Пода зеҳнияти ҳақида Алишер Султонходжаев фикрлари:
Нимадир мода бўлгани учун олиб киядиган, қайсидир ширинлик тикток ва инстаграмда машҳур бўлиб кетгани учун ейдиган, ўртоғи ёки бизнес ҳамкори билан билан бир-хил кийинадиган одамларга ўхшай олмаганим учун ўкинишдан кўра кўпроқ хурсанд бўламан. Негадир, тренддаги ишларни ўзгаларга қараб, улардан ўрнак олиб қила олмайман.
Дубай шоколад роса мода бўлди ва унинг хилма-хили чиқиб кетди. Кўпи оригинал ҳам эмас. Карфурда юриб, ўша машҳур "чоконафа"нинг аслийларини кўриб ҳам егим келмайди. Чунки, минг машҳур бўлмасин, егингиз келмаса, ўзига тортмаса ва сиз хоҳлаган шоколаддан бўлмаса интилмас экансиз.
Бу фақат егуликларга тегишли эмас. Инсон ҳамма нарсада ўз фикри, ўз танлови бўлиши керак, ўзгалардан таъсирланмаган ҳолда юзага келган. Ана шунда оломон зеҳниятидан қутулади.
Фақат, ўзгаларга қараб иш қилиш, ўзича бирор иш қила олмаслик, ўз танловини ҳам ўзгаларга топшириб қўйиш инсонни шахс сифатида ўлдиради ва тафаккур қобилиятини ўтмаслаштириб қўяди.
Жамиятшуносликда шундай тушунча бор, "пода психологияси" деган. Бу жуда хатарли муаммолардан бири ҳисобланади, ҳам шахс, ҳам жамият учун.
Пода зеҳниятига мубтало бўлган кимса ўз мустақил фикрига эга бўлмайди. Кўпчилик қилаётган ишни қилади, сабабини ҳам билмаган ҳолда. Масалан, кўчада ўтиб кетаётганда бирор дўконга харидорлар ёпирилиб киряпти. У ҳам ўша ерга кириб, ўзи билмаган, хабари ҳам бўлмаган маҳсулотни олиш учун ур-йиқитга ўзини уради.
Бундай инсонлар бирор соҳада ўз фикри, дид ва танлови бўлмаган одамлар бўлади, одатда. Нимадир трендга чиқса ўшанга ёпишади, қайсидир ёзувли футболка машҳурлашса, у ҳам дарров ўша футболкани кийиб олади. У ярашадими, ярашмайдими, унинг ранги ва тана тузилишига мос тушадими, тушмайдими фарқи йўқ.
Улар ҳар қандай нарса хусусида фақат ўзгалардан эшитган маълумотлари асосида хулоса қиладилар. Ҳолбуки, ўша нарса ҳақида ўзлари ҳам тўғридан-тўғри бориб, суриштириб тўғри маълумот олишлари мумкин. Аммо, ўзгалар фикрини устун қўядилар.
Бундай кишилар бирор жамоа ичида бўлсалар албатта у ердаги етакчилик қобилияти кучлироқ, сўзга чечанроқ инсон кетидан кўр-кўрона эргашадилар. Ҳолбуки, у аслида билимсиз, нолойиқ, сафсатабоз бўлиши мумкинлиги хаёлларига ҳам келмайди.
Бундай зеҳният эгалари афсуски, кўпчиликни ташкил қилади ва улар ҳақиқий тилла билан сохтасини ажратолмайдилар. Устидан тилла суви юритилган оддий метал уларга бемалол ўзини олтин каби порлоқ ҳолда кўрсатиб, бошқариши, улардан моддий фойдаланиши, қисқаси алдаши жуда осон.
Оломон зеҳниятига эга инсонлар одатда китоб ўқимайдилар. Ўзларига Аллоҳ томонидан берилган тафаккур қобилиятини ривожлантириш ҳақида ўйлаб кўрмайдилар.
Бугунги кунда ушбу зеҳният виртуал оламни ҳам эгаллаган. Ижтимоий тармоқларда бирор кимсага қора чаплаш трендга чиқса, улар ҳам ҳеч бўлмаса бир мартадан шу ишни қиладилар. Ҳамма нафратини сочаётган, айблаётган кимсани айбламасдан туролмайдилар. Оломон сулукига чалинган кимса қачон тармоқда бирор кимса сазойи қилинса, албатта алоҳида пост ёки изоҳларда унинг гўрига ғишт қалаб чиқмаса, кўнгли жойига тушмайди.
Бундай инсонларнинг бирор масалада ўз фикри, танлови ва устивор йўналиши бўлмайди. Қайси масалани олманг, шундай бўлиб чиқаверади. Чунки, улар фақат ўзгалар фикри билан юрадилар.
Пода зеҳнияти (Herd Mentality) деб аталувчи нуқсондан қандай қутулиш мумкин?.. Унинг фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса, кўп китоб ўқиш, тафаккур қобилиятини ривожлантириш, ўз мустақил фикрига, шахсий танловига, ўз устиворликларига эга бўлиш, хулласи калом ақл чироғини ўчириб қўймаслик.
Машҳур араб файласуфи Ибн Туфайл (1100м-1185м) айтади: "Ақл бу бошда кўтариб юриладиган чироқдир. Кимдир уни ёқиғлиқ ҳолда кўтариб юрса, кимдир ўчириб юради"
©Алишер Султонхўжаев
@domlajon
t.me/domlajon
Isroil Tillaboyev blogi

Гуруҳга марҳамат: @domlajon1
Реклама учун: @isroilbey
https://t.me/boost/domlajon
https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S
Similar Channels



Исроилжон Тиллабоев: Блогерлик ва Жамоатчилик Фаолияти
Исроилжон Тиллабоев, мусулмон жамоасида машҳур блогер ва ижтимоий медиа фаолидир. Унинг шахсий мулоҳазалари канали, ёшлар ўртасида кенг танишган ва ижтимоий масалаларга янада кўпроқ эътибор қаратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Тиллабоевнинг блогида турли мавзулар, жумладан, жамиятдаги ўзгаришлар, ижтимоий адолат, ёшлар тадбирлари ва оилавий муносабатлар ҳақида мулоҳазалар ўртага ташланади. У ўзининг шахсий фикрлари ва тажрибалари билан, кўпинча қизиқарли ва муқаддиматли мавзуларни ёритади, шунингдек, одамларни оила, дўстлик ва жамиятнинг муҳимлиги ҳақида ўйлашга чақирган. Тиллабоевнинг ижодий фаолияти, на фақат Ўзбекистонда, балки бутун МДҲ давлатларида ўзининг аниқ таъсирини кўрсатмоқда.
Исроилжон Тиллабоевнинг блоги қандай мавзуларни қамраб олади?
Исроилжон Тиллабоевнинг блоги, одатда, ижтимоий ва маданий мавзуларни қамраб олади. У ёшлар орасида ижтимоий адолат, оила муносабатлари ва жамиятнинг муаммолари каби муҳим масалаларга эътибор қаратади. Тиллабоев, шунингдек, ўзининг шахсий тажрибалари билан боғлиқ мавзуларда ҳам мулоҳаза олиб боради, улар ижтимоий ривожланиш ва шахсий ўсиш учун муҳимдир.
Блогда, қўшимча равишда, жамоатчилик тадбирлари, ижтимоий активизм ва ёшларнинг жамиятдаги роли ҳақида ҳам хабардорлик бериш мақсадида постлар пайдо бўлади. Исроилжон ўз инстаграм ҳикоялари ва видео лойиҳалари орқали фикр алмашишни рағбатлантиради ва фалсафа ва тадқиқотлар орқали муҳокамаларни юритади.
Блогер бўлиш учун Исроилжон Тиллабоев қандай усуллардан фойдаланади?
Исроилжон Тиллабоев, блогер сифатида, ижтимоий медиа платформаларидан самарали фойдаланади. Унинг каналларида, чуқур ва аниқ мулоҳазалар ёзилган мақолалар, видео ва постлардан фойдаланиш, уни жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Блогер ўз мулоҳазаларини илмий асосда муҳокама қилиш ва таклифларни амалга ошириш учун доимий равишда изланади.
Унинг мафкуравий асосида, гендер тенглиги, ижтимоий адолат ва демократиянинг ривожланишида муҳим роль ўйнаган концепцияларга таянган. Исроилжон, шунга қўшиб, ёшлар билан жонли мулоқотни ташкил этиш ва форумидаги иштирокчиларнинг фикрларини тинглашга ҳаракат қилади.
Исроилжон Тиллабоевнинг блогининг ижтимоий таъсири қандай?
Исроилжон Тиллабоевнинг блоги, кўплаб ёшлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиб, уларни ижтимоий масалаларга эътибор қаратишга ва фаол бўлишга рағбатландиради. Блогда муҳокама қилинган мавзулар, жамиятни ривожлантириш ва ижтимоий масалалар ҳақида аниқ ва аниқ фикрларни шакллантиришда ёрдам беради.
Шунингдек, Исроилжоннинг блогини кузатувчи ёшлар, жамият ва оиладаги муносабатларни яхшилаш учун ўз фаолиятларини амалга оширишда рағбатлантирилади. Блогернинг шахсий тажрибалари ва улкан аудиторияси, ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Исроилжон Тиллабоевнинг блогида реклама қандай жойлаштирилади?
Исроилжон Тиллабоев, блогида реклама жойлаштиришда махсус стратегияга эга. Унинг аудиторияси кенг ва фаол бўлгани сабабли, реклама жойлаштириш, шундай аудиториянинг қизиқишларига мос келиши керак. Блогер, реклама қилишда сифатига эътибор берган ҳолда, яхши таҳлил қилинган контентни таъминлайди.
Унинг реклама усуллари, жамоатчилик борасидаги тажрибаларини ва брендларнинг ижобий таъсирини кўрсатишни муҳим деб ҳисоблайди. Исроилжон, реклама постларида ҳам жамоатчилик манфаатларини ҳисобга олиши керак, шунга кўра реклама ҳатто реклама сифатида кўрилмаслиги, балки аудиториянинг манфаатларига мос келиши керак.
Тиллабоевнинг блоги ёшлар ўртасида қандай қобилиятларни ривожлантиради?
Исроилжон Тиллабоевнинг блоги, ёшлар ўртасида фалсафий ва ижтимоий саводхонликни ривожлантиришга эътибор қаратади. Унинг постлари, ёшларнинг ўз фикрларини ифодалаши, анжуманларда қатнашишлари учун рағбатлантиради. Хусусан, бундай ҳаракатлар ёшларнинг китоб ўқиш, интернетда изланиш ва янгиликтардан хабар юқорилаш учун рағбатлантирилади.
Блог, ёшлар ўртасида ижтимоий актифликni оширишга хизмат қилади. Улар, Тиллабоев билан мулоқот орқали, ижтимоий масалаларга оид билимларини ошириш, фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
Isroil Tillaboyev blogi Telegram Channel
Isroil Tillaboyev blogi kanali, domlajon nomi ostida faoliyat yurituvchi bloger Isroil Tillaboyevning shaxsiy mulozamatlari va fikrlari bilan tanishishingiz mumkin. Bu kanalda Isroil Tillaboyev o'zning hayotidagi tajribalari, fikrlari va dunyodagi eng so'nggi yangiliklari haqida muloqotlar olib boradi. Bu kanal orqali Isroil Tillaboyev bilan aloqani o'rnatishingiz va uning fikrlarini tinglashingiz mumkin. Agar siz ham Isroil Tillaboyevning blogida qatnashishni istasangiz, shuningdek @domlajon1 guruhiga a'zo bo'lishingiz mumkin. Kanalda reklama joylari mavjudligi uchun esa @isroilbey bilan bog'lanishingiz mumkin. Ulashish uchun quyidagi havolaga kirishingiz mumkin: https://t.me/boost/domlajon