Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy @taftishuz_fargona Channel on Telegram

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

@taftishuz_fargona


Taftish.uz Axborot Agentligining Farg‘ona viloyatidagi yangiliklar, xabarlar va murojaatlariga oid rasmiy kanali.

TAFTISH.UZ Axborot agentligi OAV sifatida 1402-raqam bilan davlat ro‘yxatiga olingan.

REKLAMA VA E'LONLAR UCHUN:
@Taftishuzmurojaatlar

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy (Uzbek)

Taftish.uz Axborot Agentligining Farg‘ona viloyatidagi yangiliklar, xabarlar va murojaatlariga oid rasmiy kanali.

TAFTISH.UZ Axborot agentligi OAV sifatida 1402-raqam bilan davlat ro‘yxatiga olingan.

REKLAMA VA E'LONLAR UCHUN:
@Taftishuzmurojaatlarnn"Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy" kanali, Taftish.uz Axborot Agentligi tomonidan olib borilayotgan Farg‘ona viloyatidagi eng so‘nggi yangiliklar, xabarlar va murojaatlardan o‘z faoliyatini davom ettiradi. Bu rasmiy kanal yordamida siz Farg‘ona viloyatida sodir bo‘lgan yangiliklar va tadbirlar haqida tezda ma’lumotga ega bo‘lishingiz mumkin. Taftish.uz Axborot Agentligi OAV sifatida 1402-raqam bilan davlat ro‘yxatiga olingan va oz faoliyatida ishonchli va aniq ma’lumotlar taqdim etishga qaratilgan. Siz ham Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy kanaliga a'zo bo‘lib, eng eng zo‘r yangiliklardan birinchi bo‘lib xabardor bo‘lishingiz mumkin. Agar siz reklama yoki e'lonlar haqida ma'lumot olishni istasangiz, @Taftishuzmurojaatlar bo‘limiga murojaat qilishingiz mumkin. Sizga oxirgi voqea va ma'lumotlardan xabardor bo‘lish uchun Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy kanaliga a'zo bo‘ling!

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Feb, 07:21


ИИБ: Қўқон шаҳар 51-Зилол МФЙ ҳудудида дарахт кесганлар қамоққа олинди

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, жорий йилнинг 13 февраль куни Учкўприк тумани, Фаровон МФЙ, Калтасой қишлоғида яшовчи фуқаролар—1988 йилда туғилган Тожибоев Бунёджон Бахтиёржонович ва унинг таниши, 1988 йилда туғилган Умурзоқов Дилмурод Тожибоевич Қўқон шаҳри, Зилол МФЙ, А.Т.Хуқандий мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида турган чинор дарахтини қасддан шикастлаб, уни нобуд қилган.

Уларни Учкўприк туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Турсунов Сарваржон Дилшоджон ўғли ўзининг Damas русумли, 40 U 369 GB давлат рақамига эга автомашинасида ташиб юрган.

Мазкур шахслар аниқланиб, уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузарлик содир этилгани сабабли, уларнинг ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, чинор дарахтини кесиш ҳолати бўйича Қўқон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, мазкур фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Feb, 06:07


ТЕЗКОР...

Taftish.uz расмий сайти 2025 йилнинг 17 феврал куни киберҳужумга учраганлиги сабабли ишдан чиққанлигини, ҳозирги вақтда тегишли профилактик ишлар олиб борилаётганлигини, тез кунда сайт фаолиятини қайта тиклаб, хабар ва эълонларни жойлаштириб борилишини маълум қиламиз.

Содир бўлган юқоридаги ҳолат ва техник носозликлар учун сайт кузатувчиларидан узур сўраб қоламиз.

🌍 @taftish_uz

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Feb, 05:08


Ёзёвон туманида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Қ. Фарғона шаҳри, “Деҳқон бозори” МЧЖ автотураргоҳида фуқаро М.Х.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 277 дона “TAWON LIAR” номли таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 321 дона воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Feb, 03:45


❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади." - дейилади хабарда

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Feb, 05:55


Бугун 16 февраль воқеаларига 26 йил тўлди

1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир нечта нуқталарида портлашлар содир этилди.

Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилган эди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Feb, 05:11


Қамчиқ довонидаги вазият

Довонда автотранспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўллар қордан тозаланмоқда. Ҳайдовчилардан тезликни меʻёрдан оширмасдан, оралиқ масофа сақлаб ҳаракатланиш сўралди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Feb, 11:33


Ҳақиқат учун жон бераётганлар: 2024 йил журналистлар учун энг қонли давр бўлди

Ўтган йилда дунё бўйлаб 124 нафар журналист ўлдирилди – бу Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси тарихидаги энг юқори кўрсаткич. Ачинарлиси, қурбонларнинг учдан бир қисми мустақил журналистлар, яъни фрилансерлардир. Уларнинг ҳимоячиси йўқ. Айниқса, уруш ҳудудларида фаолият олиб бораётган фрилансерлар ҳеч қандай суғурта, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ёки хавфсизлик чоралари билан таъминланмаган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Feb, 05:35


РИШТОН ТУМАНИ КЎП ТАРМОҚЛИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКА ХОДИМЛАРИ МИЛЛИЙ ЛИБОСДА.

Ҳар қандай халқнинг кийимлари ўзининг бетакрор ранглар уйғунлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради, бу ўша халқнинг яшаб, ривожланиб бораётган иқлимий ва ижтимоий шароитларидан дарак беради.

Риштон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари "Миллий либослар миллат кўзгуси" шиори остида фуқароларга миллий либосларда тиббий хизмат кўрсатдилар.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Feb, 04:04


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 28-декабрдаги ПҚ—415-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Р.Шерматов Д-МЕД тизимини назорат қилиш учун 57-Оилавий Поликлиникага ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад мавжуд муамолар, ходимларни тизим юзасидан тушунчалари хамда ишлаш фаолиятлари ўрганилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 15:32


МИЛЛИЙ ЛИБОС МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Қўқон шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактаби илм фан маскани бўлиш билан бирга, анъаналаримизни ҳам қадрлайди. Устозларимиз миллийлик ва креативликни бирлаштириб, ўзбек миллий либосларини тарғибот қилиш мақсадида челленжда иштирок этдилар.
Бу ўсиб келаётган ёш авлодда миллий ғурур ва ифтихорни шакллантирилишида муҳим аҳамият касб этади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 15:28


Beshariq tumani Maktabgacha va maktab taʼlimi bo'limi tasarrufidagi 13-DMTTning Katta "B" guruhida 11.02.2025 yil o'tkazilgan METODIK MAHORAT soatdan foto lavhalar.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 14:14


TAFTISH.UZ СУРИШТИРУВИ ЯКУНЛАНДИ. ФУҚАРОНИНГ МИЛЛИОНЛАРИ УНДИРИЛДИ. /архив/
https://youtube.com/watch?v=hsc-XicpZYI&si=cpfHwpyfUYQ59mHd

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 12:08


"Сирдарё биринчи ўринга чиқишига ишонаман" - Президент

Вилоят мактаб ва мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 07:29


Sahovatli insonlar Sizlardan ko'mak so'raymiz. Bemor Isaqov Elmurodjon 1994yil Farg'ona viloyati Rishton tumani Mehnatobod qishlog'ida tugilgan. Bemor buyrak hastaligi bilan kurashib keladi.Hozirgi vaqtda zudlik bilan buyraklarini almashtirish kerak.Bunday operatsiya uchun mablag' yetarli bo'lmaganligi uchun Siz sahovatli insonlardan ko'mak so'raymiz. Iltimos befarq bo'lmanglar. Sizning ozgina ehsoningiz bir insonni hayotini saqlab qolishi mumkin.Hurmatli yurtdoshlar musofirda yurgan vatandoshlar sizlardan shu insonni hayotini saqlab qolishga o'z ehsonlaringni ayamasligingizni so'raymiz.

4073420087015164
АГРО БАНК

Тел номер +998916688546 Жамолов Умиджон
t.me/elmurodjonga_yordam

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

14 Feb, 03:25


⚡️Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади: ҳеч қандай баёнот ва навбатлар йўқ

13 феврал куни Олий Мажҳлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қонунни қабул қилди, шуни таъкидлашича, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик равишда - ҳужжатларсиз ўрнатилади.

📌 Бу қандай ишлайди?
Давлат органларининг ўзлари барча керакли маълумотларни алмашадилар ва пенсия ёшига этган фуқаролар (эркаклар учун 60 йил, аёллар учун 55 ёш) пенсия қатнашмасдан тайинланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

13 Feb, 11:57


Долларнинг расмий курси ўз тарихида биринчи марта 13 минг сўмдан ошди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

13 Feb, 05:21


ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида
ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди


Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.

1976-2001 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг кўпчилиги асли наманганлик бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилишади.

Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларга берган.

Гуруҳ аъзолари 1989 йилда Наманган вилоятида туғилган ва ҳозирда Миср Араб Республикасида бўлган шахсдан “Телеграм” мессенжери орқали онлайн тарзда сабоқ олишган.

Шунингдек, уларга Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳам оффлайн тарзда диний маърузалар ўтган.

Ҳозирда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, божхона органлари тезкор ходими ва катта инспектори, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳамда жамоат аъзоларига Миср давлатидан туриб, онлайн тарзда диний сабоқ берган фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қолган фуқаролар жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

13 Feb, 04:13


Хурматли Риштонликларлар 2025 йил 19 феврал куни соат 11:00 да Шинам тўйхонасида "Оналар куни" концерт дастури бўлиб ўтади. Дастур тўкин дастурхон атрофида вилоятнинг таниқли хонадалари иштирокида бўлиб ўтади. Концерт дастури билети нархи 100 минг сўм холос. Ким ўз онасига билет совға қилмоқчи бўлса +998900094696 тел рақамидан билет олишингиз мумкин. Шошилинг. Билетлар сони чекланган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 16:58


Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган қора Гентра топилди

ЙТҲ содир бўлган вақтда автомашина Наманган шаҳрида яшовчи 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган. Ҳозирда ҳайдовчи тергов бўлимига топширилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 15:07


Ўз фарзандини ураётгандаги ҳолат видеосини собиқ турмуш ўртоғига юборган сурхондарёлик аёл жавобгарликка тортилган

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 2001 йилда туғилган Т.М. 2024 йил май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. билан жанжаллашиб, фарзандини ураётган ҳолатни видеога олиб, собиқ эрига юборган. Шунингдек, телефон ёзишмаларида ҳам болани ўлдириш билан таҳдид қилган.

Аёл ушбу қилмиши учун 2024 йилнинг 14 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда у собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низода экани маълум.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 13:42


Кредити борлар билиб қўйинг

Банк ходими кредит олган шахсга бир ойда 8 мартадан кўп телефон қилиши мумкин эмас.

Марказий банкнинг 2023 йил июндаги 19/3-сон қарорига кўра, кредит ташкилоти қарздор билан:

👉 соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
👉 ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашиши;
👉 телефон алоқа орқали:
👉 кунига бир мартадан ортиқ;
👉 ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
👉 ойига саккиз мартадан ортиқ боғланиши мумкин эмас.

Кредити бор танишларга жўнатинг!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 11:12


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 07:26


Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси кардиолог шифокори Р.Мамадалиев Ўзбекистон Республикаси Президентинин 26.01.2022 йилдаги "Юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрписида"ги ПҚ-103 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 12.02.2025 йил куни 57-сонли оилавий поликлиника худудида яшовчи 40 ёшдан ошган 50 нафардан ортиқ фуқаролар ўртасида крининг текширувлари ўтказилди. Хар бир фуқаро сўровномадан ўтказилиб, "Соғлом турмуш тарзи", "Тўғри овқатланиш", "Жисмоний фаоллик" мавзуларида ахолига зарур тавсиялар бериб ўтилди.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 07:02


🔰2025 йил 1 апрелдан:

1️⃣ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;

2️⃣ “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:

🔹оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;

🔹“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 06:04


Фарғона вилоятида “Тозалаш” комплекс тезкор-профилактик тадбирлари —ИИВ Тезкор қидирув департаменти

8 нафар ов қуролини ҳужжатсиз ноқонуний сақлаб келаётган, 27 нафар жамоат жойида тиғли буюм олиб юрган шахсларга нисбатан жиноий ва маъмурий чоралар кўрилди.

Авторейд тадбирларида 1321 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, 131 та транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1986 ҳамда 1988 йилда туғилган икки нафар шахс ўзаро жиноий тил бириктириб, товламачилик йўли билан 1987 йилдан туғилган фуқаронинг сир сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотларни рухсатсиз қўлга киритиб, тарқатиш билан қўрқитиб келган. Шу мақсадда ундан 2 минг 500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бувайда туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1991 йилда туғилган шахс 2022 йилда диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганлиги учун судланган бўлишига қарамасдан 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан биргаликда яшаш хонадонининг ертўла қисмида 30 нафар шахсларга ҳужра шароитида диний сабоқ бериб келганлиги аниқланди. Ертўлада таълим олаётганларнинг 23 нафари вояга етмаганлар бўлиб, улар орасида нафақат Фарғона вилояти Сирдарё, Наманган, Сурхондарё вилоятларидан ота-оналари томонидан олиб келинганлари ҳам бор.

Предметларни ва ҳужжатларни текшириш тезкор тадбири давомида Сўх кўмир омбори мудири ва мансабдор шахслари томонидан юк хати ҳужжатларини сохталаштириш орқали чиқим ҳужжатларига нисбатан 10,7 минг тонна кўмир маҳсулотларидан 8,7 минг тоннасини ўрнатилган тартибда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжлари учун етказиб берилиб, 2 минг тонна қиймати 780 млн сўмлик “БР” маркали кўмир маҳсулотлари чиқим ҳужжатларига қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириб, талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 04:48


Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши мажбурий эмлаш бекор қилинмади

Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

12 Feb, 04:06


⚡️Қозоғистон ФВВ йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни эвакуация қилди

Қўстанай вилоятининг Адаевка қишлоғи ҳудудида микроавтобус бузилиб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Қутқарилганларнинг 4 нафари болалар.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Feb, 13:10


https://youtu.be/LnbO69u8DHk

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Feb, 12:33


Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари фуқаролар осойишталиги ҳамда жамоат тартибини таъминлашмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Feb, 09:46


Атроф муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарни Тошкент ва вилоят марказларидан кўчириш режалаштирилмоқда

Экология вазирлигига кўра, саноат корхоналарининг босқичма-босқич кўчирилиши ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлайди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Feb, 07:09


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ҳар бир масала бўйича халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 17:08


Миллий либос – миллат кўзгуси

Миллий қадриятлар ва миллий кийимлар Ўзбек халқининг маънавий бойлиги бўлиб, уларни асраш ва тарғиб қилиш миллий ўзликни англашда муҳим аҳамиятга эга.

Бешариқ тумани
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 13-ДМТТ Тарбиячиси: Рахимова Шоирахон Тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида Алишер Навоий бобомиз таваллудининг "584" Йиллигига бағишлаб, "БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗНИ ЭЪЗОЗЛАБ" номли тадбир ташкил этилди.

Болажонлар томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий кеча иштирокчиларда катта таассурот уйғотди. Тадбирда буюк мутафаккирларимиз ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Тарбияланувчилар Алишер Навоий асарларидан шерлар ўқиб, уларнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Мусиқий чиқишлар тадбирга янада руҳ ва мазмун бағишлади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 15:07


Ростан-шунақами?

Ҳа ❤️
Йуқ🔥

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 11:42


Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?
1️⃣ Мобил иловангизни очинг
2️⃣ «Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг
3️⃣ Паспорт маълумотларингизни киритинг
4️⃣ Юзни сканер қилинг (Face ID)

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 09:44


Энди UzAuto Motors автомашиналари учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 06:39


Трамп Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклаб қўйди

"Жо Байденнинг махфий маълумотларга киришда давом этишига ҳожат йўқ. Шунинг учун биз дарҳол унинг хавфсизлик бўйича рухсатини бекор қиламиз ва унинг учун ташкил қилинадиган кундалик разведка брифингларини тугатамиз", - деди Трамп..

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 05:03


Сирдарёга келишда «вилоят учун нима қиламан» деган саволни ўзингизга бердингизми? –депутат яқинда иш бошлаган вилоят ҳокими ўринбосарини сўроққа тутди

Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига 4 февраль куни тайинланди. Вилоятдаги депутатлардан бири йиғилишларнинг бирида Хидировга ‘вилоят учун қандай фойда келтира оласиз?’ деган ўткир савол билан юзланди.

Маълумот ўрнида, Хидиров бунга қадар, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 04:29


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

Ҳусан Мусабоев ўзининг Телевизион миниатюралар театридаги роллари билан кўпчиликка танилганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

08 Feb, 03:55


“Ҳудудгаз Фарғона ГТФ” ходимлари миллий кийимда.

П/с: Биз фақат нисбий ва шаклий нарсаларга ўрганиб қоляпмиз. Бошингизга дўппи, белингизга қийиқ боғлаганингиз билан аҳоли газ билан тўлиқ таъминламаса бундан не фойда? Ишга футболка, шортикда боринг, аммо халқ газ билан таъминлансин!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 13:44


«ОТАНГИЗДАН ҚОЛГАН ЎРИНГА ЯХШИЛАБ ЎРНАШИБ ОЛИНГ, ҚОРА БОТИРЛАР»

Энди сиз билан 2024 йилда тежаб қолинган 40 миллиард сўм ҳақида гаплашамиз.

📝Ғайрат Абераев

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 13:22


Қўқонда сохта давлат рақам белгисидан фойдаланган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 12:03


Кечаси 6 соатдан кам ухлаш эрта ўлим ва юрак хасталиклари хавфини оширади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, уйқу етишмаслиги когнитив функция ва маҳсулдорликни ҳам камайтириши мумкин.

Сурункали уйқусиз одамларда юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи 48 фоизга юқори.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 07:30


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг
ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам
300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 06:59


Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.

Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Feb, 04:12


Аҳоли даромади асосан нимадан иборат?

2024 йилда фуқаронинг ойлик даромади ўртача 2,1 млн сўм. Бу ўтган йилга нисбатан 11% кўпроқ.

Даромадларнинг асосий қисми – иш ҳақи (43%), тадбиркорлик (23%), пенсия ва субсидиялар (18%) ва томорқадан (11%) олинган.

Хориждан пул ўтказмалари улуши даромаднинг 2%ни ташкил қилган. Бу олдинги йилларга нисбатан кам.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Feb, 16:05


🚗 Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради? 💰

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 17:17


Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредитларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди
Қариндошларига қалбаки тавсияномалар орқали 207,7 млн. сўм миқдоридаги кредитлар ажратган.

'Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг кредитларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди'ning rasmi
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 14:07


Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 13:01


Испания элчиси конференция вақтида ухлаб қолгани учун лавозимидан бўшатилди

Испания ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Белгиядаги элчиси Алберто Антонни зудлик билан ишдан олишга қарор қилди, деб хабар берди La Gaceta нашри.

Бунга сабаб — Мадриддаги элчилар анжуманида ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес нутқ сўзлаётган пайтда дипломат ухлаб қолган.

Албарес Испаниянинг 2025 йилдаги ташқи сиёсати истиқболлари ҳақида қарийб бир соат маъруза қилган. Бу пайтда Антон эснагани ва ухлаб қолгани акс этган видеокадр тезда дипломатик корпус вакиллари ўртасида тарқалиб кетди. Журналистлар Шимолий Кореяда Ким Чен Ин иштирокидаги маросимда ухлаб қолган амалдор қатл этилганини ҳам эслаб ўтишди.

Люксембургда ишлаб келган Хосе Мария Родригес Косо Испаниянинг Белгиядаги элчиси этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қизиғи, Алберто Антон 2022 йил сентябрида Брюсселга элчи бўлиб кетгунига қадар Дипломатия мактабида икки йил ишлаганидан сўнг бўшатилган экан, ҳолбуки, стандарт бўйича бу ерда тўрт йил ишлаб бериш талаб этилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 11:28


«Ҳатто Президентнинг ҳам ҳаққи йўқ қонунларни бузишга...»

Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган раҳбар.

Ислом Абдуғаниевич 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилди ва 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, И.Каримов ўз Президентлиги даврида қизини жиноятлари учун жавобгарликка торттирган кам сонли давлат раҳбарларидан биридир.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 05:42


«Ғишткўприк» (Черняевка) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади

Чеклов мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 04:36


Энди Ўзбекистонга тегишли самолётда носозлик чиқди. Мажбурий қўниш амалга оширилди

1 феврал куни Centrum Air'га тегишли А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Feb, 02:58


«Тан олайлик, биз ҳаммамиз камерадан қўрқамиз» – Садоқат Асланова

«Очиқлик ва ахборот сиёсати бизнинг бўйнимизда», дейди Президент Админстрацияси ҳузуридаги АОКА бўлим бошлиғи Садоқат Асланова Солиқ қўмитасида ўтказган семинар-тренинг давомида.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, Асланова ўтган тренинг давомида сохага оид мавзулар ҳақида мулоҳаза қилинган.

Семинарда:

🔵оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш;
🔵ташкилот имижини яратиш;
🔵расмий муносабат билдириш;
🔵медиаконтент яратишда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар;
🔵инқирозли вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш;
🔵визуал контент, унинг матнга нисбатан самарадорлиги;
🔵ташқи коммуникация воситаларидан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Feb, 06:33


Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар идораларининг тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда йирик миқдордаги дори воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Feb, 05:12


❗️Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бу соҳадаги хўжаликлар тўлаган ҚҚСнинг ярми ойнинг 25 санасигача қайтарилади.

Шу билан бирга, наслчилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50% камайтирилган ставкада қолади. Бу имтиёзлар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Feb, 16:37


5 февралдан депорт қилиш кучаяди

Россия 5 февралдан ноқонуний мигрантлар учун депортация режимини жорий қилади.

Россиядаги яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, эҳтиёт бўлинглар


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Feb, 11:45


Фарғонада инспектор бошқарувидаги BYD ва Damas тўқнашувида ўсмир ҳалок бўлди

ЙПХ инспектори жарима майдонига олиб кетилаётган BYD’ни юқори тезликда бошқарган.

Фарғона вилояти ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса Олтиариқ туманида 30 январ куни содир бўлган.

Рейд тадбири давомида 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song машинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори Р.Қ. машинани жарима майдончасига олиб кетаётганда 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Damas машинаси боланинг устози А.С.га тегишли бўлган.

Ўсмир Damas’ни иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳайдаб чиққан. Асосий йўлдан келаётган BYD Song эса Damas’га келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Feb, 10:35


Февраль ойидаги магнит бўронларга эътибор беринг!

Қишнинг сўнгги ойида геомагнит фаоллик ошиши кутилмоқда. Бу кунларда метеосенситив одамлар бош оғриғи, чарчоқ, асабийлик ва қон босими ўзгаришларини ҳис қилиши мумкин.

📅 Энг таъсирчан кунлар:
🔸 Ўртача магнит бўронлар: 1, 2, 17, 20-февраль
🔸 Кучли магнит бўронлар: 4, 5, 18, 19, 24-февраль

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Feb, 04:04


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 кг. 894 гр. “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари – 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган 3 нафар ака-ука қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1982 й.т. аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг. 85 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг. 381 гр. “опий” ва 59 кг. 296 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи, 1985, 1989, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 кг. 942 гр. “опий” ва 15 кг. 473 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситаларини қолдириб кетган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Jan, 16:53


Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари мамлакатимиз миқёсида «Антитеррор-тозалаш» кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Jan, 08:37


Ўзбекистонда туғилиш ва оила қуриш камайди, ўлимлар сони эса ошди

2024 йилда туғилган чақалоқлар сони 2023 йилдагидан 35,6 минг нафарга кам бўлди. Никоҳланишлар сони 271,8 минггача қисқарган. Бу охирги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич. Эркакларнинг ўртача никоҳ ёши 27,1 ёшни, аёлларники 22,3 ёшни ташкил қилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Jan, 06:02


Наманганда уйма-уй юриб, ўзларини "Узум Насия" ходимлари деб таништирган фирибгарлар ушланди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 1971 йилда туғилган аёлдан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушган. Аёлнинг маълум қилишича, номаълум шахслар 2024 йил 9 ноябр куни унинг уйига келиб, ўзларини "Узум Насия" ходимлари деб таништирган ва унга маиший техника сотиб олишни таклиф қилишган. Аёл уларга ишонган ва фирибгарлар вазиятдан фойдаланиб, ундан яширинча, "Анорбанк" банкида аёлга 29 миллион миқдорда онлайн кредит олиб, пул маблағларини ўзлаштирган.

Тергов тадбирлари натижаларига кўра, фирибгарларнинг шахсини аниқланиб, улар ҳибсга олинди. Улар 1985 ва 1994 йилларда туғилган, Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи аёл ва эркак бўлиб чиқди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "фирибгарлик" моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Jan, 03:20


Шовот туманлараро иқтисодий суди судьяси 5 минг доллар билан қўлга олингани айтилмоқда.

Ҳозирга қадар расмий баёнот берилгани йўқ.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Jan, 17:06


❗️ Ҳайдовчилар диққатига! ЙҲХХ ходимлари енгил автомобилларда авариявий болға йўқлиги учун жарима солишга ҳақли эмас!

Яқинда Hyundai Elantra ҳайдовчисига шундай асоссиз жарима солинган ҳолат кузатилди. Кейинчалик у бу қарорни бекор қилдиришга мажбур бўлди.

📌 Эслатиб ўтамиз: авариявий болға фақат M2 ва M3 тоифасига кирувчи автобуслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун мажбурий ҳисобланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Jan, 15:25


Тошлоқ туманида патронажнинг универсал-прогрессив тизими ҳаётга татбиқ этилмоқда.

—Бугунги кунда мазкур тизим бўйича барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни назоратга олганмиз, — дейди 57-оилавий поликлиника ҳамшираси Жамилахон Мўминова. — Шунингдек, алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлган беморлар бизнинг кузатувимизда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 13:36


Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги 3,4,60-давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўрганилди. Журналистик суриштирувда болаларни соғлом овқатлантириш бўйича йўлга қўйилган ишлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қолаверса ходимлар фаолияти ҳам бир қатор кўздан кечирилди.

3-сонли ДМТТ фаолияти кўздан кечирилганда болаларни соғлом овқатлантириш бўйича белгиланган талаб ва меъёрларга риоя қилинмаслиги, «завхоз» ва ҳамшира биргаликда бизни чалғитмоқчи бўлиб, ошиқча олиб қўйилган маҳсулотларни яширишга урингани, 140 дона тухум маҳсулоти, 6 кгдан ошиқ ўсимлик ёғи, 12 та идишдаги ошиқча кефир маҳсулоти, қолаверса боғча ҳудудидаги ахлатлар ўз вақтида олиниши назорат қилинмаслиги оқибатида катта уюмда тўпланиб қолганлигию ва бошқа бир қанча ҳолатларни кўриш мумкин.

4-сонли ДМТТ фаолияти ҳам йўл-йўлакай ўрганилди. 360-ўринли бу боғчада ҳамшира фаолиятида бир қанча камчиликлар аниқланди. Болаларни соғлом овқатлантириш бўйича етарли билим ва малакага эга эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланди. 3- ва 4-боғчалар ҳақиқатта капитал таъмирга муҳтож, етарлича шарт-шароит йўқлигидан ходимлар ҳам эътироз билдиришди.

60-сонли ДМТТ фаолияти билан ҳам танишдик. Бу боғчада ҳам бошқалари сингари кунлик таомнома ҳамда мавсумий таомномларга риоя қилинмасдан, ўз билганларича иш тутишган. Ҳамширанинг ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашиши аён бўлди. Қолаверса, ходимлар иш вақтида ўтин териш ва уни ташиш учун далага кетганлиги маълум бўлди.

Тўлиқ видеони Таftish.uzнинг YouTube каналида яқин кунларда кўришингиз мумкин бўлади.

🌍  @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 12:03


🇺🇿 🇷🇺 Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди

Белоусов учрашув аввалида Ўзбекистон етакчисига Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, 2024 йилги келишувларни амалга ошириш ва мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 09:31


Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар ҳақида президентга ахборот бериб борилади

Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланди. Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, дастур ва «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида президентга ахборот бериб борилади.

Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 06:50


Бугун 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 06:02


Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди

Фуқаро 9 нафар шахсни ўз уйига тўплаб, қимор ўйинларини ташкил қилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 04:49


"Қамчиқ" довонида ёғаётган қор тезлиги яна кучайди

Довон йўлидан ўтувчи ҳайдовчилардан ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 04:30


⚡️Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ушбу етакчи хорижий молия институти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси JICA раҳбарининг бу галги ташрифи иқтисодий ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини мамнуният билан қайд этди. Агентликнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда стратегик ҳамкор сифатидаги ўрни қайд этилди.

"Йўл харитаси" асосида жорий ва истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг янги механизмларини татбиқ этишга келишиб олинди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Jan, 03:52


🇰🇬 Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида юзни ёпадиган диний либослар кийишни тақиқловчи қонунни имзолади

Ушбу қонун билан, шунингдек, психологик ёки жисмоний зўравонлик орқали диний эътиқодга мажбурлаш, қариялар уйларида, ҳарбий қисмларда ёки жазони ижро этиш муассасаларида диний маросимлар ўтказиш тақиқланади.

Қонуннинг алоҳида бандида жамоат жойларида, давлат ва маъмурий ташкилотларда, мактабгача таълим ва умумий таълим муассасаларида, шунингдек, турар-жой биноларини айланиб чиқиш йўли билан диний адабиётларни тарқатишга тақиқ киритилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 14:38


Долларнинг расмий курси кўтарилди

Доллар 12 984,44 сўм (+9,34)
Рубль 129,90 сўм (+2,27)
Евро 13 442,79 сўм (+69,36)

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 12:47


Болаларга заҳарли илонлар билан томоша Пискентдаги боғчада кўрсатилгани аниқланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат Пискент туманидаги боғчада содир бўлганини маълум қилди.

“Биринчидан бу тур илонлар жуда тез ҳаракатланувчан ва заҳарли бўлишади. Иккинчидан таълим муассасаларида бундай заҳарли илонлар билан томошалар ўтказишга қайси раҳбар розилик бергани қизиқ. Цирк томошалари қўйиб юрган шахсларнинг илонларни сақлашга рухсати борми? Видеони диққат билан кузатсангиз илонлар билан ўйнаётган шахснинг ўзи ҳам илонларда қанчалик қўрқишини сезишингиз мумкин”,
деб ёзганди эколог Наргиз Қосимова.

“Жониворларни яшикка солиб устини мато билан беркитган одам жониворлар ўлиб қолиши ҳақида ўйламаса керак”,
дея қўшимча қилганди у.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, бу томоша 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.

Қайд этилишича, ушбу томоша Олмалиқ шаҳар “Кумуш диёр” хусусий корхонаси тасарруфидаги “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А томонидан уюштирилган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

Мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 09:30


Бешариқ туман ҳокими Расулжон Жўраев Тожикистонлик тадбиркор Муроджон Ҳамидовни қабул қилди.

Тожикистонлик тадбиркор ўз маблағлари ҳисобига Бешариқ туманида Эндоурология ва болалар травматологияси йўналишларига ихтисослашган хусусий шифохона очиш таклифини билдирди.

Ушбу таклиф туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қуваттланиши, лойиҳа учун мақбул жой кўрилиши ва аниқ таклифлар асосида музокараларни давом эттирилишига келишилди.

Учрашувда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори иштирок этди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 07:38


Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозининг номига 12 млн микроқарз расмийлаштириб олди

У пулларни танишининг пластик картасига ўтказиб, пулларни банкомат орқали нақд қилиб олган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 06:33


🇺🇿 Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради

Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 04:49


Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Jan, 03:52


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди.

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Jan, 07:57


❗️Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди. Унинг Бегиристайн билан расми тарқалди

«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, унинг клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан тушган сурати тармоқларда тарқалди. Унда қозоғистонлик мутахассис Улуғбек Асанбаевни ҳам кўриш мумкин.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 18:58


❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаси паспорт ўрнини боса олади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6-бандига мувофиқ,

Фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация ID-карталари ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўрсатиб, банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлгани сабабли, у банк хизматларини кўрсатиш жараёнида паспортнинг ўрнини боса олади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 14:36


СОХТА ИМЗОЛАР БИЛАН ЧИҚИМ ҚИЛИНГАН ДОРИ-ДАРМОНЛАР...

Навоий вилояти Навбахор туман тиббиёт бирлашмасида журналистик текширув олиб борилди. Терапия бўлимидаги аксарият беморлар Гепарин дори воситаси берилмаётганлиги ҳақида норозилик билдирдилар бўлим катта ҳамширасининг хонаси мутахассислар иштирокида ўрганилди. Таъминотда муаммо йўқлиги Гепарин дори воситаси мавжудлиги аниқланди нима учун беморларга берилмаган деган саволга аниқ жавоб ололмадик.

Болалар бўлими кўздан кечирилганда беморларга кунлик қилинадиган муолажалар ва уларга қандай дори дармонлардан фойдаланилганлиги бўйича дафтарда аксар ҳолатта ҳамширалар ўзлари имзо қўйишганлиги беморлар билан суҳбат жараёнида тасдиқланди. Тиббий ҳужжатлар қонун доирасида юрутилмаган

Муолажа хонасидаги чиқинди яшикда сақланаётган Б тоифага мансуб ҳафли чиқиндиларни кўриб СанҚвам 0342-17 бўйича ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлик холатини ҳам кўришингиз мумкин.

Мақсадимиз кимнидур ёмонлаш емас ҳалқни рози қилиш тиббиётни ривожланишига хисса қўшиш. Танқидни тўғри қабул қиласизлар деган умиддамиз.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 14:03


Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Жумладан, жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган тадбирларда 162 нафар тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилиб, 112 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди.

Тадбир давомида,  3 кг.757 грамм гиёҳвандлик воситалари, 39 та совуқ қурол, 4 та ов ва 7 та пневматик қуроллар олинди.

Шунингдек, 5 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 13:09


ИМКОН БЎЛСА ЁРДАМ БЕРИНГ АЗИЗЛАР...

РАХИМОВА ЖАЙРОНА 2014-йил 21-июнда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Кенгизор маҳалласида туғулган. У 2024-йил 1-ноябр куни, мактабга кетаётган вақтида автохалокат- га учраб, бош мия суягидан оғир тан жарохати олиши натижасида, 42 кун давомида туман шифохонасида даволанган. Ҳозирги кунда ҳам даволанишга, тиббий муолажага ва жарроҳлик амалиёти ўтказилишига муҳтож. Лекин, отаси бир йил илгари саратон кассалиги туфайли оламдан ўтганлиги, икки нафар вояга етмаган укаси ҳам борлиги, уларнинг ёлғиз боқувчиси онаси эканлиги, онаси ҳам ҳеч қайерда ишламаслиги, улар вақтинчалик 1-хонали уйда, ижарада туришлари ҳамда автоҳалокат содир этган шахс унга ҳеч қандай моддий кўмак кўрсатаётмаганлиги сабабли, тиббий муолажага ва жарроҳлик амалиёти ўтказилишига умуман имкониятлари йўқ. Шунинг учун ҳам Раҳимова Жайрона, сиз саховатпеша инсонлар ёрдамига мухтож.
«...Оилада боқувчимиз йўқ, ёлғиз ўзим қийналиябман, ака-ука, опа-сингилларим ҳам йўқ, ўзим мехрибонлик уйидан чиқганман, турмуш ўртоғим эса оғир хасталик сабабли вафот этганлар, ёлғиз озим 3 фарзандни вояга етказмоқдаман....» дейди, беморнинг онаси Сайёра Даминова.
Бемор қизалоқни ҳаётга қайтишига, имкон қадар ўз ҳиссангизни қўшинг азиз дўстлар. Зеро эхсоннинг мукофоти - эхсондур.

Беморнинг онаси #Сайёра_Доминовага тегишли карта рақами: 9860082515982633 Карта рақами уланган тел рақам: 976175995

Ғайрат Абераев

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 11:53


Тошкентда чақалоқ кўчага ташлаб кетилган

Жорий йил 15 январь куни Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида йўловчилардан бири кўчада янги туғилган чақалоқ солинган сумкани топиб олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳудудда яшовчи бир киши кўчада ётган сумкадан боланинг йиғисини эшитиб, дарҳол тез ёрдам чақирган. Чақалоқ зудлик билан тиббий муассасага етказилиб, шифокорлар ҳозир унинг аҳволи барқарор эканини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгихаёт тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 10:40


Ўзбекистонда мураккаб жарроҳлик операциялари туманлар даражасида ўтказилмоқда

"Вилоятларда 22 турдаги, туман шифохоналарида 5 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ этилди. Натижада 2024 йилда марказга тўғридан-тўғри мурожаатлар сони 2 баробар камайди", деди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 09:18


Бешариқ туманида кибержиноятларни олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туман ҳудудидаги маҳаллалар ва хонадонларда кибержиноятларни олдини олиш бўйича огоҳлантирув-профилактик тадбирлари амалга оширилди.

Ушбу тадбирлар давомида аҳоли вакиллари билан ҳуқуқий мавзудаги суҳбатлар ўтказилиб, тарғибот материаллари тарқатилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 08:01


Афғонистонда амалдорларга бир вақтда икки лавозимда ишлаш тақиқланди

Толибон давлат амалдорларига бир вақтнинг ўзида бир нечта лавозимни эгаллашни тақиқловчи янги фармонни эълон қилди. Фармон давлат бошқарувида самарадорликни ошириш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 06:49


Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келган Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳакимжон Долимов жамоатчиликка таништирилди.

Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Мазкур бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган.

2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 05:30


Самарқандда темирйўл устига бетон бўлаги қўйиб кетилди

Воқеа Пахтачи тумани ҳудудида кечки пайтда содир бўлган. Номаълум шахс темирйўл четида масофа ёзилган белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.

Бухорога кетаётган «Афросиёб» тезюрар поезди бетон бўлагига катта тезликда келиб урилган ва маълум муддат тўхтаб қолган. Сўнгра йўлида давом этган поезд манзилга 1 соат 24 минут кечикиб борган. Поездда 133 нафар йўловчи бўлган. Уларга тан жароҳати етмаган.

Ҳозирча ҳолат қачон бўлгани, бетон бўлагини темирйўлга ким ва нима мақсадда қўйиб кетгани, шунингдек, «Афросиёб» поездига етказилган зарар миқдори маълум эмас.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 03:53


Хориждан жасад олиб келиш қанчага тушиши айтилди

Миграция агентлигига кўра, жасадларни олиб келиш харажатлари давлатга қараб фарқ қилади. Россиядан жасад олиб келиш 1000 АҚШ доллари атрофида бўлса, Япония ва Кореядан бу харажат 9-10 минг долларгача етади. 2024 йили 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Jan, 03:01


Фарғонада товламачилик йўли билан 7000 доллар талаб қилган жиноий гуруҳ аъзолари қамоққа олинди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Jan, 17:23


Ўзбекистонда 18 январ куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.

Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Jan, 16:04


Ўзбекистон иккиламчи автомобил бозорида нархлар пасайиши кузатилди

2024 йил декабр ойида Ўзбекистонда иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайиши давом этди. Бу кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий автомобиллар нархлари тушишига олиб келди.

Хусусан, Onix 3,6–4,4 фоизга, Lacetti 1,3 фоизга, Cobalt 0,8–1,6 фоизга, Nexia 0,9 фоизга, Spark 0,5–1 фоизга ва Damas 1–1,2 фоизга арзонлади. Malibu ва Tracker автомобиллари нархлари ҳам пасайган бўлса, Equinox бироз қимматлашди.

Электромобиллар орасида янги BYD моделлари 1,2–1,9 фоизга арзонлаган. Шунингдек, ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD E2 ва Han 0,8–4,2 фоизга арзонлашган бўлса, кўп фойдаланилган электромобиллар айрим ҳолатларда қимматлашди.

Chevrolet Monza ва Kia Sportage арзонлашган бўлса, Kia К5, Seltos ва Hyundai Tucson нархларида ўсиш қайд этилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

17 Jan, 13:22


RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqda “Beshariq tumani Qum MFYda joylashgan 33-DMTTda uch yarim yoshli bola bog‘chada noma’lum sabablarga ko‘ra vafot etgani aytilmoqda” mazmunida xabar tarqatildi. Ushbu holat boʻyicha Farg‘ona viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi quyidagilarni maʼlum qiladi.

Beshariq tumani dagi 33-Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotida  kir yuvuvchi vazifasida ishlab kelayotgan J.N.ning nabirasi 2021-yil 3-fevral sanasida tug‘ilgan B.D. 2025-yil 16-yanvar soat 11:30larda xonadonida  bolaga qarab turish uchun hech kim yo‘qligi sababli  buvisiga vaqtincha qarab turish uchun ota-onasi tomonidan tashlab ketilgan. Ma’lum muddatdan so‘ng bolani sog‘lig‘i yomonlashib xushini yo‘qotgan.

Maktabgacha ta’lim tashkiloti xodimlari tomonidan tez tibbiy yordam chaqirib, tuman markaziy shifoxonasiga xushsiz holatda bola olib borilgan.

O‘rganish natijalariga ko‘ra B.D. mazkur 33-Davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti tarbiyalanuvchisi emasligi aniqlandi. BBIT (elektron dastur)da ham B.D. mavjud emasligi aniqlandi va maktabgacha ta’lim tashkiloti guruh pedogoglarining tarbiyalanuvchilarini ro‘yxatga olish daftarlarida ham qayd etilmagan.

Hozirda huquq-tartibot idoralari tomonidan tegishli tartibda tergovga qadar surishtiruv ishlari olib borilayotganini ma’lum qilamiz.

Farg‘ona viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati.

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 14:46


⚡️Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди

9-январь куни Пахтачи туманидаги «Қорақўтон» тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган. Уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 киши туман марказий шифохонасига келтирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Кун.узъга маълум қилишича, марҳумларнинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган, туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 13:27


Фарғонада ҳарбийлаштирилган "Саф юриш"лари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Фарғона шаҳри асосий кўчаларида ҳарбийлаштирилган "Саф юриш"лари бўлиб ўтди.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 11:11


2024 йилда АҚШнинг табиий офатлардан кўрган зарари 182 миллиард долларни ташкил этди

Бу офатлар жами 568 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 08:37


Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 08:31


⚡️Фарғонада 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 та магнит шарча олиб ташланди — ССВ

Қизалоқ ўйин пайтида магнит шарчаларни ютган, натижада улар қорнида йиғилиб, ҳаётига хавф туғдирган.

Шундан сўнг, ота-онаси зудлик билан шифохонага мурожаат қилган.

Аввал Фарғонада консерватив усулда даволаш бошланган, лекин асосий қисми ичкарида қолган. Кейин Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, магнитлар олиб ташланган.

Ҳозирда қизчанинг аҳволи яхши.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 07:23


Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, масъулияти чекланган жамият юристининг автомашинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, масъулияти чекланган жамият юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 06:23


Президент расмий ташриф билан БААда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари Амирликлар пойтахтида Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида иштирок этади.

Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, "яшил" энергетика, инфратузилма, рақамлаштириш, сунъий интеллект, инновацион ривожланиш, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 05:01


Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Яъни тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 й.т. шахсга тегишли қисмини Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 й.т. фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат просессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Jan, 04:11


Фарзандингиз учун энг зўр танлов ва Сингапур таълим тизими тўғрисида билишни истайсизми.

🏫 Унда сиз Риштон марказида жойлашган марказида жойлашган  "WUNDERKIND XXI" хусусий мактабига ташриф буюринг.

🏣 Мазкур мактабда 1-синф рус ва ўзбек синфларига 2025 йил январ ойидан қабул бошланди.

Қабул барча синфларда давом этмоқда.Бошқа мактаблардан фарқли жиҳати шундан иборатки, Фарзандингиз соат 8:00 дан 16:00 гача Олий тоифали ўқитувчилардан таҳсил олади.

Тайёрлов :
Президент мактаби
Ал-Хоразмий мактаби
Ибн-Сино мактаби

Sat, IT, Математика, Инглиз тили, Рус тили, Корейс тили, Кимё-биология,Тарих ва Она тили фанларидан чуқурлаштирилган дарс жараёнлари олиб борилади.

Боғланиш учун тел :
📞55-811-33-11
📞93-772-77-98

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 15:23


Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 14:16


Оҳангаронда ёш болага шилқимлик қилган педофил жазоланди

2024 йил 5 декабрь куни Cobalt Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар «Нўғойқўрғон» МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 14 ёшли вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.

Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5 қаватли уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.

Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 12:29


Абдуқодир Хусанов "Манчестер Сити"га 50 миллион еврога сотилди

50 миллион евро ўзбек сўмига қанча бўлади?

2025 йил 10 январь ҳолатига кўра, 1 евро тахминан 13 317.58 сўмга тенг.

Шу курс асосида ҳисобласак:

50 000 000 евро × 13 317.58 сўм/евро = 665 879 000 000 сўм

Демак, 50 миллион евро деярли 666 миллиард (миллиард!) ўзбек сўмига тенг бўлади.

Осиё ва МДҲ давлатлари тарихида ҳали бунақа қиммат футболчи сотилмаган...

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 11:10


Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 06:34


Сайхунобод тумани ФВБнинг тезкор бўлинмаси бошлиғи пора билан қўлга тушди

Қайд этилишича, тезкор тадбирда у Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг доллар олган вақтида ушланган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 05:21


Наманганда ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи оила-аъзоларига лимон етиштириш учун ажратилган 2 гектар ерни $160 мингга сотаётганда ушланган.

У ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб беришни ҳам ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Jan, 04:19


ЖССТ: Хитойда метапневмовирусдан шифохоналар тўлиб кетгани асоссиз

Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди. Ҳолат юзасидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ЖССТ Хитой соғлиқни сақлаш расмийларига алоқага чиққанда, инсон метапневмовирусининг (hMPV) ҳеч қандай ноодатий авж олиш шакллари мавжуд эмаслигини, шифохоналар тўлиб-тошгани йўқ ва ҳеч қандай фавқулодда ҳолат эълон қилинмаганини маълум қилган.

Шунингдек, ЖССТ кузатув тизимлари орқали глобал, минтақавий ва мамлакат даражасида респиратор касалликларни кузатишда давом этади ва керак бўлганда янгиланишларни тақдим этишини таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳам метапневмовирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

09 Jan, 15:32


❗️Марҳумликда машҳурликка эришган деҳқон!

Тармоқларда трендга айланган отахоннинг уйига боришибди.

Афсуски отахон 2007 йилда оламдан ўтган экан. Ўғилларидан интервю олишибди

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

09 Jan, 14:03


Байден Калифорнияда кучли ёнғинлар сабабли кенг кўламли офат режимини жорий қилди

У ўрмон ёнғинлари сабабли Рим ва Ватиканга режалаштирилган сафарини бекор қилди. Бу сафар унинг АҚШ президенти сифатидаги сўнгги хорижий ташрифи бўлиши кутилганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 15:20


Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 13:41


Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

A-373 «Тошкент-Қўқон-Андижон» йўлининг 127-160 км оралиғида қор ёғмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 12:04


Маҳаллий бюджет ҳисобидан хизмат автомобиллари харид қилиш тақиқланди

«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун билан Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2025 йилда «тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш» тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича зурурий чоралар кўриш вазифаси юкланган.

Бунда, жумладан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув ходимлари иш ҳақи миқдорларини ошириш (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ошириш бундан мустасно) бўйича таклифлар киритиш тақиқланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари (таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланадиганлардан ташқари) харид қилиш ҳам тақиқланди. Юқорида хариди тақиқланган товарлар фақатгина Вазирлар Маҳакамаси билан келишилган ҳолда харид қилинади.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлар сметасини тузиш жараёнида мебель ва офис жиҳозлари ҳамда товар-моддий захираларини харид қилиш харажатлари миқдорини 2024 йилга нисбатан 10 фоизга камайтирган ҳолда (мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) режалаштириш сўралади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 10:53


Иш вақтида ҳалок бўлган ходимнинг оиласига 485,7 миллион сўм тўланди

Иш вақтида вафот этган ходим Н. Нуриллаевнинг оила аъзоларига 485,7 миллион сўм маблағ тўланди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, андижонлик Н. Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган. Ходимнинг турмуш ўртоғи Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, фуқаронинг муражаати Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганилиб, судга даъво аризаси киритилган.

Суд хулосасига кўра, ариза қаноатлантирилиб, Ш.Нуриллаева фойдасига 485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари ундирилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 09:28


#эслатма

Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олинг!

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз👇

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 08:20


Гулистонда фуқароларни "Умра"га ноқонуний юбораётган фирма аниқланди

Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси таъсисчиси Ғ.А. тегишли лицензияга эга бўлмасада, Сирдарё туманида яшовчи фуқаро ва унинг 4 нафар қариндошини “Умра” зиёратига юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 07:42


Эндиликда йўл ҳақи нақд кўринишда берилса, йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жаримага тортилади

2025 йил 1 январдан автобусларда нақд пул амалиёти бекор қилинди. Шу сабаб, агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда берса, ҳайдовчи қабул қилмаслиги талаб қилинади.

Хабарга кўра, биринчи сафар огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришга қарамасдан ҳуқуқбузарлик такрорланадиган бўлса, ўрнатилган тартибда ҳайдовчига ҳам йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилади. 

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси ҳамда 145-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Яъни, йўловчига нисбатан маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан тузилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бири миқдорида жарима белгиланади.

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг бўлса, 37 минг 500 сўм миқдорида фуқаро жаримага тортилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 06:36


Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 16-ўринда

Trading Economics платформаси тақдим этган энг сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон 196 мамлакат орасида олтин захираси бўйича 16 ўринни эгаллаб турибди.

2024 йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, дунёдаги энг йирик олтин захираларига эга мамлакатлар эса АҚШ (8133,46 тонна), Германия (3351,53 тонна), Италия (2451,84 тонна), Франция (2436,97 тонна) ва Россиядир. (2335,85 тонна билан).

Дунёдаги энг катта олтин миқдорини ўз ичига захира АҚШда, Нью-Йорк Федерал банки омборида сақланади, дейилади хабарда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 05:07


"Лойиҳалар ярмаркаси"да иштирок этинг!

Учкўприк туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни 2025 йилнинг 10 январь куни болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтадиган "Лойиҳалар ярмаркаси"га таклиф этамиз!

Ярмаркада янги лойиҳаларингиз билан иштирок этиб, уларни амалга ошириш учун банк кредитлари олиш масаласида янги имкониятларни қўлга киритишингиз мумкин.

"Лойиҳалар ярмаркаси"да тижорат банклари ҳамда фаолияти тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ташкилот ва муассасалар иштирок этади.

"Лойиҳалар ярмаркаси" 10 январь куни соат 11:00 да бошланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

07 Jan, 03:44


❗️Талаба ва ўқувчилар учун ўқув жараёнлари қачондан бошланади?

Маълумот учун: ОТМ талабалари, коллеж, лицей ва техникум ўқувчилари учун 8 январдан бошлаб, мактаб ўқувчилари учун эса 13 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 14:52


2024 йилда Сирдарё вилоятида ​3 та болалар боғчаси иш фаолияти тўхтатилди

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида жами 203 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти (боғча) фаолият юритади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда шаҳар (туман) бўлими мутахассислари томонидан 2024 йил давомида Давлат мактабгача таълим ташкилотларида 191 та режа асосида ва 76 та режадан ташқари жами 267 та текширувлар ўтказилган.

Барча текширувлар лаборатория мутахассислари билан биргаликда олиб борилган. Текширувлар давомида санитария қоида ва меъёр талабларига риоя этилмаган 3 та ДМТТ иш фаолияти вақтинча ёпилган.

Аниқланган камчиликлар юзасидан 169 нафар масъул ходимларга нисбатан 251 млн 872 минг 500 сўм миқдорида маъмурий чоралар кўрилган.

Сирдарё вилояти СЭО ва ЖС бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 12:36


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 11:54


Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари – 1 125 000 сўм жаримага тортилган.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 10:17


Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ! – ССВ

ОАВда гўёки COVID-19 дан хавфлироқ бўлган “янги” инфекция ҳақида маълумотлар тарқатмоқда.

Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Рустам Икромов метапневмовирус 2001 йилда аниқланганини таъкидлади.

Ҳар йили, айниқса куз ва қишда, бутун дунёда ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилади. ОРВИ ва грипп каби даволанади.👇

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 08:55


"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

☝️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 07:07


#диққат #тезкор

❗️Россияда полиция мигрантларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди

5 февралдан бошлаб, Россия полицияси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ қоидабузар хорижликларни мустақил равишда чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўзгариш яқин кунларда кучга киради.

Бу қадам Россия ҳудудида миграция қоидаларига риоя этишни кучайтириш ва тартибни сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 05:57


🇺🇿 “UzAuto Motors” АЖ 7-январ куни соат 10:00 дан бошлаб Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомашиналари бўйича шартномалар тузиш бошланишини маълум қилади.

Уларни харид қилиш бўйича шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти ва UzAvtoSavdo иловаси орқали фақат онлайн режимда тузиш мумкин бўлади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 04:51


Фарғона ва Қирғиз Республикаси Боткен вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик кўлами янада кенгайиб, туризм соҳасида алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Боткен губернаторлиги таклифига биноан инфотур ташкил этилиб, унда вилоятимизнинг ОАВ вакиллари ва блогерлари, туризм бошқармаси хамда туркомпаниялар иштирок этди.

Бундай тадбирлардан асосий мақсад икки ҳудуднинг туристик манзиллари билан таништириш ҳамда дўстона муносабатларни йўлга қўйишдир.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

06 Jan, 04:18


Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Қўрғонча» МФЙда жойлашган оилавий корхоналардан бири табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Тойлоқтумангаз» ГТБ, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида аниқланишича, оилавий корхона (новвойхона) эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва етказилган зарар 1,329 миллиард сўм миқдорида ҳисобланган.

Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 12:11


Шифокорлар ёш боланинг умрини сақлаб қолишди

Воқеа айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса Наманган вилоятида кузатилгани айтилмоқда. Бола нафас ололмай қолган ҳолда шифохонага олиб келинган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 11:25


Ўзбекистон туманида тунги хизматга  бириктирилган профилактика инспекторлари ва сохавий хизмат ходимлари иштирокида хизмат олди йўриқнома ўтказилди.

Тадбирда ходимларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, пробация ҳамда маъмурий назоратда турган шахслар билан ишлаш, чойхона ва бошқа кўнгилочар жойларни белгиланган вақт оралиғида фаолият олиб боришини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилишлари юзасидан топшириқлар берилиб, хизматга кузатилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 09:03


Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

У "Бедана" қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган, "Тошкент" гуруҳи хонандаси эди. 

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 09:01


2025 йилда Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар

- 6 млрд. доллар миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини бошлаш;
- 1,2 мингта инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;
- 497 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш;
- 1,5 млрд. доллар миқдоридаги маҳсулот экспортини амалга ошириш;
- 3,7 млрд. доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш;
- 49 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;
- вилоятда камбағаллик даражасини 5 фоизга тушириш.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 07:43


Нукусда ФВВ ҳарбий хизматчиси 6 кишини пичоқлади, бир киши вафот этди

Мазкур ҳолат билан боғлиқ жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг иш юритувига олинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

04 Jan, 05:44


  2025 йил январь ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди.

Шунингдек, банк пластик картаси орқали пенсия олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди, нақд пул тўловлари эса АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали 4 январ кунидан амалга оширилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 16:20


Метан заправкалардаги навбатларни танқид қилган Ғайрат Дўстов 8 суткалик қамоқдан сўнг озод қилинди

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 12:53


Судда судланувчининг тоби қочди

Унга ёрдам кўрсатилмоқда. Суд қисқа танаффус эълон қилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 10:41


#тезкор
"Заправкадаги мажаро" қаҳрамони Ғайрат Дўстовнинг судида ғалва!!!

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ғайрат Дўстовнинг қонуний вакиллари, журналистлар ва жамоатчилик фаоллар турли баҳоналар билан суд биносига киритилмаяпти.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 09:49


Бекободда фуқарони уриб ўлдириб қўйган ИИБ ходими 9 йилга қамалди

Бекобод шаҳар ИИБ биносида вафот этган 43 ёшли Дилмурод Юсупвалиевнинг ўлимига ИИБ ходими етказган жароҳат сабаб бўлгани тасдиқланди. Суд ҳукми билан ходим қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган деб топилди. Унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Марҳумнинг акаси берган интервюсида укасини ўз кўзи олдида ИИБнинг бир неча ходими калтаклаганини айтганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 08:31



Водийнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?


Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида Фарғона водийси вилоятларида янги корхоналар ташкил этилиши бўйича кўрсаткич қуйидагича:

Фарғона вилоят
и – 5854 та
Андижон вилоят
и – 4056 та
Наманган вилояти
– 3799 та

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 06:43


Турклар Фарғоний бобокалонимиз ортидан бориб "Fergani" номли фазовий кема билан фазони забт этиб, Фарғоний руҳини шод этмоқда.

Биз эса қайсидир еб тўймас мечкайни руҳини шод қилиб, тонналаб оливье билан метрлаб лавашларни, қозон-қозон ошларни забт этяпмиз.
Қани ошга қаранглар совумасин...

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

03 Jan, 05:21


Расман: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандига “Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди). Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

Айрим блогерларнинг қарор моҳиятини тўла англаб етмай туриб, нотўғри маълумот тарқатишлари туфайли аҳоли орасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Биз блогер ва журналистларни ижтимоий масъулиятли бўлишга, хайп ортидан қувиб, ўзлари тушуниб етмаган маълумотни тарқатишдан тийилишга чақирамиз.

Вазирлик Ахборот хизмати ҳар бир таҳририят ёки блогерлар билан изчил ҳамкорликка тайёр. Юборилган ҳар қандай сўров ёки мурожаат жавобсиз қолмайди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 17:59


Жасжан номли блогер кўчада «билганини қилгани» учун 1 млн 875 минг сўм жаримага тортилибди

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 16:18


Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Шунингдек, Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги 4 январь (шанба) куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки, 2 январь кунги дам олиш айни шу кун ҳисобидан берилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 15:45


Қозоғистонда наркотиклар ишлаб чиқариш ва сотиш учун эндиликда умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

Тўқаев имзолаган янги қонунга кўра, айбдорлар 15–20 йилгача қамоқ ёки мол-мулки мусодара қилинган ҳолда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

"Закладка" қўйувчилар учун жазо енгиллаштирилди: аввал 5–10 йил берилган бўлса, энди 5–8 йил этиб белгиланди.

Бу ўзгариш, асосан, ёшлар ва ўсмирларни наркотик савдоси учун қўлланилиши ҳолатлари инобатга олиниб қабул қилинган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 13:42


Қўқон шаҳридаги байрам арчасига минглаб ҳамшаҳарларимиз ташриф буюрдилар

Майдонда ўрнатилган саҳнада эл суйган санъаткорлар иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

Қорбобо, Қорқиз, эртак қахрамонлари, аттракционлар, янги йил ярмаркаси байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият баҳшида этди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 12:28


Одамларни ҳайратга солишни истаган одам, ҳайратнинг бир томонини ўйлаб, иккинчи томонини эсдан чиққарса, ҳайрати ортидан лаънат орттиради.
Ит ҳам ётадиган жойини думи билан супириб ётади, деб бежизга айтишмайди, ахир.
Қизалоқ айтмоқчи: бундайларга Худо инсоф берсин!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

02 Jan, 11:40


Вазирлар Маҳкамасининг 145- сонли қарорига мувофиқ 2025 йил 6 январдан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларида "Аёллар дафтари"га киритиш учун хатлов жараёнлари бошланади.

"Аёллар дафтари"га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

1) Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

2) Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

3) Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

4) Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

5) Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

6) Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

23 Nov, 15:43


Хусусий боғча ва мактаблар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

«Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Ҳужжат билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди:

- замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
- компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
- ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

23 Nov, 08:20


Данғара туманида «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Данғара туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи психологи Бахтилахон Уролова томонидан 8-синф ўқувчилари иштирокида ўқувчилар ўртасида зўравонликсиз соғлом психологик муҳитни мунтазамлиги ва бардавомлигини таъминлаш мақсадида «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Мазкур тадбирда ўқувчилар фаол қатнашдилар.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

23 Nov, 03:33


Ўзбекистон фуқаролари энди бой мамлакатларга ишга юборилади — Бош вазир

Ҳукуматга яна қайта тайинланган А.Арипов илк маърузасида худди шу каби ўз стратегик режаларини айтиб ўтди.


2025 йилда 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини иқтисодий ривожланган мамлакатларда иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 13:34


АҚШ доллари сўмга нисбатан арзонлади

Марказий банк 25 ноябрь куни амалда бўладиган валюталар курсини белгилади.

USD 12 829,07сўм (-15,14);
EUR 13 344,80 сўм (-163,46);
RUB 124,91 сўм (-2,44).

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 10:52


ДХХ: Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 09:15


Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди

ИИОнинг формасини кийиб олган ушбу шахсларнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дорилар ҳам топилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 08:06


Наманганда 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

Наманган вилоятининг Чуст туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ч.Ш.» МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 06:21


Бешариқ туманида ИИБ бошлиғи оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.
📌Бешариқ туман ИИБ бошлиғи подполковник Расулжон Махсудов бошчилигида ўтган тадбирда, ёшларнинг муаммолари, таклифлари тингланди.

🖇Учрашув давомида оталиққа олинган ёшларга жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб,  келгусида баркамол ва етук инсон бўлиш учун зарур тавсиялар берилди.

💥Ватанпарварлик тушунчаси, кўп китоб ўқишнинг аҳамияти ва соғлом турмуш тарзи ҳақида билдирилган фикрлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда билим доирасини оширишда муҳим омил бўлди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 03:48


Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида саксовул буталари синдириб олиб кетаётган шахсларга 29 млн сўм жарима белгиланди

Бухоро вилоятининг Олот туманида эса саксовулга шикаст етказган шахсларга 14,6 млн жарима белгиланган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Nov, 02:29


Ўзбекистон туризм соҳасида “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” мукофотига сазовор бўлди

Лондонда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон нуфузли “Wanderlust Reader Travel Awards 2024” мукофотининг “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.

Тақдирлаш маросими машҳур “Tate Modern” замонавий санъат галереясида бўлиб ўтди.

Маълумот учун
: “Wanderlust Reader Travel Awards” мукофоти Wanderlust журнали томонидан ўтказиладиган йўналишлар ва туроператорлар учун нуфузли танлов.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Nov, 14:21


🇺🇿 Ўзбекистондаги банклар ва уларнинг телефон рақамлари.

▪️Марказий банк -  +99871-212-62-05.
▪️Ипотека-банк — 1233.
▪️Асакабанк — 1152.
▪️Капиталбанк — 1340.
▪️Ўзмиллийбанк — 1344.
▪️Халқ Банки — 1106.
▪️Агробанк — 1216.
▪️Туронбанк — 1220.
▪️МКБанк — 1285.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк — 1180.
▪️Ипак Йўли Банки — 1296.
▪️Қишлоққурилишбанк — 1254.
▪️Азия Альянс Банк — 1270.
▪️Тенге Банк — 1245.
▪️Садерот Банк —+99871-252-11-61.
▪️Узум Банк — +99878-777-07-99.
▪️Ориент Финанс Банк —  +99871-200-88-99.
▪️Октобанк — +99871-202-33-33.
▪️Авобанк — +99878-150-36-43.
▪️Пойтахтбанк — +99871-214-20-00.
▪️Мадад Инвест Банк — +99873-241-70-31.
▪️Алоқабанк — +99871-230-77-77.
▪️Трастбанк — 1287.
▪️Давр Банк — 1284.
▪️Инфинбанк — 1214.
▪️Ҳамкорбанк — 1256.
▪️Гарант Банк — 1326.
▪️Зираат Банк — 1293.
▪️Анорбанк — 1290.
▪️ТБС Банк — 1150.
▪️Универсалбанк — 1355.
▪️Ҳаёт банк —1320.
▪️КДБ Банк — +99878-120-80-00.

Керакли маълумотни ўзингизга сақлаб олинг

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Nov, 13:05


Фарғонада куз манзараси ва ҳар қандай об-ҳавода ўз хизмат вазифасини ҳамда бурчини адо этаётган йўл-патруль хизмати инспекторлари!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

20 Nov, 13:06


ОЛТИАРИҚДА ПРОКУРОР ТАШАББУСИ БИЛАН БОҒЧА ЗАМОНАВИЙ ТУС ОЛДИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ КEНГАЙДИ

Олтиариқ туманининг Азимобод қишлоғида жойлашга 22-давлат мактабгача таълим ташкилоти бундан салкам 50 йил аввал 200 нафар болаларга мослаб қурилганди. Бугунги кунга келиб бинолари маънан эскириб қолганди. Ҳудудда аҳоли сони ортгани боис, боғчага талаб ҳам ошганди. Қолаверса, муассасада тарбияланувчилар учун шарт-шароитларда ҳам кўнгилдагидай эмас ва бир қатор муаммолар ўз ечимини кутаётганди. Бу ўз навбатида қишлоқдагилар эътирозига сабаб бўлаётганди...

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Рустамжон Тиллаевнинг эътибори ва ташаббуси билан мазкур мактабгача таълим ташкилотида ҳашар йўли билан қўшимча 240 ўринли бино барпо этилди. Унга 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ жалб қилинди.

Эндиликда ушбу замонавий қиёфа акс этган ва имкониятлари кенгайган муассасада қамров янада ошди. Қўшимча 30 га яқин янги иш ўринлари ҳам ташкил этилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров эзгу ишга ҳисса қўшган инсонларга миннатдорлик билдирди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад аҳолини ҳаётдан рози қилиш эканлиги, маҳалладаги ҳамжиҳатлик, бирдамлик муҳимлигини таъкидлаб, Азимободдаги эзгу ишларни эътироф этди.

Тадбирда янги бино қурилишига ҳисса қўшган тадбиркорлар, маҳалла фаоллари совғалар билан тақдирланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

20 Nov, 07:42


ЎЗИ, БИР АЁЛ ҲИМОЯСИДА БЎЛИБ ТУРГАН МУЛОЗИМНИНГ, БОШҚА БИР ЁКИ БИР НEЧТА АЁЛНИ ХЎРЛАШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

Мен Қўқон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб турган ва ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлган жаноб Маъруфжон Усмоновга бир нечта савол билан юзланмоқчиман:

1. Сизнинг ёки Қўқон шаҳар прокуратурасининг, умумтаълим мактаби директорлари билан шуғулланишдан бошқа ишларингиз йўқми?

2. Ҳокимнинг, умумтаълим мактабига прокуратура ва ички ишлар органлари ходимларини етаклаб бориб, мактаб директорининг қўл телефонини мажбуран олиб қўйиш, кейин унинг қўл телефони кодини мажбуран очтириб, маълумотларини ковлаштириш, ўз хоҳишинг билан ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш билан қўрқитиш, мактаб директорининг қонуний иш вақти тугаганидан сўнг унга, ўз хоҳиши билан ишдан кетиш тўғрисида ариза ёздириб олиш ваколати борми?

3. Ҳоким умумтаълим мактаби директорини ишга қўйиш, ишдан олиш ёки унга ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш тўғрисида мажбуран ариза ёздириш ҳуқуқига эгами?

Жаноб ҳоким #Маъруфжон_Усмонов! Қўқон шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактабига ўрнатилган кузатув камераларини четлаб ўтиб «иш бажаришга» ҳар қанча ҳаракат қилманг, барибир эплай олмадингиз.

Ундан ташқари, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган бир байрам тадбирида минбарга чиқиб, шаҳар аҳолисига табрик йўллаганингизда, кимнинг салом ва табригини қўшиб йўллаганингизни унутганимизча йўқ.

#Жаноб_Ҳоким, менинг сиздан қатъий талабим, мактаб директорларини, айниқса, ёлғиз аёл боши билан мактаб директорлигини ва оиласини аъло даражада эплаб келаётган раҳбарларни «синдириш»га ҳаракат қилмангш чунки шахсан мен, таълим фидойилари ҳисобланган педагоглар, қадрли устозлар учун сиз ва сизга ўхшаган барча амалдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қарши курашаман, қарши тураман ва ҳар қандай вазиятда ҳам бу аҳдимдан қайтмайман.

Ғайрат Абераев

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉  @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

20 Nov, 04:15


Тошкент вилоятида 7 килограммлик чақалоқ туғилди

Нурафшон шаҳар туғруқ комплексида вазни деярли 7 кг бўлган чақалоқ дунёга келди.

Айни дамда онанинг ҳам, боланинг ҳам аҳволи яхши. Бундай ҳолат Тошкент вилоятида  биринчи бор кузатилаётгани айтилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

20 Nov, 03:01


ДХХ: Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, у муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Nov, 15:48


Taftish.uz ахборот агентлиги журналистлари Фарғона вилояти бўйлаб ўз журналистик текширувларини давом эттирмоқда.

Бу галги журналистик суриштирув обекти: Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 44-давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.
Кадрлардан кўриш мумкинки, боғчадаги завхознинг хурмача қилиқлари, маҳсулотларнинг қоғозда бор, қозонда йўқ хилини кўриб, болаларнинг ҳаққи кимга керак бўлди, завхозъгами ё мудирага? Деярли омборхонадаги барча маҳсулотлардан ё кам ё кўп чиққанлиги бўйича завхоздан изоҳ сўралганда ҳеч бир тайинли жавоб бера олмади.

Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Анвар Низомов бундан бир неча ой олдин ҳам мазкур камчиликлар ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, тизимда йўл қўйилган ва йўл қўйилаётган камчиликлар ҳануз бартараф этилмаган.

Ушбу журналистик текширувлар бўйича тўлиқ тафсилотларини тез кунда Таftish.uzнинг расмий саҳифалари томоша қилиб, ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин бўлади.

Ҳамкорлик учун Taftish.uz таҳририяти Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига миннатдорчилик билдиради.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Nov, 15:26


Қува туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси жадал давом этмоқда

Жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида туманда жами 688,4 минг.дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида куз мавсумида 338 минг дона мевали дарахт ва бута кўчатлари кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Бугун режалаштирилган дарахт кўчатларининг дастлабки карвони ташкил этилиб, экиш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов, туман ҳокими Х.Умаров, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Х.Сирожиддинов ҳамда туман ҳокими Х.Умаров кўчат экиш ишларининг тизимли ташкил этиш, суғориш тизимларига эътибор қаратиш, қуриб қолишини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 15:12


Риштон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди.

Республикамизда экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиши муҳим қадам бўлди.

Президентимизнинг “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида амалий семинар ташкил этилиб, дарахт кўчатлари экиш уюшқоқлик билан бошланди.

Сектор раҳбари, туман ҳокими Баҳодир Холиқов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов иштирокида  ўтказилган семинарда Маҳалла уюшмаси туман бўлими ходимлари, МФЙ раислари, туман фаоллари, ташкилот, корхоналар раҳбарлари қатнашдилар.

Дарахт экиш ва уни парваришлаш, ўзимиз яшаётган масканни яшил макон,   боғу-бўстонга айлантиришдек хайрли ишда ҳудуд мутасаддиларининг олдида турган вазифалар, кузги дарахт экиш мавсумини намунали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фаоллар ва сектор раҳбарлари иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчаталари экилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 14:23


Учкўприк туманида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир ҳақидаги лавҳа.

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 10:00


Тошкент вилоятида номаълум шахслар кўчадаги ҳайвонларни отиб кетмоқда.

Ҳолат Пискент туманидаги маҳаллалардан бирида 12 ноябрь куни содир бўлгани айтилган.

Ҳозирча расмий ташкилотлар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 06:11


❗️Водий йўлларида қалин туман... Ҳайдовчилар, эҳтиёт бўлинг!

Айни пайтда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг Олтинкўл, Бўстон, Шаҳрихон, Ёзёвон, Қува, Мингбулоқ, Норин туманларида қалин туман ҳодисаси кузатилмоқда.

Ҳайдовчилар, ҳушёрликни оширинг, ҳаракатланишда эҳтиёт бўлинг!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 04:59


Пиёдаларга лой сачратган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

Ёмғирли ҳавода транспорт воситаларининг эҳтиётсизлик оқибатида фуқароларга лойқа сачратиб ўтиши ҳоллари кўп кузатилмоқда.

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчиларнинг йўловчи ёки пиёдаларга лойқа сачратиб ўтиши жаримага сабаб бўлади. Жарима БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида белгиланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

16 Nov, 03:15


Тошкентга Хоразмдан рекорд даражадаги 100 метрлик Ўзбекистон байроғи олиб келинмоқда.

Байроқ пойтахтга 18 ноябрь — Давлат байроғи куни муносабати билан етиб келади.

У республика бўйлаб махсус транспортда ташилиб, белгиланган жойларда Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан 100 метрли ҳолда ёзиб кўрсатилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Nov, 14:02


ТОШЛОҚДА "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ КУЗГИ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Тошлоқ туманида ҳам умуммиллий лойиҳа доирасида кузги мавсумда 333 минг режа бўлиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Айни кунларда туманнинг барча маҳаллаларда кенг кўламли дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тумандаги банча корхона ва ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан биргаликда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом эттирилди. Уй-жойлар атрофларидаги, йўл ёқалари ва бошқа бўш ер майдонларида турли дарахт кўчатлари ўтказилди.

Тадбирда аҳоли вакиллари, фаоллар, туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишмоқда. Шу куннинг ўзида 25000 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Дарахт кўчатларини экиш ишларига туман Ободонлаштириш бошқармасидан етарли техникалари ажратилди. Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шуҳратжон Мусаевлар иштирок этди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Nov, 12:59


Оталиққа олинган ёшлар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.

Жамият тараққиётида ёшларнинг ўрни беқиёс. Эртанги кунимизнинг эгалари – ёш авлодни мустақил хаётга тайёрлаш ҳар жихатдан муҳимдир. Бунда раҳбар ходимларнинг ҳам ўрни аҳамиятли.

Иқтисодий жиноятларга қарши куршиш Департаментни Бешариқ туман бўлим бошлиғи Б.Қўлдашев Намуна МФЙда истиқомад қилувчи ёшлар вакиллари билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказди.

Суҳбатда ёшлар ўртасидаги турли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ижтимоий хаётда ёшлар фаоллигини ошириш, касбга йўналтириш ўз-ўзини банд қилиш масалаларига алоҳида ахамият қаратиб, ўзига бириктирилган ҳудуддаги ёшларни қизиқиши ва дунёқарашига ҳамда хулқ атворига қараб тойифаларга ажратган ҳолда юзма-юз мулоқотлар олиб бормоқда.

Бундан ташқари маҳалла ёшлари ҳамда таълим муассасаларидаги йигит қизлар ўртасида касбга йўналтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларида ҳам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Nov, 11:09


ДИРЕКТОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛОЛМАЙДИГАН ВАЗИРЛИК ЁХУД ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КИМ?

Бир мактабнинг аёл директорини хўрлаб, қўрқитиб, босим ўтказиб, йиғлаб ёлворганларига қулоқ тутмасдан, қонуний иш вақти тугаганидан сўнг ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздириб олган ҳоким ҳақида эшитиб, таълим фидойиларининг нақадар хўрланаёнганидан юрагим оғриди тўғриси.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова нима учун вазир лавозимини эгаллаб турибди ўзи?
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровми ёки Маруфжон Усмоновми?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамчилари Саида Мирзиёева бунга қандай қарайдилар?

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉  @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Nov, 10:26


Факт рақамларда

Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида республика бўйлаб, скрининг текширувлари олиб борилган.

Натижада, 1 миллион 700 минг нафар аёл скрининг қилиниб, 49 мингида саратон олди касалликлари топилган.

Ярим йилликда 122 минг нафар аҳолида юрак қон-томир ва қандли диабет эрта босқичда аниқланган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

15 Nov, 07:41


Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик табиий газ ўғирлаган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Фарғонада оғзаки келишув асосида ижарага бинодан фойдаланган шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.

Улар умумий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган ва давлатга 2,6 млрд сўмлик зарар етказган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Nov, 11:04


Орзудаги мамлакат

Жанубий Америкадаги Гаяна ҳукумати барча фуқароларга 370 фунт стерлингдан (тахминан 5 миллион сўм) тарқатади, чунки мамлакат кутилмаганда нефть туфайли жуда бойиб кетди.

Дастлаб ҳукумат ҳар бир уй хўжалигига икки баравар кўпроқ беришни истаган эди, лекин, кейинроқ хўжалиги йўқларни, масалан, талабаларни ҳам ўйлаб пул бериш схемасини ўзгартирди.

Мамлакат иқтисодиёти нефт туфайли шунчалик тез ўсяптики, ҳатто ҳукумат тўловларни мунтазам қилиб қўйиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Nov, 09:43


Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул қилинади.

1 декабрдан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Nov, 04:42


Эътироф. Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра, тез тиббий ёрдам соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ фарғоналик ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва вазир ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Жумладан, Ёзёвон тумани тез тиббий ёрдам бўлими мудири Ёқубов Бахтиёр Ўлмасович ва Бешариқ тумани тез тиббий ёрдам станция чақирув бригада фелдшери Йўлдашев Ислом Ортиқовичлар “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотландилар.

Шунингдек, Бувайда тумани тез тиббий ёрдам бўлими чақирув бригада шифокори Акбаров Исақжон Нигматович Соғлиқни сақлаш вазирининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Муборак бўлсин!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

11 Nov, 03:27


Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса бугун эрталаб соат 04:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738-километрида юз берди.

Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган. Шундан 1 нафари Ўзбекистон фуқароси, 2 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда.

Яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси турли тан жароҳатлари билан Кузнецк туманлараро шифохонасига жойлаштирилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Nov, 09:41


Taftish.uz ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ БИЛАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙДИ.

2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси «Тиббиёт ходимлари куни» этиб белгиланган.

Шифокорларга тилагимиз: ҳамиша иммунитетингиз юқори, АТФингиз кўп, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80/120, кўзларингиз лочиндек ўткир, ўпкангиз гипокциядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ойлигингиз нерв ҳужайраларидек кўп, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин! Соғлик саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Сизларни танқид остига олсак хам сизларга хурматимиз чексиз сизларни яхши курамиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Nov, 07:53


Данғара туманида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик кўрсатаётган соҳа жонкуярлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, шу билан бирга шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани такидлаб ўтилди.

Тадбир давомида иш фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган тиббиёт ходимлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Nov, 06:50


Қўштепа туманида Тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун Қўштепа туманида 300 нафардан зиёд соҳа ходимларига байрам тадбири ташкил қилинди.

Унда соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар ва тиббиёт ходимлари иштирок этди. Байрам тилаклари, самимий дил сўзлари бир пиёла чой устида давом этди.

Сектор раҳбарлари иштирокида тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий дастур барча иштирокчиларни кайфиятини кўтарди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

10 Nov, 05:49


ШИФОКОРЛАР ҲАМИША ЭЛДА АЗИЗ, ҲУРМАТ-ЭЪТИБОРДА!

Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиш учун зарур имкониятлар яратиш ҳукуматимизнинг доимий эътиборида.

Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланади.

Шифокорларнинг касб байрамлари муносабати билан Бағдод тумани марказий шифохонасининг фидоий ҳамширалар, қўли енгил шифокорларини, касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.

Тиббиёт касаба уюшмаси томонидан ташкилланган байрамда Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Саиджон Давлатов, туман ҳокими ўринбосари Қахрамон Миртазақуловлар иштирок этиб соҳа эгаларини байрам билан қутлади.

Шифохонада ўз меҳнат фаолиятини сидқидилдан бажараётган шифокорларимизнинг бир гуруҳ вакилларига туман ҳокимлиги томонидан турли эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 13:38


ЁЗЯВОННИНГ ОАВ УЧУН ЁПИҚ ЭШИКЛАРИ.

Taftish.uz ахборот агентлиги Ёзявон тумани мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига мурожаатни манзилли ўрганиш мақсадида журналистик текширувлар олиб бориш учун туманда бўлдик

Негадур борганимиз туман масъулларига ёқмаган кўринади ташкилот эшиклари биз учун ёпилди. Ташкилотга кириб мурожаатчининг этирозлари хақиқатга тўғри келиши ёки келмаслигини ўрганиш эди мақсад.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бошлиғи Абдуллаев Шавкатжон Комиловичга ҳолат бўйича боғландик ҳодим жўнатишини айтдида шу билан қайта боғланолмадик шундан сўнг туман хокими Дилшоджон Турсунмуродович Жалиловнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хатамов Мирзоҳид Мирзаевич билан боғландик у киши ҳам мен узоқроқдаман пахта масаласида юрибман топшириқ бераман деганларидан сўнг қайта боғланолмадик.

Ташкилот директори меҳнат таътилида бўлишига қарамасдан ҳодимларга бизни ичкарига киргизмасликга топшириқ берибдилар. Шундан сўнг Фарғона вилояти ММТБ билан боғландик хайриятки улар томонидан берилган топшириқдан сўнг туман ММТБ дан ҳодим келди лекин келган ҳодим учун ҳам эшиклар очилмади ва раҳбарияти ҳам ташкилотга киритилмади.

Ҳош ташкилот директорига туман раҳбарларининг сўзи ўтмайдими ёки қўрқишадими балки ўғли Рустам Турдиевга ишонаётгандур. Битта мактабгача таълим ташкилоти директорига гапини ўтказолмаган Туман масуллари, раҳбарликни эплолмасангиз креслони банд қилманг.

Taftish.uz бу мавзуга яна қайтади мурожаат ва топланган материаллар бир томонлама YouTube орқали этиборингизга ҳавола қиламиз.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 10:47


Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф этилди.

Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини кашф этишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, кашф этилаётган турларнинг аксарияти минтақамиз эндемиклари ҳисобланади, дейди кашфиётчи.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 09:19


Андижонда 23 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди

Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган Р.Ф 2024 йил 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепиб, Андижон шаҳар, Илғор МФЙ, Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган “Ватан” тўйхонасида жойлашган пайнет шохобчасига кириб ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган ва куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтириб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Р.Ф.ни ўзига бензин сепиб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетганлиги жараёнлари шохобчадаги ва уни ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган.

Ҳозирда фуқаро Р.Ф.га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 07:17


13 нафар ҳоким депутатликка сайланди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови бўлиб ўтди.

Сайлов натижаларига кўра, қуйидаги ҳокимлар ўз ҳудудидан депутат этиб сайланди:

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳманов Шухратбек Кушакбаевич;

Бухоро вилояти ҳокими Зарипов Ботир Комилович;

Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович;

Навоий вилояти ҳокими Турсунов Нормат Тулкунович;

Наманган вилояти ҳокими Абдураззоқов Шавкатжон Шокиржонович;

Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич;

Сирдарё вилояти ҳокими Махмудалиев Акмалжон Азимжонович;

Сурхондарё вилояти ҳокими Қосимов Улуғбек Бердиқобилович;

Тошкент вилояти ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович;
Тошкент шаҳар ҳокими Умурзаков Шавкат Буранович;

Фарғона вилояти ҳокими Бозаров Хайрулло Ҳайитбаевич;

Хоразм вилояти ҳокими Рахимов Жўрабек Рахимович;

Қашқадарё вилояти ҳокими Азимов Муротжон Бердиалиевич.


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 05:37


Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал чиқди.

Жанжал давомида Spark ҳайдовчиси автобусдаги катта ёшли йўловчи ва ҳайдовчини ҳақорат қилган.

Ҳайдовчига нисбатан майда безорилик бўйича баённома тузилган, шундан сўнг у ўз хатоси учун йўловчилар ва автобус ҳайдовчисидан узр сўраган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 03:40


❗️Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари учун нархлар ошмаган

Тошкент имтиҳон марказида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон тўловлари 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача оширилгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, бу хабарлар ёлғон бўлиб, 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

01 Nov, 02:54


Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси огоҳлантиради!

Жамоат жойларида совуқ қурол олиб юриш қонунан тақиқланади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Oct, 14:14


АБГОР ТEЗ ЁРДАМНИНГ «ЎХШАМАГАН ЁЛҒОНЛАРИ»
https://youtube.com/watch?v=JU4s24ChVks&si=YSqfuZrYGKXYO8-I

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Oct, 11:45


1 ноябрдан газ учун ойлик лимит қиш мавсумига мослаб оширилади

«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади. 

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм


Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Oct, 07:37


Трамп «ўз иш жойини топди»

Висконсиндаги сайловолди кампаниясида қатнашган Трамп чиқинди ташиш машинасига ўтириб олди. Журналистларнинг саволига у «машинам қалай? Бу Камала ва Байденнинг шарафига» дея чиқинди машинасига ишора қилган. Олдинроқ у Пуэрто-Рико давлатини ҳам «чиқинди ороли» дея номлаганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

31 Oct, 06:31


Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунгача Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Oct, 15:29


Сайлов натижалари расман тасдиқланди

✈️Сайлов кодексининг 96 (1) моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони 75 га бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди.

✈️ Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

✈️Ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрни.

✈️Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партиясига – дастлабки тақсимотга кўра 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон экологик партияси – дастлабки тақсимотга кўра тўққизта депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ Демократик партияси – дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни.

✈️ Дастлабки тақсимотга кўра жами 73 та депутатлик ўрни тақсимланди.

✈️ Тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари иккита бўлиб, сайлов коэфициентига бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди.

✈️ Яъни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясига биттадан ўрин тақсимланди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатаси сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси 26 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ демократик партияси 13 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат-социал демократик партияси 12 та депутатлик ўрни;

✈️ Ўзбекистон экологик партияси 10 та депутатлик ўрни.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Oct, 14:08


Украина ғалаба учун эмас, тирик қолиш учун курашмоқдаThe Economist

АҚШ жиддий таваккал қилмасдан Украинага энди ҳарбий ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Американинг Киевга кўрсатаётган ёрдамидан хабардор манбага таяниб The Economist нашри хабар берди.

Аввалроқ The Wall Street Journal Исроил ва Украинага ёрдам кўрсатаётган бир пайтда Қўшма Штатларда ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг айрим турлари тугаб бораётгани, бу Пентагоннинг Яқин Шарқ, Европадаги можароларга ва Осиё — Тинч океани минтақасида юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка жавоб бериш қобилиятини шубҳа остига қўйгани ҳақида ёзган эди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Oct, 11:20


Зулфия мукофоти совриндори Мерей Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

Савдо саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, у Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланиб, тадбиркорнинг жами 338 млн сўм миқдоридаги пулини қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Суд ҳукми билан Мерей Омонбоева Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд Мерей Омонбоева аёл киши экани, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланаётганлиги, "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлангани, етказилган зарар қопланганини ҳисобга олиб, Жиноят кодекси 70-моддасига (Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш) асосан жазодан озод қилишни лозим деб топган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Oct, 10:17


TikTok'ка эгалик қилувчи компания асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланади

ByteDance асосчиси, 41 ёшли Чжан Йимингнинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб ёзади Reuters Хитойнинг энг бадавлат кишилари йиллик рўйхати – Hurun China Rich List'га таяниб.

ByteDance'нинг глобал даромади ўтган йили 30 фоизга ўсиб, 110 миллиард долларни ташкил этди, дея таъкидлайди рўйхат муаллифлари. Чжан Йиминг 2021 йилда ByteDance бош директори лавозимини тарк этган бўлса ҳам, компания даромадининг ўсиши унинг шахсий бойлиги ҳажмига таъсир қилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

30 Oct, 08:36


Исроилнинг Ливанга ҳужуми бошланганидан бери 167 нафар шифокор ҳалок бўлди

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 2023-йил октябр ойида бошланганидан бери тиббиёт ходимлари орасида ҳалок бўлганлар сони 167 нафарга етганини ва яраланганлар сони 275 нафарга етганини маълум қилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 17:22


"Суд тизими тобора издан чиқиб бормоқда" – Фарғонада судья блогерни очиқ суддан ҳайдаб чиқарди

Ижтимоий тармоқларда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси очиқ суд мажлисидан блогерни ҳайдаб чиқаргани ҳақида хабарлар сиздирилди.

Хабарда маълум қилинишича, блогер судья Д.Исматуллаева раислигида кўриб чиқилаётган фуқаролик низосига доир суд мажлиси жараёнини тасвирга олишни сўраб илтимоснома киритган. Судя илтимосномани рад қилиб, блогерни ҳам суд мажлисидан чиқариб юборган.

Шуни таъкидлаш жоизки, илтимосноманинг рад этилиши блогер ёки журналистнинг суд мажлисини тарк этиши кераклигини англатмайди. Олий суд пленуми қарорида “... суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари (иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари) мумкин”лиги белгилаб қўйилган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 14:08


Чилонзорда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, бугун соат 06:20 ларда Бунёдкор шох кўчасида Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 пиёдани уриб, йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 12:47


2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда Ўзбек тили байрами муносабати билан президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган табригида эслаб ўтилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 11:11


Ўзбекистонда авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 195 млн сўмдан ортиқ пули ундириб берилди

Рақобат қўмитасига фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, рейслар кечиктирилаётгани тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида етказмаётгани, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб берилмаслиги ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларининг талаб даражасида эмаслиги юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 10:10


Ўзбекистон чегарасида 9 ойда 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 34 та қурол ва ўқ-дорилар ушлаб қолинди

Божхона органлари фаолиятига бағишланган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 06:15


Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 05:14


Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни қайта ишлаш тақдимоти билан танишди

– “Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири. Ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалиги-ю энергетика барқарорлиги ҳам шу соҳага боғлиқ. Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

22 Oct, 04:54


ҲАМАС ўзининг янги раҳбари номини ошкор қилишни режалаштирмаяпти

Ҳаракат вакилининг BBC'га маълум қилишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қарорга келинган.

ҲАМАСнинг янги раҳбарлиги учун сайлов 2025 йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Унгача эса беш кишидан иборат қўмита гуруҳ бошқарувини амалга оширади.

2024 йилнинг июлида Исроил ҳарбий кучлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ва октябр ойида унинг бу лавозимдаги вориси Яҳё Синварни ўлдирди.

BBC'нинг эслатишича, ҲАМАС 2000 йиллар бошида, ҳаракат ҳаммуассиси ва раҳбари Аҳмад Ясин ҳамда унинг вориси Абдул Азиз Рантиси бир ой ичида ўлдирилганида ҳам гуруҳ раҳбарининг исмини ошкор этмаган эди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Oct, 11:04


🇺🇸🇺🇦 НАТО Украина можароси тугаганидан кейин Россия ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш муносабати билан альянснинг энг йирик модернизациясини бошлашни режалаштирмоқда, деди НАТО бош қўмондони америкалик генерал Кристофер Кавол

“Украинадаги уруш тугагач, Россия армияси бугунгидан кучлироқ бўлади”, деб ҳисоблайди бош қўмондон.

Унинг сўзларига кўра, НАТО чегарасида “ҳақиқий маҳоратга, қўшинлар массасига ва аниқ ниятларга эга душман бўлади”.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Oct, 09:19


Ичида болалар бўлган Дамас Фарғона каналига тушиб кетди

Тошлоқ туманида яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Дамас автомобили эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Oct, 05:32


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолияти ҳамда циркуляр иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишади.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

21 Oct, 04:29


Хориждаги ватандошларимиз янгича сайлов тизими орқали овоз беришади. Бу нимани англатади?

Хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатларидаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилади.

💻Чет давлатларидаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига saylov.mfa.уз веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

👉Фуқаро мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотлар текширилади ҳамда сайловчилар рўйхатига киритилади.

💬 Хориждаги сайлов комиссияси фуқароларни овоз бериш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

💥 Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда хориждаги фуқаролар учун 16 октбярдан 23 октябргача муддатидан олдин овоз бериш ўтказилмоқда.

🗳27 октябрь сайлов куни хориждаги сайлов участкаларида овоз бериш мумкин бўлади.

⚠️ Аввал хориждаги ватандошларимиз қайси вилоятдан бўлишидан қатъи назар Қонунчилик палатасининг Тошкент шаҳридан кўрсатилган депутатликка номзодларига овоз беришган.

Эндиликда янги сайлов тизимига асосан хориждаги фуқароларимиз пропорционал сайлов тизими асосида бевосита сиёсий партияларга овоз беришади.

📝 Шунга кўра хориждаги овоз бераётган сайловчиларга сиёсий партияларнинг номи туширилган битта сайлов бюллетени тақдим этилади.

📍Овоз бериш хориждаги сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан 8:00дан 20:00га қадар амалга оширилади.

📌 Сайловда фаол иштирок этинг. Ҳар бир овоз муҳим!

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Oct, 11:03


Ёқилғи-энергия ресурслари талон-торожи давом этмоқда

Жиззах шаҳридаги “Л.Ф.И” МЧЖ раҳбари Ж.О. жамиятга қарашли меҳмонхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улаб, 812,9 млн сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят прокуратураси томонидан Ж.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 2 та "заправка"да жами 4,8 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Oct, 09:21


Самарқандда янги 400 ўринли талабалар турар жой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди

Ишлар сифатсизлиги билан бир қаторда объект қурилиши ҳудудий қурилиш назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзбошимчалик билан олиб борилмоқда. Давлат хусусий шериклик асосида буюртмачи Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан бунёд этилаётган мазкур объектда Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир қатор қоидабузарликлар аниқланиб, объектда қурилиш ишлари тўхтатилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Oct, 07:44


Жиззахда 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “С.Н.” МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 435 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

19 Oct, 05:06


КХДР урушда қўллаб-қувватлаш учун Россияга 12 минг аскар юборади

Қайд этилишича, КХДР техник ходимлари ҳозирданоқ россиялик ҳарбий хизматчиларга ракета учирувчи қурилмаларга хизмат кўрсатишда ёрдам бермоқда.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳарбийлари 1 ноябрданоқ жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёр бўлиши хабар берилганди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Oct, 16:59


AИ 80 бензин нархи яна ошади

16 октябрь кунги биржа савдоларида энг арзон бензин бир тоннаси улгуржи нархи 10млн 31 минг сўмни ташкил этган.

Бу бир литр бензиннинг биржадаги улгуржи нархи тахминан 7530 сўм атрофида бўлганини кўрсатади.

Унга қўшимча транспортировка ҳаражатлари, солиқлар ва устига қўйиладиган фойдани қўшиб ҳисобласак, АЁҚШларда ушбу турдаги бензин бир литр учун 8500-9000 сўм нарх атрофида сотилиши мумкин.

Афсуски, дунёда бензин арзонлашиб бораётган бир вақтда бизда АИ-80 бензини биржада бир йил ичида салкам 40 фоизга қимматлаган.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

🌍 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Oct, 14:02


⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 21 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 12,07 сўмга қимматлаб, 12 815,13 сўм этиб белгиланди. Евро курси тушди ва рубль курси кўтарилди.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

👉 @taftishuz_Fargona

Taftish.uz | Farg‘ona Rasmiy

18 Oct, 12:51


Фарғонада 900 млн. сўмлик “iPhone 16 Pro Max” телефонларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлишди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида чегарадош ҳудудда кузатувда бўлган шахс бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилган.

Текширув давомида, салон ва юкхонадан божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 44 дона “iPhone 16 ProMax” телефони топилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, телефонларнинг қиймати 900 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈

@taftishuz_Fargona