Ассалому алайкум. Яхшимисиз? Мен август ойида уйланган эдим. Қизни уйидагилари мажбуран беришган эди. Қиз ўзи ҳам менга "қайтариб беринг, оқимни", деб айтганди. Лекин ёшлигимдан яхши кўрганим учун ҳаммасини яхши бўлиб кетади, деб ўйладим. Унаштирилган кунимиз қиз билан яхши гаплашдик, аммо эртаси куни у жуда ўзгариб кетди. Уйидагилари "кимдир сеҳрлаб кетибди, қиз ўзида эмас", деб айтди. Унашувимиз июль ойида бўлганди.
Орада 1 ҳафта-10 кун давомида қизни ўқитиб, қилинган амалларни олиб ташлашди.
Қиз ўшанда анча ўзига келиб қолганди.
Кейин тўй бўлди. Тўй куни қизнинг касали келган экан. 2 кун ўтди янгаси ҳам бор эди.
3-куни ҳаракат қиламан, десам, ўзимда муаммо бўлиб қолди. Кейинги куни қиз "аввал мени даволанг", деб яқинлаштирмади. Унинг айтишича, гормонлар билан боғлиқ муаммолари бор экан. Ҳақиқатдан ҳам унда ҳирс йўқ эди. Кейин "майли" дедим-да, унга тегмадим. Яқинда тўй қилганимиз ва молиявий аҳволимиз оғир бўлгани учун даволанишга пул топа олмадим.
Биринчи ойнинг охирига бориб уруша бошладик. У уйига кетиб қолди. Ўша пайт унинг аҳволи шу қадар ёмон эдики, мени кўрса жаҳли чиқар, хонага кириб қамалиб олар эди. Уни уйимга олиб кетаман, десам, кўнмади. Мажбур уйига ташлаб келдик. Уйидагилари яна ўқитибди. Қулоғимга етишига қараганда, фолбинга олиб боришган экан. Кейин қиз бир оз ўзини яхши бўлди. Уни Тошкентга олиб келдим. Икки ҳафта яхши яшадик.
Мен унинг қиз болалиги ҳақида уйиидагиларга айтмадим, лекин янгаси хабардор бўлган. Бир куни унинг дугонасининг тўйи бўлиб қолди. Мен уни тўйга бордирмадим, чунки пул йўқ эди. Ҳар ой қийинчилик билан чиқимларини қоплардим. Ўша куни ишдан қайтсам, ўқув ишлари билан банд экан. Менга яқинлаштирмади. Ўша пайт жанжаллашганимизда у "Мен сени ёмон кўраман, сўймаганга сўйкалма", деб айтган эди. чиқиб, яна жанжаллашдик. Ойисига ғазаб билан қизни олиб кетишини айтдим. Эрталаб кетишидан олдин қизи билан гаплашиб, "кел, ҳаммасини унутиб, бошидан бошлаймиз", дедим. "Ўйлаб кўраман", деди.
Ишдан қайтсам, у уйдан кетган экан. 1 ҳафта ўтиб, кечирим сўраш мақсадида совға олиб бордим ётоқхонага. Лекин у менга қаттиқ сўзлар билан жавоб қайтарди. "Майли", дедим-да, қайтмадим оркасидан бордим. У ётоқхонага кириб кетди ва охири у ердан 1 соатда чикди
Кейин ноябрь ойида яний яқинда ўқишимизда ота-оналар учрашди. Қиз "Мен яшамайман", деди. Ота-онаси ҳам "турмушини тўхтатамиз", деб айтди. Ўша куни кечқурун оиламиздаги катталар яқинлик қилмаганимизни кучадан билиб қолишди ва " кизни ота онаси Мени эркак эмас", деган гапларни тарқатиб юборишди. Бу нарса бутун қишлоққа овоза бўлди.
Мен учун бундай гаплар муҳим эмас, лекин ота-онам ҳозир мендан қаттиқ ранжиб, ҳар куни телефон қилиб "Оиламизни шарманда қилдинг", деб айтишяпти. Суд орқали ҳал қилишга қаршиман, чунки никоҳ ўқиган имомга ҳам гап тегиб қолиши мумкин.Чунки гувохнома сертивикати йўк
Илтимос, маслаҳат беринг. Нима қилишим мумкин?
@hojionalarkanali