#Ҳадиси_қудсий
ЎЗИНГИЗГА РАҲМИНГИЗ КЕЛСИН
«Эй одам фарзанди! Қуёшнинг ҳароратига тоқат этолмаяпсану, яна қандай гуноҳ қилаяпсан?! Жаҳаннам етти қаватдир. Уларда бир-бирини еяётган оловлар бор. Ҳар қаватда оловдан бўлган етмиш минг дара бор. Ҳар дарада етмиш минг ҳовли бор. Ҳар ҳовлида етмиш минг уй бор. Ҳар уйда етмиш минг қудуқ бор. Ҳар қудуқда оловдан бўлган етмиш минг сандиқ бор. Ҳар сандиқда оловдан бўлган етмиш минг чаён бор. Ҳар сандиқда етмиш минг заққум дарахти бор. Ҳар дарахт остида етмиш минг қўмондон бор. Ҳар қўмондоннинг ёнида оловдан бўлган етмиш минг фаришта ва оловдан бўлган етмиш минг илон бор. Ҳар илоннинг узунлиги етмиш минг зироъдир (бир зироъ 61.6 см). Ҳар илоннинг қорнида қора заҳар денгизи бор. Ҳар чаённинг мингта думи бор. Ҳар думининг узунлиги етмиш минг зироъдир. Чаённинг ҳар думида етмиш минг ратл (бир ратл 0,5 л) қизил заҳар бор.
Ўзимга қасам, "Тур (тоғига), очиқ саҳифага битилган Китобга (Қуръонга), Байтул- Маъмурга (обод уйга), (баланд) кўтарилган томга (осмонга) ва тўлиб-тошган денгизга қасамки, Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқе бўлгувчидир." (Ват-Тур, 1-7).
Эй Одам фарзанди! Жаҳаннам оловини ҳар бир кофир учун, чақимчи учун, ота-онасига оқ бўлган киши учун, риёкор учун, молидан закот бермайдиган кимса учун, зинокор учун, судхўр ва ароқхўр учун, етимга зулм қилувчи учун, хоинга хизмат қилувчи учун, ўликка бўкириб йиғловчи учун ва қўшниларга озор берувчи ҳар кимса учун, фақат шулар учун яратдим. "Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир." (Фурқон, 70).
Ўзингизга раҳмингиз келсин, эй бандаларим! Чунки, баданлар заиф, сафар узоқ, юк оғир, кўприк нозик, кузатувчи ўткир, ҳакам бутун оламлар Парвардигоридир.
Имом Ғаззолийнинг "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан.
ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
➥ T.me/Termiz_namoz_vaqtlari