Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали @uzbekistannogironlarjamiyati Channel on Telegram

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

@uzbekistannogironlarjamiyati


Узбекистон Ногиронлар жамиятининг 217 дан ортиқ бўлим ва бўлинмаларининг иш фаолияти ва НБШларнинг масалалари бўйича танишув канали. Илтимос Мазкур каналга фақат-фақат НБшларга тегишли бўлган мавзуларда материаллар жойлаштиринг...

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали (Uzbek)

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали, янги ва малакали НБШларга озгина ва жуда ишончли таълим материаллари таклиф этадиган каналдир. Бу каналда, НБШларга тегишли мавзулар бўйича маълумотлар ёзиб борилган хамда бошқалар билан тажрибалар алмоқчи бўлган одамлар учун фойдали маълумотлар мавжуд. Ушбу каналга хуш келибсиз ва сизга фойдали ва амалий маълумотлар овози тармоқлари орқали ўтказилади. Мазкур каналга аъзо бўлиш бепул ва содиқ канал админлари томонидан ўз мавзуларингизни ҳам ёзишга имконият берилган. Ишончли материаллар ва янгиликлар учун Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий каналига киришинг, ўзингизни янгишлаб олинг!

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

14 Jan, 11:55


@ijtimoiyaxborot

🔍 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ ҳисобга олинган қуйидагилар фарзандликка олинади:

🔹ота-онаси вафот этган;

🔹ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

🔹ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

🔹ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

🔹ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

🔹ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

14 Jan, 06:33


@ijtimoiyaxborot

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:

🔹 етим болалар;

🔹 ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:

▫️ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;

▫️топиб олинган болалар;

▫️қолдириб кетилган болалар;

🔹ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

14 Jan, 04:47


👮🏼‍♀️14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти чин қалбидан муборакбод этади! Сизнинг мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, кексаларимиз хотиржам яшаётганликларига, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлаётганлигига таҳсинлар айтиб, ушбу байрам Сизга кўпдан — кўп қувончли лаҳзаларни ва бахтли онларни ҳадя этишини астойдил тилаб қоламиз! Кўтаринки кайфият сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Байрамингиз муборак - Ватанимиз мард ўғлонлари ! Ўзбекистон Ногиронлар жамияти жамоаси. https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

13 Jan, 05:46


@ijtimoiyaxborot

❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БОҒЧА ПУЛИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН


📃 ПФ-87-сон Президент Фармонига асосан,

⚡️Боқувчисини йўқотган хотин-қизлар учун:

фарзандлари учун давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиниши;

3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

12 Jan, 17:14


Paralimpiya o’yinlari chempioni Asila Mirzayorovaning fotiha to’yi bo’libdi. Alloh to’kis baxt bersin yoshlarga. O’zbekiston rivojiga hissa qo’shuvchi solih va soliha farzandlar ato etsin.


🔘 @xushnudbekuz

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

12 Jan, 17:13


@ijtimoiyaxborot

❗️18 ЁШДАН КАТТА БОЛАЛАРГА ХАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАНАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Бир танишимни фарзанди 18 ёшдан катта бўлса хам танишим ўша фарзандига хали хам алимент тўлаб келади. Алимент бола 18 ёшга тўлгунигача тўланмасмиди ?

⚡️ЖАВОБ:
Тўғри, болаларга алимент тўлаш улар 18 ёшга тўлгунигача амалга оширилади. Саволингиздаги ҳолатда бошқа масалалар бўлиши мумкин.

📃 Оила кодексининг 100-моддасига кўра, ота-она ўразо келишув билан ёки суд тартибида вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент бериши шарт қилиб кўрсатилган.

✏️ Сизни танишингиз 18 ёшдан катта фарзандига ҳали хам алимент тўлаётган бўлса бунга иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчиси, у фарзанди 18 ёшга тўлгунигача бўлган вақт учун тўланмай қолган алимент қарздорлиги бор ва у ўша қарзини энди тўлаяпти. Иккинчиси, 18 ёшга тўлган фарзанди меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги учун ихтиёрий ёки суд тартибида унга алимент тўлаяпти.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

12 Jan, 17:12


@ijtimoiyaxborot

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 387 194 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 346 798 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 1 795 731 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 2 693 597 сўмни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 13:25


📢 Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига!

Адлия вазирлиги огоҳлантиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил10 мартдаги 57-сон қарори талабларига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар йили 1 февралгача рўйхатдан ўтказувчи адлия органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этишлари шарт.
Ҳисобот шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Ҳисоботларни тақдим қилиш Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон портали (e-ngo.uz) орқали амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши мансабдор шахсларга жарима солишга сабаб бўлади.

👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 12:51


@ijtimoiyaxborot

❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади

📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 12:18


Pensiya miqdori ko‘proq chiqishi uchun tavsiyalar berildi https://kun.uz/news/2025/01/10/pensiya-miqdori-koproq-chiqishi-uchun-tavsiyalar-berildi

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 12:15


@ijtimoiyaxborot

🔰Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

🔹ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

🔹ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

🔹ота-онаси бедарак йўқолганда;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 12:15


❗️Toshkent va Namanganda prokuratura xodimlari ushlandi

Toshkent shahri Olmazor tumani prokuraturasi tergovchisi jinoyat ishi doirasida gumonlanuvchi sifatida jalb qilingan shaxsga nisbatan “qamoqqa olish” tarzidagi ehtiyot chorasi qo‘llamaslik evaziga 30 ming AQSh dollari talab qilib, shundan 20 ming dollarni olayotgan vaqtida ushlandi.

***

Namangan viloyati Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasi shifokori 5 nafar fuqaroga nogironlik nafaqasini belgilashda soxta hujjatlar tayyorlab berganligi yuzasidan taqdim qilingan materiallarni o‘rganib chiqib, unga nisbatan qonuniy chora ko‘rmaslik evaziga 3000 AQSH dollari talab qilgan. U so‘ralgan puldan 2400 dollarni olayotgan vaqtida ashyoviy dalillar bilan ushlandi.


👉@xushnudbek👈

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

11 Jan, 04:12


🎂 Бугун Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳудудий Тошкент шаҳар бўлими раиси Васикова Феруза Хамитовнанинг таваллуд топган куни!

Феруза Хамитовна Сизни Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви ва барча тизим  жамоаси  номидан туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Шу муносабат билан Жамият бўлими доирасида амалга ошириб келаётган самарали, савобли ишларингизга улкан зафарлар тилаб, соғлиқ, оилавий бахт-саодат ҳеч қачон тарк этмасин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти жамоаси...

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

10 Jan, 07:40


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

📌 Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг:
1. www.uzbekistan2030.uz
2. regulation.adliya.gov.uz

👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

10 Jan, 06:08


@ijtimoiyaxborot

⚡️Қонунчиликка кўра:

▪️кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

▪️ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

10 Jan, 06:08


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш


➡️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

➡️Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

🟢Сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чораларини кўриб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

10 Jan, 04:29


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш


➡️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

➡️Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

🟢Сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чораларини кўриб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

09 Jan, 17:51


@ijtimoiyaxborot

❗️УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖЛАРГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА 120 000 000 СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

▪️Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

✏️ Мазкур имтиёзли ипотека кредити бўйича кимда қандай қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

27 Dec, 01:29


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Болаларни
қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

🖥Батафсил: bolahuquqlari.uz

Каналга уланиш👇👇👇
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook |🟥Youtube

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

27 Dec, 01:29


#Савол_жавоб

⚡️Мени ўғлимни ногиронлиги бор, уни операция қилдириш учун Москва шаҳрига олиб боришим керак, менга ва ўғлимга хорижга чиқиш паспортини олиш учун имтиёз борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида “Вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда давлат божини тўлашдан озод этилади” белгилдаб қўйилган.
Шунга асосан болангизга ва сиз (ҳамроҳлик қилувчи шахс)га хорижга чиқиш паспорти берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz |✈️Telegram | ™️Facebook | 🟥Youtube

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

27 Dec, 01:19


Nogironlar jamiyati hamda Yoshlar agentligi hamkorligida Bir guruh Qorbobo va qorqizlar Qorako'l tumandagi mahallalarda bolajonlarga sovg'a, ulashib ularga bayramona kayfiyat baģishlashmoqda

👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

27 Dec, 01:19


#Yangi_yil_shukuhi

Yurtimiz boʻylab kezib yurgan shu kunlarda Yangi yil bayramini hammadan ham koʻra bolajonlar oʻzgacha ishtiyoq bilan orziqib kutadi. Shu munosabat bilan Yoshlar ishlari agentligi Olot tuman boʻlimi tashabbusi bilan “Qorbobolar paradi” tashkil etilmoqda.

Xususan, “Boʻribek Chandir” mahallasida oʻtkazilgan ushbu tadbirda Qorbobolardan iborat volontyorlar guruhi barcha bolalarni bayram bilan tabriklab, ularga sovgʻa-salomlar ulashishdi.

👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

26 Dec, 15:38


Қадият газетасининг навбатдаги сони

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

26 Dec, 10:31


Yilning faol nodavlat notijorat tashkilotlari taqdirlandi

2024-yil 26-dekabr kuni poytaxtimizda O‘zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi va O‘zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlarni qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Jamoat fondi tomonidan O‘zbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasining a’zolari orasidan “Yilning faol nodavlat notijorat tashkilotlari”ni taqdirlash marosimiga bag‘ishlangan tadbir bo‘lib o‘tdi.

Tadbirda Oliy Majlis palatalari, nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari ishtirok etdi.

➡️Batafsil

🌎 ngo.uz 🚀Telegram
🎬Youtube🔵Facebook
📷Instagram

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

26 Dec, 08:12


ANDIJON AXBOROTI |IMKONIYATI CHEKLANGANLAR UCHUN BAYRAM SOVG'ALARI 25.12.2024 YIL

👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

28 Nov, 11:30


Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг 2024 йил иш режасига кўра, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Ўзбекистон Ногиронлар шашка федерацияси ва Умидвор Ногиронлар Унитар корхонаси билан ҳамкорликда 2024 йил 28 ноябр куни 3-декабр Халқаро Ногиронлиги бўлган шахслар кунига бағишлаб, ногиронлиги бўлган ҳаваскор ёш йигит-қизлар ўртасида Шашка спорт турининг Тошкент шаҳар иккинчи очиқ чемпионати ўтказилди.

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

28 Nov, 03:28


Oʻzbekiston nogironlar jamiyati Qashqadaryo viloyati Dehqonobod tumani xududiy boʻlinmasi xodimlari joriy yilning 27-noyabr kuni 87 va 97-maktabning uyda yakka tartibda taʼlim olayotgan nogironligi boʻlgan oʻquvchilari Norboyev Jasurni va Bozorov Nurbek, Jumanazarov Sunnatillani maktab direktorlari M.Xamdamov va Sh.Mengliyev hamda uztozlari bilan birgalikda uyiga borib hol-ahvol soʻrashib, 3-dekabr Xalqaro nogironlar bayrami bilan tabriklab sovgʻalar berishdi.

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

26 Nov, 05:02


Loyiha: 1-yanvardan Toshkent shahridagi jamoat transportida 💵naqd pulda to’lov qilinsa, 3 ming so’m bo’lishi mumkin

❗️💳
Elektron to’lovda esa narx oshmaydi — 1 ming 700 so’mligicha qoladi.

Bu haqdagi Toshkent shahri hokimining qarori loyihasi e’lon qilindi.

Bu nima degani?

Bundan asosiy maqsad aholining elektron to’lovlardan foydalanishini rag’batlantirish. Ya’ni kim xohlasa, avtobus va metroda oldingidek eski narxda — 1 ming 700 so’mda yuraversin, buning uchun elektron to’lov qilishi kerak. Kim naqd pulda to’layman desa, unda 1-yanvardan boshlab qimmatroq, ya’ni 3 ming so’m to’lashi mumkin. Tanlov aholining o’zida qoladi.

Shuningdek, transport kartalaridan foydalanilgan holda bir soat ichida bir yo‘nalishli yo‘lovchi transportidan boshqasiga o‘tish sonidan kelib chiqqan holda imtiyozli va bepul tarif rejalarining narxlari ham hozirgiday qoladi, o‘zgarmaydi.

Toshkent shahri yo‘nalishlaridagi barcha avtobuslar salonida yo‘lkira haqini naqd pulda olish amaliyotidan voz kechiladi va yo‘lkira haqini faqat elektron tarzda qabul qilish amaliyoti joriy etiladi.

Bu nima degani?

Yangi yildan boshlab avtobus ichida haydovchi yoki konduktor tomonidan aholidan naqd pul olish taqiqlanadi. Avtobusda naqd pulda to’lov qilmoqchi bo’lgan yo’lovchilar avtobus bekatlarida yoki boshqa maxsus joylarda naqd pul evaziga bir martalik QR-kodli bilet sotib olishi mumkin bo’ladi.

Bundan maqsad — haydovchi va konduktorlar tomonidan pul mablag’larining talon-toroj qilinishiga chek qo’yish.

Metrolarda naqd pul evaziga bilet sotib olishda eskicha tartib saqlanib qoladi.


👉 @xushnudbek 👈

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

25 Nov, 15:27


Para akademik eshkak eshish sporti bôyicha
17 18noyabr kunlari Toshkent viloyatida joylashgan Tuyabo‘g‘iz suv ombori havzasida para akademik eshkak eshish bo‘yicha yoshlar va kattalar o‘rtasida O‘zbekiston chempionati o‘tkazildi
Nogironlarjamiyati a'zolari faol ishtirok etishyi. Va. Faxrli órinlarni olishdi .

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

25 Nov, 11:47


3-декабр "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан ЎзНЖ Ш.Рашидов туман ногиронлар жамияти томонидан 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди.

❇️ Байрам олдиндан нишонланиб келинади, бундан кейин хам нишонланади. Бу кўмакдан жуда хурсанд бўлган НБШ ларимиз ,давлатимиз рахбари Мухтарам Президентимизга узоқ умрлар тилаб, хамиша ижтимоий химояга мухтож бўлган ногиронларимиз учун жуда қулай шароитлар яратиб келмоқдалигини айтиб дуога қўл очдилар.

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

25 Nov, 07:34


#Рейд
⚡️25.11.2024 йил куни Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Оқолтин туман бўлинмаси раиси Ғ. Мамадияров "Автотехсервис" МЧЖ қошида фаолият кўрсатаётган Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасида ногиронлиги бор шахслар иштирокида ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар юзасидан рейд ўтказди.
⚡️Рейд жараёнида техник хизмат кўрсатиш шахобчасига кириш йўлакчаси ногиронлар учун мослаштирилган махсус ўриндиқлар мавжуд, навбатсиз хизмат кўрсатиш борасида махсус белгилар борлиги аниқланди
⚡️Рейд давомида техник хизмат кўрсатиш шахобчасига келган ногиронлиги бор шахслар билан сухбатлар ўтказилди.Улар томонидан шахобчадаги шароитлар юзасидан эьтирозлар бўлмади. Ўзб.Респ.Президентининг 18.07.2024 йилдаги   266-сон Қарори юзасидан ногиронларнинг тўсиқсиз харакатланиши учун белгиланган қоидалар юзасидан атрофлича тушунтириш берилди.
⚡️Рейд жараёнида шахобча маьсулларига  ногиронлиги бор шахсларга яратилиши керак бўлган шарт шароитлар юзасидан тавсиялар берилди
Ўзбекистон НЖ Оқолтин туман  бўлинмаси

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

17 Nov, 16:45


❗️🧓 На станции «Дружба Народов» появился первый инновационный механизм для пожилых людей

Это шаг к более удобным и безопасным поездкам для всех, кто нуждается в дополнительной поддержке. Ташкент заботится о старшем поколении.

Распространите сообщение👇

👉
Пресса.uz - Новости Узбекистана🇺🇿

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

16 Nov, 09:36


🎂Бугун Ўзбекистон ногиронлар жамияти Қорақолпоғистон Республикаси бўлими раиси Даулетярова Парчагул Муратбаевнанинг таваллуд топган куни!

Парчагул Муратбаевна Сизни Ўзбекистон ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви ва барча ҳудудий бўлим ҳамда бўлинмалари  жамоаси  номидан туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизни соғлиқ, оилавий бахт-саодат ҳеч қачон тарк этмасин! Шу муносабат билан Жамият бўлими доирасида амалга ошириб келаётган самарали, савобли ишларингизга улкан зафарлар тилаб, доимо улкан натижаларга эришишингизга тилакдошмиз! Дунёдаги энг яхши тилаклар Сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти жамоаси...

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

16 Nov, 05:04


@ijtimoiyaxborot

🔰Yashash joyiga doimiy roʻyxat (propiska)ga turish uchun istalgan Davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilish mumkin

☝️Fuqarolar Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda viloyatlar boʻylab doimiy roʻyxatga turish uchun murojaat qilishlari mumkin.

🏠 Shuningdek, mazkur xizmatdan Oʻzbekiston Respublikasining “Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi lozim boʻlgan shaxslar - Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari toifalarining roʻyxati toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq:

Toshkent shahri va Toshkent viloyatida koʻchmas mulkka ega fuqarolar;

Toshkent shahrida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan fuqarolar - Toshkent shahri va Toshkent viloyatidagi doimiy yashash manziliga doimiy roʻyxatga turishlari;

Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan fuqarolar - Toshkent viloyati boʻylab boshqa manzilga doimiy roʻyxatga turishlari mumkin.

📝 Xizmat ko'rsatilganligi uchun BHMning 2 foizi (23 100 so'm) miqdorida davlat boji undiriladi;

Arizalar 1 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

📄 Yashash joyiga doimiy roʻyxatga qo'yilganligi bo'yicha qayd varag'i beriladi.

❗️Eslatib oʻtamiz, mazkur davlat xizmatidan faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari foydalanishi mumkin.

📎 Ma'lumot uchun: xizmatdan YAIDXP hamda Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalariga ham murojaat qilishlari mumkin.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

16 Nov, 01:41


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кимлар киритилади?

🔰 Қонунчиликка кўра, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га ("Ягона реестр" АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

📜 "Ягона реестр" АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

🚫 Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

☑️ "Ягона реестр" АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

Каналга уланиш
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook |🟥Youtube

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

15 Nov, 17:12


#Маниторинг
⚡️15.11.2024 йил куни Ўзбекистон Н Ж Оқолтин туман бўлинмаси Фарғона шахарчасидаги "Медикал сервис" хусусий поликлиникасида Ногиронлиги бор шахсларни қулай ва тўсиқсиз харакатланиши учун яратилган шарт шароитлар юзасидан мониторинг ўтказди.
⚡️Мониторингда ногиронлар
учун яратилган шарт шароитлар ўрганилди.
Поликлиникада Пандус қилинган талабга жавоб беради, махсус ўриндиклар жойлаштирилган,
⚡️Ўзб.Респ.Президентининг 18.07.2024 йилдаги   266-сон Қарори юзасидан ногиронларнинг тўсиқсиз харакатланиши учун белгиланган қоидалар юзасидан атрофлича тушунтириш берилди.
Ўзбекистон НЖ Оқолтин туман  бўлинмаси

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

15 Nov, 17:10


Yangi qabul qilingan Qonunda o'zlariga nisbatan zo‘ravonlik sodir etish xavfi ostida bo‘lgan bolalar toifalari (jami 11 ta) belgilanmoqda (27-modda).

Zo‘ravonlik xavfi ostidagi bolalar:

🟢 yetim;
🟢 nazoratsiz yoki ijtimoiy jihatdan og‘ir ahvolda qolgan;
🟢 ota-onasi yashash joyi bo‘yicha vaqtincha bo‘lmagan davrda yoki ularning o‘z ota-onalik majburiyatlarini vaqtincha bajara olmasligi davrida o‘ziga nisbatan vasiylik yoki homiylik belgilanmagan bolalar;
🟢 otasi yoki onasi (ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar) ruhiy holati buzilganligi va (yoki) narkologik kasalliklar tufayli dispanser hisobiga olingan bolalar;
🟢 otasi yoki onasi (ularning o‘rnini bosuvchi shaxs) huquqbuzarliklarni sodir etgan (jinoyatga suiqasd qilgan) bolalar;
🟢ijtimoiy xavfli vaziyatda qolgan bolalar;
🟢 aqliy rivojlanishida nuqsoni bo‘lgan;
🟢 g‘ayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etgan va boshqalar.

Zo‘ravonlikdan jabrlangan yoki xavfi ostida bo‘lgan bolalarga himoya rejasi tuziladi, unga muvofiq psixologik ko‘mak, sog‘lig‘ini tiklash, moddiy zararning o‘rnini qoplash, yuridik yordam ko‘rsatish, xavfsiz boshpana berish va boshqa turdagi yordamlar ko‘rsatiladi (23-, 30-36-moddalar).

📝 telegram    💻 instagram  
📝
facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Mingchinor MFY da yachovchi 10.07.1987-yilda tug'ilgan 2-guruh nogironi Xamidov Azam xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.31.10.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Soxil MFY da yachovchi 23.10.1986-yilda tug'ilgan 1-guruh nogironi G'afurova Dildora xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.31.10.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Mustaqillik 5 yiligi MFY da yachovchi 23.04.1989-yilda tug'ilgan 2-guruh nogironi Muxiddinov O'tkirbek xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.31.10.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Tinchlik MFY da yachovchi 12.10.1978-yilda tug'ilgan 2-guruh nogironi Yusopova Nargiza xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.31.10.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Oromgox MFY da yachovchi 2-guruh nogironi Azizova Marziya xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.01.11.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:57


Namangan viloyati Yangi Namangan tumani Oromgox MFY da yachovchi 1-guruh nogironi Axmedova Mayramxon xonadonidan manzilli habar olinib nogironlar jamiyati bo'linmasi tomonidan oziq-ovqat maxsulotlari bilan ta'minlandi.01.11.2024

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:56


Capacity Development of Leaders with Disabilities for UNCRPD
(UN Convention on the Rights of Persons with Disabilities) Implementation (A) Japan.(JICA) Oct.14.2024-Nov.2.2024 International Cooperation Agency. UNCRPD uchun nogironligi bo'lgan yetakchilarning salohiyatini rivojlantirish. (Birlashgan Millatlar Tashkilotining Nogironlar huquqlari to'g'risidagi konventsiyasi)ni Amalga oshirish (A) trening kursida Toshkent viloyati Yangiyo'l shahar Nogironlar jamiyati raisi Dildora Xodjayeva tanlov asosida ishtirok etdi.Suningdek Germaniyada  2025 yil 1-3 aprel kuni kutilayotgan Global Nogironlik sammitida  Nogironlar jamoat birlashmasi vakili sifatida ishtirok etish taklifi berildi.(GDS). 2024 yil 14 oktyabr - 2 noyabr 2024 yil.     Yaponiya Xalqaro hamkorlik Agentligi.

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

01 Nov, 10:53


Жорий йилнинг 31 октябрь куни Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманида яшовчи 1 гурух ногирони Маматқулова Дилфуза "Энг яхши Ижодкор" наминатсияси кўрик тандовида Ш. Рашидов туман босқичида иштирок этиб " Йил аёли" вилоят босқичига йўлланма олишди.❇️Табриклаймиз бутун жамоамиз номидан. Ютуғларингиз бардавом бўлсин.

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

24 Oct, 11:14


@ijtimoiyaxborot

🔰Vafot etgan shaxsni dafn etish uchun uni qarindoshlariga, ular bo‘lmaganda esa dafn etishni amalga oshirish majburiyatini o‘z zimmasiga olgan boshqa shaxsga nafaqa to‘lanadi. Nafaqa Pensiya jamg‘armasi yoki ishxona tomonidan to‘lanadi.

Dafn etish uchun nafaqa pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 4 baravari miqdorida O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjeti mablag‘lari hisobidan moliyalashtiradi.

Dafn etish nafaqasini olish uchun murojaat qilgan shaxs uning bunga huquqi bo‘lmasa, sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan bo‘lsa, nafaqani olish uchun fuqaroning o‘limi qayd qilingandan boshlab 60 kundan keyin murojaat qilgan bo‘lsa dafn etish uchun nafaqa to‘lash rad etiladi.

Ishlab turgan xodim yoki uning oila a’zosi vafot etganda nafaqa u ishlab turgan tashkilot tomonidan to‘lanadi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

24 Oct, 03:40


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи фуқароланинг имтиёзлари

🖥
Батафсил: www.advice.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook |🟥Youtube

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

23 Oct, 22:30


@ijtimoiyaxborot

🔰Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

👉 Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

22 Oct, 12:25


🎂Бугун Наманган вилояти “Ijtimoiy himоуа” жамияти раиси Мўминова Мохира Абдуллажоновна бугун таваллуд айёмларини нишонламоқдалар.

Ҳурматли Мўминова Мохира Абдуллажоновна сизни жамоамиз номидан туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Сизга мустахкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик ва файзу-барака тилаймиз. Ҳамиша оилангиз ва яқинларингиз бахтига соғ саломат бўлиб, савобли ва машаққатли иш фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти жамоаси номидан...

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

22 Oct, 09:38


@ijtimoiyaxborot

🔰Пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

☝️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.

🔹 Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.

🔹 Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

22 Oct, 06:04


#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун йиллик меҳнат таътили

Батафсил: www.advice.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube

Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали

21 Oct, 15:05


Жорий йилнинг 27-октябрь санасида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Шу мақсадда, жойларда муҳим йирик сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
2024 йил 27 октябрда ўтказиладиган Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва Халк депутатлари Кенгашлари сайлов учаскаларда, Узбекистон Риспубликаси Президентининг 18 июль 2024 йилдаги "Ногиронлиги булган шахсларга қулай ва тўсиқсиз мухит яратиш бўйича кўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги 266 - сон карорининг сайлов участкаларида бажарилганлиги Фаргона вилоятида ташкил этилган жами 1210 та сайлов участкаларида зарур барча шароитлар яратилган. Имконияти чекланган шахслар ўз сиёсий ҳуқуқларини тўлақонли амалга оширишлари учун етарлича шароитлар мавжуд. Сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилган. Шунингдек, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар мавжуд бўлган сайлов участкаларида оптик лупалар (катталаштирувчи ойналар) ҳамда қўшимча ёриткичлар, кўриш имконияти чекланганлар учун брайл алифбосидаги бюллетенлар билан таъминланган. Участка сайлов комиссияси биносининг кириш ва чиқиш жойларида пандуслар (нишоб йўлаклари) мавжуд. Пандусларнинг 30 градус бурчак баландлигидан юқори бўлган жойларда махсус “ёрдамга чақириш” тугмалари ўрнатилган. Дарҳақиқат, ногиронлиги бор шахслар Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканликлари Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида имконияти чекланган шахсларнинг сиёсий ҳуқуқлари

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий Бошқаруви раиси Абдуллаев Комил Қадамович жорий йилнинг 16 октябрь куни Фаргона вилоятига хизмат сафарида бўлиб,, 27-октябрь куни ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ВА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР, ТУМАН ҲАМДА ВИЛОЯТ КЕНГАШЛАРИГА бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, сайлов ўтадиган участкаларида НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР учун яратилган шарт-шароитлар ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий Бошқаруви раиси Абдуллаев Комил Қадамович сайлов участкаларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
2024 йил 16октябр куни Фаргона шахар ,- юридик коллеж биносида жойлашган 68-сонли участкасида маниторинг ўтказилди Сайловчилар сони 2346 нафар, шундан ногиронлиги бўлган шахслар 29 киши, биринчи маротаба овоз берувчилар 17 нафарни ташкил этган. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий Бошқаруви раиси Абдуллаев Комил Қадамович сайлов участкаси раиси Джураева Мохира Аскаровна.Фаргона шахар 14-сонли шодлик умумталим мактаби биносида жойлашган 67-сонли участкаларида 2044 нафар.шундан нбш лар 25 киши биринчи маротаба овоз 8-нафарни ташкил этган.