“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz ва regulation.adliya.gov.uz веб-сайтларига жойлаштирилди.
Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.
Жумладан, Фармон лойиҳасига кўра, “Яшил тадбиркор” платформаси ишга туширилади ва ушбу тадбиркорларга “Шаффоф қурилиш” тизимида афзаллик бериш, халқаро бозорга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш каби чоралар кўрилади.
Расмий саҳифаларимиз