҳаёт давридир. Унинг умри, аслида, фақат Аллоҳ учун бўлган ҳаёт вақтлари ҳисобланади. Айнан ўша онлар унинг ҳақиқий умридир. Яхшилик, тақво ва (Аллоҳга) итоат ушбу ҳақиқий умр вақтларини кўпайтиради. Унинг бундан ўзга умри йўқ. Умуман олганда, банда Аллоҳдан юз ўгириб, маъсиятлар билан машғул бўлса, унинг ҳақиқий ҳаётининг кунлари беҳуда кетади. Бу кунлар беҳуда ўтганидан афсусланадиган вақт келади, ўша куни у: «Эҳ, қанийди (охират) ҳаётим учун бирон нарса тайёрлаб қўйганимда эди» (Фажр: 24-оят) деб айтади».





@VorisMedia

Voris Media

29 Jan, 01:34


Абу Дардо разияллоҳу анҳу айтади: «Энг кўп қўрқадиган нарсам Қиёмат куни ҳисоб-китобда турган пайтимда менга: «Сен (ҳаёти дунёда казо-казо нарсаларни) билдинг. Хўш, билган нарсангга қандай амал қилдинг?», деб айтилишидир».

("Зуҳд", Ибн Муборак, 39)





@VorisMedia

Voris Media

26 Jan, 01:48


Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Мўминнинг мисоли ғалла бошоғи кабидирки, баъзан эгилади, баъзан қаддини рослайди».

( Абу Яъло ривояти. )


Изоҳ: Мўминга балолар етиши уни эгади, аммо синдирмайди. У бало-мусибатларга сабр қилади ва тез орада ўз кучи ва ғайратини тиклайди.






@VorisMedia

Voris Media

25 Jan, 20:00


Ҳабиб Боғдодий деди:

"Бир куни Басрага кирсам, бозорлари ёпиқ экан.
- Сизларда мен билмайдиган қандайдир байрам бўляптими? - дегандим, одамлар:
- Йўқ, Ҳасан Басрий масжидда одамларга ваъз-насиҳат қиляпти, - дейишди".

("Ал-маваизу вал-мажалис", 181)






@VorisMedia

Voris Media

25 Jan, 03:57


#УНУТМАНГ




"Кимки тилини Аллоҳнинг зикрига одатлантирса, Аллоҳ унинг тилини ботил ва беъмани сўзлардан асрайди. Кимнинг тили Аллоҳ таолони зикр қилмаса, ундан барча ботил, беҳуда ва фаҳш сўзлар чиқади".





@VorisMedia

Voris Media

24 Jan, 01:01


Сизчи? Сиз қайси ўриндасиз? Акрамжон домла




@VorisMedia

Voris Media

23 Jan, 21:24


💎@VorisMedia

Voris Media

23 Jan, 16:45


Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال سليمان بن القاسم رحمه الله:
 "كل عمل يعرف ثوابه إلا الصبر، قال اللَّه تعالى: ﴿إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ﴾.
قال: كالماء المنهمر.



«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.





@VorisMedia

Voris Media

22 Jan, 16:31


Аллоҳнинг неъматини фақат емоқ-ичмоғида ва тан сиҳатлигидагина кўрадиган одамнинг ақлдан заррача насибаси йўқ. Аллоҳ берган ислом ва иймон неъмати, бандасини Ўзига юзланадиган қилиб қўйиш неъмати ва Унга тоат-ибодат қилиш билан лаззатланиш неъмати энг улкан неъматлардир. Булар фақат “ақл нури ва Аллоҳнинг тавфиқи” билангина идрок қилинади.





@VorisMedia

Voris Media

22 Jan, 12:16


73. ТАҚВО



عَنْ أَبِي أُمَامَةَ صُدَيِّ بْنِ عَجْلانَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ فَقَالَ: «اتَّقُوا اللهَ، وَصَلُّوا خَمْسَكُمْ، وَصُومُوا شَهْرَكُمْ، وَأَدُّوا زكَاةَ أَمْوَالِكُمْ، وَأَطِيعُوا أُمَرَاءَكُمْ، تَدْخُلُوا جَنَّةَ رَبِّكُمْ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، في آخر كتابِ الصلاةِ وقال: حديثٌ حسنٌ صحيح.



Абу Умома Судай ибн Ажлан ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини эшитдим:

«Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Амирларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингиз жаннатига кирасизлар».

Имом Термизий намоз китобининг охирида ривоят қилиб, уни ҳасан ва саҳиҳ ҳадис, дедилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

20 Jan, 04:08


Кўзлар бир оз гўзаллик кўрсин. 🌟🌟🌟🌟🌟

❤️‍🔥@VorisMedia

Voris Media

18 Jan, 21:00


#УНУТМАНГ:




- Куфрнинг рукни тўртта:

1. Кибр - ва у: Аллоҳ таолога ёки яхшиликка буюрилганда итоат қилишни манъ қилади,
2. Ҳасад - ва у: яхши насиҳатни қабул этишни ва беришни манъ қилади,
3. Ғазаб - ва у: адолатлик ва олий жаноб бўлишни манъ этади,
4. Шаҳват - ва у: ибодат учун холий-астойдил бўлишни ва унга сабр қилишни манъ қилади.





@VorisMedia

Voris Media

18 Jan, 20:58


Инсон аъзоларининг вожиботлари ҳақида :



- Банда зиммасида Аллоҳ учун, унинг аъзоларидан ҳар-бир аъзосида бир иш бордир. У учун унда қайтариқ бор ва у учун унда неъмат бор, у учун фойда ва лаззат бор. Агар Аллоҳ учун У зотнинг бирон буйруғига ўша аъзо қоим бўлса ва У Зотнинг қайтариғидан қайтса: У Зот унга берган неъматининг шукрини адо қилибди ва ундаги унумлик фойдаланиш ва лаззатни кучайтирибти.
Аммо ким Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариғини тўғри қилмаса, Аллоҳ ўша аъзосидан унинг фойдаланишини тўғри қилмайди.
У Зот у-аъзоларни: алам чекишида ва зарар топишида энг катта сабаблардан қилди.

- Банданинг зиммасида У Зот учун У Зотнинг вақтларидан ҳар бир вақтида - У Зотга тақдим қилиниб, у вақтдан қурбат ҳосил қилижак ибодатлари бор. Агар банда вақт ибодатлари билан машғул бўлса, у Роббисига ўзиб кетувчи-пешқадам. Ва агар ҳаво, роҳат ва ботил ишлар билан машғул бўлса, ортда қолувчи.

- Демак банда, ўзиб кетиши ёки ортда қолиши мумкин холос. Ва албатта у, йўлида тўхтаб қолиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир». (Муддассир: 37)





@VorisMedia

Voris Media

17 Jan, 05:30


«Билингки, сизни Аллоҳгагина аён бўлган гуноҳларингиз бисёрдир ва сиз бу гуноҳларингиз оқибатини ўйлаб қўрқасиз. Қиёмат кунида Аллоҳ сизни барчанинг ҳузурида шарманда қилиши ва азоблашидан жуда ҳам ҳавотирдасиз. Шу билан бирга сиз, Аллоҳ сизни кечиришини ва умид қилаётганингиз мағфиратдан кўра кўпроқ неъматлар ато қилишини умид қиласиз. Гарчи сиз шунча гуноҳ маъсиятларни қилиб туриб Аллоҳдан кечиришини умид қилар экансиз, сиз ҳам унинг бандаларидан сизга етган озорларни кечиришлигингиз лозим бўлади. Дарҳақиқиат, мукофат - амалга мувофиқдир. Сиз бандаларнинг сизга етказган озорларига нисбатан қандай муносабатда бўлсангиз , Аллоҳ ҳам сизнинг гуноҳларингизга нисбатан шундай муносабатда бўлади. Сиз уларни кечиришингиз ёки қасос олишингиз, яҳшилик қилишингиз ёки ташлаб қўйишингиз мумкин. Лекин шуни билингки сиз бандалар сизга қилган зулм озорларига нисбатан қандай бўлсангиз , сизга ҳам шундай муносабат бўлади. Буларни тафаккур қилган ва тушунган инсонга , унга зулм қилган одамга яҳшилик қилиш қийин кечмайди. Зеро Расулуллоҳ‎ﷺ‎ нинг ҳузурларига бир одам келиб , қариндошларига доим яҳшилик қилишини улар эса унга доим озор беришларини айтганда, Расулуллоҳ ‎ﷺ‎ » Токи сен уларга яҳшилик қилар экансан , сенинг ёрдамчинг Аллоҳ бўлади « (Муслим 2558) деган ҳадислари ҳам шунга далолат қилади.»





@VorisMedia

Voris Media

16 Jan, 18:07


Кечги УҲУД 🌟🌟🌟

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Уҳуд бизни яхши кўради, биз ҳам Уҳудни яхши кўрамиз.🌟

Ҳадис

✈️@VorisMedia

Voris Media

16 Jan, 12:59


#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

✈️@VorisMedia

Voris Media

15 Jan, 08:34


🌟 Кўзлар бир оз гўзаллик кўрсин. 🌟🧕

✈️@VorisMedia

Voris Media

13 Jan, 17:21


72. ТАҚВО



عَنْ أَبِي طَرِيفٍ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ الطَّائِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يقُولُ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ ثُمَّ رَأَى أَتْقَى للهِ مِنْهَا فَلْيَأْتِ التَّقْوَى» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.


Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра ундан-да Аллоҳга тақволи нарсани кўрса, тақволигини қилсин», деб айтганларини эшитдим».

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)






@VorisMedia

Voris Media

12 Jan, 18:12


Ўлим соати яқинлашган пайтдаги салафлар ҳолати



Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Муозга ўлим соати келган пайтда йиғлай бошлади. Шунда унга:
- Сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўсти бўлатуриб йиғлайсизми? - дейишди. Муоз:
- Мен вақти-соати келган ўлимдан ва ўзимдан кейин қолдирадиганим дунёдан қўрқиб йиғламаяпман, балки мен қўрқаётган нарса икки қабза (гуруҳ): жаннатдаги бир қабза ва дўзахдаги бир қабзаки, уларнинг қай бирида бўламан, билмайман, - деди".
("Шуабул ийман", 1/502)

•┈~•❈✿••✾✿••❈•~┈•

Нофеъ роҳимаҳуллоҳга ўлим соати келганида йиғлади. Шунда унга:
- Нега йиғлаяпсиз? - дейишди.
- Саъдни ва қабр сиқишини эсладим, яъни Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қабр сиқиши бор, агар ундан бирор киши нажот топганида, Саъд ибн Муоз нажот топган бўларди", дедилар", - деди".
("Сияру аъламин нубала", 5/99)

•┈~•❈✿••✾✿••❈•~┈•

Муҳаммад ибн Восеъ роҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида ётганида шундай деди:
"Эй биродарларим, мени қаерга олиб бораётганингизни биласизларими? Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, (мени) дўзахга (олиб бораяпсизлар) ёки Аллоҳ мени кечиради".
("Муҳасабатун нафс", 38-бет)

•┈~•❈✿••✾✿••❈•~┈•

Закариё Абдий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Иброҳим Нахаий бетоблигида унга:
- Эй Абу Имрон, нега йиғлаяпсиз? - дейишди.
- Қандай йиғламайин, ахир мен Роббимдан дарак олиб келувчи элчини кутиб турган бўлсам! Ё уёқли, ё буёқли бўламан, - деди Иброҳим".
("Ҳилятул авлия", 4/224)

•┈~•❈✿••✾✿••❈•~┈•

Ҳаммод ибн Саид роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Абу Атийяга ўлим соати келганида қўрқди. Шунда унга:
- Ўлимдан қўрқяпсизми? - дейишди.
- Нега қўрқмас эканман, ахир ўлим эшик қоқиб турган бўлса, қолаверса, ўлгач қаерга олиб борилишимни билмайман, - деди".
("Тариху димашқ", 35/351)






@VorisMedia

Voris Media

12 Jan, 18:10


Кўпчилик инсонлар ёки барчалари иймонни даъво қиладилар холос: «Одамларнинг кўплари, гарчи сиз жуда ҳарис бўлсангиз ҳам, мўмин эмаслар». (Юсуф: 103).

- Ва кўп мўминларда: иймонлари мужмалдир.

- Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган муфассал иймон бу: унда маърифат, илм, иқрор, муҳаббат бўлгани ҳолда ва унинг зидди: ёмон кўриш ва унга ғазаб қилиниши (куфр эканини) билган ҳолдаги - иймондир. Бу - умматнинг ўзлиги ва Раусулларга хос бўлган ва ҳамда сиддиқлар ва уларнинг жамоатининг - иймонларидир.





@VorisMedia

Voris Media

12 Jan, 18:08


- Салафлардан баъзилари айтди: бир гуноҳ қилдим, сўнгра бир йил кечасида намозда қойим бўлишдан манъ қилиндим.





@VorisMedia

Voris Media

08 Jan, 07:56


Қиёматга яқин бўладиган катта аломатлар. 🕖

🔺#Akramjon_domla

✈️@VorisMedia 💬

Voris Media

08 Jan, 02:09


#УНУТМАНГ



- Қалб ҳамда кўзнинг алоқадорлиги: Агар қалб бузулса - кўз қараши бузулади. Агар кўз қараши бузулса - қалб бузулади.





@VorisMedia

Voris Media

08 Jan, 02:07


Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Мукофот ва жазо яхшилик ва ёмонлик туридан бўлиши жиҳатидан ўша амалнинг ўзига ўхшаган бўлади:

• "Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини яширади..."

• "Ким бир қийналган кишининг оғини енгил қилса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг оғини енгил қилади..."

• "Ким бир мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади..."

• "Ким бир надомат қилувчини кечирса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг хатосини кечиради.."

• "Ким биродаридан айб қидирса, Аллоҳ уни айбдор қилади..."

• "Ким бир мусулмонга зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади..."

• "Ким қийинлаштирса, Аллоҳ унга қийинлаштиради..."

• "Ким бир мусулмонни унга ёрдам бериш вожиб бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ унинг ўзини ёрдамга муҳтож бўлган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди..."

• "Ким осонлаштирса, Аллоҳ унга осонлаштиради..."

• "Раҳм қилувчиларга Раҳмон раҳм қилади, дарҳақиқат Аллоҳ бандаларидан раҳм қилувчиларига раҳм қилади..."

• "Ким инфоқ қилса, Аллоҳ унга инфоқ қилади..."

• "Ким ўзининг ҳаққидан кечса, Аллоҳ у учун Ўз ҳаққидан кечади..."

• "Ким кечирса, Аллоҳ уни кечиради..."

Ушбулар Аллоҳнинг қонуни, қадари, ваҳийси, савоби ва иқоби бўлиб, барчаси ушбу асос (мукофот ва жазо яхшилик ва ёмонлик туридан бўлиши) устига барпо бўлади.

("Иъламул муваққиъин", 1/150 )





@VorisMedia

Voris Media

04 Jan, 17:41


71. ТАҚВО



عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ والْغِنَى» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.



Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожатликни сўрайман», деб айтардилар.

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

03 Jan, 16:55


Аллоҳнинг шариати ғолиб, дини эса муҳофаза қилингандир. Ким ўзининг шарафи ва мулкини дин равнақи учун сарфласа, Аллоҳ унинг шарафию мулкини сақлайди ва дини ҳам саломат қолади. Энди кимки мулки ва шарафини сақлаш йўлида динидан фойдаланса, Аллоҳ унинг мулкини ҳам, шарафини ҳам зое қилади ва дини ҳам саломат қолмайди. Бу эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

‎ احْفَظْ اللَّهَ يَحْفَظْكَ

"Аллоҳни риоя қил, шунда Аллоҳ сени риоя қилади", деган сўзларининг маъносидир. Зеро, жазо ва мукофот амал туридан бўлади.

Шайх Абдулазиз Тарифий




@VorisMedia

Voris Media

03 Jan, 16:48


«Бекор бўлувчи амаллар икки хил бўлади. Намозни умуман адо қилмаслик, бу барча амалларни бекор қилади. Ҳамда маълум вақтдаги маълум намозни адо этмаслик, бу ўша кунги амалларнигина бекор қилади. Шундай қилиб, намозни бутунлай тарк қилинганда амалларнинг барчаси бекор бўлади ва маълум намозни тарк қилганда бир куннинг амали бекор бўлади. Агар кимдир: «Қандай қилиб муртадликсиз амаллар бекор бўлиши мумкин?» деса, шундай дейилади: «Ҳа, бўлиши мумкин. Чунки Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг айтишича гуноҳлар солиҳ амалларни йўқ қилади, ҳудди солиҳ амаллар гуноҳларни йўқ қилганидек. Аллоҳ таоло айтади:
«Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара: 264).
У Зот яна айтади:
«Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!» (Ҳужурот: 2)





@VorisMedia

Voris Media

03 Jan, 16:43


#УНУТМАНГ



"Илм - ҳаётдир, нурдир.
Билимсизлик - ўлимдир, зулматдир".





