Mo’min.uz @muminuzm Channel on Telegram

Mo’min.uz

@muminuzm


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти, Музработ тумани
"Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали

✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇

@DustmuhammadboboAdmin
+998975512156
Каналга уланиш:
https://t.me/MuminUzM

Mo’min.uz (Uzbek)

Mo'min.uz kanali o'zbekiston musulmonlari idorasi sifatida faoliyat yuritadi. Bu kanal Surxondaryo viloyati, Muzrabot tumani 'Dostmuhammad bobo' jome' masjidi rasmiy kanalidir. Kanalda o'zbekistonning muhim dini voqealariga oid maqolalar va videolar, maqbul bo'lgan islomiy kitoblar va qisqacha bayonotlar mavjud. Kanal dastlabki qurilmalarda faol bo'lishi mumkin, shuningdek, savol va takliflar uchun @DustmuhammadboboAdmin bilan bog'lanishingiz mumkin. Ulashish uchun raqam: +998975512156. Siz ham kanalga qo'shiling va dini ma'lumotlardan foydalaning: https://t.me/MuminUzM

Mo’min.uz

22 Jan, 15:45


#рўза
Музработ тумани
2025 йил 23-январь, пайшанба
1446 йил 23-ражаб


🍽Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:09
🍲Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:56

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни
.
@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Jan, 15:13


#тадбир

✔️2025-йил 21-январ куни Сурхондарё вилоятида ўтказиб келинаётган намунавий амалий тадбирларнинг навбатдагиси Жарқўрғон туманида ўтказилди.


🕌"Исломобод" жоме масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда ишчи гуруҳ азолари Жарқўрғон туманининг 10 та масжиди ҳамда 10 та маҳаласига бириктирилди.

🗣Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб йиғилган қавмга, тинчлик неъмати, шукроналик, ақидада адашмаслик каби долзарб мавзуларда маъруза қилиб бердилар. Сўнгра ногирон ва эхтиёжманд фуқаролар шунингдек таббаррук ёшдаги кексалар яшайдиган оилаларга кирилиб совға саломлар берилди.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

22 Jan, 12:12


#Насихат
Агар Аллоҳ сизни соғинса, сизни намозга қоим қилиб қўяди...
Агар сиз билан ёлғиз қолишни хоҳласа, тунда таҳажжудга уйғотиб қўяди...
Агар сизни жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, сизга ибодат қилишни осон қилиб қўяди...
• Сизга яхшиликни истаса илм бериб, уни амалига собит қилиб қўяди...
Агар сизни кечиришни хоҳласа, тилингизни тавбага муяссар қилиб қўяди...
Агар сизга саодат бермоқчи бўлса, қалбингизни кенг қилиб қўяди...
Агар сизни севса... Қани энди севса... Аллоҳим бизларга ҳам насиб қилгин... Насиб қилгин...🤲
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

22 Jan, 12:08


БЕМОРЛИК ВА БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ
@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Jan, 04:28


#tafsir
Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради

"Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир" (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни афв этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин" (Имом Ҳоким ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Қиёмат куни бир жарчи, одамларни афв қилганлар қани? "Роббингиз ҳузурига мукофотингизни олгани келинг", деб чақиради. Афв қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришга ҳақлидир", деганлар.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

22 Jan, 02:25


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

21 Jan, 10:39


#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆21.01.2025 йил,
21-Ражаб ойи,Хижрий 1446
Сешанба  ҳолатида


🕋  Бомдод        06:50
🕋  Пешин          13:00
🕋  Аср                16:15
🕋  Шом              18:00
🕋  Хуфтон          19:35


🏞 Тонг вақти:       06:27
☀️ Қуёш чиқиши:  07:43
🌥 Қуёш ботиши:  17:43


  ☕️ Саҳарлик   -  06:09
  🍽 Ифторлик   - 17:54

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

21 Jan, 10:39


Mo’min.uz pinned Deleted message

Mo’min.uz

21 Jan, 02:31


Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож?

🎙Саидаҳмад домла Сайдаралиев


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
@Muminuzm

Mo’min.uz

20 Jan, 13:19


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади.  Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

20 Jan, 06:44


#Мутолаа_вақти
Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен Раббимни ҳузурига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.

Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди. Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, ҳайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан. Хотини унга:
— Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми? — дебди. У яна хайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини:
— Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди, — дебди кулиб.

Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!”, дебди.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

19 Jan, 15:23


#рўза
Музработ тумани
2025 йил 20-январь, душанба
Ҳижрий: 1446 йил 20-ражаб


⌚️Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:10
⌚️Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:51


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни
.
🔗Рўза нафсни қандай тарбиялайди?

🤲 «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»
@Muminuzm

Mo’min.uz

13 Jan, 14:18


#ҳикмат
ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

13 Jan, 01:46


Ражаб ойини рузасини тутишни унутманг!!!

Музработ тумани вакти билан
2025 йил 13-январь, душанба
1446 йил 13-ражаб

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:13
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:45

---‐-‐-‐------------------------------------------
2025 йил 14-январь, сешанба
1446 йил 14-ражаб

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:13
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:46

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm -

Mo’min.uz

12 Jan, 10:10


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ

1516-CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

11 Jan, 13:06


#muftiy_minbari
📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

11 Jan, 02:34


#Зикрлар
Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари:

Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

Унда дунё ва охират саодати муавжуд;

Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

Унда ризқни келтириш бор
.

 Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

11 Jan, 02:33


Йўлнинг ҳаққи нима?
Йўл ҳаракати қоидалари қадимда ва ҳозирда?


Устоз Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

@Muminuzm

Mo’min.uz

11 Jan, 00:46


#ҳикмат
ҚАЛБИНГИЗГА ҚАРАНГ, У СИЗГА ҲАҚНИ СЎЗЛАР...

Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳудан:

"Бошимизга келган бало (офат, ташвиш ёки муаммо) Аллоҳнинг ғазабими ёки гуноҳларга каффоратми ёки даражотми, буни қандай биламиз?", — деб сўрашибди.

Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу ҳазратлари бундай деб жавоб берганлар:

"Агар келган балодан ғазаблансанг, демак Аллоҳнинг ғазаби экан!

Агар бало келганда тавба қилиб, истиғфор айтсанг, демак гуноҳингга каффорат экан!

Агар бало келганда Аллоҳнинг қазосига рози бўлсанг, демак даражотингни кўтариш учун экан
".
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

11 Jan, 00:41


МАСЖИДДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ЎҚИШНИНГ АҲАМИЯТИ
@Muminuzm

Mo’min.uz

10 Jan, 13:44


#Jaholatga_qarshi ma‘rifat
Muzrabot tumani "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi Akbar domla Shukurov va mutasaddi tashkilotlar hamkorligida aholi, ayniqsa yoshlar orasida diniy aqidaparastlik, ekstremizm va terrorizmning zararli oqibatlari to‘g‘risida profilaktika ishlarini olib borish, vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida Muzrabot tuman Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bo'limi hodimlari orasida “Jaholatga qarshi maʼrifat” shiori ostida targ‘ibot tadbiri tashkil etildi.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

10 Jan, 12:23


#Мутолаа_вақти
✒️Нуқта
(Давоми...)

....​​Қандайдир шабодда ёки енгил ҳаво елдими, экрандаги таҳажжуд қум барханларига самум теккандек ғижимланиб учди-кетди...
       Ана ундан кейин яна бир жавобсиз қўнғироқ бўлибди: бу- ўша ўқимай, кўрпага бурканиб жим ётаверганим "ясийн" ўқишга бўлган чорлов эди...
      Кетидан уч марта ўқиган "оят ал-курсий"им оҳирги амалим бўлиб остига чизиб қўйилибди...
     Энди тушкунликка туша бошладим...
     Ҳаммаси тугадими?!
      Наҳотки, менга бошқа имкон берилмайди, наҳотки энди кеч!?
    Гуноҳларимни қандай юваман?!
    Шу нуқтада гуноҳларим қанчалиги ҳақида ўйлаган кечаги ҳолатимдан уялдим. Нур фикримни ўқидими, яна йўл бошлади: бу сафар пастлиққа қараб шўнғий бошладик...
     Қайердадир-бошқа пастга тушиб бўлмаслигини англаган ҳолда тўхтадик...
     Қорайган ҳарсангтошдек юза, кўп жойларига балчиқ, лой ёпишган...
     Ҳарсангга бояги нурнинг эпкини тегиши билан ёришди: унда ҳали унга, ҳали бунга лой отаётган ўзимнинг холатим кўрина бошлади, уялиб кетдим...
    Яна кўп ўзим" арзимас" деб билган гуноҳларимнинг  бўй-бастини кўриб, жуда абгор бўлдим...
    Нега уларни- анави осиб қўйилган болғачада  "истиғфор" айтиб майдаламадим,  тавба намозлар ўқиб парчаламадим, савобли амаллар қилиб гардини ювмадим, нега уларни жуда "кичкина- кўз илғамас" деб ўйлаб адашдим...
    Ўтириб йиғлай бошладим. Ҳолимга ачиниб, шу қоронғу зулматда кўз ёш тўкавердим.
   Ягона фонусдек порлаётган нур ҳам ачиниб, сал нарида шумшайиб тураверди. Негадир унинг туришидан онам раҳматлини эслагандек бўлдим.
    -Онаммисиз?!- деб қичқирдим...
    -Онамсиз-а!
     Нур бош чайқагандек бўлиб, нарироқ учди...
      Атрофга аланглаб узоқларда милтираётган яна икки нурни кўргандек бўлдим. Бир бирига суяниб турган нурлар жудаям олисда эди!
     Йиғлайвердим, йиғлайвердим...
     "Тавба қилдим, Аллоҳим тавба қилдим, ўзинг кечир, ўзинг кечиргин!" деб ўкиравердим...
    Ёнимда "қарс" этиб бир тош ёрилди. Гарди шувиллаб ҳавога учди. Осмондан- ёмғир томчилай бошлади, юзларим, қўлларим, кўксим ҳўл бўлди!
-Ана ўзига келди! Ана киприги қимирлади!"
-Вой қўлини қимирлатди, тирик... Тирик худога шукр, қўрқитдинг- а, ёмон қўрқитдинг...
-Аяяяяяя!
      Демак "тирик" ман.
Тирикман экан...
Кўзларимни очдим...
      Тепамда- қўлида суви чакиллаб турган коса билан жуфтимни, йиғлаб қовоқлари шишган болаларимни, қалпоғи қийшайиб турган оқ халатли аёлни кўриб "тирик" эканлигимни англадим...
Демак яна имкон берилибди, ўша катта баҳайбат қояларни парчалашим учун, яхши амаллар қилишим учун, у ёқдан бўладиган "қўнғироқлар" га жавоб беришим учун яна вақт қўшиб берилибди...
Аллоҳим... Ўзингга шукр! Ўзингга мингдан-минг шукроналар бўлсин...
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

28 Dec, 02:45


#ҳикмат
Беш нарсанинг қадри беш нарса билан билинади
:

1.Саломатлик фаровон ҳаёт билан;
2.Сафар яхши суҳбат билан;
3.Гўзаллик ҳусни хулқ билан;
4.Уйқу хотиржамлик билан;
5.Тун Aллоҳнинг зикри билан.

Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳу
🔗 https://t.me/muminuzm📝– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

28 Dec, 01:09


#muftiy_minbari
📹  УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

28 Dec, 01:03


СУҲБАТДОШГА НИСБАТАН ОДОБЛАР
@Muminuzm

Mo’min.uz

27 Dec, 01:47


#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆27.12.2024 йил,
26-Жумадус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида

⌚️  Бомдод        06:55
⌚️  Пешин          13:00
⌚️  Аср                15:55
⌚️  Шом              17:40
⌚️ Хуфтон          19:15


🏞 Тонг вақти:   06:28
☀️ Қуёш чиқиши:  07:45
🌥 Қуёш ботиши:  17:20

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

27 Dec, 01:45


Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?

🎙Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
@Muminuzm

Mo’min.uz

26 Dec, 14:41


Эртага энг яхши кунингиз бўлсин! ☄️

Булутлар остидан мўралайди ой,
Бу оқшом энг гўзал тунингиз бўлсин!
Кўнглингиз кўшкида очилсин чирой,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Сизни умидлардан қилмасин жудо,
Ғойибдан муждалар айласин садо,
Саодатлар берсин, бахт берсин Худо,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Оройиш тилайман оғринганларга,
Шифо берсин Роббим оғриганларга,
Дийдор насиб этсин соғинганларга,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Яйранг, наво-назму, куйларга боринг,
Сизни азиз билган уйларга боринг,
Кўнгилни чоғ қилиб тўйларга боринг,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Тонг отса муборак Жума бошлангай,
Ибодатлар ила кўзлар ёшлангай,
Масжидлар томонга қадам ташлангай,
Эртага энг яхши кунингиз бўлсин!

Гўзалликни севинг, ҳаётни суйинг,
Шеъримни гўзал бир тилакка йўйинг,
Яқинларга уни жўнатиб қўйинг,
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

26 Dec, 10:24


Ё  Аллохим!
Қуръонни қалбимнинг бахори қилгин”  деб дуо қилар экансиз,Мусхафингизни очинг, ўқинг ва Аллохнинг Каломини тафаккур қилинг.Қуръон ўқиш учун вақт ажратинг.Ҳар куни шу тартибга риоя қилинг.Шундагина Каломуллох  қалбингиз бахори бўлади.Қуръон токчада турса  ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина олинса,асло киши қалбининг бахори бўлмайди”.

©Шайх Абдураззоқ Бадр
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

26 Dec, 10:21


🎙 Afzal Rafiqov
Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3
⬇️ ⬇️ ⬇️
@Muminuzm

Mo’min.uz

26 Dec, 00:43


Пайшанба куни рўзасини тутишликка харакат килинг!

Музработ тумани
2024 йил 26-декабр,пайшанба
Ҳижрий: 1446 йил 25-жумадус сони

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:07

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:31

@Muminuzm

Mo’min.uz

25 Dec, 13:32


#муфтий_минбари
📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

25 Dec, 09:08


#ҳикмат
Одамларни ўртасини қандай фарқлайман ва уларнинг ниятлари менга нисбатан яхши ёки ёмонлигини қандай ажратаман?

Атрофингдаги шахсларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳдан ўзгаси билмас. Шунинг учун сен доимо: “Аллоҳим, менга яхшиликни хоҳлаганга йўллаб қўйгин! Менга ёмонликни хоҳлаганни мендан буриб қўйгин!”, дея дуо қил.

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

24 Dec, 12:28


Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@Muminuzm

Mo’min.uz

24 Dec, 02:40


Тадқиқот

🔖 Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур
...

   Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аллоҳ таолога иймон келтирган, шифо беришга фақат Аллоҳ таоло қодир эканига эътиқод қилган одамлар динни инкор қилувчи даҳрийларга қараганда кўпроқ ва тезроқ шифо топар экан.

Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.

   Шунингдек, тадқиқотчилар Аллоҳни зикр қилган инсон организмида муайян гормонлар ажралиб чиқиб, юрак фаолиятига ҳамда умуман одамнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилишини ҳам таъкидлашган.
Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!

🔖«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур», Раъд сураси, 28 оят.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

23 Dec, 02:29


#дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир),

деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади
», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

🔗https://t.me/muminuzm– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

22 Dec, 16:07


Душанба куни рўзасини тутишни унутманг!

Музработ тумани
2024 йил 23-декабр,душанба
Ҳижрий: 1446 йил 22-жумадус сони

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 06:05

Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 17:29

@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Dec, 14:41


Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Dec, 02:42


Qur‘onni tajvid bilаn o‘rganish uchun tavsiya qilingan qorilar
🎙
Ustoz Shayx Alijon qori
@Muminuzm

Mo’min.uz

21 Dec, 08:28


#muftiy_minbari

📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

23 Nov, 16:10


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

23 Nov, 00:41


#Зикрлар
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ  لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
 

Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва олии‌ Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дедилар».
(Термизий ривояти)
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

22 Nov, 12:09


22.11.2024-yil "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidida juma namozidan fotolavhalar
@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Nov, 12:09


22.11.2024-yil "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidida juma namozidan fotolavhalar
@Muminuzm

Mo’min.uz

21 Nov, 15:05


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
   “"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

21 Nov, 13:05


#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

21 Nov, 05:32


🤲 Соғлик сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.


Маъноси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ  ва тақдирга  рози  бўлишни сўрайман.
🔗 @Muminuzm- диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

20 Nov, 06:08


Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.

• Агар гуноҳ қилган бўлсанг, мағфират сўра.
• Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
• Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.

Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).
©️ Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

20 Nov, 00:35


Қирқ кун балиқ қорнида қолган Юнус алайҳиссалом (аудио)
@Muminuzm

Mo’min.uz

20 Nov, 00:31


#Мутолаа_вақти
Куркув(жуда ибратли)
(Якуний кисм...)


- Ўзим, сизга сув ҳозирлай дедимда.
- Менгами?
- Нима, мени сиздан бошка хўжайиним борми?
Содиқ яна гапирса уруш чикишидан безиллаб индамади. 
Лекин, ундай бўлмас, Таҳмина энди ўзгарганди.
Иккиси олдинма-кетин туриб, намоз ўқишди. Таҳмина жуда узоқ дуо қилди. Хатто кўзларига ёш олди.
Таҳмина суритокда хаёл суриб ўтирган эрини кўриб, ёнига борди.
- Ҳа дадаси, нима ҳақида ўй сураяпсиз?
- Шунчаки, ишларни режалаяпман.
- Содиқ ака, эртага "гап"им бор эди-ку...
- Кел, ҳозир жанжал қилмагин.
- Йўқ, аввал эшитинг... Шу гапимга бормоқчи эмасман.
- Нега?
- Боргим келмаяпти, ундан кўра бугун бозорга бориб, сизга янги кийимлар оламиз.
- Мени кийимларим бор-ку.
- Бўлса ҳам оламиз.
- Сенга-чи, сенга кўйлак керакмасми?
- Йўқ, керакмас.
Содиқ жавобдан лол қолди.
- Ахир сенга янги кўйлаклар кийиш ёқарди шекилли?
- Адашдингиз, менга буюм эмас, сиз билан ўғлимиз қадрлисиз.
Таҳмина шундай деб, эрига яқинроқ ўтириб, елкасига бошини қўйди.
- Дадаси, кечаги гапим учун мени кечиринг.
- Қайси гап?
- Кеча кечқурунги...
- Мен кечириш тугул, у гапингни унутиб ҳам юбордим.
- Энди ҳеч кўнглингизни оғритувчи гап айтмайман.
- Ростан-а? Сен негадир ўзгариб қолибсанми?
Таҳмина индамай, жилмайиб қўя қолди. 
У ҳали ҳамон эрининг елкасидан бошини олмаган, кўзларини юмганча турар, у шу ҳолида ўзини тинч ва бахтиёр ҳис этарди.
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

19 Nov, 16:03


📖Mulk surasi
🎙Shayx Alijon qori
@Muminuzm

Mo’min.uz

19 Nov, 03:58


#Шеърият
Сўрашса, сабрли аёлми эркак,
Эркаклар биз дея кўкрак керади.
Ҳаттоки, бир зумга қурмасдан хаёл,
Аёллар сабрсиз дея кулади.

Ҳаммани дунёга келтирган аёл,
Сабр-ла тўққиз ой кўтариб юриб.
Аёлнинг устидан мазах қилгунча,
Қани ўзинг, бола кўргинчи туғиб.

Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб,
Аёлнинг ўрнига қўйиб ўзингиз.
Ўчир овозинг деб бақириб унга,
Ўтмай қолганида бирор сўзингиз.

Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб,
Онанггиз ўрнига қўйиб ўзингиз.
Емаю едириб, киймай кийдириб,
Алла айтиб ухлатиб силаб юзингиз.

Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб,
Қизингиз ўрнига қўйиб ўзингиз.
Дадам қайда дея мўлтирар кўзи,
Дейдики, совғамас, келсинлар ўзи.

Аёлларнинг сабри тошдан ҳам қаттиқ,
Қанча азоб берсанг, чидар барига.
Аёллар бор ғамин ютар ичига,
Аёллар йиғлайди фақат қадрига.
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

19 Nov, 01:10


#Зикр
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алаи‌ҳи васаллам дедилар: «Бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, бу унинг учун у‌нта қулни озод қилишга баробар бу‌лади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик у‌чирилади. Бу унга шу кунда шаи‌тондан сақлаш бу‌лади. У‌ша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан ку‌ра афзал нарса қила олмаи‌ди. Илло, ким у‌шандан ку‌проқ қилган бу‌лсагина, ку‌проқ савоб олиши мумкин».
(Икки шаи‌х ва Термизии‌ ривоят қилишган)
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

18 Nov, 12:26


#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

18 Nov, 01:21


Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

🤲 Фарзандингиз  "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

17 Nov, 03:26


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:  “Аллоҳ кимни фарзанд билан ризқланрирган бўлса, унга чиройли исм қўйсин, тарбиясини чиройли қилсин ва балоғатга (вояга) етса уйлантириб (ёки турмушга узатиб) қўйсин”, дедилар.
Ибн Абу Дунёнинг “Китабул ъиял” асаридан.
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

16 Nov, 23:54


#Мутолаа_вақти
✒️КУРКУВ
...
( жуда хам ибратли.)
Давоми...
Таҳмина кўпчилик сингари намозни қариганда ўқимоқчи, рўмолни ҳам ўшанда ўрамоқчи эди. Бироқ... Улгурмади...
У кийимларига қараб, қанчалар латта-путтага кўнгил қўйганини тушунди. Содиқнинг эса кийимлари одми, содда эди. Баъзи кўйлакларига бир неча йил бўлган бўлса-да ҳали янгидек турарди.
Таҳмина ташқарига чиқиб, айвонда тумонат эркак йиғилганини кўрди, аммо улар қандай килиб тез пайдо бўлиб қолганига тушунмасди.
Эркаклар рўпарасида анбар турарди.
- Иним, Аллоҳ сизга ва оилангизга сабр берсин. Банда дунёга келар экан, унинг кетмоқлиги тайин... Сиз завжаи ҳалолингиздан розимисиз?
Таҳмина эрининг юзларига илтижоли термулди. Эри аста гапирди.
- Розиман.
Таҳмина Содиқнинг сўзидан хурсанд бўлди. Унинг қулоқларига аёлларнинг пичир-пичири чалинди.
- Розиман деди.
- Ҳа, лекин юзларидан бундайга ўхшамайди-ку. Ишқилиб Содиқжон бу сўзларни чин юракдан айтган бўлсин. Йўқса, Таҳмина у дунёда жуда қийналади.
- Қийин бўлади, шўрликка.
Таҳминанинг кўз олди қоронғулашиб, куни худди тундек тус олди.
Жаноза намозидан кейин барча эркаклар анбарни кўтариб, қабристон томон юриша бошлади.

Олдинда Содиқ ўғли Шавкатни кўтариб ўйчан бир ҳолатда юриб борарди.
Негадир қабристонга яқинлашганлари сайин Таҳминанинг қўрқуви ошар, буни тўхташини чин дилдан хоҳларди.
Қабристон эшигидан кириб боришлари билан Таҳмина турли хил овозлар, чинқириқлар, ох-вохларни эшитар, бу кўнглига баттар ғулғула соларди.
Ана, ота-онасининг қабри. 
Таҳмина ёнма-ён бўлган қабрларга термулди.
Бирдан қаердандир онасининг овозини эшитди. Ҳа, аниқ эшитди.
"Эҳ, қизим, сени бундай ҳолатда олдимизга келишингни кутмагандик". Таҳмина тинмай "Ойи, ойи" дер, аммо онаси буни эшитмагандай гапида давом этди.
"Турмушга чиқишингдан олдин сенга эрингнинг айтганини бажар, буюрган ишларини гап қайтармай қил демабмидим. Сен эса бундай қилмадинг ва оқибатда бугун эр ризолигисиз қолдинг. 
Агар эрингнинг сўзларига итоат этганингда сен энг тақводор, энг сабрли ва жаннати аёл бўлардинг. Мана бу инсонлар нега қичқираётганини биласанми? Уларнинг кўпи азоб чекканидан ох тортса, баъзилари сендай бенамозни қўшни бўлаётганидан нола қилишаяпти. 
Сени Аллоҳ кечирсин, лекин кечирармикан?" 
Онасининг сирли овози тиниши билан у анбар ичида пайдо бўлди.
Бу вақтда гўрковлар лаҳадни ҳам ковлаб очишди.
Таҳмина ўзи кўмиладиган жойга назар ташлаб, ҳайратдан донг қотди. Унинг қабридан илонлар бош кўтарар, тагидан эса олов ёниб турарди.
Эркаклар бу ҳолатни кўрмагандай анбарни қабрга яқинлаштиришди.
Таҳмина эрининг бир қарашда маъно уқиб бўлмас юзларига сўнгги бор термулди ва кўзларига энди ёш келди.
У Тангрига ёлвора бошлади.
"Ё Роббим! Мен гунохкор бандангни авф эт, менга яна бир имкон бер. 
Энг яхши аёл, тақводор инсон бўлишимга, эримнинг розилигини олишимга рухсат бер. Мени ҳаёти дунёга қайтар".
Энди кеч.
Таҳминани ўз укаси ичкарига қўйди ва биринчи тупроқни ташлади. Таҳмина қичқирди, ёлворди, кечирим сўради, аммо ҳеч ким уни тингламасди. 
У ҳозир барчасини бошидан бошлашни истар, Содиқнинг ёнида бўлишни, ўғлини суйиб, эркалашни хоҳларди.
Ҳар тупроқ ташланганда қабр ичи қизиб, торайиб борарди. 
Охирги тупроқ ташланганда қабр шу даражада қизиб кетдики, бунга у чидай олмай қолди ва бор кучини йиғиб бақирди...
Таҳмина қўрқиб кўзларини очди. 
У жиққа терга ботган, оғир-оғир нафас оларди.
Атрофни кўздан кечириб, ёнида ўғли Шавкат пишшиллаганча ухлаб ётганини кўрди-ю, буларнинг бари тушида бўлганини тушуниб етди.
Юраги қувончдан хапқирганча, ўғлини қучди. 
Юзларидан ўпиб, эркалади.
Сўнг ўрнидан туриб, дераза ёнига борди.
Кўчага қараб, бомдод вақти бўлиб қолганини сезди.
Таҳмина ошхонага кириб илк бор эрининг таҳорати учун сув ҳозирлашга киришди. Содиқ ётоқхонадан чиқиб, хотинини бемаҳалда ошхонада қуймаланиб юрганини кўриб, бир ажабланган бўлса, унга меҳр билан қараганини сезиб хайрати чандон ошди.
- Тинчликми, саҳарлаб туриб олибсан?
(Давоми бор...)
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

16 Nov, 23:51


Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Mo’min.uz

16 Nov, 12:13


ИЛМСИЗ КИШИЛАРНИНГ ИЛМИЙ СУҲБАТГА АРАЛАШИШИ
@Muminuzm

Mo’min.uz

12 Nov, 01:16


🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌷СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
                       БЎЛСИН!🍃
         БУГУН 12 ноябрь,
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин
!
🍃
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин
!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
📲https://t.me/muminuzm– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

11 Nov, 11:52


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди. Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Эр-Рияд. В международном аэропорту имени Короля Халида главу нашего государства встретили руководство провинции Эр-Рияд в лице принца Мухаммада бин Абдулрахмана бин Абдулазиза и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Mo’min.uz

11 Nov, 08:28


Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам  ёзиб борилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», - дедилар».
📲https://t.me/muminuzm– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

10 Nov, 10:28


🎙 Afzal Rafiqov
Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3
⬇️ ⬇️ ⬇️
@Muminuzm

Mo’min.uz

10 Nov, 01:06


#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика».
(Термизий ривояти)
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

09 Nov, 13:07


Chaqimchilik haqida
🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
@Muminuzm

Mo’min.uz

09 Nov, 09:08


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Muminuzm

Mo’min.uz

09 Nov, 02:09


#Мутолаа_вақти
✒️Энг оғир Жанозада марҳумнинг қарзини сўрашди...

Бир куни қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида қарзи бор-йўқлигини сўради. Тобут ёнида раҳматлининг амакиларидан бири турарди. Одатда, бундай пайтларда қарз берганлар индашмайди. Ҳарқалай, воз кечиб юбормаса ҳам, ҳақ талашишнинг мавриди эмаслигини билиб, сукут сақлашади. Лекин имом ҳам шу ерлик бўлгани ва марҳумнинг бўйнида жуда кўп қарзи борлигини ва қайтарилмаган қарзлар учун, марҳум қаттиқ азобланишини инобатга олибми, саволни қайта-қайта бера бошлади.

Қарз бериб турганлардан бири марҳумнинг савлат тўкиб турган бой амакисидан нажот кутиб:
– Марҳум мендан қарздор эди. Бунга гувоҳларим ҳам бор, – деди. Имом талабгорга қаради ва қарзи қанчалигини сўради. Талабгор бор дардини тўкиб солди. У сўзини тугатар-тугатмас унинг ёнига яна бошқа бир талабгор келди. Имом марҳумнинг амакисига қараб мурожаат этар-этмас, талабгорнинг сони ортди. 6 кишига етди.

Уларнинг айтиши бўйича марҳум ўтган йили ҳамманинг пиёзини баҳолаб, насияга олган ва вагонга ортиб Россияга олиб кетган. Йўлда пиёзларни совуқ урган. То манзилга етиб, бозорга туширгунларича пиёз музлаб, чириб ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган, сасиб кетган пиёзларни сотиш тугул, ёнидан пул тўлаб, чиқинди тўкиладиган жойга ортиб бориб ташлашган. Бир ой юриб-юриб зўрға уйига қайтиб келган. Уйга қайтгач эса, пиёз берган деҳқонлар ҳар куни бирма-бир келиб ҳақларини талаб қилаверишган. Уйдаги ҳамма нарса сотиб тугаллансада, қарзнинг ўрни қопланмаган. Орадан бир йил ўтса ҳамки, ўзини ўнглолмаган одам шу бўйи ўзини ўнглолмай, юрак ўйноғи билан оламдан ўтган. Ҳозир биз ўша одамнинг жанозаси устида бўлаётган жанжалнинг гувоҳи бўлиб тургандик.

Имом марҳумнинг амакисидан: – «Қолган қарзларни тўлашни, ўз бўйнингизга оласизми, марҳум гўрида тинч ётсинми», – дея баралла овоз билан сўради. Амаки индамади. Имом яна қайта сўради.

Амаки: – «Бу жуда катта миқдордаги пул, мен масъулиятни бўйнимга олиб , Худо олдида ёлғончи бўлиб қолишни истамайман. Ана марҳумнинг ўғли бор, омон бўлса балки бир кун узилиб кетар» - деди.

Ўртага марҳумнинг ўғли чиқарилди. У чопон кийиб, белини боғлаб олган. 10–12 ёшлардаги болакай эди. Болакай афтидан гап нимадалигини тушуниб турарди.

– Майли, мен отамнинг ҳамма қарзларини бўйнимга оламан, – деди. Одамлар орасида норози оҳангдаги гап-сўзлар эшитилди: «Бу қачон катта бўлади-ю, қачон пул топиб ҳақимизни тўлайди?»

Имом ҳам ўз вазифасини адо этиб бўлганини англаганидан, елкасидан тоғ ағдарилгандай шоша-пиша жаноза ўқишга тушди. Лекин бўлиб ўтган ҳолат жуда аянчли ҳолат эди. Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Ўз ҳаётини бундай якунланишини ҳеч бир бандангга раво кўрма, эй Тангрим!

Жанозадан сўнг тобутни ерга қўяр эканмиз, ҳамма бир сиқим, бир сиқим тупроқ олиб, гўрингда тинч ёт, Аллоҳ мушкулингни енгил қилсин деб, дуо қилиб, лаҳадга ташлади.

Шунда қарз берганлардан бири баланд овозда: «Шу одам бизнинг қарзимизни тўлолмай оламдан ўтди, қарз ўрнига жонини берди, мен берган қарзимдан кечдим, шу одам гўрида тинч ётсин, қиёматда мен учун, ярим танаси куйган ҳолда тирилмасин, танаси бутун бўлиб тирилсин, Аллоҳ йўлига бағишладим» – деди. Унинг бу гапидан руҳланган кекса оқсоқоллар: «Баракалла, балли, умринг узун бўлсин, қани яна ким бор, қарздан кечадиган,» – дея садо берди.

Қарз берганлар бирин-кетин: «Мен ҳам кечдим, мен ҳам кечдим, шунча пулим бор эди, баҳридан ўтдим», дея розилик беришди.

Бутун жамоат худди бошларидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. Гўрга тупроқ ташловчиларнинг кетмон тортишлари жадаллашди.

Изоҳ: Шариат ҳукми бўйича маййитнинг қарзини фарзандлари сағир бўлса, марҳумнинг ака-укалари бўйнига олиши лозим.
📲https://t.me/muminuzm– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

08 Nov, 06:14


Савоб умид қилишнинг фойдалари:
1.Комил иймон ва гўзал Исломнинг далили.
2.Жаннатга эришиш ва дўзахдан нажот.
3.Икки дунё саодати.
4.Тоатда савоб умид қилиш уни холис Аллох учун бажаришга сабабдир.
5.Савоб умид қилиш риёдан йироқлаштиради,Аллохга иймонни кучайтиради.
6.Савоб умид этиш Расулуллох солаллоху алайхи васалламга эргашишдир.
7.Доимо одамлар сизни яхши кўришларини истайсиз.
8.Савоб умид қилишнинг фойдасини дунёда хам оласиз,охиратга хам заҳира қиласиз.
9.Савоб умид қилсангиз,Раббингиз хузурида даражангиз кўтарилади.
10.Савоб умид қилиш билан неъматлар шукрини адо этасиз.
11.Қийинчиликда савобни умид қилиш махзунликни кетказиб,қувонч ва хотиржамлик олиб келади.
📲https://t.me/muminuzm– диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

