🌱 Islomiy | Tv 🌙 @tvislomiy Channel on Telegram

🌱 Islomiy | Tv 🌙

@tvislomiy


🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃


🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃

Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.

@Barakali_Reklama7

🍃Islomiy | Tv🌙 (Uzbek)

🍃Islomiy | Tv🌙 kanali Islom dini haqida ma'lumotlarni tarqatuvchi Telegram kanalidir. Kanal orqali Islomiy ma'rifatlar, dini adabiyotlar, badiiyotlar va boshqa foydali ma'lumotlar bilan tanishing. Kanalda islomiy kitoblar, videolar, va audio darslar mavjud. Islomiy | Tv🌙 kanali, ilm-fun, san'at, va edebiyotga qiziqganlar uchun ideal manzil hisoblanadi. Siz ham Islomiy ma'lumotlar bilan tanishish, yangi narsalar o'rganish va o'z ruhoniyat baxsh etish uchun Islomiy | Tv🌙 kanaliga obuna bo'ling va foydalang.

🌱 Islomiy | Tv 🌙

10 Jan, 01:49


Ramazon oyida qaysi hayvon Ròza tutadi 😳

Javobi

🌱 Islomiy | Tv 🌙

10 Jan, 01:46


🌸Таҳажжуд номози ўқиш тартиби
🌸Таҳажжуд номози ўқиш тартиби

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 10:20


Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ҳар қандай (даҳшатли) манзарани кўрган бўлсамда, қабр унданда қўрқинчлироқ эди", дедилар.

Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 09:59


🥳 Yangi  Konkursiga START berdik 🤩

Assalomu alaykum qizlar  10 kun davom etadigan yangi KONKURSIMZGA START beramiz🤩SOVG'ALAR judaa asaal g'oliblar soni 15 ta sizni asaal sovg'alar kutmoqda 😍


Shartlar judda ham OSON hammasi shu BOT orqali tushuntirilgan!👇🏻

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 07:20


Hayotligimda bir dirham sadaqa qilishim vafotimdan soʻng meni nomimdan yuz dirham sadaqa qilinishidan yaxshiroqdir...

©Maymun ibn Mehron roziyallohu anhu.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 06:59


🤵🏻‍♀️WEDNESDAY 2-FASL🤵🏻‍♀️

🎬Nomi: Wednesday 2
🇬🇧Tili: Ingliz tilida
📀Sifati: 720p
📆Yili: 2024
🇺🇸 Davlat: AQSH
📉 Reyting: 9.8/10⭐️

Wednesday ni kinoni korish uchun botga kirib “Wednesday “ sozini yuboring
👇👇

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 04:20


🚪 Ота жаннатнинг ўрта эшигидир

⁉️ Аксариятимиз онани эъзозлаш ва ҳурмат қилиш ҳақида келган ҳадислардан яхши хабардормиз. Ҳатто уларни ёдлаб олганмиз. Албатта, онамизни ҳурмат қилиш бошимиз устига. Бироқ, ота-чи? Улар ҳақида ҳам бирор ҳадис келганми?

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота жаннатнинг ўрта эшигидир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деганлар (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти).

‼️ Албатта, динимиз онага яхшилик қилишга буюрганидек, отага ҳам яхшилик қилишга буюради.

⚠️ Азиз диндошим, ота-онангизни ғанимат билинг, уларни рози қилиш орқали Жаннатнинг калитини қўлга киритиб олинг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятида собитқадам қилсин, бизни тарбия қилган марҳум ота-оналаримизни раҳматига олсин, ҳаёт бўлсалар умрларига барака берсин! Омийн!

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

09 Jan, 03:59


Мне 31 _______
Men 31 yoshdaman

🌱 Islomiy | Tv 🌙

08 Jan, 10:20


Яҳё Ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Уч нарса қай бир уйда бўлса, барака суғурилиб олинади:
1) исроф;
2) зино;
3) хиёнат".


📚("Ҳилятул авлия", 2/348)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

08 Jan, 07:19


🌙 Rasululloh Sollalohu Alayhi Vassalamga bo'lgan muhabbat🌙

©"Sulton Abdulhamid"

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

08 Jan, 04:20


Саъид ал-Мақюрий отасидан, у эса Абу Саъид ал-Худрийдан бундай деб эшитган экан:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Маййит тобутга солингач, уни еркаклар елкаларига кўтарганда, агар у солиҳ банда бўлса, "Мени тезроқ олиб боринг!"-дейди, агар солиҳ банда бўлмаса, "Вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар?"- дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади, агар инсон эшитса еди, ҳушидан кетиб йиқилар еди!"-деганлар"

📚 "Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ" | Жаноза ва ўлим | 49-боб

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

07 Jan, 10:20


Номаҳрамнинг юзига боқиш билан кўзинг жунуб бўлгач, унга надомат ёшлари ила ғусл қилдир...

©Ҳазрати Мулло Абдураҳмон Жомий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

07 Jan, 07:20


Нафсни тарбия қилиш, арслонларни тарбия қилишдан янада қийинроқдир.

📚Ибн Ҳазм, Мудавват ан-Нуфус
154

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

07 Jan, 04:20


Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

06 Jan, 14:19


Qarz haqida goʻzal qissa...
©Abdulaziz domla

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

06 Jan, 10:20


Риёхнинг аёли.

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: «Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди. Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.
Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!» деди-да, рўмолининг попугига нишора қилиб, дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.
Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».
Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин!

📚(Солиҳлар гулшани)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

06 Jan, 07:20


📚 КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

📖 Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"

🌾 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

06 Jan, 05:20


Одамлар Аллоҳдан қўрқишади. Мен эса кўпроқ нафсимдан хавфсирайман. Зеро, нима яхшилик кўрган бўлсам Аллоҳдан нима ёмонлик кўрган бўлсам, нафсимдан кўрдим.

©Фаридиддин Аттор.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

05 Jan, 14:19


Aql qo‘ydir, nafs bo‘ri, iymon esa cho‘pon. Agar iymon kuchli bo‘lmasa, nafs aqlni yeydi.

©️Jaloliddin Rumiy

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

05 Jan, 10:20


КИБР – МЎМИНГА ЁТ СИФАТ

Абдуллоҳ бин Салом бир куни бир боғ ўтин елкалаб бозорга кирди. Уни бу ҳолда кўрганлар “Аллоҳ сени бундай ишга муҳтож қилмагани ҳолда, сени бундай қилишга мажбур этган нарса нима?” деб сўрадилар.
Абдуллоҳ бин Салом шундай жавоб қайтарди: “Мен кўнглимдаги кибр туйғусидан қутулмоқчи бўлдим. Чунки Аллоҳ Расулининг: “Қалбида хантал донасидек кибр бўлган киши жаннатга кира олмайди” деганларини эшитдим”.

📚Табароний, Асбаҳоний ривояти.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 17:33


Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman👇🏾👗


╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 17:30


➡️😸75.000 dan qishgii jenferlar➡️
➡️😸75.000 dan qishgii jenferlar➡️

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 14:19


«Аёл киши шуни билиши керак: агар унга номаҳрам эркак гапирса, у аёл қўполроқ, нониқроқ гапириши керак, мулоим ва эритадиган қилиб гапирмайди».

📚 Ибнул Қаййим, «Мифтаҳу дорус саодат», 1/368.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 10:22


•Ишонч қумдан ясалган қалъага ўхшайди. Уни қуриш қийин, лекин бузиш осон.

©Имом Шофеъий рохматуллох

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 10:20


🦷 Tishlarni Oqartirish va Parvarishlash To'plami: Sog'lom Tishlar Uchun Innovatsion Yondashuv

Maxsus tanlangan tish davolash va oqartirish to'plami sizning tishlaringizni professional tarzda parvarish qilish uchun mo'ljallangan. Ushbu mahsulot yuqori sifatli ingredientlar bilan boyitilgan bo'lib, tishlarni oqartirish jarayonini samarali amalga oshiradi, tish emalini himoya qilib, tuzilishini mustahkamlaydi.

🔹 Xususiyatlari:

Tishlarni oqartirish va tabiiy rangini tiklash
Tish emalini himoya qilish va mustahkamlash
Kariyesdan himoya
Kundalik foydalanish uchun qulay
Innovatsion formula va oson foydalanish usuli bilan tishlaringizga parvarish qilishda yangi darajani sinab ko'ring!

Batafsil:👇
👉 https://batafsil.com/s/w8FIO
Buyurtma: 👇
👉 https://batafsil.com/s/w8FIO

https://batafsil.com/s/w8FIO

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 09:59


Glavni uchun videolar va storieslar hammasi shu yerda😍👇🏻

ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞

10 minutdan keyin öçiraman, keyin bunaqa zör kanal aniq topomisila ❤️😅🤪👆🏼

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 07:20


Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Bir kishi juda ko‘p taom yer edi. Bas, musulmon bo‘ldi va oz taom yeydigan bo‘lib qoldi. Bu Nabiy sollallohu alayhi vasallamga zikr qilindi. Shunda U zot:

«Albatta, mo‘min bir oshqozon ila yeydi. Kofir esa, etti oshqozon ila yeydi», dedilar».

📚 Ikki shayx va Termiziy rivoyat qilganlar.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 06:59


@Nega U @Nega U 🤩

💙Storiesga chopishli videolar📌🩵
💙Storiesga chopishli videolar📌🩵
💙Storiesga chopishli videolar📌🩵
💙Storiesga chopishli videolar📌🩵
💙Storiesga chopishli videolar📌🩵

O'chirvoraman ulanvolila🤍🙂‍↔️

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 04:20


Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Jan, 03:59


Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

🌱 Islomiy | Tv 🌙

02 Jan, 10:20


#Töqlik...!

​​​​Abu Sulaymon Doroniy aytadilar:
Kiming qorni to'q bo'lsa unga olti ofat yetadi!

1-Allohga iltijo qilish halovati yo'qoladi.
2-Quron va Hadis yodlashi qiyinlashadi.
3-Odamlarga mehir-shavqat ko'rsatishdan mahrum bo'ladi! (Chunki to'q odam boshqalarni ham to'q deb o'ylaydi).
4-Ibodat unga og'irlik qiladi.
5-Shahvoniy hirs ortadi.
6-Mo'min-musulmonlar masjidlar atrofida bo'lsa, qorni to'qlar hojatxona atrofida bo'ladi!

