Улуғнор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Ш.Содиқов Фаровон маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан "Раҳбар ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.
Самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида подполковник Ш.Содиқов ёшлар билан ишлаш бўйича ташкил этилган оталиққа олиш тизимининг мазмун-моҳиятини яна бир бор атрофлича тушунтириб берди.
Жуда қизғин ва сермазмун кечган суҳбатда ёшлар профилактик ҳисоб, пробация назоратидан чиқариш, муддатли ҳарбий хизмат, ишга, ўқишга кириш ва бошқа масалалар юзасидан маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, маҳалладаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар раҳбар томонидан эътироф этилди ва тақдирланди.
@Ulugnorpressa