SAVOLJAVOB.UZ @sjmasnad Channel on Telegram

SAVOLJAVOB.UZ

@sjmasnad


Саволлар бўйича ушбу ҳавола орқали кириб мурожаат қилиш мумкин
Админ:
@RahmatulloYuldashev
Консультантлар
@UsmonovElyorbek солиқ ва бухгалтерия масалалари бўйича
@S_XAMIDOV 1С 8.3 дастури бўйича

https://t.me/masnad_bot савол ва таклифлар учун

SAVOLJAVOB.UZ (Uzbek)

SAVOLJAVOB.UZ Telegram kanali - bu o'z savollaringizga javob olish uchun eng qulay manzil! Kanalda siz ularning barchasini topishingiz mumkin. Agar sizda soliq va buxgalteriya masalalari bo'yicha savollar bo'lsa, @UsmonovElyorbek kanala murojaat qilishingiz mumkin. @S_XAMIDOV esa 1C 8.3 dasturi bo'yicha savollar uchun sizga yordam berishadi. Kanalga kirib savollaringizni yuboring va tezda javob oling! Dostlarizni ham taklif qiling, ular ham qulaylikdan foydalansinlar. Biz bilan bo'ling - savollaringizga javob olishda hamda muammolaringizni hal qilishda! Sizni kutib olishimiz! https://t.me/masnad_bot

SAVOLJAVOB.UZ

02 Dec, 04:57


Савол: Ассалому алайкум. Бизда якка тартибдаги тадбиркор фаолият хизмат кўрсатиш. Айланмадан 4% солиқ тўлайди. Хизмат кўрсатишдан олинган фойдамни хисоб ракамдан ечиб олсам, дивидендлардан олинадиган солиқ тўлайманми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ Қонунининг 5-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги белгиланган. Мазкур Қонуннинг 8-моддасида Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга хақли (бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно) эканлиги кўрсатилган.

Сизнинг тадбиркорингиз хизмат кўрсатишдан олинган фойдани якка тадбиркор хисоб ракамидан 23120-счетга якка тартибдаги тадбиркор фаолиятидан фойда ўтказилди деб пластик картасига ўтказиши мумкин. Солиқ кодекси 41-моддасида солиқ кодекснинг мақсадлари учун хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. Лекин якка тартибдаги тадбиркорнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдасидан тўланадиган даромад дивиденд хисобланмайди. Шунинг учун якка тартибдаги тадбиркор фаолиятидан олинган фойдадан дивиденд солиғи хисобланмайди. Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар Солиқ кодекси 371-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига кирмайди ва жисмоний шахслар даромад солиғи ва ижтимоий солиқ хисобланмайди.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

02 Dec, 04:56


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

30 Nov, 12:10


Савол: Ассалому алайкум. МЧЖ шаклида фирма очилган. Шуни устав фондини шакллантирмаса нима бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" ги Қонунининг 14-моддаси 7-қисмига асосан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Мазкур қонуннинг 19-моддаси 3-қисмига асосан жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Агар устав шакллантиришни имкони бўлмаса жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

30 Nov, 06:26


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз транспорт воситасини ижарага берган. Шу ижарага берилган транспорт воситасига ёқилғи харажатларини амалга оширсак бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 567-моддасига асосан агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади.

Агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида ёқилғи билан таъминлаш харажатлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлса, ижарага берувчи ёқилғи билан таъминлаб бериши мумкин.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

30 Nov, 05:28


Савол: Ассалому алайкум. Ходим масофадан туриб уйида иш олиб боради. Шунга интернет харажатлари ва бошқа иш учун қилинган харажатларни қоплаш учун компенсация тўласак даромад солиғига тортилмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 459-моддасига асосан масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун масофадан туриб ишловчи ходимларни зарур ускуналар, дастурий-техник воситалар, ахборотни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа воситалар билан таъминлаш тартиби ҳамда муддатлари, масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни топшириш тартиби ва муддатлари, масофадан туриб ишловчи ходимлар томонидан уларга тегишли бўлган ёки ижарага олинган ускуналар, ташкилий техника, дастурий-техник воситалар, алоқа воситалари, ахборотни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда бошқа воситалардан фойдаланганлик учун компенсациянинг миқдори, уни тўлаш тартиби ва муддатлари, масофадан туриб ишлаш билан боғлиқ бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувида белгиланади. Агар корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса, жамоа шартномасида, тузилмаган бўлса, ходим билан тузилган мехнат шартномасида юқоридаги харажатларни компенсация қилиш нормалари кўрсатиб ўтилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси 2-қисми, 9-бандида қонунчиликда назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жисмоний шахснинг жами даромади таркибига киритилмайди ва жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланмайди.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

30 Nov, 05:28


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

29 Nov, 12:12


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг фаолиятимиз мехмонхона хизмати. Мехмонхоналарга бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида" ги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ нинг 4-бандига асосан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб тўланган солиқнинг (ҚҚС) бир қисми қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтарилади:
а) умумий овқатланиш корхоналарига уларнинг ойлик товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмасининг нақд пулсиз қисми:
60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 40 фоизи;
60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи;
б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига — бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

29 Nov, 06:44


Савол: Ассалому алайкум. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пулга сотиб олинган қишлоқ хўжалиги махсулотларини қандай ҳужжат асосида кирим қилинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низом тасдиқланди.

- 2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади.

- 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

- харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

- Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

SAVOLJAVOB.UZ

29 Nov, 05:21


Савол: Ассалому алайкум. Асосий воситаларга амортизация хисоблашда ўзгариш бўлдими? Яъни асосий восита олинган ойдан бошлаб хисоблаш керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 9 август куни 3546-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар» нинг 33-бандида 2025 йил 01 январдан асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ва ишга туширилган санадан бошланиши белгиланган.

Солиқ кодекси 306-моддаси 34-қисмига асосан Амортизация қилинадиган актив, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив, у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатъи назар, фойдаланишга топширилган санадан эътиборан бошланади.

Молиявий хисоботнинг халқаро стандарти №16-"Асосий воситалар" нинг 55-бандига асосан актив бўйича эскириш ҳисоблаш ушбу активдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган, яъни у раҳбарият томонидан назарда тутилган мақсадда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатга келтирилган пайтдан бошланади.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

22 Nov, 05:25


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизни октябрь ойида ташкил қилганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўлашга ўтганмиз. Айланмадан олинадиган солиқни оддий белгиланган ставкада тўлашга қачон ўтиб олсак бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 470-1-моддаси 6-қисмига асосан Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври (Солиқ даври календарь йил) бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли. 20.12.2024 йил дан кечиктирмай хабарнома жўнатиб 01.01.2025 йилдан Солиқ кодекси 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

22 Nov, 04:07


Савол: Ассалому алайкум. Жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса буладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан жисмоний шахс корхонадан карзга пул олиб уни товар билан кайтарса булади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

21 Nov, 05:59


Савол: Ассалому алайкум. Корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Автосалондан юк ташиш учун машина сотиб олинса НДС ини зачётга олишда муаммо бўлмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 267-моддаси 2-қисми, 1-бандига асосан солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:

1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини.

Агар Сизнинг ишлаб чиқариш корхонангиз юк ташиш учун транспорт воситаси сотиб олса, қўшилган қиймат солиғини хисобга олишингиз мумкин.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

21 Nov, 04:27


Савол: Ассалому алайкум. Солиқ идораси томонидан сотилган товарлар иш, хизматлар бўйича солиқларни бозор қийматидан келиб қайта хисоблаши қанчалик тўғри?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 1-бандига асосан: Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини белгилайди ва қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
юридик шахснинг мол-мулкидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда;
агар Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).


Мазкур Низомнинг 10-бандида Солиқ органи битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан фарқ қиладиган (у ёки бу томонга) қийматини қўллангани далили аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангани каби ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Солиқ кодекси 297-моддаси 3-қисми, 25-1-бандида ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад жами даромадга киритилиши кўрсатилган.

Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида хозирда низом ёки бошқа алохида белгиланган меъёрий-хуқуқий хужжат мавжуд эмаслигини инобатга олган холда ушбу солиқларни хисоблашда бозор қийматини қўллаш Солиқ кодекси 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган холатларга нисбатан тадбиқ этилиши керак.

248-модда 3-қисм:

Солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ аниқланадиган бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

1) товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;
2) агар ушбу Кодекснинг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда);
3) юридик шахснинг мол-мулкидан ушбу Кодекснинг 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

21 Nov, 04:27


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

13 Nov, 13:31


Савол: Ассалому алайкум. Бизни МЧЖда ижарага олинган Юк ташувчи фуралар бор. Ижара шартномани юк автомобилига алохида хамда прицепга алохида киламиз. Шу буйича жисмоний шахслар даромад солиги хисобидан ижарага олинган машина эгаларини солик агенти сифатида даромад солиғини тўлаб келяпмиз. Лекин муаммо Автокамерал дастурида ижара шартномаси сонига караб 1550 минг сумга  га кўпайтириб даромад солиги кам хисобланган деб прицепларга ижарани энг кам стакаси 1550 минг сумга тортиб кушимча солик хисоблаяпти. Юк автомобилларга ижарани энг кам ставкаси бор эди. Прицепга ҳам энг кам ставка қўлланиладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 6-моддасида Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар кириши кўрсатилган. Тиркама ва ярим тиркамалар юк автотранспорти воситаси жумласига киради. Юк автомобили жумласига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунининг 8-иловасида микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари га ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган. Тиркамалар ва ярим тиркамаларга ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланмаган.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

13 Nov, 10:22


Савол: Ассалому алайкум. Директоримиз чет элга командировкага бориб келган эди. Унга биз банкдан накд доллар олиб бергандик ўша накд пулдан ортикча кайтиб келган суммани банкка неччи куни ичида кайтариш керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган "ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚАРИСИГА ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ХИЗМАТ САФАРИ ХАРАЖАТЛАРИ УЧУН МАБЛАҒЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ГИ НИЗОМ нинг 48-бандига асосан транспорт харажатлари, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатларга берилган хорижий валюта тўлиқ ёки қисман ишлатилмаган ҳолда сумма (қолдиқ) бўнак ҳисоботи топширилган кундан икки банк куни ичида ташкилотнинг кассасига кейинчалик ваколатли банкка топшириш учун қайтарилиши керак.

Мазкур Низомнинг 43-бандига асосан хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

13 Nov, 04:50


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги 745-сонли қарори билан "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низом тасдиқланди.

- 2024 йил 1 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади.

- 2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

- харид қилиш далолатномаси — белгиланган тартибда солиқ органлари маълумотлар базасида электрон шаклда шакллантириладиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган ҳамда уларнинг жисмоний шахслардан сотиб олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

- Далолатнома сотувчи томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.

- Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилардан нақд пулга харид қилишда далолатнома маҳсулот харид қилинган кундан кечиктирмасдан расмийлаштиради.

- Далолатнома тасдиқланганда, реал вақт режимида солиқ органлари маълумотлар базасида матрицали штрих-код (QR-код) қўйилган ҳолда шакллантирилади.

- Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
ҳужжат рақами ва санаси;
умумий овқатланиш корхонасининг СТИР ва номи,
маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;
маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

13 Nov, 04:49


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

07 Nov, 12:08


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизда қиймати кам бўлганлиги учун компьютерь, кондиционер, принтер ва шу каби қурилмаларни 1080-Инвентарь га киритиб қўйганмиз. Бу инвентарлардан хозирда фойдаланяпмиз. Барчасини харажатга олиб юборсам бўладими? Фойда солиғидан чегириладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти №4-"Товар-моддий захиралар" нинг 5-бандида инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
хизмат муддатидан қатъи назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда бўлган активлар кириши белгиланган.
Мазкур БХМС нинг 68-бандига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейин ташкилот томонидан оддий шакл бўйича (бир томонлама тартибда), таннархи бўйича номлар (номенклатура рақамлари) ёки гуруҳлар (йириклаштирилган комплектлар) кесимида тезкор миқдорий ҳисоб юритилади, бунда фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойи (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахслар кўрсатилади.
76-бандига асосан эса инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини уларни фойдаланишга бериш пайтида тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқаришда, фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини цех омборчилари ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича балансдан ташқари счётларда (014-Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари) юритиш лозим.

Солиқ кодекси 305-моддаси 4-қисмига асосан инвентарь ва хўжалик жиҳозларини хисобдан чиқариш харажати иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилса, фойда солиғи базасидан чегирилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
3) қонунчиликнинг қоидаларидан келиб чиқса.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

07 Nov, 06:53


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз бино сотиб олаётган эди. Бинога нисбатан хисобланадиган ер ва мулк солиғини тўлашни кечиктирса бўладими? Солиқ кодекси бўйича бирор шартларга тўғри келиши керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 йилдаги "Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-5274-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилган.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

07 Nov, 04:37


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз ошхона фаолияти. Фойда солиғидан имтиёз киритилдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-132-сонли фармонининг 7-бандига асосан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилиши белгиланган.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

07 Nov, 04:36


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

05 Nov, 06:13


Савол: Ассалому алайкум. Чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналарга имтиёзлар бор экан. Шу каби корхона бўлиши учун талаблар қандай бўлиши керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 йилдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги ПФ-5495-сонли фармонининг 6-бандига асосан:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 15 фоиз ни ташкил қилиш керак.

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 400 миллион сўмни ташкил қилиш керак.

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шарт эмас.

Мазкур қарорнинг 6-1-бандига асосан юқоридаги шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи устав фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шуъба ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига киради.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

05 Nov, 04:15


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз шу ой бошида асосий восита импорт қилдик. Энди биз қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтамизми? Айланмадан олинадиган солиққа яна қайтиб оламизми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 462-моддаси, ўн бешинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.

Юқоридагиларга асосан Сизнинг корхонангизни реализация қилиш айланмаси 2024 йилда бир миллиард сўмдан ошмаса, 2024 йил 20 декабрь кунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда хабарнома юбориб, 2025 йил 01 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтсангиз бўлади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

05 Nov, 04:15


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

02 Nov, 06:10


Савол: Ассалому алайкум. Бола парвариши бўйича таътилда бўлган ишлайдиган она корхонада ишлаб турса бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2024 йилдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг ишлайдиган оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда бола парвариши бўйича нафақа ва иш ҳақини бир вақтда олади.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

02 Nov, 04:14


Савол: Ассалому алайкум. Корхона ташкил қилмоқчи эдик. Янги очаётганда почта манзилига ўзимни турар жойимни белгиласам бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 йилдаги "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-8-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилган.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

02 Nov, 04:14


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

01 Nov, 10:14


Савол: Ассалому алайкум. Махсус иқтисодий зонада жойлашган ташкилотлар фойда солиғидан имтиёзи борми? Солиқ кодексида кўрсатилмаган экан.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2021 йилдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-5243-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчилар учун, улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, улар реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларда тўлиқ қўлланилади.

Қўшимча саволлар бўлса +998905490770 га тел қилишингиз мумкин.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

31 Oct, 12:05


Савол: Ассалому алайкум. Ходимимиз операция бўлиб, операциядан кейин 2 ой касал бўлиб ётди. Больничный лист очилган деди, касаллик варакаси буйича хисоб-китобни ойма-ой киламизми, ёки касаллик варакаси ёпилгандан кейинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сонли қарори билан тасдиқланган "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 54-бандига асосан Ходимлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддати тугаганидан сўнг ишга чиқишининг биринчи кунидаёқ ташкилотнинг кадрлар бўлими ёки иш берувчи томонидан тайинланган кадрлар бўйича масъулга (кейинги ўринларда — кадрлар бўлими) меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этадилар. Меҳнатга лаёқатсизлик давом этаётган ҳолларда, навбатдаги иш ҳақи берилиши вақти келганда топширилиши мумкин. Мазкур Низомнинг 8-бандига асосан тақдим қилинган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан нафақа хисобланади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

31 Oct, 07:28


Савол: Ассалому алайкум. Биз ишлаётган ташкилотлардан хакларимиз вактида утказиб берилмаяпти. Шу холатда ундириш учун кандай чоралар килишимиз керак, кайси меъёрий-хукукий хужжатга асосан?

Жавоб: Узбекистон Республикаси "ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ ТЎҒРИСИДА" ги конунининг 17-моддасига асосан Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. Мазкур конун 18-моддасига асосан ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт. Талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.Талабномага жавоб буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиёрий равишда ўтказади. Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади. Ушбу конун 19-моддасига асосан тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин. Конунга манбаа: https://lex.uz/acts/18942

SAVOLJAVOB.UZ

31 Oct, 04:24


Савол: Ассалому алайкум. Бир йил аввал жўнатилган хисоб варақ фактурага тузатиш киритиш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 45-бандида тузатилган ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилиши белгиланган. Солиқ кодекси 88-моддасида даъво қилиш муддати 3 йил.

Мазкур Низомнинг 46-бандига асосан тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ҳисобварақ-фактура тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
тузатилган ҳисобварақ-фактура тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлади.
Тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши натижасида аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартириш киритилиши шарт бўлган ҳолларда, тузатилган ҳисобварақ-фактура тегишли бўлган солиқ даври бўйича, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

31 Oct, 04:23


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

30 Oct, 12:11


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз хар бири 3 млн сўмдан 20 дона аппарат сотиб олди. Нархи паст бўлганлиги учун асосий воситага олганимиз йўқ. Ушбу аппаратларни инвентарга олиб, фойдаланишга беришда харажатга олсам, харажатимиз кўпайиб кетяпти. Нима қилсам бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» нинг 69-бандига асосан агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:
қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш;
тенг меъёрда.

Мазкур БХМС нинг 70-бандига асосан Қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш усулида кечиктирилган харажатлар суммасини ҳисобдан чиқариш ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ва инвентарь ҳамда хўжалик жиҳозлари таннархининг кўрсатилган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали ишлатишнинг бутун кутилаётган муддатида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қийматни тенг меъёрий усулда ҳисобдан чиқариш инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг таннархидан ҳамда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

30 Oct, 10:33


Савол: Ассалому алайкум. Бир хафта давомида юк хати билан бир қанча юк чиқариб, хафтани охирига хамма чиқарган юкларимизга битта фактура берсам бўладими? Қоғоз шаклида жўнатса бўладими юк хатни?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.12.2023 йилдаги 673-сонли қарори билан тасдиқланган "Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 27-бандига асосан юк жўнатувчи томонидан электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш билан бир вақтда электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга мажбур деб белгиланган.

Мазкур Низомнинг 9-бандида ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилиши, бунда, техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шартлиги кўрсатилган. 10-бандида солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган юк ташишлар амалга оширилганда, товар-транспорт юк хати белгиланган тартибда қоғоз шаклида расмийлаштирилиши кўрсатилган.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

30 Oct, 06:37


Савол: Ассалому алайкум. Агар корхона цемент сотиш билан шуғулланса, биржадан кам бўлмаган нархда сотиш керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2022 йилдаги "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-430-сонли қарорининг 3-банди, 4-хатбошисига асосан давлат солиқ хизмати органлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинган тақдирда, ўша кундаги биржа савдолари якунларига кўра бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаси (нарх) ва тўғридан-тўғри шартномада кўрсатилган нарх ўртасидаги фарқ суммасига белгиланган ставкада қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги "Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" ги ПҚ-4484-сонли қарори билан тасдиқланган иловада юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатга цемент махсулоти хам киритилган.

Қарорларга хаволалар:

https://lex.uz/docs/6291883 ПҚ-430

https://lex.uz/docs/4543954 ПҚ-4484

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

24 Oct, 05:58


Савол: Ассалому алайкум. Ходимларга моддий ёрдам қилиб, қишлоқ хўжалик махсулотлари сотиб олиш учун пул берсак, қанча миқдоргача даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан имтиёз бор? Ижтимоий солиқдан имтиёзга хам чеклов борми?

Жавоб: Агар солиқ даври (йил) давомида бошқа моддий ёрдам (ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган) олинмаган бўлса Солиқ кодекси 378-моддасига асосан солиқ даври (календарь йил) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача (1 155 000*4,22 = 4 874 100) миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам суммалари жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди. Агар юқорида кўрсатилган моддий ёрдамлар солиқ даврида олинган бўлса, жами белгиланган имтиёздан (4 874 100 сўм) дан ушбу суммалар чегириб ташланиб қолган имтиёздан ортган қисмидан жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланади.

Бундан ташқари Солиқ кодекси 377-моддаси 10-бандига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам бошқа даромад сифатида кўрсатилган. Юқоридаги берилган моддий ёрдам суммалари қанча бўлишидан қатъий назар мехнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад бўлмаганлиги учун Солиқ кодекси 403-моддасига мувофиқ ижтимоий солиқ объекти ҳисобланмайди.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

24 Oct, 04:36


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ташкилотимиз таълим хизматларини кўрсатади. Солиқ кодеrсига асосан қўшилган қиймат солиғидан озодмиз. Бизнинг хорижий хамкоримиз бизнинг марказга келиб, имтихонлар ташкил қилади ва қўшимча таълим хам беради. Ушбу норезидент кўрсатган хизматдан ҚҚС ни хисоблаб тўлаб беришимиз керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 255-моддаси 1-қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди реализация қилиш жойи бўлган товарлар (хизматлар) солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобда турмаган чет эллик шахслар томонидан реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси солиқ агентлари томонидан ушбу товарларни (хизматларни) акцизлар (акциз тўланадиган товарлар учун) ва солиқ ҳисобга олинган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқланади ва солиқ агенти томонидан хисобланиб, бюджетга тўлаб берилади.

Мазкур модданинг 8-қисмида эса юқоридаги модда қоидалари Солиқ кодекси 243-245-моддаларида кўрсатилган товарларни (хизматларни) реализация қилишда қўлланилмаслиги белгиланган. Солиқ кодекси 243-моддаси 1-қисми, 10-бандига асосан ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларни, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

Юқоридагиларга асосан норезидентнинг Сизнинг таълим ташкилотингизга келиб имтихонлар ташкил қилиш ва таълим бериш хизматларига қўшилган қиймат солиғи хисобланмайди. Чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ни солиқ имтиёзини кўрсатган холда тақдим қилиш керак.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

24 Oct, 04:36


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

23 Oct, 11:28


Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизнинг шу йил октябрь ойида айланмамиз 10 млрд дан ошди. Фойда солиғи жорий тўловни тўлашни қачондан бошлаймиз?

Жавоб: Солиқ кодекси 340-моддаси, 8-қисмига асосан бўнак тўловларни тўлашга 01.01.2025 йилдан ўтади.

Ту́лиқроқ жавоб берамиз. Чунки солиқ кодексида 5 млрд чегара, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сонли қарорида 10 млрд чегара. Фойда солиғи бўнак тўловга ўтишга.

SAVOLJAVOB.UZ

23 Oct, 06:58


Савол: Мен корхона янги ташкил қилганман. Солиқ идораси ходимлари ҳар ой даромад солиғи ҳисоботида энг кам ойлик иш ҳақидан кам қўймасдан (хозирда 1 155 000) хисоботни жўнатасиз ва солиғини тўлайсиз деб кўрсатма берди. Корхона хали иш бошламади. Ишлаган кунларга нисбатан хисоблашим керакми? Ёки хеч ким ишламаган бўлса хам энг кам иш хакини тўлик хисоблашим керакми? Бир ойда тўлик ишламаганимни қандай исботлайман?

Жавоб: Ўзбекистон Мехнат кодекси 245-моддаси 2-қисмига асосан иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Агар корхонангизда иш вақтбай шаклда ташкил этилган ва мехнат шартномасида ходимга вақтбай шаклда иш ҳақи бериш кўзда тутилган бўлса бу иш вақтини хисобга олиш табели билан тартибга солинади. Иш графиги бўйича бир ой тўлиқ ишлаган ходимга 1 155 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланиши керак. Агар тўлиқ ишламаган бўлса ишлаган вақтига қараб иш ҳақи хисобланади.

Бир ойда тўлик ишламаган холатлар юзасидан Солиқ идорасига иш вақтини хисобга олиш табели ва мехнат шартномасини нусхасини юбориб, ҳақиқатдан ишлаган кунларга иш ҳақи хисобланганлигини ва шу суммага нисбатан солиқ ва бошқа тўловлар хисобланганлигини кўрсатиб беришингиз мумкин.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

23 Oct, 04:04


Савол: Ассалому алайкум. Ишхонамиз ходимни касалхонада даволаниши ва операцияси учун пул тўлаб берса ёрдам қилиб, солиқ хисобланадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 376-моддаси 1-қисмига асосан солиқ агенти томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади хисобланади. Солиқ кодекси 378-моддаси 3-бандига асосан ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари жисмоний шахснинг солиқ солинмайдиган даромадлари хисобланади. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун иш берувчилар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида эса — унинг оила аъзоларига, ота-онасига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, бу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.
Солиқ кодекси 403-моддаси 1-қисмига асосан жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ижтимоий солиқ солиш объекти хисобланмайди.
Солиқ кодекси 317-моддаси 3-бандига асосан солиқ тўловчининг солиқ кодекси 376-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғидан чегирилмайдиган харажат хисобланади.

Юқоридагиларга асосан, корхона ходимнинг соғлиқни сақлаш ташкилоти (касалхона) да даволаниши ва операцияси учун пул тўлаб берса, ушбу сумма жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади. Ижтимоий солиқ хисобланмайди. Корхонанинг фойда солиғи базасидан чегирилмайди.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

23 Oct, 04:04


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

21 Oct, 06:06


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг фермер хўжалигимиз шартнома асосида консалтинг ва шу каби хизматларни кўрсатиши мумкинми? Шу фаолиятимизга хам фойда солиғидан имтиёз бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Фермер хўжалиги тўғрисида" ги Қонунининг 3-моддаси 1-қисмига асосан фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир.
Солиқ кодекси 337-моддасида ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича Солиқ кодекси 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз қилиб белгиланган. Агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлидир.


Солиқ кодекси 57-моддасида:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса;

ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса.

Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради:

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
3) ипакчилик маҳсулотлари;
4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.

Мисол: Фермер хўжалиги ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад 2 млрд. Бошка хизматлар кўрсатишдан даромад 175,0 млн сўм. Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад жами даромаднинг 2/(2+0,175) = 91,95 фоизини ташкил килади. Шунинг учун бошка хизмат кўрсатишдан фойда хам фойда солиғидан озод этилади.

Эътибор беринг. 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланади. 80 фоиздан камроғини ташкил этса, фаолиятнинг барча турлари бўйича Солиқ кодекси 337-моддасида белгиланган ставкалардан келиб чиқиб фойда солиғи хисобланади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

21 Oct, 04:05


Савол: Ассалому алайкум. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги Солик кодекси 248-моддасида кўрсатилган. Солиқ кодекси 314-моддасида ҚҚС билан боғлиқ чиқимларда бу харажат кўрсатилмаган. Импорт қилувчи ташкилотнинг бундай харажати фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 317-моддаси 12-кичик бандига асосан солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар фойда солиғи базасидан чегириб ташланмайдиган харажат хисобланади.
Солиқ кодекси 314-моддасида сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида қўшилган қиймат солиғи бўйича чиқимлар кўзда тутилган. Реализациядаги қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) базасини божхона қийматидан паст бўлмаслик талаби бу товарларни сотиш билан боғлиқ. Солиқ кодекси 248-модда талаби хисобга олинган ҚҚС га тузатиш киритишни эмас, балки товарлар реализациясида кўпроқ ҚҚС хисоблашни назарда тутади. Товарларни сотиш билан боғлиқ харажатларга олиб бориладиган ҚҚС (жумладан божхона қийматидан паст сотганлиги учун хисобланган ҚҚС) хисобланган солиқ сифатида Солиқ кодекси 305-моддасига асосан фойда солиғи базасидан чегирилади. Чунки бу холатда солиқ тўловчи Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, ўзи мустақил (солиқ текширувисиз) қўшилган қиймат солиғини хисоблаб бюджетга тўлайди.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

21 Oct, 04:04


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

19 Oct, 07:10


Савол: Ассалому алайкум. Хусусий мактабларга солиқ имтиёзлари аввал 2021 йилгача, кейин 2025 йил 01 январгача узайтирилган экан, қайси қарор билан узайтирилган? Кейин имтиёздан мақсадли ишлатиш керак бўлса, буни қайси низомга асосан юритамиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 йилдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3276-сонли қарорининг 8-бандига асосан:

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилинган:
барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;
меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2018 йилдаги "МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИГА БОШҚАРУВНИНГ ЯНГИ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-3931-сонли қарорининг 13-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3276-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Юқоридаги имтиёз мақсадли бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОЛИҚЛАР, БОЖХОНА ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ги Низомнинг 7-9-бандларига асосан бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш керак. Мазкур Низомнинг 14-бандига асосан "Соликлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблаглардан фойдаланиш тўгрисида" хисоб-китобни хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилиши керак.

Эътибор беринг: Солиқ кодекси 75-моддаси, 7-қисмига асосан Солиқлар бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағлар мақсадли ишлатилмаган тақдирда мақсадсиз ишлатилган маблағлар суммаси белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундирилиши лозим.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

19 Oct, 04:37


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг фаолиятимиз пойафзал ишлаб чиқариш. Фойда солиғидан имтиёз борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2018 йилдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-3693-сонли қарорининг 9-бандига асосан арм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2026 йил 1 январга қадар муддатда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган.

Лекин: Мазкур қарорнинг 10-бандига асосан чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, желатин, сунъий чарм, пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ташкилотларга, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60 фоизни ташкил қилса юқоридаги имтиёз қўлланилади.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

19 Oct, 04:37


Ассалому алайкум

SAVOLJAVOB.UZ

18 Oct, 14:53


Савол: Ассалому алайкум. Корхонага керакли шартнома, талабнома, даъво ариза ва бошка зарурий юридик хужжатлар намуналарини қаердан олсам бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2021 йилдаги "ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ПФ-6313-сонли фармонининг 16-банди ижросини таъминлаш максадида Адлия Вазирлиги томонидан yurxizmat.uz махсус ахборот портали ишга туширилган. Шу портал орқали зарурий юридик хужжатлар намуналари қандай тўғри тўлдирилиши тўғрисида маълумот ва намуналарни олишингиз мумкин.

yurxizmat.uz

SAVOLJAVOB.UZ

18 Oct, 06:15


Савол: Ассалому алайкум. Карздор фирмадан карзимизни суд оркали олдик. Ундан ташкари суд буйругига асосан бизга компенсация хам тулашди. Компенсацияга канака проводка бераман ва фойда солиги хам тулашим керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 05.02.1999 йилдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИ ҲАМДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" ги Низомнинг В-қисми 2.1-бандига асосан ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун бошқа хил жазо жарималари, шунингдек етказилган зарарларни ундириш бўйича даромадлар асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар деб эътироф этилади. Ундирилган сумма (компенсация) га қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади.

Дт 4860 Кт 9330 Шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун бошқа корхоналар томонидан тан олинган (ёхуд қарздор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати асосида шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган) жарималар, пенялар ва жарималар суммалари

Дт 5110 Кт 4860 Тан олинган жарималар, пенялар ва жарима суммаларини тўланиши

Солиқ кодекси 297-моддаси 17-бандига асосан қарздор томонидан эътироф этилган ёхуд қарздор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати асосида шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари фойда солиғини хисоблаш учун жами даромад таркибига киритилади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

18 Oct, 05:22


Кўплаб берилаётган савол юзасидан тушунтириш:

Мурожаат: Биринчи марта Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ва биринчи марта Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик. Шу каби маъмурий хукукбузарлик ишлари биринчи марта бўлганлиги учун озод этилиши қайси меъёрий-хуқуқий хужжатда ёзилган.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 271-моддаси 11-бандида: Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:

11-банд. 175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.

175-моддасининг иккинчи қисми: Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик.
175-моддасининг бешинчи қисми: Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

17 Oct, 12:23


Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг ишлаб чиқариш корхонамиз махсулотларни шартнома асосида харидорларга сотамиз. Баъзида жисмоний шахслар хам харидор бўлади. Бизда нақд пулга савдо бўлмайди, касса аппарат хам йўқ. Жисмоний шахсга қандай сотсак бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 354-моддасига асосан жисмоний шахсга махсулотни етказиб бериш юзасидан шартнома тузиш мумкин. Шартнома шартларига асосан жисмоний шахс тижорат банкида 20206-Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари хисоб рақамини очиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда 3229-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида” ги Низомнинг 28-бандига асосан жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағлар нақд пулсиз шаклда мемориал ордер орқали ўтказилади.
Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 3 ва 61-бандларига асосан жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШШИР) ни кўрсатган холда электрон хисоб варақ фактура жўнатилади.
Жисмоний шахс номидан-жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали амалга оширилади. Бунда жисмоний шахс электрон рақамли имзога эга бўлмаса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда тасдиқланади ва электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғоз шаклида чоп этилади ҳамда бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи нусхаси товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.


@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

17 Oct, 06:48


Савол: Ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиш ишларини амалга ошириб, янги бинони барпо қилди. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун қурилиш материаллари ҚҚС билан харид қилинган. Корхона ҚҚС тўловчиси.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун харид қилинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга олинадими? 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси 266-моддаси 6-қисми ва 267-моддаси 1-қисмига асосан реализация қилиш бўйича айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда) ва товарлар (хизматлар) мазкур кўрсатилган асосий воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи хисобга олинмайди.

Агар ҚҚС га тортиладиган фаолиятни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қуриш, янги бинони куриш учун қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга қурилиш материаллари сотиб олса ҚҚС хисобга олинади.

@SJMASNAD

SAVOLJAVOB.UZ

17 Oct, 04:08


Савол: Ассалому алайкум. Суд оркали ундирилган пеняга электрон хисоб варақ фактура бериш керакми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 591-бандига асосан Солиқ солиш объекти сифатида қуйидаги харажат ва бошқа даромадларга бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши кўрсатилган: шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари.
Агар Сизнинг корхонангиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлса, электрон хисоб варақ фактура жўнатишингиз керак. Чунки “Айланмадан олинадиган солиқ хисоб-китоби” нинг 1-иловаси “Жами даромадлар” фақатгина автоматик равишда электрон хисоб варақ фактура маълумотлари асосида шаклланади.

Агар Сизнинг корхонангиз қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчи бўлса шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммаларига бир томонлама электрон хисоб-варақ фактура жўнатишингиз шарт эмас. Чунки “Фойда солиғи хисоб-китоби” нинг 1-иловаси “Жами даромадлар” ни солиқ тўловчи ўзи (қўлда тўлдирилади) киритади. Бу холатда электрон хисоб-варақ фактура жўнатилса хам барибир хисоботга қўлда маълумотларни киритиш керак.

@SJMASNAD