Poraxór Uz @poraxoruz Channel on Telegram

Poraxór Uz

@poraxoruz


‼️Порахўрлик ва коррупция тўғрисида маълумотларингиз бўлса ➡️ @poraxor_uz га ёзинг. Аниқ ва ҳужжатли маълумот берганлар шахси сир тутилади‼️

Poraxór Uz (Spanish)

Poraxór Uz es un canal de Telegram dedicado a la moda y las últimas tendencias en moda urbana. Con una amplia variedad de contenido, desde consejos de estilo hasta reseñas de productos, este canal es el lugar perfecto para los amantes de la moda que buscan inspiración y nuevas ideas para sus looks diarios. El canal también presenta entrevistas con diseñadores y expertos en moda, ofreciendo a sus seguidores una visión exclusiva del mundo de la moda. Si buscas estar al tanto de las últimas tendencias y descubrir nuevos estilos, no dudes en unirte a Poraxór Uz en Telegram. ¡No te pierdas la oportunidad de ser parte de esta comunidad de fashionistas apasionados por el estilo urbano!

Poraxór Uz

18 Sep, 06:07


Германияда, йўлнинг ҳар бир қисми кафолатга эга: агар режалаштирилган хизмат муддати тугамаган бўлиб йўлда нуқсонлар пайдо бўлса, компания ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлашни амалга оширади. Тушунишингиз учун, улар фақат тешикларни ямашмайди, балки шикастланган ҳудуддаги асфалтни бутунлай ўзгартирадилар.

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

17 Sep, 12:22


#Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Тошкент-Жиззах” йўналишидаги кўприкда ёриқ пайдо бўлганлиги ва бир қисми чўкканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вилоят ҳокимлиги расмий муносабатига кўра, кўприкдаги ёриқ, оғир юк машиналари ҳаракатланиши оқибатида юзага келган.

Эшитдингми Карл, бирор киши мард бўлиб "айб ўзимизда" деб айтмади, энди кўприкда велосипедда ҳаракатланиш керак, демак улар мошинага яроқсиз!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

17 Sep, 11:25


Огоҳлик!
Азиз юртдошларим, автомашина сотиб олишда алданманг!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

17 Sep, 07:07


Қозоғистон коррупцияга қарши кураш хизмати, коррупционер мансабдор шахсларнинг давлат реестрини жорий этади. Қозоқ баурларимизга "#Порахўрлар рўйхати" муборак бўлсин!

Бизда эса, талон-тарож қилишаётганига эътибор бермаслик иммунитети аллақачон шаклланиб бўлган. Шунчалик шаклланганки, порахўрни пул олаётгани далил исботини очиқ кўрсатсанг ҳам, "хўп бир олибдида, шуниям кўра олмайсанлар сен ичиқоралар" дейишади.
Шунга бир савол, биз қачон халққа бирлашиб, фуқаролик жамиятини ташкил қиламиз? Қачон биргаликда коррупция, порахўрлик, непотизмга қарши курашишни ўзимиздан бошлаймиз?
"Шу сенга зарилми?" деб пичинг қилувчилар, четга ўтиб туринглар, биз ўз фарзандларимиз келажаги учун қайғуряпмиз! Келгусида бу юртда яшаш ниятларинг бўлмаса, бизда ҳали бор!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

17 Sep, 04:01


- Биринчи, миллиардлаб давлат пулига тротуар ётқизасан.
Иккинчи, миллиардлаб давлат пулига ўша тротуарни бузиб, канализация ўтказасан.
Учинчи, яна миллиардлаб давлат пулига қайтиб тротуар ётқизасан.
Тўртинчи ва энг асосийси, ҳар бир бажарилган пунктдан, менга фитфиллион сўм откат олиб келасан...
- Бор йўғи шуми?
- Ҳа укам, бор йўғи шу! Шуларни ҳаммасини бир йил ичида бажарасан!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

17 Sep, 03:51


«#Ҳудудгаз Бухоро» корхонаси метрология хизмати бошлиғи М.Ҳ. ва етакчи муҳандиси А.А., мансаб ваколатларидан фойдаланиб, иккита хусусий корхона (газ қуйиш шохобчаси) раҳбарлари билан жиноий тил бириктиргани оқибатда, 26,1 млрд сўмлик жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилишган.

Суд ҳукмига кўра, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси ходимларининг ҳар бири 9 йилга, хусусий корхона раҳбарлари 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, айбланувчилар 6 млрд сўм зарарни қоплагани сабабли, қолган 20,1 млрд сўм зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Пулни давлатга (халққа) қайтар номардлар...

