NamXU OTM @namxuuz Channel on Telegram

NamXU OTM

@namxuuz


🏛 NamXU OTM rasmiy sahifasi

NamXU — kelajagingizni professionallarga ishoning!

• Onlayn ro'yxatdan o'tish: qabul.namxu.uz
• Bog'lanish uchun: 78-113-21-22

NamXU OTM (Uzbek)

🏛 NamXU OTM rasmiy sahifasinnNamXU — kelajagingizni professionallarga ishoning! nnNamXU OTM Telegram kanali sizga o'z ta'limingizni professional darajada rivojlantirish imkoniyatini beradi. Bu kanal orqali siz yangi o'quv kurslari, maqolalar, va seminarlar haqida ma'lumotlarga ega bo'lasiz

NamXU OTM kanaliga a'zo bo'lish uchun quyidagi havolaga o'ting: qabul.namxu.uznnSavol va takliflar uchun bo'g'lanish uchun telefon raqami: 78-113-21-22

NamXU OTM

09 Apr, 19:54


🌙 Hayit ayyomingiz muborak boʻlsin!

Barchani Ramazon hayiti bilan muborakbod etamiz. Duolar ijobat qilinadigan mazkur kun siz azizlar uchun xayrli va barakotli bo‘lsin!

🤲 Barchangizga sihat-salomatlik, xotirjamlik hamda har bir ezgu niyatingizning roʻyosini koʻrishingizni chin dildan tilab qolamiz!

Hurmat bilan, NamXU OTM ma'muriyati!

NamXU OTM

09 Apr, 17:10


O‘zbekiston xalqiga Ramazon hayiti tabrigi

Hammamizga ayonki, islom dini – tinchlik, ezgulik va insonparvarlik dinidir. Muqaddas kitoblarimizda “Tinchlik-omonlik, oʻzaro doʻstlik va ahillikka intilib yashash – chin moʻminga xos fazilatdir”, deb taʼkidlangani ham bu fikrni tasdiqlaydi. Ilohim, barcha ezgu niyatlarimiz amalga oshsin.

Yaratganimizning oʻzi el-yurtimizni panohida asrasin. Ramazon hayiti barchamizga muborak boʻlsin! — Shavkat Mirziyoyev

🇺🇿 @nodavlattalim — nodavlat oliy ta’lim muassasalari haqida rasmiy xabarlar

NamXU OTM

21 Mar, 02:49


🌸 Navro‘z ayyomingiz muborak bo‘lsin!

Bahorning tabarruk ayyomi, yangilanish va yasharish bayrami bo‘lmish Navro‘zi olam bilan chin yurakdan muborakbod etamiz! Sizga, oilangizga va har bir xonadonga tinchlik, osoyishtalik, mustahkam sog'lik, baxt-saodat, omad, olam-olam sevinch olib kelsin!

Siz va yaqinlaringizga tinchlik-farovonlik tilab qolamiz! Hayotingiz mana shu bayram kabi go'zalliklarga, ajoyib xotiralarga, faqatgina yaxshi yangiliklarga boy bo'lsin deymiz!

Hurmat bilan, NamXU OTM ma'muriyati!

NamXU OTM

18 Feb, 09:33


Namangan viloyatida joylashgan nodavlat oliygohlardan sirtqi ta'lim shaklida tahsil olayotgan NamXU talabalariga berilayotgan imkoniyatlar va ularning afzalliklari.

NamXU OTM matbuot xizmati

Telegram | Instagram | Youtube

NamXU OTM

17 Feb, 09:12


НАМҲУ ОТМ БАЁНОТИ

Бир неча кундирки НАМҲУ ОТМ (кейинги ўринларда – Университет) масаласида талабаларга ва ижтимоий тармоқларда ҳам масъул орган вакиллари томонидан турли асоссиз фикрлар билдириб келинмоқда. Ушбу масалалар юзасидан Университет маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик вакилининг ва бошқа мутасаддиларнинг важларига кўра гўёки Университет томонидан лицензия олиниши жараёни қонунга хилоф бўлган. Аммо, Университет тегишли тартибда 2023 йил 10 февралда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун 062797-сонли лицензияси асосида олий таълим фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 2022 йил 28 декабр ойида берилган аризага биноан ваколатли орган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда – ВАЗИРЛИК) томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан берилган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2023 йил 8 феврал кунига қадар бўлишига қарамай ВАЗИРЛИК масъул ходимлари томонидан ҳеч қандай хатти-ҳаракат амалга оширилмаганлиги, бунинг натижасида Лицензиялар автоматик шаклланганлиги ҳақида расмий хат юборилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Адлия вазирлиги техник хатолик туфайли лицензиялар чиқиб кетган ҳусусий ОТМлар ҳақида ВАЗИРЛИКка хат киритган. Бироқ Адлия вазирлигининг ушбу хатидаги техник хатолик билан чиққан лицензиялар рўйхатида НАМҲУ ОТМ 062797-сонли лицензияси мавжуд эмас.

Адлия вазирлиги шунингдек "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни 28-моддаси қўлланилиши келтирилган.

Қонуннинг ушбу моддасига кўра, агар ВАЗИРЛИК талабгорнинг лицензияни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бермаса ва уни беришни рад этмаса, кўзда тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда ваколатли органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.

Адлия вазирлигининг билдиришича, қонунга кўра талабгор белгиланган давлат божини ёки йиғимни тўлаганидан кейин махсус электрон тизим воситасида унга лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилади. Бунда ВАЗИРЛИК эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.

Шу кунга қадар Университетга тегишли 062797-сонли лицензияни бериш ноқонуний бўлганлиги бўйича суд қарорлари мавжуд эмас. ВАЗИРЛИК масъул ходимларига ҳам йўл қўйган масъулиятсизлиги учун жавобгарлик белгилангани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд эмас. Юқоридагилардан хулоса қилиб айта оламизки, Университет ўз фаолиятини лицензия асосида қонуний олиб борган ва қабулларни амалга оширган.

NamXU OTM

17 Feb, 07:36


NamXU OTM pinned «Hurmatli NamXU talabalari hamda xodimlari 🔴 Ijtimoiy tarmoqlarda va ba'zi mas'ul xodimlar tomonidan turli xil NamXU haqida hech qanday asosga ega bo'lmagan yoki bir tomonlama yondashuv asosida tarqatilayotgan fikrlarga birozdan so'ng rasmiy munosabat bildirishimizni…»

NamXU OTM

17 Feb, 07:24


Салласини деса калласини ёки "текшириш" билан "ўрганиш"нинг фарқига бормайдиган судьялар ҳақида

1 февраль куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “НАМХУ ОТМ” МЧЖнинг (НАМХУ ОТМ) шикояти тафтиш тартибида кўриб чиқилди.

Ишнинг қисқача мазмуни қуйидагича:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги НАМХУ ОТМда лицензия талабаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказиш бўйича буйруқ чиқариб, Бизнес-омбудсман билан келишган.
Текширув ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруққа асос сифатида Адлия вазирлигининг хати келтирилган.
НАМХУ ОТМ ушбу ҳаракатлардан ва ўтказилган текширишдан норози бўлиб, маъмурий судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди аризани рад қилган, апелляция инстанцияси бу қарорни ўз кучида қолдирган.

Биз манфаатларини ҳимоя қилаётган НАМХУ ОТМ томонидан аризани асословчи ўнга яқин асослар келтирилган бўлиб, улардан бири қуйидагича: "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида" ги Қонуннинг 12-моддасига ва Президентнинг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига кўра тадбиркорлик субъектида қисқа муддатли текшириш ўтказиш учун бу тадбиркорлик субъектининг қонунчиликни бузганлиги ҳақида маълумот ёки мурожаат бўлиши керак.

Бироқ текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруққа асос сифатида кўрсатилган Адлия вазирлиги хатида НАМХУ ОТМ ҳақида ёки унинг қонунчиликни бузаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Суд жараёнида жавобгар вакилларининг кўрсатмаларидан маълум бўлдики, текшириш ҳақидаги буйруқ чиқарилишига Президент администрациясининг ўша пайтдаги бошлиғи С.Умурзоқов томонидан имзоланган ХДФУ ҳужжати ҳам асос бўлган экан. Биз ушбу ҳужжат билан фақатгина тафтиш инстанциясида таниша олдик. Биринчи инстанция ва апелляцияда бизга бу ҳужжат кўрсатилмади ҳам, муҳокама ҳам қилинмади. Лекин шу ҳужжатга асосланиб қарорлар қабул қилинди.

Қизиғи, ушбу ҳужжатда ҳам на НАМХУ ОТМ ҳақида, на унинг қонунчиликни бузганлиги ҳақида бирор маълумот бор. Фақатгина нодавлат олий таълим муассасаларида ўрганиш (эътибор беринг, текшириш эмас) ўтказилиши кўрсатилган. Аниқ бир ОТМ номи келтирилмаган. Камига ваколатли органлар “ўрганиш” сўзини “текшириш” деб талқин қилган. Бу эса тадбиркор учун салласини деса калласини олиш билан баробар.

Умуман суд жараёнида асосий савол НАМХУ ОТМда текшириш ўтказилиши учун унинг қайси қонунчиликни бузганлиги асос бўлди? деган саволга бирон-бир жавоб олмадик. Суд қарорларида ҳам бу ҳолатга аниқлик киритилмаган.

Шу суд ишидан ҳулоса қилдимки, тадбиркорлик субъекти бирон-бир норматив ҳуқуқий ҳужжатни бузганлиги ҳақида маълумот бўлмаса ҳам унга нисбатан исталган пайтда қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, фаолияти тўхтатилиши мумкин. Буни назорат қилувчи орган ҳам, Бизнес омбудсман ҳам, судлар ҳам тўғри деб ҳисоблайди.

Иккинчи ҳулосам, текшириш билан ўрганишни фарқига бормаганлар ҳам судьялик қилса бўлавераркан.

Албатта суд қарорлари устидан Олий судга шикоят қиламиз, энди барча умидларимиз Олий суддан. Олий судда ҳарқалай "ўрганиш" билан "текшириш"ни фарқига боришар? Аммо масаланинг бир тарафи бор: янги тартибга кўра Олий судда ишни кўриш-кўрмасликни битта судья ҳал қилиб юборади-да.

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈

NamXU OTM

17 Feb, 07:22


Hurmatli NamXU talabalari hamda xodimlari

🔴 Ijtimoiy tarmoqlarda va ba'zi mas'ul xodimlar tomonidan turli xil NamXU haqida hech qanday asosga ega bo'lmagan yoki bir tomonlama yondashuv asosida tarqatilayotgan fikrlarga birozdan so'ng rasmiy munosabat bildirishimizni ma'lum qilamiz.

NamXU OTM matbuot xizmati

Telegram | Instagram | Youtube

NamXU OTM

16 Feb, 18:16


Assalomu alaykum sirtqi ta'lim shakli 1-kursda tahsil oluvchi talabalar!

Namangan shaharida joylashgan o'quv binoyimizga keladigan guruhlarni jadvali yuborilmoqda. Shu asosida guruhingizga qarab belgilangan vaqtda ko'rsatilgan xonalarda barchangiz 100% holatda yetib kelishingiz so'raladi.

Mo'ljal: Dashatbog' sanoat zonasi

NamXU OTM

16 Feb, 18:16


Assalomu alaykum sirtqi ta'lim shakli 2-kursda tahsil oluvchi talabalar!

Namangan shahar Amir Temur ko'chasida joylashgan Namangan shahar 2-son kasb-hunar maktabiga keladigan guruhlarni jadvali yuborilmoqda. Shu asosida guruhingizga qarab belgilangan vaqtda ko'rsatilgan xonalarda barchangiz 100% holatda yetib kelishingiz so'raladi.

Mo'ljal: Temir yo'l vokzali