@VorisMedia

Voris Media

03 Jan, 09:02


✈️@VoriMedia

Voris Media

30 Dec, 06:26


فضل الإخلاص

قال سليمان الدّاراني: إذا أخلص العبد انقطعت عنه كثرة الوساوس والرياء.
وقال بعض السلف: من سلم له من عمره لحظة خالصة لوجه الله، نجا وذلك لعزة الإِخلاص، وعسر تنقية القلب من هذه الشوائب؛ فإن الخالص هو الذي لا باعث له إلا طلب القرب من الله .


Ихлоснинг фазли

Ихлос бўлса, риё ҳам, васвасалар ҳам барҳам топади, дейди Сулаймон Дораний.

Салафлардан бири айтади:

Ким умрида бир лаҳзагина бўлса ҳам холис Аллоҳ учун иш қила олса, нажот топади. Зеро, ихлос ва қалбни турли иллатлардан тозалаш ўта-ўта оғир. Ихлос эса Аллоҳга яқин бўлишдан бошқа ҳеч қандай сабаби бўлмаган бир ишдир.





@VorisMedia

Voris Media

30 Dec, 06:18


ҲУСНИ ХУЛҚ - АСОСИ:

• Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Аниқки, сизлардан менга қиёмат кунида яқин даражада бўлганингиз, дунёда хулқингизни чиройлик қилганингиздир.

© Саҳиҳул Жомеъ.





Ҳусни хулқ тўрт рукнга барпо бўлади, буларсиз унинг қадамлари турмайди:

1. Сабр.
2. Иффат.
3. Шижоат.
4. Адолат.





@VorisMedia

Voris Media

25 Dec, 02:36


#УНУТМАНГ




«Аллоҳ зикрини кўпайтириш – шайтондан сақланишда энг фойдали ҳимоялардан биридир».





@VorisMedia

Voris Media

25 Dec, 02:33


قال ابن مسعود رضي الله عنه:
"ما كرب نبي من الانبياء ، إلا استغاث بالتسبح".






«Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган», деди.





@VorisMedia

Voris Media

25 Dec, 02:27


70. ТАҚВО



عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّ الدُّنْيَا حُلْوَةٌ خَضِرَةٌ، وَإنَّ اللهَ مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا فَيَنْظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ، فَاتَّقُوا الدُّنْيَا واتَّقُوا النِّسَاءَ، فَإِنَّ أَوَّلَ فِتْنَةِ بَنِي إسْرَائِيلَ كَانَتْ فِي النِّسَاءِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.




Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир. Ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг. Чунки Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», - дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

23 Dec, 01:34


Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кофир бирон яхши амал қилса, у сабабли дунёда ризқланади. Мўмин эса Аллоҳ унинг яхшиликларини охиратга сақлайди ва дунёда ҳам таотига яраша ризқ беради».

(Муслим ривояти)





@VorisMedia

Voris Media

22 Dec, 06:44


‏"من دلائل رقة قلب المؤمن أن يتوجع لعثرة أخيه المؤمن إذا عثر حتى كأنه هو الذي عثر بها، ولا يشمت به".





«Мўмин кишининг қалбининг мeҳрибонлигини бeлгиларидан бири, бирорта биродари хато қилиб қоқилиб қолса, қалби оғрийди, ҳатто шу даражага етадики, худди ўзи қоқилгандек бўлади ва бундан асло ҳурсанд бўлмайди».





@VorisMedia

Voris Media

21 Dec, 02:34


Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхши гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади». Биз: «Уч киши гувоҳлик берса-чи?» дедик. У зот: «Уч киши гувоҳлик берса ҳам», дедилар. Биз: «Икки киши гувоҳлик берса-чи?» дедик. У зот: «Икки киши гувоҳлик берса ҳам», дедилар. Кейин биз бир киши ҳақида сўрашга журъат қилмадик.

Бухорий ривояти.




@VorisMedia

Voris Media

18 Dec, 13:43


Саломни кенг ёйинг. Чунки саломни ёйиш суннат амаллардан.

🔺#Akramjon_domla


✈️@VorisMedia

Voris Media

18 Dec, 01:48


‏من ضحك من الناس ضُحك منه، ومن عيّر أخاه بعمل ابتلي به ولا بد.





«Ким одамларни устидан кулса, унинг ҳам устидан кулишади.
Ким биродарини (ундаги камчилиги учун) ҳақорат қилса, албатта у ҳам, шу камчилик синовига дучор бўлади».





@VorisMedia

Voris Media

18 Dec, 01:45


Тарихда шундай зотлар ўтганки, Аллоҳ улар орқали умматга ҳақни танитган. Ана шундай зотлардан озми-кўпми синовга йўлиқмаган биронтасини билмайман. Синов шундай бир эшикки, ундан ҳар бир содиқнинг кириши муқаррардир.

Шайх Абдулазиз Тарифий




@VorisMedia

Voris Media

16 Dec, 02:13


#УНУТМАНГ



“Олам фақат жаҳолат билан хароб бўлади ва фақат илм билан обод бўлади. Қайси шаҳар ёки маҳаллада илм тарқалса унинг аҳлида ёмонлик камаяди. Қаерда илм тарқалмаса ўша ерда ёмонлик ва фасод зоҳир бўлади. Ким буни билмаса Аллоҳ унга нур бермаган кимсалардандир”.





@VorisMedia

Voris Media

15 Dec, 03:00


وقد جعل الله سبحانه العين مرآة القلب فإذا غض العبد بصره غض القلب شهوته وإرادته وإذا أطلق بصره أطلق القلب شهوته



«Аллоҳ таоло кўзни қалб ойнаси қилди. Агар банда кўзини ҳаромдан олиб қочса, қалб ҳам шаҳват ва истагини тийиб қўяди. Агар кўзини тек қўйиб, бўш қўйворса, қалб ҳам шаҳватини тек қўйиб қўяди».





@VorisMedia

Voris Media

15 Dec, 02:57


69. ТАҚВО



عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قِيلَ يَا رَسُولَ اللهِ مَنْ أَكْرَمُ النَّاسِ؟ قَالَ: «أَتْقَاهُمْ» فَقَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: «فَيُوسُفُ نَبِيُّ اللهِ ابن نَبِيِّ اللهِ ابن نَبيِّ اللهِ ابنِ خَلِيلِ اللهِ». قَالُوا: لَيْسَ عَنْ هَذَا نَسْأَلُكَ، قَالَ: فَعَنْ مَعَادِنِ الْعَرَبِ تَسْأَلُونِي؟ خِيَارُهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الإِسْلاَمِ إذَا فَقُهُوا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

و«فَقُهُوا» بِضَمِّ الْقَافِ عَلَى الْمَشْهورِ، وحُكِي كسْرُهَا. أَي: عَلِمُوا أَحْكَامَ الشَّرْعِ.




Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким?» дейишди. У зот: «Энг тақволиси», дедилар. «Сиздан бу ҳақда сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Ундай бўлса, у Юсуф Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳдир», дедилар. «Сиздан бу ҳақда ҳам сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Унда араб маъданлари ҳақида сўраяпсизларми? Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир, агар фақиҳ бўлсалар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам, оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам набий бўлишган, у кишининг отаси Исҳоқ алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. Халилуллоҳ – Исҳоқ алайҳиссаломнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг лақабидир.

🔘 Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.

🔘 Фақиҳ – шариат илмларини яхши биладиган, уларнинг моҳиятини теран ва тўғри тушуна оладиган олим.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

13 Dec, 10:06


Ким Аллоҳдан дунёни сўрамоқчи бўлса, дуо қилишидан олдин истиғфор айтиб, тавба қилсин! Зеро, гуноҳлар дуонининг қабул бўлишига монелик қилади ёки уни кечиктиради. Сулаймон алайҳиссалом мулку давлат сўрашдан олдин Раббига истиғфор айтиб:

‎ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗ

«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга мулку давлат ҳадя этгин", деган эди.

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia

Voris Media

13 Dec, 00:10


#УНУТМАНГ


"Илм олти сабабдан маҳрум бўлинади.
• Совол бермаслик;
• Эътиборсизлик билан тингламоқ;
• Ёд олмаслик;
• Илмни тарқатмаслик;
• Унга мувофиқ амал қилмаслик;
• Нотўғри тушунмоқлик билан".



@VorisMedia

Voris Media

12 Dec, 01:33


قال عمر بن عبد العزيز رحمه الله:

" أدركنا السلف وهم لا يرون العبادة في الصوم ، ولا في الصلاة ،
ولكن في الكف عن أعراض الناس
فقائم الليل وصائم النهار؛ إن لم يحفظ لسانه ؛ أفْلَس يوم القيامة ".

قال سفيان الثوري : "هذا زمان السكوت . ولزوم البيوت.
والرضا بالقوت إلى أن تموت !

التمهيد ١٧ / ٤٤٣.



Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Шундай салафларни кўрдикки, улар чинакам ибодатни рўза ва намозда эмас, балки, одамларнинг шаънига тил текказмасликда, деб ҳисоблардилар. Чунки кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадиган киши агар тилини сақламаса, Қиёмат куни хонавайрон бўлади".

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ:
"Ҳозир то ўлим келгунича, озига қаноат қилиб, ўйдан чиқмай, жим ўтирадиган замон", деганлар.

("Ат-тамҳид", 17/443)





@VorisMedia

Voris Media

12 Dec, 01:31


Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир меш сувни елкасида кўтариб кетаётганини кўрдим ва: «Эй, мўминлар амири! Бу иш сизга тўғри келмайди», дедим. У бўлса: «Менинг олдимга турли одамлар итоат этган ҳолда таъзим қилиб келишганида, ўзимда кибр-манманлик аломатини сездим. Энди ўшани синдиришни хоҳлайман», деди”





@VorisMedia

Voris Media

10 Dec, 17:11


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеъли хислати.

🔺#Akramjon_domla


✈️@VorisMedia

Voris Media

09 Dec, 02:04


67. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الثَّامِنُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَالاَ يَعْنِيهِ» حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيرُهُ.





Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», - дедилар.

Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

07 Dec, 01:12


️"- Қалбни бизувчи таом икки тур бўлиб:
Биринчиси - Ҳаром таом бўлиб, у ҳам икки турга бўлинади.
Биринчиси - Аллоҳ субҳанаҳу ва таълонинг ҳаққи бўлган, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъло Қуръони каримда ҳаром қилган  емишлар бўлиб уларга - ўлимтик, тўнғиз, қон, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар,  панжали бўлган ваҳший қушларнинг гўштлари киради.

Иккинчиси - Бандаларнинг ҳаққи бўлган емишлар бўлиб, унга - ўғирланган, тортиб олинган, порахўрлик билан, зўравонлик билан олиб қўйлиган, умуман олганда соҳиби ё қўрқиб ё уялиб беришга мажбур бўлган нарсалар киради.

Иккинчи тури эса ҳалол бўлса ҳам меъёридан ошишлиги билан қалбни бузувчи таомлардур.
Бу шундай вужудга келадики, инсон қорнини ҳаддан ташқари тўлдириб юбориши натижасида ибодатларга дангасалик пайдо бўлиб, уйқу ғолиб келади, чунки кўп еган одам кўп уҳлайди, кўп ичади ва кўп бўшанади, кўп ейишликнинг ортидан, шайтон инсоннинг ҳирсларини,  эҳтиросларини осон қўзғай олади.
Рўза тутишлик эса аксинча эҳтиросларни жиловлаб инсонни руҳини озиқлантиради. Очлик оқибатида қон томирлар торайиб унда қон билан бирга оқиб, инсонга вас вас қилувчи шайтоннинг йўллари ҳам тораяди, оқибатда инсон эҳтиросларни осон жиловлай олади.

Имом Ат - Термизийдан келтирилган машхур ҳадисда айтиладики:
«- Одам боласининг энг ёмон тўлдирадиган нарсаси бу унинг қорнидур, одам боласи учун уч - тўрт луқма кифоядур. Жуда уни тўлдиришни ҳоҳласа учдан бирини таом билан, яна бирини сув билан, қолган бир қисмини эса ҳаво учун қолдирсин»
(Ат -Термизий)

Яҳё Ибн Закария алайҳимуссалом ҳақларида ривоят қилинадики, бир куни Шайтон (алайҳиллаъна) уларнинг ҳузурларига келди, Яҳя алайҳиссалом сўрадилар «- Мендан бирон нарса ундирган кунинг бўлганми ?»
Иблис айтди - Йўқ, фақат бир куни кечқурун сенга таом келтирдилар, шунда мен сенга яна ва яна ейишингни вас вас қилдим, ҳаттоки сен тўйгунча единг ва уҳлаб қолдинг, натижада эса  одатингдаги бўлган ибодатингни қўйиб юбординг.
Яҳя алайҳиссалом айтдилар - Аллоҳга қасамки бундан кейин ҳеч қачон тўйиб овқатланмайман.
- Иблис деди - Аллоҳга мен ҳам ваъда бериб  айтаманки, бундан кейин ҳеч қачон одам фарзандига яхши маслаҳат бермайман.





@VorisMedia

Voris Media

06 Dec, 11:30


Аллоҳ бандаларидан баъзисига уни ислоҳ қилиш учун бало-мусибат юборади. Чунки, агар унга офият берса, туғёнга кетиши мумкин.

‎وَلَوْ رَحِمْنَاهُمْ وَكَشَفْنَا مَا بِهِم مِّن ضُرٍّ لَّلَجُّوا فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ

"Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни) аритсак, шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар". (Мўминун: 75)

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia

Voris Media

04 Dec, 01:25


#УНУТМАНГ



«Аллоҳ ва Унинг Расули тарафида туришлик - инсонларнинг барчасига қарши туришлик баробарида бўлса ҳам буни оғир санаманг ва бундан қўрқманг. Чунки, албатта, сиз агар ёлғиз бўлсангиз ҳам, гарчи сиз Аллоҳ ва Унинг Расули томонида - ҳақ томонида турар экансиз - сизни Аллоҳ Ўз қарамоғига олгандур ва У сизни Ўзи ҳимоя қилади ва У сизни қўриқлайди! Гарчи бу иш сизга оғирлик қиладиган бўлса, билингки, Аллоҳ таоло бу билан фақатгина сизнинг иймонингиз ва сабрингизни синаётгандур!»





@VorisMedia

Voris Media

03 Dec, 14:59


فضل الإخلاص

قال سليمان الدّاراني: إذا أخلص العبد انقطعت عنه كثرة الوساوس والرياء.
وقال بعض السلف: من سلم له من عمره لحظة خالصة لوجه الله، نجا وذلك لعزة الإِخلاص، وعسر تنقية القلب من هذه الشوائب؛ فإن الخالص هو الذي لا باعث له إلا طلب القرب من الله .



Ихлоснинг фазли

Ихлос бўлса, риё ҳам, васвасалар ҳам барҳам топади, дейди Сулаймон Дораний.

Салафлардан бири айтади:

Ким умрида бир лаҳзагина бўлса ҳам холис Аллоҳ учун иш қила олса, нажот топади. Зеро, ихлос ва қалбни турли иллатлардан тозалаш ўта-ўта оғир. Ихлос эса Аллоҳга яқин бўлишдан бошқа ҳеч қандай сабаби бўлмаган бир ишдир.





@VorisMedia

Voris Media

01 Dec, 17:59


Шайтон чап қўлда таом ейди.


🔺#Akramjon_domla

✈️@VorisMedia

Voris Media

29 Nov, 16:17


Агар мунофиқлар дин аҳкомларидан бирини ёқтирмасалар, уни бирор солиҳ кишининг феъл-атворида шакллантирадилар-да, сўнг унинг устидан куладилар. Кейин, "Биз диннинг устидан эмас, балки хатодан холи бўлмаган шахслар устидан кулмоқдамиз", дейдилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий




@VorisMedia

Voris Media

29 Nov, 16:15


"Бандага зарарли нарсаларнинг кучлироғи: унинг танбаллиги ва бўш бўлишлигидир. Нафс бўш ўтирмайди (яъни доим нимадир қилишни истайди). Балки сиз уни (бирор бир) ўзига манфаатли нарса билан машғул қилиб қўймасангиз, у (бандани ўзига) зарарли нарса ила машғул қилиб қўяди ва (шундай бўлишлиги) тайиндир"





@VorisMedia

Voris Media

28 Nov, 00:06


66. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



السَّابِعُ: عَنْ أَبِي يَعْلَى شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ، وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ، وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا، وَتَمَنَّى عَلَى اللهِ الأَمَانِيَّ» رَوَاهُ التِّرْمِذيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

قَالَ التِّرْمِذِيُّ وَغَيْرُهُ مِنَ الْعُلَمَاءِ: مَعْنَى «دَانَ نَفْسَهُ»: حَاسَبَهَا.




Абу Яъла Шаддад ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», - дедилар.

Имом Термизий ривоятлари. Бу ҳадисни ҳасан, дедилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

28 Nov, 00:03


‏في القلب قسوة لا يذيبها إلا ذكر الله تعالى،
فينبغي للعبد أن يداوي قسوة قلبه بذكر الله تعالى.