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 15:35


"Яхши ниятда ишни бошлаювдик, аммо ҳар доимгидек бўлиб чиқди" туркумидан...

#Бухоро вилояти Ғиждувон туманида, хусусий боғча мудираси, 25 нафар болани ўзининг "Спарк" автомашинасига миндириб ҳаракатланган.

Шу ерда, ЙХХБ ходимларининг ҳаракатлари учун рахмат!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 08:02


Навоий "#Қизилқумцемент" АЖ корхонаси ишчилари ушбу видеолавҳани юбориб, янги директор этиб тайинланган Мельников С.Н., бир неча юз ишчини сабабсиз ишдан бўшатганлиги ҳақида айтишмоқда.
Ишчилар, тегишли идоралар ушбу ҳолатни ўрганадилар деган умиддалар.

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 07:33


"Таниш-билиш" это наше всё!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 07:16


https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 07:11


Тўғри жаноб вазир!
Вилоят ва шаҳар миқёсларида, тизимнинг ҳар бир йўналишида "локомотив" ходимлар бор. Бутун бўлим ва бўлинмаларни тортади. Ақлли ва сабрли ходимлар. Тизим устунлари десак хато қилмайман. Аммо уларда кўтарилиш йўқ! Ишлагани учун боши "хайфсан"дан чиқмайди.
Унинг акси, тизимда бизнесменлар ҳам бор. Кўчада кимсан "старший", "важняк", зиёфатларда тўрда отаси тенгиларга гап бермайди, аслида эса, умрида бир жиноят оча олмай ўтиб кетади! Эрталабки йўриқномадан сўнг бизнесига қараб югуради, тушликдан сўнг ухлаб шишиб келади. Ишламайди, хайфсан олмайди, бал системасини ҳам айланиб ўтади, чораклик рағбатлантиришлар олади...
Хуллас, тизимдаги шундай ходимлар камайиб, "локомотив" ходимларга эътибор кўпроқ қаратилса, шуни ўзи ҳам ИИВда сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Албатта бу шахсий фикрим.
Ҳурмат билан...

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

16 Sep, 06:52


Субсидиячи фирибгарлардан огоҳлик!

#Чирчиқ шаҳрида фуқаро Х.Т., фуқаро Д.У.га, юқори лавозимда ишловчи таниши орқали субсидия асосида кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бериши эвазига 1.300$ ни олган вақтида ушланган.

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

15 Sep, 09:40


Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхўжа Қудратхўжадан бир чимдим ҳақиқат...

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

15 Sep, 05:51


Ассалому алейкум азиз юртдошларим!
"Poraxór Uz" доимо жонажон халқи ва она юрти хизматида!

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

15 Sep, 04:25


Ҳаммасини ҳам пул ҳал қила олмайди...

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

15 Sep, 03:27


Юртимиздаги автоҳалокатлар ва улардаги фожеали ўлимлар, шундайларнинг инсофида!

#Бухоро вилояти Когон туманида, фуқаро Б.И., фуқаро М.М.ни, вилоят ЙҲХБдаги танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонидан ўтказиб қўйиш эвазига 750$ ни олган вақтида ушланган.

Шу каби, #Термиз шаҳрида фуқаро Ш.А., фуқаро Х.Ж.га танишлари ёрдамида “С.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,7 млн сўм олган вақтида ушланган.

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

14 Sep, 13:27


Буларни жазолари ҳам ҳавас қилгудек...

#Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Ражабов ҳамда ҳоким ўринбосари Аслиддин Файзиев, 20 феврал куни, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги билан айбланган.
Суд ҳукми билан уларга 2 йил 6 ой ҳокимият тизимида мансабдор бўлиб ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси (условный) тайинланган.
7 сентябрда, жиноят ишидан ер ажратиши билан боғлиқ айрим эпизодлар олиб ҳам ташланган.

https://t.me/poraxoruz

Poraxór Uz

14 Sep, 06:04


Сен кўтариласан дўстим, кўтариласан...

#Тошкент шаҳар ҳокимлигидан Абдумавлон Мажидов, пойтахтга вилоят автомобилларини киритмаслик ташаббуси билан чиқибди.

Вилоятдан келган мошиналар, келгусида шундай ташаббуслар бўлмаслиги учун, "Kia" си бор ҳокимлик ходимларига йўл беринг!

https://t.me/poraxoruz