📚Alloh suygan bandalar kitobidan.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

02 Jan, 07:20


▶️ Gunohning boshlanish nuqtasi

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ деди:

1. Ҳаёл ўз вақтида тийилмаса васвасага айланади.
2. Васваса иродага айланади.
3. Ирода кучайиб қатъият касб этади.
4. Қатъият амалга ўтади.
5. Амал (такрорланавериб) доимий одат ҳамда мустаҳкам ва барқарор ҳолатга айланади.
6. Ана шу пайт бу ҳолатдан ҳам, унгача олиб борган босқичлардан ҳам чиқиб кетиш осон кечмай қолади.

📚("Дард ва даво", 104)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

02 Jan, 04:20


Барака - Аллоҳнинг лашкаридир

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.

🤲 Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Jan, 14:19


«Қўшиқ эшитиш сеҳр ва жин тегиш таъсирини кучайтиради».

📚 «Фатаво», 11/259.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Jan, 09:00


🗓Хуш келдинг, Рамазоннинг хабарчиси бўлмиш Ражаб ойи!

🌙 Аллоҳим, барчамизни Ражабнинг раҳматидан, Шаъбоннинг баракотидан, Рамазоннинг файзидан насибалантир!

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Jan, 08:58


"Muhabbat Oyatlari" — qalbingizga yo'l ko'rsatadigan durdona
Muhabbat — insonni o'zgartiruvchi eng buyuk kuch. Ushbu kitob, qalb o'rtagidagi chin muhabbat va insoniylikning yuksak fazilatlari haqida o'ylashga undaydi.
Har bir satri sizni chuqur falsafiy fikrlarga olib boradi va hayotingizni ezgu maqsadlar bilan boyitadi.
"Muhabbat Oyatlari" sizga ezgulik va muhabbat yo'lida yorug' bir yo'ldosh bo'lishga tayyor.

Batafsil:👇
👉 batafsil.com/s/EsIYj
Buyurtma: 👇
👉 batafsil.com/s/EsIYj

🌱 Islomiy | Tv 🌙

31 Dec, 10:15


Қадр кечаси ухлаб, янги йил кечаси то тонга қадар бедор бўлган бу уммат,
жудолигу- хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!.


©Aҳмад Тоййиб Aл-азхар

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Dec, 10:21


❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир", деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Dec, 10:20


🦷 Tishlarni Oqartirish va Parvarishlash To'plami: Sog'lom Tishlar Uchun Innovatsion Yondashuv

Maxsus tanlangan tish davolash va oqartirish to'plami sizning tishlaringizni professional tarzda parvarish qilish uchun mo'ljallangan. Ushbu mahsulot yuqori sifatli ingredientlar bilan boyitilgan bo'lib, tishlarni oqartirish jarayonini samarali amalga oshiradi, tish emalini himoya qilib, tuzilishini mustahkamlaydi.

🔹 Xususiyatlari:

Tishlarni oqartirish va tabiiy rangini tiklash
Tish emalini himoya qilish va mustahkamlash
Kariyesdan himoya
Kundalik foydalanish uchun qulay
Innovatsion formula va oson foydalanish usuli bilan tishlaringizga parvarish qilishda yangi darajani sinab ko'ring!

Batafsil:👇
👉 https://batafsil.com/s/w8FIO
Buyurtma: 👇
👉 https://batafsil.com/s/w8FIO

https://batafsil.com/s/w8FIO

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Dec, 07:20


Din axloqdir,
Kim axloqda sendan ustun boʻlsa, Dinda ham sendan ustundir.


©Ibn Qoyyim rahimahulloh

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 18:34


O’qi gulim🥰💐

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 17:42


Glavniyga qo'ygan rasmingizga hamma havas qilishini istaysizmi?

╔═🌿══════╗
🌻       Vuhayba           🌻
╚══════🌿═╝


Admindan holis tavsiya:)
Allohni sevgan qalblar uchun

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 17:26


⚠️Рождество (бугун янги йил деб аталмиш байрам)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгача бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни милодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насронийлар ўзлари даъво қилаётган Исо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا﴾

«(Яҳудийлар, насронийлар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 88-90).

5) Китобия аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

6) Насронийларни (Исо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

7) Насронийларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

8) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас. Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкому аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

9) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

©Шайх Абдулазиз Тарифий


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 14:30


Bir mahal o‘qilmagan namoz jazosi....

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 10:20


Дунёда мукаммал ЭР ҳам, мукаммал ХОТИН ҳам йўқ!

Дунёда мукаммал эр ҳам, мукаммал хотин ҳам йўқ. Айб ҳаммада бўлади. Сиз аёлингизни тўғрилаб, бут қиласиз, у сизни. Сиз унинг айбларини ёпасиз, у сизникини ёпади. Сиз уни қамраб оласиз, у сизни. Аллоҳ таоло айтади: “Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз” (яъни, эр-хотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлганидек муҳтождир) (Бақара сураси, 187-оят).

📚Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — саодат маскани»


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 09:59


💘 Tushda sevgan insoningizni ko'rsangiz u sizni o'ylayotgan bo'ladimi ?

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 07:20


#Gunohlar

Ba'zi salaflar aytadi:

"Men Allohga bir gunoh ish qilsam, uni asoratini ulovim va ayolimni xulqida ko'raman".

📚Al javobul kafiy (105)

©Ibnul Qoyyim

#Sharh: Gunohlarni ta'sir qilishi bor narsa, siz ham hayotingizga e'tibor bersangiz buni topasiz. Alloh bu narsalarni bandani qaytishi uchun belgi qilib ko'rsatadi. Ammo kim gunoh qilaversa-yu, uni asoratini hech qayerda ko'rmasa, qo'rqishi kerak. Chunki bu Alloh uni tashlab qo'yganligini alomatidir.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 06:59


Minglab qalblarni zabd etkan usha Audio/PDF/ Rasmli iqtiboslar kitoblar kanali 🌝🫀

🌟Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟Mirach Chagri Oqtoshkitoblari 😇📚
🌟Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟 Mirach Chagri Oqtoshkitoblari 😇📚
🌟 Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟 Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚
🌟 Mirach Chagri Oqtosh kitoblari 😇📚


Kitobxon yoshlar qoʻshilsin👆😊📚

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 04:20


Маъсият кетидан гуноҳ-маъсият қилишда давом этаркансан, у билан бирга Қуръон кетиб қолади, тунги намоз - таҳажжуд кетади, Аллоҳдан қўрқув, ундан кейин зикр-тасбеҳлар эргашиб тарк этади. Ундан сўнг хотиржамлик кетади, намозга дангасалик бошланади ва уни тарк қилишгача боради.

Энди бу ишлар содир бўлгач, сен ғам-ташвишлар кўплиги, паришонхотирлик, ҳолатнинг қийинлашиши, вақтда ва мол-мулкда бараканинг камайиб кетиши ҳақида сўраб ўтирма. Буларнинг бари маъсият ва гуноҳларнинг касридандир, билиб қўй.

©Доктор Ҳусайн Фифий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Dec, 03:59


🤗Landi landi Yangi Yil Konkursi boshlandi 😍

🤩 4 kun davom etadigan konkursga START berdik qizlar ❤️

1 o'rin 300 ming ❤️❄️
2 o'rin 150 ming ❤️❄️
3 o'rin Taqinchoq Nabor ❤️❄️
4 o'rin 60 ming ❤️❄️
5 o'rin 40 ming ❤️❄️

6 ....10 gacha + Taobao Kurslar Tekinga o'rgatiladi 🙈❤️


Shartlar judda ham OSON hammasi shu BOT orqali tushuntirilgan!👇🏻

@Sovgali_Konkurssbot
@Sovgali_Konkurssbot

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Dec, 10:20


Qiyomat Alomatlaridan biri...

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Dec, 07:20


Sahl ibn Abdulloh at-Tustatiy rahimahulloh aytadilar:

"Yahshiliklarni solih inson ham, fosiq inson ham qilishi mumkun.
Gunoh-masiyatlardan esa iymonlarida sodiq boʻlgan solihlargina tiyiladi".

📚"مجموع الفتاوى" | لابن تيمية [24/ 17]

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Dec, 01:00


🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Салавот айтсангиз...

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Dec, 10:20


Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ деди:

"Маҳзунлик икки хил бўлади: фойданга ва зараринга.
1) Охират учун маҳзун бўлишинг сенинг фойданга;
2) Дунё учун маҳзун бўлишинг сенинг зарарингга".

("Бидоя ва ниҳоя", 10/141)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Dec, 07:20


ЖАННАТНИНГ ЮЗТА ДАРАЖАСИ

Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига келиб: "Эй Расулуллоҳ ﷺ, жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, — дедилар у зот, — ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".


Имом Қуртубий
📚"Жаннат васфи" китобидан.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Dec, 04:20


Xotin eriga:
- Siz mendan qo’rqasiz!
Er:
- O’zingcha nimalar deyabsan?!
Xotin:
- Unda nega sovchilikka kelganda 4 ta odam bilan, unashtirishga kelganda 40 ta odam bilan, to’yga 300 ta odam bilan keldingiz?!
Men sizni uyingizga bir o’zim keldim-ku.


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Dec, 14:01


Бундан ортиқ хорлик борми

©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Dec, 07:20


Абу Убайда ибн Жарроҳ Умар ибн Хаттобга тасалли бериб шундай деди :

" Нега сени маҳзун кўряпман ? Жаннатдан маҳрум қилиндингми ёки жаҳаннамга киришингдан хабар берилдингми ?! Тинчлан ... бу шунчаки бир дунё холос ...

Бу фақат саноқли кунлардир ўтиб кетамиз..."

Умар رضي الله عنه йиғладилар ва дедилар :

Дунё ҳаммамизни ўзгартириб юборди илло сендан ташқари эй Абу Убайда !

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Dec, 04:20


⚡️Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
— Қизимга бир қанча инсонлар совчи бўляпти. Уни кимга турмушга берай? Ҳасан Басрий:
— Аллоҳдан қўрқадиганига бер! Агар уни яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди. Борди-ю уни ёқтирмаса, ҳеч бўлмаса зулм қилмайди, деди.

📚("Иҳё улум ад-дин", 2/41)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

24 Dec, 14:59


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бир банда Қиёмат куни тоғдек ҳасанотлар билан келиб, қараса, тили уларнинг барчасини вайрон қилиб юборган бўлади. Бошқа бир банда Қиёмат куни тоғдек гуноҳлар билан келади. Қарайдики, тили Аллоҳни кўп зикр қилиш ва шунга боғлиқ амаллар сабабли уларнинг барчасини ўчириб юборган бўлади».

