Real Madrid Uzbekistan @realmadridouzbekistan Channel on Telegram

Real Madrid Uzbekistan

@realmadridouzbekistan


"Real Madrid" klubi haqidagi barcha xabar va yangiliklar, murabbiy va o'yinchilarning intervyulari, klubga oid ajoyib videoroliklarni
biz bilan kuzatib boring!

📩 Aloqa: @rmdrustbek

Real Madrid Uzbekistan (Uzbek)

Real Madrid Uzbekistan kanalimizda "Real Madrid" klubining barcha xabar va yangiliklarini, murabbiy va o'yinchilarning intervyularini, klubga oid ajoyib videoroliklarni topishingiz mumkin. Biz sizlarga klub haqida eng so'nggi va maqbul ma'lumotlarni taqdim etamiz. Real Madrid haqida eng oxirgi o'zbek tilidagi yangiliklardan birinchi bo'lib, klubning faolliklarini, ozbek fannilarining izohlari va o'yinchilar haqida ko'proq bilim beramiz. Siz ham biz bilan bog'laning va Real Madrid jamoasining eng yangi va qiziqarli yangiliklarini kuzating. Aloqa uchun: @rmdrustbek

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 05:42


AS: 14-турдан ўрин олган "Леганес" - "Мадрид" учрашувига чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинди.

Ушбу ўйин "Леганес" учун мухлислар ташрифи бўйича рекорд натижа қайд этиши мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 03:27


Браим Диас ҳам дубль қайд этди жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Габон 1:5 Марокаш

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:48


🚨 Криштиану Роналду терма жамоалар таркибида энг кўп ғалаба қозонган футболчига айланди.

Кеча у Португалия терма жамоаси сафидаги 132-ғалабасини қўлга киритди ва бу борада Серхио Рамосдан (131 та ғалаба) ўзиб кетди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:45


Португалия терма жамоаси Польшани 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Криштиану дубль қайд этди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:25


Лука Модрич Шотландияга қарши ўйинда жамоасининг энг яхши футболчиси бўлди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:18


Фабрицио Романо: Серхио Рамос "Мадрид"даги сўнгги босқичини ўтказмоқчи. Пул бирламчи мақсад эмас, у клубга қайтиш учун ҳар қандай шартни қабул қилишга тайёр.

Муаммо шундаки, "Мадрид" Лукеба ёки Хато каби марказий ҳимоячи билан 2025 йилнинг ёзида шартнома имзоламоқчи.

"Реал Мадрид" Серхио Рамосни жуда ҳурмат қилади, у клуб афсонаси. Лекин клуб ҳозир уни қайтариш ҳақида ўйламаяпти, режалар бошқача.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:09


Фабрицио Романо: Айни дамда Дэвис ҳеч қайси клуб билан шартнома имзоламаган. "Реал Мадрид" уни 2025 йилги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Дэвисни "Мадрид"га келиши аниқми? Йўқ, ҳали ҳеч нарса имзоланмаган.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:06


Хосе Феликс Диас: Альфонсо Дэвис ва "Реал Мадрид" ўзаро келишувга эришдилар.

Томонлар январда шартнома имзолайдилар. Дэвис ёзда "Мадрид"га эркин агент сифатида келади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

16 Nov, 02:01


Relevo: "Мадрид" Рауль Асенсио билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади.

Футболчининг амалдага шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 16:45


Марио Кортегана: "Мадрид"да Пинтуснинг иш услубидан норозилар тобора кўпайиб бормоқда. Унинг иш услуби анча эскирган, деган фикрлар янграмоқда.

Ушбу мавсумда жамоа футболчилари 17 марта жароҳат олдилар, ҳатто баъзи футболчилар бир неча маротабадан.

Мураббийлар штаби ҳам жароҳатлар кўплигидан норози бўлмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 14:20


Тони Кроос: Мени "Реал Мадрид"га яқинлигимни, "Реал Мадрид" билан яхши муносабатдалигимни инобатга олган ҳолда келажакда клубда қандайдир лавозимда ишлашим мумкинлигини ҳеч қачон истисно қилмайман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 14:16


Тони Кроос: Мен ҳар доим "Реал Мадрид"ни ёнида бўламан, мен ҳар доим "Реал Мадрид"ни ҳимоя қиламан, мен ҳар доим "Реал Мадрид" тарафини оламан.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 12:13


"Мадрид"нинг жорий мавсумда жароҳат олган барча футболчиларининг рўйхати, умумий ҳисобда 25 та жароҳат.

4 ой учун жуда кўп😢

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 12:09


Карло Анчелотти футболчиларга уч кун дам берди. Машғулотларга душанба кунидан қайтилади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 07:07


Лука Модрич: 27 август... мен "Мадрид"га ўтган кун, ҳамётимдаги энг бахтли кунларимдан бири. "Мадрид" менга кўп нарса берди, мен бу ерга келганимдан бери шахс сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам янада ўсдим ва ривожландим.

"Маэстро" тахаллуси? Жамоалошларим ва яна бошқа кўпчилик мени шу тахаллус билан чақирадилар, мен бундан фахрланаман, чунки бу сени ўзгача эканлигингни англатади. Бу ажойиб тахаллус, у менга ёқади.

Футболчи сифатида мен кўпроқ жамоавий совринлар ҳақида қайғураман. Агарда мен қўлга киритган совринларимдан бирини, яъни ўзим фахрланадиганимни, танлашим керак бўлса, бу 2014 йилдаги Чемпионлар лигасидаги ғалаба бўлади. Бу ғалаба жамоа учун ҳам, клуб учун ҳам, мухлислар учун ҳам ўзгача эди. Бундан ташқари, мен 10-рақамни жуда ёқтираман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 06:45


Жуд Беллингемнинг кеча Грецияга қарши ўйиндаги узатмалари харитаси.

Майдонда бормаган жойи қолмабди Жудни, у ҳимоячими, ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи? Ўнг қанот футболчисими ёки чап? Балки марказ футболчисидир?

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

15 Nov, 06:42


Камавинга кеча Исроилга қарши ўйинда сариқ карточка олди, натижада у терма жамоасининг кейинги ўйинини ўтказиб юборади.

Кўп эҳтимол билан, Камавинга энди Мадридга қайтади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 17:08


LSR: Килиан Мбаппенинг бу мавсумдаги "иссиқлик картаси".

Қуйида Килиан Мбаппенинг муаммолари унинг майдондаги позициясига эмас, балки кўпроқ руҳий ҳолатига боғлиқ эканлигини кўрсатувчи баъзи қизиқ маълумотлар келтирилган.

Мбаппе айни дамда "Мадрид"нинг:

жамоадошларидан энг кўп узатма қабул қилган футболчи - 345 та;
энг кўп "калит узатма" олган футболчи - 36 та;
майдоннинг юқори қисмида энг кўп узатма олган футболчи - 217 та;
рақиб жарима майдончаси ичида энг кўп узатма олган футболчи - 49 та;
олдинга югуриш учун энг кўп узатма қабул қилган футболчи - 128 та;
унга энг кўп узатма берган футболчи Винисиус ҳисобланади - 45 та Ла Лиганинг ўзида.

Мбаппе марказий ҳужумчи позициясига боғланиб қолмаган, ҳар доим қанотларга ўтиб ўйнайди ва эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга.

Килиан хG си 10 га тенг бўлган вазиятда атиги 8 та гол урган - у 2018 йилдан бери илк бора реализация борасида оқсамоқда.

Мбаппе тўп билан ҳаракатланишда эмас, балки тўпсиз ҳаракатланишда тактик муаммолар келтириб чиқармоқда, бу ҳақда Анчелотти ҳам очиқдан-очиқ гапирмоқда.

Килианни тўп билан ҳаракатланишдаги муаммолари асосан унинг руҳий ҳолатига боғлиқ - Мбаппе ўзига бўлган ишончни йўқотди, бунинг оқибатида унинг деярли барча кучли жиҳатлари оқсамоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 16:22


Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубоги шундай кўринишда бўлар экан.

Сал ғалати чиқибдими🤔

Зўр - 🔥
Ўхшамабди - 👎

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 16:20


AS: Куртуа жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. У "Леганес"га қарши ўйинда иштирок эта олади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 16:18


AS: "Реал Мадрид" Флориан Виртц ярим ҳимояни кучайтира оладиган футболчи эканлигига ишонмоқда. "Байер" футболчини 130 млн еврога баҳоламоқда.

"Мадрид" раҳбариятининг фикри қуйидагича: Флориан - ечим, ва у айнан бизга керак бўлган футболчи.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 16:15


Eurosport: Хаби Алонсо мавсум якунида "Байер"ни тарк этади. Унинг кейинги клуби "Бавария" ёки "Мадрид" бўлиши кутилмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 10:57


Жамоамиз бугунги машғулотларни бошлади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 10:55


Эду Агирре: Давид Алаба икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларида қатнашишни бошлаши мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 09:04


Родра: Дэвис "Мадрид"га ўтишга қарор қилди, футболчини 2025 йил ёзида "Мадрид"га эркин агент сифатида ўтиши бўйича келишув деярли якунланди.

"Мадрид" ва Трент ўртасидаги музокаралар жуда яхши ўтмоқда ва клуб футболчини 2025 йил ёзида келишига ишонмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 08:58


Marca: "Реал Мадрид" Лукас Васкесни "Ливерпуль"га қарши ўйинда иштирок эта олишига ишонмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 08:40


Расман: "Реал Мадрид" Globe Soccer томонидан "2024 йилнинг энг яхши клуби" совринига номзодлар қаторига киритилди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 08:39


Расман: Винисиус, Вальверде, Мбаппе, Кроос, Беллингем ва Карвахаль Globe Soccer томонидан "2024 йилнинг энг яхши футболчиси" совринига номзодлар қаторидан жой олдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 08:35


Расман: Карло Анчелотти Globe Soccer томонидан "2024 йилнинг энг яхши мураббийи" совринига номзод.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 05:40


Кеча Роберто Карлос ва Эмилио Бутрагеньо Дубайдаги "Real Madrid World" паркини расмий очилишида иштирок этдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 03:40


"Барса"ни "Сосьедад"га ютқазишини асосий сабаби улар айтганидек VAR эмас экан😂😂😂

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 03:22


"Quinas de Ouro" тадбири Криштиану нигоҳида.

Ушбу тадбирда Криштиануга махсус кўзойнак бердилар ва тадбирни унинг нигоҳи орқали ҳам ёзиб олдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 03:03


Marca: Агар қандайдир мўъжиза рўй бермаса, Александр Арнольд жароҳати туфайли "Мадрид"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Шунингдек, ушбу ўйинда Алиссон, Эллиот ва Жотани иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

14 Nov, 02:54


Elchiringuito: Серхио Рамос ўзини "Мадрид"га таклиф қилди.

Бироқ, Перес ва Санчес бу таклифни рад этдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 14:57


2024 йилда Европа топ-3 чемпионатларида гол+пас тизимида энг яхши натижага эга футболчилар рўйхати.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 14:30


REAL MADRID & ADIDAS & JUD

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 12:50


Бу воқеа айбдорини топдик!

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 12:16


Родра: Якобо Рамон яна жароҳат олди. У тахминан 1 ой ўтказиб юборади.

Нималар бўлаяпти ўзи, бош жамоа ҳам, академия ҳам жароҳатлар қуршовида қолип кеттику🥲

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 11:44


Хосе Луис Санчес: Родриго 4-5 ҳафтага сафдан чиқди, у ҳатто 2024 йилда бошқа майдонга тушмаслиги ҳам мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 11:23


Мелчор Руис: Васкес ва Родриго тиббий кўрикдан ўтдилар. Икковида ҳам жароҳат борлиги тасдиқланди. Улар тахминан бир ой майдонга туша олмайдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 11:03


Октябрь ойида "Мадрид"нинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар.

@realmadridouzbekista

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 09:00


Аччиқ ҳақиқат...

Ростан ҳам, нега икки клуб мухлислари бунчалик бир-бирини кўролмайди? Испан бўлганимизда ҳам майли эди, тушунса бўларди, чунки уларда мухлисликдан ташқари сиёсат ҳам қўшилган. Шунинг учун бу ҳол табиийдек...

Лекин биздачи? Нега ўзбек бўлатуриб бир-биримизни бунчалик ҳақоратлаймиз, кўра олмаймиз? Жамоамиз ютқазишига оддий қара олмаймиз?

Майли, муҳокама қилайлик, тортишайлик, лекин асло ҳақоратлашмайлик. Рақиб ютқазса, у жамоа мухлисларига кесатиқ гаплар қилмайлик. Бир кун келиб биз ҳам улар ўрнида бўламиз, шунда бу гапларни эшитиш бизга ёқадими? Аввал ханжарни ўзингга ур, оғримаса бировга деган гўзал нақл ҳам бор.

Яна бир масала. Нега жамоа ютқазса, мураббийу футболчиларни ҳақоратлаймиз, ўзимизча ақллилик қиламиз, ўтириб олиб экспертлик қиламиз. Бу ҳол ҳозир "Барса" каналларида ҳам авж олган. Ўлик жамоадан шунчалик рақобатбардош жамоа тузиб қўйса ҳам мураббий айбдор. Кечаги кунни эсдан чиқармаслик керак ("Реал" ютқазса ҳам шу бўлур такрор🥲).

Бировни фикрини эшитишни, у билан маданиятли баҳс юритишни ўрганайлик.

Юқоридаги видеога хулоса: ойна ҳақиқатни кўрсатади, баъзан ташқаридан ўзимизга боқишни унутмайлик (иккала клуб мухлисларига тегишли).

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 06:40


"Мадрид"нинг ўз терма жамоалари сафига чақирилган футболчилари рўйхати:

🇧🇷 Винисиус
🇫🇷 Камавинга
🇭🇷 Модрич
🇺🇾 Вальверде
🇩🇪 Рюдигер
🏴 Беллингем
🇹🇷 Гюлер
🇲🇦 Браим

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 03:06


"Мадрид" бу йил яна 9 та ўйин ўтказади ва 2024 йилга якун ясайди.

24/11: Леганес ✈️ (22:30)
28/11: Ливерпуль ✈️ (01:00)
01/12: Хетафе 🏠 (20:15)
04*/12: Атлетик ✈️
08*/12: Жирона ✈️
11/12: Aталанта ✈️ (01:00)
15*/12: Райо ✈️
18/12: Қитъалараро кубок 🏆
22*/12: Севилья 🏠

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 03:00


Ла Лигада 13-турдан сўнг мусобақа жадвали шундай кўринишда.

"Мадрид" битта ўйин кам ўтказган.

"Барса" "Мадрид" учун жуда зарур пайтда мағлубиятга учради.

Сўнгги пайтдаги мағлубиятлар ва жароҳатлар сабабли "Мадрид" қайсидир маънода тушкунликда. Лекин асосий рақибнинг очко йўқотиши натижасида ўртадаги фарқни қисқариши халқаро танаффусдан сўнг қўшимча мотивация бўлади йигитларга.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 02:52


Бир қарашда Левандовски офсайдда эмасдек, лекин иккинчи расмда гол нима учун бекор қилингани аниқ кўриниб турибди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

11 Nov, 02:50


Хайрли тонг!

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

10 Nov, 07:43


Бугун Эдуардо Камавинга 22 ёшга тўлди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

10 Nov, 02:36


AS: Ла Лига қоидаларига кўра, "Реал Мадрид" ҳозирнинг ўзидаёқ жароҳат олган Милитао ўрнига янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин, лекин клуб январь ойигача кутишни маъқул кўрмоқда. Ҳеч қандай шошилинч қарор қабул қилинмайди.

Катта эҳтимол билан, клуб Серхио Рамосни қайтармайди. Клуб Эмерик Лапорт номзодига кўпроқ мойиллик билдирмоқда.

P.S. Ла Лига қоидаларига кўра, 4 ойдан узоқроқ муддатга жароҳат олган футболчи ўрнига клуб эркин агент мақомидаги футболчини ёки Ла Лига клубларига тегишли футболчини сотиб олган ҳолда Ла Лигада рўйхатдан ўтказиши мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

10 Nov, 02:25


Укоаина терма жамоаси Андрей Лунин оилавий сабабларга кўра ноябрь ойидаги йиғинда иштирок этмаслигини маълум қилди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:41


Аранча Родригес: Лукас Васкес тахминан 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:39


Аранча Родригес: Родриго энг камида бир ойга сафдан чиқди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:36


Бу "Мадрид" учун ҳам, футболчининг ўзи учун ҳам қаттиқ зарба. Футболчимизга сабр-тоқат тилаймиз.

Милатао камида 9 ойга сафдан чиқди. У учун мавсум тугади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:32


🚨 Милитао яна хочсимон боғламини йиртиб олганлиги расман тасдиқланди 😢😢😢

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:17


📸

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:06


Гути: Рамос айни дамда жамоасиз. Ҳозирги юзага келган вазиятда мен уни мавжуд вариантлардан бири сифатида кўрмоқдаман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:03


Анчелотти: 1 бўлим учун 3 та жароҳат жуда ноодатий ҳол. Тақвим футболчиларга дам олишга имкон бермаяпти.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 16:00


Анчелотти: Қишги трансфер бозори? Ҳозир бу ҳақда бирнима деёлмайман, чунки январгача биз ихтиёримизда бўлган футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. Биз вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир тўхтамга келамиз.

Мбаппе? У яхши ўйнаяпти, у ўзининг энг яхши даражасига чиқишига фақат вақт керак, холос.

Бугун Вальверде ўнг қанот ҳимоясида жуда яхши ўйнади. Ўнг қанот ҳимоясига бизда Фортеа, Лорен ва Мелвин каби ёш футболчилар ҳам бор. Улар бош жамоага ўтишга ҳали тайёр эмаслар, лекин Асенсиога ўхшаб вақти келганда ёрдам беришлари мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:52


Анчелотти: Биз ўнг қанот ҳимоясига мавжуд вариантларни ўрганиб чиқамиз. Бугун Рауль Асенсио жуда яхши ўйнади. Ёшлар жамоасидан марказий ҳимояга Якобо Рамон ва Хуан Мартинес каби яхши футболчилар етишиб чиқмоқда.

Бугунги ўйинни аввалгиларидан фарқи? Футболчиларимизнинг ўйинга бўлган муносабати яхшироқ эди, шунингдек, ҳимояда ҳам анча яхши ҳаракат қилдик.

Жуд бугун гол ургани яхши бўлди. Бу гол унинг бугун қилган ишларининг кичик бир қисми эди, у бугун ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Жуд учун бу гол бугун кўрсатган чиройли ўйинига туҳфа бўлди.

Бугун Вини ва Жуд гол урдилар, кейинги ўйинда гол урган балки Мбаппе бўлар.

Рауль Асенсио биз билан қолади (яъни бош жамоада).

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:35


Рауль Асенсио: Бугун мен ўз орзуимни амалга оширдим - "Мадрид" таркибида майдонга тушдим. Мен буни тасвирлашга сўз топа олмаяпман.

Дунёдаги энг яхши футболчилар билан ўйнаш жуда осон. Мен шу пайтгача буларнинг барчасини телевизор орқали кўрар эдим, ана энди мен шу ердаман.

Беллингемнинг голидан кейин барча жамоадошларим мени табриклашди, мен буни қадрлайман. Биз ҳақиқий оиламиз.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:29


Винисиус сўнгги 7 та ўйиннинг 6 тасида гол урди. У яна 5 та голдан сўнг "Мадрид"даги голлари сонини 100 тага етказиб олади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:25


Ажойиб жуфтлик🤍

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:15


Винисиус Ла Лига тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:06


Бугунги ўйинда "Мадрид" учта футболчисини йўқотди.

Эдер Милитао ўнг тиззасидан оғир жароҳат олди, Васкес чап оёқ мушакларида муаммо сезмоқда, Родриго эса ўнг оёғида оғриқ сезмоқда.

Уччала футболчимиз эртага тиббий кўрикдан ўтадилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:02


LSR: Лунин 1993 йилдан бери Ла Лига ўйинларида "Мадрид" таркибида голли узатма берган биринчи дарвозабон бўлди.

1993 йилда Пако Буйо голли узатма амалга оширган эди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 15:00


Винисиус учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 14:59


Муҳим ва чиройли ғалаба, табриклар👏👏👏

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 14:34


Винисиусни учинчи голи.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 14:27


Винисиусни иккинчи голи.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

09 Nov, 14:16


Эдер Милитао ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олганлиги айтилмоқда.

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 17:28


📊 "Мадрид"да энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхати:

• 1: 🇪🇸 Рауль — 741 та ўйин
• 2: 🇪🇸 Икер Касильяс — 725
• 3: 🇪🇸 Маноло Санчис — 710
• 4: 🇪🇸 Серхио Рамос — 671
• 5: 🇫🇷 Карим Бензема — 648
• 6: 🇪🇸 Сантильяна — 645
• 7: 🇪🇸 Фернандо Йерро — 602
• 8: 🇪🇸 Пако Хенто — 600
• 9: 🇪🇸 Хосе Камачо — 577
• 10: 🇪🇸 Пирри — 561
• 11: 🇪🇸 Мичел — 561
• 12: 🇭🇷 Лука Модрич — 549
• 13: 🇧🇷 Марсело — 546
• 14: 🇪🇸 Гути — 542
• 15: 🇧🇷 Роберто Карлос — 527
.....
• 23: 🇪🇸 Дани Карвахаль — 427
• 48: 🇧🇷 Винисиус Жуниор — 279
• 50: 🇺🇾 Феде Вальверде — 273
• 57: 🇧🇪 Тибо Куртуа — 247
• 63: 🇧🇷 Родриго Гоэс — 229
• 80: 🇫🇷 Ферлан Менди — 183
• 91: 🇧🇷 Эдер Милитао — 170

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 17:25


📸

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 17:10


Расман: Марсело ва "Флуминенсе" ўзаро келишувга асосан шартномани муддатидан аввал бекор қилдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 14:25


📊 Феде Вальверде 2022/23 йилги мавсум бошидан бери "Мадрид" ўтказган 131 та ўйиннинг 125 тасида майдонга тушди.

2023/24 йилги мавсум бошидан шу пайтгача эса 60 та ўйиннинг 59 (!) тасида иштирок этди.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 14:16


Relevo: "Афтидан, жорий мавсум Анчелотти учун "Мадрид"даги охиргиси бўлади.

"Мадрид" раҳбарияти мураббийни мавсум ўртасида ишдан бўшатиш эҳтимоли жужа кам, чунки улар италиялик мутахассисни клубнинг муҳим қисми деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, Перес Анчелотти жамоа мураббийлигидан кетганидан кейин ҳам "Мадрид"да қолишини ва бошқа лавозимда ишлашни давом эттиришини хоҳламоқда.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 12:18


Жамоамиз "Милан"га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун Куртуа, Алаба ва Родриго алоҳида шуғулландилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 12:13


Бугун жамоамиз "Валенсия"га қарши ўйнаши лозим эди.

Лекин бундай пайтда кўнгилга футбол сиғмайди🥲

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 11:44


📸

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 09:58


Sports.ru сайтида Винисиус ҳақида жуда яхши мақола чиқди, ўқишга арзигулик.

Агарда Хайрулла ака шу мақола асосида битта видеоматериал тайёрласалар жуда зўр бўларди, ҳар ҳолда уларда аудитория бизникидан анча (жуда) катта.

Агар керак бўлса, матнни таржима қилиб беришга тайёрмиз.

https://www.sports.ru/football/blogs/3276690.html

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 09:50


УЕФАни "Олтин тўп" борасидаги баёноти:

"Одамлар Винисиус Жуниор ўтказган мавсумни қайта мулоҳаза қилиб кўришлари керак.

Биз, УЕФА “Олтин тўп” соврини натижаларига бевосита таъсир кўрсатган, деган айбловларни қатъиян рад этамиз.

УЕФА ҳам, унинг президенти ҳам номзодларни саралаш натижалари бўйича баёнот ёки изоҳ бермаган.

Бундай турдаги ҳар қандай хабар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатни акс эттирмайди.

Биз ушбу ёлғон баёнотларни тарқатишда иштирок этган ҳар қандай томонга қарши қонуний чоралар кўриш ҳуқуқига эга эканлигимизни яна бир бора эслатиб ўтамиз".

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 09:42


Relevo: Родриго "Милан"га қарши ўйинда иштирок этмоқчи. Лекин буни амалга ошиши жуда қийин. У ҳали тўлиқ тикланиб бўлмади.

Родригони "Осасуна"га қарши ўйинда иштирок этиши анча ҳақиқатга яқин.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 09:13


LSR: "Мадрид"еврокубокларда Италия клубларини қаторасига 11 та ўйиндан бери мағлубиятга учратиб келмоқда.

Бошқа ҳеч қайси клуб еврокубокларда Италия клубларини кетма-кет 7 та ўйинда мағлубиятга учрата олмаган.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 09:01


Жамоамизни ноябрь ойида ўтказадиган ўйинлари рўйхати:

06/11: Милан 🏠 (01:00)
09/11: Осасуна 🏠 (18:00)

- Халқаро танаффус -

24/11: Леганес ✈️ (22:30)
28/11: Ливеруль ✈️ (01:00)

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 06:23


Cadena SER: "Мадрид" Кроосни ўрнига ижодкор ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бундай футболчилардан бири - Мусиала. Футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади, лекин "Бавария" ҳозирданоқ у билан шартномани узайтиришга киришган.

Мусиаланинг ўзи ҳам "Бавария" билан шартномани узайтирмоқчи, шунинг учун "Мадрид" бу тарнсфер осон амалга ошиши мушкуллигига ишонмоқда. Лекин то шартнома узайтирилмагунча, "Мадрид" Мусиалани кузатишда давом этади.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

02 Nov, 02:45


Расман: Винисиус, Родриго ва Милитао Бразилия терма жамоаси таркибига чақирилдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

01 Nov, 17:36


Жуд Беллингем Adidas нинг янги реклама ролигида.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

01 Nov, 17:26


Флориан Плеттенберг: "Манчестер Сити" Пеп Гвардиола жамоани тарк этса, унинг ўрнига Хаби Алонсони олиб келмоқчи.

Лекин "Байер" Хабини "Мадрид"га кетишига кўпроқ ишонмоқда. Чунки Алонсо "Мадрид" раҳбарияти томонидан Карло Анчелоттининг ўрнига энг муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Хаби Алонсони "Мадрид" мураббийи бўлиши клубга Флориан Вирцни келишини ҳам осонлаштиради.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

01 Nov, 17:20


Флориан Плеттенберг: "Байер" Флориан Фирцни "Бавария"га ўтишига йўл қўймаслик учун уни "Мадрид"га сотишга мойиллик билдирмоқда.

"Мадрид" ва Виртц ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтди. "Мадрид" футболчи билан шартнома имзолашга жиддий киришган.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

01 Nov, 16:58


Marca: "Мадрид" Винисиусга Саудия Арабистонидан бўлаётган таклифга хотиржам муносабатда бўлмоқда, чунки футболчининг товон пули 1 млрд еврони ташкил қилади.

P.S. Саудия Арабистони Винисиусни товон пулини тўлаб олиб кетишга "духи" етармикин?

Ҳа - 👍
Йўқ - 👎

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 15:40


FIFA The Best совринига овоз бериш квотаси қуйидагича тақсимланади:

• 25% МТЖ сардорлари
• 25% журналистлар
• 25% мураббийлар
• 25% мухлислар

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 14:14


Marca: ФИФА The Best совринини топшириш маросимини 2025 йилнинг январь ойида ўтказади.

Ушбу соврин ғолибини бош мураббийлар ва футболчилар овоз бериш орқали танлайдилар.

Ушбу соврин 2024 йилнинг январь ойидан декабрь ойигача бўлган даврни қамраб олади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 13:37


Ушбу турда "Барселона" мусобақа жадвалида жамоамиздан 9 очко илгарилаб кетиш имконига эга.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 12:50


Расман: Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган "Валенсия" - "Мадрид" ўйини номаълум муддатга қолдирилди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 11:27


Рюдигер жароҳатидан тузалиб, умумий гуруҳ машғулотига қайтди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 09:43


Хорхе Пикон: "Реал Мадрид" Винисиус билан ҳамкорликни давом эттириш мақсадида унга шартномани узайтиришни таклиф қилди.

Винисиус ҳозирча шартномани узайтиришга шошилмаяпти, уни амалдаги шартноманинг барча шартлари тўлиқ қониқтирмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 08:41


Marca: Карло Анчелотти "Хувениль А"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хесус Фортеани бош жамоага жалб қилди.

Футболчи мавсум охиригача аоссий жамоа машғулотларида қатнашади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 07:34


Хорхе Пикон: "Реал Мадрид" Родрига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 07:24


Хорхе Пикон: "Мадрид" Чуамени бўйича яхши таклиф тушса, уни сотиб юборишга тайёр.

Чуаменини асосан Карло Анчелотти қўллаб - қувватлайди.

Раҳбарият эса асосий таркибда Камавинга ўйнаши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, Камавинга ўйин борасида Чуаменидан анча кучли.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

31 Oct, 02:04


Relevo: Ла Лига "Валенсия" - "Мадрид" ўйинини бошқа кунга кўчиришда катта қийинчиликка дуч кeлмоқда, чунки тақвимда бўш куннинг ўзи йўқ.

Ўйинни энг вақтлиси январь ёки февраль ойларида ўтказиш мумкин, агарда бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўйин ҳатто май ойига ҳам қолдирилиши мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 14:04


Родригонинг тузалиши жуда яхши кетмоқда. У бугун умумий гуруҳ машғулотида қатнашди. Футболчини сешанба куни "Милан"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 14:00


Elchiringuito: "Валенсия" Ла Лигадан "Мадрид"га қарши ўйинни бошқа кунга кўчиришни сўради.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 12:23


Relevo: "Реал Мадрид" "Валенсия"га ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини ва агар улар шанба кунги ўйинни бошқа кунга кўчиришни исташса, бунга қаршилик қилмаслигини айтди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 12:06


Marca: Ҳамма нарса "Валенсия" - "Мадрид" ўйини бошқа кунга кўчирилишидан далолат бермоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 10:06


Агар Валенсияда ўйин ўтказиш имкони бўлмаса, ўйинни Мадридга кўчириш мақсадга мувофиқ бўлади. Тиғиз тақвимда бўш пайтни топишни ўзи муаммо.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 10:02


Relevo: Тўфон оқибатида "Валения" - "Мадрид" ўйини ҳам бошқа кунга қолдирилиши мумкин.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 09:59


LSR: Испанияда "Дана" тўфони ҳуруж қилмоқда.

Тўфондан Валенсия провинцияси энг кўп жабр кўрди, у ерда сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

"Валенсия" ИФФдан ўйин ўтказиладиган жойга етиб бора олмаслиги сабабидан "Парла Эскуэла"га қарши Испания кубоги ўйинини бекор қилишни сўрамоқда.

"Мадрид", Винисиус ва Модрич аллақачон воқеалар юзасидан ҳамдардлик билдирдилар.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 09:48


Мелчор Руис: France Football нашри "Олтин тўп" сўровномасида иштирок этган журналистлардан то нашрнинг ўзи очиқламагунча кимларга овоз берганликларини сир тутишларини сўради.

🤔🤔🤔

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

30 Oct, 03:08


Роналду 98-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади😢 ва "Наср" Қирол Кубогини тарк этди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 18:43


"Мадрид"даги фаолиятингда рўй берган ҳодисалардан фақат биттасини танлаш сен учун аниқ қийин бўлади...

Ҳа, бу қийин, лекин "Бернабеу"даги хайрлашув оқшоми бир умрга менинг қалбимда қолади. "Бетис"га қарши ўйин бўлиб ўтган кун, яъни биз Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган кун, жуда ўзгача бўлган эди. Чунки "Бернабеу" келган 85.000 мухлиснинг барчаси мени кўриш учун, мен билан хайрлашиш учун келган эди. Бу жуда чиройли, оддий, лекин қалбдан чиққан он эди. Мен бу лаҳзаларни такроран кўрмадим, лекин алоҳида кадрларни кўрдим ва бу жуда ажойиб эди. Бу кунни, бу лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 18:43


Мен сендан Феде ҳақида сўрамоқчиман. Сизлар ўртангиздаги боғлиқлик қандай пайдо бўлган?

Феде биринчи кунданоқ мен унинг кумири эканлигимн айтган эди. Бу эса хоҳлайсанми ёки йўқ, сени у билан яқинлашишга ва унга ёрдам беришга туртки беради. Мен уни биринчи марта 2019 йилда кўрган эдим. Менга унинг ўйнаш услуби ёққан эди, у майдонда борини бериб ўйнарди, бунинг устига жуда маҳоратли эди. Феде йилдан йилга кўпроқ ўйнаяпти, шу билан бирга, ўзининг яхши хулқини ҳам сақлаб қолмоқда. Бу нима учун муҳим эканлигини айтай: кўпчилик тепга чиққан сари ўзини йўқотиб қўяди, лекин Феде ундай эмас, у ҳалигача ўша содда йигит. Мен Федени шахс ва футболчи сифатида яхши кўраман. Мен унга ишонаман, шунинг учун 8-рақамни унга беришга қарор қилдим. Энди у майдонда ўзига маъсулиятни олиши керак. У ўзини кўрсатадиган вақт келди ва у бунинг уддасидан чиқишига ишонаман. Клуб ва бошқалар унга ишонишлари керак.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 18:39


Тўғрисини айт, жамоадошларинг билан неччи марта кечки овқатга боргансан?

Дастлабки йилларда 2-3 марта борганман. Сен бу ерда янгисан ва ўзингга ортиқча эътибор қаратилишини хоҳламайсан. Лекин кейин... жамоадошларим мени яқиндан танидилар ва кечки овқатга бормаслик бу уларга бўлган ҳурматсизликдан эмас, балки мен шунчаки кечкурунлари кўчага чиқишни ёқтирмаслигимдан эканлигини тўғри тушундилар. Мен уларга: "Мен сизларни яхши кўраман, лекин кечки овқатга менсиз борасизлар" дедим. Улар буни тўғри тушундилар. Охири улар мени чақирмай ҳам қўйдилар, чунки менинг жавобимни билардилар. Мени 10 йилни бирга ўтказган ва кўплаб яхши онларни биргаликда нишонлаган ажойиб жамоадошларим бор. Янги келганлар, яъни Жуд, Орельен, Камавинга кабилар, билан ҳам ажойиб дўстмиз. Булар ажойиб йигитлар, жамоадаги муҳит эса мен билган энг яхшиларидан эди. Жамоадаги муҳит жуда ажойиб эди.

Мбаппе келишини билганингда яна бир йилга қолиш нияти туғилмадими? У билан бирга ўйнашни хоҳлаб қолмадингми?

Йўқ. Бу қарор жамоага кимнидир келиши ёки кетишига боғлиқ эмас эди, бу менинг шахсий қарорим эди. Мен Мбаппе келишини билардим ва у келганидан хурсандман. чунки у жамоага ёрдам бера олади. Бу трансфер икки йил аввал амалга ошиши мумкин эди, лекин ниҳоят ҳаммаси амалга ошди. Лекин у менинг қароримга таъсир кўрсата олмасди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 18:23


Трансферинг қандай амалга ошганини эслай оласанми?

Бразилияда Жаҳон чемпионатида эканлигимда Карло менга қўнғироқ қилганини эслайман. У менга: "Мен сени "Мадрид"да ўйнашингни хоҳлайман" деди. Мен "Мен ҳам. Лекин сен ҳозиргина Чемпионлар Лигасини ютдинг, бунга аминмисан?" деб сўрадим. У эса мени шу ерда кўришни исташини ва мен жамоасини кучайтира олишимни айтди... ва бу менга келишимдан олдин катта ишонч берди. Мен биринчи ўйинимдаёқ соврин қўлга киритдим. Мен ўтган 10 йил давомида бу ерда менга нисбатан қандайдир нотўғри иш қилинганини кўрмадим. Бу ерда бир умрга қолишни исташинг мумкин, лекин буни олдиндан режалаштириб бўлмайди, чунки қандайдир пайтда сен билан шартномани узайтирмасликлари ёки бу ерда сени бошқа кўришни истамасликлари мумкин. Лекин мен билан бу ҳам рўй бермади. Бизнинг муносабатларимиз ҳеч қачон ўзгармади ва қийин дамларда ҳам клуб менга бирон шубҳа билан қарамади. Бир марта бўлса ҳам.

Шартномаларни узайтиришда ҳеч қандай муаммолар бўлгаманми ёки бу ҳақда оммага билдирилмаганми? Ҳаммаси шунчалик осон ва яхши ўтганми?

Ҳа, шартномани узайтириш борасида 5 дақиқадан ортиқ гаплашмаганмиз, бунга ҳожат ҳам бўлмаган.

Сен клубни қанчалик яхши кўрсанг, шаҳарни ҳам шунчалик яхши кўрасан, тўғрими? Яшаш учун Мадридда қолдинг.


Ҳа, албатта. Дастлабки икки йил озроқ қийин бўлган, чунки мен испан тилида гапирмас эдим, 24 ёшда эдим, тўнғич ўғлим 9 ойлик эди... бу мен учун катта ўзгаришлар эди. Ва дастлабки кунданоқ яхши ўйнашим керак эди. Бу эса осон эмас. Лекин футбол шахсий ҳаётга ҳам катта таъсир ўтказади ва майдонда бошиданоқ ҳаммаси яхши кетгани менинг шахсий ҳаётимда ҳам катта ёрдам берди. Биз анча олдин Мадридда қолишга қарор қилган эдик, чунки болаларимиз фақат шу ҳаётни танийдилар. Кенжа ўғлим шу ерда туғилди, фарзандларимни бу ерда дўстлари бор, улар шу ердаги мактабга борадилар. Ва бу ерда қуёш кўп! Бу ердан кетиш оилам учун катта зарба бўларди. Биз бу ерда бахтлимиз.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 18:15


Бундай қарорга кучга тўлган пайтингда келиш сени яна ҳам афсонавий шахс қилиб юборди, шундай эмасми?

Билмадим, бу саволни менга берилиши тўғримикин? Мен хайрлашув кунимдаги расмларни кўпиб ўтирганимда мухлисларнинг менга бўлган муҳаббатини кўрдим ва менда ҳам шундай фикр туғилди. Мухлислар мен айтган гап қандайдир қадрга эканлигини тушундилар деб ўйлайман. Чунки бу ҳозирги кунда унчалик урф эмас. Кўпчилик фаолиятини шу ерда тугатишини айтади, лекин охирида бу ваъдасини бажармайди, мен уларни танқид қилмоқчи эмасман. Лекин мухлислар мени айтган сўзим қандайдир қийматга эга эканлигини тушундилар, 6 йил аввал фаолиятимни "Мадрид" якунлашимни айтган эдим ва ваъдамни устидан чиқдим. Агар шундай қилсанг, мухлислар буни қадрлайдилар ва мен ҳақиқатда "Мадрид"ни яхши кўришимни биладилар.

Бу ерга келганингдан уч ой ўтиб "Мадрид" ходимларидан бири менга шундай деган эди: "Тони бу ерда бир умрга қолади". Клубни яхши кўриб қолганинг шунчалик билиниб турармиди?

Бу тескарисига ҳам ишлаши мумкин, тўғрими (кулади). Биринчи кунданоқ ҳаммаси ўзгача эди. Мен 2014 йилда, "Мадрид" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан йилда, келган эдим. Жамоа менсиз ҳам катта муваффақиятга эришган эди ва мен бу жамоага ҳақиқатга кераклигимни исботлаш анча қийин бўлган эди. Лекин биринчи кунданоқ ҳамма мени бу ерда кўришни исташини кўрсатди. Мен клубдаги барча ҳақида гапиряпман: мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар. Бу менга ишонч берди. Ҳар доим айтаман, ҳаётда нимадир олиш учун нимадир бериш керак.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 17:55


Фаолиятингни якунлашга қарор қилганингни жамоадошларинга қандай айтдинг?

Ҳар бирига алоҳида айтдим. Чунки баъзи бирлари билан гаплашаётганимга кўп бўлмаган эди, баъзи бирлари билан эса жуда яқин эдим. Бу ҳақда ҳар бирига шахсан ўзим айтишни хоҳладим, лекин ҳаммага бир пайтнинг ўзида айтмадим. Чунки бу қайсидир газета ёки журналда муддатидан аввал чиқишини хоҳламадим, шунинг учун буни 1-2 кун ичида айтиб бўлдим. Клуб билан ҳам шундай бўлди: мен уларга ўз қароримни айтдим, улар эса мен хоҳлаган пайтдагина бу ҳақда расмий хабар чиқаришларини айтишди.

Бахтимга ҳаммаси шундай бўлди ҳам. Кутилмаган сюрпризлар бўлмади, бу янгилик белгиланган пайтдан аввал газеталарда пайдо бўлмади.

Сени фикрингдан қайтаришга уринишлар бўлдими?

Яхшиямки ўтган 10 йил давомида мени ҳамма яхши билиб олган эди. Агарда мен яхшилаб ўйлаб бир қарорга келсам орқага қайтмаслигимни ҳамма билади. Мураббий менга: "Сен немиссан, биз ҳеч нима қила олмаймиз, тўғрими?" деди. Улар мени бу фикрдан қайтаришга ҳаракат қилишди, лекин буни иложи йўқлигини олдиндан билишарди. Мен бу қарорни бир неча ой давомида қабул қилганимни ва уни ўзгартирмоқчи эмаслигимни уларга тушунтирдим. Бу жуда яхши, лекин осон бўлмаган суҳбат эди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 17:35


Қайси бири қийинроқ эди: футболдан кетишинг ҳақида оилангга айтишми ёки Флорентино билан Анчелоттигами?

Тўғрисини айтсам, аёлимга айтиш қийин бўлмади, чунки бу қарорни биргаликда қабул қилдик. Уйда бу янгилик сюрприз бўлмади, чунки буни ойлар давомида муҳокама қилган эдик. Аёлим энди мен уйда кўпроқ вақт ўтказишим мумкинлигидан жуда хурсанд эди. Катта ўғлимга буни айтиш анча қийин бўлди, чунки у мени майдонда ва телевизорда кўришдан жуда бахтли эканлигини билар эдим. У жуда кўп воқеалар гувоҳи бўлди, у тўртта Чемпионлар лигаси финалида бўлди, у буларни ҳеч қачон унутмайди. Ҳа, ўғлимга бунга кўникиш қийин бўлди... менга эса Карлога бу ҳақда айтиш осон бўлмади, чунки у мени ўйнашда давом этишимни кутаётган эди, ўзаро муносабатларимиз ҳам жуда яхши эди. У мени бу ердаги илк мураббийим эди ва унга бу ҳақда айтиш оғир эди, лекин ҳаётда ҳамма нарсани ниҳояси бўлади.

Буни Анчелоттига айтиш учун мос вақт пойладингми? Айтмоқчи бўлган, лекин журъат қилолмаган пайтларинг ҳам бўлдими?

Бу осон бўлмади. Бундан Карлони жаҳли чиқмаслигини, лекин у қайғуга тушишини билардим. Мен буни унга айтиш учун қулай фурсатни кутдим. Ва бахтимга биз Ла Лига ғолиблигини муддатидан аввал қўлга киритдик. "Мана ўша пайт" деб ўйладим. Ла Лига ғолиблиги ва Чемпионлар лигаси финали ўртасидаги вақт жуда қулай фурсат эди. Ла Лига ғолиблиги учун курашаётган бўлганимизда буни айтиш қийин эди, фаолиятимни тугатишим ҳақидаги хабар ҳамма нарсани йўққа чиқариб юборишини хоҳламадим.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 17:02


Аёлинг ва фарзандларинг сен майдонда эмаслигинга кўникишдими?

Катта ўғлимга бироз қийин бўляпти, у отасини ҳамиша майдонда кўришга, стадионга боришга ўрганиб қолган эди. Лекин улар бахтлилар, чунки мен сафарларга камроқ чиқаяпман, улар билан кўпроқ вақт ўтказяпман ва бу ҳаммамизга ёқаяпти. Ўғлим кўникади, бунга ишончим комил. Қизим эса, аксинча, жуда хурсанд ва ҳеч нарсадан афсусланмаяпти.

Ҳали ҳам шуғулланиб турибсанми?


Ҳа, деярли ҳар куни. Машғулотни умуман тўхтатмадим. Евро тугаганидан кейин 2 ёки 3 кун дам олдим, ундан кўп эмас. Мени ҳаракат қилишга ва шуғулланишга турткилайдиган нимадир бор. Ҳар куни футбол ўйнамасамда, фаол турмуш тарзида яшаяпман.

Қайси спорт турлари билан шуғулланяпсан?

Кўплари билан. Югуришга чиқяпман, теннис ўйнаяпман. уйимда эса шуғулланиш учун барча ускуналар бор... менга спорт жуда ёқади, лекин ҳозир бошқача шуғулланяпман.

Овқатланиш борасида ўзгаришлар борми? Авваллари танаввул қилмаган нарсалардан энди танаввул қиляпсанми?

Авваллари ҳам мумкин бўлмаган баъзи нарсалардан танаввул қилиб турардим. Мен ҳар доим соғлиғим ҳақида қайғурганман, лекин ҳаётдан ҳам завқ олганман. Мен жароҳат олмаслик ва ўзимни яхши ҳис қилиш учун ўзимни назорат қилганман ва ҳозир ҳам шундай қиляпман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 16:45


Қандай қилиб модель бўлишни эплаяпсан? Бутун шаҳар сенинг иштирокингдаги Marc O'Polo плакатларига тўлиб кетди. Ҳатто бутун бошли бир бино ҳам.

Муҳими, ҳомий бўлиши керак, худди Marc O'Polo га ўхшаган, бу менга ҳақиқатда жуда қулай.

Мен ишни даб-дурустдан, ўйламасдан қилиб кетадиганлар қаторига кирмайман. Мен ўзимга тўғри келадиган, ўзимга ёқадиган ва ўз услубига эга брендларни танлайман. Лекин Мадридда бундай катта постер жойлаштириш қарори менга тегишли эмас.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 16:20


Мен сени ҳар жойда кўряпман. Моделлик қиляпсан, академияда мураббийлик қиляпсан, мусобақалар ташкил қиляпсан, ўз фондинг билан шуғулланяпсан... ҳозир аввалгидан ҳам кўпроқ меҳнат қиляпсан.

Балки шундайдир. Ҳаётим ўзгарди, ўйлашимча, ҳатто аввалгидан ҳам кўпроқ ишлаяпман (кулади). Лекин бу сал бошқачароқ иш, лойиҳалар ўйлаб топиш, уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ. Мен ҳамма лойиҳаларим яхши чиқишини хоҳлайман, бунинг учун эса ишлаш керак.

Масалан, футбол мактабимда мен ривожлантирмоқчи бўлган кўплаб болалар бор, бунинг учун уларга машғулотлар режасини тузиб чиқиш керак, бундан ташқари, жамоа учун ҳам машғулот режасини тузиш керак. Мана шу жиҳатдан менинг ҳаётим ўзгарди. Олдинлари мен машғулотга борардим, кейин эса ўйинларда иштирок этардим холос. Энди эса ақлий меҳнат қилишим керак.

Бундан ташқари касал болаларга ёрдам берувчи 10 йил аввал ишга туширилган фондим ҳам бор. Бу фондга бутун оилам ҳисса қўшади, чунки оғир аҳволдаги инсонлар кўп. Мен омадлиман, чунки фарзандларим соғлом. Менга ҳаётим баъзан жуда ҳам ҳашаматли кўринади, шунинг учун бошқаларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

24 Oct, 16:16


Тони Кроос Marca нашрига катта интервью берди. Шуни ўзбек тилига таржима қилдик.

Фаолиятингни якунлаганингга ҳам 3 ой бўлди. Ўзингни қандай ҳис қиляпсан? Футболни соғинмадингми?

Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, ҳаёт тарзим ўзгарган бўлсада, қабул қилган қароримдан ҳатто хурсандман. Ҳаммаси яхши, олдингидек жуда бахтлиман. Янги, қизиқарли лойиҳалар бошладим ва жуда яхши яшаяпман.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:55


Даҳшат ўйин. Кўрмаганлар армонда қолди, аниқ!

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:43


бўларкану ўйнаса

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:42


Анчелотти танаффусда нима деган ўзи буларга

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:22


иккинчисиям етиб келди👏👏

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:19


Ҳозирча биттани амалладик.

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:04


2-бўлим бошланди.
Ҳозирча таркибда ўзгаришлар йўқ.

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 20:01


Тони Кроос ўзим тушсаммикин деб ўйлаётган бўлса керак.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 19:51


Яқин тарихда бўлган экан. "Сити"дан 2020 йилда ЧЛ 1/8 финал босқичида уйда ҳам, меҳмонда ҳам 1:2 ҳисобида ютқазганмиз.

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 19:45


Қизиқ, "Мадрид" Чемпионлар Лигасида кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учраганмикин?

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 19:41


Бугун энди камида иккита уриш керак.

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 19:36


Zo'r TV бу ўйинни олиб бергани уяляпти шекилли, ҳисоб 0-2

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 19:31


Гол ўтказиб қўйдик. Ҳисоб 0:1

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 18:12


Жамоамизни стадионга келиши.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 18:00


"Боруссия"нинг асосий таркиби ҳам маълум.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 17:06


"Боруссия"га қарши ўйинга асосий таркибимиз маълум.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 17:03


🏟️🔥

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 16:10


🏟️ "Бернабеу" ўйинга тайёр.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 16:03


Ёшлар ўтрасидаги Чемпионлар Лигасида "Хувениль А" жамоаси "Боруссия"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

22 Oct, 15:53


📊 Бугун Лукас Васкес "Мадрид"да ўтказган ўйинлари сони (359 та) бўйича Рафаль Варан (360 та) билан тенглашиб олади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 14:52


📊 "Мадрид" ўз майдонида "Боруссия"га қарши ўйинларда:

🏟️ 7 та ўйин
5 та ғалаба
🟰 2 та дуранг
0 та мағлубият

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 14:42


Анчелотти "Боруссия"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди:

"Дортмунд" мураббийини ва баъзи футболчиларини алмаштирди. Улар тезкор футбол ғоясини тарғиб қилмоқдалар, улар индивудал маҳоратга эга футболчилар билан чиройли футбол кўрсатмоқдалар. "Дортмунд" кучли рақиб, улар яқиндагина бизга қарши Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган эдилар.

Футбол ўзгарди. Биз рақиб жамоа ўйинларини кузатиш имконига эгамиз, шунинг учун улар ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз. Ҳеч қандай сир йўқ, менда охирги пайтларда бизга қарши ўйнаган барча клублар ҳақида кераклича маълумот бор.

Биз яхши формада эмасмиз. Биз яхши натижалар қайд этдик, шунга қарамай ҳужумдаги ва ҳимоядаги ўйинимизни яхшилашимиз керак. Бу муаммоларни секин-аста бартараф этамиз.

Биз тўпга эгалик қилишда қийинчиликларга учрамоқдамиз, чунки бизда зич жойда ўйнай оладиган футболчилар йўқ.

"Боруссия" бўш зоналардан жуда яхши фойдаланади, биз ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак, мавсум ҳам шунга боғлиқ. Ҳозир ҳимояда баъзи камчиликлар мавжуд, биз уларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз.

Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмас. Ҳамма футболчиларимиз ҳам 100% куч билан ўйнай олмаяптилар. Биз якдил жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳужумда яхши босим ўтказяпмиз, лекин ярим ҳимояда камчиликлар кўринмоқда.

Биз Жуднинг ўйинидан мамнунмиз. У майдонда кўп меҳнат қиляпти, рақобатлашяпти, курашяпти ва ўзини қурбон қиляпти. У ўтган йилдагидек кўп гол урмаяпти, лекин ўтган йили ҳам уни бунчалик кўп гол уришини ҳеч ким кутмаган эди. Биз ҳар доим кўп гол урганмиз, чунки бизда иқтидорли футболчилар кўп. Жудни жамоа учун қилаётган иши уни ўтган йили урган голларидан кўра муҳимроқ. Мен уни ўйинидан мамнунман.

Биз кўп гол ўтказмаётганимиз рост, лекин гол уришга имконият ҳам бериб қўймоқдамиз. Биз анча компакт ўйнашимиз керак.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 14:23


🚨 Браим Диас умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 13:06


"Боруссия"нинг эртанги ўйинга чақирилган футболчилари рўйхати.

Адейеми жароҳатидан тузалишга улгурмади, натижада ўйин қайдномасига киритилмади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 13:04


"Ювентус"нинг Х (твиттер)даги саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.

Хакерлар Арда Гюлерни "Ювентус"га ўтказиб қўйишди😂😂

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 12:35


📊"Боруссия"га қарши ўйин Тибо Куртуа учун Чемпионлар Лигасида "Мадрид" сафидаги 50-ўйин бўлади.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 12:33


Ла Лига 14-тур ўйинлари бошланиш вақтини эълон қилди.

"Леганес" - "Мадрид" учрашуви 24 ноябрь куни соат 22:30 да бошланади.

Бўларкану воҳлироқ бошласа😉

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 12:12


Хосе Феликс Диас: Эртанги ўйинда Лукас Васкес ўнг қанот ҳимоясида, Ферлан Менди эса чап қанот ҳимоясида асосий таркибда майдонга тушадилар.

Эл Класикода ҳам улар асосий таркибда бўлишлари кутилмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 12:07


Хосе Феликс Диас: Анчелоттига учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш ғояси умуман ёқмади, у бу ўйин услубидан бошқа фойдаланмоқчи эмас.

«Боруссия» ва «Барселона»га қарши ўйинларда жамоа 4 нафар ҳимоячидан тузилган стандарт ўйин услубига қайтмоқчи.

Шунингдек, Анчелотти Беллингемни ўтган мавсумда ўйнаган позициясига қайтармоқчи.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 10:50


Билганлар бор, билмаганлар бор.

"Боруссия" бош мураббийи Нури Шахин бир пайтлар (2011-14 йиллар) "Мадрид"да ҳам ўйнаб кетган.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 10:44


Флориан Плеттенберг: Алаба энг кечи билан мавсумнинг иккинчи ярмида майдонга қайтишни режалаштиряпти.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 10:13


Marca: "Боруссия" ўйиндан бир кун олдин "Сантьяго Бернабеу"да машғулот ўтказмоқчи эмас. Клуб мураббийлар штаби ўйин режасини сир тутишни хоҳлашмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 09:28


AS: Карло Анчелотти "Кастилья"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни асосий жамоага жалб қилишни режалаштирмоқда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 09:25


Эртага "Боруссия"га қарши ўйинолди матбуот анжуманида Карло Анчелотти ва Тибо Куртуа иштирок этадилар.

@realmadridiuzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 02:36


Эл Класикодан олдин 3 очколик фарқ сақланиб қолди.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

21 Oct, 02:34


Жамоамизнинг кечаги машғулотидан видеолавҳа.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

20 Oct, 15:49


📸

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

20 Oct, 14:58


📸 Янги имидж Эндрикда.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

20 Oct, 13:49


"Мадрид"нинг Ла Лигада энг кўп ғалаба қозонган 10 та футболчиси.

@realmadridouzbekistan

Real Madrid Uzbekistan

20 Oct, 11:17


Жамоамиз "Боруссия"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади.

@realmadridouzbekistan