Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog @murod_muhamedjanov Channel on Telegram

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

@murod_muhamedjanov


Biznes egalari uchun “soliq strategiyasi” kurslariga yoziling: 55-500-26-62

Murojaat uchun: 78 113 33 35

Menejer: @Utax_manager

Rasmiy ijtimoiy sahifalarimiz orqali bizni kuzatib boring💻👇


https://linkfly.to/MurodMuhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog (Uzbek)

Murod Muhamedjanov Telegram kanalining rasmiy blogi sizga unikal imkoniyatlarni taklif etadi! Kanalda soliqlarni tejashni o'rganishga oid maqolalar, foydali tavsiyalar va eng so'nggi yangiliklar bilan tanishishingiz mumkin. Murod Muhamedjanov fikirlarini ulashish uchun kanalda murojaat etishingiz mumkin, shuningdek, barcha savollaringiz uchun menejer bilan bog'lanishingiz mumkin. Rasmiy ijtimoiy sahifalar orqali ham bizni kuzatib boring! Sizga barcha muhim ma'lumotlarni taqdim etish uchun Murod Muhamedjanov Telegram kanaliga a'zo bo'ling!
Kanalga a'zo bo'lish uchun quyidagi havolaga o'ting: https://linkfly.to/MurodMuhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 18:06


Жонли эфирда саволларига жавоб ололмаганларга, изоҳларда алоҳида жавоб бериб кетишга ҳаракат қиламиз

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 18:04


https://forms.amocrm.ru/rdzldwm

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 17:25


Live stream finished (56 minutes)

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:56


1-февралдан бошланадиган 1 ойлик дастуримизга ёзилиш учун қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтинг
👇👇👇
https://forms.amocrm.ru/rdzldwm

📞 55-500-26-62

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:51


Саволларингизни шу пост изоҳларида қолдиринг

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:29


Live stream started

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:28


Live stream finished (10 seconds)

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:10


ЛИнк орқали қўшилинг ва яқинларга ҳам юборинг

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:00


Жонли эфир 10 дақиқада бошланади

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 16:00


Бу каналимиз линки

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 15:52


Жонли эфир режаси

1. Мурод Мухамеджанов Солиқдаги янгиликлар ва ўзгаришлари ҳақида
2. Фаррух Рахимов ҚҚС даги нозик нуқаталар ва йил якуни
3. Савол-Жавоб

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 15:33


30 дақиқа қолди

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 13:12


Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog pinned «Жонли эфир аниқ вақти соат 21:00 да! Мавзу: ҚҚС даги нозик нуқталар Спикер: Мурод Мухамеджанов Меҳмон: Фаррух Рахимов Эфирдан 5 дақиқа олдин линк юборилади. Online бўлиб тайёр туринг»

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Jan, 13:12


Жонли эфир аниқ вақти соат 21:00 да!

Мавзу: ҚҚС даги нозик нуқталар

Спикер: Мурод Мухамеджанов
Меҳмон: Фаррух Рахимов

Эфирдан 5 дақиқа олдин линк юборилади. Online бўлиб тайёр туринг

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Jan, 11:30


https://murodmuhamedjanov.framer.website/

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Jan, 11:24


Ташкил қилинаётган дастуримиз меҳмонлари ва уларнинг дастур ҳақида фикрлари

https://murodmuhammadjonov.uz/onepage

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Jan, 10:11


Саҳифамизни турли хил соҳа эгалари кузатишади, лекин энг катта қисмини бизнес эгалари ва бухгалтерлар ташкил этади.

Шу вақтгача бухгалтерлар учун турли тренинглар ташкил қилганмиз, аммо бизнес эгалари учун биринчи марта бир ойлик дастур тайёрладик. Бундан олдин фақат бир маротаба чет эл сафарида бу дастурни кичик аудиторияда ўткизганмиз. Резултатлар яхши бўлаётганлиги сабабли Тошкентда кенгроқ аудитория учун ташкил қилмоқдамиз.

Сабаби, бизнес учун «солиқ стратегияси»ни ишлаб чиқишда, бизнес эгасининг ўзи иштирок этиши лозим. Чунки якуний, қайси солиқ йўлидан юриш қарорини бизнес эгаси қабул қилади. Бу бухгалтерларнинг ҳам ишини осонлаштиради.

Шунинг учун агар сиз бизнес эгаси бўлсангиз, дастурда ўқиб ўз солиқ стратегиянгизни тузинг, агар бухгалтер бўлсангиз раҳбарингизга ўқиш кераклигини таклифини билдиринг

Ушбу линк орқали рўйхатдан ўтсангиз, менежерларимиз маълумот беришади: https://murodmuhammadjonov.uz/onepage

Тўғридан-тўғри менежерга ёзишингиз ҳам мумкин: https://t.me/TopFounderuz

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Jan, 04:32


ААА’даги тадбиркорга маслаҳат

ААА даражага чиқиб олган тадбиркорларимиз жуда хотиржам бўлиб олишади. Чунки текширув йўқ.

Аммо бу хотиржамлик қачонгача давом этади?

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

05 Jan, 14:22


Safia’нинг ҳозири ва келажаги

Safia маҳсулотлари кириб бормаган хонадонлар йўқ бўлса керак. Бугун биз Safia қандолат корхонаси раҳбари Бекзод Самиғжанов билан Safia’нинг бугуни ва келажаги ҳақида суҳбатлашдик, жумладан:

▪️Safia’нинг мақсадлари ва унга эришишдаги қийинчиликлар;
▪️145 та филиал ва 5000 га яқин ходим бошқаруви;
▪️Иш бошлашда бенчмаркинг;
▪️Бозор кўлами;
▪️Франшиза йўлга қўйиш режаси ҳақида сўз борди.

Суҳбатда айтилганидек, бозор ҳали тўлиқ эгалланмаган экан, бу майдонга кириб келиб, ўз ўрнини эгаллай олиш учун ушбу интервьюмиз бир туртки бўлса, ажаб эмас.

👇👇👇
https://youtu.be/XXH2RT8_MpQ

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

05 Jan, 09:00


Йилнинг биринчи съёмкаларини ўтказиб олдик, бу йил медиада анча актив бўламиз

Ёпиқ каналимизга ҳам алоҳида видеолар олинди

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

04 Jan, 11:47


Қонун мақсадини англамаслик

Президентимиз солиқда қатор ислоҳотлар қилиб, янги қонунлар чиқишига сабаб бўлдилар. Шу жумладан, айрим соҳалардаги тадбиркорларга ижтимоий солиқдан имтиёз берилди.

Аммо икки йилдан сўнг муддатини узайтириш сўралганида бу имтиёзни бесамар кўриб, узайтириш мақсадга мувофиқ эмас днб топилди. Аслида эса...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

30 Dec, 13:07


Бизнес режага солиқ киритилса

Тадбиркорларимиз бизнес режа тузаётганда кўпинча солиқни унутиб қўйишади. Мана шу ортидан оққа кириш, масштабга чиқишда муаммолар юзага чиқади. Агар солиқ харажат деб кўрилса...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

30 Dec, 11:44


Солиқларни оптималлаштиришни (қонуний камайтириш) баъзилар хато тушинишади

Оққа ўтсангиз солиқларингиз камаймайди, кўпаяди, лекин масштаблаштириш орқали фойдангиз ошади

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

29 Dec, 17:36


Қизиқ пародокс

Мажбурий тўлов жорий қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўрсак бўларди

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

28 Dec, 15:05


Легаллаштиришда оптимизация

Кўпинча асл нархи 100 сўмлик товар 50 сўмга кирим қилиниб, 130 сўмга сотилади. Бунда аслида 30 сўм фойда бўлсада бухгалтерия бўйича фойда 80 сўм бўлиб, солиқ ҳам катта бўлиб кетади. Бу ҳолатда баъзан бухгалтерлар сунъий равишда фойдани беркитишга ҳаракат қилиб, “бошқа харажатлар” деб қўшиб юборади. Биз шундай ҳолатларда тўлиқ “Оқда” ишлаб қонуний оптимизация қилишни тушунтириб беряпмиз...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

26 Dec, 13:29


Ишончсизлик оқибати

Фаолиятимиз давомида 30 млрд сўмдан ошиқ солиқ ва жарималарни 125 млн сўмга туширдик, лекин тадбиркор...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

25 Dec, 09:34


Retail Club билан Фукуок, Вьетнам сафарига!

Саёхат ва Акмал Насридиновдан савдо бўйича тренинглар.

📆 19.01.2025 - 26.01.2025

Кимлар учун:
Бизнес раҳбарлари
Савдо бўлими раҳбарлари ва топ-менеджерлар
Тақдирламоқчи бўлган дилер, ва шерикларингиз

📞 Мурожаат учун +998901230697
Telegram: @Rukhshonn5

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

23 Dec, 14:37


13 milliard so’mlik talabnomaga xotirjam qarash mumkinmi?

