НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ @nuroniylarovozi Channel on Telegram

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

@nuroniylarovozi


НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ:
https://t.me/nuroniylarovozi

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ (Uzbek)

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ kanalimiz o'z ismi bilan ko'zga tez tashlanishi bilan taniladi. Bu kanalda o'zaro fikr almashish, so'z va fikr tartibi bilan foydali ma'lumotlar olishingiz mumkin. Kanal a'zolari o'zaro fikrlashish uchun eng yangi va malakali ma'lumotlarga ega. Bu kanalda har bir odam o'z fikrini ifoda qilish va boshqalar bilan muhokama qilish imkoniyatiga ega

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ kanali sizga yangiliklar bilan tanishish, eng so'nggi ma'lumotlarga ega bo'lish va o'z fikrlarini boshqalar bilan baham ko'rish imkoniyatini beradi. Boshqa foydali kanallardan farqli ravishda, bu kanal o'z a'zolari orasida o'zaro muloqot va fikrlashish imkoniyatini taqdim etadi. Siz ham НУРОНИЙЛАР ОВОЗI kanaliga a'zo bo'ling va so'zlar va fikrlar orasida fikrlarini almashingiz uchun foydali va qulay muhitda bo'ling.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 14:33


Ушбу дўкон Данияда жойлашган бўлиб, эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан. Ажойиб-а?! Биласизми,

БАХТ  КУЛИШДАН  БОШЛАНАДИ

Мия фаолияти бевосита танамиз билан боғлиқлигини биласиз-а? Бир бор кулдингизми, мияга «Сиз бахтлисиз!» деган хабар боради. Натижада организм турли хил эндорфинларни ишлаб чиқара бошлайди ва ўз-ўзидан кайфиятингиз кўтарилади. Бу ҳақиқат 1980 йилда аниқланиб, илмий тасдиғини топган.

Кулги  билан  атрофдагиларга қувонч улашиш  мумкин...

Кулгу — юқумли. Сиз кулсангиз, ўз-ўзидан ён-атрофингиз қувончга, яхши кайфиятга тўлади... Табассум учун сабаб шарт эмас

Кунни табассум билан бошланг,
    ХАЙРЛИ  КЕЧ,  АЗИЗЛАР!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:55


Махмуд Намозов "Занги"

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:54


ГЕМОРРОЙ - XXI аср вабоси!

- Қандай қилиб уй шароитида геморройдан кутилиш мумкин?
- 100 % натижа билан гемарройни енгиш мукин ва бунинг иложи бор.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:53


Олмали кампот томоқ, бурун ва ўпкадаги яллиғланишларни олдини олади.

Фақат кўк олма бўлиши керак

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:52


Долзарб

Оғриқ қолдирувчи дорилар соғлиқ учун зарарлими?

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:50


Сувни, тўғри ичишни, билиш керак!

● уйқудан турганингиздан сўнг, 2 стакан сув ичсангиз — ички органларингизнинг активлиги ошади;

● овқатдан 30 дақиқа олдин, 1 стакан сув ичсангиз— овқат яхши хазм бўлади(мезим, креон,  панкреатин шарт эмас)

● ванна қабул қилишдан олдин, 1 стакан сув ичсангиз— қон босимини туширишга ёрдам беради;

● ухлашдан олдин, 1 стакан сув ичсангиз — инсульт ва юрак касалликларига чалинмайсиз...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 11:48


Шамоллаш ўпкага ўтиб кетмаслиги учун нима қилиш кераклиги СИРИ ОЧИЛДИ

Яқинларга юбориб қўямиз, унутманг, антибиотиклар гриппга таъсир қилмайди, грипп бу вирус, антибиотик эса бактерияларга қарши
.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 10:20


Ижтимоий карта нима ва у кимларга берилади?

Ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ҳозирда у тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги карта нима мақсадда ва кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди. Карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги карта ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга ижтимоий карталар бепул берилади ва дастлаб тўлов воситаси (банк картаси) функциясини бажаради. 2024 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тўловлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилмоқда:

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;

Ёшга доир нафақа;

Ногиронлик нафақаси;

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам;

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари;

Ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа;

Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер;

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида) бўйича яна қўшимча 2 турдаги ижтимоий тўловлар — ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ва «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.

Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул берилади:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;

Кўп болали оилаларнинг аъзолари;

Ногиронлиги бўлган шахслар;
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

Васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар;
Муомалага лаёқатсиз шахслар;

Муомала лаёқати чекланган шахслар;

Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;

Пенсионерлар;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар);

Шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга.

2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси функцияларини ҳам бажаради.

Яъни жамоат транспортида имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланган ҳолда, имтиёзга эга бўлмаган шахслар умумбелгиланган транспорт тарифларида транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Тажриба синов босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

Кейинчалик фуқаролар Ягона давлат интерактив хизматлари портали, «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали ҳамда ижтимоий карта бўйича белгиланган Молиявий агентларнинг бўлинмалари (АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк») орқали мурожаат этишлари мумкин бўлади.

Ижтимоий карта ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож айрим шахсларга «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан 15 кун ичида ижтимоий карталар уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 10:15


Қиммат поездга минишга пулинг етмаса марҳамат бошқа йўл тут арзонига мин дейдими?

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

27 Jan, 10:11


Президент танқиди сабабли бўшатилган собиқ ҳоким яна лавозимга тайинланди

Ҳокимлик даврида қабулига келганларга пойгакдан жой бериши билан интернетда машҳур бўлган Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев янги лавозимга тайинланди.

Таъкидланишича Абдужаббор Эгамбердиев 2024 йилнинг 18 декабр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг йил якунларига бағишланган йиғилишида Кенгаш раиси лавозимига тайинланган. У бунга қадар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси вазифасида ишлаб келаётган бўлган.

Маълумот учун у 2021 йилнинг февралидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар Андижон туманига ҳокимлик қилган. У Президент топшириғига биноан 2022 йилнинг 27 сентябрь куни давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун тумани ҳокими лавозимдан озод этилганди.

Mahalla_Raisi

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:33


Qaymoq tayyorlimiza 🥛
• Sifatli saryog' 400 gr
• Sut 0,5 litrdan sal koproq 0,75

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:32


🔥Ленивый ПП хачапури

300 г мягкого или брикетного творога
3 яйца
70 г твёрдого тёртого сыра
~ 70 г муки (у меня рисовая), количество муки зависит от влажности творога, добавляйте постепенно ‼️
щепотка соли
0.5 ч.л разрыхлителя

Приготовление на видео ☝️

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:32


Nonushta uchun ham birdek bo'laveradigan yengil tao

INREDIENTLAR:
🔹non
🔹kolbasa
🔹Cherry pomidorlari
🔹 pishloq
🔹tuxum

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:31


Nonushta 🤩
🥚4 ta tuhum
100 ml sut
Tuz
100 gr sir
50 gr go’sht mahsuloti
50 gr brinza
1 ta pamidor
Saryog’
Hamma mahsulotni aralashtirib ,180 grda gaz pechiga moljallangan idishda 20 daqiqada pishirib olamiz

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:30


ЭРТАЛАБКИ НОНУШТА

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:28


🌝🌝🌝🌝🌝🌝🌝🌝

ЭРТА ТОНГ БИЛАН

🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞

Тонгни гӯзал тарона билан қарши олинг, токи кун бӯйи сизни аъло кайфият тарк этмасин...

🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞🌞

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

24 Jan, 02:24


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГГИ ТИЛАК.
🙏
Сизу бизни тонгда уйғотган,
Роббимизга бўлсин саловат.
Нурдай оппоқ пок кўнглингизга,
Аллоҳ берсин ҳузур-ҳаловат.

Яна тонгга етган яхшилар,
Ибодатда бўлган яхшилар,
Сизни тинчлик, омад қаршилар,
Нурафшон тонг бўлсин муборак.

Қани дўстлар дуо қиламиз,
Аримасин юзда табассум.
Фарзандсизга сўраймиз фарзанд,
Қибла томон юзланиб бир зум.

Барчангизга кенг феъл сўрайман,
Муҳаббатли кўнгил сўрайман.
Ғойибона дуо қилгайман,
Орзули тонг бўлсин муборак.

Кўнглимиздан жой олсин фақат,
Нафрат эмас гўзал муҳаббат.
Мусофир дўст, биродарларим,
Бўлсин мудом соғу саломат.

Эзгуликка буркансин олам,
Қалб сўзлагай  меҳрли калом.
Оппоқ тонгда тилаймиз тилак,
Дўсту ёрлар Салом Ассалом.

Фароғат ФАРМОНОВА
,
Ургут тумани.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Jan, 17:00


Сен бир дарахт, мен бир дарахт,
Куйиб-куйиб ўтдик, ёр...

Усмон Азим
🎤Кумуш Раззоқова

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:46


ВИА "Здравствуй песня" - Синий иней (1979 г)

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:44


.    ТИЛ ВА ҚУЛОҚ

Тил таъна қилибди Қулоққа бир кун:
-Сукутдасан дўстим бир умр, нечун?
“Тош қотиб” турасан, босса ҳам чанг-чунг,
Бармоқлар хизматда доим сен учун.
Ўрнашиб олгансан энг маъқул жойга,
Сендайларнинг ўрни аслида пойга.
Шунда, балки айбинг кўринмас  эди,
Ўзгалар бунчалик урунмас эди.
Айбларингни айтдим, эшит, англаб ол,
Эътирозинг бўлса ҳозир айта қол.
Қулоқ эшитсада жим турар, ҳайҳот,
Сўзламоқ хислати унга ахир ёт.
Берилган бўлсайди Қулоққа забон,
Жавоб қайтарарди, балки ўша он:
-Англадим, энг катта гуноҳим мени,
Булбулдек сайратиб қўйганим сени.

“Тиллар” бор “тош отар” ўтмишига ҳам,
Айбнома ўқишар мисоли ҳакам,
Уларга бурролик бахшида этган,
Мозий-чи, сукутда Қулоқдек мулзам.

АЛИФБОЛАР СЎҲБАТИ.
Ухлаб ётганимда бир тун ногаҳон,
Ажиб туш кўрибман, айлайин баён.
Қўлтиққа қистириб имло луғатин,
Сўҳбатлашар эмиш “Кирилл” ва “Лотин”.
“Лотин” гап бошлабди:-Дўстим “Кирилл”бой,
Хафа бўлгандирсан мендан ҳойна-ҳой.
“Кирилл” дермиш:-асло хафа эмасман,
Фалончи ўрнимни олди демасман.
Кўп йил хизмат қилдим Ўзбек элига,
Кексаю, ёшларнинг кирдим дилига.
Мен билан битилди  қанча асарлар,
Авлодлар қалбида мангу яшарлар.
Ҳозир ҳам кам эмас ҳурмат-иззатим,
Қоғозларни безар гўзал дастхатим.
Сени танлашгани маъқул менга ҳам,
Энди иккаламиз бўламиз ҳамдам.
Янада юксалар билим зиёси,
Илму-маърифатнинг йўқдир қиёси.
-Тўғрику-я-деди “Лотин” хўрсиниб,
Баъзан ҳарфларим қолар ўксиниб.
Ёшимиз ўттиздан ўтибди аммо,
Ҳануз тугамайди бизда муаммо.
“Ш”ни ясашганди “С”га қўйиб дум,
Қанча ёшлар шундай олганди таълим.
Сўнгра қўш ҳарфга алмашди бирдан,
Шу аҳволга тушди дўстимиз “Ч” ҳам.
“Имло”нинг кўзига тиққандек чўпни,
Бундай ўзгаришлар чалғитди кўпни.
Яқинда эшитдим бир хунук миш-миш,
Айрим ҳарф, белгилар янги бўлармиш.
Аммо ишонмайман, бу гаплар бекор,
Тўқиб чиқаргандир бирор иғвогар.
Олимлар тушунар, эмаслар меров,
Беқарор алифбо маърифатга ғов.
Уйқудан уйғотди шунда бир овоз,
Бевақт қичқирганди Куланги –хўроз.
....Бу шунчаки туш-да, чапидан келсин,
Янги алифбомиз барқарор бўлсин.

ЗИКРИЛЛА ОХУН.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:38


МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

•  Обрўни сақлаб туриш унга эришишдан кўра мушкулдир.

•  Бахт бирор нарсага эмас, кўнгил завқи ва дил таскинига эришишдир.

•  Бахт сўраб  ёки тилаб олинмайди.

•  Инсон изтиробли, дардли онларидагина бахт моҳиятини тушуниб етади.

•  Кибрлининг жуссаси соя бермайди.

•  Омад бахт эмас, ўткинчи қувончдир.

•  Устознинг вазифаси шогирд хатосини топиши эмас уни хато қилмасликка ўргатишдир.

•  Оилада ким кимни эмас,ҳамма бир-бирини ҳурмат қилиши бахтнинг асосидир.

•  Қадрланган аёл  ўзига турмуш ўртоғининг  чинакам қалқонлигини сезади.

•  Аёлни қадрлаш эркакларга иззат-икром бўлиб қайтади,
ФАРМОН ТОШЕВ,
Самарқанд.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:38


"ЁМОН ДЕГАНИНГНИНГ ТОЗАДИР ҚАЛБИ.."

  Фақат бизда эмас, бутун дунёда дунёқарашлар, нуқтаи назарлар, ҳатто бутун бошли мафкуралар ўзгариб бораётганини кўраяпмиз. Айрим давлатлар миллий қадриятларини қайтариш, тиклаш ёхуд ушлаб қолиш учун катта маблағ сарфлашаяпти. Демак инсониятда яхши қадриятлар учун эҳтиёж сезилаяпти.
   Ана шундай нозик даврда биз ҳам алломалар меросини ўрганиб, улар сабоқларидан хулоса чиқаришимиз зарурга ўхшаяпти. Негаки, бу сабоқлар йиллар, асрлар давомида ҳаёт синовларидан ўтган.
   Мен бир-биримизни асраш, яьни одамгарчиликни назарда тутаяпман.
   Дунёда Оллоҳдан ўзга комил инсон йўқ. Ҳар бир кишида яхши ва ёмон томонлар мужассамдир. Фақат кимдир яхши томонини, кимдир ёмон томонини кўрсатиб қўяди. Бу албатта унинг билими, фаросати, тарбияси билан боғлиқ. Аммо биз кишига баҳо беришда унинг бизга ёқмаган қайсидир бир ҳаракати ёки гапига қараб эмас, унинг умумий фаолиятига қараб баҳо беришни ўрганайлик. Акс ҳолда, бир- биримизни ҳақоратлаб, ёмон отлиқ қилиб юраверамиз. Аламзадалик эса ҳеч қайси жамиятда ҳеч кимга яхшилик келтирмаган.
   Асқад Мухторнинг 60- йилларда ёзган ушбу тўртлигини доимо айтиб юраман:
  Узоқдан ойда ҳам кўриналир доғ,
  Яқин борсанг, тозадир балки.
  Сиртдан баҳо берма инсонга мутлақ,
   Ёмон, деганингнинг тозадир қалби.

  Шундай, азизлар, биров ҳақида, гарчи унинг қайсидир бир ҳаракати бизга маьқул тушмаган бўлсада, танбеҳ, мулоҳаза билдирайлик, аммо унинг бутунлай қоралашдан тийилайлик. Ана шундай пайтда унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Хусусан, ёнимизда юрганлар, бирга ишлайдиганлар тўғрисида ортиқча эҳтирос билан гапирмайлик. Қолаверса, у ҳам алам билан биз ҳақда гапириши мумкинлигини унутмайлик.
   Одамгарчилик инсонларга Худо томонидан берилган иноят. Унга шак келтирганлар касофатидан эллар, мамлакатлар не ҳолга тушаётганини кўриб, билиб турибмиз. Бу сабоқлардан хулоса чиқарайлик. Болаларимизга, яқинларимизга жаҳл ва жаҳолат оқибатларини тушунтирайлик. Аввало бу борада ўзимиз ибрат бўлайлик.
  Барчамизни жаҳолатдан Яратганнинг ўзи асрасин...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:36


ЖАҲЛ НИМА, ЖАҲОЛАТ НИМА?

  Агар танишинг сенинг тўғрингда қандай фикрда эканини билмоқчи бўлсанг, унинг жаҳлини чиқар.
Оливер Уэндел Холмс.

    Бирор кишида жаҳлу ғазаб қўзиса, дарҳол у сукут сақлашга ўтсин.
Ҳадисдан.

   Ёмон ниятсиз янглишган кишига жаҳл қилмаслик керак.
Сафокл.

  Жаҳл-  бу ортиқча, лекин тез ўтадиган ғазаб, ғазаб-  бу яширинча, лекин узоқ вақт давом этадиган жаҳл.

Шарл Дюкло.

   Жаҳл чиққан пайтдаги ҳар бир зарбангиз, охир-оқибат, шак-шубҳасиз ўзингизга қайтади.

Пенн.

   Жаҳли тез ҳеч қачон ҳақиқатнинг тагига етмайди.

Мисрликлар ҳикмати.

    Замона насиҳати: жаҳолатинг боса бил,
    Кимнинг тили эрмас банд, тушар оёғига банд.
Рўдакий.

    Мардлик эмас чексиз жаҳл- ҳаяжон,
    Ерга йиқилганни тепкилаш  осон.
Фирдавсий.

    Кишига жаҳлидан ортиқ душман йўқдир.
"Қонун ҳикмати" китобидан.

   Жаҳолат деб уқумаган, билимсиз, ҳеч нарсага тушунмайдурғон нодонлиғни айтилур. Жаҳолат инсониятнинг энг зўр душмани ва ёмон хулқларнинг бошлиғидур.

Абдулла Авлоний.

    Жаҳолат- ҳақиқатдан бехабарликдир.
Тоҳир Малик.

Жаҳолатнинг икки тури бор. Бири-жаҳли босит, иккинчиси жаҳли мураккаб. Биринчиси  у қадардлик даҳшатли эмас. Улар бир нарсани билмасалар, билмасликларини эьтироф қиладилар. Уларнинг даьвоси у қадар қийин эмас: астойдил қунт қилинса, масала ҳал бўлади. Иккинчиси- ёмон. Улар бир нарсани билмайдилар ва бунга иқрор ҳам бўлмайдилар. Уларни халқ "ўзи билармон" деб атайди.      

Абдулла Авлоний.

    Фақат бир эзгулик бор- билим, ва фақат бир ёмонлик бор- жаҳолат.
Сўқрот.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:34


МЕН АНГЛАЙ ОЛМАЁТГАН ҲОЛАТЛАР

   * Мактаб илм беради. Илм олишга иштиёқ эса оиладан, тарбиядан бошланади. Лекин биз ана шу иштиёқни бермасдан боламизни нуфузли мактабга жойлаштиришга уринамиз. Нега?

*   Илмга ҳафсаласи йўқ фарзандимизни бир амаллаб кириш бали паст факултетга шартнома ососида жойлаб қўямиз. У дарсга бориш ўрнига шартнома пулини туўлаш баҳонасида ишлаб вақт ўтказган, билим олмаган, касб ўрганмаган. Ношуд мутахассисни ҳеч ким ишга олмаган. Ота-она 6-7 йилдан бери "ўғлимни дипломи бўйича ишга жойлаштиринг" деб мурожаат қилади. Ўғил эса диплом олганидан бери мардикорлик қилади. Нега ота-она ўз фарзандини бирор керакли касбга қайта ўқитишга(зеро, бу ҳам бепул), бизнесни бошлашга чорламайди?

*   Ёшларга,ҳатто маҳаллаларга кўп китоб ўқигани учун катта совғалар берилаяпти.Наҳотки китоб ўқиган муаллимлар учун ҳам шундай мукофот керак бўлса?


МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

   * Мурувват ва ғамхўрлик эмас, фақат адолатгина инсон эҳтиёжини қондириб, унинг кўнглига таскин бера олади.

  *  Жамиятни бирлаштирадиган куч бир-бирини қўллаш эмас, балки борини бирга баҳам кўриш тарзини шакллантиришдир.

  *  Аламзада кишининг кўнглини ҳеч нарса билан олиб бўлмайди. Битта одамдан ноҳақлик кўрган инсон минглаб одамларга зиён келтириши мумкин.

ИНСОН 7 НАРСАНИ СЕВИБ,
7 НАРСАНИ УНУТАРКАН

1. Ёрни севиб
Ота-онани унутаркан!

2. Дунёни севиб
Жаннатни унутаркан!

3. Умрни севиб
Охиратни унутаркан!

4. Қасрни севиб
Қабрни унутаркан!

5. Бойликни севиб
Закотни унутаркан!

6. Уйқуни севиб
Намозни унутаркан!

7. Яратишни севиб
Яратганни унутаркан!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:33


ФАРМОН ТОШЕВ , "Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган журналист

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:08


РОБИЯХОН ЖАББОРОВА нинг ижодига юксак парвозлар
тилаймиз!
"Нуронийлар овози" тармоғи таҳририяти.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Jan, 13:08


Дилдора Ниёзова ашуласи.

🌸🍃Робия Чаман қизи ижросида,

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

19 Jan, 13:37


Дўстлар дийдорлашганда...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

19 Jan, 09:15


. ФАРҒОНА

Қўқонда нуронийлар иштирокида семинар ташкил этилди

2025 йил 18 январь куни Қўқон шаҳар Нуронийлар масканида “Нуроний” жамғармаси Қўқон шаҳар бўлими томонидан “Йил сарҳисоби ва янги режалар” мавзусида семинар ташкил этди.

Семинарда Нуроний жамғармаси шаҳар бўлими раиси М. Абдуллаев, Қўқон шаҳар хокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Эргашева, “Бувижонлар мактаби” гуруҳи раис ва аъзолари иштирок этдилар.

Семинар давомида "Бувижонлар мактаби" томонидан олиб борилган вазифалар ижроси бўйича ҳисоботи эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябр куни "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405 сонли қарори ҳақида атрофлича ахборот берилди.
Тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўрнини топишида ёрдам бериш, “маҳалла еттилиги” иштирокида тарғибот, тушунтириш ва тарбиявий ишларни олиб бориш, ажрим ёқасидаги оилалар билан олиб бориладиган ишларга тўхталди.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

19 Jan, 09:13


ТОШКЕНТ

Янгиҳаётда "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

Дастлаб, масъул раҳбарлар мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар билан мулоқотлар давомида уларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

Тадбир давомида эса мактаб ўқувчилари томонидан ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги чиқишлар, саҳна кўринишлари ва рақслар намойиш этилди.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 14:02


Икромжон Бўронов "Ёшлигим қайтармикан"

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:58


Машҳур бешлик "Кўзгу театри" аъзолари бир суратда...
Афсуски ака-ука Асомовлар орамизда йўқ...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:56


Мана шундай чой қутилар кимни уйида бўлган? Буни эслаш учун ёшингиз кичиклик қилмасмикин..?

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:55


Ишга кетаётганлар бўлса оқ йўл, яхши бориб келинг...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:51


1970 ‐ 1980 йиллардаги, ўша машҳур "Буратино" хамда машҳурликда ундан ўтадиган стакан. Пастда эса ўзимизнинг ирис...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:50


Ан-2 самолёти Бухороликларга янги йил арчасини етказиб берган пайт. Ўзбекистон, 1965 йил...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:49


Кийиниш услубиги аҳамият беринга. Тошкент, 1989 йил, қиш...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:43


"Агар еврейлар зўр бўлса, нега Алишер Навоий еврей бўлмаган..?"
Раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг Ўзбеклар ҳақидаги хақиқати...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:41


🎼 ДИЛДОРГА НОМА ЁЗДИМ

    Эркин ВОҲИДОВ

Илҳомжон Жўраев куйлаган.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

30 Dec, 13:40


🌿ДИЛДОРГА НОМА ЁЗДИМ

Гул бўйларини боғдан
Келтирган эй, шаббода,
Дилдорга нома ёздим,
Еткур уни ҳавода.

Еткур уни ва лекин
Кўнглига қайғу солма,
Шарҳи дилим этарда
Бўлсин тилинг навода.

Ҳасрат тўла сўзингдан
Озор топар нигорим,
Рамзи ишора бирлан
Қилгин уни ифода.

Гулбарги лолани элт,
Қўйгин қадаҳ ёнига,
Юз ҳажрида юрак қон
Мисли қадаҳда бода.

Барги хазонни олиб
Ёнига қўйгин-у айт:
Бу ошиғинг юзи деб
Ҳижрон деган балода.

Гул шохидан тикан уз,
Гулбарги лолага санч,
Кўксимга тиғ урайми,
Ҳеч қолмади ирода.

Саҳро ғуборидан элт,
Ҳозирлигимни билсин
Мен дашти Карбалони
Кезмоққа ҳам пиёда.

Бир тола кипригимни
Элтиб оёғига қўй,
Бедор кўзим йўлида
Ҳар шом ила сабода.

Дилдорга нома ёздим,
Еткур ўзинг, мен ожиз,
Гул бўйларини боғдан
Келтирган эй, шаббода.

            Эркин ВОҲИДОВ

1963-йил.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 04:23


Равшан Комилов "Муҳаббатнинг биринчиси"

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 04:22


АНА_ХОЛОС

  ҚЎҚОНЛИК ТАБИБ ХАҚИДА ФИЛМ ИШЛАШИБДИ

Оталар сўзига қўқонлик табибни олиб чиқишипти 1га1 ўхшатишипти лекин.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 04:11


ҲИКОЯ

Бир кўр билан кўзи очиқ киши ҳамроҳ бўлиб, сафарга чиқдилар. Кўрнинг қўлидаги қамчиси тушиб кетди. У отидан тушиб, ерни пайпаслаб қамчисини қидира кетди. Бир захарли илон тун совуғи таъсирида карахт бўлиб, Мусо алайҳиссаломнинг хассалари каби қотиб ётарди. Кўр уни қамчи деб ўйлаб, қўлига олди ва отига минди. Кўзи очиқ киши унинг бу ишини кўрди-да, ташвишланиб:  «Дўстим, қамчи хаёл қилиб олганинг захарли илон-ку! Ташла!»-деб қичқирди. Кўзи ожиз дастаси тоза чармдан бўлган қамчинга етишдим, деб ўйлаб:  «Дўстим, Аллоҳ менга эски қамчи ўрнига янгисини берди. Шунга ҳасад қилиб тортиб олмоқчимисан?» -деди.
-Эй азиз дўстим, сендан қамчи таъма қилаётганим йўқ. -деди кўзи очиқ киши.  -Аммо ҳамроҳликнинг шартларидан бири - йўлдоши хатарда бўлса, уни хабардор қилишдир.
У ҳар қанча гапирмасин, қизғанчиқ кўрга тушунтира олмади. Бир оздан кейин ҳаво қизиди, илон жонланиб, кўрнинг қўлини чақди ва уни ҳалок қилди.
Бу ривоят махсус шарҳга муҳтож бўлмаса-да, кўрнинг жисмонан эмас балки қалбан ожиз эканига эътиборни қаратмоқчимиз. Дунё молидан кўзи ожиз одам билан дўстлашишдан эҳтиёт бўлмоқ лозим экан.

Тоҳир Малик

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 04:07


КУН МАСЛАҲАТИ:

Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга  қарсак чалмай тургин.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 03:59


ЭЪЛОН!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 03:55


Агар ҳаётингиз давомида иш юзасиданми, пул ёки дардингизни аритадиган бирор бир далдага муҳтожлик сезсангиз ёки шижоатингизга нимадир тўсқинлик қилаётган бўлса, билингки, бунинг самарали давоси ЯХШИЛИК ҚИЛМОҚДИР!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 03:54


ХАНДА

— Циркга борамизми?⠀
— Нима қиласан циркда? Ҳар кунги янгиликларни ўқиб турсанг, шуни ўзи етарли!

* * *
Қулоққа чалинган гаплардан:
— Бирор бир аҳмоқлик қилиб қўйсам, уйланиш учун кредит олаётган йигитлар ҳақида ўйлайман! Шунда, анча тинчланаман! Мени аҳмоқлигим уларники олдида ҳеч нарса эмас экан...

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 03:53


ХАНДА

Икки дўст аразлашиб қолиб, қозининг олдига боришибди.
Қози “Эртага келинглар. Муаммони эртага ечамиз” деб қайтариб юборибди. Қозихонадан чиққан йигитлардан бирининг фикри бузилиб, қозининг олдига қайтиб бориб 40 тилла танга пора берибди. Қози ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришга ваъда берибди. Йўлда кетаётган иккинчи дўст ҳам қозига бориб 100 тилла бериб, у ҳам ишни ўз фойдасига ҳал қилиб беришни сўрабди. Қози унинг ҳам пулини олиб қолибди.
Эртасига айтилган вақтга дўстлар қозининг ҳузурига боришибди ва ўз муаммоларини ҳал қилиб беришни сўрашибди. Қози уларни эшитибди-ю, бир сўз демай жим ўтираверибди. Бироз вақт ўтгандан кейин биринчи дўстни сабри чидамай қозига берган 40 тилла тангани эслатиб қўйиш мақсадида дебди:
– Қози бува, гапни дангал, қирқиб-қирқиб гапирмайсизми, – деса, қози:
– Ҳа, қирқиб-қирқиб гапирай десам, дўстингни юзидан ўтолмай турибман-да, – дермиш.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

28 Dec, 03:52


ХАНДА

"Бетоб қозон"

Афанди бир куни қўшнисидан қозон сўраб чиқибди. Орадан бир ҳафта ўтгач, қозонни иккита қилиб олиб чиқибди. Қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Нега иккита қозон олиб чиқдингиз?, — дебди.
Афанди эса жавоб берибди:
— Қозонингиз ҳомиладор экан, туғди.
— Қозон керак бўлса тез-тез сўраб туринг, — дебди қозоннинг эгаси.
Орадан бир неча кун ўтиб, афанди ўша қўшнисидан катта дошқозон сўраб чиқибди. Қўшниси дарров берди. Орадан бир ҳафта ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди. Афанди эса ҳануз қозонни қайтармасмуш. Қўшниси ўзи қозонни сўраб чиқибди. Афанди қўшнисига ҳомуш қараб:
— Қозонинг бетоб экан. Қазо қилди, 
— дебди.
— Қанақасига қозон бетоб бўлсин?, 
— деб бақирибди қўшни, — ҳеч жаҳонда қозон ҳам ўладими?
— Қозонинг туққанига ишонасану, ўлганига ишонмайсанми?, — дебди афанди.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Dec, 03:38


Умидингни сўндирма. Гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингда ҳақиқатга айланади..

Шамс Табризий

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Dec, 03:31


ҚАРШИ ШАҲРИДАГИ
"НУРОНИЙ" САНАТОРИЙСИ ЖАМОАСИ ЯНГИ ЙИЛНИ ЯХШИЛИК ВА ЭЗГУЛИК БАЙРАМИ СИФАТИДА
ҚАРШИ ОЛМОҚДАЛАР.
  --ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ш. М.
МИРЗИЁЕВНИНГ НОГИРОН-
ЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА
ҲАМДА ПЕНСИОНЕРЛАРГА
ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИШ ВА
УЛАРНИНГ САЛОМАТЛИКЛА-
РИНИ ТИКЛАШГА КЎМАКЛА-
ШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР-
ЛАРИ АМАЛИЙ ИШИМИЗ УЧУН
ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛИБ ХИЗ-
МАТ ҚИЛМОҚДА-, дейди
санаторий раҳбари  РЎЗИҚУЛ
ХЎЖАЕВ,--даволанувчиларнинг
мароқли ҳордиқ чиқаришлари
учун барча шарт-шароитлар
муҳайё.
    Дарҳақиқат,  даволаш маскани
даги қўлайликларни ва ошхона-
даги турфа овқатларни кўрган
ҳар қандай кишининг дили
қувнайди.-- Ташқаридаги кўркам
боғ, ичкаридаги шинам хоналар,
даволашнинг энг замонавий
ускуналари, тиббиёт ходимлари-
нинг ширин мулозаматлари,
иштаҳани қитиқлайдиган сарҳил
таомлар, маданий-маиший тад-
бирлар, экскурсиялар бизни
ниҳоятда мамнун қилди,-дейди
миннатдорчилик оҳангида
Чироқчидан келиб дам олаёт-
ган  фахрий муаллим ЁРБОЗОР
ХУДОЙНАЗАРОВ.

     Суратларда: Тушлик маҳали
жараёнлари.

     Сатрлар муаллифи: ЭРКИН
   ҚИЛИЧЕВ,
Халқаро Турон Ёзув
чилар уюшмаси ва Халқаро Турон Журналистлари уюшмаси
нинг аьзоси.
      Суратлар муаллифи: ШАВКАТ
   СУЛТОНОВ,
Ўзбекистон журна-
    листлари уюшмасининг аьзоси

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Dec, 03:28


"НУРОНИЙ: санаторийси  раҳбари РЎЗИҚУЛ ХЎЖАЕВ.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Dec, 03:25


ҚАРШИ ШАҲРИДАГИ
"НУРОНИЙ" САНАТОРИЙСИ ЖАМОАСИ ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИНИ ЯХШИЛИК ВА ЭЗГУЛИК БАЙРАМИ СИФАТИДА
ҚАРШИ ОЛМОҚДАЛАР.
  --ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ш. М.
МИРЗИЁЕВНИНГ НОГИРОН-
ЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА
ҲАМДА ПЕНСИОНЕРЛАРГА
ҒАМХЎРЛИК КЎРСАТИШ ВА
УЛАРНИНГ САЛОМАТЛИКЛА-
РИНИ ТИКЛАШГА КЎМАКЛА-
ШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР-
ЛАРИ АМАЛИЙ ИШИМИЗ УЧУН
ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛИБ ХИЗ-
МАТ ҚИЛМОҚДА-, дейди
санаторий раҳбари  РЎЗИҚУЛ
ХЎЖАЕВ,--даволанувчиларнинг
мароқли ҳордиқ чиқаришлари
учун барча шарт-шароитлар
муҳайё.
    Дарҳақиқат,  даволаш маскани
даги қўлайликларни ва ошхона-
даги турфа овқатларни кўрган
ҳар қандай кишининг дили
қувнайди.-- Ташқаридаги кўркам
боғ, ичкаридаги шинам хоналар,
даволашнинг энг замонавий
ускуналари, тиббиёт ходимлари-
нинг ширин мулозаматлари,
иштаҳани қитиқлайдиган сарҳил
таомлар, маданий-маиший тад-
бирлар, экскурсиялар бизни
ниҳоятда мамнун қилди,-дейди
миннатдорчилик оҳангида
Чироқчидан келиб дам олаёт-
ган  фахрий муаллим ЁРБОЗОР
ХУДОЙНАЗАРОВ.

     Суратларда: Тушлик маҳали
жараёнлари.

     Сатрлар муаллифи: ЭРКИН
   ҚИЛИЧЕВ, Халқаро Турон Ёзув
чилар уюшмаси ва Халқаро Турон Журналистлари уюшмаси
нинг аьзоси.
      Суратлар муаллифи: ШАВКАТ
   СУЛТОНОВ, Ўзбекистон журна-
    листлари уюшмасининг аьзоси

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Dec, 03:22


#Кайфият

Унутманг, ҳар ким кайфиятни ўзи танлайди. Аъло кайфият ҳар доим ҳамроҳингиз бўлсин қадрдон! ☺️

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:28


ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:23


Ҳайъат кенгашининг қарорига кўра, Жиззах вилояти Зомин тумани, “Ғафур Ғулом” МФЙ фаол нуронийси Исматилло Раимов кўрик-танловнинг фахрли учинчи ўрнини эгаллади.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, “Қўйлиқобод” МФЙ фаол нуронийси Фазилат Хожиқулова иккинчи ўринни қўлга киритди.

Маҳалладаги самарали фаолияти билан юқори натижаларга эришган Тошкент вилояти вакили, Янгийўл тумани “Регистон” МФЙ фаоли Саида Мамажановага фахрли биринчи ўрин насиб этди.

“Бир нуроний — ўн ёшга масъул” Республика кўрик-танловининг мутлақ ғолибига мукофотни “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев топширди.
Манба: "Нуроний" расмий.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:21


Хоразм вилояти, Урганч туманидан ташриф буюрган қатнашчи Зарипбай Базарбаев ҳамда пойтахтимизнинг Яшнобод тумани вакили Фазилат Хожиқуловаларнинг чиқишлари

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:21


Сирдарё вилояти, Ширин шаҳарлик фаол нуроний Мамлакат Абдурасулова, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани вакили Файзулла Хамидов, Тошкент вилояти, Янгийўл туманининг фаол нуронийси Саида Мамажанова ва Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани вакили Вахобжон Азимовларнинг сўнгги шарт бўйича чиқишлари.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:20


Наманган вилояти, Косонсой тумани вакили Насибахон Хайдарова ва Самарқанд вилояти, Булунғур тумани вакили  Сапарбой Алибоевларнинг чиқишлари

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

26 Nov, 17:19


Танловнинг I ва II шартлари бўйича иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси вакили Марат Қўйшибаев, Андижон вилояти, Улуғнор тумани вакили Абдуллажон Ўтанов,  Бухоро вилояти, Жондор тумани вакили Феруза Рахматова ҳамда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг фаол нуронийси Мухтор Жўраевларнинг III шарт бўйича чиқишлари.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 03:14


КУН ҲИКМАТИ:

Ҳар бир инсоннинг баҳоси қилган савобли амаллари билан ўлчанади.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 03:12


ХАНДА

Антиқа соат

Олимлар кимдир сўкинса, бир дақиқа олдинлаб кетадиган антиқа соат ихтиро қилишибди. Синовдан ўтказиш учун уни дастлаб масжидга осиб қўйишибди. Эртаси куни бориб кўришса, одатдагидек бир меъёрда ишлаётганмиш.
Шундан сўнг уни ички ишлар идорасига олиб боришибди ва бир кундан кейин миллари ўттиз дакиқа олдинлаб кетганини аниқлашибди. Ва ниҳоят, антиқа соат ҳокимлик биносининг мажлислар зали деворидан жой олибди. Одатдагидек эртаси куни боришса, у йўқ эмиш. 
– Соатни ким олди, қани у? – деб сўрашса, ҳокимлик ходимлари:
– Ие, у соат эдими? Биз аномал совуқ пайтида вентиляторнинг нима кераги бор, деб ахлатга ташлаб юборибмиз, – дея жавоб қайтаришибди.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 03:10


ХАНДА

Бир киши машинасини ҳайдаб кетаётса, йўл четида тўртта йигит битта одамни ураётган экан:
— Нима қиляпсанлар, тўртталанг битта одамни уриб? — сўрабди.
— Чорраҳада бузилган камераларни тузатадиган устани ушлаб олдик, — дебди йигитлар.
Шунда ҳалиги одам:
— Қўл билан уришни нима ҳожати бор?! Оёқ билан тепа қолинглар, — дермиш.

* * *
Бир куни ота-бола балиқ овига боришибди. Қармоққа катта балиқ илинибди.⠀
Ўғли:⠀
— Дада, буни қандай ўлдирамиз, — дебди.
Шунда отаси:⠀
— Шунга ҳам ўйланиб турибсанми? Ана, сувга бўктир, бўкиб ўлади, — дермиш.
                               

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 03:08


ЭРДАН, ХОТИНДАН КУЙГАНЛАР УЧУН!

Ассалому алайкум, ҳурматли ўқирманлар. Бугун Япония ҳақида яна бир қизиқ маълумотни айтиб бераман сизларга. Шу десангиз, Японияда энг машҳур спорт тури – футбол эмас, бейсбол. Эрталабдан кечгача бейсбол ҳақида гаплашишади. Ҳамма янгиликларни биринчи бети бейсбол. Японларда аёл ҳам, эркак ҳам, ҳамма бейсболни яхши кўради. Бейсболни сизларга соддароқ тушунтириб берай. Ёшлигимизда чиллак ўйини бўлардику, кимдир таёқчани буёқдан отади-да, уёқдаги одам таёқ билан уради. Ана шу – БЕЙСБОЛ. Ия, насинемсин, ўзим билмай кашфиёт қилиб қўйдим. Демак, бейсболни ватани Ўзбекистон!

Хуллас, японларнинг севимли спорт тури бейсбол. Ундан ҳам севимлиси, ана шу мен билан илтимос қилиб расмга тушган, Бейсбол ўйинчи ОҲТАНИ деган йигит. Бу йигит учун японлар ўлиб қолади. Қизлар сочини юлиб, юзларини тимдалаб ташлайди. Анвар Санаевни стадионда ўпиб ўлдириб юбормоқчи бўлган қизлар, японларни Оҳтанига бўлган муҳаббатини олдида копейка.
Бугун эрталабдан ишхонадаги ҳамма японни оғзида бир гап. Оҳтани отган тўпни илиб олган мухлис, ўша коптокчани 4 миллион долларга сотибди. Тасаввур қилаябсизми? стадионда ўйин томоша қилиб ўтирибсиз, тўсатдан булбулнинг тухумидек келадиган коптокча қўлингизга тушди. Уни аукционга қўйиб, 4 миллион долларга сотаябсиз.

Хуллас, у Оҳтани деган бола. Японларни Роналдоси. Машҳурликда Роналдодан 100 марта машҳур. Уни коптоги уёқда турсин. У стадионда босган қадамларини изини, аукционда миллионлаб долларларга сотишаябди. Бир дақиқада 1 миллион доллар топаркан шу бола. Ҳозир, шу туришизга 1 миллион сўм тополмай турган ҳолингизга, жа ёқадида шунақа янгиликлар а? (Эрингизга бориб, Оҳтанини кўрсатинг. Битта эр бўлса шунчалик бўларда, а?)

Мавзуга қайтайлик. Бояги Оҳтани деган бола ниҳоятда оддий бола. Шунча пул, шунча машҳурликка қарамай қулоғини қимирлатмай юради. Биздаги анави машҳурча боксчилардан 700 марта бой аммо, қўлида 300 минг сўмлик оддий соат тақиб юради. Яқинда уйланди. Биров билиб, биров билмай қолди. Ўзига ўхшаган спортчи қизга уйланди. Бу хабарни эшитиб, нечтадан-нечта қиз ўзини поездни тагига ташлади. Бояги Оҳтанини спортчи хотини ўтган ҳафта бир маросимга келибди. Япон журналистлари ёмонда. У қизни эгнидаги кийимларини нархини чиқариб ташлабди. Ҳаммаси бўлиб, 200$ атрофида кийимлар эмиш. Бу дегани бизда Абу Сахийдаги ёйма бозордан кийингандек гап, японларда. Кўраябсизми, бир минутда 1 миллион доллар топадиган Оҳтанини хотини ёйма бозордан кийинаябди. Бир ойда 2 миллион сўм топадиган Шерматни хотини БУТИКДАН кийинади! Оҳтанини хотинини хотинингизга кўрсатинг. Битта хотин бўлса шунчалик бўларда а?

Бу ҳали ҳолва. У Оҳтанини онаси, ҳозир ҳам соатбай ишда ишлайди. Ўғли бир соатда неччи миллион доллар топади. Она бир соатда 10 долларлик ишда ишлайди. Японлардаги шунақа оддийликка қойил қоламанда. Оҳтанини онасини, “Ўғлим ўзинг келмай қўявер. Доллордан жўнат” деган оналарга жўнатиб қўйинг. Битта она бўлса шунчалик бўларда а?

Шунақа гаплар. Қиссадан ҳисса, қанчалик зўр бўлиб кетманг. Чориғингизни илиб қўйинг. Оддий бўлинг, оддийликда, самимийликда гап катта. Қолаверса, ким қаердаги миллионтадан бир омади чопган Роналдо, Оҳтани, Бурак кабилар билан эрингизни солиштирманг. Худо сизга энг лойиғини учратган. Оғир кунингизда Роналдо-ю, Бураклар эмас, ўша қўллари қабарган эрингиз туради. Эркакларда, унақа машҳур аёлларга ўлиб қолиш йўқку-я, кўчадаги аёлларга чопиб кетиш бор-да. Сизларга ҳам ўша гап, оғир кунингизда уйингиздаги хотинингиз туради ёнингизда, анави қирчанғиларингизни йиғиштиринг!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ, Япония.

Манба: "Муштум".

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 03:06


ХАНДА

Ёш фермер уйланмоқчи бўлиб интернетда эълон берибди ва орадан кунлар ўтиб, бир қиздан мактуб олибди. Унда қиз фермерга турмушга чиқишга рози эканлигини, ҳатто отаси сепига битта трактор ҳам қўшиб бермоқчилигини ёзган экан. Хурсанд бўлган бўйдоқ фермер қизга телеграмма жўнатибди: ”Тезда тракторнинг сувратини юборинг!”

* * *
Бир куни таксида уч йўловчи —  қўрқоқ, саргузаштпараст ва зиқна одам кетаётишса, бирдан такси ёнбошидан бошқа машина келиб урилибди. Шу пайт такси машинаси жойида айлана бошлабди, ҳайдовчи машинани тўхтата олмай саросимада...
Қўрқоқ:
— Вой-дод!.. Тўхтатинг машинани!.. — деб бақира бошлабди.
Саргузаштпараст ҳайдовчига:
— Ие, шошмай туринг! Селфивидео қилиб олай! — деса, зиқна:
— Таксини километр ҳисоблагичини ўчирмайсизми?! — дермиш.
                               

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 02:59


⚪️Baton
⚪️Sir
⚪️Mayonez
⚪️Chesnok
⚪️Ukrop

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 02:59


Nonushta uchun omlet🫔

Kerakli masalliqlar:
• 6 ta tuhum
• 150 gr sir
• 4 ta sosiska
• Tuz

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 02:59


Творожная запеканка

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 02:59


Tóyimli nonusht

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

22 Nov, 02:59


🥪Yogsiz, mazali nonushta

Kerakli masalliqlar:

• 8 ta baton boʻlagi
• 4 ta tuxum
• 2,3 ta pomidor
• 3 qoʻshiq sut
• 100 gr kapchonniy kolbasa
• 100 gr sir
• Tabka koʻra tuz.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


Черепной давленияга қичик рецепт:

Бош мияни махсус суюқлик – ликвор ювиб туради. Ана шу суюқлик миқдори бош суяги ичида босим кўрсатгичини белгилайди. Суюқлик меъёрдан ошиб кетса, бош мия ички босими ҳам ошади.

🔶 Пирацетам 10.0 в/и;

🔶 Диакарб 2 кунда 1 марта 1 таблетка;

🔶 Аспаркам 1 таблеткадан 1 маҳал;

🔶 Na cl 0.9%-100.0 + Л-лизин 10.0 қўшиб венадан, 5:5 қилиб қилса ҳам бўлади

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


Бир ҳафта ичида гемоглобинни қандай кўтариш мумкин

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


Агар кунига иккита тухум истеъмол қилсангиз нима бўлади

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


#ФОЙДАЛИ

👩‍🦰 Ёшартирувчи таъсирга эга ажинларга қарши энг кучли ниқоб.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


🤰Кола овқатни ҳазм қиладими?

🚀Видео ёққан бўлса, яқинларингиз билан улашишни унутманг

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


СУТ ИЧГАН КИШИ ТИНЧ ҲОЛАТДА ТУРИШИ КЕРАК. НЕГА?

🔶 Сут ичган киши тинч ҳолатда туриши керак, акс ҳолда сут ошқозонда ачийди ва бузилади.

🔶 Сутни истеъмол қилгач, у то пастга ўтмагунча ухламаслик, устидан бошқа овқат емаслик лозим.

🔶  Сут тез ҳазм бўлади. У совуқликка мойиллиги сабабли балғам мизожлиларга зарар етказмайди.

🔶  Сутнинг қонга яқинлиги сабабли инсон гавдаси сутни то у қонга айланиб кетгунича ўзлаштиради.

🔶 Сут иссиқ мизожли ёшлардан кўра, кекса кишиларга кўпроқ ёқади. Чунки у ёшларда сафрога айланиб кетади.

🔶  Сут кекса кишиларда кузатиладиган қичима касалида фойда қилади. Улар сутни асал билан тановул қилишлари зарур

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


САЛОМАТЛИК-ТУМАН БОЙЛИК

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


ГИЖЖАНИ ТУШИРИШ

Индов талқонига асал қўшиб, оч қоринга 6 кун 3 маҳал 1 чой қошиқ тўла ейилса, 1 миллион гижжа тўлиқ ўлиб тушади...

Шафтолининг ҳўл барги сувига пахтани тўйинтириб, киндикка ёпиштириб боғлаб ётса ҳам даф этади.

Ёнғоқ баргига баравар сабзи уруғини қўшиб қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 100 граммдан ичилса ҳам фойда қилади.

Маккаи санони қайнатиб, оч ҳолда 100 граммдан ичса ҳам гижжалар тушади.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:38


Оёқ ҳидланишининг оддий ечими

Бир литр илиқ сув, 6 томчи йод ва 4 ошқошиқ туз олинг. Аралаштиринг ва оёқларингизни шу аралашмада ванна қилинг.

Натижа яхши бўлиши учун кунига 5-10 дақиқа давомида оёқларингизни шу тарзда муолажа қилинг. 3-4 кунда натижасини сезасиз.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

15 Nov, 04:37


КИРДИКОРИНГ.
ИСЛОМ АРСЛОН
ШЕЬРИ.
🎼🎼 АБДУМУТАЛ АКРАМОВ.
МУСИҚАСИ.
🎤🎤 АБДУМУТАЛ.
АКРАМОВ.ИЖРОСИ.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

29 Oct, 03:28


ЛОҚАЙД КИМСАЛАРДАН ОЛАМ КЎРМАС НАФ.

Токи бор танангда кучинг, ишга сол,
Ўзингдан қидиргин эзгу бир аъмол
Вақт сув каби оқиб, ўтиб кетади,
Умрингни беҳуда қилмагин увол.

Ҳар тонг бир кунингни бошлаб беради,
Қадрига етмаган бекор юради,
Ортига қайтмайди ҳеч ўтган онлар,
Азроил эшигинг қоқиб киради.

-Эҳ-дейсан -“қилмаган ишим кўп эди”,
Азроил айтади-“Бўлди-да бўтам,
Ҳеч иш қилолмадинг энди билинди,
Қолмоққа имкон йўқ, берасанда-жон”-.

Не дейсан сўроқда Мункар-Накирга?,
Борми бу оламда, ишинг арзирли?,
Фақат икки нафсинг ўйлаб яшадинг,
Бугун кириб кетдинг совуқ қабрга.

Эсламас –яхши- деб ортингдан ҳеч ким,
Умрингни ўтказдинг- “Бўлай” деб ўзим-,
Келдингми, кетдингми –дунё ўзгармас-
Туғулмасанг маъқул бўларди балким.

Оллоҳим илтижо қилурман сенга,
Бандангни яхшилик қилишга унда,
Лоқай кимсалардан олам кўрмас наф,
Тириклар ризқига шерикдир бунда.

Х.   РУСТАМОВ

ЮРАКЛАРДА ЭЗГУ ҲИСЛАР ЖЎШ УРАР.

Имконларин ишга солмай одамлар,
Мудроқ юрди мақсад қўймай олдига,
Уйғондилар “туртки” билан бу дамлар,
Шошиб чопар, “Афсус-билмай қолдим-а”.

Йўл қурилиш кетар жадал суръатда,
Ободонлик ишга беллар бойланган,
Шаҳарчамиз гўзал бўлар албатта,
Ҳамма бир тан, бир жон бўлиб бирлашган.

Дастур, режа-асос ишда ҳамиша,
Юракларда эзгу туйғу –жўш урар,
Мақсадларни кўзлаб, довонлар оша,
Жафокаш бу элим қучади зафар.

Пўлотим парвоз қил, учқур қанотим,
Ўзлигинг намоён айла юрт аро,
Бу шеъримни сенга туҳфа айладим,
Омадингни берсин доимо-Худо.

Сарбонинг олдинда- чўққини кўзлар,
Эргаш, элим десанг виждон амрила,
Саховот қилганни Оллоҳ ҳам қўллар,
Хайрли ишларга ўзинг бағишла.

ХЎШИМ РУСТАМОВ,
  Халқаро Турон Журналистлар
уюшмасининг аьзоси.
       Косон тум. Пулоти ш.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

29 Oct, 03:27


КУЗ МАНЗАРАЛАРИ.

Полизда тарсиллаб ёрилар қовун,
Деҳқонга сўз айтмоқ мисоли мамнун:
“-Эшматвой, бу ёғи кузакка товун,
Тенглашди бугундан кундуз ила тун”.

Мезон арғимчиси чувалиб учар,
Бола хаёлидай маъсум, бетакрор.
Гоҳ торга илинар, гоҳ ерни қучар,
Мезон ипчалари юмшоқ, беозор.

Турналар карвони тизилиб кўкда,
Жануб сарҳадига оғир кўчада.
Ўркач булут сузар кунботар ёқда.
Дарахт япроғларин ранги ўчади.

Қалдирғочлар эса тизилиб торда,
Сўнгги гурунгини қилар вижирлаб,
Яна қайтамиз деб эрта баҳорда,
Учиб кетмоқдалар бир-бирин чорлаб,

Оёқлар остида ғижирлар хазон,
Танангни жунжитар эрталабки ел.
Кузак қўшиғини куйлар зағизғон,
Фасл нафасини туяди кўнгил.

Далалар қўйнида ўзга бир урхо,
Меҳнат нашиъдаси кезар ҳукмрон.
Юзларда акс этар мамнунлик, маъно,
Аҳдлар самаридан юксалар хирмон.

Она-Ер меҳвари айлансин тинмай,
Фасллар, майлига, тинч-омон келсин.
Аммо умр кузи кечиксин айтай-
Инсонлар ҳаётда қувнасин, кулсин.

         НЕКБИН НИЯТЛАР.

Қора тун пардасин йиртиб уфқдан,
Отиб кела бошлар шарқдан ёруғ тонг.
Хўроз қичқиради тонгги шукуҳдан,
Ёруғда намоён турли-туман ранг.

Тун бўйи тебранган бедор таналар,
Тонг нуридан тўлар қувончга беҳад.
Майсанинг кўз ёши-шабнам қатралар,
Қуёш нури теккач, чекинар, албат.

Бугун отиб келар мунаввар бир тонг,
Нуридан тун рангли қочар кавакка.
Ёруғдан ёришар тафаккур ва онг,
Тождор оқлик кирар юрак-юракка.

Оқликки инади пок кўнгилларга,
Маъсум мезон ипи янглиғ мулойим.
Некбин ниятларни жойлаб дилларга,
Хушнуд қаршилайлик тонгни ҳар доим.

Ёруғ тонглар отсин ҳаётда, эркам,
Нурли шафақлардан яйрасин диллар.
Истиқлол тонглари нурлансин бекам,
Ғам нима билмайин яшасин эллар.
ЭЛМУРОД РАЙҲОНОВ

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

29 Oct, 02:47


Тасодифий иш бўлмайди.
ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ.
Зарур юмуш билан туманимиз марказидаги “Халқ банки” га бордим. Учрашишим керак бўлган банк ходими йиғилишга кетган экан. Кутиб туриш учун чеккароқда турган ўриндиққа бориб ўтирдим. Бир оздан кейин ёнимга ёшроқ бир йигит келиб ўтирди, Банкда одамлар гавжум, ҳар бири ўз ишини тезроқ битириш пайида у ёқдан бу ёққа шошади. Вақтни тезроқ ўтказиш учун ёнимда турган йигит билан гурунглаша бошладик. Гурунгимиз турфа хил одамлар, касблар, инсоф, диёнат ҳақида бўлди. Ҳамроҳим ўзини ҳам таажжубга солган қуйидаги воқеани гапириб берди:
-Бундан ўн йиллар олдин мажбурликдан бобомдан қолган каттагина ҳовлимизни ярмини сотдик. Сотилган ҳовлининг маблағини бир қисмини синглимни тўйига сарфладик. Ортиб қолган ўн минг долларни отам шаҳарга банкка қўйиш нияти билан олиб борган, кўпчилик орасида пул солинган ҳамёнини йўқотиб қўйган, қаерда тушириб қолдирганини ҳам эслай олмади, бир неча кун хафа бўлиб юрдилар, вақт олий ҳакам эканки, йўқолган пул ҳам ҳаммамизнинг хаёлимиздан кўтарилди.
Орадан 10 йил ўтди. Отам шаҳарга иш билан тез-тез борадиган бўлдилар. Бир куни ошхонада тушлик қилиб олиш учун кирадилар, Отам ўтирган столга яна уч-тўрт киши келиб ўтириб овқатлана бошлайди. Овқатдан кейин чой ичиб ўтирганларида ўзаро гурунгга берилиб кетадилар. Гап айланиб пул йўқолишига боради. Шунда отам ҳам уларнинг гапига қўшилиб бундан ўн йиллар олдин шаҳарга келиб ўн минг доллар пулини йўқотиб қўйганлигини айтади. Тасодифни қарангки, даврада ўтирганлардан бирининг таниши ҳақиқатдан ўн йиллар олдин ўн минг доллар топиб олганлиги, шу одам пул эгасини қидириб неча маротаба эълон берганини айтиб қолади ва агар хоҳласангиз шу кишининг ёнига олиб бораман, -дея илтифот кўрсатади.
Ҳалиги одам отамни эргаштириб ўша одамнинг ёнига олиб боради ва отамни у кишига таништириб ўн йиллар олдин пул йўқотганини айтади. Пулни топиб олган одам отамдан пулини, ҳамёнини қанақалигини суриштириб отамнинг ҳақиқатдан ҳам ўша у топиб олган пулнинг эгаси эканлигини англаб етади.
Пулимизни топган киши тадбиркор экан, улар икки йил эълон бериб суриштириб отамни тополмагач пулни биз билан шерикликка ишлатиб бизга ажратган фойдани хам савдога қўшиб ўн минг долларни ақл бовар қилмас даражада кўпайтирибди.
Тадбиркор ака отамни ўзи билан бирга уйига обориб пулларни қўлига тутқазган экан, отамни мазаси қочиб ўзини ташлаб юборибди.
Менга қўнғироқ қилишгач, шахарга бордим, хавотир бўлиб отамдан хол-аҳвол сўраганимда отам бўғзига тиқилган кўз ёшларидан гапиролмасди. Ҳолатни кейин тушуниб мен хам хурсанд бўлганимдан кўз ёшимни тиёлмадим сабаби, бу пуллар оиламизга сув ва ҳаводек зарур эди.
Отам тадбиркор узатган пуллардан фақат ўн минг долларни олиб зўрлашига қарамай, миннатдорчилик билдириб қолганини олмади, Тадбиркор хам қаттиқ туриб олиб, ҳеч бўлмаса мана шу машинани оласизлар,- дея ҳовлида турган қора рангли жентра машинасига ўтқизиб уйимизга ташлаб кетди.
Эртакка ўхшайди-я, лекин эртак эмас, отам ўқитувчи. Ўқитувчилик касби билан оиламизни тебратиб келади. Пулимизни қайтарган тадбиркор бизга қаттиқ тайинлаб, бирор жойда номимни айтиб дуо қилсанглар ҳам хафа бўламан, демаганида отам у кишининг чин инсонийлик фазилати ҳақида миннатдорчилик сифатида газета саҳифаларида ёритишни ният қилган эди.
Тадбиркор нима учун исмини тилга олишимизни хохламади, тушуна олмадик, деб сўзини якунлади суҳбатдошим.Албатта, у киши холислик қилиб мукофотини Аллоҳдан олишни ният қилгани кундай равшан.
Тадбиркор акамиздек чин маънодаги барча холис мўъминларни Роббимнинг ўзи мукофотласин.
Интернат манбаларидан
фойдаланилди.

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

29 Oct, 02:47


Қурсия Қўлдошевадан

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

29 Oct, 02:47


НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ:
5. СЕН МЕНИНГ

Сен менинг висолим, қаро кўзлигим,
Сен менинг оқ тонгим, ширин сўзлигим.
Сенинг менинг дунёдан топган гулимсан,
Сен менинг адашмас, тўғри йўлимсан.

Сен менинг тандаги ишончим, кучим,
Сен менинг ҳамрохим, маёғим, йўлчим.
Сен менинг шириним, асал, болимсан,
Сен менинг топганим, жами боримсан.

Сен менинг бойлигим, ишонган тоғим,
Сен менинг бу чўлда мевали боғим.
Сен менинг табибим, соғман қўлингда,
Сен кетсанг бир муддат, бемор йўлингда.

Сен менинг виждоним, ўзинг оримсан,
Сенсиз яшолмайман, менинг боримсан.
Юзлардан ошайлик, бўлмасдан жудо,
Жами ошиқларни асрасин Худо!.

6. КЎПДАН КАМ ҚИЛМАСИН

Туғилиб, яшаймиз, аллох берса кун,
Ризқни териб еймиз, қилмасидан кам.
Барча бандаларнинг нияти битта,
Кўпдан кам қилмасин, Яратган эгам.

Ниятим йўлдошим, ўзим йўлдаман,
Умр йўлагимни қайчилаб ҳар дам.
Ухласам ўликман, турсам йўлдаман,
Кўпдан кам қилмагин, яратган эгам.

Шукрона, соғ танни тутдинг ўзимга
Дединг: Кам бўлмайди сендайин одам.
Яна қўлларимни тутдим юзимга:
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

Элликни элаклаб, етдим олтмишга,
Сархисоб қиламан, умрни ҳар дам.
Биламан, бахорим жой берди қишга,   
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

Ўғилдан ўғлим бор, қиздан қизим бор,
Умр йўлагида излар кўзим бор.
Гар ўтсам, ёдловчи айтар сўзим бор,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

Менга бир оқила бердинг ёстиқдош,
Хаёт йўлагида доимо у сирдош.
Пойинга эгилай, саждада бу бош,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

Элим катта қилди қўлин кафтида,
Сен орим, сен борим, сен норим деди.
Бу танам куч олди элнинг тафтидан,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

Қай элга йўл тутсам, қўрғонларим бор,
Элни қойил қилган, зўр норларим бор.
Кутиб, кузатувчи пезвозларим бор,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

 
Жаннатдай жой бердинг, ўсдим хур бўлиб,
Боғингда бўй етдим, полвон зўр бўлиб.
Яшаяпман энди, бир ҳузур қилиб,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!


Истиқлол шамоли эсди элимда,
Янграр мадҳиямиз ўзбек тилимда.
Рўшнолик сўзлари жойдир кўнглимда,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!


Элдошлар, ниятим, сиз билан бўлай,
Элим тупроғини ўпай, ўргилай.
Йўлагим сўнгида шу юртда ўлай,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!


Юракка куч бердинг, урмоқда дук-дук,
Миямга куч бердинг, мақсадалар улуғ.
Қаламни тутқаздинг, шукрона қуллуқ,
Кўпдан кам қилмадинг, Яратган эгам!

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Oct, 02:51


👆👆👆

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Oct, 02:50


Қарши шаҳар 7-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Азима Зайнутдинова

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Oct, 02:50


"O'zbek tili bayrami " ma'naviy-ma'rifiy tadbir jarayonidan suratlar

3-qism

@Qashqadaryo_MMTB

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Oct, 02:50


"O'zbek tili bayrami " ma'naviy-ma'rifiy tadbir jarayonidan suratlar

4-qism

@Qashqadaryo_MMTB

НУРОНИЙЛАР ОВОЗИ

23 Oct, 02:50


"O'zbek tili bayrami kuni "ma'naviy-ma'rifiy tadbir jarayonidan suratlar

2-qism

@Qashqadaryo_MMTB