Садақаи жория/ الصدقة الجارية @sadaqaijoriyaquduq Channel on Telegram

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

@sadaqaijoriyaquduq


Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг

Садақаи жория/ الصدقة الجارية (Russian)

Добро пожаловать на наш канал "Садақаи жория/ الصدقة الجارية"! Мы рады приветствовать вас здесь и поделиться с вами ценными знаниями о садаке, или добровольном пожертвовании в мусульманской традиции. На нашем канале вы найдете много интересной информации о том, как сделать благотворительные пожертвования, как правильно распоряжаться имуществом во благо общества, и как сделать это непрерывным источником добра - садакаи жория. Мы также делимся историями успеха тех, кто уже начал практиковать садаку и видит положительные изменения в своей жизни. Присоединяйтесь к нам на нашем канале в Telegram по ссылке https://t.me/Al_Rowad_isaat и станьте частью нашего сообщества, где каждый шаг к добру ценится и поддерживается!

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Jan, 14:54


Масжид учун ширкатимизга буюртма берган ватандошимизнинг Индонезиядаги эмоциялари ва ширкатимиз хақида илиқ фикрлари.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Jan, 14:44


🇺🇿 Ватандошларимизнинг буюртмаларига кўра, ширкатимиз томонидан Индонезия давлатида яна бир масжид қурилиб ахолига топширилди.
Масжиднинг очилиш маросимига ватандошларимиз Ўзбекистондан Индонезияга ташриф буюришди.
Мехмонларимиз Индонезиядаги ширкатимиз ходимлари томонидан кутиб олиниб, мехмонхонага жойлаштирилди.

Шу кунгача кўплаб масжидлар қурилишига сабаб бўлган бўлсам, ширкатимиз томонидан қурилган ҳар бир масжид очилишида қалбим ўзгача хузурга тўлади.
Индонезия фақир ўлкалардан бири бўлса хам, иқлими жуда ажойиб бўлиб, ўрмонлари, тропик мевалари бор.
Масжиднинг очилиш маросимида, мехмонларимизга ёзилган дастурхондаги анвойи тропик меваларни кўриб, ўзлари қурдирган масжидларида, бундай ажойиб кайфиятда ўзларини жаннатнинг бир парчасида ўтиргандек хис қилган бўлсалар ажаб эмас.

Ватандошларимизнинг ота оналари номларидан қилган садақаи жорияларини Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Jan, 10:04


Кун воқеаси.

Катта савдо марказидаги озиқ овқат магазинида кассага навбатда турибман.
Орқамда 10 ёш атрофида бир бола, қўлида бир иккита ширинлик билан навбатда турибди.
Боланинг олдига бир барзангидек киши келиб уни саволга тута бошлади.
-Ўғлим, қаерликсан?
-Фалон шахарлик.
-Махалла қаерда?
-Пистон махаллада.
-Қайси мактабда ўқийсан?
Сухбат шу ергача давом этгач кишининг саволлари, овози менга ёқимсиз туюлиб, ортимга юз тубан ўгирилиб кишига қарадим.
Киши, мени боланинг онаси деб ўйлади шекилли бир оз орқага чекинди.
Катта савдо маркази бўлгани сабаб, навбат хам узунроқ эди.
Киши бола ва мени бир оз кузатгач, бегона деб билди шекилли, болани яна саволга тута бошлади.
-Ўғлим, сан зўр болага ўхшайсан.
Мендан бирор истагинг борми?

Энди буниси ошиб тушди.
Орқамга ўгирилиб бир кишига, бир болага қаттиқроқ назар билан қарадим.
Бир қадам орқага чекиниб, боланинг олдига туриб олдим.
Бола хам унинг саволларидан безовта бўлаётгани сезилиб турар эди.
Секин болага гапирдим.
-Нега бегоналарнинг саволларига жавоб беряпсан?
Сендан хавотир олдим.
-Опажон, мен хам билдим, шунга аниқ адресимни унга айтмадим.
-Қани олдимга ўтчи.
Кассадан сен биринчи ўт.
Бола дўкондан чиққунича уни кузатиб турдим.
Барзанги киши дўкон ичида қолди.
Қизиғи, навбатда турган ўша кишининг қўлида магазиндан олинган хеч нарса йўқ эди.
Кассада бўш қўл билан навбатда туриши хам шубхали эди.
Ташқарида боланинг онаси қўлида пакетлар билан кутиб турган экан.
Онасини кўриб хотиржам бўлдим

Барзанги киши эса дўкон ичкарисига кириб кетди.

Хулоса қилиб айтганда, ёш болаларни ёлғиз ташқарига чиқаришда жуда эхтиёткор бўлиш керак экан.
Болаларга бегоналарнинг шахсий саволларига жавоб бермаслик кераклигини яхшилаб уқтириш керак экан.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Jan, 07:36


Туркиянинг Ширнак вилоятида қўзиқорин шаклида булут пайтдо бўлди ☺️

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Jan, 06:40


Ширкатимиз ёрдамида яна бир обуначимизга
Африканинг Нигер давлатидаги қишлоқлардан бирида ота оналари номларидан қудуқ қурдириш насиб қилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

11 Jan, 13:34


Хушхабар

Ва нихоят сиз кутган янгилик:
✔️

Ўзбекистоннинг Тошкент шахрида Тиббио Тибомеднинг биринчи дўкони очилди.
Дўконимизга мархамат қилинг.

Адрес:
⬇️

Тошкент шахри, Чилонзор тумани, Фарход кўчаси.
Ориентир Фарход ярмаркаси.


✔️ 📞 Махсулотларимизга онлайн буюртма бериш учун телефон рақамларимиз:⬇️

99 4406664  
33 7888883 Илёсбек

📱 @Tibbiotibomed
Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!

https://t.me/tibbiodildora

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

11 Jan, 06:48


Обуначимизнинг навбатдаги буюртмаларига кўра ширкатимиз ёрдамида Непал давлатида яшовчи мусулмон ахолисига яна бир қудуқ қурилиб эгаларига топширилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

11 Jan, 06:23


Навбатдаги буюртмачимиз талабларига кўра, Африканинг Нигер давлатида ширкатимиз ёрдамида яна бир қудуқ қурилиб ахолига топширилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

11 Jan, 05:36


Умрага, хажга борадиганларга ушбу хабарни етказинг ⬇️

Хаж ёки умрага борган, эътибор берганлар билишади.
Икки харамдаги ходимлар харамда турадиган қуръонларни дам ўтмай текшириб туришади.
Агар қуръон китоблари орасида харамга оид бўлмагани топилса, дархол ажратиб олиб қўйилади.
Икки харам қоидаси бўйича, мусхафларга вақф мухри босилган бўлиши керак.
Харамга оид бўлмаган мусхафлар жавонлардан олиб ташланади.
Кўп ўзбекларимиз хаж ёки умрага борганда, садақаи жория қиламан деб умид қилиб, мусхафлар сотиб олиб, харамга олиб бориб жавонларга тахлаб қўйишади.
Аммо афсуски, ходимлар томонидан у китоблар барибир олиб ташланади.

Қуръон китобларини садақаи жория қилмоқчи бўлсангиз, мана шу видеодаги каби ўлкалардаги мадрасаларда мусхафларга эхтиёж катта.
Бемалол сиз ўз ватанингизда туриб ширкатимиз ёрдамида бу ишни амалга ошира оласиз.

Кўриб турганингиз Африкалик талабалар, бўлажак қори болажонлар.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

09 Jan, 08:10


Қаранглар менга нима совға қилишди.

Ватанимдан бир парча
🇺🇿

Шу мультфильм менга хали хам ёқадида 😂

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Jan, 13:02


https://apps.apple.com/uz/app/duolar-musulmonlar-qorgoni/id6464328682

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Jan, 07:50


Бу хабарни ўқиб ўзим билан боғлиқ бошқа бир воқелик эсимга тушди.
Мен хурмат қиладиган бир воизнинг сухбатларини тинглар эдим.
Бу сафарги сухбат, тонгги ва тунги ўқиладиган дуо ва зикрлар хақида эди.
Очиғини айтаман, ўша сухбатни эшитгунимга қадар тонгги ва тунги дуо ва зикрларни ўқишни у даражада ўзимга вазифа қилиб олмаган эдим.

Воизнинг ўша кундаги қуйидаги маънодаги гаплари ёдимдан чиқмайди:

«Тонгги ва тунги дуо ва зикрларнинг савоб даражаси, хикматлари хақида хаммамиз биламиз.
Аммо уни ҳар куни ўқишликни ўзига вазифа қилиб олганлар хаммани хам ташкил этмайди.
Бир нарсани билиш бошқа,
Аллохнинг тавфиқи билан у ишга давомий қодир бўлиш бошқа.
Бу ишга давомий қодир бўлиш учун бизга албатта Аллохнинг тавфиқи керак бўлади…»

Воиз бу гапларни шу даражада ичдан сўйлар эди-ки, айтган гаплари қалбимга кириб борар эди.
Ўзимга ўзим, демак бу ишда Аллох менга тавфиқ бермаётган экан, дедим.
Ўша кундан бери тонгги ва тунги дуо ва зикрларни ўқишликни ўзимга вазифа қилиб олдим.
Ўша воиз мен каби неча неча инсонлар қалбига кириб борди экан…
Кимнидир бир хайрли иш қилишга тарғиб қилиб қўйиб, ухлаб ётган холатида хам савобга эга бўлиш мумкин деб шу каби ишларга айтилади.

Ха азизлар.
Ҳар бир ишда бизга Аллохнинг тавфиқи керак бўлади.
Бирон бир хайрли ишни қиламан деб ният қилиб, кўпдан бери қила олмаяпсизми, демак бу ишда Аллох сизга хали тавфиқ бермабди.
Аллох барчамизни хайрли ишлар қилишимизда тавфиқ берсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Jan, 07:25


Ухлаб ётиб, ҳаттоки ўлганингиздан кейин ҳам ажр-савоб олишни истайсизми?

Қуръони Каримдан дарс берган бир устоз айтади: бир куни таксига чиқдим. Чиқиб, шофёрга: фалон жойга олиб борсангиз, дедим. Шофёр бола: мени эсламадингизми?, деб сўраб қолди.
― Йўқ, кечирасиз, хаёлим бошқа жойда эди, ишларим кўп, эслолмадим.
― ўн беш йил олдин Қуръондан дарс берган эдингиз, исмим Фалончи, бизга бир нарсани ўргатган эдингиз, мен ўша кундан буён уни тарк этмадим.
― нима экан, мени хаяжонлантириб юбордингиз, айтақолинг-чи!
― Қиёмул-лайл, яъни, таҳажжуд намозини ўргатгандингиз.

Устоз айтади: Я Латиийф, Аллоҳга қасамки, буни ҳис қиласизларми билмадиму, аммо менга бу, худди тўсатдан бир неча миллион маблағ ҳадя қилинганидан ҳам яхшироқ, афзалроқ туюлиб кетди. Тафаккур қилинг! Ухлаб ётиб ҳам савоб ишласа бўлар экан, ҳатто ўлганингиздан кейин ҳам!

Д. Муҳаммад Хайр

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

03 Jan, 18:02


Туркия давлатида расмий фаолият олиб борадиган Мзая ширкатимиз, Газза ахлига навбатдаги иссиқ таом пишириб тарқатиш проектини амалга оширди.
Хиссаси қўшилганлардан Аллох қабул қилсин.

ПС:
Видео устига каналим линкини ёпиштириб қўйишга мажбур бўлдим.
Сабаби, каналимдан ўз нафси йўлида видеоларимизни ўғирлаб фойдаланаётганлар хабари келди.
Аллох ўша инсонларга хам тавфиқ берсин.
Кеч бўлмасидан тавба қилиб олишларига Роббим фурсат берсин.

Бир йўлини қилиб каналим линкини ўчириб видеоларимизни ўз сахифасида улашганларни кўрсангиз, бу хақида бизга хабар беришингизни сўраб қолар эдик

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

01 Jan, 10:24


Кошки кеча осмонга совирилган мушакларнинг пули мискинларга улашилганида, ер юзида қанча-қанча фақирларнинг бир неча кун бўлса ҳам қорни тўярмиди!

Абдулҳодий Юсуф
https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

30 Dec, 10:51


Кундан кунга самолет халокатлари хақида кўп хабарлар келмоқда.

Сизга 10 йиллар аввал ўз хаётимда бўлган воқеани айтиб бермоқчиман.
Саёхат мақсадида Кипр давлатига бориб, Туркияга қайтаётган эдик.
Истанбул аэропортига қўнишга яқин қолган эди.
Стюардессалар бир оз безовтадек сезилар, аммо кулиб туришга харакат қилишар эди.
Камарларни махкам боғлашимизни сўрашди.
Хатто иккита стюардесса самолетнинг энг орқа ўриндиғига ўтириб, камарларини боғлаб олди.
Шу пайт йўловчилардан бир нечта киши безовта бўла бошлади.
-Нимадир бўляпти, сезиб турибман.
Самолет ҳар доимгидан бошқача учяпти?
Менга тушунтириш беришингизни талаб қиламан, дея бир йўловчи киши бақирар эди.
Икки стюард киши келиб, бақираётган кишини тинчлантиришди.
Мана, хозир қўнамиз, ер кўрина бошлади.
Самолет бирдан ер томонга яқинлашиб кетди.
Ёнбошлаб учди, ерга қўнай деганида яна юқорига учар эди.
Самолет бир неча бор ерга яқинлашар ва яна осмонга кўтарилар эди.
Хамма саросимада.
Нималар бўляпти, хеч ким хеч қандай хабар бермаяпти.
Самолет жуда ёмон учар, худди хозир халокат бўладигандай эди.
Кимнинг оғзига нима келса шуни қайтаряпти.
Кимдир саловат, кимдир иймон калимасини қайтарар эди.
Мен хам баланд овозда такбир, истиғфор айтар, иймон калимасини қайтарар эдим.
Самолетимиз номаълум сабабларга кўра ерга қўна олмай, яна қайтиб Кипр давлатига бизни олиб кетди.
Кипрга етиб бордик.
Мана ер хам кўриняпти.
Яна кимдир иймон калимасини айтар, кимларнингдир оғзидан боди кириб шоди чиқар, сўкинар эди.
Хуллас, кимнинг қалби нима билан тўлган бўлса, назаримда ўша нарсалар унинг оғзидан чиқар эди.
Самолет жуда қўпол тарзда ерга зарб билан қўнди.
Аллоху акбар.
Роббим умр берган, ажалимиз хали етмаган экан, омон қолдик.
Самолетдан тушар эканман, мотор қисмига қарадим.
Самолет моторидан қопқора тутун чиқар эди…

Ўшанда ўзим учун бу воқеа катта дарс бўлган эди.
Хаётга янги қадам қўйгандек бўлдим.
Умрнинг қадрига етишни янада ўргандим.
Ха азизлар.
Ўлим, биз ўйламаган вақтда келиши, ёки Роббим ибрат учун халокатга учрай деганингизда яна хаёт бериши хам мумкин экан.
Аллох хаммамизга хайрли хотима берсин.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

29 Dec, 18:47


Бир йилдан бери ширкатимиз ёрдамида жуда кўплаб сув қудуқлари очтирган бир обуначимиз, 43 ёшларида бугун бомдод намозига қоим бўлган холларида Аллохга таслим бўлиб оз фурсат ичида омонатларини топширибдилар.
Хақларига дуо қилиб қўйишингизни сўраймиз.

Аллох оламдан ўткан обуначимизнинг жойларини жаннатдан қилиб гунохларини мағфират қилсин.
Қилган барча хайрли амалларини ўзларига соябон қилсин.
Ортларидан қолдирган сув қудуқларидаги сувлар мўл бўлиб, қилган садақаи жориялари то қиёмат тўхтамай давом этсин.
Ахли оилаларига гўзал сабр берсин.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

29 Dec, 15:29


Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

28 Dec, 11:24


Миср аёл ва қизлар қуръон маркази талабалари номларидан ширкатимиз ёрдамида навбатдаги қудуқ қурилиб, Бангладешлик мусулмонларга топширилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

22 Dec, 06:01


⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сиз янада уникал контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.

Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.

⬇️ Канал ривожи учун овоз бериш:

https://t.me/boost/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

17 Dec, 06:01


ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

16 Dec, 09:54


Ширкатимиз томонидан навбатдаги қурилган қудуқ, буюртмачимизнинг ота оналари номларидан қуриб берилди.

Ота оналарни инша Аллох икки дунёда хурсанд қиладиган ажойиб хадя


Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

15 Dec, 16:28


Шу кунларда бўлган воқеа.

Ширкатимизда мажлис бор эди.
Кеч қолмаслик учун шошиб кетаётган эдим.
Қарасам кўчада 3-4 ёшлардаги қизча турибди, кўзлари бежо.
Қизалоқ дам у ёққа, дам бу ёққа қараб кимнидир қидирар эди.
Шошаётган бўлсамда, жим ўтиб кета олмадим.
Олдига бориб, kız, annen nerede senin (қизалоқ, онанг қаерда сенинг)дедим.
Қизгина йиғлай олмай тургандек бақириб йиғлаб юборди.
Кўзларига эътибор берсам, болажон ўзимизнинг қоракўзга ўхшайди.
Ўзбек бўлса керак деб, бўлди бўлди, йиғлама, хозир онангни топамиз, дедим.
Ўзбекча гапирганимни кўрган қизча қўлимдан махкам тутиб йиғламай қўйди.
Орқа олдимга қарадим.
Ўзбекка ўхшаган инсонни қидирар, аммо топа олмас эдим.
Аввалига болани яқин атрофдаги полиция идорасига топширмоқчи бўлдим.
Онаси яқин атрофда бўлсачи, деган ўйда, худди кинолардек 2 дақиқа олдинги кадрни хаёлимдан такрор ўтказдим.
Бир ўзбекка ўхшаган аёл йўл бўйидаги дўконга кириб кетаётган эди.
Балки онаси ўшадир дея болани етаклаб дўконга кирдим.
Бола дўконга кирди-ю, ўша аёлни кўриб, ойижоон деб у томонга югурди.
Болани онасига топшириб ширкатга кетдим.

Орадан кўп ўтмай куни кеча қизим билан боғлиқ шу каби воқеа бўлди.
Қизим кичкина қизча бўлмасада, янги қурилган метрога биринчи марта чиқиши бўлгани сабаб, адашиб бошқа бекатда тушиб қолибди.
Метродан чиқса умуман бошқа жой.
Қизимга хам йўлида бир Наманганли ва Сомалили дугона қизлар учраб, йўллари бошқа тарафга бўлсада, бекатгача у билан бориб кузатиб қўйиб, телефон рақамларини алмашишибди.
Қизим уйга келгач, ўша ўзбек қиз, яхши етиб олдингизми дея қўнғироқ қилди.
Шундай фарзанд ўстирган ота оналарга рахмат 💞

Бугун эрталаб телевизорни ёқсам, видеода кўриб турганингиздек Рахмон сураси ўқилаётган экан.

«Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир»

60 оят


Шу оятни эшитишим билан, фарзандимга учраган яхши қизлар бекорга учрамаганини хис қилдим💞

Сиз хаммага яхшилик қилаверинг,
Аллохдан сизга албатта яхшилик қайтади…

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

24 Nov, 17:21


Эхх, қандай оталар, э йўғе, боболар бор-а?

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир...

Аллохим шу отахонни икки дунёда азиз қилсин!
Кўриб кўзларим ёшланди.
Қалбида инсонийлиги бор шу каби инсонларга хурматим чексиз.

Ёш, навқирон баъзи ножинслар ўз зурриёдини боқмайдиган айни замонда шундай отахонлар бор экан, қиёмат қоим бўлишига хали бор, инша Аллох.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

22 Nov, 05:48


Бугун кунлардан жумъа.
Росулимиз соллаллоху алайхи васалламга саловатни кўпайтиринг.

اللهم صّلِ وسَلّمْ عَلۓِ نَبِيْنَامُحَمد ﷺ


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

21 Nov, 05:47


Садақанинг афзали, сувсизларга сув қудуғи очиб беришдир.
Агар сиз эхтиёж сохибларига яхшилик қилишни ният қилган бўлсангиз, энг яхши танлов Silsilet Alrovad.

Silsilet Alrovad масжид, мактаб, сув қудуқлари қуришга ихтисослашган ширкат бўлиб, 15 дан ортиқ Осиё ва Африка ўлкаларида ўз фаолиятларини олиб боради.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

18 Nov, 09:15


Нима иш қилса хам ишлари юришиб кетаверадиган бир одамдан сўралди:

-Муваффақиятингиз сабаби нимада?

-Менинг каттагина танкам бор.
У сабаб қўлларим узун, битмаган ишим йўқ, хамма ишларим юришгандан юришиб кетаверади


-Ким экан у танкангиз, билсак бўладими?

-Бу менинг онам, бу менинг онам, онажонимнинг дуолари


Ха азизлар.
Ким хаёти дунёда ота онасини азиз қилган, уларнинг дуоси, кўнглини олган бўлса, тупроқ олса олтин бўлганларни кўрдим.
Ким аксини қилган бўлса, охири хорликка учраганини


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

18 Nov, 07:52


Яқинларингизга қилинадиган совғаларнинг энг яхшиси, уларнинг номларига қурдирилган сув қудуғи 💞

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

13 Nov, 10:33


Ширкатимиз ичида ўз масжиди бор.
Мудир микрофон орқали намозга етиб келмаган ходимларнинг ҳар бирининг исмлари билан, ёшлар намозга келинглар деб бирма бир чақирмоқдалар


Туркиядек ривожланган давлатда, қонуний фаолият олиб борадиган, ходим-у мудирлари намозхонлардан иборат, инсониятга фойдали бундай ширкатда ишлаганимдан ғурур туяман.
Аллох зиёда қилсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

10 Nov, 13:18


Маошимда барака йўқ эди

Бир киши ҳикоя қилади:

Яхшигина ишда ишлар эдим, маошим ҳам анча яхши эди, бироқ баракаси йўқ эди, ҳатто маошимнинг қаёққа кетаётганини ҳам билмас эдим.
Бир куни етими бор бир хонадонни зиёрат қилдим ва у болакайни ўз қаромоғимга олишга қарор қилдим, уни севган ва Аллоҳдан ажр умид қилган ҳолда. Шундан кўп вақт ўтмай, харажатларим олдингидан ҳам кўп бўлишига қарамасдан, ишларимда ва маошимда ажойиб баракани кўрдим.
Аллоҳга қасамки, кўнглим ёришиб, қалбимга ҳам хотиржамлик кирди, дейди.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Nov, 08:04


Хайрли жумъалар 💞💞💞

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

07 Nov, 09:26


Буюртмачимизнинг ширкатимиз хақида фикрлари

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

07 Nov, 05:50


Роббимизга амалларимиз душанба ва пайшанба кунлари кўрсатилади.

Яхшиликлар қилиб қолинг.
Хеч бўлмаса яхшиликка далолат қилувчи бўлинг


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

07 Nov, 05:08


Болалар, набираларга кўп кўп мехр беринг.
Кўп мехр олган фарзанд, набиралар сизни хеч қачон унутмайдилар.
Ортингиздан садақаи жориялар, хайр эхсонлар қилиб сизни фақатгина яхшиликлар билан эслайдилар.
Мехр кўрмаган болалар хам, агар Аллохни таниса ортингиздан дуо қилаверади, аммо сизни чин қалбидан яхши кўриб, хаққингизга хайрли дуолар, ибодатлар қилишига нима етсин.
Имкон бор экан, фарзандларга мехр бериб қолинг...

Ёшим ўрта ёшга яқинлашаётган бўлсада, менга мехр берган бобомни хеч унутмайман ва албатта бувиларимни хам.
Ҳар бир ишда уларнинг хикматли гаплари қулоқларим остида янграб туради.
Оддий таом устида, мехр билан ол болам дейишлари, кўришганда пешонамдан ўпишларини соғинавераман.
Шуларни ёзяпман-ку, мана, яна йиғи келяпти…

Аллохим аждодларимизни рахмат, ота оналаримизни саломат қилсин!

Бобоси, бувиси, ота-онаси ортидан ширкатимиз ёрдамида қудуқлар, масжидлар қурдирган кўплаб обуначиларимиз, бобоси, бувиси, ота-оналари қанчалар мехри дарё инсон бўлганликларини эслаб шахсийдан ёзиб яхшиликлар билан уларни эслашади…

Унутманг, яхшиликнинг жазоси фақат яхшиликдир!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

06 Nov, 07:18


Шаходат онахондан Аллох қабул қилсин!

Масжидсиз махалла қолмасин!

Масжид қурдиришни ният қилганларга Аллох насиб қилсин!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

04 Nov, 08:38


3 хонали квартира сотилади.
Уй сите ичида жойлашган, яъни қўриқчиси бор сите.
Сите уйлари қўриқланадиган бўлгани учун болажонларингиз сите ховлисидаги ўйингохларда бемалол ўйнаб юрса бўлади.

Манзил: Туркия/Истанбул.
Марказ Каяшехир .
Уй яқинида масжид, мактаблар, ресторан ва кафелар, магазинлар хамда бозор бор.
Метро хам яқин.
Уй ҳар томонлама жуда қулай жойда жойлашган.

Мурожаат учун телеграм:⬇️

https://t.me/Al_Rowad_isaat

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

03 Nov, 10:26


Ишимни, ширкатимизни севаман.
Чунки бу ерда ўтириб, дунёнинг у четидаги мусулмонларга севги улашамиз
💞💞💞💞💞

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

30 Oct, 17:06


Буюртмачимиздан хам Аллох қабул қилиб Ўзи рози бўлсин ❤️

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

30 Oct, 17:05


Непал давлатидаги мусулмонларга буюртмага кўра ширкатимиз ёрдамида қурилган навбатдаги масжид махалла ахлига топширилди.

Шахадат онахондан садақаи жория бўлган ушбу масжидни Аллох қабул қилсин.
Жаннатларда қаср муборак бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

29 Oct, 13:23


Огох бўлинг.
Сизга хатто ўз яқинингиздан бундай хабар келса асло очманг.
Бу вирус.
Очсангиз банк хисобингиздаги пулларингизни ечиб олишади!
Етмаганига барча контактингиздагиларга бу хабар сизнинг номингиздан автомат тарзда кетади.
Худди шу хабар икки кун ичида камида 10 марта менга ҳар хил контактлардан келди.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

29 Oct, 06:47


Менга оқ мато берган ўша аёл фолбинларга қатнашини кейин билганман.
Кейин ахамият берсам ўша аёл, саломимга хеч қачон алик олмас эди.
Салом дер эди холос, ёки яхшимисиз дерди.
Салом Аллохники бўлгани сабаб жавоб қайтармаса керакда?

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

29 Oct, 04:32


Бундан 20 йил аввал соддагина, ёшгина қиз эдим.
Отам билан хаж сафарига бориш насиб қилди, алхамдулиллах.
Сафарга отланар эканмиз фалончи қариндошимнинг Д исмли аёли, яъни мендан 10 ёш катта келин 2 $ билан, битта оқ мато олиб келди уйимизга.
2 $ ни ўша ердаги мухтожларга эхсон қилинг, оқ матони кимгадир беринг дедими, харамга оборинг дедими, хуллас қўлимга тутказиб, чемоданимга солдирди.
Эхсон ният қилган эканда дедим, аммо бунақа ғалати ишга қалбим ғашланди.
2 долларини хеч ким олгиси келмади, харам атрофида.
Охири биттаси энсасини қотирибгина бу арзимас пулни олди.
Оқ матони нима қилдим хеч эслай олмайман.
Менимча хеч кимга бермай қайтариб олиб кетдим.
Кеча ютубда бир видео кўрдик.
Аввал катта сехргар бўлиб кейин иймонга келган одамнинг видеоси экан.
Ўша кишининг айтишича, охиратинг куйгур сехргарларнинг энг катта сехри муқаддас каъбага қилинадигани экан.
Каъбага оқ мато олиб бориш хам сехргарларнинг иши экан.
Ўша хотин ўзимни ўзимга сехр қилдирганми Аллох билади.
Аллох ўша жодугар аёлнинг жазосини муносиб тарзда Ўзи берсин.
Аллохумма амин.
Наъузу биллахи мин залик.

Агар сизга хам хаж ёки умра сафари олди кимдир шу каби нарсалар берса асло олманг.
Аллох панох берсин мусулмонларга.
Сехргарларга Ўзи кифоя қилсин.

Имкон борича бу хабарни яқинларингизга тарқатинг.

Ха айтганча, тонгги тунги дуо ва зикрларни ўқишни асло канда қилманг.
Шунда Аллохнинг изни билан хеч бир зарар сизга етмайди.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

27 Oct, 07:19


Бу каби мактубларни кунда кун ора оламан, алхамдулиллах

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

27 Oct, 07:02


Қудуққа исмлари берилган обуначиларимизнинг буюртмаларига кўра, ширкатимиз томонидан навбатдаги қудуқ қурилиб мусулмонларга топширилди.

Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

27 Oct, 06:54


Офиятда бўлган вақтинг Аллоҳни эслаки, мусибат етганида У Зот ҳам сени эслайди.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

26 Oct, 06:05


Савол:

-Силаи рахмнинг, яхшилик ва эхсоннинг энг яхшиси ота онага қилингани, маъносида кўп постлар ёзасиз.
Мен ажрашганман.
Фарзандларимнинг отаси болаларга қўнғироқ қилиб туради.
Болалар гўшакни кўтаришлари билан, улардан хол ахвол сўраб сўрамай мени сўрайвериши, кўп ва хўп лағу гапларни гапириши болаларни бездириб юборди.
-Онамиз сизга номахрамлар.
Онамни сўраманг, биз билан қизиқинг деса хам, болалар у кишига у даражада қизиқ эмас.
Болалар туғилибдики, улар нима еяпти, нима кийяпти у кишининг иши бўлмаган, хеч ғам қилмаган.
Ота бу ахвол бўлгач болалар оталарини блоклаб қўйишди.
Сизнингча бу холат силаи рахмни узишга кирмайдими?

Жавоб:

Мен фатво берадиган ваколатга эга эмасман.
Шу сабаб қадриятларимизга кўра фикримни билдира оламан.

Отанинг сизларга қўнғироқ қилиши лағуга сабаб бўлар экан, ука синглиси, амма холаси бордир.
Уларнинг телефонидан хафта ўн кунда болаларини сўраб, хол ахвол сўраб турса бўлади.
Хамда ўша ота яқинлари телефонидан қўнғироқ қилганида лағу гапларни гапиришга хаё қиларди.
Излаган имкон топади.
Аввало ўша отанинг ўзи болаларига моддий, маънавий ғамхўрлик қилмай фарзандларидан силаи рахмни узган экан.
Энди бу тарафи Аллохга хавола.
Аллох билан унинг ўртасидаги иш.
Энг тўғриси, болалар оталари хаққига кўп ва хўп дуолар, хайру эхсонлар қилишсин.
Оталари ким бўлган тақдирда хам уни ёмон кўришмасин.
Ортидан дуо, хайру эхсон қилиш хам, силаи рахм қилишга киради.
Аллох у отага тавфиқ, шифо берсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

25 Oct, 17:07


Обуначимиз онажонларига атаб қудуқ учун буюртма бергач, айни дамда Онажонларини даволатгани Туркияга олиб келганлар.
Обуначимиз онажонларини хам тиббий хам маънавий, хамда Аллохга қарз бериб даволатяптилар.
Эхсонни Аллох таъало қарз деб қабул қилади.
Яъни Аллохдек буюк зот, эхсонга яраша эхсон хам эмас, балки унинг ажрини, хасанотларини кўпайтириб, эхсон эгасига қарзини қайтариб беради.
Нақадар олийжаноблик бу, субханаллох.

Ота онасини азиз қиладиган, бошида кўтариб юрадиган шу каби фарзандлар кўпайсин.
Аллох улардан рози бўлсин.
Олганлари олтин бўлсин.
Икки дунёлари обод бўлсин.
Бу дунёда хам, охиратда хам, онажонлари, ахли аёллари, фарзандлари ва барча яқинларини офиятда яшатсин, жаннатларда хам жамласин.
Шу каби инсонийлиги бор инсонлар борлигини кўрсам негадир таъсирланавераман.
Тилим дуолар қилаверади.
Дуо олган яхшида барибир.

Ота она тириклигида қадрлаш, келажак хаётда армонларда яшамасликка сабаб бўлади, инша Аллох.
Бунинг аксидан Аллох сақласин.

Шунақа инсонларни биламан.
Ота онаси тириклигида ғамхўрлик қилмаган, балки хорлаган, кўп ва хўп куйдирган.
Ўша инсонларнинг ўзи хозир қариликка етиб хорланиб, зорланиб яшамоқда.
Наъузу биллахи мин залик.
Аллох бизларни улар каби қилиб қўймасин.
Аллох барчамизга тавфиқ берсин.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

25 Oct, 16:45


Ширкатингиз ёрдамида, Аллохдан ажр, шифо умидида, онажонимга атаб Африкада қудуқ ва яна бошқа проектларни амалга оширмоқчиман.
Фақат илтимос, ўша ердаги мискин мусулмонлар онажоним хақларига дуо қилсинлар, деган маънода ушбу қудуққа буюртма берган обуначимиз, бундан чамаси 2 ойча аввал алоқага чиққан ва буюртма берган эдилар.

Бугун қудуқлари битгани хақида хабар менга келди.
Буюртмачимизга бу хурсандчилик хабарини айтар эканман, айни онда мен хам улардан хурсандчилик хабарини эшитдим.
Онажонларининг соғликлари анча яхши бўлиб қолибди.
Аллоху акбар ва алхамдулиллах.


Бу маъсум, мискин гўдаклар ва катта ёшли мусулмонларнинг инша Аллох дуолари қабул


Қудуқ тепасида гапирган инсоннинг айтган гапларини қисқача маъноси:

-Муносиб вақтда, муносиб маконда қурилган ушбу қудуққа номи берилган инсонга ва барча хаста мусулмонларга Аллох комил шифо берсин.
Ушбу қилинган солих амални қудуқ эгаси ва оиласидан қабул қилсин.
Аллох молларига, зурриёдларига барака берсин.
Қудуқ эгасига шифо ва офият берсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

25 Oct, 11:11


Савол:

Эхсоннинг ошкора қилингани афзалми, ёки пинхонаси?

Жавоб:

Иккиси хам мақталган амаллардан…

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

25 Oct, 11:07


Яман давлатида аксари уйсиз, палаткаларда яшовчи мусулмонларга, исмини сир тутишни хохлаган обуначимиз, ширкатимиз ёрдамида иссиқ таом ва ичимликлар тарқатдилар.
Аллох қабул қилсин.

Оч мусулмонларни тўйдириш, Аллохга энг мақбул амаллардан экан…

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

24 Oct, 04:36


Африканинг Бенин давлатида яшовчи аксари етимлардан иборат мактаб ўқувчиларига, ширкатимиз ёрдами билан Жахонгир Позилжонов номларидан иссиқ таомлар ва ичимликлар тарқатилди.
Буюртма эгаларидан Аллох қабул қилсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

23 Oct, 08:53


Хамма хам, қани энди бир масжид қурдирсам, дейди.
Аммо бизнинг юртларда битта масжид қурдириш осон иш эмас.
Эшитишимиз бўйича 200.000, 300.000 $ етмас экан.
Африка, Покистон, Индонезия каби учинчи даражали фақир ўлкаларда масжид қурдириш жуда осон ва арзон, хамда у ерларда масжид учун жуда катта эхтиёж хам бор.
Ширкатимиз томонидан Покистонда қуриладиган 100 кишилик энг кичик масжидимизнинг нархи бор йўғи 12.600 $.
Бу пулга бизнинг юртларда қуриладиган масжиднинг битта гумбазини хам бермаса керак.

Масжид қурдиришга имкони йўқлар, хеч бўлмаса шу хабарни гурух ва каналларда улашиб қўйинг.
Сиз сабаб бўлиб кимдир масжид қурдирса, сабабчи бўлганга хам айни савоб берилади дейилган.
Бир йил ичида 5 та масжид қурилишига сабабчи бўлдим.
Аллохим давомли қилсин.
Ширкатимиз ёрдамида арзон нархларда масжид қурдириш барчамизга насиб қилсин.
Садақаи жория канали сиз билан, сизчи?

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

22 Oct, 16:52


Нега хафасиз, демайман.
Сезяпман, хозир яна ўша хаёт ташвишлари, яна ўша муаммолар сизни сиқяпти


Хозир бир иш қиламиз.
Хамма муаммоларни бир четга суриб, бутун диққатингиз билан мана шу қисқа видеони томоша қиласиз.
Томоша қилар экан, тасаввур қилинг.

Мана ўша кутилган кун келди.
Барча дунё ташвишлари ортда қолди.
Сиз жаннатдасиз.
Хозир жаннатдаги ўша ховузга тушасиз.
Сувдан чиқар экан, дунёда чеккан барча захматларингиз, кўрган адолатсизликларингиз унутилади.
Хали олдинда Роббимнинг жамолини инша Аллох кўриш бор.
Аллох барчамизга насиб қилсин.
Очиғи, видеони кўриб жаннатни тасаввур қилиб бир йиғлаб олдим ва сизни хам йиғлатгим келди


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

21 Oct, 09:39


Конференция очилиши, қуръон тиловати билан бошланди.
Ажойиб-а?
Бунақа ширкатда ишлаш одамга ғурур ва севинч бағишлайди.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

18 Oct, 12:02


Бугун бир обуначимизга юборган жавобим.
Балки бошқаларга хам манфаатли бўлар деб каналда хам улашдим.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

18 Oct, 05:40


Ўзини муслима деб биладиган, пулни пул билан ўйнайдиган таниқли блогер, ютуберлар орасида бир иш тренд бўлибди.
Бугун туғилган куним, хохловчилар табриклашинглар мумкин, деб каналларида банк карталарининг расмини ташлашар экан.
Обуначилар у картага пул ташлашар экан.
Карталарига тушган, тушаётган пуллар кўплигидан карталари ёрилай деётганини ва бу холатдан ўзлари хам шокда эканликларини ўша таниқли блогершалар эътироф қилишмоқда.
Очиғи менга бу холат жуда ғариб туюлди.
Одамлар хақиқий фақирлар қолиб бойларни тўйдиришяпти.
Эссиз.
Бу хаётда яна нималарни кўрар эканмиз.
Туркча айтганда daha neler…

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

16 Oct, 09:00


Болажонлар шу холатда хам куляпти, кула оляпти.
Бизнинг арзимаган дунё машмашаларига сиқилиб юришимиз нимадан???
Иймонимиз шунчалик сустми?

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

16 Oct, 08:51


Видеодаги гаплар таржимаси:⬇️

Мзая ширкати Ғозза ахолисига (озиқ овқат, сув билан таъминлаш борасида) давомий ёрдам бериб келаётгани учун миннаддорчилигимизни изхор қиламиз.
————————————
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти хам Ғазза ахлига керакли пайтда ўз ёрдамларини берган эдилар.

Ушбу ночорликда қолган халққа ўз ёрдамини беминнат берган, бериб келаётган барча барчага Аллох офият берсин.
Хамиша ўзи рози бўладиган амалларни бажаришда тавфиқ берсин.
Амин

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

16 Oct, 05:02


Ушбу видеодан кўра, мени видео охиридаги, кеча менга келган шу хабар йиғлатди…
Билмаганларга эслатма.
Ха, шу холатда яшаётган замондошларимиз бор…

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

15 Oct, 12:21


Яхшилик яхшида барибир…

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

15 Oct, 07:05


Кун ибрати

Бомдоддан кейин эрталабки дуо ва зикрларни ўқидим.
Болаларни мактабга жўнатгач қайта ухлаб қолибман.
Одатимга кўра бу соатда қайта ухламас эдим.
Туш кўрибман.
Отамнинг ота уйлари ва қариндошлар.
Қариндошлар мен билан бирма бир қучоқлашиб кўришишяпти.
Уйғониб кетдим.
Нега бундай туш кўрдим экан?
Қарасам, телеграмимга хабар келган.
Отамнинг ота ховлиларида яшаб келаётган амакимнинг аёллари бугун оламдан ўтибдилар.
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун.

Тошкентга борганимда амаким ўтиб қолган эдилар.
Аллох рахмат қилсин.

Амаким биринчи аёлларидан кейин учта фарзандлари вояга етгунча қайта уйланмаган эдилар.
Фарзандлари вояга етгач шу келинойимга уйланган эдилар.
Амаким бу аёлларидан фарзанд кўрмадилар.
Кўп йиллар умид билан яшашди, аммо фарзанд бўлмади.
Кўп китобларда, хикояларда ўқиганмиз.
Фарзандли эркак уйланса, кейинчалик у аёлдан фарзанд кўрмаса, кунлар келиб отаси вафот этгач ўғил, ўгай онасини кўчага олиб чиқиб қўяди…
Амаким вафот этганларига 10 йил бўлди…
Амакимнинг ўғиллари оталарининг аёлига, яъни келинойимга оталаридан кейин хам яхши муомалада давом этдилар.
Мана бугун ўз ўғилларидек, пешинда қабрга қўядилар…
Аллох келинойимни ўз рахматига олсин.
Гунохларини мағфират қилсин.

Охирги пайтларда кўрган тушларим тўғри чиқяпти, ёки нимагадир ишора бўляпти.
Бу менгагина хос фазилат эмас.
Уламоларнинг айтишларича, қиёматга яқин инсонларнинг кўрган тушлари ўнгидан келадиган бўлиб қолар экан.

Эй Роббим, менга хайрли тушлар кўрсат ва уларнигина ўнгидан келтир.
Аллохумма амин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Oct, 08:03


Ўткан куни қудуқ қуриш учун шу ном эгаси номларига буюртма олган эдик.
Кечадан қудуқ қуриш ишлари бошланди.
Айни қудуқ қуриш ишлари бошланган вақтларда ушбу буюртма эгаси Шохиста опа куни кеча оламдан ўтибдилар.
Шохиста опанинг жойларини шохистаи жаннат, ғариқи рахмат қилсин.

Онахон хақларига сиз азизлардан дуо истаб қоламиз.

Ха азизлар, биз шу қадар омонатмиз.
Бизга хам оз замон қолди…

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Oct, 07:09


Машхур блогер, Туркиялик ўзбек келин Наргиза Уналнинг, Тошкент шахрининг Назарбек туманидаги хусусий клиникалардан бирида кўп йиллар давомида фаолият юритган шифокор/табиба Дилдора опа хақларида эътироф.

https://t.me/TibovitTibbioTibomed

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Oct, 06:25


Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/TibovitTibbioTibomed

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

12 Oct, 06:19


Садақа

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

10 Oct, 20:22


Веб-сайтдан қандай қилиб фойдаланиш хақида видео.

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

10 Oct, 20:22


Янгилик

Энди сиз, қайси давлатда яшашингиздан қатъий назар, мастер карта ёки виза картангиз орқали, ширкатимизнинг веб сайтига кириб тўловни осонлик билан амалга оширишингиз мумкин.

Карта ишлатмайдиган обуначиларимиз эса, ҳар доимгидек тўловни нақд холда амалга оширишда давом этсалар бўлади.

Ширкатимизнинг веб-сайти линки:
⬇️

https://silsiletalrowad.com/tr

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

09 Oct, 15:45


Тўйини «Мадаминдан» зўрроқ ўтказиш учун ота 20 йил Россияда ишлаб, тўйдан кейин ўғли ва келинини 25 йилга Россияга «асал ойи учун» ишлагани жўнатадиган ўзбегим…

Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Oct, 18:11



Садақаи жория/ الصدقة الجارية

08 Oct, 18:07


«Silsilet Al Rowad» ширкатининг муваффақиятига сабаб бўлган йилнинг энг яхши ходимаси соврунига эга бўлганимга хам бир йил бўлди.

ПС:
Исмим билан таниган, арабча биладиган обуначиларимиз эътиборларига.
Ширкатдаги араб ходимлар ўзбекча исмимнинг талаффузига қийналишади.
Шу сабаб исмимнинг арабча маъноси билан чақиришади 😊
Чет давлатда ўзбекларимиз тимсоли бўлиб, чет эллликларга ўзбекларимизни ўз фаолиятим билан танитиб келаётганимдан мамнунман.

Архивдан

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq