Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати @baliqchi24_yangiliklari Channel on Telegram

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

@baliqchi24_yangiliklari


Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Расмий саҳифаларимиз:

Facebook:
https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati

Мурожаат учун:
@baliqchihokimligimurojaat_bot

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати (Uzbek)

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати канали янгиликлар билан таништирадиган официал телеграм каналидир. Ушбу каналда Балиқчи тумани ҳокимлиги томонидан эълон қилинган янги маълумотлар, хабарлар ва ишончли манбалар билан танишишингиз мумкин.

Бизнинг расмий саҳифаларимизга эга бўлишингиз мумкин:

Facebook:
https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati

Каналга мурожаат қилиш учун каналда @baliqchihokimligimurojaat_bot гуруҳи мавжуд. Мурожаат ёки саволларингиз бўлса сизга ёрдам бериш учун тайёр ҳизматкорларимизга ишонч билан ёрдам берадилар. Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати канали билан бўлинг ва янгиликлардан тезкор куниж бариб чиқинг!

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

10 Feb, 10:11


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида барпо этилаётган спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонасида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 13 миллиард сўм бўлган корхонада маҳалла аҳли иш билан таъминланади. Хонадонларда хотин-қизларга спорт жиҳозлари тайёрлаш ҳунари ўргатилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

10 Feb, 10:03


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Маҳаллада 2 километр узунликда узум сўриток ва бетон ариқ қурилаяпти. 300 та хонадонга иссиқхона ўрнатилиб, 6 минг туп лимон кўчатлари экилмоқда. Дала четларидаги зовурларга ўрдак боқиш учун симтўр ўрнатилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

10 Feb, 04:09


ROLIK | Z.M.BOBUR HAQIDA 9 TA FAKT

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Feb, 12:29


Дунё жуда тез рақамлашмоқда. Сунъий интеллект кўплаб соҳаларда катта инқилоб қилишга улгурди.

Бобокалонимиз Алишер Навоий сунъий интеллект ёрдамида ўз қаламига мансуб бўлган рубоийни ўқимоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Feb, 12:25


ТЎҲТАНГ, БУНДАЙ ФАЙЛНИ ОЧА КЎРМАНГ!

Фирибгарларга алданманг. Телефондаги барча шахсий маълумотларни қўш-қўллаб топшириб юборманг.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Feb, 07:41


#live
Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида барпо этилаётган спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонасида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 13 миллиард сўм бўлган корхонада маҳалла аҳли иш билан таъминланади.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

27 Jan, 12:41


Балиқчи туманида таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар Андижон телеканали дастурида

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

27 Jan, 12:34


Балиқчи тумани 2-сектор ҳудудидаги “Зиёкор” маҳалласида яшовчи ижтимоий реестрга киритилган Д.Каримовага имтиёзли кредит ажратиб берилиб, ушбу маблағлар хисобидан ӯрдак боқиш учун жойлар тайёрланиб, 200 дона ӯрдаклар олиб келинди. Бу борадаги ишлар 2-сектор ҳудудида давом эттирилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

27 Jan, 08:57


Andijon viloyatidan savdoga chiqarilgan 42 dan ortiq "O`zagrokimyohimoya" AJ mol-mulklarini "E-AUKSION" elektron savdo platformasi orqali sotib oling!

➡️ Qishloq xo'jalik texnikalari (ko'rish)
➡️ Bino-inshootlari (ko'rish)
➡️ Maxsus texnikalari (ko'rish)
➡️ Boshqa mol-mulklari (ko'rish)

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

27 Jan, 08:26


#live
Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида республика ишчи гуруҳи, вилоят ҳокимлиги масъуллари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари хонадонларга киришиб мулоқот ўтказишмоқда. Томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида иссиқхона, узум сўритоклар қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилаяпти.Мактабдаги яратилган шароитлар ҳам ишчи гуруҳи эътиборида бўлди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Jan, 13:41


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида эскирган симёғочлар темир бетон таянчларга алмаштирилмоқда. Бугун маҳалла ҳудудига 23 дона темир бетон таянч олиб келиниб, Чинобод электр тармоқлари корхонаси мухандислари томонидан ўрнатиш ишлари бошланди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Jan, 11:55


Аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида туман ҳокими ва масъуллар хонадонларга киришиб мулоқот ўтказишмоқда. Томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида иссиқхона, узум сўритоклар қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилаяпти. Маҳалла аҳли билан учрашувда тажрибали деҳқонлар томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тавсия ва маслахатлар берилаяпти.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

23 Jan, 15:26


Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси, “Саломатлик ва Стратегик ривожланиш институти” ходимлари, соҳа мутахассислари, 2- мактаб ўқитувчилари хамда маҳалла фаоллари иштирокида 18 -Оилавий поликлиникада кенгайтирилган семинар ўтказди.
Батафсил

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

23 Jan, 14:18


#иқтибос

Ипотека дастури доирасида 2024-йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йил учун режалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган
ташаббуслар

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

23 Jan, 12:13


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан ҳудудда спорт жиҳоз ва анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бунёд этиляпти.
Сарновул маҳалласидаги фермер хўжаликларида ўрдак боқиш учун зовур ёқалари симтўр билан ўралмоқда. Аҳоли хонадонларида тикувчилик, тўқувчилик,лимонария, чорвачилик фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса аҳоли учун қўшимча даромад манбаи бўлади.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

22 Jan, 12:44


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласидаги кўчаларга узум етиштириш учун ишкомлар барпо этилмоқда. Бу ишкомларнинг узунлиги салкам икки километр. Яъни маҳалланинг у бошидан бу бошигача. Ва шунча масофада Аватар навли узум етиштириш режаланган. Шу билан бирга пиёдалар йўлаги ҳам қурилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

22 Jan, 12:25


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.Чинобод маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

22 Jan, 10:30


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Балиқчи тумани фермер хўжалиги ҳудудларидаги ариқ ва зовурлардан самарали фойдаланиб ўрдак боқиш хамда дала четларига мевали ва қурилишбоп дарахт кўчатларини экиш белгиланган муддатларда амалга ошириб келинаяпти. Бу борада Сарновул маҳалласидаги фермер хўжаликларида ўрдак боқиш учун зовур ёқалари симтўр билан ўралмоқда. Бу эса аҳоли учун қўшимча даромад манбаи бўлади.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

11 Jan, 12:47


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.
Қумтепа маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

11 Jan, 06:15


14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Балиқчи тумани мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник К.Мирзакамолов мактабгача таълим муассасаларида бўлиб болажонлар билан "Ватан ҳимояси муқаддас бурч" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

11 Jan, 00:37


#Хушхабар#
#Янги_йил_ютуқлар_билан_ бошланди#

Балиқчи туманидаги 12-ДИМИ(59-умумтаълим мактаби)да янги 2025 йил ютуқлар билан бошлангани жамоани қувонтирди. Мактаб-интернатнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Мамадалиева Хабира "Tesol", математика фани ўқитувчиси Солиева Дилдора" SAT" халқаро сертификатларини қўлга киритган бўлса, 9-синф ўқувчиси Низомиддинова Робияхон "Cefr" сертификатига эга бўлди.
Мактаб-интернатининг 11-"Б" синф ўқувчиси Турғунова Камола вилоят ҳокими соврини учун инглиз тилидан ўтказилаётган фан олимпиадасининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритди.
Юқори натижаларга эришаётган устозлар ва ўқувчиларимизни улкан ютуқлар билан қутлаймиз.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

10 Jan, 11:49


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.
Каттабулоқ маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Jan, 16:11


"Obod va xavfsiz mahalla" tamoyili asosida mahallalarda ijtimoiy profilaktika tizimi samaradorligini oshirish bo‘yicha Baliqchi va Oltinko‘l tumanlarida o‘tkazilgan o‘quv-seminarlari tafsiloti
————
"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш бўйича Балиқчи ва Олтинкўл туманларидаўтказилган ўқув-семинарлари тафсилоти

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Jan, 14:06


🗓 2025-yil "Ochiq byudjet" portalida jamoatchilik ishtirokida o‘tkaziladigan loyihalar taqvimi e'lon qilindi

Unga ko‘ra:

1⃣ Yanvar oyida 2024-2025-o‘quv yili uchun "Mening maktabim" loyihasi bo‘lib o‘tadi. Ovoz berish 13-17 yanvar kunlari o‘tkaziladi.

Loyihaning 2025-2026-o‘quv yili uchun mavsumi oktyabr oyiga mo‘ljallangan. Loyihalarni kiritish 1-10-oktyabrda, ovoz berish esa 21-30-oktyabr kunlari bo‘ladi. 

2⃣ "Tashabbusli byudjet"ning 1-mavsumi fevral-mart oylariga mo‘ljallangan. Loyihalarni kiritish 1-20-fevralda, ovoz berish esa 11-20-mart oralig‘ida bo‘ladi.

Loyihaning 2-mavsumi iyul-avgust oylarida bo‘lib o‘tadi. Loyihalarni kiritish 15-iyuldan 3-avgustgacha, ovoz berish 22-avgustdan 31-avgustgacha etib belgilangan.

3⃣ "Mening bog‘im" loyihasi aprel oyida o‘tkaziladi. 1-10-aprelda loyihalarni kiritish, 21-30-aprelda esa ovoz berish bo‘lib o‘tadi.

4⃣ "Mening bog‘cham" loyihasi iyun oyida o‘tkaziladi. Loyihalar uchun ovoz berish jarayoni 1-10-iyun kunlariga belgilangan.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Jan, 12:38


Балиқчи туманидаги мудофаа ишлари бўлими чақирув пункти мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Мазкур бино таъмири учун 300 миллион сўм маблағ молиялаштирилиб,капитал реконструкция ишлари олиб борилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Jan, 11:30


Barcha yoshdagi kasbga qiziquvchi hamyurtlarimizni🧑‍🔧👨‍🔧
🏛Andijon shahar 1-son Politexnikumiga o'qishga taklif qilamiz!
Bizda quydagi yo'nalishlar mavjud:
1.🏦Buxgalteriya hisobi va audit.
2.🚗Avtomobil ta'mirlash chilangari.
3.💡 Elektrmontyor
4.Payvandlovchi
5.🎛️Sanoat robototexnikasi
6.✂️Tikuvchi

Sizdan talab etiladigan hujjatlar;🗂
1. 3x4 rasm 8dona
2. Pasport nusxasi 4dona
3. 11-sinf Attestatsiya, kollej diplom talab etiladi. Тел:+998972844402

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Jan, 11:28


БАЛИҚЧИ ТУМАНИДА ФАОЛ НУРОНИЙЛАР УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябр куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Бугун Балиқчи туманида мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди. Унда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва камбағал оилаларга бириктирилган фаол нуронийлар иштирок этишди.

Семинарда давлатимиз раҳбарининг Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарори билан тасдиқланган “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги низом юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Jan, 11:09


Aholini ro‘yxatga olishda muhim choralar

📋 Ro‘yxatga olish doirasida har bir shaxs va mamlakatning har bir uy xo‘jaligi to‘g‘risidagi ma’lumot to‘planadi. Aholini ro‘yxatga olishda shaxslarning shaxsiy hayotlari qiziqtirmaydi.

🔸 Ro‘yxatga olishning maqsadi jamiyat va aholi guruhlari haqida statistik ma’lumotlarni ishlab chiqishdan iborat. Shu asosda jamoatchilik shaxsga doir ma’lumotlar maxfiyligining saqlanishiga ishonch hosil qilishi kerak.

🔹 Ismlar, manzillar va shaxsiy identifikatsiya raqamlari shaxsiy identifikatorlarni ro‘yxatga olish natijalari paydo bo‘lishiga yo‘l qo‘ymasligi va boshqa ma’lumotlardan imkon qadar tezroq chiqib ketishi uchun aholini ro‘yxatga olish jarayonida oshkor qilinmasligi kerak.

📌 Batafsil...

💥Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring‼️

| Facebook | Telegram | Veb Sayt

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Jan, 11:05


“Ayollar daftari”ning 6-bosqichi boshlandi

📎
"Ayollar daftari" bilan ishlash tizimining 6-bosqichini tashkil etish va amalga oshirish bo‘yicha 2025 yil 6 yanvaridan boshlab 31 yanvariga qadar xonadonma-xonadon yurish orqali xotin-qizlarning muammolarini o‘rganish ishlari tashkil etiladi.

Tumanimizning barcha mahallalarida xotin-qizlarning muammolarini tizimli ravishda hal etish uchun mahallalardagi ishchi guruhlar tomonidan har bir mahallada xatlov jarayonlari boshlandi.

📌Xatlov jarayonlari 31 yanvargacha davom etadi.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Jan, 09:10


E-auksion.uz - biznes uchun qulay platforma!

1354 tadan ortiq ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling!

➡️Oltinko'l tumanida (ko'rish)
➡️Andijon tumanida (ko'rish)
➡️Baliqchi tumanida (ko'rish)
➡️Bo'ston tumanida (ko'rish)
➡️Buloqboshi tumanida (ko'rish)
➡️Jalaquduq tumanida (ko'rish)
➡️Izboskan tumanida (ko'rish)
➡️Ulug'nor tumanida (ko'rish)
➡️Qo'rg'ontepa tumanida (ko'rish)
➡️Asaka tumanida (ko'rish)
➡️Marhamat tumanida (ko'rish)
➡️Shahrixon tumanida (ko'rish)
➡️Paxtaobod tumanida (ko'rish)
➡️Xo'jaobod tumanida (ko'rish)
➡️Xonobod shahrida (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarildi.

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
________________________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

07 Jan, 17:23


Андижон вилояти ҳокими топшириғи асосида Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида кенг кўламда ишлар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Қисқа фурсатда бунёдкорлик ишлари бўй кўрсата бошлади. Айни жараён ҳақида яқин кунларда “Андижон ахбороти” информацион дастурида танишасиз.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

05 Jan, 02:02


🆕 Корхона ва ташкилотлар учун Пенсия жамғармаси томонидан муҳим қулайлик яратилди

🔘 Бугунги кунга қадар корхона ва ташкилотлар
имтиёзли шаклда тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиши керак эди.

🟡 Янги жорий этилган тартибга кўра, эндиликда, корхона ва ташкилотлар қулай шаклда, яъни имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар ва уларга ҳисобланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни
“Ягона интерактив давлат хизматлари портали” (my.gov.uz) орқали онлайн олишлари мумкин.

🤝 Мазкур хизмат
Пенсия жамғармаси ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.

Бунинг натижасида
4 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар учун ҳеч қаерга мурожаат этмаган ҳолда тегишли маълумотларни my.gov.uz портали орқали осонгина олиш имконияти яратилди.

👉 Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин:
https://my.gov.uz/uz/service/1077

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

03 Jan, 16:01


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

03 Jan, 14:54


#Андижон
#Балиқчи
#Нуроний


Янги йил муносабати билан Балиқчи туманида истиқомат қилаётган 2-жахон уруши вақтида фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳамда юртимиз равнақи учун узоқ йиллар хизмат қилган кекса авлод вакиллари, фаол нуронийлар холидан хабар олиш билан бирга байрам совғалари улашиш давом этмоқда.
🟢 Нуронийларимиз юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб дуолар қилишиб, ушбу кунлар учун шукроналик келтиришди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

03 Jan, 07:21


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.Адолат маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

03 Jan, 06:37


🗣 “Uz-Koram Kompani” MChJ ustav kapitalidagi davlat ulushini xususiylashtirish boʻyicha kelishuvga erishildi

Batafsil:

➡️ O’zbek tilida

➡️ Ўзбек тилида

➡️ На русском

➡️ In English
___________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

01 Jan, 06:06


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

01 Jan, 00:33


Янги йил кечасини шифохоналарда ўтказаётган болажонларга совғалар улашилди.
Балиқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида даволанаётган беморлар холидан ҳабар олиш туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фаоллар учун яхши анъанага айланган.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Dec, 12:47


🎄Янги йил арафасида Балиқчи тумани "Чинобод Нурли замин"агрофирмаси рахбари Ботиржон Хўжамов давлатимиз томонидан "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Чинободлик Мухаммадалихожи отанинг 7 ўғли, икки қизи бор.100 ёшни қоралаётган отахон фарзандларини,набираларини  деҳқончилик ортидан даромад олишга ўргатган.
20 йилдирки   бутун бир сулола атиргул парвариши билан шуғулланадилар. Кўп йиллик атиргулчилик сохасидаги тажрибадан келиб чиқиб жорий йилда Хўжамовлар оиласи ўзларига ажратилган 10 гектарлик майдондан бир миллион дона атиргул кўчатларини хорижга экспорт қиладилар.

      🎄 Тадбиркор Ботиржон Хўжамовнинг  янги йил табриги Севимли телеканалининг " Замон " Информацион дастури учун тайёрланди.🎄

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Dec, 08:33


Янги йил совғалари Балиқчи туманидаги шифохоналарнинг болалар бўлимида даволанаётган болажонларга етказилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари болажонлар ва уларнинг ота - оналарини байрам билан қутлаб совғаларни топширишди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Dec, 15:10


AНДИЖОНДА СПОРТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ ИШЧИ ГУРУҲ ЭЪТИБОРИДА

Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спорт инфратузилмаси ва соҳанинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Шундай ўрганишларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида бўлди.

Спорт мутасаддилари ва Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамкорлигидаги ўрганиш ишларининг дастлабкиси Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуаси бўлди.
Ушбу мажмуа бугунги кунда янгича қиёфа очган бўлиб, унда жамоавий спорт турлари билан шуғулланиш учун қулай имконият мавжуд.

Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида мазкур жиҳатни ҳам инобатга олган ҳолда йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда ушбу арена имкониятларидан фойдаланиш, қолаверса, унда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш борасидаги таклифларни илгари сурди. Бундан ташқари, Балиқчи ва Асака туманларидаги БЎСМ ва ИБЎСМларнинг ҳам фаолияти ўрганилди.

Шундан сўнг, Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ишчи гуруҳ эътиборида бўлди ва таҳсил олаётган ёшларнинг дарс жадваллари ва уларга яратилган шароитлар билан батафсил танишди.

Вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси ҳамда федерацияларнинг ҳудудий вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Андижон бокс мактабининг шуҳратини янада юксалтириш, вилоятда чим устида хоккей спортини тиклаш борасида ҳам сўз борди.

Йиғилишда Андижон вилоятининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режаси таҳлил қилиниб, “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўриш борасида комплекс чоралар муҳокама қилинди.

Якунда ҳудудий вакилларнинг мавзу юзасидан таклифлари ўрганилиб, олий спортдаги натижаларни ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram | Lotin

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Dec, 11:58


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти. Полвонкўл маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Dec, 11:24


Қорбоболар паради Балиқчи туманида

Янги йил арафасида қорбобо ва қорқиз Балиқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида даволанаётган ўғил-қизларга олам-олам қувонч ва завқ улашди. Маҳаллаларда бўлиб кам таъминланган оила фарзандларига совғалар улашди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Dec, 10:15


✔️ “Уйчи тумани тажрибаси” асосида ишсиз ва норасмий фаолиятдаги 62,9 минг ёшнинг бандлиги таъминланди

АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров иштирокидаги брифингда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди:

◾️Жорий йил бошида 9 452 та маҳаллада ўтказилган хатлов орқали 8,3 млн ёшнинг “ёшлар баланси” шакллантирилиб, уларнинг индивидуал муаммоси, қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

◾️152 минг 742 нафар ёшга деҳқончилик қилиши учун “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 56 минг гектар унумдор ер майдонлари ажратилиб, 2 та мавсумда 165,4 минг тонна маҳсулот етиштирилди.

◾️Давлат идораларининг 7 965 нафар республика-вилоят-туман раҳбарларига тарбияси оғир бўлган 123 минг ёш номма-ном бириктирилиб, уларнинг барчаси билан учрашувлар ўтказилди ва муаммоси аниқланган 76,5 минг ёшга кўмак кўрсатилди.

◾️Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 17 460 нафар ходимига оталиққа берилган 4 млн нафар ёш билан ўтказилган учрашувлар натижасида уларнинг дунёқарашини ўзгартириш орқали ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашилиб, мурожаат қилган 369 373 нафарининг муаммолари ҳал этилди.

◾️“Ёшлар дафтари”га 197,2 минг ёш киритилиб, “маҳалла еттилиги” тавсияси билан 176,5 минг нафарига 251,7 млрд сўмлик кўмак кўрсатилди.

◾️Натижада 3 643 та маҳалла “ёшлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудуд”га айланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Dec, 05:10


🟢Бугунги ярим финалларни жонли кўзатиб бориш учун линк:

https://www.youtube.com/watch?v=3l1O2Nu7r7c

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Жай Брян Барикуатро (Филиппин) 12:00

-51 кг: Асилбек Жалилов - Пасинду Годакандалаге (Шри-Ланка) 12:30

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Елмир Набиев (Украина) 13:15

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Иан Кларк Баутиста (Филиппин) 13:45

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Марк Ашлей Фажардо (Филиппин) 14:30

-67 кг: Мужибилло Турсунов - Бунжонг Синсири (Таиланд) 15:15

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон) 15:30

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Ченг-Эн Лиу (Хитой Тайпейи) 16:00

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) 16:30

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Аҳмаджон Саидов (Тожикистон) 17:00

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ойбек Оралбай (Қозоғистон) 18:15

Баҳслар Тошкент вақти билан 12:00 да старт олади.

ОБУНА БЎЛИНГ 👉 BoxingUzbekistan

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Dec, 05:09


Бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финали бошланди. Балиқчи ўғлони 71 кг вазн тоифасида Ҳавасбек Асадуллаев Мўғулистон вакили Бямба-Эрдене Отгонбаатар билан жанг ўтказади. Хамюртимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

07 Dec, 12:58


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.Чароғон маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

06 Dec, 16:26


Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг Андижон вилоят босқичи ўтказилди. Балиқчи тумани ММТБ тасарруфидаги 50-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Бекмирзаева Мубина маданият йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

06 Dec, 14:34


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти.Жасорат маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

06 Dec, 14:27


Балиқчи тумани ҳокимлигининг фаоллар залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда сўз олганлар Бош қомусимизда белгиланган инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги принциплар ҳақида гапиришди. Она юртимизни мадх этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

06 Dec, 06:08


"E-auksion" savdo platformasiga Andijon viloyatidan savdoga chiqarilgan 876 ta dehqon xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalaridan ijaraga oling!

🔹 Andijon tumanida (ko'rish)
🔹 Baliqchi tumanida (ko'rish)
🔹 Bo'ston tumanida (ko'rish)
🔹 Buloqboshi tumanida (ko'rish)
🔹 Oltinko'l tumanida (ko'rish)
🔹 Jalaquduq tumanida (ko'rish)
🔹 Izboskan tumanida (ko'rish)
🔹 Ulug'nor tumanida (ko'rish)
🔹 Qo'rg'ontepa tumanida (ko'rish)
🔹 Asaka tumanida (ko'rish)
🔹 Marhamat tumanida (ko'rish)
🔹 Shahrixon tumanida (ko'rish)
🔹 Paxtaobod tumani (ko'rish)
🔹 Xo`jaobod tumani (ko'rish)

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
_________________________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

06 Dec, 05:42


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДEКСИНИНГ 206 ВА 248 МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2024-йил 10-сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024-йил 24-октябрда маъқулланган Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ички ишлар органлари тизимида маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ҳозирги вақтда республикамизда маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар ўртасида профилактика чора-тадбирлари амалга оширилаётганлигига қарамай, пробация назоратидаги шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётганлиги кузатилмоқда, бу мазкур йўналишдаги ҳуқуқий таъсир чораларининг қайта кўриб чиқилишини талаб этмоқда.

Бундан ташқари суд томонидан белгиланган чекловлар ва мажбуриятларга риоя этмаётган пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича тезкор ҳамда таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш учун ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатларни бериш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни, шунингдек ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

Ушбу Қонун пробация назоратидаги шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ва уларга нисбатан қўлланиладиган таъсир чоралари натижадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Балиқчи тумани ИИБ пробация бўлими

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

05 Dec, 14:41


“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирида Балиқчи тумани вакиллари хам иштирок этмоқда.
Андижонда "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтаяпти.
Тадбирлар имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирокида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Бугунги дастур аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва иштирокчиларга мавзуга оид ижтимоий видеоролик намойиш этилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб берди. Кейинги навбатларда маърузачиларнинг кун тартибидаги маърузалари тингланди.

