Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама! @samarqand_live Channel on Telegram

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

@samarqand_live


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.

Мурожаат: @Samarqandiy

http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Samarqand_LIVE (Uzbek)

Samarqand_LIVE kanali – bu yerda Smarkand shahridagi so'nggi voqealar va hodisalar haqida tezkor va eksklyuziv yangiliklar, rasm va video lavhalarini topishingiz mumkin. Agar siz ham uning qiyinchiliklari va qiziqarli voqealarni ko'rishni istasangiz, @Samarqand_live kanaliga obuna bo'ling.

Kanalda hududiy journalist Samarkandiy (@Samarqandiy) orqali taqdim etilgan eng so'nggi yangiliklar bilan xabardor bo'ling. Uning tezlik va aniq xabarlariga amin bo'lishingiz mumkin.

Agar Smarkanddagi eng so'nggi voqealarni birinchilardan bilishni xohlaysiz, @Samarqand_live kanalida siz uchun eng qiziqarli va so'nggi yangiliklar to'plangan. Ko'rishgani qalay - obuna bo'ling!

Smarkanddagi tashqi va ichki voqealardan xabardor bo'lmang, @Samarqand_live kanalida qolganingizdan hamroh bo'ling!

Qo'shimcha ma'lumot uchun http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev saytiga murojaat qiling.

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 12:31


❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 12:01


Гужоротликлар мана шу нақлга қатъий амал қилишади, натижада ҳамма жойни ёлғон эгаллайди

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 11:00


#namuna

Меҳнат шартномаси намунаси.

Ҳурматли иш берувчилар, сизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат шартномаси намунасини тақдим этяпмиз.

Бундан буёғига ходимларни ишга қабул қилишда мана шу намунадан фойдаланганингиз маъқул.

(Мавсумий ишларга, масофавий ишларга, ЯТТлар ва уй ишларига жалб қилишга оид меҳнат шартномаси намуналарини алоҳида тақдим этамиз).

☝️Барча иш берувчилар, юристлар ва кадрларга юбориб қўйинг.

Саидали Мухторалиев, юрист.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 10:31


Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдужаббор Пўлатовнинг хабар беришича, Қорасув маскани бўйича эълон қилинган муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

- Тез орада ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади, дейди Абдужаббор Пўлатов.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 10:01


#Мурожат (таҳрирсиз)

Видеодаги ҳолат буйча ким шуғиланади? Самарқанд вилояти Нуробод тумани Тепақул МФЙда экалогия зарарланмоқда.

- Оддий халқ нима қилсин. Пул бор ҳамма нарсани қилади деганими. Биронта масъул борми? Халқни дардини эшитадиган. Самарқанд вилоят экология бошқармаси бундай ҳолатдан хабари борми? Ушбу ҳолатни ўргани чиқишини сўраймиз.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 09:31


ТАЪЗИЯ

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Турғунбоева 74 ёшида вафот этди.

Зуҳра Турғунбоева 1950 йилнинг 8 март куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. А.Н.Островский номли Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тамомлаб, ўз ижодий фаолиятини 1973 йилда Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида бошлаган.

Устоз санъаткор ўзининг узоқ йиллик самарали фаолияти давомида кўплаб спектакль ва теленовеллаларда турли қаҳрамонлар образини яратди.

Умрини театр санъатига бағишлаган маҳоратли актрисага 1999 йилда Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони берилди.

Театр жамоаси марҳуманинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Марҳуманинг жойлари жаннатдан, охиратлари обод бўлсин.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 09:00


#Статистика

САМАРҚАНДДА 2024 ЙИЛ 9 ОЙИДА 82 913 ТА ТУҒИЛИШ ҚАЙД ЭТИЛДИ


Шундан 43 090 нафари ўғил,
39 823 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Самарқанд (26 265 та) шаҳри ва Ургут (9 274 та) туманида кузатилди.

Туғилганлик ҳолати қайд этилиши туманлар кесимида:

1. Самарқанд шаҳри – 26 265 та
2. Самарқанд тумани – 2 403 та
3. Тойлоқ тумани – 2 211 та
4. Жомбой тумани – 3 628 та
5. Булунғур тумани – 3 955 та
6. Оқдарё  тумани – 2 457 та
7.Пастдарғом тумани – 4 686 та
8. Каттақўрғон тумани – 4 163 та
9. Каттақўрғон шаҳри – 3 473 та
10. Иштихон тумани – 4 010 та
11. Пайариқ тумани – 6 127 та
12. Ургут тумани – 9 274 та
13. Қўшработ тумани – 2 369 та
14. Нарпай тумани – 3 638 та
15. Нуробод тумани – 1 652 та
16. Пахтачи тумани – 2 602 та 

2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 85 927 тани ташкил қилган.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 08:05


Она ер – тупроқ қолиб,
осмон билан овворамиз...

Инсоф қолиб, инсон қолиб, шайтон билан овворамиз...

Яхшилар бунда қолиб, ёмон билан овворамиз...

Ҳақ қолиб, иймон қолиб, ёлғон билан овворамиз...

✍️Фарид Афрўз
🎙Рамзиддин Эгамбердиев

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 07:03


#Тайинлов
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Негматов Баҳодир Аминович Самарқанд вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Негматов бунга қадар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Манбаа: Zarnews

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 06:01


#Таҳрирсизфикр

Бизнинг ДНКмиз кўпкаридаям билинади...

Клан (4-5отлиқ улоқни орасидан биттаси олиши учун шароит яратади) бўлиб олиб қимматроқ нарсага 4-5чавандоз келишиб битта чавандозни етаклайди))) хамма билсаям жим туришади, чунки қолганларам шуйтип ўйнайдида...

Микрофондаги одам хам ора-сирада "халлол ўйнанглар-эй" деб қўяди лекин бойнаги етакланган чавандоз улоқни келиб ташласа:- халлол, деб қўйилган ютуқни бериб юборади))

Шупилла, чаман ичинда от бир ён улоқ бир ён бўптирган пайт 60-70% одам пастта нима бўлаяпканиминан иши йўқ...орақ ичиш, шашлик жэйиш билан оввора бўлиб ётади... ора-сирада худди озодлик суриштирувида янгилик эшитгандай бошини кўтариб:- ўхбилла онов бойнинг оти совринни опти, вахбилла орақтан қуй, деб дальше ишини даввом эттираверади...

Хаммаси тугаганидан сўнг 8-10га жойда бутылка, семичка пўчоғи, баклажка, учиб юрувчи салафан пакет, салфетка ва тўнкарилиб ётган алкашлар қолади...😊🤭
#миллийўйин

Хайрулла Мамасолиев

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 05:23


#Жараён

Тошкент шаҳрида «Аҳоли саломатлигини сақлаш мавсадида саломатликка нисбстан хавфлар ҳақида мулоқот ва ҳамжамиятлар иштироки» мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Видео муаллифи Абдуалим Жалолов

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 05:03


#Murojaat (tahrirsiz)

Samarqand shahar Qorasuv maskani 25-26 ko’p qavatli uyning oldidan ayrim odamlar tomonidan o’zboshimchalik bilan o’zlarining mashinalari uchun avtoturargohlar qurgan, 26 ko'p qavatli uyning yonidagi yer maydonini zanjir bilan o'rab olingan. Bu noqonuniy qurilish natijasida shu ko’p qavatli uylarning boshqa fuqarolari mashinasini quyish uchun joy yo’qligidan aziyat chekmoqdalar.

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 04:15


#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

⚡️2 ТА КЎЧАДА ИЧИМЛИК СУВИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Самарқанд шаҳридаги Афросиёб (эски ароқ завод олдида) магистраль сув тармоғида юзага келган носозлик сабабли бугун, 21 ноябрь соат 9-00 дан Регистон, Ислом Каримов ва ушбу кўчаларга туташ ҳудудида ичимлик сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Сув таъминоти қачон тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз дейилади хабарда

☎️ Мурожаат учун телефон:
(66)233-18-21

@Samarqand_live

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

21 Nov, 04:02


Самарқандни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Келгуси йилда вилоятда ҳудудий дастурлар доирасида камида 1 миллиард 850 млн доллар инвестицияларни ўзлаштириш, 20 минг иш ўрни яратиш ва қўшимча 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисоб-китоб қилинган.

Масалан, Пастдарғом тумани Чимбойобод ҳудудида ҳокимлик захирасида турган 234 гектар ерда махсус саноат зонасини ташкил қилиш мумкин. Тадбиркорлар у ерга 500 миллион доллар инвестиция киритиб, фармацевтика, кимё, электротехника, қурилиш материаллари лойиҳаларини бошлашга тайёрлигини билдирган.

Ёки Зарафшон дарёси атрофидаги 25 гектар тошлоқ ер «Ургут» эркин иқтисодий зонасига қўшилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларга жой бўлади. Дарғом канали бўйида 35 километрли туристик йўлак, Нарпай каналида гастрономик кўприк ташкил этиш орқали 500 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.

@Samarqand_live