"Қалбнинг қасовати бордир. Уни фақат Аллоҳ таолонинг зикригина эрита олади. Шундай экан банда қалб қасоватини Аллоҳ таолонинг зикри билан тинмай даволаб турмоғи лозим".





@VorisMedia

Voris Media

26 Nov, 02:33


Аллоҳ гўзалликни яхши кўради.

🔺#Akramjon_domla

😎@VorisMedia

Voris Media

25 Nov, 03:42


‎قـال السفاريني رحمه الله تعالى:-

‎« وحرمان العلم يكون بستة أوجه:-
‎ أحدها : ترك السؤال.
‎ الثاني : سوء الإنصات وعدم إلقاء السمع.
‎ الثالث : سوء الفهم.
‎ الرابع : عدم الحفظ.
‎ الخامس : عدم نشره وتعليمه فمن خزن علمه ولم ينشره ابتلاه الله بنسيانه جزاء وفاقاً.
‎السادس : عدم العمل به فإن العمل به يوجب تذكره وتدبره ومراعاته والنظر فيه فإذا أهمل العمل به نسيه».
--------------------------
‎[غذاء الألباب ١/ ٤٤]


Сафориний роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Илмдан маҳрум бўлиш олти хил кўринишда бўлади:

1) Сўрамаслик;
2) Яхши тингламаслик ва қулоқ осмаслик;
3) Яхши тушунмаслик;
4) Яхши ёд олмаслик;
5) Тарқатмаслик, ўргатмаслик. Ким илмини захира қилган бўлса-ю, лекин тарқатмаган бўлса, Аллоҳ жазо ўлароқ, гуноҳига мувофиқ равишда, илмни унутиш офати билан уни балолайди;
6) Амал қилмаслик. Зеро, илмга амал қилиш уни ёдда сақлаш, тадаббур қилиш, риоя қилишга ва уни муҳокама қилишга сабаб бўлади. Энди агар илмни ташлаб қўйса, уни унутиб юборади".

("Ғизаул албаб", 1/44




@VorisMedia

Voris Media

24 Nov, 04:02


ЯХШИ СЎЗЛАР ИЛА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРИШ ҲАҚИДА.



Зубайр ибн Баккор бир эмас, бир нечта кишидан эшитиб шундай ҳикоя қиладилар:
«Машҳур саҳобий Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг ўғиллари Исо ибн Талҳа Шом диёри сафаридан қайтиб келгач (оёғи гангрена сабабли кесиб ташланган ҳамда бир ўғлидан айрилган) Урва ибн Зубайрнинг зиёратига кирдилар. Бироз суҳбатдан сўнг Урва ўғилларидан бирига: "Амакингга оёғимни очиб кўрсатинглар", дедилар. Кесилган оёғларини кўргач, Исо Урвага қарата: "Эй, Абу Абдуллоҳ, сиқилманг, Аллоҳга қасамки, биз сизни кураш тушиш ёки югуриш мусобақаларида қатнашиш учун тайёрламаганмиз. Шукрлар бўлсинким, биз муҳтож бўлган, сиздан бизга керак бўлган нарсани Аллоҳ таоло мукаммал сақлаб қўйибди. У ҳам бўлса сиздаги чиройли машварат, ақл-фаросат ва илмдир". Бу сўзлардан сўнг Урва раҳимаҳуллоҳнинг диллари ёришиб, Исога қарата:
-Сиз каби хали ҳеч ким бунчалик ҳамдардлик билдириб, кўнглимни кўтарган эмас эди, дедилар».

"Сияр аъламун нубало", 4/434

Икки кишидан сен яширма дардинг:
Бири табиб эрур, бири - ҳамдардинг.

(Фаридиддин Аттор)





@VorisMedia

Voris Media

24 Nov, 01:55


" وقد جعل الله سبحانه لكل مطلوب مفتاحا يفتح به فجعل مفتاح الصلاة الطهور كما قال مفتاح الصلاة الطهارة ومفتاح الحج الإحرام ومفتاح البر الصدق ومفتاح الجنة التوحيد ومفتاح العلم حسن السؤال حسن الإصغاء".



«Аллоҳ субҳанаҳу: Ҳар бир талаб қилинган иш учун, уларни очадиган калитлар қилиб қўйган. Намознинг калити таҳорат, ҳажники эҳром. Яхшиликлар калити ростгўйлик, жаннат калити тавҳид. Илмнинг калити чиройли савол бериш ва яхши тинглай билишдир».





@VorisMedia

Voris Media

22 Nov, 15:05


Ислом илдиз ва шохлари бўлган дарахт кабидир. Асослар ва қадриятлар поймол қилинаётган замонда ихтилофли масалалар билан машғул бўлган кишининг мисоли душман дарахт илдизига болта ураётган пайтда шохларини сақлаб қолиш билан овора бўлган кишига ўхшайди.

Шайх Абдулазиз Торифий





@VorisMedia

Voris Media

22 Nov, 01:05


• Банданинг қабрдаги ҳолати, қалбнинг дилдаги ҳолати каби бўлади; бахтлими, азобдами, маҳбусми, эркинми!!
Агарда, қабрдаги ҳолатингизни билмоқчи бўлсангиз, дилда ётган қалбингизга қаранг:

- Қалб: -иймон- сурури, хотиржамлик, поклик билан тўла бўлса, бу демак -Аллоҳ изни ила- сизнинг қабрдаги ҳолатингиздир.
Шунинг учун, тоат-ибодат аҳлидан бўлган, гўзал хулқли, одамларни кўп кечирувчи бандани ҳаётда хотиржам юрганини кўрасиз.

- Бундай иймон: ташвишни кетказади, ғам-қайғуни йўқ қилади. Ва у: муваҳҳидлар кўз қувончи, обидларнинг ширин ҳаётидир.





@VorisMedia

Voris Media

22 Nov, 01:01


‎قال الإمام ابن رجب رحمه الله :
‎"ليس الخائف من بكى وعصر عينيه ؛ وإنما الخائف من ترك ما اشتهى من الحرام إذا قدر عليه"

📕 [رسائل ابن رجب 163/1]



Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Кўзларида ёш қолмагунича йиғлаган киши қўрқувчи эмас, балки кўнгли тусаб турган ҳаром ишни қилишга қодир бўлатуриб тарк қилган киши ҳақиқий қўрқувчидир".

(Ибн Ражаб, "Росаил", 1/163)





@VorisMedia

Voris Media

19 Nov, 17:30


#УНУТМАНГ



«Қанча, қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўхтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан», «балки» ва «агарда», деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади».





@VorisMedia

Voris Media

19 Nov, 01:01


64. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الْخَامِسُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَغَارُ، وَغَيْرَةُ اللهِ تَعَالَى، أَنْ يَأْتِيَ الْمَرْءُ مَا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

و«الْغَيْرةُ» بفتح الغين: وَأَصلهَا الأَنَفَةُ.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Аллоҳ таолонинг рашки кишининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади», - дедилар».

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

19 Nov, 00:59


‎بماذا تتصدق إذا لم يكن معك مال؟

قال رجل لأبي الدرداء: علمني كلمة ينفعني الله بها؟
‌‏فقال له : هَب عرضك لله
‌‏فمن سبك أو شتمك فدعه لله
‌‏الحلية٢۱٩/۱

‌‏


Агар ҳеч нарсангиз бўлмаса, нимани садақа қиласиз?



Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга: "Менга шундай бир сўз ўргатингки, у сабабли Аллоҳ мени фойдалантирсин", деди. Шунда у зот: "Шаънингни Аллоҳга ҳадя қил! Бас, ким сени сўкса ёки ҳақорат қилса, уни Аллоҳга топшир", дедилар.

("Ҳилятул авлия", 1/219)





@VorisMedia

Voris Media

18 Nov, 00:33


🔸 إذا أتتك نعمة فاحمدالله.
🔸 وإذا أبطأ عنك رزق فاستغفرالله.
🔸 وإذا أصابتك شدة فأكثر من قول: لاإله إلاأنت سبحانك إني كنت من الظالمين.

(بهجةالمجالس3/127)



Агарда сизга бир неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айтинг!
Агар сизга ризқ келиши кечикса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
Агар бошингизга қийинчилик тушса, ушбу дуони кўп такрорланг!


{ لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ}


«Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту минадзолимиин».¹

("Баҳжатул мажалис 3/127)

¹ Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.
"Анбиё" 87- оят.





