БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз... @dkarimovs Channel on Telegram

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

@dkarimovs


Канал Узбекистон балиқчилик соҳасини ривожи учун ташкил қилинган

@baliqalsaid

Устозим ва канал асосчиси:
Каримов Дилшод Санакулович

Инвестиция буйича мурожаат
+998990361440
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз... (Uzbek)

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз... канали Узбекистон балиқчилик соҳасини ривожи учун ташкил қилинган. Агар сиз балиқчилик соҳасида ишлаб чиқаётган бўлсангиз, ушбу канал сиз учун маълумотли ва манфаатли ресурс бўлиши мумкин. Канал муаллифи, устозим ва канал асосчиси Каримов Дилшод Санакулович билан биргаликда ишлаб чиқилган. Унда балиқчилик соҳаси ва ушбу соҳадаги инвестиция буйича мурожаатлар ҳақида маълумотлар, сўнгги янгиликлар ва саволлар учун маслаҳатлар топширилади. Агар сизга балиқчилик соҳаси маълумотлари керак бўлса, @baliqalsaid каналига обуна бўлинг ва канал асосчиси Каримов Дилшод Санакулович билан ташрифга чиқинг. Инвестиция буйича мурожаат ҳақида саволларингиз бўлса, алоқа учун устозимга кўнтакт телефонлар: +998990361440, +998973957877.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

04 Jan, 12:08


Яна бир баликчи акамизни баликлари тузалган 1хафта ичида

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

04 Jan, 11:45


5кг митилиновый синий
Олдила баликлари согайишини ва натижасини кутиб коламиз!! хаммага омад!👍👍👍

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

29 Dec, 07:38


митилиновый синий ЧДА!!
оптом нархда
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

22 Dec, 23:43


2.400.000 дан 200та автокормушкамиз келябди янгийилдан кейн Предзаказ 2.400.000 сум
келгандан кейн тулайман десайиз 2.550.000 сум
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

14 Dec, 21:24


Аргулёз (балиқ бити, карпхўр). Касалликни кўплаб давлатлардаги турли балиқларнинг танаси ва жабрасида паразитлик қилувчи Argulus авлодига мансуб жабрадумли қисқичбақасимонлар қўзғайди.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

14 Dec, 21:23


82-Расм. Биссус. Икраларнинг замбуруғли касаллиги

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

14 Dec, 21:00


Эпизоотология. Аргулёзлар, асосан карп, сазан, линь, караснинг майда болаларига катта зарар келтирадлар. Бу паразитлардан, хатто катта балиқлар ҳам жабр кўрадилар. Аргулез республикамизнинг табиий сув ҳавзаларида, ҳовузларда, айниқса жанубий ҳудудларда анча кенг тарқалган. Ёш балиқларни ўсиши ва семизлигини камайиши, нобуд бўлиши, шунингдек балиқларни даволаш-профлактика чора-тадбирлар ҳаражатларини юқорилиги хўжаликка иқтисодий зарар келтиради. Балиқларда касаллик ёзда июль-август ойларида максимал авж олади, куз ва қишга келиб сусаяди. Паразит жабрадумли қисқичбақасимонлар балиқ танасида қишлаб чиқади, баҳорда инвазия (касаллик) манбаига айланади. Аргулез личинкалик босқичида сув оқими билан соғлом ҳовузга тушиб, у ердаги балиқларни зарарлайди.
Биссус (икраларнинг замбуруғли касаллиги)

Биссус – икраларнинг моғор замбуруғлари зарарлаш натижасида юзага келадиган микоз касаллиги.
Икралар сапролегниози ёки биссус балиқларни сунъий урчитишда, асосан икки босқичда катта зиён етказади: насл берувчи ота-она балиқларни сақлаб тўришда ва увилдириқни инкубация қилишда.
Этиология. Касаллик қўзғатувчиси - Saprolegnia ва Achlya авлодига мансуб моғор замбуруғлар ҳисобланади.
Эпизоотология. Урчиш ҳовузларда сувини гидрокимёвий ҳолатини бўзилиш (сувнинг оптимал бўлманган қаттиқлиги, pH кўрсаткичи, сувдаги эриган кислород миқдорининг меъёрдан камлиги), катта миқдорда органик моддаларни тўпланиб қолиши, балиқ кўпаядиган ҳовузларда ёки инкубацион аппаратлар сув ҳароратининг 18 оС дан юқори бўлганда, сувни яхши аэрацияланмаслиги сабабли касаллик келиб чиқади. Балиқ ва икраларни ташиш жараёнида трамва олиши ва эктопаразитлар касалликни ривожланишига ёрдам беради.
Клиник белгилари. Икралар юзасида перпендикуляр чиққан оқ иплар (замбуруғ гифлари) кўринади. Биринчи навбатда замбуруғлар оталанмаган сариқлик моддаси кам, нобуд бўлган икраларга жойлашиб олади, кейин эса оталанган икраларга ўтиб, у ердаги кислородни олади ва икралар нобуд бўлади. Зарраланган икралар мойчечак гулига ўхшаб қолади (82-расм) . Икраларнинг нобуд бўлиш даражаси 50 % гача етади.

Икраларни 30 минут давомида бинафша К (фиолетового К) 4-6 мг синтетик препаратининг 1 литр сувдаги эритмаси билан профилактик даволаш жуда самарали бўлади.
Лернеоз
Лернез – дунёнинг барча давлатларида кенг тарқалган чучук сув балиқларининг инвазион-паразитар касаллиги.
Лернеоз касаллигининг клиник белгиси тери қисмининг зарарланиши билан тавсифланади. Паразит карпларни интенсив усулда катта тиғизликда етиштирилганда ва асосан оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона, оқ амур балиқ популяцияларида оғир инфекция келтириб чиқаради.

Эпизоотология. Лернеоз республикамизнинг табиий сув ҳавзаларида ва ҳовуз балиқчилик хўжаликларида кўп ўчрайди. Ёш ва бир ёзли карас, карп балиқ чавоқлари касалликка тез чалинувчан бўлади. Эски, ўт босган антисанитария ҳолдаги ҳовузлардаги сазан, карп, ўтхўр балиқларда (оқ амур, оқ дўнгпешона) лернеоз кўп кузатилади.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

06 Dec, 07:32


#OAV_biz_haqimizda

Baliqchilik tarmog‘i: imkoniyat va samaradorlik

"Baliq al-said" baliqchilik xo‘jaligi misolida

Websayt │ Telegram │Facebook

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

06 Dec, 07:29


🎞 28–январьда(2024 й) бўлиб ўтган Устозимиз Дилшод Санақулович Каримовнинг хотиралари, ҳамда ʻʻ10 ТА БАЛИҚЧИ – 10 ТА НАТИЖАʼʼ лойиҳаси бўйича ўтказилган семинарни тўлиқ видео лавҳаси

Балиқчиликни ўрганиш учун каналларимизга обуна бўлинг👇
🔹 t.me/DKarimovs
🔹 t.me/Baliqalsaid

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

04 Dec, 11:13


Балиқ парвариши, ёки аквакультура, турли технологиялар орқали балиқларни назорат қилинадиган шароитларда етиштиришни ўз ичига олади. 🐟 Асосий усуллар қуйидагилар:

1. Рециркуляцион тизимлар (RAS): Сувни фильтрлаш ва қайта ишлатиш. Кам сув сарфлайди ва балиқлар учун оптимал шароит яратади. 🔄🌊

2. Садок хўжаликлари: Очиқ сув ҳавзаларида катта торли қафасларда балиқ парвариши. Оммабоп ва арзон. 🐠🌅

3. Оқимли тизимлар: Бассейнларга янги сув оқими кириб келади, бу эса доимий тозаликни таъминлайди. 💧🚿

4. Аквапоника: Балиқ ва ўсимликларни биргаликда парвариш қилиш, чиқиндилардан озуқа сифатида фойдаланиш. 🌱🐡

5. Ҳовуз хўжалиги: Сунъий ёки табиий ҳовузларда балиқ етиштириш. 🌾🏞️

Бу усуллар табиатга камроқ таъсир кўрсатиб, юқори самарали балиқ етиштиришни таъминлайди. 🌍

Тел:
Рустам
+998509002658
+998990220837

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

04 Dec, 11:13


Zamonaviy texnologiyalarni baliqchilikda qo‘llash - sifatli mahsulotning kafolati 🌟

Ekologik bilimlar baliqlarni saqlash va o‘sishini yaxshilaydi 🐟. To‘g‘ri yondashuv ekologik tozalikni va tabiiy suv havzalaridagi ekosistemani saqlashga yordam beradi 🌿.

Suvda baliq saqlash vaqtida ko‘k-yashil suv o‘simliklarining ko‘payishi «suvning gullashi» deb ataladi 🌊. Ko‘p miqdorda ular suvdagi kislorodni so‘rib, toksinlar chiqarishi mumkin ⚠️.

Baliqchilik uchun eng samarali tabiiy usul - xlorella 🌱. Bu daryo planktoni (yashil suv o‘simliklari) suvni kislorod bilan ta’minlab, baliqlar uchun yaxshi oziq-ovqat bo‘ladi 🍃. O‘simliklar oqsilga boy va qiymati yuqori 💪.

Maxsus suspenziyalar ishlab chiqariladi 🏭. Ekologik toza xlorella baliqlarning saqlanishiga va vaznining ortishiga yordam beradi 🎯. Suspenziya suvda eritiladi yoki oziq-ovqat aralashmalariga qo‘shiladi 🚀.

Тел:
Рустам
+998509002658
+998990220837

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

04 Dec, 11:13


Haida 555 карп балиқлари учун озуқа – балиқчиликдаги муваффақиятингиз учун юқори технологиялар!
Haida 555 – карп балиқлари учун минераллар ва витаминлар билан бойитилган, юқори технологияларга асосланган озуқа. Бизнинг озуқамиз балиқларингизнинг соғлом ўсиши ва яхши ҳолати учун мўлжалланган:
- 🌱 Тез ўсиш ва ривожланиш: Витамин ва минераллар комплекси тез вазн йиғилишини таъминлайди.
- 🛡 Иммунитетни мустаҳкамлаш: Махсус ишлаб чиқилган формулалар балиқларнинг касалликларга чидамлилигини оширади.
- 🌿 100% табиий таркиб: Сизнинг сув ҳавзангизга ғамхўрлик қилиш учун фақат энг яхши ингредиентлардан фойдаланамиз.
- ⚙️ Юқори технологияли ишлаб чиқариш: Ҳар бир озуқа грануласининг сифати ва самарадорлигига кафолат берамиз.
Тўлов шакли исталган! Биз сиз учун қулай бўлган шартларда ишлаймиз.
📞Ҳозироқ қўнғироқ қилинг:
99 8509002658
99 8990220837
Haida 555 маҳсулотлари ҳақида кўпроқ маълумот олинг!
🚚 Бутун мамлакат бўйлаб тез етказиб бериш!
📦 Озуқа оптом ва чакана савдоси мавжуд.
Haida 555 – балиқчиликда ишончли шерик!

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

02 Dec, 08:08


Кискача рибочисткамиз хакида

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

02 Dec, 07:51


Рыбочистка
1.000.000 сум
Мурожат
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

01 Dec, 15:16


Проризинлари борибди акамизни.
Яхши кунларга ишлатсинла

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

01 Dec, 15:15


Олдим рахмааааат этибор у н

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

27 Nov, 13:04


Ҳовуз балиқларининг бактериал касалликлари
Аэромоноз
Бу юқумли касаллик билан карпсимон балиқлар зарарланади. Касаллик қўзғатувчиси Aeromonas hydrophila, А. sobria, A. рunctata бактерияларининг патоген штаммлари ҳисобланади. Аэромоноз билан сазан, карп, карас, оқ амур, леш, плотва ва бошқа балиқлар касалланади. Касалик касал балиқлардан соғлом балиқларга зарарланган сув, омухта ем, балиқ овлаш мосламалари, инвентарлари ва асбоб-ускуналар орқали юқади.
Эпизоотология. Касалликка асосан ҳовуз балиқлари (карп, оқ амур, оқ ва чипор дўнгпешона, карас) тез чалинувчан. Каслликнинг ўткир эпидемияси асосан баҳор-ёз (май ойининг июн ойининг бошида) қайд этилади. Етарли даражада семизликка эга бўлмаган (озғин) балиқлар, совуқ ва довомли баҳор, омухта емлар билан озиқлантирилмаслик, табиий озуқаларнинг камлиги аэромонозни ривожланишига ёрдам берувчи омиллар саналади.
Клиник белгилари. Балиқ организмига кирган аэромоноз бактериялари қон орқали бутун орган ва туқималарга тарқалиб кетади. Улар ажратган биотоксинлар (заҳар) қон-томирлар деворларига, хўжайра ва тўқималарга заҳарли таъсир кўрсатиб, қон қуйилишига, танчаларни емирилишига, терининг геморрагик яллиғланишга, кўзларининг катталашувига, асцит, терининг қизариб қонталашувига, жабра қопқоқларида яра пайда бўлишига, қорин қисмида сув йиғилиш (экссудат) катталашувига олиб келади (65-66 расмлар). Натижада балиқлар озиб кетади, кам ҳаракат қилади, сузиш вақтида координацияни йўқотиб нобуд бўлади.

65-Расм. Аэромоноз. Ўткир шакли

Аэромонознинг ўткир шакли баҳор мавсумида сув ҳарорати 15-20 оС бўлганда пайдо бўлади, ёз ва кузга келиб эпизоотия (касалликни кенг тарқалиши) сусаяди ва касаллик сурункали формага ўтади.

Псевдомоноз

Псевдомоноз (сузгичларни чириши) –балиқларнинг инфекцион касаллиги, балиқларни қишда сақлаш шароитида геморрагик септицемия шаклида юзага келади. Кассали қўзғатувчиси турли хил Pseudomonas туркумига мансуб бактерияларнинг патоген штаммлари керади. Қишловдаги бир ёзли карп, оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона, оқ амур кумушранг карас балиқ чавоқлари ҳамда қишловга кучириш қиодаларига риоя қилинмаган, механик шикастланган, озғин 2 ёшдаги балиқлар касаликка тез чалинувчан (мойил). Балиқларда псевдомоноз Хитой, Исроил, Ғарбий ва Шарқий Европа давлатларининг сув ҳавзаларида кенг тарқалган. Россиялик балиқчилар бу касаллик билан биринчи марта ўтган асрнинг 60-йилларида тўқнаш келган. Псевдомоноз тўфайли, ёш балиқларнинг катта қисмини нобуд бўлиши (30-40% ва ундан баланд) ва балиқларни қишдан чиқиш даражасини пастлиги хўжаликка катта иқтисодий зарар келтиради.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

24 Nov, 12:06


Хурсандмиз йордамимиз текканидан

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

21 Nov, 07:14


250минг сум нархи
Под заказ
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

20 Nov, 12:19


Сотилади шунака холатда сиз хохлаган размер булади

+998973957877
Нархи
Метрига караб 80минг 1 метри

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

13 Nov, 17:19


Балиқчилик ҳовузларининг гидротехник, биокиёвий ҳолатини, табиий озуқа базасини яхшилашга, товар балиқ сифати ва балиқ маҳсулдорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мажмуаси – ҳовузларни мелиорациялаш дейилади. Бу тадбирларнинг хусусиятидан ва таъсир қилиш муддатидан келиб чиқиб, уларни чуқур (батафсил) ва жорий ўтказиладиган тадбирларга бўлиш мумкин. Чуқур ўтказиладиган тадбирлар катта моддий харажатлар талаб қилади ва унинг таъсири бир неча йил давом этади. Жорий мелиорациялаш ишларининг таъсири эса бир йил, очиқроғи бир мавсум давом этади холос.
Ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигига таъсир этувчи табиий омиллар қанчалик кўп бўлса, ўтказиладиган мелиоратив тадбирлар ҳам шунчалик хилма – хил ва кўп бўладилар. Балиқчилик ҳовузларини мелиорациялаш чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат:
- ховузларни ўғитлаш;
- ҳовузнинг ҳаддан (меъёрдан) зиёд ўт босиб кетилишини олдини олиш;
- сув сифатини яхшилаш (оптимал гидрокимёвий режим);
- аэрациялаш;
- ҳовузларни оҳаклаш;
- ҳовузларни вақти – вақти билан қуритиш;
- ҳовузларни ёзлаштириш (летования);
- хашаки (сорний) ва йиртқич балиқларга қарши курашиш

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

13 Nov, 17:09


Ҳовузларни оҳаклаш. Ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигини оширишда уларда олиб бориладиган оҳаклаш ишлари муҳим ўрин тутади. Ҳовузларни оҳаклаш фақат сувнинг кислоталигини пасайтириш, темир оксиди бирикмаларини йўқотишдан ташқари, оҳак азот тўпловчи фойдали бактерияларнинг ривожланишини, эримайдиган фосфорли, калийли, кремнийли бирикмаларни енгил ҳазм бўлувчи, эрувчи ҳолатга келтириб тупроқнинг таркибини яхшилайди. Натрий ва магний бирикмаларининг заҳарловчи хусусиятларини йўқотади.
Оҳакнинг таркибидаги кальций тузлари ўсимликлар ва жониворлар организмидаги тўқималарнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Сўндирилмаган оҳак (СаО), баъзан куйдирилган оҳак деб ҳам айтилади. У энг яхши дезинфекцияловчи восита ҳисобланади. Ундан майда ифлословчи балиқларга, балиқларнинг турли инфекцион ва инвазион касалликларига қарши курашда фойдаланилади. Кўриниб турибдики оҳак ҳовузларда турли мақсадларда қўлланилади, пировардида ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигининг ошишига олиб келади.
Оҳак унинг қайси мақсадда фойдаланилаётганлигига кўра сўндирилмаган (СаО), сўндирилган (Са(ОН)2) ва калций карбонат (СаСО3) шаклида қўлланилади. Масалан майда ифлословчи ва йиртқич балиқларга қарши курашда ҳовузни сўндирилмаган оҳакдан фойдаланиб, тупроқнинг сифатини яхшилаш ёки ҳовузда калций етишмаслиги кузатилганда оҳакнинг барча уч хили ҳам яроқлидир ва яхши натижа беради.

Охакнинг бошка вазифаларига куйидагилар киради:
1. Дезинфекция
2. Даволаш
3. Угитлаш
4. Сувни кальцийга бойитиш
5. Сувни тиндириш
6. Сувни органикадан тозалаш
7. Фильтрацияни олдини олиш

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

13 Nov, 06:34


Астрахань тури
30метр
Баландлиги 3метр рабочийси
Матня 7метр
Груз ва попловок Астрахань
Дел хам астрахан
10йил кафолат

8.100.000 сумга тикилди

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

12 Nov, 16:15


Таёрлаш жараёнини (1-видео)

👉 “Метиленовый синий” ўзи нима?

👇

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

12 Nov, 16:15


Ўзбекчаси:

Метилен кўк - синтетик ранглантирувчи, бактерицид ва фунгитсид хусусиятларга эга. Тўқ кўк рангли кристаллар шаклида сотилади, улар сувда тез эрийди. Сувда касалликларга сабаб бўлган зарарли бактериялардан баликларни даволаш ва профилактикаси учун қўлланилади. Аквариумга метилен кўкни дезинфекция воситаси сифатида қўшишади, улар аквариумларни янги баликларни олиб киришдан олдин ишлаб чиқаришади. Ушбу жараённи маълум бир даврлилик билан, паразитлар билан курашиш ва касалликлардан олдини олиш мақсадида ўтказиш мумкин. Препаратни қуйидаги учун қўллашади: грибли касалликлар билан курашиш, кичик паразитларни чиқариш, инкубация даврида икра билан ишлаш, баликларнинг жигар нафасини яхшилашʼʼ

(Ўзбекчага таржимани “Google Таржимон”дан қилинган)

РУСЧАСИ ЮҚОРИДА 👆

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

09 Nov, 10:34


Шу китобдан фойдаланинг Бошка китоблар алдаб куйиши мумкун

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

08 Nov, 05:14


Астрахань турлари

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

08 Nov, 05:14


Оддий турлар садоклар учун

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

08 Nov, 05:13


Диккат Акалар укалар
Тур тикиб беришни юлга куйдик
5-7 кун давомида тикиб берилади бошлангич 50% турни туловни тулаб берасиз биз сизга 7-10 йилгача йиртилмайдиган яхши Астрахань туридан ясаб берамиз
Мархамат сиз хохлаган метр ва баландликда
Турни кузи сиз айтган размерга караб танлаб берилади
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

07 Nov, 07:08


Астраханьдан келадиган бреденьларимиз бор
Заказга тикиб беришади 1метри 300минг сум баландлиги ахамиятсиз
+998973957877
Тур таййор хола кулизга тегади

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

06 Nov, 08:47


270-370 мингдан
Хар хил размер бор
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

05 Nov, 17:29


XILODONELYOZ
Bu baliqlarning teri va jabralarining jarohatlanish kasalligi.
Kelib chiqishi. Kasallikni qo‘zg‘atuvchilar teng kiprikli infuzoriyalardir. Kasallik qo‘zg‘atuvchisi quyidagi sistematikaga mansub:
Tip : Ciliophora
Sinf : Cyrtostomata
Guruh : Hypostomatida
Oila : Chilodonnelidae
Turkum : Chilodonella
Tur : 1. Chilodonella cyprini
  2. Chilodonella hexasticha
Xilodonellaning tanasi bargsimon shaklda, kattaligi 50x38 mkm. Qorin qismida 2 qator kiprikchalar tasma ko‘rinishida joylashgan. Og‘iz teshigi halqumga ulanadi, ular tananing oldingi qismida joylashadi. Tananing ichki qismida ovalsimon  makronukleus, uning yonida mayda yadro joylashgan. 2 ta qisqaruvchi vakoul yaqqol namoyon bo‘ladi.
Ko‘ndalang bo‘linish yo‘li bilan ko‘payadi, qulay harorat +0,50C hisoblanadi. Noqulay sharoitda sistaga aylanadi va ma’lum muddat suvda qoladi.
Epizootologik ma’lumotlar. +0,50C dan +100C gacha bo‘lgan haroratli qish mavsumida barcha yoshdagi baliqlar guruhi kasallanadi. Katta yoshli baliqlar asosan tashuvchi bo‘ladi. Kasallik juda tez tarqaladi va 2 hafta mobaynida qishki hovuzning barcha baliqlari nobud bo‘lishi mumkin.
Patogenezi. Xilodonella joylashgan epiteliy to‘qimasi yemirila boshlaydi. Xilodonella shilliq suyuqlik ishlab chiqariladigan hujayralarni asabiylashtiradi. Natijada baliqlar terisi va jabralari shilliq bilan qoplanadi, baliqlar havo yetishmasligi va nafas olishning buzilishi tufayli nobud bo‘ladi.
Klinik belgilar. Kasallangan baliqlar nimjonlashadi, suv yuzasiga ko‘tarilib qoladi, katta miqdorda oqim qismida yig‘ilib oladi, havo yutishni boshlaydi, aylanasiga suzib suvdan sakrab chiqadi.  Bosh qismi  havorang – kulrang  qoplam bilan qoplanadi. Jabra yaproqlari shishadi, yo‘g‘onlashadi, ba’zan giperemiya kuzatiladi.

Xilodonelyoz protozoozi tomonidan zararlangan baliq
Patologoanotomik o‘zgarishlar. Kasallikning klinik jarayonida nimjonlashish, teri va jabralar shilliq qavat bilan qoplanishi kuzatiladi.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

05 Nov, 11:39


Перекись водорода 60%
1литри 27минг сум

+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

05 Nov, 11:35


ОРИГИНАЛ КАДОКДА
Россия ва Эрон
Гипохлорит кальция 65%
Янги партия келди
+998973957877

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

31 Oct, 22:35


1 гектарлик пруд. 1-кисм.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

31 Oct, 22:35


Баликчилик хавзаларига кирувчи ва чикувчи сув шандорларини куруш.

БАЛИКЧИЛИК сохасини биргаликда урганамиз...

31 Oct, 22:35


1 гектарлик пруд. 2-кисм.

1,683

subscribers

912

photos

457

videos