Тадбир якунида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим воқеалар ҳамда “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 14:16


Россия федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида Балиқчи тумани Шамшкўл маҳалласида туғилиб вояга етган Эъзозбек Абдуқаюмов жаҳон чемпиони бўлди. Қишлоқда жаҳон чемпиони тантанали кутиб олинди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 07:12


Балиқчи туманида давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллик тантанаси тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 06:32


Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/658120

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 06:18


Ўзбекистон байроғи қабул қилинган байрамда тарғибот автокарвони Балиқчи тумани маҳаллалари бўйлаб айланди

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 05:39


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 04:31


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Балиқчи тумани ҳокимлиги биноси олдида тантанали саф тортилди. Давлат мадҳияси садолари остида байроғимиз баланд кўтарилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

18 Nov, 02:05


18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади.
Азиз юртдошлар!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Балиқчи тумани ҳокимлиги Сизларни муборакбод этади!

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

16 Nov, 17:22


#Jadidlar_izidan
#Viloyat_bosqichi

Joriy yilning 16-noyabr kuni "Jadidlar izidan" Respublika tanlovining viloyat bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Tanlovning viloyat bosqichida ishtirok etgan Baliqchilik o‘quvchilar:
28-umumta'lim maktabi 8-sinf o'quvchisi  Musaxonova Ruxshonaxon va 28-umumta'lim maktabi 10-sinf o'quvchisi Temirov Muxammaddo'stlar faol ishtirok etib viloyat MMTB boshlig‘ining diplom va kitoblar jamlanmasi bilan taqdirlandilar.             

Baliqchi tumani MMTB matbuot xizmati

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Nov, 11:07


#mental_arifmetika

Dubay shahrida o'tkazilgan Xalqaro ochiq Olimpiada nihoyasiga yetdi

7-noyabr kuni Dubay shahrida bo'lib o'tgan Mental arifmetika bo'yicha Xalqaro ochiq Olimpiadada 6-14 yosh bolalar ishtirok etdi. WebKing xususiy maktabining Maktabgacha tayyorlov guruhi tarbiyalanuvchilari A.Zokirjonov va B.Bahromjonovlar g’olib bo’lishdi. 10
dan ortiq davlatdan tashrif buyurgan 500 ga yaqin, yurtimizdan esa 100 dan ortiq o'quvchilar orasida maktab o'quvchilari o'zlarining bilimlarini va salohiyatlarini namoyon etgan holda 1-o‘ringa loyiq ekanliklarini isbotlarilar.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Nov, 08:52


Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Кун тартибида халқ депутатлари Балиқчи тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйҳатга олиш, регламент ва доимий комиссияси тўғрисидаги Низомни ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг Балиқчи тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш каби масалалар ўрин олган.

Сессия ишида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Гулнорахон Аҳмедова иштирок этиб, вилоят ҳокимининг Жасурбек Одилжонович Абдурайимовни Балиқчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.

Кун тартибидаги масалалар халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Nov, 07:31


Балиқчи тумани ёшлари жаҳон чемпионати ва совриндори бўлишди. Таэквондо бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 3 та олтин,4 та кумуш,5 та бронза медалига сазовор бўлишди. Чемпионларни кутиб олиш маросими катта шодиёнага айланди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

09 Nov, 04:49


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

08 Nov, 16:03


#Andijon_viloyati
#MMTB_Boshlig‘i_Kubogi
#Baliqchi_tumani_bosqichi

Joriy yilning 8 -noyabr kuni Andijon viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi boshlig‘ining kubogi uchun o‘tkazilayotgan Shaxmat musobaqasining Baliqchi tuman bosqichi   tumandagi  "Web King"  o'quv markazida o‘tkazilmoqda. Musobaqada 2-4 sinf toifasida o‘g‘il va qiz bolalar hamda 5-7 sinf toifasida o‘g‘il bolalar qatnashmoqda. Tuman bosqichi 9 noyabr kuni xam davom etadi.

Baliqchi tumani MMTB matbuot xizmat

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

05 Nov, 18:12


Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда спорт мусобақаларининг ўрни катта. Балиқчи тумани Ўртақўрғон маҳалласидаги 2-мактабда “Умид ниҳоллари” мусобақасининг футбол ўйинлари ўтказилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

05 Nov, 17:19


Аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни манзилли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Бунда хорижда меҳнат фаолияти олиб бораётган, миграциядан қайтган фуқаролар билан суҳбатлашиш ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлган ёшларни кафолатли иш ўринлари билан таъминлаш алоҳида ўрин тутади.