@VorisMedia

Voris Media

18 Nov, 00:33


«Салафлар ушбу уч сўз билан бир-бирларига нома йўллардилар. Агар банда уни қалб лавҳасига ўйиб ёзиб, нафаслари ададича уни ўқиса, албатта, бу ушбу сўзларга лойиқ бўладиган айрим ҳақлари бўлар эди.
1) Ким ичи (қалби)ни ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташқи кўринишини ислоҳ қилади.
2) Ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасидаги нарсани ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар ўртасидаги нарсани ислоҳ қилади.
3) Ким охирати учун амал қилса, Аллоҳ унинг дунёвий ҳожатларига кифоя қилади».





@VorisMedia

Voris Media

16 Nov, 14:26


Мутакаббирларни Аллоҳ хор қилади.

🔺#Akramjon_domla

✈️@VorisMedia

Voris Media

16 Nov, 02:00


‎قــال عمرو بن العاص -  رضي الله عنه
‎"لو يعلم أحدكم حقيقة جهنّم لصرخ منها حتى ينقطع صوته ولصلّّى حتى ينكسر صلبه"

‎[زوائد الزهد لابن المبارك (1007)]📚


Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу: "Агар бирортангиз дўзах ҳақиқатини билганида, овозидан айрилгунича қичқирган ва бели сингунича намоз ўқиган бўларди", дедилар.

(Ибн Муборак, "Завоидуз зуҳд", 1007)





@VorisMedia

Voris Media

16 Nov, 01:57


“Одамлар яратилганларидан бери мудом сафардадирлар. Улар учун жаннат ёки дўзахдан ўзга бу сафарларида (тўхташ) нуқтаси йўқ. Оқил, сафар машаққат ва хатарларни босиб ўтишга асосланганини билади. Одатда сафарда неъмат, лаззат ва роҳатни талаб қилиш маҳолдир. Балки бу сафар интиҳо топгандан кейин бўлгай”





@VorisMedia

Voris Media

13 Nov, 16:54


#УНУТМАНГ


Қуръон ва ҳадис ҳамроҳ бўлмаган ҳар бир йўл У, жаҳаннам, ва қувилган шайтон йўлидандир.




@VorisMedia

Voris Media

13 Nov, 01:49


Буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилишдан ёмонроқлиги ҳақида
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан:

Аллоҳ ҳузурида буйруқни бажармаслик, қайтариқни қилиб қўйишдан ёмонроқ. Одам алайҳиссалом дарахтдан ейишдан қайтарилганди, бироқ у еб қўйди. Аллоҳ уни тавбага йўллади ва тавбасини қабул қилди. Иблис Одамга сажда қилишга буюрилди, бироқ, саждага бош қўймади, Аллоҳ уни тавбага муваффақ қилмади.





@VorisMedia

Voris Media

13 Nov, 01:37


"ما من مرض من أمراض القلوب والأبدان إلا وفي القرآن سبيل الدلالة على دوائه وسببه".





«Қалб ва бадан касалликларидан қай бири бўлмасин, Қуръонда унинг давоси ва келиб чиқиш сабабига далолат қилувчи ишоралар бор».





@VorisMedia

Voris Media

12 Nov, 01:32


Аллоҳ кунингизни барокатли қилсин.

✉️@VorisMedia

Voris Media

11 Nov, 14:43


63. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الرَّابِعُ : عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «إِنَّكُمْ لَتَعْمَلُونَ أَعْمَالاً هِيَ أَدقُّ فِي أَعْيُنِكُمْ مِنَ الشَّعَرِ، كُنَّا نَعْدُّهَا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنَ الْمُوِبِقَاتِ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ. وَقَالَ: «الْمُوبِقَاتُ» الْمُهْلِكَاتُ.



Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу киши: «Сизлар баъзи амалларни қиласизлар. У сизларнинг наздингизда соч толасидан ҳам нозикроқдир. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида буларни ҳалокатга элтувчи амаллардан, деб санардик», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

10 Nov, 16:27


"ذِكرُ الله والإقبالُ عليه والإنابةُ إليه والفزعُ إلى الصلاة كم قد شُفِيَ بهم مِن عليلٍ وكم قد عُوفِيَ بهم مِن مريض".





«Аллоҳни зикр қилиш, У Зотга юзланиш, тавба билан Аллоҳга қайтиш ва мадад истаб намозга шошилиш (каби ибодатлар) борки, булар сабабли қанча-қанча хасталар тузалиб, қанча-қанча беморлар шифо топган».





@VorisMedia

Voris Media

10 Nov, 12:05


Қуш - Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссаломдан бир неча соат ғоибда қолди, сўнг бу қилмишига дакки еди. Энди айтчи эй Раббисидан узилиб қолган кимса! У Зотнинг ғазабидан омонмисан?!!





@VorisMedia

Voris Media

09 Nov, 15:08


Банда агар тонг орттирса ҳам, кеч киритса ҳам, ташвиши фақат Биргина Аллоҳ бўлса, Аллоҳ унинг барча эҳтиёжларини Ўзи кўтаради ва уни ташвишга солган нарсани ҳам. Ва унинг қалбини Ўз муҳаббатига, тилини зикрига, баданини тоатига бўшатиб қўяди.





@VorisMedia

Voris Media

09 Nov, 01:55


Робиъ ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтади:

Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг аломати У Зотни кўп зикр қилишдир. Сиз агар бирон нарсани севсангиз уни зикр қилишни кўпайтирасиз, албатта.




@VorisMedia

Voris Media

09 Nov, 01:30


#УНУТМАНГ


«Аллоҳ амалларни икки турга бўлди ва учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳ ва унинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган нарсага эргашиш, ёки ҳавои нафсига эргашиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келмаган ҳар қандай нарса ҳавои нафсдир»




@VorisMedia

Voris Media

08 Nov, 06:12


✉️@VorisMedia

Voris Media

07 Nov, 18:10


Саъйид ибн Жубаир раҳимаҳуллоҳ (жумъа куни) агар аср ўқиб бўлсалар, то қуёш ботгунига қадар биронтаси билан гаплашмасди (яъни дуо ва зикр қиларди). Аксар салафларнинг қавли шудир ва аксар ҳадислар ҳам бунга далил бўлади.





@VorisMedia

Voris Media

07 Nov, 01:28


62. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الثَّالثُ: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «كُنْتُ خَلْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلاَمُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ: «احْفَظِ اللهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللهَ، وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ، وَاعْلَمْ: أَنَّ الأُمَّةَ لَوِ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ لَكَ، وإِنِ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ، لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بَشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتِ الأقْلاَمُ، وَجَفَّتِ الصُّحُفُ».

رواهُ التِّرمذيُّ وقَالَ: حديثٌ حسنٌ صَحيحٌ.

وفي رواية غيرِ التِّرْمِذيِّ: «احْفَظِ اللهَ تَجِدْهُ أَمَامَكَ، تَعَرَّفْ إِلَى اللهِ فِي الرَّخَاءِ يَعْرِفْكَ فِي الشِّدَّةِ، وَاعْلَمْ أَنَّ مَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ، وَمَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ وَاعْلَمْ أَنَّ النَّصْرَ مَعَ الصَّبْرِ، وَأَنَّ الْفَرَجَ مَعَ الْكَرْب، وأَنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا».



Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида (мингашиб) кетаётган эдим. У зот:

«Эй бола, сенга бир калималарни ўргатайми? Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин. Билгинки, агар уммат бирор нарсада сенга ёрдам беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина ёрдам бера олишади, холос. Агар уммат бирор нарсада сенга зарар беришга жамланишса, фақатгина Аллоҳ сенга (тақдир) қилиб ёзиб қўйган нарсанигина зарар бера олишади, холос. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриб бўлган», деб айтдилар».

Имом Термизий ривоят қилиб, у ҳасан ва саҳиҳдир, дедилар.

Термизий бошқасида қилинган ривоятда қуйидагича келтирилган:

«Аллоҳга риоя қил, Уни олдингда топасан. Аллоҳни кенгчиликда танигин, сени қийинчиликда танийди. Сен то ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини билгин. Билгинки, албатта нусрат сабр билан бирга бўлади. Кушойиш азиятлар билан бирга бўлади. Ва енгиллик қийинчилик билан бирга бўлади».

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

05 Nov, 19:12


Эрталабдан касал зиёрат қилганларга фаришталар истиғфор айтади.


🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Voris Media

04 Nov, 11:48


Агар сизга Аллоҳ қиёмул лайл эшигини очган экан, ухлаб ётганларга эшилиб қараманг. Агар сизга Аллоҳ рўза эшигини очган бўлса, (нафл) рўзасиз оғзи очиқ юрганларга эшилиб қараманг. Агар сизга Аллоҳ жиҳод эшигини очган бўлса, ўтириб олганларга эшилиб қараманг.
Эҳтимол ухлаб ётган, рўза тутмай юрган, (фарзи кифоя бўлган жиҳодга бормай) ўтириб олган - сиздан кўра Аллоҳга яқинроқдир.

- Кечаси (нафл) намозга туролмай ухлаб қолиб, эрталаб туриб аттанг қилишингиз, кечаси намозга туриб ужубланиб юришингиздан яхшироқдир. Чунки, ужуб қилганнинг амали юқорига кўтарилмайди.





@VorisMedia

Voris Media

03 Nov, 00:53


وَلَوْ لَمْ يَكُنْ فِي كِتَابِ اللَّهِ وَرَسُولِهِ بَيَانُ حُكْمِ مَا تَنَازَعُوا فِيهِ وَلَمْ يَكُنْ كَافِيًا لَمْ يَأْمُرْ بِالرَّدِّ إلَيْهِ .


«Агарда Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ҳар қандай ихтилофнинг изоҳи бўлмаганида, Аллоҳ ихтилоф қилинганда Қуръон ва суннатга мурожаат этишни амр қилмаган бўларди».





@VorisMedia

Voris Media

02 Nov, 16:59


61. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ


الثَّانِي: عَنْ أَبِي ذَرٍّ جُنْدُبِ بْنِ جُنَادةَ وَأَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ مُعاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «اتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ.


Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси жойда бўлмагин, Аллоҳдан қўрқ. Ёмонликка яхшиликни эргаштиргин. Уни ўчириб юборади. Одамларга чиройли хулқ билан муомала қил», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис, деб айтдилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

01 Nov, 12:34


#УНУТМАНГ



"Шайтон: "Мен одам фарзандини гуноҳлар билан ҳалок қилдим, улар эса мени Истиғфор билан ҳалок қилдилар", – деди".





@VorisMedia

Voris Media

31 Oct, 12:41


«Илм талабидаги энг олий ҳиммат: Китобу Суннат илмини талаб қилишлик, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айни муродни фаҳмлашлик ва нозил қилинган ҳад-ҳудудларни ўрганишликдир. Талабаларнинг энг тубан ҳимматлари шоз, рўй бермаган ва воқеликда учрамайдиган масалалар кетига тушишга чекланишлик ёки ҳиммати ихтилофни билиш ва одамларнинг сўзини текшириш бўлишидир. Унинг ушбу сўзлар ичида саҳиҳини билишликка ҳиммати йўқ. Буларнинг ўз илми билан фойда кўргани оз бўлади»





@VorisMedia

Voris Media

30 Oct, 16:50


"والشكر مبني على خمس قواعد:
خضوع الشاكر للمشكور، وحبه له،
واعترافه بنعمته، وثناؤه عليه بها
وأن لا يستعملها فيما يكره. فهذه الخمس: هي أساس الشكر وبناؤه عليها، فمتى عدم منها واحدة: اختل من قواعد الشكر قاعدة، وكل من تكلم في الشكر وحده فكلامه إليها يرجع وعليها يدور".



«Шукр беш қоидага қурилган: Шукр қилувчи шукр адо этилувчи Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши, ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади».





@VorisMedia

Voris Media

29 Oct, 03:11


Аллоҳнинг нажоти нимада?

🔺#Akramjon_domla


✉️@VorisMedia

Voris Media

28 Oct, 18:08


‎فَالْمَعَاصِي لِلْإِيمَانِ كَالْمَرَضِ وَالْحُم لِلْقُوَّةِ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ وَلِذَلِكَ قَالَ السَّلَفُ: الْمَعَاصِي بَرِيدُ الْكُفْرِ كَمَا أَنَّ الْحُمَّى بَرِيدُ الْمَوْتِ




«Гуноҳларнинг иймонга таъсири гўёки касалликнинг ёки иситманинг бадан қувватига таъсири кабидир. Шунинг учун ҳам салафлар: «Касаллик ўлимнинг элчиси бўлгани каби, гуноҳлар ҳам куфрнинг элчисидир!» дер эдилар».





@VorisMedia

Voris Media

28 Oct, 00:57


Золим кимса инсонларга зулм қилиш орқали ҳамма нарсага эришиши мумкин, лекин у мазлумнинг қарғиши сабабли қурган барча нарсасини йўқотади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ золимга муҳлат беради, лекин уни азоб билан тутганида, ундан қочиб қутула олмайди».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ




@VorisMedia

Voris Media

27 Oct, 14:40


«Бандадан икки нарса сўралмагунига қадар унинг оёқлари ҳеч қаерга жилмайди:
Биринчи: Нимага ибодат қилгансизлар?
Иккинчи: Расул алайҳис саломга нима деб жавоб бердингиз?

Биринчи саволга жавоб: «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни тасдиқлаш ва маъносини билиб бажариш ва шунга асосланиб амал қилишдир.
Иккинчи саволга жавоб: «Муҳаммад Расулуллоҳ ﷺни тасдиқлаш ва маъносини билиб итоат қилиб эргашишдир».





@VorisMedia

Voris Media

26 Oct, 01:03


Касални зиёрат қиладиган инсонга бериладиган савоблар.

🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Voris Media

25 Oct, 17:31


60. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ


وَأَمَّا الأَحَادِيثُ، فَالأَوَّلُ: عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «بَيْنَمَا نَحْنُ جُلُوسٌ عِنْدَ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ إِذْ طَلَعَ عَلَيْنَا رَجُلٌ شَدِيدُ بَيَاضِ الثِّيابِ، شَدِيدُ سَوَادِ الشَّعَرِ، لاَ يُرَى عَلَيْهِ أَثَرُ السَّفَرِ، وَلاَ يَعْرِفُهُ مِنَّا أَحَدٌ، حَتَّى جَلَسَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَسْنَدَ رُكْبَتَيْهِ إِلَى رُكبَتَيْهِ، وَوَضَعَ كَفَّيْهِ عَلَى فَخِذَيْهِ وَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ أَخْبِرْنِي عَنِ الإِسْلاَمِ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: الإِسْلاَمُ أَنْ تَشْهَدَ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَتُقِيمَ الصَّلاَةَ، وَتُؤْتِيَ الزَّكَاةَ، وَتَصُومَ رَمَضَانَ، وَتَحُجَّ الْبَيْتَ إِنِ اسْتَطَعْتَ إِلَيْهِ سَبِيلاً. قَالَ: صَدَقْتَ. فَعَجِبْنَا لَهُ يَسْأَلُهُ وَيُصَدِّقُهُ، قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِيمَانِ. قَالَ: أَنْ تُؤْمِن بِاللهِ وَمَلاَئِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ، وَالْيَومِ الآخِرِ، وَتُؤمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ. قَالَ: صَدَقْتَ. قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ الإِحْسَانِ. قَالَ: أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ. فَإِنْ لَمْ تَكُنْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنِ السَّاعَةِ. قَالَ: مَا المَسْؤُولُ عَنْهَا بأَعْلَمَ مِنَ السَّائِلِ. قَالَ: فَأَخْبِرْنِي عَنْ أَمَارَاتِهَا. قَالَ أَنْ تَلِدَ الأَمَةُ رَبَّتَهَا، وَأَنْ تَرَى الحُفَاةَ الْعُرَاةَ الْعَالَةَ رِعَاءَ الشَّاءِ يَتَطَاوَلُونَ فِي الْبُنْيَانِ. ثُمَّ انْطَلَقَ، فَلَبثْتُ مَلِيًّا، ثُمَّ قَالَ: يَا عُمَرُ، أَتَدْرِي مَنِ السَّائِلُ؟ قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ قَالَ: فَإِنَّهُ جِبْرِيلُ أَتَاكُمْ يُعَلِّمُكُمْ دِينَكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

ومعْنَى: «تلِدُ الأَمةُ ربَّتَهَا» أَيْ: سيِّدتَهَا، ومعناهُ أَنْ تكْثُرَ السَّرارِي حتَّى تَلد الأمةُ السرِّيةُ بِنتًا لِسيدهَا، وبْنتُ السَّيِّدِ في معنَى السَّيِّدِ، وقِيل غيرُ ذَلِكَ و«الْعالَةُ»: الْفُقراءُ. وقولُهُ «مَلِيًّا» أَيْ زمنًا طويلاً، وكانَ ذلك ثَلاثًا.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши келиб қолди. Унда сафар асорати кўринмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди ҳам. Ҳатто у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтириб, икки тиззасини икки тиззаларига тиради, икки кафтини икки сонлари устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом бу – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик бермоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дедилар. У киши: «Рост гапирдингиз», деди. Биз эса ундан сўраб яна тасдиқлагани учун ажабландик. Ҳалиги киши: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга иймон келтирмоқлигингдир», дедилар. У киши яна: «Рост гапирдингиз, менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳсон – Аллоҳни гўёки кўриб тургандек ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сени кўради», дедилар. У киши: «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дедилар. У киши: «(Ундай бўлса) Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, ялан­ғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар.

Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бериш учун келдилар», деб айтдилар».

Имом Муслим ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

25 Oct, 00:41


🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Voris Media

25 Oct, 00:41


#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Voris Media

23 Oct, 17:58


#УНУТМАНГ


«Банданинг учрашадиган Раббиси бор, борадиган уйи бор бўлиб, банда Раббисининг розилигига У Зотга рўпара келишдан олдин сазовор бўлиши, уйини эса жойлашишдан илгари яхшилаб олиши керак бўлади».





@VorisMedia

Voris Media

23 Oct, 00:46


فالقرآن هو الشفاء التام من جميع الأدواء القلبية والبدنية، وأدواء الدنيا والآخرة، وما كل أحد يؤهل ولا يوفق للاستشفاء به، وإذا أحسن العليل التداوي به، ووضعه على دائه بصدق وإيمان، وقبول تام، واعتقاد جازم، واستيفاء شروطه لم يقاومه الداء أبداً، وكيف تقاوم الأدواء كلام رب الأرض والسماء، الذي لو نزل على الجبال لصدعها، أو على الأرض لقطعها؟!! فما من مرض من أمراض القلوب والأبدان، إلا وفي القرآن سبيل الدلالة على دوائه وسببه، والحمية منه لمن رزقه الله فهما في كتابه، قال تعالى: أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنْزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ يُتْلَى عَلَيْهِمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَرَحْمَةً وَذِكْرَى لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ {العنكبوت:51} فمن لم يشفه القرآن، فلا شفاه الله، ومن لم يكفه القرآن، فلا كفاه الله.





«Қуръон – қалб ва тананинг барча касалликларига, шунингдек дунёвий ва ухровий ҳаёт касалликларига мукаммал дармондир. Аммо у орқали шифога эришиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Агар бемор у (Қуръон) орқали моҳирона даволанса, уни сидқ, иймон, тўлиқ розилик, ишонч ва унинг барча талабларини бажарган ҳолда касалликка қарши қўлласа, у ҳолда ҳеч қачон касаллик унга бас кела олмайди. Ахир қандай қилиб қандайдир касаллик еру-осмоннинг Раббиси бўлган Аллоҳнинг каломига бас кела олсин?! Агар у (Қуръон) тоғларга юкланганида, уларни парчалаган бўлар эди. Агар у (Қуръон) ерларга юкланганида, уни бўлиб юборган бўлар эди! Қуръонда тана ва қалбнинг барча касалликларининг шифоси, сабаби ва улардан ҳимояланишга кўрсатмалар мавжуд. Бу кўрсатмалар Аллоҳ Ўзининг китобини фаҳмлашни насиб қилганлар учундир… Аллоҳ таоло айтади: «Ахир уларга тиловат қилинаётган шу Китобни Биз сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?!» (Анкабут: 51-оят).
Кимни Қуръон даволамаса, уни Аллоҳ даволамайди. Кимга у кифоя қилмаса, унга Аллоҳ Ўзининг кифоясини бермайди!»





@VorisMedia

Voris Media

21 Oct, 14:44


Қуръондан зикр қилинган қалб турлари. 📚

Ҳай(тирик)қалб
- эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб.

(Қоф,37-оят).

✉️@VorisMedia

Voris Media

21 Oct, 00:57


#УНУТМАНГ



«Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади».





@VorisMedia

Voris Media

21 Oct, 00:53


59. РОСТГӮЙЛИК


السَّادِسُ: عَنْ أَبِي خَالِدٍ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا، فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِي بَيْعِهِمَا، وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Олди-сотди қилувчига ажралмасларидан олдин ихтиёр бордир. Агар иккилари рост гапириб, айбини ошкора қилишса, олди-сотдиларида барака қилинади. Агар яшириб, ёлғон гапиришса, олди-сотдиларидаги барака ўчирилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia

Voris Media

21 Oct, 00:47


«Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган неъмат ва фазилатларини бирма-бир санади. Уларнинг энг олийси дея у кишига Китоб ва ҳикматни ато этгани, ҳамда у кишига билмаган нарсаларини таълим берганини айтди».





@VorisMedia

Voris Media

18 Oct, 18:56


Касаллик гуноҳларни ювади.

🔺#Akramjon_domla

✉️@VorisMedia

Voris Media

18 Oct, 01:48


🍃اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آل مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيد.🍃

Voris Media

18 Oct, 01:48


#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба, кун ботиши билан жумага ўтилгани боис. Шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ وَبَارِكْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّدﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла набиййина Муҳаммад (соллаллоҳу аълайҳи ва саллам.)



©️islomnuri

@VorisMedia

Voris Media

18 Oct, 01:46


«Одамлар орасида Аллоҳни саховат, мурувват кўрсатиш ва яхшилик қилиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни афв, ҳалимлик ва кечиб юборишлик билан танийдиганлари, улар орасида У Зотни (азоб билан) ушлаш ва интиқом-(ўч) олиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни илм ва ҳикмат билан танийдиганлари, улар орасида Уни азизлик ва кибр билан танийдиганлари, улар орасида Уни раҳм, эзгулик ва лутф билан танийдиганлари, улар орасида Уни қаҳр ва мулк билан танийдиганлари ҳамда улар орасида Уни дуони ижобат қилиш, изтиробига мадад бериш ва ҳожатини раво қилиш билан танийдиганлари бор. Буларнинг умумийроқ маърифатга эга бўлганлари: У Зотни каломи воситасида таниганларидир. Батаҳқиқ, у шундай Раббни таниб оладики, Унда мукаммал васф ва олий сифатлар жамланган, ўхшаши бор эканлигидан покланган, нуқсон ва айблардан пок, барча гўзал исм ва комил сифатлар Унга хос, истаганини қилувчи, барча нарсадан юқори, ҳамма нарса билан бирга, барча нарсага қодир, ҳар бир нарсани қоим қилувчи, буюрувчи, қайтарувчи, диний ва кавний калималари ила сўзловчи, барча нарсадан каттароқ, барча нарсадан гўзалроқ, раҳмлиларнинг энг раҳмлиси, қодирларнинг энг қодири, ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлисидир. Қуръон бандаларга У Зотни, Унга элтувчи йўлни ҳамда Унга етишгандан кейинги (ушбу йўлда) юрувчиларнинг ҳолини танитиш учун нозил қилинган».





@VorisMedia

Voris Media

17 Oct, 00:05


".. فمن عرف الله وعرف نفسه، لم يرَ نفسه إلا بعين النقصان".



«Кимда-ким Аллоҳни таниса сўнг ўзини таниса, ўзига фақат нуқсон кўзи билан қарайдиган бўлиб қолади».




@VorisMedia

Voris Media

16 Oct, 02:49


(و تبليغ سُنَّتِه إلى الأمة أفضل من تبليغ السِّهام إلى نحور العدو، لأن ذلك التبليغ يفعله كثيرٌ من الناس، و أما تبليغ السنن فلا تقوم به إلا ورثة الأنبياء؛ و خلفاؤهم في أمَمِهم، جعلنا الله تعالى منهم بمنه و كرمه).

«Расулуллоҳ ‎ﷺ‎ нинг суннатларини умматга етказиш, душманларга қарата ўқ отишдан кўра афзалроқдир.
Чунки ўқ отишни кўпгина инсонлар адо эта оладилар, лекин суннатни эса Аллоҳ ‎ﷻ Ўз фазли, карами билан пайғамбарларга ва уларга эргашган имомларга меросхўр қилиб қўйган одамдан бошқаси етказа олмайди».





@VorisMedia

Voris Media

16 Oct, 00:49


«Амаллар кўриниши ва ададига қараб бир-биридан афзал бўлмайди, балки қалбларда бўладиган кечинмаларнинг фарқига қараб афзал бўлади. Икки бир хил кўринишдаги амаллар бор, лекин иккиси орасидаги фарқ худди осмон билан ерчалик бўлиши мумкин. Икки киши бир сафда намозда туради, ҳолбуки намозларининг фарқи осмон билан ер ораси каби бўлади».





@VorisMedia