𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 @mahalla_raislari Channel on Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

@mahalla_raislari


📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot

МАҲАЛЛА (Uzbek)

Маҳалла газетасининг расмий канали – ушбу каналда Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликларни топишингиз мумкин. Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг. Ушбу каналда ўз маҳаллангиз билан боғлиқ янгиликларни топишингиз мумкин. Агар сизде маҳалла тизими бўйича савол ёки таклифлар бўлса, уларни https://t.me/uzmahallabot манзили орқали юборишингиз мумкин. Маҳалла канали – бу сизнинг жамоатга ўзнинг ёндашувингизни ҳис келтиришга ва олов беришга имкон берувчи оммавий канал.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

13 Jan, 12:19


Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади.

Бу ҳақдаги Қонун Парламентда кўрилмоқда.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

13 Jan, 05:51


❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Jan, 15:47


#Тезкор

⚡️"Опен бюджет" яна бошланмоқда

"Опен бюджет"га қачондан старт берилиши маълум қилинди

Биринчи мавсум 48 кун давом этади.

Яқинларга юбориб қўямиз
!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Jan, 04:27


📃“Маҳалла” газетасининг 2-сони нашрдан чиқди. Унда сиз:

⭕️100 мингта оила уй билан таъминланди

⭕️Қариндошлар орасидаги никоҳ: нимага олиб келяпти?

⭕️18 ёшдан катта болаларга алимент тўланадими?

⭕️Ҳокимнинг қарори бажарилмаса, ким айбдор?

⭕️“Қуёшли хонадон” дастури ишга тушди, у қандай дастур?

ва шу каби бир-биридан қизиқарли маълумотларни топишингиз мумкин.

📜Асл қадриятларнинг қадри ўзгармас, шундай экан замонавий гаджетларга қарам бўлмай, китоб ва газета ўқишда давом этайлик😉

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Jan, 03:59


#хайрли_тонг

Бир қўл билан яхшилик қилишнинг нима кераги бор, агар иккинчи қўл шу пайтда зулм ўтказиб турса.

© Исай Калашников ("Шафқатсиз аср" китобидан)

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Jan, 16:04


МЕНДА САВОЛ БОР...
18 ёшдан катта болаларга алимент тўланадими?


— Фаолиятимизда фуқаролардан турли мазмундаги мурожаат келиб тушади. Ваколатимиз доирасида ҳал этиладиган масалаларга жойида ечим топамиз. Айрим ҳолларда ҳуқуқий саволларга дуч келамиз. Яқинда ишсиз сифатида рўйхатда турган, оиласи билан ажрашган фуқаро шундай савол билан кўмак сўради. Бу йигит фарзандига алимент тўлаб келади. Маълум бўлишича, жорий йил фарзанди 18 ёшга тўлган. Бироқ ҳамон ундан 18 ёшдан катта фарзанди учун алимент ундирляпти экан. Шу тўғрими? Алимент бола 18 ёшга тўлгунигача тўланмайдими ?

— Тўғри, болаларга алимент тўлаш улар 18 ёшга тўлгунигача амалга оширилади. Оила кодексининг 100-моддасига кўра, ота-она ўразо келишув билан ёки суд тартибида вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент бериши шартлиги кўрсатилган.
Агар танишингиз 18 ёшдан катта фарзандига ҳамон алимент тўлаётган бўлса, бунга иккита сабаб бор. Биринчиси, фарзанди 18 ёшга тўлгунигача бўлган вақт учун тўланмай қолган алимент қарздорлигини энди тўлаяпти. Иккинчи ҳолатда 18 ёшга тўлган фарзанди меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги учун ихтиёрий ёки суд тартибида ундан алимент ундириляпти.

Шу каби қизиқарли маълумотлар газетамизнинг янги сонида!

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Jan, 15:06


ФИКР
ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲ:


Алоқаларни яхшилашга эмас, оилалар таназзулига олиб келяпти
Қариндошлар ўртасидаги никоҳ мавзуси нозик, шу билан бирга, ўта муҳим масаладир. Боиси яқин қариндошларнинг никоҳи етти авлоддан кейин ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Бундай никоҳдан кўп ҳолларда ногиронлиги бўлган болалар дунёга келаётгани айни ҳақиқат. Статистик маълумотларга кўра, қариндош бўлмаган оилаларда туғилаётган ҳар мингта гўдакдан иккитаси ногирон бўлиб дунёга келса, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган болалар мажруҳлиги икки-уч баробар кўп...

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2025/01/08/qarindoshlar-ortasidagi-nikoh/

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Jan, 14:12


ҲИДОЯТ ЁҒДУСИ
Мурувват кўрсатишни яқинингиздан бошланг!


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нутқларини тинглаган кишининг қалби ларзага келди. Қуръон ва ҳадисга асосланган қисқа, бироқ кенг қамровли биргина шу нутқ кишиларни жамият ҳаётига теранроқ назар солишга ундади, десак хато бўлмайди.

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2025/01/08/muruvvat-korsatishni-yaqiningizdan-boshlang/

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Jan, 13:09


“Маҳалла банкири” Наманганда фаолиятини бошлади!

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли манфаатларини самарали қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий хизматларни яқинлаштириш ва маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида йўлга қўйилган “Маҳалла банкири” лойиҳаси илк бор Наманган вилоятида фаолиятини бошлади.

Бу ташаббус доирасида Асакабанкнинг малакали ходими “Маҳалла банкири” этиб тайинланди. У ўзини бириктирилган маҳаллалардаги фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг молиявий эҳтиёжларини чуқур ўрганишга ва муаммоларга тезкор ечим топишга киришди.

Наманганда “Маҳалла банкири” лойиҳасининг амалга оширилиши Президентимиз топшириқларининг амалда ҳаётга татбиқ этилаётганини яққол кўрсатиб турибди. Асакабанк эса бу ташаббуснинг биринчи иштирокчиси сифатида маҳаллий аҳолига молиявий кўмак ва хизматлар тақдим қилишда янгича ёндашувларни намоён этмоқда.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Jan, 07:28


— Бу барибир нотўғри қарор.
— Бу бизни қароримиз эмас, бу одамларнинг қарори.
— Лекин уларни бу йўлдан қайтаришимиз керак.
— Энди жуда кеч...


⚡️ Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири ҳақида ҳикоя қилувчи «Уй» анимацион фильми яратилди.

Унда шаҳарни тарк этаётган китоблар ҳақида таъсирли ҳикоя тасвирланган.

©️ Манба

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

07 Jan, 14:14


☹️ Ҳеч қачон ёмон яшаяпман, деманг…

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

07 Jan, 11:38


‼️Марказий банкдан банк карталари бўйича янги тартиб

2025 йилдан бошлаб, бир жисмоний шахсга бир банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача банк картасини очиши мумкин. Ундан кўпига чеклов қўйилди.

Бу чеклов виртуал ва кобейджинг карталарини ҳам ўз ичига олади, аммо чет эл валютасидаги карталарга тааллуқли эмас.

Агар картада 12 ой давомида ҳеч қандай операция қилинмаса, банк уни блоклаб, карта эгасига хабар бериши талаб этилади. Бу чора фирибгарлик ҳолатларини камайтириш учун жорий қилинган.

Айни вақтда шахс ўз номига нечта карта очилгани ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд эмас.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

07 Jan, 09:53


#эслатма

⚡️Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олинг!

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз👇

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

07 Jan, 08:29


#Диққат
Тошкентда автобусда нақд пул тўлашга уринган йўловчилар жаримага тортилади.

Огоҳлантирилгандан ва такроран қоидабузарлик содир этилгандан сўнг йўловчи ва ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Баённома МЖтКнинг 144-моддаси (чиптасиз юриш) ва 145-моддасига (йўловчиларни чиптасиз ташиш) мувофиқ тузилади. Йўловчига БҲМнинг 1/10 қисми (37,5 минг сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин👇

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

05 Jan, 13:30


Бюджет ташкилотларида иш ҳақига устама белгилаш миқдори чегараланмаган.

Бюджет ташкилотларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун тариф ставкаси ёки лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 50 фоизидан ошмаган миқдорларда шахсий устамалар белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бошқарув ходимлари учун ушбу устамаларнинг энг юқори миқдорлари чегараланмайди.

Мазкур устамалар раҳбарга юқори турувчи ташкилот томонидан, бошқа ходимларга муассаса ёки ташкилот раҳбари томонидан белгиланади!

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.09.2024 йилдаги буйруғи.
(22.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3561
)

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

05 Jan, 07:36


АСАБИЙЛИКДАН
САҚЛАНИНГ


Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсульт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Табассумнинг фойдаси

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда кальций моддаси этишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Табиат қўйнида дам олинг

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз бизданда ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб этишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган «беш» баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу «жиззаки» гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи хаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

Ҳаётга жилмайиб боқинг, юртдош, шунда у сизга кулиб боқади!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

05 Jan, 05:36


Такрор айтаман: мактабни тарбия маскани сифатида кўришни бас қилишимиз керак! Мактабда фақат билим берилиши, ҳаётий сабоқлар ўргатилиши керак. Тарбия деган нарса ота-она, оилага юклансин тамоман!

Мактаб ва олийгоҳларда фақат ва фақат тартиб-интизом, қонун-қоидалар ҳукм суриши, уларни бузганлар сўзсиз жавобгарликка тортилиши керак.

Мадомики исломни барча ижтимоий муаммолар ечими сифатида кўрмас эканмиз, қонун устуворлиги орқалигина жамиятни бошқариш мумкин.

Таълим масканларида ҳиссиётларга ўрин йўқ! Ўқисанг ўзинг учун ўқийсан, вазифаларни бажармасанг жабрини ўзинг тортасан, қабилида иш тутилиши керак.

Ўқитувчилар ҳам одам, уларнинг ҳам ўз ҳаёти, шахсий муаммолари бор. Нега ўқувчинг жиноятга қўл урди, деб унинг бошини қотириш зўравонликдан бошқа нарса эмас.

Санжар Саид

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

05 Jan, 03:29


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!

Қиш ҳавоси бир оз совуди. Қаерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизни асранг, уларга табассум, меҳр улашинг.

Билингки, ҳали олдинда бизни кутаётган яхши кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан соғ-омон ўтмоғимиз даркор. Бу совуқ кунлар хам ўткинчи. кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг. атрофингиздагиларга хуш кайфият улашинг.

Аллоҳим, барчамизнинг Ота - онамиз, фарзандларимиз, ахли оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги якшанба кунингиз файзли ва омадли ўтсин!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

04 Jan, 14:30


УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

04 Jan, 07:33


👉🏻Маҳалла” газетасининг 2025 йил, 1-сони билан танишинг:

Маҳалла лойиҳаси” дастурига 1 млрд доллар йўналтирилди

“Ижтимоий карта” тизими ишга тушди

Шафтоли қишда қандай суғорилади?

Ходимларни ишдан бўшатишим асослими?

Тадбиркорлар учун янги йилда қандай ўзгаришлар бор?

Ишдан бўшатсангиз, жазоланасиз!

Байрамдан сўнг, қандай тикланиш мумкин?


🗞️Ва бошқа қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

03 Jan, 10:30


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

“online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

03 Jan, 04:25


Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг  27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан:

Электр энергияси бўйича бир ойлик базавий меъёр 200 кВт соат ни ташкил қилса сиз ҳар бир кВт соат учун 450 сўмдан тўлайсиз. 200  кВт соатдан ўтган ҳар бир  кВт соат учун тўлов энди 900 сўм эмас 450*1.2 баробари миқдорда яъни 540 сўм шакилда ҳисобланади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

03 Jan, 04:25


Метан нархи 5500 сўмга кўтарилади. Свет, ичимлик суви, пропан нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган. Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 2025 йилда электр энергияси нархлари 24 фоиз, табиий газ 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан 39 фоизга ўсиши белгиланган. Бу ҳақда Марказий банк собиқ раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилган.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

02 Jan, 14:30


❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

01 Jan, 17:02


#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1 январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар


🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

31 Dec, 16:30


❄️ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН❄️

Ассалому алайкум тез орада 2024 йилни кузатиб, 2025 йилга қадам қўймоқдамиз.


Янги йил кечасида инсонлар бир-бирларига энг яхши тилаклар билдиришади, янги марралар ва орзулар сари интилишни бошлашади. Бу байрамнинг қадрли эканлиги, нафақат янги йилни кутиш ва нишонлашда, балки ўтган йининг барча ютуқлари ва хатоларини таҳлил қилиб, янги йил учун режалар тузишда ҳам намоён бўлади. Ҳар бир инсон янги йилни ўз ҳаётида янги саҳифа очиш, янги имкониятлар ва ютуқлар сари интилиш вақти сифатида кўради. 

Янги 2025 йил барчамизга бахт, соғлик ва омад олиб келсин.  Азизлар, сизга ва оила азоларингизга хонадонингизга қут-барака, файз, соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, умри зиёдалик ва туганмас бахт-саодат ва омадлар тилаймиз

Ҳурмат билан “Маҳалла” газетаси жамоаси💐

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

31 Dec, 11:24


🚨Янги йилда қайси тезкор хизматлар ишлайди?

Инфографикада байрамни байрам демасдан ишлайдиган ташкилот ва тезкор хизматлар рўйхати билан танишинг.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

31 Dec, 11:24


🎄 Бугун, 31 декабрь йилнинг сўнги куни — Янги 2025 йил кутиб олинади!

🎉 Энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бирини биргаликда тинглаймиз.

🎈Қадрдонлар, яқинлашиб келаётган 2025 йил барчамизга муборак бўлсин! Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барчамизга доимо омад ёр бўлсин!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

30 Dec, 14:57


2025 йил 1 январдан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиқларининг иш берувчиси ўзгаради!

1 январдан бандлик бўлими бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати туман (шаҳар) ҳокимларига берилади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Dec, 16:57


“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади

Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Dec, 12:25


БАЙРАМ КУНЛАРИ СВЕТ ЎЧМАЙДИ. ЯНГИ РАИС БАРЧАГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди.

Агар сизнинг уйингизда байрам кунлари свет ўчиб қолса, зудлик билан 1154 қисқа рақамига ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Dec, 11:23


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг телефон рақамлари рўйхати!

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Телефон +99861 222-26-14;
Ишонч телефони +99861 222-46-33.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги
Телефон +99874 223-30-31;
Ишонч телефони +99874 225-80-00.
3. Бухоро вилояти ҳокимлиги
Телефон +99865 224-41-10;
Ишонч телефони +99865 222-22-22.
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги
Телефон +99872 226-30-90;
Ишонч телефони +99872 226-00-11.
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99875 221-07-60;
Ишонч телефони +99875 221-07-60.
6. Навоий вилояти ҳокимлиги
Телефон +99879 229-62-06;
Ишонч телефони 1020.
7. Наманган вилояти ҳокимлиги
Телефон +99869 227-00-50;
Ишонч телефони 1056, +99871 200-07-22.
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Телефон +99866 230-47-77;
Ишонч телефони 1177.
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99876 224-12-05;
Ишонч телефони 1088, +998 (76) 224-02-89.
10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99867 225-29-82;
Ишонч телефони +99867 225-29-82.
11. Тошкент вилояти ҳокимлиги
Телефон +99871 232-80-58.
12. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Телефон +99873 244-70-70.
13. Хоразм вилояти ҳокимлиги
Телефон +99862 223-00-87;
Ишонч телефони +99862 223-00-54.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Телефон +99871 2100336; 71 2100334;
Ишонч телефони 1066

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Dec, 10:56


Бугун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун (1936-2016)

ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА…

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг «Баракалла» бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Dec, 16:52


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар ошади:

Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 14:35


Президент Шавкат Мирзиёев:

Ўзбекистон минтақада энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсатини давом эттиради. Ҳаётий зарур харажатларини молиялаштириш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгартирилмайди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан:

⁃ ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади;

⁃ мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади;

⁃ шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;

⁃ нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;

⁃ IT парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 12:36


СУД ҲУКМИ
Боланинг қадри шу бўлдими?


Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади.

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2024/12/25/bolaning-qadri-shu-boldimi/

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 10:51


Аҳолига имтиёзли кредитлар 7 йилгача муддатга берилади.

Боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит ажратилади.

Кредит ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида берилади.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 10:10


Олтин олма дарахти 🍎

Бир куни деҳқон боғида ғаройиб бир дарахтни пайқади. Унинг шохларида олтин олмалар ўсарди. Ҳар тонг у бир-икки олмани териб, сотарди ва кичик, лекин барқарор даромадидан мамнун эди.

Бир куни ёнидан бир савдогар ўтиб қолди ва деди:
— "Нега фақат бир-икки олма йиғасан? Ахир, бу дарахтга тўғри парвариш қилинса, у ўн баробар кўп мева беради!"

Деҳқон ҳайрон бўлиб сўради:
— "Нега хавфга боришим керак? Мен шундоқ ҳам яхши пул топяпман”

Савдогар жилмайди:
— "Чунки катта имкониятларнинг сири шунда — сен дарахтингнинг имкониятларини ҳали кўрмаяпсан”

"Сенинг онгинг фақирликдан озгина бўлса ҳам яхши яшаяпман деб, миллионерлик ҳаётини қандай эканлигини ўйлаб ҳам кўрмайди"

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 07:49


📜Маҳалла” газетасининг 84-сонида:

🔎Маҳалла ҳуқуқшуноси” қаерда иш бошлади?

🔎Ҳунарли аёл оилага файз киритади

🔎Экинларни ҳашаротлардан сақлаймиз!

🔎Соғлиқни соғлигингизда асранг!

🔎Исроф - ҳаром, ҳаромга жавоб бор!

🔎Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрди?

📝Ва бошқа бир қатор қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!


‼️2025 йил учун газетамизга обуна бўлишни унутманг

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 05:27


Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1.
Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;

Узоқ умр кўриш йўллари:
1.
Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Dec, 05:23


Уй олиш учун субсидия олиш янада осонлашди

Эндиликда, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Dec, 14:00


❗️Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади

Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Dec, 09:05


Энди солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлардан қарздорлиги борлар кредит ололмаслиги мумкин.

Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Dec, 05:53


❗️Эртадан талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Dec, 05:40


Ўзбекистонда 1024 та маҳалланинг интернет тезлиги янада оширилиши мумкин.

Маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари 1 024 та маҳаллага бириктирилди.

Ушбу маҳаллаларда томорқа, электр-энергия, ичимлик ва оқова суви, ички йўлларни яхшилаш билан бир қаторда интернет тезлиги ва сифатини ошириш хам белгилаб берилди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 17:06


"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Давронбек Тожиалиев.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 11:10


“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга бирламчи бозордан кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредити ажратилади.

Шартлари:
Кредит муддати - 20 йил
Кредит фоизи - 17.5 фоиз
Кредит миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 330 000 000 сўм.
Тошкент шаҳрида - 420 000 00 000 сўм.

