Ҳурматли талабалар!!! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказишга рухсат берилган эди. Аммо кўпчилик талабалар 2024/2025 ўқув йили 1-семестр учун 50 % КОНТРАКТ тўловларини белгиланган муддатгача тўловни амалга оширгани йўқ. Зудлик билан тўлов контракт шартларини 31.12.2024 й. гача амалга оширишингиз сўралади. Акс холда талабалар сафидан четлаштириласиз.