25 Oct, 02:17


#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆25.10.2024 йил,
22-Рабиъус соний ойи,Хижрий 1446
Жума  ҳолатида


⌚️  Бомдод        06:10
⌚️  Пешин          13:00
⌚️  Аср                16:20
⌚️  Шом              18:00
⌚️  Хуфтон        19:35


🏞 Тонг вақти:       05:38
☀️ Қуёш чиқиши:  06:51
🌥 Қуёш ботиши:   17:43

📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канай

Mo’min.uz

25 Oct, 00:49


#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗https://t.me/muminuzm диний-маърифий канал!

Mo’min.uz

25 Oct, 00:45


🕋🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин
!🤲🏻

🍃Шукрона айтамиз ўзинга
                            минг бор,🌺
🕊Қалблардан дардларни     
           кетқазганинг учун.🕋
🍃Шукрона айтамиз
                    эй парвардигор,🕌
🕊Жумадан Жумага
           🍃етказганинг учун
.🌹
@Muminuzm

Mo’min.uz

24 Oct, 02:40


🎙 Afzal Rafiqov

Qur‘oni Karim ma‘nolarini tarjimasi mp3
⬇️ ⬇️ ⬇️
@Muminuzm

Mo’min.uz

23 Oct, 09:48


#Шеърият
🍃Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Ҳанузгача оввораман ўзим билан,
Мол дунёга боқавердим кўзим билан,
Ҳеч бўлмаса битта ширин сўзим билан,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Баъзм-у жамшид ичра шунча куним ўтди,
У чорласа бормай қанча туним ўтди,
Томоғимдан тилга кўчмас уним ўтди,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Чин мехрни ташлаб дунё томон кетдим,
Соғинтириб гул қалбини вайрон этдим,
Мана бугун хатоларим англаб етдим,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Не сабабдан юрдим экан хотирим жам,
Бугун йиллар юрагимга тўлдирди ғам,
Эҳ не бўлса бўлаверсин дунёси ҳам,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Топганимми? Пул аталмиш оддий қоғоз,
Шуни дея ишлайвердим баҳору ёз,
Мансаб учун бегонани қилдим эъзоз,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

Нодонликда мендан ўтар топмоқ мушкул,
Шунча пайт бўлибмана нафсимга қул,
Билдим менга дуо керак керакмас пул,
Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...

🍃Мен Онамни ҳали рози қилганим йўқ...
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

23 Oct, 07:55


​​БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА

1419-CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
   “Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
   “Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🌐https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

23 Oct, 04:55


🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 23 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 74-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Ясин" сурасининг 1-оятидан 83-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Mo’min.uz

23 Oct, 01:02


Саховат ва ҳимматда оқар дарё  каби бўл.
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.☀️
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🌊
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🌼
                 Жалолиддин Румий

     🕋Ассалому алайкум,!📿
      🕌ЧОРШАНБА ТОНГИ 🌺
            ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 23 октябр,

Алҳамдулиллаҳ.📿
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Чин дилдан қилган дуоларингиз ижобат бўлсин
!
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

22 Oct, 16:36


#duo
Уйқуга боришдан олдин ўқиладиган дуо


بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

Ўқилиши: Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту.

Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.

@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Oct, 13:53


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

(Давоми...)
Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар.
Одатда, пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди.
Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар.
Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.
Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи она
Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канай

Mo’min.uz

22 Oct, 04:05


🎙Қалбни уч нарса оқартиради

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
@Muminuzm

Mo’min.uz

22 Oct, 01:46


#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆22.10.2024 йил,
19-Рабиъус соний ойи,Хижрий 1446
Сешанба  ҳолатида


  Бомдод        06:10
⌛️  Пешин         13:00
  Аср            16:30
⌛️  Шом            18:05
  Хуфтон        19:40


🏞 Тонг вақти:       05:35
☀️ Қуёш чиқиши:  06:46
🌥 Қуёш ботиши:   17:46
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!

https://t.me/muminuzm - диний маърифий канай

Mo’min.uz

21 Oct, 14:21


#ибрат
Онанинг кундалигидан...
(барча фарзандлар ўқисин)

Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...

Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...

Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...

Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...

Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...

Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...

Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...

Сени яхши кўраман, жоним болам!...
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

21 Oct, 12:50


#tabrik
Давлат раҳбари ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/40466-o-zbekiston-xalqiga-bayram-tabrigi-7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Mo’min.uz

21 Oct, 12:31


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.
Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.
Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.
Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин ...
(Давоми бор...)
Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи она
Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари

https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

21 Oct, 07:09


#муфтий_минбари
🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@Muminuzm

Mo’min.uz

21 Oct, 05:52


#ҳикмат
Аллоҳ зикри қийинчиликни енгиллаштиради, мушкулни осонлаштиради, машаққатни камайтиради. Аллоҳ зикр қилинар экан, қийинчилик борки, енгиллайди, мушкул борки, осонлашади, машаққат борки, камаяди, шиддат борки, арийди, бирор ғам‑ғусса борки, бартараф бўлади. Албатта Аллоҳ таолони зикр қилиш қийинчиликдан кейинги кушойиш, машаққатдан кейин енгиллик ва ғам‑ғуссадан кейин шодлик (сабаби)дир.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

20 Oct, 15:22


📹Фолбинни тасдиқлашнинг дунё ва охиратдаги жавобгарлиги

🎤Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 @Muminuzm

Mo’min.uz

20 Oct, 01:52


Ҳайвон сўйишнинг одоби ва тасмия
Басмала айтиш вақти

Басмала айтиш вақти сўйиш вақтидир. Агар басмала айтгандан сўнг бошқа бир амалга киришса, киришган амали сув ичишга ўхшаш ё бирор инсонга жавоб беришга ўхшаш оз бўлса, басмалага халал бермайди ва сўйилган ҳайвон ҳалол бўлади. Агар басмаладан кейинги амали кўпайиб кетса, яьни таҳорат миқдорича чўзилса ҳалол бўлмай қолади. Ётқизилган қўйга басмала айтилса, сўнгра қўй ўрнидан туриб кетиб бир муддатдан сўнгра яна ўша қўйни сўйиш учун ётқизилса, ҳалол бўлиши учун басмалани яна айтиш шарт бўлиб қолади. Ҳайвонни сўйиш олдидан айтилган басмала шу сўйилаётган ҳайвонга хос бўлади. Ов қилишда эса овнинг асбобига хос бўлади. Шунга кўра бир қўй ётқизилиб унга басмала айтилса, сўнгра ўша басмала билан бошқа қўй сўйилса ҳалол бўлмайди. Аммо басмала айтиб нишонга олган ов асбоби билан нишонидан бошқа овни овласа ҳам ҳайвон ҳалол бўлади. Агар қассоб бир қўйни ётқизиб басмала айтса сўнгра қўлидаги пичоқни қўйиб бошқа пичоқ билан сўйса ҳалол бўлади. Чунки баён қилинганидек басмала сўйиш асбобига эмас балки, сўйиладиган ҳайвонга айтилади.
Басмала лафзи
Қассоб "Басмала"ни "Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар" деб айтади. Агар Аллоҳ исмига бошқа исмни атф қилиб айтса, сўйилган ҳайвон ҳаром бўлиб қолади. Масалан: “Бисмиллаҳи ва Муҳаммадир Расулуллоҳ” деса, яьни Муҳаммад исмининг эьробини жар қилиб айтса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди.
Агар Аллоҳ исмига бошқа исмни атф қилмасдан, орқасидан келтирса макруҳ бўлади. Масалан: Қассоб “Бисмиллаҳи ва Муҳаммадан Расулуллоҳ” деса яни Муҳаммад калимаси эьробини насб қилиб ёки “Муҳаммаддур Расулуллоҳ” деб раф қилиб, ёки “Бисмиллаҳи Аллоҳумма тақоббал минний” деса ҳалол бўлади, лекин сўйишда Аллоҳ исмининг орқасидан бошқа исмни келтиргани учун макруҳ бўлади. "Басмала" айтишдан ва ҳайвонни ётқизишдан олдин айтилган дуолар "Басмала"га халал бермайди.
Сўйишда кесиладиган томирлар
Ихтиёрий ҳолатда ҳайвон кўкраги ва ҳалқумининг орасидан сўйилади. Зарурий ҳолатларда имкон етган жойни жароҳатлаш билан сўйиш ҳосил бўлади. Ихтиёрий ҳолатдаги сўйишда кесилиши лозим бўлган томирлар тўрттадир:
Ҳалқум яъни нафас юрадиган кекирдак, қизил ўнгач ва иккита қон томир. Ушбу тўрт томирдан қайси учтасини бўлсада, ҳайвоннинг тириклигида кесилса, ҳалол бўлади. Бу Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашларидир. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ эса, ҳалқум, қизил ўнгач ва иккита қон томирнинг бирини кесилишини шарт қилганлар. Чунки қон томирни кесишдан мақсад қонни оқизиш ҳисобланади. Қон оқизиш эса, икки қон томирнинг бирини кесиш билан ҳосил бўлади. Иккаласидан қайси бири кесилса ҳам дуруст бўлаверади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ эса ушбу кесилиши лозим бўлган тўрт томирдан ҳар бирининг кўпроғи кесилса, ҳалол бўлади деганлар. Агар кўпроғи кесилмаса ҳалол бўлмайди дейдилар.
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канай

Mo’min.uz

18 Oct, 15:27


Ӯзингизни ислоҳ қилинг.
Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак, кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз. Йиғган молу-давлатингиз қўлдан кетдими, демак, қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди. Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак, шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз. Атрофингизда сиздан хафа бўлувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради. Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир. Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон «дўст»ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

18 Oct, 05:21


#Намоз_вақтлари
Музработ тумани учун
📆18.10.2024 йил,
15-Рабиъус соний ойи,Хижрий 1446
Жума ҳолатида

🕰  Бомдод        06:10
🕰  Пешин        13:00
🕰  Аср           16:35
🕰  Шом           18:10
🕰  Хуфтон        19:45

🏞 Тонг вақти:       05:32
☀️ Қуёш чиқиши:  06:43
🌥 Қуёш ботиши:  17:51
📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!!
https://t.me/muminuzm - диний маърифий канай

Mo’min.uz

18 Oct, 00:56


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ
Бугун жума
— 18 октябрь 2024.
—15 робиъус сони 1446
.

🤲Аллоҳим,  агар бизни нафсимизга ташлаб қўйсанг, у бизни яхшиликдан узоқлаштиради, ёмонликка яқинлаштиради. Биз фақат раҳматингга ишонамиз. Шубҳасиз, Сен ваъдангга асло хилоф қилмайсан.
https://t.me/muminuzm

Mo’min.uz

17 Oct, 12:07


🎙Эрнинг мулкини сўрамай ишлатиш гуноҳми?

Устоз Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
@Muminuzm

Mo’min.uz

17 Oct, 10:31


🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИДА ПЕШИН НАМОЗИНИ АДО ҚИЛДИЛАР

🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжидида пешин намозини адо қилдилар.

📖 Намоз сўнгида Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube

https://t.me/surxonmuslimuz