ҚР Пенсия қоры @qrpensiya Channel on Telegram

ҚР Пенсия қоры

@qrpensiya


O'zbekstan Respublikasi Ekonomika ha'm finans ministrligi janindag'i byudjetten tisqari Pensiya qori Qaraqalpaqstan Respublikasi basqarmasi

☎️ "Isenim" telefon 1271
☎️ Basqarma isenim telefoni 61 222-54-12
✉️ QR Pensiya qori Chat
🌐 www.pfru.uz

ҚР Пенсия қоры (Uzbek)

ҚР Пенсия қоры Telegram kanali – bu O'zbekiston Respublikasi Ekonomika va moliya vaziri tomonidan boshqarilayotgan byudjetdan tashqari pension qoridir. Bu Qoraqalpog'iston Respublikasi boshqarmasiga bog'liq bo'lgan. Kanalda "Isenim" telefon raqami 1271, Basqarma isenim telefoni 61 222-54-12, QR Pensiya qori Chat va www.pfru.uz sayti manzili mavjud. ҚR Пенсия қоры kanali sizning pension qo'riqini muvofiq oshirish va qo'llab-quvvatlash bo'yicha eng so'nggi malumotlarga ega bo'ladi. Kanaldagi ma'lumotlar orqali siz pension va uning muammolari haqida eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Sizning pensiyangizni sifatli, tez va samarali ko'rish uchun ҚR Пенсия қorini obuna bo'ling va yangilarni kuzating!

ҚР Пенсия қоры

25 Jan, 08:48


🌱 Мавсумий ишларда банд бўлган фуқароларга пенсия тайинланиши учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ:

мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили давомидаги исталган кетма-кет 5 мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

➡️ Батафсил

__________

🌱 Как рассчитывается среднемесячная заработная плата для назначения пенсии гражданам, занятым на сезонных работах?

Согласно статье 31 Закона «О государственном пенсионном обеспечении граждан»:

при назначении пенсий работникам, занятым на сезонных работах, среднемесячный заработок для исчисления пенсии определяется путем деления общей суммы пересчитанного заработка за любые 5 сезонов подряд (по выбору обратившегося за пенсией) в течение последних 10 лет трудовой деятельности, независимо от имеющихся перерывов в работе, на шестьдесят.

➡️ Подробнее

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

20 Jan, 14:42


2025 йил 1 январь ҳолатига Пенсия жамғармасида ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 104 453 нафарни ташкил қилмоқда.

🗣 Батафсил инфографикада

________

По состоянию на 1 января 2025 года численность пенсионеров Пенсионного Фонда составляет 4 104 453.

🗣 Подробнее в инфографике.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

13 Jan, 08:43


🪙 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

🤔 Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

☝️ Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

🔔 Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

____________

🪙 Что важнее - трудовой стаж или заработная плата для получения высокого размера пенсии?

🤔 Прежде всего стоит отметить, что размер пенсии, зависит как от трудового стажа, так и от заработной платы.

☝️ Размер пенсии может быть невысоким, даже если для выхода на пенсию достаточно трудового стажа, но заработная плата была низкая. Напротив, если заработная плата была высокой, но трудовой стаж был маленьким, это также может привести к тому, что размер пенсии будет меньшим.

Напоминаем, что фактический заработок берется за любые пять лет подряд в течение последних десяти лет трудовой деятельности независимо от имеющихся перерывов в работе.

🔔 В связи с этим советуем нашим гражданам быть внимательными как к заработной плате, так и к трудовому стажу.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

10 Jan, 14:43


🎓 Фарзандимга боқувчисини йўқотганлик пенсияси оламан. Фарзандим 22 ёшда университетга ўқишга кирди. Бундай ҳолатда пенсия қачонгача тўланади?

👨🏻‍🎓 Қонунчиликка мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик пенсияси таълим ташкилотининг ўқувчиси ва талабаларига ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.

_________

🎓 Я получаю пенсию по случаю потери кормильца на своего ребенка. Он поступил в университет в 22 года. В этом случае до каких пор будет выплачиваться пенсия?

👨🏻‍🎓 Согласно законодательству, учащимся и студентам образовательной организации пенсия по случаю потери кормильца назначается и выплачивается в течение всего периода обучения, но до достижения ими 23-летнего возраста.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

10 Jan, 10:55


"СМС-ПЕНСИЯ" хизматига телефон рақамингизни онлайн улашингиз мумкин

Ҳурматли пенсионерлар!

🖥 Бугунги кунда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

🪙 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

08 Jan, 17:55


#савол_жавоб

Қонунчиликда кимлар пенсияларига устама ҳақлар олишлари белгилаб қўйилган?

Ушбу саволга Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Нозимжон Жўраев жавоб беради.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

08 Jan, 17:55


Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

05 Jan, 05:00


🪙 2025 йил январь ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ (💯%) молиялаштирилди

  Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,1 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди.

💳  Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,3 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 81 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

📃  Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 4 январь кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

18 Dec, 08:37


🟢 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун нима қилишлари керак?

🟢 Хорижда ишлаган ва ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари келажакда уларга пенсия тайинланиши учун нималарга эътибор қаратишлари лозим?

📹 Мазкур саволларга видео орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

17 Dec, 12:24


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупция билан курашга чақиради

🙎‍♂️ Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Пенсия жамғармасининг:

- телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
- 12-71 ишонч рақамига;
- расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
- Facebook’даги расмий каналга;
- Instagram’даги расмий каналга;
[email protected] электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.

🧑‍💻 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

14 Dec, 11:25


Иш стажига эга бўлиш учун ўзимни ўзим банд қилган шахс сифатида 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келяпман. Пенсияга чиқиш вақти келганда тўлаган ижтимоий солиқларим тўғрисидаги маълумотлар қандай олинади?

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тайинлашда фуқароларнинг маълумотлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади.

🔎 Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келаётган бўлса, ушбу маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олинади.

_________

Я уплачиваю социальный налог с 2020 года как самозанятый гражданин для получения стажа работы. Как получить информацию об уплаченных мною социальных налогах при выходе на пенсию?

Сегодня при назначении пенсий Пенсионным фондом информация о гражданах получается из информационных систем министерств и ведомств.

🔎 В частности, если самозанятое лицо платит социальный налог с 2020 года, данную информацию можно будет получить посредством направления электронного запроса в централизованную базу электронного реестра Налогового комитета.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

13 Dec, 02:31


Кимларга пенсия тайинланганда устама ҳақ қўшиб берилади?

Қонунчиликка мувофиқ пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги шахсларга берилади:

I гуруҳ уруш ногиронларига;
– II гуруҳ уруш ногиронларига;
– Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишинг.

_____

Кому устанавливаются надбавки к пенсии?

В соответствии с законодательством надбавки к пенсиям устанавливаются:

– инвалидам войны I группы;
инвалидам войны II группы;
– лицам с инвалидностью I группы по зрению;
– лицам с инвалидностью I группы;
– одиноким лицам с инвалидностью II группы;

Нажмите здесь, чтобы ознакомиться с полным списком.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

12 Dec, 10:37


#Пуқаралар_менен_ушырасыў

♻️ Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы ҳәм Пенсия қоры Қарақалпақстан Республикасы басқармасы тәрепинен пуқаралар менен Мәмлекетлик пенсия тәмийнатын жақсылаў бойынша қабыл етилип атырған нызамшылық ҳүжжетлериниң мазмун-мәнисин түсиндириўге қаратылған ушырасыўы болып өтти.

📎 ☎️ 12-71     🌏  http://pfru.uz

Каналға ағза болыў: @QRPensiya

ҚР Пенсия қоры

11 Dec, 08:38


Пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади?

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади.

📆 Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

10 Dec, 10:08


Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи фукаронинг фарзанди университетни тугатиб бошқа университетга ўқишга кирса, пенсия тўлаш тартиби қандай бўлади?

🎓 Қонунчиликка мувофиқ, вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ у 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.

🟣 Агарда ўқувчи ёки талаба, мисол учун, июнь ёки июль ойида 23 ёшга тўлса, пенсия тўланиши тўхтатилади.

Агар пенсияни олаётган шахс янги олий ўқув юртига ўқишга кирса ва 23 ёшга тўлмаган бўлса, пенсия у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

09 Dec, 13:17


Кимлар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиши мумкин?

👩‍👦‍👦 Қонунчиликка кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга.

🗣 Ушбу пенсияни олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини ушбу линк орқали билиб олишингиз мумкин.

________

Кто может получить пенсию по случаю потери кормильца?

👩‍👦‍👦 Согласно законодательству, право на пенсию по случаю потери кормильца имеют нетрудоспособные члены семьи умершего кормильца, состоявшие на его иждивении.

🗣 Ознакомиться со списком граждан, которые могут получить данную пенсию, можно по этой ссылке.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

09 Dec, 13:17


Ногиронлик пенсияларини кимлар олиши мумкин?

👨🏻‍🦽Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

__________

Кто может получать пенсию по инвалидности?

👨🏻‍🦽Пенсии по инвалидности назначаются лицам, признанным в установленном законодательством порядке лицами с инвалидностью I и II групп, а также лицам, признанным лицами с инвалидностью III группы вследствие увечья или заболевания, вызванного аварией на Чернобыльской АЭС.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

06 Dec, 14:26


Бүгин 2024-жыл 6-декабрь күни Қарақалпақстан Республикасы Ишки ислер министрлигиниң Коррупция ҳәм экономикалық жынаятларға қарсы гүресиў бөлими хызметкери майор Туреев Саламат Махсетович қатнасында «9-декабрь -халықаралық коррупцияға қарсы гүресиў» күнине арналған жыйналыс болып өтти.
Хызметкерлерге Коррупцияға жол қойыў жағдайлардың ақыбетлери хаққында кеңнен түсиниклер берилди.

Жыйналысқа ҚР Экономика ҳәм финанс министрлиги, Бюджеттен тысқары Пенсия қоры ҚР басқармасы басқарыў хызметкерлери қатнасты.

Министрлик каналлары: telegram | instagram

ҚР Пенсия қоры

06 Dec, 14:26


#семинар


Бүгин 2024-жыл 5-декабрь күни Өзбекстан Республикасы Экономика ҳәм финанс министрлиги басшылығында ZOOM платформасы арқалы «9-декабрь -халықаралық коррупцияға қарсы гүресиў» күнине арналған семинар болып өтти.

Семинар күн тәртиби бойынша видеоролик тамашаланып, Өзбекстан Республикасы Экономика ҳәм финанс министри орынбасары Рахимова Гулнора Хашимовна кирис сөзди баслап берип қалған жуўапкер хызметкерлер тәрепинен избе-изликте даўам етти.

Семинарға ҚР Экономика ҳәм финанс министрлиги, Бюджеттен тысқары Пенсия қоры ҚР басқармасы, ҚР Ғазнашылық хызмети басқармасы басқарыў хызметкерлери қатнасты.

Министрлик каналлары: telegram | instagram

ҚР Пенсия қоры

04 Dec, 08:53


🪙 2024 йил декабрь ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ (💯%) молиялаштирилди

  Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг декабрь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,1 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди.

💳  Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,3 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 80 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

📃  Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 4 декабрь кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

29 Nov, 09:37


Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар қандай ҳисобланади?

🛬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистонда ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

✔️ Агар бундай касб ҳамда малакалар Ўзбекистонда бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.

_________

Как исчисляется пенсий гражданам — переселенцам из других государств?

🛬 Пенсии гражданам — переселенцам из других стран, не работавшим в Республике Узбекистан, исчисляются из среднемесячного заработка работников соответствующей профессии и квалификации в Узбекистане ко времени назначения пенсии.

✔️ В случае, если такие профессии и квалификации в республике отсутствуют, то порядок определения среднемесячного заработка устанавливается Кабинетом Министров Республики Узбекистан.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

29 Nov, 01:12


🫥 Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган онлайн хизматлар

"SMS-Пенсия" хизматига уланиш ва рақамни ўзгартириш

Пенсия тайинлаш учун ариза бериш

Пенсия жамғармаси ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома олиш

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзил маълумотлари

Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш

Тўланган пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома олиш

Пенсия Қонунининг моддалари бўйича ҳисоботни шакллантириш

🔵 Маълумот учун, мазкур хизматлардан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин.

_______

🫥 Онлайн-сервисы запущены Пенсионным фондом на портале my.gov.uz

Подключение к услуге "SMS-Пенсия" и смена номера

Подача заявления на назначение пенсии

Выдача справки о нахождении на учете Пенсионного фонда

Адресная информация территориальных отделений Пенсионного фонда

Подача заявления на приостановление выплаты пенсии

Выдача справки о размере выплаченных пенсий

Формировка начислений на основании статьи Пенсионного Закона

🔵 Для информации, этими услугами можно воспользоваться после регистрации на портале my.gov.uz.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

27 Nov, 11:08


Мен ишламайман. 80 ёшдан ошган отамга қарайман. Отамга қараган даврим иш стажига ҳисобга олинишини қандай билишим мумкин?

Бунинг учун мазкур тоифа фуқаролардан ҳеч нарса қилишлари талаб қилинмайди.

🔎 Чунки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юбориладиган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

Олинган электрон маълумотларга кўра, фуқарога отасига қараган даври иш стажига инобатга олинади.

❗️Маълумот учун: мазкур қараб туриш даври иш стажига инобатга олиниши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

27 Nov, 00:53


Ногиронлиги бўлган боланинг онасига қандай имтиёзлар бор?

Ногиронлиги бўлган болаларнинг оналарига қуйидаги имтиёзлар берилган:

1️⃣ Ногиронлиги бўлган фарзандини 8 ёшгача тарбия қилган онага пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига фарзандига қараган даври қўшиб ҳисобланади.

💬 Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирда қўшиб ҳисобланади.

2️⃣ Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.

_______

Какие льготы имеют матери воспитывающих детей с инвалидностью?

1️⃣ При назначении пенсии матери ребенка с инвалидностью с детства, воспитавшей его до восьмилетнего возраста, в требуемый 20-летний стаж работы засчитывается период ухода за ребенком-инвалидом.

💬 Примечание: Указанный период добавляется только в том случае, если стаж работы составляет не менее 7 лет.

2️⃣ Если стаж женщины соответствует этим требованиям иcоставляет не менее 20 лет, она сможет выйти на пенсию на льготных условиях с 50 лет.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

22 Nov, 11:59


Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

🔘 - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

🔘 - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

🔘 - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

➡️ Батафсил

____________

Как исчисляется период работы для работающих за рубежом при назначении пенсии?

Гражданам, работавшим за границей на основании трудового договора, при уплате социального налога за прошедший период стаж работы учитывается в следующих размерах:

🔘 - за период до 1 января 2019 года - в размере базовой расчетной величины за каждый месяц;

🔘 - за период с 1 января 2019 года по 31 декабря 2019 года в размере 4,5 - кратной БРВ за год;

🔘 - c 1 января 2020 года - в размере базовой расчетной величины за год.

➡️ Подробнее

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

20 Nov, 14:22


Пенсия тайинланаётганда айрим йиллардаги иш ҳақи маълумотлари йўқ бўлса, ўша давр учун иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Қонунчиликка мувофиқ, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган ҳолларда мавжуд бўлмаган даврлар учун қонунчиликда тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори қабул қилинади.

___________

Как рассчитывается зарплата за период, при отсутствии данных о зарплате за отдельные годы при назначении пенсии?

Согласно законодательству, в случае, когда сведения о заработке за какой-либо период частично отсутствуют, для определения заработной платы за такие периоды принимаются базовые величины исчисления пенсии, установленные законодательством в соответствующие периоды.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

19 Nov, 15:22


Ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтказиш учун ариза берилганда, ариза неча кунда кўриб чиқилади?

📆 Қонунчиликка мувофиқ, пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади.

__________

Сколько дней рассматривается заявление о переводе с пенсии по инвалидности на пенсию по возрасту?

📆 Согласно законодательству, заявление о переводе с одного вида пенсии на другой вид пенсии подлежит рассмотрению отделом Пенсионного фонда в десятидневный срок.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

15 Nov, 06:37


🆕 "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

Ҳурматли пенсионерлар!

Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

🪙 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

13 Nov, 10:02


Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкин

📌 Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.

🛬 Мисол учун сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.

Шундан сўнг сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

__________

Пенсию, которую Вы не получили по определенным причинам, Вы можете получить не за 12 месяцев, а за 24 месяца.

📌 Законом предусмотрено, что срок выплаты пенсий, начисленных пенсионеру, но не востребованных им, увеличен с 12 месяцев до 24 месяцев.

🛬 Например, Вы по определенным причинам уехали за границу и через 2 года вернулись в Узбекистан.

После возвращения Вы будете иметь право на получение пенсионных средств в течение 2 лет со дня прекращения выплаты пенсии.

Для этого можно обратиться в районные (городские) отделы Пенсионного Фонда.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

11 Nov, 05:57


Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўласам унга иш стажига инобатга олинадими?

Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

➡️ Батафсил

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

09 Nov, 11:15


Аёллар 53 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинми?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

👨🏻‍🦳 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

🧓🏻 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

_______

Могут ли женщины выйти на пенсию в 53 года?

📄 Согласно статье 14 Закона «О государственном пенсионном обеспечении граждан» лица, высвобожденные в связи с изменениями в технологии, организации производства и труда, сокращением объемов работ, повлекших изменение численности(штата) работников или изменение характера работ, либо ликвидацией предприятия и признанные безработными, имеют право на пенсию:

👨🏻‍🦳 мужчины — по достижении возраста 58 лет и при стаже работы не менее 25 лет;

🧓🏻 женщины — по достижении возраста 53 лет и при стаже работы не менее 20 лет.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

08 Nov, 13:14


60 ёшдаман. Маълум сабабларга кўра пенсия тайинланиши учун кеч мурожаат қилдим. Пенсия тайинланганидан кейин мурожаат қилмаган ойлар учун ҳам пенсия тўлаб бериладими?

Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

🗓 Ушбу пенсия умрбод муддатга тайинланади. Қолган ҳолатларда пенсия ариза ёзилган кундан эътиборан тайинланади.

____________

Мне 60 лет. По определенным причинам я подал заявление на пенсию поздно положенного срока. Будет ли выплачена пенсия за прошлое время после назначения пенсии?

Согласно законодательству пенсия по старости назначается со дня достижения пенсионного возраста, если заявление о ней подано в течение шестидесяти дней со дня возникновения права на получение пенсии.

🗓 Эта пенсия назначается пожизненно. В остальных случаях пенсия назначается со дня написания заявления.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

06 Nov, 13:53


Пенсионерман. Турмуш ўртоғим вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг пенсиясига ўтсам бўладими?

Эр-хотин пенсия олиб келаётган бўлса ва маълум сабабларга кўра эр вафот этиб қолса, хотини турмуш ўртоғининг пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Масалан, эр-хотин пенсия оляпти. Эрнинг пенсияси хотинининг пенсиясидан кўпроқ. Ҳаётий сабабларга кўра, эр вафот этган тақдирда хотини турмуш ўртоғининг пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эга.

🪙 Мана шундай ҳолатларда аёл (эркак) мазкур ҳуқуқдан фойдаланган тақдирда унга юқори миқдорда пенсия тайинланиши мумкин.

📌 Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг ҳаётий ҳолатингиз юқоридаги мисолга тўғри келса, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

🗣РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

05 Nov, 13:44


100 ёшдан ошган пенсия олувчилар қайси ҳудудларда кўпроқ?

🔴 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига, Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 490 нафарни ташкил қилди.

🤔 Шундан, 121 нафари (24,7%) эркак ва 369 нафар (75,3%) аёл кишилар ҳисобланади.

Батафсил инфографикада танишинг.

____________

В каких регионах больше получателей пенсий в возрасте старше 100 лет?

🔴 По состоянию на 1 ноября 2024 года количество лиц, достигшим возраста 100 лет и более, получающих пенсии, за счет средств территориальных районных (городских) отделений Пенсионного Фонда, составило 490 человек.

🤔 Из них 121 (24,7% ) - мужчин, и 369 (75,3% ) - женщин.

Ознакомьтесь с подробной инфографикой.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

04 Nov, 10:27


✔️ Диплом тўғрисидаги маълумотларни электрон олиниши жорий этилди

Жадал рақамлаштириш даврида яшаётганлигимизни ҳисобга олсак, ҳар соҳада маълумотларнинг тезкорликда рақамлашиб бораётганига гувоҳ бўламиз.

🔺 Бунда, пенсия таъминоти тизимига ҳам бу жараён фаол татбиқ этилмоқда. Хусусан, фуқароларга янада қулайлик яратиш, уларни оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида фуқаронинг диплом тўғрисидаги электрон маълумотларини Пенсия жамғармаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот платформасидан онлайн шаклда олиниши жорий этилди.