Республика ишчи гуруҳининг Балиқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган йиғилишида бу борада эътибор қаратиш зарур бўлган тавсиялар берилди. Хатлов жараёнида маҳалла фаоллари ўзаро баҳамжиҳатликда бажариши лозим вазифалар туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов томонидан белгилаб берилди. Йиғилиш иштирокчилари саволларига масъул мутасаддилардан жавоб олишди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

05 Nov, 05:03


Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий муассасалари ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

04 Nov, 12:04


Балиқчи тумани “Кўл бўйи” маҳалласи аҳли  openbudget.uz лойиҳасининг 2024 йил 2 - мавсумида туман бўйича 1-ўринни эгаллаб , 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ютиб олган.

Бу маблағ "Кўл бўйи" маҳалласининг ички кўчаларига асфалт босиш учун йўналтирилди.

Айни кунларда йўлсозлар томонидан кўчаларни текислаш хамда йўл юзасини зичлаш ишлари бажарилаяпти ва тез орада асфальт қоплама ётқизилади.

Балиқчи тумани
Иқтисодиёт ва молия бўлими.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

04 Nov, 11:52


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти. Кўл бўйи маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

04 Nov, 10:19


#futbol
#60_yillik_yubiley
#Andijon_FC

ЭЪЛОН ❗️

Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналист, веб-сайт админлари, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари, футболсевар мухлислар!

Эртага 5 ноябрь сешанба куни соат 11:00да Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Андижон” футбол клубининг 60 йиллик юбилей байрами тадбирлари муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Анжуманда вилоят ҳокимлиги ва барча масъул ташкилотчилар томонидан байрам тадбири доирасида ўтказилиши режалаштирилган футбол учрашуви, тақдирлаш маросими ҳамда концерт дастури бўйича маълумотлар берилади.

Ушбу медиа-тадбирга ОАВ вакиллари, журналист, веб-сайт админлари, блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларини таклиф қиламиз.

Манзил: Андижон шаҳри, Чўлпон шохкўчаси, 187-уй.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

04 Nov, 10:18


Ис гази: ҳеч ким хавфдан холи эмас.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

01 Nov, 07:07


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти. Шеробод маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

01 Nov, 05:55


"E-auksion" savdo platformasiga Andijon viloyatidan savdoga chiqarilgan 891 ta dehqon xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalaridan ijaraga oling!

🔹 Andijon tumanida (ko'rish)
🔹 Baliqchi tumanida (ko'rish)
🔹 Bo'ston tumanida (ko'rish)
🔹 Buloqboshi tumanida (ko'rish)
🔹 Oltinko'l tumanida (ko'rish)
🔹 Jalaquduq tumanida (ko'rish)
🔹 Izboskan tumanida (ko'rish)
🔹 Ulug'nor tumanida (ko'rish)
🔹 Qo'rg'ontepa tumanida (ko'rish)
🔹 Asaka tumanida (ko'rish)
🔹 Marhamat tumanida (ko'rish)
🔹 Shahrixon tumanida (ko'rish)
🔹 Paxtaobod tumani (ko'rish)
🔹 Xo`jaobod tumani (ko'rish)

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
_________________________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Oct, 10:28


Куз-қиш мавсумида коммунал (газ, электр, ичимлик суви, канализация ва бошка масалалар)  сохада юзага келаётган муаммолар буйича Ишонч телефонига мурожаат килинг!!!

Электр бўйича: 95 203 56 10, 95 203 56 11

Газ бўйича: 99 928 70 08

Ичимлик суви бўйича: 94 799 08 21

Балиқчи тумани Куз-қиш штаби

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Oct, 09:16


Давлатимиз раҳбарининг Уйчи тумани тажрибаси самарасини ҳудудларда амалиётга жорий этиш бўйича топшириғи асосида Балиқчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида ишлар олиб борилаяпти. Баркамол маҳалласи ёшлари бу ҳақда нима дейди?

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Oct, 06:22


КУЗНИНГ ҲАР БИР КУНИ ИМКОНИЯТ, БУ ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ ДАРОМАДНИ КЎПАЙТИРИНГ
Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларинингфермер хўжаликлари раҳбарларига
МУРОЖААТИ
 
Ҳурматли фермерлар!
 
Табиат қийинчиликларига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимиз
8057 гектардан ортиқ майдонда чигит қадаб, машаққатли меҳнатлар эвазига мўл ҳосил етиштирди.
Барчамиз яхши тушунамизки, шу кунларда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, баҳорни серёғин ва салқинлиги, кузда ҳаво ҳароратини кескин тушиб кетиши каби кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан пахтадан мўл ҳосил етиштириш – чинакам жасорат ва матонат намунасидир.
Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи
ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор
ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.
 
