Имом Байҳақий ривоят қилади: «Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг зиёратига бир йигит келиб: “Эй Аҳмад ибн Ҳанбал, онамнинг ҳаққига шифо сўраб Аллоҳга дуо қилинг. У йигирма йилдан бери юролмайди”, деди. Йигитнинг гапларини эшитиб, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг қаттиқ жаҳли чиқди. Йигитга: “У бизнинг дуомизга эмас, биз унинг дуосига кўпроқ муҳтожмиз”, деди. Сўнг Аллоҳ таолога юзланиб, йигитнинг онаси ҳаққига шифо сўраб дуо қилди. Йигит уйига онасининг олдига қайтди ва эшикни тақиллатди. Йигирма йилдан бери юролмайдиган онаси ўз оёқлари билан юриб чиқиб: “Эй ўғлим, Аллоҳ менга шифо берди”, дея уни кутиб олди» (Ибн Касир, “ал-Бидая ва ан-Ниҳая”).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy