Асланов билан футбол @aslanov_futbol Channel on Telegram

Асланов билан футбол

@aslanov_futbol


Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.

Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Асланов билан футбол (Uzbek)

Асланов билан футбол канали - бу ҳамма футбол меҳкумлари ва шоу-бизнес илмлари бўйича янгиликлар ва таҳлилларни кўришингиз мумкин. Журналист Қаҳрамон Асланов бу каналда футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотларни биринчи қўли билан таклиф қилади. Асланов билан футбол канали - бу сизнинг футбол асрингизни янгиликлар ва таҳлиллар билан тўлдирадиган тегишли каналингиз. Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Асланов билан футбол

18 Feb, 14:34


Аслида қаерда ҳакамлар кўпроқ хато қилади, айтиш қийин, Англияда ҳам, Испанияда ҳам ҳакам қарори билан боғлиқ жанжаллар, норозиликлар кўп.

Аммо унинг оқибатлари, қандай тақдим этилиши борасида фарқ каттагина.

Англияда бу доим ҳакамлар савияси ракурсида қаралади ва бонг урилади. Нари борса, ҳакамнинг шахсий мухлислиги тилга олиниши мумкин, масалан, бир ҳакамнинг Манчестерга яқин жойда улғайганлиги ёки бир ҳакамнинг «Ливерпул»ни сўккани видеоси тарқаб кетган ҳолатни эслаш мумкин. Максимум шу. Коррупция, фитна назарияси каби мавзулар кулгили мемлар даражасидан ўтмаган.

Матбуот учун ҳам айнан мавзу сифатида, кликбейт учун аҳамиятли, шунинг учун чайналади.

Испанияда бироз бошқача. У ерда ростанам буюк клублар, катта кучлар бор, деб олинади. Ҳар қандай ҳакам хатоси бирор бир умумий мақсад йўлида қилиняпти, деб ишонилади ҳам.

Ишониш қийин, лекин эҳтимоли бор. Чунки Испанияда футбол клубини бошқариш - сиёсат, у ерга сайлов орқали келишади, табиийки, бошлиқлар мухлисларга ёқиш, уларни ўзига хайрихоҳ қилиш, мағлубиятларда четдан айбдор қидириш йўлида ҳаракат қилишини кутса бўлади.

Матбуот ҳам фарқли. Аксарият катта нашрлар у ёки бу катта клуб тарафида бўлади, ҳар бир клубнинг ўз чўнтак журналистлари бўлиб, айнан клуб манфаатидан келиб чиқиб, ёзади.

Шунақа фарқ. Англияда футбол бу - ўйин, Испанияда футбол - кураш. Иккиси ҳам ўз ҳолича қизиқ.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Feb, 13:44


payme plus obunasi bu:

💸 Oyiga 5 mln so‘mgacha komissiyasiz pul o‘tkazmalari.
📺 Setanta Sports obunasi.
📊 Barcha daromad va xarajatlarni kuzatish.
"Keyinroq to'lash"" xizmati.

📲 payme plus xizmatini hoziroq ulang.

Асланов билан футбол

18 Feb, 08:00


Айланиб юрадиган турли жадваллар баъзи хулосаларни берса-да, контекст муҳим.

Бу ерда сўнгги 5 йилда клубларнинг трансфер сарфлари келтирилган. Гўёки сўнгги 5 йилликнинг энг муваффақиятли жамоалари бўлмиш «Сити» ва «Ливерпул» рақибларидан 2-3 баробар анча кам сарфлашган. Қойил.

Албатта, қойил, эътироз йўқ. Аммо эътибор бериш керак бўлган жиҳат шундаки, ҳисоботнинг бошланғич пайти, 2019 йилнинг ёзига «Манчестер Сити» қаторасига 2 карра АПЛ чемпиони, «Ливерпул» эса ЕЧЛ ғолиби эди.

Табиийки, бундай таркибга тузатишлар кам бўлади, шундоғам ҳар бир чизиқда кучли футболчилар бўлган, кейинги беш йилликда ҳам асосан 2019 йилдан аввалги трансферларнинг ҳиссаси катта.

Тепадаги жамоалар эса анча пастроқдан бошлашган, яна кўп чиқиб тушишган, сарфлаш эҳтиёжи ҳам, хато қилиш эҳтимоли ҳам катта.

Масалан, 2029 йилда шунақа жадвал қилинса, авлодлар алмашинуви туфайли «Сити» ва «Ливерпул» катта пул сарфлаган, ҳозир анча ёш таркибга эга бўлган «Арсенал» эса камроқ сарфлаб тенг курашган бўлиб кўринади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Feb, 04:46


«Пахтакор» Элит чемпионлар лигасида қанча даромад топди?

Ушбу масалага Алишер Никимбаев ойдинлик киритди.

Гуруҳ босқичидаги ғалаба ҳар бир клубга 100 000 доллар олиб келади, дуранг учун эса бонуслар мўлжалланмаган. Шунинг учун «Пахтакор» кеча ўзининг илк 100 000 доллар мукофот пулларини қўлга киритди. Бунга қўшимча равишда, ҳар бир клуб гуруҳ босқичида қатнашгани учун 800 000 доллар олади.

Бироқ, "Ас-Садд" устидан қозонилган ғалаба «Пахтакор»ни 1/8 финалга олиб чиққанлиги учун, клуб қўшимча равишда яна 200 000 доллар ишлаб топди.

Шу ўринда, келгуси босқичларда алоҳида ғалабалар учун мукофот йўқлигини таъкидлаш лозим. Чорак финалга чиқиш 400 000 доллар, ярим финалга чиқиш эса 600 000 доллар қўшимча даромад олиб келади.

Финалда иштирок этган жамоа 4 миллион долларга кафолатли эга бўлади, ғолиб эса 10 миллион доллар мукофот олади.

Шунингдек, келгуси Клублар ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этиш имконияти ҳам бор, бу эса камида 50 миллион доллар даромад келтириши мумкин.

Шундай қилиб, «Пахтакор» жорий Осиё Чемпионлар Лигасида ҳозирча 1 100 000 доллар ишлаб топди:

- 800 000 - гуруҳ босқичида иштирок учун
- 100 000 - "Ас-Садд" устидан қозонилган ғалаба учун
- 200 000 - 1/8 финалга чиққани учун

👉⚽️@futbol_qoidalar

Асланов билан футбол

17 Feb, 19:07


«Ал Гарафа» ҳам 1:3 ютқазяпти, бугун «Пахтакор»ни кейинги босқичга олиб чиқиб, ухлаймиз шекилли.

Ўз фаолиятида биринчи марта Фирмино мени хурсанд қиладиган гол урди. :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Feb, 18:07


Демак, «Персеполис» «Пахтакор»га етолмайди. Энди икки ўйиндан бирида биз учун қониқарли ҳисоб бўлса етарли. «Истиқлол» ва «Ал Гарафа»дан бири ўзиб кетмаслиги керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Feb, 15:28


Доим араб жамоалари билан ўйнасак, ўртача таркибга қўшилган улардаги бир икки жанубий америкалик легионер ўйин масаласини ҳал қилиб кетар, нега бизда шунақамас, дердик. Ниҳоят легионердан ёлчипмиз шекилли :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Feb, 13:42


Бу ҳафта ҳамма лигаларда пешқадам жамоалар учун оғир келяпти. Испанияда “Реал” ҳам, “Атлетико” ҳам дуранг ўйнашди. Италияда “Аталанта”, «Наполи» дуранг ўйнаган бўлса, “Интер” ютқазди. Германияда “Бавария” “Байер” билан зўрға дуранг ўйнади. “Ливерпул” ўз майдонида “Вулверҳэмптон”ни ютган бўлса-да, кўпроқ омад туфайли – 2-таймда мезбонлар бирорта ҳам зарба бермай, ўз дарвозасига 10 та зарбага йўл қўйди.

Қаердадир бугун ўқидим – мана шу пешқадам еттовлон шу сўнгги турдаги ўйинларидаги иккинчи таймларда биргаликда жами рақиб дарвозасига 6 та аниқ зарба бера олишибди холос. “Атлетико” 2 та, “Реал” 2 та, “Аталанта” 1 та, «Бавария», “Ливерпул”, «Интер» ва “Наполи” 0 тадан. 

Бугун “Барселона” ё анъанани давом эттириб, очко йўқотади ёки ғалаба қозониб, яна Ла Лига турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилади.

“Райо Вальекано” қийин рақиб. Жамоа Испания чемпионатида 9 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти, охирги 3 ўйинда ғалаба қозонди. Катта жамоаларга қарши ўйинларда ҳам ўзини яхши ҳис қилади – “Реал” ва “Атлетико” билан дуранг, биринчи даврада “Барселона” фақат 2-таймда 2 гол уриб иродали ғалабага эришганди. Умуман “Барселона” “Райо”ни қабул қилган охирги уч ўйинда бир ғалаба ва бир дурангга эришган, бир марта мағлубиятга учраган.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Feb, 13:12


Тепадаги постда сал адашибман. "Пахтакор" агар ғалаба қозонса, кейинги 3 воқеадан 2 таси содир бўлиши кифоя экан. Шунда ҳамюртларимиз 2 жамоани қувиб ўтади. Лекин аввал ютиш керак, тўғри.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Feb, 07:12


Бугун «Пахтакор» Осиё элит Чемпионлар Лигасида сўнгги турини ўтказади. Жамоа ҳали ҳам кейинга босқичга чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Бунинг учун:

- «Пахтакор» ўз майдонида «Ас Садд»ни енгиши
- «Истиқлол» сафарда «Ар Райан»дан ютқазиши ё дуранги
- «Ал Гарафа» сафарда «Ал Аҳли»дан ютқазиши
- «Персеполис» уйида «Ан Наср»ни ютмаслиги

керак бўлади. Шу тўрт воқеадан бири бўлмасаям «Пахтакор» чиқа олмайди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Feb, 19:30


««Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилишнинг асабга зарари йўқ»

Жоа, «МЮ» мухлиси, 29 ёш.

@footballsays

Асланов билан футбол

16 Feb, 15:37


Бу эса «Ливерпул» - «Вулверҳэмптон» ўйинининг 2-тайми.

Мезбонлар чап томонга ҳужум қилишяпти.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Feb, 15:32


Бу «Манчестер Юнайтед» катталар жамоасининг «Тоттенҳэм»га қарши ўйин учун захирасидир.

Фақат Линделоф АПЛда тажрибаси бор, аммо у ҳам сўнгги уч ойда фақат 1 дақиқа тўп сурган. Қолган 6 футболчининг Премьер Лигада ўтказган вақт жами - 1 дақиқа.

«МЮ» асосий таркибга зўрға 11 кишини йиққани тушунарли. Ўтган ўйиндан кейин, Мартинес ва Амад мавсум охиригача сафдан чиқди, Угарте, Кольер ва Майну ҳам жароҳат олди, Йоро ва Эриксен касал бўлиб қолишди, Маунт, Шоу, Эванслар ҳали тикланишмади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Feb, 12:30


АПЛ форвардлари бўйича уларнинг тўп билан ўйнаши ва эришадиган хавфли вазиятлари нисбати бўйича жадвал.

Масалан, юқори ўнг бурчакка яқин футболчилар - Жезус, Хаверц, Жота каби футболчилар ҳам турли комбинацияларда иштирок этиб тўп билан кўп ўйнашади, ҳам жарима майдони ичида кўп имкониятларга эга бўлишади.

Эрлинг Холанд эса кўп вазиятларга чиқади, аммо бошқа пайтларда тўп билан унча учрашмас экан. Хойлунд ҳам кам тўп олади, ҳам вазиятлар ҳам кам. Родриго Мунизнинг ҳолати, у кўпроқ захирадан майдонга тушиши билан боғлиқ бўлса керак.

«Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Хванг асосан орқароқда тўп назоратида қатнашар, деярли гол уриш имкониятига эга бўлмас экан.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Feb, 11:21


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇿 O'ZBEKCHA SHARH

🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥

🌏 U-20 Osiyo kubogi

🇮🇩 Indoneziya ⚡️ O'zbekiston 🇺🇿

Siz iFUTBOL telegram kanalida 🇺🇿 O'ZBEK TILIDA sifatli formatda ko'ra olasiz.

Uchrashuvni JONLI EFIRda ko’rish uchun havola👇
https://t.me/+L59Ad_Zq3iw1YzQy
https://t.me/+L59Ad_Zq3iw1YzQy

Асланов билан футбол

15 Feb, 15:56


«Нюкасл» доим топ-жамоаларга, баъзида «Манчестер Сити»га ҳам муносиб қаршилик қилганини эслаймиз.

Лекин негадир, айнан «Этиҳад»даги ўйинларда нимадир бўлаверади. Жамоа бу стадионда АПЛ ўйинида ҳеч қачон ютмаган. Стадион эса 2002 йилда қуриб битказилган, тасаввур қилаверинг. «Сити» майдонидаги охирги ғалаба 2000 йилда рўй берган.

«Этиҳад»даги охирги очкони «Нюкасл» 2006 йилда олган экан - 0:0.

Барча мусобақаларда охирги 6 ўйиндан бери эса меҳмонлар ҳатто гол ҳам ура олишмаяпти - 5:0, 2:0, 5:0, 2:0, 2:0, 1:0, ва мана ҳозирча еттинчиси - 4:0.

Нега шунақа, тушуниш қийин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Feb, 15:28


Эдерсон Мораеш, дарвозабон, бу мавсум АПЛда 3-ассистни амалга оширди. «Брентфорд», «Челси» ва мана «Нюкасл» билан.

Бу Эдегор, Гакпо, Мадуэке, Хаверц, Митома, Соланке, Мартинелли кабилар билан тенг кўрсаткич, Фоден, Сабослаи, Диас, Холанд, Рэшфорд, Гарначо ва яна жуда кўп ҳужумкор футболчилардан кўпроқ.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Feb, 14:50


🟣🟣🟣🟣🟣🇺🇿ABDUQODIR HUSANOV ! 😍

🎥 Jonli efir boshlandi🎥

🇬🇧 "Man Siti" - "Nyukasl" 🇬🇧

🚨SIFATLI JONLI EFIR ‼️

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda quyida👇 Obuna boʻling 👇
https://t.me/+MOaPY75HTR8zYTIy
https://t.me/+MOaPY75HTR8zYTIy

Асланов билан футбол

15 Feb, 14:25


«Арсенал» ҳужум чизиғида жароҳатлар кўпайгач, Микел Мерино олдинда синаб кўрилиши ҳақида маълумотлар чиққанди.

Ўз вақтида Мерино Сосьедадда ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ҳам ўйнаган, аммо «Арсенал»да кўпроқ марказдан жой олаётганди.

Лестердаги ўйинда ҳужумда Стерлинг - Троссар - Нванери учлиги 69-дақиқагача ҳаракат қилди, атиги икки аниқ зарба, xG бўйича 0.61.

Стерлинг ўрнига Мерино чиққач, кўп нарса ўзгарди - Меринонинг ўзида икки аниқ зарба, 0.84 xG ва 2 гол. Ҳисоб 0:2.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Feb, 06:51


Турк футболида доим можаро. Яна можаро. Ва шуниси билан ҳам бу юрт футболи жуда қизиқ.

Тушунтираман.
Кеча "Галатасарой" — "Адана Демирспор" ўйини вақтида ҳакам меҳмонлар дарвозасига пеналти белгилади. Бу қарордан аданаликлар норози бўлиб, майдонни тарк этишди. Ўйин давом этмади. Энди ТФФ қарор чиқаради. Кўп эҳтимол аданаликларга техник мағлубият ёзилса керак. Яна ким билсин.

Видеода пеналти белгиланишга асос бўлган вазият ва аданаликлар майдонни тарк этаётган вазият.

***
"Галатасарой"нинг ашаддий рақиби "Фенербаҳче" эса дарҳол мана шундай мурожаат билан чиқди

@boburakmalov

Асланов билан футбол

09 Feb, 06:09


«Мен гол айнан Хуса ҳисобига ёзилганидан хурсандман. Унинг дебюти унча муваффақиятли чиқмаган эди, аммо бугун чиқиб ростанам яхши ўйнаганини кўрдингиз. У ўйинни ва узун пасларни назорат қила олди. Мен бу голни ассист сифатида қабул қилишга тайёрман. У учун жуда бахтлиман»

Рико Люис

@footballsays

Асланов билан футбол

08 Feb, 21:59


ва бошқача 2-тайм.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 21:02


Ҳимоядаги жароҳатлар ўз йўлига, аммо бугун «Реал»нинг асосий муаммоси - ҳужум.

Ўз майдонида, яна 15 дақиқа ҳисобда орқада бориб, Анчелотти жамоаси жарима майдони ичидан бирорта ҳам зарба бера олмади.

Қизиғи, «Эспаньол» билан ўйинда ҳам биринчи таймда «Реал» деярли шундай кўрсаткич қайд этганди. Иккинчи таймда ўйин ўзгарган.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 20:45


«Реал» ва Ла Лига президенти Тебас ўртасидаги айнан ҳакамлик борасидаги сўнгги кунлардаги тортишувлар фонида жамоа дарвозасига пеналти берилиши бу даҳанаки жангларни янги даражага олиб чиқса керак.

Ҳа, пеналти бор эди, дейиш мумкин, аммо бунинг фарқи йўқ, аксарият пеналтиларга эътироз қилса бўлади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 19:51


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️MADRID DERBISI! 😍

🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥

🇪🇸 "Real Madrid" - "Atletiko" 🇪🇸

🇺🇿O'zbekcha sharhda

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda. Obuna boʻling 👇
https://t.me/+gBh_t9my6KxjYjIy
https://t.me/+gBh_t9my6KxjYjIy

Асланов билан футбол

08 Feb, 19:24


«Реал» «Атлетико» билан иккинчи давра ўйинини ўтказяпти, аммо ҳали Мадрид дербиси яна давом этса керак.

Ҳар икки жамоа Қироллик кубоги яримфиналига чиққан. Бу босқичда қуръа рўпара қилиши ё балки финалда ўйнашлари мумкин.

Шунингдек, агар «Реал» плей-оффда «Манчестер Сити»дан ўтадиган бўлса, нимчорак финалда «Атлетико» ва «Байер»дан бирига тушади.

Демак ҳатто яна тўртта Мадрид дербисини кўриш имкониятимиз бор экан.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 16:19


Орамизда 🔵"Барселона" мухлислари анчагина бўлса керак!

Шу сабабли мен сизларни ✈️Телеграм сахифасидаги энг сифатли каналлардан бири — ❤️"BlauDNA" каналига таклиф қилиб қоламан!

❤️"BlauDNA" каналида сизни кутиб турган нарсалар билан танишинг:

🔵"Барселона"га оид янгиликлар 24/7!
🔵"Барселона" ижросидаги ўйинларнинг 🇺🇿 ўзбекча шарҳдаги трансляциялари!

😇 Хуллас бу каналга қўшилсангиз асло зерикмайсиз... Ҳозироқ қўшилиб олишингизни тавсия қиламан!

❤️"BlauDNA" манзили бу ерда👇

https://t.me/+zGLSPi8AOgJjZmMy
https://t.me/+zGLSPi8AOgJjZmMy

Асланов билан футбол

08 Feb, 14:20


Пеп Гвардиола рақибнинг даражаси ва келаси ҳафтада муҳим ўйин борлиги туфайли, иккинчи таркибни туширди. Жумладан, Холанд, де Брюйне, Ҳусанов, Силва, Фоден каби етакчилар захирада қолдирилди.

Рақиб муносиб қаршилик кўрсатиб, ҳисоб очилгач, иккинчи таймда Пеп жиддийлашди ва бирин кетин асосий кучларни тушира бошлади. Танаффусдаёқ қилинган ўзгаришлар Пепнинг жаҳли чиққанини кўрсатарди. Айниқса, Ҳусанов жамоа ўйинини бошқариб, аниқ паслар билан ҳужумларни бошлаб берди. 45-рақамли футболчи бир тайм ўйнаган бўлса-да, жами паслар бўйича умумий 4-ўринда бўлгани ҳам унинг ўйинга бўлган таъсирини яққол исботлаб турибди.

Аввалига муқаррар голдан жамоасини сақлаб қолган ҳимоячи, бироз ўтиб жарима майдонида пайдо бўлди ва жамоадошининг ажойиб узатмасини голга айлантирди. Қаҳрамонлик кўрсатаётган дарвозабон ҳам Абдуқодир олдида ожиз қолди.

Умуман Мармуш 6 тайм ҳужумда тўп суриб, 83 га яқин зарба бериб гол уролмаган бўлса, Ҳусанов икки тайм ўйнаб, иккинчи зарбасини голга айлантиргани таҳсинга лойиқ.

Биринчи таймда ўзига гол урган Ортега ҳам Ҳусанов билан анча хотиржамлашди, яқин бурчакка берилган хавфли зарбани қайтарди. Дарвоқе, бу зарба Стоунз тўп сурган ўнг қанотдан ҳужум орқали берилганди.

Кейин эса Ҳусанов етакчиликни иккинчи таймда майдонга тушган Кевин де Брюйнега топширди. Бу ҳам Пепнинг ўзига хос айёрона режаси - олдинда «Реал» турибди, барча ўйинни бир футболчи орқали амалга ошириш унчалик тўғри бўлмасди ҳам. Уёғига белгиялик футболчи ҳам уялтирмади.

«Сити»нинг асосий таркибига қарши албатта мезбонларнинг кучи етмади. Ҳусановсиз «Сити» 3-лига жамоасида 0:1 ютқазган бўлса, Ҳусанов билан «Сити» худди ўша жамоани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.  «Манчестер Сити» кейинги босқичга чиққан бўлса-да, АПЛ чемпионининг иккинчи таркиби бу қадар кучсизлиги кўпчиликни ташвишга солгани турган гап.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 13:22


Ҳусанов тушяпти!

Асланов билан футбол

08 Feb, 13:09


«Манчестер Сити» нега ютқазаётганини тушундим.

Қаҳрамонлик кўрсатаётган 21 ёшли дарвозабон Жош Кили ва гол муаллифи 20 ёшли Жейми Донлилар «Тоттенҳэм» футболчилари бўлиб, «Лейтон»да ижарада тўп суришар экан.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 12:06


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️🇺🇿HUSANOV ANGLIYA KUBOGIDA ! 😍

🎥 UCHRASHUV BOSHLANDI🎥

🇬🇧 "Leyton Orient" - "Man Siti" 🇬🇧

🇺🇿O'zbekcha sharh ⚡️INSPORTda‼️

🔥 Telegram orqali JONLI EFIR sifatli formatda quyida👇 Obuna boʻling 👇
https://t.me/+e5tFjiCzzUcwMjBi
https://t.me/+e5tFjiCzzUcwMjBi

Асланов билан футбол

08 Feb, 11:06


Агар бугунги ўйинда Ҳусанов тушса, хурсанд бўламиз.
Агар тушмаса, яна хурсанд бўламиз, чунки «Реал» билан ўйинга асраётган бўлишади. :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Feb, 05:45


Агар ҳамма ўзининг энг яхши спорт формасида бўлса, «Арсенал» ҳужум чизиғида мана шу учлик ўйнаши керак эди.

Аммо айни дамда уччови ҳам жароҳатланган. Саканинг ҳали қайтишига бироз вақт бор, Жезус мавсум охиригача сафдан чиқди, Мартинелли эса камига бир ярим ой шерикларига ёрдам бера олмайди.

Ҳозир «Арсенал» олдинги чизиғида Хаверц, Троссар, Стерлинг ва Нванери қолди холос. Чемпион бўладиган таркибга ҳеч ўхшамаяпти.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Feb, 20:59


Менимча, «Кобби Майну - ҳужумкор футболчи» тажрибасига якун ясаш керак.

Ҳа, «Стяуа» билан ўйинда ўхшади, лекин, Майну умуман услубан тўпни сақлаб туришга қаратилган футболчилиги маълум. Унинг шу пайтгача барча устунликлари шундан келиб чиқади. Бруно эса аксинча, риск қилиш орқали фойда келтиради.

Иккисининг ўрнини алмаштириш жамоага нима бераётганини тушунмаяпман. Кобби Майнуда 1-таймда орқага аниқ узатма - 6 та, олдинга 3 та. Шунинг ўзи ҳам кўп нарсани айтиб турибди.

Кейин, биз шунча пайт чапақай чап қанот ҳимоячисини кутдик ва Доргуни сотиб олдик. Лекин у бугун ўнгда, жамоадаги икки нафар ўнг қанот ҳимоячилари эса чапда эзилишда давом этишмоқда.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Feb, 19:11


«Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояси Осиёда энг яхшилардан бири. Аммо ҳужум чизиғида муаммолар бор. Кўпчилик узоқ вақт Катанецни ўта эҳтиёткор футболда, ҳимоявий тактикага ёпишиб олганликда айблади, аммо аслида бунда мураббийнинг айби борми ўзи?

Ҳозирги пайтда футболимизда ҳужумчилар, умуман креатив ҳужумкор футболчилар танқислиги кузатилмоқда. Нафақат миллий жамоа, балким ички чемпионатниям олишимиз мумкин. Яқинда ёшлар ўртасидаги турнирни кўрдим, у ердаям шу муаммо. Кеча «Пахтакор» ўйнади, кўрдингиз.

Хўш, Суперлигада сўнгги олти йилда ким бомбардир бўлди? Драган Черан. Ветеран футболчи. Хўп, агар у 24-25 талаб гол урганида, майли, айтишимиз мумкин, фантастик ҳужумчи, бизникилар сал етмай қолди деб. Лекин у ҳам бир ўйинда яримтадан гол уриб ҳам бомбардир бўляпти. Умуман чемпионатимизда кимдир 20 та гол урганини эслолмайман.

Ёки Осиё кубогини олайлик. Шомуродов жароҳат олди, Сергеев жароҳат олди, ҳужумчисиз ўйнадик. Яна ўшалар айтиши мумкин, Катанец шунақа ёмон, Абдуҳолиқовга имкон бермади деб. Лекин яна ўша гап, унга ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, Бобур ҳам Суперлигада тўлиқ мавсумлар ўйнади, лекин тўпурарлик маҳоратини кўрсата олдими?»

Алишер Никимбаев

@footballsays

Асланов билан футбол

07 Feb, 14:00


Арне Слотнинг Ливерпулдаги муваффақиятига асос бўлаётган тўрт омилни алоҳида таъкидлаш мумкин.

Мерос. Юрген Клоппдан жуда яхши мерос қолганини инкор қилмаслик керак. Одатда янги мураббийлар икки хил жамоага келишади. Биринчиси, жамоа инқирозга тушиб, эски мураббий истеъфога чиқарилган бўлади. Ҳаммасини йиғиб олиб, футболчиларни ўзига ишончни қайтариш меҳнат талаб қилади. Иккинчиси, эски мураббий совринларни ютиб, жамоани тарк этган бўлади. Бу ҳам осон эмас – футболчилар сал тўйиб қолган бўлишади, қайтадан мотивация уйғотиш ёки авлодларни алмаштириш янаям мушкул вазифа. Ўз вақтида Фергюсонни ўрнига келган Мойес, “Интер”да Моуриньони алмаштирган Рафа Бенитеслар шундай ҳолатдан чиқиб кета олмагандилар.

Клопп Слотга идеал мерос қолдирди – ҳам жамоа кучли, чемпионлик учун курашган, яъни бунга қодир, ҳам ҳеч нарса ютмаган, яъни ўзига яраша оч. Бугунги таркибдан фақат ҳимоя чизиғи ва Салаҳ ўз вақтида АПЛ ва ЕЧЛда зафар қучган холос. Қолганлар янги. Клопп ўзидан кейин курашларга чанқоқ, ёш ва янги жамоа қуриб, кейин тарк этди. Вақт идеал танланди.

Слотнинг чизгилари. Арне Слот ҳеч нарсани тубдан ўзгартирмаган ҳолатда, ўзидан жуда муҳим ўзгаришларни амалга ошираётганини эътироф этиш керак. Бу айниқса, баъзи футболчиларнинг умуман бошқа даражага чиққанида яққол кўринади. Масалан, Гравенберх келганидан буён ўзини топа олмаётганди, Слот қўл остида эса у айни дамда Европанинг энг яхши таянч яримҳимоячиларидан бирига айланди. Ёки Коди Гакпо. Слот унга ниҳоят чап қанотдан идеал жой топиб берди. Натижада унинг жамоага таъсири ҳар томонлама ошди – мавсум ярмига келиб, унинг киритган голлари сони ўтган мавсумдаги кўрсаткичга етиб бўлди. Клуб ёзда бирорта ҳам трансфер амалга оширмаган бўлса-да, ички ресурслардан оқилона фойдаланиб, янги юлдузлар кашф қилаётган мураббий таҳсинга лойиқ.

Босимсизлик. Юрген Клопп узоқ муддат ишлагани сабабидан ундан Пеп Гвардиола билан курашиш доим талаб қилиб келинарди, натижаларнинг ҳар қандай ёмонлашуви босимни келтириб чиқарарди. Аслида немис мураббийининг кетишида ҳам мана шу юқори босимнинг таъсири катта. Жамоада мураббий алмашуви мана шу пайдо бўлиши мумкин бўлган негатив муносабатни йўқотди, яъни мухлислар ҳам жамоатчилик ҳам аслида “Ливерпул”дан кўп нарса кутишмаган, бу мавсумда ҳар қандай пасайишга тайёр тургандилар. Бу эса мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам ёрдам бергани шубҳасиз.

Жароҳатларнинг камлиги.  Албатта, Конате, Жота каби футболчиларнинг жароҳати содир бўлиб турибди, аммо асосий рақобатчилар – “Манчестер Сити” ва “Арсенал” билан таққослаганда, “Ливерпул”да йўқотишлар сезиларли даражада кам. Жамоа барча мусобақаларда курашни давом эттираётган бўлса-да, юкламалар тўғри тақсимланиши ва албатта, қайсидир маънода омад туфайли ҳам жамоа оғир ва узоқ муддатли йўқотишлардан ҳозирча ҳоли.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Feb, 13:04


Ҳақиқатдан ҳам ўйланиб кўришимиз керак бўлган гаплар экан...👆

✔️ Ҳаётимиз жуда тез ўтади. Ҳаммага вақт бир ҳил берилган. Лекин кимлардир ҳаётда муваффақиятли бўлади , бошқалар эса мақсадларига эриша олмайди.

Иш, оила, мақсадлар, молиявий мустақиллик – барчасини тўғри йўлга қўйиш учун билим керак.

Ҳаммамиз таниган муваффақиятли тадбиркорлардан бири Ҳусан ака Мамасаидов (Mfaktor, Deli, Dekos, Impulse,MyLifePlanner, MBM ва яна бир қанча лойиҳалар асосчиси) дан “Ҳаёт Баланси” номли 2 кунлик Бепул онлайн дарсда қатнашинг.

👇Жонли дарс бепул ва 14-15 февраль кунлари, ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш учун пастдаги ҳавола устига босинг.

👉 Қўшилиш учун линк:
https://t.me/+frT0tf5hpNc0YWEy
https://t.me/+frT0tf5hpNc0YWEy
https://t.me/+frT0tf5hpNc0YWEy

Асланов билан футбол

07 Feb, 12:26


Ҳусанов Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган бўлди.

Клуб кейинги босқичга максимум 3 футболчини қўшиши мумкин. «Манчестер Сити» рўйхатга Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес ва Омар Мармушларни киритди.

Қишки трансферлардан икки нафари Витор Рейс ва Клаудио Эччивери қайдномадан тушиб қолишди ва улар бошқа мусобақаларда қатнашишлари мумкин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

20 Jan, 08:06


Клуб мавсум ўртасида мураббийни кеткизиб, услуби бутунлай бошқача бўлган янги мураббий олиб келади. Таркиб янги тизимга мос келмай, кетма кет ютқазаётганини кўриб туриб ҳам трансфер ойнасининг 20 кунида ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмайди.

Терма жамоа мураббийи соғлиғи туфайли жамоага бор имкониятини бера олмаслигини, асосий фикри даволаниш билан банд эканини ўз оғзи билан айтса-да, бу амалда ҳам кўринаётган бўлса-да, раҳбарият ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмайди, терма жамоа тарихидаги энг муҳим паллада ҳеч ким масъулиятни бўйнига олишни истамайди.

Нега мен мухлислик қиладиган жамоалар шунақаааа?!

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

20 Jan, 07:31


Жастин Клюверт отасига шундай смс ёзибди:
«Бу стадионда сендан кўп гол урдим 😂».

Гап шундаки, Патрик Клюверт ўз вақтида «Нюкасл» таркибида бир мавсум ўйнаган ва жамоанинг уй стадиони бўлмиш «Сент Жеймс Парк»да атиги 1 гол урган экан. Жастин эса «Борнмут» таркибида ушбу стадионда меҳмон бўлиб, «Нюкасл» дарвозасига хет-трик қайд этди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Jan, 17:58


«Манчестер Сити»нинг АПЛдаги кейинги ўйинлари:

ЧЕЛСИ - уйда
АРСЕНАЛ - сафарда
НЮКАСЛ - уйда
ЛИВЕРПУЛ - уйда
ТОТТЕНҲЭМ - сафарда
НОТТИНГЕМ - сафарда
БРАЙТОН - уйда

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Jan, 16:04


«Тоттенҳэм»нинг жароҳатланган футболчиларидан жамоа. Ҳа, бу ерда тикланиб улгурган Давис бор, аммо бугун жароҳатланган Драгусин унинг ўрнига тушади. Менимча, «Эвертон»га қарши ўйнаган таркибдан кучли бўлса керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Jan, 15:11


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

🇺🇿 O'ZBEKCHA SHARH

🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI 🎥

🏆 La Liga | 20-tur

🏆 "Real Madrid" ⚡️ "Las Palmas" 🏆

Siz 🏆Real Madrid | Media kanalida 🇺🇿 O'ZBEK TILIDA sifatli formatda ko'ra olasiz.

🎙 O'zbekcha sharhda: 🎙Davron Fayziyev

Uchrashuvni JONLI EFIRda ko’rish uchun havola👇
https://t.me/+WdkZmebkkswzZmRi
https://t.me/+WdkZmebkkswzZmRi

Асланов билан футбол

19 Jan, 12:24


Аморим давридаги «МЮ»да иккита асосий муаммо бор ҳозирча: юқори прессинг ва олдинги чизиқда самарали ўйнаш.

«Ливерпул» ва «Арсенал» билан ўйинларда жамоа кучли кўринганининг сабаби ҳам шу - «МЮ»да ҳар иккисигаям эҳтиёж йўқ эди. Жамоа юқори прессинг қилмасдан кутиб олиши мумкин ва кўп ҳужум қилиш ҳам шарт эмас, ҳисобни сақлаб туриш етарли. Ҳеч ким «МЮ»дан прессинг ёки ғалаба кутмаганда, ўша ҳали ишламаётган ишлардан воз кечиш ҳам мумкин, омад келса, ютиш имконияти бор, ҳеч бўлмаса, кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам тўғри тушунилади. Жамоа «Сити» билан яхши ўйнаб ҳам, кейин «Борнмут» ва «Нюкасл»га умуман имконсиз ютқазганига мантиқий изоҳ шу.

Шунинг учун ҳам ҳақиқий баҳо кейинги ўйинларда берилади, деганда ҳам Аморим ҳақ эди. «Саутҳэмптон» билан ўйин ёмонроқ чиқди, бу синовдан жамоа ўтолмади. Бугунги рақиб янада кучлироқ, шаклланганроқ. Қийин бўлиши шубҳасиз. Айни пайтда «МЮ» нафақат турнир жадвалида, балки ростан ҳам, ҳар томонлама Англияда ўнталикда эмас ва «Брайтон» тепада.

Энг ноқулай ҳолат шу. Ҳеч ким манчестерликларнинг ўртамиёна эканини қабул қилмайди ва ютқазиши воқеа ўлароқ тақдим этилаверади. Иккинчидан, рақиблар ҳам «МЮ» билан топ-клубга қарши тайёрланиб, энг яхши ўйинини кўрсатаверади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 22:09


«Барселона» охирги 15 ўйиннинг 8 тасида ғалаба қозонган. Аммо бу ғалабаларнинг фақат биттаси Ла Лига доирасида холос. Яъни жамоа бошқа мусобақаларда, кубок, суперкубок, Чемпионлар Лигасида охирги 7 ўйиннинг ҳаммасида ютди, лекин Ла Лигадаги охирги 8 ўйиндан атиги биттасида ғалаба қозонди.

Ростанам қизиқ. Ахир кубокларда ҳам «Реал», «Боруссия», «Атлетик» каби кучли рақиблар бўлди, аммо омадсизлик фақат Ла Лигада рўй беряпти. 21 зарба, фойдаланилмаган 5 та яққол хавфли вазият, тушунарсиз.

Ямал учун ҳам жуда муваффақиятсиз ўйин. У етти марта дарвозага зарба ижро этди, олтитаси жарима майдони ташқарисидан. Фақат биттаси аниқ етиб борди холос.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 20:07


Турли пайтда бўлди-ю, лекин параллел тасаввур қилсак, жуда қизиқ, «Ливерпул» сўнгги дақиқада Брентфордда дуранг ўйнаётганди, «Арсенал» эса иккинчи таймда анча ишонч билан 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бу дегани, фарқ икки очкогача қисқарар, чемпионлик пойгаси энг қизғин паллага кирарди.

Қаторасига уч дуранг ўйнаган «Ливерпул» асабийлаша бошлаб, икки кучли рақиб устидан ғалаба туфайли «Арсенал» қаҳрамонларча рақобатга киришарди.

Йўқ, Дарвин чиқиб икки гол урди, буёқда «Вилла» ҳисобни тенглаштирди, натижада ҳаммаси тескари, фарқ 6 очко, «Ливерпул»да бир ўйин захираси ҳам бор, «Арсенал»да Жезус ва Сака жароҳатланган. Ҳа, муаммолар муваффақиятсиз ўйинларга сабаб бўлганидек, муваффақиятсиз ўйинлар ҳам муаммоларни бўрттириб кўрсатади.

Менимча, бугун Англияда чемпионлик масаласи ҳал бўлди.

Энг қизиғи, бир пайтлар «Арсенал»дан кетган Эмери ўрнига келган Артетани чемпион бўлмаслиги учун қўлидан келганини қилмоқда. Ўтган йили ҳам айнан «Астон Вилла»дан 33-турдаги мағлубиятдан сўнг «Арсенал» иккинчи ўринга тушиб қолиб, қайтиб чиқа олмаганди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 18:17


1992 йилда ўзбек футболи мустақил бўлди, 1994 йил октябрда Хиросимада терма жамоамиз чемпион бўлди, 2025 йил январда Абдуқодир Хусанов «Манчестер Сити» футболчисига айланди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 14:13


Ҳакамнинг жамоа зиёнига хатоси фойда бўлиб чиқиши камдан кам бўлади.

Тўп «Нюкасл» футболчисидан чиқиб кетаётганда ҳимоячи бурчак тўпи тепилмаслиги учун ҳаракат қилиб, тўпни тепиб юборди. Аммо тўп «Борнмут»га бориб тушди ва гол урилди.

VAR да қарашса, аслида тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган экан. Бурчак тўпи белгиланди.

Умуман олганда, «Борнмут» маладес, топ-7дан «Сити», «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «МЮ»ни ютди, «Челси» билан дуранг ўйнади, мана ««Нюкасл»ни ютяпти.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 12:39


Футболчи собиқ жамоасига гол урса, нишонламайди. Бу қанақадир ёзилмаган анъанага айланиб қолган ва ҳатто мабодо нишонлаб қўйса, мухлислар томонидан ҳурматсизлик сифатида баҳоланади.

Бошқа томондан қараганда, ўша гол урган футболчи ичида голдан севинадими? Менимча, албатта. Шунчаки, ўзини анъанага айланиб қолган шаклда тутишга ҳаракат қилади, бўлди. Ортиқча гап керакмаслигидан. Шунинг учун футболчининг ўша пайтдаги аниқ ҳиссиётини билолмайсиз. Балким сокин тана ичида ирғишлаётган руҳият бордир? Ўзини тутиш жуда қийин палла.

Ўйлаб қоласиз, бу иш, яъни нишонламаслик илк содир бўлганида, аниқ, у футболчи одатга амал қилиб эмас, аксинча, одатга хилоф равишда шу ишни қилган бўлади, тўғрими? Демак, ўша футболчи ростан ҳам голидан севинмаган бўлиш керакки, ростан ҳам нишонлашни истамаган. Мантиқан шунақа.

Хуллас, ҳаммага маълум ҳолатлар ичида илк бор собиқ жамоасига голни нишонламаган футболчи Деннис Лоу бўлган. У узоқ вақт «МЮ»да ўйнаб, «Олтин тўп» олиб, кейин аввалги жамоаси «Сити»га қайтгач, 1973/74 мавсумининг сўнгги турида «МЮ»га қарши тушади. «Шаҳарликлар»га очко керак эмас, ўртада, «МЮ» эса худди ҳозиргидек лигадан тушиб кетмаслик учун курашарди. Айнан Лоунинг голи «Сити»га ғалаба келтирган, аммо футболчи уни нишонлашни истамаган, ҳатто кайфияти тушиб кетиб, дарҳол захирага олинганди. Кейинчалик, эски жамоасидан қасос олгани ҳақидаги баландпарвоз сарлавҳаларга жавоб берар экан, Лоу, аслида «МЮ»ни унинг голи эмас, бошқа ўйин натижаси тушириб юборгани, шундай бўлса-да, фаолиятидаги энг қайғули гол бўлганини тан олганди. Лоу кейин Англия чемпионатида майдонга тушмади.

Паненка зарбасини кейинчалик Паненка номи билан атай бошлашди. Аммо голни нишонламасликка Лоу исмини қўйишмади. Бу тўғри ҳам. Сабаби, Паненка дарвозабонни чалғитиш, мухлисларга завқ бериш, балким рақиб кайфиятини тушириш учун шундай услубни ўйлаб топган. Ҳозирги «паненка» тепувчилар ҳам айнан шу ниятда амалга оширадилар. Аммо Лоунинг ҳолатини бугунги гол нишонламайдиганларга ўхшатиш қийин. Бутунлай бошқача вазият.

Деннис Лоу кеча, 85 ёшида вафот этибди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

18 Jan, 11:41


Шерюрак. «МЮ» афсонаси Денис Лоу хотирасига бағишланади

«Олд Траффорд» яқинида «МЮ»нинг уч афсонасига қўйилган ҳайкал бор. Жамоанинг илк бор Европанинг энг яхши клуби бўлишига ҳисса қўшган бу уч футболчи – Жорж Бест, Бобби Чарлтон ва Денис Лоудир. Қизиғи, бири шимолий ирландиялик, иккинчиси шотланд, учинчиси эса инглиз. Қайсидир маънода Британия бирдамлигини ҳам ифодаловчи бу учликнинг сўнгги вакили Лоу кеча, 17 январ куни 85 ёшида дунёдан кўз юмди. Ҳозирги футбол авлоди учун бу ном бегона бўлиши мумкин, аммо Британия футбол тарихида ўз ўрнига эга бўлган бу футболчини эътироф этмаслик имконсиз, зеро то Мел Гибсон машҳур филмини ҳавола қилмагунча, «Шерюрак» деганда ҳамма Уоллесни эмас, Лоуни тушунарди.

👉 http://tribuna.uz/12303

Tribuna.uz расмий канали

Асланов билан футбол

17 Jan, 10:47


Трансфер бозори очиқ пайтида долзарб мавзу.

@aslanov_futbol

https://t.me/tribunauznews/140978

Асланов билан футбол

17 Jan, 08:37


​​Кеча Лени Йоро мезбонлар таркибида энг ёмон ўйинини ўтказди. Умумий кўрсаткичларда бу кўзга ташланмайди, лекин агар ўйинни кўрган бўлсангиз, 2-3 марта кўргазмали вазиятлар бўлдики, “Саутҳэмптон”нинг чап қанот футболчиси Сулемана уни ростан ҳам ёш бола қилиб алдаб ўтди. Бу ўйин Йоро ҳақида қатъий хулосаларга сабаб бўлиши мумкинми?

Менимча, йўқ. Шунчаки, Йоро тўп сурган қанотда латерал Амад эди, ўнгда эса Мазрауи – де Лигт. Натижада расмда кўриб турганингиздек, Амаднинг анча юқори позицияси Йорони Сулемана билан бирга бир ёки баъзи вазиятларда рақибнинг икки футболчисига қарши қолиб кетишига сабаб бўлаверди. Йорони жами 6 марта алдаб ўтишга уриниб, 5 марта алдаб ўтишди, аммо буларнинг барчаси страховкасиз ҳолатлар бўлганини, яъни рақиб вингерларига қўшимча имконият берилганини ҳам ҳисобга олиш керак.

Бу худди ўн кун олдин “Ливерпул” – “МЮ” ўйинида Трент тушиб қолган ҳолатга ўхшайди. Жуда ноқулай шароит, яхши ўйиндан кўра, жуда ёмон якунлаш эҳтимоли катта бўлган вазият. Бир пайтлар анча тажрибали, тез ва яккакурашларга кучли бўлган Кайл Уокер “Нюкасл” билан ўйинда Сен Максименнинг нишонига айланганини ҳам эслаш мумкин.

Албатта, бирга бир ҳолатларда Лени Йоро яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин, аммо менимча, унинг ўрнида жуда кўп ҳимоячилар муваффақиятсиз ўйин ўтказиши эҳтимоли катта эди. Аморим “Саутҳэмптон” яққол ҳужумчи эмас тезкор вингерлардан фойдаланишига урғу бериб, шунинг учун Йорони танлаганини ўйиндан олдин ҳам айтганди. Дуэлда у мағлуб бўлди. Ленининг айби кеча ёмон ўйнамагани эмас, зўр ўйнай олмагани. Бўлиб туради.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Jan, 22:22


Бу орада Оле Гуннар Сулшер «Бешиктош» мураббийи этиб тайинланибди.

Жозе Моуриньо аллақачон «Фанербахче»да, агар «Галатасарай» эгаси бўлганимда, Эрик тен Хагни олиб келардим. Истанбулда «МЮ»нинг уч собиқ мураббийи ким зўрлигини аниқлаши мумкин бўларди. Баъзида учрашиб, дардлашишлари ҳам мумкин :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Jan, 22:06


1. Майну ўрнига ҳужумга Антони чиқди, натижада Фернандеш олдинги чизиқдан марказга, Угартени ёнига ўтди.
2. Колйер Угарте ўрнига чиқиб, пастроқда ўйнай бошлади, Бруно сал юқорига кўтарилди.
3. Хойлунд ўрнига Зиркзе чиқди, у марказга кўпроқ қайтиб, Антони ва Гарначонинг позицияси юқорига кўтарилди.
4. Антони ва Амаднинг ўрни алмашди, энди Амад кўпроқ юқорига ўтиб, Антони вингбекка айланди.
5. Эриксен Мазрауи ўрнига чиқди. Эриксен марказга, Колйер ўрнига ўтди, Колйер эса чап қанот вингбекига айланди. Бруно яна олдинроқдаги позицияга қайтди.
6. Йоро ўрнига Магуайр чиқиб, де Лигт ўрнига марказга ўтди, де Лигт Йоронинг ўрнини эгаллади.

Аморим 2-таймда ғалаба қозониш учун шунча ҳаракат қилди, ўзгаришлар, алмаштиришларни амалга оширди. Албатта, таъсир қилгандир, масалан, биринчи таймда xG бўйича 0.92-1.26, иккинси таймда эса 2.29 - 0.26.

Аслида эса ўйинни Амад Диалло хет-триги билан ютиб кетди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Jan, 18:41


Ҳусанов ҳақидаги мунозараларда футболчимиз учун «Реал» яхшироқ эмасмиди, деган фикрларни ҳам ўқиб қоляпман.

Аслини олганда, менимча, Ҳусановда бунақа танлов бўлмагани ҳам эҳтимол. Яъни «Реал»нинг қизиқиши қай даражада экани аниқ эмас.

Лекин барибир, мавзу ўлароқ жавоб берилса, назаримда, айни пайтдаги Ҳусанов учун «Реал» энг ноқулай жой.

Сабаби, «Реал» услуби футболчиларнинг индивидуал маҳоратига таянади, ҳар бир футболчи алоҳида олганда ҳам тўлақонли юлдуз бўлиши шарт. Осонроқ тушунтирсам, ФИФА ўйини борку, шундаги баҳоси баланд бўлиши муҳим.

Анчелотти ҳар бир футболчининг устунлигидан фойдаланишда уста, аммо шу билан бирга, «Реал»да футболчининг камчилиги ҳам яққол кўзга ташланади. Мадридда тайёр, ўта маҳоратли бўлишингиз шарт. Шунинг учун ҳам «Барселона»да Кубарси бўладими, Касадоми, анча ғўр ҳолатида ҳам тизим ичида зўр кўринаверса, «Реал»да бундай мисолларни топа олмаймиз.

«Сити» ҳам бир тизим. Гвардиолага ҳар футболчининг устун жиҳатларидан кўра, унинг камчилигини ёпиш муҳим. Диаш бўладими, Аканжими, ёки Аке, уларнинг энг муҳим устунлигини пайқамаймиз, аммо камчилиги ҳам йўқдек кўринади. Тизимнинг ўзи шунақа.

Ҳусанов ҳар қанча кучли потенциали бўлмасин, ҳали ёш, камчиликлари ҳам етарли. Аммо мана, Алабанинг вазифаларини бажар, деб ўтга ташланмайди у ерда, Гвардиола айнан нима учун Ҳусановни олаётган бўлса, худди шуни талаб қилиши эҳтимоли катта. Хавотир олманглар.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Jan, 13:05


Барча «Арсенал» мухлисларига  “Since 1886” каналини тавсия қиламан!

Бу каналда клуб ҳаёти, тактик деталлар ва статистика ажойиб уйғунликда тақдим этилади. Масалан, Томаш Росицкининг клубнинг янги спорт директори бўлиш истаги ҳақида қизиқарли мақола бор. Шунингдек, 2024/25 йилги мавсумда жамоанинг гол уриш кўрсаткичлари ҳақида батафсил статистика ҳам берилган.

Бу каналда фақатгина қуруқ янгиликларни жойлаб бормайди, балки чуқур таҳлил ва шахсий фикрлар ҳам бор. Канал муаллифи ўз ишига жон-дилдан ёндашади. Шунинг учун ҳам барча «Арсенал» мухлисларига ва ҳатто бошқа жамоалар мухлисларига ҳам ушбу канални тавсия қиламан: https://t.me/since1886

Айтганча, канал рус тилида юритилади, лекин телеграмда автоматик таржима функциясидан фойдаланиб, барча постларни ўзбек тилида ўқишингиз мумкин.

Асланов билан футбол

15 Jan, 21:03


«Арсенал» гол урган бурчак тўпи аслида йўқ эди - тўп мезбонлар ўйинчисидан ташқарига чиқиб кетганди.

Агар қоида бузилса-ю, ҳакам билмай қолса, беш дақиқадан кейин гол урилсаям, VAR бекор қилиши мумкин, агар тўп шу беш дақиқа ўйинда бўлса. Аммо гол урилгач, нотўғри белгиланган бурчак тўпини бекор қилолмайди, сабаби бу энди янги эпизод ҳисобланади.

Бироз адолатсиз, тўғри. Менимча, бурчак тўпларини видео орқали аниқлаш жуда осон ва кўп вақт олмайди. VAR аралашувини бурчак тўпларини аниқлашда ҳам қўшиш керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Jan, 20:41


Йўқ, ҳаммаси жойида :)

Асланов билан футбол

15 Jan, 20:31


Қизиқ ишлар бўляпти. Стандарт вазиятлар қироли «Арсенал» бешта бурчак тўпи тепди - бирортаям зарба беролмади. «Тоттенҳэм» иккинчи бурчак тўпида хавфли ваўият яратган бўлса, учинчисида гол урди. 2025 йил сал бошқача бошланди, сезяпсизми?

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Jan, 09:47


Арне Слот кечаги ўйиндан кейин интервю бераётиб, “Ноттингем Форест”ни “МЮ”га қиёслади.
- Мураббий шогирдларининг кучли жиҳатларини юзага чиқариши керак ва бу борада “Ноттингем” устози тахсинга лойиқ. Жамоа узун паслар билан ўйнайди ва ушбу услубга мос футболчилар ҳам етарли. Биз тўпни эгаллаганимизда эса қуйи блокда 11 футболчиси бўлади. Бундай рақибга қарши ҳужум қилиш қийин. “Манчестер Юнайтед” билан ҳам шундай бўлганди, уларда ҳам узун паслар билан ўйнашга мос бўлган футболчилар кўп эди – деди Слот.

Бу биринчиси эмас. “МЮ” билан ўйиндан кейин у шунга ўхшаш фикрларни айтган, яъни “МЮ” узун паслар билан қуйи блокда ўйнаганини таъкидлаб, сентябрдаги “Ноттингем” билан учрашувни (0:1) эслатганди.

Аслини олганда параллеллар ўринсиз кўриняпти. “МЮ” айнан “Ноттингем”га ўхшаб ўйнаганини айтиш жуда қийин. Ҳар икки учрашувни томоша қилган бўлсангиз ҳам, ўхшашликларни топа олмайсиз. “Ноттингем” сентябрдаги ўйинда 30, кечагисида 29 фоиз тўпга эгалик қилди. “Манчестер Юнайтед”нинг бу борада кўрсаткичи 48 фоиз эди, деярли “Ливерпул” билан тенг.

Энди узун пасларга келсак. Ҳа, “МЮ”да ҳам, “Ноттингем”да ҳам узун пас уринишлари тенг – 62 тадан. Аммо “МЮ” бу кўрсаткични 48 фоиз тўп назоратида, “Ноттингем” эса 29 фоиз тўп назоратида амалга оширган. Яъни, “Ноттингем Форест”нинг узун паслари жами узатмаларида 26.5 фоизни ташкил қилса, “Манчестер Юнайтед”да бу 15.9 фоизни ташкил қилган. Мисол учун “Ливерпул”нинг “МЮ” билан ўйинда 12.6 фоиз узатмаларини узоқ масофага амалга оширган. Яъни бу рақамлардан “МЮ” ва “Ноттингем”да узун паслар бўйича ўхшашликни қайд этиш ўринсиз.

Қуйи блок ҳақида ҳам шу. Сентябрдаги ўйинда рақиб жарима майдонида тўпга тегинишлар бўйича “Ливерпул” “Ноттингем”дан 34-5 ҳисобида устунлик қилган. Кечаги ўйинда ҳам “Ливерпул” яққол устун – 52-17. “Манчестер Юнайтед” билан ўйинда фарқ деярли бўлмаган: 33-31.

Слот “МЮ” билан ўйин тугаши билан қандайдир ўхшаш тасаввурда бўлиши мумкин, аммо вақт ўтиб, аслида бошқача ўйин бўлганини англагани аниқ. Агар фарқни сезмаган бўлса, у мураббий эмас, чунки жамоани тайёрлаш учун ҳар бир ўйин ҳақида аниқ хулоса керак бўлади. Албатта, фарқни билган. Лекин нега яна такрорлаяпти? Балким “Ливерпул”нинг икки омадсиз ўйинини солиштириб, гўёки конкрет бир услубга қарши қийин бўлганини айтиб, қандайдир босимни олиб ташламоқчидир.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Jan, 06:15


Чемпионлар Лигасига ўхшаш форматдаги турнирлар билан давравий лигалар баъзида бошқача сифатларни талаб қилувчи мусобақалар. Тўғри, ҳар иккисида ҳам якунда кучли жамоа ғолиб чиқади, аммо барқарорлик деган сифатни етарлича баҳоламаймиз кўпинча.

Айтайлик, бир ой олдин «Челси»ни «Ливерпул»ни қувиб ўтиши қаҳрамонлик сифатида баҳоланган бўларди, жамоадан қанақадир мўъжизавий ўйин талаб қилинарди бунинг учун, шундаймасми?

Энди қаранг, «Челси» охирги беш турда «Фулҳэм», «Ипсвич», «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Эвертон» билан ўйнади. Бирортасини ҳам ютолмади. Агар алоҳида олсак, бу ўйинларнинг ҳар бирида «Челси» фаворит, бу ўйинларни ютиш катта воқеа ҳам эмасдек. Агар «Челси» шу беш ўйинни ютганда, ҳозир «Ливерпул»дан 2 очко кўп жамғарган ҳолда биринчи ўринда кетаётган бўларди. «Сити» ва «Ливерпул»дан ютқазиб, «Арсенал» ва «МЮ»ни ютолмай ҳам биринчи ўринда кетаётган бўларди.

Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун қаҳрамонлик керак, қайсидир кучли клубни ютиш, камбэклар қилиш ва ҳоказо. АПЛда биринчи ўринга чиқиб олиш учун эса аслида қаҳрамонлик шарт бўлмаган, оддий ўйинларни қаторасига ютишни билиш керак.

Бу аслида энг қийини. АПЛда ҳар қандай ўртамиёна жамоанинг бир қисқа даври ёки куни бўладики, ўша даврда топ жамоа даражасида ўйин кўрсатади. Чемпион жамоа эса ҳар доим топ даражада ўйнаши керак, ўша ўртамиёна билан ўша кунда ўйнашга тўғри келиб қолганда ҳам ютиш шарт. Бу ҳам қаҳрамонлик.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Jan, 17:57


Трент Александр-Арнолд баъзида танқидларга учраб туради. Айниқса, унинг ҳимояда ишончли эмаслиги тилга олинади ва бу «МЮ» билан ёмон ўйиндан кейин авж олди. Футболчи клуб билан шартномасини узайтирмаётгани фонида бошқа тахминлар ҳам кўпайди. У «Реал»га ўтмоқчими, қабилидаги.

Расмда «Тоттенҳэм»га қарши Конор Брэдлининг узатма картасини ҳам, Салоҳнинг Трентсиз ўйиндан қандай ажраб қолганини ҳам кўришингиз мумкин. Брэдли яхши футболчи, шубҳа йўқ, аммо «Ливерпул» мухлислари Трентдан яхшироқ деб билиши катта хато деб ўйлайман.

Брэдли яхши жамоада яхши ўйин кўрсатиши мумкин, аммо ундай футболчилар Англиянинг ўзида ўнлаб топилади. Трент нафақат шунчаки ҳимоячи, у жамоа мияси, юраги, етакчиси ҳисобланади. Ундай футболчини алмаштириш осон эмас. Ҳа, ёмон ўйинлари бўлиб туради, «Ливерпул» унинг камчиликларини ёпишга, устунликларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилса, бундан фақат ютади. У атиги 26 ёшда, менимча, клуб Салоҳдан ҳам кўпроқ Трентни олиб қолиш учун бор имкониятини ишга солиши шарт.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Jan, 12:21


АПЛ жамоаларининг турнир жадвалида ва xG кўрсаткичлари бўйича тутган ўринлари.

«Ноттингем Форест»нинг 3-ўринда боришида омаднинг ҳам роли борлиги шундоғам маълум эди - агар ҳаммаси тўғри кетганида, жамоа 8-ўринда бораётган бўлишарди.

Кўпроқ ҳайрон қолдирган - «Борнмут». Жамоанинг еттинчи ўринда бораётгани ҳам яхши натижа, аммо аслида 3-ўринда бўлиши керак экан.

Топ-клублар экканини ўришмоқда.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

13 Jan, 10:39


«Манчестер Юнайтед» бир неча ўйин қаторасига стандарт вазиятлардан гол ўтказганида, Рубен Аморимга стандарт вазиятлар бўйича мураббийлар ҳақида савол беришди.

- Йўқ, бош мураббий менман, демак ҳаммасига масъул ўзимман. Агар жамоа стандарт вазиятларда ёмон ўйнаса, бунинг учун айбдор мен бўламан.

«Арсенал» билан кечаги ўйиндан сўнг, жамоа стандарт вазиятларда яхши ўйнагани, жумладан, пеналтилар сериясидаги муваффақият ҳақида савол беришди. Зиркзенинг сўнгги зарбани ижро этиши, мабодо уролмай қолса, танқидлар янада ошиши мумкинлигидан риск эмасмиди, деб сўрашди.

- Йўқ, Зиркзе гол уришига ишонгандим. Умуман олганда, бу менинг ишим эмас, стандарт вазият бўйича жавобгар шахслар бор, уларнинг ўзлари барчасини ҳал қилишди. Уларни табриклаш керак.

Аморим ҳали қай даражада ўйинни ўзгартиради, номаълум, аммо унда жамоани бирлаштирувчи, муҳитни юқори мақсадларга мос даражага кўтарувчи нимадир бор. Икки жавобда зиддият бор, аммо бу билан Аморим мағлубиятлар унинг зиммасида, ғалабалар эса ҳамманики бўлишини айтмоқчи. Бошқа жавобларига ҳам эътибор берсангиз, масалан бир футболчининг яхши ўйини ҳақида фикр сўралса, тасдиқлаб, яна ўзидан икки уч исм ҳам қўшиш одати бор.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

12 Jan, 20:33


Бу вазиятда Модричнинг чиқиши энг тўғри қарор.

Жамоа бир киши кўп ўйнаганда доим бир футболчи очиқ бўлади. Ўша футболчини кўриб, тўпни унга етказишда Модричдан зўри йўқ.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Jan, 11:03


«МЮ» асосий юлдузи Пол Погба мураббийдан ва жамоадаги вазиятдан норози бўлиб, бошқа жамоага ўтишни истади. Клуб сотишга уриниб кўрди. Ҳеч қайси жамоа ундай маош билан футолчига пул тўлашни истамади. Натижада бир йил ўтиб, текинга, у ҳам бўлса собиқ клуби «Ювентус»га борди.

Кейинги асосий юлдуз Криштиану Роналду мураббийдан ва клубдан норози бўлиб, интервю берди ва кетишни хоҳлади. Ҳеч қайси клуб Роналдунинг бу маоши билан таркибига қўшиб олишга қодир бўлмади. Натижада у Саудия Арабистонидан қўним топди.

Бошқа бир юлдуз Жейдон Санчо мураббийдан норози бўлиб пост қўйди, кейин кетишни хоҳлади. Фақат собиқ клуби «Боруссия» ижарага рози бўлди, ёзда унинг маоши ва нархига сотиб олишни истамади. Фақат «Челси» олинган нархидан тўрт баробар арзонга сотиб олиш шарти билан ижарага олди.

Мураббий яна бир муҳим юлдуз Маркус Рэшфорддан норози бўлди ва Маркус кетишни хоҳлаяпти. Унинг бу маоши билан ҳеч қайси клуб олишни истамаяпти. «Милан» агар маошнинг бир қисми «МЮ» томонидан тўлансагина ижарага олишга кўнмоқда.

Савол туғилади, нега «МЮ» асосий юлдуз сифатида белгилаб, энг катта маош тайинлаган футболчиларни бошқа клублар текинга ҳам олгиси келмаяпти? Муаммо шу ердадир?

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Jan, 05:31


Янги жамоада илк ўйинидаёқ соврин ютган ҳолатлар кўп. Масалан Бенитес «Интер»га келиши билан Италия Суперкубогини, Гвардиола «Бавария» билан Европа Суперкубогини ютган. Моуриньо ва Мойес Манчестердаги фаолиятини Англиядаги шунақа кубок билан бошлашган. Эслаганларим шу.

Аммо Консенсаунинг «Милан»даги ютуғи сал бошқача. Юқорида саналган мураббийлар мавсумлар оралиғида, ёзда чемпион жамоани қабул қилиб олишган. Ёз бўйи тайёргарликлар, назорат ўйинлари, трансферлар амалга оширилган. Ва мавсумдаги илк расмий ўйин ўша Суперкубок финалига тўғри келган. Консенсау эса мавсум ўртасида, муваффақиятсиз кетаётган жамоани қабул қилиб олиб, илк ўйиндаёқ «Ювентус»ни, кейин «Интер»ни, иккисини ҳам камбэк билан ютиб, соврин оляпти. Бу бошқача натижа.

Консенсауда Пиолидақа тажриба, Фонсекадақа тактик билимлар бўлмаслиги мумкин, аммо уларда йўқ бошқа нимадир бор. Харизма.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

06 Jan, 13:06


⚡️Uslub va holat: Erkaklar uchun premium kiyimlar

Insonning tashqi ko'rinishi uning holatiga ham ta'sir qiladi.

AMNESIA MEN'S-dan erkaklar kiyimlari nafaqat kiyim, balki o'ziga ishongan va muvaffaqiyatli erkak qiyofasini yaratadigan to'plamlardir.

Amnesia Men's bilan farqni his eting. Obuna bo'ling:
https://t.me/+EK5__Gyn4Y42Yzgy

👨‍💼
Erkaklar uchun

💁‍♀️
Ayollar uchun

Reklama

Асланов билан футбол

06 Jan, 12:41


Муҳаммад Салоҳ ижтимоий тармоқларда мана бу расмни улашибди. Фото кечаги ўйиндан. Эътиборли жиҳати шундаки, кадрда фақат "Ливерпул" билан ёзда шартномаси тугайдиган ва шу кунларда узайтириш бўйича музокаралар бўлаётган уч футболчи жамланган.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

06 Jan, 09:16


Муҳаммад Салоҳ билан “Ливерпул” ўртасидаги янги шартнома бўйича ноаниқликлар ҳаммани зериктирган бўлиши табиий. Футболчи деярли ҳар ўйиндан кейин бу охирги мавсум бўлишини яширмаяпти, “Ливерпул” қониқарли шартларда таклифни стол устига қўймаётганига ишора қилиб ҳам кетяпти. Январ келди, демак ҳозир ҳам бемалол Салоҳ бошқа клуб билан келишувга эришиши мумкин. Энди вазиятни бошқарув имконияти клубда эмас. Қизиқ савол ҳам туғилади, айни дамда Европада энг яхши ўйин кўрсатаётган футболчини нега бор имкониятни ишга солиб олиб қолишмаяпти?

Аслида бу мутлақо табиий жараён. Салоҳ шу ёзда 33 ёшга тўлади. Амалдаги шартномасига кўра унинг маоши ҳафтасига 350 минг фунт. АПЛ да фақат Кевин де Брюйне ва Ҳоландда каттароқ. Каземиро билан тенг. Катта эҳтимол “Ливерпул” футболчига ё худди шу шартларда кам муддатли (1-2 йил) ёки маошни қисқартирган ҳолда кўпроқ муддатга (3-4 йил) келишув таклиф қилаётган бўлиши мумкин. Салоҳнинг ёши, кейинги йилларда унинг ўйин даражаси тушиб бориши мумкинлигидан келиб чиқилса, анча адекват позиция.

Салоҳни ҳам тушунса бўлади. У балки фаолиятидаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Айни дамда у Европа фаолиятидаги сўнгги шартнома бўсағасида турибди. “Ливерпул” таклифини қабул қилса, 1 йилдан кейин айни бугунги ҳолатга қайтиши, аммо четдан таклифлар камайиши мумкин.

Оддий “рабочий” зиддият. Бу ерда клубнинг соғлом позициясига қойил қолиш керак. “Ливерпул”нинг жорий мавсумдаги 70 фоизга яқин голидан иштирок этган футболчининг ажойиб формаси, ташқи босимлар таъсири, Салоҳни текинга йўқотиш натижалар борасида пасайиш бўлиши мумкинлигини қабул қилган ҳолатда ҳам мулоҳазакор бўлиб қоляпти, ҳиссий қарорлар қабул қилмаяпти. Шу ўринда Мане, Фабиньо, Фирмино каби футболчиларнинг энг чўққи даврларидан фойдаланилиб, пасайиш йиллари “Ливерпул”дан ташқарида рўй бергани ҳам оқилона сиёсатдан дарак. Умуман клубдаги молия ва натижалар мувозанатини самарали бошқариш борасида ажойиб намуна.

Албатта, Салоҳга ҳам тан бериш керак. Мана шу шароитда ҳам энг яхши футболини намойиш эта олмоқда.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Jan, 18:39


Аморим илк алмаштиришини ўртача 60-дақиқада қиларди ва одатда 70-дақиқалардан кейин камида учта алмаштириш содир бўларди. Темпни ушлаб туриш, чарчаб қолганларга дам бериш учун қилинган, ҳа, аммо алмаштиришлар ҳаддан ташқари кўпдек кўринган, тўғрими?

«Ливерпул» билан ўйинда илк алмашув 72-дақиқада содир бўлди. Икки имконият ишлатилмади. Табиийки, захирадан тушиб ўйинни кучайтирган Дарвин, Жоталар олдида, «МЮ» қийналди ҳам. Аммо гап бошқа ёқда.

Назаримда, Аморим ўзи билан қоладиган таркибни деярли аниқлаб олгандек. Кимдир захирадан тушса, ўйин бузилиб қолиши мумкиндек тасаввур бўлдими сизда ҳам? Биринчи марта шундай туюлди.

Менимча, бугун умуман ўйинга туширилмаган футболчиларнинг сотилишига мураббий қарши эмас.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Jan, 16:26


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ SUPER O'YIN! 😍🔥

🎥 JONLI EFIR BOSHLANDI🎥

🇬🇧 Liverpul - Man Yunayted 🇬🇧

📱 Telegram orqali ushbu kanalda ko'ring 👇

🔥 Quyidagi tugmagalarga bosing va obuna bo'ling.Jonli efir
👇
https://t.me/+x9v_MyV16E80MjYy
https://t.me/+x9v_MyV16E80MjYy

Асланов билан футбол

05 Jan, 15:50


Рақиб сифатида энг осон жамоа - кризисдаги топ-клуб.

Масалан, «Эвертон», «Кристал Пэлас» каби жамоалар «Энфилд»да муносиб ўйнаши, яхши ҳимояланиши мумкин, чунки ундай жамоалар бутун умр шундай ўйнашга одатланган, ўзини комфорт ҳис қила олади. Ҳатто ҳисоб ўзгариши ҳам ёмон таъсир қилмайди, бунга тайёр ҳолда ўз вақтини кута олади. Инқироздаги жамоа эса на ҳужум қилишни билади, чунки инқирозда, на ҳимоялана олади, чунки кўникмаган.

Иккинчидан, футболчиларни бундай рақибга мотивация қилиш ҳам осонроқ. Оддий ўйинда футболчиларда бу борада муаммолар бўлиши, рақибни менсимаслик ҳолатлари кузатилиши табиий. «МЮ»га қарши ундай бўлмайди, чунки Слот барибир сифатли таркиб борлигини ва уларга бор имкониятга ишга, солмаса жазоланиш мумкинлигига шогирдларини ишонтира олади.

Ва учинчидан, инқирозда бўлса ҳам, топ жамоага қарши ғалаба ўзгача завқ беради, қандайдир тарихий воқеа сифатида қайд бўлади барибир.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Jan, 07:46


«Манчестер Юнайтед» бугун ўйинга умуман бормаса, 0:3 мағлубият ёзилса, яхшироқмассикин? 😂

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

04 Jan, 19:41


Одатда, аввалдан, чемпионлик ё юқори ўринлар курашида бир ҳафтада 3 турни ўз ичига оладиган «боксинг дэй» кунлари муҳим экани ҳақида кўп айтишади.

Бир қараганда, аксинча бўлиши керакдек, ахир топ-клубларда сифатли футболчилар кўпроқ бўлади, ротация қилиб ҳам, ўйин даражасини туширмаслик имкони бор, тўғрими? Кичик клубларга эса қийинроқ, шундоғам асосий таркиб сараланган бўлади, бир ё икки футболчининг четда қолиши ҳам сезилиши керак.

Аммо масаланинг бошқа томони бор. Боксинг дэй топ-клублар учун қийин деганда, уларнинг бу даврлардан йўқотишсиз ўтиши назарда тутилади. Мана шу қийин. Агар контекст бундай қўйилса, аслида ҳаммага осонмас, кичик клублар ҳам очко йўқотади, шунчаки, юқорида жойлашган жамоаларнинг очко йўқотишининг турнир жадвалига таъсирини ҳамма сезади. Кимдир пастки ўринга тушади, кимдир орадаги фарқни оширади ва ҳоказо.

«Брайтон» қаторасига тўртинчи дурангига эришди. «Арсенал» эса сўнгги тўрт турда биринчи марта очко йўқотди. Ва мана, бугун очко йўқотган жамоа сифатида «Арсенал»ни кўрамиз, «Брайтон»ни эмас.

«Ливерпул» билан йўқотилган очколар бўйича фарқ 11 тага етди. Энди Слот шогирдлари чемпионликни фақат ўзи бой бериб қўйиши мумкин холос, менимча.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

04 Jan, 14:06


⚽️ Futbol Loyiha - Futbol olamidagi eng qiziqarli yangiliklar, statistikalar va intellektual quizlar sizni kutmoqda! 🏆

🌟 Nima uchun bizni kuzatishingiz kerak?
Futbolga oid interaktiv quizlar
O'yinlardan oldin va keyin bahsga oid tahlillar
Chiroyli Gollar
Iqtidorli futbolchilar haqida postlar
Markaziy bahslar oldidan so'rovnomalar

🎯 Bundan tashqari YouTube safamizga har hafta yangi vidoe joylanadi (tahliliy, chellenj va boshqalar)

📲 Hozir obuna bo'ling: 👉 https://t.me/futbol_loyiha

⚡️ Bilimlaringizni kengaytiring, futboldan zavqlaning!

Reklama

Асланов билан футбол

04 Jan, 12:23


🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🥇PREMYER LIGA O‘YINLARI O‘ZBEKCHA SHARHDA 🇺🇿

🇬🇧 Tottenhem 🔥 Nyukasl 🇬🇧

Vaqti: 17:30, 4-yanvar
🎙 Sharhda: Hasan Turdialiyev

🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🇬🇧 Man Siti 🔥 Vest Hem 🇬🇧

Vaqti: 20:00, 4-yanvar
🎙
Sharhda: Hasan Turdialiyev

🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🇬🇧 Brayton 🔥 Arsenal 🇬🇧

Vaqti: 22:30, 4-yanvar
🎙
Sharhda: Abror Jo‘raqulov

🔴⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️👇👇
https://t.me/+ZV9y_ZppGG0wNjhi
https://t.me/+ZV9y_ZppGG0wNjhi

Асланов билан футбол

04 Jan, 09:22


Фойдали маълумотлар, тезкор янгиликлар, қизиқарли мемларни ўз ичига олган канални йўқотиб қўйган бўлсангиз, янги манзилини ҳавола қиламан. Ўзбек тилида бундай каналлар, яъни муаллифнинг кайфиятига қараб эмас, тизимли равишда ишлайдиганлари ўзи кам. Обуна бўлиб қўйинг, зарар қилмасангиз керак.

👉 STOCK FOOTBALL

Асланов билан футбол

03 Jan, 22:31


Бу эса яна бир муҳим эпизод. Беллинҳэм уролмаган пеналти.

Зарба ижро этилаётганда «Валенсия» футболчилари бирданига иккита қоида бузишди. Беллинҳэм тўпни тепмасдан:

1) Дарвозабон икки оёғи билан олдинга чиқди.
2) Бир ҳимоячи жарима майдонига кириб кетди.

Биринчи ҳолат бўйича, агар дарвозабон зарбани қайтарганида, бошқатдан тепиларди. Ноаниқ кетса, дарвозабон зарба ижросига қанчалик таъсир қилганига қаралади. Бу ерда, хўп, таъсир қилмади, деб топиш мумкин.
Аммо иккинчи ҳолат бўйича, гол бўлса, шундай қолади, гол бўлмаса, зарба қайта ижро этилиши лозим эди. VAR нега аралашмагани тушунарсиз.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

03 Jan, 22:11


Футболда энг ёмони иккиланиш. «Валенсия» 1:0 ютаётганда вазифа аниқ эди - ўйин тугагунча ҳимояланиш. «Реал» гол уролмаса, ғалаба. Аммо бир киши кўп бўлиб қолгач, ориентациясини йўқотиб қўйди. Ҳимояланиш керакми, ё ҳужум қилиш? Қандай ҳимояланиш керак, тақдирни «Реал»нинг реализацияга ташлаб қўйишми ё бир киши кўп бўлгани учун тўпни назорат қилишга уринишми? Хуллас, «Реал»да муаммо одам сони эмаслиги алдаб қўйди, кимдир ўша керакли пасни бериши, вазиятни голга айлантириши учун майдоннинг қаеридадир ўн биринчи футболчи туриши шарт эмас. «Реал» доим сон эмас, сифат билан яратади устунликни. Ҳужумда, ҳеч бўлмаса. (олдинги постни қаранг)

Қизиғи, яқинда Беллинҳэм голлари статистикасини ёзувдим. У Мбаппе ва Вини билан бирга майдонга тушганда гол уролмаслиги, улардан фақат бири билан ўйнаганда керакли бўшлиқни топиб кўп гол ураётгани исботланган статистикани.

Бугун ҳам шундай бўлди. Вини ва Мбаппе майдондалигида Жуд ҳатто пеналтини уролмади. Винисиус қизил олиб чиқиб кетгач, бир киши кам бўлса-да, ғалаба голини урди. Айнан Винисиуснинг зонасидан.

(Айтишларича, регламентга кўра, Винисиусни 4-12 ўйинга четлатишлари ҳам мумкин экан)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

03 Jan, 21:28


«Валенсия» ҳисобни очган ҳужумнинг бошланиши ва давоми.

Мезбонлар яриммайдонида 8 га 4 «Валенсия» фойдасига эди, унинг қарши ҳужуми пайтида 6 га 6. «Реал»нинг тўрт футболчиси ҳатто ўз жарима майдони яқинига ҳам етиб келолмади, аниқроғи, келмади.

Мадридда янги «ПСЖ» пайдо бўляпти шекилли.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

31 Dec, 15:52


«Футбол плюс» дастурида худди бир пайтлар мен «Чемпион» газетасида юритган саҳифа каби номланадиган «Мозий юлдузлари» рукни бор. Бугун Гарринчани эслашди. Адашмасам, мен ўша газетадаги рукннинг илк қаҳрамони сифатида айнан Гарринчани танлагандим. Билмадим, Пеле ёки Марадона билан бошлаш жуда оддий туюлганми ё Гарринча ҳикояси ростан ҳам қизиқроқмиди, хуллас кўпчиликка ёққан.

Дастур охирида Бобур шу мақолани ҳам эслабди. Яхши, stadion.uz сайтида сақланиб қолган экан, топиш қийин бўлмади. Албатта, сўзлар билан унинг ўйинини таърифлаш имконсиз. Агар менга футбол тарихидаги қайсидир ўйинни томоша қилиш имконияти бўлганида, «Ботафого»нинг Гарринча давридаги бирор ўйинини танлар ва бир футболчининг кўп одамларга завқ улашишининг олий чўққисига жонли гувоҳ бўлишни истаган бўлардим.

@aslanov_futbol

https://stadion.uz/uz/catalogs/detail/3/9

Асланов билан футбол

31 Dec, 07:10


«МЮ»нинг бугунги ҳолатида иккита энг катта йўналишли фикр бор. Агар Рубен Аморим янги мураббий сифатида танланганини қабул қилган ҳолда фикрлаганда, албатта.

1. Аморим 3-4-3 га мос бўлмаган таркибга эга, бу исботланди ҳам, демак, у ўз принципларидан воз кечиши ва футболчилар учун мос бўлган тизимга ўтиши керак.

Менимча, нотўғри. Аморим илк ўйинидаги дурангдан сўнг айтганди, кеча ҳам такрорлади - «бизда икки йўл бор, ё айни дамдаги муаммоларни ечиб, аммо келаси мавсумда ҳам яна худди шу муаммолар қаршисида қоламиз ёки ҳозир қийналиб, кейинги йилга жиддий кучга айланамиз»

Масалан, тен Хаг илк мавсумида айнан биринчи йўлни танлаб, яхши натижаларга эришган, аммо кейин ўз футболини қуришга киришгач, муаммолар бошидан пайдо бўлганди. Чунки аввал футболчилардан келиб чиққан тизимда ўйнаганда яхши ўйнаган футболчилар бошқа тизим учун ўйнашни бошлаганда панд бера бошлашди. Хўш, доим ўша яхши тизимда ўйнаб юрса бўлмайдими?

Ахир тен Хаг ҳам, энди Аморим ҳам «Аякс» ё «Спортинг» каби доминант жамоани Манчестерда қуриш учун келган тўғрими? Бу мураббийлар шу даражага эришган ўз тизимларисиз бошқалардан нимаси билан фарқ қилади унда? Агар ўйинчиларга мос бўлган футболда давом этавериш керак бўлса, тажрибали, Англия футболида пишган мураббийлар тиқилиб ётибди.

Демак, агар Аморимни Аморим сифатида таклиф қилишган бўлса, у ҳақ, Аморимни биз фақат ўз системаси билан биламиз, буни қабул қилдикми, энди унга мос футболчилар олиб келиш керак, агар Аморим футболчиларга мослашса, у Аморим бўлмай қолади.

2. Йил охиригача Руд ва Нистелройни қолдириб, натижа учун курашиб, ёзда янги мураббий келиши керак эди.

Нотўғри. Бу ҳам аслида юқоридаги фикрнинг бошқачароқ кўриниши холос. Ҳа, агар футболчилардан келиб чиқиб, натижа учун ўйналса, яна вазият ўнгланиши, Рэшфорд голлар уриб, Бруно прайм даврига қайтиши мумкин. Хўш, кейинчи?

Янги келадиган мураббий, масалан Аморим, яна алданиб қолади. Келаси мавсум бошида, то ҳозирги футболчилар янги мураббий тизими учун мос эмаслигини, керакли функцияларни тақдим эта олмаслигини англаб етгунча, кейинги мавсум ҳам бой берилади. Чунки бу футболчилар ўзлари учун мос тизимда жуда яхши ўйнаган, ҳаммани кўз ўнгида юқори савияли футболчилардек тасаввур хосил қилган бўлишади. Мавсумолди тайёргарликда ҳаммасини англаш қийин.

Шунинг учун ҳаммасини тушунган ҳолда, аввалги қарорни, яъни Аморимни тайинлаш қарорини охиригача етказиш учун ҳам сабр керак. Мураббий келганидан буён биринчи марта, ана энди 5 кунлик оралиққа, яъни машғулот ўтказиш имконига эга бўлмоқда. Илк марта. Бошида фақат баъзи футболчилар билан ишлаган, қолганлар терма жамоада бўлишган. Кейин эса, ҳар уч кунда ўйин, мустақил машғулот учун вақт нинг ўзи бўлмади.

Савол туғилади. Хўп, агар футболчилардан келиб чиққан, уларнинг устунликлари ва камчиликларига мос тизимда давом этиб юраверса бўлмайдими, доим? Ҳа, бу ҳам вариант, аммо у ҳолда ривожланиш бўлмайди, жамоа доим ўхшаш ҳолатда кучли тўртлик учун курашиб юриши мумкин холос. Бу услубда чемпион бўлиш учун «Реал» даражасидаги футболчилар керакки, бу ҳам имконсиз.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

30 Dec, 20:56


Ўйиннинг 21-дақиқасида Зиркзе ўзига келаётган тўпни қабул қилолмади ва «Нюкасл» қарши ҳужумга чиқди. Зиркзе ортга югуриб, подкат билан тўпни қайта эгаллаб олинишини таъминлади.

«МЮ»нинг деярли бутун таркибининг, бугунги ҳолатининг касали шу - аслида фақат ўзи хато қилганда эмас, доим курашиш керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

28 Dec, 09:22


2024 йил каналимиз учун яхши келибди, 15 мингга яқин янги қўшилувчилар, ҳар бир пост ўртача 40 минг атрофида кўрилган.

Кейинги йил янаям муваффақиятлироқ келишидан умид қиламиз, масалан, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишини биргаликда кўпайишиб нишонлаймиз.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 20:31


Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

(Алишер Навоий)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 19:53


Гап қизил карточкада эмас, унгача ҳам Бруно жуда ёмон ўйнаётганди. Унгача деганим, бир тайм эмас, «Борнмут» билан ўйинни ҳам қўшиш мумкин.

Шу уч таймда Брунода 7 дриблингдан фақат 1 таси ўхшади. Яккакурашларда 25 уринишдан 7 тасини ютган. 10 марта тўп йўқотган ва ҳоказо. Қизил карточка ҳам аслида ёмон ўйин, ўзидан қониқмасликдан асабийлашиш оқибати.

Шу ерда Аморим системасида Брунога қийин экани, идеалда жой йўқлиги кўринади. Бу айниқса, худди шу схемада тўп сурган «Вулвз»даги Кунья ва Гуэдеш фонида яққол билинди. 3-4-3 даги олдинги чизиқдаги футболчи дриблинг ва тезликда устун бўлиши, тўпни маълум масофага олиб бора олиши лозим - Брунодаги энг оқсайдиган хусусиятлар. У кўпроқ «очиқ тўплар»да самаралироқ.

Аморим уни икки таянчдан бирида ҳам синаб кўрди. У ерда Брунонинг яна бир камчилиги кўзга ташланади - у маълум зонада тартибли ҳаракат қила олмайди. Агар бунга уринса ҳам, ҳақиқий Брунони кўрмаймиз. Чунки Бруно айнан рискли узатишлари ва майдоннинг ҳар ерида пайдо бўлиши билан шу даражага етган. Аморим схемасида эса, айниқса марказда интизом муҳим.

Албатта, шу ҳолатда ҳам Бруно жамоанинг энг яхшиларидан бири, шундай бўлиб қолади ҳам. Лекин шу тизим ичида биз масалан Сулшер давридаги прайм Брунони кўрмаймиз. У ҳали ҳам голлар уриши, шедевр узатмаларни амалга ошириши мумкин, лекин бугунгидек муваффақиятсиз ўйинларини ҳам тез-тез қаршилашимизга тўғри келади.

Аморимга эса чап қанот вингбэкидан ташқари, яхши «ўнлик»(лар) (Кунья, Мусиала, Рожерс) ва марказга ҳам Бруно каби креатив, ҳам ҳимояланишда фойдали бўлган (Гимараеш, Баэна, Витиньо) футболчи жуда зарур.

Савол туғилади, клуб Аморим билан музокара чоғида унинг услуби, системаси бугунги таркибга мос келмаслигини, аниқроғи, бир қатор трансферлар билан тўлдирилиши шартлигини таҳлил қилган бўлиши керак. У ҳолда клуб ушбу мураббийни танлаш қарорини мустаҳкамлаш учун трансфер бозорида фаол бўлишга мажбур. Юқорида тилга олинган позициялар кучайтирилмаса, Аморимнинг танланганидан фойда чиқмайди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 17:22


🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🥇PREMYER LIGA O‘YINLARI O‘ZBEKCHA SHARHDA 🇺🇿

🇬🇧 Volves ⚡️ Man Yunayted 🇬🇧

Vaqti: 22:30, 26-dekabr
🎙 Sharhda: Orif Tolipov

🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🇬🇧 Liverpul 🔥 Lester 🇬🇧

Vaqti: 01:00, 27-dekabr
🎙
Sharhda: Hasan Turdialiyeva

🔴⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️👇👇
https://t.me/+90xnybmCrTczMmYy
https://t.me/+90xnybmCrTczMmYy

Асланов билан футбол

26 Dec, 17:04


Агар таркибдаги баланс ҳақида гап кетса, бу борада «Фулҳэм»ни эътироф этиш керак. Агар мана шу баланс бўлса, юлдузларсиз ҳам ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкин.

Жамоа таркиби ўртамиёна бўлса-да, ҳар бир футболчи ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояланишда керакли хажмни бера олади. Футболдаги оддий ҳаракатлар - дриблинг, пас, тезлик, жисмоний кўрсаткичларда «Фулҳэм» етарли даражага эга.

Бундан ташқари, таркибда топ-клубларда турли сабаблар билан ўйнаб кета олмаган номлар кўпки, доим ниманидир исботлашга уриниш мотивация беради. Лено, Нелсон, Смит-Роу, Ивоби ««Арсенал»га, Перрейра «МЮ»га, Винисиус, Сессеньон «Тоттенҳэм»га, Куенка, Траоре «Барселона»га ўз вақтида керак бўлмай қолган. Мана, «Фулҳэм», ҳамма томоша қиладиган лига, ўзингни кўрсат.

Ҳам «Арсенал», ҳам «Ливерпул» билан дуранг бежизгамас. «Челси» ҳисобни очгач, Силва шогирдлари рақибга хотиржам ғалабага етиб бориш имконини бермади, ҳисобни тенглаштиргунча устунлик ҳам қилди. Юқори темпни охиригача туширмади. Ўйинни кўрган бўлсангиз, натижани сенсация дейишга тилингиз бормайди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 15:25


«Манчестер Сити»нинг яна бир асосий муаммоси - берилаётган зарбаларнинг хавф даражасидир.

«Эвертон» дарвозасига 24 та зарба берилди. Аммо асосан унча хавфли бўлмаган нуқталардан ва тўп йўналишида рақиб ҳимоячилари кўп бўлган ҳолатларда амалга оширилган. 24 зарбанинг 17 таси, яъни 71 фоизи 0.05 xG ва ундан камроқ хавфи бўлган позициялардан ижро этилган. 11 зарба блок қилиниб, дарвозага етиб бормади ҳам.

Таққослаш учун, «Ливерпул» «Тоттенҳэм»га қарши 24 зарбасининг 6 таси 0.05 xG дан кам - атиги 25 фоиз. Ёки «Арсенал»нинг айнан шу «Эвертон»га қарши ўйинида берган 13 зарбасининг атиги 3 таси шундай хавфли даражага эга - 23 фоиз.

Бу шуни англатадики, «Манчестер Сити» позицион ҳужумда етарлича ғояга эга бўлмаяпти. Аксарият ҳужумлар мантиқий якунга етиб бормай, шунчаки исталган нуқтадан тўпни дарвозага тепиб юбориш билан тугаяпти. Шу паллада жамоанинг энг креатив футболчиси, жамоа сардори Кевин де Брюйненинг икки ўйиндан бери захирада қолаётгани эса ичкарида муҳит у қадар яхши эмаслиги ҳақида шубҳа уйғотади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 15:06


Охирги ўйинларда «Манчестер Сити».

1) Контрпрессинг ишламагани сабабли, жамоа тўпни йўқотгач, дарҳол қайта эгаллаб ололмаяпти.
2) Қарши ҳужум пайтида ортга қайтишда муаммолар бор.

Одатда, Родри жуда кўп бундай вазиятларда кичик фоллар ишлатиб, рақиб ҳужумини тўхтатарди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 14:02


Айиқ сўйворсин. Кейинги ўйин «Лестер» билан экан.

Тушунганларга беш баҳо :)

https://t.me/xayrulla_hamidov/24224

Асланов билан футбол

26 Dec, 13:25


Дани Олмо айни дамда Манчестерда экан. BBC шунақа ёзяпти.

«Барселона» молиявий муаммолар туфайли футболчини иккинчи даврага заявка қила олмаяпти. Агар бунинг иложи топилмаса, Олмо январдан эркин агентга айланади.

Менимча, бундай футболчи иккала Манчестерга ҳам керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Dec, 13:00


Yana FUTBOL! )

Hozirda ko'pchilik uchun faqat statistika emas, balki tahlil uchun mo'ljallangan kanallar yoqadi. @yana_futbolmi kanali aynan shu imkoniyatni sizga taqdim etadi! 😉

Bu yerda jamoalarga nisbatan xolis baholar, fikrlar va tahlillarni topasiz. Har bir TOP o'yin haqida birgalikda fikrlashamiz. 🤝

Agar futbol haqida yangicha va samimiy muhokamalarni yoqtirsangiz, kanalimizga qo'shiling! Eng so'nggi futbol voqealarini birgalikda tahlil qilamiz. ⚡️

Obuna bo'ling, zerikmaysiz! )

👇👇👇
https://t.me/yana_futbolmi
https://t.me/yana_futbolmi
https://t.me/yana_futbolmi

Reklama

Асланов билан футбол

25 Dec, 11:06


1997/98 Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Киевнинг «Динамо» жамоаси ўз майдонида «Барселона»ни 3:0 ҳисобида ютганидан кейинги фикрлари. Шунақа ўйиндан кейин нима дейиш керак бўлса айтилган - футболчиларнинг маҳоратини ва меҳнатини қадрлаган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, ёш футболчиларни тўғри муносабатда ушлаб туриш мукаммал даражада. Буюк мураббий ва устоз.

Ўша мавсумда «Динамо» кейинроқ «Камп Ноу»да ҳам Шевченконинг хет-триги билан йирик (4:0) ғалабага эришган ва гуруҳда 1-ўринни олиб, чорак финалга чиқади. Келаси мавсумда эса ушбу турнир яримфиналигача етиб борди. Чорак финалда амалдаги чемпион бўлмиш «Реал» доғда қолдирилган.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

24 Dec, 08:15


Бир жамоа яратаётган хавфли вазиятларни таҳлил қилишда бу вазиятлар характерини аниқлаб олиш муҳим. Бу мавжуд муаммога тўғри баҳо бериш ва ечимлар излашда катта аҳамиятга эга.
Хавфли вазиятларни икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси, жамоа тўғри ҳужум қилиб, хавфли вазиятлар яратади ва хавфли зарбалар йўллайди. Аммо рақиб дарвозабонининг ўта муваффақиятли ўйнаши, омадсизлик натижасида гол бўлмайди. Бу ерда жиддий муаммо йўқ, агар жамоа шундай ўйнашда давом этса, натижалар яхши томонга ўзгаришини кутиш мумкин.

Иккинчиси, жамоа ўйин давомида жуда кўп хавфли вазиятлар яратади, жуда қулай позицияларга эга бўлади, аммо кўнгилдагидек фойдалана олмайди. Нотўғри қарорлар қабул қилиши, зарбани яхши ижро эта олмаслиги мумкин. Қоғозда жуда кўп вазиятлар яратилаётгандек кўринса-да, муаммо бор – ҳужумчилар билан ишлаш керак.

Мана шу фарқлиликни аниқлаш учун xG дан ташқари, xGOT кўрсаткичи бор.

xG ни жуда яхши биламиз. Дарвозага йўлланган ҳар бир зарбанинг ижро пайтидаги хавфлилик даражасини аниқлайди. Масалан, зарба ижро этилаётганда 1) масофа 2) тўпнинг ҳолати, қай даражада қулайлиги, ҳаводан, тез келаётган, бош билан, ва ҳоказо 3) зарба йўналишида рақиб футболчиларининг кўплиги, дарвозабон позицияси эътиборга олиниб, xG ҳисобланади.

xGOT фақат аниқ зарбалар га эътибор қаратиб, унинг қай даражада кучли чиққани, дарвозанинг хавфли нуқтасига боргани муҳим ҳисобланади. Яъни, масалан, яқин масофадан, дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда ҳужумчи тўпни осмонга тепиб юборса, xG баланд бўлади, аммо xGOT нолга тенг. Агар зарба аниқ бўлса-да, кучсиз ва дарвозабон учун қулай берилса, xG баланд бўлади, xGOT эса жуда паст ҳисобланади. Ёки айтайлик, узоқроқ масофадан дарвоза бурчагига ўта кучли зарба берилиб, дарвозабон даҳшат сейв қилса, xG паcт бўлади, xGOT эса юқори. Ҳар қандай пеналти xG да 0,79 га тенг, аммо xGOT да зарбанинг сифатига қараб ҳар хил. 2024 йилнинг энг чиройли голи бўлган Гарначонинг чалқанча зарбаси xG да атиги 0,08 чунки, узоқдан, чалқанча зарба билан гол уриш қийин, аммо xGOT да баланд, 0,48, чунки тўп борган нуқта ва зарба кучли чиққанидан, бундай борган тўпларнинг қарийб ярми голга айланади. Демак, қайсидир маънода xG жамоа яратган зарба учун қулай позицияларни, xGOT ўша позициялардан қай даражада хавф ярата олганини билдиради. Менимча, тушунарли.

Энди мана шу ўлчовда “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги ўйинлардаги вазиятларига эътибор берилса, аниқроқ картинага эга бўламиз. “Тоттенҳэм” ва “Борнмут”дан кейин кўп ўқияпман – “МЮ” кўп вазият яратмоқда ва бу ўйинларда мағлубиятга учраган бўлса-да, рақибидан XG да устунликка эга бўлди. Демак аслида ўйин яхши бўлаётгани ва фақат омад туфайли ҳисоб бошқача бўлаётганини айтиш мумкинми?

“Тоттенҳэм” билан ўйинда xG бўйича “МЮ” 2.56-0.67 устунликка эришган. Яъни тўрт баробардан кўпроқ устунлик. Лекин xGOT га қаралса, 2.67-2.20 – устунлик унчалик яққол эмас, деярли тенглик. “Борнмут” билан ўйинда xG бўйича ҳисоб 2.28 – 1.63 МЮ фойдасига, аммо xGOT бўйича 1.45-2.34, “Борнмут” фойдасига. Масалан, “Тоттенҳэм”га қарши ўйинда “Челси” худди “МЮ” каби XG яратган, аммо xGOT икки баробар кўп – 4.19 га тенг. “Челси” ўз вазиятларидан икки баробар хавфлироқ, голга яқинроқ зарбалар ижро эта олган.

Бу шу деганики, “Манчестер Юнайтед” яхши вазиятларга, қулай позицияларга кўпроқ чиқаётгани билан, ижро жуда ёмон – жуда кўп яхши вазиятлар ноаниқ ёки унча хавфли бўлмаган зарбалар билан кўкка совурилмоқда. “МЮ” вазиятларни голга айлантира олмаётгани рақиб дарвозабонининг супер ҳаракатлари оқибатида эмас, ҳужумчиларда маҳорат етишмаётганидан келиб чиқмоқда. Демак, бу ерда кейинчалик голларга айланиши мумкин бўлган омадсизлик эмас, ростан ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо бор. Ҳужумчиларнинг ўйин маҳорати, совуққонлиги ва услуби борасида анча ишлаш ёки керакли трансферларни амалга ошириш керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

23 Dec, 16:45


«Манчестер Сити» ҳақида

https://t.me/kunuzofficial/154319

Асланов билан футбол

22 Dec, 18:45


Нега «МЮ» ҳам йирик ҳисобда ютқазганда «Тоттенҳэм»ни ёзяпсан, деманглар, ахир нега нуқул МЮни ёзаверасан, деб танқид қиласизлар-ку?

Хўп, бошқа ёзмайман шу жамоани :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

22 Dec, 18:41


Англияда баъзида содда жамоалар чиқиб қолади - «Норвич», «Бёрнли», «Саутҳэмптон» каби. Кичик ресурслар билан қайсарлик қилишади, очиқ ва топ-клубларга хос ўйин кўрсатиб, натижага эриша олишмайди. Мослашувчанлик ва мувозанат муҳим.

«Тоттенҳэм» шу ишни тепароқда амалга оширади. Постекўғли футболи ростанам гўзал, нейтрал томошабин учун завқ, аммо ўз мухлисларига ёқармикин?

Масала шуки, бугунги «Тоттенҳэм» қандайдир буюк манзилга қаратилган йўлнинг бошида турибдими ёки тайёр маҳсулотми?

Жамоа ўз майдонида охирги уч ўйинда «Челси», «МЮ» ва «Ливерпул»ни қабул қилди ва 10 та гол урди. Ажойиб.

Лекин 13 та ўтказиб ҳам юборди-да. Агар Постекўғли кейинги ўйинда энг семиз шогирдини дарвозага турғазиб қўйса, ғирт кўча футболидан фарқи қолмайди :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

22 Dec, 16:23


🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧🇬🇧

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿🇺🇿 Premyer liganing asosiy o‘yinlari o‘zbekcha sharhda

🇬🇧 Tottenhem 🔥 Liverpul 🇬🇧

Vaqti: 21:30, 22-dekabr
🎙 Sharhda: Orif Tolipov va Hasan Turdialiyev


🔴⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️👇👇

https://t.me/+LTaj6L6ESOZiNWMy
https://t.me/+LTaj6L6ESOZiNWMy
https://t.me/+LTaj6L6ESOZiNWMy

Асланов билан футбол

21 Dec, 22:14


«Барселона» сафида узатмалар аниқлиги бўйича энг ёмон кўрсаткич Дани Олмода - 73 фоиз, еттита ноаниқ пас. Агар уч марта тўп йўқотилишиниям қўшса, 26 дақиқада - 10 та.

Гап фақат бу сонларда эмас, Олмо ҳар бир йўқотишни «Барселона»нинг потенциал хавфлироқ вазият яратиши мумкин бўлган зоналарда қайд этди. Яъни 10 та яхши позиция Олмонинг керагидан енгил ва элегантча ўйнашга уриниши оқибатидан йўқотилди. Қизиғи, «Леганес» ва «Бетис»га қарши ўйинлардаги кўрсаткични қарадим: Олмода аниқ пас кўрсаткичи янаям паст, 65-68 фоиз. Бу «Барса» ўлчовида жуда кам. Бу даражада риск билан ўйновчи футболчи даҳо бўлиши, камида ҳар ўйинда учтадан ассист амалга ошириши лозим.

Албатта, ҳамма айбни унга тўнкаш ниятим йўқ, аммо айни дамда Олмо «Барселона»нинг муаммоларини ўзида акс этади. Жамоада қотиллик хусусияти етишмаяпти вазиятлар жуда осон кўкка совуриляпти. Ла Лигада охирги 7 ўйинда атиги 1 ғалаба ва 4 мағлубият. Ўйинни томоша қилсангиз ҳеч қандай кризисни кўрмайсиз. Жамоа ўйини камида Олмонинг ҳаракатлари қадар гўзал. Лекин....

«Атлетико» қаторасига 12 ғалабага эришмоқда. Шунча ғалаба ичида албатта, камида биттасида жамоа ўйнай олмаслиги, фақат омад сабабли қутулиб қолиши мумкин. Бугун ўша ўйин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Dec, 17:55


Габриел Жезус ниҳоят ўз жамоасини топди шекилли - Кристал Пэлас.

«Арсенал» қаторасига иккинчи марта ушбу жамоага қарши ўйнаяпти. Жезус ҳозирча икки ўйинда дарвозага 7 та зарба берди. Ҳаммаси аниқ бўлди. 5 таси гол бўлди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Dec, 13:18


Агар контрпрессинг аввалгидек ишламаса, ҳеч бўлмаса ҳимояга тезроқ қайтиш керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Dec, 12:59


«Вилла Парк»дагиларнинг Грилишга нафратини унча тушунмаяпман - тўп футболчига келиши билан хуштак чалишяпти.

Жек 6 ёшдан «Астон Вилла» тарбияланувчиси, 2021 йилда инглиз футболчиси учун рекорд сумма - 100 миллион фунтга Манчестерга кўчиб ўтганди. «Астон Вилла» топ клуб эмас, яъни унинг қачондир кетиши аниқ эди, мухлислар ундан фаолиятининг охиригача қолишни кутмагандир. Шунда ҳам жанжалларсиз, энг юқори нархга чиққан пайтда кетган-ку?

Ўйинни томоша қилаётиб, фақат шу ҳолат ғайритабиий туюляпти. Бошқа эътиборли жиҳат йўқ, ҳаммаси нормал, «Сити» ютқазяпти.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Dec, 09:42


Испания чемпионати 18 туридан кейин масалан, айни пайтда яхши жисмоний спорт формаси мувозанатини сақлаш учун тахминан 600-1000 дақиқа ўйнаган бўлиши керак, деб ҳисоблайлик. Бу 70-75 дақиқа ўйналган 8-13 ўйинга тўғри келади. Сентябр-декабрда Чемпионлар лигаси ва терма жамоалар жами яна 12 ўйин ўтказганини эътиборга олсак, юклама жиҳатидан идеал рақамлар.

Айнан шу оралиқда (600-1000 дақиқа) майдонда вақт ўтказган «Атлетико» футболчилари 12 нафар экан. Яъни ҳам етарлича дам олган, ҳам жамоадошлари билан боғламлар, тонусни ушлаш учун етарлича ўйнаган ҳам. Симеоне шогирдларини ажойиб мувозанатда ротация қила оляпти.

Бу фарқ «Барселона» билан фарқда яққол сезилади. Флик 7 футболчидан 1200+ дақиқада фойдаланган. Бу тўлиқ 13 ўйин деганидир. Ҳимоя чизиғида вазият оғирроқ - 33 ёшли Иньиго Мартинесда 1512 дақиқа, августда олимпиадада ҳам қатнашган Кубарсида 1400. Масалан, «Атлетико»да фақат Гризманн 1200+ дақиқа ўйнаган холос. Шундаям Гризманн сентябрдан сўнг Франция терма жамоаси билан хайрлашганини эътиборга олиш керак. Яъни унда октябр ва ноябрда салкам икки ҳафтадан дам олиш имконияти бўлди.

Флик ротация муҳим эканини сезгани аниқ, эсингизда бўлса, «Осасуна»да етакчиларига дам бериб, мағлубиятга учраган, танқидлар остида қолганди. Ҳозир янаям қийинроқ, қаторасига ғалабалар пайтида ротация ўзини оқлайди, ҳозир эса ҳар бир ўйинда етакчиларга суянишга мажбур.

Хуллас, оқибатда: «Атлетико» қаторасига 12 ўйинда ғалаба қозонди. «Барселона»да Ла Лигада охирги 6 ўйинда атиги 1 ғалаба. «Леганес» ва «Лас Палмас» билан «Барселона» ўз майдонида 47 зарбадан атиги 1 гол урди. Бундай ўйинлар ҳар қандай пешқадамда бўлади, аммо 6 ўйинга чўзилса - муаммо.

«Атлетико» мана шу жисмоний устунликдан фойдаланиши, иккинчи таймда алмаштиришлар орқали охиригача юқори темпни ушлай олишини кутяпман. Фликда эса, аксинча, жуда кўп ўйнаётган етакчиларга яна суяниши керак, Ямал ҳам йўқ. Агар биринчи таймда ўзи учун қулай ҳисобга эга бўлолмаса, вақт ўтган сайин қийналади. Менимча, эсимни таниганимдан буён илк маротаба «Барселона»на қарши Ла Лига ўйинида «Атлетико» фаворит. Мадридликлар охирги 15 йилда Испания чемпионатида «Барселона»ни атиги 2 марта енгган бўлишса-да, учинчиси учун бугундан яхшироқ имконият бошқа бўлмаса керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Dec, 22:11


2-тайм.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Dec, 22:04


Ўйин ҳақида қисқача)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Dec, 21:00


Гвардиола «Барселона»ни бошқарган йиллари бир гапи бўларди - «мен шогирдларимга майдоннинг охирги 1/3 қисмига тўп билан қандай боришни ўргатаман, қолгани уларнинг маҳоратига ҳавола»

Шу ўлчовда қарасак, 1-тайм учун Аморимга савол йўқ. «МЮ» ўша худудга жуда кўп боряпти. Агар xG эмас, шахматдаги каби «кучли позиция»ни ўлчаш иложи бўлганида меҳмонларда катта устунлик бўларди. 3 га 3, 4 га 4, 2 га 2 позициялар кўп бўлди, аммо ҳужум чизиғидаги футболчиларнинг хато ва нотўғри қарорлари туфайли бирорта ҳам хавфли зарба ижро этилмади.  Жарима майдони яқинида Сон, Кулушевски, Мэддисонларнинг ўйини олдида Антони, Хойлунд, Далотлар анча ғариб кўриняпти.

Умуман олганда, Аморим келганидан бери айнан ўйин картинаси бўйича энг кучли тайм. Айниқса прессинг жуда яхши ишлаяпти. Албатта, «Тоттенҳэм» ҳимоясида уч нафар асосий футболчи йўқлигининг ҳам таъсири бор.

Иккинчи тайм қизиқроқ бўлса керак. Чунки «МЮ»да темпни туширмаслик учун захирадан вариантлар кўп. Мезбонларда эса кўп жароҳатлар туфайли захирада асосан ёш футболчилар ўтирибди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Dec, 19:50


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️

Англия Кубогидаги супер қарама қаршилик⚡️

⚽️Тоттенхем - Манчестер Юнайтед⚽️

Учрашувни жонли эфирда
“MANCHESTER IS RED” каналида томоша қилишингиз мумкин

Канал хаволаси
👇👇👇
https://t.me/+rsWIN3Q7MzQxMzZi
https://t.me/+rsWIN3Q7MzQxMzZi
https://t.me/+rsWIN3Q7MzQxMzZi

Асланов билан футбол

18 Dec, 19:35


Ҳозиргина қаердадир ўқидим - ҳамма танқид қилаётган Мбаппе аллақачон 13 гол уришга улгурибди. Ваҳоланки, тахминан шунча гол урган Беллинҳэмга ўтган йили «Олтин тўп» топшираётгандик. Нега икки хил муносабат?

Биринчидан, Беллинҳэм яримҳимоячи, у ҳеч қачон бомбардирлик томонларини кўрсатмаган, шунинг учун Мадриддаги илк голлар футболчининг янги қиррасинининг очилиши, янги позицияда янги даражага чиқаётгани ўлароқ қабул қилинган. Мбаппе тўпурар, ундан доим кўпроқ гол кутилиши табиий.

Янаям муҳимроқ фарқ бошқа. Мбаппе 13 гол ургани билан бирор ўйинни ўша голлари билан ҳал қилганини эслай оласизми? Фақат «Бетис» билан дубл қайд этиб 2:0 ҳисобида ғалаба қайд этди. Бир марта Мбаппенинг голи дуранг олиб келган. 9 гол асосан ҳисобни оширувчи, қўшимча сифатида урилган. Яна 2 гол «Реал» минимал ғалаба қозонган ўйинларда урилди, аммо ўша эффектни бермаган, чунки у ҳисобни очгач, бошқа голлар ҳам бўлиб, ҳал қилувчи голни бошқалар урган.

Беллинҳэм эса 6 ўйинда айнан ғалаба келтирувчи голни урган, тўрттаси охирги дақиқаларда. Бунга Класикода бурилиш ясаган икки голни ҳам қўшинг. Бошқа даража.

Албатта, бу ерда Мбаппе айбдор эмас. Беллинҳэм унга «Реал» эҳтиёж сезган пайтда келди. Бензема кетгач, таркибда бўшлиқ бор эди. Мбаппе эса аксинча, кўпроқ унга «Реал» зарур бўлган пайтда келди. Фаолиятининг бу босқичида «Реал»дан бошқа ҳар қандай клубда Мбаппе ўзини каттароқ ҳис қилар, ўзиникини ўтказишга уринар, қисқаси ўсишдан тўхтарди.

«Реал»да эса ўсиш учун ҳали потолок баланд. Мбаппенинг боши тегиши учун анча сакраши керак. Футболчи учун айни муддао.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Nov, 14:21


Миллий жамоамиз мавзусини давом эттирамиз. Биз 5-2-3 дан оптимал фойдалана оляпмизми?

@aslanov_futbol


https://tribuna.uz/news/2024/11/21/talil-millii-zhamoada-3-4-3ni-andai-ishlatyapmiz

Асланов билан футбол

21 Nov, 07:25


ТЎРТ ОМИЛ

Аслановнинг кўп фикрларига аслида қўшиламан, лекин тарозининг нариги палласига тош босадиган қўшимчаларни ҳам излаб кўрадиган одатим бор. Шунга кўра кўз илғайдиган тўрт омилни келтириб ўтаман:

1. Катанецнинг футбол илми. У кўп услубларни амалда қўллай олади, ҳимояни севса-да, ҳужумга ўтиш фазасида тўғри муносабатда бўлаётганини кўряпмиз. Унинг истеъфосини сўраётганлар ҳам “Катанец футболни чуқур тушунмайди, ҳужум қилишни билмайди”, дейишмаяпти, балки муносабатини ўзгартиришини исташмоқда, холос. Биргина масала шу. Илмсизлик бўлса, бир услубдан бошқасини чиндан-да билмаслик бўлса, бунинг давоси йўқ эди. Ахир, бир даврлар бўлган, бир мураббийимиз тамомий ҳужум қилишни билмаса, бириси ҳимоя деган сўзни тушунмасди. Ҳозир Катанецнинг футбол тушунчалари масаласида ҳеч кимда эътироз кўрмадим. Асосан ҳисобда олдинда бораётганимизда ҳужумкорликдан қайтмаслик, журналистлар билан муомаласи ва шунга ўхшаш мавзулар. Илмсизлик эмас.
Катанец ҳатто вақти келганда ўта таваккалчи ҳам. Бошқа мураббийлар даврига қараганда кўпроқ камбэкка эришгани сабаби ҳам шу туркумдан. Сезяпсизми, ҳисобни ушлашимиз керак ўринда қанчалик хавотирланаётган бўлсак, ҳисобда ортда бораётганимизда умуман қўрқмаяпмиз, қанақадир самовий ишонч пайдо бўлган. Бу ҳолатни олдинги бирор бир мураббий даврида эслай олмайман;

2. Катанец термамиздаги асосий ўзгаришни ҳимоя чизиғида қилганидан келиб чиқсак, чизиқларда баланс юзага келди, ҳатто юлдузлик масаласида ҳам. Ҳа, мураббий бундан кейин ҳам бошқа ўринлардан кўра ҳимоя борасида бош қотираверади, “гол уришни эплайди булар, муҳими гол ўтказмаслигимиз керак” қабилида ишлайверади. Айни шу омил гол уришимиз керак пайтда Б планнинг дарҳол ишлаб кетишига ёрдам беряпти, чоғи;

3. Ўткир Юсуповнинг қутқарувлари ҳақида гапирилса, мураббий бемалол: “бу танлов айнан меники, ҳеч ким унга ишонмаганда ҳам ўйнатавердим, Суперлиганинг энг зўр посбони туриши керак дейилганда ҳам Ўткирга ишонч билдираверган менман” дея олади. Тўғрисиям-да, Ўткирга бошидан буён энг кўп ишонган икки одам бўлса, биттаси Сречкодир, иккинчиси — камина;) Дарвозабонлик соҳасидаги асосий деталлардан бири ҳам шу — ишонч. Юсупов Катанецга сейвлари билан раҳмат деяётгандек;

4. Терма жамоа муҳитининг гўзаллиги ва ЎФАнинг мураббийлар штабига қатъий ён босаётгани. Бу жуда муҳим омиллар. Камдан кам мураббийда бунақа узоқ даврда термамиз эт-тирноқ бўлиб, ўзини оила каби тутганини эслайман. Маҳаллий мураббийларга одатда қандай муомала бўлади, биласиз, шундан келиб чиқсак, Катанец кетса, бугунги ҳолатни йўқотиб қўйишимиз аниқ. Бу иноқликни роса янграётган негативларки буза олмаяптими, робиталар ҳавас қилгули даражада;

Бу “тошлар” қанчалик вазн боса олади, билмадим, лекин бир хил фикрнинг уч хил янграши бўлиб қолган “Футбол плюс”ни анча қиздириб берарди;)

@xayrulla_hamidov

Асланов билан футбол

20 Nov, 15:30


⚡️Uslub va holat: Erkaklar uchun premium kiyimlar

Insonning tashqi ko'rinishi uning holatiga ham ta'sir qiladi.

AMNESIA MEN'S-dan erkaklar kiyimlari nafaqat kiyim, balki o'ziga ishongan va muvaffaqiyatli erkak qiyofasini yaratadigan to'plamlardir.

Amnesia Men's bilan farqni his eting. Obuna bo'ling:
https://t.me/+9CxCFUPmrnAwMmUy

Асланов билан футбол

20 Nov, 11:05


Терма жамоанинг охирги ўйинлари ҳақида батафсилроқ.

@aslanov_futbol

https://t.me/tribunauznews/138466

Асланов билан футбол

19 Nov, 18:42


Энг қизиқ фикрлар ман учун шу - «сизларга чиройли ўйин керакми ёки натижа? натижа бор-ку, нега танқид қиласизлар?»

Ғалати томони, албатта, ё натижа ё чиройли ўйиндан бирини танлаш керакдек, ёлғон тасаввур пайдо қилиш бу.

Хўп, масалан, Аллегри, Саутгейт ёки Симеоне каби мураббий ҳимоямизни қўрғон қилиб, ишончли ўйин эвазига минимал ғалабаларга эришганимизда, юқоридаги фикр ўринли бўларди. Хунук бўлса ҳам ишончли ўйнаяпмиз, дердик. Хўш, биз қанчалик ишончли ўйнаяпмиз?

Ўзбекистон мавжуд ҳисобни ушлаш керак бўлганда, нималар содир бўлди?

- Қатар 0:0 га ўйнаётганимизда аввал 2 та, кейин 2:2 ни сақламоқчи бўлганимизда битта гол урди.
- Шимолий Корея Тошкентда ва Лаосда биттадан пеналти тепди.
- Эрон бир киши кам бўлиб, ютиб кетарди, агар Ўткир Юсуповнинг сейви бўлмаганда.

Яъни, биз нафақат чиройли ўйнамаяпмиз, балки ўйинни назорат ҳам қила олмаяпмиз. Ҳеч ким йирик ҳисоб кутмайди доим. Аммо терма жамоамиз гол керак бўлганда гол ура олишига, ўтказмаслик керак бўлганда ҳимояда яхши ўйнай олишига ишонч йўқ. Менимча, танқидлар шундан келиб чиқяпти. Эътироз терма жамоамизнинг услубига эмас, кучсиз ўйнаётганига. Чалкаштирмаслик керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Nov, 14:23


ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги турини эсласангиз керак. Биз Қатар билан ўйнаганмиз. Корея Эронни қабул қилган.

Агар Корея Эронни ютса, биз Қатарни ютишимиз кифоя бўлган. Корея ва Ўзбекистон мундиалга чиқарди.

Агар Эрон ютса, биз Қатарни 6 тўп фарқи билан ютишимиз керак эди. Шунда биз ва Эрон мундиалга чиқардик.

Эрон Кореяда ҳисобни очган. Биз иккинчи таймда Қатар дарвозасига қаторасига гол ура бошлаганмиз. Ўйин охирларида ҳисоб 5:1, бизга яна икки гол керак, Корея эса ўз ўйинини ютқазиб, юрак ховучлаб Тошкентдаги ўйин натижасини кутган. Қандайдир 4-5 дақиқа корейсларнинг тақдири ҳавода муаллақ қолган, аниқроғи, бошқа ўйин натижасига боғлиқ эди.

Якунда Жанубий Корея мундиалга чиқди, биз икки гол уролмадик. Аммо барибир корейслар ўз мураббийини кечиришмади, истеъфога чиқаришди. Якуний натижа қониқарли бўлса-да, ўша беш дақиқанинг бадали бўлиши керак эди. Корея бунақа тарзда чиқмаслиги керак ЖЧга, дейишгандир.

Бугунги ўйинимизни, айниқса, сўнгги 15 дақиқани кўриб ўтириб, ўша ўн йил олдинги воқеани эсладим. Ўхшаш вазият. Шимолий Кореяга қарши бундай хавотирли якуннинг бадали бўлиши керак. Билмайман, Катанец истеъфога чиқиши керакми, ўрнига ким келади, бу яхшими, ёмонми, аниқ фикрим йўқ, аммо шуни аниқ биламанки, бугунги ўйиннинг жавоби бўлиши керак. Шунчаки уч очко билан унутилиб кетмаслиги, атрофлича таҳлил қилиниши, хулоса берилиши шарт.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Nov, 14:07


Бир ой олдин ёзган эканман. Бугун ўқисаям бўлади.

Асланов билан футбол

19 Nov, 13:49


Ўткир Юсупов умрининг охиригача, аниқроғи, ўзи хоҳлаб, «бўлди, бошқалар ўйнасин» демагунча, терма жамоа дарвозасида туришга ҳаққи бор, бугундан бошлаб.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Nov, 13:45


0:0 пайтида
Ўзбекистон - Шимолий Корея

Зарбалар: 15 - 1
Рақиб яриммайдонида пас: 98-50
Рақиб жарима майдонида тўп тегиниш:  24:1

1:0 пайтида.

Зарбалар: 1-7
Рақиб яриммайдонида пас: 34-107
Рақиб жарима майдонида тўпга тегиниш: 1:8

Нега бунчалик ётиш керак?
Юсупов, маладес. Агар ютсак, 4 очко Ўткирники бўлади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Nov, 13:00


Шимолий Корея бугунгача бешала ўйинидаям биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган. БАА ва Қатар билан ўйинларда ҳисобни тенглаштира олди. Эрон билан 0:3 ни 2:3 га айлантирди. Тошкентдаги ўйинда пеналтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлганди.

Яъни, кореяликлар гол ўтказгандан кейин ҳам ўйинга қайта олиш характерига эга. Шунинг учун ортиқча эҳтиёткорликка ўтмасдан, иккинчи голни уриш лозим.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Nov, 11:50


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️ BOSHLANDI ⚡️

🌍 JCh-2026 saralash, 3-bosqich | 6-tur

🇰🇵 KXDR - O'ZBEKISTON 🇺🇿

🍋FUTGOAL kanalida  jonli efir boshlandi va tezkor gollar videosini birinchilardan bo'lib ko'ring👇
https://t.me/+Re48L7a0zXQzZTFi
https://t.me/+Re48L7a0zXQzZTFi

Асланов билан футбол

19 Nov, 09:59


Саралашдаги гуруҳимизга ўхшаш вазиятларда юқори ўринларни олиш учун ўзига хос формула бор ва доим ишлайди. Яққол фаворит билан 1 очко (уйда дуранг, сафарда мағлубият), асосий рақиблар билан 4 очко (уйда ғалаба, сафарда дуранг) ва аутсайдерлар билан 6 очко (икки ғалаба). Мана шу режимда очколар тўпланса, жамоа камида 2-ўринни олиши аниқ. Хўш, шу формула бўйича ҳозирча вазиятимиз қандай?

Фаворит – Эрон, рақибларимиз Қатар ва БАА, аутсайдерлар эса Шимолий Корея ва Қирғизистон деб оламиз. Эрон билан режадаги очкони олдик. Аутсайдерлар билан ҳам ҳозирча юз фоизлик натижа қайд этилган. БАА билан ўйинда ҳам вазифа бажарилди. Фақат Қатардаги ўйиннинг охирги дақиқасида режадаги дуранг бой берилди. Демак, биз ҳозирча режимдан 1 очко кам жамғарганмиз.

Рақибларимизда ҳолат қандай?

БАА Тошкентда ва Эрон билан уй учрашувида режадаги 2 очкони бой берди. Шимолий Корея билан ҳам дуранг ўйнаб, 2 очко йўқотди, лекин Қатарда 1 очко ўрнига 3 очко олиб, қоплади. Демак айни пайтда БАА режимдан 2 очко ортда кетяпти.

Қатарнинг ҳолати оғирроқ. БАА билан уй ўйинида минус 3, Шимолия Корея билан минус 2, жами 5 очко режадан ортда бормоқда.

Демак, айни пайтда:
1. Ўзбекистон минус 1
2. БАА минус 2
3. Қатар минус 5

Биз ҳалиям иккинчи ўрин учун фаворит бўлиб турибмиз. Кейинги икки учрашувимиз аутсайдерлар билан. Агар юз фоизлик натижа кўрсата олсак, иккинчи ўрин учун имкониятимиз яна ошади. БАА ва Қатар эса бугун ўзаро майдонга тушади. Юқори жадвалдан келиб чиқсак, дуранг биз учун энг яхши вариант, шунингдек, БААнинг очко йўқотиши биз учун маъқулроқ бўлиши керак. Шунда йўқотилган очколар бўйича БАА дан узоқлашамиз. Сўнгги турларда айнан БАА га сафар қилишимизни эътиборга олсак, уларни яқинлаштирмаслик шарт.

Аммо бошқа тарафдан Эрон саралаш охирида Қатарга меҳмон бўлиши ва у пайтга келиб Эронга очко керак бўлмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Қатар сўнгги турда Тошкентга меҳмон бўлгунча ўтадиган 4 ўйинни ютиш эҳтимоли ҳам кичик эмас. У ҳолда биз Эрон ва БАА даги икки ўйинимизда камида 1 очко олиб, Қатарни Тошкентда ютишимиз керак бўлади. Буларни кейинроқ гаплашамиз.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Nov, 11:22


Терма жамоа ва клуб ўртасида бир неча фарқлар бор. Энг каттаси, клубда футболчи доимий шуғулланади, йил давомида ҳафтасига камида бир учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга. Мураббийда ўз жамоасини қуриш, турли режалар ишлаб чиқиш ва у ёки бу футболчининг ўрнини тўлдириш учун етарли вақтга эга бўлади.

Терма жамоада вазият қийинроқ. Футболчилар фақат ФИФА кунларида, расмий ўйиндан 1-2 кун олдин тўпланишади. Бир кун камида йўл учун бўлса, энг муҳим ўйин олдидан ҳам нари борса 1-2 машғулот ўташга вақт бўлиши мумкин. Айнан мана шу фактор бош мураббийни имкон қадар узунроқ таркиб билан ишлашга мажбур қилиши керак. Сабаби, у йиғиндан бунисигача футболчиларнинг спорт формасида ўзгаришлар бўлиши табиий. Кимдир жароҳат олади, бошқаси захирада қолиб кетиб, ўйин амалиётидан чиқиб қолади, кимдир аксинча, фаолиятидаги энг зўр даврини бошдан кечираётган бўлади. Яна кимдир ўз клубидан мамлакатига келиш, кейин масалан, сафар ўйинига бориш чоғида бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Қисқаси, ҳаммасини назорат қилиб бўлмайди.

Бундан ташқари, руҳий ҳолат бор. Масалан, ўша давлат паспортига эга бўлган қайсидир футболчи бирданига ўзини кўрсата бошлади. Терма жамоада клуб каби трансфер имконияти йўқлигидан келиб чиқсак, бу зўр воқеа - йўқ жойдан янги номзод пайдо бўляпти. Терма жамоа штаби дарҳол реакция бериши лозим. Ёш футболчи бирданига асосийга айланмаса ҳам, уни кузатишаётганини, сўнгги муваффақиятлари беиз кетмаётганини билиши керак. Бу ҳам туртки, янада яхшироқ ўйнашни бошлайди, терма жамоадаги қон айланиш учун жуда муҳим жараён.

Хуллас, мураббий ойда бир муҳим ўйинда жамоани олиб тушишдан ташқари, мана шундай нозик жараёнларни ҳам бошқариши, диққатли бўлиши керак, ахир у жамоасини алмаштира олмайдиган миллионлаб инсонлар учун ишлаяпти, тўғрими?

Албатта, Элдор Шомуродов бизда ягона. Шукуров каби марказни бошқарадиганлар йўқ ҳисоби. Қанийди улар доим тайёр ва зўр формада бўлишса. Лекин юқорида айтилганидек, буни назорат қилиш қийин. Шунинг учун терма жамоада майдонга тушишга тайёр футболчилар таркиби имкон қадар кенг бўлиши шарт. Юзлаб футболчилар бор, тўғри, аммо жамоага бирданига киришиб кетиши, шериклари билан тил топишиши, муҳим ўйинда хаяжонланмасдан клубда доим қилиб юрган ишини энг яхши тарзда қила олиши учун ҳам вақт керак бўлади. Мураббий нафақат машғулотлар, балким ўйинларда ўша вақтни тақдим этиш орқали ўз таркибини кучайтириб боради. Бу мураббийнинг ўзи учун керак, аввало.

Сречко Катанецни Суперлигани кузатмаслиги, у ерда сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган футболчиларга эътибор бермаслиги кўп танқид қилинади. Майли, уларни қўйинг, Катанец йиғинларида доимий жалб қилинаётган футболчиларда ҳам муаммо борми? Шомуродов ва Шукуровни тўғридан тўғри алмаштириши мумкин бўлган ва муҳими, Катанец танийдиган футболчиларни кўриб чиқамиз.

Сўнгги бир йилда Ўзбекистон миллий жамоаси жами 16 та ўйинда майдонга тушди. Мана шу ўйинларда:

Бобур Абдуҳолиқов 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 67 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан 45 дақиқаси кечаги учрашувга тўғри келади. Бирорта ўйинда илк дақиқалардан тушмади. Ўша 5 ўйиннинг учтасида 1-3 дақиқага эга бўлди холос.
Жамшид Искандаров. 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 69 дақиқа.
Азизбек Амонов 27 дақиқа ўйнади. 3 ўйинда синаб кўрилди.
Акмал Мозговой 3 дақиқа ўйнади.

Ана энди мана шу жами 166 дақиқалик тажриба билан биз Шимолий Кореяга қарши ўйинда сўнгги беш йилдаги энг етакчи икки футболчимизни ўрнини босишимиз керак.

Учта марказий ҳимоячи, эҳтиёткор, қўрқоқ, дурангга рози бўлиб ўйнади ва ҳоказо, майли, бу муҳим эмас. Катанецнинг энг нотўғри иши шу ерда, назаримда.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Nov, 19:49


Турли ижтимоий тармоқларда, голнинг 102-дақиқада бўлганидан, «Ўйин Қатар гол ургунча давом этади» маъносидаги мемлар айланиб юрибди, ўзимизникилар ҳам улашяпти.

Тўғриси, шу контекст ёқмаяпти. Худдики, ҳисоб 2:2, Қатар бор кучи билан гол уришга уринаётган, биз тўлиқ ҳимояланаётган, ҳакам эса гол ургунча қўйиб бергандек хулоса туғилади. Бу гўёки Қатар ғалаба учун ўйнаётган фаворит, биз ҳисобни қўриқлаётган аутсайдер, деб тушунади билмаган. Аслида ўша 12 дақиқада ҳам тенг ўйин бўлди, икки томондаям вазиятлар бор эди, ҳатто Аббосни йиқитишмаганда, ютиб ҳам кетардик балки.

Унақа мем тарқатманглар 😂

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Nov, 18:33


Дуранг стратегик жиҳатдан яхши натижа эди. Шунинг учун ўйин охиридаги эҳтиёткорликни тўғри тушунаман. Агар ўша шиддатни давом эттирганимизда, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборсак ҳам, қўпол хатодек кўринарди. Футбол шунақа - маълум паллада қарор қабул қиласиз, ўша пайтда тўғри, кейинчалик хато бўлиб чиқиши мумкин.

Умуман 2-таймдан кўнглим тўлди. Ҳимояни олдинга суриб, зич ўйнай бошлагач, керакли голларни ургунча мезбонларга деярли тмконият бермадик. Тўп назорат қилишда Сайфиев ва Искандаровлар чиққач, шунингдек, марказда +1 футболчи билан бошқачароқ ўйнай олишимизни ҳам кўрсата олдик. Бу Қатар билан Тошкентда ўйнаганимизда керак бўлади.

Ҳали ҳаммаси олдинда. 5-турдан кейин ЖЧга чиқиш яхши, аммо яна шунча ўйин кутиб турганини унутмай, тушкунликка тушмаслик керак. Биз ҳали ҳам 3 очколик устунликка эгамиз, кейинги 2 ўйинимиз Шимолий Корея ва Қирғизистон билан. Шу ўйинларни ютсак, таъқибчиларимиз аниқ очко йўқотишади. Ўзаро ўйинлари бор. Демак ҳал қилувчи пайтда яхши позицияда бўлиш ўз қўлимизда. Омад.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Nov, 17:54


Ана, айтдиму 😂😂

Асланов билан футбол

14 Nov, 17:54


Қанотдан юқорилатиб тўп оширганимизда биринчи ҳимоячидан ўтказа олсак, сразу гол бўлса керак. Жуда қийин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Nov, 16:50


Футболда режа жуда муҳим. Бир муддат, ҳатто бир ой бир ўйинга тайёрланасиз, маълум картинада ўйинни самарали деб билиб, ижрода амалга ошишига умид қиласиз.

Яхши мураббий ўзи ишониб, тайёрланган режасидан осонликча воз кечмаслиги керак. Чунки шу асосда ҳаммасини ишлаб чиққан бўлади. Тўғрими?

Энди қаранг, Элдор Шомуродов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Нима қилиш керак? Масалан, Абдуҳолиқов билан ўша режани то бу ишламаслигига амин бўлгунча давом этиш энг мантиқли.

Аммо Шомуродов ўрнига Машарипов тушади. Бу олдинги чизиқда барчаси ўзгаради, деганидир. Бироз мураккаб структура. Хўш, Катанец осонлик билан ўйинга қурган режасидан воз кечишга нима мажбур қилди?

Ҳа, унинг жамоасида у ишонганлар жуда кам. Сабабни аввалроқдан излаш керак. Катанец деярли бошқаларга имкон бермагани ўзини қийин аҳволга солиб қўймоқда. Ўз режаси панд еяпти. Чунки у Машариповга ишонади. Абдуҳолиқовга ишонмайди. Абдуҳолиқов ҳам ўзига ишонмайди шунинг учун. Шериклари ҳам Абдуҳолиқовга ишонишмайди шунинг учун. Эсиз.

Қани, нимадир бўлар. Омад.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

14 Nov, 16:05


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
📌 🇶🇦 QATAR - O'ZBEKISTON  🇺🇿 ..! 😀

⭕️ UCHRASHUV BOSHLANDI ⭕️

🇺🇿 QUYIDAGI KANALDA JONLI EFIR 👇‼️

🍋FUTGOAL kanalida  jonli efir va tezkor gollar videosini birinchilardan bo'lib ko'ring👇
https://t.me/+Re48L7a0zXQzZTFi
https://t.me/+Re48L7a0zXQzZTFi

Асланов билан футбол

12 Nov, 11:44


Бруно Фернандеш Манчестердан Лиссабонга, терма жамоа ихтиёрига бораётиб, самолётдаги воқеа интернет сайтларида пайдо бўлди.

Футболчи учиш пайтида туалетга кетаётганда, ўриндиқлардан бирида ўтирган бир эркакнинг мазаси қочиб, хушидан кетиб қолган. Бруно тезда беморга эътибор қаратиб, ёрдам сўраб бақира бошлабди. Қарийб 10 дақиқа то у одам ўзига келиб, вазият ҳал бўлгунча Бруно ҳеч қаерга кетмай турибди.

Яхши воқеа, Брунога қойил албатта. Лекин мен воқеани ўқиётиб кулиб юбордим. Шунчаки, Брунонинг бемор тепасида туриб бақир чақир қилаётганини тасаввур қилиш жуда осон :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Nov, 21:59


Катта эҳтимол билан VARдагилар Левандовски ва ҳимоячининг бутсасини адаштириб қўйишди ва тоза гол ҳисобланмади.

Бошқа вариант, Левандовскининг оёқ размери 60 бўлса керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Nov, 19:02


Кеча Пеп Гвардиоланинг қаторасига 4 мағлубияти ҳақида ёзилгач, ижтимоий тармоқларда Пеп «Бавария»даги фаолияти даврида ҳам шундай серия бўлгани ҳақида ёза бошлашди. Аслида ундай эмас.

Юқоридаги расмда Пепнинг Мюнхендаги ўша энг омадсиз даври. «Бавария» орада «Барселона»ни ютгани кўриниб турибди. Фақат ўша ғалаба кейинги босқич учун етарли бўлмагани учун мағлубият сифатида хотираларда қолиб кетган бўлиши мумкин. Қаторасига мағлубият - 3 та.

Агар вазифа нуқтаи назаридан олсак, «Боруссия» билан дуранг ҳам мағлубиятга тенг. Демак, расман статистикага ундай ёзилмаса ҳам, амалий томондан «Бавария» қаторасига 6 ўйинда мағлуб бўлган экан.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Nov, 15:31


Икки ўйиндан бери «МЮ»да Далот ўрнига марказий ҳимоячи майдонга тушяпти. Бир қараганда, оддий ўзгариш, аммо зарурат нимада? Аслида марказий ҳимоячилар ўзаро алмашиши керак эмасми?

Эванс майдонга тушгач, Мартинес чап қанотда ўтгандек тасаввур уйғотса-да, аслида жамоада 3-4-3 хосил бўляпти. Де Лигт - Эванс - Мартинес ҳимояда, Мазрауи ва Гарначо қанот футболчиларига айланишяпти.

Руд ван Нистелрой илк конференциясида Аморим билан гаплашмаганини айтганди. Аммо кейинчалик менимча ё гаплашишган ё қандайдир кўрсатма олган. «МЮ» икки ўйиндан бери ҳисоб 2:0 га етгач, 3-4-3 ни тест қилишни бошлаяпти.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

09 Nov, 19:48


«Реал» ва «Манчестер Сити»нинг муаммоларида бир жиҳатдан ўхшашлик бор.

Аввалги «Сити» ҳисобда олдинда борса, ўйинни «ўлдириш»ни биларди ва буни чексиз паслар ёрдамида тўпни ва темпни ўз назоратида сақлаб туриш орқали амалга оширарди. Бироз зерикарли, аммо самарали.

«Реал» одатда қандайдир 10-15 дақиқага портларди ва бу ғалаба учун етарли эди. Қолган вақтда эса асосан ўйинни ва рақибни назорат қилар, оддий паслар орқали ўзи учун қулай темпда ушлаб туришни эплар эди. Зерикарли, лекин самарали.

Албатта, буни амалга оширишда энг муҳим фигуралар - Родри ва Тони Кросс. Ҳозир иккиси ҳам йўқ.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

09 Nov, 19:37


«Манчестер Сити» қаторасига 4 ўйинда мағлубиятга учради. Бундай ҳолат нафақат Пеп Гвардиола, балки араб шайхлари даврида ҳам ҳеч қачон бўлмаган. Олти ўйиндан иборат ғалабасиз ўйинлар бўлган, аммо тўрт мағлубият биринчи марта.


@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

08 Nov, 10:51


Рубен Аморим “Манчестер Сити”ни 4:1 ютгач, аслида жамоасига омад кулиб боққанини, доим ундай бўлмаслигини ва “МЮ”да “Спортинг” қўллаган услубда, яъни тўлиқ ҳимоявий ўйнаш тўғри келмаслигини айтди. Эрик тен Хаг кубок финалида “Манчестер Сити”ни деярли худди шу услубда 2:0 ютгач, то истеъфога чиққунча ўша ғалаба билан фахрланишини, жамоаси тўғри йўлда бўлганини айтиб чарчамади.

Аслида бир хил услубда қўлга киритилган ғалабага бундай икки хил муносабат нега? Шу орқали мураббийларни фарқлаш, баҳолаш тўғрими?
Менимча, тўғри эмас. Эрик тен Хаг ёмон натижаларга ўралашиб қолган, истеъфо ёқасида турганди. Демак, бот –бот ўша ғалабани эслаши, шу орқали футболчиларда ҳам ўзига бўлган ишончни қайтаришга уриниши мантиқан тўғри. Ўзи шундоғам ғалабалар кам даврда энг ёрқин натижани унута олмайди.

Аморим эса бошқача вазиятда. У “Манчестер Сити”ни 4:1 ютгач, унга нисбатан бўлган кутилмалар анча ошиб кетиши, шу тариқа, аслидан кўпроқ натижа ва ўйин талаб қилишни бошлашлари мумкин. Бу ҳам Аморимнинг Манчестердаги фаолиятини бошида халақит беради. Ундан бирданига шундай натижаларни кутишлари, унга сеҳргардек муомала қилишлари ноўрин босимни хосил қилади. Табиийки, Аморим буни истамайди, тинчгина, аста секинлик билан ишга киришиш қулайроқ. Бу ҳам мантиқий муносабат.

Мураббийлар доим ҳолатларни ўзлари учун қулай бўлган томондан баҳолашга ҳаракат қилишади ва бу тўғри. Микел Артета бир вақтлар жуда ёмон ўйинлардан кейин ҳам жамоаси майдонда доминант бўлганини такрорлайверганини эсланг. Жозе Моуриньо эса баъзида таблодаги ҳисобни, баъзида эса жамоаси хавфли вазиятлардан фойдалана олмаганини рўкач қилишда уялмайди.

Агар мабодо Аморимнинг ишлари чаппасига кетиб, ёмон натижалар билан танқид остида қолиб малакаси шубҳа остида қола бошласа, “мен Манчестер Ситини 4:1 ютган мураббийман” деб қолса ҳам ажабланмаслик керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Nov, 14:49


Мана шу ерга чатга таклиф қилишди. Бу форматда ҳеч синаб кўрмаганман, лекин қизиқ бўлса киринглар. Бугун соат 21:00 да.

https://t.me/+jVKh_4p4mUUwMDEy

Асланов билан футбол

07 Nov, 10:49


Чемпионлар Лигаси умумий жадвалини (қозоқлар “жалпи қазан” дейишар экан) таҳлил қилиб, нималарга эътибор бериш мумкин?

- тўртинчи тур инглиз жамоалари учун омадсиз келди – 4 ўйинда 3 мағлубият. Қизиғи, аввалги 3 турда 12 ўйиндан 10 ғалаба ва 2 дуранг эди.

- икки жамоа умуман гол ўтказмаган ва иккови ҳам “А Серия”дан – “Интер” ва “Аталанта”. Қизиғи, бирорта ҳам гол урмаган ягона жамоа ҳам Италиядан - “Болонья”.

- Франциянинг икки жамоаси мағлубиятга учрамаган. Уч жамоаси ҳозирча плей-офф зонасида бормоқда. “ПСЖ” эмас. Парижликлар 4 очко билан 25-ўринда боришмоқда ва энг ёмони, олдинда
“Бавария” ва “Манчестер Сити” билан учрашувлар ҳам кутиб турибди. Янги форматнинг дастлабки қурбони?

- Биринчи турда “Бавария” Загребнинг “Динамо”си дарвозасига 9 та гол урган эди. Айни пайтда “Динамо” “Бавария”дан 1 очко кўп тўплаб, юқорироқда турибди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

06 Nov, 08:27


Виктор Дёкерешнинг кечаги хет-тригидан сўнг табиий равишда мулоҳазалар пайдо бўлди – жамоаси голларининг ярмидан кўпини урадиган ҳужумчисиз Аморим Манчестерда нима қилади? “МЮ” ҳужумчиларининг бугунги даражаси, реализациядаги муаммолар португалиялик мураббий тизимини самарали қила оладими?

Менимча, саволни тескари қўйиш керак – футболчилар тизимни самарали қиладими ёки тизим футболчиларни?

Айтайлик, “Манчестер Юнайтед”да Расмус Хойлунд бор, типаж, устунлик ва камчиликлари жиҳатидан Дёкерешга жуда яқин ҳужумчи. Савиядаги фарқни ҳозир айтиш қийин, зеро Расмуснинг ёшида Дёкереш Чемпионшипда икки мавсумда 3 гол урганди ҳаммаси бўлиб. Хўп, эртага Расмус Дёкереш даражасига чиқа оладими? Бу ҳам номаълум.

Шунчаки, статистик фактлар: Хойлунд мавсум бошидан бери АПЛ да атиги 4 марта рақиб дарвозасига зарба берган. Бу ҳар 85 дақиқада, қарийб 1 ўйинда 1 зарба дегани, тасаввур қиляпсизми? Дёкерешда бу кўрсаткич 5 баробар кўп – у ҳар 18 дақиқада зарба беради, бир ўйинда ўртача 5 та. Эрлинг Холандда ҳам деярли шундай кўрсаткич, масалан.

Бу ҳолатни Хойлундга эмас, тизимга боғлаётганимнинг сабаби, мавсум бошидан бери Алехандро Гарначо 29 марта рақиб дарвозасига зарба берган, Брунода 32 зарба. Ўртача олганда, Гарначо ҳар 23, Бруно ҳар 26 дақиқада зарба беради. Ҳатто Каземиронинг кўрсаткичи ҳам Хойлунддан 2 баробар юқори – ҳар 39 дақиқада 1 зарба. Бу балким нормал бўлиши мумкин эди, агар, айтайлик худди “Ливерпул” ёки “Реал” каби қанот футболчилари тўпурар бўлсалар. Саналган футболчиларнинг АПЛ даги голлари сони нечта деб ўйлайсиз? Гарначода 1 та, Брунода 1 та. Каземиродаям 1 та.

Яъни Дёкереш ҳолатида у учун яратилган, унинг қулай вазият яратиб бериладиган тизим бор. “Манчестер Юнайтед”да марказий ҳужумчига деярли тўп оширилмайдиган, бунинг устига, реализация бўйича умуман ёмон кўрсаткичи бор футболчиларнинг доим дарвозага тепаверадиган ва бу ўзгармай келаётган “тизим” бор.

Рубен Аморим “Спортинг”даги боғламларни “МЮ”га кўчирса, Хойлунднинг голлари кўпаядими? Менимча, ҳа. Хойлунд Дёкереш даражасидаги тўпурарга айланиши мумкинми? Билмадим. Аввал кўриш керак. Биз фақат Аморимда маркаpий ҳужумчилар кўп гол уришини биламиз. Агар ўша ҳужумчи Хойлунд бўлмаса, бошқа сотиб олиш имконияти доим бор.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Nov, 18:13


"Пахтакор" ўзи мавсум бошидаёқ ғалати иш қилди. Жамоа мавсум-2023да чемпионликни қўлга киритиб, 2024 йилда Элит чемпионлар лигасида иштирок этиши аниқ бўлгач, шунга яраша ҳаракат қилмади.

На таркиб кучайтирилди, на ёшлардан яхши жамоа тузадиган мураббий клубга таклиф этилди. "Пахтакор" мавсумни жуда бўш ўтказишда давом этди ҳамда фақатгина "Металлург"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейингина (21 сентябрь куни) Шацких истеъфога чиқарилди.

Камолиддин Тожиев бор таркиб билан нималардир қилишга уринмоқда, аммо қисқа вақт ичида жамоани кескин кучайтиришнинг имкони йўқ.

"Пахтакор" раҳбариятининг мавсум бошида қарори (аниқроғи — конкрет қарорга кела олмагани)дан барча ютқазди:

— жамоанинг ўзи (совринлардан ва келаси мавсумда халқаро мусобақалардан қуруқ қолди; Элит чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаяпти (демак, ОФК берадиган мукофот пулидан маҳрум бўлмоқда);


— футболчилар (уларнинг ўйнида пасайиш юз берди: бунинг ортидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам таркиб борасида жабр чекди);

— ОФК коэффициентлар жадвалида очколар йўқотдик.

👉⚽️@futbol_qoidalar

Асланов билан футбол

05 Nov, 14:00


Yana futbolmi ?)

Ha, hozir hamma statistika va oddiy yangiliklardan charchagan. Shuning uchun @yana_futbolmi kanalida futbolga boshqacharoq qaraymiz... 😉

Bu yerda jamoalarga nisbatan xolis baholar, adekvat fikrlar va sarkazmga boy tahlillarni topasiz. Har bir "TOP" o‘yin haqida birgalikda fikrlashamiz 🤝

Agar futbol haqida yangicha, samimiy va biroz sarkazmli muhokamalarni yoqtirsangiz, kanalimizga qo'shiling! Eng so'nggi futbol voqealarini birgalikda tahlil qilamiz. ⚡️

Obuna bo'ling, zerikmasiz! 😉

👇👇👇
https://t.me/yana_futbolmi

Асланов билан футбол

02 Nov, 13:10


Футболда таҳлил муҳим, лекин қолган ахборот маконидачи? Унда ҳам, албатта, муҳим.  Ўқиётган янгилик ёки хабарингизни батафсиллилига қанчалик эътибор берасизми? Майли, саволни ўзгартираман, сиз қайси интернет нашрини кузатасиз ва ишонасиз?

Футболда ҳам ахборот оламида ҳам таҳлил муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали сиз ахборот қанчалик ишончли ва батафсил эканлигига амин бўласиз. Ўзбекистонда эса бундай манбалар анчагина кам. Шахсан ўзим кузатадиганим еса UZ24 нашри. Бу сайтнинг устун тарафи батафсиллик ва таҳлилга, ахборот ишончлилига эътибор анча кучли. Маслаҳатим, сизлар ҳам бир кузатинг. Сайтнинг телеграм канали ёпиқ тарзда фаолият юритади, шунинг учун обуна бўлиб қўйинг – @uz24uzb

Асланов билан футбол

02 Nov, 06:37


Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси «Реал»нинг «Олтин тўп» топшириш маросимида қатнашмаганини турлича баҳолаш мумкин, асосан салбий бўёқлар билан. Лекин бошқа томондан қараганимизда Переснинг бундай қарори футбол нуқтаи назаридан самарали.

Тасаввур қилинг, сиз Винисиуссиз. Ўзингизни энг истеъдодли ҳисобласангиз ҳам, «тан олинмаслик», «севилмаслик»ни деярли ҳар ўйинда сезиб турасиз. Бунинг устига айнан сиз ўйнайдиган позицияга дунёнинг энг кучли футболчиси олиб келиняпти, сизнинг Саудия Арабистони билан боғлиқ хабарларингиз чиқиб туради. Шу тобда «Олтин тўп» сиз учун зўр мотивация, бурилиш нуқтаси бўлиб турган пайтда - юта олмадингиз.

Тушкунлик. Ҳаммани ёмон кўра бошлайсиз. Рақиб мухлислари яна хуштак чаляпти. Сиз ҳақингизда мемлар ясаляпти. Педридан тортиб, Ҳамид Сафаригача устингиздан кулмоқда. Бу ўйингизга ҳам таъсир қилишни бошлайди. Карвахал сизни юпатишдан олдин Родрига телефон қилиб, табриклаяпти. Сен энг зўрсан, hermano деб эркалагандир, яна нималар дегандир, ишонч йўқ бу оламда. Адолат йўқ.

Шу ҳолатда «Реал», катта клуб, тўлиғича сизнинг орқангизда туради, сизни деб энг катта маросимдан воз кечади, аразлайди, уруш эълон қилади. Бу дегани, клуб фақат ва фақат сизни «Олтин тўп»га лойиқ деб билади. Сизни қадрлайди. Яхши кўради. Нима қиласиз? «Керак бўлса яна ўн марта бу эшикни тақиллатаман» деб юборасиз, тўғрими?

Ахир «Реал» ўзини «Франс футбол»дан, шу орқали УЕФАдан ҳам баланд қўймоқда ва мана шу баланд клуб сизни «Олтин тўп»га энг лойиқ деб ҳисобламоқда. УЕФА уни сизга бермаса, нима бўлибди?

Шу ўринда «Реал»нинг сиёсатига тан бермасдан иложи йўқ. Клуб майдон ташқарисида ҳам доимий кураш олиб боришини биламиз, аммо буларнинг ҳаммаси майдондаги натижалар учун эканини сезиш доим ҳам осон эмас.

Мадриднинг афсоналарни қадрламаслиги, осон воз кечиши ҳақида фикрлар, бунга мисоллар ҳам кўп. Ҳа, керак бўлмаганда, «Реал» жуда бераҳм. Аммо улар керак бўлганда «Реал»чалик ўз футболчисини яхши кўрадиган, буни ҳис қилдирадиган клуб ҳам йўқ, ишонаверинг.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

01 Nov, 13:31


23 йилда илк бор пойтахтдан бўлмаган клуб чемпион бўлди. Энди Ўзбекистонда фақат «Насаф»да бутун пакет - ҳам кубок, ҳам суперкубок, ҳам чемпионлик, ҳамда халқаро соврин бор. Қойил.

Мана шу видео роппа роса икки йил олдин «Насаф» навбатдаги кубогини ютганида тарқалганди. «Насаф» кўп кубоклар ютган, аммо чемпионлик биринчиси.Менимча, бугунги катта ғалабанинг пойдевори ўша икки йил олдин, ҳатто анча аввал қўйилган.

Суперлигада ғалаба қозониш йўллари кўп, аммо айнан «Насаф»нинг йўли - Меҳнат, меҳнатнинг мукофоти албатта келишига Ишонч ва Сабр - энг гўзали.

Жамоани, қашқадарёликларни, умуман «Насаф»га бефарқ бўлмаган барча ўзбек футбол мухлисларини табриклайман.

Кўряпсизми, дада, «Насаф» чемпион бўлди - энг узоқ кутилган бу сўзлар жуда кўп хонадонларда янграган бўлса ажаб эмас.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

01 Nov, 10:05


Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.

Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Kartaning afzalliklari:

• Quyida keltirilgan havoladan oʻtib karta rasmiylashtirilgandan soʻng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul oʻtkazing. Keyin oyiga obunasiz – 20 000 ₽ gacha, Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga – telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada oʻtkazma summasining 1% miqdorida komissiya;

• T-Bank hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul oʻtkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.

Tavsifdagi havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/aslanov_futbol_100

Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:2VtzquhDfj2

Асланов билан футбол

30 Oct, 20:47


Табиийки уч кунда ҳеч ким жамоани ўзгартириб қўймайди, аммо кўпинча, мураббий истеъфоси йиғилиб келаётган негативни йўқотади, футболчиларда босим камайиб, енгиллик пайдо бўлади.

«МЮ» АПЛда салкам 15 xG яратиб, 131 зарбадан атиги 8 гол урганди. Яъни бир гол учун 16 зарба керак бўлган, Англияда фақат «Кристал Пэлас»да ёмонроқ кўрсаткич.

Ҳозир ўша футболчилар дастлабки 0.96 xG дан 4 гол уришди, бу реализация 9 баробар яхшироқ деганидир. Манчестерликларнинг илк 7 зарбасидан 5 таси аниқ бориб, 4 таси гол бўлди.

Моуриньо кетгандан кейин илк ўйинни Сулшер 5:1, Сулшер кетганида Каррик 2:0, Мойес кетиши билан Гиггз 4:0 ютганди.

Ўзи шунақароқ статистика бўлса керак, масалан, жамоаларда мавсум ўртасида истеъфо рўй берганда кейинги илк ўйинда ғалабалар фоизи бўйича. Менимча, анча юқори.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

30 Oct, 12:06


Марсело каби сизга ишонадиган дўстингиз бўлсин :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

29 Oct, 15:47


Яна бир қизиқ факт. Алекс Фергюсондан кейин Манчестерга келгунча Давид Мойес ва Эрик тен Хаг ҳеч қачон истеъфога чиқарилмаган эди.

Мойес аввал «Престон», кейин «Эвертон»да муваффақиятли ишлаб, кўтарилиб борган ва «МЮ» бош мураббийига айланган бўлса, Эрикнинг фаолияти ҳам ўхшаш - «Гоу Эхед Иглз», «Утрехт», кейин «Аякс» ва «МЮ». Илк истеъфо кеча рўй берди.

Қизиғи, Рубен Аморим ҳам ҳеч қаердан кетказилмаган. Аввал «Брага»дан мавсум ўртасида «Спортинг» сотиб олган, энди «МЮ» «Спортинг»дан 10 миллионга сотиб олмоқда.

Нимаям дердик)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

29 Oct, 15:37


Якшанба куни бизнинг вақт билан 20:45 да «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм»дан ютқазди.

Орадан бир сутка ўтмасдан, душанба куни 16:00 ларда Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилди.

Сешанба 20:00 ларда Аморим «МЮ»да ишлашини «Спортинг» расман маълум қилди.

Шунчаки, қанчалик тез ишлангани кишини ҳайратга солади. Ягона вариант, Рубен билан оғзаки келишув аллақачон бўлган, музоракалар ўтказилган. Ҳаммаси Эрик тен Хагнинг навбатдаги қоқилишига боғлиқ вақт масаласи эди.

Табиийки, «Вест Ҳэм» ютилганда истеъфо бўлмасди, балким келаси ҳафта «Челси» билан ўйин кутиларди. Яъни Эрикни истеъфодан биргина мағлубият ажратиб тургани рост экан.

INEOS Эрик тен Хагга мавсум бошида ишонч берган бўлишса-да, бошқача ривож учун ҳам тайёр бўлишгани ойдинлашди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

29 Oct, 15:25


РАСМАН: Рубен Аморим «Спортинг»ни тарк этди.

Иккинчи расмий хабар ҳам тезда чиқиб қолса керак.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

29 Oct, 12:06


Бу канал аъзолари ақлли, аллақачон буни тушуниб бўлишганига ишонсам-да, бу мақолани ҳам ҳавола қиламан :)

@aslanov_futbol

https://t.me/tribunauznews/137418

Асланов билан футбол

28 Oct, 19:54


Бир қатор ишончли манбалар Рубен Аморимнинг«МЮ» билан музокаралар ўтказаётганини ёзишмоқда. Ҳатто Фабрицио Романо, «Юнайтед» бўйича энг ишончли Орнштейн ҳам ёзди.

Рубен Аморим, 39 ёшли «Спортинг» мураббийи, анчадан бери кўтарилиши тахмин қилинган. «Ливерпул»га ўтиши мумкин эди, аммо баъзи маълумотларга кўра, унинг 3-4-3 схемаси клубга тўғри келмаган. «Спортинг» директори Уго Виана «Манчестер Сити»га Багиристайн ўрнига келиши аниқ бўлгач, мураббийнинг бир йиллик шартнома муддати қолган Пеп Гвардиола ўрнига келиши мумкинлиги ҳақидаям тахмин қилишди.

Айни пайтда «МЮ» ишлаётган мураббийни ҳам «сотиб олишга» қаршимаслиги, Аморим дарҳол ишга тушишга тайёрлиги айтилмоқда. Уёғи музокаралар кучига, ҳамда «Спортинг»нинг розилигига боғлиқ. Йигирма йил чемпион бўлолмаган клубни Аморим 2021 йил январида 4-ўринда қабул қилиб, ўша йили чемпион қилди. Ўтган мавсум иккинчи чемпионлик нишонланди. Айни пайтда жамоа 9 ўйинда 9 ғалаба билан жадвални бошқармоқда. Клуб уни қўйиб юборишни истамаслиги ҳам ёки Аморимнинг хизматларини инобатга олиб, омад тилаши ҳам мумкин.

Яна бир факт, Португалия нашрларининг ёзишича, мураббийнинг товон пули 16 миллион бўлса-да, 7 жамоа учун икки баробар кам бўлиши келишилган. Бу клублар - «Реал», «Барселона», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Бавария», ҳамда «Манчестер Юнайтед».

Хуллас, Европанинг кўзга кўринган ёш мураббийларидан бири Аморим 3-4-3 схемасига таянади. Бир қараганда, ҳозирги таркиб бу услубга ҳар томонлама мос келиши мумкин - марказий ҳимоячилар кўплиги (Де Лигт, Мартинес, Йоро, Магуайр, Линделоф, Эванс ва ҳатто Шоу), мос «ўнлик»лар - Бруно, Маунт, катта ҳужумчилар - Хойлунд, Зиркзе. Фақат Рэшфорд ва Гарначо бироз азият чекиши мумкин, чунки Аморимда соф вингерлар йўқ - янгича ролларда қандай ўзини кўрсатиш муҳим.

Энг яхши томони, Абдуқодир Хусанов, бемалол «МЮ»га бораверади, агар.. :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

28 Oct, 15:24


Симеоне ёки Моуриньо чемпион бўлган даврларда топ ўйинларга режа тушунарли эди - ҳимояда мустаҳкам туриб, хато қилмасдан ўз вазиятини кутиш.

Ёки бошқача мураббийлар бор, доим ҳужум қилиб, устунликни ошириш ҳақида ўйлашади, Юрген Клопп каби.

Артетани умуман тушуниш қийин, жамоа ҳужумкор режа асосида ўйнай олса-да, бирданига ҳисобга кўра ўйнай бошлаши яққол сезилади.

Қаранг, «Ливерпул» билан ўйинда 9-дақиқада ҳисобни очгач, то 19-дақиқада Виржийл ван Дейк 1:1 қилгунча, «Арсенал»да бирорта ҳам зарба йўқ.

Ҳисоб тенглашгач, то Мерино 2:1 қилгунча, 23 дақиқада зарбалар сони 4:0, яна «Арсенал» фойдасига.

2:1 дан кейин, 43-81 дақиқалар орасида «Арсенал» ҳисобда устун бўлган ва шу орқалиқда атиги бир марта узоқдан зарба берган холос. Зарбалар сони 1:6, «Ливерпул» фойдасига.

Ўйин охирларида, яъни 2:2 пайтида яна ташаббус «Арсенал»да, зарбалар сони 3:0.

Албатта, буни тескари томондан қараб, «Ливерпул» дуранг учун ўйнади дейиш мумкин. Аммо тўғри бўлмайди, айнан «Арсенал» ҳисобда олдинга чиққач, ўйин услубини ўзгартиришини пайқаш мумкин. «Ливерпул» керакли ҳисоб пайтида шунчаки, ҳужум қилолмади, «Арсенал» шунақа шароитда атайлаб вақт чўзиш (Райя сариқ ҳам олди), ўйинни ўлдириш билан шуғулландики, буни Арне Слот ҳам ўйиндан кейин таъкидлаб ўтди.

Артета «Арсенал»да зўр ишлаяпти, шубҳасиз. Аввало ўз мухлислари учун ўйналади, уларга муҳими ғалаба, буям аниқ. Лекин ҳамма учун ёқимтой бўлган, нейтрал мухлисларни ҳам ром қила оладиган «Арсенал»ни анчадан бери топ-ўйинларда кўрмаяпмиз. Балким Эдегор қайтиши керакдир.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

28 Oct, 14:13


Родри - «Олтин тўп» соҳиби. :)

Табриклаймиз, энг лойиқ футболчи.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

28 Oct, 12:34


“МЮ”да ишлаган сўнгги мураббийларнинг истеъфоси қандайдир воқеа билан талқин қилинади. Масалан, Жозе Моуриньонинг истеъфосига ўзининг энг катта трансфери Пол Погба, у билан зиддиятлар ҳам сабаб бўлган. Оле Гуннар Сулшернинг кетишига эса, Криштианунинг келгач, жамоада баланс ўзгариб кетгани айтилади, буни Сулшернинг ўзи ҳам интервюда тан олганди.

Эрик тен Хагни муваффақиятсизлигини нима билан боғлаш мумкин?

Менимча, чап қанот ҳимояси билан. Бу аслида кўрилганидан ҳам каттароқ муаммо. “Манчестер Юнайтед” шу йилнинг феврал ойидан бери чап қанот ҳимоячисиз тўп суриб келмоқда. Шоу ўшанда жароҳат олганди. Хўп, ўтган мавсум охирида аслида ўнг қанот ҳимоячилари бўлган Далот ва ван Биссакани навбати билан қўйилганини мажбурликдан дейиш мумкин. Аслида академиядан кимдирни тортиш ҳам мумкин-у, хўп, майли.

Хўш, ёзда биринчи навбатда худди шу муаммони ечишга нима ҳалақит берган эди? Шоу ва Маласия яна 2-3 ой ёрдам бера олмаслиги август ойидаёқ маълум бўлиб улгурганди-ку? Айнан чап қанотда чап оёқ ҳимоячи йўқлиги ҳам ҳимояда, ҳам билд-апда ўта муҳим жиҳат. Ҳужумга ҳам таъсири борлигини олдинги постда кўрдик, фаол қанот ҳимоячиси бўлмаса, вингерлар ҳам ўз даражасини кўрсата олмайди. Бу чизиққа янги футболчи сотиб олиш тугул, айни пайтида “Бенфика”да порлаётган Алваро Фернандес арзимаган пулга сотиб ҳам юборилганди.

Шоу ва Маласияга умид қилинганига ишониб, икки ой эплаб туриб режаси бўлган, аслида бошқа позициялардаги муаммолар муҳимроқ деб қарор қилинган, дейлик. Ўша муҳим трансфер сифатида жами 100 миллион еврога яқин сарфланган Угарте ва Зиркзее захирада ўтирибди-ку, барибир?

Топ клуб билан кичик клубнинг фарқи шу. Кичик клубларда айрим муаммолар жамоа ўйинига таъсир қилиши тўғри тушунилади. Бу худди кучсиз мотор билан пойгага чиққан пойгачи каби – мавжуд имкониятдан ортиғи кутилмаслиги мумкин. Аммо топ-клубда ундай эмас, кучлироқ мотор ол ва ғалаба учун кураш. Фойдаланилмаган имкониятлар учун ҳам жавоб беришга тўғри келади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

28 Oct, 12:03


Твиттердаги аналитик аккаунтлардан бири “Манчестер Юнайтед”нинг вингерларига алоҳида эътибор қаратибди. Жамоада тўп сураётган вингерларда дриблинг, муваффақиятли алдаб ўтиш борасида муаммолар бор. Масалан, бир ўйинга ўртача ҳисобланганда Маркус Рэшфорд АПЛ да 116-ўринда, Гарначо 127, Амад Диалло 185-ўринда экан.

Лигадаги бутун жадвални қараб чиқдим. Айнан вингерларни алоҳида қайд этдим. То Маркус Рэшфордга етиб келгунча, унинг тепасида АПЛдаги барча 19 жамоанинг вингери бор ва камида 2 тадан. Айтайлик, “Челси”нинг 7 нафар ҳужумкор футболчиси, яъни қанотда ҳам ўйнайдиган аъзоси Рэшфорддан юқорида. “Манчестер Сити” ва “Борнмут”дан 6 нафар, яна бир қатор жамоалардан 5 нафардан, ҳатто “Ипсвич”, “Кристал Пэлас” каби аутсайдерларда ҳам 2-3 тадан вингер бир ўйин бошига Рэшфорддан кўпроқ муваффақиятли дриблингга эга.

Бу ерда айбни футболчилардан қидириш хато, зеро юқорида номи тилга олинган “МЮ” футболчилари бирга бир ҳолатда рақибларни алдаб ўтишда маҳоратли саналишади, Табиийки, бу ерда шерикларнинг кераклича ёрдам бермаслиги, дриблинг учун шароит бўлмаслиги аҳамиятлидир. “МЮ”нинг сўнгги пайтлардаги ҳар қандай ўйинида вингерларга эътибор қаратинг, аксарият ҳолларда қанотда футболчи бир нечта рақиблар қаршисида ёлғиз қолиб кетади, ҳужумчилар ёки қанот ҳимоячидан керакли ҳаракатлар орқали ҳимоячиларни олиб кетиш, чалғитиш кузатилмайди. Футбол ўйнаганлар осон тушунишади, агар футболчида кимгадир пас бериш варианти бўлмаса, ҳимоячи ҳам буни билса, бирга бир алдаб ўтиш ниҳоятда қийин.

Табиийки, бу ҳам мураббийлар штабининг хатоси. Амалга оширилмаётган қулай вазиятлар ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин, аммо футболчилар керакли пайтларда совуққон бўла олишмаса, бу ҳам мураббийнинг хатоси. Ҳакамлар қарори ҳақида ҳам ҳар қанча гапириш мумкин, аммо агар аутсайдер билан сўнгги дақиқаларгача ўйин тақдири ўша биргина пеналти билан ҳал бўлиб кетаётган бўлса, шу пайтгача жамоа ҳеч нарса қила олмаганини билдиради – бу ҳам Эрик тен Хагнинг айби.

Хуллас, менимча, ҳаммаси ойдинлашди. Айни пайтдаги мураббийлар штаби жамоани кучайтира олмайди.

.. деб ёзиб, каналга қўйгани кирсам, Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилибди :))

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

27 Oct, 20:12


Винисиус ва Мбаппенинг потенциал супертандеми яхши бир саволни ўртага ташлайди - ўзи бу даражадаги юлдузлар қачон ростан ҳам футбол тарихида қоладиган жуфтликка айланишади?

Биринчи вариант, осон, футболчилар қоғозда, назарий жиҳатдан майдонда бир-бирига зўр тушиши керак. Масалан, Мане чапда Салоҳ ўнгда, Рибери ва Роббен ҳам шунақа эди. Уларни бирга бемалол тасаввур қиласиз. Асосий жиҳат - майдоннинг фарқли нуқталарида айни ишни юқори даражада амалга ошира олиш.

Иккинчи ҳолат, Бензема ва Роналду. Айнан французнинг ақлли ҳаракатлари шеригининг юксалишига хизмат қиларди. Бу ерда муҳим жиҳат, майдондаги ролларни тўғри тақсимланиши. Албатта, мураббийнинг қўли ҳам ёрлам беради, аммо футболчиларнинг характери мос тушиши шарт. Бири бироз эгоист, иккинчиси ўзини қурбон қила олиши лозим. Роналду Манчестерда Бенземага ўхшаш Руни билан зўр шерик бўлган, гол уришда ўзига ўхшаш Нистелрой билан, йўқ. Мураббий битта бўлса-да.

Сезган бўлсангиз керак, Вини - Мбаппе иккови ҳолатгаям тушмайди. Иккови ҳам айнан чап қанотда кучли, кейин характер ҳам ўхшаш - «Олтин тўп» даъвогари бўлмиш иккиси ҳам ўйинларни бир ўзи ҳал қилишга ўрганган.

Хўп, унда учинчи йўл қолади холос. Винисиус ва Мбаппе дўстлашиши керак. Майдондан ташқарида ҳам кўп вақт бирга ўтказиши, керак бўлса, оилавий борди-келди қилишлари лозим. Худди шу шаклда Барселонада Суарес - Неймар - Месси учлиги юзага келганди, эсласангиз.

Шундагина бу футболчилар бирга зўр тандем бўла олишларини исботлашга эҳтиёж сезишмайди, бу қийин вазифага айланиш ўрнига, биргаликда тўп суриш қандайдир завқли юмушга айланади. Ўшандагина Мадрид эътибори кимга кўпроқ тушиши ҳам ташвишга солмай қўяди. Менимча, бошқа йўли йўқ, акс ҳолда, «Бернабеу»нинг чап қаноти иккиси учун торлик қилади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Oct, 21:24


Яна бир гап. «Барселона»нинг иккинчи таймда ўйини Эл Класико даражасини қутқариб қолди.

Эсингизда бўлса, бир пайтлар, АПЛ топ ўйинлари анча ёввойи тезликда ўтса-да, хатолар кўп бўлар, Эл Класико билан бир пайтда кўриб, солиштирганда фарқ сезилиб қоларди. Испания грандлари тўқнашуви анча элит тасаввур берарди.

Вақт ўтиб, вазият ўзгарди, Англияда ҳам футбол ўсиб, мувозанат оғди. Тасаввур қилинг, бугунги Эл Класико худди биринчи таймдек давом этганида, эртага «Арсенал» - «Ливерпул» ўйинида бутунлай бошқача ҳиссиёт олардик-да, испан футболи даражаси шубҳа остида қоларди. Бугунги ўйинга шунчаки, «Реал»нинг муваффақиятсиз ўйини деб эмас, умуман бу тўқнашувнинг савияси пасайгандек баҳо берардик балким.

«Барселона» 2-таймдаги мукаммал ўйини билан ҳамманинг кўз ўнгида Ла Лигани, қайсидир маънода «Реал»нинг ҳам обрўсини сақлаб қолди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Oct, 21:09


«Барселона» топ рақибга қарши ҳимоя режасини «Бавария» билан ўйиндаёқ намойиш қилганди. «Реал»дан талаб этиладигани - ушбу режага қарши тайёрланиш. Ва бу услуб «Реал» сафидаги футболчилар учун ҳам қулайдек, қоғозда Мбаппе хет-трик қилиши мумкин бўлган сценарий.

Аммо барибир шу қопқонга тушишгани «Реал» мураббийлар штаби учун катта муваффақиятсизлик. Жамоа ўтган 10 турда 12 марта офсайдга тушган экан, бугуннинг ўзида ҳам шунча.

Ёки ҳаддан ташқари ўзига ишониш. Бу ҳам албатта, Анчелоттининг хатоси.

Шу билан бирга, Мбаппенинг интеграцияси ҳам оғриқли кечаётгани, Анчелотти ҳам сеҳргар эмаслигини ҳам тан олишимиз керак. Айнан Мбаппе туфайли Беллинҳэм ҳам ўтган йили энг фойдали бўлган нуқталардан анча узоқда тўп сураётгани ҳам факт. Натижада ҳозирча янги Мбаппе ҳам, эски Беллинҳэм ҳам йўқ. Ҳозирча бўлсин, ишқилиб.

Флик эса, жамоаларга ўзи мураббий нима учун кераклигини кўрсатиб қўймоқда. Ҳаммамиз «Барселона»ни устидан кулган ёзга юз йил бўлгандек. Атиги икки ой олдин эмасмиди, Лапорта Олмони заявка қила олмай, тийинларни санаётган, Гундўған жамоани тарк этаётган кунлар?

Уёғини Флик эплади. Кристиансен, Педри, Гави, тер Штеген, де Йонг ва бошқалар, айни пайтда ҳам, навбати билан ҳам жароҳат олишди. Мураббий ёшларга таянди, баъзи футболчиларнинг даражасини кўтарди, ишонч берди. Араухо деган футболчи борлигини, усиз Винисиусни тўхтатиб бўлмаслигини ҳам эсдан чиқариб юбордик.

Натижада ҳамма «ўшанда кўрамиз» деган ҳафтани умумий 13:2 ҳисобидаги уч ғалаба билан якунлашяпти, қойил.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Oct, 19:57


Илгари ҳам энг топ клубларда даврининг энг яхши дарвозабонлари тўп сурган, шубҳасиз. Улар жамоага барқарорлик ва бир нечта ўйинларда ажойиб сейвлар тақдим қилишарди, ҳа, аммо йўқлиги у қадар билинмасди. Ўйинни ўзгартирадиган даражада эмас. Дарвозабон ярим жамоа, деганда, унинг хатоси қимматга тушиши тушуниларди холос.

«Реал»да ҳам, «Барселона»да ҳам асосий дарвозабоннинг йўқлиги аслида деярли бирортаям аниқ зарбасиз таймда бу қадар кўзни қонатаётгани футболда дарвозабон ўрни қанчалик ўзгарганини исботлаб турибди. Айтганимдек, гап сейвларда эмас, айнан тўп назоратида, аниқ пасларда кўриш мумкин - ўйин даражасига мос эмасдек. Майдондаги бирор футболчини четдан олиб келиб қўйсаям, бунчалик билинмасди, тўғрими? Тенденция оёқ билан яхши ўйнайдиган дарвозабонларга яққол ўзгаргани сезилди.

Яна эътиборли жиҳатлар:

- «Барселона» юқори ҳимояда ўйнаётган бўлса-да, Вини ва Мбаппега жуда яқин жойлашишган. Яъни ҳужумчилар тўп билан тезлана олишига имкон йўқ. Шунинг учун ҳам ижро этилган дриблинглар атиги 2 та.

- Аммо бу қадар хавфли ҳужумчиларга қарши офсайд қопқони чексиз ишламаслиги аниқ. Айниқса, Модрич чиқадиган бўлса.

- Кейин, намунча футболчиларда хаяжон кучли? Ҳа, Эл Класико, лекин бунчалик кўп хато, ноаниқ пас ва зарбалар изоҳи айнан ортиқча ёниб кетиш, назаримда. Биргина Педри тўп билан ростанам Эл Класико даражасида тўп сура олмоқда.

- Ишонасизми, бу қийин, «Реал»да биринчи таймда зарбалар сони - битта холос!

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

26 Oct, 18:59


⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
📌 🇪🇸 REAL MADRID - BARSELONA  🇪🇸 ..! 😍

🎥 KLASIKO BOSHLANDI🎥

🔥 El Klasikoni FUTGOAL kanalida eng sifatli jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin! 👇👇
https://t.me/+L8PmdNsV2Kw5YmMy
https://t.me/+L8PmdNsV2Kw5YmMy

Асланов билан футбол

26 Oct, 18:37


Мен шу ердаман, деб бир нима ёзиб қўйдимда :)

Асланов билан футбол

26 Oct, 18:33


Бугун Англияда ўтган 5 ўйиннинг 4 тасида 90+ да голлар урилди. Аҳамиятлиси шундаки, бу голлар жамоага очко олиб келди ҳам.

«Брентфорд» «Ипсвич» билан ўйинда ғалаба голини (4:3) урган бўлса, «Борнмут», «Вулверҳэмптон» ва «Эвертон» мос равишда «Астон Вилла», «Брайтон» ва «Фулҳэм» билан ўйинларда ҳисобни тенглаштиришди.

Ажойиб кун.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

24 Oct, 07:04


Икки ҳафта аввал, Бразилия терма жамоаси Чили устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганида, голларни “Ботафого” футболчилари Игор Жезус ва Луис Энрике ургач, мамлакат президентди Лула да Силва анча баҳсли баёнот берганди:

- Терма жамоага Европадан эмас, кўпроқ Бразилия чемпионатида ўйнаётган футболчиларни чақириш керак. Мен орада катта фарқ кўрмайман. Европада бир қатор яхши ёш бразилияликлар бор, аммо бирортаси юлдуз эмас. Мен у ерда Гарринча ёки Ромариони кўрмаяпман, - деганди президент.

Сўнгги икки кунда Винисиус ва Рафиньянинг хет-триги қайсидир маънода да Силванинг сўзларига жавоб ҳам дейиш мумкин бемалол. Тўғри, аслида анча аввалроқ, Бразилия уч кун ўтиб Перу дарвозасига жавобсиз 4 гол урганда ҳам жавоб берилган – ўша ўйинда урилган тўртала гол ҳам Европада тўп сурадиган футболчилар ҳисобига ёзилганди. Аммо кечагилари ростан ҳам қаттиқ бўлди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

23 Oct, 20:56


Кўпчилик «Барселона»нинг йирик ғалабасини тўрт йил олдинги 8:2 га қиёслаяпти, аммо фарқ бор.

У пайтда бўлажак ЕЧЛ ғолиби, дунёнинг энг кучлиси бўлмиш немис жамоаси ҳам ментал, ҳам тактик томондан чуқурда бўлган рақибини ҳар томонлама янчиб ташлаганди.

Бугун деярли тенг ўйин кўрдик, баъзи кичик вазиятлар бошқача якунланса, дуранг бўлиши ва ҳатто меҳмонлар ютиши ҳам мумкин эди. Ўйин тақдири ҳал бўлган 80-дақиқаларгача ҳар томонлама тенглик эди кўрсаткичларда. Натижа немислар учун фожеа эмас, мезбонларни ҳам осмонга олиб чиқишга эрта. Шунчаки, янги мураббий қўл остида ривожланишнинг илк босқичида бўлган икки яхши жамоанинг очиқ ўйинида таблодаги фарқни пайдо қилган омил Рафиньянинг умумий 0.09 xG лик икки вазиятни икки голга айлантиргани бўлди.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

23 Oct, 20:16


«Барселона» жуда зўр ўйнаяпти, жуда кучли ўйнаяпти, томоша қилиш завқли, футбол мана шундай ўйинлар учун ихтиро қилингандек.

Аммо «Барселона» ўйнаётган услуб, «Реал» мавсум бошидан бери «қанийди кимдир биз билан шундай ўйнаса...» деб кутиб юрган услубдир.

Флик ўзгармайди. Оз қолди, бизни энг зўр Эл Класико кутиб турибди. :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

22 Oct, 20:58


Ҳаммасидан ҳам «ПСЖ»нинг ҳолати оғир. Қуръадан кейин ҳам парижликларнинг қийин рақиблари ҳақида кўп айтилди, «ПСВ» билан дуранг эса, вазиятни яна чигаллаштирди.

10 дан кам очко билан кейинги босқичга чиқиш жуда қийинлигини эътиборга олсак, «ПСЖ» ҳали «Бавария» (сафар), «Атлетико» (уй), «Манчестер Сити» (уй) ва «Штутгарт» (сафар), «Залсбург» (сафар) ўйинлари қолди. Айни дамда жамоада 4 очко бор, демак шу кейинги 5 учрашувда 7-8 очко олиш ҳам жуда қийин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

22 Oct, 20:38


Энди «Реал»нинг муаммолари, Мбаппе трансферининг салбий оқибатлари, Кросснинг ўрни ва яна бир қатор ақлли фикрлар ёзишни бошлашим билан «Реал» иккита гол уриб ҳисобни тенглаштирди.

Йўқ, ҳеч нарса ўзгармади, ўша «Реал»ку бу. Муаммосиз эмас, аммо ҳар қандай ўйинда, бу ўйин ҳар қанча катта бўлмасин, ҳар қандай рақиб бўлсаям, фақат ўн беш дақиқа ўйнаб ҳам ғалаба қозона оладиган «Реал»...

(қизиғи, шу фикрларни 2:2 бўлганида ёзгандим, кутишим ҳам мумкин эди, «Боруссия» уриб қўйишидан қўрқиб, лекин постни чиқаравердим, ўйин қанақа тугаши аниқ эди менимча)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Oct, 18:43


Жуда оғир жароҳатдан сўнг, Гави 345, Неймар 369 кундан кейин майдонга қайтишди, Илкай Гундўған «Манчестер Сити»да чемпион бўлиб, кейин «Барселона»га ўтиб, ўйнаб, яна Манчестерга қайтиб гол урди, «Лутон» АПЛга чиқиб, қайтиб тушиб кетди, «Лестер» Чемпионшипга тушиб, қайтиб АПЛга чиқиб ўйнамоқда, Антони гол ҳам урди, «Барселона»да Ямал деган ўйинчи пайдо бўлиб, кейин Европада чемпионликка эришиб, «Олтин тўп»га даъвогарлик қилмоқда, Санчо тренер билан уришиб, «Боруссия»га бориб, қайтиб келиб, тренер билан ярашиб, «Челси»га кетди, Гарначо уйланиб, фарзанд ҳам кўрди, Де Хеа кетиб, бир йил дам олиб, «Фиорентина»га ўтди ва учта пеналти қайтарди, ўрнига «МЮ»га Андре Онана сотиб олиниб, 97 та гол ҳам ўтказди, Женифер Лопез Аффлек билан турмуш қуриб, ажрашишга ариза ҳам беришди, Бобби Чарлтон вафот этиб, йили ҳам ўтди, шу воқеалардан олдин жароҳат олиб икки ойга сафдан чиққан Маласия ҳали майдонга қайтмади.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

21 Oct, 10:00


Happy birthday)

АПЛ тарихидаги энг зўр ҳимоячи.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

20 Oct, 21:09


«Барселона» шу мавсумнинг 4 ўйинида 3+ xG яратди. Ўтган мавсумда шундай ўйинлар сони - 5 та.
Йирик ғалабалар сони бу мавсумда 5 та. Ўтган мавсумда ҳам шунча эди.
Ламин Ямалда ўтган мавсум 5+5 бўлган, ҳозир 4+6.

Фарқи, ҳозир эндигина 10 тур ўтди холос.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Oct, 20:45


📹 Ҳусанов «Ланс»да жарима зарбаларини ҳам ижро этишни бошлади

Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» сафида асосий таркиб ўйинчисига айлангач, жамоадошлари 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячига жарима зарбаларини ҳам ишонишмоқда.

У «Сент-Этьен»га қарши бугунги ўйинда (2:0) ҳам 90 дақиқа ишончли тўп суриб, кучли зарбаси билан стандарт вазиятларни ҳам амалга оширди. Унинг бугунги баҳсдан лавҳаларини томоша қилинг.

tribuna.uz

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

19 Oct, 14:05


Одатда «МЮ» ўз майдонидаги ўйинларнинг 1-таймини экраннинг ўнг тарафига ҳужум қилиб бошлайди. Чунки ашаддий фанатлар ўтирадиган «Стенфорд Энд» нариги томонда жойлашган бўлиб, иккинчи тайм учун керак бўлади.

Аммо бу сафар илк маротаба «МЮ» томоннимас, тўпни танлади. Сабаби, «Брентфорд» охирги 4 турдан бери дастлабки 2 дақиқада гол уриб келмоқда. Уларда тайёр услуб бор тезкор гол учун.

Тўрт дақиқа ўтди, гол бўлмади, тактика иш берди. Тен Хаг қолса бўлаверади энди 😂

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Oct, 09:05


Факт: Агар ўртоқлик учрашувларини қўшмаса, Сречко Катанец қўл остида миллий терма жамоамиз бирорта ҳам расмий ўйинда мағлубиятга учрамаган экан.

Охирги ютқазишимиз 2021 йил июнда Абрамов билан Саудия Арабистонига 0:3 ютқазганмиз.

Шундан бери, 18 ўйин, 12 ғалаба, 6 дуранг. Эрон (3), Сурия, Қатар ва Австралия билан дуранг ўйнаганмиз. 11 ўйинда гол ўтказмаганмиз, тўплар нисбати - 34:9.

Ютган жамоаларимиз: Шри Ланка, Малдив ороллари, Таиланд (2), Хиндистон, Туркманистон (2), Хонгконг (2), Қирғизистон, Шимолий Корея, БАА.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

17 Oct, 07:46


Томас Тухел Англия миллий жамоасига расман тайинланиб, жамоа либосидаги юлдузлар сонини иккитага айлантириш, яъни 2026 йилда жаҳон чемпиони бўлиш нияти ҳақида айтгач, интернетда қизиқ статистика чиқди – шу пайтгача ҳеч қайси хорижлик мураббий жамоасини жаҳон чемпиони қила олмаган экан. Яъни мундиалда ғалаба қозонган 22 жамоанинг мураббийи ўша давлат фуқароси бўлган. Агар Европа чемпионати статистикасини қўшсак ҳам ўзгариш кам – фақат бир марта, германиялик Отто Рекхагел Грецияни чемпион қилган, тамом.

Бошида қўрқиб кетдим, наҳотки Сречко Катанец бизни чемпион қила олмаса? Аммо агар бу фактларга чуқурроқ қараганимизда мутлақо бошқа картина чиқиб келади.

Ўзи умуман дунёдаги фаворит терма жамоаларни чет эллик мураббий бошқармаган экан. Бошқармагандан кейин, қандай қилиб чемпион қилади, тўғрими?

Жаҳон ва Европа чемпионатлари фаворитлари бўлган, ўша турнирда ғолиб чиқиб учун потенциалга эга бўлган барча терма жамоалар тарихини қараб чиқдим. 1954 йилда венгриялик Лайош Цейзлер Италияни, 1934 йилда италиялик Филипе Паскуччи Аргентинани, 1962 йилда аргентиналик Элано Эррера Испанияни, шунингдек италиялик Капелло ва швециялик Эрикссонлар Англия терма жамоасини муваффақиятсиз бошқаришган. Шу холос. Қарийб юз йиллик тарихдаги 39 йирик мусобақадаги жами юздан ортиқ фаворитлар ичида чет эллик мураббийларда фақат 5 марта имконият бўлган атиги.

Демак буни, чет эллик мураббийлар муваффақиятсиз бўлишини қандайдир қонуният сифатида илгари суриш нотўғри. Тухелга омад тилаймиз.

Дарвоқе, яна бир қизиқ маълумотга кўзим тушди – бутун тарихи давомида Германия терма жамоасида атиги 12 нафар мураббий ишлаган экан холос.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

16 Oct, 11:02


Яхши гапларни давом эттирсак, сўнгги пайтларда, аниқроғи, сўнгги босқич бошланганидан буён яна бир футболчи яхши спорт формасини намойиш қилаётганини айтсак бўлади - Ўткир Юсупов.

У анчадан бери биринчи рақамли посбонимиз бўлса-да, доим саволлар бўлган. Осиё кубогида ҳам, аввалги ўйинларда ҳам Ўткирнинг айби билан кўп голлар ўтказганмиз. Узоқ масофадан зарбалар, яқин бурчаклар голга айланавергач, бу позиция учун доим хавотир олар, бошқа номзодлар исми ҳам кўп айтиларди.

Эсингизда бўлса, у пайтлар терма жамоа ўйинлари анча ҳужумкор ўтар,  Ўткирнинг баъзи «қовунлари» камбэклар натижасида ғалабага айланарди. Ҳозирги босқичда бундай ўйнаш қийин, хатолар қадри баланд, айниқса, ҳужум чизиғимизда реализация оқсаётган пайтда дарвоза дахлсизлиги янада аҳамиятли.

Охирги 4 ўйинда унга эътироз йўқ. Уч ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлади. Осон бўлмади, кореяликларга қарши қайтарилган пеналти, Эрон билан ўйинда ажойиб сейв, менимча, голга тенг қийматдаги ҳаракатлар. Қирғизистондаги ўтказилган голларда Ўткирнинг айби йўқ эди.

Айни пайтда эгаллаб турган ўрнимиз учун кимларгадир миннатдорчилик билдириш керак бўлса, Ўткир ҳам уларнинг ичида бор. Кўз тегмасин.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Oct, 16:14


Биласизми, футболни нега яхши кўраман?

Футболчилар шу миллий жамоада ўйнагани учун ойлик олишмайди, шунчаки, футболни биздан ва бошқа футболчилардан яхшироқ ўйнагани учун майдонда бўлишлари - бурч.

Шундай бўлса-да, улар майдонда борини бериб ҳам, стадионда, уйдаги диванда, чойхонада ёнбошлаб футболни томоша қилаётган одамлар олдида ўзини масъул деб биладилар. Биз, шунчаки, яшил паспортимиз туфайли улар ўйнаётган мамлакат фуқароси бўлганимиз учунгина ғалаба талаб қилишга, хатолар учун танқид қилишга ҳақли деб биламиз. Улар мана шу ҳаққимизни тан оладилар ҳам. Шунақа ёзилмаган келишув бор. Ажойиб.

Ажойиб олам бу футбол олами!

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Oct, 15:50


Катанец бизни уч марказий ҳимоячига шунчалик ўргатиб қўйибдики, ҳозир икки киши қолганида, рақиб ҳужум қилса, гўёки биз бир ўйинчи кам ўйнаётгандек, қўрқиб томоша қиляпман 😂

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Oct, 14:59


Ўйин ёмонмас, режа тушунарли. 10-20 дақиқалар орасини айтмасак, рақибдан яққол устунлик намойиш қиляпмиз ҳам. Менимча, чапда Элдор ва Машариповнинг имкониятлари кенгроқ эканини ҳисобга олиб, изолацияни ўнг эмас, чап қанотда кўпроқ амалга ошириш мақсадга мувофиқ - яъни тўпни ўнг қанотда бир муддат назорат қилиб, чап қанотда очиқ зоналар яратиш ҳужумларимизга хавфлироқ тус берса керак.

Яна бир масала, футболчиларимизда, айниқса, рақиб дарвозаси яқинида ортиқча хаяжон сезиляпти. Тўрт марта (Турғунбоев, Насруллаев, Ҳамробеков, Шомуродов) футболчиларимиз шерикларида қулай вазият бўлганига қарамасдан зарба беришда шошилишди. Умуман, бу иккинчи ўйиндан бери такрорланмоқда. Эрон ва БАА билан уч таймдаги 23 зарбадан атиги 3 таси дарвозага аниқ боргани ҳам шу муаммодан далолат қилади. Ўша уч аниқ зарба ҳам унча хавфли эмас, яъни биз рақиб дарвозабонига росмана қийинчилик туғдира олмаяпмиз. Тезкорлик яхши, аммо рақиб жарима майдонида совуққонлик жуда зарур.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

15 Oct, 11:24


Чиқиш мақоласида чиқиш ҳақида ёздим :)

@aslanov_futbol

https://t.me/kunuzofficial/152043

Асланов билан футбол

15 Oct, 07:06


Бир пайтлар «Чемпион» газетасининг иккинчи ва охирги саҳифалари таҳририятда «кириш» ва «чиқиш» деб аталарди. Айниқса, «кириш» - анча масъулиятли саҳифа, чунки ўқувчи газетани қўлига олганда, ўша соннинг кайфиятини ҳис қилиши, кейинги саҳифаларда нималар кутиб турганини пайқаши учун ҳам илк мақола муҳим.

Аксарият ҳолларда «кириш»ни Хайрулла ака ўз бўйнига оларди, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ахир. Ҳозир қуйидаги постни ўқиб, ўша даврлар эсга келди. Тили, кайфияти билан «Чемпион»ни эслатиб юборди. Агар ҳозир ҳам «Чемпион» газетаси бўлганида, бугун - сешанба, навбатдаги сони чиқар ва илк мақоласида айнан шу сўзлар жой оларди, менимча.

@aslanov_futbol

https://t.me/xayrulla_hamidov/22425

Асланов билан футбол

12 Oct, 12:03


Ўзбекистон миллий жамоасининг Эронга қарши ўйинини такроран кўришни маслаҳат бераман. Ана шунда кўп камчиликлар яққол кўзга ташланади. Қуйидаги мақола шу ҳақида.

@aslanov_futbol

https://t.me/kunuzofficial/151969

Асланов билан футбол

11 Oct, 11:12


Иккита факт:
1) Греция Англияга қарши ўз илк ўйинини ўтказган 1971 йилдан бери биринчи марта Англия устидан ғалаба қозонди. Ҳисоб 2:1.
2) 1976 йилдан бери илк маротаба Англия терма жамоаси таркибида «Манчестер Юнайтед» футболчиси йўқ эди.

Аслида 2001 йилда ҳам Греция Англияни 2:1 ҳисобида ютишга сал қолган. Эсласангиз, «Манчестер Юнайтед» футболчиси Бекҳэм сўнгги сонияларда жаримадан ҳисобни тенглаштирганди. :)

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Oct, 16:31


Бизни ҳозирда гуруҳда пешқадам бўлиб турганимиз алдамаслиги керак.

Мана, Эрон, икки энг кучли рақиби билан сафарда ўйнаган бўлса-да, бирорта ҳам гол ўтказмай, 7 очко тўплаган. Юз фоизли натижа ҳам бўлиши мумкин эди, агар, менимча, тўғри бўлган пеналти бекор қилинмаганда. Эронликлар 40 дақиқа камчилик бўлиб ўйнаган бўлсада, ҳамма жабҳада - зарбалар, аниқ зарбалар (1-5), паслар, бурчак тўплари, ҳаммасида биздан устунлик намойиш этди.

Айтмоқчиманки, биз 2-ўрин учун боримизни ташлашимиз керак, шу томондан Эрондан очко олганимиз қониқарли натижа. Энг муҳим ўйинимиз эса, беш кундан кейин 2-ўрин учун курашда асосий рақибимиз БАА билан. Омад.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

10 Oct, 16:03


Эрон стандартлардан вазият яратишга уриняпти. Сабаби, айнан стандарт вазиятларда сон жиҳатдан камчилик сезилмайди. Тушунарли.

Ўзбекистон узун паслар орқали ҳужум қилишга уриняпти. Айнан шу ҳолатда сон жиҳатдан устунлик сезилмайди. Тушунарсиз.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

07 Oct, 15:01


⚽️Futgol news kanalimizga barchangizni taklif qilamiz.

Bizning kanalda asosan:
🌐 - muhim yangiliklar;
📊 - qiziqarli statistikalar;
🖥 - fotolar va videolar;
📝 - retro futbol ishqibozlari uchun kunlik so'rovnomalar asosida futbol afsonalari ⬆️↗️➡️⤴️🔃 faoliyati haqida video va ma'lumotlar joylab boriladi.

Obuna bo'ling:🔽 https://t.me/+J2mNSG64fZM3ZGFi

Асланов билан футбол

07 Oct, 11:01


Катанецнинг соғлиғи ва унинг ўринбосари ҳақидаги турли хабарлар мени бир жиҳатдан кўпроқ ўйлантиряпти.

Маълумки, словениялик мураббий 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўради. Камида, айнан терма жамоамизни у шу тизимда бошқарди ва сўнгги уч йилда фақат шу схемада ўйнаб келди. Бу схема ўзига яраша специфик бўлиб, ўзгартириш осон эмас, зеро марказий ҳимоячиларга бериладиган вазифалар, қанот футболчиларининг ҳаракати нуқтаи назаридан 4 ҳимоячили ҳар қандай схемадан тубда фарқ қилади. Ҳимояда ўйнайдиган футболчилардан баъзи қўшимча қобилият ва кўникмалар ҳам талаб қилинишидан ташқари, 3 марказий ҳимоячидан 2 марказий ҳимоячига ўтиш яримҳимоядаги тизимга ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам ўз таъсирини ўтказади. Хуллас, таркибдаги ўзгаришлардан тортиб, бир муддат машғулотларни талаб қиладиган жараён – бизда эса, етарли вақт йўқ.

Дунёдаги мураббийларга қарасангиз ҳам, 4-4-2, 4-3-3, 4-2-4 ва бир қатор схемалар билан алмаштириб маневрлар қиладиган мураббийлар кўп, аммо ҳимоячилар сонига тегилмайди. 3 марказий ҳимоячи билан доим тўп сурадиган бошқа гуруҳ мураббийлар ҳам бор – улар аксинча, 2 марказий ҳимоячи схемаларига мурожаат қилишмайди.

Эсингизда бўлса, Италияда 3-4-3 да муваффақият қозонган Антонио Конте “Челси”га келгач, Англияга мослашишга уриниб, 4-3-3 синаб кўрган, аммо илк ўйинлардаёқ ёмон натижалар қайд этгач, футболчиларни ўз 3-4-3 схемасига мослаштириш осонроқ ва қисқароқ йўл эканини англаб етганди.

Мисол учун, Темур Кападзе “Олимпик”да ҳам, олимпия жамоамизда ҳам асосан 2 марказий ҳимоячидан иборат схема танлайди. Хўш, агар баъзи маълумотлар тўғри бўлиб, навбатдаги икки ўйинга айнан у миллий жамоамизни бошқарса, нима қилади? Қисқа муддатда, деярли умумий машғулотсиз ўз услубига ўргата оладими? Футболчилар ўз фаолияти давомида турли схемаларда ўйнаган бўлишса-да, биргаликда фақат Катанец қўл остида тўп суришган ва шу асосида жамоа шаклланган. Ёки Кападзе, балким бошқа мураббий, Катанец схемасини сақлаб қолишга қарор қилса, бу тизимда рақибга тайёрланиш ва ўйинни режалаштириш учун қай даражада билим ва тажриба бўлади?

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Oct, 19:21


Ростанам бу сафар «Брентфорд» тўпни ўйинга киритмагани учун сал кеч гол урибдида - 75-секунд.

Ҳатто Томас Франк ҳазил ҳам қилган:

- Биз бир ҳафта танга ташлашда ютиш учун машғулот қилган бўлсак-да, ютқаздик. Шунинг учун бироз кечикдик гол уришга.

😂

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Oct, 14:53


Доим чемпионат ўйинлари муҳим саналиб, асосий приоритет сифатида доим қаралса-да, кубок ўйинларининг кайфи бошқача. Қандайдир секундларда барчаси ўзгариши мумкин, бундай сценарийни чемпионатда бўлиши қийинки, масалан Агуэронинг голи ҳалигача эсланади.

«Насаф»нинг меҳнатини қадрлаган ҳолда бемалол айтаманки, қаршиликлар «Андижон» мухлисларичалик мазза қила олишмаса керак бу йил. Умуман футболимиз тарихида топиш ҳам осонмас бундай эмоцияни. Табриклайман.

@aslanov_futbol

Асланов билан футбол

05 Oct, 14:20


«Брентфорд» бу сафар биринчи дақиқада гол уролмади. Иккинчи дақиқада уролди холос. Тўпни ўйинга рақиб жамоа бошлаб киритган бўлса керак, олиб қўйишга бироз вақт кетган. 😂

@aslanov_futbol