Азиз фермерлар!
 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида Сизларга қатор имтиёзлар берилди, моддий манфаатдорлигингизни ошириш учун имкониятлар яратилмоқда.
Президентимизнинг 2023 йил 12 декабрда қабул қилинган ПФ-205-сонли “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, фермер хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари биржа савдолари орқали тузиладиган бўлди.
2024 йилдан амал қилишни бошлаган ана шундай фьючерс шартномасига кўра, етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, жумладанкластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёсини етиштирувчилар биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотади ёки (ва) қайта ишлашга рухсат берилди.
Фьючерс шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча етиштирган пахта хом ашёсини фьючерс шартномаси тузган кластерга тўғридан-тўғри сотишингиз, қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа орқали харидорга етказиб бериш имконияти яратилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлда қабул қилинган “Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эса аграр тармоқда фаолият юритаётганлар учун янги даврни бошлаб берди. Унга кўра, фермерларга етиштирган пахта ҳосилини кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига сотишга рухсат берилди.
Энди юртимизнинг барча ҳудудларида пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ихтиёрий кооперациялар ташкил этиш мумкин. Шунингдек, қарздор бўлган фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномалари ҳамда суд қарорлари асосида ундирилган маблағлар кластерларнинг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтириш вазифаси белгиланди.
 
Қадрли фермерлар!
 
Айни кунларда сиз етиштирган ва йиғиб-териб олаётган пахта ҳосили ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари билан ўзаро қарздорликлар бўйича солиштирма далолатнома расмийшлаштириб, фермернинг кластер олдидаги, жумладан кластернинг фермер олдидаги мавжуд қарздорликларини бартараф этиш имконияти пайдо бўлди.
Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бу борада Сизнинг манфаатингизни ҳимоя қилиш, ҳақдорлигингизни ундириш бўйича барча зарур чораларни кўради.
Шу билан бирга, пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб, олинган мўл ҳосил ҳисобидан фермер хўжаликларининг кластерлар олдидаги қарздорлигини сўндиришингиз ҳам ўзаро муносабатларда ижобий таъсир кўрсатишини яна бир бор таъкидлаймиз.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

31 Oct, 03:08


Балиқчи туманида электр энергияси, газ ва ичимлик суви сабабсиз ўчганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин

Электр бўйича: 95 203 56 10, 95 203 56 11

Газ бўйича: 99 928 70 08

Ичимлик суви бўйича: 94 799 08 21

Ишонч телефонига мурожаат килинг‼️

Штаб 7️⃣ кун 2️⃣4️⃣ соат тизимида фаолият юритади.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 17:11


“Чархпалак” сериалидаги роли билан мухлислар меҳрини қозонган актёр Зокиржон Ўрмонов ҳақида хотира кўрсатуви

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 16:28


✍️ КУН ТАРИХИ
👇
#Мен фарзандларимга бефарқ эмасман!
#Андижон_вилояти
#Балиқчи_тумани
#14_Мактабнинг
#11_синф ўқувчилари билан ОТМ ва Касб-ҳунар танлаш бўйича директор суҳбат куни бўлиб ўтди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 12:23


2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Балиқчи тумани кенгашига сайланган депутатлар рўйхати билан танишинг.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 11:54


🔔 Сайлов натижалари расман тасдиқланди

💬 Марказий сайлов комиссияси томонидан ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижалари ва депутатлик ўринларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш видеодаги тартибда амалга
оширилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 10:22


HURMATLI ELEKTR ENERGIYASI ISTE’MOLCHILARI!

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan yangi
“HET BILLING” dasturiy kompleksi joriy etilishi doirasida mobil ilova ham ishga tushirilgan edi.

Mazkur
ilova orqali iste’molchilar bevosita iste’mol qilingan elektr energiyasi hisobi, xususan, to‘lov ma’lumotlari, kunlik elektr energiya iste’moli va boshqa ma’lumotlarni onlayn tarzda kuzatib borish imkoniyatiga ega bo'ldilar.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan
iste’molchilardan kelib tushgan takliflarni inobatga olgan holda ilovani yuklab olish, kirish, ro‘yxatdan o‘tish hamda foydalanish xususida yangi videoqo‘llanma tayyorlandi.

Iste’molchilar mazkur ilovani
Android hamda IOS  operatsion tizimi qurilmalari orqali bepul yuklab olishlari mumkin. Mobil ilova dasturi avtomatlashtirilgan holda yangilab boriladi.

Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

30 Oct, 08:19


Xabar berilganidek bugun 30-oktyabr respublikamiz bo'ylab barcha mahallalarda yoshlarimizni sevimli loyihalaridan biri bo'lgan 
"Yosh kitobxon" tanlovining mahalla bosqichi bo'lib o'tmoqda. 

Ushbu brend loyihani ko'ngildagidek va yuqori saviyada o'tishida mahalla yoshlar yetakchisi va tanlov bo'lib o'tadigan joyni sharoit va imkoniyatlari muhim ahamiyatga ega. 

Andijon viloyati, Baliqchi tumanidagi 66 ta mahallalarda tanlovning mahalla bosqichlari tashkil etildi.Tanlov Nizomiga muvofiq mahalla bosqichida 25 ta savoldan yuqori balni qoʻlga kiritgan oʻgʻil qizlarimiz yosh toifasiga koʻra 10-14, 15-19, 20-30 boʻyicha 1 nafardani sektor bosqichiga yoʻllanma oldi.