📚("Жавобул кофий", 118-бет)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Dec, 04:38


🥹Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢

Tafakkur qiling
🧠〰️🪫

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Dec, 04:35


➡️Қазо номоз/и дафтари 15.000дан
➡️Қазо номоз/и дафтари 15.000дан🔺

🌱 Islomiy | Tv 🌙

01 Dec, 02:07


بسم الله الر حمن الر حيم🌨
السلام عليكم و رحمة الله و بركاته 🌴

📌 ҚИШ МЎМИННИНГ БАҲОРИ.

Ҳадиси шарифда қуйидагича хабар берилган:

عن أبي سعيد الخدري قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « الشتاء ربيع المؤمن قصر نهاره فصام وطال ليله فقام». رواه البيهقي.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади, кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, дедилар”.

Байҳақий ривоят қилган.

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ қиш келса шундай деб айтар эди:

«Эй, Қуръон аҳли! Намозингиз учун тунлар узун, рўзангиз учун кундузлар қисқа бўляпти. (Бу кунларни) ғанимат билингиз!»

Ибн Аби Шайба 📚«Мусоннаф» (9836).


@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 15:30


Таҳажжуд соҳибларининг қалблари ўлмайди ва унга муҳр урилмайди.

©Шайх Муҳаммад Ҳасан Шинқитий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 14:59


Diqqat savol⁉️

Rasmda nechta yo'lbars tasvirlangan

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 13:20


Гунох - кейинги гунохга сабабчисидир✔️

©Хасанхон Яхё

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 12:59


#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 10:20


•Диндорлик Аллоҳга ихлос билан ўлчанади. Илм эса Аллоҳдан қўрқиш билан ўлчанади.

©Робиъ ибн Анас роҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

30 Nov, 09:59


🎑 Siz sevasizmi yoki sizni sevishadimi ?

Suratda ilk bor nimani ko'rdingiz ? Bu sizni shaxsiyatingizni ochib beradi

🌱 Islomiy | Tv 🌙

29 Nov, 15:02


Sufyon as-Savriy rohimahullloh aytdilar: “Insonni buzadigan, taqvosini yo‘q qiladigan ishlarning eng kattasi yomon do‘st”.

📚Al-Ibonah 2/478.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

29 Nov, 13:20


•Дуо қилувчи ижобатни кутиши суннатдир. Сўраши бир ибодат бўлса, кутиши бошқа бир ибодатдир.

©Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

29 Nov, 10:20


📜Ubayd ibn Umayr rahimahulloh aytdilar:

"Albatta, dunyo Alloh taoloning huzurida shunchalik ahamiyatsizki, uni sevganiga ham, sevmaganiga ham beradi. Lekin iymon uni faqat sevgan bandasiga beradi".

📚Manba:“Hilyotul-avliya” 3/279.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Nov, 15:30


"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...

©Жалолиддин Румий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Nov, 13:35


Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Уч тоифа одам жаннатга абадий кирмайди:

1 - Даюс;
2 - Ўзини эркакларга ўхшатган аёл;
2 - Ва ароққа муккасидан кетган кимса».


≡ «Саҳиҳут тарғиб»

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дейди:

«Шунинг учун ҳам даюс махлуқотлар ичидаги энг хабис - жирканч ва нопок кимсадир. Жаннат унга ҳаромдир!».

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Nov, 10:20


Имом Заҳабий ўз китобларида “Намозни Тарк қилиш” бобида шундай дейдилар:

“Намозни вақтидан кечиктирувчи киши, катта гуноҳ соҳибидир! Намозни бутунлай тарк қилувчи киши эса(бир намозни қасд қиляпман дедилар) бу киши, зино қилган ва ўғирлик қилгандекдир!”

(📚 Имом Заҳабийнинг Катта Гуноҳлар китобидан 4/34)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Nov, 15:30


•Зулматлар бешта, унинг чироқлари ҳам бештадир:

1. Дунёни яхши кўриш - зулмат, унинг чироғи - тақво.
2. Гуноҳ - зулмат, унинг чироғи - тавба.
3. Қабр - зулмат, унинг чироғи - “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур
росулуллоҳ”.
4. Охират - зулмат, унинг чироғи - солиҳ амал.
5. Сирот – зулмат, унинг чироғи - кучли ишончга қурилган иймон».


©Абу Бакр родияллоху анху

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Nov, 13:20


Ibn Qoyyim rahimahulloh aytadi:
“Duo ijobat boʻladigan olti vaqt:
1-Tunning oxirgi uchdan biri;
2-Azon payti;
3-Azon va iqomat orasi;
4-Farz namozlaridan keyin;
5-Juma kuni imom minbarga koʻtarilgan mahal;
6-Juma kunining oxirgi qismi”.(Asr va shom orasi)


📚“Dard va davo”, 12.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Nov, 10:20


Ким дунё (саодатини) истаса истиғфор айтсин. Ким охират (саодатини) истаса истиғфор айтсин.

© Доктор Али Жума

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 15:30


Агар, бирор кишининг айби сизга етиб келса, уни охири сиз бўлинг, сиздан кейингиларга ўтиб кетишига йўл қўйманг.
Агар шундай қилсангиз, ўзга инсоннинг айбини яширган савобини оласиз.
Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ уни айбларини яширади.

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 14:59


🔥 TAKLIF QILING – PUL ISHLANG! 💸

Telegramda vaqtni bekor ketkazmang, aksincha 1,500,000 so‘m gacha pul mukofotlarini yutib oling!

🏆 Pul sovrinlari:
1-chi o‘ringa – 1,500,000 so‘m
2-chi o‘ringa – 900,000 so‘m
3-chi o‘ringa – 700,000 so‘m
4-chi o‘ringa – 500,000 so‘m
5-chi o‘ringa – 300,000 so‘m
6-15oʻrinlarga 100,000soʻmdan!💸


Roʻyhatdan oʻtib pul ishlashni boshlang!👇🏻🤩
https://t.me/Puliyutuqlibot?start=6605013809

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 14:27


SAVOL 🧐👇

JANNATDA ERKAKLARGA HURLAR
AYOLLARGACHI ?

Jannatda erkaklar uchun hurlar vada qilingan. Ayollarga hukm qanday , erkak va ayol er-xotin boʻlmaydimi.

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 13:20


Namoz oʻqimay yurgan odam...

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 12:59


Bir sirni aytaymi Hamma gilavnisidagi rasmlarni shu kanaldan olishadi ishonavering🌚

@vuhayba571 🪴
@vuhayba571 🪴


😔 - Kayfiyatim yo'q paytida
shu kanalga kiraman Tavfsiya qilaman bu reklama emas...

@vuhayba571 🤍 Tezroq ulanib oling🦦🦥

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 12:37


Jannatda erkaklarga hurlar,ayollargachi☝️

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

26 Nov, 10:39


Bir Kambagʻal ammo halol ibodatli bolaga osonlikcha qizimizni bermaymiz... 😢

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Nov, 15:30


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Чап ёнбошга қараб кўп ухлаш юракка зарарлидир, сабаби аъзолар ўша томонга юк бўлиб туради».

📚«Ат-тиббун Набавия» 180.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Nov, 13:20


Эй инсон! Инсонларнинг кўплигига қараб алданма! Чунки сен ёлғизсан, ёлғиз ўласан, қабрга ҳам ёлғиз ўзинг кирасан, қабрдан якка ўзинг қайта тириласан ва ўзинг учун жавоб берасан.

© Ҳасан Басрий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Nov, 10:20


"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

25 Nov, 02:07


Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сизлардан олдингилар охират ишларидан ортсалар дунё учун вақт ажратишар эди. Сизлар эса дунё ишларидан ортсангиз охират учун вақт ажратяпсизлар».

📚("Ҳилятул авлиё", 4/242)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

24 Nov, 15:37


"Qabristondagilar pushaymon bo'lgan narsalar uchun, dunyodagilar bir-birlarini yeyishyapti".

©G'azzoliy Rohimahulloh

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

24 Nov, 10:35


-Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:

Агар аёлда олти сифат жаъм бўлса, у фазилатлидир.

1) Беш намознинг ҳимояси;
2) Эрга итоат;
3) Раббисини мамнун қилиши;
4) Тилни туҳмат ва ғийбатлардан ҳимоя қилиши;
5) Дунёвий нарсалардан воз кечиш;
6) Қийинчилик пайтида сабр қилиши.

📚Ҳофиз Заҳабий "Сияр Аъломин Нубало" китобидан.

@TVISLOMIY 🌴
@Rasululloh_Ummatlarr 🍃

🌱 Islomiy | Tv 🌙

23 Nov, 15:31


Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

Мўмин одам кўп-кўп дуолар, тавба-тазаррулар қилганидан кейин дуолари ижобат бўлмасдан ва мушкули кушод топмасдан, ноумид бўла бошлаган пайтда ўзини ўзи айблаб: "Ўз қилмишинг туфайли шу балога йўлиқиб турибсан. Яхши одам бўлганингда дуоларинг ижобат бўларди", дейди.

Унинг мана шундай ўзини ўзи айблаши Аллоҳ учун кўп тоатлардан кўра севимлироқдир.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

23 Nov, 10:20


Қорайган қалбнинг уч аломати бор:
1. Инсон гуноҳлардан сесканмайди.
2. Итоат ва ибодатлар кўнгилга лаззат бермайди.
3. Насиҳатлар таъсир қилмайди”.

©Абу Туроб ан-Нахшобий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

22 Nov, 15:30


Нафсимдан ҳам кўра муолажаси менга оғирроқ нарса бўлмади. Бир марта ғалаба қилсам, бошқа сафар мағлуб бўлардим.

©Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

22 Nov, 10:20


Namozni shoshib o‘qiyotganingda shuni esingga sol,
qo‘lga kiritishni istayotganlaring va yo‘qotishdan qo‘rqayotganlaringning barchasi sen huzurida turgan Zotning qo‘lidadir.


©Ali Tantoviy Rohimahulloh

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

22 Nov, 01:00


🌟🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🌺🌟

Саййид-ул айём (кунлар саййиди),
Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🌼

🌼ЖУМА МУБОРАК!🌼

@TVISLOMIY 🌴
Islomiy Testlar

🌱 Islomiy | Tv 🌙

21 Nov, 15:30


ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ КИМ

©Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

21 Nov, 10:21


Ibn Abdul-barr rahimahulloh aytadilar:

"G'iybatni tinglab o‘tiruvchi gʻiybatchilarning biridir"

📚(Bahjatul-majalis)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

11 Nov, 18:50


🎧 Qurʼon eshitamizmi ?

🌱 Islomiy | Tv 🌙

11 Nov, 18:45


➡️😸77.000 dan kuzgi dvoykalar  ➡️
➡️😸77.000 dan kuzgi dvoykalar  ➡️

🌱 Islomiy | Tv 🌙

03 Nov, 03:00


Eng qiyin narsa uchtadir:
- Yo’qchilikda saxiy bo’lish
- Xilvatda taqvo qilish
- Haq gapni qabul qilishi yoki jazolashi ham mumkin bo’lgan odam huzurida haq so’zni so’zlash
.

©Imom Shofeiy rohimahulloh

‏أعز الأشياء ثلاثة: الجود من قلة، والورع في خلوة، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف.

جامع العلوم والحكم، ٤٢٤

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

31 Oct, 09:30


Сен ризқингдан қочиб шамолни миниб қочсанг, ризқинг сенга етиб олиш учун чақмоқни миниб келади.

©Алий розияллоҳу анҳу

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

29 Oct, 02:07


Rasululloh ﷺ dedilar:
“...Qalbida xantal urugʻi misqolicha kibri bor biror kishi jannatga kirmaydi”

📚Imom Muslim rivoyati
(Abdulloh ibn Masʼud roziyallohu anhudan)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Oct, 09:01


ШАҲВОНИЙ ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ

Шайхим, Доктор Абдулҳай Орифий Роҳимаҳуллоҳ бир куни шундай деган эдилар: “Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда “ҳаромга бир қараб олайин, бир назар ташлаб маза қилайин”, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз?
Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам унақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.
Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.
Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.


📚“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

27 Oct, 02:07


الإمام علي بن أبي طالب قال: “ليس اليتيم من مات والده إن اليتيم يتيم العلم والأدب”.

Али ибн Аби Толиб шундай дедилар: "Ота-онасидан айрилган одам етим эмас, балки ҳақиқий етим илм ва одобдан айрилган одамдир".

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

24 Oct, 05:00


📚Rasululloh ﷺ dedilar: “Allohning zikrisiz gapni koʻpaytirmanglar. Chunki Allohning zikrisiz gapni koʻpaytirish qalbni qattiq qiladi. Albatta, Allohdan eng uzoq kishi qalbi qattiq kishidir”

📚Imom Termiziy rivoyati
(Ibn Umar roziyallohu anhudan)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

23 Oct, 02:07


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сенда фариштанинг ақли, ҳайвоннинг шаҳвати ва шайтоннинг ҳавои-нафси жамланган. Сен шу учтанинг бирига ғолибсан: агар шаҳватинг ва нафсинг устидан ғолиб келсанг, фариштанинг мартабасига кўтарилибсан. Агар ҳавои-нафсинг ва шаҳватинг сени мағлуб қилса, у ҳолда сен итнинг даражасига қадар тубанлашибсан».

📚«Фавоид», 79.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

20 Oct, 05:15


•Тақдирдан қочолмайсан қочган еринг ҳам тақдирдир.

©Шамс Табризий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

18 Oct, 14:19


-- O'z juftini izlab yurganlar uchun.
--Turmush qurmoqchi bo'lganlar uchun maxsus kanal📌

🌱 Islomiy | Tv 🌙

18 Oct, 09:34


“Ey Odam bolasi, shaytondan ehtiyot boʻl, chunki u eski, sen esa yangisan.
U bekorchi, sen mashgʻulsan.
Uning himmati bitta, u ham boʻlsa seni halokatga duchor qilish, sening himmating esa koʻpdir.
U seni koʻradi, sen esa uni koʻrmaysan.
Sen uni unutasan, u esa seni unutmaydi"


©Yahyo ibn Muoz

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

18 Oct, 03:08


Аёлнинг ҳақлари ва одоблари...

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

18 Oct, 03:05


📚 Rizq Kalitlari Kitobi! 📚

Allohdan halol, pokiza va keng rizq so'rashning 21 kalitlarini bilib oling!

Ushbu kitobda rizq haqida Qur'oni Karimdagi suralar va ularning tafsiri, hadislar, va boylikni to'g'ri yo'lda sarflash haqidagi tavsiyalar yoritilgan.

Kitobda yoritilgan mavzular:
🔹 Rizq, baraka, boylik va qanoat masalalari
🔹 Shariatning rizq izlash borasidagi yo'l-yo'riqlari
🔹 Mo'min kishining rizq haqidagi e'tiqodi
🔹 Nima sababdan Alloh hammaning rizqini keng qilib qo'ymaydi?
🔹 Rizqqa baraka kirishi uchun nima qilish kerak?

Bu kitobda Allohning rizq haqidagi hikmatlarini o'rganib, boylikni qanday to'g'ri yo'lda sarflash haqida muhim ma'lumotlarga ega bo'lasiz.

📖 Rizq, baraka va boylikka erishishning yo'lini bilib oling!
Batafsil 👇🏻
https://batafsil.com/s/YKnu0
Buyurtma berish 👇🏻
https://batafsil.com/s/YKnu0

https://batafsil.com/s/YKnu0

🌱 Islomiy | Tv 🌙

17 Oct, 14:39


"Qabr seni bir "quchoqlashi" nikoh kechasidagi "quchoqlashish"ni ham senga unuttirib yuboradi".

©Imom Shofeiy rahimahulloh

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

17 Oct, 04:23


‼️ OGOH BOʻLING ‼️

Истеъмол қилаётган нарсангиздан огох бўлинг азизлар !!

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

17 Oct, 04:21


‼️ ДИҚҚАТ ‼️
Фарзандингизга
АЛЛОҲНИНГ ФАРЗИ БЎЛМИШ НАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАТУВЧИ ЖОЙНАМОЗ ХАДЯ ҚИЛИНГ.
ЗЕРО ҚИЁМАТ КУНГА БОШЛАРИГА СОЯБОН БЎЛСИН
(Ин ша Аллох 🥰)

Аллох таоло шундай мархамат қилади:
Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг.
(Бақара сураси 43-оят).

Қиёмат куни банданинг биринчи хисоб қилинадиган амали намоздур
(Имом Термизий ривоят қилади).

✓ Жойнамоз СЕНСОРЛИ
✓Жойнамоз ўзбек тилида янада мукаммал ўрганиш учун.
✓ Намоз ўқишни ўргатадиган Овозли биринчи жойнамоз!
✓ 5 вақт НАМОЗНИ тўлиқ ўргатади (Фарз ва Суннат алоҳида ўргатади)
✓ Намоз ўқишни мустақил ўрганиш мумкин
✓ Кичик болалар ҳам фойдаланса бўлади.
✓ Ӯзбек тилида тушунтирилган
✓ Сифати 💯% кафолатланган.

☝️Ният ва ҳаракат қилинг

🚚Ўзбекистон бўйича барча худудларга бепул етказиб берамиз ✓

💰НАРХИ: 297 МИНГ сўм



ЗАКАЗ БEРИШ👇👇👇👇

https://sotuvchi.com/s/L4JKX

https://sotuvchi.com/s/L4JKX

https://sotuvchi.com/s/L4JKX

🌱 Islomiy | Tv 🌙

17 Oct, 03:00


Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар.

©Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

16 Oct, 14:59


Duosi qabul boʻlmaydigan odam...

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

16 Oct, 08:54


Shayton...

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

13 Oct, 14:38


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кимнинг хавотири ва хафалиги ортса:

لا حول ولا قوة إلابالله

«Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»ни ўқиши лозим».

📚«Зоддул моъад» 4/183.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

10 Oct, 02:17


Имом Ҳотам айтадилар: "Агар намозга кирсам, Каъба рўпарамда деб, ўлим фариштаси ортимда деб, сирот қадамларим остида деб, жаннат ўнг томонимда деб, дўзах чап томонимда деб, Аллоҳ эса мени кўриб турибди, деб хаёл қиламан. Сўнгра намознинг рукуъсию саждасини тугал қиламан. Салом берсам, Аллоҳ уни қабул қилдими ёки рад қилдими, билмайман”, деган эканлар.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

08 Oct, 03:19


Қабрдагилар қабр азобидан қутулиш учун қиёмат тезроқ бўлишини хоҳлайдилар. Дунёдагилар уларнинг пушаймон ҳолларидан бехабар, гуноҳ қилаверадилар. Фақат вафот этганларидан сўнггина дунёдалигимизда нима учун кўп ибодат қилмадик деб пушаймон бўладилар.

©Довуди Тойи роҳимаҳуллоҳ

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

07 Oct, 08:30


Rosulullohﷺ dedilar...

Allohga qasamki,
Ayol kishi erini haqqini ado etmagunucha Robbisini haqqini ado etmaydi dedilar


📚(Ibn Moja rivoyat qilgan)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

07 Oct, 06:39


Шундоқ гуноҳ борки одам ўлдиргандан ёмон! Ароқ ичгандан ёмон! Зино қилганданда ёмон! Энг катта гуноҳлардан бири бу!!!

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

05 Oct, 15:25


КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда бир кимсани лаънатласа..., лаънат айтилганга боради, агар у лойиқ бўлса унга тегади, лойиқ бўлмаса, айтган кимсага тегади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах ташига назар солгандек бўлади»
Абу Довуд ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади»
Табароний ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

05 Oct, 12:25


Аллоҳга таваккул қилинг!

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

29 Sep, 03:37


Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Аллоҳнинг динини ўрганишдан кўра, Унга қилинган яхшироқ ибодат йўқдир».

«Туҳфату толибил-илм» 24.

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

28 Sep, 15:59


Мусибатларнинг энг улкани

Барча мусибатлар ичида энг улкани – инсон Роббиси буюрган нарсадан бошқа нарса билан ўз умрини зое қилишидир.

©Мавлоно Арабий ибн Аҳмад Дарқовий

@TVISLOMIY 🌴

🌱 Islomiy | Tv 🌙

24 Sep, 15:03


🕘Вақт кескин қиличдир.🗡
У ҳеч нарсага қарамай
шартта ўтади-кетади.
СЕН эса вой-войлаганча
қолаверасан.


(©Қози Аҳмад Ғаффорий)

@TVISLOMIY 🌴