Мазкур рақамлаштириш жараёни амалиётга тўлиқ татбиқ этилиши натижасида фуқароларга пенсия тайинлаш янада осон шаклда амалга оширилади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

04 Nov, 08:15


Пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, Пенсия жамғармаси ва Солиқ қўмитаси ҳамкорликда ахборот алмашинуви орқали фуқаролардан ўзини-ўзи банд қилган даври ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қоғоз шаклидаги хужжатларни талаб этиш бекор қилинди.

🗄 Бунинг натижаси ўлароқ, пенсия таъминоти тизимида ҳам кундан кунга рақамлаштириш ишлари жадал ривожланиб, фуқароларга янада қулайликлар яратилади.

________

Продолжается работа по цифровизации системы пенсионного обеспечения

В целях создания дополнительных удобств гражданам, Пенсионный Фонд и Налоговый комитет Республики Узбекистан посредством совместного обмена информацией отменили требование о предоставлении гражданам документов в бумажном виде о периоде самозанятости и индивидуальной предпринимательской деятельности.

🗄 В результате этого ежедневная работа по цифровизации в системе пенсионного обеспечения быстро развивается, создавая больше возможностей для граждан.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

03 Nov, 01:26


Сентябрь ойида ўртача пенсия миқдори қанчани ташкил этди?

📈 2024 йил сентябрь ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 1 431,3 минг сўмни ташкил қилиб, 2023 йил сентябрь ойига нисбатан 279,9 минг сўмга ёки 24,3 фоизга кўпайди.

__________

Какой средний размер пенсии был в сентябре?

📈 В сентябре 2024 года средний размер пенсий составил 1 431,3 тысяч сумов, увеличившись на 279,9 тысяч сумов что на 24,3 процента больше по сравнению с аналогичным периодом прошлого года.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

26 Oct, 12:45


👶 Болани парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?

Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.

Бу нима дегани?

🔍 Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

❗️Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

25 Oct, 12:00


🎓 Олий таълим муассасасида ўқийман ва шу билан бирга бошқа ташкилотда ишлайман. Олий таълим муассасасида ўқиган даврим ҳам иш стажига ҳисобланадими?

Айни бир вақтда ҳам ишлаб ҳам ўқиётган фуқароларга фақат ташкилотда ишлаётган даврлари иш стажига ҳисобланади.

📌 Олий таълим муассасасида (кундузги) ўқиш даврида ишламаётган бўлса, мазкур ҳолатдагина ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади.

👉 Маълумот учун: Олий таълим муассасасида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

________

🎓 Я учусь в высшем учебном заведении и одновременно работаю в другой организации. Учитывается ли в стаж работы период моего обучения в высшем учебном заведении?

Гражданам, которые одновременно работают и учатся, в стаж засчитываются только периоды их работы.

📌 Если гражданин не работает в период обучения, только в данном случае к стажу работы прибавляется период обучения.

👉 Для справки: для включения периода обучения в высшем учебном заведении в трудовой стаж, гражданин должен иметь стаж работы не менее 7 лет.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

25 Oct, 04:08


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Коррупцияға қарсы гүресиў аймақлық кеңеси тәрепинен «Anticorr.uz» платформасы иске түсирилди! 📲

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Коррупцияға қарсы гүресиў аймақлық кеңесине сиз коррупция жағдайы бойынша жеке мүрәжатыңызды «Anticorr.uz» мобил қосымшасы арқалы жоллаў имканияты жаратылды.

Платформа тест режиминде жумыс алып барып атыр.

Елимизде коррупциялық жағдайлардың алдын алыў ҳәм оған қарсы гүресиў илажларының нәтийжелилигин арттырыў мақсетинде жаратылған платформа арқалы сиз мүрәжатыңызды онлайн түрде тиккелей Аймақлық кеңеске жоллай аласыз.

Сиз жоллаған мүрәжат толық сыр тутылады.  

Мүрәжатыңызды Anticorr.uz сайты ямаса қол телефоныңызға мобиль қосымшаны жүклеп алып, дизимнен өткен ҳалда жолласаңыз болады.


Қосымшаны жүклеп алыў ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

Мобил косымша Android:  Жүклеп алың


Мобил косымша iOS: Жүклеп алың 

Буннан тысқары, арнаўлы телеграм бот та ашылған:   @anticorr_uz_bot


Каналға ағза болыў: @joqargikenes

🌐Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

ҚР Пенсия қоры

24 Oct, 07:55


Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

🔝- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;

🔝 - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

🔝 - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

🔝- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;

🔝- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.

➡️ Батафсил
➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

21 Oct, 13:02


Пенсия тўловингизни вақтинча тўхтатиб турмоқчимисиз? Бу жуда қулай амалга оширилади

👨‍💻 Агарда маълум сабабларга кўра, пенсия тўловларингизни вақтинча тўхтатиб турмоқчи бўлсангиз Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. Буни онлайн амалга оширса ҳам бўлади.

🖥 Яъни my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтган ҳолда ушбу ҳаволага кириш орқали жуда тез фурсатда пенсиянгизни тўхтатиб туришга ариза беришингиз мумкин.

_________

Вам необходимо временно приостановить выплату пенсии? Это делается очень удобно.

👨‍💻 Если по определенным причинам Вам необходимо временно приостановить пенсионные выплаты, Вам не нужно обращаться в районные (городские) отделы Пенсионного фонда. Это также можно сделать в онлайн режиме.

🖥 После регистрации на портале my.gov.uz, перейдя последующей ссылке, вы можете подать заявление о приостановлении пенсии в кратчайшие сроки.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

21 Oct, 05:16


#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар ва вақтлари ҳақида маълумот:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми биносида, 22 окятбрь соат 11:00 да

📍 Хоразм вилояти, Урганч тумани, "Шодлик" МФЙ, 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, 22 октябрь соат 15:00 да

📍 Навоий вилояти, Навоий шаҳар, 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, 23 октябрь соат 11:00 да

📍 Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 26-уй, Туризм коллежи биносида, 23 октябрь соат 16:00 да

🟢Сайёр қабуллар ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш учун алоқа контактлари бу ерда.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

18 Oct, 12:39


Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

____________

Остаются ли в наследство накопленные пенсионные средства умершего гражданина?

Согласно законодательству, в случае смерти гражданина, средства накопленные на индивидуальном накопительном пенсионном счете, наследуются в установленном законодательством порядке и выплачиваются наследнику единовременно в полном объеме.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

18 Oct, 04:31


Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.

_________

Может ли гражданин получать два вида пенсий одновременно?

📄 Согласно статье 4 Закона “О государственном пенсионном обеспечении граждан”, гражданам, имеющим право на различные виды государственных пенсий, назначается одна пенсия по их выбору.

То есть, если у граждан появится право на получение двух и более пенсий, то, согласно статье вышеуказанного закона, гражданин сможет получать только один вид пенсии по выбору.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X

ҚР Пенсия қоры

16 Oct, 05:18


Фарзандим сентябрдан институтга қабул қилинди. Лекин институтда HEMIS дастури ишламаётганлиги учун маълумотнома олишни имкони бўлмаяпти. Агар ноябрь ойида HEMIS дастури ишласа, сентябрдан ноябргача бўлган муддатдаги боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаб бериладими?

▶️ Қонунчиликка мувофиқ, вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

Ушбу пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, пенсия тайинлаш учун биринчи марта мурожаат қилинганда боқувчи вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечикмай тайинланади.

🗓 Маълум сабабларга кўра, ушбу пенсияни олиб келаётган оила аъзосига пенсия тўлаш тўхтатилган бўлса ва пенсияни олиш учун яна ҳуқуқ пайдо бўлган тақдирда (мисол учун институтга ўқишга кирса) пенсия уни сўраб мурожаат қилинган кундан бошлаб 23 ёшгача тўланади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

15 Oct, 13:39


Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 56-моддасига асосан:

чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.

ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.

🖥 Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб борилади.

___________

Каков порядок выплаты пенсии по случаю потери кормильца, детям, воспитывающихся в детских домах?

Согласно статье 56 Закона Республики Узбекистан «О государственном пенсионном обеспечении граждан»:

Истинным сиротам выплачивается пенсия в размере 100 процентов базовой величины исчисления пенсии в период полного государственного обеспечения.

Детям, разлученным с одним из родителей и находящимся на полном государственном попечении, выплачивается пенсия в размере 50 процентов базовой величины исчисления пенсии.

🖥 Суммы пенсии, причитающиеся за этот период, будут переведены на депозитный счет, открытый на имя ребенка в коммерческом банке.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

10 Oct, 08:36


🧓🏻 54 ёшдан аёллар имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкинми?

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда.

🔵 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.

Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади?

➡️ Батафсил

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

09 Oct, 05:04


🪙 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

🤔 Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

☝️ Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

🔔 Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

____________

🪙 Что важнее - трудовой стаж или заработная плата для получения высокого размера пенсии?

🤔 Прежде всего стоит отметить, что размер пенсии, зависит как от трудового стажа, так и от заработной платы.

☝️ Размер пенсии может быть невысоким, даже если для выхода на пенсию достаточно трудового стажа, но заработная плата была низкая. Напротив, если заработная плата была высокой, но трудовой стаж был маленьким, это также может привести к тому, что размер пенсии будет меньшим.

Напоминаем, что фактический заработок берется за любые пять лет подряд в течение последних десяти лет трудовой деятельности независимо от имеющихся перерывов в работе.

🔔 В связи с этим советуем нашим гражданам быть внимательными как к заработной плате, так и к трудовому стажу.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

03 Oct, 11:43


Ногиронлик пенсиясини қандай қилиб қайта ҳисоблатиш мумкин?

👩🏻‍🦽Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.

Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?

🆔 Пенсияни қайта ҳисоблашга асослар вужудга келганда шахс Пенсия жамғармасига биргина паспорт билан мурожаат қилиши мумкин.

__________

Как пересчитать пенсию по инвалидности?

👩🏻‍🦽 Если гражданин после назначения пенсии по инвалидности I и II группы имеет стаж работы не менее 1 года, его пенсия будет пересчитываться каждые 2 года с учетом стажа работы и заработной платы.

Какие документы должно предоставить лицо, имеющее право для пересчета?

🆔 При наличии оснований для перерасчета пенсии гражданин может обратиться в Пенсионный фонд только с паспортом.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

03 Oct, 05:58


Октябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.

👨‍💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

03 Oct, 05:58


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда "октябрь ойидан пенсиялар ошиши" ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан сентябрь ойидан бошлаб пенсионерларга пенсия маблағлари оширилган миқдорларда тўланиб келинмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "октябрь ойидан пенсиялар оширилди" каби хабарлар ёлғон ва асоссиз бўлиб, фуқаролардан турли ёлғон ва норасмий хабарларга ишониб қолмасликларини сўраймиз.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

01 Oct, 00:41


Якка тартибдаги тадбиркор иш стажига эга бўлиши мумкинми?

Мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳар ойда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланса, ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Якка тартибдаги тадбиркор ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил ихтиёрий равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

__________

Может ли индивидуальный предприниматель иметь стаж работы?

Да, может. Если индивидуальный предприниматель ежемесячно уплачивает социальный налог в Пенсионный фонд, при назначении пенсии учитывается период уплаты социального налога.

Индивидуальный предприниматель имеет право добровольно уплатить сумму социального налога в Пенсионный фонд исходя из имеющихся у него возможностей и размера пенсионного обеспечения.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X

ҚР Пенсия қоры

30 Sep, 04:09


👶 Болани парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?

Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.

Бу нима дегани?

🔍 Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

❗️Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube

ҚР Пенсия қоры

27 Sep, 05:41


#коррупцияга_қарши_курашиш

Пенсия жамғармаси тизимида жорий йилнинг 1-31 октябрь кунлари “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилади


🤔 Мазкур ойлик давомида тизимдаги барча ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалий-тарғибот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

📄 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016” халқаро сертификатига эга.

💬 Батафсил

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

ҚР Пенсия қоры

26 Sep, 02:29


Иш стажига эга бўлиш учун ўзимни ўзим банд қилган шахс сифатида 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келяпман. Пенсияга чиқиш вақти келганда тўлаган ижтимоий солиқларим тўғрисидаги маълумотлар қандай олинади?

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тайинлашда фуқароларнинг маълумотлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади.

🔎 Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келаётган бўлса, ушбу маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олинади.

_________

Я уплачиваю социальный налог с 2020 года как самозанятый гражданин для получения стажа работы. Как получить информацию об уплаченных мною социальных налогах при выходе на пенсию?

Сегодня при назначении пенсий Пенсионным фондом информация о гражданах получается из информационных систем министерств и ведомств.

🔎 В частности, если самозанятое лицо платит социальный налог с 2020 года, данную информацию можно будет получить посредством направления электронного запроса в централизованную базу электронного реестра Налогового комитета.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X