Dilshod Dadaboyev @dadaboyev_dilshod Channel on Telegram

Dilshod Dadaboyev

@dadaboyev_dilshod


Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz

@Dilshod_Dadaboyev

Dilshod Dadaboyev Telegram Kanali (Uzbek)

Dilshodbek Dadaboyevning Telegram kanali, uning eng yangi blog yozishlarini, turli sohalarda fikrlarni va tajribalarini o'z ichiga olgan joydir. Bu kanalga a'zo bo'lib, siz uning yangiliklaridan birinchi bo'lib, birinchi qatorlarda o'zingizga keragay maslahatlarni olish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Dilshodbek Dadaboyev - bu ishonchli blogger, uning matbuot portali ko'p o'qiladi va uning fikrlari o'ziga xos. Kanalda ko'rsatilgan matnlar, maqolalar va filmlar, so'z va musiqa Dunyosining muhim tajriba va fikrlarini aks ettiradi. Agar siz o'z fikrlaringizni paylashmoqchi bo'lsangiz, yoki eng so'ngi blog yozuvlarini o'qimoqchi bo'lsangiz, shuningdek, boshqa foydali ma'lumotlarga ega bo'lishni xohlaysiz, Dilshod Dadaboyevning Telegram kanaliga obuna bo'ling va uzoq muddatli ko'rish maqsadida kelajakda saqlang. @Dilshod_Dadaboyev kanaliga qo'shiling va eng so'ngi matbuot yangiliklari, blog yozuvlari va foydali ma'lumotlar bilan tanishing!

Dilshod Dadaboyev

13 Nov, 16:42


So'nngi paytlarda fribgarlar odamlarga telfon qilib oddiy sodda odamlarni ma'lumotlarini olib keyin ularni nomlariga kredit olishadi
Bank ham yillik 50% kreditni online beraverishadi keyin bundan xabari yo'q odamlar kuyib qolaverishadi

Yechim online kredit berishni yuqori identifikatsiyalash yoki online kreditni olish uchub bankga tashrif buyurturish

Siz nima deb o'ylaysiz ?

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

13 Nov, 15:37


🇺🇿 Тошкентда биринчи қор ёғди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

12 Nov, 14:23


Вазирликка ҳамма нарса мумкинми?

Видеода давлат рақами 01 050 FVV бўлган Malibu автомобили тақиқланган жойдан бурилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносига кириб кетганини кўриш мумкин. Бундай қилмиш учун 10 БҲМ (3 млн 750 минг сўм) жарима белгиланган.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

10 Nov, 14:26


#хушхабар

⚡️6 йилгача бўлган декрет муддати иш стажи ўрнида хисобланади, яъни иш стажига қўшилади

Энди Ўзбекистонда аёллар декрет хисобидан кўпроқ пенсия олишади

Масалан  30 йиллик иш стажи бўлса ундан 8 йил декретда ўтганида 25 йил стаж қолар эди, энди эса 28 йил ИШ СТАЖИ хисобланади

Аёлларимизга юбориб қўямиз

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

10 Nov, 05:13


🇺🇸 Доналд Трамп президентлигининг биринчи кунида амалга оширишни ваъда қилган ишлар

Доналд Трамп Оқ уйга кириши билан қуйидаги ишларни амалга оширишини бот-бот таъкидлаган.

1. Оммавий депортация

Трамп АҚШда яшаётган ноқонуний муҳожирларни ёппасига депортация қилишини, Мексика билан жанубий чегарани мигрантлар учун тақа-тақ ёпишини айтиб келади.

Буни амалга ошириш осон эмас; чунки бунга жуда катта маблағ керак. Ҳисоб-китобларга кўра, битта ноқонуний иммигрантни депортация қилиш АҚШ ҳукуматига 20 минг долларга тушар экан.

Бу дегани, бир миллионта одамни тутиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш учун 20 миллиард доллар экан. Ноқонуний муҳижирлар сони камида 11 миллион экани тахмин қилинса, уёғини энди ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Трамп бу соҳада амалда нима қила олиши мумкин? Мексика орқали ноқонуний ўтувчилар йўлини максимал даражада тўсади; қўлга тушганларни ўша ернинг ўзида депортация қилиши мумкин. Чегара бўйлаб девор қуриш давом этади.

АҚШга иммиграцияни чекловни янги қонун таклиф қилиниши ҳам мумкин.

2. Украина урушини тўхтатиш

Бу, эҳтимол, Трампнинг энг машҳур ваъдаси. У Украина урушини 24 соат ичида тўхтатишга ваъда берган.

Бу ҳам имконсиз иш. Бир кунда Киевга ва Кремлга маъқул келадиган келишувга эришиш мумкинлигини тасаввур қилиб бўлмайди.

Трамп амалда нима қилиши мумкин? Россия билан музокараларни бошлаш бўйича Зеленский ҳукуматига босимни кучайтиради. Қурол-яроғ келиши камайса, Украина Трампнинг баъзи шартларига рози бўлиши мумкин.

Россияга эса Украинанинг ҳеч қачон НАТОга аъзо бўлмаслиги ваъда қилиниши мумкин. Аммо Россия шу пайтгача эгаллаб турган Украина ҳудудларининг тақдири нима кечади? Киев улардан воз кечишга рози бўладими? Кўп эҳтимол билан, йўқ. Можаро ҳозирги фронт чизиқларида музлатилиши мумкин. Менимча, бундан ортиғини, яъни Россия эгалланган ҳудудлардан чекинишини кутмаслик керак.

3. Божларни ошириш

Трамп хориждан АҚШга кириб келадиган барча товарлар учун божларни оширишни ваъда қилган. Айниқса, Хитой молларига. Буни президент фармон орқали осонликча амалга ошириш мумкин. Конгресс тасдиғини олиш шарт эмас.

4. Нефть қазиб чиқаришни кўпайтириш

АҚШ дунёда энг катта нефть захирасига эга мамлакатлардан бири. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш важи билан аввалги маъмуриятлар мамлакатда нефть қазишни кўпайтиришга тақиқ қўйган. Трамп бу тақиқларни бекор қилмоқчи.

5. Трансгендерларнинг аёллар спортида қатнашишини тақиқлаш

Трамп жинсни ўзгартириш учун бериладиган федерал ёрдам дастурларни бекор қилмоқчи; кейинчалик жинсини ўзгартирганидан қатъи назар, туғилган вақтида берилган биологик жинсни тан олиш масаласини қонунлаштирмоқчи. Шунингдек, трансгендер шахсларнинг аёллар спорти билан шуғулланишини тақиқлаши ҳақида айтган.

Булар - Трамп сайловчиларга берган айрим ваъдалар. Маҳаллий сиёсатга оид яна бошқа кўплаб қилмоқчи бўлган ишлари бор. Улар бу рўйхатга киритилмади.

Манба: Вашингтон кундалиги

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

09 Nov, 17:12


Bugun bir xabarga ko'zim tushib qoldi, unga ko'ra Janubiy Koreyaning birinchi xonimi Kim Gon Xi "Dior" brendi sumkasida ko'rinish bergani uchun aholining ko'plab tanqidlariga uchragan

Bizda esa qo'liga 500.000 dollarlik soat taqib yurgan amaldorlarga ko'zlarim tushgan, sizningcha bu amaldorlar qaysi pulga bunaqa qimmatbaho buyumlar sotib olgan ?


👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

08 Nov, 17:24


#Qoyil

Bu qiz 23 yoshida 400 million so‘mga yaqin pul mukofoti sohibasiga aylanibdi

Videoni qo'lingdan hechnima kelmaydi, o'qib olim bo'larmiding deydigan yaqinlaringizga jo'nating


👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

05 Nov, 03:59


Каламушлар...👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

03 Nov, 18:29


Ayni vaqtda Toshkent dunyoda eng iflos shaharlar reytingida 3-o'rinda turibdi tashqarida nafas olish inson salomatligiga zarar deb ko'rsatmoqda bu yomon signal biz bunga jiddiy qarashimiz kerak

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

02 Nov, 18:44


Bu ovozni eshiting sizni tinchlantiradi

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

02 Nov, 05:55


❗️37 миллиард ташқи қарзи бор бўлган Ўзбекистон Молия вазири қизи учун дабдабали тўй қилди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров қизининг тўй базмини дабдабали тарзда ўтказиб бергани айтилмоқда.👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

01 Nov, 12:29


#Ана_холос

Битта ҳоким ўринбосарида 3 млн доллар

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

01 Nov, 10:45


Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф этилди.

Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини кашф этишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, кашф этилаётган турларнинг аксарияти минтақамиз эндемиклари ҳисобланади, дейди кашфиётчи.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

01 Nov, 09:52


Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.

Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.

Kartaning afzalliklari:

• Quyida keltirilgan havoladan oʻtib karta rasmiylashtirilgandan soʻng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul oʻtkazing. Keyin oyiga obunasiz – 20 000 ₽ gacha, Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga – telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada oʻtkazma summasining 1% miqdorida komissiya;

• T-Bank hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul oʻtkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.

Tavsifdagi havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/DADABOYEV_DILSHOD_100

Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2Vtzqvnwnv8

Dilshod Dadaboyev

01 Nov, 05:27


Бир мандатли округлар бўйича сайланган депутатлар рўйхати

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

31 Oct, 11:40


Ўзбекистонда 2025-йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);
▪️Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);
▪️Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);
▪️Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);
▪️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);
▪️Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);
▪️Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);
▪️Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);
▪️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);
▪️Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);
▪️Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);
▪️Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);
▪️Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);
▪️Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);
▪️Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);
▪️Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн); 
▪️Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);
▪️Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);
▪️Президент Админстратсияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);
▪️Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);
▪️Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);
▪️Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);
▪️Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);
▪️Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);
▪️Конститутсиявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);
▪️Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);
▪️Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);
▪️Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);
▪️Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);
▪️Касаба уюшмалари Федератсияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);
▪️Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);
▪️Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);
▪️Коррупсияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);
▪️Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);
▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);
▪️Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);
▪️Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);
▪️Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);
▪️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);
▪️Олий Мажлис ҳузуридаги фонд — 1 трлн 277 млрд сўм;
▪️Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;
▪️Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;
▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;
▪️Саноат, радиатсия ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;
▪️Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;
▪️Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;
▪️Энергоинспексия — 28,1 млрд сўм;
▪️Агроинспексия — 9,3 млрд сўм;
▪️Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясига 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн)
▪️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн)
▪️Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн).

*ўтган йилги харажатлар

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

31 Oct, 10:37


Метан газ нархи қарийб 5500 сўм бўлиши мумкин

Кейинги йил газ нархи кескин ошиши кутилмоқда

2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36%, суюлтирилган газ нархлари 25%, метан газ нархлари 39%га ошиши инобатга олинган. Марказий банкда бўлиб ўтаётган брифингдан.


👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

31 Oct, 07:22


Farosat qush pati kabidir.
O'zi o'sib chiqmasa uni ekib bo'lmaydi

Inson aqli bilan emas farosat bilan go'zaldir

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

31 Oct, 04:03


#диққат #расман

Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгартирилди.

Бу бўйича кеча 29-октябр куни Вазирлар маҳкамасининг 714 рақам билан янги қарори қабул қилинди.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.
👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

30 Oct, 09:25


Қирғизистон мадҳиясини янгиламоқда чунки ҳозирги мадҳияси СССР га ўхшаш бўлгани учун биз ҳам мадҳиямизни янгиласак бўлади баъзи бир жойлари худди СССР никига ўхшайди

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

30 Oct, 04:08


1000$ дан тайёрлаб тураверинглар😉

2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд долларни ташкил қилди

Бу мамлакат ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани

Шундан:
давлат ташқи қарзи – 30,9 млрд АҚШ доллар
давлат ички қарзи – 6,1 млрд АҚШ доллар.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

29 Oct, 08:07


☄️ПРОПАН ЯНА ҚИММАТЛАЙДИМИ? 📈

‼️Иқтисодчи, жамоатчилик фаоли Отабек Бакировнинг билдиришича, шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди.

Бунинг сабаблари: ⤵️

​Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда

Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.

Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.

22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.

Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.

Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.

Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.

Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

28 Oct, 16:31


#Тезкор
⚡️⚡️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

27 Oct, 11:53


Saylovga borib ovoz berib rasmga tushmaganlar nechtamiz ?

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

18 Oct, 14:32


Сардор Умрзоқов Бобур Мирзо қабри устида Қуръон тиловат қилмоқда

Ушбу воқеа 2020 йилга тааллуқли эканлиги айтилмоқда.

Видеони "Х" ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига афғонистонлик давлат арбоби Муҳаммад Жавод Амирий жойлаган.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

16 Oct, 14:41


❗️Тошкент шаҳрида иситиш таъминоти қачондан ёқилиши маълум қилинди

Пойтахтда иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади.

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади – Veolia Energy

Dilshod Dadaboyev

14 Oct, 17:45


Telegram’да бизнес эгалари учун мижозларнинг телефон рақамларини тасдиқлаш имкони ишга тушди

Telegram бизнес эгалари учун мижозларининг телефон рақамларини аутентификация қилишнинг энг қулай усулини ишга туширди – дунёнинг исталган нуқтасида ҳар бир код учун $0,01.

“Энди корхоналар ўз фойдаланувчиларига тасдиқлаш кодларини Telegram орқали юбориш орқали миллионлаб маблағни тежашлари мумкин. Ушбу усул анъанавий СМС текширувидан кўра анча арзон, тезроқ ва хавфсизроқ. Бу хизматнинг номи – Telegram Gateway” деб ёзди мессенжер асосчиси Павел Дуров.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

11 Oct, 06:48


Эътибор беряпсизми, автотеррористларнинг аксарияти ёшлар.

Бу, шак-шубҳасиз, Инстаграмда шумахерликни бот-бот реклама қилувчиларнинг тарғиботи маҳсули.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

09 Oct, 10:41


Энергетика вазирлигининг "Бу йил газ-светдан муаммо бўлмайди" дейиши болалигимда онамнинг "Келавер, урмайман" дейишига ўхшайди🙄

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

08 Oct, 08:11


Миллий университетда раҳбариятга (масалан декан ўринбосарларига) салом бермаганлар тушунтириш хати ёзиб, узр сўраркан.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

08 Oct, 07:52


Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноий эмас, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилди

Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сунъий интеллект бу вазиятни юқоридаги суратда тасвирлади.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

07 Oct, 14:28


Ўзбекистонда газ таъминотига уланмаган ҳовлили уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифидан 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда (Истеъмолчиларнинг III гуруҳи каби).

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Lolazor подкастида айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.

Ҳозирда истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун ижтимоий норма доирасидаги электр энергияси нархи 225 сўм ҳисобланади.

Dilshod Dadaboyev

07 Oct, 07:09


Кўкдаладан мурожаат

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

01 Oct, 05:45


1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар! 👩🏻‍🏫👨🏻‍🏫

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

30 Sep, 17:08


Комил Алламжонов фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилди

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

30 Sep, 10:35


“Йил ўқитувчиси” танлови ғолибига 3 хонали уй берилади.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

25 Sep, 08:22


Марказий банк раиси ўринбосари Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

23 Sep, 09:05


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев вазифасидан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Унинг ўрнига Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ва Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимларида ишлаган Ботир Зоҳидов Бандлик вазири этиб тайинлангани айтилмоқда.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

22 Sep, 19:21


45- Butunjahon olimpiadasi taqdirlash marosimi

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

22 Sep, 15:32


#Тезкор

🇺🇿 Шахмат Олимпиадаси йигитларимиз 3-ўринни эгаллади

Қизларимиз эса 12-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов ўзининг доскасида кумуш медали соҳиби бўлди

Шамсиддин Воҳидов ўзининг доскасида енгилмас деб топилиб олтин медали соҳиби бўлди

Нодира Нодиржонова эса ўзининг доскасида кумуш медали олди


👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Dilshod Dadaboyev

22 Sep, 15:25


#Tezkor
🇺🇿45-Butunjahon shaxmat Olimpiadasi yigitlar 3- o'rinni egalladi

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD