IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋 @hidoyatlar Channel on Telegram

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

@hidoyatlar


Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Admin: @Zero_drug

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌🕋 (Uzbek)

IBRATLI HIDOYATLAR kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda sizga ibratli hikoya va rivoyatlar, ibratli aforizm va iqtiboslar, ibratli audio va videolar bilan tanishishingiz mumkin. Bizning kanalimizda har kuni yangi va maqul matnlar sizni kutmoqda. Agar siz hayotingizga ma'no qo'shish, foydali va o'ylab ko'rishingizni istasangiz, IBRATLI HIDOYATLAR kanalimiz siz uchun! Biz bilan birga, o'z fikrlaringizni o'z xayolingizga aylantiring va hayotingizda yangiliklar oching. Join us today! 📚🎉🙌

18 Feb, 16:16


Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун,
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 16:03


Унинг бу қарорига бошқа балиқлар "Бунақа қилма, сувсизликдан ҳалок бўласан" деб муносабат билдиришди. Лекин у мақсади йўлидан чекинмади ва озодликка эришди...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 14:56


​​Ер юзида мукаммал хаётни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...

Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.

Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.

Қўлингдан келганича ёрдам бер — ҳар бир янги кун бунинг учун сенга янги имкониятлар тақдим этади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 14:33


Иорданияда Расулуллоҳ алайҳиссалом шомга бораётганларида тагида дам олган муборак дарахт. Иордания сахросида бу дарахтдан бошқа дарахт йўқ. Мўъжиза шуки, бу дарахт ҳали бирор марта қуримаган, балки доимо кўкариб туради...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 12:32


ЯХШИЛИКНИ КЕЧИКТИРМАНГ...

чунки, кечиккан яхшилик ёмонликка айланади...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 10:50


Йиғлатадиган маъруза бўлибди...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 06:38


СИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ...

🎙Илёс Юнусов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 06:22


АҚШ оила учун энг катта хавф. Жуда кўплар айни шу жиҳати учун АҚШга боришга қўрқади. Имкон қадар бу давлатга оиласиз боришга ҳаракат қилинг ёки бўйдоқлик даврида ҳамма ишингизни битириб олинг.


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 05:25


Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради...

🥀 Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...


НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН
     ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 03:48


​​​​БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ...

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 03:12


Тонгни бизла кутганларга
     Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

Қалби гўзал сиз Азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 03:02


Аёлингизни урманг...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 02:37


Шайтоннинг қўлидаги буюмлар...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 02:06


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

18 Feb, 02:03


Вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб маълумот...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 01:33


Телефонингни қўйиб тур, болам...


👉 @HIDOYATLAR

18 Feb, 00:35


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!

Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

17 Feb, 15:41


#Оналарга
ЎҒЛИМ БАДАВЛАТ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

17 Feb, 15:33


Жуда ажойиб ривоят...


👉 @HIDOYATLAR

17 Feb, 14:47


📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

17 Feb, 05:03


Афсус, ҳаётимиз шундай ўтиб кетяпти...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.


👉 @HIDOYATLAR

17 Feb, 03:48


🌱 ТОНГГИ ТИЛАК

Тонгларни севаман, хушрўй чеҳраси
Бизга ином этса қувончни, бахтни.
Мен сизга тилагим келди шу чоғда,
Омадлар ва яна Сулаймон тахтни.

Тилагим келяпти сизга чин ишқни,
Номардлар йўлингиз асло тўсмасин.
Ҳаёт ином этсин баҳорни, қишни,
Ёзларни, лек уни тўзон бузмасин.

Қалбимда жўш урар гўзал тилаклар,
Сиз томон борсинлар дуо карвони.
Сиз яхши инсонсиз, ҳар дам мен учун,
Сиз бўлинг яхшилик, бахтлар сарбони.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

17 Feb, 03:12


СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат
ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

17 Feb, 02:05


Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

17 Feb, 00:35


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг хайрли бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 16:10


Баъзан орқангизда суягани ҳеч ким йўқдай туюлса, ўша вақтда, ушбу оятни эсланг:

"Аллоҳ ўз бандасига етарли эмасми?!.."
("Зумар" сураси, 36-оят)


ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳни панохида бўлинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 15:47


МЕНГА ХАССА ОЛИБ КЕЛДИНГМИ, БОЛАМ ?

Ота-оналар қариганда фарзандга эмас, ёғоч ҳассага суянадилар...

✍️Лобар АЗИЗ
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 15:33


Асл исломий ҳалоллик шу бўлади....
ㅤㅤㅤㅤ

👉 @HIDOYATLAR

16 Feb, 15:23


ОТАМ БОР-А, ОТАМ БОР...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 15:05


Миллат аёллари хор бўлиб турса, ўзингизни эркак деб атай оласизми!?


👉 @HIDOYATLAR

16 Feb, 12:33


Буни ака дейдилар...


👉 @HIDOYATLAR

16 Feb, 12:17


#ибрат

Оиланинг қадрига етинг...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

16 Feb, 08:40


КЕЧИРИНГ, ОНА...

🎙Абдулла Бахромов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 07:10


ОНАСИ БОРЛАРГА ХАВАС ҚИЛАМАН!

🎙Раъно Ярашова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 07:08


Муваффақиятли бўлишни хоҳлайсизми...


👉 @HIDOYATLAR

16 Feb, 05:59


Фақат меҳр-шафқатгина малҳам ва дармон бўла олади. Чунки инсон жисмидаги барча касалликлар меҳр - мурувват етишмовчилигидан келиб чиқади.

Сизни Аллоҳ севсин, меҳрибонларим...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 04:18


Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлиши табиий...

Барча севимлиларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 02:06


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

16 Feb, 01:53


#Ёмғир_ёғмоқда
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!



Ёмғир пайтида кўплаб ниятлар жамланган дуолар қилишга ошиқинг, қадирдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

28 Jan, 06:09


БУ ДУНЁДА
ОНАДЕК ДЎСТ ЙЎҚ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

28 Jan, 03:15


ЯХШИМИСИЗ, ЯХШИ  ОДАМ ?!

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликдан не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

28 Jan, 02:05


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

28 Jan, 02:05


#ибрат

• Дарахт (яхши ва серҳосил экани)  мева солганда билинади.
• Аёл(нинг садоқати) эри фақир бўлиб қолганда билинади.
• Эр(нинг меҳр-муҳаббати) аёли касал бўлиб қолганда билинади.
• Дўст(нинг вафодорлиги) қийинчиликда билинади.
• Мўмин(нинг иймонида собитлиги) эса балоларга рўбаро қилинганида билинади.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

28 Jan, 00:44


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!

Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

27 Jan, 16:08


Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан  қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!

©️ Абдулқодир Самарқандий

Хулоса: Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 13:22


Агар жаннатни сўраб дуо қилсангиз, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга киришни сўрайман", деб айтманг. Чунки, жаннатга дўзахдан кейин ҳам кирадиган кишилар бордир. Балки, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киришни сўрайман", деб айтинг.

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий ҳафизаҳуллоҳ

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 12:33


• Фақат олға юр!
• Тўхтаб қолма!
• Ўзингни ўзинг руҳлантир ва рағбатлантир. Ҳар доим ўзинга ўзинг айт:
— Мени ҳеч ким мақсадим йўлида тўхтатиб қололмайди.
— Мен кучлиман!
— Мен, албатта, ғалаба қозонаман!
• Агар мақсадинг аниқ бўлса унга кучли шижоат билан ёндаш. Фақат ожизларгина енгилади. Сен эса ожиз эмассан.
• Унутма! Ўтмишда ёки ҳозирда ким бўлганинг муҳим эмас.
• Келажакда ким бўлишинг муҳимдир. Келажагинг эса ўзи қўлингда ва уни ҳозирдан бошлаб ўзинг яратасан!
• Сенинг ҳаётинг чегараланган, шунинг учун уни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфлама!

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 12:22


Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

“Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб кўтаради” Шундай экан сиз канда қилмай фарзандингиздан дуо олинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: “Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг” денг. Бунда фарзанд ҳам дуо қилишни ўрганади, ҳам сизнинг дуоингиз кўкка кўтарилиб қолади.

Умар розияллоҳу анҳу ҳам доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилар эдилар. Бошқа кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз ҳам дуо қилаверинг десалар, Чунки болалар бегуноҳ бўлади дейишган эдилар.

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 07:37


Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 07:20


Инсон умри ҳақида...

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 06:08


ЯРАТГАН ЭГАМ

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

27 Jan, 06:03


Барча диққатига!

Дуч келган аёл/эркак билан жинсий алоқага киришиб кетаверманг! У жуда чиройли бўлса ҳам, сабаби ҳозирда ОИТС/ОИВ билан касалланганлар кўп! Видеода айтилгани каби 1994 йил жуда чиройли бир қизни яқинда бир эркакка ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтиргани учун 4 йилга қамашди. Қамалгани билан у қиз яна чиқиб келиб юқтиришда давом этади, яьни бундай касалликка чалинганларнинг аксарида шундай қараш бўлади: “Менга қандай юқтиришган бўлса, мен ҳам шундай юқтиришда давом этаман!”

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 05:41


#ибрат

Ишдан бўшаш фожеа эмас. Ҳеч нарса қилмаслик — фожеа...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

27 Jan, 04:09


Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг кетарчоғ ҳурни кўргайсан...

🎙Наргиза Азизова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀

27 Jan, 03:37


АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ
СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ

•"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят

•"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

•"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

•"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят

•"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят

•"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят

•"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
"Моида" сураси, 42- оят

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

27 Jan, 03:33


Сизни кимдир бошқаришини хоҳлайсизми...

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 03:02


​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.


Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

ХАЙРЛИ  ТОНГ,  
НИЯТИ  ПОК ЯХШИЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

27 Jan, 02:03


Уйқудан уйғонишингни маъноси шулки, Аллоҳ таоло сенга тавба қилишинг учун яна бир бошқа кунни муҳлат қилиб, (яшаш имконини) берди. (Унутма, бу берилган муҳлат) сенга кечаги маъсият ва гуноҳни тўлдириш учун эмас.

🌗🌘🌑🌒🌓
👉 @HIDOYATLAR
🌗🌘🌑🌒🌓

27 Jan, 01:34


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгда қилинган дуолар ижобатдир, Ин шаа Аллоҳ.
Сиз бехабар сизнинг ҳаққингизга ҳам қилинган дуолар кўп бўлсин!!!

Яратган кунингизни файзу
баракотга тўлдирсин!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 06:08


СИЗ УЛГУРДИНГИЗМИ..?

Аллоҳим! Мухтож, имконияти йўқ бандаларингни ҳам ўзинг қўллаб байтингга бориб ибодат қилишни насиб қилгин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 05:44


МАДИНАГА ҚАЧОН БОРАМИЗ?!

🎙Қамариддин Бекмуҳаммад.


🕌​​​​​​ Маккаи Мукаррама шаҳри омонлик шаҳридир, аммо у ерда курорт ҳам, гўзал табиат манзараси ҳам, саёҳатчилар учун дам олиш жойи ҳам йўқ. Лекин ҳар гал бу макон зикр қилинганда унга бўлган завқ‑ шавқ бизларни жон таслим қилар даражада орзиқтиради, чунки бу маконни Аллоҳ азиз қилиб қўйган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 05:23


🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 05:06


«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 04:41


Эй Роббим!

Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!

Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!

Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!

Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!

Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!

Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!

Агар мен Сени унутсам,
Сен мени унутма!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 04:04


Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 03:43


СИЗЛАРГА ТИЛАГИМ

Жуманинг хайру-барокати
Сизларга бўлсин!

🎙Азалбегим

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 03:36


Муваффақиятга эришиш йўли ҳамма юрган осон йўлни танламасликдир...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

10 Jan, 03:14


ДУШМАНЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ!

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: "Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга муҳтожсан.
• Биринчиси, дунёдир. Зеро, Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган.
• Иккинчиси, нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларингнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар.
• Сўнгра жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қуръони каримда: “Албатта, шайтон сизлар учун очиқ-­ойдин душмандир”, дейилган.
• Тўртинчиси, одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтондан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтонлар фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма­-юз туриб адаштиради".

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

10 Jan, 02:38


Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амин.

Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 02:13


Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО  ҚИЛИНГ: 

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 02:08


Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар

1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун раҳмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

10 Jan, 01:43


#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 00:43


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди) бўлмиш, Ражаб ойининг иккинчи Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизни табрикланг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

10 Jan, 00:06


#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Jan, 23:35


🎶 Allah Allah Aghina

🎙Nazwa Maulidia

Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда,
Расулга етажак саловат бунда,
“Каҳф"бор,“Ясийн“бор, таҳажжуд шунда,
Мусулмон ахлига Жума муборак!


ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀

09 Jan, 21:07


Иймоннинг охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Jan, 16:18


Ажойиб тенглама!

Истиғфорни қай даражада кўпайтирсанг, яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
• Истиғфор — жаннатдир.
• Истиғфор — ҳаётдир.
• Истиғфор — нур ва яхшилик аломатидир.
• Истиғфор — ризқ ва яхшиликдир.
• Истиғфор — турмуш қуриш ва зурриётдир.
• Истиғфор — табассум ва бахтдир.
• Истиғфор — қалб очилишидир.
• Истиғфор — яхшиликлар калитидир.

Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Jan, 16:08


РАЖАБ ОЙИНИНГ ИККИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌃 Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, унда ибодатлар қабул, дуолар ижобат бўлади.

Тунги ибодатлар ҳузурли бўлсин!
Хайрли тун!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Jan, 15:39


ТАҲАЖЖУД  НАМОЗИДА

Фарз намози билан таҳажжуд намозининг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради, Таҳажжуд намозига эса Робби чақиради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 07:07


#Кўнгил_бекати

УЛАРДАН  БОШҚАСИН 
               ТОПА  ОЛМАЙСИЗ...

Хайрулла Хамидов
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 07:06


ОНАСИНИ СОҒИНГАНЛАР

🎙Дилноза Кубаева

... Йўл беринг, гул беринг, онасин соғинганларга..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 06:15


МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 04:18


БУГУН ЭНГ АЖОЙИБ КУН!

Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 03:12


Кунни бизла қарши олганларга
Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 02:13


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Jan, 02:03


Европадаги хайрия банкоматлари. Креативликка қойил!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 16:39


Умримиз ҳам худди шундай кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Қанча яшасак ҳам, тўймаймиз...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 16:08


Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 15:33


Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
–  Бугунги кунингдан ибрат ол.
–  Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 14:36


Айтилган ҳар сўз ҳам хайрли бўлмаслиги мумкин, лекин, ишонинг, айтилмаганининг барчаси хайрли.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 11:45


«Инсон зоти ёмонликка мойил», – деб Исо пайғамбар ҳам айтиб ўтган. Бемор ёмон хабарни босма қоғоз мисоли шимиб олади.
Масалан, врач – жуда яхши мутахассис, тажрибали, даволаш жараёнида беморга ҳар куни қарайди, текширади, назорат қилиб, руҳини кўтариб туради, шубҳасиз, бемор яхши томонга ўзгара бошлайди. Лекин тасодифан хонага кирган фаррош гап орасида: «Шунча йилдан бери ишлайману, ҳалигача бу хасталикдан тузалган беморни кўрмаганман», – деб қолади.
Айнан мана шу сўзлар беморнинг юрагидан жой олиб, шубҳа-гумонлар исканжасида мутахассис шифокорнинг ҳам барча меҳнатларини йўққа чиқаради.
Сиз ана шунақа «ақлли» одамларнинг фикр - мулоҳазаларидан эҳтиёт бўлинг.

М.С.Норбеков
"Тентакнинг тажрибаси 1" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 11:33


Муаллими моддий бой бўлмаган давлат халқини маънавий қашшоқ қилади.

✍️ Отто Фон Бисмарк

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 11:16


ОЛИЙ МУКОФОТ
(ибратли ҳикоя)
🕊
Кекса отахон бемор бўлди ва уч ўғлини қошига чорлаб, уларга мол-мулкини тақсимлаб бергандан сўнг:
– Ўғилларим, қўлимда қимматбаҳо бир дур қолди. Бу дурни ким охирги уч ой ичида энг улуғ савоб иш қилган бўлса, шунга бераман, – деди.
Бу гапни эшитган тўнғич ўғил:
– Отажон, бир кун анҳор ёқалаб кетаётсам, бир аёл у ёқдан-бу ёққа дод солганча йиғлаб, югу­рар эди. Билсам, тўққиз ёшли фарзанди сувга тушиб кетиб чўкаётган экан. Анҳор чуқур ва тез оқаёт­ган бўлса-да, жонимни хатарга қўйиб, ўзимни сув­га отдим ва болани қутқардим. Боласини бағ­рига босган она, хурсандлигидан ҳақимга кўп дуо­лар қилди, бу ҳақиқий мардлик эмасми? – деди.
– Баракалла ўғлим, катта жасорат кўрсатиб­сан. Бу улуғ савоб иш, сен ҳақиқий ботир йигит­нинг ишини қилибсан, – деб мақтаб қўйди.
Навбат иккинчи ўғилга келди:
– Дўконимда савдо-сотиқ билан машғул эдим, нотаниш бир киши менга анчагина олтин-кумушни “сизга омонат” деб, ташлаб кетди. Исми­ни ҳам, манзилини ҳам айтмади. Орадан анча вақт ўтди. У одамдан дарак йўқ! Кунларнинг бирида дўконимга омонатнинг эгаси кириб келиб, ташлаб кетган омонатини сўради. Омонатнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, эгасига қайтариб бердим. Бу ишим мардлик эмасми? – деди.
– Ҳа, сен ҳам омонатдор, содиқ мўминнинг ишини қилибсан! Омонатни сақлаш ва унга хиё­нат қилмаслик олижаноб иш, – деб ўртанча ўғлини алқади.
Навбат кенжа ўғилга етди:
– Менинг ашаддий душманим бор эди. Бир кун тонгда ёнбағирда айланиб юрсам, бир одам жарлик ёқасида ухлаб ётибди. Озгина ҳаракат қилса, жарга қулайди. Ёнига борсам, душманим! Ита­риб юборсам, ўлиши аниқ эди. Аммо унга ўлимни истамадим, уни уйғотиб, “Эҳтиёт бўл, жарга ту­шиб кетишинг мумкин!” деб ўлимдан сақлаб қол­дим, – деди.
Ота кенжа ўғлини бағрига босиб:
– Болажоним, сен энг улуғ савоб ишни қилиб­сан! Душманингни ўлдиришга қодир бўла туриб, унга яхшилик қилиб, ўлимдан сақлаб қолибсан, бу – мард йигитнинг иши. Манави қимматбаҳо дур сенга, – деб ваъда қилинган мукофотни унга берди.
Ҳақиқий мард инсон душманига ҳам ёмон­ликни раво кўрмайди. Қўлидан келганича яхшилик қилади. Доно халқимизда “Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади», деб бежиз айтилмаган.

“Қасамини бузган қиз” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 11:13


Ўзида борини берадиган зот бу — она...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 09:33


Биласизми, инсонларнинг нега армони кўп? Чунки инсонлар: тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 09:11


Сен мақсадингга эришишга жиддий киришсанг, дўстларингни йўқотасан. Шунинг учун Lamborjini'да 2 та ўриндиқ бор, автобусда эса 50 та.

Билл Гейтс

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

04 Jan, 06:05


Жим туриш санъати бор.
Гапириш санъати бор.

Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир.

Гапириш учун муносиб вақтни бил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 05:36


#Ибратли_қисса

ЯХШИЛИК

Корма Дейзн чой ишлаб чиқариш ортидан жуда катта бойлик жамлади. Бу соҳада афсонага айланди.
Дейзн дўсти Шино Соймоннинг катта қарз бўлиб қолганини билиб қолди. Соймон яқинларидан бирининг қарзини тўлайман деб шу аҳволга тушиб қолган эди. Дейзн дўстининг аҳволи оғирлигини билиб унга ёрдам қилмоқчи бўлди. Аммо Соймон жуда мағрур, ориятли йигитлардан эди. Бировдан ёрдам олишни ҳазм қила олмас эди. Шунинг учун Дейзн ҳийла қилмоқчи бўлди.

Дейзн дўстининг уйига зиёратга борди. Унинг деворида осиғлиқ турган лавҳани мақтай бошлади. Уни "Монализа"га тенглаштирди. Буни эшитган Соймон дўстига сурат ёққанини билиб уни девордан олди ва Дейзнга совға қилди. Дейзн унга миннатдорчилик билдирди.
Эртаси куни Дейзн Соймонга гулли ваза юборди. Унинг ичида мактуб бор эди. Мактубда Дейзн шундай ёзган эди:
"Кечаги саховатингдан сўнг сенга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. Бу совғани мендан қабул қил. Бу ваза буюк ҳунарманд Сун Норкйонинг санъат асаридир. Унинг устида буюк император Ҳудойошининг қўли билан ёзилган ёзувлар бор. Агар бу ваза сенга ёқмаса уни Ковоша Сонимонга сотишинг мумкин. У анча йиллардан бери шу вазани қўлга киритишга ҳарис бўлиб юрибди!".
Соймон айнан Ковошадан қарз эди. Соймон вазани Ковошанинг уйига олиб борди. Ковоша вазани кўриб хурсанд бўлди. Соймондаги пули эвазига вазани унга сотишини сўради. Яна қўшимча пул ҳам беришини айтди. Соймон кўнди. Ваза сотилди. Соймон қарзидан қутилди".

Гоҳида тўғридан тўғри берилган ёрдам киши қалбини жароҳатлаши мумкин. Сахий инсон муҳтож кишини дилини жароҳатламайдиган йўлни топиши лозим. Кишилардаги обрў-эътибор ва ҳурмат уларнинг эҳтиёжидан анча устун туради. Уларнинг ҳурматини оёқ-ости қилиб ёрдам бергандан кўра муҳтож ҳолда қолдирган маъқулроқ.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг одоби бор. Эҳсоннинг одоби муҳтожнинг ҳурматини, обрўсини сақлашдир!

Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

04 Jan, 04:37


"БИТТА БЕШ ҚЎЙИБ БЕР,
ДАРСИНГДАН, ҲАЁТ"

Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Дилниёз Ғаффоров.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

01 Jan, 03:36


Ассалому алейкум, Азизларим!

Сизнларни кириб келган янги 2025 йил билан табриклайман!

Янги 2025 йилда, Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан хотиржамлик, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

01 Jan, 02:59


Сиз ҳам ушбу дуога "омин" дея оласизми...

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

01 Jan, 01:07


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

   Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
  
Азизлар, янги йил муродбаҳш чоршанба билан бошланмоқда! Аллоҳ яхши ният қилган ҳар бандани муродига етказсин.

Азизлар, ушбу фурсат хайрли дуолар қилайлик... Янги йил хаммамизга хайрли келсин! Аллоҳ дуоларимизда сўраганларимиз ижобатини ҳадя этсин, барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин.

Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ёмонлик қилганларни ауф этинг, мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Янги йил яхшиликлар билан бошлансин!

Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

01 Jan, 00:36


ЙИЛ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (3 марта ўқилади):

“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!

Дўстларингизга  улашинг!

📖 Telegram.me/HIDOYATLAR
  - Асл ибрат макони...

31 Dec, 19:11


КИРИБ КЕЛГАН 2025 ЙИЛДА:

🎄 Арча дарахтини эмас,
🕋 Каъбани тавоф этиш;

🥂 Шампан виноси эмас,
💦 Зам-зам сувини ичиш;

🎅 Қорбобою қорқиздан эмас,
🤲 Ёлғиз Аллоҳдан сўраш;

🎤 Ҳар хил шеър, қўшиқлар эмас,
📿 Аллоҳни зикр килиш;

💃🕺 Эркак Аёл аралаш йиғинларда эмас,
📖 Қурон ўрганадиган йиғинларда жамланиш барчамизга насиб қилсин!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

31 Dec, 15:34


САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМ ШУ...

🎙Толибжон Исроилов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 15:05


ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Муҳаммад Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 14:04


ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН БИР ЙИЛИМ...

Рози бўлгин хотираларга...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 13:35


Азизлар бу он сизга тилагим, Аллоҳ ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Топганингиз ҳалол бойликка, қилган ибодатларингиз ажру савобларга васила бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 12:35


#Эслатма
Бугун хуфтондан кейин Ражаб ойи ибодатларини бошланг. Хайрли дуолар қилинг, бу тунда дуолар қабул бўлиши айтилган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам етказинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 12:06


#Малҳам

Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қил...

Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қил...

Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қил...

Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ибодат. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 11:04


ЯШАЯПМИЗ, ЎЛГАНИМИЗ ЙЎҚ

🎙Ўктаам Камолов
& Улуғбек Қодиров


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга   улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 09:05


ЙИЛ САРХИСОБИ

🎙Мухамадали Эшонқулов

ниятларингиз хаммаси амалга ошмаслиги мумкин, лекин сиз таслим бўлманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 08:03


ДЎСТЛАРИМ, ТАШАККУР
БОРЛИГИНГИЗГА

❄️ Янги йилга кириб борайлик
Аразсиз, гинасиз юраклар билан

✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 06:03


ЯНГИ  ЙИЛ  ҲАҚИДА

🎙Нуриддин домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 05:58


#танқид

Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

©️ Азхари Шариф шайхи Ахмад Тоййиб

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

31 Dec, 05:45


ЯНГИ ЙИЛНИ ҚАНДАЙ
КУТМОҚДАСИЗ!?

Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.

Кимдир мелодий кунни байрам қилади, кимдир уни инкор этиб фақат диний байрам кунларни.

Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечасини кутади.

Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.

Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрига хайрни.

Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш орзусида.

Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Қуръонни ўргатади.

Бир-биридан тубдан фарқли икки ҳил жиҳат қарашлар... Ҳар ким ўзича хақ... чалкашликлар кўп... Байрамлар фарқи хақида домла, имомларимиз қайта ва қайта аниқлик киритиб, тушинча бериб келмоқдалар.

Диний ва дунёвий байрамлар ҳақида фитна қўзғаб, чалкаштириб дилозорлик қилишдан Аллоҳ сақласин...

Улашинг, шоядки сиз сабаб бир инсон дилозорликдан сақланса...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

31 Dec, 03:33


Аллоҳ ҳар кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Сизларни Ўз ҳифзи-ҳимоясида асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган янги кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Кириб келаётган мелодий янги 2025-йил муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀

31 Dec, 03:33


Агар ўзимизда йўқ нарсаларни ўйлайвермасдан, бори ҳақида фикр қилганимизда эди, ношукурликка ўрин қолмас эди…

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

31 Dec, 03:13


Хаётда кимнидир йўқотишдан қўрқманг. Аллоҳ тақдирингизга битганлар сизни тарк этмайдилар. Йўқотганлариз эса, шунчаки имтиҳондир...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Dec, 12:03


БИЗНИ ЁМОН КЎРГАНЛАРГА

🎙Санжар Шодиев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 10:43


АЙТИНГ, ОНАЖОН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 10:17


#Мувозанат

МЕҲР ОҒУШИ

Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.

Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
ТИНЧЛИК каби буюк неъмат топа олмаймиз…


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг 👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 09:03


ОЛДИН БОШҚА ЭДИ БУТУНЛАЙ БАРИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 08:53


#ибрат

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

09 Dec, 08:04


Хотира денгизи ичига кириб борар экансан, бир ажиб ширин азобни ҳис қиласан

Бир беғубор болалик даврларингни эслаб, роҳатлансанг, бир ўша даврларга энди қайта олмаслигингни эслаб азобланасан

Мана бугун ҳам бундан 20 йиллар аввал таълим олган мактабимни кеза туриб, шундай роҳат ва шундай азобни ҳис қилдим.

Босиб ўтган умр йўлимга назар солдим. Шунга амин бўлдимки, бу дунёда минг йил яшасанг ҳам, ҳаммаси бир пасда ўтиб кетгандек бўлаверар экан. Чунки худди кечагидек шу ерларда жавлон уриб чопқиллаб юрар эдим.

Болалик бир ажиб туш эканки, қачон уйғонганингни ўзинг ҳам билмай қолар экансан. Лекин шу тушни яна қайта-қайта кўргинг келаверар экан.

Яна шунга амин бўляпманки, умрнинг ҳар лаҳзасини қадрлаш керак экан. Чунки бугунги кун эртага йўқ, бугунги одамлар ҳам эртага топилмайди

Шундоқ экан, умрингизнинг қадрига етинг, бугунингиз билан яшанг. Шуни унутмангки, ўтаётган вақт эмас, бизнинг умримиздир

Вафо Мўмин


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 06:03


Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Dec, 05:28


Мана бу ҳақиқий эркакча гап бўлибди...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Dec, 05:05


#Донолар_бисотидан

Аслида ҳаётимдаги сохталарни жуда яхши биламан. Хоҳласам, улардан бир зумда ва қандай қутилишни ҳам биламан.
Аммо, у сохталарни менинг самимиятимга эҳтиёжи бор...

Жалолиддин Румий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 04:33


Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат...  Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади.

Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Хозирги шу лаҳзалар хам энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам ишонинг. Сизни ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг қанчалик улканлигига боғлиқ.

Ишончи улкан қадрдоним,
Сизга Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 03:33


Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир тонг бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

09 Dec, 02:05


Фарзандингга қайси тилда билим берсанг бир кун келиб шу миллатга хизмат қилади.

©️ МУСТАФО ЧЎҚАЙ

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

09 Dec, 01:33


Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

07 Nov, 05:03


🫂 Аёлини 6 сония қучоқлаш мўъжизаси.

Агар эркак аёлини қандай малика қилишни билса, аёл уни подшоҳ сифатида бошига кўтаради.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

07 Nov, 04:42


Охирги манзилимиз ҳақида яхшилаб биллиб олайлик...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

07 Nov, 04:13


СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов


🥀Тонгги ният вожиб дейдилар, Роббим, бугунимга солиҳларни ҳамроҳ қил..! 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

07 Nov, 04:11


#ибрат

Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...

Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

07 Nov, 03:04


#Хайрли_кун

Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан кўрганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!


ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

07 Nov, 02:04


Ишхонада қўшимча бизнесларим борлиги учун: ҳам ишни, ҳам бизнесларимни эплаганимга кўпларнинг менга ҳаваси келар эди.

Лекин мен бошқа бир кишига ҳавас қилар эдим. Унинг қилаётган "соққа"си олдида меники копейка эди. Ишхонамизда ҳар қандай шароитда ҳам беш маҳал намозни канда қилмайдиган ҳамкасбимиз бўлар эди. Ҳақиқий фойдани ўша қилар эди.

Менинг топаётган пуллариму қиммат машинам унинг бир ракат намози олдида қадрсиз эди.

Мен ўзимча ўзимни тақводор қилиб кўрсатмаяпман. Юрагимдан ўтиб турган ўйларни ёзяпман. Дарҳақиқат, бир куни ўламиз-кетамиз, ортимиздан ўзгаларга тўплаган бойликларимиз қолади. Лекин қилган эзгу амалларимиз биз билан бирга кетади. Ана ўшанда бутун умр чивиннинг қанотичалик қадри бўлмаган дунёнинг ортидан қувиб юрганингни англаб етасан...

Илоҳо, ҳаммамизни эзгу амалларда бардавом қилсин!

✍️ Вафо Мўмин

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

07 Nov, 01:53


Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

07 Nov, 00:33


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!

Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 16:04


Хайрли тун!

🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин.
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.


Аллоҳга омонатсиз...
Тунингиз осуда ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 15:47


​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.

    Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
    Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
    Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.

Булар дардинг даволаридир.

Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).

Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 15:38


Баъзида бирор бир нарсани сақлаб қолиш учун жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қиласиз, лекин бирибир йўқотасиз. Шундай кезда тушкунликка тушманг, балки тақдир сизга унданда яхшисини бермоқчи бўлиб тургандир...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

06 Nov, 15:19


#ибрат

• Қарға капалакни севиб қолибди.
• Капалак бир кундан кейин ўлиб қолибди.
• Қарға эса юз йил армон билан яшабди...
• Хулоса шуки, бир кунлик севгини деб юз йил армонда қолиб кетманг.
• Умримиз қарғаникига ўхшаса ҳам, севгимиз капалакникига ўхшамасин...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @HIDOYATLAR

06 Nov, 14:46


​​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ
ЯШАМОҚДАСАН?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 12:44


КЕЧИР МЕНИ,
ГУНОҲИМДАН ЎТИБ ҚЎЙ

06 Nov, 12:04


• Келажагим учун бошланғич мактабда ўқидим.
• Кейин: "Келажагинг учун ўрта мактабда ҳам ўқи", дейишди.
• Кейин:" Келажагинг учун лицейдаям ўқи", деб айтишди.
• Кейин: "Келажагинг учун бакалавриатда ҳам ўқи", дейишди.
• Кейин:" Келажагинг учун бир яхши иш топ", дейишди.
• Кейин: "Келажагинг учун оила қур", дейишди.
• Кейин: "Келажагинг учун фарзандларни кўпайтир", дейишди.
• Мана, ёшим 77 га етганда ушбу сўзларни ёзяпман. Мен ҳамон ўша келажакни кутиб яшаяпман. Энди билсам, ўша келажак буқани қувлаб етиш учун унинг бошига қўйилган бир парча қизил латта экан.
Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки келажакка етиб борилса, ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан.
• Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ таолонинг сендан рози бўлиши, дўзахидан омон қолиб, жаннатига киришинг экан.

✍️ Аллома Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

06 Nov, 11:31


БАРИ ҚАЙТАЖАК

Бир куни кемада кетаётсак, ортимиздаги қайиқ ағдарилиб, икки одам гирдобга тушиб чўка бошлади. Кемадаги бадавлат киши кемачига “Чўкаётганларни қутқарсанг, юз тилло бераман”, деди. Кемачи рози бўлиб, чўкаётганлардан бирини кемага олиб чиқди. Ортига қайтгунича иккинчиси чўкиб кетди.
– Аттанг, умри қисқа экан, – деди бадавлат одам.
– Эҳтимол гапингиз ростдир. Аммо бу ишнинг бошқа сабаби ҳам бор. Омон қолган одам бир куни пиёда кетаётганимда мени туясига миндирган. Ҳалок бўлгани эса ёшлигимда қамчилаб урганди. Сувга тушганимда шу ишлар ёдимга тушиб, аввал менга яхшилик қилганини қутқаришга шошилдим. Иккинчисига, тақдири экан, улгурмадим.

Аллоҳнинг сўзи ростдир. Ким яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзи учундир.

Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 10:22


ОДАМЛАР.....

Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар

Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.

Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.

Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди  баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.

Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар

Хақиқий ошиқдир  баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар

Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.

Дилдора Абдиназарова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 09:05


ПСИХОЛОГ  МАСЛАХАТИ

Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.

Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.

Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.

Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.

Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 08:24


#Кун_ҳақиқати                                                              
Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади. Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, шу бугун арзийдиган иш қилинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

06 Nov, 07:04


Ақлли инсоннинг белгилари:
1. Маълумотни текшўириш;
2. Хатосини тан олиш;
3. Ўйлаб гапириш;
4. Китоб ўқиш;
5. Жаҳлни бошқариш;
6. Аччиқ ҳақиқатни тан олиш;
7. Фикр учун эмас, ҳақиқат учун курашиш;
8. Фикрини ёзиб бориш;
9. Соғлиқни қадрлаш;
10. Статистик маълумотларни инобатга олиш.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 16:05


Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 15:34


МАРДЛИК

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб шундай ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим.  Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрганидим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувулган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб хайтарга тушдим. Унда онам менга раҳматлар ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юбордикин, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онанга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

Қодиржон Қосимов нинг
ФБдаги саҳифасидан  олинди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 15:33


Хулоса ўзингиздан...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 15:13


Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак улар сизнинг ҳаётингизда вазифаларини бажариб бўлдилар..

Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг..

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...


Якинларингизга  узатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 15:06


Кўчани чангитиб юрдик сен билан,
Яхши-ёмон кунни кўрдик сен билан,
Баъзан узоқлашиб турдик сен билан,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Вафо Мўмин

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 14:43


#Табассум
Кунлардан бирида Қашшоқлик билан Бойлик қайси бирлари чиройлироқ экани борасида баҳслашиб қолишди. Баҳс низога айланиб, улар буни ҳал қилиб бериш учун бир одамнинг уйига ташриф буйирдилар.
Уй эгаси жуда доно эди, у меҳмонларнинг ким эканликларини билгач, ичида ўйлаб қолди: "ҳозир Қашшоқликни чиройли десам, Бойлик мендан юз ўгиради. Мабодо Бойликни чиройли десам, Қашшоқлик ғазабланиб, оиламга хужум қилиши мумкин..."
Ниҳоят у бир қарор келди:
⸺Сизлар бу жойда ўтирганларингизда мен қайси бирларингиз чиройлироқ эканингизни ажрата олмаяпман. Яхшиси, кўчага чиқайлик ва менга юриб кўрсатинг.
Меҳмонлар кўчага чиқиб, уй эгасига юриб кўрсатишди. Шунда уй эгаси деди:
⸺ Қашшоқлик, сиз юриб кетаётганингизда, ортингиздан жудаям чиройли кўринар экансиз. Бу борада сизга тенг келадигани йўқ! Бойлик, сизнинг эса юриб келишингиз гўзал...

Япон масали.


📖 Telegram.me/HIDOYATLAR
- Дунё сабоқларидан...

05 Nov, 14:43


Кеча бомдодга яқин
Ғалати туш кўрибман.
Тушунмадим ўзим ҳам,
Тушимда мен ўлибман...

Болакайдан ибратли шеър

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 14:23


Жилва қилди дунё ногаҳон,
Шайтон фитна йўлида турди.
Қўл силтадим барига шу он,
Юзим эзгу амалга бурдим...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 13:34


Эй, синглим! Балки йигитларга хушбўй ифорлар таратиб турган атиргул ёқар, аммо оила қуриш арафасида қўл тегмаган кактусни танлайди. Фосиқлар қўлида хазон бўлма!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 13:12


ДАДА, СИЗНИ ҚАТТИҚ СОҒИНДИМ БУГУН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 11:43


ҲАЁТДАН ТАЪЛИМ ОЛИНГ!

Ҳаётда кўрган ёки бошдан кечирган қийинчиликларингиз сабабли ақлингиз ёшингизга нисбатан юқорилаб боради. Ҳар бир кўрган ёки сизга етган азият пишиб етилишингиз учун янги даража ҳисобланади. Ким қийинчиликка дуч келмас экан, у малака ҳосил қилолмайди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Ҳар киши олмаса ҳаётдан таълим,
Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим.

Рудакий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 10:04


Она ҳар қандай ҳолатда ҳам - она...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 09:40


Сенинг кунинг - бугунги кун...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 05:34


ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!

Замон оғир, дунё мураккаб
Яшаяпмиз юракни алдаб
Ташвишлар хам бўларда бир гап
Ўзингизни эхтиёт қилинг...

🎙Ўлмасбек Самарқандий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 03:43


Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади: 1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш; 2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш...

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам, ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин, уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан. Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган: "Аллохнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 03:03


КУЗ СОНАТАСИ

🎼 Ф. Шопен

Азизлар, сахий кузнинг сокин ва салқин кунлари ҳам бошланди. Маҳзунлик бахш этувчи ёмғирли хавонинг райига енгилмай тонгни хуш кайфият ила кутиб олган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

05 Nov, 02:33


• Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан.
• Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар.
• Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.
• Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг!

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 02:04


Аёл киши жуда ғалати хилқат. Бир умр зулм кўрган эридан бир яхшилик кўриб тотувлашиб қолса, ана шу пайтда бахтлимисан десангиз, ўтган ҳамма зулм эсидан чиқиб "мендан бахтли аёл йўқ" дейишга тайёр туради...

Агар бир умр тотув яшаб, биргина ёмонлик содир бўлиб, айнан ўша пайт бахтлимисан десангиз "бу эрдан яхшилик кўрмадим" хам девориши мумкин. Беқарор табиат эгалари. Шулар билан хаёт ажиб...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

05 Nov, 02:03


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

05 Nov, 01:59


Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган сиз Азизларга

     ТОНГ  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 14:03


Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Шериги бошқа жабдуғ олиб келибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этибди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ХАЛОЛ!
Қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 12:23


ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини ота-онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота-онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 11:53


Устоз айтмоқдаки:
— Ким мендан килган ишларим учун касос олишни хоҳласа, марҳамат мана қўлларим. Хоҳлаганингизни қилишингиз мумкин. Мен қарамай тураман ва ким нима қилганини билмайман ҳам.

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 11:12


Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Дуо қилиб туринг, Аллоҳ Ундан сўрамаганларга ғазаб қилади:

Эй бизларни йўқдан бор қилган улуғ Роббимиз!
Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла…
Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил.То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 10:03


Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 09:35


Муаммо телефонда эмас, ўзимизда...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 08:03


Ибодатларингиз қабул бўлсин,
ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 06:13


«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 05:43


#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 05:23


Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.

Дуо —
Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
Инна лиллаҳ дея қайғуни;
ИншааАллоҳ дея умидни;
Аллоҳу Акбар дея ҳайратни билдирмоқликдир дуо.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀

25 Oct, 04:43


📖  ИСТИҒФОРЛАР

Истиғфор айт!  Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 04:33


Насиячиларга...

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 04:23


#Тарқатинг
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 04:23


ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 04:06


Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надоматни келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

🇺🇿
👉 @HIDOYATLAR

25 Oct, 04:03


Беихтиёр сизни ҳам йиғлатади...

4 йил фарзанд кутган умр йўлдошига, аёли ҳомиладор эканини шундай етказди..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 03:43


Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 03:23


Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир 🤲


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 03:07


Беихтиёр сизни ҳам йиғлатади...

4 йил фарзанд кутган умр йўлдошига, аёли ҳомиладор эканини шундай етказди..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

25 Oct, 03:02


Я Роббим, тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил, хайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрларимиз бўлсин.!

Бу Жума мағфиратимизга сабаб, жаннатимизга васила бўлсин.!
Амийн.
Жума муборак аҳли ислом...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy