Биродарим, сиз учун ёзилган қалб сўзларини ўқишга вақтингиз етмаётган бўлса, унда тинглаб бўлсада, ҳаётингиз учун хулосалар чиқаринг.
Ўқиб уқмасдан,
кўриб ибрат олмасдан,
эшитиб фахмлай олмасдан ўтиб кетманг.
Аллоҳ сизни ҳар нафасда ўзининг Жаннатига чақирмоқда.
Кўз юмасизми,
қулоқ беркитасизми,
ёки қалбингиз муҳрланганми?
Аллоҳ қанча оятларида
"Уларнинг "англовчи" қалблари йўқми?!,,
уларнинг қалблари "тўсилган",
улар англай олмаслар,
уларнинг қалблари касал,
улар кўзлари очиқ "кўрлар"
қулоқлари бор"карлар",
улар фикр юритиб ҳам кўрмаслар, деди.
Ёки сиз ўшаларданмисиз?!
Қалбдан айтилган сўз қалбларга етиб боради,
тилдан чиққан эса қулоққа.
Қалб кўзингизни очинг, уни ғафлат уйқусидан уйғотинг,
атрофда кўзингиз тушган ҳар бир нарсани Аллоҳ сиз учун, сиз кўришингиз учун юборади.
Қулоғингизга етган ҳар бир сўз сиз учун айтилгандир.
Қалбингизга етиб борган ҳар бир калима Аллоҳдан сиз учун махсус юборилган сирли "мактубдир".
Уни истасангиз, очиб ўқиб, англаб-фахмлаб тушунинг, унда сизнинг қалбингизга Жаннатни соғинтирувчи башоратлар келди, у қўлингизга бежиз келиб тушмади.
Сиз тинглаётган мавъиза бекордан-бекор сизга эшиттирилмади.
Кўз олдингизда тўхтамай содир бўлаётган ҳодисалар сиз учун уюштирилгандир, аслида.
Қалбингизни уйғотинг, ғафлат уйқусидан бироз уйғонинг.
Ширин туш кўрсатаётган тўй-ҳашамлардан, базму-жамшиддан кўз очиб қаранг, дунё ваъда қилган нарсалар сароб экан.
Дунё қўлларингиздан етаклаган боғлар асли чангалзор экан.
Дунё сизни кўтарган баланд олтин қасрлар, асли ҳароба экан.
Фахрланиб минган қиммат маркаб асли бир совуқ темир,
Зўрға "минган" мансабингиз асли "тиконзор" экан.
"Жоним" деб жонингизни берганингиз, аслида, ширин душманингиз экан.
Йўлларига зар сочганингиз асли маккорингиз экан
Суянган тоғларингиз "сурилиб" кетар экан.
Мева кутган боғларингиз "кесилиб" кетар экан.
Оқиб турган анҳорингиз қуруқшаб кетар экан.
Меҳр қўйган ёрингиз қақшатиб ўтар экан.
Фақат битта таскин, битта ором, битта нажот
сизни сирли мактуб ила чақиради.
Аллоҳнинг оятлари мазмуни сизни саробдан хаққа чақиради.
Ўзингизни алдаманг, мен бахтлиман, дея кўрманг.
Аллоҳ сизни машаққатда яратдим деди, машшақатда бахтлиман, деб алдаманг.
Имтиҳон тугамасдан ўзингизни бахтлилар
"рўйхатида" санаманг.
Тер тўкиб ишлаётиб, муздай шаббодадаман, деманг.
Мусобақада чопаётиб ўзингизни бахт чўққисига етдим, деб ҳаёл қилманг.
Сиз имтиҳон майдонидасиз, мусобақа тугамади.
Натижалар, ғолиблар ҳали эълон қилинмади.
Мусобақа йўлининг ўртасида ухлаб ётманг, уйғонинг.
Йўлингизни топиб олинг,
Маҳшарни ҳисобга олинг,
Жаннатни нишонга олинг,
Жаҳаннамдан чиқиб олинг.
Мусобақадаги ғолиблар ҳам,
мағлублар ҳам бирин-кетин "марра"га етиб келадилар.
Марра эса ЎЛИМДИР.
Ўша қизил чироққа етгунча,
сиз учун чизилган ўз чизиғингиздан чиқиб кетманг.
Нима яхшилигу, нима ёмонлигини мусобақа йўлининг четидаги "белгилар"да ёзилган.
Истанг, мусобақа шартини бажариб, маррага етиб боринг, истаманг бажармай ўтинг.
Маррага, албатта етиб борасиз.
Сўнг ҳар нафасингиздан сўраласиз.
Уйғонинг, тушларда роҳат кўриб, ўнгингизда ёнувчи ўтингга айланиб кетманг ,,, оятлар учун уйғонинг, тоатлар учун уйғонинг.
Солихалар гулшани
@soliha_ayollarga