Tajribamizdan o'tgan noodatiy keys va uning natijasi ⬆️

@utax_uzb

Murojaat uchun:
@utax_manager
📞 78 113 33 35

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Dec, 13:46


Jaydari biznesmenning hayot yo‘li haqidagi podcastimiz YouTube tarmog‘iga joylandi!

"Topfounder podcast" loyihasining 1-son mehmoni EPA korxonasi rahbari Dilshod Matisayev bo‘ldilar.

Premyera bugun 22-dekabr 19:00 da, barchangizga maroqli tomosha tilaymiz.
👇👇👇

https://youtu.be/fvF-uupecxs?si=6isnUOV0Z_wT7syd

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

20 Dec, 16:34


Бизнесдаги риск зоналар

Қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлар баъзан 50/50 тартибида ишлаб, солиқ идоралари билмайди деб ўйлашади... Аммо бу ва шунга ўхшаш риск зоналар энг кўп қўлга тушиладиган нуқта бўлади...

Бунга ўхшаш бошқа риск зоналари ҳақида алоҳида гаплашамиз

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

17 Dec, 15:58


Солиқ – харажатнинг бир тури!

Катта-катта тадбиркорлар билан суҳбатлашиб қолсангиз, уларнинг кўпи профессионал бўлиб, ўз соҳаси бўлмаган нарсаларнинг ҳам асосини яхши билишади. Тадбиркор одам шундай бўлиши керак, солиқни икир-чикиригача билиш талаб қилинмайди, асосини билса етарли!

Афсуски, хоҳласак-хоҳламасак-да тўлашимиз шарт бўлган мажбуриятимиз ҳақидаги билимларни кўпчилигимиз ўрганишни истамаймиз ҳам.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

14 Dec, 16:14


Солиқ тўлаш – имконият!

Оққа тўлиқ ўтказиш баъзи тадбиркорларни ўйлантириб қўяди. Улардаги асосий гап: “Солиқларим кўпайиб кетади”.

Лекин оққа ўтишнинг кўпгина фойдаларини унутиб қўйишади, хусусан, масштабга чиқиш ва бозорни эгаллаш учун бу долзарб ҳисобланади!

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Dec, 15:37


Бизнесда солиқни стратегиясини раҳбар ҳал қилади!

Тадбиркорлар бизнесни 100% қонунийга ўтказишда ўзлари билмаган ҳолда солиқларни оптималлаштириш ҳақида қарор қабул қилиб туришади.

Масалан, ҚҚС ўрнига айланмадан солиқ тўлашга қарор қилиш ҳам оптималлаштиришга киради. Бу энг билинган тури, қолган оптималлаштириш инструментларини эса раҳбарлар ўрганиб, татбиқ қилишлари керак бўлади.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

12 Dec, 14:47


Жарима келтирадиган энг катта хато

Солиқ бўйича текширувчилар келиб, ҳаммаси тўғри деб ўйлаганингизда ҳам топадиган энг катта хатоларидан бири корхонангизда ички ҳужжатлар айланмаси йўқлиги сабабли юзага келади.

Бу қандай бўлишини ишлаб чиқариш мисолида кўриб чиқамиз.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

11 Dec, 16:39


Солиқлар кузатуви – архитектор иши каби

Биз фақат солиқларни оптималлаштириш билангина эмас, балки солиқларни кузатиш билан ҳам шуғулланамиз.

Солиқларни кузатиш хизматимиз қандай бўлади? У нима учун керак? Унинг натижасида нималарга эришасиз?

Ҳозир шу ҳақида гаплашамиз.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

11 Dec, 13:54


Бугун бир яхши инсонлар даврасига суҳбатга чақиришган

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

09 Dec, 13:42


Масштабга чиқиш

Масштабга чиқиб, савдо кўламини кенгайтиришни оққа кирмай туриб бажариш имконсиз.

Оққа кирган вақтда эса конкурентлар билан рақобат яна ҳам авж олади. Ана шунинг учун ҳам оптимизация қилиш керак.

Хўш, бу қандай бўлади?

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Dec, 17:22


@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

01 Dec, 13:52


«Солиқлардан хотиржамлик» тренинг бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда «Айбсизлик презумпцияси» мавзуси кўриб чиқилмоқда

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

01 Dec, 13:27


https://www.youtube.com/watch?v=EQLDy5h7B18

Ўзбекистонда канцтовар бизнеси, унга кириш, йўл қўйилган камчиликлар ва ютуқлар ҳақида “Mirel Group” холдинги директорлар кенгаши аъзоси Сарвар Рашидов билан суҳбатлашдик. “Kanstik” канцтовар дўконлар тармоғининг фаолиятидан кўплаб инсайтлар оласиз деб умид қиламиз.

🎁 Ушбу интервьюни кўриб, изоҳ ёзиш орқали “Kanstik” дўконлар тармоғидан 2 ва 3 млн сўмлик ваучер ютиб олиш имконини ҳам қўлга киритишингиз мумкин.

Танишларингизга ҳам улашинг!

@AkmalNasridinov
Савдони тизимли оширамиз!
YouTube | Instagram

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

28 Nov, 12:52


Устав фонди учун солиқ йўқ!

Устав фондига қўйилган нарсага кимдир агар даромад солиғи ҳисоблайман, деса, Президентимиз сиёсатларига қарши бўлади!

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

28 Nov, 09:40


Сифатни яхшилашимиз учун 2 дақиқа вақтингизми ажратиб, ушбу сўровномани тўлдириб берсангиз хурсанд бўламиз. Ҳар бир иштирокчи фикри биз учун муҳим, маълумотларингиз махфий сақланади
👇👇👇
https://forms.gle/reiGysfMUuNgJAwa7

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

28 Nov, 04:54


Савол:
«Қатъий айланмадан олинадиган солиқда ишлаймиз, 4 ой ишладик, 4 ойдан сўнг аборот бир млрд.дан ошиб қўшилган қиймат солиғига ўтиб кетдик, лекин солиқ биздан қолган 8 ой учун ҳам қатъий айланмадан солиқни талаб қилаябди»

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

27 Nov, 10:33


Охирги кун қолди

1-декабрда бўлиб ўтадиган "Солиқлардан хотиржамлик" тренинг учун 90% жойлар тўлиб бўлган.

VIP ва Premium тарифларига жойлар қолмади. Стандарт тарифида ҳам кам жойлар қолган халос. Эртага 28 ноябрь рўйхатга олишнинг энг охирги куни.

Шартнома қилиб берилганларда фақатгина биринчи тўлов қилганларни қабул қила оламиз, сабаби залнинг сиғими чекланган.

Агар орангизда охирги кунларга қолдирганлар бўса, огоҳлантирамиз, жойлар қолмаслиги мумкин!


Рўйхатдан ўтиш:
https://murodmuhammadjonov.uz/soliqlardanxotirjamlikasosiy

📞 55-500-26-62

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

26 Nov, 16:26


Савдо соҳасида оптималлаштириш

Савдо хоҳ улгуржи бўлсин, хоҳ чакана, бугунги кунда долзарб масала – етказиб бериш. Кўпчилик тадбиркорлар етказиб беришни нақд пулга қилади, бу эса уларга 25% қимматга тушади.

Ҳозир етказиб беришни расмий қилиш орқали солиқни қонуний камайтириш йўлини гаплашамиз.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

25 Nov, 16:15


Бугунги яхши хабарлардан бири. 5 млрд сўмлик солиқ оқибати тадбиркор фойдасига ҳал бўлибди, судда ютиб чиқилибди.

Бу агар ҳаракат қилинса адолат қарор топишига яна бир исбот

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

24 Nov, 16:20


ҚҚСни қайтариб олиш мумкинми?

Қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариб олиш бўйича маслаҳатлар сўраб туришади.

Солиқ мутахассиси сифатида бу борадаги фикр-мулоҳазаларимизни айтиб ўтдик.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

24 Nov, 13:39


Кеча техник нозослик сабабли узилиб қолинган видео тўлиқ ҳолда «Калибр» Youtube каналига жойланди

👇👇👇
https://youtu.be/UNTWbbC786c?si=3mTenGCT7fgo7bYh

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Nov, 16:18


Текширувчи сизнинг фаолиятингизни тушунмаса нима қилиш керак?

Яна бир ҳозир бўлиб турган кейс

https://murodmuhammadjonov.uz/soliqlardanxotirjamlikasosiy

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Nov, 14:16


Барчаси “Айбсизлик презумпцияси” ҳақида

“Айбсизлик презумпцияси” ҳақидаги видеоларимизда кўпчилик “Тегишли бўлмаган моддалар билан айтяпсан-ку”, деб ўз эътирозларини билдиришибди.

Аслида ҳам шундайми? Видеода батафсил маълумот бериб ўтилди.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

22 Nov, 10:37


Айбсизлик презумпцияси мавзусида тажрибамиздан ўтган кейс билан бўлишаман

Бу қонунлар ишламайди деганларга юбориб қўясиз

https://murodmuhammadjonov.uz/soliqlardanxotirjamlikasosiy

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

20 Nov, 14:49


Ҳар доим ҲУЖЖАТ ГАПИРАДИ!

Баъзан шундай вақтлар бўладики, унда на коррупция, на таниш-билиш ва на “танка”лар ёрдам беролади. Ана шунда фақат ҳужжатлар гапиради!

Бу видоедаги ҳолат эса бунга яққол мисол бўла олади.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

19 Nov, 16:21


Жойлар қолмади!

1 декабрда бўлиб ўтадиган «Солиқларда ҳотиржамлик» тренингида премиум таърифи учун жойлар тугади. VIP таърифи учун хам жой қолган.

Ушбу тренинг эрталаб соат 10:00 дан кечки 18:00 гача бўлиб ўтади ва қуйидаги 3 та мавзулар ўтилади:
1. Солиқларингизни қонуний оптималлаштириш
2. Солиқ текширувлари келганда, соғлом чиқиб кетиш йўллари
3. Айбсизлик презумпциясини қандай ишлата олишни ўрганасиз


Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг: https://murodmuhammadjonov.uz/soliqlardanxotirjamlikasosiy

55-500-26-62

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

18 Nov, 15:52


Буни оптималлаштириб бўлмайди...

Оптималлаштириш ҳақида эшитиб, “Солиқларимни оптималлаштириб беринг”, деб келишибди. Гаплашганимизда барини айтиб берди, 90% қорада экан, “Яна нимани оптималлаштириш керак?” деб берган саволимизга жавобимиз “Умуман тўламасам-да...” бўлди.

Бу вазиятда...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

18 Nov, 04:02


Кеча ўзим гувоҳ бўлган аэропортда фирибгарлик бўйича изоҳ

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

17 Nov, 16:21


Яхши сотиш учун сотувчида 3 кўникма яхши ривожланган бўлиши керак.

1️⃣ Мижозни эҳтиёжини аниқлаш.
Чунки мижозни нима хоҳлаётганини ва қандай омилга асосланиб қарор қабул қилишини тушунмасангиз унга сотолмайсиз.

2️⃣ Презентация кўникмаси.
Маҳсулотингиз бозорда энг зўри бўлиши мумкин. Лекин у ҳақида мижозни қизиқтириб ва ишонтириб гапириб беролмасангиз сотолмайсиз.

3️⃣ Эътирозлар билан ишлаш.
Савдо жараёнида мижозларда “қиммат”, “биз бошқалардан оляпмиз”, “кейинроқ мурожаат қилинг” каби эътирозлар пайдо бўлиши табиий ҳол. Эътирозлар билаш самарали ишлашни қоидалари бор. Шу қоидаларни билмасангиз сотолмаймиз.

Мана шу 3 кўникмани “Сотиш маҳорати” семинарида ривожлантирамиз.

Бу йилнинг режасини бажариш ва кейинги йилни муваффақиятли бошлаш учун тайёрланиб олинг!

📆 12 декабр, 10:00 - 17:00, офлайн, Тошкент шаҳрида.

📞 Рўйхатдан ўтиш учун +998901230697

Савдони тизимлаштириш ва бошқариш кўрсимизда қатнашганларга ваъда қилганимиздек, қўшимча 5% чегирмалар бор.

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

17 Nov, 15:47


Тома-тома кўл бўлур...

Тадбиркорларимиз ичида савдо тушумининг маълум қисмини корхона пластигидан шахсий пластикка ўтказиш ҳолатлари учраб туради. Кўпчилик оз-оздан ўтказишини, бу эса сезилмаслигини айтади... Тўғри, 185 млн (500 БҲМ)дан ошса, жавобгарлик пайдо бўлади, лекин бунга суяниб қолиш катта молиявий оқибатларга олиб келади. Бунинг мисол ва оқибатини биргаликда кўриб чиқамиз...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

15 Nov, 14:29


Миллиардлаб жариманинг сабаби

Текширув жараёнида жарималарга сабаб бўладиган омиллардан яна бири корхонада ички ҳужжатлар айланмаси яхшимаслиги ва калькуляция ўйнаши бўлади. Бу иккиси натижасида бухгалтерияга ҳам нотўғри маълумотлар етиб боради, нaтижада...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

14 Nov, 14:27


Тўғри ишлаганда ҳам хато чиқади! (2-қисм)

Ошхона бизнесида бу хатони қила кўрманг!

Умумий овқатланиш корхоналарида сотув 100% акс эттирилса-да, камчиликлар чиқиб келаверади. Текширув жараёнида аниқланадиган ушбу камчиликларнинг асосий сабабларидан бири товарлар ҳисобини товарлар бўйича эмас, суммада юритишдан келиб чиқади. Келинг, вазиятни батафсил ўрганиб чиқамиз.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

14 Nov, 08:08


#5
Саволларга жавоб


“2022 йилда Кара сотиб олганмиз лекин ҳисоб фактурасини бермаган ҳозир у ташкилот фаолият юритмайди нима қилсак бўлади”

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 17:09


30-ноябрь шанба куни кўпчиликнинг иш графигига тўғри келмаганлиги сабабли, «Солиқлардан ҳотиржамлик» тренингини
1-декабрь якшанба кунига кўчирдик.

Агар ҳали тренинга рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, ҳавола орқали ўтиб маълумотларингизни қолдиринг: https://murodmuhammadjonov.uz/soliqlardanxotirjamlikasosiy

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 16:39


Телеграмда алоҳида бир ёпиқ канал ташкил қилдик.

Бу каналда омма олдида айтила олмайдиган маълумотларни улашиб борамиз. Ёпиқ бўлганлиги сабабли маълумотлар тарқалмаслиги чора тадбирларини ҳам кўрамиз.

Ҳозирча ушбу канал тест режимида ишламоқда va фақатгина тренингда иштирок этадиган инсонларгина обуна бўла олишади.

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 14:51


Тўғри ишлаганда ҳам хато чиқади!

Ҳа, тўғри ўқидингиз, савдо соҳасида шундай бўлиб туради. Ўз-ўзидан “Нима учун?” деган савол туғилади. Бунинг асосий сабаби ички ҳужжатлар айланмаси йўқлигида. Ҳозир сиз билан бу қандай бўлишини кўриб чиқамиз.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 11:22


#4
Саволларга жавоб


«Қурилиш корхонасида аудит бўлганда уйга фактура қўйилмаган аудитда солиқ оқибатлари нима бўлади»

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 09:26


#3
Саволларга жавоб


«Таъсисчи устав капиталга куйган асосий воситани олиб чиқиб кетганда нега солик тўланади»

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Nov, 07:43


#2
Саволларга жавоб


“Ассалом алейком, E ижарадан шартнома қилиб вақтида фактура бермаса 3-4 ойикини битта қилса бўладими?”

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

26 Oct, 07:02


«Солиқларни оптималлаштириш бўйича» видео дарсга эга бўлишингиз мумкин.

Бунинг учун кичик сўровномани тўлдириш орқали, бизга ёрдам беришингиз керак бўлади.

Сўровномани тўлдириш:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfYoLg_Rv7BcDbu789IXguRlO_pdmwE-IUjpWYjTcWD6HOp4g/viewform?usp=sf_link

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

19 Oct, 14:48


"Бизнес разбор” форматида онлайн семинар!

Биз мижозимизга рекламасиз, савдосини тизимлаштириш орқали уларнинг тарихидаги рекорд 67% сотувлари ўсишига эришдик.

Буни қандай амалга оширганимизни, А дан Я гача онлайн семинарда кўрсатиб ўтамиз.

Бундан ташқари ушбу семинарда ўз бизнесингизда қўллашингиз мумкин бўлган шаблон ва тизимлаштириш ҳақида керакли маълумотлар берилади.

Иштирок этиш учун, Қуйидаги линк орқали ёпиқ каналга қўшилинг: https://t.me/+-r-Q4ZoBYRE0YzMy

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

17 Oct, 14:08


Yuqori reytingda bo'lgan tadbirkorlarning ko'pchiligi qandaydir texnik xatolik tufayli yoki atayin reytinglari pasaytirilayotganligini ta'kidlashmoqda.

Agar siz ham shunday holatga duch kelgan bo'lsangiz murojaatingizni qoldiring!👇
https://forms.gle/gjLBYiDASdo7uA7c8

Biz barcha ma'lumotlarni yig'ib UTAX soliq maslahatchilari tashkilotimiz nomidan Soliq organiga so'rov bilan chiqamiz.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

08 Oct, 13:56


Ҳисобварақ-фактураларни блоклаш тадбиркорга нисбатан ноқонуний ҳаракат ҳисобланади.

Мазкур ҳолатда ўзингизни бузилган ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш ва сизга нисбатан ноқонуний ҳаракатни амалга оширган солиқ органи идорасининг масъул ходимларига қонуний чора кўриш юзасидан солиқ органининг юқори турувчи идорасига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Тўлиқ видео👇

https://youtu.be/yIijXVvm3nw

@utax_uzb

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

26 Sep, 03:36


Шарқироқ сойда адреналин

Мана учинчи кунни ҳам ўтказиб олдик. Бугуннинг энг ёрқин лаҳзаси жамоа билан биргаликда рафтингга чиқиш бўлган бўлса ажаб эмас. Инсон вақти-вақти билан ана шундай кўнгилочар ишлар билан шуғулланиб, шаҳарларда, ишларда йиғилган стресслардан халос бўлиб тургани яхши. Айниқса, рафтингга ўхшаган адреналин берувчи ишлар қўл келади. Бизни кузатишда давом этинг.

https://t.me/biznesdasoliqstrategiyasi

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

21 Sep, 04:11


Биз бошладик!

“Бизнес эгалари учун солиқ стратегияси” курсимизни бошлаб, биринчи дарсимизни тугатиб ҳам олдик. Дарснинг натижаси сифатида айтишимиз мумкинки, кўпчилик бухгалтер ва топ-менеджерларга топшириқлар беришни бошлашди.

Бизда “Келганлар дармонда, келмаганлар армонда” деган гап йўқ, кузатиб боринг, сиз учун ҳам янгиликларимиз мавжуд.

https://t.me/biznesdasoliqstrategiyasi

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

20 Sep, 13:49


Сафар файзи – ҳамроҳ билан!

Эълон қилинган курсимиз бўйича Тошкентдан жўнаб кетиб, мана, Анталя шаҳрига ҳам етиб келиб олдик. Дарсларимиз ва қўшимча кўнгилочар машғулотларни ҳам йўлга қўйиб олиб, ҳам ҳордиқ чиқариб, ҳам таълим олиб, кўникмаларни оширяпмиз.

https://t.me/biznesdasoliqstrategiyasi

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

13 Sep, 06:09


Bugun soat 19:30 da telegramdagi yopiq kanalda biznes egalari uchun jonli efir o’tkazamiz.

Bu jonli efirda soliq tekshiruvidagi muammolar, ularga yechimlar, soliq yukini kamaytirish va optimallashtirish kabi mavzularda gaplashamiz. Bundan tashqari suhbat so’ngida savol-javob ham tashkil qilamiz

Jonli efirda ishtiril etish uchun, yopiq kanalimizga qo’shiling 👇👇👇

https://t.me/biznesdasoliqstrategiyasi

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

12 Sep, 06:40


Тадбиркор шундай тоифаки, пулни ҳозир ва тезроқ айлантириш пайида бўлади. Уларга бу борада эркинлик яратиб, кейин солиғини талаб қилиш керак...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

07 Sep, 17:04


10 ни деб, 100 ни йўқотади...

“Бозор баҳоси” деб ҳисоблаш ортидан анча тадбиркорларга қўшимча солиқлар солишди, тўламаса жаримага тортишди. Аслида, ишнинг орқа томони қандай эди? Ютишдими ёки ютказишди?

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

07 Sep, 16:59


Shu kunlarda tadbirkorlik subyektlariga kameral va sayyor soliq tekshiruvini o'tkazish bo'yicha xabarnomalar kelib tushmoqda❗️

📌 Ushbu tekshiruvlarga qanday tayyorgarlik ko'rish kerak?

Batafsil videoda tomosha qiling.

@utax_uzb

Murojaat uchun:
@utax_manager
📞 78 113 33 35

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

05 Sep, 15:42


Бир хил ва ўхшаш товарлар

Баъзан сотилган маҳсулот биржада кўрсатилгандан пастроқ нархга баҳоланган бўлади. Ана шундай вақтда солиқ бўйича келганлар биржадаги нархга қараб “Бозор баҳоси” деб солиқ солишади. Хўш, бу қанчалик тўғри? Ечим қандай? Видео орқали жавоб олинг ва танишларга ҳам улашинг.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

03 Sep, 16:34


Йўқ қарзни ундирмоқчи...

Солиқ идоралари Маъмурий суд рад этган талабларини Иқтисодий суд орқали тадбиркордан ундириб олмоқчи. Аслида...

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

03 Sep, 10:32


Бизнес турга борган яхшими ёки хизматнинг ўзини сотиб олганми?

Юқоридаги савол кеча бир тадбиркоримиз томонидан берилди. Улар шунга қараб курсни сотиб олишлари керакми ёки хизматдан фойдаланган яхшими, шуни сўраганлар.

Курсимизда бизнес стратегиясини тузиш билан бир вақтда солиқ стратегиясини ҳам тузилиши ҳақида гап кетса, хизматимизда биз тайёр ишлаб турган йўналиши бўйича солиқ оқибатлари ва рискларини минимал даражага олиб тушишни кўриб чиқамиз.

Стратегия олдиндан йўналишни белгиласа хизматимиз ўша йўналишни тўғри реализация қилиш билан фарқланади.

Курсга ёзилиш ва батафсил маълумот учун: https://murodmuhammadjonov.uz/?fbclid=fbclid

Admin: @PlanB_Xayriniso

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

03 Sep, 09:52


👍 Rekord darajadagi arzon reklama!

🚗 "Mashina kuzovidagi yozuv egasiga doimiy maosh olib kelishi mumkin"

Bu fikrlarni hozirda katta biznesga aylantira olgan inson Furqat Nurimov bilan ilm va tajribaga boy suhbat premyerasi.

💡 Bir necha yillik muvaffaqiyatli biznes va hayotiy tajribalarning jonli guvohiga aylaning.

Bugun soat 20:00 da YouTube kanalimizda ekskluziv intervyuni tomosha qiling.


📱 https://youtu.be/2XEosA25NYk

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

03 Sep, 09:33


20 yillik xalqaro va mahalliy tajribani o'zida jamlagan kurs boshlanishiga oz vaqt qoldi.

• Xalqaro MBA darajasiga ega, KPI va KAIZEN tizimlari bo'yicha ilmiy ishlar qilgan...

• Proctor and Gamble, Islom Taraqqiyot Banki kabi nufuzli kompaniyalarda ko'p yillar ishlab, tajriba orttirgan ekspert Kozimxon To'rayev kurslariga yozilishga ulgirib qoling.

Ushbu "Korporativ boshqaruv va HR" kursining 10-mavsumi 14-sentabrdan boshlanadi.

Kurs dasturi bilan bu yerda tanishing

Kursga yozilish uchun quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'ting.

https://forms.amocrm.ru/rlvvxwc

Yoki ko'rsatilgan raqamlarga murojaat qiling

📞 +998910080509
📞 +998910020509

T.g @TK_konsultant

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

03 Sep, 09:33


Солиқлар қаерга кетади?

Солиқ бўйича маълумотлар сўралса, “Сен ўзи кимсан?” қабилада жавоб берадиганлар чиқади. Биз – солиқ тўловчимиз. Солиқни давлатга тўлаймиз. Ҳукумат деган, давлат деган шахс ҳам йўқ, давлатни ҳам шу солиқ тўловчилар томонидан сайланган вакиллар бошқаради...

Батафсил маълумотни ушбу видеотасмада кўришингиз мумкин.

@murod_muhamedjanov

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

01 Sep, 07:07


Ассалому алайкум, азиз кузатувчилар! Барчангизга кириб келган Мустақиллик байрами қутлуғ бўлишини тилаймиз. Аллоҳ таолодан мустақиллигимиз абадий бўлишини, турли хил рахналардан сақлашини, бу йўлда жон берган ва меҳнати сингган барча фидойи ота-боболаримизни раҳматига олишини сўраймиз.

Сизларни эса яна бир бор ушбу улуғ кун – Истиқлол айёми билан муборакбод этамиз!

Ҳурмат ва эҳтиром ила
UTAX академияси

Murod Muhamedjanov | Rasmiy blog

31 Aug, 15:44


Солиқлардан қочиш фойдами ёки зарар?

Фаолиятимиз давомида турли хил солиқлардан қочишга уриниш оқибатида текширувларда камчиликлари чиққан тадбиркорлар билан ишладик, ишлари билан батафсил танишдик. Булардан қилган хулосамизни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.

👇👇👇
https://youtu.be/NtJYvUgWcb0