☎️Мурожаат учун:
қисқа рақам - 1106
тел рақам - 71 210 20 02

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 07:05


Келинг 🧠 миямизга дам берамиз.
Одамчалардан биттасини танлаб охиригача кузатиб қўйинг ва буни 3 мартта такрорланг!
Натижасини кўрасиз.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 06:00


❗️Ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақи ошириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси тайёрланади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Фармон лойиҳасини киритиши лозим.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 05:30


❗️Президент фармони билан:

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида
иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасин пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Dec, 05:20


Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Dec, 09:06


👉🏻Маҳалла” газетасининг 83-сонида:

🌀Фидойи бўлсак, муаммо ечимсиз қолмайди

🌀Олий таълимда қамров 43 фоизга етди

🌀Якка-ёлғиз кексалар мониторинги онлайн юритилса..

🌀Пиёда юринг, имкони бўлса югуринг

🌀Кунига қанча мева истеъмол қилиш керак?

🌀Пайшанба - жисмоний тарбия ва спорт куни

☑️ Ва бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар газетамиз саҳифаларида!

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 10:03


Меҳнат шартномаси намунаси.

Ҳурматли иш берувчилар, сизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат шартномаси намунасини тақдим этяпмиз.

Бундан буёғига ходимларни ишга қабул қилишда мана шу намунадан фойдаланганингиз маъқул.

(Мавсумий ишларга, масофавий ишларга, ЯТТлар ва уй ишларига жалб қилишга оид меҳнат шартномаси намуналарини алоҳида тақдим этамиз).

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 08:11


Яхши сўз сеҳри

Унга хотини деди: "Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни хоҳлаяпди."
Эр бир қоғозга ёзди: "Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".

У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди: "Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади: "Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қилади. Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 07:19


📌 "Маҳалла" газетасининг 74-сонида:

🔹"Маҳалла еттилиги" модели халқаро ҳамжамият эътиборида

🔹Ким даромад солиғидан озод этилади?

🔹Ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

🔹Қандай ҳолатда бола ота-онасидан олиб қўйилади?

🔹Оталарнинг фарзанд тарбиясидаги иштироки қандай?


📝 Ва бошқа кўплаб қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!


‼️2025 йил учун газетамизга обуна бўлишни унутманг.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 06:44


“НЕГА ЯПОН ЮЗ ЙИЛ ЯШАР-У...”

Нега япон юз йил яшару
Ўзбек бунча ёшга бормайди?
Чунки япон биздек қоронғу
Саҳар туриб ошга бормайди.

Таъзияда эл кўзи учун
Минг кишилик зиёфат қурмас.
Ҳайити йўқ, бел боғлаб уч кун
Шамдай қотиб кўчада турмас.

Гарчи биздан юз бор фаровон,
Гарчи биздан юз карра тўқдир.
Тўй харжида юзта бой япон
Бир камбағал ўзбекча йўқдир.

Бу сўзимни японга айтсам
Деди баттар қисиб кўзини:
– Япон бундоқ яшолмас ҳеч ҳам,
– Харакири қилар ўзини.

Эркин Воҳидов

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 06:30


👍 Respublikadagi mahalla raislaridan
Xalq deputatlari hududiy, tuman (shahar) Kengashlari deputatligiga saylanganlar ro'yxati bilan tanishing:


🔍 Qoraqalpog’iston Respublikasi;
🔍 Andijon viloyati;
🔍 Buxoro viloyati;

🔍 Jizzax viloyati;
🔍 Qashqadaryo viloyati;
🔍 Navoiy viloyati;

🔍 Namangan viloyati;
🔍 Samarqand viloyati;
🔍 Sirdaryo viloyati;

🔍 Surxondaryo viloyati;
🔍 Toshkent viloyati;
🔍 Farg‘ona viloyati;

🔍 Xorazm viloyati;
🔍 Toshkent shahri.

#Mahallalaruyushmasi #deputatlar

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Nov, 03:43


📌Аввалига барча соғлиғингни бойлик учун, кейин барча бойлигингни соғлик учун сарфлайсан

📝 Б.Франклин


Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 14:45


#Амал_қилинг

Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 09:14


❗️ Президент 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 07:40


Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 07:31


Арипов Абдулла Нигматович бош вазир лавозимига тасдиқланди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 07:02


Келгуси йили камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 06:50


Бугунги кун (20.11.2024 й) ҳолатига лавозимидан озод этилган вазирлар рўйхати!

1. Транспорт вазири Махкамов Илҳом Рустамович лавозимидан озод этилди.
2. Адлия вазири Ташкулов Акбар Джурабаевич лавозимидан озод этилди.
3. Рақамли технологиялар вазири — Бош ахборот директори Шерматов Шерзод Хотамович лавозимидан озод этилди.
4. Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Рахимович лавозимидан озод этилди.
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Кудратов Лазиз Шавкатович лавозимидан озод этилди.
6. Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович лавозимидан озод этилди.
7. Тоғ-кон саноати ва геология вазири Исламов Бобир Фархадович лавозимидан озод этилди.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Хидоятов Шерзод Саиджанович лавозимидан озод этилди.
9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович лавозимидан озод этилди.
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович лавозимидан озод этилди.
11. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Хилола Уктамовна лавозимидан озод этилди.
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Бош экологик инспектор Абдухакимов Азиз Абдукахарович лавозимидан озод этилди.
13. Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович лавозимидан озод этилди.
14. Қишлоқ хўжалиги вазири Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич лавозимидан озод этилди.
15. Маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович лавозимидан озод этилди.
16. Мудофаа вазири Курбанов Баходир Низомович лавозимидан озод этилди.
17. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович лавозимидан озод этилди.
18. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Худаяров Асилбек Анварович лавозимидан озод этилди.
19. Ташқи ишлар вазири Саидов Бахтиёр Одилович лавозимидан озод этилди.
20. Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович лавозимидан озод этилди.
21. Фавқулодда вазиятлар вазири Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич лавозимидан озод этилди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

20 Nov, 04:54


#хайрли_тонг

🌐 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дангасалик, эринчоқлик каби иллатлар асосан илм ва илм фазилати тўғрисида фикр юритмаслик ёки буларни йиғиштириб қўйиш туфайли ҳосил бўлар экан.

📚 Эсланг, қайси пайт иштиёқ билан ният қилгансизу, кейинчалик эриниб ташлаб қўйгансиз. (Қайсидир китоб, ёки нимадир ўрганиш илм олиш билан боғлиқ) демак, дангасаликнинг асосий сабаби, миямизга илм олишни тўхтатганимиз экан!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

19 Nov, 13:47


⁉️ Эндиликда ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйиладими?

🔥 Агар болани оилага жойлаштириш имконияти бўлмаса, уни ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш энг охирги чора бўлади.

Батафсил видеода 👆

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

19 Nov, 10:56


Ҳукумат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 27 октябр куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

19 Nov, 08:37


Президент Олий Мажлис Сенати раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Шунингдек, Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

19 Nov, 05:46


Шавкат Мирзиёев: Бундан кейин ҳам сиёсат шундай бўлади. Ёшларни, аёлларни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

19 Nov, 04:52


#Долзарб #Тарқатинг

Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

16 Nov, 06:17


Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари!

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 21-сон баёни билан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари қайта тасдиқланди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

16 Nov, 05:15


#хайрли_тонг

Агар сиз атрофингиздаги инсонларни ўзгаришини хоҳласангиз, аввал ўзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.

Ўша хаёлингиздаги инсонга ўзингиз айланинг ва қарабсизки, атрофингиздаги инсонлар ҳам сизга қараб ўзгаришни бошлайди.

🦋 Хайрли кун, кунингиз яхши амаллар ва фойдали билимлар билан ўтсин!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

15 Nov, 16:30


#ДИҚҚАТ  
‼️Қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.

Бу йилги қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво кескин совиб кетганда газ истеъмоли ошиши ҳам инобатга олинган.

Шунингдек, ижтимоий муассасалар, корхоналар, ИЭС ва АГҚШларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира ва манзилли етказиш тизими ташкил этилгани айтиб ўтилди.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

15 Nov, 14:27


Субсидиялар ажратиш тартиби ўзгарди.

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартиби ўзгарди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

15 Nov, 09:11


Дилшод Султанов Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Равшан Раимов тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

15 Nov, 06:36


ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

15 Nov, 04:20


Севилмаган болалар сева олмайдиган катталарга айланади.

© Перл Бак

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 15:22


⚡️❗️Фарзандига телефон ушлатиб қўйиб - "Жим турса бўлди!" дейдиган oта-оналар диққат қилинг!

❗️Ҳушёр бўлинг - Цифровой аутизм(Рақамли аутизм) касаллиги - айни вақтда, дунёдаги ҳар иккинчи гўдакда учраётган жуда ҳавфли касаллик. Бунда фарзанд нутқи кеч шаклланиши, диққатни жамлай олмаслик, асабийлик ва когнитив функцияларнинг заифлашуви билан намоён бўлади.

Фарзандингизни кўра-била туриб "зомби"га айлантириб қўйманг! Уларни телефонга қарам қилиб қўйманг!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 13:55


❗️Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 11:31


#Коммунал_хизмат

🔰 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади


▫️Ўзбекистонда 1 декабрдан ичимлик ва оқава сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади.

«Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, бу чора соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Истеъмолчилар тўловларни амалга оширишда ўзи учун қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:
▪️cabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет орқали;
▪️@uzsuvbot Telegram боти орқали;
▪️Электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Alif Mobi, Payme, Oson, Uzum Bank) ҳамда тўлов инфокиосклари ва тижорат банк кассалари ҳамда шохобчалари, почта бўлимлари орқали.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 09:16


#jamoatchilik_nazorati
#ijtimoiy_himoya

«Картошка пули» нима ва у кимларга берилади?

Ходимларга ҳар йили куз мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тақдим қилинадиган моддий ёрдам шакли оғзаки нутқда «картошка пули» деб юритилади.

Нафақат давлат идоралари, балки фаолият юритиш шакли ва туридан қатъи назар, кўплаб иш берувчи субъектлари ҳам ўз ходимларини шундай ёрдамлар билан сийлаб турадилар.

«Картошка пули» кимларга ва қай тартибда берилади?
«Картошка пули»дан даромад солиғи ушланадими?
Интизомий жазоси бор ходимларга ҳам «картошка пули» бериладими?

Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 08:33


Психолог МИХАИЛ ЛAБКОВСКИЙ дан БОЛAЛAРНИ ТAРБИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 12 МAСЛAҲAТ

1.
Бахтсиз одамлар бошқаларни бахтли қилишга ёки уларни бахтли бўлишида ёрдам беришга қодир эмаслар. Фарзандларингизга бахтни ўргатишдан олдин, бу нима эканлигини англаш яхшидир.

2. Кўпинча бир оилада бутунлай бошқача характерли фарзандлар улғайишади: бири доим қийналиб юрса, иккинчиси дунёдаги ҳамма нарсага осонлик билан эришади. Ота-оналарнинг ўзлари ўғиллари ва қизлари қандай қилиб ўзларининг аниқ нусхаларига айланганини сезмайдилар ҳам.

3. Тўлақонли тарбия учун болаларнинг озиқ-овқатига, кийим-кечак ва даволанишига бўлган жисмоний эҳтиёжларини қондиришнинг ўзи етарли эмас. Аммо кўплаб ота-оналар фарзандларининг ривожланиши учун шундай ғамхўрлик қилишнинг ўзи етарли деб ҳисоблашади.

4. Болалигида бола билан қандай мулоқот қилсангиз, улар сизнинг кексалигингизда сизга шундай муносабатда бўладилар.

5. Aгар бошланғич мактабда, болангиз ёрдамингизсиз дарсларни яхши тушунмаса, сиз узоқ вақт давомида дарслари билан шуғулланишингизга тўғри келса, муаммо болада эмас, балки мактабдадир. Мактабни ўзгартириш керакдир.

6. Болаларни жазолаш мумкин ва баъзан керак. Лекин сиз болани ва унинг ҳаракатини аниқ ажратишингиз керак.

7. Чўнтак пуллари олти ёшдан бошлаб боланинг ёнида бўлиши керак. Катта пуллар эмас албатта, лекин сарфларига мунтазам аралашиш керак эмас.

8. Болалар учун ўз ҳаётини ўтказиш, нима қилиш ва нима қилмаслик кераклигини ҳал қилиш, улар учун муаммоларини ҳал қилиш, амбицияларингиз, умидларингиз, кўрсатмаларингиз билан уларга босим ўтказиш керак эмас. Сиз кексайганизда, улар қандай яшайдилар?

9. Мен доимий яқин назоратга қаршиман. Бола оиланинг уни севиши, ҳурмат қилиши ва унга ишонишига ишонч ҳосил қилиши керак.

10. Ўсмир хонасидаги тартибсизлик унинг ички ҳолатига мос келади. Унинг руҳий оламида ташқи тартибсизлик мана шундай ифодаланади.

11. Тарбия беришда ўрнак бўлиш керак, фақат қандай яшашни тушунтиришнинг фойдаси кам.

12. Болалар билан муаммолар ҳақида эмас, балки уларни қандай ечиш, режаларни амалга ошириш ҳақида гаплашиш керак.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 06:51


Электр ва газ таъминоти бесабаб ўчирилса мурожаат қилиш учун:

Тошкент ш. 71-233-7686
Қорақалпоғистон 61-222-30-11
Андижон 74-223-57-00
Бухоро 65-221-59-36
Навоий 79-225-5444
Жиззах 72-226-4077
Кашқадарё 75-225-1117
Наманган 69-233-2515
Самарқанд 66-233-3133
Сурхандарё 76-223-3957
Сирдарё 67-226-3700
Фарғона 73-241-7202
Хоразм 62-228-5115
Тошкент в. 70-202-0175

☎️Ҳудудий электр тармоқлари
Саll маркази - 1154
Ишонч рақами - 71 207 23 76
Девонхона - 78 150 73 39

☎️Ҳудудгазтаъминоти
Телефон рақами - 71 281 16 75
Қисқа рақам - 1104

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 05:44


“Маҳалла” газетасининг 72-сонида:

💫
Аёлга бахт беринг, азоб эмас…

💫Уй шароитида лимон сақлашни биласизми?

💫Ер участкалари қандай хусусийлаштирилади?

💫Қишлоқ оталари масъулиятлироқми?

💫Даромад 100 млн.дан ошса, қандай ҳисобот топширилади?

Ва бошқа қизиқарли маълумотлар газетамиз саҳифаларида!

Айтганча, 2025 йил учун обуна бўлишни унутманг ⚡️

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

14 Nov, 03:45


Ҳар бир инсон ўзида ҳеч бўлмаганда битта яхши фазилат бор, деб ўйлашга ҳақли.

Френцис Скотт Фицджералд

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

13 Nov, 16:22


🇺🇿 Тошкентда биринчи қор ёғди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

13 Nov, 14:26


Кам таъминланган оила деб кимларга айтилади?

Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Бугунги кунда, минимал истеъмол харажатлари миқдори - 648 000 сўм

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

13 Nov, 12:43


#тезкор #тарқатинг

⚡️Уй-жой, квартира сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди

Хабарни субсидияга уй олмоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз

Унга кўра,
ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.👇

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 14:27


Газлашмаган ҳовлиларга “свет” учун чегирма берилади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди. кун.уз вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Газлашмаган худудлар светдаги лимитлар сабаб анчагина қимматга тушмоқда, энди бу инсонларна 50% чегирма берилар экан.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 09:41


Ўзбекистонда ҳар ойнинг 10-кунига қадар сув учун тўлаш керак, акс ҳолда сиздан жарима ундирилади.

“Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти истеъмолчилар сув таъминоти учун ҳар ойнинг 10-кунига қадар тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт, акс ҳолда ҳар бир муддати ўтган кун учун оддий истеъмолчилардан 0,1 фоиз, юридик шахслардан эса 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади, бироқ пеня 50 фоиздан ошмаслигини маълум қилди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 07:55


My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 06:05


#ана_холос

❗️Шахсни тасдиқловчи хужжатлар ва маълумотларни бегоналарга берманг

Бухорода 16 ёшли бола ўзгалар номига 54 миллион сўм кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди 🤦‍♂️

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.👇

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 05:05


Президент Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 04:00


Касаба уюшмалари куни муносабати билан мукофот бериладими?

Ходимлар барча ишланмайдиган байрам кунларида “премия”оладими?

11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Батафсил видеода👇

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

11 Nov, 03:48


"Вақт ўтяпти" деймиз сал ҳазинлик билан. Бу гапни инсон ўзини овутиш учун ўйлаб топган. Аслида биз ўзимиз ўтяпмиз...

©️ Асқад Мухтор

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

10 Nov, 13:26


#Хушхабар

⚡️6 йилгача бўлган декрет муддати иш стажи ўрнида ҳисобланади, яъни иш стажига қўшилади

Энди Ўзбекистонда аёллар декрет ҳисобидан кўпроқ пенсия олишади

Масалан, 30 йиллик иш стажи бўлса ундан 8 йил декретда ўтганида 25 йил стаж қолар эди, энди эса 28 йил ИШ СТАЖИ ҳисобланади.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

10 Nov, 08:01


Аёл киши учун энг яхши дори нима?

-Аёл киши учун энг яхши дори меҳр-муҳаббатдир!
-Агарда меҳр-муҳаббат даво бўлмаса-чи?
-Унда миқдорини кўпайтиринг, албатта даво бўлади...

Кимга юборишни ўзингиз биласиз

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

10 Nov, 06:34


❗️Эртага барча мактабларда 2-чоракнинг биринчи ўқиш куни бошланади

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун, яъни 10 ноябргача давом этади, II чорак эса 11 ноябрь (душанба) кунидан бошланади. II чорак дарслари эса 27 декабрь кунига қадар давом этади, қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 14 календарь кун давом этади.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 12:45


Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб, бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Натижада инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Харв Экер қуйидагича фикр билдиради:

Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;

Кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;

Бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;

Пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;

Бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;

Бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;

Бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.

Аслида жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради деб яшашга мослашиш лозим.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 12:01


👍 Mahalladoshlar, siz ham bizga qo'shiling!

🌱 Kelajak uchun nihol eking!

https://t.me/kuranbayev_k

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 10:55


ҒАНИМАТ МЕҲМОН

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 09:50


👍 O'zbekiston mahallalari uyushmasi raisi Qahramon Quronboyev, Yoshlar ishlari agentligi direktori Alisher Sa’dullayev, Ma’naviyat va marifat markazi rahbari Otabek Hasanov Qoraqalpog'iston Respublikasida

🔍Dastlab Yoshlar markazida bo'lib, hududda yigit-qizlarga yaratilgan imkoniyatlar, shart-sharoitlar, bu yerda tashkil etilgan media markaz, o'quv kurslari, kutubxona faoliyati bilan tanishdilar.

🔍O’rganish ishlari davom etadi.

#Mahallalaruyushmasi #faoliyat

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 09:35


“Маҳалла” газетасининг 71-сонида:

✔️Ўзбекистонда нечта туризм қишлоғи бор?

✔️ТОП-100 Ёшлар етакчилари рўйхати эълон қилинди

✔️Кредит тўланмаса, гаровдаги мулк сотиладими?

✔️Машинани олиб қочиш қимматга тушди?

✔️Ҳар бир хато… илмсизликдан

✔️Бола тез-тез шамолласа, хавф гуруҳига кирадими?

✔️Маҳаллани “Mahalla” сиз тасаввур қилиш қийин…


☺️Ва яна бир қатор қизиқарли маълумотлар газетамиз саҳифаларида!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

09 Nov, 05:49


🎙10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!
2️⃣Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахт қуши эгик бошларга қўнмайди!
3️⃣Ҳақиқий бахт - энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир.
4️⃣Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо, сизни қайта хафа қилишига йўл қўйманг!
5️⃣Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!
6️⃣Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!
7️⃣Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!
8️⃣Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!
9️⃣Ростгўй инсоннинг душмани кўпроқ бўлади
🔟Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!


❤️ Ривожланаётган танишларингизга юбориб қўйинг!

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

08 Nov, 15:18


Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 13:53


Мен университетда таълим олиб, филология факультетини тугатганман. Менда туғма танглай кемтиклиги бор. Саволим шуки, туғма танглай кемтиклиги бор шахс педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкинми?

Батафсил➡️https://uzmahalla.uz/2024/10/28/sozlashda-nuqsonim-bor-oqituvchilik-qila-olamanmi/

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 11:53


Энг оғир аҳволдаги маҳаллаларга (йўл, электр ва бошқалар учун) маблағ ажратилади.

Кам таъминланган оилаларнинг улуши юқори, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда инфратузилма билан таъминланиш даражаси паст бўлган энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳаллалар рўйхати шакллантирилди.

Ушбу маҳаллаларга республика даражасидаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари бириктирилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 09:21


Фарзандимизни хулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 06:23


❗️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 04:08


📌📌 🏆🏆🏆

👍 "Eng namunali mahalla" tanlovi g'olibiga aylaning!

🏆 1-o'rin uchun "Prezident sovg'asi" ELEKTROMOBIL!

#Mahallalaruyushmasi #eng_namunali_mahalla

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

28 Oct, 03:30


#хайрли_тонг

🌷 Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

Бугун сиз олтинданда қимматли вақтингизни нималарга сарфлаяпсиз?

Вақт борида ўзингизга нима муҳимлигини билинг ва вақтингизни тўғри тақсимланг!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

27 Oct, 12:01


Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

@mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

27 Oct, 06:09


#saylov_2024

Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

27 Oct, 05:45


✔️ Ozod, erkin, farovon, tinch mamlakatda yashab kelajakni o'z ovozing bilan belgilash bu – baxt!

💬 @kuranbayev_k

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

27 Oct, 03:27


#Тезкор
⚡️⚡️Сайловда овоз бериш бошланди

Бугун, 2024 йил 27 октябрь соат 08.00да Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.

Бош қомусимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.👇

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 16:53


Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит олиш истагидаги ёшлар ўртасида "Ёш тадбиркор" кўрик танлови ташкил этилади.

Танлов ғолибларига 50,0 млн сўмгача пул мукофотлари тақдим қилинади.

Иштирок этиш учун маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 14:08


— МФЙга ёшлардан раис бўлсин, дейишганди, мана бўлди!
— Энди бунга урф-одатларимизни қандай ўргатамиз?..

Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 10:05


Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил қилмоқда

Жорий йилнинг тўққиз ойлик натижалари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,4%га ўсган.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўрта ойлик иш ҳақи 14 млн 488,8 минг сўмни ташкил қилгани ҳолда, Ўзбекистондаги энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Ахборот ва алоқа соҳаси эса иккинчи ўринда бўлиб, бу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 12 млн 799,7 минг сўм бўлган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳамда таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,3 – 3,48 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8 млн 683,6 минг сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,62 – 3,67 млн сўм) қайд этилган.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 07:02


“Маҳалла” газетасининг 67-сонида:

🔗Камбағал оилаларга ипотека кредити ажратилади

🔗Агар ариза хато киритилса…

🔗Маҳалладаги оғриқли муаммоларидан бири…

🔗Нокни қандай сақлаган маъқул?

🔗Кўкрак саратонининг давоси борми?

🔗Қандай ҳолларда муаммо рад этилади?

🔎Ва бошқа бир қатор қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 05:51


#Яхши_Янгилик

⚡️Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин.
Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 04:00


#ТЕЗКОР #ҚИШ_КЕЛМОҚДА

28-29 октябр кунлари Ўзбекистонда -7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда🥶
(Узгидромет)

29 октябрь тонгги муддатларда Қорақалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши мумкин экан.

Ўзгидрометга кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент ҳамда кўплаб вилоятларда ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетишига олиб келар экан.

🥶Совуқ ҳавога тайёрмисиз?

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинглар.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

26 Oct, 03:18


Мантиқ сизни А дан Б га олиб боради. Тасаввур эса ҳамма жойга олиб боради.

©️Алберт Эйнштейн

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 16:05


“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беришлари лозим

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 12:54


БИЛИБ ҚЎЙИНГ!
Эҳтиёжманд бўлса, қандай ёрдам олади?


Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2024/10/25/ehtiyojmand-bolsa-qanday-yordam-oladi/

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 10:54


#Тезкор

⚡️“Янги Тошкент” учун яна Тошкент вилоятидан жой ажратилди


Учта маҳаллага тегишли ҳудуд шаҳарга ўтказилмоқда.

Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.

Туманнинг “Ўзбекистон”, “Гулистон”, “Истиқлол” маҳаллаларидаги ҳудудлар ”Янги Тошкент шаҳри” ҳудудига ўтказилмоқда.

“Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда”,- дейилади хабарда.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 09:44


Ҳоким ёрдамчиларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия!

2023 йил якуни
бўйича, ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача (бироқ, 150,0 млн сўмдан ошмаган миқдорида) субсидия тўланади.

Ҳоким ёрдамчиларига ушбу субсидия 2022 йил якуни натижалари учун хам тўланган эди.

@mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 09:09


Инсофли келин келсин...

Вақтида нонимни эплаб емадим,
Боламга кийдирдим ўзим киймадим.
Шуларни дедимда боримни бердим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.


https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 08:21


#Диққат #Огоҳлик
⚡️Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқаро 75 млн сўм тўлайдиган бўлди

Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида туманнинг «Хўжаюз» МФЙ ҳудудида фуқаро У.З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 04:19


Эслатма!

Уй жой шароитини яхшилаш учун 20 йил муддатга кредит олиш истагини билдирган фуқаролар маҳалла раисига мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Кредит "маҳалла еттилиги"нинг умумий қарори асосида ажратилади.

"Маҳалла еттилиги" фаолияти эса маҳалла раиси томонидан мувофиқлаштирилади.


https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

25 Oct, 03:12


Бизнинг фарзандларимиз - бизнинг қарилигимиздир. Тўғри тарбия - хайрли оқибат, яъни саодатли қарилик. Ёмон тарбия - ғам-аламга, хорликка қоришган қариликдир.

©️ Тоҳир Малик ("Жиноятнинг узун йўли" китобидан)

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Oct, 16:49


⚡️Диққат❗️Хушхабар❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм🔥 паст фоизли кредит бериладиган бўлди❗️

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

24 Oct, 14:59


❗️Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Oct, 09:57


Ўз фаолиятида яхши натижаларга эришаётган ҳоким ёрдамчиларининг 200 нафари Хитой Халқ Республикасига амалиёт ўташга юборилади.

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Oct, 09:31


🤲Онамнинг жонини оғритма Роббим

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Oct, 05:15


❗️Президент раислигидаги йиғилишдан:

Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

❗️ Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Oct, 04:05


Рўзғордаги, оиладаги барака эркакнинг қанча топишида эмас, аёлининг қаноатига, шукрона қилишига боғлиқ.

Агар эркак кўчадан 2 донагина нон кўтариб келсада аёл борига шукур деб xурсанд бўлса, эркакнинг савоб фаришталари Аллоҳга бориб "бандангни аёли шукур айтди" деркан. Аллоҳ зиёда қилар экан.
Аксинча бўлса, Аллоҳ бандамнинг эртанги ризқини тор қилинглар деб ҳукм қилар экан. Шукрсиз аёлнинг эридан барака кетар экан.

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

23 Oct, 03:55


#хайрли_тонг

Бир донишманддан сўрашибди: «Инсонни руҳи тушкун бўлиб, ўзини бахтсиз ҳис қилса, қандай ёрдам бериш мумкин?»

Донишманд — Бундай ҳолатга энг яхши дори, Меҳр ва муҳаббатдир – дебди.

— Агар фойда бермасачи?

— Миқдорини ошириш керак, жавоб қилди донишманд!

🫴 Ассалом алайкум, хонадонингиз меҳр ва муҳаббатга тўла бўлсин!

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 15:13


БИЛАСИЗМИ?
Пеня қандай ҳисобланади?


👉🏻Пеня солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатларини бузган тақдирда айбдорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланмаган солиқ суммасига нисбатан кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун фоизларда ҳисобланади.

🖇Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкаси (13,5 фоиз)нинг 1/300га тенг этиб қабул қилинади.

🧮 Мисол учун, 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзи учун пеня қуйидаги тартибда ҳисобланади:
– 500 000 х (13,5%/300) = 225
Демак, солиқ қарзини тўлаш бир кунга кечиктирилганда 225 сўм пеня ҳисобланади.
Ҳисобланган пенялар ҳам солиқ қарзи ҳисобланади ва солиқ органлари томонидан юқорида қайд қилинган мажбурий ундирув чоралари қўлланилади.

@mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 13:02


Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 11:02


#Қизиқарли_факт

❗️Саудия Арабистонида турмуш ўртоғингизнинг телефонини яширинча текширсангиз бир йил қамоқ ёки 133 минг АҚШ доллари миқдорида жарима билан жазоланасиз.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 10:01


😱 Эри билан тенгма-тенг тортишиб урушган аёлдан ҳаттоки шайтон ҳам ҳазар қилар экан.

Аёлларга юбориб қўйинг

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 08:28


Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Экология вазирлиги +99871 207-11-07
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 06:57


⚡️Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 04:30


#ДИҚҚАТ

⚡️✔️ Ҳар бир овоз муҳим! Сайловда иштирок этинг!

https://t.me/mahalla_raislari

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

22 Oct, 02:21


Инсон ҳаётида икки аҳамиятли кун бор:
1. Дунёга келган куни.
2. Нима учун бу дунёга келганини англаган куни.

©️Марк Твен

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 14:54


МЕНДА САВОЛ БОР...
Хусусий университет талабасига ижара пули бериладими?


— Хусусий университетда 2-босқич талабасиман. Ўзим ҳозирда ижарада яшайман. Шерикларим давлат олийгоҳида ўқийди, уларга ижара пулининг маълум қисми тўлаб берилади. Мен ҳам ижарани қоплаш мақасадида хусусий университетга мурожаат қилсам бўладими? Улар ижара пулини тўлаб берадими?

— Афсуски, хусусий олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар учун ижара пули қоплаб берилмайди. Фақат давлат олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимида таҳсил олаётган талабаларгина бу имтиёздан фойдаланиши мумкин. Бунга хорижий ҳамкорликдаги олий таълим дастурлари ва факультетлари бўйича ўқиётган талабалар кирмайди.
Амалдаги тартибга кўра, давлат олий таълим муассасаларида ўқиётган, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларнинг ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, ижара харажатлари Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари — 375 минг сўм, қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари — 187,5 минг минг сўм миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Батафсил "Маҳалла" газетасида ўқинг.

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 13:54


🤔 Нега миллий тилимиз ўзбек бўла туриб, рус мактабларни қидириб қоламиз?

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 11:54


СЎРАГАН ЭДИНГИЗ
Қандай йўналишда ҳисобот берилади?
— Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, “Маҳалла еттилиги” аъзолари амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериши белгиланган. Қарорга кўра, ҳоким ёрдамчилари қайси йўналишларда ҳисобот беради?


— Юқоридаги қарор билан тасдиқланган "Маҳалла еттилиги" аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳисобот бериш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, ҳоким ёрдамчиси аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг даромад манбаларини ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ташаббускорларга кредит ва субсидиялар ажратиш, муаммоларнинг тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳал этилиши бўйича ҳисобот беради.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 11:52


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 11:25


Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун уларга 11,250,000 сўмгача маблағ ажратилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда:

Сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

 Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (11,250,000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 08:28


#ибрат

Орзу

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»

Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»

Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...

Facebook | Instagram | Telegram

𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀

21 Oct, 07:20


"2025 йилда мингта маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 250 миллион доллар ажратилади" — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов

"Хусусан, бу маблағлар маҳаллаларни сув, интернет ва электр энергияси таъминоти учун сарфланади".

Facebook | Instagram | Telegram