Малика (ʍąúя) @nn_maya Channel on Telegram

Малика (ʍąúя)

@nn_maya


Малика (ʍąúя) (Russian)

Если вы увлекаетесь модой, стилем и красотой, то канал 'Малика (ʍąúя)' в Telegram - это именно для вас! Автор канала, Малика, предлагает своим подписчикам уникальные образы, советы по уходу за собой и актуальные тренды в мире моды.

Малика - это страстная поклонница моды и стиля, которая делится своими знаниями и опытом со всеми желающими. На канале вы найдете реальные обзоры модных луков, рекомендации по выбору аксессуаров и макияжу, а также секреты поддержания здоровья и красоты.

Следуя за Маликой, вы всегда будете в курсе последних трендов и сможете создавать стильные образы, которые подчеркнут вашу индивидуальность. Присоединяйтесь к каналу 'Малика (ʍąúя)' и начните путь к совершенству вашего стиля и внешнего вида уже сегодня!

Малика (ʍąúя)

18 Feb, 01:52


Халима Худойбердиева

БУЛ КУН КИМДИР ЎЙНАСА
Бул кун кимдир ўйнаса
Доғ устида ўйнайди.
Доғ-дарахти зардоб ранг
Боғ устида ўйнайди.
Бу тупроққа ишонч-ла
Оёқ босиб бўлмагай,
Қумлари тирқираган
Қумлоқ устида ўйнайди.
Бул кун туҳмат — тоғдай тик,
Бул кун иғво — кўп улуғ,
«Бул қаро-ку, қаро» деб
Оқ устида ўйнайди.
Ҳар қадамда ғор, қопқон,
Қурбон топқони топқон,
Юзтубан тушган мункиб,
Ҳамроҳ устида ўйнайди.
Муқом-ла янги-янги
Тепинганда ер чангиб
Ўзи тушар, эртанги
Чоҳ устида ўйнайди…
Қандоқ сўлмай қиёғи,
Куйиб кетмай оёғи,
Нақ юракнинг устида,
Оҳ устида ўйнайди…
1988

Малика (ʍąúя)

17 Feb, 08:19


Тергов суриштируви бўлмай туриб кишан тақилаверадимикан? Агар айбдорлар терговда бўлса, мажлисда юмруқ борми? 🤔

Малика (ʍąúя)

17 Feb, 05:25


Воҳадошим, гўзал ва истеъдодли шоира опам Gulbaxor Jumayeva, туғилган кунингиз билан табриклайман! 🎉
Умрингиз зиёда бўлсин!

Малика (ʍąúя)

16 Feb, 18:14


Парадокс...
Аслида сизни хафа қилиб қўймаслик учун қилинган ҳаракатлар,  сизнинг хафа бўлиб қолишингизга сабабчи бўлади гоҳида...

Малика (ʍąúя)

16 Feb, 01:25


Mirsaid Xaydarov бош вазиримиз ҳақида ижобий фикрли ёзган постига "Мен бош вазиримизни ҳурмат қиламан" деб изоҳ ёздим...

Мирсаид бош вазиримиз тўғрисида негатив пост қўйса ҳам "Мен бош вазиримизни ҳурмат қиламан" деб изоҳ ёзардим...

Бош вазир қайдаю мен қайда....

Яхшиларга бу изоҳимнинг сабабини тушунтирмоқчиман.

Бундан 5-6 йил аввал, тармоқларда резонанс бўлган биринчи "боғча", " сенаторларнинг уйқуси" каби "шеър" ларим чиққанида мени "утилизировать" қилишдан олиб қолган инсон бу бош вазир А.Н. Арипов.

Мен ўзим буни билганимга 1-2 йил бўлди. Мен бу қандай бўлганини, билсам ҳам тўлиқ айтиб беролмайман. Ҳар гапнинг жавобгарлиги бор.
Лекин А. Арипов нима деб ёнимни олганини айтаман. Шиғирларим тегиб кетиб, ўз "обрўси"сини сақлаб қолиш учун, Тошкентда ғимирлаб қолган "зўр"лардан хабар топган Арипов "Сўз эркинлиги дедикку, опаям шунга ишониб гапирганда энди, биронтаси опага ёмон гапирмасин" деган экан содағаси кетайин шу инсоннинг.

Иккинчи сабаб эса, "оптимизация" сабабли Талимаржон ИЭС балансидаги, 15-20 йиллаб станция ишчилари яшаб турган уйларни, мизантроп бошлиқ, аукционга қўйиладиган бинолар рўйхатига қўшиб юборганидаги Ариповнинг реакциясидир.

Бу иккита кўп қаватли уй, учта коттеджларни ўша пайтдаги ичи қурумга тўлган бошлиқ юқорига "булар бўш, ташландиқ уйлар, корхонага тегишли бўлмаган одамлар ўзбошимчалик билан кириб олган" деб ёлғон информация бериб, рўйхатга қўшиб юборган эди.
Ва бош вазирнинг қарори
билан уйларимиз аукционга қўйилишига бир баҳя қолганди.
Тушкунликка тушган ИЭС ишчилари маҳаллий ҳокимият орқали А. Ариповга мурожаат қилиб қарорга ўзгартириш киритишини сўрадик. Ва бош вазир " Шу уйлардаги яшаб турган одамларни бошпанасиз қолдирмаслик мақсадида уйлар маҳаллий ҳокимиятга ўтказилсин" деб ўз қарорига дарҳол ўзгартириш киритади

Ҳурматли А. Н. Арипов, сизнинг карьерангиз қачон ва қай ҳолатда давом этишидан, якун топишидан қатъий назар, билингки Нуристонимизда сиздан миннатдор, ҳалигача сизни алқаб қўядиган оилалар бор.
Билингки, ҳеч бир негатив фикрлар бизнинг сизга бўлган ҳурматимизни йўқ қилолмайди. Биз учун сиз, энг аввало, бизга яхшилик қилган инсон, кейингина бош вазирсиз.
Рахмат сизга! Қай мансабда бўлманг жонингиз соғ бўлсин🤲🏻

Малика (ʍąúя)

14 Feb, 02:46


Қани бу ерда жонкуяр миллий гвардия ходими? Ўқувчининг тушунмай қилган хатосига, беозор шўхлигига дарровгина ота-онага жарима соладиган ўша "сергак" ходим қани?! Нега мактабда бўлаётган бу "разбор"дан бехабар?🤔 🙄
https://www.facebook.com/share/v/12EjNpwBkhK/

Малика (ʍąúя)

10 Feb, 18:03


- Чолинка, янгиликни ўқидингизма? Россияда туғилиш сони жуда камайиип кетгани сабабли, тўрт кунлик иш ҳаптасига ўтишмоқчиймиш. Эр-хотиннар кўбрак уйида бирга бирга бўлишса, зора кўбайишса деганми а? 🤔

- Э уккоааар, унақада биздикилар жети кунник иш ҳаптасига ўтамиз деб қомасайди? 🥴

Малика (ʍąúя)

10 Feb, 08:29


🔔 🇺🇿🎙 Podkastda Dilbar Usmonova va Muhabbat Hamroyeva! 🎙

Ushbu podkastda Greenleaf korporatsiyasining O‘zbekiston va butun MDH bo‘yicha bosh lideri, Direktor 4 yulduz, Dilbar Usmonova hamda O‘zbekistonda taniqli telejurnalist Muhabbat Hamroyeva ishtirok etishdi.

Suhbat davomida ishtirokchilar yetakchilik, muvaffaqiyat sari yo‘l va Greenleaf korporatsiyasining rivojlanishi haqida fikr almashishdi. Ochiq muloqot, qiziqarli savollar va samimiy suhbat podkastga iliq kayfiyat bag‘ishladi.

_______________


🔔 🇷🇺 🎙 Подкаст с Дильбар Усмоновой и Мухаббат Хамроевой! 🎙

В этом выпуске подкаста приняли участие Дильбар Усмонова, Директор 4 звезды, главный лидер корпорации Greenleaf в Узбекистане и по всему СНГ, а также известная тележурналистка Узбекистана Мухаббат Хамроева.

Во время беседы гости обсудили лидерство, путь к успеху и развитие корпорации Greenleaf. Открытый диалог, интересные вопросы и искренний разговор создали теплую и вдохновляющую атмосферу подкаста.

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | Tiktok | Website

Малика (ʍąúя)

07 Feb, 14:13


- Кампир тувилған кунинга биран нима апперайма?
- Жонингиз соғ бўлсин чолинка,   телпоним эскириииб кетган бўсаям ҳештима керакмас😌
- ҳаа.. унда сенга соғлик тилайман,  бахтимга умринг узоқ бўлсин,  Аллоҳ сендан рози бўлсин илоҳим😇

"Ойпон олма дуо ол,  дуо ойпон эмасму"  деган жайидан🥺

Малика (ʍąúя)

06 Feb, 06:12


Яхшиларим, азизларим,  менинг хурсандчилигимга шерик бўлган эътиборлигина дўстларим! 
Табрикларингиз учун катта рахмат!
Барчангизнинг борингизга шукур!🙏 Менга сидқидилдан тилаган барча гўзал тилакларингиз,  ўзингизга ҳам йўлдош бўлсин илоҳим! 🤲

Малика (ʍąúя)

05 Feb, 04:40


Нарожают таких как я...
а вам потом восхищаться😌:)
С ДНЕМ РОЖДЕНИЯ МЕНЯ! 🥳:)

Малика (ʍąúя)

04 Feb, 08:13


Ай банкир бовурларим, бул яна мен😑
А бобойимдинг пенсаси тушмаптиқў? 🤔
Эртан тувилған кунимга ўзимдинг пулимди ишлатаманми йенди? Чоленкам биздинг пулға кеган гўшту, маваларди жееб мезза қип жотса, совғани менга қўшнимдинг бобойи апперама? 🙄
Дуо атмен🥴

Малика (ʍąúя)

04 Feb, 07:10


Рахмат, банкир бовурларим, пенса тушди. Илоҳим сизардиям яратган эгам пенса олар ёшларға жетказиб, ул пенсадан, бул пенсагача кун кўришти эплайтиган қобилият минан сийлайсин.Илоҳим сизардинг пенсаларинг ҳам менинг пенсамдай бўлсин 🤲😄

Малика (ʍąúя)

04 Feb, 04:39


Насиббўса апреРдан нархларди оширамиз деган жигаримдинг камандаси киятиган заказнўй патинкалар ҳам кепти. Биз тепса тебраммасларди ойналтириб бир тепса, човип бориб тўловларди қип келамиз😁

Малика (ʍąúя)

04 Feb, 03:59


Ҳуув, катта банкир бовалар! Пенсаларди берингизар-эй🙄
Уйтмангизарда энди, ҳечимаса эртан бўлятқан тувилған кунимда косам оғарсин-ай😌
Мняқта дуганаларим минан пенсамизди кутиб ўтириппиз🥴

Малика (ʍąúя)

31 Jan, 05:34


Нишон тумани Нуристон шаҳарчамизда GreenLeaf🌿 сервисининг очилиш маросими🥰

Келағайинглар‼️Ва ниҳоят кўбайлашиб ишга туширдик, қулай нархли табиий маҳсулотлар дунёчаси бўлган GreenLeaf🌿 сервисимизни😌😎

Малика (ʍąúя)

30 Jan, 02:35


Бизнинг Нуристонимизнинг "Исчанов"и бўлган   Талимаржон  АЖ иссиқлик электр станциясининг тез ёрдам бўлимининг бош шифокори,  туманимиз аҳли ва шахсан мен  чексиз  ҳурмат қиладиган инсон Ш. Рахмонов-дўхтир бова нафақага чиқдилар!

Дўхтир бова,  60 ёшингиз муборак бўлсин!  Соғлик-омонликда,  ҳурмат-иззатда,  қадрдонларингиз ардоғида юзларга киринг илоҳим! 🤲

Малика (ʍąúя)

29 Jan, 18:11


Кўзга ачка тоқма дедим,
"зўр" тарапга боқма дедим🧐
Наъ билсанг ҳам,  ичинга жут
эл-улусга чоқма дедим😑
          ~~~~
Ўйнашмагин орбаб минан
орбаб урар ҳар боб минан.
Сен ҳаялга келтирмаган
финтиперса осбаб минан🥴
~~~~
Титип-питип овулди,
қидирманглар Қобулди
Оччи тилин жўргаклаб,
қомаб қўйдик савилди🤫
~~~~

Малика (ʍąúя)

29 Jan, 17:49


Наъ бўсаям Кабул жетимча хатакдан чиғиб кетмасинда. Имаса эгаси ч.чқақ пишагини мурнини қумга ишқалагандай қиб, ойбларимизди кўзимизга тиғиб, тўтимизга пистон қистиришти бошлайди яна бул парасатсиз🤨

Ҳе бахтлиларди кўралмай кўзинг чихсин сен ғоламистинг. Вўзи сонақлигана косаси оппоқларимиз бор, шўлардиям кўралмай гапирайберади, гапирайберади. Наъббола энаси гапириб туққанми бул шўтанақти🙄
Сал қолди бечаралардинг оқ косасини синдириб, бизардинг қотаримизга қўшиб қўйишига🥴

Малика (ʍąúя)

29 Jan, 03:25


Содағаси кетайин, ҳовлига чиқсам, товуқ хатагимдинг усти, Қодирип укамдинг косасидай оооппоқ😊

Ишқип бир экки соғатга, косамиз оқармасаям, хатаклардинг усти оқарди🥴

Малика (ʍąúя)

27 Jan, 19:36


Қор жовади Ғилонда
совуғи Нуристонда
Бир кешталаб сўкай десам
жаримаси жомонда🥴
~
Ҳеч гапингиз жохмайди-яй
ҳамма жоман кўради🙄
Сизди чивин чоқмайди-яй
сизга чивин қўнади🤭
~
Сувдинг иши ўпирмоқ
Ўттинг иши куйдирмоқ
Наъ ишламас ғўр калламдинг
чачлари косадай оқ?.. 🥴
~

давоми бор...

Малика (ʍąúя)

25 Jan, 04:30


Хуршида Узоқова синглим, сизнинг изоҳга жавобни публично ёзаман. Чунки ҳаммага алоҳида ёзишга вақтим камроқ.

1.Маҳкамовадан ташқари барча вилоятларнинг хотин-қизлар бўйича мовунлари келишган эди Қашқадарёдаги тадбирга.
Вилоятларга келганда бир пиёла чой ичишга кўнмайдиган опа ҳамманинг олдида СОВҒА оладими? АБСУРД!
2. Ё фақат опага бериладию, олдидагиларга юмруқми?
3. Тунов кунигина Қашқадарё вилояти хотин-қизлар бўйича муовинликка тайинланган З. Аминова ҳам ҳали биронта туман "хотин-қизи" билан ҳаттоки ўтириб тушлик қилишга кўнмаган инсон, тармоқдан баралла бақириб "совғага" пул йиғадими? ЙЎҚ АЛБАТТА!!! Унинг ҳатто хабари ҳам бўлмаган бу "ташаббусдан"
4.Энг асосийси. Мантиқни ишга қўшинг илтимос!
Кимсан "фалончи" га 350 мингу палон тийиндан пул йиғиладими? Биттагина ярим республика танимайдиган мовунларнинг уйидан миллион миллион дўлларлаб пул топилганда? Қўйсангизчи🙄
Эсимда мен пенсияга кетмасимдан аввал бир нақриз директорчамизнинг туғилган кунига ҳаттоки мовунлардан 100$ дан йиғишганди, мажбуран.

А скриншотдаги "совға" деган сўзга келсак, туман хотин қизлари ўзича Шаҳрисабздаги форумга миллий руҳда кийим, яшил костюм и атлас кофтача, ҳаражат қилсак ҳам майлига, ўзимизга совға бўлиб қолади деб айтишган. Улар даже З. Аминовага бу "прикид"ни сюрприз қилишмоқчи бўлишган. Скриншотларга қаранг айнан форум пайтидаги саналарку.

Буни ёзиб менга нима дерсиз?
Мен бу "воқеа иштирокчиларини вўщще танимайман. Даже З. Аминовани. Ўзимизнинг тумандагидан ташқари.

Так что аёл киши бўлганлигим ва жойларда ўзимизнинг туман хотин- қизлари фаолларининг "ненормированный" вақтда эртаю-кеч ўз вазифасини бажаришларини кўриб,билиб ёздим! Ҳаттоки уларнинг ҳар бирининг зиммасига энг ночор, ногирони бор оилалар юкланганини билганим учун ёздим!
"Женская солидарность" учун ёздим!
Аёл бўлиб, аёлларга тош отаётганларни қайтариш учун ёздим!
Айнан ўзим аниқ билганим учун ёздим! 🧐

А нега ҳалигача бизда энг ночор оилаю, муаммолар борлигига претензияларни "хотин-қизларга" эмас ҳув сиёсатни рулить қилаётганларга беринг хўппа?
"хотин-қизлар" нинг қўлида сеҳрли таёқчаси йўқ, ҳамма бахтсизни бир деганда бахтли қилиб қўядиган🙄
Пастдагилар ўзи калласига келиб тушаётган тонна-тонна "қарор" лардан боши чиққани йўқ! 😑

Так чтў узбагойтесь девочки. А то мужики смотрят на наш "махачь" 🤫

Малика (ʍąúя)

24 Jan, 14:42


Таак.. дард кўбайиб кетятганини инобатқа олиб, ислоҳатлар самараси ўлароқ "дистих" лардан "четверостишие" га ўтамиз ойналайлар... 🥴

Доно Алўша Қодир
косамизди оқартир
Агар одам бўмасақ
бошқа жўлини қидир😕
~~
Чақирилмаган қўноқдай,
жўнилмаган тояқдай.
Картишканинг баланд нархи
Келиб қолди қаяқдан? 🧐
~~~~
Совуқ қотти, сийиб жот
телпак, чопон кийиб жот.
Лимит ошса нолимай
тилгинангди тийиб жот! 🤫
~~~~~

давоми бор...

Малика (ʍąúя)

24 Jan, 04:35


Энди сыясатқа "орлашмайман" ҳеччам😐. Кузатииб "дистих" лар питаман🥴)

"Мен жоманниқ қилмадим,
бермасанг ҳам олмадим"

"Мен ҳам пулди термадим,
олмасанг ҳам бермадим"

давоми бор.... 😁

Малика (ʍąúя)

23 Jan, 18:12


Яхшилар бяхкенглар!
Комедия кинў ишласа бўлатиган воқеани ойтип бераман ҳазир. Ухлаб қомаган бўсангизар)

Вилоятимизнинг барча туманидаги хотин-қизлар бўйича ходимларига қилинган туҳматдан (Ташкендаги каттага совғага пул йиғишган деган) уларга ичим ачиди...

Лекин хафа бўлишмасину, роса кулгим ҳам келди🤭

Элтуз оғамизга 100% нотўғри информация беришган.

Қондай бўганини мен ойтип бераман. Шулардинг орасида журган тонишим жиғибийрон бўб ойтип берди.
Мен эшитиб, Дилдора Ҳасанова ойтқанидай "буралдим"😂
(Тонишим, қизлардинг "пул жийиш" группасидаги перепискасини туҳмат қиб торқатган шпиўн эмас некин)

Бугина "хотин-қизларимиз" ўзаро келишиб вилоятимиздинг Шахрисабз шахрида бўлиб ўтадиган форумга бир ҳил форма тиктириб киямиз, чиррайли мезбон бўб меҳмонларди кутиб оламиз деб ўзаро келишишади. Шаҳрисабздаги тикувчи опага ўлчаминиям олдиришади.

Шу билан форум Қаршига кўчирилади. Тикувчи опа пулини олмаси формаларди Қаршига бериб юборгиси келмайди. "Сперва денги потом товар" дегандай. Шунда бир опани пластигига лўкка қиб бериш учун форманинг пулини йиғишга кўндиришади.

Ана энди Элтузда бу иштинг бошқача талқини вижир-вижир бўб чиғиб кетиб, пластигини берган опаям баарча "хотин-қизларди" қорғаб жотқанмиш: "Сизаргана бир ҳил пўрма кийгунча, мен сизардинг кўкларингди кийсам бўмасмеди" деб.

Энг кульминациўнний моменти бу, тепадаги КАТТА опа, аслида бўлмаган совғани "мен қойтариб жардим" дегани бўлди.
Наъ бўсаям халқ тинчисин деб😂

Шу КАТТА опаям билган ёлғон десам, нехрена ишонмаслигимизди. Ўннан кўра қойтариб бердим десам қутиламан деган😁
Некин опа шу жерида пақат ўзининг обрўсини ўйлагани не честно бўпти🙄

КАТТА опачам, эртага ўзимди оқлайман деб, яна барисидан узр сўратиб, "ҳийи совға олувдиқ, қойтарип берди ОПА" дедирманг хўппа? 🥴
Бир мен эмас, кўплар билади, аслида пул мнови расмдаги яшил пўрмага йиғилганини👇

Малика (ʍąúя)

23 Jan, 12:39


Узоқ-яқиндаги яхшилар!
Барчангизни 26 январь соат 10-00 да GREENLEAF сервисимизнинг тантанали очилиш маросимига лутфан таклиф этамиз! 😊
Манзил: Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси.(Ор-р ЖАЙРОН тўйхонаси)

Малика (ʍąúя)

22 Jan, 14:02


Каллалари каатта-катта, мияси бокира мутасаддилар!

Ўқувчиларга мажбурлаб форма кийдиришдан олдин, ўқитувчиларга дресс-код киритинг!!!

Ўзи бияхта счўтчиклар вижир-вижир қиб, қопчиқтинг кўтани чиғиб кетгани жетмагандай, фўрмага пул деб сизар гул қистирингизар🙄

Малика (ʍąúя)

14 Jan, 02:10


Юртимизнинг мард ва жасур йигит-қизларига байрам муборак бўлсин! 🎉

Малика (ʍąúя)

13 Jan, 06:52


Яхшилар, бяхкенглар. Бўлди қингизар вазирларди сўкишти. Биздинг ҳамишаги қохраманларимиз асосий айбдорни топишди ва ниҳоят🥴)

Малика (ʍąúя)

03 Jan, 05:20


Парадокс...
Ғайрат Дўстовни ёмон, фарзандларига алиментини тўламайдиган ота, ўз ҳаётини ўнглаб олишга қодир бўлмаган эркак деганларга савол берсак.
У қаерда ишлаб алимент тўласин?
Ҳозирги рўзғорини, шахсан ўзининг камчиликларини тўлдиришга имкони бўлмаган одам, қандай қилиб алиментга пул орттирсин?
Киракашлик қилиб бир-икки сўм топай деса аҳвол бундай бўлса... 🤔
Вақтида ўқиш керак эди, билим олиш керак эди деганларга айтарим: Ёшлигимдан биламан, ўша пайтлар ҳам, худди ҳозиргидек қўли калта оилалар бор эди. Нафақат боласини ўқитиш, бемор боласини яхшироқ шифокорга кўрсатишга маблағи бўлмаган.

Балки бу киракаш эркакнинг айнан йўқчиликдан, хотиннинг нафсини қондиролмагандан рўзғори бузилиб кетгандир.(Кўзини лўқ қилиб, боласининг отасини бутун дунёга ёмонлашига қараганда) 😐

А вохтида союздинг мойлиққана луқмасидан тўйиб, қишлақ ҳаётининг бирон қийинчилигини кўрмай, пойтахттингам энг зўр жойидаги капага киривоб, байрамда қизил увилдириқдан жутивоб, лебиниям қип-қизил қивоб, сохта чилимди тортииб соммирдаганнар қайдан билсин ночординг аҳволини?🙄

Млин.. Вўзиям пластилиновий блўгер бўб кетяппиз, кимдинг қўлига тушсак ҳалаган нерсасини ясаб оляпти уккоарлар...
Карўччи, эртан Ғойратти қорғаб чихсам хапа вўмангизар хўппа? 🥴

Малика (ʍąúя)

19 Dec, 04:59


Ҳақиқий муаммо нимада биласизларми? Ўша "катталар" ушбу воқеани умуман ҳис қилмайди. Оддий қарайди. Чунки у ерда куйганлар, шаҳобчада ишлаганлар уларнинг яқинлари эмас. Уларга бегона ва оддий ресурсдек қараса керак.

Ҳукумат улкан хатолар қилишда давом этяпти. Бошланишига вафот этган, яраланганлар сонини яширишди. Кейин "майда балиқлар"ни қўлга олишди. Аслида президент вилоятдаги масъул шахсларга қарши сиёсий жавоб жавобгарлик масаласини кўриб чиқиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Малика (ʍąúя)

28 Nov, 07:19


/Бекзод Раззоқов саҳифасидан ФБ/

Малика (ʍąúя)

26 Nov, 12:10


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди, Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!~ Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир..

Малика (ʍąúя)

26 Nov, 07:22


Ёки "Кредитингди ўзим узишаман" деган пўртрет🥴

Малика (ʍąúя)

26 Nov, 07:22


"Бачам пенсам эртага келади жилама" деган расм. Автор Владимир Бурмакин. Ўша Зарафшон ресторанини безаган дунëга машхур рассом.

Малика (ʍąúя)

26 Nov, 06:42


Мен сизарга ўшқаб, уккоар бу керагаси боқивват, муртини болта кесмас қўли узуннар, жер усти, жерости бойлиқларди тўдалаб қойтипгана ўзи минан яна жер остиға апкириб кетаркан деб ўйланииб ўтирмайин таваккал қиб GREENLeaf га оъза бўб эдим. Мана кеча бир ярим млёнди ооб, пашти битта пенсам экан деееб хурсанд бўўўб, лотосли чайидан ичииб ўтириппан. Эххее ҳали зўр бўб кетаман, ҳали мениям мошинамга ўқ отишади деееб ҳаял суриб😁.

А сен, чачинг кесилгирлар "опажон, опажон" деганинг минан, бирантанг мени қўлламадингизар. Орангизда ҳар кун ҳар ҳил мотаҳдан кўйлак кийгич, питип кетган бойларинг ҳам бор, ойтобоқдай бетини кўз кўз қиғич ойларинг ҳам бор эди-я. Кетсаям бойдан кетсин, шул опамди бир пандежка қилай демадингизар🙄

Тинов куни шахардан эктаси кеб, мотивассани об, пул топсақ сизга оъза бўламиз опажон деб, човип бориб бошқасига оъза бўволишипти. Ҳаҳ, патагинга пит тушиб, олдингнан ўsрақ бўғурлар деб қорғаб қўйдим🥴

Хааа...
Туз дўстим жоманнаған минан, бизда GreenLeaf тинг қўша-қўша дўконлари очилиб, хотинлар бир бирининг чачини жулмай, "биз бир оиламиз" дееб хала-хала ўйнааб, бир биримизга бир эки сўм товишқа кўмаклашиб журиппиз🥳😊

Насиб бўса кўбайишсак, давлаттинг қорзиниям бир деганда узибжарамиз😁

Малика (ʍąúя)

26 Nov, 06:41


/91 471 11 05/

Малика (ʍąúя)

23 Nov, 02:15


Кеча К. Дусов тўғрисида эшитиб анча хафа бўлгандим. Бугун тонгда шу видеони кўриб қолиб, кўнглим анча ёришди.
Бир мискин аёлнинг елкасидан тоғ ағдарилди. Рахмат Зойир Тойировичга.

Бизнинг вилоятимиз ҳокими Муротжон Азимов ҳам 500 млн сўм ажратди ёрдамга муҳтож талабаларнинг контракт тўловлари учун. Вилоятимиздаги ОТМ талабалари учун стипендия жорий қилди.
Савобли ишлари бардавом бўлсин. Мана шу, оғири енгил бўлган ҳар бир оиланинг, ҳоким бовага қилган гўзал дуолари ижобат бўлсин.

Мен фуқаро-л сифатида юқоридаги баъзи (кўпчилик деса ҳам бўлади🙄) мансабдорлардан ўта норозиман!!!

Лекин 4 та ўзгариш учун президентимиздан мингдан минг розиман.

Булар:

1. Мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатдан озод бўлгани.

2. Обналичка деган ташвиш йўқолгани.

3. Халқ қабулхонасининг ташкиллаштирилгани.
Бизнинг Нишон туманида бу қабулхона жуда яхши фаолият юритмоқда. Фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун, тўғридан тўғри жавобгар ташкилот зиммасига юклаш ва назоратга олиш орқали муаммолари ечилмоқда.

4. Оддий эл учун катта-кичик ҳокимлар қабулига доступ очилгани учун.
(жўлини товолмасак, ҳеч имаса тормақдан мурожаат қила оламиз😁)

Ана шуларди ўйлайманда, ай қогани гўрга деб қўяман🥺

Яратган эгамдан, Зойир Мирзаев, Муротжон Азимовдек халқпарвар, виждони уйғоқ ҳокимлардинг ояқларини жердан узмасин деб сўрайман. Яхши ҳокимлар кўбайсин илоҳим деб сўрайман.
Инсапли бўса элга нажот шўлардан. Ҳокимлар бизга жоғинроқ. Мана менга масалан қопталимдаги туман ҳокимидан нажот. Худога беҳисаб шукурларки инсаплигана😊

Вазирлари минан ишим жўқ!😐 Зарилми? Бир "фас" деса қомалиб кетаман🙄

Малика (ʍąúя)

19 Nov, 23:55


Бизнинг ДНКмиз кўпкаридаям билинади...

Клан (4-5отлиқ улоқни орасидан биттаси олиши учун шароит яратади) бўлиб олиб қимматроқ нарсага 4-5чавандоз келишиб битта чавандозни етаклайди))) хамма билсаям жим туришади, чунки қолганларам шуйтип ўйнайдида...
Микрофондаги одам хам ора-сирада "халлол ўйнанглар-эй" деб қўяди лекин бойнаги етакланган чавандоз улоқни келиб ташласа:- халлол, деб қўйилган ютуқни бериб юборади))

Шупилла, чаман ичинда от бир ён улоқ бир ён бўптирган пайт 60-70% одам пастта нима бўлаяпканиминан иши йўқ...орақ ичиш, шашлик жэйиш билан оввора бўлиб ётади... ора-сирада худди озодлик суриштирувида янгилик эшитгандай бошини кўтариб:- ўхбилла онов бойнинг оти совринни опти, вахбилла орақтан қуй, деб дальше ишини даввом эттираверади...

Хаммаси тугаганидан сўнг 8-10га жойда бутылка, семичка пўчоғи, баклажка, учиб юрувчи салафан пакет, салфетка ва тўнкарилиб ётган алкашлар қолади...😊🤭
/Xayrulla Mamasoliev/

Малика (ʍąúя)

18 Nov, 07:00


Товбаа.. Шоирларимиз кимнидир мохташ учун, кимнингдир гўрига ғишт  қолагандай, бул  видеўда  ҳам байроғимизди олқишлаш жўлини кимларнингдир бурнини қонатиб уддалашган шоввозлар🥴

Малика (ʍąúя)

09 Nov, 02:01


Мана сизга тойяр соғлиқти сақлаш вазири😐. Уже дўхтирларди довалаб бошлапти🥴

Шу табибимизни вазирлар ва уларнинг яқинларини даволашга масъул этиб белгилаб қўйиш керак.

Вазирларимиз Германия ва Кореяда қолдириб келаётган жарақ-жарақ долларлар шу билан иқтисод бўларди:

/ФБ Халқ назорати/

Малика (ʍąúя)

07 Nov, 00:20


Бу йил биз томонда йўқотишлар, таъзияли ҳолат  кўп бўлди...

Русларда   високосный год,  тяжелый год деган гап бор эди.. Шуни эсладим.

Энг оғриқлиси  бу ёшларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмиши...Оналарнинг ноласи...
Худойим ҳеч кимни боламлатмасин деб бежиз айтишмайди элимизда.
Яратган эгамнинг инсон учун раво кўрган, ҳеч қандай вақт даволай олмайдиган, энг оғриқли синовидир  бу...

Таъзияга борганингда,  "болам"  деган фарёдни эшитишдан, жуда эрта  отасиз қолган фарзандларининг,,  суянган, суйган  инсонидан айрилган аёлининг кўзларига қарашдан оғири йўқ бу дунёда..😔

Ўтганларнинг охиратлари обод,  маконлари жаннат бўлсин🤲

Малика (ʍąúя)

05 Nov, 16:00


Қарши шахридаги "Осмон гули"  МЧЖ Хорижий корхонаси номидан,  Қарши шахар  хокими ёрдамчиси  Матлуба Очиловага  миннатдорчилик сўзларини етказиб қўйишимни сўрашди😊


От имени руководства фабрики ИП ООО ОСМОН ГУЛИ хочу выразить благодарность этой на первый взгляд хрупкой, но безумно сильной духом женщине! Помощник хокима города Карши по вопросам семьи  и женщин - Очилова Матлуба! Низкий вам поклон и огромная благодарность за то что,Вы сумели за один день организовать компанию по подбору персонала для фабрики. Спасибо Вам за то,что не остались равнодушной к девушкам и женщинам, которые нуждаются в трудоустройстве. Благодаря Вам за один день удалось принять на фабрику несколько десятков человек. Вы человек с большим сердцем и благородной душой! Спасибо Вам за ваш труд .

Администрация фабрики ИП ООО ОСМОН ГУЛИ города Карши.

Малика (ʍąúя)

05 Nov, 04:28


Кабулжон иним, туғилган кунингиз билан табриклайман ! Умрингиз зиёда, бошингиз омон бўлсин!
Эл-юрт дардида олиб бораётган хайрли ишларингизда муваффақиятлар тилайман!

Малика (ʍąúя)

03 Nov, 14:24


Яхши кўриб кетдим шу жигиттинг ойисини🥰😁

Малика (ʍąúя)

03 Nov, 01:41


Бугун воҳамизнинг фидокор фарзанди, ўз меҳнат фаолиятини электр чилангарликдан бошлаган, Қашқадарё магистрал электр тармоқлари директори Холиёров Шерзод Махмажураевичнинг туғилган куни.
Шерзоджон укам, сизни чин қалбимдан табриклайман! Умрингиз зиёда бўлсин!
Юртимиз фаровонлиги учун олдингизга қўйилган барча мақсадларни муваффақият билан адо этиб, эл-юрт олдида юзингиз доим ёруғ бўлишига тилакдошман!

P. S.
Ойниқса эшик тиқиллатиб турган қиш мавсумида биз қотари сиздиям яратган эгам қўлласин бовурим🤲😁

Малика (ʍąúя)

01 Nov, 18:04


Млиин... Биздинг мамлакатда дўллор синмайди, дўллор синдиради... 😐

Мана яна битта гўдаккана мовунди белидан қорсса синдирди🤕

3 млн $ ди эшитиб, анов қирх минг дўллор минан қочиб кетятган минисса укам ҳам, уялиб қоғандир, "Мен наъ тўтим дутаб, бул танга минан човиб кетяппан" деб🥴

Малика (ʍąúя)

01 Nov, 01:22


Одашиппиз, ойлиғи 75 миллўнгана экан. Менинг пенсамдан 73 миллўнгана ортиқча олишаркан гўдакканалар... 🥴

Кабул Дўстипти ушлавосам, тояқти жийди. Эмўтсаналний качели устройит қиғани учун бизга😕.
Энди мен уазирлар учун хавотирда. Наъ мнча кам ойлиғи деб. 🤔
Э ҳай, иях-бияхдан ғайблардан бериб тургандир худайим, мукопот, тадбир-падбир қиб кунини кўришар бечаралар деб вўзимни тинчитиб, валеранка ичиб ухладим кеча🥺

Малика (ʍąúя)

31 Oct, 11:50


Иловада овозим ўзгартирилган шиғирди баҳолангизар қоникай😁

Малика (ʍąúя)

31 Oct, 09:26


Ҳақиқат-газета номи.
Адолат-партия номи.
Ишонч-дўконлар тармоғининг номи.
Халқ-банкнинг номи.
Тараққиёт-стратегия.
~ Ҳақиқат, адолат, ишонч, халқ, тараққиёт каби сўзлар-газета, партия, дўкон, банк ва стратегияларда бор)
(Azizbekh)

Малика (ʍąúя)

31 Oct, 08:00


💲Сурхондарё вилояти ҳокими 2024 йил 11 октябр куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 “Расмий қабуллар уйи”га минбар харид қилиш учун 68,7 млн. сўм.

#Сурхондарё

Канални кузатиш: @xarajatlaruz

Малика (ʍąúя)

31 Oct, 06:33


Кабул Дусов укам, юртимизда камбағаллар борлигини мардларча тан олиб, уларни камбағалликдан чиқариш учун уринаётган президентимизнинг хабари борми вазирларига 100-110 млн ойлик маоши белгиланганидан? 🤔

Боғчаларда (бошқа соҳаларда ҳам) ойлик маоши +-1 млнга ҳам етмайдиган боғча опалар, ошпазлари ишлашидан вазирларининг хабари борми?!

Бизнинг якшанба бозорга чиқсангиз ишсиз, қўли калта оилалар ҳафтасига 200-300 грамм гўшт сотиб олаётганининг гувоҳи бўласиз.Тармоқларда тез-тез хароба мактаблар видеоси чиқиб туришини ҳам биламиз😥

Астағфирло... камбағаллари бор, гўдаклари учун суюнчи пуллари, болалар пуллари қисқартирилган , ишлидан ишсизи кўп элга эл.энергия, газига лимит қўйилган давлатда, буларнинг ойлиги 110 млн ҳам бўлама а?!!!🤯
Э, бу Янги Ўзбекистоннинг эски очбақалари пул жийдими а?
Э, булар қачон тўяди?!! 😡

Энди тушундим пастдаги майда ўғриларни. Чунки уларнинг хабари бор, уларнинг катталари "Своя рука владыка" деб ўз ўғирликларини "ойлик маоши" қилиб қонунийлаштириб олганидан. 🙄

Кабул укам, қуйидаги ривоятни
"Раҳбар бўлиб олиб фақат ўзини ўйламаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмаган эдику",

"Чўридай танга ойликка ишламаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмаган эдику" деб,

"Эркагу-аёл вазирлари подшосининг қовурғасидан яратилиб, 110 млн ойлик маош билан, ночорликдан, муҳтожликдан ҳимояланган" деб ўзгартириш керагов 🥴

Ўлганнинг устига тепган деб,
элининг қулоғига лағмон илиш учун бир вилоят раҳбари салкам 70 млнга минбар ҳам сотиб олганини ўқидим телеграмнинг "Харажатлар" каналида🙄

Жаноб катталар, 'У"лар олаётган 100 млнлик маош информацияси рост бўлса, яна "АДОЛАТ" дан гапирганларингизга ўлайми а?😥

Малика (ʍąúя)

29 Oct, 00:09


Бугун фарзандларимнинг меҳрибон Гуля холаси,
Қашқадарё магистрал электр тармоқларининг етакчи муҳандиси, энергетика фахрийси бўлган, энам туққан жигарим Қизларгул синглимнинг 55 ёшлик юбилейи!🥰

Сингилжоним, сени оиламиз номидан чин қалбдан табриклаймиз!
Илоҳим оиланг, фарзанду-набираларинг ва бизнинг бахтимизга умринг зиёда бўлсин! Соғлик-омонликда, ҳурма-иззатда, қадрдонларинг ардоғида юзларга киришни насиб этсин яратган эгам! 🤲
С ДНЕМ РОЖДЕНИЯ ДОРОГАЯ! 🥳
🌹🥀🌺🌹🥀🌺🌹🥀🌺
Мен келган бул дунёга
шошиб ортимдан кеган..
Эна сутин толашиб
менинг ҳоққимди жеган😁
Тетапоя қиғанимда,
эмаклаб жетиб кеган.
Энам тиккан кўйлакларим,
жиртилғинча шул кийган
Мен гўдакти нори суриб,
ҳаммаси шуни суйган.
Аламидан опачаси,
гоҳо ушлавоб туйган😂
Мендай шиғир ойтмасаям,
ғазал ойтишди қийган😍
Мана шундай зўр сингилди
худайим менга берган! 😊

Малика (ʍąúя)

28 Oct, 02:38


Эсимда, болалигимда 3-4 та қўшни аёл йиғилишса, ужастик гурунглар қилишарди.
Бу 1976-77 йилларнинг гурунги. Эсимда қолганлари:
"Ҳмм 2000 йилларда охири замон бўлармиш. Ҳаа Исо пайғамбар иккита бармоғини кўрсатиб кетган экан";
- "Америка бизнинг устимизга нейтрон бўмбасини ташламоқчи эмиш";
- "Пистончалар ўғирлаб кетиб, боллардинг қонини ичармуш";
- "Тўбаа, поланча артис итига ҳам тилла тиш қўйдирганмуш" деса биттаси, иккинчиси " Ҳаа пули кўплигидан қизларди қиморга тикиб ўйнармуш";
- "Ҳмм Ванга ойтипти эмиш, 1985 йилда Қашқадайра минан Бухорони сув босармуш";
-" Ҳмм анови дириктрдинг хотини ҳамсияси чиқарган овқатти итига бераймиш, дириктр заптраккаям гўш жермиш";
- " Пистанчанинг ҳовлисида 5-6 туп ёввойи ўсган похта гуллаган экан, шул учун қомаққа обкетишипти-яй";
-"Поланча катта, пулини уч литрлик бонкаларга соб ҳовлисига кўмиб қўйганмиш"...
деган ваҳимали гапларни гапиришарди.
Ҳар бир қўшни аёл, ўзининг эшитган ужастигини "поделиться" қилишарди. 😁

Яхшиям тирнет бўмаган экан. Бечара гурунгчи янгалар жиноий жавобгарликка тортилиб кетармиди🤔

Энди эшитганингизни гурунг қилиш запрет эмиш. Ҳозир ўқидим, жиноий жавобгарлик бор эмуш.😐

"Отганмуш, ётганмуш, ютганмуш, тутганмуш" ни йиғиштирингизар энди.
Худога шукур, қилғилиқти қиган эмас, гапирган айбдор бўлатиган замонга келдик мана 🙄
Эл оғзидаги элакка чехўл тикиб қўйишди🥴

Малика (ʍąúя)

26 Oct, 13:25


Бугун тармоқдаги янгиликларни ўқииб, болалигимда ёдлаган шеъримни эсладим🥴)

Раз, два, три, четыре, пять,
Вышел зайчик погулять.
Вдруг охотник выбегает,
Прямо в зайчика стреляет.
Пиф-паф! Ой-ой-ой!
Умирает зайчик мой.
Привезли его в больницу,
Он украл там рукавицу,
Привезли его в палату,
Он украл там шоколадку.
Привезли его на крышу,
Он украл там дядю Мишу.
Привезли его домой,
Оказался он живой!😁

Малика (ʍąúя)

26 Oct, 05:15


Мана, иш қидираётган хотин-қизлар учун иш ўринлари бор😊👇

Малика (ʍąúя)

21 Oct, 10:24


Вақт тез ўтяпти. Ана-мана дегунча сайлов ҳам яқинлашиб, саноқли кунлар қолди. Ўзи охирги йилларда тез-тез сайловлар бўлиб турганиданми аҳолини сиёсий фаоллиги ошиб бораётгндек.

Авваллари айрим номзодлар ўнқир-чўнқир маҳаллаларга кириб, ун-ёғ тарқатиб сайловчиларни оғдиришга ҳаракат қилишарди. Номзод шу орқали овоз оларди, сайловчини қорни тўярди — кўчалар эса ўнқир-чўнқирлигича қолиб кетаверарди. Бу маслани туман ва вилоят кенгашларида кўтариб чиқиши лозим бўлган депутат кейинги сайловга ун ва ёғ ғамлаб қўяверарди.

Партиялар ҳозирги замон сайловчиларини қуруқ ва олди-қочди ваъдалар, баландпарвоз шиорлар, бир қоп ун билан алдаб бўлмаслигини англаб етишди, менимча. Шу сабабли, пафосдан йироқ, амалга ошириш имкони ва ричаглари мавжуд бўлган, таги-фундаменти бор таклиф ҳамда ташаббуслар билан чиқишмоқда. Қайси номзод ғалаба қозонишидан қатъий назар ҳар бир фуқаро сайловда фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик позициясини билдириши зарур деб ўйлайман.

Парламент ва ҳукумат аъзоларида «халқни ўзи сиёсатга қизиқмайди-ю» деган бамайлихотирлик вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундай сиёсий жараёнларда фаоллик туфайли сайловларнинг савияси, парламент ва ҳукуматни ҳушёрлиги ошиб бораверади. Шунинг учун, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг, келажак учун овоз беринг!

@mufasa_mh

Малика (ʍąúя)

20 Oct, 06:37


ҲУРМАТЛИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ва ҚАРШИ ШАҲРИ ҲОКИМИ!

Нишон тумани аҳолиси, фуқарои-фақирлари номидан илтимос қиламан!

ҚАРШИ-ГРЭС (Нуристон), ҚАРШИ-НИШОН қатнайдиган таксиларимизга Қарши автовокзалидан (Умида автостанцияси) жой ажратиб беринглар ИЛТИМОС!!!!

Таксилар тайинли жойи йўқлигидан ҳар жойда сарсон. Уларни қидириб биз сарсон. Ўтган кун панада турган таксига чиқаман деб неварам билан лотокка тушиб кетишимга оз қолди🤕

ИЛТИМОС, фақат Агора, ёки бир Қаршининг ит сонқимас, энамнинг ковушининг патагининг остидан жой ажратманглар!!!

Ойтиб қўяй таксиларимиз ҳам, биз ҳам бормаймиз у томонларга. Ташвиш билан, узоқдан, Қаршига ғадир будир йўллардан чарчаб келганимиз етмагандай, қайтиб кетиш учун ҳам сарсон қилманглар бизни! 🙄

Таксичи йигитлар айтишди, холажон бизга шу бўш турган автостанциядан стоянка ажратишса яхши бўларди деб.

Биз Нишон эли шу кунгача дурус тонимаған, сайловдан кейин ҳам кўришимиз даргумон бўған бир гала бетларни илиб чиқишга шаҳардинг сўлим жойларидан жой товибсизарку! Ана шу элим деб "куйиб пишаётган" фейсларга овоз бератиган биздиям ўйлангизар озраққана😥
Менга ўшқаб, панада бекинган таксига чиғаман деб лотокка тўмалаб кетиб ояғи синса бир эккитасининг, сайловга боролмайди, мана сизга минус эккита овоз🥴

Малика (ʍąúя)

18 Oct, 04:52


Ахмоқгарчиликнинг каттасини кўрдим ҳозир Нишон-Қарши йўл ёқасида.
"Юлдузга" яқин "Пахтазор" МФЙ да катта йўлдан пастдаги далада янтоқларни чопиб, ёқишмоқда.
Тутуннинг дастидан йўл кўринмайди. Тоза ҳавони бузгандан ташқари, бу ўсимликлар ерни эрозиядан (емирилишдан) асрамайдими? 🙄

Малика (ʍąúя)

18 Oct, 04:13


Депутатлар! Савол келди. Нима иш қилдинглар? Мандан сўрашяпти. Мани рости хабарим йўқ 🤷🏻‍♀️

Малика (ʍąúя)

14 Oct, 11:30


Сени назарга илмаганим учун, мени кечир Green Leaf🥴

Бундан икки йил аввал Noila Mumtoz синглим GreenLeaf маҳсулотини мақтаганида, эшитишни ҳам ҳоҳламагандим.
- ээ қўйинг Ноила, ёшлигимда ўзим Oriflame билан шуғуллангандим, бу ҳам шунинг бир туридир-да деб.

Аай қулоқ қоқмай беккарлар қиган эканман.
Саалгана сквознякка қийшайиб қоғич мўйнимга мана шу нерсаси даво бўлди. Дуганам бериб эди пойдалангани👇
Тавсую, рекомендую😁

Шени шевдим гринлейп😁

Чолинканинг қопчиғидан экки матта шимо қисам, экологик тоза, пойдали нерсаларини 50% га оламан ё насиб🥰

Карўчче дўстлар, менга ўшқаб қачондир уни шевиб қосанглар менга ҳуушт денглар, сизардиям ўзимдинг қопталимга обуна қиб, совғаларингдиям ўзим оппораман хўппа? 😂

Бияғи "пользуйся с выгодой" деганидай ўрис дуганам😌

Малика (ʍąúя)

13 Oct, 02:29


Бугун қишлағимизда якшанба бозор... Ҳамма бозорга чиғиб, бир ҳаптага жетарли бозорлиқ қилади.. Бобой гўшт апкеса биир шўрпа қип ичиб, часвакларди мойлайтиған кун. Ўтган ҳапта, шўрпадан қоган гўшти қовуриб жеб қўйиб эдим. Чолинкага жохмади. Ну и штў?🥴 Млёнталаб одамга лимит жохмаб эди, ҳештима бўмадиқў😁

Қўй гўштидан олиб келган
"Хоним"га деб
Угра кесдим, эконом қиб
чолимга деб
Сўкиб қолди, коса ковлаб
"зоринга" деб..
Гўшти қони, қизғандингми
чолинга деб..

Шукур қинг деб бир ўқрайдим
боримга деб.
Жиз қиб жедим, чарвиси жўқ
қорнимга деб..
Ўйлаппанку гўшт обкебиз
ёримга деб🙄
Ажин босқан ёноқдаги
ҳолимга деб

Деди менга: бир қарагин
ҳолинга деб
Ўзинг жуттинг, гўшт бермайин
чолинга деб
Ҳай шу гапда....
нанай нанай зоринга деб🤣🤣

Малика (ʍąúя)

10 Oct, 05:41


Бугун Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт марказида хизмат қилаётган тажрибали, билими ўткир, ўз ишига виждонан ёндашувчи, хушмуомила шифокор акушер-гинеколог синглим Malohat Oltieva нинг туғилган куни.

Малоҳатхон синглим, туғилган кунингиз билан чинг қалбимдан табриклайман! Умрингиз зиёда бўлсин!
Сиздан шифо топган ва шифо топаётган опа-сингилларингизнинг дуолари сизни доим асрасин. Эл олдида юзингиз доим ёруғ бўлсин!
Соғликда-омонликда, ҳурмат-иззатда, қадрдонларингиз ардоғида юзларга киринг илоҳим🤲🏻

Малика (ʍąúя)

04 Oct, 02:36


Шифокорнинг сўзи ҳам даво

Xayrulla бовурим, рахмат сизга, менга Gulzoda Negmatova дек тажрибали, ширинсўз, жонкуяр эндокринолог шифокорни тавсия қилганингиз учун🙏

Чўккан кўнглим товдай, бир ярим метр бўйим экки метр бўлиб қойттим Самарқанддан🥰

Ота-онасига рахмат Гулзода Шухратовнадек фарзандни тарбиялаб, ўқитиб, элга нафи тегадиган бир инсон қилиб етиштиргани учун🙏.
Ай, озрақ гурунг қилдим, ниятлари бирам гўзал, бўқоқнинг тугунчаларини ўсишини тўхтатадиган янги аппарат сотиб олиш орзусида экан. Илоҳим шу элимиздинг соғлигини ўйлаб қилган ниятлари амалга ошсин🤲🏻

Самарқанд эндокринология марказининг каттаю-кичик тиббиёт ходимлари оқим катта бўлишига қарамай, бирам хушмуомала, бирам чаққонгана ишлашаркан барака топгурлар. Бу жамоа бирлиги ҳам шу Гулзода Шухратовнанинг чиройли иш юритишининг самараси албатта👍

Тажрибали УЗИ мутахассиси Эргашева Раиса қизинкага, мўйнимға ийна тиғиб овритсаям тиреоидолог-эндокринолог Аваз Қодиров укамга ҳам катта рахмат😁. Қўллари дард кўрмасин шуганалардинг 🤲🏻.

Содағаси кетайинлар, ҳали вери вўлмайсиз хала, озраққана доваланингда шиғирларди қийратайберинг дейишди😊.

"орақ ичмасангиз, чилим чекмасангиз, зарарли нерса жемасангиз вўлди" дейишди.
- э жўғ-ай, зарарли нерсадан шул чолинканинг миясидан онда сонда чўқалаб тураман бўўлди дедим🥴)

Мўлла бова панкреатин хорам деганнан бери, ўзига ўшқаб каттароқ байрамда "Танбур" га минчаккана нонди ботириб ковшаб қўяман, тондир гўшт ҳазм бўсин деб. Ўрис дуганам ойтқанидай "видит бўг, не пийўм а лечимса" деб😂😂

Хайруллажон, яна бир бор рахмат оғажон, менинг дийдиёмга бефарқ бўмаганингиз учун. Эсон-омонгана, биранта толиб аканинг шиппагини босивоб, жиртиб қўйиб, аптаматтинг тўти минан тояқ жеб қўймайгана ошивонг Ўзбекистонга🤲🏻😁

Яшасин дўстларга бой FB😁

Сени шевдим Самарқанд. Одамларинг бирам яхшиякан 🥰

Малика (ʍąúя)

01 Oct, 07:19


😁👍

Малика (ʍąúя)

01 Oct, 07:18


👇

Малика (ʍąúя)

19 Sep, 12:14


Қаршида Орзу бозор ойналдим қизим минан. Битта "типа кашемир" полтанинг нархини сўрадим, 1.5 млн опа деди сотувчи. Қизимга қораб:
- моникай кўрдингма, пашти бир вошли пенсам кетайкан. Анаа пулинг вўмаса киялмайсан, киялсанг бир ой ҳештима жеялмайсан дедим.

Қизим:

- ай эна кетдигай, Ҳолқ банкадан пластигимди олайиқ, тойяр бўғандир деди.

Янги бозорға бурилятқан жўлдаги Ҳалқ банкига кирдик. Қизим пластигинг ҳал бўғинча мени банктинг орқа ҳовлисига оппориб ке дедим.
Қишда келганимда ҳовлисининг бурчагида подшолар ҳам пияда боратиган уйчаси бор эди😌
Уйдан тонгда бир чайнак кўк чай ичиб чиққан мен шўни кўзлааб, серманглаааб кетятувдим

-опа тўхтанг! деди бир аял "ХЕНДЕ ХОХ" дегандай.

-ҳа, нимайди? дедим.

- Ҳожатхонагами опа? деди кўкиш халат кийган сингил.
- ҳийи дедим.

-уч минг сўм деди

-ия дедим, мижозларға бепул эдиқў деб ўйлаб, " мингмасми ҳамма жайдагидай? дедим.

- жўқ опа, бошлиқ шўндай деган деди.

- бералмасамчи уч минг, нима вўлади дедим, киритмайсизми уйчага? Бу банктинг мижозлари иштаниға чищща қиворяпти экан деб ўйлашмайдима? дедим кулиб

- жўқ кириталмайман опа, бошлиқ уришадида деди. 😐

Тўрбамди титиб, уч минг товиб бердим.
- ии бир қизиқ гапирайкансиз дедида пулди олиб, чўнтагига солди.
Уйчадан кулииб қойтиб чиғайберсам, фаррош аял, қизимга
- сен ҳам кириб чиқ деятган экан. "Приход" тинг изини совутмай деб. 😁

Қизим менга:
- эна наъ кулиб чиғябсиз? деди
- қизим дедим, тасаввур қилдим-да, банктинг бошлиғи эрталабки мажлисда, фаррошга кўрсатма берятганини " Бугундан бошлаб ҳожатхонага уч минг сўмдан олиб, сўнг киритасиз, қулағингизга қуйивонг хўппа?" деб😂😂😂

Ана кўрдингма қизим "кийсанг-жеялмайсандинг қопталиға шиялмайсан " ҳам қўшилди дедим кулиб😂😂😂

Ҳаҳ эътиборли бошлиқлардан ойналиб кетайин-да😌😁